📅 2021-yil 10-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 10-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 10 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, тутзорларни ташкил қилишда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарорига мувофиқ янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда, янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;
майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, тутзорларни ташкил қилишда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш, суғориш қудуқларини қазиш ҳамда насос станцияларини қуриш учун сарфланадиган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида субсидиялар ажратиш назарда тутилади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли дастурни шакллантириш тартиби;
сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби.
4. Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини доимий таҳлил қилсин ва ҳар чорак якунига кўра Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 128-сон қарорига ИЛОВА
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур низом қоидалари 2020 йил 1 февралдан бошлаб ташкил этилган мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилган талабгорларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгорлар — мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этувчи ва сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришни жорий этадиган пиллачилик ва тутчилик ташкилотлари;
сувни тежайдиган суғориш технологиялари — мевали ва озуқа интенсив тутзорларни томчилатиб суғориш технологияларини ва (ёки) сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш орқали суғориш тизимлари;
томчилатиб суғориш — суғоришнинг тут дарахтлари илдизи ёнидаги зонага кам миқдорда (томчилатиб) сув етказиб берадиган усули;
томчилатиб суғориш тизими — сув тиндиргич (ҳовуз), сув насоси, сув тозалагичлар (фильтрлар), минерал ўғитлар эритмасини тайёрловчи мослама, сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари, сув етказувчи, сув тарқатувчи ва сув томизгичли қувурлардан иборат суғориш мажмуаси.
4. Мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида:
жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдори экин майдонининг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўмгача;
майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 10 гектар учун ҳар бир метрига 600 минг сўмдан 120 миллион сўмгача субсидия берилади.
Агар шартномада сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишга сарфланган харажатлар белгиланган субсидия миқдоридан кам бўлса, субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади.
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилади.
5. Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир гектар тутзор майдонига субсидия миқдори субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорига ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.
6. Мевали ва озуқа тутзорлар ерларининг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентлар миқдори қуйидаги жадвалга асосан ҳисобланади.
Суғориш тури Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар 0 — 20 21 — 40 41 — 60 61 — 80 81 — 100 Тутзорлар Томчилатиб суғориш тизими 1,0 0,9 0,8 0,7 0,6
7. Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли дастурни шакллантириш тартиби
8. Ҳар бир туманда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш истагини билдирган талабгорларнинг аризаларини қабул қилиш, ер участкаларининг майдонлари, шарт-шароитлари, ер бонитет балли ва шўрланиш даражаси, барпо этиладиган тутзорларга мослиги, сув ва электр энергияси билан таъминланганлик даражаси ва бошқа томонларини жойига чиқиб ўрганиш, шунингдек, талабгорларнинг молиявий ҳолатини ўрганиш натижалари юзасидан хулосалар бериш мақсадида мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилади.
Туман ишчи гуруҳи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ирригация бўлими бошлиғи, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи, «Ўзбекгидрогеология» институти вакили ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбаридан иборат таркибда тузилади. Туман ҳокими туман ишчи гуруҳи раҳбари ҳисобланади.
Туман ирригация бўлими туман ишчи гуруҳининг ишчи органи ҳисобланади.
8 1 . Туман ишчи гуруҳи таркибига пиллачилик ва тутчилик ташкилотларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга ёки акцияларга эгалик қиладиган ёхуд бошқарув органи ва кузатув кенгашига ўзи ёки яқин қариндошлари аъзо бўлган шахсларнинг киритилиши тақиқланади.
9. Талабгорлар келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳар йили 1 февралига қадар туман ишчи гуруҳининг ишчи органи — туман ирригация бўлимига ушбу Низомга 3-иловадаги келтирилган намунага мувофиқ ариза билан бевосита, почта хизмати орқали ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
10. Туман ишчи гуруҳи талабгорлардан ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунида жойига чиққан ҳолда, тегишли ер участкасининг майдони, тупроқ бонитет балли ҳамда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжудлигини ўрганиб чиқади.
Ўрганиш якуни бўйича туман ишчи гуруҳи талабгорларни келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатига (кейинги ўринларда — туман манзилли рўйхати) киритиш тўғрисида хулоса беради.
Бунда тегишли ер участкаси жойлашган ҳудудда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжуд бўлмаган тақдирда, талабгорларни туман манзилли рўйхатига киритиш рад этилади.
Ўрганиш натижаси кўра келгуси йилда туман манзилли рўйхати мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган мезонларга асосан мевали ва озиқа бўладиган янги тутзорларнинг ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкаси майдони, ер бонитет балли, сув манбаини кўрсатган ҳолда шакллантиради.
11. Туман манзилли рўйхати туман ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган туман манзилли рўйхати ҳар йили 15 февралга қадар кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ шакллантирилган Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳ) ишчи органи — Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилинади.
Туман манзилли рўйхатининг тўғри тузилишига туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари масъул ҳисобланади.
12. Ҳудудий ишчи гуруҳ:
туманларнинг манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ва келгуси йилда мевали ва озуқа тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича туманлар, ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкалари майдони, ер бонитет балли, сув манбаи кўрсатилган ҳолда, ҳудудий манзилли рўйхатни (кейинги ўринларда — ҳудудий манзилли рўйхат) шакллантиради. Заруратга кўра, талабгорларнинг таклифларини жойига чиқиб қўшимча равишда ўрганади;
ҳудудий манзилли рўйхат ҳудудий ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхат ҳар йили 1 мартга қадар белгиланган тартибда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим қилинади.
Ҳудудий манзилли рўйхатнинг тўғрилиги бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари масъул ҳисобланади.
13. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси:
ҳудудий манзилли рўйхатни таҳлил қилади, умумлаштиради ва тегишли ҳисоб-китобларни ишлаб чиқади;
мевали ва озуқа тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли дастур (кейинги ўринларда — манзилли дастур) лойиҳасини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, ҳар йили 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади.
14. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган манзилли дастурни таҳлил қилади ва ҳар йили 20 мартга қадар тасдиқлайди.
Тасдиқланган манзилли дастур Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборилади.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда, янги интенсив мевали ва озуқа тутзорлар ҳамда уларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш ва (ёки) сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуришнинг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, талабгорлар розилиги асосида тасдиқланган манзилли дастурга ўзгартиришлар киритиши мумкин.
3-боб. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратишни кўзда тутади ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг маблағларни белгиланган тартибда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасида очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
16. Манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар сувни тежайдиган суғориш технологияларининг лойиҳалар асосида тўлиқ қурилишини таъминлайди ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилишни ташкил қилиш ва субсидия ажратиш учун туман ишчи гуруҳининг ишчи органи — туман ирригация бўлимига мурожаат қилади.
17. Туман ишчи гуруҳи мурожаат тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида:
а) жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жойига чиқиб, талабгор ва пудрат ташкилоти вакили иштирокида ўрганади ва амалда қўллаб (ишлатиб) кўради;
б) сувни тежайдиган суғориш технологиялари фойдаланишга:
тайёр ҳолда бўлса — тегишли далолатнома расмийлаштиради;
тайёр ҳолда бўлмаса — аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар беради;
в) далолатнома расмийлаштирилган талабгорга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
18. Туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосанинг ҳаққонийлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун масъул ҳисобланади.
Туман ишчи гуруҳи субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни умумлаштириб, уларнинг рўйхатларини ҳар ўн кунда ҳудудий ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун тақдим этади. Рўйхатларга далолатномалар ва хулосалар илова қилинади.
19. Ҳудудий ишчи гуруҳ ҳар ўн кунда тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва субсидия ажратиладиган талабгорлар рўйхатларини шакллантириб Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этади. Ушбу рўйхатларга далолатномалар ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
20. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни улар тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан кўриб чиқиб умумлаштиради ва келишади.
21. Рўйхат белгиланган тартибда келишилганидан сўнг беш иш кунида Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича тақдим қилинган якуний рўйхатларга асосан талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни ўтказиб беради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Тасдиқланган манзилли дастур Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
23. Талабгорлар томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш тўғрисида тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган шартномавий мажбуриятлар бўйича низолар ва келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.
23 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
24. Талабгорларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлари бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш
Босқич Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар I босқич Талабгорлар Келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман ишчи гуруҳининг ишчи органи — туман ирригация бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Ҳар йили 1 февралига қадар II босқич Туман ишчи гуруҳи (ишчи органи — туман ирригация бўлими) 1. Талабгорлар аризасини жойига чиққан ҳолда, уларга тегишли бўлган ер участкасининг майдони, тупроқ бонитет балли ҳамда ер ости ва ер усти сув манбалари мавжудлигини ўрганиб чиқади. Бунда талабгорларни келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатига киритиш тўғрисида хулоса беради. Уч иш кунида 2. Ижобий хулоса берилган талабгорлардан иборат туман манзилли рўйхатини шакллантиради ва кўриб чиқиш учун ҳудудий ишчи гуруҳнинг ишчи органи — Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилади. Ҳар йили 15 февралга қадар III босқич Ҳудудий ишчи гуруҳи ишчи органи — (Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси) Туманларнинг манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ва келгуси йилда мевали ва озуқа тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича туманлар, ҳудудлар ҳамда талабгорлар бўйича ер участкалари майдони, ер бонитет балли, сув манбаи кўрсатилган ҳолда, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ҳамда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим қилади. Ҳар йили 1 мартга қадар IV босқич Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 1. Тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва манзилли дастурни ишлаб чиқади. 2. Манзилли дастур лойиҳасини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим қилади. Ҳар йили 15 мартга қадар V босқич Вазирлар Маҳкамаси 1. Манзилли дастурни таҳлил қилади ва тасдиқлайди. 2. Тасдиқланган манзилли дастурни Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади. Ҳар йили 20 мартга қадар VI босқич Талабгорлар Сувни тежайдиган суғориш технологияларининг лойиҳалар асосида тўлиқ қурилишини таъминлайди ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилишни ташкил қилиш ва субсидия ажратиш учун туман ишчи гуруҳи ишчи органи — туман ирригация бўлимига мурожаат қилади. Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг VII босқич Туман ишчи гуруҳи (ишчи органи — туман ирригация бўлими) 1. Жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жойига чиқиб талабгорлар ва пудрат ташкилоти вакили иштирокида ўрганади ва амалда қўллаб (ишлатиб) кўради. 2. Сувни тежайдиган суғориш технологиялари фойдаланишга: тайёр ҳолда бўлса — тегишли далолатнома расмийлаштиради; тайёр ҳолда бўлмаса — аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар беради. Уч иш кунида 3. Далолатнома расмийлаштирилган талабгорга субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ва ҳудудий ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун тақдим этади. Ҳар ўн кунда VIII босқич Ҳудудий ишчи гуруҳи ишчи органи — (Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси) Тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва субсидия ажратиладиган талабгорлар рўйхатларини шакллантириб, далолатномалар ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этади. Ҳар ўн кунда IX босқич Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 1. Тақдим этилган рўйхатларни улар тушган кундан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан кўриб чиқиб умумлаштиради ва келишади. Ўн иш кунида 2. Рўйхат белгиланган тартибда келишилгандан сўнг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича тақдим қилинган якуний рўйхатларга асосан талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради. Рўйхат келишилганидан сўнг беш иш кунида X босқич Давлат молиявий назорати инспекцияси Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади. Доимий равишда
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Сувни тежайдиган технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3. Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи
4. «Ўзбекгидрогеология» институти (ДУК)нинг ҳудудий бўлими раҳбари
5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари
6. Туман ирригация бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
_____________________________ тумани ҳокими, Сувни тежайдиган технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳига ________________________________________ томонидан (пиллачилик ва тутчилик ташкилоти номи ва раҳбарнинг .ФИ.О.) АРИЗА ___________________________________________________________________ ҳудудда фаолият кўрсатаётган (ҳудуд номи) __________________________________________________________________________ туманда 20__ йилда (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи номи) сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва (ёки) сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуриш манзилли рўйхатига корхона тасарруфидаги жами ____ гектар ер участкасида, жумладан, ____ рақамли контурдаги ____ гектар, ____ рақамли контурдаги ____ гектар, ____ рақамли контурдаги ____ гектар майдонда янги интенсив тут плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш лойиҳасини киритишингизни сўрайман. Ер майдонининг ўртача бонитет балли ________ балл, шўрланиш даражаси ___________________________________________________________________________________________ (шўрланмаган, кучсиз, ўртача шўрланган) Шу жумладан, контурлар бўйича бонитет балли: (1-контур) _____ балл, (2-контур) _____ балл, (3-контур) _____ балл. Ер участкаси сув билан ________________________________________________________________________. (таъминланган, таъминланмаган) Ер участкаси электр тармоғига __________________________________________________________________. (уланган, уланмаган) Хизмат кўрсатувчи тижорат банки-_______________________________________________________________. Илова. Ер участкасининг қишлоқ хўжалиги харитасидан кўчирма. _____________________________________ раҳбари ________ _______________________ (пиллачилик ва тутчилик ташкилоти номи) (имзо) (Ф.И.О.)
Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» _________туман ҳокими, Сувни тежайдиган технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи _________________ _____________________ (имзо, муҳр) (Ф.И.О.) 20___ йил «____»__________________ __________ туманида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга ва насос станцияларини қуришга кўмаклашувчи ҳамда тугалланган ишларни фойдаланишга қабул қилувчи ишчи гуруҳининг ХУЛОСАСИ __________ (туман номи) туманида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга ва сув чиқариш учун бурғиланган суғориш қудуқлари, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуришга кўмаклашувчи ва тугалланган ишларни қабул қилувчи ишчи гуруҳи янги тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ___________________________________________________ (пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи) нинг 20___ йил ______ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади: 1. ___________________________________________________________________20____ йилда _________ га (пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи) майдонда, жумладан, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда____ га, янги интенсив тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиққан ҳамда уни жорий қилиш учун ____________________________________________________________ билан жами қиймати _________ сўм (пудрат, хизмат кўрсатиш ташкилоти номи) бўлган шартнома тузган; 2. ____________________ тижорат банки билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами ______________________ сўмга _______ фоизли кредит шартномасини тузган ҳамда амалда _________________ сўм кредит олган (мавжуд бўлса); 3. 20____ йилда жами _________ га майдонда, жумладан, ____рақамли контурда____ га, ____рақамли контурда ____ га, ____рақамли контурда____ га майдонда янги интенсив тут плантациясида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган. ХУЛОСА: _______________________________________________________ га жами _________________________ сўм (пиллачилик ва тутчилик ташкилот номи) миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ. Туман ишчи гуруҳининг аъзолари: Т/р ф.и.о. имзо Лавозими 1. Лавозимга кўра — туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 2. Лавозимга кўра — туман ирригация бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби. 4. Лавозимга кўра — туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи 5. Лавозимга кўра — «Ўзбекгидрогеология» институти (ДУК)нинг ҳудудий бўлими раҳбари 6. Лавозимга кўра — Хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 март,
128-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY TARKIBI
Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Pillachilik tarmogʻida ipak qurti ozuqa bazasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 17-yanvardagi PQ-4567-son qarori ijrosini taʼminlash hamda suv resurslaridan oqilona va samarali foydalanish, tutzorlarni tashkil qilishda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini keng joriy etishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Pillachilik tarmogʻida ipak qurti ozuqa bazasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 2020-yil 17-yanvardagi PQ-4567-son qaroriga muvofiq yangi intensiv tutzorlar barpo etishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida 2020-yil 1-fevraldan boshlab Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan:
pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda tomchilatib sugʻorish tizimini joriy etish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun tomchilatib sugʻorish tizimini joriy etgan holda, yangidan tashkil etilgan tutzorlarning har bir gektariga 8 million soʻmgacha;
maydoni 10 gektar va undan ziyod gektardagi tutzorlarga suv chiqarish uchun burgʻilangan quduq, shuningdek, daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suvni tortish uchun nasos stansiyasini qurishga har bir metri uchun 600 ming soʻmdan, ammo 120 million soʻmdan oshmaydigan miqdorda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining tegishli dalolatnomasiga asosan subsidiya ajratilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki, tutzorlarni tashkil qilishda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish, sugʻorish quduqlarini qazish hamda nasos stansiyalarini qurish uchun sarflanadigan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan va 2022-yildan boshlab Davlat budjeti parametrlarida subsidiyalar ajratish nazarda tutiladi.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha manzilli dasturni shakllantirish tartibi;
suv tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish va suv chiqarish uchun nasos stansiyalarini qurish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish tadbirlarining iqtisodiy samaradorligini doimiy tahlil qilsin va har chorak yakuniga koʻra Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi B.Q. Sharipov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-martdagi 128-son qaroriga ILOVA
Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibini belgilaydi.
2. Mazkur nizom qoidalari 2020-yil 1-fevraldan boshlab tashkil etilgan mevali va ozuqa intensiv tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilgan talabgorlarga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
talabgorlar — mevali va ozuqa intensiv tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi va suv chiqarish uchun burgʻilangan quduqni, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyasini qurishni joriy etadigan pillachilik va tutchilik tashkilotlari;
suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari — mevali va ozuqa intensiv tutzorlarni tomchilatib sugʻorish texnologiyalarini va (yoki) suv chiqarish uchun burgʻilangan sugʻorish quduqlari, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyasini qurish orqali sugʻorish tizimlari;
tomchilatib sugʻorish — sugʻorishning tut daraxtlari ildizi yonidagi zonaga kam miqdorda (tomchilatib) suv yetkazib beradigan usuli;
tomchilatib sugʻorish tizimi — suv tindirgich (hovuz), suv nasosi, suv tozalagichlar (filtrlar), mineral oʻgʻitlar eritmasini tayyorlovchi moslama, suvni boshqarish va oʻlchash vositalari, suv yetkazuvchi, suv tarqatuvchi va suv tomizgichli quvurlardan iborat sugʻorish majmuasi.
4. Mevali va ozuqa intensiv tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash maqsadida:
joriy etilgan tomchilatib sugʻorish tizimlari uchun subsidiyalarning bazaviy hisoblash miqdori ekin maydonining har bir gektari uchun 8 million soʻmgacha;
maydoni 10 gektar va undan ziyod gektardagi tutzorlarga suv chiqarish uchun burgʻilangan quduq, shuningdek, daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suvni tortish uchun nasos stansiyasini qurishga har 10 gektar uchun har bir metriga 600 ming soʻmdan 120 million soʻmgacha subsidiya beriladi.
Agar shartnomada suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilishga sarflangan xarajatlar belgilangan subsidiya miqdoridan kam boʻlsa, subsidiya shartnomada nazarda tutilgan summaga ajratiladi.
Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladi.
5. Tomchilatib sugʻorish tizimini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplash uchun har bir gektar tutzor maydoniga subsidiya miqdori subsidiyalarning bazaviy hisoblash miqdoriga yerlarning bonitet ballaridan kelib chiqadigan koeffitsiyentni koʻpaytirish yoʻli bilan aniqlanadi.
6. Mevali va ozuqa tutzorlar yerlarining bonitet ballaridan kelib chiqadigan koeffitsiyentlar miqdori quyidagi jadvalga asosan hisoblanadi.
Sugʻorish turi Yerlarning bonitet ballari hisob-kitobi boʻyicha koeffitsiyentlar 0 — 20 21 — 40 41 — 60 61 — 80 81 — 100 Tutzorlar Tomchilatib sugʻorish tizimi 1,0 0,9 0,8 0,7 0,6
7. Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha manzilli dasturni shakllantirish tartibi
8. Har bir tumanda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish istagini bildirgan talabgorlarning arizalarini qabul qilish, yer uchastkalarining maydonlari, shart-sharoitlari, yer bonitet balli va shoʻrlanish darajasi, barpo etiladigan tutzorlarga mosligi, suv va elektr energiyasi bilan taʼminlanganlik darajasi va boshqa tomonlarini joyiga chiqib oʻrganish, shuningdek, talabgorlarning moliyaviy holatini oʻrganish natijalari yuzasidan xulosalar berish maqsadida mevali va ozuqa intensiv tutzorlarda suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi tuman ishchi guruhi (keyingi oʻrinlarda — tuman ishchi guruhi) ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda tuziladi.
Tuman ishchi guruhi tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman irrigatsiya boʻlimi boshligʻi, tuman elektr tarmoqlari korxonasi boshligʻi, “Oʻzbekgidrogeologiya” instituti vakili hamda xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki rahbaridan iborat tarkibda tuziladi. Tuman hokimi tuman ishchi guruhi rahbari hisoblanadi.
Tuman irrigatsiya boʻlimi tuman ishchi guruhining ishchi organi hisoblanadi.
8 1 . Tuman ishchi guruhi tarkibiga pillachilik va tutchilik tashkilotlarining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlarga yoki aksiyalarga egalik qiladigan yoxud boshqaruv organi va kuzatuv kengashiga oʻzi yoki yaqin qarindoshlari aʼzo boʻlgan shaxslarning kiritilishi taqiqlanadi.
9. Talabgorlar kelgusi yilda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha har yili 1-fevraliga qadar tuman ishchi guruhining ishchi organi — tuman irrigatsiya boʻlimiga ushbu Nizomga 3-ilovadagi keltirilgan namunaga muvofiq ariza bilan bevosita, pochta xizmati orqali yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
10. Tuman ishchi guruhi talabgorlardan ariza tushgan kundan boshlab uch ish kunida joyiga chiqqan holda, tegishli yer uchastkasining maydoni, tuproq bonitet balli hamda yer osti va yer usti suv manbalari mavjudligini oʻrganib chiqadi.
Oʻrganish yakuni boʻyicha tuman ishchi guruhi talabgorlarni kelgusi yilda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha tuman manzilli roʻyxatiga (keyingi oʻrinlarda — tuman manzilli roʻyxati) kiritish toʻgʻrisida xulosa beradi.
Bunda tegishli yer uchastkasi joylashgan hududda yer osti va yer usti suv manbalari mavjud boʻlmagan taqdirda, talabgorlarni tuman manzilli roʻyxatiga kiritish rad etiladi.
Oʻrganish natijasi koʻra kelgusi yilda tuman manzilli roʻyxati mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan mezonlarga asosan mevali va oziqa boʻladigan yangi tutzorlarning hududlar hamda talabgorlar boʻyicha yer uchastkasi maydoni, yer bonitet balli, suv manbaini koʻrsatgan holda shakllantiradi.
11. Tuman manzilli roʻyxati tuman ishchi guruhining barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi va tuman ishchi guruhi rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
Tasdiqlangan tuman manzilli roʻyxati har yili 15-fevralga qadar koʻrib chiqish va umumlashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxta xom ashyosini yetishtirishda tomchilatib sugʻorish texnologiyalaridan keng foydalanish uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga oid kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 27-dekabrdagi PQ-4087-son qaroriga muvofiq shakllantirilgan Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashuvchi ishchi guruhining (keyingi oʻrinlarda — hududiy ishchi guruh) ishchi organi — Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boshqarmasiga taqdim qilinadi.
Tuman manzilli roʻyxatining toʻgʻri tuzilishiga tuman ishchi guruhi rahbari va aʼzolari masʼul hisoblanadi.
12. Hududiy ishchi guruh:
tumanlarning manzilli roʻyxatlarini tahlil qiladi va kelgusi yilda mevali va ozuqa tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish boʻyicha tumanlar, hududlar hamda talabgorlar boʻyicha yer uchastkalari maydoni, yer bonitet balli, suv manbai koʻrsatilgan holda, hududiy manzilli roʻyxatni (keyingi oʻrinlarda — hududiy manzilli roʻyxat) shakllantiradi. Zaruratga koʻra, talabgorlarning takliflarini joyiga chiqib qoʻshimcha ravishda oʻrganadi;
hududiy manzilli roʻyxat hududiy ishchi guruhning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi va hududiy ishchi guruh rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
Tasdiqlangan hududiy manzilli roʻyxat har yili 1-martga qadar belgilangan tartibda Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasiga taqdim qilinadi.
Hududiy manzilli roʻyxatning toʻgʻriligi boʻyicha hududiy ishchi guruh rahbari va aʼzolari masʼul hisoblanadi.
13. Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi:
hududiy manzilli roʻyxatni tahlil qiladi, umumlashtiradi va tegishli hisob-kitoblarni ishlab chiqadi;
mevali va ozuqa tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish boʻyicha manzilli dastur (keyingi oʻrinlarda — manzilli dastur) loyihasini Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasi bilan kelishgan holda, har yili 15-martga qadar Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun taqdim etadi.
14. Vazirlar Mahkamasi taqdim etilgan manzilli dasturni tahlil qiladi va har yili 20-martga qadar tasdiqlaydi.
Tasdiqlangan manzilli dastur Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Energetika vazirligi, Geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga ijro uchun yuboriladi.
Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishgan holda, yangi intensiv mevali va ozuqa tutzorlar hamda ularda tomchilatib sugʻorish texnologiyalarini joriy etish va (yoki) suv chiqarish uchun burgʻilangan sugʻorish quduqlari, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyalarini qurishning amaldagi holatidan kelib chiqib, talabgorlar roziligi asosida tasdiqlangan manzilli dasturga oʻzgartirishlar kiritishi mumkin.
3-bob. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish va suv chiqarish uchun nasos stansiyalarini qurish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi
15. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi har yili Davlat budjetining asosiy parametrlarida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplash uchun mablagʻlar ajratishni koʻzda tutadi va Davlat budjetining asosiy parametrlari tasdiqlangandan soʻng mablagʻlarni belgilangan tartibda Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasiga ajratadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasida ochiladigan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.
16. Manzilli roʻyxatga kiritilgan talabgorlar suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining loyihalar asosida toʻliq qurilishini taʼminlaydi hamda ularni foydalanishga qabul qilishni tashkil qilish va subsidiya ajratish uchun tuman ishchi guruhining ishchi organi — tuman irrigatsiya boʻlimiga murojaat qiladi.
17. Tuman ishchi guruhi murojaat tushgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida:
a) joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joyiga chiqib, talabgor va pudrat tashkiloti vakili ishtirokida oʻrganadi va amalda qoʻllab (ishlatib) koʻradi;
b) suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari foydalanishga:
tayyor holda boʻlsa — tegishli dalolatnoma rasmiylashtiradi;
tayyor holda boʻlmasa — aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan tegishli koʻrsatmalar beradi;
v) dalolatnoma rasmiylashtirilgan talabgorga ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda subsidiya ajratish toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi.
18. Tuman ishchi guruhi rahbari va aʼzolari subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosaning haqqoniyligi va toʻgʻri rasmiylashtirilishi uchun masʼul hisoblanadi.
Tuman ishchi guruhi subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalarni umumlashtirib, ularning roʻyxatlarini har oʻn kunda hududiy ishchi guruhga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. Roʻyxatlarga dalolatnomalar va xulosalar ilova qilinadi.
19. Hududiy ishchi guruh har oʻn kunda taqdim etilgan roʻyxatlarni umumlashtiradi va subsidiya ajratiladigan talabgorlar roʻyxatlarini shakllantirib Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasiga belgilangan tartibda taqdim etadi. Ushbu roʻyxatlarga dalolatnomalar va talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalar ilova qilinadi.
20. Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi hududiy ishchi guruhlar tomonidan taqdim etilgan roʻyxatlarni ular tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligi bilan koʻrib chiqib umumlashtiradi va kelishadi.
21. Roʻyxat belgilangan tartibda kelishilganidan soʻng besh ish kunida Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash boʻyicha taqdim qilingan yakuniy roʻyxatlarga asosan talabgorlarning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga subsidiyalarni oʻtkazib beradi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Tasdiqlangan manzilli dastur Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
23. Talabgorlar tomonidan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarni joriy etish toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma majburiyatlarini bajarish jarayonida yuzaga keladigan shartnomaviy majburiyatlar boʻyicha nizolar va kelishmovchiliklar muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi. Kelishmovchiliklarni muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilishning iloji boʻlmaganda, ular sud tartibida hal qilinadi.
23 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:
subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda hamda suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;
subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilmaganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi.
24. Talabgorlarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish bilan bogʻliq xarajatlari bir qismini qoplash boʻyicha budjetdan ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishi yuzasidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
25. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplash
Bosqich Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar I bosqich Talabgorlar Kelgusi yilda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha tuman ishchi guruhining ishchi organi — tuman irrigatsiya boʻlimiga ariza bilan murojaat qiladi. Har yili 1-fevraliga qadar II bosqich Tuman ishchi guruhi (ishchi organi — tuman irrigatsiya boʻlimi) 1. Talabgorlar arizasini joyiga chiqqan holda, ularga tegishli boʻlgan yer uchastkasining maydoni, tuproq bonitet balli hamda yer osti va yer usti suv manbalari mavjudligini oʻrganib chiqadi. Bunda talabgorlarni kelgusi yilda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha tuman manzilli roʻyxatiga kiritish toʻgʻrisida xulosa beradi. Uch ish kunida 2. Ijobiy xulosa berilgan talabgorlardan iborat tuman manzilli roʻyxatini shakllantiradi va koʻrib chiqish uchun hududiy ishchi guruhning ishchi organi — Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boshqarmasiga taqdim qiladi. Har yili 15-fevralga qadar III bosqich Hududiy ishchi guruhi ishchi organi — (Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boshqarmasi) Tumanlarning manzilli roʻyxatlarini tahlil qiladi va kelgusi yilda mevali va ozuqa tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish boʻyicha tumanlar, hududlar hamda talabgorlar boʻyicha yer uchastkalari maydoni, yer bonitet balli, suv manbai koʻrsatilgan holda, hududiy manzilli roʻyxatni shakllantiradi hamda Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasiga taqdim qiladi. Har yili 1-martga qadar IV bosqich Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi 1. Taqdim etilgan hududiy manzilli roʻyxatlarni tahlil qiladi, umumlashtiradi va manzilli dasturni ishlab chiqadi. 2. Manzilli dastur loyihasini Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasi bilan kelishgan holda, Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun taqdim qiladi. Har yili 15-martga qadar V bosqich Vazirlar Mahkamasi 1. Manzilli dasturni tahlil qiladi va tasdiqlaydi. 2. Tasdiqlangan manzilli dasturni Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Energetika vazirligi, Geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga ijro uchun yuboradi. Har yili 20-martga qadar VI bosqich Talabgorlar Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining loyihalar asosida toʻliq qurilishini taʼminlaydi hamda ularni foydalanishga qabul qilishni tashkil qilish va subsidiya ajratish uchun tuman ishchi guruhi ishchi organi — tuman irrigatsiya boʻlimiga murojaat qiladi. Qurilish ishlari yakunlangandan soʻng VII bosqich Tuman ishchi guruhi (ishchi organi — tuman irrigatsiya boʻlimi) 1. Joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joyiga chiqib talabgorlar va pudrat tashkiloti vakili ishtirokida oʻrganadi va amalda qoʻllab (ishlatib) koʻradi. 2. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari foydalanishga: tayyor holda boʻlsa — tegishli dalolatnoma rasmiylashtiradi; tayyor holda boʻlmasa — aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan tegishli koʻrsatmalar beradi. Uch ish kunida 3. Dalolatnoma rasmiylashtirilgan talabgorga subsidiya ajratish toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi va hududiy ishchi guruhga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. Har oʻn kunda VIII bosqich Hududiy ishchi guruhi ishchi organi — (Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boshqarmasi) Taqdim etilgan roʻyxatlarni umumlashtiradi va subsidiya ajratiladigan talabgorlar roʻyxatlarini shakllantirib, dalolatnomalar va talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalar ilova qilingan holda Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasiga belgilangan tartibda taqdim etadi. Har oʻn kunda IX bosqich Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi 1. Taqdim etilgan roʻyxatlarni ular tushgan kundan boshlab Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligi bilan koʻrib chiqib umumlashtiradi va kelishadi. Oʻn ish kunida 2. Roʻyxat belgilangan tartibda kelishilgandan soʻng suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash boʻyicha taqdim qilingan yakuniy roʻyxatlarga asosan talabgorlarning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga subsidiyani oʻtkazib beradi. Roʻyxat kelishilganidan soʻng besh ish kunida X bosqich Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash boʻyicha budjetdan ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi. Doimiy ravishda
Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Suvni tejaydigan texnologiyalarini joriy etishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi tuman ishchi guruhining
1. Tuman hokimi, ishchi guruh rahbari
2. Tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari
3. Tuman elektr tarmoqlari korxonasi boshligʻi
4. “Oʻzbekgidrogeologiya” instituti (DUK)ning hududiy boʻlimi rahbari
5. Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki rahbari
6. Tuman irrigatsiya boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh kotibi
Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
_____________________________ tumani hokimi, Suvni tejaydigan texnologiyalarini joriy etishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi tuman ishchi guruhiga ________________________________________ tomonidan (pillachilik va tutchilik tashkiloti nomi va rahbarning .FI.O.) ARIZA ___________________________________________________________________ hududda faoliyat koʻrsatayotgan (hudud nomi) __________________________________________________________________________ tumanda 20__ yilda (qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchi nomi) suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish va (yoki) suv chiqarish uchun burgʻilangan sugʻorish quduqlari, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyalarini qurish manzilli roʻyxatiga korxona tasarrufidagi jami ____ gektar yer uchastkasida, jumladan, ____ raqamli konturdagi ____ gektar, ____ raqamli konturdagi ____ gektar, ____ raqamli konturdagi ____ gektar maydonda yangi intensiv tut plantatsiyalarida tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish loyihasini kiritishingizni soʻrayman. Yer maydonining oʻrtacha bonitet balli ________ ball, shoʻrlanish darajasi ___________________________________________________________________________________________ (shoʻrlanmagan, kuchsiz, oʻrtacha shoʻrlangan) Shu jumladan, konturlar boʻyicha bonitet balli: (1-kontur) _____ ball, (2-kontur) _____ ball, (3-kontur) _____ ball. Yer uchastkasi suv bilan ________________________________________________________________________. (taʼminlangan, taʼminlanmagan) Yer uchastkasi elektr tarmogʻiga __________________________________________________________________. (ulangan, ulanmagan) Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki-_______________________________________________________________. Ilova. Yer uchastkasining qishloq xoʻjaligi xaritasidan koʻchirma. _____________________________________ rahbari ________ _______________________ (pillachilik va tutchilik tashkiloti nomi) (imzo) (F.I.O.)
Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Tasdiqlayman” _________tuman hokimi, Suvni tejaydigan texnologiyalarini joriy etishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi tuman ishchi guruhi _________________ _____________________ (imzo, muhr) (F.I.O.) 20___ yil “____”__________________ __________ tumanida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga va nasos stansiyalarini qurishga koʻmaklashuvchi hamda tugallangan ishlarni foydalanishga qabul qiluvchi ishchi guruhining XULOSASI __________ (tuman nomi) tumanida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga va suv chiqarish uchun burgʻilangan sugʻorish quduqlari, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyalarini qurishga koʻmaklashuvchi va tugallangan ishlarni qabul qiluvchi ishchi guruhi yangi tut plantatsiyasida tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilgan ___________________________________________________ (pillachilik va tutchilik tashkilot nomi) ning 20___ yil ______ dagi murojaatini joyida oʻrganib chiqdi va quyidagilarni aniqladi: 1. ___________________________________________________________________20____ yilda _________ ga (pillachilik va tutchilik tashkilot nomi) maydonda, jumladan, ____raqamli konturda____ ga, ____raqamli konturda____ ga, ____raqamli konturda____ ga, yangi intensiv tut plantatsiyasida tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun jami qiymati ___________ soʻm boʻlgan loyiha ishlab chiqqan hamda uni joriy qilish uchun ____________________________________________________________ bilan jami qiymati _________ soʻm (pudrat, xizmat koʻrsatish tashkiloti nomi) boʻlgan shartnoma tuzgan; 2. ____________________ tijorat banki bilan tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun jami ______________________ soʻmga _______ foizli kredit shartnomasini tuzgan hamda amalda _________________ soʻm kredit olgan (mavjud boʻlsa); 3. 20____ yilda jami _________ ga maydonda, jumladan, ____raqamli konturda____ ga, ____raqamli konturda ____ ga, ____raqamli konturda____ ga maydonda yangi intensiv tut plantatsiyasida tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilgan va ishga tushirgan. XULOSA: _______________________________________________________ ga jami _________________________ soʻm (pillachilik va tutchilik tashkilot nomi) miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratish maqsadga muvofiq. Tuman ishchi guruhining aʼzolari: T/r f.i.o. imzo Lavozimi 1. Lavozimga koʻra — tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 2. Lavozimga koʻra — tuman irrigatsiya boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh kotibi. 4. Lavozimga koʻra — tuman elektr tarmoqlari korxonasi boshligʻi 5. Lavozimga koʻra — “Oʻzbekgidrogeologiya” instituti (DUK)ning hududiy boʻlimi rahbari 6. Lavozimga koʻra — Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki rahbari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 10-mart,
128-son