📅 2021-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 11 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1 1 . 2026 йил ҳосилидан бошлаб камида 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ғалла етиштирувчиларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барқарорлик рейтинги асосида имтиёзли кредитлар пасайтирилган фоиз ставкаларида ажратилади.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган маблағлар тақчиллигини қоплаш учун зарур маблағлар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратиб борилишини таъминласин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 январга қадар мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинлари учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилсин ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритсин ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борсин.
Белгилансинки, 2021 йилда етиштириладиган мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинлари учун кутилаётган минимал нархлар жорий йил 1 апрелга қадар эълон қилинади.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳрининг, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган 8-уй манзилидаги бинога иккиламчи ижара тўловларини амалга ошириш шарти билан жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига 2-ИЛОВА
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, уруғчилик хўжаликлари ва ер участкаси мавжуд бўлган бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари (кейинги ўринларда — қарз олувчи) буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябригача битим тузилади.
3. Тижорат банки буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ой Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилади.
Кредитлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда буғдой норматив ҳосилдорлиги умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 8 фоизда, 50 фоизигача йиллик 10 фоизда жойлаштиради.
Бунда:
«А» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 2 фоиз пасайтирилган ҳолда жойлаштиради;
«В» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 1 фоиз пасайтирилган ҳолда жойлаштиради.
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ҳисобланади.
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агропортали орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирма);
бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома;
б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган ғаллачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:
фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;
бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома.
8. Ер участкасининг ижара ҳуқуқи гарови билан бирга қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор қилади.
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
13. Тижорат банки қарз олувчи билан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан Жамғарма кредитлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда буғдой норматив ҳосилдорлиги умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 10 фоизда, 50 фоизигача йиллик 12 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.
13 1 . Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғарма кредитлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар доирасида суғурта шартномалари бўйича воситачиликни тақдирлаш тўловларини ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
13 2 . Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг буғдой етиштириш харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар:
«А» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 2 фоиз пасайтирилган ҳолда ажратади;
«В» ва ундан юқори бўлган тоифаларга кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига — амалдаги фоиз ставкаларидан 1 фоиз пасайтирилган ҳолда ажратади.
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.
Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.
5-боб. Кредит мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.
16. Қарз олувчи буғдой етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали киритилган тўлов топшириқномаларига мувофиқ кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди. Бунда 2026 йил 1 мартга қадар тўлов топшириқномалари қарз олувчининг танловига кўра анъанавий усулда қоғоз шаклида ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фақат мазкур платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади.
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича буғдой экинининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
19. Буғдой (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига буғдойни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» очилади.
Қарз олувчи «23210 ҳисобварағи»га буғдойни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, буғдой етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
21. Буғдой етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «23210 ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, ғаллачилик кластерлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юкланади.
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига 3-ИЛОВА
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларнинг мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни (кейинги ўринларда — мева-сабзавот маҳсулотлари) етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехник тадбирлар календарь режасига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларга ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчилар, шунингдек, чорвачилик ва иссиқхона хўжаликларига (кейинги ўринларда — қарз олувчи) кредит ажратиш учун Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида:
а) асосий экин майдонларига баҳорги мавсумда экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг I чорагида);
б) такрорий экин майдонларига ёзги мавсумда экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг июнь — август ойларида);
в) «тўқсонбости» усулида экиладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилининг октябрь — декабрь ойларида);
г) етиштирилган мева-сабзавотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тўғрисида ҳосил йиғим-терими мавсуми бошлангунга қадар битим тузилади;
д) озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисидаги битим экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилида) тузилади;
е) иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизигача миқдорда айланма маблағларни тўлдириш ҳамда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатларини кредитлаш тўғрисидаги битим молия йили бошида тузилади;
ж) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 январга қадар 1 гектар майдонда картошка етиштириш харажатларини товар-моддий ресурслар баҳосини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиб, Жамғармага тақдим этади.
3. Тижорат банки Жамғарма билан тузилган битимга мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойда, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун Жамғармага кредит буюртмаларини тақдим этади.
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар ўтказиладиган даврнинг, шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб амалга оширилади.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг:
мева-сабзавот маҳсулотларини (озуқабоп ва мойли экинлар бундан мустасно) етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга;
озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга;
иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдириш ҳамда улар томонидан чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатларини кредитлаш учун йиллик 10 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр ҳамда сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга жойлаштиради;
картошка етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун йиллик 12 фоиз ставкада 12 ой муддатга жойлаштиради.
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агропортал орқали ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестри кўчирмаси);
мева-сабзавот экинларини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома.
7 1 . Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудуддаги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигида мева-сабзавот маҳсулотларини сақловчи, қайта ишловчи ва экспортга йўналтирувчилар рўйхатига киритилган бўлиши лозим.
Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сақловчи, қайта ишловчи ва экспортга йўналтирувчи эканлигини тасдиқловчи маълумотнома олиш учун ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудуддаги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилади, туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги тегишли маълумотномани қарз олувчига мурожаат қилган кунда тақдим этади.
Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспортга йўналтирувчи эканлигини тасдиқловчи туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигининг маълумотномасини тақдим этади.
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки рад этиш сабабини асослантирган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор қилади.
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар), шунингдек, иссиқхонада етиштириладиган маҳсулотлар қиймати ва чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатлари бўйича тақдим этиладиган маълумотларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
13. Тижорат банки қарз олувчи билан тузган кредит шартномасига асосан қарз олувчига:
мева-сабзавот маҳсулотларини (озуқабоп ва мойли экинлар бундан мустасно) етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга;
озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга;
етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун йиллик 14 фоиз (шундан банк маржаси 2 фоиз) ставкада 12 ой муддатга, кредитни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади;
картошка етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз (шундан банк маржаси 4 фоиз) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдириш ҳамда улар томонидан чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш харажатларини кредитлаш учун йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 6 ойлик имтиёзли давр ҳамда сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатга қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.
Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлар тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.
5-боб. Кредитлар мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.
16. Қарз олувчи мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали киритилган тўлов топшириқномаларига мувофиқ кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди. Бунда 2026 йил 1 мартга қадар тўлов топшириқномалари қарз олувчининг танловига кўра анъанавий усулда қоғоз шаклида ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фақат мазкур платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади.
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича мева-сабзавот экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
19. Мева-сабзавот экинлари экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «23210 ҳисобварағи» очилади.
Қарз олувчи «23210 ҳисобварағи»га мева-сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
21. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «23210 ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банкларининг раҳбарлари зиммасига юкланади.
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш
Босқич Амалга ошириш механизми Муддати Ижрочилар 1-босқич Жамғарма ва тижорат банки ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида битим тузилади. Ҳар йили экиш мавсуми бошланишидан олдин 1. Жамғарма 2. Тижорат банки Тижорат банки мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади. Ҳар ойда 2-босқич Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларини кредитлаш учун жойлаштириб боради. Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб 1. Жамғарма 2. Тижорат банки 3-босқич Қарз олувчи кредит олиш учун асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза тақдим этади. Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йили бошида Тижорат банки филиали 4-босқич Қарз олувчига Жамғарма кредитлари ҳисобидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит линияси ва кредит ҳисобварағи очилади. Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб Тижорат банки филиали 5-босқич Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш харажатларини кредитлаш учун қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади. Кредит шартномасининг амал қилиш муддатига қадар 1. Тижорат банки филиали 2. Қарз олувчи 6-босқич Тижорат банки ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг юритади. Кредит шартномасининг амал қилиш муддатига қадар Тижорат банки филиали 7-босқич Имтиёзли кредитни ва унга ҳисобланган фоизни сўндиради. Экин тури бўйича 6 ой ва 12 ой 1. Қарз олувчи 2. Тижорат банки филиали 8-босқич Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради. Экин тури бўйича 6 ой ва 12 ой Тижорат банки
Мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган маҳсулотни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш
Босқичлар Амалга ошириш механизми Муддати Ижрочилар 1-босқич Жамғарма ва тижорат банки ўртасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш тўғрисида битим тузилади. Тижорат банки етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади. Ҳосил йилида етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар 1. Жамғарма 2. Тижорат банки 2-босқич Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ қарз олувчининг етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун тижорат банкига кредит ресурсларини жойлаштириб боради. Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб Жамғарма 3-босқич Қарз олувчи етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит олиш учун хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади. Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб Қарз олувчи 4-босқич Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга «револьвер» кредит ажратиш учун кредит линиясини ва ҳисобварағини очади. Етиштирилган ҳосил йиғим-терими мавсумининг биринчи ойидан бошлаб Тижорат банки 5-босқич Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан қарз олувчига мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдиришга қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз «револьвер» кредитлар ажратади. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар Тижорат банки 6-босқич Тижорат банки ажратилган кредитларни қарз олувчи томонидан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг юритади. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати якунига қадар Тижорат банки 7-босқич Қарз олувчи ва тижорат банки имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни сўндириб боради. 12 ой 1. Қарз олувчи 2. Тижорат банки 8-босқич Тижорат банки Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради. 12 ой Тижорат банки
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 март,
130-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi faoliyatini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 26-fevraldagi PF-6179-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
1 1 . 2026-yil hosilidan boshlab kamida 10 yildan buyon faoliyat yuritib kelayotgan gʻalla yetishtiruvchilarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq barqarorlik reytingi asosida imtiyozli kreditlar pasaytirilgan foiz stavkalarida ajratiladi.
3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi agrar sohani moliyalashtirishda yuzaga keladigan mablagʻlar taqchilligini qoplash uchun zarur mablagʻlar budjet tizimi budjetlari hisobidan oʻz vaqtida ajratib borilishini taʼminlasin.
4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan birgalikda jahon bozori, mintaqaviy birjalar narxlarini tahlil qilgan holda, har yili 1-yanvarga qadar meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlari uchun kutilayotgan minimal narxlarni eʼlon qilsin hamda bozorlardagi narxlardan kelib chiqib, har chorakda ushbu narxga tuzatishlar kiritsin va ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib borsin.
Belgilansinki, 2021-yilda yetishtiriladigan meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlari uchun kutilayotgan minimal narxlar joriy yil 1-aprelga qadar eʼlon qilinadi.
5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini boshqarish departamenti Toshkent shahrining, Yakkasaroy tumani Shota Rustaveli koʻchasida joylashgan 8-uy manzilidagi binoga ikkilamchi ijara toʻlovlarini amalga oshirish sharti bilan joylashtirilsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-martdagi 130-son qaroriga 2-ILOVA
Bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) kredit resurslari hisobidan tijorat banklari tomonidan fermer xoʻjaliklari, urugʻchilik xoʻjaliklari va yer uchastkasi mavjud boʻlgan boshqa qishloq xoʻjaligi subyektlari (keyingi oʻrinlarda — qarz oluvchi) bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida tegishli moliya yilidan oldingi yilning 1-sentabrigacha bitim tuziladi.
3. Tijorat banki bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun har oy Jamgʻarmaga kredit buyurtmanomalarini taqdim etadi.
4. Tijorat banki Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan qarz oluvchiga bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun muddatlilik, qaytarishlilik, toʻlovlilik, taʼminlanganlik va maqsadli foydalanish sharti asosida kredit liniyasini ochadi.
Bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash agrotexnik tadbirlar muddatlariga muvofiq tegishli moliya yilidan oldingi yilning 1-sentabridan moliya yilining 1-iyunigacha amalga oshiriladi.
Kreditlash ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Jamgʻarma kredit resurslarini tijorat bankiga joylashtirish tartibi
5. Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq kreditlarni qarz oluvchining bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun 12 oy muddat bilan urugʻlik qiymatini hisobga olgan holda bugʻdoy normativ hosildorligi umumiy qiymatining 40 foizigacha yillik 8 foizda, 50 foizigacha yillik 10 foizda joylashtiradi.
Bunda:
“A” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 2 foiz pasaytirilgan holda joylashtiradi;
“V” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 1 foiz pasaytirilgan holda joylashtiradi.
6. Tijorat banki tomonidan kreditlar bitimda belgilangan muddatda qaytarilmasa, kreditlarning qaytarilmagan qismiga foizlar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasida hisoblanadi.
Kreditlarning maqsadsiz ishlatilgan qismiga qoʻllaniladigan jarima miqdori Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida tuziladigan bitimda belgilanadi.
Tijorat bankiga joylashtirilgan kredit resurslarning ishlatilmagan qismi tijorat banki tomonidan keyingi ish kunidan kechiktirilmasdan Jamgʻarmaga qaytariladi.
3-bob. Tijorat banki tomonidan qarz oluvchining arizasini koʻrib chiqish tartibi
7. Qarz oluvchi kredit olish uchun uning asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining Agroportali orqali ariza bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
a) fermer xoʻjaliklari va Urugʻchilikni rivojlantirish markazi tarkibidagi elita urugʻchilik xoʻjaliklari hamda yer uchastkasiga egalik huquqi boʻlgan gʻallachilik klasterlari tomonidan:
yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat (yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish shartnomasi yoki koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida davlat reyestridan koʻchirma);
boshoqli don ekinini joylashtirish toʻgʻrisidagi elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan maʼlumotnoma;
b) fermer xoʻjaliklari bilan fyuchers shartnomasi asosida faoliyat yuritadigan gʻallachilik klasterlari va kooperatsiyalari tomonidan:
fyuchers shartnomasi tuzilgan fermer xoʻjaliklarining tasdiqlangan roʻyxati;
boshoqli don ekinini joylashtirish toʻgʻrisidagi elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan maʼlumotnoma.
8. Yer uchastkasining ijara huquqi garovi bilan birga qarz oluvchining toʻlov intizomi va kredit tarixidan kelib chiqqan holda, quyidagi taʼminot turlaridan biri qabul qilinadi:
qarz oluvchi tomonidan olingan kreditni qaytarmaslik xatarining tijorat banki foydasiga sugʻurta qilinganligi yoki qarz oluvchining boʻlgʻusi hosilni sugʻurta qilinganligi toʻgʻrisidagi sugʻurta polisi;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan kafillik yoki boshqa taʼminot turlari.
Doimiy ravishda tijorat banki oldidagi majburiyatlarini oʻz vaqtida bajarib kelayotgan qarz oluvchiga kredit qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taʼminotsiz (ishonchli kreditlar) berilishi mumkin.
9. Ushbu Nizomning 7-bandida qayd etilgan barcha zarur hujjatlar taqdim etilgandan soʻng tijorat banki tomonidan qarz oluvchining arizasi 3 kun muddatda koʻrib chiqiladi.
Qarz oluvchining arizasi boʻyicha ijobiy xulosa qilinganda, tijorat banki filiali va qarz oluvchi oʻrtasida kredit shartnomasi tuziladi.
Kredit berish rad etilganda, tijorat banki rad etish sabablari asoslantirilgan holda 1 kun muddatda yozma ravishda qarz oluvchini xabardor qiladi.
10. Kredit qarz oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat banki tomonidan beriladi.
4-bob. Qarz oluvchiga kredit ajratish tartibi
11. Kredit miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan har yili eʼlon qilinadigan minimal narx asosida hamda tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligini (sentner/gektar) hisobga olgan holda belgilanadi.
12. Kredit shartnomasi kuchga kirgandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmasdan qarz oluvchiga kredit hisobvaragʻi ochiladi.
13. Tijorat banki qarz oluvchi bilan bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun tuzgan kredit shartnomasiga asosan Jamgʻarma kreditlari hisobidan bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun 12 oy muddat bilan urugʻlik qiymatini hisobga olgan holda bugʻdoy normativ hosildorligi umumiy qiymatining 40 foizigacha yillik 10 foizda, 50 foizigacha yillik 12 foizda (shundan bank marjasi 2 foiz) qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz kredit ajratadi.
13 1 . Bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun Jamgʻarma kreditlari hisobidan tijorat banklari tomonidan ajratiladigan kreditlar doirasida sugʻurta shartnomalari boʻyicha vositachilikni taqdirlash toʻlovlarini hisoblashga yoʻl qoʻyilmaydi.
13 2 . Qishloq xoʻjaligi korxonalarining bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini qoplash uchun Jamgʻarma tomonidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan tijorat banklari tomonidan ajratiladigan kreditlar:
“A” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 2 foiz pasaytirilgan holda ajratadi;
“V” va undan yuqori boʻlgan toifalarga kiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalariga — amaldagi foiz stavkalaridan 1 foiz pasaytirilgan holda ajratadi.
14. Qarz oluvchi olgan kreditni shartnomada belgilangan muddatda soʻndirmasa, kreditning soʻndirilmagan qismi tijorat krediti sifatida qayta rasmiylashtiriladi.
Kreditning maqsadsiz ishlatilgan qismiga qoʻllaniladigan jarima miqdori kredit shartnomasida belgilanadi.
Qarz oluvchi tomonidan muddatidan oldin soʻndirilgan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari tijorat banki tomonidan keyingi ish kunidan kechiktirmasdan Jamgʻarmaga qaytariladi.
5-bob. Kredit monitoringi va ularni soʻndirish tartibi
15. Kredit hisobvaragʻidan toʻlovlar qarz oluvchining toʻlov topshiriqnomalari asosida amalga oshiriladi.
Shuningdek, kredit hisobvaragʻidan toʻlovlar elektron toʻlov vositasi asosida amalga oshirilishi mumkin.
16. Qarz oluvchi bugʻdoy yetishtirish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlar uchun “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali kiritilgan toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq kreditdan erkin foydalanadi hamda moddiy resurslar yetkazib beruvchilarni va xizmat koʻrsatuvchilarni ixtiyoriy tanlaydi. Bunda 2026-yil 1-martga qadar toʻlov topshiriqnomalari qarz oluvchining tanloviga koʻra anʼanaviy usulda qogʻoz shaklida yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda, 2026-yil 1-martdan boshlab faqat mazkur platforma orqali elektron shaklda taqdim etiladi.
17. Jamgʻarma mablagʻlari aylanadigan hisobvaraqlarga inkasso topshiriqnomalari qoʻyilishiga, shuningdek, ularni undirib olish va taqiq qoʻyishga qonunchilik hujjatlariga muvofiq yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Tijorat banki sugʻurta tashkilotlari bilan birgalikda sugʻurta shartnomasi asosida har bir qarz oluvchi boʻyicha bugʻdoy ekinining holatini va boʻlajak hosilning berilgan kreditlar qaytarilishini taʼminlash uchun yetarliligini aniqlash maqsadida doimiy monitoring oʻrnatadi.
19. Bugʻdoy (toʻliq yoki qisman) ekilmaganligi yoki ekin holatining qoniqarsizligi, shuningdek, agrotexnik tadbirlarning kechikishi natijasida kutiladigan hosilni olishning imkoni yoʻqligi aniqlanganda, bu haqda tijorat banki va sugʻurta tashkiloti qarz oluvchi bilan birgalikda uch tomonlama dalolatnoma tuzadi. Ushbu dalolatnoma asosida tijorat banki kreditlashni toʻxtatadi va kredit hamda unga hisoblangan foizlarni muddatidan oldin soʻndirish choralarini koʻradi. Bu choralar kredit shartnomasida kelishilgan boʻlishi kerak.
20. Tijorat banki tomonidan qarz oluvchiga bugʻdoyni sotishdan tushgan mablagʻlarni jamlash, kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndirish uchun “Jamgʻarmadan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari uchun ajratilgan maqsadli mablagʻlar hisobvaragʻi” ochiladi.
Qarz oluvchi “23210 hisobvaragʻi”ga bugʻdoyni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan, birinchi navbatda, bugʻdoy yetishtirish uchun olingan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndiradi.
21. Bugʻdoy yetishtirish uchun berilgan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻliq soʻndirilgandan soʻng tijorat banki “23210 hisobvaragʻi”da qolgan mablagʻlarni qarz oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga memorial order bilan oʻtkazadi, ushbu mablagʻlardan qarz oluvchi erkin foydalanadi.
22. Qarz oluvchi tomonidan olingan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari muddatidan oldin soʻndirilishi mumkin.
23. Kreditni qaytarish muddati kelganda va uni soʻndirish uchun qarz oluvchining mablagʻi yetarli boʻlmaganda, tijorat banki sugʻurta polisi asosida sugʻurta tashkilotlariga sugʻurta hodisasi roʻy berganligi toʻgʻrisida murojaat qiladi va (yoki) kreditni soʻndirishni boshqa taʼminot turlariga asosan amalga oshirish choralarini koʻradi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Kreditlarning maqsadli sarflanishi boʻyicha monitoring yuritish tijorat banklari, gʻallachilik klasterlari hamda Urugʻchilikni rivojlantirish markazi rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
25. Tijorat banklariga joylashtirilgan kreditlardan maqsadli foydalanish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.
26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-martdagi 130-son qaroriga 3-ILOVA
Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) kredit resurslari hisobidan tijorat banklari tomonidan fermer, dehqon xoʻjaliklari va boshqa mahsulot yetishtiruvchilarning meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni (keyingi oʻrinlarda — meva-sabzavot mahsulotlari) yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining agrotexnik tadbirlar kalendar rejasiga muvofiq meva-sabzavot mahsulotlari yetishtiruvchilarga va meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilar, shuningdek, chorvachilik va issiqxona xoʻjaliklariga (keyingi oʻrinlarda — qarz oluvchi) kredit ajratish uchun Jamgʻarma va tijorat banklari oʻrtasida:
a) asosiy ekin maydonlariga bahorgi mavsumda ekiladigan meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilining I choragida);
b) takroriy ekin maydonlariga yozgi mavsumda ekiladigan meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilining iyun — avgust oylarida);
v) “toʻqsonbosti” usulida ekiladigan meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilining oktabr — dekabr oylarida);
g) yetishtirilgan meva-sabzavotlarni xarid qilish uchun aylanma mablagʻlarni toʻldirishga “revolver” kredit ajratish toʻgʻrisida hosil yigʻim-terimi mavsumi boshlangunga qadar bitim tuziladi;
d) ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisidagi bitim ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilida) tuziladi;
e) issiqxona xoʻjaliklariga hosil qiymatining 50 foizigacha miqdorda aylanma mablagʻlarni toʻldirish hamda chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisidagi bitim moliya yili boshida tuziladi;
j) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi har yili 1-yanvarga qadar 1 gektar maydonda kartoshka yetishtirish xarajatlarini tovar-moddiy resurslar bahosini hisobga olgan holda ishlab chiqib, Jamgʻarmaga taqdim etadi.
3. Tijorat banki Jamgʻarma bilan tuzilgan bitimga muvofiq meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun har oyda, shuningdek, yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun Jamgʻarmaga kredit buyurtmalarini taqdim etadi.
4. Tijorat banki Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan qarz oluvchiga meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash, shuningdek, yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun muddatlilik, qaytarishlilik, toʻlovlilik, taʼminlanganlik va maqsadli foydalanish sharti asosida kredit liniyasini ochadi.
Meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish xarajatlarini kreditlash agrotexnik tadbirlar oʻtkaziladigan davrning, shuningdek, yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab amalga oshiriladi.
Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Jamgʻarma kredit resurslarini tijorat bankiga joylashtirish tartibi
5. Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq kreditlarni qarz oluvchining:
meva-sabzavot mahsulotlarini (ozuqabop va moyli ekinlar bundan mustasno) yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 12 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga;
ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 8 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga;
issiqxona xoʻjaliklariga hosil qiymatining 50 foizi miqdorida aylanma mablagʻlarni toʻldirish hamda ular tomonidan chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlarini kreditlash uchun yillik 10 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr hamda soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga joylashtiradi;
kartoshka yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 8 foiz stavkada 6 oylik imtiyozli davr bilan 12 oy muddatga;
yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun yillik 12 foiz stavkada 12 oy muddatga joylashtiradi.
6. Tijorat banki tomonidan kreditlar bitimda belgilangan muddatda qaytarilmasa, kreditlarning qaytarilmagan qismiga foizlar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasiga 6 foiz punkt qoʻshib hisoblanadi.
Kreditlarning maqsadsiz ishlatilgan qismiga qoʻllaniladigan jarima miqdori Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida tuziladigan bitimda belgilanadi.
Tijorat bankiga joylashtirilgan kredit resurslarning ishlatilmagan qismi tijorat banki tomonidan keyingi ish kunidan kechiktirilmasdan Jamgʻarmaga qaytariladi.
3-bob. Tijorat banki tomonidan qarz oluvchining arizasini koʻrib chiqish tartibi
7. Qarz oluvchi kredit olish uchun uning asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining Agroportal orqali ariza bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat (yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish shartnomasi yoki koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlarning Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida davlat reyestri koʻchirmasi);
meva-sabzavot ekinlarini joylashtirish toʻgʻrisidagi elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan maʼlumotnoma.
7 1 . Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit olish uchun oʻzi faoliyat koʻrsatayotgan hududdagi tuman (Quvasoy shahar) hokimligida meva-sabzavot mahsulotlarini saqlovchi, qayta ishlovchi va eksportga yoʻnaltiruvchilar roʻyxatiga kiritilgan boʻlishi lozim.
Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini saqlovchi, qayta ishlovchi va eksportga yoʻnaltiruvchi ekanligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma olish uchun oʻzi faoliyat koʻrsatayotgan hududdagi tuman (Quvasoy shahar) hokimligiga murojaat qiladi, tuman (Quvasoy shahar) hokimligi tegishli maʼlumotnomani qarz oluvchiga murojaat qilgan kunda taqdim etadi.
Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit olish uchun uning asosiy talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga ariza bilan birga meva-sabzavot mahsulotlarini saralash, kalibrlash, qadoqlash va eksportga yoʻnaltiruvchi ekanligini tasdiqlovchi tuman (Quvasoy shahar) hokimligining maʼlumotnomasini taqdim etadi.
8. Qarz oluvchining toʻlov intizomi va kredit tarixidan kelib chiqqan holda, quyidagi taʼminot turlaridan biri qabul qilinadi:
qarz oluvchi tomonidan olingan kreditni qaytarmaslik xatarining tijorat banki foydasiga sugʻurta qilinganligi yoki qarz oluvchining boʻlgʻusi hosilni sugʻurta qilinganligi toʻgʻrisidagi sugʻurta polisi;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan kafillik yoki boshqa taʼminot turlari.
Doimiy ravishda tijorat banki oldidagi majburiyatlarini oʻz vaqtida bajarib kelayotgan qarz oluvchiga kredit qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taʼminotsiz (ishonchli kreditlar) berilishi mumkin.
9. Ushbu Nizomning 7-bandida qayd etilgan barcha zarur hujjatlar taqdim etilgandan soʻng tijorat banki tomonidan qarz oluvchining arizasi 3 kun muddatda koʻrib chiqiladi.
Qarz oluvchining arizasi boʻyicha ijobiy xulosa qilinganda, tijorat banki filiali va qarz oluvchi oʻrtasida kredit shartnomasi tuziladi.
Kredit berish rad etilganda, tijorat banki rad etish sababini asoslantirgan holda 1 kun muddatda yozma ravishda qarz oluvchini xabardor qiladi.
10. Kredit qarz oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat banki tomonidan beriladi.
4-bob. Qarz oluvchiga kredit ajratish tartibi
11. Kredit miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan har yili eʼlon qilinadigan minimal narx asosida hamda tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligini (sentner/gektar), shuningdek, issiqxonada yetishtiriladigan mahsulotlar qiymati va chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlari boʻyicha taqdim etiladigan maʼlumotlarini hisobga olgan holda belgilanadi.
12. Kredit shartnomasi kuchga kirgandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmasdan qarz oluvchiga kredit hisobvaragʻi ochiladi.
13. Tijorat banki qarz oluvchi bilan tuzgan kredit shartnomasiga asosan qarz oluvchiga:
meva-sabzavot mahsulotlarini (ozuqabop va moyli ekinlar bundan mustasno) yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 14 foiz (shundan bank marjasi 2 foiz) stavkada 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga;
ozuqabop va moyli ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 12 foiz stavkada (shundan 4 foiz bank marjasi) 6 oylik imtiyozli davr va soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga;
yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun yillik 14 foiz (shundan bank marjasi 2 foiz) stavkada 12 oy muddatga, kreditni qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz kredit ajratadi;
kartoshka yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun hosil qiymatining 50 foizigacha yillik 12 foiz (shundan bank marjasi 4 foiz) stavkada 6 oylik imtiyozli davr bilan 12 oy muddatga;
issiqxona xoʻjaliklariga hosil qiymatining 50 foizi miqdorida aylanma mablagʻlarni toʻldirish hamda ular tomonidan chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish xarajatlarini kreditlash uchun yillik 14 foiz stavkada (shundan 4 foiz bank marjasi) 6 oylik imtiyozli davr hamda soʻnggi 6 oyda teng ulushlarda qaytarish sharti bilan 12 oy muddatga qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz kredit ajratadi.
14. Qarz oluvchi olgan kreditni shartnomada belgilangan muddatda soʻndirmasa, kreditning soʻndirilmagan qismi tijorat krediti sifatida qayta rasmiylashtiriladi.
Kreditning maqsadsiz ishlatilgan qismiga qoʻllaniladigan jarima miqdori kredit shartnomasida belgilanadi.
Qarz oluvchi tomonidan muddatidan oldin soʻndirilgan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlar tijorat banki tomonidan keyingi ish kunidan kechiktirmasdan Jamgʻarmaga qaytariladi.
5-bob. Kreditlar monitoringi va ularni soʻndirish tartibi
15. Kredit hisobvaragʻidan toʻlovlar qarz oluvchining toʻlov topshiriqnomalari asosida amalga oshiriladi.
Shuningdek, kredit hisobvaragʻidan toʻlovlar elektron toʻlov vositasi asosida amalga oshirilishi mumkin.
16. Qarz oluvchi meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlar uchun “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali kiritilgan toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq kreditdan erkin foydalanadi hamda moddiy resurslar yetkazib beruvchilarni va xizmat koʻrsatuvchilarni ixtiyoriy tanlaydi. Bunda 2026-yil 1-martga qadar toʻlov topshiriqnomalari qarz oluvchining tanloviga koʻra anʼanaviy usulda qogʻoz shaklida yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda, 2026-yil 1-martdan boshlab faqat mazkur platforma orqali elektron shaklda taqdim etiladi.
17. Jamgʻarma mablagʻlari aylanadigan hisobvaraqlarga inkasso topshiriqnomalari qoʻyilishiga, shuningdek, ularni undirib olish va taqiq qoʻyishga qonunchilik hujjatlariga muvofiq yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Tijorat banki sugʻurta tashkilotlari bilan birgalikda sugʻurta shartnomasi asosida har bir qarz oluvchi boʻyicha meva-sabzavot ekinlarining holatini va boʻlajak hosilning berilgan kreditlar qaytarilishini taʼminlash uchun yetarliligini aniqlash maqsadida doimiy monitoring oʻrnatadi.
19. Meva-sabzavot ekinlari ekilmaganligi yoki ekin holatining qoniqarsizligi, shuningdek, agrotexnik tadbirlarning kechikishi natijasida kutiladigan hosilni olishning imkoni yoʻqligi aniqlanganda, bu haqda tijorat banki va sugʻurta tashkiloti qarz oluvchi bilan birgalikda uch tomonlama dalolatnoma tuzadi. Ushbu dalolatnoma asosida tijorat banki kreditlashni toʻxtatadi va kredit hamda unga hisoblangan foizlarni muddatidan oldin soʻndirish choralarini koʻradi. Bu choralar kredit shartnomasida kelishilgan boʻlishi kerak.
20. Tijorat banki tomonidan qarz oluvchiga meva-sabzavot mahsulotlarini sotishdan tushgan mablagʻlarni jamlash, kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndirish uchun “23210 hisobvaragʻi” ochiladi.
Qarz oluvchi “23210 hisobvaragʻi”ga meva-sabzavot mahsulotlarini sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan, birinchi navbatda, meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish uchun olingan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini soʻndiradi.
21. Meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish uchun berilgan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻliq soʻndirilgandan soʻng tijorat banki “23210 hisobvaragʻi”da qolgan mablagʻlarni qarz oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga memorial order bilan oʻtkazadi, ushbu mablagʻlardan qarz oluvchi erkin foydalanadi.
22. Qarz oluvchi tomonidan olingan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari muddatidan oldin soʻndirilishi mumkin.
23. Kreditni qaytarish muddati kelganda va uni soʻndirish uchun qarz oluvchining mablagʻi yetarli boʻlmaganda, tijorat banki sugʻurta polisi asosida sugʻurta tashkilotlariga sugʻurta hodisasi roʻy berganligi toʻgʻrisida murojaat qiladi va (yoki) kreditni soʻndirishni boshqa taʼminot turlariga asosan amalga oshirish choralarini koʻradi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Kreditlarning maqsadli sarflanishi boʻyicha monitoring yuritish tijorat banklarining rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
25. Tijorat banklariga joylashtirilgan kreditlardan maqsadli foydalanish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.
26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash
Bosqich Amalga oshirish mexanizmi Muddati Ijrochilar 1-bosqich Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisida bitim tuziladi. Har yili ekish mavsumi boshlanishidan oldin 1. Jamgʻarma 2. Tijorat banki Tijorat banki meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun Jamgʻarmaga kredit buyurtmanomalarini taqdim etadi. Har oyda 2-bosqich Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq kreditlarni qarz oluvchining meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun joylashtirib boradi. Agrotexnik tadbirlar amalga oshiriladigan davrning birinchi oyidan boshlab 1. Jamgʻarma 2. Tijorat banki 3-bosqich Qarz oluvchi kredit olish uchun asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga ariza taqdim etadi. Agrotexnik tadbirlar amalga oshiriladigan hosil yili boshida Tijorat banki filiali 4-bosqich Qarz oluvchiga Jamgʻarma kreditlari hisobidan meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun kredit liniyasi va kredit hisobvaragʻi ochiladi. Agrotexnik tadbirlar amalga oshiriladigan davrning birinchi oyidan boshlab Tijorat banki filiali 5-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma kreditlari hisobidan meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz kredit ajratadi. Kredit shartnomasining amal qilish muddatiga qadar 1. Tijorat banki filiali 2. Qarz oluvchi 6-bosqich Tijorat banki ajratilgan kreditlardan maqsadli foydalanish boʻyicha monitoring yuritadi. Kredit shartnomasining amal qilish muddatiga qadar Tijorat banki filiali 7-bosqich Imtiyozli kreditni va unga hisoblangan foizni soʻndiradi. Ekin turi boʻyicha 6 oy va 12 oy 1. Qarz oluvchi 2. Tijorat banki filiali 8-bosqich Jamgʻarmaga kreditlarni va unga hisoblangan foizni qaytaradi. Ekin turi boʻyicha 6 oy va 12 oy Tijorat banki
Meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash hamda meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlovchi, saqlovchi va eksport qiluvchilarga yetishtirilgan mahsulotni xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish
Bosqichlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Ijrochilar 1-bosqich Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish toʻgʻrisida bitim tuziladi. Tijorat banki yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun Jamgʻarmaga kredit buyurtmanomalarini taqdim etadi. Hosil yilida yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumi boshlanishiga qadar 1. Jamgʻarma 2. Tijorat banki 2-bosqich Jamgʻarma tijorat banki bilan tuzilgan bitimga muvofiq qarz oluvchining yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun tijorat bankiga kredit resurslarini joylashtirib boradi. Yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab Jamgʻarma 3-bosqich Qarz oluvchi yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit olish uchun xizmat koʻrsatayotgan tijorat bankiga ariza bilan murojaat qiladi. Yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab Qarz oluvchi 4-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma kreditlari hisobidan qarz oluvchiga yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga “revolver” kredit ajratish uchun kredit liniyasini va hisobvaragʻini ochadi. Yetishtirilgan hosil yigʻim-terimi mavsumining birinchi oyidan boshlab Tijorat banki 5-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma kreditlari hisobidan qarz oluvchiga meva-sabzavot mahsulotlarini xarid qilish uchun talab etiladigan aylanma mablagʻlarini toʻldirishga qaytarish muddatini uzaytirish huquqisiz “revolver” kreditlar ajratadi. Kredit shartnomasining amal qilish muddati yakuniga qadar Tijorat banki 6-bosqich Tijorat banki ajratilgan kreditlarni qarz oluvchi tomonidan maqsadli foydalanishi boʻyicha monitoring yuritadi. Kredit shartnomasining amal qilish muddati yakuniga qadar Tijorat banki 7-bosqich Qarz oluvchi va tijorat banki imtiyozli kreditlarni va unga hisoblangan foizni soʻndirib boradi. 12 oy 1. Qarz oluvchi 2. Tijorat banki 8-bosqich Tijorat banki Jamgʻarmaga kreditlarni va unga hisoblangan foizni qaytaradi. 12 oy Tijorat banki
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 11-mart,
130-son