📅 2021-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 11-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 11 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбаларини ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ва шаҳарларда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 2018 йил 26 февралдаги 143-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 45 1 -банд қўшилсин:
«45 1 . Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи ҳудудий комиссиянинг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Комиссия раиси.
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раислари, Комиссия раиси ўринбосари.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари — Хотин-қизлар қўмитаси раислари.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари.
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари.
9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари.
10. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.
11. Тегишли ҳудуддаги педагогика йўналиши мавжуд бўлган олий таълим муассасаси ректори (1 нафар).
12. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раисларининг ўринбосарлари — «Камалак» болалар ташкилоти раислари.
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссиясининг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси.
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия раиси ўринбосари.
3. Туман (шаҳар) ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.
4. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси.
5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи.
6. Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи.
7. Туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбари.
8. Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.
9. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари.
10. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг 4-бобига қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 311-модда) билан тасдиқланган Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисида низомда :
12-банддаги «Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши» сўзларидан кейин «, Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари қўшилсин;
22-банддаги «Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши» сўзларидан кейин «, Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари қўшилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарори билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, шунингдек, хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий таркибининг 12-бандидаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги,» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида» 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорида :
а) қарор номидаги «Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:»;
в) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қабул квоталарига мувофиқ тингловчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмаси асосида ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;»;
тўртинчи хатбошидаги «тўлов-контракт асосида» сўзларидан кейин «қайта тайёрлаш ва» сўзлари қўшилсин;
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти зиммасига юклансин.»;
е) қарорга 1-иловада :
номидаги ва 1-бандидаги «Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (кейинги ўринларда — Ёшлар иттифоқи)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги , 28-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Ёшлар иттифоқи» сўзлари «Агентлик» сўзи билан, 14 , 16 , 24-бандлардаги «Ёшлар иттифоқининг» сўзлари «Агентликнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш қабул квотаси умумий бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотасидан ташқари белгиланади ҳамда бу кўрсаткич бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси умумий сонининг 50 фоизидан ошмайди.»;
10-банддаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Институт» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
28-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари малакасини ошириш»;
29-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-боб номидаги «Институтнинг» сўзидан кейин «қайта тайёрлаш ва» сўзлари қўшилсин;
34-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш бўйича қабул ушбу низомнинг 2-бобида белгиланган Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қоидалари асосида амалга оширилади. Комиссия томонидан тест ва суҳбат натижаларининг умумий балини инобатга олган холда тўлов-контракт квоталари доирасида номзодларни тингловчиликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Институт билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади»;
38-банддаги «Малака ошириш» сўзларидан олдин «Қайта тайёрлаш ва» сўзлари қўшилсин;
39-бандда:
биринчи хатбошисидаги «Институтнинг» сўзидан кейин «қайта тайёрлаш ва» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошисидаги «тартибда тегишли» сўзларидан кейин «диплом ва» сўзлари қўшилсин;
низомга 1-иловадаги 1-босқичнинг «Ижрочилар» устунидаги «Ёшлар иттифоқи» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
низомга 2-иловада 1-босқичдаги «Ёшлар иттифоқи» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) қарорга 2-иловада :
номидаги «Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-18-бандлардаги «Иттифоқ» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«19. Қуйидаги мавзулар ва муаммолар истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курслари тингловчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар доирасига киради:
ёшларга оид давлат сиёсати, ёшлар муаммолари;
давлат ва жамият бошқарувининг конституциявий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари;
Давлат бошқаруви тарихи, Ўзбекистонда давлатчилик тарихи;
бошқарувнинг миллий-маънавий негизлари ва ахлоқий жиҳатлари;
фуқаролик жамияти асослари, фуқаролик жамияти институтлари ва ижтимоий шериклик;
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамияти;
ёшлар менежменти;
ёшлар билан ижтимоий ишлаш;
стратегик менежментни ва инсон ресурсларини бошқариш;
ахборот хавфсизлиги ва мафкуравий таҳдидлар;
бошқарув социологияси ва психологияси;
лидерлик психологияси;
бошқарув қарорларининг самарадорлигини баҳолай олиш;
аниқ вазиятлар таҳлилида ёшлар муаммоларини аниқлаш, уларни ҳал қилишнинг усулларини белгилай олиш ва кутилаётган натижаларни баҳолай олиш;
раҳбар шахси ва раҳбарлик услублари;
маҳаллада ёшлар билан ишлашни ташкил қилиш;
ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ҳамда бўш вақтини ташкил қилишга доир муаммоларини аниқлаш ва мос ечимлар топиш;
ёшларнинг норасмий гуруҳлари билан ишлаш;
ёшларда ноижтимоий ҳолат профилактикаси хусусиятлари;
ёш оилалар билан ишлаш технологиялари;
ёшлар ОАВлари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;
лойиҳавий бошқарув;
ахборот-таҳлилий фаолият асослари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ва фаолият йўналишлари;
тизимли таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарув тамойиллари ва механизмлари тўғрисида назарий билимлар;
вазиятлар таҳлили ва босқичлари ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш усуллари;
низоларни ҳал этиш технологиялари;
ходимларни баҳолаш ва шахснинг ўз-ўзини бошқариш услублари;
жамоага таъсир этиш услублари;
оммавий мулоқот ва нотиқлик маҳорати;
бошқарувни ташкил қилиш ва самарали амалга ошириш;
ташкилот маданиятини шакллантириш ва бошқариш;
ташкилотнинг ички имкониятларини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ечишнинг самарали йўлларини топиш;
ташкилотнинг инновацион фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
ташкилотчилик, шахсий ташаббускорлик, қарорлар қабул қилиш, музокаралар олиб бориш;
ўз фикрларини ҳам ёзма, ҳам оғзаки баён этиш компетенцияларига эга бўлиш;
идоравий бошқарув ва иш юритиш технологиялари;
кадрларни бошқаришнинг инновацион усуллари;
молиявий фаолият бошқаруви»;
22-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «курс иши ҳимояси» сўзларидан кейин «ёки чиқиш тести» сўзлари қўшилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи-учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 3-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
9. «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида кредит асосида молиялаштириладиган лойиҳа эгалари (ёш тадбиркорлар) учун тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги Ёшлар марказларида интернетга уланган компьютер жиҳозлари билан таъминланган ўқув хоналарини ташкил этиш; 2018 йил декабрь Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Марказий банк Ташкилий чора-тадбирлар режа сида белгиланади Ижрочилар Маблағлари 2. Муайян иш ўрнига эга бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган ишсиз ёшларни Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Тадбиркорлик асослари» ўқув курсларига жалб қилиш; 2019 йилдан бошлаб доимий 3. Тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича махсус профессионал ўқув курсларида (паррандачилик, балиқчилик, сартарошлик, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) ўқитиш ҳамда мазкур курсларни ташкил этиш учун олий таълим муассасаларининг, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчиларини, амалиётчи-мутахассисларни, муваффақиятга эришган тадбиркорларни ва чет эллик мутахассисларни жалб этишни йўлга қўйиш; доимий 4. Ўқув курсини тамомлаган ёшларни Direktor.uz онлайн платформаси орқали «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш» курсларида ўқитиш; доимий 5. Direktor.uz онлайн платформаси орқали «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш» курсларида ўз малакасини оширган ёшларни билимини тегишли онлайн сертификатлаш имтиҳонидан ўтказиш. ўқув курсларидан сўнг
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарорида :
а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш тадбирларини ташкил этиш, кўкрак нишонлар ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин»;
б) 1-илованинг 11-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин».
б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 1-иловада :
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сон қарорига илова»;
5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
39-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
40-банднинг учинчи хатбошисидан «ҳамда зарур ҳолларда белгиланган тартибда қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш» сўзлар чиқариб ташлансин;
41-банднинг «б» кичик банди чиқариб ташлансин;
7 ва 8-боблар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Департамент жойлашган ери (почта манзили): 100017, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй.
Департамент Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзилда жойлашган бинонинг 2 та қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади».
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасининг 18-банди «Молиялаштириш манбаи» устунидаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси маблағлари» сўзлари «Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисида низомнинг 11-банди олтинчи хатбошисидаги «Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмаларида» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида 2020 — 2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 18-бандида:
«Молиялаштириш манбаи» устунидаги «Ёшлар иттифоқи жамғармаси маблағлари» сўзлари «Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши» сўзлари чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд қўшилсин:
«20 1 . Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси бўлган бакалавр ва магистратура босқичида таълим олаётган талабаларга, уларнинг таълим олиш тури (грант ёки тўлов-шартнома асосида) ва ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъи назар, Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий стипендиянинг беш баравари миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сон қарори) 2020 йил 11 мартдаги 144-сон қарорига 1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди «к» кичик банди учинчи хатбошисидан «, «Yoshlar — kelajagimiz» дастури» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 323-сон қарори билан тасдиқланган Зарафшон шаҳрида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг 4-боби 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Т/р Тадбирлар номи Ўлчов бирлиги Қуввати Лойиҳа қиймати* (млн сўм) Йиллар кесимида Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2. Шаҳарда янги замонавий типдаги Ёшлар марказини қуриш объект 1 5 000 - - 5 000 Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 369-сон қарори билан тасдиқланган Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳи таркибига қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд қўшилсин:
«1 1 . С.Ғ. Ашуров — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари»
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 25-сон, 482-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» сўзлари «Ёшлар ишлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд қўшилсин:
«17 1 . Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси бўлган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларига олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мазкур низомда белгиланган тартибда «Катта ўқитувчи (илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган)» базавий лавозим маошининг эллик фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомнинг 39 ва 40-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«39. Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, қўшимчалар, устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан ташкил топади.
Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига узоқ муддат хизмати учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):
1 йилдан 3 йилгача — 0,5;
3 йилдан 5 йилгача — 0,8;
5 йилдан 10 йилгача — 1,0;
10 йилдан 15 йилгача — 1,2;
15 йилдан ортиқ — 1,5.
40. Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг узоқ муддат хизмати учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи, Агентлик томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади».
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 сентябрдаги 584-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони*
Т/р Ташкилот номи Штат бирликлари сони 1. Мактабгача таълим бўлими 1 2. Халқ таълими бўлими 1 3. Тиббиёт бирлашмаси 2 4. Давлат солиқ инспекцияси 4 5. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими 2 6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими 2 7. Молия бўлими 3 8. Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими 2 9. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2 10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 2 11. Қурилиш бўлими 1 12. Маданият бўлими 1 13. Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 1 14. Кадастр агентлигининг бўлими 1 15. Статистика бўлими 1 16. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 2 17. Ғазначилик бўлинмаси 2 18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 1 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси 2 20. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси 1 21. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 3 22. Ободонлаштириш бошқармаси 2 23. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси 1 24. Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими 1 Жами: 41
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 ноябрдаги 718-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлатобод туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони *
Т/р Ташкилот номи Штат бирликлари сони 1. Мактабгача таълим ташкилоти 4 2. Халқ таълими бўлими 4 3. Тиббиёт бирлашмаси 14 4. Давлат солиқ инспекцияси 10 5. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати 3 6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими 3 7. Молия бўлими 6 8. Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими 3 9. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 6 10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 3 11. Қурилиш бўлими 2 12. Маданият бўлими 2 13. Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 2 14. Кадастр агентлиги бўлими 1 15. Статистика бўлими 2 16. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 3 17. Ғазначилик бўлинмаси 3 18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 4 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси 2 20. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси 2 21. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 6 22. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими 2 Жами: 87
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 март,
132-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Yoshlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish, ularni ijtimoiy-huquqiy va psixologik qoʻllab-quvvatlash, kasb-hunarga oʻrgatish va bandligini taʼminlash ishlarini samarali tashkil etishning doimiy moliyaviy manbalarini va ulardan foydalanish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish maqsadida tuman va shaharlarda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining xalqaro yoshlar oromgohini tashkil etish toʻgʻrisida”gi 2018-yil 26-fevraldagi 143-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-martdagi 132-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
3. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 41-son, 474-modda) bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatiga quyidagi mazmundagi 45 1 -band qoʻshilsin:
“45 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-noyabrdagi 914-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:
a) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi hududiy komissiyaning NAMUNAVIY TARKIBI
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, Komissiya raisi.
2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri kengashlari raislari, Komissiya raisi oʻrinbosari.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining Yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy masalalar boʻyicha oʻrinbosarlari.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining oʻrinbosarlari — Xotin-qizlar qoʻmitasi raislari.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vaziri, Toshkent shahri xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari boshliqlari.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi boshqarmalari boshliqlari.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari boshliqlari.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vaziri, Toshkent shahri madaniyat bosh boshqarmasi va viloyatlar madaniyat boshqarmalari boshliqlari.
9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy kengashlar raislarining birinchi oʻrinbosarlari.
10. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻlimlari rahbarlari.
11. Tegishli hududdagi pedagogika yoʻnalishi mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasasi rektori (1 nafar).
12. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri kengashlari raislarining oʻrinbosarlari — “Kamalak” bolalar tashkiloti raislari.
b) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi tuman (shahar) komissiyasining NAMUNAVIY TARKIBI
1. Tuman (shahar) hokimi, Komissiya raisi.
2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) kengashi raisi, Komissiya raisi oʻrinbosari.
3. Tuman (shahar) hokimining Yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy masalalar boʻyicha oʻrinbosari.
4. Tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi.
5. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi boshligʻi.
6. Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi.
7. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimi rahbari.
8. Tuman (shahar) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha kengash raisining birinchi oʻrinbosari.
9. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining tuman (shahar) boʻlimi rahbari.
10. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) kengashi taʼlim muassasalaridagi yoshlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassisi, “Kamalak” bolalar tashkiloti raisi.
5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 299-modda) bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatining 4-bobiga quyidagi mazmundagi 7-band qoʻshilsin:
“7. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 29-dekabrdagi 1036-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 311-modda) bilan tasdiqlangan Yangi ish oʻrinlari tashkil etish va aholini ish bilan taʼminlashda faol ishtirok etayotgan ish beruvchilarning reytingini aniqlash, shuningdek, ularga ijtimoiy ragʻbatlantirish choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomda :
12-banddagi “Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi” soʻzlaridan keyin “, Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari qoʻshilsin;
22-banddagi “Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi” soʻzlaridan keyin “, Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari qoʻshilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-yanvardagi 42-son qarori bilan tasdiqlangan Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularning profilaktikasi, shuningdek, xorijga ketayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha hududiy ishchi guruhlarning namunaviy tarkibining 12-bandidagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi,” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi qoshidagi Yoshlar muammolarini oʻrganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash institutiga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida” 2018-yil 4-maydagi 336-son qarorida :
a) qaror nomidagi “Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi Akademiyasi qoshidagi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) qaror muqaddimasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4768-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:”;
v) 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi Akademiyasi qoshidagi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“qabul kvotalariga muvofiq tinglovchilarni qayta tayyorlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi buyurtmasi asosida tashkil etiladigan malaka oshirish oʻquv kurslari bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;”;
toʻrtinchi xatboshidagi “toʻlov-kontrakt asosida” soʻzlaridan keyin “qayta tayyorlash va” soʻzlari qoʻshilsin;
d) 5-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash masalalari kotibiyati zimmasiga yuklansin.”;
e) qarorga 1-ilovada :
nomidagi va 1-bandidagi “Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi Akademiyasi qoshidagi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-banddagi “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi (keyingi oʻrinlarda — Yoshlar ittifoqi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-banddagi , 28-bandning birinchi xatboshisidagi va 29-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Yoshlar ittifoqi” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan, 14 , 16 , 24-bandlardagi “Yoshlar ittifoqining” soʻzlari “Agentlikning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Toʻlov-kontrakt asosida qayta tayyorlash qabul kvotasi umumiy bir oʻquv yiliga moʻljallangan qabul kvotasidan tashqari belgilanadi hamda bu koʻrsatkich bir oʻquv yiliga moʻljallangan qabul kvotasi umumiy sonining 50 foizidan oshmaydi.”;
10-banddagi “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-banddagi “Institut” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
28-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari hamda tuman (shahar) boʻlimlari xodimlari malakasini oshirish”;
29-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bob nomidagi “Institutning” soʻzidan keyin “qayta tayyorlash va” soʻzlari qoʻshilsin;
34-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Toʻlov-kontrakt asosida qayta tayyorlash boʻyicha qabul ushbu nizomning 2-bobida belgilangan Institutning qayta tayyorlash oʻquv kurslariga qabul qoidalari asosida amalga oshiriladi. Komissiya tomonidan test va suhbat natijalarining umumiy balini inobatga olgan xolda toʻlov-kontrakt kvotalari doirasida nomzodlarni tinglovchilikka tavsiya etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin Institut bilan yuridik yoki jismoniy shaxslar oʻrtasida belgilangan tartibda kontraktlar rasmiylashtiriladi”;
38-banddagi “Malaka oshirish” soʻzlaridan oldin “Qayta tayyorlash va” soʻzlari qoʻshilsin;
39-bandda:
birinchi xatboshisidagi “Institutning” soʻzidan keyin “qayta tayyorlash va” soʻzlari qoʻshilsin;
ikkinchi xatboshisidagi “tartibda tegishli” soʻzlaridan keyin “diplom va” soʻzlari qoʻshilsin;
nizomga 1-ilovadagi 1-bosqichning “Ijrochilar” ustunidagi “Yoshlar ittifoqi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
nizomga 2-ilovada 1-bosqichdagi “Yoshlar ittifoqi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) qarorga 2-ilovada :
nomidagi “Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi Akademiyasi qoshidagi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi qoshidagi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-banddagi “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-18-bandlardagi “Ittifoq” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
19-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“19. Quyidagi mavzular va muammolar istiqbolli kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish oʻquv kurslari tinglovchilarining tayyorgarligiga qoʻyiladigan umumiy talablar doirasiga kiradi:
yoshlarga oid davlat siyosati, yoshlar muammolari;
davlat va jamiyat boshqaruvining konstitutsiyaviy-huquqiy va tashkiliy asoslari;
Davlat boshqaruvi tarixi, Oʻzbekistonda davlatchilik tarixi;
boshqaruvning milliy-maʼnaviy negizlari va axloqiy jihatlari;
fuqarolik jamiyati asoslari, fuqarolik jamiyati institutlari va ijtimoiy sheriklik;
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasi mazmun-mohiyati va ahamiyati;
yoshlar menejmenti;
yoshlar bilan ijtimoiy ishlash;
strategik menejmentni va inson resurslarini boshqarish;
axborot xavfsizligi va mafkuraviy tahdidlar;
boshqaruv sotsiologiyasi va psixologiyasi;
liderlik psixologiyasi;
boshqaruv qarorlarining samaradorligini baholay olish;
aniq vaziyatlar tahlilida yoshlar muammolarini aniqlash, ularni hal qilishning usullarini belgilay olish va kutilayotgan natijalarni baholay olish;
rahbar shaxsi va rahbarlik uslublari;
mahallada yoshlar bilan ishlashni tashkil qilish;
yoshlarning bandligini taʼminlash, tadbirkorlik hamda boʻsh vaqtini tashkil qilishga doir muammolarini aniqlash va mos yechimlar topish;
yoshlarning norasmiy guruhlari bilan ishlash;
yoshlarda noijtimoiy holat profilaktikasi xususiyatlari;
yosh oilalar bilan ishlash texnologiyalari;
yoshlar OAVlari va ijtimoiy tarmoqlar bilan ishlash;
loyihaviy boshqaruv;
axborot-tahliliy faoliyat asoslari;
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tizimi va faoliyat yoʻnalishlari;
tizimli tahlil va boshqaruv qarorlarini qabul qilish, boshqaruv tamoyillari va mexanizmlari toʻgʻrisida nazariy bilimlar;
vaziyatlar tahlili va bosqichlari hamda boshqaruv qarorlarini qabul qilish va amalga oshirish usullari;
nizolarni hal etish texnologiyalari;
xodimlarni baholash va shaxsning oʻz-oʻzini boshqarish uslublari;
jamoaga taʼsir etish uslublari;
ommaviy muloqot va notiqlik mahorati;
boshqaruvni tashkil qilish va samarali amalga oshirish;
tashkilot madaniyatini shakllantirish va boshqarish;
tashkilotning ichki imkoniyatlarini tahlil qilish, muammolarni aniqlash va ularni yechishning samarali yoʻllarini topish;
tashkilotning innovatsion faoliyatini tahlil qilish va baholash;
tashkilotchilik, shaxsiy tashabbuskorlik, qarorlar qabul qilish, muzokaralar olib borish;
oʻz fikrlarini ham yozma, ham ogʻzaki bayon etish kompetensiyalariga ega boʻlish;
idoraviy boshqaruv va ish yuritish texnologiyalari;
kadrlarni boshqarishning innovatsion usullari;
moliyaviy faoliyat boshqaruvi”;
22-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “kurs ishi himoyasi” soʻzlaridan keyin “yoki chiqish testi” soʻzlari qoʻshilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi huzuridagi “Yoshlar-kelajagimiz” jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-avgustdagi 669-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi-uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
b) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 3-ilovaning 9-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
9. “Yoshlar — kelajagimiz” Davlat dasturi doirasida kredit asosida moliyalashtiriladigan loyiha egalari (yosh tadbirkorlar) uchun tadbirkorlik koʻnikmalarini oshirishga qaratilgan oʻquv kurslari tashkil etish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazidagi Yoshlar markazlarida internetga ulangan kompyuter jihozlari bilan taʼminlangan oʻquv xonalarini tashkil etish; 2018-yil dekabr Savdo-sanoat palatasi, Tadbirkorlik faoliyati asoslarini oʻqitish respublika markazi, Markaziy bank Tashkiliy chora-tadbirlar reja sida belgilanadi Ijrochilar Mablagʻlari 2. Muayyan ish oʻrniga ega boʻlmagan, tadbirkorlik faoliyatini yuritish istagida boʻlgan ishsiz yoshlarni Tadbirkorlik faoliyati asoslarini oʻqitish respublika markazi va Savdo-sanoat palatasi hamkorligida tashkil etilayotgan “Tadbirkorlik asoslari” oʻquv kurslariga jalb qilish; 2019-yildan boshlab doimiy 3. Tadbirkorlikning turli yoʻnalishlari boʻyicha maxsus professional oʻquv kurslarida (parrandachilik, baliqchilik, sartaroshlik, xizmat koʻrsatish va h.k.) oʻqitish hamda mazkur kurslarni tashkil etish uchun oliy taʼlim muassasalarining, kasb-hunar kollejlarining oʻqituvchilarini, amaliyotchi-mutaxassislarni, muvaffaqiyatga erishgan tadbirkorlarni va chet ellik mutaxassislarni jalb etishni yoʻlga qoʻyish; doimiy 4. Oʻquv kursini tamomlagan yoshlarni Direktor.uz onlayn platformasi orqali “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlari savodxonligini oshirish” kurslarida oʻqitish; doimiy 5. Direktor.uz onlayn platformasi orqali “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlari savodxonligini oshirish” kurslarida oʻz malakasini oshirgan yoshlarni bilimini tegishli onlayn sertifikatlash imtihonidan oʻtkazish. oʻquv kurslaridan soʻng
10. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-oktabrdagi 786-son qarorida :
a) 6-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“6. “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan mukofotlanganlarni taqdirlash tadbirlarini tashkil etish, koʻkrak nishonlar va ularning guvohnomalarini tayyorlash xarajatlari Innovatsion rivojlanish va novatorlik gʻoyalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin”;
b) 1-ilovaning 11-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi”.
11. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar — kelajagimiz” Davlat dasturi doirasida amalga oshiriladigan tadbirkorlik loyihalarini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-noyabrdagi 962-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“1. “Yoshlar — kelajagimiz” Davlat dasturi doirasida davlat-xususiy sheriklik shartlarida “Yosh tadbirkorlar” kovorking markazlari va “Yoshlar mehnat guzari” komplekslarini qurish hamda faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.
b) 2-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 1-ilovada :
ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 27-noyabrdagi 962-son qaroriga ilova”;
5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
39-bandning oltinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
40-bandning uchinchi xatboshisidan “hamda zarur hollarda belgilangan tartibda qurilish qiymatining 30 foizigacha boʻlgan qismini Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga moliyalashtirish” soʻzlar chiqarib tashlansin;
41-bandning “b” kichik bandi chiqarib tashlansin;
7 va 8-boblar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
d) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
13. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 265-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Departament joylashgan yeri (pochta manzili): 100017, Toshkent shahar, Yunusobod tumani, Abdulla Qodiriy koʻchasi, 2-uy.
Departament Toshkent shahar, Yunusobod tumani, Abdulla Qodiriy koʻchasi, 2-uy manzilda joylashgan binoning 2 ta qavatiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtiriladi”.
15. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-maydagi 434-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha tadbirlar rejasining 18-bandi “Moliyalashtirish manbai” ustunidagi “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasi mablagʻlari” soʻzlari “Davlat ekologiya qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-yanvardagi 3-son qarori bilan tasdiqlangan Tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki sodir etishga moyil boʻlgan shaxslarning zoʻravonlik xulq-atvorini oʻzgartirish boʻyicha tuzatish dasturidan oʻtishi tartibi toʻgʻrisida nizomning 11-bandi oltinchi xatboshisidagi “Yoshlar ittifoqining hududiy boʻlinmalarida” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 58-son qarori bilan tasdiqlangan Surxondaryo viloyatining Bandixon tumanida 2020 — 2022-yillarda yangi ish oʻrinlari yaratish hamda yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish chora-tadbirlari dasturining 18-bandida:
“Moliyalashtirish manbai” ustunidagi “Yoshlar ittifoqi jamgʻarmasi mablagʻlari” soʻzlari “Mahalliy budjetning qoʻshimcha manba mablagʻlari hisobidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi markaziy kengashi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalariga stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizomga quyidagi mazmundagi 20 1 -band qoʻshilsin:
“20 1 . Oliy taʼlim muassasalaridagi Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining boshlangʻich tashkilot yetakchisi boʻlgan bakalavr va magistratura bosqichida taʼlim olayotgan talabalarga, ularning taʼlim olish turi (grant yoki toʻlov-shartnoma asosida) va oʻzlashtirish koʻrsatkichidan qatʼi nazar, Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bazaviy stipendiyaning besh baravari miqdorida har oylik qoʻshimcha haq toʻlanadi.”.
20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki” unitar korxonasini aksiyadorlik jamiyati shaklida qayta tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-noyabrdagi PQ-4540-son qarori) 2020-yil 11-martdagi 144-son qaroriga 1-ilovaning 3-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-apreldagi 228-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi “k” kichik bandi uchinchi xatboshisidan “, “Yoshlar — kelajagimiz” dasturi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
22. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-maydagi 323-son qarori bilan tasdiqlangan Zarafshon shahrida ijtimoiy soha obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash hamda ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarning 4-bobi 2-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
T/r Tadbirlar nomi Oʻlchov birligi Quvvati Loyiha qiymati* (mln soʻm) Yillar kesimida Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar 2020-yil 2021-yil 2022-yil 2. Shaharda yangi zamonaviy tipdagi Yoshlar markazini qurish obyekt 1 5 000 - - 5 000 Mahalliy budjetning qoʻshimcha manba mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi
23. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyundagi 369-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni baholash boʻyicha tashkiliy ishchi guruhi tarkibiga quyidagi mazmundagi 1 1 -band qoʻshilsin:
“1 1 . S.Gʻ. Ashurov — Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari”
24. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-iyundagi 402-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 25-son, 482-modda) bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandidagi “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi” soʻzlari “Yoshlar ishlari agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-avgustdagi 517-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari va boshqa toifadagi xodimlarini budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida nizomga quyidagi mazmundagi 17 1 -band qoʻshilsin:
“17 1 . Oliy taʼlim muassasalaridagi Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining boshlangʻich tashkilot yetakchisi boʻlgan oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari va boshqa toifadagi xodimlariga oliy taʼlim muassasasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan mazkur nizomda belgilangan tartibda “Katta oʻqituvchi (ilmiy darajaga va ilmiy unvonga ega boʻlgan)” bazaviy lavozim maoshining ellik foizi miqdorida har oylik qoʻshimcha haq toʻlanadi”.
26. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-sentabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi toʻgʻrisidagi nizomning 39 va 40-bandlari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“39. Agentlikning markaziy apparati va hududiy boʻlinmalari xodimlarining ish haqi qonunchilikda nazarda tutilgan lavozim maoshi, qoʻshimchalar, ustamalar va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlardan tashkil topadi.
Agentlikning markaziy apparati va hududiy boʻlinmalari xodimlariga uzoq muddat xizmati uchun har oyda quyidagi miqdorda ustama haq toʻlanadi (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyent hisobida):
1 yildan 3 yilgacha — 0,5;
3 yildan 5 yilgacha — 0,8;
5 yildan 10 yilgacha — 1,0;
10 yildan 15 yilgacha — 1,2;
15 yildan ortiq — 1,5.
40. Agentlik markaziy apparati va uning hududiy boʻlinmalari xodimlarining uzoq muddat xizmati uchun haq olish huquqini beruvchi ish staji, Agentlik tomonidan tasdiqlangan tartibga muvofiq hisoblab chiqiladi”.
27. Vazirlar Mahkamasining “Navoiy viloyati tarkibida Gʻozgʻon shahar hokimligini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-sentabrdagi 584-son qaroriga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Gʻozgʻon shahridagi davlat organlari va tashkilotlarining boʻlinmalari boshqaruv xodimlarining soni*
T/r Tashkilot nomi Shtat birliklari soni 1. Maktabgacha taʼlim boʻlimi 1 2. Xalq taʼlimi boʻlimi 1 3. Tibbiyot birlashmasi 2 4. Davlat soliq inspeksiyasi 4 5. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati boʻlimi 2 6. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi 2 7. Moliya boʻlimi 3 8. Investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi 2 9. Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi 2 10. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimi 2 11. Qurilish boʻlimi 1 12. Madaniyat boʻlimi 1 13. Jismoniy tarbiya va sport boʻlimi 1 14. Kadastr agentligining boʻlimi 1 15. Statistika boʻlimi 1 16. Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi 2 17. Gʻaznachilik boʻlinmasi 2 18. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi 1 19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonasi 2 20. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonasi 1 21. Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 3 22. Obodonlashtirish boshqarmasi 2 23. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish inspeksiyasi 1 24. Yoshlar ishlari agentligi shahar boʻlimi 1 Jami: 41
28. Vazirlar Mahkamasining “Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Davlatobod tumanini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-noyabrdagi 718-son qaroriga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Davlatobod tumanidagi davlat organlari va tashkilotlarining boʻlinmalari boshqaruv xodimlarining soni *
T/r Tashkilot nomi Shtat birliklari soni 1. Maktabgacha taʼlim tashkiloti 4 2. Xalq taʼlimi boʻlimi 4 3. Tibbiyot birlashmasi 14 4. Davlat soliq inspeksiyasi 10 5. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati 3 6. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi 3 7. Moliya boʻlimi 6 8. Investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi 3 9. Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi 6 10. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimi 3 11. Qurilish boʻlimi 2 12. Madaniyat boʻlimi 2 13. Jismoniy tarbiya va sport boʻlimi 2 14. Kadastr agentligi boʻlimi 1 15. Statistika boʻlimi 2 16. Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi 3 17. Gʻaznachilik boʻlinmasi 3 18. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi 4 19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonasi 2 20. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonasi 2 21. Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 6 22. Yoshlar ishlari agentligi tuman boʻlimi 2 Jami: 87
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 11-mart,
132-son