UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 13-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 13 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

ҚЎШИМЧА

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Самарқанд вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу асосда республиканинг экспорт ҳажмларини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига мувофиқ «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги;

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Ургут» ЭИЗ) учун Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом, Нуробод туманлари ҳамда Самарқанд шаҳридан жами 918,0 гектар ер майдони ажратилганлиги, шундан 278,7 гектар ер майдонида «Ургут» ЭИЗ иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганлиги, 207,2 гектар ер майдонида муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари жойлаштирилганлиги, 173,1 гектар ер майдони муҳофаза зоналаридан иборат эканлиги ҳамда 259,0 гектар ер майдонида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш режалаштирилганлиги;

«Ургут» ЭИЗ ҳудудида қиймати 313,0 млн долларлик, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 56,8 млн доллар бўлган 55 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилганлиги, шунингдек, 4 328 та янги иш ўринлари ташкил этилганлиги ҳамда умумий қиймати 90,0 млн долларлик, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 23,2 млн доллар бўлган 29 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига мувофиқ «Ургут» ЭИЗ таркибига киритилган Самарқанд вилояти Ургут тумани «Мерганча» мавзесидаги 21,09 га ер майдони 2015-2016 йилларда Ургут тумани ҳокимининг қарорига асосан 52 та тадбиркорлик субъектига ажратиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Ўрамас» мавзеси ҳудудидан 50 гектар (шундан 27,7 гектари ноқулай рельефда жойлашган, тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 56,3 балл бонитет бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари) ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги захирасидаги Самарқанд шаҳри «Хишрав» мавзесида жойлашган 294 гектар (шундан 33,6 гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари) ер участкаларини ажратиш ҳисобига «Ургут» ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, «Ургут» ЭИЗ ҳудудини ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ер майдонлари ҳисобига кенгайтириш Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

4. Энергетика вазирлиги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил якунига қадар «Ургут» ЭИЗнинг «Мерганча» ҳамда «Сариқтепа» мавзеларида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Ургут туманидан ўтувчи юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидан алоҳида тармоқ чиқарган ҳолда подстанция қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.

5. «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, «Ургут» ЭИЗ иштирокчилари учун барпо қилинган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига «Ургут» ЭИЗ ҳудудидан ташқарида бўлган истеъмолчиларнинг уланиши қатъиян ман этилади.

6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш ҳисобига «Ургут» ЭИЗ дирекциясининг маъмурий биноси қурилишини таъминласин.

7. Қуйидагилар:

«Ургут» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ДУК — буюртмачи этиб;

Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар «Ургут» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқишни молиялаштириш манбалари этиб;

«Ургут» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош пудратчи ташкилот танлов асосида аниқланиши белгилансин.

8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асосан «Ургут» ЭИЗ ҳудуди таркибига киритилган Ургут тумани «Мерганча» мавзесида лойиҳалар жойлаштирилмаган 37,0 гектар ер майдонида ички автомобиль йўлларини қуриш ва янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш чораларини кўрсин.

9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч йил муддатда суғориладиган ер майдонлари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида «Ургут» ЭИЗ лойиҳаларини жойлаштириш учун ажратилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилиши чораларини кўрсин.

10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Ургут» ЭИЗ таркибига киритилган Самарқанд вилояти Ургут тумани «Мерганча» мавзесидаги Ургут тумани ҳокимининг қарорларига асосан 2015-2016 йилларда ажратиб берилган 21,09 га ер майдонида 52 та тадбиркорлик субъекти томонидан қурилган бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилишини таъминласин.

11. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси ва тижорат банклари билан биргаликда:

икки ой муддатда Самарқанд вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда «Ургут» ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

«Ургут» ЭИЗ ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;

«Ургут» ЭИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, «Ургут» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқсин;

«Ургут» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чоралар кўрсин.

12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда «Ургут» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг 1 млрд доллардан кам бўлмаган ҳажмдаги имтиёзли кредит линияларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун киритсин.

13. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун «Ургут» ЭИЗ ҳудудида яратилган шароитлар ва имкониятлар, ҳудуднинг ва мавжуд минерал-хом ашё ресурслари салоҳияти халқаро ишбилармон доираларда доимий равишда кенг ёритилишини (тақдимотини) таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 43-модда) 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 133-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Ургут» эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш

Т/р Чора-тадбирлар номи Қуввати Ижро муддати Талаб этиладиган маблағ * (млн. сўм) Молиялаштириш манбалари Масъул вазирлик ва идоралар Канализация тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш 1. «Ўрамас» мавзесида канализация тармоғини қуриш. 2,0 км 2022 йил IV-чорак 2 640,0 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК 2. «Ҳишрав-2» мавзесида канализация тармоғи қуриш. 14,0 км 2023 йил II-чорак 7 500,0 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Ичимлик сув тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш 3. «Ўрамас» мавзесида сув иншоотини қуриш. 1 та 500 м3 2022 йил III-чорак 8 000,0 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК 4. «Ўрамас» мавзесида сув тармоғи ва 1 та 1000 м3, 1 та 500 м3 сув иншоотини қуриш. 15,0 км, 1 та 1000 м3, 1 та 500 м3 2023 йил III-чорак 28 500,0 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш 5. «Ҳишрав-2» мавзесида ички йўлларни қуриш. 20,0 км 2023 йил IV-чорак 22 980,0 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК Электр энергияси тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш 6. «Хишрав-2» мавзесида 5,0 км узунликдаги икки занжирли 110 кВ бўлган электр тармоғини тортиш ва қуввати 35 МВА бўлган икки трансформаторли 110/10 кВА подстанция қуриш. 5,0 км, 1 дона, 25 000 кВА 2023 йил II -чорак 20 000,0 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК 7. «Ўрамас» мавзесига 8,0 км узунликдаги икки занжирли 110 кВ бўлган электр тармоғини тортиш ва 4 та ТП ўрнатиш. 8,0 км, 4 дона ТП 2022 йил IV-чорак 1 212,0 Табиий газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш 8. «Ўрамас» мавзесига 1 та саноат тугунини ўрнатиш. 1 та саноат тугуни 2021 йил III-чорак 400,0 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК 9. «Ҳишрав-2» массивларига 3,0 км узунликдаги табиий газ тармоғини тортиш ва 3 та саноат тугунини ўрнатиш. 3,0 км, 3 та саноат тугуни 2022 йил IV-чорак 4 200,0 Алоқа тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш 10. «Ҳишрав-2» массивларига 3,0 км оптик толали алоқа тармоғини тортиш 3,0 км 2022 йил III-чорак 11,0 «Ўзбектелеком» АК маблағлари «Ўзбектелеком» АК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК ЖАМИ: 95 443,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 133-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига киритилаётган

Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 1-илованинг I бўлими қуйидаги мазмундаги 6-7-бандлар билан тўлдирилсин:

«6. «Ургут» ЭИЗнинг Самарқанд шаҳар «Хишрав-2» массиви ер майдонларига Самарқанд шаҳар ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидаги 294 гектар ер майдонлари, қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан — «Эски анхор» канали ҳудуди;

шарқий томондан — Самарқанд вилояти «Мароқанд Обод» ДУКнинг чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудуди;

жанубий томондан — Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва Пастдарғом тумани ҳудуди;

ғарбий томондан — Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳудуди.

7. Ургут туманидаги «Ўрамас» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 50,0 гектар ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан — «Самад оқил», «Мамадаминов Фазли» фермер хўжаликлари ҳудуди;

шарқий томондан — «Агро пилла» МЧЖ ва Аҳоли пункти ҳудуди;

жанубий томондан — «Ғози бобо» фермер хўжалиги ҳудуди;

ғарбий томондан — «Изма зиё изза» фермер хўжалиги ҳудуди.».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 13 март,

133-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2021 й., 09/21/133/0204-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

QOʻShIMChA

“Urgut” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Samarqand viloyatining ishlab chiqarish va resurs salohiyatini kompleks rivojlantirish, mineral xomashyo va qishloq xoʻjaligi resurslarini chuqur qayta ishlash orqali innovatsion tadbirkorlik va yuqori texnologiyalarga asoslangan sanoatni rivojlantirishga toʻgʻridan toʻgʻri investitsiyalarni jalb qilish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, shu asosda respublikaning eksport hajmlarini oshirish, yangi ish oʻrinlari tashkil etish hamda aholi farovonligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Urgut”, “Gʻijduvon”, “Qoʻqon” va “Hazorasp” erkin iqtisodiy zonalarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 12-yanvardagi PF-4931-son Farmoniga muvofiq “Urgut” erkin iqtisodiy zonasi tashkil etilganligi;

“Urgut” erkin iqtisodiy zonasi (keyingi oʻrinlarda — “Urgut” EIZ) uchun Samarqand viloyatining Urgut, Pastdargʻom, Nurobod tumanlari hamda Samarqand shahridan jami 918,0 gektar yer maydoni ajratilganligi, shundan 278,7 gektar yer maydonida “Urgut” EIZ ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlari tomonidan investitsiya loyihalari amalga oshirilayotganligi, 207,2 gektar yer maydonida muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasi obyektlari joylashtirilganligi, 173,1 gektar yer maydoni muhofaza zonalaridan iborat ekanligi hamda 259,0 gektar yer maydonida istiqbolli investitsiya loyihalarini joylashtirish rejalashtirilganligi;

“Urgut” EIZ hududida qiymati 313,0 mln dollarlik, shundan toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiyalar 56,8 mln dollar boʻlgan 55 ta investitsiya loyihasi ishga tushirilganligi, shuningdek, 4 328 ta yangi ish oʻrinlari tashkil etilganligi hamda umumiy qiymati 90,0 mln dollarlik, shundan toʻgʻridan toʻgʻri xorijiy investitsiyalar 23,2 mln dollar boʻlgan 29 ta investitsiya loyihasi amalga oshirilayotganligi;

Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga muvofiq “Urgut” EIZ tarkibiga kiritilgan Samarqand viloyati Urgut tumani “Mergancha” mavzesidagi 21,09 ga yer maydoni 2015-2016-yillarda Urgut tumani hokimining qaroriga asosan 52 ta tadbirkorlik subyektiga ajratib berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Samarqand viloyati hokimligining Samarqand viloyatining Urgut tumani “Oʻramas” mavzesi hududidan 50 gektar (shundan 27,7 gektari noqulay relyefda joylashgan, tuproq unumdorligi jihatidan 56,3 ball bonitet boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlari) hamda Samarqand shahar hokimligi zaxirasidagi Samarqand shahri “Xishrav” mavzesida joylashgan 294 gektar (shundan 33,6 gektari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlari) yer uchastkalarini ajratish hisobiga “Urgut” EIZ hududini kengaytirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Belgilab qoʻyilsinki, “Urgut” EIZ hududini ushbu qarorning 2-bandida nazarda tutilgan yer maydonlari hisobiga kengaytirish Samarqand viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish uchun muhim ahamiyatga ega ekanligini inobatga olgan holda yer maydonlari ajratilishi bilan bogʻliq qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash boʻyicha toʻlanadigan kompensatsiya toʻlovlari, istisno tariqasida, undirilmaydi.

4. Energetika vazirligi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, Moliya vazirligi bilan birgalikda 2021-yil yakuniga qadar “Urgut” EIZning “Mergancha” hamda “Sariqtepa” mavzelarida joylashgan ishlab chiqarish korxonalarini uzluksiz elektr energiyasi bilan taʼminlash maqsadida Urgut tumanidan oʻtuvchi yuqori kuchlanishli elektr uzatish havo tarmogʻidan alohida tarmoq chiqargan holda podstansiya qurilishi boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlari hisobidan qurilishini taʼminlasin.

5. “Urgut” erkin iqtisodiy zonasining tashqi muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilab qoʻyilsinki, “Urgut” EIZ ishtirokchilari uchun barpo qilingan muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi tarmoqlariga “Urgut” EIZ hududidan tashqarida boʻlgan isteʼmolchilarning ulanishi qatʼiyan man etiladi.

6. Samarqand viloyati hokimligi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qurilish vazirligi bilan birgalikda loyiha-smeta hujjatlariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti va Samarqand viloyatining mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan teng ulushlarda moliyalashtirish hisobiga “Urgut” EIZ direksiyasining maʼmuriy binosi qurilishini taʼminlasin.

7. Quyidagilar:

“Urgut” EIZning bosh rejasini ishlab chiqish hamda muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasini qurish hamda rekonstruksiya qilish boʻyicha Samarqand viloyati hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi DUK — buyurtmachi etib;

Samarqand viloyatining mahalliy budjeti mablagʻlari, shuningdek, qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar “Urgut” EIZning bosh rejasini ishlab chiqishni moliyalashtirish manbalari etib;

“Urgut” EIZning bosh rejasini ishlab chiqish boʻyicha bosh pudratchi tashkilot tanlov asosida aniqlanishi belgilansin.

8. Samarqand viloyati hokimligi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga asosan “Urgut” EIZ hududi tarkibiga kiritilgan Urgut tumani “Mergancha” mavzesida loyihalar joylashtirilmagan 37,0 gektar yer maydonida ichki avtomobil yoʻllarini qurish va yangi investitsiya loyihalarini joylashtirish choralarini koʻrsin.

9. Samarqand viloyati hokimligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda uch yil muddatda sugʻoriladigan yer maydonlari qisqarib ketishining oldini olish maqsadida “Urgut” EIZ loyihalarini joylashtirish uchun ajratilayotgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlariga teng miqdorda yangi yerlar oʻzlashtirilishi choralarini koʻrsin.

10. Samarqand viloyati hokimligi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda “Urgut” EIZ tarkibiga kiritilgan Samarqand viloyati Urgut tumani “Mergancha” mavzesidagi Urgut tumani hokimining qarorlariga asosan 2015-2016-yillarda ajratib berilgan 21,09 ga yer maydonida 52 ta tadbirkorlik subyekti tomonidan qurilgan bino va inshootlarga kadastr hujjatlari rasmiylashtirib berilishini taʼminlasin.

11. Samarqand viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Urgut” EIZ direksiyasi va tijorat banklari bilan birgalikda:

ikki oy muddatda Samarqand viloyati iqtisodiyotining ehtiyojlarini, shuningdek, mavjud mineral-xomashyo, qishloq xoʻjaligi resurslarini va infratuzilmani inobatga olgan holda “Urgut” EIZ hududida import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan tayyor mahsulotlar, materiallar va butlovchi buyumlar turlarini ishlab chiqarish korxonalarini joylashtirish boʻyicha manzilli dasturni ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

“Urgut” EIZ hududida oʻzlashtirish uchun taklif qilinayotgan import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan tayyor mahsulotlar, materiallar va butlovchi buyumlar turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning muntazam ravishda tadbirkorlik subyektlariga yetkazilishini taʼminlasin;

“Urgut” EIZ hududida loyihalarni amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlarini jalb etish, ular bilan tizimli ishlarni olib borish, shuningdek, “Urgut” EIZ hududida ishlab chiqarishlarni joylashtirish boʻyicha investitsiya buyurtmanomalarini sifatli tarzda va oʻz vaqtida koʻrib chiqsin;

“Urgut” EIZ hududida ishlab chiqarishlarni tashkil etish boʻyicha investitsiya loyihalarining biznes-rejalarini ishlab chiqishda tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashish boʻyicha tegishli choralar koʻrsin.

12. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi ikki oy muddatda “Urgut” EIZ hududida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarini moliyalashtirish uchun xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining 1 mlrd dollardan kam boʻlmagan hajmdagi imtiyozli kredit liniyalarini bosqichma-bosqich jalb qilish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash uchun kiritsin.

13. Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari bilan birgalikda xorijiy investorlarni jalb qilish uchun “Urgut” EIZ hududida yaratilgan sharoitlar va imkoniyatlar, hududning va mavjud mineral-xomashyo resurslari salohiyati xalqaro ishbilarmon doiralarda doimiy ravishda keng yoritilishini (taqdimotini) taʼminlasin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 4-son, 43-modda) 2-ilovaga muvofiq qoʻshimcha kiritilsin.

15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov va Samarqand viloyati hokimi E.O. Turdimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 13-martdagi 133-son qaroriga 1-ILOVA

“Urgut” erkin iqtisodiy zonasining muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish

T/r Chora-tadbirlar nomi Quvvati Ijro muddati Talab etiladigan mablagʻ * (mln. soʻm) Moliyalashtirish manbalari Masʼul vazirlik va idoralar Kanalizatsiya tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash 1. “Oʻramas” mavzesida kanalizatsiya tarmogʻini qurish. 2,0 km 2022-yil IV-chorak 2 640,0 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, “Urgut” EIZ direksiyasi” DUK 2. “Hishrav-2” mavzesida kanalizatsiya tarmogʻi qurish. 14,0 km 2023-yil II-chorak 7 500,0 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida Ichimlik suv tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash 3. “Oʻramas” mavzesida suv inshootini qurish. 1 ta 500 m3 2022-yil III-chorak 8 000,0 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, “Urgut” EIZ direksiyasi” DUK 4. “Oʻramas” mavzesida suv tarmogʻi va 1 ta 1000 m3, 1 ta 500 m3 suv inshootini qurish. 15,0 km, 1 ta 1000 m3, 1 ta 500 m3 2023-yil III-chorak 28 500,0 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash 5. “Hishrav-2” mavzesida ichki yoʻllarni qurish. 20,0 km 2023-yil IV-chorak 22 980,0 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Samarqand viloyati hokimligi, “Urgut” EIZ direksiyasi” DUK Elektr energiyasi tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash 6. “Xishrav-2” mavzesida 5,0 km uzunlikdagi ikki zanjirli 110 kV boʻlgan elektr tarmogʻini tortish va quvvati 35 MVA boʻlgan ikki transformatorli 110/10 kVA podstansiya qurish. 5,0 km, 1 dona, 25 000 kVA 2023-yil II -chorak 20 000,0 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Samarqand viloyati hokimligi, “Urgut” EIZ direksiyasi” DUK 7. “Oʻramas” mavzesiga 8,0 km uzunlikdagi ikki zanjirli 110 kV boʻlgan elektr tarmogʻini tortish va 4 ta TP oʻrnatish. 8,0 km, 4 dona TP 2022-yil IV-chorak 1 212,0 Tabiiy gaz tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash 8. “Oʻramas” mavzesiga 1 ta sanoat tugunini oʻrnatish. 1 ta sanoat tuguni 2021-yil III-chorak 400,0 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturi doirasida “Hududgaztaʼminot” AJ, Samarqand viloyati hokimligi, “Urgut” EIZ direksiyasi” DUK 9. “Hishrav-2” massivlariga 3,0 km uzunlikdagi tabiiy gaz tarmogʻini tortish va 3 ta sanoat tugunini oʻrnatish. 3,0 km, 3 ta sanoat tuguni 2022-yil IV-chorak 4 200,0 Aloqa tarmogʻini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash 10. “Hishrav-2” massivlariga 3,0 km optik tolali aloqa tarmogʻini tortish 3,0 km 2022-yil III-chorak 11,0 “Oʻzbektelekom” AK mablagʻlari “Oʻzbektelekom” AK, Samarqand viloyati hokimligi, “Urgut” EIZ direksiyasi” DUK JAMI: 95 443,0

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 13-martdagi 133-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga kiritilayotgan

Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga 1-ilovaning I boʻlimi quyidagi mazmundagi 6-7-bandlar bilan toʻldirilsin:

“6. “Urgut” EIZning Samarqand shahar “Xishrav-2” massivi yer maydonlariga Samarqand shahar hokimligi zaxira yer maydonlari hisobidagi 294 gektar yer maydonlari, quyidagi chegaralar bilan:

shimoliy tomondan — “Eski anxor” kanali hududi;

sharqiy tomondan — Samarqand viloyati “Maroqand Obod” DUKning chiqindilarni qayta ishlash hududi;

janubiy tomondan — Mudofaa vazirligiga qarashli harbiy qism va Pastdargʻom tumani hududi;

gʻarbiy tomondan — Mudofaa vazirligiga qarashli harbiy qism hududi.

7. Urgut tumanidagi “Oʻramas” mahalla fuqarolar yigʻini hududidan 50,0 gektar yer maydoni, quyidagi chegaralar bilan:

shimoliy tomondan — “Samad oqil”, “Mamadaminov Fazli” fermer xoʻjaliklari hududi;

sharqiy tomondan — “Agro pilla” MChJ va Aholi punkti hududi;

janubiy tomondan — “Gʻozi bobo” fermer xoʻjaligi hududi;

gʻarbiy tomondan — “Izma ziyo izza” fermer xoʻjaligi hududi.”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 13-mart,

133-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.03.2021-y., 09/21/133/0204-son)

lex.uz