UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 29-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 29 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЙИҒМА ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

МАҚСАДЛИ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

МАҚСАДЛИ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

МАҚСАДЛИ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

СХЕМАСИ

2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарорига мувофиқ минерал ўғитларни сотиш биржа савдоларида амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасининг ортишига, кимё саноати ташкилотларининг молиявий аҳволи яхшиланишига ва тармоқнинг инвестициявий жозибадорлиги ошишига олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарорига мувофиқ 2020 йилда умумий қиймати 1272,3 млн долларга тенг «Навоийазот» АЖ негизида азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «Навоийазот» АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришини қуриш», «Қўқон суперфосфат заводи» АЖда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш (I-босқич)» инвестиция лойиҳалари якунига етказилди. Натижада йилига 500,0 минг тонна азот кислотаси, 660,0 минг тонна аммиак, 577,0 минг тонна карбамид, 100 минг тонна суперфосфат ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар яратилди.

Республика қишлоқ хўжалигини, шунингдек, пахта ва ғалла етиштирувчи ташкилотлар ва бошқа истеъмолчиларни азотли, фосфорли, калийли ўғитлар билан етарли ҳажм ва агротехник муддатларда таъминлаш ҳамда минерал ўғитларни сотишнинг бозор механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг йиғма ва мақсадли прогноз кўрсаткичлари 1 — 4-иловаларга мувофиқ;

республикада пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотларини биржа савдолари орқали (шу жумладан, форвард шартномалари асосида) минерал ўғитлар билан таъминлаш схемаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланиш ҳамда нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида:

а) «Ўзкимёсаноат» АЖ:

2021 йилда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмини соф ҳолда 274,0 минг тоннага (шундан: азотли ўғитлар ишлаб чиқаришни — 246,3 минг тоннага, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни — 21,8 минг тоннага ва калийли ўғитлар ишлаб чиқаришни — 6,0 минг тоннага) кўпайтирган ҳолда жами 1,45 млн тонна минерал ўғитлар (шундан: азотли ўғитлар — 1 105,4 минг тонна, фосфорли ўғитлар — 133,4 минг тонна, калийли ўғитлар — 216,0 минг тонна) ишлаб чиқаришни;

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда ишлаб чиқарувчининг технологик ва (ёки) ҳудудий омборларидан биржа савдоларида сотилган (шу жумладан, форвард шартномалари асосида) минерал ўғитларни шартнома шартларига мувофиқ харидорларга ўз вақтида юклаб беришни таъминласин;

б) Молия вазирлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар пахта ва ғаллани экиш ва парваришлаш мавсумлари учун зарур минерал ўғитларнинг мавсумлараро даврларда (жумладан, куз-қиш даврида) кафолатланган захирасини яратиш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар қийматининг 50 фоизи миқдорида бўнак тўловларини амалга ошириш учун етарли маблағларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали минерал ўғит ишлаб чиқарувчи кимё ташкилотларига ажратиш чораларини кўрсин.

3. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда 2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг ойма-ой прогноз кўрсаткичларини агротехник тадбирлар мавсумийлиги ҳусусиятидан келиб чиқиб, биржа савдоларига (шу жумладан, форвард шартномалари бўйича) зарур миқдорларда қўйилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Белгилансинки:

минерал ўғитлар уларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ички бозорда биржа савдолари орқали (бозор тамойиллари асосида) барча тоифадаги истеъмолчиларга тенг ҳуқуқларда чегараланмаган лотларда сотилади;

минерал ўғитларнинг бошланғич нархи уларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мустақил равишда, ташкилотнинг самарали фаолиятини таъминловчи рентабеллик даражасини (камида 10,0 фоиз), шунингдек, жалб қилинган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади;

биржа савдоларида сотиб олинган минерал ўғитлар охирги истеъмолчиларнинг ўз эҳтиёжлари учун ишлатилади, шунингдек, белгиланган тартибда савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар (тармоқ таркибидаги ташкилотлардан ташқари) томонидан фақат ички бозорда сотилади ҳамда уларни етарлича қайта ишланмаган (Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида товар позицияси ўзгариши содир бўлмаган) ҳолда экспортга ортиш тақиқланади;

биржа савдоларида ички истеъмолчилар томонидан харид қилинмасдан қолган минерал ўғитлар ҳажмлари ҳар ой якунига кўра экспортга йўналтирилади.

5. Қуйидагиларга:

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар раҳбарларига — ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш, минерал ўғитларни биржа савдоларига ўз вақтида жойлаштириш ва биржа савдоларида сотилган (шу жумладан, форвард шартномалари асосида) минерал ўғитларни шартнома шартларига мувофиқ харидорларга ўз вақтида юклаб бериш;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарларига — минерал ўғит ишлаб чиқарувчи ташкилотларга технологик регламент талаблари асосида табиий газ ва электр энергияси узлуксиз ва барқарор етказиб берилиши учун шахсий масъулият юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Агрокимё станцияси» МЧЖ ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражаси таҳлили асосида агрокимё картограммаларини тегишли ҳудудлар бўйича шакллантириб, республиканинг минерал ўғитларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжи тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда республика истеъмолчиларининг минерал ўғитларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини агрокимё картограммаларининг таҳлилий маълумотларига асосланган ҳолда шакллантирсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда 2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг йиғма ва мақсадли прогноз кўрсаткичлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиб, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотларни киритиб борсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ж.Т. Мирзамахмудов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 162-сон қарорига 1-ИЛОВА

2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг

соф ҳолда, минг тонна Моддалар номи Азотли * Фосфорли * Калийли I. Жами ресурслар: 1 217,02 151,01 263,70 шу жумладан: 1. Йил бошига қолдиқ 111,58 17,64 47,70 2. Ишлаб чиқариш 1 105,44 133,37 216,00 II. Жами сотиш: 1 119,96 141,46 240,00 1. Республика истеъмолчиларига, жами 851,06 126,95 60,00 шундан: 1.1. Биржа савдолари орқали сотиш 851,06 126,95 60,00 2. Экспорт 268,90 14,51 180,00 III. Йил якунига қолдиқ 97,06 9,55 23,70

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 162-сон қарорига 2-ИЛОВА

2021 йилда азотли ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг

соф ҳолда, минг тонна Моддалар номи Жами * шу жумладан: аммиакли селитра карбамид азот-фосфорли ўғитлар аммоний сульфати I. Жами ресурслар: 1 217,02 655,95 479,22 5,79 42,47 шу жумладан: 1. Йил бошига қолдиқ 111,58 97,05 7,98 0,19 2,57 2. Ишлаб чиқариш 1 105,44 558,90 471,24 5,60 39,90 II. Жами сотиш: 1 119,96 571,49 471,24 5,60 39,90 1. Республика истеъмолчиларига, жами 851,06 507,55 279,65 4,20 32,55 шундан: 1.1. Биржа савдолари орқали сотиш 851,06 507,55 279,65 4,20 32,55 2. Экспорт 268,90 63,94 191,59 1,40 7,35 III. Йил якунига қолдиқ 97,06 84,46 7,98 0,19 2,57

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 162-сон қарорига 3-ИЛОВА

2021 йилда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг

соф ҳолда, минг тонна Моддалар номи Жами * шу жумладан: аммофос суперфосфат бошқа фосфор ўғитлари I. Жами ресурслар: 151,01 111,67 24,28 14,44 шу жумладан: 1. Йил бошига қолдиқ 17,64 14,57 1,51 1,54 2. Ишлаб чиқариш 133,37 97,10 22,77 12,90 II. Жами сотиш: 141,46 105,56 22,40 12,90 1. Республика истеъмолчиларига, жами 126,95 96,36 22,04 8,10 шундан: 1.1. Биржа савдолари орқали сотиш 126,95 96,36 22,04 8,10 2. Экспорт 14,51 9,20 0,36 4,80 III. Йил якунига қолдиқ 9,55 6,11 1,88 1,54

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 162-сон қарорига 4-ИЛОВА

2021 йилда калийли ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг

соф ҳолда, минг тонна Моддалар номи Калий хлориди I. Жами ресурслар: 263,70 шу жумладан: 1. Йил бошига қолдиқ 47,70 2. Ишлаб чиқариш 216,00 II. Жами сотиш: 240,00 1. Республика истеъмолчиларига, жами 60,00 шундан: 1.1. Биржа савдолари орқали сотиш 60,00 2. Экспорт 180,00 III. Йил якунига қолдиқ 23,70

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 162-сон қарорига 5-ИЛОВА

Республикада пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотларини биржа савдолари орқали (шу жумладан, форвард шартномалари асосида) минерал ўғитлар билан таъминлаш

Босқичлар Чора-тадбирлар Асословчи ҳужжат тури Жараён даврийлиги Жараён иштирокчилари Муддат 1-босқич Агротехник шартларни инобатга олган ҳолда ҳудуднинг минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш Агротехник карталарга асосан минерал ўғитлар билан таъминлаш режаси Ҳар йили экин экиш агротехник мавсуми бошланишидан аввал 1. Туман ҳокимлиги 2. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими 3. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари Экин тури бўйича: пахта — 1 январга, ғалла — 1 сентябрга қадар 2-босқич Минерал ўғитларни етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари, кластер хўжаликлари ва «Агрокимёҳимоя» ҲАЖ ўртасида шартнома тузиш Шартнома Ҳар йили 10 февралга қадар (пахта) 10 сентябрга қадар (ғалла) 1. « Агрокимёҳимоя» ҲАЖ 2. Кластер хўжалиги 3. Фермер хўжалиги 5 иш куни давомида 3-босқич Минерал ўғитларни белгиланган тартибда биржа савдоларига жойлаштириш ва сотиш Сотувчининг лоти, харидорнинг буюртмаси Ҳафтанинг душанба — жума кунлари 1. «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари брокери 2. Харидор брокери 20 дақиқадан кунига 2 марта соат 11:00да ва 16:00 да 4-босқич Минерал ўғит учун тўловни амалга ошириш Тўлов топшириқномаси Биржа тикетини олгандан сўнг 1. « Агрокимёҳимоя» ҲАЖ 2. Кластер хўжалиги 3. Фермер хўжалиги 5 иш куни мобайнида 5-босқич Минерал ўғитни етказиб бериш (лот ҳажми 60 тоннадан кўп бўлганида) Харидорнинг («Агрокимёҳимоя» ҲАЖ, кластер хўжалиги, фермер хўжалиги) ишончномаси, темир йўл юк хати Тўлов амалга оширилгандан сўнг «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи кимё ташкилотлари 10 иш куни (форвард шартномаси — 90 иш куни) мобайнида 6-босқич Минерал ўғитни етказиб бериш (лот ҳажми 60 тоннадан кам бўлганида) Харидорнинг («Агрокимёҳимоя» ҲАЖ, кластер хўжалиги, фермер хўжалиги) ишончномаси Тўлов амалга оширилгандан сўнг 1. «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи кимё ташкилотлари 2. Ваколатли омбор 10 иш куни (форвард шартномаси — 90 иш куни) мобайнида 7-босқич Маҳсулотни фермер хўжаликлари ер майдонларигача етказиб бориш (қўшимча тўлов асосида) Шартнома (хизмат кўрсатиш бўйича) Шартнома шартларига кўра 1. «Агрокимёҳимоя» ҲАЖ 2. Кластер хўжаликлари 3. Хусусий ташкилотлар Белгиланган муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 29 март,

162-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 09/21/162/0249-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

YIGʻMA PROGNOZ KOʻRSATKIChLARI

MAQSADLI PROGNOZ KOʻRSATKIChLARI

MAQSADLI PROGNOZ KOʻRSATKIChLARI

MAQSADLI PROGNOZ KOʻRSATKIChLARI

SXEMASI

2021-yilda mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxta xomashyosi va boshoqli don yetishtirishni moliyalashtirish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-fevraldagi PQ-3574-son qaroriga muvofiq mineral oʻgʻitlarni sotish birja savdolarida amalga oshirilishi natijasida ishlab chiqarish quvvatlaridan foydalanish darajasining ortishiga, kimyo sanoati tashkilotlarining moliyaviy ahvoli yaxshilanishiga va tarmoqning investitsiyaviy jozibadorligi oshishiga olib keldi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kimyo sanoatini yanada isloh qilish va uning investitsiyaviy jozibadorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 3-apreldagi PQ-4265-son qaroriga muvofiq 2020-yilda umumiy qiymati 1272,3 mln dollarga teng “Navoiyazot” AJ negizida azot kislotasi ishlab chiqarishni tashkil etish”, “Navoiyazot” AJ negizida ammiak va karbamid ishlab chiqarishini qurish”, “Qoʻqon superfosfat zavodi” AJda ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiya qilish va kengaytirish hamda mahsulotlarning yangi turlarini ishlab chiqarishni tashkil qilish (I-bosqich)” investitsiya loyihalari yakuniga yetkazildi. Natijada yiliga 500,0 ming tonna azot kislotasi, 660,0 ming tonna ammiak, 577,0 ming tonna karbamid, 100 ming tonna superfosfat ishlab chiqarish boʻyicha yangi quvvatlar yaratildi.

Respublika qishloq xoʻjaligini, shuningdek, paxta va gʻalla yetishtiruvchi tashkilotlar va boshqa isteʼmolchilarni azotli, fosforli, kaliyli oʻgʻitlar bilan yetarli hajm va agrotexnik muddatlarda taʼminlash hamda mineral oʻgʻitlarni sotishning bozor mexanizmlarini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2021-yilda mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansining yigʻma va maqsadli prognoz koʻrsatkichlari 1 — 4-ilovalarga muvofiq;

respublikada paxta xomashyosi va gʻalla yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi tashkilotlarini birja savdolari orqali (shu jumladan, forvard shartnomalari asosida) mineral oʻgʻitlar bilan taʼminlash sxemasi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mineral oʻgʻitlar ishlab chiqarish quvvatlaridan oqilona foydalanish hamda narxlar keskin oʻzgarishining oldini olish maqsadida:

a) “Oʻzkimyosanoat” AJ:

2021-yilda mineral oʻgʻitlar ishlab chiqarish hajmini sof holda 274,0 ming tonnaga (shundan: azotli oʻgʻitlar ishlab chiqarishni — 246,3 ming tonnaga, fosforli oʻgʻitlar ishlab chiqarishni — 21,8 ming tonnaga va kaliyli oʻgʻitlar ishlab chiqarishni — 6,0 ming tonnaga) koʻpaytirgan holda jami 1,45 mln tonna mineral oʻgʻitlar (shundan: azotli oʻgʻitlar — 1 105,4 ming tonna, fosforli oʻgʻitlar — 133,4 ming tonna, kaliyli oʻgʻitlar — 216,0 ming tonna) ishlab chiqarishni;

“Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi” AJ bilan birgalikda ishlab chiqaruvchining texnologik va (yoki) hududiy omborlaridan birja savdolarida sotilgan (shu jumladan, forvard shartnomalari asosida) mineral oʻgʻitlarni shartnoma shartlariga muvofiq xaridorlarga oʻz vaqtida yuklab berishni taʼminlasin;

b) Moliya vazirligi 2021-yil 1-sentabrga qadar paxta va gʻallani ekish va parvarishlash mavsumlari uchun zarur mineral oʻgʻitlarning mavsumlararo davrlarda (jumladan, kuz-qish davrida) kafolatlangan zaxirasini yaratish uchun talab etiladigan mineral oʻgʻitlar qiymatining 50 foizi miqdorida boʻnak toʻlovlarini amalga oshirish uchun yetarli mablagʻlarni Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi orqali mineral oʻgʻit ishlab chiqaruvchi kimyo tashkilotlariga ajratish choralarini koʻrsin.

3. “Oʻzkimyosanoat” AJ, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi bir oy muddatda 2021-yilda mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansining oyma-oy prognoz koʻrsatkichlarini agrotexnik tadbirlar mavsumiyligi hususiyatidan kelib chiqib, birja savdolariga (shu jumladan, forvard shartnomalari boʻyicha) zarur miqdorlarda qoʻyilishini hisobga olgan holda ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

4. Belgilansinki:

mineral oʻgʻitlar ularni ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan ichki bozorda birja savdolari orqali (bozor tamoyillari asosida) barcha toifadagi isteʼmolchilarga teng huquqlarda chegaralanmagan lotlarda sotiladi;

mineral oʻgʻitlarning boshlangʻich narxi ularni ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan mustaqil ravishda, tashkilotning samarali faoliyatini taʼminlovchi rentabellik darajasini (kamida 10,0 foiz), shuningdek, jalb qilingan kreditlarni qaytarish va ular boʻyicha foizlarni toʻlashni hisobga olgan holda belgilanadi;

birja savdolarida sotib olingan mineral oʻgʻitlar oxirgi isteʼmolchilarning oʻz ehtiyojlari uchun ishlatiladi, shuningdek, belgilangan tartibda savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar (tarmoq tarkibidagi tashkilotlardan tashqari) tomonidan faqat ichki bozorda sotiladi hamda ularni yetarlicha qayta ishlanmagan (Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi boʻyicha dastlabki toʻrtta kod belgisining istalgan biri darajasida tovar pozitsiyasi oʻzgarishi sodir boʻlmagan) holda eksportga ortish taqiqlanadi;

birja savdolarida ichki isteʼmolchilar tomonidan xarid qilinmasdan qolgan mineral oʻgʻitlar hajmlari har oy yakuniga koʻra eksportga yoʻnaltiriladi.

5. Quyidagilarga:

“Oʻzkimyosanoat” AJ va uning tarkibidagi mineral oʻgʻitlar ishlab chiqaruvchi tashkilotlar rahbarlariga — ishlab chiqarishning barqarorligini taʼminlash, mineral oʻgʻitlarni birja savdolariga oʻz vaqtida joylashtirish va birja savdolarida sotilgan (shu jumladan, forvard shartnomalari asosida) mineral oʻgʻitlarni shartnoma shartlariga muvofiq xaridorlarga oʻz vaqtida yuklab berish;

Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi, “Oʻztransgaz” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ rahbarlariga — mineral oʻgʻit ishlab chiqaruvchi tashkilotlarga texnologik reglament talablari asosida tabiiy gaz va elektr energiyasi uzluksiz va barqaror yetkazib berilishi uchun shaxsiy masʼuliyat yuklansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Agrokimyo stansiyasi” MChJ hududiy tashkilotlar bilan birgalikda 2021-yil 1-oktabrga qadar tuproqning ozuqa moddalari bilan taʼminlanganlik darajasi tahlili asosida agrokimyo kartogrammalarini tegishli hududlar boʻyicha shakllantirib, respublikaning mineral oʻgʻitlarga boʻlgan haqiqiy ehtiyoji toʻgʻrisidagi tahliliy maʼlumotlarni Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taqdim etsin.

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 2022-yilda mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansi prognoz koʻrsatkichlarini ishlab chiqishda respublika isteʼmolchilarining mineral oʻgʻitlarga boʻlgan haqiqiy ehtiyojini agrokimyo kartogrammalarining tahliliy maʼlumotlariga asoslangan holda shakllantirsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi “Oʻzkimyosanoat” AJ bilan birgalikda 2021-yilda mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansining yigʻma va maqsadli prognoz koʻrsatkichlari oʻz vaqtida va toʻliq bajarilishi ustidan tizimli monitoring oʻrnatib, hisobot choragidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Vazirlar Mahkamasiga tahliliy maʼlumotlarni kiritib borsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda “Oʻzkimyosanoat” AJ boshqaruvi raisi J.T. Mirzamaxmudov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-martdagi 162-son qaroriga 1-ILOVA

2021-yilda mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansining

sof holda, ming tonna Moddalar nomi Azotli * Fosforli * Kaliyli I. Jami resurslar: 1 217,02 151,01 263,70 shu jumladan: 1. Yil boshiga qoldiq 111,58 17,64 47,70 2. Ishlab chiqarish 1 105,44 133,37 216,00 II. Jami sotish: 1 119,96 141,46 240,00 1. Respublika isteʼmolchilariga, jami 851,06 126,95 60,00 shundan: 1.1. Birja savdolari orqali sotish 851,06 126,95 60,00 2. Eksport 268,90 14,51 180,00 III. Yil yakuniga qoldiq 97,06 9,55 23,70

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-martdagi 162-son qaroriga 2-ILOVA

2021-yilda azotli oʻgʻitlar ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansining

sof holda, ming tonna Moddalar nomi Jami * shu jumladan: ammiakli selitra karbamid azot-fosforli oʻgʻitlar ammoniy sulfati I. Jami resurslar: 1 217,02 655,95 479,22 5,79 42,47 shu jumladan: 1. Yil boshiga qoldiq 111,58 97,05 7,98 0,19 2,57 2. Ishlab chiqarish 1 105,44 558,90 471,24 5,60 39,90 II. Jami sotish: 1 119,96 571,49 471,24 5,60 39,90 1. Respublika isteʼmolchilariga, jami 851,06 507,55 279,65 4,20 32,55 shundan: 1.1. Birja savdolari orqali sotish 851,06 507,55 279,65 4,20 32,55 2. Eksport 268,90 63,94 191,59 1,40 7,35 III. Yil yakuniga qoldiq 97,06 84,46 7,98 0,19 2,57

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-martdagi 162-son qaroriga 3-ILOVA

2021-yilda fosforli oʻgʻitlar ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansining

sof holda, ming tonna Moddalar nomi Jami * shu jumladan: ammofos superfosfat boshqa fosfor oʻgʻitlari I. Jami resurslar: 151,01 111,67 24,28 14,44 shu jumladan: 1. Yil boshiga qoldiq 17,64 14,57 1,51 1,54 2. Ishlab chiqarish 133,37 97,10 22,77 12,90 II. Jami sotish: 141,46 105,56 22,40 12,90 1. Respublika isteʼmolchilariga, jami 126,95 96,36 22,04 8,10 shundan: 1.1. Birja savdolari orqali sotish 126,95 96,36 22,04 8,10 2. Eksport 14,51 9,20 0,36 4,80 III. Yil yakuniga qoldiq 9,55 6,11 1,88 1,54

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-martdagi 162-son qaroriga 4-ILOVA

2021-yilda kaliyli oʻgʻitlar ishlab chiqarish va isteʼmol qilish balansining

sof holda, ming tonna Moddalar nomi Kaliy xloridi I. Jami resurslar: 263,70 shu jumladan: 1. Yil boshiga qoldiq 47,70 2. Ishlab chiqarish 216,00 II. Jami sotish: 240,00 1. Respublika isteʼmolchilariga, jami 60,00 shundan: 1.1. Birja savdolari orqali sotish 60,00 2. Eksport 180,00 III. Yil yakuniga qoldiq 23,70

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-martdagi 162-son qaroriga 5-ILOVA

Respublikada paxta xomashyosi va gʻalla yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi tashkilotlarini birja savdolari orqali (shu jumladan, forvard shartnomalari asosida) mineral oʻgʻitlar bilan taʼminlash

Bosqichlar Chora-tadbirlar Asoslovchi hujjat turi Jarayon davriyligi Jarayon ishtirokchilari Muddat 1-bosqich Agrotexnik shartlarni inobatga olgan holda hududning mineral oʻgʻitlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash Agrotexnik kartalarga asosan mineral oʻgʻitlar bilan taʼminlash rejasi Har yili ekin ekish agrotexnik mavsumi boshlanishidan avval 1. Tuman hokimligi 2. Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi 3. Qishloq xoʻjaligi tashkilotlari Ekin turi boʻyicha: paxta — 1-yanvarga, gʻalla — 1-sentabrga qadar 2-bosqich Mineral oʻgʻitlarni yetkazib berish boʻyicha fermer xoʻjaliklari, klaster xoʻjaliklari va “Agrokimyohimoya” HAJ oʻrtasida shartnoma tuzish Shartnoma Har yili 10-fevralga qadar (paxta) 10-sentabrga qadar (gʻalla) 1. “ Agrokimyohimoya” HAJ 2. Klaster xoʻjaligi 3. Fermer xoʻjaligi 5 ish kuni davomida 3-bosqich Mineral oʻgʻitlarni belgilangan tartibda birja savdolariga joylashtirish va sotish Sotuvchining loti, xaridorning buyurtmasi Haftaning dushanba — juma kunlari 1. “Oʻzkimyosanoat� AJ tashkilotlari brokeri 2. Xaridor brokeri 20 daqiqadan kuniga 2-marta soat 11:00da va 16:00 da 4-bosqich Mineral oʻgʻit uchun toʻlovni amalga oshirish Toʻlov topshiriqnomasi Birja tiketini olgandan soʻng 1. “ Agrokimyohimoya” HAJ 2. Klaster xoʻjaligi 3. Fermer xoʻjaligi 5 ish kuni mobaynida 5-bosqich Mineral oʻgʻitni yetkazib berish (lot hajmi 60 tonnadan koʻp boʻlganida) Xaridorning (“Agrokimyohimoya” HAJ, klaster xoʻjaligi, fermer xoʻjaligi) ishonchnomasi, temir yoʻl yuk xati Toʻlov amalga oshirilgandan soʻng “Oʻzkimyosanoat” AJ tarkibiga kiruvchi kimyo tashkilotlari 10 ish kuni (forvard shartnomasi — 90 ish kuni) mobaynida 6-bosqich Mineral oʻgʻitni yetkazib berish (lot hajmi 60 tonnadan kam boʻlganida) Xaridorning (“Agrokimyohimoya” HAJ, klaster xoʻjaligi, fermer xoʻjaligi) ishonchnomasi Toʻlov amalga oshirilgandan soʻng 1. “Oʻzkimyosanoat” AJ tarkibiga kiruvchi kimyo tashkilotlari 2. Vakolatli ombor 10 ish kuni (forvard shartnomasi — 90 ish kuni) mobaynida 7-bosqich Mahsulotni fermer xoʻjaliklari yer maydonlarigacha yetkazib borish (qoʻshimcha toʻlov asosida) Shartnoma (xizmat koʻrsatish boʻyicha) Shartnoma shartlariga koʻra 1. “Agrokimyohimoya” HAJ 2. Klaster xoʻjaliklari 3. Xususiy tashkilotlar Belgilangan muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 29-mart,

162-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.03.2021-y., 09/21/162/0249-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.12.2022-y., 09/22/717/1112-son)

lex.uz