📅 2021-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
а) маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ қуйидаги чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Агентлик маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:
рўйхатга олиш йиғимлари;
офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари;
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;
реклама кампанияларини ташкил қилиш;
б) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилот томонидан очилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилиши лозим;
в) Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўрсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:
маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида — 6 ой муддатда;
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги 167-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида :
а) 1-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;
экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;»;
б) иловада :
6-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;
экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;»;
в) 7-бандда :
«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«з) экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш соҳасида;
ҳам республикада, ҳам чет элда стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмаклашади, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ушбу йўналишларда харажатларнинг тегишли қисмини қоплаш йўли билан рўйхатдан ўтказади;
кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишда, тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказишда, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари)нинг потенциал сотиш бозорларига киришда экспорт қилувчиларни ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий қўллаб-қувватлайди»;
«и» кичик бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини қоплаб беради».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандига :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш, шунингдек, умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш»;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 3-бандга :
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш»;
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 5-бандда :
«а» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «тўлов топшириғи нусхалари» сўзлари «тўлов топшириғи ва (ёки) солиштирма далолатнома нусхалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд қўшилсин:
«д) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишларида — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот»;
в) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилотнинг камида 51 фоиз улуши иштирокида 2021 йил 1 апрелдан кейин ташкил этилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарларидан бошқа товарлар экспортига ихтисослашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган бўлиши керак»;
г) қуйидаги мазмундаги 16 1 -16 2 -бандлар қўшилсин:
«16 1 . Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўрсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:
маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида — 6 ой муддатда;
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.
16 2 . Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойнинг якуни билан Агентликка Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган савдо уйлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиб боради»;
д) 17-бандга :
қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:
«9) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида:
рўйхатга олиш йиғимлари;
офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш;
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;
реклама кампанияларини ташкил қилиш»;
е) 18-бандга :
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 50 фоиз миқдорда. Шу билан бирга, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари учун — 50 фоиз миқдорда, лекин 4-иловага мувофиқ савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда, битта экспорт қилувчи ташкилот учун жами 100 квадрат метргача бўлган майдон ҳисобига тўлаб берилади»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ж) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Молиявий ёрдам олиш тўғрисида ариза ________________________________________________(экспорт қилувчи ташкилотнинг номи) қуйидагиларда молиявий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз*: _________________________________________стандартини жорий қилиш (мувофиқлик сертификати олиш) (стандарт, сертификат номи) тақдимот ва реклама кампаниялари ўтказиш (талаб қилинадиган хизматлар (ишлар) тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши зарур) ________________________________________________________________________ халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш (қатнашиладиган тендер ва танлов ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши зарур) _____________________________________________________________________________ ______________________________ маҳсулотини (брендини, товар белгисини) ______________________даги (маҳсулот номи) (давлат номи) __________________________________________________________________________да рўйхатдан ўтказиш (ваколатли орган номи) _________________________________да бўлиб ўтадиган бизнес-семинарда (бизнес-тренинг, савдо миссияси, (давлат номи) бизнес-форумда) иштирок этиш (тадбир ҳақида маълумот, ўтказиш санаси бўйича маълумотлар илова қилиниши зарур) _________________________ да бўлиб ўтадиган _________________________ _______________ хорижий (давлат номи) (кўргазма, ярмарка номи) кўргазмасида (ярмаркада) иштирок этиш (кўргазма, ярмарка тўғрисида маълумотлар илова қилиниши зарур) маҳсулотлар намуналарини _______________________________________________________даги хорижий (давлат номи) харидорга (ташқи савдо уйига, шоу-румга, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига) юбориш (маҳсулотлар номлари, миқдори, ўлчамлари, қиймати тўғрисида маълумотлар, расмлари ва тижорат таклифи илова қилиниши зарур) ____________________________________да савдо уйини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини (давлат номи) ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот илова қилиниши зарур) *) Юқоридаги бандлардан бирининг танланиши ва шу бандда сўралган зарур маълумотлар илова қилиниши зарур. 1. Анкета; 2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади); 3. ... _________________________________ раҳбари _____________________ »; (экспорт қилувчи ташкилот номи) (Ф.И.О.)
з) қуйидаги мазмундаги 4-илова қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлар
1 квадрат метр учун АҚШ долларида Харажат номи Қўшни давлатлар Россия Федерацияси Кавказ давлатлари (Озарбайжон, Арманистон, Грузия), Беларусь, Укараина, Молдова ва Туркия Осиё қитъаси Европа қитъаси Америка қитъаси Африка қитъаси Бошқалар (Австралия ва орол давлатлар) Яқин Шарқ ва бошқа Осиё давлатлари Осиё-Тинч океани давлатлари Офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари* 6 20 8 8 26 31 26 6 26
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 март,
167-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasida eksportni moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoni bilan tasdiqlangan “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining eksport salohiyatini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 14-yanvardagi PQ-4949-son qarorining ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining eksport salohiyatini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 14-yanvardagi PQ-4949-son qaroriga muvofiq 2021-yil 1-apreldan mahalliy eksportchi korxonalarning savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shuningdek, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarining 50 foizi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) mablagʻlari hisobidan qoplab berilishi joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki:
a) mahalliy eksportchi korxonalarning savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shuningdek, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq quyidagi chet eldagi xarajatlarining 50 foizi Agentlik mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi:
roʻyxatga olish yigʻimlari;
ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari;
elektr taʼminoti manbalariga ulanish, shu jumladan, elektr energiyasidan foydalanish va kommunal xizmatlar uchun toʻlovlar;
reklama kampaniyalarini tashkil qilish;
b) savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarini qisman qoplab berish yoʻnalishidagi moliyaviy yordamdan foydalanayotgan eksport qiluvchi tashkilot tomonidan ochilgan savdo uyi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilishi lozim;
v) Agentlik tomonidan moliyaviy yordam koʻrsatilgan eksport qiluvchi tashkilot moliyaviy yordam koʻrsatilgan kundan boshlab quyidagi muddat va hajmlarda eksportni amalga oshirmagan taqdirda, ushbu eksport qiluvchi tashkilotga kelgusida moliyaviy yordam taqdim qilinmaydi:
mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) tashqi bozorlarga olib chiqish maqsadida taqdimotlar va reklama kampaniyalarini oʻtkazish, xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish, koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida ishtirok etish, mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy xaridorlarga, eksport qiluvchi tashkilotlarning tashqi savdo uylari va shou-rumlariga, shu jumladan, xaridor topishda koʻmak olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalariga yuborish yoʻnalishlarida — 6 oy muddatda;
savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishida — 3 oy muddatda, qoplab berilgan xarajatlarning kamida 10 barobari miqdorida eksport amalga oshirilmaganda.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-martdagi 167-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 6-maydagi 373-son qarorida :
a) 1-bandning toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“eksport qiluvchi tashkilotlarga ham respublikada, ham xorijda standartlashtirish va sertifikatlashtirishning xalqaro tizimlarini joriy etishga, xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazishga, respublika tashkilotlarining xalqaro koʻrgazmalar-yarmarkalarda hamda xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etishiga, anʼanaviy milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) potensial sotish bozorlariga kiritishda taqdimotlar va reklama kompaniyalari oʻtkazilishiga hamda mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy mamlakatlarga yuborishda moliyaviy koʻmaklashish;
eksport qiluvchilarning avtomobil, havo va temir yoʻl transportida eksportga tashish, garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda sugʻurta mukofotini toʻlash, shuningdek, savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarini, meva-sabzavot mahsulotlarini eksport qiluvchilarning qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini yangi texnologiyalarga oʻrgatish, agrotexnik tadbirlar monitoringi va marketing tadqiqotlarini oʻtkazish hamda vakolatli organlarning mahsulotlarni eksport qilish uchun zarur boʻlgan ruxsatnoma va sertifikatlarini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa manbalardan Agentlikka ajratiladigan subsidiyalar hisobidan kompensatsiya qilish;”;
b) ilovada :
6-bandning toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“eksport qiluvchi tashkilotlarga ham respublikada, ham xorijda standartlashtirish va sertifikatlashtirishning xalqaro tizimlarini joriy etishga, xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazishga, respublika tashkilotlarining xalqaro koʻrgazmalar-yarmarkalarda hamda xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etishiga, anʼanaviy milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) potensial sotish bozorlariga kiritishda taqdimotlar va reklama kompaniyalari oʻtkazilishiga hamda mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy mamlakatlarga yuborishda moliyaviy koʻmaklashish;
eksport qiluvchilarning avtomobil, havo va temir yoʻl transportida eksportga tashish, garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda sugʻurta mukofotini toʻlash, shuningdek, savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlari, meva-sabzavot mahsulotlarini eksport qiluvchilarning qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini yangi texnologiyalarga oʻrgatish, agrotexnik tadbirlar monitoringi va marketing tadqiqotlarini oʻtkazish hamda vakolatli organlarning mahsulotlarni eksport qilish uchun zarur boʻlgan ruxsatnoma va sertifikatlarini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa manbalardan Agentlikka ajratiladigan subsidiyalar hisobidan kompensatsiya qilish;”;
v) 7-bandda :
“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“z) eksport qiluvchi tashkilotlarga ham respublikada, ham xorijda standartlashtirish va sertifikatlashtirishning xalqaro tizimlarini joriy etishga, xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazishga, respublika tashkilotlarining xalqaro koʻrgazmalar-yarmarkalarda hamda xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etishiga, anʼanaviy milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) potensial sotish bozorlariga kiritishda taqdimotlar va reklama kompaniyalari oʻtkazilishiga hamda mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy mamlakatlarga yuborishda moliyaviy koʻmaklashish sohasida;
ham respublikada, ham chet elda standartlashtirish va sertifikatlashning xalqaro tizimlarini joriy etish boʻyicha eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy koʻmaklashadi, xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) ushbu yoʻnalishlarda xarajatlarning tegishli qismini qoplash yoʻli bilan roʻyxatdan oʻtkazadi;
koʻrgazma stendlarini tashkil etishda va xalqaro koʻrgazmalar-yarmarkalarda ishtirok etishda, taqdimotlar va reklama kampaniyalarini oʻtkazishda, shu jumladan, anʼanaviy milliy mahsulotlar va brendlar (tovar belgilari)ning potensial sotish bozorlariga kirishda eksport qiluvchilarni hamda mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy mamlakatlarga yuborishda moliyaviy qoʻllab-quvvatlaydi”;
“i” kichik bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“mahalliy eksport qiluvchi tashkilotlarning savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarining 50 foizini qoplab beradi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 601-son qarori bilan tasdiqlangan Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandiga :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi qoʻshilsin:
“tashqi savdo shartnomalari yuzasidan debitor va kreditor qarzdorliklarni qisqartirish, shuningdek, umidsiz qarzdorliklarni hisobdan chiqarish choralarini koʻrish”;
sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 826-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 3-bandga :
quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi qoʻshilsin:
“savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish”;
oʻninchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 5-bandda :
“a” kichik bandning uchinchi xatboshidagi “toʻlov topshirigʻi nusxalari” soʻzlari “toʻlov topshirigʻi va (yoki) solishtirma dalolatnoma nusxalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi “d” kichik band qoʻshilsin:
“d) savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishlarida — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilganligi haqidagi maʼlumot”;
v) 12-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishidagi moliyaviy yordamdan foydalanayotgan eksport qiluvchi tashkilotning kamida 51 foiz ulushi ishtirokida 2021-yil 1-apreldan keyin tashkil etilgan savdo uyi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 29-noyabrdagi PF-5587-son Farmoni bilan tasdiqlangan roʻyxatdagi xomashyo tovarlaridan boshqa tovarlar eksportiga ixtisoslashgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilgan boʻlishi kerak”;
g) quyidagi mazmundagi 16 1 -16 2 -bandlar qoʻshilsin:
“16 1 . Agentlik tomonidan moliyaviy yordam koʻrsatilgan eksport qiluvchi tashkilot moliyaviy yordam koʻrsatilgan kundan boshlab quyidagi muddat va hajmlarda eksportni amalga oshirmagan taqdirda, ushbu eksport qiluvchi tashkilotga kelgusida moliyaviy yordam taqdim qilinmaydi:
mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) tashqi bozorlarga olib chiqish maqsadida taqdimotlar va reklama kampaniyalarini oʻtkazish, xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish, koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida ishtirok etish, mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy xaridorlarga, eksport qiluvchi tashkilotlarning tashqi savdo uylari va shou-rumlariga, shu jumladan, xaridor topishda koʻmak olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalariga yuborish yoʻnalishlarida — 6 oy muddatda;
savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishida — 3 oy muddatda, qoplab berilgan xarajatlarning kamida 10 barobari miqdorida eksport amalga oshirilmaganda.
16 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi har oyning yakuni bilan Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilgan savdo uylari toʻgʻrisidagi maʼlumotni taqdim etib boradi”;
d) 17-bandga :
quyidagi mazmundagi 9-band qoʻshilsin:
“9) savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishida:
roʻyxatga olish yigʻimlari;
ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish;
elektr taʼminoti manbalariga ulanish, shu jumladan, elektr energiyasidan foydalanish va kommunal xizmatlar uchun toʻlovlar;
reklama kampaniyalarini tashkil qilish”;
e) 18-bandga :
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi qoʻshilsin:
“savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishida — 50 foiz miqdorda. Shu bilan birga, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari uchun — 50 foiz miqdorda, lekin 4-ilovaga muvofiq savdo uylari uchun ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari boʻyicha Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan toʻlab beriladigan bir oylik qatʼiy miqdorlardan koʻp boʻlmagan miqdorda, bitta eksport qiluvchi tashkilot uchun jami 100 kvadrat metrgacha boʻlgan maydon hisobiga toʻlab beriladi”;
toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar tegishli ravishda oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
j) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Moliyaviy yordam olish toʻgʻrisida ariza ________________________________________________(eksport qiluvchi tashkilotning nomi) quyidagilarda moliyaviy yordam koʻrsatishingizni soʻraymiz*: _________________________________________standartini joriy qilish (muvofiqlik sertifikati olish) (standart, sertifikat nomi) taqdimot va reklama kampaniyalari oʻtkazish (talab qilinadigan xizmatlar (ishlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) ________________________________________________________________________ xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etish (qatnashiladigan tender va tanlov haqidagi maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) _____________________________________________________________________________ ______________________________ mahsulotini (brendini, tovar belgisini) ______________________dagi (mahsulot nomi) (davlat nomi) __________________________________________________________________________da roʻyxatdan oʻtkazish (vakolatli organ nomi) _________________________________da boʻlib oʻtadigan biznes-seminarda (biznes-trening, savdo missiyasi, (davlat nomi) biznes-forumda) ishtirok etish (tadbir haqida maʼlumot, oʻtkazish sanasi boʻyicha maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) _________________________ da boʻlib oʻtadigan _________________________ _______________ xorijiy (davlat nomi) (koʻrgazma, yarmarka nomi) koʻrgazmasida (yarmarkada) ishtirok etish (koʻrgazma, yarmarka toʻgʻrisida maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) mahsulotlar namunalarini _______________________________________________________dagi xorijiy (davlat nomi) xaridorga (tashqi savdo uyiga, shou-rumga, Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonasiga) yuborish (mahsulotlar nomlari, miqdori, oʻlchamlari, qiymati toʻgʻrisida maʼlumotlar, rasmlari va tijorat taklifi ilova qilinishi zarur) ____________________________________da savdo uyini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini (davlat nomi) ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash (Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilganligi haqidagi maʼlumot ilova qilinishi zarur) *) Yuqoridagi bandlardan birining tanlanishi va shu bandda soʻralgan zarur maʼlumotlar ilova qilinishi zarur. 1. Anketa; 2. (Nizomga muvofiq ilova qilinadigan boshqa hujjatlar nomi koʻrsatiladi); 3. ... _________________________________ rahbari _____________________ ”; (eksport qiluvchi tashkilot nomi) (F.I.O.)
z) quyidagi mazmundagi 4-ilova qoʻshilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Savdo uylari uchun ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari boʻyicha Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan toʻlab beriladigan bir oylik qatʼiy miqdorlar
1 kvadrat metr uchun AQSh dollarida Xarajat nomi Qoʻshni davlatlar Rossiya Federatsiyasi Kavkaz davlatlari (Ozarbayjon, Armaniston, Gruziya), Belarus, Ukaraina, Moldova va Turkiya Osiyo qitʼasi Yevropa qitʼasi Amerika qitʼasi Afrika qitʼasi Boshqalar (Avstraliya va orol davlatlar) Yaqin Sharq va boshqa Osiyo davlatlari Osiyo-Tinch okeani davlatlari Ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari* 6 20 8 8 26 31 26 6 26
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 30-mart,
167-son