📅 2021-yil 29-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 29-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 29 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 марта 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 March 2021 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
РЎЙХАТИ
Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) асосан буюраман:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ва илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 1-6/21-90/8-сон тақдимномаси талаблари бажарилмаганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги тақдимномаси бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ушбу ҳужжатларни давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги ва бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлиши;
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган «ҳуқуқий бўшлиқлар» оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таълим дастурларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш мақсадида уни аттестациядан ўтказишнинг махсус мезонлари (рўйхат рақами 606, 1999 йил 20 январь).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 29 ноябрда тасдиқланган Марказий депозитарийнинг савдо ва ҳисоб-китоб-клиринг тизимлари билан ўзаро фаолияти тартиби (рўйхат рақами 854, 1999 йил 16 декабрь).
3. Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 26 сентябрдаги 2008-20-сон «Марказий депозитарийнинг савдо ва ҳисоб-китоб- клиринг тизимлари билан ўзаро алоқадорлиги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 854-1, 2008 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 428-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2000 йил 5 февралда 462-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситалар, номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерлик ҳисоби бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 912, 2000 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 6-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 27 апрелда 48-сон ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2000 йил 24 апрелда 2000-51-сон билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотларни сотиш пайтида товарга илова қилинган ҳужжатларда акциз маркаларининг рақамланишини акс эттириш тартиби тўғрисида тушунтириш хати (рўйхат рақами 924, 2000 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 9-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2000 йил 15 июлда 476-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 953, 2000 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 15-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/2-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 953-1, 2012 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 234-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 27 сентябрдаги 33/1-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 953-2, 2014 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 509-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/2-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 953-3, 2016 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 572-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/2-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 953-4, 2018 йил 23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2018 й., 10/18/953-4/0616-сон).
11. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори томонидан 2001 йил 31 майдаги 2001-4-сон «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва депозитарийлари, фонд биржалари (фонд бўлимларини ташкил қилувчи бошқа биржалар), биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари ҳамда ҳисоб-китоб-клиринг палаталарининг дастурий-техник комплексларидан фойдаланиш (ишлатиш) қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1041, 2001 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон).
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 9 февралдаги 2009-10-сон «Марказий депозитарий ва иккинчи босқичдаги депозитарийлар, фонд биржалари, биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдоси тизими ҳамда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотларининг дастурий-техник комплексларидан фойдаланиш (ишлатиш) қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1041-1, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 118-модда).
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2002 йил 25 майдаги 219-В, 65-сон «Корхона ва ташкилотларнинг ишлатилган ва бузиб қўйилган вексел бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1152, 2002 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 11-12-сон).
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2008 йил 30 октябрдаги 219-В-1, 104-сон «Корхона ва ташкилотларнинг ишлатилган ва бузиб қўйилган вексел бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1152-1, 2008 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 46-сон, 459-модда).
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 30 декабрдаги 10-сон «Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1303, 2004 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 45-модда).
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2011 йил 3 январдаги 1-сон «Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1303-1, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 26-модда).
17. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2013 йил 17 октябрдаги 7-сон «Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1303-2, 2013 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 575-модда).
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2015 йил 30 декабрдаги 3-сон «Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1303-3, 2016 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 12-модда).
19. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2017 йил 14 июндаги 2/12-сон «Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1303-4, 2017 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 631-модда).
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 27 декабрдаги 555-сон «Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1312, 2004 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 90-модда).
21. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг 2004 йил 12 мартдаги 107, 29/9-120-сон «Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда).
22. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлигининг 2011 йил 25 октябрдаги 22, 11-сон «Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1341-1, 2011 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 496-модда).
23. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 24 июндаги 6, 17-сон «Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1341-2, 2013 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 348-модда).
24. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 28 июндаги 180-сон «Ўзбекистон Республикаси норезидентлар томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1388, 2004 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 340-модда).
25. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 1 июлдаги 204-сон «Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1388-1, 2009 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 339-модда).
26. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 7 июндаги 26-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1388-2, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 346-модда).
27. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 13 майдаги 118-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1388-3, 2015 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 262-модда).
28. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 19 июлдаги 208-сон «Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1397, 2004 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 362-модда).
29. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 24 майдаги 10-ю-сон «Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1397-1, 2011 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 267-модда).
30. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 19 декабрдаги 67-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1397-2, 2013 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 712-модда).
31. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 19 июлдаги 209-сон «Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш ва чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосалари (номиналлар) ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1399, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 378-модда).
32. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 24 майдаги 9-ю-сон «Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш ва чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосалари (номиналлар) ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1399-1, 2011 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 268-модда).
33. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 31 декабрдаги 28/12-сон «Тижорат банклари томонидан жамланма молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1445, 2005 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 28-модда).
34. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 11 ноябрдаги 279-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1531, 2005 йил 7 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 372-модда).
35. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2007 йил 6 февралдаги 38-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1531-1, 2007 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 21-сон, 221-модда).
36. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 24 майдаги 7-ю-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1531-2, 2011 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 270-модда).
37. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 2 декабрдаги 01-8/3348, 01-8/3348, 14/258, 15/2061, 01-02/20-21 ва 16/2-7728-сон «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1532, 2005 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 382-модда).
38. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 27 июлдаги 03-8/2433, 12826, 33/460, 33/1346, 01-02/20-13, 2006-34-сон «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1532-1, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 330-модда).
39. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 52-мҳ, 13, 31, 76, 01-02/6-25, 2013-41-сон «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1532-2, 2013 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 561-модда).
40. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 майдаги 114-мҳ, 14, 38, 40, 01-02/20-15, 2015-12-сон «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1532-3, 2015 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 229-модда).
41. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 15 январдаги 01-2019-5-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3132, 2019 йил 24 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2019 й., 10/19/3132/2536-сон).
42. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 4-2019-Б-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг 2-иловасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3140, 2019 йил 27 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 10/19/3140/2682-сон).
43. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 4 декабрдаги 46-2019-Б-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг 2-иловасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3202, 2019 йил 13 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 10/19/3202/4154-сон).
44. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 29 июндаги 26-2020-Б-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг 2-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3279, 2020 йил 29 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 10/20/3279/1133-сон).
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 март,
8-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
ROʻYXATI
Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar meʼyoriy hujjatlarining qonuniyligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalariga (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) asosan buyuraman:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi “Davlat tili haqida”gi Qonunining 8-moddasiga asosan davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining hujjatlari davlat tilida qabul qilinishi va eʼlon etilishi kerakligi;
Oʻzbekiston Respublikasi “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonunining 36-moddasiga muvofiq yangi normativ-huquqiy hujjat qabul qilinganligi munosabati bilan ilgari qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga zarur oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi va ilgari qabul qilingan barcha hujjatlar yoki ularning qismlari, agar ular yangi huquqiy normalarga zid boʻlsa yoxud yangi hujjat bilan toʻlaligicha qamrab olingan yoki amalda oʻz ahamiyatini yoʻqotgan, lekin rasman oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilmagan boʻlsa, oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining 2021-yil 5-fevraldagi 1-6/21-90/8-son taqdimnomasi talablari bajarilmaganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandiga asosan vazirlik va idoralar tomonidan Adliya vazirligining davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan normativ hujjatlarni qonunchilikka muvofiq holga keltirish haqidagi taqdimnomasi bajarilmagan taqdirda Adliya vazirligi ushbu hujjatlarni davlat reyestridan chiqarishga haqli ekanligi va bu meʼyoriy hujjatni yuridik kuchga ega emas deb hisoblash uchun asos boʻlishi;
Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalarining (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) 111-bandiga asosan qonun hujjatlariga muvofiqlashtirilmagan idoraviy normativ-huquqiy hujjatning Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilishi natijasida yuzaga keladigan “huquqiy boʻshliqlar” oqibatlari uchun ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni qabul qilgan vazirlik va idoralar rahbarlari javobgar boʻlishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan ilovaga muvofiq chiqarilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 29-martdagi 8-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilayotgan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Davlat test markazi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan tasdiqlangan Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetining taʼlim dasturlarini xalqaro akkreditatsiyaga tayyorlash maqsadida uni attestatsiyadan oʻtkazishning maxsus mezonlari (roʻyxat raqami 606, 1999-yil 20-yanvar).
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi, Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi tomonidan 1999-yil 29-noyabrda tasdiqlangan Markaziy depozitariyning savdo va hisob-kitob-kliring tizimlari bilan oʻzaro faoliyati tartibi (roʻyxat raqami 854, 1999-yil 16-dekabr).
3. Oʻzbekiston Respublikasi davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2008-yil 26-sentabrdagi 2008-20-son “Markaziy depozitariyning savdo va hisob-kitob- kliring tizimlari bilan oʻzaro aloqadorligi tartibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 854-1, 2008-yil 13-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 42-son, 428-modda).
4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi tomonidan 2000-yil 5-fevralda 462-son bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi banklarida asosiy vositalar, nomoddiy aktivlar, kam baholi va tez eskiruvchi buyumlarning buxgalterlik hisobi boʻyicha yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 912, 2000-yil 18-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 6-son).
5. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 2000-yil 27-aprelda 48-son va Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan 2000-yil 24-aprelda 2000-51-son bilan tasdiqlangan Alkogolli mahsulotlarni sotish paytida tovarga ilova qilingan hujjatlarda aksiz markalarining raqamlanishini aks ettirish tartibi toʻgʻrisida tushuntirish xati (roʻyxat raqami 924, 2000-yil 11-may) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 9-son).
6. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi tomonidan 2000-yil 15-iyulda 476-son bilan tasdiqlangan Tijorat banklari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida faktoring operatsiyalarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizom (roʻyxat raqami 953, 2000-yil 3-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 15-son).
7. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2012-yil 28-apreldagi 13/2-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida tijorat banklari tomonidan faktoring operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida”gi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 953-1, 2012-yil 21-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 21-son, 234-modda).
8. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2014-yil 27-sentabrdagi 33/1-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida tijorat banklari tomonidan faktoring operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida”gi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 953-2, 2014-yil 7-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 41-son, 509-modda).
9. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2016-yil 26-noyabrdagi 38/2-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida tijorat banklari tomonidan faktoring operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 953-3, 2016-yil 14-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 50-son, 572-modda).
10. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2017-yil 30-dekabrdagi 35/2-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida tijorat banklari tomonidan faktoring operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 953-4, 2018-yil 23-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.01.2018-y., 10/18/953-4/0616-son).
11. Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktori tomonidan 2001-yil 31-maydagi 2001-4-son “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi va depozitariylari, fond birjalari (fond boʻlimlarini tashkil qiluvchi boshqa birjalar), birjadan tashqari qimmatli qogʻozlar savdosi tashkilotchilari hamda hisob-kitob-kliring palatalarining dasturiy-texnik komplekslaridan foydalanish (ishlatish) qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1041, 2001-yil 16-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2001-y., 12-son).
12. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2009-yil 9-fevraldagi 2009-10-son “Markaziy depozitariy va ikkinchi bosqichdagi depozitariylar, fond birjalari, birjadan tashqari qimmatli qogʻozlar savdosi tizimi hamda hisob-kitob-kliring tashkilotlarining dasturiy-texnik komplekslaridan foydalanish (ishlatish) qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1041-1, 2009-yil 7-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 10-11-son, 118-modda).
13. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Moliya vazirligining 2002-yil 25-maydagi 219-V, 65-son “Korxona va tashkilotlarning ishlatilgan va buzib qoʻyilgan veksel blankalarini yoʻq qilish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1152, 2002-yil 21-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2002-y., 11-12-son).
14. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Moliya vazirligining 2008-yil 30-oktabrdagi 219-V-1, 104-son “Korxona va tashkilotlarning ishlatilgan va buzib qoʻyilgan veksel blankalarini yoʻq qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqidagi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1152-1, 2008-yil 11-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 46-son, 459-modda).
15. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining 2003-yil 30-dekabrdagi 10-son “Kapital qurilishda ikki bosqichli tanlov savdolarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1303, 2004-yil 24-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 4-son, 45-modda).
16. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining 2011-yil 3-yanvardagi 1-son “Kapital qurilishda ikki bosqichli tanlov savdolarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1303-1, 2011-yil 17-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 3-son, 26-modda).
17. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining 2013-yil 17-oktabrdagi 7-son “Kapital qurilishda ikki bosqichli tanlov savdolarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1303-2, 2013-yil 21-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 43-son, 575-modda).
18. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining 2015-yil 30-dekabrdagi 3-son “Kapital qurilishda ikki bosqichli tanlov savdolarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandiga qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1303-3, 2016-yil 7-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 1-son, 12-modda).
19. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining 2017-yil 14-iyundagi 2/12-son “Kapital qurilishda ikki bosqichli tanlov savdolarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1303-4, 2017-yil 7-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 27-son, 631-modda).
20. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2003-yil 27-dekabrdagi 555-son “Qimmatli qogʻozlar blankalariga qoʻyiladigan texnik talablar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1312, 2004-yil 17-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 7-son, 90-modda).
21. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Ichki ishlar vazirligi yongʻin xavfsizligi bosh boshqarmasining 2004-yil 12-martdagi 107, 29/9-120-son “Energetik korxonalar uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1341, 2004-yil 22-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 16-son, 194-modda).
22. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Ichki ishlar vazirligining 2011-yil 25-oktabrdagi 22, 11-son “Energetik korxonalar uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1341-1, 2011-yil 30-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 48-son, 496-modda).
23. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Ichki ishlar vazirligining 2013-yil 24-iyundagi 6, 17-son “Energetik korxonalar uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1341-2, 2013-yil 28-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 26-son, 348-modda).
24. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2004-yil 28-iyundagi 180-son “Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlar tomonidan radioaloqani tashkil etish uchun ruxsatnoma hujjatlarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisida yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1388, 2004-yil 21-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 29-son, 340-modda).
25. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2009-yil 1-iyuldagi 204-son “Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari tomonidan radioaloqani tashkil etish uchun ruxsat etuvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1388-1, 2009-yil 10-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 29-son, 339-modda).
26. Oʻzbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasining 2013-yil 7-iyundagi 26-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari tomonidan radioaloqani tashkil etish uchun ruxsat etuvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1388-2, 2013-yil 27-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 26-son, 346-modda).
27. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining 2015-yil 13-maydagi 118-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari tomonidan radioaloqani tashkil etish uchun ruxsat etuvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1388-3, 2015-yil 25-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 20-son, 262-modda).
28. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2004-yil 19-iyuldagi 208-son “Oʻzbekiston Respublikasining berilgan radiochastotalarini xalqaro-huquqiy himoya qilish toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1397, 2004-yil 6-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 31-son, 362-modda).
29. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2011-yil 24-maydagi 10-yu-son “Oʻzbekiston Respublikasining berilgan radiochastotalarini xalqaro-huquqiy himoya qilish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1397-1, 2011-yil 24-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 26-son, 267-modda).
30. Oʻzbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasining 2013-yil 19-dekabrdagi 67-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasining berilgan radiochastotalarini xalqaro-huquqiy himoya qilish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1397-2, 2013-yil 27-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 52-son, 712-modda).
31. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2004-yil 19-iyuldagi 209-son “Barcha turdagi radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni Oʻzbekiston Respublikasida qayta ishlash (zamonaviylashtirish), ishlab chiqarish va chet eldan olib kirish uchun radiochastota polosalari (nominallar) ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1399, 2004-yil 20-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 33-son, 378-modda).
32. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2011-yil 24-maydagi 9-yu-son “Barcha turdagi radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni Oʻzbekiston Respublikasida qayta ishlash (zamonaviylashtirish), ishlab chiqarish va chet eldan olib kirish uchun radiochastota polosalari (nominallar) ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1399-1, 2011-yil 24-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 26-son, 268-modda).
33. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2004-yil 31-dekabrdagi 28/12-son “Tijorat banklari tomonidan jamlanma moliyaviy hisobotlarni tuzish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1445, 2005-yil 18-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 3-4-son, 28-modda).
34. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2005-yil 11-noyabrdagi 279-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida radiochastota spektri va radioelektron vositalaridan foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1531, 2005-yil 7-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 49-50-son, 372-modda).
35. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2007-yil 6-fevraldagi 38-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida radiochastota spektri va radioelektron vositalaridan foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1531-1, 2007-yil 19-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 21-son, 221-modda).
36. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi bosh direktorining 2011-yil 24-maydagi 7-yu-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida radiochastota spektri va radioelektron vositalardan foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1531-2, 2011-yil 24-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 26-son, 270-modda).
37. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi, Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy xavfsizlik xizmati, Davlat bojxona qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasining 2005-yil 2-dekabrdagi 01-8/3348, 01-8/3348, 14/258, 15/2061, 01-02/20-21 va 16/2-7728-son “Radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida olish (berish), loyihalash, qurish (oʻrnatish), ishlatish hamda chet ellardan olib kirish tartibiga rioya qilinishi ustidan nazoratni tashkil etishda vazirlik va idoralarning oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1532, 2005-yil 23-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 51-son, 382-modda).
38. Oʻzbekiston Aloqa va axborotlashtirish agentligi, Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy xavfsizlik xizmati, Davlat bojxona qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasining 2006-yil 27-iyuldagi 03-8/2433, 12826, 33/460, 33/1346, 01-02/20-13, 2006-34-son “Radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida olish (berish), loyihalash, qurish (oʻrnatish), ishlatish hamda chet ellardan olib kirish tartibiga rioya qilinishi ustidan nazoratni tashkil etishda vazirlik va idoralarning oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1532-1, 2006-yil 10-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 31-32-son, 330-modda).
39. Oʻzbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy xavfsizligi xizmati, Davlat bojxona qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasining 2013-yil 19-sentabrdagi 52-mh, 13, 31, 76, 01-02/6-25, 2013-41-son “Radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida olish (berish), loyihalash, qurish (oʻrnatish), ishlatish hamda chet ellardan olib kirish tartibiga rioya qilinishi ustidan nazoratni tashkil etishda vazirlik va idoralarning oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1532-2, 2013-yil 14-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 42-son, 561-modda).
40. Oʻzbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy xavfsizligi xizmati, Davlat bojxona qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasining 2015-yil 6-maydagi 114-mh, 14, 38, 40, 01-02/20-15, 2015-12-son “Radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida olish (berish), loyihalash, qurish (oʻrnatish), ishlatish hamda chet ellardan olib kirish tartibiga rioya qilinishi ustidan nazoratni tashkil etishda vazirlik va idoralarning oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1532-3, 2015-yil 7-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 18-son, 229-modda).
41. Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2019-yil 15-yanvardagi 01-2019-5-son “Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-oktabrdagi 795-son qarori bilan tasdiqlangan Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatoriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3132, 2019-yil 24-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.01.2019-y., 10/19/3132/2536-son).
42. Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2019-yil 12-fevraldagi 4-2019-B-son “Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-oktabrdagi 795-son qarori bilan tasdiqlangan Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatorining 2-ilovasiga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3140, 2019-yil 27-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 28.02.2019-y., 10/19/3140/2682-son).
43. Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2019-yil 4-dekabrdagi 46-2019-B-son “Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-oktabrdagi 795-son qarori bilan tasdiqlangan Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatorining 2-ilovasiga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3202, 2019-yil 13-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 13.12.2019-y., 10/19/3202/4154-son).
44. Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2020-yil 29-iyundagi 26-2020-B-son “Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-oktabrdagi 795-son qarori bilan tasdiqlangan Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatorining 2-ilovasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3279, 2020-yil 29-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.07.2020-y., 10/20/3279/1133-son).
Vazir R. DAVLETOV
Toshkent sh.,
2021-yil 29-mart,
8-mh-son