📅 2021-yil 31-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 31-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 31 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 марта 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 March 2021 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
УСЛУБИЁТИ
НАМУНАВИЙ СЎРОВНОМА
НАМУНАВИЙ СЎРОВНОМА
ҲИСОБОТ
ҲИСОБОТ
ҲИСОБОТ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон « Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида »ги ҳамда 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон « Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар:
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти 1-иловага мувофиқ;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот шакллари 2 — 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш
Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг (бундан буён матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишлаб чиқувчи — лойиҳани ишлаб чиқувчи ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти;
тартибга солиш воситаси — жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши (риоя этилиши) мажбурий бўлган талаблар ёки бошқа чекловлар ёхуд уларга таъсир кўрсатадиган бошқа чоралар;
таъсир — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасида ҳамда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятлар, талаблар, тақиқ ва бошқа чекловларга риоя қилишда манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита фойда ва харажатлар;
манфаатдор томонлар — ўрганилаётган муаммо ёки таклиф этилаётган тартибга солиш доирасига тушадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бошқаруви органлари;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда ТСТБ деб юритилади) — лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишидан олдин ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
миқдорий кўрсаткичлар — маълум иқтисодий ёки жисмоний моҳиятга эга бўлган, сон сифатида ифодаланадиган кўрсаткичлар. Бунга барча молиявий ва бозор кўрсаткичлари (даромад, соф фойда, доимий ва ўзгарувчан харажатлар, сотиш ҳажми, бозор улуши ва бошқалар), қиймат бирлиги, вазн ва оғирлик, узунлик ва бошқа воситалар билан ўлчанадиган кўрсаткичлар киради;
сифат кўрсаткичлари — харажат, миқдор, вазн ва оғирлик, узунлик, самарадорлик ва бошқа ўлчовларнинг аниқ бирликлари билан ўлчаш қийин бўлган кўрсаткичлар. Улар, қоида тариқасида, одамларнинг маълум фактлар, ҳодисалар, уларнинг афзалликлари ва баҳоларига муносабатини акс эттиради. Сифат кўрсаткичлари фоизлар билан ҳам ўлчанади;
фойда — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларга келиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай шаклдаги фойда ёки даромад;
харажатлар — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган (юзага келган) харажатлар.
2. Мазкур Услубиётда қўлланиладиган фойда (шу жумладан, бевосита ёки билвосита фойда) ва харажат (шу жумладан, бевосита, билвосита ҳамда маъмурий харажат) атамаларининг мазмуни бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган шундай атамалар мазмунидан фарқланади ва фақат тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида қўлланилади.
3. Ишлаб чиқувчи томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолаш, шунингдек тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни тўлдириш ушбу Услубиёт асосида амалга оширилади.
4. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
«ex-ante» — лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш;
«ex-post» — ретроспектив таҳлил (реал маълумотлар) асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан жорий этилган тартибга солиш воситасининг таъсирини ўрганиш.
5. «Ex-ante» усули бўйича лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин соддалаштирилган тартибда ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказилади:
а) лойиҳа соддалаштирилган тартибда ТСТБдан ўтказилганда қуйидаги масалалар таҳлил қилинади:
муаммо тавсифи, шу жумладан, муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар;
давлат аралашувининг зарурати, мақсади ва муаммони ҳал қилиш ёки унинг салбий таъсирини камайтириш билан боғлиқ хатарлар;
муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари;
муқобил усулларнинг ижобий ва салбий таъсирлари ҳамда муаммони ҳал этишдаги эҳтимолий улуши;
мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги;
мақбул усул орқали жорий этилиши кутилаётган тартибга солиш воситалари;
б) лойиҳа кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказилганда қуйидаги масалалар таҳлил қилинади:
тартибга солиниши керак бўлган муаммо таҳлили ва давлат аралашувининг зарурати (сабаблари);
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар;
муаммони ҳал қилишда муқобил усуллар, уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари;
тартибга солиш таъсир кўрсатадиган субъектлар тўғрисида маълумотлар;
ҳар бир муқобил усулнинг миқдорий ва сифат таҳлили, шу жумладан, фойда ва харажатлар таҳлили, тегишли соҳаларга (иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга) таъсирлари ва қўллашда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлари хавфи ва қиёсий таҳлил ёрдамида танланган мақбул усулни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги;
тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур чора-тадбирлар ва кутилаётган натижалар;
лойиҳанинг ёки унда белгиланган тартибга солиш воситаларининг амал қилиши таклиф қилинган даврни асослаш (амал қилиш муддати мавжуд бўлганда).
6. «Ex-post» усулини қўллашда қуйидагилар амалга оширилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат таъсир кўрсатган манфаатдор томонларни таҳлил қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг натижадорлиги, мақсадларига эришилганлиги ҳамда унинг қўлланилиши натижасида вужудга келган ижобий ва салбий оқибатларини аниқлаш;
тартибга солиш воситасининг самарадорлигини ўрганиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли соҳаларга (иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга) таъсирини таҳлил қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги ёки уни бекор қилиш зарурлигини ўрганиш;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида уни такомиллаштириш.
2-боб. «Ex-ante» усули бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолаш
1-§. Муаммони таҳлил қилиш ва давлат аралашуви заруратини (сабабларини) аниқлаш
7. Тегишли соҳада юзага келган (юзага келиши мумкин бўлган) муаммони аниқлаш, унинг сабаблари ва оқибатларни ўрганиш орқали тўғри ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида муаммолар таҳлили ўтказилади.
Муаммо тўғрисидаги маълумотлар аниқ шакллантирилиши, тавсифланиши, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда таҳлил қилиниши лозим:
муаммо вужудга келган соҳа;
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, тартибга солишдаги бўшлиқлар) ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти (мурожаатлар, шикоятлар, суд тартибидаги ишлар сони ва мазмуни);
муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар (субъектлар сонининг йиллар кесимидаги ўзгариш кўрсаткичи);
муаммонинг мавжудлиги сабабли келиб чиққан (чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар;
муаммога оид статистик маълумотлар ҳамда бошқа миқдорий ва сифат кўрсаткичлар (мисол учун, ушбу соҳада муаммо мавжудлиги сабабли 1,5 мингта қонун бузилишлар содир этилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 500 млн сўм миқдорда зарар етказилган).
8. Муаммони тавсифлаш учун фойдаланилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш имкони бўлиши лозим.
9. Муаммо юзага келган (юзага келиши мумкин бўлган) соҳани тартибга солиш мақсадларини аниқлаш учун давлат аралашуви зарурати таҳлил қилинади.
Давлат аралашуви зарурати асосан қуйидаги сабабларни ўз ичига олиши мумкин:
а) бозордаги муваффақиятсизлик (масалан, бозор нархлари жамият учун реал харажат ва фойдани акс эттирмаслиги, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар билан таъминланишнинг етарли эмаслиги, рақобат муҳити етарли эмаслиги, ахборот етишмовчилиги (жумладан, истеъмолчилар учун маълумот олиш имконияти чекланганлиги ёки умуман йўқлиги);
б) иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий тангликнинг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш;
в) товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш;
г) тартибга солишнинг самарасизлиги (масалан, жамоат манфаатларига мос келмайдиган амалдаги тартибга солиш воситаси);
д) ижтимоий адолатни таъминлаш (масалан, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан аҳолининг барча қатлами, айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари фойдалана олиш имконияти);
е) аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар;
ё) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, давлат аралашуви зарурати бошқа сабабларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Давлат аралашуви бўйича ҳар бир сабаб батафсил асослантирилиши лозим.
3-§. Тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадларни белгилаш
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад аниқ ва лўнда белгилаб олиниши зарур.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсаднинг тўғри белгиланиши мазкур ҳужжат нормаларининг муваффақиятли татбиқ этилишини баҳолаш ва мақсадга эришиш йўлларини аниқ белгилаб олишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад қуйидаги мезонларга жавоб бериши шарт:
аниқ бўлиши — аниқ мақсад норматив-ҳуқуқий ҳужжатни турли талқин этилишининг олдини олади;
ўлчовли бўлиши — мақсад ўлчовли ва татбиқ этилиши даражасини тасдиқловчи ҳолат сифатида тавсифланиши зарур;
мақбул бўлиши — агар мақсад ва унга эришиш усули жисмоний ва юридик шахсларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишни назарда тутса, бундай таъсир мақсадга эришиш жараёнида иштирок этаётган барча учун мақбул, тушунарли ҳамда аниқ ва лўнда ифодаланган бўлиши лозим;
чекланган вақт оралиғида бажариладиган бўлиши — асосий ва оралиқ мақсадларга эришиладиган вақт аниқ белгилаб олинган бўлиши керак.
12. Лойиҳани қабул қилишдан кўзланган мақсад қуйидаги гуруҳларга бўлинган ҳолда белгиланади:
а) умумий мақсад — норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишнинг якуний натижасини белгилаб беради (масалан, иқтисодиётнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва бошқалар);
б) махсус мақсад — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг объекти ҳисобланиб, умумий мақсадга эришиш учун зарур шарт-шароит яратади (масалан, юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятларини қисқартириш орқали тадбиркорлик фаолиятининг фаоллашуви ва аҳолининг фаровонлик даражаси ўсишига эришиш);
в) тезкор мақсад — жорий вазифаларни ҳал қилиш ва махсус мақсадга эришишга хизмат қилади (масалан, давлат органи даражасида тартиб-таомилларни соддалаштириш орқали тадбиркорлик фаолияти субъектлари харажатларининг қисқартирилишига эришиш).
4-§. Муқобил усулларни аниқлаш
13. Тартибга солиш мақсадига эришишга хизмат қиладиган турли хил усулларни кўриб чиқиш лозим. Ушбу усулларнинг салбий жиҳатлари, мувофиқлик даражаси, амалга татбиқ қилишнинг осонлиги, шунингдек ножўя таъсирлари инобатга олинган ҳолда баҳоланади.
14. Муқобил усулларни аниқлашда ноаниқ ва амалга ошириши мавҳум бўлган вариантлар қўлланилмаслиги зарур.
15. Тартибга солишнинг бошқа муқобил воситалари ўрганилганида, қўшимча равишда қуйидаги муқобил усуллар мажбурий тартибда кўриб чиқилиши керак:
ҳеч қандай чора қўлламаслик — таклиф қилинаётган муқобил усул билан амалдаги вазиятнинг сақлаб қолиниши назарда тутилиши керак;
ўзини-ўзи бошқариш — тартибга солиниши кутилаётган соҳани тадбиркорлик субъектлари ва/ёки уларнинг бирлашмалари, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари орқали бошқариш.
16. Муаммонинг ечими сифатида танланган, шунингдек бошқа муқобил усулларнинг афзалликлари ва камчиликлари аниқ далил ва рақамлар билан асослантирилган ҳолда батафсил ёритилади.
17. Муаммонинг ечими сифатида танланган усулнинг муқобил усуллардан самарадорлиги, муаммо ечимига тез ва сифатли эришилиши, танланган тартибга солиш усулининг муқобил усулларга нисбатан келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлари хавфининг камлиги ва бошқа шу каби далил билан асослантирилиши лозим.
4 1 -§. Муқобил усулларнинг таъсир доирасини аниқлаш
17 1 . Тартибга солинаётган соҳада вужудга келиши мумкин бўлган (ёки вужудга келган) ўзгаришларни, жумладан, ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш, салбий таъсирларни олдини олиш ёки юмшатиш мақсадида муқобил усулларнинг таъсир доираси аниқланиши лозим.
Бунда тартибга солиш усулининг иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга таъсири ўрганилади.
17 2 . Тартибга солиш усули иқтисодий соҳада қуйидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин:
а) иқтисодий ривожланиш, жумладан, яширин иқтисодиёт, инвестиция муҳити, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), импорт ва экспорт, товар ва хизматларнинг истеъмол даражаси, молиявий барқарорлик ва молиявий бозорлар;
б) тадбиркорлик, жумладан, тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби ва талабларининг ўзгариши, товарлар (хизмат кўрсатиш) баҳоси ҳамда бошқа молиявий мажбуриятлар қийматининг ўзгариши;
в) кичик ва ўрта тадбиркорлик, жумладан, талаб ва мажбуриятларни бажариш йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун оғирлиги, маъмурий тўсиқлар (масалан, рўйхатдан ўтиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш), молиявий юк даражаси, бозор шартлари ва рақобат муҳити.
Тартибга солиш усулининг кичик ва ўрта тадбиркорликка таъсирини баҳолашда қуйидаги маълумотлар таҳлил қилинади:
соҳада тартибга солиш доирасига тушадиган тадбиркорлик субъектлари сони (Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичидаги (ИФУТ) кичик класс рақамини кўрсатган ҳолда ҳамда кичик, ўрта ва йирик тоифалар кесимида) ва тартибга солиш воситасининг ҳар бир тоифа учун таъсир даражаси;
кичик ва ўрта тадбиркорликнинг тартибга солинаётган соҳадаги аҳамияти (масалан, ишлаб чиқаришдаги (хизмат кўрсатиш) улуши, бозордаги ўрни);
тартибга солиш воситасининг билвосита субъектлари (масалан, етказиб берувчилар, истеъмолчилар);
г) давлат бюджети ва фискал сиёсат, жумладан, давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўзгариши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (масалан, субсидия, компенсация, дотация, давлат божи, солиқ ва божхона имтиёзлари), тартибга солиш ва назорат қилиш харажатларининг ортиши;
д) рақобат муҳити, жумладан, товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчиларнинг) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши;
е) бандлик ва меҳнат бозори, жумладан, ишсизлик ва бандлик даражаси, муайян соҳаларда ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат шароитлари (шартлари) ва иш ҳақи, ходимларнинг малакасини ошириш ва касбга ўқитиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, норасмий бандлик.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
17 3 . Тартибга солиш усули ижтимоий соҳада (фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда) қуйидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин:
а) ижтимоий адолат ва гендер тенглик, жумладан, шахсларни камситишга йўл қўйилмаслиги, ҳуқуқлардан аҳолининг барча қатлами (айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болалар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифалари) фойдалана олиш имконияти, таълим, ахборот олиш ҳуқуқи ва сўз эркинлигининг чекланмаслиги, мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, ҳуқуқ ва хизматлардан тўсиқсиз фойдаланиш;
б) камбағаллик даражаси, жумладан, тартибга солиш воситасининг аҳоли (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) даромадларига ва ижтимоий тенгсизликка таъсири, иш ўринлари, ижтимоий хизматларга бўлган имкониятнинг чекланмаслиги, шахсларнинг меҳнатга бўлган муносабатининг ўзгариши, меҳнат муносабатларида ижтимоий тенглик ва инклюзивлик;
в) соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат, жумладан, аҳолининг барча қатлами (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти, тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархининг ўзгариши, соғлом турмуш тарзига таъсирлар, соғлом ва юқори озуқавий қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
17 4 . Тартибга солиш усули атроф-муҳит соҳасида қуйидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин:
а) табиий ресурслар, жумладан, ресурслардан фойдаланиш барқарорлиги, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, сув ва сув ресурслари, ер майдонларини бошқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
б) ҳаво, сув ва тупроқ сифати, жумладан, ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланиш даражасига таъсир, ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши (эмиссияси) ва оқава сувларни чиқариш стандартлари, шунингдек, атроф-муҳит сифатини назорат қилиш тартибларининг ўзгариши;
в) биохилма-хиллик ва экотизимлар, жумладан, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва экотизимлар (масалан, ўрмонлар, сув ҳавзалари) ҳолати, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларига таъсир, экотизимларда кўрсатиладиган хизматлар доирасининг кенгайиши;
г) иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), жумладан, энергия ресурсларидан саноат ва маиший истеъмолда фойдаланиш натижасида ажралаётган иссиқхона газлари, хавфли моддалар ҳажмининг ўзгариши, энергия ресурслари самарадорлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш;
д) чиқиндиларни бошқариш, жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқиндилар ҳажмининг ўзгариши, сув ҳавзаларига ва жой рельефига зарарли ташламаларни ташланиши;
е) инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати, жумладан, ҳаво, сув, тупроқ ва шовқинли ифлосланиш даражасининг инсонларга таъсири, яшаш шароити ва сифатининг ёмонлашуви.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
17 5 . Тартибга солиш усули тегишли муносабатларда салбий таъсирга эга бўлган ва ушбу тартибга солиш усулисиз муаммони ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир салбий таъсирни камайтириш, юмшатиш чоралари ишлаб чиқилиши лозим (масалан, оширилган тўловлар бўйича аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун чегирмалар ёки компенсация тўловлари).
Талаб ва мажбуриятларни таъминлаш кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан оғирроқ бўлган тақдирда улар учун таъсир даражасини камайтириш, юмшатиш чоралари ва мослашувчан ёндашувлар мажбурий равишда кўриб чиқилади.
5-§. Муқобил усулларни таҳлил қилиш методлари
18. Муқобил усулларни таҳлил қилиш ва ўзаро таққослашда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
а) фойда ва харажатлар таҳлили методи, бунда тартибга солиш усуллари бўйича умумий фойда ва харажатлар ўрганилиб, улар ўртасидаги тафовут (соф жорий қиймат) аниқланади ва харажати энг кам ва фойдаси энг кўп усул танланади;
б) харажатлар самарадорлиги таҳлили методи, бунда тартибга солиш усулларининг харажатлари ўзаро таққосланиб, харажати энг кам усул танланади. Ушбу метод асосан фойдани пул кўринишида ифодалаб бўлмайдиган соҳаларни (масалан, соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик) таҳлил қилишда фойдаланилади;
в) кўп мезонли таҳлил методи, бунда тартибга солиш усулларининг фойда ва харажатларини миқдорий кўрсаткичларда ҳисоблаш ёки ўзаро солиштириш имконияти бўлмаса, уларнинг таъсири мақсадлардан келиб чиқиб, турли мезонлар орқали аниқланади;
г) бошқа иқтисодий таҳлил усуллари.
Муқобил усуллар бўйича таҳлил натижалари қуйидаги мезонлар асосида ўзаро таққосланади ва улардан энг мақбул усул танлаб олинади:
натижадорлиги ва мақсадларга мутаносиблиги;
самарадорлиги;
давлат (соҳани ривожлантириш) стратегияларига (дастурларига) мувофиқлиги.
Фойда ва харажатлар таҳлилини амалга оширишда миқдорий кўринишда ифодалаш мураккаб ёки имконсиз бўлган фойда ва харажатларнинг сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш амалга оширилади, бу ҳақда тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботнинг тегишли майдонларида миқдорий баҳолашни амалга оширишнинг имкони йўқлиги асослари, шу жумладан, мавжуд чекловлар кўрсатилади.
19. Харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:
а) бевосита харажатлар — манфаатдор томонларга тартибга солиш натижасида юзага келган (келиши мумкин бўлган) тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи мажбуриятлар. Бундай харажатларга лицензия учун давлат божи, рўйхатдан ўтиш, ариза бериш учун тўловлар, тартибга солиш талабаларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар киради;
б) билвосита харажатлар — тартибга солиш талабларига риоя қилиш учун сарфланадиган бевосита харажатлардан ташқари барча харажатлар (мисол учун: меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ харажатлар; экологик талабларга риоя этиш учун ускуналар сотиб олиш);
в) маъмурий сарф-харажатлар — ахборот мажбуриятларини бажариш учун тадбиркорлар амалга ошириши керак бўлган маъмурий фаолият харажатлари (мисол учун: меҳнат шароитлари тўғрисида йиллик ҳисобот; ускуна ўрнатиш бўйича ҳужжатлар ва ҳ.к.).
20. Бевосита харажатларни ҳисоблашда тартибга солиш воситасининг жорий этилиши натижасида тўлов мажбуриятлари юзага келадиган манфаатдор томонлар сони, тўловнинг даврийлиги (йилда бир марта = 1; йилда икки марта = 2; икки йилда бир марта = 0,5 ва ҳ.к.) ҳамда тўлов бирлиги қиймати аниқланади ва ушбу параметрлар кўпайтирилади.
21. Билвосита харажатларни ҳисоблашда тартибга солиш мажбуриятларига амал қилиши керак бўлган манфаатдор томонлар сони, ходимларни ўқитиш, ускуна сотиб олиш ёки бошқа харажатларнинг бирлик қиймати ва сони кўпайтирилади.
22. Маъмурий сарф-харажатларни ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
маъмурий ҳаракат юки = нарх × миқдор, бунда нарх ва миқдор қуйидагича аниқланади:
нарх = тариф × сарфланган вақт;
миқдор = талаблар тегишли бўлган корхоналар миқдори × амалга оширилган вақт оралиғи.
Бунда:
тариф — амалга оширилган меҳнат учун, қоида тариқасида, соатбай меҳнатга ҳақ, шунингдек иш вақтидан ташқари амалга оширилган қўшимча иш, касаллик ёки меҳнат таътиллари учун тўловлар, қўшимча харажатлар (материаллар, хизмат сафарлари, алоқа воситалари ва бошқалар) ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар (агар маъмурий ҳаракатлар учун воситачи ёлланса) йиғиндисидан иборат;
сарфланган вақт — маъмурий ҳаракатни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт ҳисобланиб, ҳужжатларни тайёрлаш, давлат идораларига бориш учун сарфланган вақт (зарурият туғилганда), навбат кутиш, қабул вақти ва ҳақ тўланадиган дам олиш вақтини ўз ичига олади;
миқдор — чекловлар жорий этилган корхоналарнинг умумий сони ва йил давомида амалга ошириладиган жараёнлар сонининг кўпайтмасини ифодалайди.
23. Фойда қуйидагиларга гуруҳланади:
а) бевосита фойда — тартибга солиш воситаларини жорий этилиши (этилганлиги) натижасида юзага келиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай фойда ва даромадлар.
б) билвосита фойда — тартибга солиш натижасида учинчи шахсларга келиши мумкин бўлган (фуқаролар соғлиғи, хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ) ижобий таъсир ҳисобланиб, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, рақобатбардошлилик ва самарадорлик кўрсаткичлари каби кенг макроиқтисодий манфаатлар.
24. Ҳар хил даврлар учун фойда ва харажатларни таққослаш зарур бўлганда, стандарт харажатлар моделидан фойдаланган ҳолда соф жорий қиймат (NPV) ҳисоблаб чиқилади.
Фойда ва харажатлар ўртасидаги тафовут соф фойданинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини кўрсатади.
Соф жорий қиймат (NPV) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
бунда:
Bt — t — давр оралиғида тартибга солувчи нормаларни жорий этишдан олинадиган эҳтимолий фойда;
Ct — t — давр оралиғида тартибга солувчи нормаларни жорий этиш учун қилинадиган эҳтимолий харажатлар;
r — дисконтлаш ставкаси;
n — ҳисоб-китоб даври.
Дисконтлаш ставкасининг мақбул миқдорини кўриб чиқилаётган даврда тижорат банкларининг тегишли соҳа бўйича ажратилган кредитлаш ставкасидан ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинадиган миллий валютадаги узоқ муддатли банк кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларидан (бунда имтиёзли кредитлаш ставкалари ҳисобга олинмайди) фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин.
7-§. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижани аниқлаш
27. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижа батафсил ёритилиши лозим. Бунда ишлаб чиқувчи тартибга солиш мақсадларига эришиш даражасини тавсифловчи сифат ва миқдорий ўлчов индикаторларини (кўрсаткичларини) белгилайди.
Индикаторлар ҳар бир мақсад бўйича акс эттирилади. Бунда индикаторларни ҳисоблаш усули ва маълумот манбалари кўрсатилиши лозим.
8-§. Тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш
28. Лойиҳа қабул қилиниши билан унда белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ташкилий, техник, услубий ва бошқа чора-тадбирлар белгиланиши лозим. Бунда қуйидаги масалалар акс эттирилиши мумкин:
янги давлат органи ва ташкилоти ёки унинг таркибий бўлинмасини ташкил қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларни (йўриқномалар, кўрсатмалар ва ҳ.к.) ишлаб чиқиш;
ахборот тизимларини, маълумотлар базаларини ва бошқа дастурий таъминотларни яратиш;
давлат органлари ходимларини ёки соҳанинг бошқа иштирокчиларини ўқитиш ҳамда малакасини ошириш;
тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш;
бошқа чора-тадбирлар.
29. Давлат органи юклатилаётган вазифаларини тўлақонли бажара олиши учун барча зарур ваколатлар ва ресурсларга, шу жумладан уларни бажариш учун етарли муддатга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.
Амалга оширилиши белгиланган ҳар бир чора-тадбирлар бўйича масъул ижрочилар, амалга ошириш муддатлари, уларни молиялаштириш ҳажми ва манбалари, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа батафсил ёритилиши керак.
9-§. Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш
30. Лойиҳа ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот ишлаб чиқувчи томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz)га жойлаштириш орқали мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Ишлаб чиқувчи лойиҳа ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда мазкур Услубиётнинг 1-иловасида келтирилган намунавий саволномадан фойдаланилиши мумкин.
Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
31. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси давомида муайян соҳада тартибга солувчи воситалар жорий этилиши мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолаш мақсадида лойиҳани, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни ва бошқа зарур маълумотларни манфаатдор шахслар гуруҳлари, шу жумладан, илмий доиралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар билан муҳокама қилиши мумкин.
32. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар тақдим этган таклифларни умумлаштиради ҳамда уларни таҳлил қилади.
3-боб. «Ex-post» усули бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолаш
33. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «ex-post» усули орқали баҳолаш ушбу Услубиётнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади.
34. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «ex-post» усули орқали баҳолашда тартибга солишнинг натижадорлиги, самарадорлиги ҳамда долзарблиги таҳлил қилинади.
35. Тартибга солишнинг натижадорлиги режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилганлик даражаси ва режалаштирилган натижаларга эришилганлигидан келиб чиқиб аниқланади. Тартибга солишнинг натижадорлик таҳлили, тартибга солиш билан кўзланган (белгиланган) мақсадларга эришиш ёки ушбу мақсадга эришишда ижро механизми қанчалик муваффақиятли бўлганлигини кўрсатиши керак.
36. Тартибга солишнинг натижадорлик таҳлили ўтказилганида тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган кутилмаган оқибатлар ҳам аниқланиши керак.
Агар кўзланган мақсадларга эришилмаган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар унга мувофиқ амалга оширилмаган бўлса, натижа кўзланган мақсаддан қай даражада орқада қолаётгани аниқланиши, шунингдек унга таъсир кўрсатган омиллар баҳоланиши керак.
37. Тартибга солишнинг натижадорлигини аниқлашда белгиланган мақсадларга ўз вақтида эришиш мумкинлиги ёки қўшимча муддатлар зарурлиги ҳисобга олиниши керак.
38. Тартибга солишнинг самарадорлиги эришилган натижа ва сарфланган ресурслардан қанчалик самарали фойдаланиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.
39. Тартибга солиш ёндашувларидаги фарқлар натижага сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, тартибга солишнинг бошқа муқобил вариантлари камроқ харажат эвазига бир хил фойда келтириш (ёки бир хил шароитда кўпроқ фойда келтириш) имкониятлари ўрганилиши керак.
40. Тартибга солишнинг самарадорлигини таҳлил қилишда турли манфаатдор томонларга келадиган тартибга солиш харажатлари, шунингдек унинг афзалликлари ҳам ўрганилиши керак.
41. Қоида тариқасида, тартибга солиш воситасини жорий этишда фойда харажатни қоплаши ёки ундан юқори бўлиши кутилади. Бироқ, ҳар доим ҳам тартибга солиш воситасининг жорий этилиши барчага бирдек фойда келтирмаслиги мумкин. Бу кўпинча фуқароларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсатига тегишли бўлади. Бунда фойда ва харажатларга таъсир кўрсатадиган омиллар ва уларнинг тартибга солиш билан боғлиқлиги аниқланиши керак.
42. Тартибга солишнинг долзарблиги орқали тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги ўрганилади.
Тартибга солишнинг долзарблигини таҳлил қилишда тартибга солиш мақсадлари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва соҳадаги устуворликларга мос келиши кўриб чиқилиши керак.
43. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тегишли соҳаларга таъсирини баҳолаш мазкур Услубиётнинг 17 1 — 17 5 -бандларига мувофиқ амалга оширилади.
44. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида уни такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда мазкур Услубиётнинг 2-иловасида келтирилган намунавий саволномадан фойдаланилиши мумкин.
4-боб. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда ахборотдан фойдаланиш
45. Қуйидагилар тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун ахборот манбалари ҳисобланади:
расмий статистик маълумотлар;
давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари;
илмий-таҳлилий материаллар ва нашрлар, илмий-амалий семинарлар, конференциялар ҳамда йиғилишлар материаллари;
ваколатли ташкилотлар ва ишлаб чиқувчи томонидан ўтказилган ижтимоий сўровларнинг натижалари;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда эълон қилинган нашрлар;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказилган ўрганишлар, шу жумладан бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар жараёнида олинган (аниқланган) маълумотлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
46. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда зарур бўлган ахборот ва маълумотларни тўплаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин (қуйида келтирилган усуллар алоҳида ёки ўзаро бир-бирларини тўлдирган ҳолда биргаликда қўлланилиши мумкин):
жамоатчилик муҳокамаси — лойиҳани тайёрлашда жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар билан муҳокамалар ўтказиш;
«намунавий завод услуби» — лойиҳани таъсир кўрсатиши кутилаётган муайян тармоқ доирасида корхоналарнинг техник ва иқтисодий параметрларига кўра ажратиб олиб, бир ёки бир неча ана шундай корхоналарни ҳисоб-китоб қилиш;
сўровномалар — асосан, пул шаклида ифода этиш мураккаб бўлган таъсирлар қийматини аниқлашда қўлланилади;
эконометрик услублар — маълум тартибга солиш воситасини ўрганилаётган кўрсаткичга, бошқа омиллар таъсиридан ажратган ҳолда, соф таъсирини аниқлаш тақозо этилганда қўлланилади.
5-боб. Якуний қоида
47. Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиётига 1-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
1. Ушбу муносабат (соҳа) норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солиниши керакми?
2. Тартибга солишдан кўзланган мақсадга эришишнинг бошқача варианти мавжудми? Агар мавжуд бўлса, улардан, янада кам харажатли ва (ёки) самарали вариантни кўрсатинг?
3. Таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга қандай салбий ёки ижобий таъсири мавжуд?
4. Лойиҳада таклиф қилинаётган тартибга солиш воситаси муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул усули ҳисобланадими?
5. Лойиҳа қабул қилинган тақдирда, қандай хавфлар ва салбий оқибатлар юзага келиши мумкин?
6. Лойиҳа қабул қилинган тақдирда, қандай афзалликлар ва ижобий оқибатлар (фойда) юзага келиши мумкин?
7. Лойиҳада тадбиркорларга ортиқча бюрократик тўсиқ ва бошқа чекловлар ёки асоссиз харажатларга олиб келувчи қоидалар мавжудми? Агар бўлса уларни кўрсатинг?
9. Лойиҳада кўрсатилаётган муддатлар оқилона танланганми, ортиқча вақт ва (ёки) харажатларга олиб келмайдими?
10. Лойиҳада кўрсатилаётган тартибга солишга оид қоидалар ва воситаларни такомиллаштириш юзасидан қандай қўшимча таклиф ва эътирозлар мавжуд?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиётига 2-ИЛОВА
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
1. Ушбу муносабат (соҳа) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат (бундан буён матнда Ҳужжат деб юритилади) билан самарали ва сифатли тартибга солинган, деб ҳисоблайсизми?
2. Мазкур Ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсадларга ва ижобий кўрсаткичларга қай даражада эришилди?
3. Ҳужжатда кўрсатилган тартибга солиш воситаси ва усулини қўллашда қандай кутилмаган салбий ва ижобий оқибатлар вужудга келди?
4. Ҳужжатда тадбиркорларга ортиқча бюрократик тўсиқ ва бошқа чекловлар ёки асоссиз харажатлар юзага келишига сабаб бўлган қоидалар мавжудми? Агар бўлса уларни кўрсатинг?
5. Ҳужжатдаги тартибга солишга оид қоидалар ва воситалар иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга қандай салбий ёки ижобий таъсир кўрсатди?
6. Тартибга солишдан кўзланган мақсадга эришишнинг бошқача вариантини қабул қилиш керакми? Агар зарурат бўлса, улардан, янада кам харажатли ва (ёки) самарали вариантларни кўрсатинг?
7. Ҳужжатда кўрсатилган тартибга солишга оид қоидалар ва воситаларни такомиллаштириш юзасидан қандай қўшимча таклиф ва эътирозлар мавжуд?
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича соддалаштирилган
1. Лойиҳа тури ва номи 2. Ишлаб чиқувчи 3. Сана Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари 4. Муаммо таҳлили муаммо тавсифи; муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар (уларнинг сони); бартараф этиш ёки олдини олиш режалаштирилаётган зарар (максимал 15 қатор) . 5. Давлат аралашуви зарурати □ бозордаги муваффақиятсизлик □ иқтисодиётни барқарорлаштириш □ тартибга солишнинг самарасизлиги □ товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш □ ижтимоий адолатни таъминлаш □ аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар □ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш □ _______________________ Изоҳланг (максимал 10 қатор) . 6. Мақсадлар кўзланган мақсадлар; кутилаётган натижалар (максимал 10 қатор) . 7. Ечим муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари; мақбул усул орқали жорий этилиши кутилаётган тартибга солиш воситалари (мажбурият, талаб, тақиқ, чеклов, жавобгарлик ёки уларга риоя қилишни таъминлаш бўйича таъсир чоралари, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари) ; муқобил усулларнинг ижобий ва салбий таъсирлари ҳамда муаммони ҳал этишдаги эҳтимолий улуши; мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги; муаммони ҳал қилиш ёки унинг салбий таъсирини камайтириш билан боғлиқ хатарлар (максимал 15 қатор) . Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман. Давлат органи (ташкилоти) раҳбари ________________ _____________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Тартибга солиш усулининг таъсир доирасига оид
МАЪЛУМОТЛАР
I. Иқтисодий соҳага таъсир 1. Иқтисодий ривожланиш Яширин иқтисодиёт, инвестиция муҳити, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), импорт ва экспорт, товар ва хизматларнинг истеъмол даражаси, молиявий барқарорлик ва молиявий бозорлар. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 2. Тадбиркорлик Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби ва талабларининг ўзгариши, товарлар (хизмат кўрсатиш) баҳоси ҳамда бошқа молиявий мажбуриятлар қийматининг ўзгариши. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 3. Кичик ва ўрта тадбиркорлик Талаб ва мажбуриятларни бажариш йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун оғирлиги, маъмурий тўсиқлар (масалан, рўйхатдан ўтиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш), молиявий юк даражаси, бозор шартлари ва рақобат муҳити. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Бунда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади: соҳада тартибга солиш доирасига тушадиган тадбиркорлик субъектлари сони ва тартибга солиш воситасининг ҳар бир тоифа учун таъсир даражаси; кичик ва ўрта тадбиркорликнинг тартибга солинаётган соҳадаги аҳамияти (масалан, ишлаб чиқаришдаги (хизмат кўрсатишдаги) улуши, бозордаги ўрни); тартибга солиш воситасининг билвосита субъектлари (масалан, етказиб берувчилар, истеъмолчилар). □ Таъсир қилмайди 4. Давлат бюджети ва фискал сиёсат Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўзгариши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (масалан, субсидия, компенсация, дотация, давлат божи, солиқ ва божхона имтиёзлари), тартибга солиш ва назорат қилиш харажатларининг ортиши. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 5. Рақобат муҳити Товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 6. Бандлик ва меҳнат бозори Ишсизлик ва бандлик даражаси, муайян соҳаларда ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат шароитлари (шартлари) ва иш ҳақи, ходимларнинг малакасини ошириш ва касбга ўқитиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, норасмий бандлик. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди II. Ижтимоий соҳага таъсир 7. Ижтимоий адолат ва гендер тенглик Шахсларни камситишга йўл қўйилмаслиги, ҳуқуқлардан аҳолининг барча қатлами (ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болалар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифалари) томонидан фойдалана олиш имконияти, таълим, ахборот олиш ҳуқуқи ва сўз эркинлигининг чекланмаслиги, мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, ҳуқуқ ва хизматлардан тўсиқсиз фойдаланиш. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 8. Камбағаллик даражаси Тартибга солиш воситасининг аҳоли (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) даромадларига ва ижтимоий тенгсизликка таъсири, иш ўринлари, ижтимоий хизматларга бўлган имкониятнинг чекланмаслиги, шахсларнинг меҳнатга бўлган муносабатининг ўзгариши, меҳнат муносабатларида ижтимоий тенглик ва инклюзивлик. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 9. Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат Аҳолининг барча қатлами (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти, тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархининг ўзгариши, соғлом турмуш тарзига таъсирлар, соғлом ва юқори озуқавий қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди III. Атроф-муҳитга таъсир 10. Табиий ресурслар Ресурслардан фойдаланиш барқарорлиги, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, сув ва сув ресурслари, ер майдонларини бошқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 11. Ҳаво, сув ва тупроқ сифати Ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланиш даражасига таъсир, ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши (эмиссияси) ва оқава сувларни чиқариш стандартлари, шунингдек, атроф-муҳит сифатини назорат қилиш тартибларининг ўзгариши. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 12. Биохилма-хиллик ва экотизимлар Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва экотизимлар (масалан, ўрмонлар, сув ҳавзалари) ҳолати, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларига таъсир, экотизимларда кўрсатиладиган хизматлар доирасининг кенгайиши. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 13. Иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси) Энергия ресурсларидан саноат ва маиший истеъмолда фойдаланиш натижасида ажралаётган иссиқхона газлари, хавфли моддалар ҳажмининг ўзгариши, энергия ресурслари самарадорлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 14. Чиқиндиларни бошқариш Чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқиндилар ҳажмининг ўзгариши, сув ҳавзаларига ва жой рельефига зарарли ташламаларни ташланиши. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди 15. Инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати Ҳаво, сув, тупроқ ва шовқинли ифлосланиш даражасининг инсонларга таъсири, яшаш шароитлари ва сифатининг ёмонлашуви. □ Ижобий таъсир □ Салбий таъсир Изоҳланг. □ Таъсир қилмайди
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига 3-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича кенгайтирилган
1. Лойиҳа тури ва номи 2. Ишлаб чиқувчи 3. Ваколатли органларнинг хулосалари олинганлиги 4. Сана Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари 5. Фойда ва харажат Жорий харажат: қиймат Жорий фойда: қиймат Кутилаётган харажат: қиймат Кутилаётган фойда: қиймат 6. Муаммо таҳлили муаммо тавсифи; муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар (уларнинг сони); бартараф этиш ёки олдини олиш режалаштирилаётган зарар (максимал 15 қатор) . 7. Давлат аралашуви зарурати □ бозордаги муваффақиятсизлик □ иқтисодиётни барқарорлаштириш □ тартибга солишнинг самарасизлиги □ товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш □ ижтимоий адолатни таъминлаш □ аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар □ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш □ _______________________ Изоҳланг (максимал 10 қатор) . 8. Кўзланган мақсадлар ва натижа кўзланган мақсад ва самарадорликни аниқлаш кўрсаткичлари (индикаторлари); давлат аралашувидан кутилаётган натижа ва унга эришилишини аниқлаш кўрсаткичлари (аниқ, ўлчовли, мақбул, муддатли ва бошқа мезонлар асосида) (максимал 10 қатор) . 9. Ечим муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари; муқобил усуллар орасидан танланган мақбул усул; мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги (максимал 15 қатор) . Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман. Давлат органи (ташкилоти) раҳбари ____________________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларига оид
МАЪЛУМОТЛАР
1. Муаммо таҳлили ва давлат аралашуви зарурати
муаммо вужудга келган соҳа;
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, тартибга солишдаги бўшлиқлар) ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти (мурожаатлар, шикоятлар, суд тартибидаги ишлар сони, характери ва мазмуни);
муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар (субъектлар сонининг йиллар кесимидаги ўзгариш кўрсаткичи);
муаммонинг мавжудлиги сабабли келиб чиққан (чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар;
муаммога оид статистик маълумотлар ҳамда бошқа миқдорий ва сифат кўрсаткичлар (мисол учун, ушбу соҳада муаммо мавжудлиги сабабли 1,5 мингта қонун бузилишлар содир этилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 500 млн сўм миқдорда зарар етказилган);
тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат аралашувининг зарурати (сабаблари).
2. Мақсадлар
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар;
лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижа;
ҳар бир мақсад бўйича тартибга солиш мақсадларига эришиш даражасини тавсифловчи сифат ва миқдорий ўлчов индикаторлари (кўрсаткичлари);
индикаторларни ҳисоблаш усули ва маълумот манбалари.
3. Муқобил усуллар тавсифи ва таъсир доираси
тартибга солиш мақсадларига эришишга хизмат қиладиган муқобил усуллар;
ҳар бир усулнинг афзалликлари ва камчиликлари (аниқ далил ва рақамлар билан);
муқобил усулларнинг иқтисодий соҳага (иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик, кичик ва ўрта тадбиркорлик, давлат бюджети ва фискал сиёсат, бандлик ва меҳнат бозори) таъсири;
муқобил усулларнинг ижтимоий соҳага (ижтимоий адолат ва гендер тенглик, камбағаллик даражаси, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат) таъсири;
муқобил усулларнинг атроф-муҳитга (табиий ресурслар, ҳаво, сув ва тупроқ сифати, биохилма-хиллик ва экотизимлар, иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), чиқиндиларни бошқариш, инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати) таъсири;
муқобил усулларнинг рақобат муҳитига (товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши) таъсири.
4. Муқобил усулларнинг иқтисодий таҳлили
Муқобил усулларни таҳлил қилиш ва ўзаро таққослашда ҳамда танланган усулнинг бошқа муқобил усуллардан устунлигини асослантиришда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
фойда ва харажатлар таҳлили методи;
харажатлар самарадорлиги таҳлили методи;
кўп мезонли таҳлил методи;
бошқа иқтисодий таҳлил усуллари.
Таҳлил натижалари қуйидаги жадвалда акс эттирилади:
Манфаатдор томонлар Усуллар Фойда Харажат Хулоса 1-манфаатдор томон 1-усул 2-усул 3-усул 2-манфаатдор томон 1-усул 2-усул 3-усул …
5. Чора-тадбирлар
лойиҳа қабул қилиниши билан унда белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ташкилий, техник, услубий ва бошқа чора-тадбирлар;
амалга оширилиши белгиланган ҳар бир чора-тадбирлар бўйича масъул ижрочилар, амалга ошириш муддатлари, уларни молиялаштириш ҳажми ва манбалари, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа.
6. Муҳокама натижалари
лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи юзасидан билдирилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари, экспертлар, илмий доира вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари;
таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига 4-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, номи ва реквизитлари 2. ТСТБни ўтказувчи давлат органи ёки ташкилоти 3. Ваколатли органларнинг хулосалари олинганлиги 4. Сана Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари 5. Хулоса ТСТБдан ўтказиш натижалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги, уларга ўзгартириш киритиш лозимлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида хулоса (максимал 10 қатор) . 6. Ҳужжатнинг таъсир доираси тартибга солиш усули таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар (манфаатдор томонлар) (максимал 10 қатор) . 7. Ҳужжатнинг натижадорлиги ва самарадорлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши натижасида эришилган мақсадлар, уларнинг натижадорлиги ва самарадорлик кўрсаткичлари (максимал 10 қатор) . 8. Ҳужжатнинг ижобий ва салбий оқибатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган ижобий ва салбий оқибатлар (максимал 10 қатор) . Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман. Давлат органи (ташкилоти) раҳбари ____________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларига оид
МАЪЛУМОТЛАР
1. Тартибга солиш усулининг таъсир доираси
тартибга солиш усули таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар (манфаатдор томонлар) (субъектлар сонининг (улуши) йиллар кесимидаги ўзгариш кўрсаткичи).
2. Тартибга солиш усулининг натижадорлиги кўрсаткичлари
тартибга солиш усули билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг натижадорлиги, мақсадларга эришилганлиги (жумладан, лойиҳаси ишлаб чиқилган даврда қўйилган мақсадлар, ҳар бир мақсад бўйича прогноз қилинган индикатив кўрсаткичлар, қўйилган мақсадларга эришилганлиги тўғрисида маълумотлар, эришилган индикатив кўрсаткичлар, уларнинг ўлчов бирлиги ва ҳисоблаш усуллари).
3. Тартибга солиш усулининг ижобий ва салбий оқибатлари
тартибга солиш усулининг иқтисодий соҳага (иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик, кичик ва ўрта тадбиркорлик, давлат бюджети ва фискал сиёсат, бандлик ва меҳнат бозори) таъсири;
тартибга солиш усулининг ижтимоий соҳага (ижтимоий адолат ва гендер тенглик, камбағаллик даражаси, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат) таъсири;
тартибга солиш усулининг атроф-муҳитга (табиий ресурслар, ҳаво, сув ва тупроқ сифати, биохилма-хиллик ва экотизимлар, иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), чиқиндиларни бошқариш, инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати) таъсири;
тартибга солиш усулининг рақобат муҳитига (товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши) таъсири.
4. Тартибга солиш усулининг самарадорлиги (иқтисодий таҳлили)
Тартибга солиш усулининг самарадорлиги қуйидаги маълумотлар асосида иқтисодий таҳлил усулларини қўллаган ҳолда ўрганилади:
эришилган натижа ва сарфланган ресурслардан фойдаланиш ўртасидаги боғлиқлик;
манфаатдор томонларга келадиган тартибга солиш харажатлари, шунингдек, унинг афзалликлари;
фойда ва харажатларга таъсир кўрсатадиган омиллар ва уларнинг тартибга солиш билан боғлиқлиги;
тартибга солиш усулининг самарадорлик кўрсаткичларига оид бошқа маълумотлар.
Тартибга солиш усулининг самарадорлигини таҳлил қилишда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
фойда ва харажатлар таҳлили методи;
харажатлар самарадорлиги таҳлили методи;
кўп мезонли таҳлил методи;
бошқа иқтисодий таҳлил усуллари.
Таҳлил натижалари қуйидаги жадвалда акс эттирилади:
Манфаатдор томонлар Тартибга солиш усули Фойда Харажат Хулоса 1-манфаатдор томон 2-манфаатдор томон …
5. ТСТБ ҳисоботи муҳокамадан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот
ТСТБ ҳисоботини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш натижалари тўғрисида маълумот (жумладан, ТСТБ ҳисоботи муҳокамага қўйилган давр, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижаси);
экспертлар, илмий доира вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни баҳолашга имкон берадиган бошқа маълумотлар
маълумотлар.
7. Хулоса
ТСТБдан ўтказиш натижалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги, уларга ўзгартириш киритиш лозимлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида хулоса.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. КАРИМОВ
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 март,
2021 йил 23 март
2021 йил 29 март
7-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
USLUBIYOTI
NAMUNAVIY SOʻROVNOMA
NAMUNAVIY SOʻROVNOMA
HISOBOT
HISOBOT
HISOBOT
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash uslubiyoti hamda hisobot shakllarini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi hamda 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son “ Tartibga solish taʼsirini baholash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Quyidagilar:
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash uslubiyoti 1-ilovaga muvofiq;
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobot shakllari 2 — 4-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 31-martdagi 7-mh-son buyrugʻiga 1-ILOVA
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash
Mazkur Uslubiyot Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son “Tartibga solish taʼsirini baholash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari (bundan buyon matnda loyiha deb yuritiladi) va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning (bundan buyon matnda normativ-huquqiy hujjat deb yuritiladi) tartibga solish taʼsirini baholash jarayonlarini uslubiy jihatdan tartibga solinishini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Uslubiyotda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ishlab chiquvchi — loyihani ishlab chiquvchi yoki normativ-huquqiy hujjatning tartibga solish taʼsirini baholashni oʻtkazuvchi davlat organi va tashkiloti;
tartibga solish vositasi — jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan bajarilishi (rioya etilishi) majburiy boʻlgan talablar yoki boshqa cheklovlar yoxud ularga taʼsir koʻrsatadigan boshqa choralar;
taʼsir — normativ-huquqiy hujjatlar loyihasida hamda qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan majburiyatlar, talablar, taqiq va boshqa cheklovlarga rioya qilishda manfaatdor tomonlarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan bevosita yoki bilvosita foyda va xarajatlar;
manfaatdor tomonlar — oʻrganilayotgan muammo yoki taklif etilayotgan tartibga solish doirasiga tushadigan jismoniy va yuridik shaxslar, davlat organlari va tashkilotlari hamda xoʻjalik boshqaruvi organlari;
tartibga solish taʼsirini baholash (bundan buyon matnda TSTB deb yuritiladi) — loyihaning qabul qilinishi natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan ehtimoliy oqibatlarni aniqlash va baholash, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatning tartibga solish maqsadlariga erishilganligini, samaradorligini hamda tartibga solish usulini qoʻllashda yuzaga kelgan oqibatlarni aniqlashga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;
TSTB hisoboti — normativ-huquqiy hujjat loyihasi yoki qabul qilingan normativ-huquqiy hujjat yuzasidan oʻtkazilgan TSTB yakunlari boʻyicha ishlab chiquvchi tomonidan tayyorlanadigan hujjat;
soddalashtirilgan TSTB hisoboti — normativ-huquqiy hujjat loyihasi ishlab chiqilishidan oldin oʻtkazilgan TSTB yakunlari boʻyicha ishlab chiquvchi tomonidan tayyorlanadigan hujjat;
kengaytirilgan TSTB hisoboti — normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish bilan bir vaqtda kengaytirilgan tartibda oʻtkazilgan TSTB yakunlari boʻyicha ishlab chiquvchi tomonidan tayyorlanadigan hujjat;
miqdoriy koʻrsatkichlar — maʼlum iqtisodiy yoki jismoniy mohiyatga ega boʻlgan, son sifatida ifodalanadigan koʻrsatkichlar. Bunga barcha moliyaviy va bozor koʻrsatkichlari (daromad, sof foyda, doimiy va oʻzgaruvchan xarajatlar, sotish hajmi, bozor ulushi va boshqalar), qiymat birligi, vazn va ogʻirlik, uzunlik va boshqa vositalar bilan oʻlchanadigan koʻrsatkichlar kiradi;
sifat koʻrsatkichlari — xarajat, miqdor, vazn va ogʻirlik, uzunlik, samaradorlik va boshqa oʻlchovlarning aniq birliklari bilan oʻlchash qiyin boʻlgan koʻrsatkichlar. Ular, qoida tariqasida, odamlarning maʼlum faktlar, hodisalar, ularning afzalliklari va baholariga munosabatini aks ettiradi. Sifat koʻrsatkichlari foizlar bilan ham oʻlchanadi;
foyda — loyiha yoki normativ-huquqiy hujjatda nazarda tutilgan talablarning bajarilishi munosabati bilan manfaatdor tomonlarga kelishi mumkin boʻlgan (kelgan) har qanday shakldagi foyda yoki daromad;
xarajatlar — loyiha yoki normativ-huquqiy hujjatda nazarda tutilgan talablarning bajarilishi munosabati bilan manfaatdor tomonlarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan (yuzaga kelgan) xarajatlar.
2. Mazkur Uslubiyotda qoʻllaniladigan foyda (shu jumladan, bevosita yoki bilvosita foyda) va xarajat (shu jumladan, bevosita, bilvosita hamda maʼmuriy xarajat) atamalarining mazmuni buxgalteriya hisobida qoʻllaniladigan shunday atamalar mazmunidan farqlanadi va faqat tartibga solish taʼsirini baholash doirasida qoʻllaniladi.
3. Ishlab chiquvchi tomonidan tartibga solish taʼsirini baholash, shuningdek tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobotni toʻldirish ushbu Uslubiyot asosida amalga oshiriladi.
4. Tartibga solish taʼsirini baholashda quyidagi usullardan foydalaniladi:
“ex-ante” — loyihani tartibga solish taʼsirini baholash;
“ex-post” — retrospektiv tahlil (real maʼlumotlar) asosida normativ-huquqiy hujjat bilan joriy etilgan tartibga solish vositasining taʼsirini oʻrganish.
5. “Ex-ante” usuli boʻyicha loyiha ishlab chiqilishidan oldin soddalashtirilgan tartibda hamda loyihani ishlab chiqish bilan bir vaqtda kengaytirilgan tartibda TSTBdan oʻtkaziladi:
a) loyiha soddalashtirilgan tartibda TSTBdan oʻtkazilganda quyidagi masalalar tahlil qilinadi:
muammo tavsifi, shu jumladan, muammo taʼsir koʻrsatayotgan obyektlar va subyektlar;
davlat aralashuvining zarurati, maqsadi va muammoni hal qilish yoki uning salbiy taʼsirini kamaytirish bilan bogʻliq xatarlar;
muammoni hal qilishning muqobil usullari;
muqobil usullarning ijobiy va salbiy taʼsirlari hamda muammoni hal etishdagi ehtimoliy ulushi;
maqbul usulning boshqa usullarga nisbatan afzalligi;
maqbul usul orqali joriy etilishi kutilayotgan tartibga solish vositalari;
b) loyiha kengaytirilgan tartibda TSTBdan oʻtkazilganda quyidagi masalalar tahlil qilinadi:
tartibga solinishi kerak boʻlgan muammo tahlili va davlat aralashuvining zarurati (sabablari);
tartibga solish orqali erishilishi lozim boʻlgan maqsadlar;
muammoni hal qilishda muqobil usullar, ularning afzalliklari hamda kamchiliklari;
tartibga solish taʼsir koʻrsatadigan subyektlar toʻgʻrisida maʼlumotlar;
har bir muqobil usulning miqdoriy va sifat tahlili, shu jumladan, foyda va xarajatlar tahlili, tegishli sohalarga (iqtisodiy soha, ijtimoiy soha va atrof-muhitga) taʼsirlari va qoʻllashda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan salbiy oqibatlari xavfi va qiyosiy tahlil yordamida tanlangan maqbul usulni joriy etishning maqsadga muvofiqligi;
tartibga solish maqsadlariga erishish uchun zarur chora-tadbirlar va kutilayotgan natijalar;
loyihaning yoki unda belgilangan tartibga solish vositalarining amal qilishi taklif qilingan davrni asoslash (amal qilish muddati mavjud boʻlganda).
6. “Ex-post” usulini qoʻllashda quyidagilar amalga oshiriladi:
normativ-huquqiy hujjat taʼsir koʻrsatgan manfaatdor tomonlarni tahlil qilish;
normativ-huquqiy hujjat bilan oʻrnatilgan tartibga solish vositasining natijadorligi, maqsadlariga erishilganligi hamda uning qoʻllanilishi natijasida vujudga kelgan ijobiy va salbiy oqibatlarini aniqlash;
tartibga solish vositasining samaradorligini oʻrganish;
normativ-huquqiy hujjatning tegishli sohalarga (iqtisodiy soha, ijtimoiy soha va atrof-muhitga) taʼsirini tahlil qilish;
normativ-huquqiy hujjat bilan oʻrnatilgan tartibga solish vositasining amal qilishi maqsadga muvofiqligi yoki uni bekor qilish zarurligini oʻrganish;
tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobotni jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish va jamoatchilik muhokamasi natijalari asosida uni takomillashtirish.
2-bob. “Ex-ante” usuli boʻyicha tartibga solish taʼsirini baholash
1-§. Muammoni tahlil qilish va davlat aralashuvi zaruratini (sabablarini) aniqlash
7. Tegishli sohada yuzaga kelgan (yuzaga kelishi mumkin boʻlgan) muammoni aniqlash, uning sabablari va oqibatlarni oʻrganish orqali toʻgʻri va samarali yechimlarni ishlab chiqish maqsadida muammolar tahlili oʻtkaziladi.
Muammo toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aniq shakllantirilishi, tavsiflanishi, shu jumladan, quyidagilarni nazarda tutgan holda tahlil qilinishi lozim:
muammo vujudga kelgan soha;
sohaning huquqiy tartibga solinganlik holati (normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxati, shuningdek, tartibga solishdagi boʻshliqlar) va huquqni qoʻllash amaliyoti (murojaatlar, shikoyatlar, sud tartibidagi ishlar soni va mazmuni);
muammo taʼsir koʻrsatayotgan obyektlar va/yoki subyektlar (subyektlar sonining yillar kesimidagi oʻzgarish koʻrsatkichi);
muammoning mavjudligi sababli kelib chiqqan (chiqishi mumkin boʻlgan) salbiy oqibatlar;
muammoga oid statistik maʼlumotlar hamda boshqa miqdoriy va sifat koʻrsatkichlar (misol uchun, ushbu sohada muammo mavjudligi sababli 1,5 mingta qonun buzilishlar sodir etilgan boʻlib, jismoniy va yuridik shaxslarga 500 mln soʻm miqdorda zarar yetkazilgan).
8. Muammoni tavsiflash uchun foydalanilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshirish imkoni boʻlishi lozim.
9. Muammo yuzaga kelgan (yuzaga kelishi mumkin boʻlgan) sohani tartibga solish maqsadlarini aniqlash uchun davlat aralashuvi zarurati tahlil qilinadi.
Davlat aralashuvi zarurati asosan quyidagi sabablarni oʻz ichiga olishi mumkin:
a) bozordagi muvaffaqiyatsizlik (masalan, bozor narxlari jamiyat uchun real xarajat va foydani aks ettirmasligi, ijtimoiy ahamiyatga ega mahsulotlar bilan taʼminlanishning yetarli emasligi, raqobat muhiti yetarli emasligi, axborot yetishmovchiligi (jumladan, isteʼmolchilar uchun maʼlumot olish imkoniyati cheklanganligi yoki umuman yoʻqligi);
b) iqtisodiyotni barqarorlashtirish va iqtisodiy tanglikning oldini olish yoki uning oqibatlarini bartaraf etish;
v) tovar va xizmatlar bozorida monopollashuvning oldini olish;
g) tartibga solishning samarasizligi (masalan, jamoat manfaatlariga mos kelmaydigan amaldagi tartibga solish vositasi);
d) ijtimoiy adolatni taʼminlash (masalan, sogʻliqni saqlash va taʼlim xizmatlaridan aholining barcha qatlami, ayniqsa, aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifalari foydalana olish imkoniyati);
e) aholining salomatligi va jamiyat xavfsizligi uchun xavf-xatar;
yo) atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan samarali foydalanish.
Tartibga solinayotgan munosabatlarning oʻziga xosligidan kelib chiqib, davlat aralashuvi zarurati boshqa sabablarni ham oʻz ichiga olishi mumkin.
Davlat aralashuvi boʻyicha har bir sabab batafsil asoslantirilishi lozim.
3-§. Tartibga solish orqali erishilishi lozim boʻlgan maqsadlarni belgilash
10. Normativ-huquqiy hujjatning qabul qilinishidan koʻzlangan maqsad aniq va loʻnda belgilab olinishi zarur.
Normativ-huquqiy hujjatni qabul qilishdan koʻzlangan maqsadning toʻgʻri belgilanishi mazkur hujjat normalarining muvaffaqiyatli tatbiq etilishini baholash va maqsadga erishish yoʻllarini aniq belgilab olishning muhim sharti hisoblanadi.
11. Normativ-huquqiy hujjatni qabul qilishdan koʻzlangan maqsad quyidagi mezonlarga javob berishi shart:
aniq boʻlishi — aniq maqsad normativ-huquqiy hujjatni turli talqin etilishining oldini oladi;
oʻlchovli boʻlishi — maqsad oʻlchovli va tatbiq etilishi darajasini tasdiqlovchi holat sifatida tavsiflanishi zarur;
maqbul boʻlishi — agar maqsad va unga erishish usuli jismoniy va yuridik shaxslarning xatti-harakatlariga taʼsir koʻrsatishni nazarda tutsa, bunday taʼsir maqsadga erishish jarayonida ishtirok etayotgan barcha uchun maqbul, tushunarli hamda aniq va loʻnda ifodalangan boʻlishi lozim;
cheklangan vaqt oraligʻida bajariladigan boʻlishi — asosiy va oraliq maqsadlarga erishiladigan vaqt aniq belgilab olingan boʻlishi kerak.
12. Loyihani qabul qilishdan koʻzlangan maqsad quyidagi guruhlarga boʻlingan holda belgilanadi:
a) umumiy maqsad — normativ-huquqiy hujjat qabul qilishning yakuniy natijasini belgilab beradi (masalan, iqtisodiyotning investitsiyaviy jozibadorligini oshirish va boshqalar);
b) maxsus maqsad — normativ-huquqiy hujjatning obyekti hisoblanib, umumiy maqsadga erishish uchun zarur shart-sharoit yaratadi (masalan, yuridik shaxslarning soliq majburiyatlarini qisqartirish orqali tadbirkorlik faoliyatining faollashuvi va aholining farovonlik darajasi oʻsishiga erishish);
v) tezkor maqsad — joriy vazifalarni hal qilish va maxsus maqsadga erishishga xizmat qiladi (masalan, davlat organi darajasida tartib-taomillarni soddalashtirish orqali tadbirkorlik faoliyati subyektlari xarajatlarining qisqartirilishiga erishish).
4-§. Muqobil usullarni aniqlash
13. Tartibga solish maqsadiga erishishga xizmat qiladigan turli xil usullarni koʻrib chiqish lozim. Ushbu usullarning salbiy jihatlari, muvofiqlik darajasi, amalga tatbiq qilishning osonligi, shuningdek nojoʻya taʼsirlari inobatga olingan holda baholanadi.
14. Muqobil usullarni aniqlashda noaniq va amalga oshirishi mavhum boʻlgan variantlar qoʻllanilmasligi zarur.
15. Tartibga solishning boshqa muqobil vositalari oʻrganilganida, qoʻshimcha ravishda quyidagi muqobil usullar majburiy tartibda koʻrib chiqilishi kerak:
hech qanday chora qoʻllamaslik — taklif qilinayotgan muqobil usul bilan amaldagi vaziyatning saqlab qolinishi nazarda tutilishi kerak;
oʻzini-oʻzi boshqarish — tartibga solinishi kutilayotgan sohani tadbirkorlik subyektlari va/yoki ularning birlashmalari, jamoat birlashmalari, nodavlat notijorat tashkilotlar va boshqa fuqarolik jamiyati institutlari orqali boshqarish.
16. Muammoning yechimi sifatida tanlangan, shuningdek boshqa muqobil usullarning afzalliklari va kamchiliklari aniq dalil va raqamlar bilan asoslantirilgan holda batafsil yoritiladi.
17. Muammoning yechimi sifatida tanlangan usulning muqobil usullardan samaradorligi, muammo yechimiga tez va sifatli erishilishi, tanlangan tartibga solish usulining muqobil usullarga nisbatan keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan salbiy oqibatlari xavfining kamligi va boshqa shu kabi dalil bilan asoslantirilishi lozim.
4 1 -§. Muqobil usullarning taʼsir doirasini aniqlash
17 1 . Tartibga solinayotgan sohada vujudga kelishi mumkin boʻlgan (yoki vujudga kelgan) oʻzgarishlarni, jumladan, ijobiy va salbiy oqibatlarni aniqlash, salbiy taʼsirlarni oldini olish yoki yumshatish maqsadida muqobil usullarning taʼsir doirasi aniqlanishi lozim.
Bunda tartibga solish usulining iqtisodiy soha, ijtimoiy soha va atrof-muhitga taʼsiri oʻrganiladi.
17 2 . Tartibga solish usuli iqtisodiy sohada quyidagi munosabatlarga taʼsir koʻrsatishi mumkin:
a) iqtisodiy rivojlanish, jumladan, yashirin iqtisodiyot, investitsiya muhiti, ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish), import va eksport, tovar va xizmatlarning isteʼmol darajasi, moliyaviy barqarorlik va moliyaviy bozorlar;
b) tadbirkorlik, jumladan, tadbirkorlik subyektlarini tashkil qilish, litsenziyalash va ruxsat beruvchi hujjatlarni olish tartibi va talablarining oʻzgarishi, tovarlar (xizmat koʻrsatish) bahosi hamda boshqa moliyaviy majburiyatlar qiymatining oʻzgarishi;
v) kichik va oʻrta tadbirkorlik, jumladan, talab va majburiyatlarni bajarish yirik tadbirkorlik subyektlariga nisbatan kichik va oʻrta tadbirkorlik subyektlari uchun ogʻirligi, maʼmuriy toʻsiqlar (masalan, roʻyxatdan oʻtish, litsenziyalash va ruxsat beruvchi hujjatlarni olish), moliyaviy yuk darajasi, bozor shartlari va raqobat muhiti.
Tartibga solish usulining kichik va oʻrta tadbirkorlikka taʼsirini baholashda quyidagi maʼlumotlar tahlil qilinadi:
sohada tartibga solish doirasiga tushadigan tadbirkorlik subyektlari soni (Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichidagi (IFUT) kichik klass raqamini koʻrsatgan holda hamda kichik, oʻrta va yirik toifalar kesimida) va tartibga solish vositasining har bir toifa uchun taʼsir darajasi;
kichik va oʻrta tadbirkorlikning tartibga solinayotgan sohadagi ahamiyati (masalan, ishlab chiqarishdagi (xizmat koʻrsatish) ulushi, bozordagi oʻrni);
tartibga solish vositasining bilvosita subyektlari (masalan, yetkazib beruvchilar, isteʼmolchilar);
g) davlat budjeti va fiskal siyosat, jumladan, davlat budjeti daromadlari va xarajatlarining oʻzgarishi, davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari (masalan, subsidiya, kompensatsiya, dotatsiya, davlat boji, soliq va bojxona imtiyozlari), tartibga solish va nazorat qilish xarajatlarining ortishi;
d) raqobat muhiti, jumladan, tovar ishlab chiqaruvchi yoki xizmat koʻrsatuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning (yetkazib beruvchilarning) doirasi va soni cheklanishi, yetkazib beruvchilarning oʻzaro raqobatlashish imkoniyati chegaralanishi, bozor munosabatlarida oʻzaro raqobatlashishga qiziqishining pasayishi, yangi texnologiyalar, mahsulotlar yoki biznes modellarini amaliyotga joriy etishning cheklanishi, isteʼmolchilar uchun kerakli axborotni tanlash imkoni chegaralanishi;
e) bandlik va mehnat bozori, jumladan, ishsizlik va bandlik darajasi, muayyan sohalarda ishchi kuchiga boʻlgan talabning oʻzgarishi, mehnat sharoitlari (shartlari) va ish haqi, xodimlarning malakasini oshirish va kasbga oʻqitish, xodimlarning ijtimoiy himoyasi, norasmiy bandlik.
Tartibga solinayotgan munosabatlarning oʻziga xosligidan kelib chiqib, boshqa taʼsirlar ham tahlil qilinadi.
17 3 . Tartibga solish usuli ijtimoiy sohada (fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlashda) quyidagi munosabatlarga taʼsir koʻrsatishi mumkin:
a) ijtimoiy adolat va gender tenglik, jumladan, shaxslarni kamsitishga yoʻl qoʻyilmasligi, huquqlardan aholining barcha qatlami (ayniqsa, nogironligi boʻlgan shaxslar, keksalar, bolalar va aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand boshqa toifalari) foydalana olish imkoniyati, taʼlim, axborot olish huquqi va soʻz erkinligining cheklanmasligi, mulk huquqining daxlsizligi, huquq va xizmatlardan toʻsiqsiz foydalanish;
b) kambagʻallik darajasi, jumladan, tartibga solish vositasining aholi (ayniqsa, aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifalari) daromadlariga va ijtimoiy tengsizlikka taʼsiri, ish oʻrinlari, ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan imkoniyatning cheklanmasligi, shaxslarning mehnatga boʻlgan munosabatining oʻzgarishi, mehnat munosabatlarida ijtimoiy tenglik va inklyuzivlik;
v) sogʻliqni saqlash va oziq-ovqat, jumladan, aholining barcha qatlami (ayniqsa, aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifalari) malakali tibbiy xizmatlardan foydalanish imkoniyati, tibbiy xizmatlar va dori vositalari hamda protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari narxining oʻzgarishi, sogʻlom turmush tarziga taʼsirlar, sogʻlom va yuqori ozuqaviy qiymatga ega oziq-ovqat mahsulotlari isteʼmoli, oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi.
Tartibga solinayotgan munosabatlarning oʻziga xosligidan kelib chiqib, boshqa taʼsirlar ham tahlil qilinadi.
17 4 . Tartibga solish usuli atrof-muhit sohasida quyidagi munosabatlarga taʼsir koʻrsatishi mumkin:
a) tabiiy resurslar, jumladan, resurslardan foydalanish barqarorligi, ularni taqsimlash va ulardan foydalanish, suv va suv resurslari, yer maydonlarini boshqarish, foydali qazilmalarni qazib olish;
b) havo, suv va tuproq sifati, jumladan, havo, suv va tuproqning ifloslanish darajasiga taʼsir, ifloslantiruvchi moddalar chiqarilishi (emissiyasi) va oqava suvlarni chiqarish standartlari, shuningdek, atrof-muhit sifatini nazorat qilish tartiblarining oʻzgarishi;
v) bioxilma-xillik va ekotizimlar, jumladan, bioxilma-xillikni muhofaza qilish va ekotizimlar (masalan, oʻrmonlar, suv havzalari) holati, noyob va yoʻqolib borayotgan oʻsimliklar va hayvonlar turlariga taʼsir, ekotizimlarda koʻrsatiladigan xizmatlar doirasining kengayishi;
g) iqlim oʻzgarishi va issiqxona gazlari chiqarilishi (emissiyasi), jumladan, energiya resurslaridan sanoat va maishiy isteʼmolda foydalanish natijasida ajralayotgan issiqxona gazlari, xavfli moddalar hajmining oʻzgarishi, energiya resurslari samaradorligi, iqlim oʻzgarishiga moslashish;
d) chiqindilarni boshqarish, jumladan, chiqindilarni qayta ishlash, utilizatsiya qilish, chiqindilar hajmining oʻzgarishi, suv havzalariga va joy relyefiga zararli tashlamalarni tashlanishi;
e) inson salomatligi va hayot sifati, jumladan, havo, suv, tuproq va shovqinli ifloslanish darajasining insonlarga taʼsiri, yashash sharoiti va sifatining yomonlashuvi.
Tartibga solinayotgan munosabatlarning oʻziga xosligidan kelib chiqib, boshqa taʼsirlar ham tahlil qilinadi.
17 5 . Tartibga solish usuli tegishli munosabatlarda salbiy taʼsirga ega boʻlgan va ushbu tartibga solish usulisiz muammoni hal qilish imkoniyati mavjud boʻlmagan hollarda har bir salbiy taʼsirni kamaytirish, yumshatish choralari ishlab chiqilishi lozim (masalan, oshirilgan toʻlovlar boʻyicha aholining ehtiyojmand toifalari uchun chegirmalar yoki kompensatsiya toʻlovlari).
Talab va majburiyatlarni taʼminlash kichik va oʻrta tadbirkorlik subyektlari uchun yirik tadbirkorlik subyektlariga nisbatan ogʻirroq boʻlgan taqdirda ular uchun taʼsir darajasini kamaytirish, yumshatish choralari va moslashuvchan yondashuvlar majburiy ravishda koʻrib chiqiladi.
5-§. Muqobil usullarni tahlil qilish metodlari
18. Muqobil usullarni tahlil qilish va oʻzaro taqqoslashda quyidagi metodlardan foydalanish mumkin:
a) foyda va xarajatlar tahlili metodi, bunda tartibga solish usullari boʻyicha umumiy foyda va xarajatlar oʻrganilib, ular oʻrtasidagi tafovut (sof joriy qiymat) aniqlanadi va xarajati eng kam va foydasi eng koʻp usul tanlanadi;
b) xarajatlar samaradorligi tahlili metodi, bunda tartibga solish usullarining xarajatlari oʻzaro taqqoslanib, xarajati eng kam usul tanlanadi. Ushbu metod asosan foydani pul koʻrinishida ifodalab boʻlmaydigan sohalarni (masalan, sogʻliqni saqlash, taʼlim, xavfsizlik) tahlil qilishda foydalaniladi;
v) koʻp mezonli tahlil metodi, bunda tartibga solish usullarining foyda va xarajatlarini miqdoriy koʻrsatkichlarda hisoblash yoki oʻzaro solishtirish imkoniyati boʻlmasa, ularning taʼsiri maqsadlardan kelib chiqib, turli mezonlar orqali aniqlanadi;
g) boshqa iqtisodiy tahlil usullari.
Muqobil usullar boʻyicha tahlil natijalari quyidagi mezonlar asosida oʻzaro taqqoslanadi va ulardan eng maqbul usul tanlab olinadi:
natijadorligi va maqsadlarga mutanosibligi;
samaradorligi;
davlat (sohani rivojlantirish) strategiyalariga (dasturlariga) muvofiqligi.
Foyda va xarajatlar tahlilini amalga oshirishda miqdoriy koʻrinishda ifodalash murakkab yoki imkonsiz boʻlgan foyda va xarajatlarning sifat koʻrsatkichlarini tahlil qilish amalga oshiriladi, bu haqda tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobotning tegishli maydonlarida miqdoriy baholashni amalga oshirishning imkoni yoʻqligi asoslari, shu jumladan, mavjud cheklovlar koʻrsatiladi.
19. Xarajatlar quyidagilarga guruhlanadi:
a) bevosita xarajatlar — manfaatdor tomonlarga tartibga solish natijasida yuzaga kelgan (kelishi mumkin boʻlgan) toʻgʻridan-toʻgʻri taʼsir koʻrsatuvchi majburiyatlar. Bunday xarajatlarga litsenziya uchun davlat boji, roʻyxatdan oʻtish, ariza berish uchun toʻlovlar, tartibga solish talabalarini bajarish bilan bogʻliq xarajatlar va boshqalar kiradi;
b) bilvosita xarajatlar — tartibga solish talablariga rioya qilish uchun sarflanadigan bevosita xarajatlardan tashqari barcha xarajatlar (misol uchun: mehnat qilish uchun xavfsiz sharoitlar taʼminlanishi bilan bogʻliq xarajatlar; ekologik talablarga rioya etish uchun uskunalar sotib olish);
v) maʼmuriy sarf-xarajatlar — axborot majburiyatlarini bajarish uchun tadbirkorlar amalga oshirishi kerak boʻlgan maʼmuriy faoliyat xarajatlari (misol uchun: mehnat sharoitlari toʻgʻrisida yillik hisobot; uskuna oʻrnatish boʻyicha hujjatlar va h.k.).
20. Bevosita xarajatlarni hisoblashda tartibga solish vositasining joriy etilishi natijasida toʻlov majburiyatlari yuzaga keladigan manfaatdor tomonlar soni, toʻlovning davriyligi (yilda bir marta = 1; yilda ikki marta = 2; ikki yilda bir marta = 0,5 va h.k.) hamda toʻlov birligi qiymati aniqlanadi va ushbu parametrlar koʻpaytiriladi.
21. Bilvosita xarajatlarni hisoblashda tartibga solish majburiyatlariga amal qilishi kerak boʻlgan manfaatdor tomonlar soni, xodimlarni oʻqitish, uskuna sotib olish yoki boshqa xarajatlarning birlik qiymati va soni koʻpaytiriladi.
22. Maʼmuriy sarf-xarajatlarni hisoblash quyidagi formula boʻyicha amalga oshiriladi:
maʼmuriy harakat yuki = narx × miqdor, bunda narx va miqdor quyidagicha aniqlanadi:
narx = tarif × sarflangan vaqt;
miqdor = talablar tegishli boʻlgan korxonalar miqdori × amalga oshirilgan vaqt oraligʻi.
Bunda:
tarif — amalga oshirilgan mehnat uchun, qoida tariqasida, soatbay mehnatga haq, shuningdek ish vaqtidan tashqari amalga oshirilgan qoʻshimcha ish, kasallik yoki mehnat taʼtillari uchun toʻlovlar, qoʻshimcha xarajatlar (materiallar, xizmat safarlari, aloqa vositalari va boshqalar) yoki boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar (agar maʼmuriy harakatlar uchun vositachi yollansa) yigʻindisidan iborat;
sarflangan vaqt — maʼmuriy harakatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan vaqt hisoblanib, hujjatlarni tayyorlash, davlat idoralariga borish uchun sarflangan vaqt (zaruriyat tugʻilganda), navbat kutish, qabul vaqti va haq toʻlanadigan dam olish vaqtini oʻz ichiga oladi;
miqdor — cheklovlar joriy etilgan korxonalarning umumiy soni va yil davomida amalga oshiriladigan jarayonlar sonining koʻpaytmasini ifodalaydi.
23. Foyda quyidagilarga guruhlanadi:
a) bevosita foyda — tartibga solish vositalarini joriy etilishi (etilganligi) natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan (kelgan) har qanday foyda va daromadlar.
b) bilvosita foyda — tartibga solish natijasida uchinchi shaxslarga kelishi mumkin boʻlgan (fuqarolar sogʻligʻi, xavfsizligi va atrof-muhitni muhofaza qilish bilan bogʻliq) ijobiy taʼsir hisoblanib, yalpi ichki mahsulotning oʻsishi, raqobatbardoshlilik va samaradorlik koʻrsatkichlari kabi keng makroiqtisodiy manfaatlar.
24. Har xil davrlar uchun foyda va xarajatlarni taqqoslash zarur boʻlganda, standart xarajatlar modelidan foydalangan holda sof joriy qiymat (NPV) hisoblab chiqiladi.
Foyda va xarajatlar oʻrtasidagi tafovut sof foydaning mavjudligi yoki mavjud emasligini koʻrsatadi.
Sof joriy qiymat (NPV) quyidagi formula boʻyicha hisoblab chiqiladi:
bunda:
Bt — t — davr oraligʻida tartibga soluvchi normalarni joriy etishdan olinadigan ehtimoliy foyda;
Ct — t — davr oraligʻida tartibga soluvchi normalarni joriy etish uchun qilinadigan ehtimoliy xarajatlar;
r — diskontlash stavkasi;
n — hisob-kitob davri.
Diskontlash stavkasining maqbul miqdorini koʻrib chiqilayotgan davrda tijorat banklarining tegishli soha boʻyicha ajratilgan kreditlash stavkasidan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan eʼlon qilinadigan milliy valyutadagi uzoq muddatli bank kreditlari boʻyicha oʻrtacha tortilgan foiz stavkalaridan (bunda imtiyozli kreditlash stavkalari hisobga olinmaydi) foydalangan holda aniqlash mumkin.
7-§. Loyihani qabul qilishdan kutilayotgan natijani aniqlash
27. Loyihani qabul qilishdan kutilayotgan natija batafsil yoritilishi lozim. Bunda ishlab chiquvchi tartibga solish maqsadlariga erishish darajasini tavsiflovchi sifat va miqdoriy oʻlchov indikatorlarini (koʻrsatkichlarini) belgilaydi.
Indikatorlar har bir maqsad boʻyicha aks ettiriladi. Bunda indikatorlarni hisoblash usuli va maʼlumot manbalari koʻrsatilishi lozim.
8-§. Tartibga solish maqsadlariga erishish uchun zarur boʻlgan chora-tadbirlarni belgilash
28. Loyiha qabul qilinishi bilan unda belgilangan maqsadlarga erishish uchun zarur boʻlgan tashkiliy, texnik, uslubiy va boshqa chora-tadbirlar belgilanishi lozim. Bunda quyidagi masalalar aks ettirilishi mumkin:
yangi davlat organi va tashkiloti yoki uning tarkibiy boʻlinmasini tashkil qilish;
normativ-huquqiy hujjat va boshqa zarur boʻlgan hujjatlarni (yoʻriqnomalar, koʻrsatmalar va h.k.) ishlab chiqish;
axborot tizimlarini, maʼlumotlar bazalarini va boshqa dasturiy taʼminotlarni yaratish;
davlat organlari xodimlarini yoki sohaning boshqa ishtirokchilarini oʻqitish hamda malakasini oshirish;
targʻibot-tashviqot tadbirlarini amalga oshirish;
boshqa chora-tadbirlar.
29. Davlat organi yuklatilayotgan vazifalarini toʻlaqonli bajara olishi uchun barcha zarur vakolatlar va resurslarga, shu jumladan ularni bajarish uchun yetarli muddatga ega boʻlishi muhim hisoblanadi.
Amalga oshirilishi belgilangan har bir chora-tadbirlar boʻyicha masʼul ijrochilar, amalga oshirish muddatlari, ularni moliyalashtirish hajmi va manbalari, amalga oshirish mexanizmi va kutilayotgan natija batafsil yoritilishi kerak.
9-§. Loyihani jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish
30. Loyiha va tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobot ishlab chiquvchi tomonidan Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga (regulation.gov.uz)ga joylashtirish orqali majburiy tartibda jamoatchilik muhokamasidan oʻtkaziladi.
Ishlab chiquvchi loyiha va tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobotni jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazishda mazkur Uslubiyotning 1-ilovasida keltirilgan namunaviy savolnomadan foydalanilishi mumkin.
Loyihani jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni tartibga solish taʼsirini baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
31. Ishlab chiquvchi jamoatchilik muhokamasi davomida muayyan sohada tartibga soluvchi vositalar joriy etilishi maqsadga muvofiqligi va zarurligini baholash maqsadida loyihani, tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobotni va boshqa zarur maʼlumotlarni manfaatdor shaxslar guruhlari, shu jumladan, ilmiy doiralar vakillari hamda xorijiy ekspertlar bilan muhokama qilishi mumkin.
32. Ishlab chiquvchi jamoatchilik muhokamasi ishtirokchilari hamda manfaatdor tomonlar taqdim etgan takliflarni umumlashtiradi hamda ularni tahlil qiladi.
3-bob. “Ex-post” usuli boʻyicha tartibga solish taʼsirini baholash
33. Normativ-huquqiy hujjatlarni “ex-post” usuli orqali baholash ushbu Uslubiyotning 6-bandida koʻrsatilgan mezonlar asosida amalga oshiriladi.
34. Normativ-huquqiy hujjatlarni “ex-post” usuli orqali baholashda tartibga solishning natijadorligi, samaradorligi hamda dolzarbligi tahlil qilinadi.
35. Tartibga solishning natijadorligi rejalashtirilgan tadbirlarning amalga oshirilganlik darajasi va rejalashtirilgan natijalarga erishilganligidan kelib chiqib aniqlanadi. Tartibga solishning natijadorlik tahlili, tartibga solish bilan koʻzlangan (belgilangan) maqsadlarga erishish yoki ushbu maqsadga erishishda ijro mexanizmi qanchalik muvaffaqiyatli boʻlganligini koʻrsatishi kerak.
36. Tartibga solishning natijadorlik tahlili oʻtkazilganida tartibga solish usulini qoʻllashda vujudga kelgan kutilmagan oqibatlar ham aniqlanishi kerak.
Agar koʻzlangan maqsadlarga erishilmagan yoki rejalashtirilgan chora-tadbirlar unga muvofiq amalga oshirilmagan boʻlsa, natija koʻzlangan maqsaddan qay darajada orqada qolayotgani aniqlanishi, shuningdek unga taʼsir koʻrsatgan omillar baholanishi kerak.
37. Tartibga solishning natijadorligini aniqlashda belgilangan maqsadlarga oʻz vaqtida erishish mumkinligi yoki qoʻshimcha muddatlar zarurligi hisobga olinishi kerak.
38. Tartibga solishning samaradorligi erishilgan natija va sarflangan resurslardan qanchalik samarali foydalanish oʻrtasidagi bogʻliqlikni koʻrsatadi.
39. Tartibga solish yondashuvlaridagi farqlar natijaga sezilarli taʼsir koʻrsatishi mumkinligini inobatga olgan holda, tartibga solishning boshqa muqobil variantlari kamroq xarajat evaziga bir xil foyda keltirish (yoki bir xil sharoitda koʻproq foyda keltirish) imkoniyatlari oʻrganilishi kerak.
40. Tartibga solishning samaradorligini tahlil qilishda turli manfaatdor tomonlarga keladigan tartibga solish xarajatlari, shuningdek uning afzalliklari ham oʻrganilishi kerak.
41. Qoida tariqasida, tartibga solish vositasini joriy etishda foyda xarajatni qoplashi yoki undan yuqori boʻlishi kutiladi. Biroq, har doim ham tartibga solish vositasining joriy etilishi barchaga birdek foyda keltirmasligi mumkin. Bu koʻpincha fuqarolarning xavfsizligi va salomatligini taʼminlash, atrof-muhitni muhofaza qilish yoki isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish siyosatiga tegishli boʻladi. Bunda foyda va xarajatlarga taʼsir koʻrsatadigan omillar va ularning tartibga solish bilan bogʻliqligi aniqlanishi kerak.
42. Tartibga solishning dolzarbligi orqali tartibga solish usullarining amal qilishi maqsadga muvofiqligi yoki ularni bekor qilish zarurligi oʻrganiladi.
Tartibga solishning dolzarbligini tahlil qilishda tartibga solish maqsadlari mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlarga va sohadagi ustuvorliklarga mos kelishi koʻrib chiqilishi kerak.
43. Normativ-huquqiy hujjatlarning tegishli sohalarga taʼsirini baholash mazkur Uslubiyotning 17 1 — 17 5 -bandlariga muvofiq amalga oshiriladi.
44. Tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobotni jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish va jamoatchilik muhokamasi natijalari asosida uni takomillashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni tartibga solish taʼsirini baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha hisobotni jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazishda mazkur Uslubiyotning 2-ilovasida keltirilgan namunaviy savolnomadan foydalanilishi mumkin.
4-bob. Tartibga solish taʼsirini baholashda axborotdan foydalanish
45. Quyidagilar tartibga solish taʼsirini baholash uchun axborot manbalari hisoblanadi:
rasmiy statistik maʼlumotlar;
davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlari;
ilmiy-tahliliy materiallar va nashrlar, ilmiy-amaliy seminarlar, konferensiyalar hamda yigʻilishlar materiallari;
vakolatli tashkilotlar va ishlab chiquvchi tomonidan oʻtkazilgan ijtimoiy soʻrovlarning natijalari;
ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarda eʼlon qilingan nashrlar;
tartibga solish taʼsirini baholash doirasida davlat organi va tashkiloti tomonidan oʻtkazilgan oʻrganishlar, shu jumladan bevosita joyiga chiqqan holda oʻtkazilgan oʻrganishlar jarayonida olingan (aniqlangan) maʼlumotlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
46. Tartibga solish taʼsirini baholashda zarur boʻlgan axborot va maʼlumotlarni toʻplash uchun quyidagi usullardan foydalanish mumkin (quyida keltirilgan usullar alohida yoki oʻzaro bir-birlarini toʻldirgan holda birgalikda qoʻllanilishi mumkin):
jamoatchilik muhokamasi — loyihani tayyorlashda jamoatchilik muhokamasi ishtirokchilari hamda manfaatdor tomonlar bilan muhokamalar oʻtkazish;
“namunaviy zavod uslubi” — loyihani taʼsir koʻrsatishi kutilayotgan muayyan tarmoq doirasida korxonalarning texnik va iqtisodiy parametrlariga koʻra ajratib olib, bir yoki bir necha ana shunday korxonalarni hisob-kitob qilish;
soʻrovnomalar — asosan, pul shaklida ifoda etish murakkab boʻlgan taʼsirlar qiymatini aniqlashda qoʻllaniladi;
ekonometrik uslublar — maʼlum tartibga solish vositasini oʻrganilayotgan koʻrsatkichga, boshqa omillar taʼsiridan ajratgan holda, sof taʼsirini aniqlash taqozo etilganda qoʻllaniladi.
5-bob. Yakuniy qoida
47. Mazkur Uslubiyot Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi bilan kelishilgan.
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash uslubiyotiga 1-ILOVA
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha
1. Ushbu munosabat (soha) normativ-huquqiy hujjat bilan tartibga solinishi kerakmi?
2. Tartibga solishdan koʻzlangan maqsadga erishishning boshqacha varianti mavjudmi? Agar mavjud boʻlsa, ulardan, yanada kam xarajatli va (yoki) samarali variantni koʻrsating?
3. Taklif etilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihasining (bundan buyon matnda loyiha deb yuritiladi) iqtisodiy soha, ijtimoiy soha va atrof-muhitga qanday salbiy yoki ijobiy taʼsiri mavjud?
4. Loyihada taklif qilinayotgan tartibga solish vositasi muammoni hal qilishning eng maqbul usuli hisoblanadimi?
5. Loyiha qabul qilingan taqdirda, qanday xavflar va salbiy oqibatlar yuzaga kelishi mumkin?
6. Loyiha qabul qilingan taqdirda, qanday afzalliklar va ijobiy oqibatlar (foyda) yuzaga kelishi mumkin?
7. Loyihada tadbirkorlarga ortiqcha byurokratik toʻsiq va boshqa cheklovlar yoki asossiz xarajatlarga olib keluvchi qoidalar mavjudmi? Agar boʻlsa ularni koʻrsating?
9. Loyihada koʻrsatilayotgan muddatlar oqilona tanlanganmi, ortiqcha vaqt va (yoki) xarajatlarga olib kelmaydimi?
10. Loyihada koʻrsatilayotgan tartibga solishga oid qoidalar va vositalarni takomillashtirish yuzasidan qanday qoʻshimcha taklif va eʼtirozlar mavjud?
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash uslubiyotiga 2-ILOVA
Qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha
1. Ushbu munosabat (soha) mazkur normativ-huquqiy hujjat (bundan buyon matnda Hujjat deb yuritiladi) bilan samarali va sifatli tartibga solingan, deb hisoblaysizmi?
2. Mazkur Hujjatni qabul qilishdan koʻzlangan maqsadlarga va ijobiy koʻrsatkichlarga qay darajada erishildi?
3. Hujjatda koʻrsatilgan tartibga solish vositasi va usulini qoʻllashda qanday kutilmagan salbiy va ijobiy oqibatlar vujudga keldi?
4. Hujjatda tadbirkorlarga ortiqcha byurokratik toʻsiq va boshqa cheklovlar yoki asossiz xarajatlar yuzaga kelishiga sabab boʻlgan qoidalar mavjudmi? Agar boʻlsa ularni koʻrsating?
5. Hujjatdagi tartibga solishga oid qoidalar va vositalar iqtisodiy soha, ijtimoiy soha va atrof-muhitga qanday salbiy yoki ijobiy taʼsir koʻrsatdi?
6. Tartibga solishdan koʻzlangan maqsadga erishishning boshqacha variantini qabul qilish kerakmi? Agar zarurat boʻlsa, ulardan, yanada kam xarajatli va (yoki) samarali variantlarni koʻrsating?
7. Hujjatda koʻrsatilgan tartibga solishga oid qoidalar va vositalarni takomillashtirish yuzasidan qanday qoʻshimcha taklif va eʼtirozlar mavjud?
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 30-martdagi 7-mh-son buyrugʻiga 2-ILOVA
Normativ-huquqiy hujjat loyihasining tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha soddalashtirilgan
1. Loyiha turi va nomi 2. Ishlab chiquvchi 3. Sana Tartibga solish taʼsirini baholash natijalari 4. Muammo tahlili muammo tavsifi; muammo taʼsir koʻrsatayotgan obyektlar va subyektlar (ularning soni); bartaraf etish yoki oldini olish rejalashtirilayotgan zarar (maksimal 15 qator) . 5. Davlat aralashuvi zarurati □ bozordagi muvaffaqiyatsizlik □ iqtisodiyotni barqarorlashtirish □ tartibga solishning samarasizligi □ tovar va xizmatlar bozorida monopollashuvning oldini olish □ ijtimoiy adolatni taʼminlash □ aholining salomatligi va jamiyat xavfsizligi uchun xavf-xatar □ atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan samarali foydalanish □ _______________________ Izohlang (maksimal 10 qator) . 6. Maqsadlar koʻzlangan maqsadlar; kutilayotgan natijalar (maksimal 10 qator) . 7. Yechim muammoni hal qilishning muqobil usullari; maqbul usul orqali joriy etilishi kutilayotgan tartibga solish vositalari (majburiyat, talab, taqiq, cheklov, javobgarlik yoki ularga rioya qilishni taʼminlash boʻyicha taʼsir choralari, shuningdek, davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari) ; muqobil usullarning ijobiy va salbiy taʼsirlari hamda muammoni hal etishdagi ehtimoliy ulushi; maqbul usulning boshqa usullarga nisbatan afzalligi; muammoni hal qilish yoki uning salbiy taʼsirini kamaytirish bilan bogʻliq xatarlar (maksimal 15 qator) . Mazkur hisobotning toʻgʻriligi va maʼlumotlarning ishonchliligini tasdiqlayman. Davlat organi (tashkiloti) rahbari ________________ _____________________ (imzo) (F.I.O.)
Tartibga solish usulining taʼsir doirasiga oid
MAʼLUMOTLAR
I. Iqtisodiy sohaga taʼsir 1. Iqtisodiy rivojlanish Yashirin iqtisodiyot, investitsiya muhiti, ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish), import va eksport, tovar va xizmatlarning isteʼmol darajasi, moliyaviy barqarorlik va moliyaviy bozorlar. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 2. Tadbirkorlik Tadbirkorlik subyektlarini tashkil qilish, litsenziyalash va ruxsat beruvchi hujjatlarni olish tartibi va talablarining oʻzgarishi, tovarlar (xizmat koʻrsatish) bahosi hamda boshqa moliyaviy majburiyatlar qiymatining oʻzgarishi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 3. Kichik va oʻrta tadbirkorlik Talab va majburiyatlarni bajarish yirik tadbirkorlik subyektlariga nisbatan kichik va oʻrta tadbirkorlik subyektlari uchun ogʻirligi, maʼmuriy toʻsiqlar (masalan, roʻyxatdan oʻtish, litsenziyalash va ruxsat beruvchi hujjatlarni olish), moliyaviy yuk darajasi, bozor shartlari va raqobat muhiti. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Bunda quyidagi masalalar koʻrib chiqiladi: sohada tartibga solish doirasiga tushadigan tadbirkorlik subyektlari soni va tartibga solish vositasining har bir toifa uchun taʼsir darajasi; kichik va oʻrta tadbirkorlikning tartibga solinayotgan sohadagi ahamiyati (masalan, ishlab chiqarishdagi (xizmat koʻrsatishdagi) ulushi, bozordagi oʻrni); tartibga solish vositasining bilvosita subyektlari (masalan, yetkazib beruvchilar, isteʼmolchilar). □ Taʼsir qilmaydi 4. Davlat budjeti va fiskal siyosat Davlat budjeti daromadlari va xarajatlarining oʻzgarishi, davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari (masalan, subsidiya, kompensatsiya, dotatsiya, davlat boji, soliq va bojxona imtiyozlari), tartibga solish va nazorat qilish xarajatlarining ortishi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 5. Raqobat muhiti Tovar ishlab chiqaruvchi yoki xizmat koʻrsatuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning (yetkazib beruvchilar) doirasi va soni cheklanishi, yetkazib beruvchilarning oʻzaro raqobatlashish imkoniyati chegaralanishi, bozor munosabatlarida oʻzaro raqobatlashishga qiziqishining pasayishi, yangi texnologiyalar, mahsulotlar yoki biznes modellarini amaliyotga joriy etishning cheklanishi, isteʼmolchilar uchun kerakli axborotni tanlash imkoni chegaralanishi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 6. Bandlik va mehnat bozori Ishsizlik va bandlik darajasi, muayyan sohalarda ishchi kuchiga boʻlgan talabning oʻzgarishi, mehnat sharoitlari (shartlari) va ish haqi, xodimlarning malakasini oshirish va kasbga oʻqitish, xodimlarning ijtimoiy himoyasi, norasmiy bandlik. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi II. Ijtimoiy sohaga taʼsir 7. Ijtimoiy adolat va gender tenglik Shaxslarni kamsitishga yoʻl qoʻyilmasligi, huquqlardan aholining barcha qatlami (nogironligi boʻlgan shaxslar, keksalar, bolalar va aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand boshqa toifalari) tomonidan foydalana olish imkoniyati, taʼlim, axborot olish huquqi va soʻz erkinligining cheklanmasligi, mulk huquqining daxlsizligi, huquq va xizmatlardan toʻsiqsiz foydalanish. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 8. Kambagʻallik darajasi Tartibga solish vositasining aholi (ayniqsa, aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifalari) daromadlariga va ijtimoiy tengsizlikka taʼsiri, ish oʻrinlari, ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan imkoniyatning cheklanmasligi, shaxslarning mehnatga boʻlgan munosabatining oʻzgarishi, mehnat munosabatlarida ijtimoiy tenglik va inklyuzivlik. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 9. Sogʻliqni saqlash va oziq-ovqat Aholining barcha qatlami (ayniqsa, aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifalari) malakali tibbiy xizmatlardan foydalanish imkoniyati, tibbiy xizmatlar va dori vositalari hamda protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari narxining oʻzgarishi, sogʻlom turmush tarziga taʼsirlar, sogʻlom va yuqori ozuqaviy qiymatga ega oziq-ovqat mahsulotlari isteʼmoli, oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi III. Atrof-muhitga taʼsir 10. Tabiiy resurslar Resurslardan foydalanish barqarorligi, ularni taqsimlash va ulardan foydalanish, suv va suv resurslari, yer maydonlarini boshqarish, foydali qazilmalarni qazib olish. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 11. Havo, suv va tuproq sifati Havo, suv va tuproqning ifloslanish darajasiga taʼsir, ifloslantiruvchi moddalar chiqarilishi (emissiyasi) va oqava suvlarni chiqarish standartlari, shuningdek, atrof-muhit sifatini nazorat qilish tartiblarining oʻzgarishi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 12. Bioxilma-xillik va ekotizimlar Bioxilma-xillikni muhofaza qilish va ekotizimlar (masalan, oʻrmonlar, suv havzalari) holati, noyob va yoʻqolib borayotgan oʻsimliklar va hayvonlar turlariga taʼsir, ekotizimlarda koʻrsatiladigan xizmatlar doirasining kengayishi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 13. Iqlim oʻzgarishi va issiqxona gazlari chiqarilishi (emissiyasi) Energiya resurslaridan sanoat va maishiy isteʼmolda foydalanish natijasida ajralayotgan issiqxona gazlari, xavfli moddalar hajmining oʻzgarishi, energiya resurslari samaradorligi, iqlim oʻzgarishiga moslashish. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 14. Chiqindilarni boshqarish Chiqindilarni qayta ishlash, utilizatsiya qilish, chiqindilar hajmining oʻzgarishi, suv havzalariga va joy relyefiga zararli tashlamalarni tashlanishi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi 15. Inson salomatligi va hayot sifati Havo, suv, tuproq va shovqinli ifloslanish darajasining insonlarga taʼsiri, yashash sharoitlari va sifatining yomonlashuvi. □ Ijobiy taʼsir □ Salbiy taʼsir Izohlang. □ Taʼsir qilmaydi
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 30-martdagi 7-mh-son buyrugʻiga 3-ILOVA
Normativ-huquqiy hujjat loyihasining tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha kengaytirilgan
1. Loyiha turi va nomi 2. Ishlab chiquvchi 3. Vakolatli organlarning xulosalari olinganligi 4. Sana Tartibga solish taʼsirini baholash natijalari 5. Foyda va xarajat Joriy xarajat: qiymat Joriy foyda: qiymat Kutilayotgan xarajat: qiymat Kutilayotgan foyda: qiymat 6. Muammo tahlili muammo tavsifi; muammo taʼsir koʻrsatayotgan obyektlar va subyektlar (ularning soni); bartaraf etish yoki oldini olish rejalashtirilayotgan zarar (maksimal 15 qator) . 7. Davlat aralashuvi zarurati □ bozordagi muvaffaqiyatsizlik □ iqtisodiyotni barqarorlashtirish □ tartibga solishning samarasizligi □ tovar va xizmatlar bozorida monopollashuvning oldini olish □ ijtimoiy adolatni taʼminlash □ aholining salomatligi va jamiyat xavfsizligi uchun xavf-xatar □ atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan samarali foydalanish □ _______________________ Izohlang (maksimal 10 qator) . 8. Koʻzlangan maqsadlar va natija koʻzlangan maqsad va samaradorlikni aniqlash koʻrsatkichlari (indikatorlari); davlat aralashuvidan kutilayotgan natija va unga erishilishini aniqlash koʻrsatkichlari (aniq, oʻlchovli, maqbul, muddatli va boshqa mezonlar asosida) (maksimal 10 qator) . 9. Yechim muammoni hal qilishning muqobil usullari; muqobil usullar orasidan tanlangan maqbul usul; maqbul usulning boshqa usullarga nisbatan afzalligi (maksimal 15 qator) . Mazkur hisobotning toʻgʻriligi va maʼlumotlarning ishonchliligini tasdiqlayman. Davlat organi (tashkiloti) rahbari ____________________ __________________________ (imzo) (F.I.O.)
Tartibga solish taʼsirini baholash natijalariga oid
MAʼLUMOTLAR
1. Muammo tahlili va davlat aralashuvi zarurati
muammo vujudga kelgan soha;
sohaning huquqiy tartibga solinganlik holati (normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxati, shuningdek, tartibga solishdagi boʻshliqlar) va huquqni qoʻllash amaliyoti (murojaatlar, shikoyatlar, sud tartibidagi ishlar soni, xarakteri va mazmuni);
muammo taʼsir koʻrsatayotgan obyektlar va/yoki subyektlar (subyektlar sonining yillar kesimidagi oʻzgarish koʻrsatkichi);
muammoning mavjudligi sababli kelib chiqqan (chiqishi mumkin boʻlgan) salbiy oqibatlar;
muammoga oid statistik maʼlumotlar hamda boshqa miqdoriy va sifat koʻrsatkichlar (misol uchun, ushbu sohada muammo mavjudligi sababli 1,5 mingta qonun buzilishlar sodir etilgan boʻlib, jismoniy va yuridik shaxslarga 500 mln soʻm miqdorda zarar yetkazilgan);
tartibga solinishi kerak boʻlgan sohada davlat aralashuvining zarurati (sabablari).
2. Maqsadlar
tartibga solish orqali erishilishi lozim boʻlgan maqsadlar;
loyihani qabul qilishdan kutilayotgan natija;
har bir maqsad boʻyicha tartibga solish maqsadlariga erishish darajasini tavsiflovchi sifat va miqdoriy oʻlchov indikatorlari (koʻrsatkichlari);
indikatorlarni hisoblash usuli va maʼlumot manbalari.
3. Muqobil usullar tavsifi va taʼsir doirasi
tartibga solish maqsadlariga erishishga xizmat qiladigan muqobil usullar;
har bir usulning afzalliklari va kamchiliklari (aniq dalil va raqamlar bilan);
muqobil usullarning iqtisodiy sohaga (iqtisodiy rivojlanish, tadbirkorlik, kichik va oʻrta tadbirkorlik, davlat budjeti va fiskal siyosat, bandlik va mehnat bozori) taʼsiri;
muqobil usullarning ijtimoiy sohaga (ijtimoiy adolat va gender tenglik, kambagʻallik darajasi, sogʻliqni saqlash va oziq-ovqat) taʼsiri;
muqobil usullarning atrof-muhitga (tabiiy resurslar, havo, suv va tuproq sifati, bioxilma-xillik va ekotizimlar, iqlim oʻzgarishi va issiqxona gazlari chiqarilishi (emissiyasi), chiqindilarni boshqarish, inson salomatligi va hayot sifati) taʼsiri;
muqobil usullarning raqobat muhitiga (tovar ishlab chiqaruvchi yoki xizmat koʻrsatuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning (yetkazib beruvchilar) doirasi va soni cheklanishi, yetkazib beruvchilarning oʻzaro raqobatlashish imkoniyati chegaralanishi, bozor munosabatlarida oʻzaro raqobatlashishga qiziqishining pasayishi, yangi texnologiyalar, mahsulotlar yoki biznes modellarini amaliyotga joriy etishning cheklanishi, isteʼmolchilar uchun kerakli axborotni tanlash imkoni chegaralanishi) taʼsiri.
4. Muqobil usullarning iqtisodiy tahlili
Muqobil usullarni tahlil qilish va oʻzaro taqqoslashda hamda tanlangan usulning boshqa muqobil usullardan ustunligini asoslantirishda quyidagi metodlardan foydalanish mumkin:
foyda va xarajatlar tahlili metodi;
xarajatlar samaradorligi tahlili metodi;
koʻp mezonli tahlil metodi;
boshqa iqtisodiy tahlil usullari.
Tahlil natijalari quyidagi jadvalda aks ettiriladi:
Manfaatdor tomonlar Usullar Foyda Xarajat Xulosa 1-manfaatdor tomon 1-usul 2-usul 3-usul 2-manfaatdor tomon 1-usul 2-usul 3-usul …
5. Chora-tadbirlar
loyiha qabul qilinishi bilan unda belgilangan maqsadlarga erishish uchun zarur boʻlgan tashkiliy, texnik, uslubiy va boshqa chora-tadbirlar;
amalga oshirilishi belgilangan har bir chora-tadbirlar boʻyicha masʼul ijrochilar, amalga oshirish muddatlari, ularni moliyalashtirish hajmi va manbalari, amalga oshirish mexanizmi va kutilayotgan natija.
6. Muhokama natijalari
loyiha va TSTB hisoboti yuzasidan bildirilgan jamoatchilik muhokamasi natijalari, ekspertlar, ilmiy doira vakillarining taklif va mulohazalari;
taklif va mulohazalarni koʻrib chiqish natijalari.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 30-martdagi 7-mh-son buyrugʻiga 4-ILOVA
Normativ-huquqiy hujjatning tartibga solish taʼsirini baholash boʻyicha
1. Normativ-huquqiy hujjat turi, nomi va rekvizitlari 2. TSTBni oʻtkazuvchi davlat organi yoki tashkiloti 3. Vakolatli organlarning xulosalari olinganligi 4. Sana Tartibga solish taʼsirini baholash natijalari 5. Xulosa TSTBdan oʻtkazish natijalari boʻyicha normativ-huquqiy hujjatdagi tartibga solish usullarining amal qilishi maqsadga muvofiqligi, ularga oʻzgartirish kiritish lozimligi yoki ularni bekor qilish zarurligi toʻgʻrisida xulosa (maksimal 10 qator) . 6. Hujjatning taʼsir doirasi tartibga solish usuli taʼsir koʻrsatayotgan obyektlar va/yoki subyektlar (manfaatdor tomonlar) (maksimal 10 qator) . 7. Hujjatning natijadorligi va samaradorligi normativ-huquqiy hujjatning amal qilishi natijasida erishilgan maqsadlar, ularning natijadorligi va samaradorlik koʻrsatkichlari (maksimal 10 qator) . 8. Hujjatning ijobiy va salbiy oqibatlari normativ-huquqiy hujjatdagi tartibga solish usulini qoʻllashda vujudga kelgan ijobiy va salbiy oqibatlar (maksimal 10 qator) . Mazkur hisobotning toʻgʻriligi va maʼlumotlarning ishonchliligini tasdiqlayman. Davlat organi (tashkiloti) rahbari ____________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Tartibga solish taʼsirini baholash natijalariga oid
MAʼLUMOTLAR
1. Tartibga solish usulining taʼsir doirasi
tartibga solish usuli taʼsir koʻrsatayotgan obyektlar va/yoki subyektlar (manfaatdor tomonlar) (subyektlar sonining (ulushi) yillar kesimidagi oʻzgarish koʻrsatkichi).
2. Tartibga solish usulining natijadorligi koʻrsatkichlari
tartibga solish usuli bilan oʻrnatilgan tartibga solish vositasining natijadorligi, maqsadlarga erishilganligi (jumladan, loyihasi ishlab chiqilgan davrda qoʻyilgan maqsadlar, har bir maqsad boʻyicha prognoz qilingan indikativ koʻrsatkichlar, qoʻyilgan maqsadlarga erishilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar, erishilgan indikativ koʻrsatkichlar, ularning oʻlchov birligi va hisoblash usullari).
3. Tartibga solish usulining ijobiy va salbiy oqibatlari
tartibga solish usulining iqtisodiy sohaga (iqtisodiy rivojlanish, tadbirkorlik, kichik va oʻrta tadbirkorlik, davlat budjeti va fiskal siyosat, bandlik va mehnat bozori) taʼsiri;
tartibga solish usulining ijtimoiy sohaga (ijtimoiy adolat va gender tenglik, kambagʻallik darajasi, sogʻliqni saqlash va oziq-ovqat) taʼsiri;
tartibga solish usulining atrof-muhitga (tabiiy resurslar, havo, suv va tuproq sifati, bioxilma-xillik va ekotizimlar, iqlim oʻzgarishi va issiqxona gazlari chiqarilishi (emissiyasi), chiqindilarni boshqarish, inson salomatligi va hayot sifati) taʼsiri;
tartibga solish usulining raqobat muhitiga (tovar ishlab chiqaruvchi yoki xizmat koʻrsatuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning (yetkazib beruvchilar) doirasi va soni cheklanishi, yetkazib beruvchilarning oʻzaro raqobatlashish imkoniyati chegaralanishi, bozor munosabatlarida oʻzaro raqobatlashishga qiziqishining pasayishi, yangi texnologiyalar, mahsulotlar yoki biznes modellarini amaliyotga joriy etishning cheklanishi, isteʼmolchilar uchun kerakli axborotni tanlash imkoni chegaralanishi) taʼsiri.
4. Tartibga solish usulining samaradorligi (iqtisodiy tahlili)
Tartibga solish usulining samaradorligi quyidagi maʼlumotlar asosida iqtisodiy tahlil usullarini qoʻllagan holda oʻrganiladi:
erishilgan natija va sarflangan resurslardan foydalanish oʻrtasidagi bogʻliqlik;
manfaatdor tomonlarga keladigan tartibga solish xarajatlari, shuningdek, uning afzalliklari;
foyda va xarajatlarga taʼsir koʻrsatadigan omillar va ularning tartibga solish bilan bogʻliqligi;
tartibga solish usulining samaradorlik koʻrsatkichlariga oid boshqa maʼlumotlar.
Tartibga solish usulining samaradorligini tahlil qilishda quyidagi metodlardan foydalanish mumkin:
foyda va xarajatlar tahlili metodi;
xarajatlar samaradorligi tahlili metodi;
koʻp mezonli tahlil metodi;
boshqa iqtisodiy tahlil usullari.
Tahlil natijalari quyidagi jadvalda aks ettiriladi:
Manfaatdor tomonlar Tartibga solish usuli Foyda Xarajat Xulosa 1-manfaatdor tomon 2-manfaatdor tomon …
5. TSTB hisoboti muhokamadan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumot
TSTB hisobotini jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisida maʼlumot (jumladan, TSTB hisoboti muhokamaga qoʻyilgan davr, kelib tushgan takliflarni koʻrib chiqish natijasi);
ekspertlar, ilmiy doira vakillarining taklif va mulohazalari hamda ularni koʻrib chiqish natijalari.
6. Normativ-huquqiy hujjatni baholashga imkon beradigan boshqa maʼlumotlar
maʼlumotlar.
7. Xulosa
TSTBdan oʻtkazish natijalari boʻyicha normativ-huquqiy hujjatdagi tartibga solish usullarining amal qilishi maqsadga muvofiqligi, ularga oʻzgartirish kiritish lozimligi yoki ularni bekor qilish zarurligi toʻgʻrisida xulosa.
Vazir R. DAVLETOV
Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari B. KARIMOV
Vazir D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2021-yil 31-mart,
2021-yil 23-mart
2021-yil 29-mart
7-mh-son