UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

ТАРКИБИ

ҲИСОБОТ

СХЕМАСИ

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш маркази давлат муассасасини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги функцияларни жорий этиш:

давлат хизматларидан фойдаланишда кўп сўраладиган саволлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан аризаларни қабул қилиш ва мурожаат қилувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериш;

вазирликлар ва идоралар билан мурожаатлар ва бошқа масалалар юзасидан тезкор алоқа қилиш рақамлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириш;

юридик шахсларни, шу жумладан, нодавлат ташкилотларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш тартиби тўғрисидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиш;

ҳужжатлар ва шаклларнинг намуналарини, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий жавобларини жойлаштириш;

ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш, таълим, меҳнат ва оилавий муносабатлар, уй-жой коммунал хизматлари ва солиқ соҳасига оид хизматлар рўйхатини ўз ичига олган бошқа муҳим ҳаёт соҳаларига дахлдор батафсил маълумот бериш;

тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартиби, шунингдек, мавжуд имтиёз ва преференциялар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотларни тақдим этиш;

инвесторлар учун республика ҳудудларидаги инвестиция муҳитининг хусусиятлари, шунингдек, инвестиция учун қулай бўлган соҳалар тўғрисидаги маълумотларни кўп қўлланадиган хорижий тилларда шакллантириш.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;

аҳолини фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳолига, тадбиркорлик субъектларига ва нодавлат нотижорат ташкилотларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг ЯИДХПда мунтазам янгилаб борилишини ва маълумотлар долзарблигини таъминлаш;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий тушунтиришларини жойлаштириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан мурожаатларни қабул қилиш бўйича фаолиятни ташкил этиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва зарур ҳолларда уларни тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га йўналтириш.

аҳолининг турли ижтимоий қатламлари томонидан давлат хизматларидан фойдаланишда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш ва илмий таҳлил қилиш;

давлат хизматлари республиканинг барча ҳудудларига кириб бориш ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талабини ўрганиш;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида ундириладиган тўловларнинг мақбуллигини доимий таҳлил қилиш;

турли таҳлиллар (мурожаатлардаги масалалар, хорижий тажриба имплементацияси, давлат хизматлари марказларида ташкил етиладиган ғоялар акселераторларидан маълумотлар) асосида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонунчиликни манзилли такомиллаштириш бўйича таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

давлат хизматлари ва бизнес жараёнлари реинжиниринги соҳасидаги халқаро ва маҳаллий експертлар билан доимий ҳамкорлик олиб бориш.

3. Белгилансинки:

Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказнинг тузилмаси ва уставини тасдиқлайди;

давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган масалалар бўйича расмий тушунтириш олиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларига Марказ томонидан юборилган сўровлар етти иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади;

Марказ ўзига юклатилган асосий вазифаларни бажариш доирасида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларини жалб қилишга ҳақлидир;

Давлат хизматларини ривожлантириш маркази директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарма бошлиғига, ходимлари тегишлича марказий аппарат ходимларига тенглаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ЯИДХП фаолияти доирасида қуйидаги имкониятларни жорий этсин:

ЯИДХПдан фойдаланувчилар учун уларни қизиқтирган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотни шакллантириш ва тақдим этиш, кўп сўраладиган саволларга жавоблар, шунингдек, давлат хизматларига мурожаатларни қабул қилиш ва уларга онлайн-маслаҳат бериш;

Марказ томонидан ЯИДХПга ушбу қарорнинг 1-банди «б» кичик банди ҳамда 2-бандида назарда тутилган маълумотларни тўғридан-тўғри киритилиши ва янгилаб борилиши.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) 2021 йил 1 июнга қадар давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар, кўп бериладиган саволларга жавоблар, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги бошқа муҳим масалалар бўйича маълумотлар ЯИДХПда жойлаштирилишини;

в) икки ой муддатда:

Марказ фаолиятини ташкил этилишини, унинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини, шунингдек, Марказ малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

Қўнғироқлар орқали тушган мурожаатларни тегишли идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га йўналтириш имкониятига эга бўлган Ягона давлат хизматлари кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этиш чоралари кўрилишини;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) ягона реестри шакллантирилиши ва доимий янгилаб борилишини таъминласин.

6. Давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар доимий равишда қуйидагиларни таъминлаб борсинлар:

Марказга ЯИДХПдан давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни, кўп сўраладиган саволларга жавобларни, шунингдек, ўз функционал вазифалари доирасида бошқа мавжуд маълумотларни олиш ва янгилашда кўмаклашиш;

Марказга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида, шу жумладан имтиёзли кредитлар ва субсидиялар олиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, тегишли ҳужжатлар намуналарини тақдим этиш;

7. Қуйидагилар:

Давлат хизматларини ривожлантириш маркази орқали мурожаатларни қабул қилиш ва қўриб чиқиш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматлари кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотлари:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматлари кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом асосида ўзларининг идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўзларининг алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекцияси ҳар чоракда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолияти мониторингини олиб боришни ҳамда мониторинг натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилишини таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 179-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат хизматларини ривожлантириш маркази орқали мурожаатларни қабул қилиш ва қўриб чиқиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати I. Давлат хизматлари билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилиш тартиби 1-босқич Мурожаат қилувчи Давлат хизматларига оид масала юзасидан қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш. Иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар 2-босқич Оператор 1) Ўзини таништириб зарур маълумотларни маълум қилиш; 2) Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш бўйича интерфаол тарзда тушунтириш бериш. 20 дақиқа ичида Мурожаат қилувчи Операторнинг онлайн тушунтириши давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан фойдаланиш. Заруратга кўра Оператор Мурожаатга дарҳол жавоб бериш имкони бўлмаганда, мурожаатни ёзиб олиш ва икки кун муддатда батафсил (оғзаки ёки ёзма) жавоб бериш. 2 иш куни давомида II. Давлат хизматлари билан боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш тартиби 1-босқич Мурожаат қилувчи Давлат хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган масала юзасидан қўнғироқ қилиш. Иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар 2-босқич Оператор Давлат органлари ва ташкилотларининг алоқа хизматлари (ишонч телефони) ягона базасидан мурожаатдаги масала юзасидан ваколатли бўлган давлат органи ёки ташкилотининг алоқа хизматлари (ишонч телефони) билан дарҳол улаб бериш. 10 дақиқа ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 179-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Намунавий низом давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ишлаш тартиби, улар орқали жисмоний ва юридик шахслардан тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) — давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг телефон орқали мурожаатларини қабул қилиш, уларга жавоб бериш хизматларини кўрсатувчи ҳамда бунинг учун зарур бўлган ташкилий, техник, бошқа моддий ресурсларга бўлган ва ходимлари мавжуд бўлган ташкилот ёки бўлинма ҳисобланади.

3. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш давомийлиги 20 дақиқадан ошмаслиги лозим. Мазкур муддат тугагандан кейин мурожаат автоматик тарзда алоқа тармоғидан узилади.

2-боб. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил қилиш

4. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолияти амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, ички регламентлар, буйруқлар, шунингдек, ахборотга оид ҳамкорлик қилиш регламентларига мувофиқ амалга оширилади.

5. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг тизимига кирувчи таркибий бўлинма ҳисобланади.

Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) хизматларини кўрсатиш вазифалари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ҳам ташкил қилиниши мумкин.

6. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) иши қуйидаги режимда ташкил этилиши мумкин:

24 соат мобайнида туну кун фаолият олиб борадиган;

душанба — жума кунлари (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан соат13.00 гача ва соат 14.00 дан соат 18.00 гача фаолият олиб борадиган.

Давлат органлари ва ташкилотларига юклатилган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб тегишли идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)нинг иш режими мазкур давлат органи ёки ташкилотининг раҳбари томонидан алоҳида белгиланиши мумкин.

7. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали мурожаатлар бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қўнғироқ қилиш йўли билан амалга оширилади. Давлат органлари томонидан қўшимча телефон рақамлари жорий этилиши мумкин.

Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) рақамлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади ва мажбурий тарзда уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

3-боб. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)ни ташкил қилишнинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари

8. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) қуйидаги мақсадда ташкил қилинади:

давлат хизматларини, шу жумладан, электрон давлат хизматларни тақдим этиш билан боғлиқ ахборотдан фойдаланиш имкониятларини ошириш;

маълумот олиш ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш жараёнини тезлаштириш ҳисобига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланишга сарфланадиган вақт ва молиявий харажатларини камайтириш;

мурожаатларни қайта ишлаш ягона марказини ташкил қилиш ҳисобига давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш.

9. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)нинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

мурожаатчиларга давлат хизматларини тақдим этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида, давлат хизматлари бўйича маслаҳат бериш ва сўровларни қайта ишлаш;

шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мурожаат қилувчиларга давлат хизматининг ҳолати ва уларга давлат хизматини кўрсатиш натижалари ҳақидаги ахборотни тақдим этиш;

давлат хизматларини тақдим этиш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш мақсадида қабул қилинган мурожаатлар тўғрисидаги статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни таъминлаш;

мурожаат қилувчиларнинг давлат хизматларини тақдим этиш бўйича сўровларини бошқа идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га йўналтириш.

10. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) ўзига юкланган асосий вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:

мурожаат қилувчиларни мазкур Намунавий низомга 1-иловада назарда тутилган ахборот таркибида давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича ахборот билан таъминлаш;

давлат хизматларини кўрсатиш тартиби, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари, хизматлардан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар, шикоят қилиш тартиби тўғрисида маълумот бериш;

қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган ҳолатларда сўзлашувларни (ва бошқа бажарилган транзакцияларни) ёзиш, мурожаатларни идентификациялаш механизмларидан фойдаланиш;

мурожаатларни йўналтириш (навбатни ташкил қилиш, турли идентификацияловчи белгилар бўйича йўналтириш);

қабул қилинган мурожаатлар бўйича мазкур Намунавий низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ статистик ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш;

операторларнинг иш сифатини назорат қилиш.

4-боб. Идоравий алоқа марказларининг тузилмаси

11. Идоравий алоқа марказлари тузилмаси ва штат рўйхати бўйича ходимлари таркиби бўйсунувида бўлган давлат органи ёки ташкилотининг раҳбари билан келишув асосида идоравий алоқа маркази раҳбари томонидан тасдиқланади.

12. Идоравий алоқа марказининг тузилмаси, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, идоравий алоқа маркази учун намунавий ҳисобланади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:

а) идоравий алоқа маркази раҳбари — идоравий алоқа маркази бўлинмаларининг ўзаро ишлашини, ўз ваколатлари доирасида идоравий алоқа маркази мақсадларининг амалга оширилишини, уни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш талаблари бажарилишини, шунингдек кўп бериладиган саволлар рўйхатини ҳар ойда шакллантирилишини ва ташкилот раҳбаридан тасдиқланишини таъминлайди;

б) идоравий алоқа маркази операторлари гуруҳи — қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Намунавий низомга мувофиқ ҳамда хизматлар паспортидаги давлат хизматлари тўғрисидаги мавжуд ахборотга мувофиқ мурожаат қилувчиларга хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Мурожаат қилувчилар билан ўзаро ишлашда идоравий алоқа маркази операторлари керакли ахборотни тақдим этади ёки мурожаатни ваколатли давлат органлари ёки ташкилотларига йўналтиради. Идоравий алоқа марказининг ишлаш самарадорлигини ошириш учун бир нечта операторлар гуруҳлари шакллантирилиши мумкин.

Идоравий алоқа марказида 10 нафардан ортиқ операторлар ишлаганда идоравий алоқа маркази операторлари гуруҳи тузилади. Битта гуруҳ таркибига 10 нафардан кўп бўлмаган операторлар киради. Операторлар гуруҳларининг сони юклама ҳажмидан келиб чиқиб идоравий алоқа маркази раҳбари томонидан белгиланади.

Идоравий алоқа маркази операторлари гуруҳига идоравий алоқа маркази операторлари ва бош оператори киради.

Идоравий алоқа маркази бош оператори — Идоравий алоқа маркази операторлари гуруҳининг ишига раҳбарлик қилади ва уларнинг иш сифати учун жавобгар бўлади. Идоравий алоқа маркази бош оператори гуруҳдаги ҳар бир операторнинг бевосита раҳбари ҳисобланади ва уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва бошқа маъмурий масалалар бевосита бош оператор томонидан амалга оширилади;

в) сифат назорати бўйича менежер — Идоравий алоқа маркази операторларининг мурожаат қилувчилар билан алоқа қилишининг кундалик мониторингини олиб бориш ва иш сифати тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди.

Идоравий алоқа маркази давлат органи ёки ташкилотининг таркибида бўлса, сифат назорати бўйича менежер функциялари мазкур давлат органи ёки ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

г) техник хизмат кўрсатиш гуруҳи — телефон тармоқлари, ахборот-коммуникация тармоқлари ишлашининг техник қўллаб-қувватланишини, шунингдек, идоравий алоқа маркази учун ускуналарни маъмурий бошқариш, тегишли ахборот тизимларини ишчи ҳолатда сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни амалга оширади. Шунингдек, техник хизмат кўрсатиш гуруҳи ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун жавобгар бўлади.

Давлат органи ёки ташкилотининг таркибидаги идоравий алоқа маркази техник хизмат кўрсатиш гуруҳи функциялари мазкур давлат органи ёки ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

д) идоравий алоқа марказини моддий-техника ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари — идоравий алоқа марказининг ташкилий тузилмасига таъминловчи бўлинмалар (бухгалтерия, кадрлар бўлими, техник хизмат кўрсатиш бўлими) киритилади.

Ушбу бўлинмаларнинг тузилмаси ва таркиби идоравий алоқа марказининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб белгиланади. Идоравий алоқа маркази давлат органи ва ташкилотининг таркибида бўлса, бухгалтерия функциялари, ходимларни ҳисобга олиш, ходимларни танлаш ва бошқа таъминловчи функциялар мазкур давлат органи ёки ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

13. Давлат органи ёки ташкилотининг идоравий алоқа маркази хизматлари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида аутсорсинг тартибида ташқи ижрочи томонидан кўрсатилса, мазкур Намунавий низом билан белгиланган идоравий алоқа марказининг ташкилий тузилмасига ҳамда хизматларни кўрсатиш талабларига риоя этилади.

14. Идоравий алоқа маркази бўлинмалари тўғрисидаги низом идоравий алоқа маркази раҳбари томонидан тасдиқланади, бўлинмалар ходимлари ўртасида хизмат вазифалари ва мажбуриятларни тақсимлаш тегишли гуруҳлар раҳбарлари томонидан идоравий алоқа маркази раҳбари билан келишган ҳолда уларнинг функционал вазифасига мувофиқ амалга оширилади.

5-боб. Идоравий алоқа маркази (ишонч телефонлари) фаолиятини назорат қилиш

15. Идоравий алоқа маркази ва ишонч телефонлари фаолиятини назорат қилиш идоравий мансуб давлат органи ёки ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

16. Идоравий алоқа маркази ва ишонч телефонлари фаолиятини назорат қилиш идоравий алоқа маркази ва ишонч телефонларига тушган мурожаатлар ҳисоботи ( 2-илова ) ва бошқа маълумотлар асосида амалга оширилади.

6-боб. Идоравий алоқа маркази (ишонч телефонлари)нинг автоматлаштирилган ахборот тизими

17. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва ҳисоботини юритиш имконини берадиган автоматлаштирилган ахборот тизими билан таъминланган бўлиши керак.

18. Автоматлаштирилган ахборот тизими қуйидаги асосий қуйи тизимларга эга бўлиши керак:

қўнғироқларни қабул қилиш ва қўнғироқларни бошқа рақамга йўналтириш, бир вақтнинг ўзида бир нечта қўнғироқларни қайта ишлаш, кирувчи қўнғироқлар ва хизмат кўрсатишнинг асосий параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш учун мўлжалланган қўнғироқларни қайта ишлаш қуйи тизими;

тушган мурожаатларни мавзуси бўйича рўйхатга олиш, мурожаатларни тегишли давлат органи ва ташкилотининг мутахассисларига юбориш, мурожаатлар ҳолатини кузатиб бориш ва зарур ҳисоботларни шакллантириш учун мўлжалланган мурожаатларни рўйхатга олиш қуйи тизими;

мурожаатлар операторлар томонидан бошқарилиши учун электрон сценарийларни ўз ичига олган ҳамда тез-тез бериладиган саволларга жавоблар рўйхатини ўз ичига олган билимлар базаси қуйи тизими;

ахборотни қайта ишлаш ва телефон хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан хизматлар тақдим этиш сифатини назорат қилиш имконияти учун мўлжалланган мониторинг ва назорат қуйи тизими;

давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа ахборот тизими билан ўзаро идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш ҳамда ахборотни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган электрон ҳамкорлик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш қуйи тизими.

19. Идоравий алоқа марказининг автоматлаштирилган ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази билан ушбу Намунавий низомнинг 18-бандида кўрсатилган қуйи тизимлар мавжудлиги юзасидан келишилган ҳолда жорий этилади.

20. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали тушаётган мурожаатларни тўплаш ва умумлаштириш учун телефон сўзлашувларини ёзиш функцияси билан жиҳозланган телефон аппаратларидан ёки тегишли автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланилади. Телефон сўзлашувлари камида икки ой мобайнида сақланади.

21. Жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатларининг матни автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирилади ва камида икки йил мобайнида сақланади.

7-боб. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби

22. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали 3-иловада келтирилган схемага кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг қуйидаги мурожаатлари қабул қилинади:

аризалар — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаатлар;

таклифлар — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаатлар;

шикоятлар — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаатлар.

23. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали телефон қўнғироқларига жавоб беришда қўнғироқни қабул қилувчи масъул оператор:

ўзини таништириши (ўз фамилияси, исми, лавозими ёки шахсий рақамини айтиши);

кўп бериладиган саволлар рўйхатидаги савол берилган тақдирда рўйхатдан ўтказмасдан ўзи жавоб бериши;

қўнғироқ қилган шахсга унинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш учун ишлашини тушунтириши, шунингдек, қасддан ёлғон маълумот тақдим этилиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилиши;

қўнғироқ қилган шахсга ушбу Намунавий низомнинг 24-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши;

жисмоний ва юридик шахслар билан телефон орқали суҳбатлашганда муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳамда саволларга аниқ, қонунчилик доирасида жавоб берган ҳолда хушмуомалалик билан мулоқот олиб бориши шарт.

24. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали мурожаат қилишда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, ўзлари вакил сифатида манфаатларини ифодалаётган тадбиркорлик субъектининг номини, жавоб юбориладиган почта манзилини, қайта боғланиш учун телефон рақамини маълум қилиши, шунингдек, мурожаатнинг моҳияти ва мазмунини баён қилиши шарт.

25. Қўнғироқ қилувчи шахсдан мурожаат қилиш мавзусига тегишли бўлмаган маълумотларнинг сўралишига йўл қўйилмайди.

26. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали тушган мурожаатлар давлат органларининг масъул ходимлари томонидан умумлаштирилиб, ижро интизомини назорат қилиш тизимида рўйхатдан ўтказилади ва кўриб чиқиш учун тегишли давлат органи раҳбариятига киритилади.

27. Ушбу Намунавий низомнинг 24-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотлар тақдим этилмаган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилмайди ва кўриб чиқилмайди.

28. Қабул қилинган мурожаатни кўриб чиқиш учун давлат органи раҳбарияти бир иш куни мобайнида тегишли таркибий бўлинмани белгилайди.

29. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали тушган мурожаатлар уни қабул қилган давлат органи томонидан кўриб чиқилади, ҳудудий тегишлилиги бўйича кўриладиган мурожаатлар бундан мустасно.

Зарур ҳолларда мурожаатда кўрсатилган ҳолат мурожаат қилувчини жалб этган ҳолда жойнинг ўзига чиқиб ўрганилиши мумкин.

30. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда ушбу аниқланган қонун бузилишлари, уларнинг сабаблари ва қонун бузилишига олиб келаётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши шарт.

31. Давлат органларининг зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юкланган масъул ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар тушган тақдирда, бундай мурожаатларнинг мазкур шахсларнинг бевосита ўзи кўриб чиқиши тақиқланади.

32. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали кўриб чиқилиши давлат органларининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатлар тушган тақдирда, давлат органларининг масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда тушунтириш берилади ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

33. Мурожаатларни кўриб чиқиш «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

34. Мурожаатни кўриб чиққан давлат органи ёки ташкилоти мурожаат муаллифига кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ёзма шаклда хабар бериши шарт.

Мурожаат муаллифига берилган ёзма жавобнинг нусхаси давлат органларида сақланади.

35. Давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келаётган сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида белгиланган тартибда аризалар, таклифлар ва шикоятлар ҳисоботини юритади, уларни умумлаштириб, таҳлил қилади.

36. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали тушган аризалар, таклифлар ва шикоятлар бўйича статистик маълумотларни давлат органларининг расмий веб-сайтида жойлаштириш давлат органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигига доир талабга риоя қилган ҳолда ҳафталик асосда таъминлаб борилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

37. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали олинган ахборот билан ишловчи шахслар олинган маълумотларнинг махфийлигига доир талабга риоя қилиниши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар бўладилар.

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга 1-ИЛОВА

Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) томонидан бериладиган давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги ахборот

Т/р Ахборот таркиби 1. Давлат хизматини кўрсатиш шартлари 2. Давлат хизматини кўрсатишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари 3. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби 4. Давлат хизматини кўрсатиш натижаси 5. Давлат хизматини кўрсатиш муддатлари 6. Давлат хизматини кўрсатиш нархи 7. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар 8. Давлат органи ёки ташкилотининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби 9. Давлат хизматини тақдим этувчи давлат органи ёки ташкилотининг манзили, телефонлари (шу жумладан, ишонч телефони), иш режими 10. Давлат хизматини кўрсатишнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида ахборот

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга 2-ИЛОВА

Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га тушган мурожаатлар бўйича

Сана Линияга келиб тушган қўнғироқлар (бирлик) Қабул қилинган қўнғироқлар (бирлик) Ўтказиб юборилган қўнғироқлар (бирлик) Суҳбатнинг умумий давомийлиги (дақ. сек.) Суҳбатнинг ўртача давомийлиги (дақ. сек.) Чиқувчи қўнғироқлар бирлик) __.__.__ ______ ______ ______ ______ ______ ______

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга 3-ИЛОВА

Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Мурожаат қилувчи 1) Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш. 2) Давлат хизматларини ривожлантириш маркази орқали қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш. Эҳтиёжга кўра 2-босқич Оператор 1) Ўзини таништириб зарур маълумотларни маълум қилиш; 2) Мурожаат билан ишлаш: а) кўп бериладиган саволлар рўйхатидаги савол берилган тақдирда рўйхатдан ўтказмасдан ўзи жавоб бериш; б) мурожаатни ижро интизомини назорат қилиш тизимида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун давлат органи раҳбариятига киритиш; в) ваколатига кирмайдиган масала бўлса, тегишли ваколатли органга мурожаат қилишни маслаҳат бериш. Бир иш куни мобайнида 3-босқич Давлат органи раҳбарияти Мурожаатни кўриб чиқишга масъул таркибий бўлинмани белгилаш. Бир иш куни мобайнида 4-босқич Давлат органи масъул таркибий бўлинмаси 1) Мурожаатни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш; 2) Зарур ҳолларда мурожаат қилувчини жалб қилган ҳолда жойининг ўзига чиқиб мурожаатни ўрганиш; 3) Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича ёзма хат ёки тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш ва раҳбариятга имзога киритиш. Қонунчиликда белгиланган муддатда 5-босқич Давлат органи раҳбарияти Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилиш ва мурожаат қилувчини ёзма шаклда хабардор қилиш. Бир иш куни мобайнида 6-босқич Оператор ёки белгиланган масъул ходим 1) Мурожаат кўриб чиқилганлиги ҳолатини ижро интизомини назорат қилиш тизимида қайд этиш ва назоратдан ечиш; 2) Статистик маълумотларни веб-сайтга жойлаштириб бориш. Бир иш куни мобайнида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 апрель,

179-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 09/21/179/0277-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

NAMUNAVIY NIZOM

TARKIBI

HISOBOT

SXEMASI

Aholi va tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatiladigan davlat xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot berish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat xizmatlaridan foydalanish jarayonida aholiga va tadbirkorlik subyektlariga axborot xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining quyidagilar toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlarini rivojlantirish markazi davlat muassasasini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil qilish;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) aholi va tadbirkorlik subyektlari uchun quyidagi funksiyalarni joriy etish:

davlat xizmatlaridan foydalanishda koʻp soʻraladigan savollar toʻgʻrisida maʼlumot berish, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan arizalarni qabul qilish va murojaat qiluvchilarga onlayn-konsultatsiyalar va tegishli tushuntirishlar berish;

vazirliklar va idoralar bilan murojaatlar va boshqa masalalar yuzasidan tezkor aloqa qilish raqamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar joylashtirish;

yuridik shaxslarni, shu jumladan, nodavlat tashkilotlarni tashkil etish va roʻyxatdan oʻtkazish, tadbirkorlik faoliyatini boshlash tartibi toʻgʻrisidagi barcha zarur maʼlumotlarni taqdim etish;

hujjatlar va shakllarning namunalarini, shuningdek, davlat xizmatlaridan foydalanish masalalari boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning rasmiy javoblarini joylashtirish;

ijtimoiy soha, sogʻliqni saqlash, taʼlim, mehnat va oilaviy munosabatlar, uy-joy kommunal xizmatlari va soliq sohasiga oid xizmatlar roʻyxatini oʻz ichiga olgan boshqa muhim hayot sohalariga daxldor batafsil maʼlumot berish;

tadbirkorlik faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlari, litsenziyalash va ruxsatnomalar berish tartibi, shuningdek, mavjud imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisida tizimlashtirilgan maʼlumotlarni taqdim etish;

investorlar uchun respublika hududlaridagi investitsiya muhitining xususiyatlari, shuningdek, investitsiya uchun qulay boʻlgan sohalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻp qoʻllanadigan xorijiy tillarda shakllantirish.

2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

aholi va tadbirkorlik subyektlariga huquqiy masalalar boʻyicha bepul maslahat va tushuntirishlar berish;

aholini fuqarolar, tadbirkorlik subyektlari va nodavlat notijorat tashkilotlarning kundalik hayotini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlari va davlat xizmatlari toʻgʻrisidagi axborot bilan taʼminlash;

aholi va tadbirkorlik subyektlarining huquqiy masalalar boʻyicha murojaatlarini tahlil qilish, huquqni qoʻllash amaliyoti va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash;

aholiga, tadbirkorlik subyektlariga va nodavlat notijorat tashkilotlarga koʻrsatiladigan davlat xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning YIDXPda muntazam yangilab borilishini va maʼlumotlar dolzarbligini taʼminlash;

YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning rasmiy tushuntirishlarini joylashtirish;

aholi va tadbirkorlik subyektlaridan murojaatlarni qabul qilish boʻyicha faoliyatni tashkil etish;

aholi va tadbirkorlik subyektlarining murojaatlarini qabul qilish va zarur hollarda ularni tegishli davlat organlari va boshqa tashkilotlarning idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ga yoʻnaltirish.

aholining turli ijtimoiy qatlamlari tomonidan davlat xizmatlaridan foydalanishda yuzaga keladigan muammolarni aniqlash va ilmiy tahlil qilish;

davlat xizmatlari respublikaning barcha hududlariga kirib borish holatini tahlil qilish va hududlarda istiqomat qiluvchi aholining davlat xizmatlariga boʻlgan talabini oʻrganish;

vakolatli davlat organlari va tashkilotlari tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishida undiriladigan toʻlovlarning maqbulligini doimiy tahlil qilish;

turli tahlillar (murojaatlardagi masalalar, xorijiy tajriba implementatsiyasi, davlat xizmatlari markazlarida tashkil yetiladigan gʻoyalar akseleratorlaridan maʼlumotlar) asosida davlat xizmatlari koʻrsatish sohasida qonunchilikni manzilli takomillashtirish boʻyicha takliflar va normativ-huquqiy hujjat loyihalarini ishlab chiqish;

davlat xizmatlari va biznes jarayonlari reinjiniringi sohasidagi xalqaro va mahalliy ekspertlar bilan doimiy hamkorlik olib borish.

3. Belgilansinki:

Markaz va uning tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Markazning tuzilmasi va ustavini tasdiqlaydi;

davlat xizmatlaridan foydalanish jarayonida kelib chiqadigan masalalar boʻyicha rasmiy tushuntirish olish uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlariga Markaz tomonidan yuborilgan soʻrovlar yetti ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqiladi;

Markaz oʻziga yuklatilgan asosiy vazifalarni bajarish doirasida fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida davlat organlari va boshqa tashkilotlarning masʼul xodimlarini jalb qilishga haqlidir;

Davlat xizmatlarini rivojlantirish markazi direktori maqomi va mehnatga haq toʻlash shartlariga koʻra Adliya vazirligi markaziy apparati boshqarma boshligʻiga, xodimlari tegishlicha markaziy apparat xodimlariga tenglashtiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda YIDXP faoliyati doirasida quyidagi imkoniyatlarni joriy etsin:

YIDXPdan foydalanuvchilar uchun ularni qiziqtirgan davlat xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotni shakllantirish va taqdim etish, koʻp soʻraladigan savollarga javoblar, shuningdek, davlat xizmatlariga murojaatlarni qabul qilish va ularga onlayn-maslahat berish;

Markaz tomonidan YIDXPga ushbu qarorning 1-bandi “b” kichik bandi hamda 2-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni toʻgʻridan toʻgʻri kiritilishi va yangilab borilishi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

a) 2021-yil 1-iyunga qadar davlat xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, koʻp beriladigan savollarga javoblar, shuningdek, aholi va tadbirkorlik subyektlari faoliyatidagi boshqa muhim masalalar boʻyicha maʼlumotlar YIDXPda joylashtirilishini;

v) ikki oy muddatda:

Markaz faoliyatini tashkil etilishini, uning tuzilmasi va ustavi tasdiqlanishini, shuningdek, Markaz malakali mutaxassislar bilan toʻldirilishini;

Qoʻngʻiroqlar orqali tushgan murojaatlarni tegishli idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ga yoʻnaltirish imkoniyatiga ega boʻlgan Yagona davlat xizmatlari koʻrsatish axborot-aloqa markazi faoliyatini tashkil etish choralari koʻrilishini;

davlat xizmatlari koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlarning idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) yagona reyestri shakllantirilishi va doimiy yangilab borilishini taʼminlasin.

6. Davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar doimiy ravishda quyidagilarni taʼminlab borsinlar:

Markazga YIDXPdan davlat xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, koʻp soʻraladigan savollarga javoblarni, shuningdek, oʻz funksional vazifalari doirasida boshqa mavjud maʼlumotlarni olish va yangilashda koʻmaklashish;

Markazga aholi va tadbirkorlik subyektlariga berilgan imtiyozlar va preferensiyalar toʻgʻrisida, shu jumladan imtiyozli kreditlar va subsidiyalar olish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, tegishli hujjatlar namunalarini taqdim etish;

7. Quyidagilar:

Davlat xizmatlarini rivojlantirish markazi orqali murojaatlarni qabul qilish va qoʻrib chiqish sxemasi 1-ilovaga muvofiq;

Davlat organlari va tashkilotlarining davlat xizmatlari koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

8. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) mavjud boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari:

ikki hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasidagi nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi bilan kelishgan holda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlarining davlat xizmatlari koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom asosida oʻzlarining idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqsinlar va tasdiqlasinlar;

bir oy muddatda idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq oʻzlarining aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etsinlar.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasidagi nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi har chorakda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyati monitoringini olib borishni hamda monitoring natijasi boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga maʼlumot kiritilishini taʼminlasin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-apreldagi 179-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat xizmatlarini rivojlantirish markazi orqali murojaatlarni qabul qilish va qoʻrib chiqish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati I. Davlat xizmatlari bilan bogʻliq murojaatlarni qabul qilish tartibi 1-bosqich Murojaat qiluvchi Davlat xizmatlariga oid masala yuzasidan qoʻngʻiroq qilib murojaat qilish. Ish kunlari soat 9.00 dan 18.00 ga qadar 2-bosqich Operator 1) Oʻzini tanishtirib zarur maʼlumotlarni maʼlum qilish; 2) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va Davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatiladigan xizmatlardan foydalanish boʻyicha interfaol tarzda tushuntirish berish. 20 daqiqa ichida Murojaat qiluvchi Operatorning onlayn tushuntirishi davomida Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatidan foydalanish. Zaruratga koʻra Operator Murojaatga darhol javob berish imkoni boʻlmaganda, murojaatni yozib olish va ikki kun muddatda batafsil (ogʻzaki yoki yozma) javob berish. 2 ish kuni davomida II. Davlat xizmatlari bilan bogʻliq boʻlmagan murojaatlarni qabul qilish tartibi 1-bosqich Murojaat qiluvchi Davlat xizmatlaridan foydalanish bilan bogʻliq boʻlmagan masala yuzasidan qoʻngʻiroq qilish. Ish kunlari soat 9.00 dan 18.00 ga qadar 2-bosqich Operator Davlat organlari va tashkilotlarining aloqa xizmatlari (ishonch telefoni) yagona bazasidan murojaatdagi masala yuzasidan vakolatli boʻlgan davlat organi yoki tashkilotining aloqa xizmatlari (ishonch telefoni) bilan darhol ulab berish. 10 daqiqa ichida

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-apreldagi 179-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining davlat xizmatlarini koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Namunaviy nizom davlat organlari va tashkilotlarida davlat xizmatlarini koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish, ularning ishlash tartibi, ular orqali jismoniy va yuridik shaxslardan tushadigan murojaatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va koʻrib chiqish tartibini belgilaydi.

2. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) — davlat organlari va tashkilotlari tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslarning telefon orqali murojaatlarini qabul qilish, ularga javob berish xizmatlarini koʻrsatuvchi hamda buning uchun zarur boʻlgan tashkiliy, texnik, boshqa moddiy resurslarga boʻlgan va xodimlari mavjud boʻlgan tashkilot yoki boʻlinma hisoblanadi.

3. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali tushayotgan murojaatlarni qabul qilish davomiyligi 20 daqiqadan oshmasligi lozim. Mazkur muddat tugagandan keyin murojaat avtomatik tarzda aloqa tarmogʻidan uziladi.

2-bob. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil qilish

4. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyati amaldagi qonunchilik hujjatlariga, ushbu Nizomga, ichki reglamentlar, buyruqlar, shuningdek, axborotga oid hamkorlik qilish reglamentlariga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) tegishli davlat organlari va tashkilotlarining tizimiga kiruvchi tarkibiy boʻlinma hisoblanadi.

Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) xizmatlarini koʻrsatish vazifalari fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida ham tashkil qilinishi mumkin.

6. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) ishi quyidagi rejimda tashkil etilishi mumkin:

24 soat mobaynida tunu kun faoliyat olib boradigan;

dushanba — juma kunlari (bayram kunlaridan tashqari) soat 09.00 dan soat13.00 gacha va soat 14.00 dan soat 18.00 gacha faoliyat olib boradigan.

Davlat organlari va tashkilotlariga yuklatilgan vazifalar va funksiyalardan kelib chiqib tegishli idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ning ish rejimi mazkur davlat organi yoki tashkilotining rahbari tomonidan alohida belgilanishi mumkin.

7. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali murojaatlar butun Oʻzbekiston Respublikasi hududidan qoʻngʻiroq qilish yoʻli bilan amalga oshiriladi. Davlat organlari tomonidan qoʻshimcha telefon raqamlari joriy etilishi mumkin.

Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) raqamlari tegishli davlat organlari va tashkilotlari tomonidan mustaqil belgilanadi va majburiy tarzda ularning rasmiy veb-saytlarida joylashtiriladi.

3-bob. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ni tashkil qilishning maqsadi, asosiy vazifalari va funksiyalari

8. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) quyidagi maqsadda tashkil qilinadi:

davlat xizmatlarini, shu jumladan, elektron davlat xizmatlarni taqdim etish bilan bogʻliq axborotdan foydalanish imkoniyatlarini oshirish;

maʼlumot olish va kerakli hujjatlarni tayyorlash jarayonini tezlashtirish hisobiga aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanishga sarflanadigan vaqt va moliyaviy xarajatlarini kamaytirish;

murojaatlarni qayta ishlash yagona markazini tashkil qilish hisobiga davlat organlari va tashkilotlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini oshirish.

9. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

murojaatchilarga davlat xizmatlarini taqdim etish hamda davlat organlari va tashkilotlarining faoliyati toʻgʻrisida, davlat xizmatlari boʻyicha maslahat berish va soʻrovlarni qayta ishlash;

shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq murojaat qiluvchilarga davlat xizmatining holati va ularga davlat xizmatini koʻrsatish natijalari haqidagi axborotni taqdim etish;

davlat xizmatlarini taqdim etish sifati monitoringini olib borish va nazorat qilish maqsadida qabul qilingan murojaatlar toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlarni yigʻish va qayta ishlashni taʼminlash;

murojaat qiluvchilarning davlat xizmatlarini taqdim etish boʻyicha soʻrovlarini boshqa idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ga yoʻnaltirish.

10. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) oʻziga yuklangan asosiy vazifalardan kelib chiqib quyidagi funksiyalarni bajaradi:

murojaat qiluvchilarni mazkur Namunaviy nizomga 1-ilovada nazarda tutilgan axborot tarkibida davlat xizmatlari koʻrsatilishi boʻyicha axborot bilan taʼminlash;

davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi, shu jumladan, davlat xizmatlari koʻrsatish muddatlari, xizmatlardan foydalanish uchun zarur boʻlgan hujjatlarga qoʻyiladigan talablar, shikoyat qilish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot berish;

qonunchilik hujjatlariga zid kelmaydigan holatlarda soʻzlashuvlarni (va boshqa bajarilgan tranzaksiyalarni) yozish, murojaatlarni identifikatsiyalash mexanizmlaridan foydalanish;

murojaatlarni yoʻnaltirish (navbatni tashkil qilish, turli identifikatsiyalovchi belgilar boʻyicha yoʻnaltirish);

qabul qilingan murojaatlar boʻyicha mazkur Namunaviy nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq statistik va tahliliy hisobotlarni shakllantirish;

operatorlarning ish sifatini nazorat qilish.

4-bob. Idoraviy aloqa markazlarining tuzilmasi

11. Idoraviy aloqa markazlari tuzilmasi va shtat roʻyxati boʻyicha xodimlari tarkibi boʻysunuvida boʻlgan davlat organi yoki tashkilotining rahbari bilan kelishuv asosida idoraviy aloqa markazi rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

12. Idoraviy aloqa markazining tuzilmasi, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, idoraviy aloqa markazi uchun namunaviy hisoblanadi va oʻz ichiga quyidagilarni oladi:

a) idoraviy aloqa markazi rahbari — idoraviy aloqa markazi boʻlinmalarining oʻzaro ishlashini, oʻz vakolatlari doirasida idoraviy aloqa markazi maqsadlarining amalga oshirilishini, uni joylashtirish va xizmat koʻrsatish talablari bajarilishini, shuningdek koʻp beriladigan savollar roʻyxatini har oyda shakllantirilishini va tashkilot rahbaridan tasdiqlanishini taʼminlaydi;

b) idoraviy aloqa markazi operatorlari guruhi — qonunchilik hujjatlari, mazkur Namunaviy nizomga muvofiq hamda xizmatlar pasportidagi davlat xizmatlari toʻgʻrisidagi mavjud axborotga muvofiq murojaat qiluvchilarga xizmat koʻrsatishni taʼminlaydi.

Murojaat qiluvchilar bilan oʻzaro ishlashda idoraviy aloqa markazi operatorlari kerakli axborotni taqdim etadi yoki murojaatni vakolatli davlat organlari yoki tashkilotlariga yoʻnaltiradi. Idoraviy aloqa markazining ishlash samaradorligini oshirish uchun bir nechta operatorlar guruhlari shakllantirilishi mumkin.

Idoraviy aloqa markazida 10 nafardan ortiq operatorlar ishlaganda idoraviy aloqa markazi operatorlari guruhi tuziladi. Bitta guruh tarkibiga 10 nafardan koʻp boʻlmagan operatorlar kiradi. Operatorlar guruhlarining soni yuklama hajmidan kelib chiqib idoraviy aloqa markazi rahbari tomonidan belgilanadi.

Idoraviy aloqa markazi operatorlari guruhiga idoraviy aloqa markazi operatorlari va bosh operatori kiradi.

Idoraviy aloqa markazi bosh operatori — Idoraviy aloqa markazi operatorlari guruhining ishiga rahbarlik qiladi va ularning ish sifati uchun javobgar boʻladi. Idoraviy aloqa markazi bosh operatori guruhdagi har bir operatorning bevosita rahbari hisoblanadi va ularni oʻqitish, malakasini oshirish va boshqa maʼmuriy masalalar bevosita bosh operator tomonidan amalga oshiriladi;

v) sifat nazorati boʻyicha menejer — Idoraviy aloqa markazi operatorlarining murojaat qiluvchilar bilan aloqa qilishining kundalik monitoringini olib borish va ish sifati toʻgʻrisidagi tahliliy hisobotlar tayyorlanishini taʼminlaydi.

Idoraviy aloqa markazi davlat organi yoki tashkilotining tarkibida boʻlsa, sifat nazorati boʻyicha menejer funksiyalari mazkur davlat organi yoki tashkilotining tegishli tarkibiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi;

g) texnik xizmat koʻrsatish guruhi — telefon tarmoqlari, axborot-kommunikatsiya tarmoqlari ishlashining texnik qoʻllab-quvvatlanishini, shuningdek, idoraviy aloqa markazi uchun uskunalarni maʼmuriy boshqarish, tegishli axborot tizimlarini ishchi holatda saqlash va ularga texnik xizmat koʻrsatishni amalga oshiradi. Shuningdek, texnik xizmat koʻrsatish guruhi axborot xavfsizligini taʼminlash, shaxsiy maʼlumotlarni himoya qilish uchun javobgar boʻladi.

Davlat organi yoki tashkilotining tarkibidagi idoraviy aloqa markazi texnik xizmat koʻrsatish guruhi funksiyalari mazkur davlat organi yoki tashkilotining tegishli tarkibiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi;

d) idoraviy aloqa markazini moddiy-texnika va kadrlar bilan taʼminlash boʻlinmalari — idoraviy aloqa markazining tashkiliy tuzilmasiga taʼminlovchi boʻlinmalar (buxgalteriya, kadrlar boʻlimi, texnik xizmat koʻrsatish boʻlimi) kiritiladi.

Ushbu boʻlinmalarning tuzilmasi va tarkibi idoraviy aloqa markazining tashkiliy-huquqiy shakliga qarab belgilanadi. Idoraviy aloqa markazi davlat organi va tashkilotining tarkibida boʻlsa, buxgalteriya funksiyalari, xodimlarni hisobga olish, xodimlarni tanlash va boshqa taʼminlovchi funksiyalar mazkur davlat organi yoki tashkilotining tegishli tarkibiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

13. Davlat organi yoki tashkilotining idoraviy aloqa markazi xizmatlari fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida autsorsing tartibida tashqi ijrochi tomonidan koʻrsatilsa, mazkur Namunaviy nizom bilan belgilangan idoraviy aloqa markazining tashkiliy tuzilmasiga hamda xizmatlarni koʻrsatish talablariga rioya etiladi.

14. Idoraviy aloqa markazi boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizom idoraviy aloqa markazi rahbari tomonidan tasdiqlanadi, boʻlinmalar xodimlari oʻrtasida xizmat vazifalari va majburiyatlarni taqsimlash tegishli guruhlar rahbarlari tomonidan idoraviy aloqa markazi rahbari bilan kelishgan holda ularning funksional vazifasiga muvofiq amalga oshiriladi.

5-bob. Idoraviy aloqa markazi (ishonch telefonlari) faoliyatini nazorat qilish

15. Idoraviy aloqa markazi va ishonch telefonlari faoliyatini nazorat qilish idoraviy mansub davlat organi yoki tashkiloti, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

16. Idoraviy aloqa markazi va ishonch telefonlari faoliyatini nazorat qilish idoraviy aloqa markazi va ishonch telefonlariga tushgan murojaatlar hisoboti ( 2-ilova ) va boshqa maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.

6-bob. Idoraviy aloqa markazi (ishonch telefonlari)ning avtomatlashtirilgan axborot tizimi

17. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) aholi va tadbirkorlik subyektlarining murojaatlarini qabul qilish, qayta ishlash va hisobotini yuritish imkonini beradigan avtomatlashtirilgan axborot tizimi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

18. Avtomatlashtirilgan axborot tizimi quyidagi asosiy quyi tizimlarga ega boʻlishi kerak:

qoʻngʻiroqlarni qabul qilish va qoʻngʻiroqlarni boshqa raqamga yoʻnaltirish, bir vaqtning oʻzida bir nechta qoʻngʻiroqlarni qayta ishlash, kiruvchi qoʻngʻiroqlar va xizmat koʻrsatishning asosiy parametrlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobga olish va saqlash uchun moʻljallangan qoʻngʻiroqlarni qayta ishlash quyi tizimi;

tushgan murojaatlarni mavzusi boʻyicha roʻyxatga olish, murojaatlarni tegishli davlat organi va tashkilotining mutaxassislariga yuborish, murojaatlar holatini kuzatib borish va zarur hisobotlarni shakllantirish uchun moʻljallangan murojaatlarni roʻyxatga olish quyi tizimi;

murojaatlar operatorlar tomonidan boshqarilishi uchun elektron ssenariylarni oʻz ichiga olgan hamda tez-tez beriladigan savollarga javoblar roʻyxatini oʻz ichiga olgan bilimlar bazasi quyi tizimi;

axborotni qayta ishlash va telefon xizmatlarini koʻrsatish markazlari tomonidan xizmatlar taqdim etish sifatini nazorat qilish imkoniyati uchun moʻljallangan monitoring va nazorat quyi tizimi;

davlat organlari va tashkilotlarining boshqa axborot tizimi bilan oʻzaro idoralararo elektron hamkorlik qilish hamda axborotni himoya qilish uchun moʻljallangan elektron hamkorlik va axborot xavfsizligini taʼminlash quyi tizimi.

19. Idoraviy aloqa markazining avtomatlashtirilgan axborot tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari markazi bilan ushbu Namunaviy nizomning 18-bandida koʻrsatilgan quyi tizimlar mavjudligi yuzasidan kelishilgan holda joriy etiladi.

20. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali tushayotgan murojaatlarni toʻplash va umumlashtirish uchun telefon soʻzlashuvlarini yozish funksiyasi bilan jihozlangan telefon apparatlaridan yoki tegishli avtomatlashtirilgan axborot tizimidan foydalaniladi. Telefon soʻzlashuvlari kamida ikki oy mobaynida saqlanadi.

21. Jismoniy va yuridik shaxslarning barcha murojaatlarining matni avtomatlashtirilgan axborot tizimida shakllantiriladi va kamida ikki yil mobaynida saqlanadi.

7-bob. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali murojaatlarni qabul qilish va koʻrib chiqish tartibi

22. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali 3-ilovada keltirilgan sxemaga koʻra jismoniy va yuridik shaxslarning quyidagi murojaatlari qabul qilinadi:

arizalar — huquqlarni, erkinliklarni va qonuniy manfaatlarni amalga oshirishda yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi iltimos bayon etilgan murojaatlar;

takliflar — davlat va jamiyat faoliyatini takomillashtirishga doir tavsiyalarni oʻz ichiga olgan murojaatlar;

shikoyatlar — buzilgan huquqlarni, erkinliklarni tiklash va qonuniy manfaatlarni himoya qilish toʻgʻrisidagi talab bayon etilgan murojaatlar.

23. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali telefon qoʻngʻiroqlariga javob berishda qoʻngʻiroqni qabul qiluvchi masʼul operator:

oʻzini tanishtirishi (oʻz familiyasi, ismi, lavozimi yoki shaxsiy raqamini aytishi);

koʻp beriladigan savollar roʻyxatidagi savol berilgan taqdirda roʻyxatdan oʻtkazmasdan oʻzi javob berishi;

qoʻngʻiroq qilgan shaxsga uning arizalari, takliflari va shikoyatlarini qabul qilish uchun ishlashini tushuntirishi, shuningdek, qasddan yolgʻon maʼlumot taqdim etilishi qonunda belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻlishini maʼlum qilishi;

qoʻngʻiroq qilgan shaxsga ushbu Namunaviy nizomning 24-bandida koʻrsatilgan axborot va maʼlumotlarni maʼlum qilishni taklif etishi;

jismoniy va yuridik shaxslar bilan telefon orqali suhbatlashganda muomala madaniyati va odob-axloq qoidalariga rioya etgan hamda savollarga aniq, qonunchilik doirasida javob bergan holda xushmuomalalik bilan muloqot olib borishi shart.

24. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali murojaat qilishda jismoniy shaxslar va yuridik shaxslarning vakillari familiyasi, ismi, otasining ismini, yashash joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, oʻzlari vakil sifatida manfaatlarini ifodalayotgan tadbirkorlik subyektining nomini, javob yuboriladigan pochta manzilini, qayta bogʻlanish uchun telefon raqamini maʼlum qilishi, shuningdek, murojaatning mohiyati va mazmunini bayon qilishi shart.

25. Qoʻngʻiroq qiluvchi shaxsdan murojaat qilish mavzusiga tegishli boʻlmagan maʼlumotlarning soʻralishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

26. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali tushgan murojaatlar davlat organlarining masʼul xodimlari tomonidan umumlashtirilib, ijro intizomini nazorat qilish tizimida roʻyxatdan oʻtkaziladi va koʻrib chiqish uchun tegishli davlat organi rahbariyatiga kiritiladi.

27. Ushbu Namunaviy nizomning 24-bandida koʻrsatilgan axborot va maʼlumotlar taqdim etilmagan murojaatlar roʻyxatdan oʻtkazilmaydi va koʻrib chiqilmaydi.

28. Qabul qilingan murojaatni koʻrib chiqish uchun davlat organi rahbariyati bir ish kuni mobaynida tegishli tarkibiy boʻlinmani belgilaydi.

29. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali tushgan murojaatlar uni qabul qilgan davlat organi tomonidan koʻrib chiqiladi, hududiy tegishliligi boʻyicha koʻriladigan murojaatlar bundan mustasno.

Zarur hollarda murojaatda koʻrsatilgan holat murojaat qiluvchini jalb etgan holda joyning oʻziga chiqib oʻrganilishi mumkin.

30. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan qonunchilik hujjatlari talablari buzilishi aniqlangan hollarda ushbu aniqlangan qonun buzilishlari, ularning sabablari va qonun buzilishiga olib kelayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha zarur choralar koʻrilishi shart.

31. Davlat organlarining zimmasiga murojaatlarni koʻrib chiqish vazifasi yuklangan masʼul xodimlarining noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan shikoyatlar tushgan taqdirda, bunday murojaatlarning mazkur shaxslarning bevosita oʻzi koʻrib chiqishi taqiqlanadi.

32. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali koʻrib chiqilishi davlat organlarining vakolatiga kirmaydigan masalalar boʻyicha murojaatlar tushgan taqdirda, davlat organlarining masʼul xodimlari tomonidan belgilangan tartibda tushuntirish beriladi va tegishli tashkilotlarga murojaat qilish tavsiya qilinadi.

33. Murojaatlarni koʻrib chiqish “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

34. Murojaatni koʻrib chiqqan davlat organi yoki tashkiloti murojaat muallifiga koʻrib chiqish natijalari va qabul qilingan qarorning mazmun-mohiyati toʻgʻrisida yozma shaklda xabar berishi shart.

Murojaat muallifiga berilgan yozma javobning nusxasi davlat organlarida saqlanadi.

35. Davlat organlari va tashkilotlari jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarining buzilishiga olib kelayotgan sabablarni oʻz vaqtida aniqlash va bartaraf etish maqsadida belgilangan tartibda arizalar, takliflar va shikoyatlar hisobotini yuritadi, ularni umumlashtirib, tahlil qiladi.

36. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali tushgan arizalar, takliflar va shikoyatlar boʻyicha statistik maʼlumotlarni davlat organlarining rasmiy veb-saytida joylashtirish davlat organlari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslar toʻgʻrisida olingan maʼlumotlarning maxfiyligiga doir talabga rioya qilgan holda haftalik asosda taʼminlab boriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

37. Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali olingan axborot bilan ishlovchi shaxslar olingan maʼlumotlarning maxfiyligiga doir talabga rioya qilinishi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq shaxsan javobgar boʻladilar.

Davlat organlari va tashkilotlarining davlat xizmatlarini koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 1-ILOVA

Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) tomonidan beriladigan davlat xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi axborot

T/r Axborot tarkibi 1. Davlat xizmatini koʻrsatish shartlari 2. Davlat xizmatini koʻrsatishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlari 3. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi 4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasi 5. Davlat xizmatini koʻrsatish muddatlari 6. Davlat xizmatini koʻrsatish narxi 7. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan hujjatlar 8. Davlat organi yoki tashkilotining harakatlari ustidan shikoyat qilish huquqi va tartibi 9. Davlat xizmatini taqdim etuvchi davlat organi yoki tashkilotining manzili, telefonlari (shu jumladan, ishonch telefoni), ish rejimi 10. Davlat xizmatini koʻrsatishning holati va natijalari toʻgʻrisida axborot

Davlat organlari va tashkilotlarining davlat xizmatlarini koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 2-ILOVA

Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ga tushgan murojaatlar boʻyicha

Sana Liniyaga kelib tushgan qoʻngʻiroqlar (birlik) Qabul qilingan qoʻngʻiroqlar (birlik) Oʻtkazib yuborilgan qoʻngʻiroqlar (birlik) Suhbatning umumiy davomiyligi (daq. sek.) Suhbatning oʻrtacha davomiyligi (daq. sek.) Chiquvchi qoʻngʻiroqlar birlik) __.__.__ ______ ______ ______ ______ ______ ______

Davlat organlari va tashkilotlarining davlat xizmatlarini koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 3-ILOVA

Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) orqali murojaatlarni qabul qilish va koʻrib chiqish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Murojaat qiluvchi 1) Idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari)ga qoʻngʻiroq qilib murojaat qilish. 2) Davlat xizmatlarini rivojlantirish markazi orqali qoʻngʻiroq qilib murojaat qilish. Ehtiyojga koʻra 2-bosqich Operator 1) Oʻzini tanishtirib zarur maʼlumotlarni maʼlum qilish; 2) Murojaat bilan ishlash: a) koʻp beriladigan savollar roʻyxatidagi savol berilgan taqdirda roʻyxatdan oʻtkazmasdan oʻzi javob berish; b) murojaatni ijro intizomini nazorat qilish tizimida roʻyxatdan oʻtkazish va koʻrib chiqish uchun davlat organi rahbariyatiga kiritish; v) vakolatiga kirmaydigan masala boʻlsa, tegishli vakolatli organga murojaat qilishni maslahat berish. Bir ish kuni mobaynida 3-bosqich Davlat organi rahbariyati Murojaatni koʻrib chiqishga masʼul tarkibiy boʻlinmani belgilash. Bir ish kuni mobaynida 4-bosqich Davlat organi masʼul tarkibiy boʻlinmasi 1) Murojaatni qonunchilik hujjatlariga muvofiq koʻrib chiqish; 2) Zarur hollarda murojaat qiluvchini jalb qilgan holda joyining oʻziga chiqib murojaatni oʻrganish; 3) Murojaatni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha yozma xat yoki tegishli qaror loyihasini tayyorlash va rahbariyatga imzoga kiritish. Qonunchilikda belgilangan muddatda 5-bosqich Davlat organi rahbariyati Murojaatni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha tegishli qaror qabul qilish va murojaat qiluvchini yozma shaklda xabardor qilish. Bir ish kuni mobaynida 6-bosqich Operator yoki belgilangan masʼul xodim 1) Murojaat koʻrib chiqilganligi holatini ijro intizomini nazorat qilish tizimida qayd etish va nazoratdan yechish; 2) Statistik maʼlumotlarni veb-saytga joylashtirib borish. Bir ish kuni mobaynida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-aprel,

179-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.04.2021-y., 09/21/179/0277-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 29.09.2022-y., 09/22/541/0859-son )

lex.uz