📅 2021-yil 5-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 5-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 5 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой мусиқий меросимизни чуқур ўрганиш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, ҳудудда соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
илмий тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш;
талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда уларнинг хорижда таълим олиши, илмий-ижодий ишлар билан шуғулланишини самарали ташкил этиш, ҳамкорликдаги концерт дастурларини мунтазам асосда йўлга қўйиш;
кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, иқтидорли талаба ёшларни ушбу йўналишга кенг жалб этиш;
соҳа мутахассисларини хорижий турдош олий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, стажировка ўташларини тизимли ташкил этиш.
3. Белгилансинки:
Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади;
Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.
4. Қуйидагилар Филиални молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
таълим хизматларини кўрсатиш, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий-ижодий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан, концерт-томоша ва бошқа фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
а) 2021 йил 1 июнга қадар Филиалнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
б) 2021 йил 1 августга қадар Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш чораларини кўрсин;
в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Филиалнинг илмий-педагог кадрлари таркибини асосан мамлакатимиздаги илмий ташкилот ва таълим муассасаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари — амалиётчилар орасидан шакллантириш;
Филиалнинг таълим йўналишларини давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув-методик адабиётлар, шунингдек, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш ва ўқув-методик жараёнларни ташкил этиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Филиал учун бино ва иншоотларни қуриш мақсадида бир ой муддатда белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:
Филиал учун бино ва иншоотлар қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин;
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Филиал учун 300 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали (1 та 200 ўринли, 1 та 100 ўринли), 200 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуришни 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин;
бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар Филиал фаолиятини Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби базасида ташкил этиш чораларини кўрсин.
9. Белгилаб қўйилсинки:
ушбу қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Филиалга 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 186-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали фаолиятини ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали фаолиятини йўлга қўйиш 1. Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалининг (кейинги ўринларда — Филиал) уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 1. Филиал уставининг лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Уставни белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил июнь — Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 2. Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. 1. Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. 2021 йил август — Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси II. Филиалда таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 3. Филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар таркибини шакллантириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини танлов асосида ташкил этиш. 1. Юқори малакали профессор-ўқитувчи ва ходимларни ишга жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2. Мусиқа санъатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар таркибини танлов асосида шакллантириш. 2021 йил август — Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 4. Кадрларни танлаш ва тайинлашнинг самарали механизмини жорий этиш. 1. Директор ва унинг ўринбосарлари, факультетлар, кафедралар раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш ҳамда уларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини босқичма-босқич жорий этиш. 2. Филиал бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш, уларни мақсадли ўқитиш тизимини йўлга қўйиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 5. Филиалда маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларининг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш. 1. Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда етакчи турдош хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассисларнинг маҳорат дарсларини тажриба алмашиш мақсадида ташкил этиш. 2. Конференция ва илмий семинарларга ҳамда илмий ишлар муҳокамаларига малакали олимлар ва санъат арбобларини таклиф этиш. доимий Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 6. Филиал, ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятидаги ўзаро интеграцияни таъминлаш. 1. Филиал, ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятида узвийлик, узлуксизлик, кадрлар тайёрлашдаги фанлараро алоқадорликни таъминлаш. 2. Ҳамкорликда концерт дастурлари, илмий-амалий конференциялар, маҳорат дарсларини ташкил қилиш. 2021/2022 ў қув йилидан бошлаб — Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 7. Филиални тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш. 1. Ўзбекистон давлат консерваториясидаги таълим йўналишлари бўйича чолғулар ҳамда ўқув- методик адабиётларни хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижасига кўра аниқланган талабдан келиб чиқиб, ўқув- методик адабиётларни харид қилиш ва чоп этиш учун зарур маблағлар ажратиш. 3. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мунтазам Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси III. Филиалда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш ва ўқитишнинг илғор усулларини жорий этиш 8. Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. 1. Етакчи хорижий таълим муассасаларининг замонавий педагогик технологиялар ва методлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш. 2021/2022 ў қув йили давомида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 2. Педагоглар томонидан ўқув жараёни учун самарали замонавий педагогик технологиялар ва методлар тақдимоти ва муҳокамаларини ўтказиш. 2022 йил март-апрель 3. Муваффақиятли таълим инновацияларини рағбатлантириш, замонавий таълим технологияларини қўллайдиган педагогларни келгусида профессор-ўқитувчилар таркибида олиб қолиш чораларини кўриш. 2022/2023 ўқув йилида 9. Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш. 1. Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимлар орасидан номзодларни саралаб олиш механизмини ишлаб чиқиш. 2. Мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш. 3. Уларнинг халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 2021/2022 ўқув йили давомида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 10. Филиални тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш. 1. Филиалда тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. А ниқланган талабдан келиб чиқиб, ўқув- методик адабиётларни харид қилиш ва чоп этиш учун зарур маблағлар ажратиш. 3. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мунтазам Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси IV. Филиалнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш 11. Филиални мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, зарур ускуналар ва овоз ёзиш студияси анжомлари билан таъминлаш. 1. Филиалга зарур бўлган мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, ускуналар ҳамда овоз ёзиш студияси ва бошқа анжомлар рўйхатини шакллантириш. 2. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мазкур анжомларни харид қилиш. 2021 йил июль Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар , жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 12. Филиални замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. 1. Ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, Филиални замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. 2021 йил сентябрь Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 13. Филиалда жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш. 1. Ахборот-ресурс марказини ўқув ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш. 2. Ахборот-ресурс марказида комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш. 3. Веб ва булутли технологиялар асосида кутубхонанинг рақамли ресурслари электрон каталогини яратиш. 2022 йил декабрь Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 186-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорининг 4-бандида :
а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида асосан якка тартибда машғулотлар олиб бориш хусусиятларини инобатга олиб, бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини босқичма-босқич 2021 йилдан 1:3,1, 2022 йилдан 1:2,5, 2023 йилдан 1:2,2 этиб белгилаш»;
б) олтинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 апрель,
186-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR DASTURI
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining Nukus filialini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Musiqa sanʼatini har tomonlama rivojlantirish, boy musiqiy merosimizni chuqur oʻrganish, yosh avlodni milliy va jahon musiqa sanʼatining mumtoz namunalariga muhabbat ruhida tarbiyalash, hududda soha uchun yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining Nukus filialini (keyingi oʻrinlarda — Filial) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Belgilansinki, Filial Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga ega boʻladi.
2. Quyidagilar Filialning asosiy vazifalari etib belgilansin:
kadrlar tayyorlash jarayoniga sohaning yetuk va malakali mutaxassislarini jalb qilish orqali ilm-fan va taʼlimning oʻzaro integratsiyasini taʼminlash;
milliy musiqa sanʼati sohasida yuqori malakali bakalavr va magistrlarni, shuningdek, ushbu sohada chuqur tadqiqotlar olib borish salohiyatiga ega boʻlgan ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash;
ilmiy tadqiqotlar natijalari boʻyicha maʼnaviy-maʼrifiy va ilmiy-ommabop adabiyotlarni tayyorlash va nashr qilish;
talaba yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida mahalliy va xalqaro grantlarni jalb etgan holda ularning xorijda taʼlim olishi, ilmiy-ijodiy ishlar bilan shugʻullanishini samarali tashkil etish, hamkorlikdagi konsert dasturlarini muntazam asosda yoʻlga qoʻyish;
kadrlar ilmiy salohiyatini oshirish, ilmiy-ijodiy faoliyatni yanada rivojlantirish, iqtidorli talaba yoshlarni ushbu yoʻnalishga keng jalb etish;
soha mutaxassislarini xorijiy turdosh oliy taʼlim muassasalarida qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shuningdek, stajirovka oʻtashlarini tizimli tashkil etish.
3. Belgilansinki:
Filialda oʻquv jarayoni 2021/2022 oʻquv yilidan boshlanadi;
Filialga talabalarni bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha qabul qilish koʻrsatkichlari har yili belgilangan tartibda tasdiqlanadigan oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish parametrlaridan kelib chiqqan holda shakllantiriladi;
Filialning 2021/2022 oʻquv yili uchun bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha qabul jarayoni va ijodiy imtihonlari Oʻzbekiston davlat konservatoriyasida oʻtkaziladi.
4. Quyidagilar Filialni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;
talabalarni toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;
taʼlim xizmatlarini koʻrsatish, ilmiy-oʻquv, oʻquv-metodik, ilmiy-ijodiy va axborot-tahliliy mahsulotlarni ishlab chiqishdan, konsert-tomosha va boshqa faoliyat turlarini amalga oshirishdan olingan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:
a) 2021-yil 1-iyunga qadar Filialning ustavi belgilangan tartibda tasdiqlanishi va uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
b) 2021-yil 1-avgustga qadar Filialning shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash choralarini koʻrsin;
v) 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab:
Filialning ilmiy-pedagog kadrlari tarkibini asosan mamlakatimizdagi ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimida faoliyat koʻrsatayotgan, shu jumladan, xorijiy taʼlim va ilmiy muassasalarda malakasini oshirib kelgan, yuqori saviyali professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlar, shuningdek, sohaning salohiyatli yetuk mutaxassislari — amaliyotchilar orasidan shakllantirish;
Filialning taʼlim yoʻnalishlarini davlat taʼlim standartlari hamda tegishli malaka talablariga muvofiq ishlab chiqilgan oʻquv rejalari, fan dasturlari va oʻquv-metodik adabiyotlar, shuningdek, oʻquv-laboratoriya jihozlari va kompyuter texnikasi bilan taʼminlash va oʻquv-metodik jarayonlarni tashkil etish choralarini koʻrsin.
6. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining Nukus filiali faoliyatini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Filial uchun bino va inshootlarni qurish maqsadida bir oy muddatda belgilangan tartibda yer uchastkalari ajratilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda:
Filial uchun bino va inshootlar qurishning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqsin;
tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlari asosida Filial uchun 300 oʻrinli oʻquv binosi, 2 ta konsert zali (1 ta 200 oʻrinli, 1 ta 100 oʻrinli), 200 oʻrinli talabalar turar joyi hamda sport maydoni qurishni 2022-yil hamda keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish yuzasidan takliflarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taqdim etsin;
bino va inshootlar foydalanishga topshirilgunga qadar Filial faoliyatini Nukus ixtisoslashtirilgan madaniyat maktabi bazasida tashkil etish choralarini koʻrsin.
9. Belgilab qoʻyilsinki:
ushbu qarorda nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, 2022-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;
Filialga 1 ta navbatchi avtotransport vositasini saqlashga limit ajratiladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-apreldagi 186-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining Nukus filiali faoliyatini tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining Nukus filiali faoliyatini yoʻlga qoʻyish 1. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi Nukus filialining (keyingi oʻrinlarda — Filial) ustavini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 1. Filial ustavining loyihasini ishlab chiqish. 2. Ustavni belgilangan tartibda tasdiqlash. 2021-yil iyun — Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 2. Filialning shtatlar jadvali va xarajatlari smetasini ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda tasdiqlash. 1. Filialning shtatlar jadvali va xarajatlari smetasi loyihalarini ishlab chiqish. 2. Shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash. 2021-yil avgust — Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi II. Filialda taʼlim dasturlari doirasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish 3. Filialni yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash maqsadida professor-oʻqituvchilar va xodimlar tarkibini shakllantirish hamda ishga qabul qilish jarayonini tanlov asosida tashkil etish. 1. Yuqori malakali professor-oʻqituvchi va xodimlarni ishga jalb qilish boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2. Musiqa sanʼatining oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda, professor-oʻqituvchilar va xodimlar tarkibini tanlov asosida shakllantirish. 2021-yil avgust — Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 4. Kadrlarni tanlash va tayinlashning samarali mexanizmini joriy etish. 1. Direktor va uning oʻrinbosarlari, fakultetlar, kafedralar rahbar xodimlari va professor-oʻqituvchilari tarkibini shakllantirish hamda ularning ish samaradorligini baholashning reyting tizimini bosqichma-bosqich joriy etish. 2. Filial boshqaruv kadrlari zaxirasini shakllantirish, ularni maqsadli oʻqitish tizimini yoʻlga qoʻyish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab — Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 5. Filialda mahorat darslari va maxsus mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun yetakchi xorijiy taʼlim va ilmiy muassasalarining yuqori malakali olimlari va sanʼat arboblarini taklif etish. 1. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi hamda yetakchi turdosh xorijiy oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari va tajribali mutaxassislarning mahorat darslarini tajriba almashish maqsadida tashkil etish. 2. Konferensiya va ilmiy seminarlarga hamda ilmiy ishlar muhokamalariga malakali olimlar va sanʼat arboblarini taklif etish. doimiy Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 6. Filial, ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internat, bolalar musiqa va sanʼat maktablari faoliyatidagi oʻzaro integratsiyani taʼminlash. 1. Filial, ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internat, bolalar musiqa va sanʼat maktablari faoliyatida uzviylik, uzluksizlik, kadrlar tayyorlashdagi fanlararo aloqadorlikni taʼminlash. 2. Hamkorlikda konsert dasturlari, ilmiy-amaliy konferensiyalar, mahorat darslarini tashkil qilish. 2021/2022 oʻ quv yilidan boshlab — Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 7. Filialni tegishli darslik, oʻquv qoʻllanmalari va ilmiy-metodik adabiyotlar bilan taʼminlash. 1. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasidagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha cholgʻular hamda oʻquv- metodik adabiyotlarni xatlovdan oʻt�azish. 2. Xatlov natijasiga koʻra aniqlangan talabdan kelib chiqib, oʻquv- metodik adabiyotlarni xarid qilish va chop etish uchun zarur mablagʻlar ajratish. 3. Yangi avlod oʻquv adabiyotlarini yaratish va nashr etish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab muntazam Madaniyat vazirligiga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi III. Filialda taʼlim-tarbiya sifatini yanada yaxshilash va oʻqitishning ilgʻor usullarini joriy etish 8. Taʼlimning zamonaviy pedagogik texnologiyalari va metodlaridan foydalanish samaradorligini oshirish. 1. Etakchi xorijiy taʼlim muassasalarining zamonaviy pedagogik texnologiyalar va metodlardan foydalanish tajribasini oʻrganish. 2021/2022 oʻ quv yili davomida Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 2. Pedagoglar tomonidan oʻquv jarayoni uchun samarali zamonaviy pedagogik texnologiyalar va metodlar taqdimoti va muhokamalarini oʻtkazish. 2022-yil mart-aprel 3. Muvaffaqiyatli taʼlim innovatsiyalarini ragʻbatlantirish, zamonaviy taʼlim texnologiyalarini qoʻllaydigan pedagoglarni kelgusida professor-oʻqituvchilar tarkibida olib qolish choralarini koʻrish. 2022/2023 oʻquv yilida 9. Iqtidorli yosh musiqashunos va sanʼatshunos olimlarni xorijiy mamlakatlar bilan ilmiy-ijodiy tajriba almashish maqsadida xizmat safarlariga yuborish hamda ularning xalqaro miqyosdagi ilmiy anjumanlarda ishtirokini taʼminlash. 1. Iqtidorli yosh musiqashunos va sanʼatshunos olimlar orasidan nomzodlarni saralab olish mexanizmini ishlab chiqish. 2. Musiqashunos va sanʼatshunos olimlarni xorijiy mamlakatlar bilan ilmiy-ijodiy tajriba almashish maqsadida xizmat safarlariga yuborish. 3. Ularning xalqaro miqyosdagi ilmiy-amaliy anjumanlarda ishtirok etishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 2021/2022 oʻquv yili davomida Madaniyat vazirligiga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 10. Filialni tegishli darslik, oʻquv qoʻllanmalari va ilmiy-metodik adabiyotlar bilan taʼminlash. 1. Filialda tegishli darslik, oʻquv qoʻllanmalari va ilmiy-metodik adabiyotlarga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2. A niqlangan talabdan kelib chiqib, oʻquv- metodik adabiyotlarni xarid qilish va chop etish uchun zarur mablagʻlar ajratish. 3. Yangi avlod oʻquv adabiyotlarini yaratish va nashr etish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab muntazam Filialga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi IV. Filialning moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash va samarali faoliyat �oʻrsatishini taʼminlash 11. Filialni musiqa cholgʻulari, mebel jihozlari, zarur uskunalar va ovoz yozish studiyasi anjomlari bilan taʼminlash. 1. Filialga zarur boʻlgan musiqa cholgʻulari, mebel jihozlari, uskunalar hamda ovoz yozish studiyasi va boshqa anjomlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Ehtiyojdan kelib chiqqan holda mazkur anjomlarni xarid qilish. 2021-yil iyul Madaniyat vazirligiga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar , jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 12. Filialni zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlash. 1. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2. Ehtiyojdan kelib chiqib, Filialni zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlash. 2021-yil sentyabr Filialga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 13. Filialda jahon standartlariga mos keladigan zamonaviy axborot-resurs markazini tashkil etish. 1. Axborot-resurs markazini oʻquv va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash. 2. Axborot-resur� markazida kompleks elektron xizmatlar koʻrsatuvchi zamonaviy avtomatlashtirilgan axborot tizimini yaratish. 3. Veb va bulutli texnologiyalar asosida kutubxonaning raqamli resurslari elektron katalogini yaratish. 2022-yil dekabr Filialga ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-apreldagi 186-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
2. Vazirlar Mahkamasining “Respublika oliy taʼlim muassasalari xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2008-yil 1-avgustdagi 164-son qarorining 4-bandida :
a) quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi hamda uning Nukus filialida asosan yakka tartibda mashgʻulotlar olib borish xususiyatlarini inobatga olib, bir oʻqituvchiga toʻgʻri keladigan talabalar soni nisbatining cheklangan normativlarini bosqichma-bosqich 2021-yildan 1:3,1, 2022-yildan 1:2,5, 2023-yildan 1:2,2 etib belgilash”;
b) oltinchi-yettinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi-sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 5-aprel,
186-son