UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 6-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 6 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон ва « Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармонлари ҳамда «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш тизимини ўқитишнинг замонавий шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, юридик таълим олишга янада кенг имконият яратиш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги ходимларни касбий малакасини, илмий ва амалий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

3. Белгилансинки:

2030 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқи эга бўлади. Бунда 2030 йил 1 январга қадар халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида олий ноюридик маълумотга эга шахслар томонидан юридик фанлардан дарс беришда юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар устуворликка эга бўлади;

юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик хизматларда, давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, шунингдек, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади;

тадбиркорлар, давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларини интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш асослари, тижоратлаштириш, брендинг ва маркетингга ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали амалга оширилади;

медиаторларни тайёрлаш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бевосита ёки масофавий (ишдан ажралмаган ҳолда) шаклларда ташкил этилиши мумкин.

5. Қуйидагилар курсларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда — тингловчилар томонидан қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари;

интеллектуал мулк соҳасига оид курслари, шунингдек, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишда — вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, тингловчилар томонидан ўқув курсларида ўқиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидан «ўтказиладиган танлов асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда :

а) 15-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда «лицей — университет» таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларида шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари ушбу таълим муассасаларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштирадиган олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан белгиланади»;

тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 20-банд қўшилсин:

«20. Мазкур Низомнинг 16 — 19-бандлари талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда «лицей — университет» таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 91-модда) қуйидаги мазмундаги 1 1 ва 1 2 -бандлар қўшилсин:

«1 1 . Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига мувофиқ академик лицейларга иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида саралаб олиш учун тест синовлари икки бўлимлардан ташкил топганлиги ҳамда I бўлим — танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовларидан иборат бўлиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда — академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эгалиги маълумот учун қабул қилинсин.

1 2 . Белгилансинки:

Академик лицейда I бўлим — танланган йўналиши бўйича тест синовлари топшириладиган мос фанлар ТДЮУ томонидан белгиланади;

академик лицейда камида уч йил ишлаган, базавий олий юридик маълумотга эга педагог ва раҳбар ходимларга ТДЮУ магистратура мутахассислигига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқи берилади. Бунда ушбу ходимларга ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбурияти юкланади;

академик лицейга ходимлар адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда ишга қабул қилинади;

академик лицей ўқувчиларининг билимларини баҳолаш, якуний давлат аттестациясини ўтказиш, шунингдек, академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 8-сон, 198-модда):

3-иловада :

2-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «техникумларда» сўзи «техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги «марказий органларида (марказий аппаратида)» сўзлари «марказий органлари ҳамда бошқа марказий давлат органларининг марказий аппаратида» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги «юридик техникумларда» сўзлари «юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда (ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда) камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун ўрнатилган тартибда имзоланган ва юридик техникум (академик лицей) бланкида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган ҳамда электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар илова қилинган юридик техникум (академик лицей) директорининг тавсияси (ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда)»;

9-банднинг учинчи хатбошисига «юридик техникумлар» сўзларидан кейин «, ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей» сўзлари қўшилсин;

изоҳдаги «юридик техникумларда» сўзлари «юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарорига илованинг 1298-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 6 апрель,

189-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон; 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Yuridik kadrlarni xalqaro standartlar boʻyicha tayyorlash tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston Respublikasida yuridik taʼlim va fanni tubdan takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2020-yil 29-apreldagi PF-5987-son va “ Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son farmonlari hamda “Aholiga davlat ijtimoiy xizmatlari va yordam taqdim etish tartib-taomillarini avtomatlashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 4-avgustdagi PQ-4797-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, kadrlar tayyorlash tizimini oʻqitishning zamonaviy shakllari va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etgan holda sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish, yuridik taʼlim olishga yanada keng imkoniyat yaratish hamda intellektual mulk huquqi sohasidagi xodimlarni kasbiy malakasini, ilmiy va amaliy salohiyatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

3. Belgilansinki:

2030-yil 1-yanvardan boshlab xalq taʼlimi, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida yuridik fanlardan faqat oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlgan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida pedagogik qayta tayyorlash kurslarini tugatgan va belgilangan namunadagi diplomni olgan oliy maʼlumotli shaxslar dars berish huquqi ega boʻladi. Bunda 2030-yil 1-yanvarga qadar xalq taʼlimi, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida oliy noyuridik maʼlumotga ega shaxslar tomonidan yuridik fanlardan dars berishda yuridik mutaxassislikka qayta tayyorlash kurslarini muvaffaqiyatli tugatib, belgilangan namunadagi diplomni olgan shaxslar ustuvorlikka ega boʻladi;

yuridik mutaxassislik boʻyicha qayta tayyorlash kurslarini muvaffaqiyatli tugatib, belgilangan namunadagi diplomni olgan oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar yuridik xizmatlarda, davlat xizmatlari markazlari, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida barcha lavozimlarda, shuningdek, advokatura va notariat tizimida oliy yuridik maʼlumot talab etmaydigan barcha lavozimlarda ishlash, yuridik maslahat xizmatlarini koʻrsatuvchi tijorat tashkilotlarida yuridik maslahat xizmati bilan shugʻullanish huquqiga ega boʻladi;

tadbirkorlar, davlat organlari va tashkilotlar vakillari, oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari xodimlarini intellektual mulkni yaratish va himoya qilish asoslari, tijoratlashtirish, brending va marketingga oʻqitish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil etish orqali amalga oshiriladi;

mediatorlarni tayyorlash hamda intellektual mulk huquqi sohasiga oid kasbiy bilim va koʻnikmalarni oshirish boʻyicha qisqa muddatli oʻquv kurslari bevosita yoki masofaviy (ishdan ajralmagan holda) shakllarda tashkil etilishi mumkin.

5. Quyidagilar kurslarni tashkil etishning moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

xalq taʼlimi, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida yuridik fanlardan dars beradigan, oliy noyuridik maʼlumotga ega pedagog kadrlarni qayta tayyorlash kurslarini tashkil etishda — tinglovchilar tomonidan qayta tayyorlash kurslaridan oʻtish uchun shartnoma asosida toʻlanadigan mablagʻlari;

intellektual mulk sohasiga oid kurslari, shuningdek, mediatorlarni tayyorlash dasturi boʻyicha maxsus oʻquv kurslarini tashkil etishda — vazirlik va idoralar, boshqa tashkilotlarning budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek, tinglovchilar tomonidan oʻquv kurslarida oʻqish uchun shartnoma asosida toʻlanadigan mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-apreldagi 189-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 10-fevraldagi 20-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 2-son, 8-modda) bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga pedagog xodimlarni tanlov asosida ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi ikkinchi xatboshisidan “oʻtkaziladigan tanlov asosida” soʻzlari chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 1-avgustdagi 165-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 31-32-son, 303-modda) bilan tasdiqlangan Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 15-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻquv jarayoni oʻqitishning modul (kredit-modul) tizimiga hamda “litsey — universitet” taʼlimining uzluksizligini taʼminlashga asoslangan taʼlim muassasalarida shaxsiy ish rejasidagi tadbirlar roʻyxati va ularning minimal soatlari ushbu taʼlim muassasalarining oʻquv-uslubiy jarayonini muvofiqlashtiradigan oliy taʼlim muassasasining Kengashi tomonidan belgilanadi”;

toʻrtinchi-beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi-oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) quyidagi mazmundagi 20-band qoʻshilsin:

“20. Mazkur Nizomning 16 — 19-bandlari talablari qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻquv jarayoni oʻqitishning modul (kredit-modul) tizimiga hamda “litsey — universitet” taʼlimining uzluksizligini taʼminlashga asoslangan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi”.

6. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent davlat yuridik universitetida kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-iyundagi 347-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 91-modda) quyidagi mazmundagi 1 1 va 1 2 -bandlar qoʻshilsin:

“1 1 . Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtidorli yoshlarni saralab olish tizimi va akademik litseylar faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 3-dekabrdagi PQ-4910-son qaroriga muvofiq akademik litseylarga iqtidorli yoshlarni test sinovlari asosida saralab olish uchun test sinovlari ikki boʻlimlardan tashkil topganligi hamda I boʻlim — tanlangan yoʻnalishga mos 2 ta fan boʻyicha test sinovlaridan iborat boʻlishi belgilanganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida yuridik taʼlim va fanni tubdan takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 29-apreldagi PF-5987-son Farmoniga muvofiq Toshkent davlat yuridik universiteti (keyingi oʻrinlarda — TDYU) huzuridagi akademik litseyning (keyingi oʻrinlarda — akademik litsey) barcha fanlar boʻyicha yuqori natijalarga ega bitiruvchilari TDYUga kirish test sinovlarisiz, yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali, toʻlov-kontrakt asosida, qabul parametrlaridan tashqari kirish huquqiga egaligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

1 2 . Belgilansinki:

Akademik litseyda I boʻlim — tanlangan yoʻnalishi boʻyicha test sinovlari topshiriladigan mos fanlar TDYU tomonidan belgilanadi;

akademik litseyda kamida uch yil ishlagan, bazaviy oliy yuridik maʼlumotga ega pedagog va rahbar xodimlarga TDYU magistratura mutaxassisligiga test sinovlarisiz, toʻlov-kontrakt asosida, qabul parametrlaridan tashqari kirish huquqi beriladi. Bunda ushbu xodimlarga oʻqishni tugatgandan soʻng taqsimot boʻyicha adliya organlari va muassasalarida, birinchi navbatda, akademik litseyda kamida uch yil uzluksiz ishlash majburiyati yuklanadi;

akademik litseyga xodimlar adliya organlari va muassasalari uchun belgilangan tartibda ishga qabul qilinadi;

akademik litsey oʻquvchilarining bilimlarini baholash, yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish, shuningdek, akademik litseyning barcha fanlar boʻyicha yuqori natijalarga ega bitiruvchilari TDYUga kirish test sinovlarisiz, yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali, toʻlov-kontrakt asosida, qabul parametrlaridan tashqari oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi”.

13. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent davlat yuridik universiteti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-avgustdagi 513-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 8-son, 198-modda):

3-ilovada :

2-bandning “a” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisi va 5-bandning birinchi xatboshisidagi “texnikumlarda” soʻzi “texnikumlar va TDYU huzuridagi akademik litseyda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-banddagi “markaziy organlarida (markaziy apparatida)” soʻzlari “markaziy organlari hamda boshqa markaziy davlat organlarining markaziy apparatida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-banddagi “yuridik texnikumlarda” soʻzlari “yuridik texnikumlar va TDYU huzuridagi akademik litseyda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy oliy yuridik maʼlumotga ega, yuridik texnikumlarda (TDYU huzuridagi akademik litseyda) kamida uch yil ishlagan pedagog va rahbar xodimlar uchun oʻrnatilgan tartibda imzolangan va yuridik texnikum (akademik litsey) blankida rasmiylashtirilgan, raqami va berilgan vaqti aks ettirilgan hamda elektron mehnat daftarchasida koʻrsatilgan maʼlumotlar ilova qilingan yuridik texnikum (akademik litsey) direktorining tavsiyasi (ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan asosga koʻra hujjat topshirilganda)”;

9-bandning uchinchi xatboshisiga “yuridik texnikumlar” soʻzlaridan keyin “, TDYU huzuridagi akademik litsey” soʻzlari qoʻshilsin;

izohdagi “yuridik texnikumlarda” soʻzlari “yuridik texnikumlar va TDYU huzuridagi akademik litseyda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz ahamiyatini yoʻqotgan ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 22-fevraldagi 87-son qaroriga ilovaning 1298-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 6-aprel,

189-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.04.2021-y., 09/21/189/0303-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.11.2021-y., 09/21/705/1082-son, 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son, 19.04.2022-y., 09/22/195/0319-son; 23.10.2023-y., 09/23/550/0793-son; 22.11.2023-y., 09/23/612/0874-son; 23.12.2024-y., 09/24/867/1045-son; 19.03.2025-y., 09/25/171/0258-son; 01.07.2026-y., 09/26/350/0667-son)

lex.uz