📅 2021-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 8 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг минтақавий марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сув хўжалигида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор технологиялар, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларида суғоришнинг инновацион ва ресурсларни тежайдиган технологияларини кенг жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сон қарори билан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таркибидан чиқарилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш ва Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3789-сон қарори 2-бандига асосан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибига топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ҳузурида Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё минтақавий марказлари (кейинги ўринларда — минтақавий марказлар) ташкил этилсин.
Институтнинг Қорақалпоғистон филиали негизида Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузурида Қорақалпоғистон минтақавий маркази ташкил этилсин. Бунда, Қорақалпоғистон минтақавий маркази Институт Қорақалпоғистон филиалининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Белгилансинки, минтақавий марказлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар:
а) Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
сув ресурсларини бошқариш улардан самарали ва оқилона фойдаланиш, сув хўжалигини ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари муаммоларини аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишлари дастурларини ишлаб чиқиш;
сув ресурсларини прогнозлаш ва интеграциялашган ҳолда бошқариш ҳамда ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, суғориш ва шўр ювиш нормаларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини бажариш, сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг илмий-техник кузатувини амалга ошириш;
сув хўжалиги объектлари ва сувни бошқаришда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;
ирригация тизими ва суғориш тармоқларида сув йўқотилишини камайтириш, уларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, уларнинг самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш ҳамда баҳолашда рақамли технологиялар ва геоахборот тизимини жорий қилиш, шунингдек, шўр ювиш ишларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида трансчегаравий сув ресурсларини ҳамкорликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмлари юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг республика иқтисодиёти тармоқларига салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
институт таркибидаги минтақавий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга илмий-тадқиқот ишлари дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда илмий-услубий кўмаклар кўрсатиш;
сув хўжалиги соҳаси учун малакали илмий кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга жорий қилишни кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
б) минтақавий марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишлари дастурларини ишлаб чиқиш;
сув хўжалиги объектларини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурслари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, сув хўжалигига рақамли технологияларни жорий қилиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларни ҳисобга олиб суғориш ва шўр ювиш нормаларини такомиллаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш;
илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;
таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
икки ҳафта муддатда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин;
уч ҳафта муддатда Институтнинг тасдиқланган уставидан келиб чиқиб, минтақавий марказларнинг уставлари тасдиқланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг тизимига кирувчи минтақавий марказлар, илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг (кейинги ўринларда — илмий-тадқиқот муассасалари) бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш:
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;
2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутилади.
7. Қуйидагилар минтақавий марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш;
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
республика илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган грантлар;
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
8. Белгилансинки, институт ва унинг тизимига кирувчи минтақавий марказлар, илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
9. Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда минтақавий марказларни зарур бино ва иншоотлар билан таъминласин ҳамда уларни таъмирлаш, ташкилий техника, мебель ва бошқа зарур жиҳозлар билан бутлаш чораларини кўрсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда минтақавий марказлар бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштиришни 2022 йил 1 январдан бошлаб тегишлича Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятлар бюджетлари маблағлари параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда минтақавий марказлар илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга тегишли давлат дастурлари доирасида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг грантларини йўналтириш чораларини кўрсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида 2021 йил 1 майдан бошлаб:
сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув хўжалиги объектларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, сувни ҳисобга олиш воситаларини такомиллаштиришга;
сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг экологик талабларини, уларнинг ҳолатини баҳолаш мезонларини, ер усти ва ер ости сувлари режими ҳамда сифатини самарали бошқариш, ҳудудда экологик мувозанатни тиклаш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқишга;
қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини мақбуллаштириш ва суғориш техника ҳамда технологияларининг асосларини яратишга ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтириш ва унумдорлигини оширишга қаратилган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган амалий ва инновацион лойиҳаларни танловлар натижаларига кўра молиялаштиришни таъминласин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги 191-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг
Илмий кенгаш Директор Директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчиси Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари Илмий котиб Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш лабораторияси 3 Суғориш технологиялари ва техникаси лабораторияси 3 Сув хўжалиги муҳандислик маркази * Ахборот-коммуникациялар ва инновацион технологиялар бўйича бош мутахассис 1 Махсус ҳужжатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Сувни тежайдиган суғориш технологиялари илмий-тадқиқот консалтинг маркази * Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси 3 Тупроқ тадқиқотлари ва мелиоратив жараёнлар лабораторияси 3 Молия ва ҳисоб-китоб бўлими 3 Қорақалпоғистон минтақавий маркази 7 Илмий кадрлар тайёрлаш бўйича бош мутахассис 1 Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги лабораторияси 3 Насос станцияларидан фойдаланиш лабораторияси 3 Бухоро минтақавий маркази 7 Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бош мутахассис 1 Бош юрисконсульт 1 Ирригация тизими ва суғориш тармоқларини ишлатиш лабораторияси 3 Наманган минтақавий маркази 7 Мелиоратив техника ва механизмлар лабораторияси 3 Девонхона 1 Самарқанд минтақавий маркази 7 Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис 1 Сув хўжалиги ва мелиорация учун замонавий қурилиш материаллари лабораторияси 3 Ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарадорлигини ошириш техника ва технологиялари лабораторияси 3 Хўжалик ишлари бўлими 1 Сурхондарё минтақавий маркази 7 Ахборот-ресурс бўйича мутахассис 1 Хоразм минтақавий маркази 7 Қашқадарё минтақавий маркази 7 Гидрометрия ва метрология лабораторияси 3 Сув тежовчи технологияларни жорий этиш лабораторияси 3 Сув хўжалигида замонавий ахборот технологиялари ва сув ресурсларини бошқариш лабораторияси 3 Коллектор-дренаж тизимларидан фойдаланиш лабораторияси 3 Гидротехника ва мелиорацияда гидродинамика жараёнларини моделлаштириш лабораторияси 3 Гидроэкология ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш лабораторияси 3
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги 191-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти минтақавий марказларининг
Директор Бухгалтер 1 Ирригация тизимлари ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси 2 Ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарадорлигини ошириш техника ва технологиялари лабораторияси 2 Ходимлар ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис 1
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 апрель,
191-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TASHKILIY TUZILMASI
NAMUNAVIY TUZILMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining mintaqaviy markazlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Suv xoʻjaligida ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligini oshirish, ilgʻor texnologiyalar, ilm-fan yutuqlarini amaliyotga tatbiq qilish, respublika hududlarining tuproq-iqlim sharoitlarida sugʻorishning innovatsion va resurslarni tejaydigan texnologiyalarini keng joriy qilish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari natijadorligini oshirish, Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutida oliy maʼlumotli kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 8-maydagi PQ-3702-son qarori bilan Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti tarkibidan chiqarilganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining faoliyatini takomillashtirish va Toshkent arxitektura-qurilish institutining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 20-iyundagi PQ-3789-son qarori 2-bandiga asosan Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi tarkibiga topshirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) huzurida Buxoro, Namangan, Samarqand va Surxondaryo mintaqaviy markazlari (keyingi oʻrinlarda — mintaqaviy markazlar) tashkil etilsin.
Institutning Qoraqalpogʻiston filiali negizida Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti huzurida Qoraqalpogʻiston mintaqaviy markazi tashkil etilsin. Bunda, Qoraqalpogʻiston mintaqaviy markazi Institut Qoraqalpogʻiston filialining huquq va majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.
Belgilansinki, mintaqaviy markazlar davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.
3. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining tashkiliy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti mintaqaviy markazlarining namunaviy tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Quyidagilar:
a) Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:
suv resurslarini boshqarish ulardan samarali va oqilona foydalanish, suv xoʻjaligini rivojlantirish, yerlarning meliorativ holatini yaxshilash masalalari muammolarini aniqlash hamda ustuvor ilmiy-tadqiqot ishlari dasturlarini ishlab chiqish;
suv resurslarini prognozlash va integratsiyalashgan holda boshqarish hamda hisobi va hisobotini yuritish, sugʻorish va shoʻr yuvish normalarini takomillashtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish;
suv omborlari, sel-suv omborlari va boshqa gidrotexnika inshootlarining xavfsizligini va ishonchli ishlashini taʼminlashga qaratilgan ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish, suv xoʻjaligi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarining ilmiy-texnik kuzatuvini amalga oshirish;
suv xoʻjaligi obyektlari va suvni boshqarishda raqamli texnologiyalarni joriy qilish boʻyicha ilmiy tadqiqot ishlarini amalga oshirish;
irrigatsiya tizimi va sugʻorish tarmoqlarida suv yoʻqotilishini kamaytirish, ularning foydali ish koeffitsiyentini oshirish, resurslarni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflar tayyorlash;
suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish, ularning samaradorligini oshirishning ilmiy asoslarini takomillashtirish hamda innovatsion loyihalarni amalga oshirish;
sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini nazorat qilish hamda baholashda raqamli texnologiyalar va geoaxborot tizimini joriy qilish, shuningdek, shoʻr yuvish ishlarini takomillashtirishga qaratilgan ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish;
Markaziy Osiyo mamlakatlari oʻrtasida transchegaraviy suv resurslarini hamkorlikda boshqarishning oʻzaro maqbul mexanizmlari yuzasidan ilmiy asoslangan takliflar ishlab chiqish;
global iqlim oʻzgarishi va Orol dengizi qurishining respublika iqtisodiyoti tarmoqlariga salbiy taʼsirini kamaytirish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflar tayyorlash;
institut tarkibidagi mintaqaviy markazlar faoliyatini muvofiqlashtirish, ularga ilmiy-tadqiqot ishlari dasturlarini shakllantirish va amalga oshirishda ilmiy-uslubiy koʻmaklar koʻrsatish;
suv xoʻjaligi sohasi uchun malakali ilmiy kadrlarni tayyorlash, taʼlim, ilm-fan va ishlab chiqarish sohalari oʻrtasidagi oʻzaro hamkorlikni rivojlantirish, xorijiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari hamda xalqaro tashkilotlar bilan aloqalar oʻrnatish, grantlar asosida tadqiqot ishlarini olib borish, innovatsion takliflar va normativ hujjatlarni amaliyotga joriy qilishni kengaytirish va ularning samaradorligini oshirish;
b) mintaqaviy markazlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
suv xoʻjaligini rivojlantirish, suv va yer resurslaridan samarali foydalanish hamda yerlarning meliorativ holatini yaxshilash va unumdorligini oshirish boʻyicha muammolarni tahlil qilish hamda ustuvor ilmiy-tadqiqot ishlari dasturlarini ishlab chiqish;
suv xoʻjaligi obyektlarini xavfsiz va ishonchli ishlatish, suv resurslari hisobi va hisobotini yuritish, suv xoʻjaligiga raqamli texnologiyalarni joriy qilish, hududlarning tuproq-iqlim sharoitlarni hisobga olib sugʻorish va shoʻr yuvish normalarini takomillashtirish, yerlarning meliorativ holatini yaxshilash boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish, tavsiyalar, innovatsion takliflar va normativ hujjatlar ishlab chiqish;
ilmiy-tadqiqot ishlari natijalari asosida ishlab chiqilgan tavsiyalar, innovatsion takliflar va normativ hujjatlarni amaliyotga tatbiq etish;
taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan kadrlarni tayyorlash, ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil qilish boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish, ilmiy-texnik yutuqlarni chop etish va targʻib qilish.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi:
ikki hafta muddatda Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining ustavini belgilangan tartibda tasdiqlasin;
uch hafta muddatda Institutning tasdiqlangan ustavidan kelib chiqib, mintaqaviy markazlarning ustavlari tasdiqlanishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar tizimi hamda zamonaviy xizmatlar koʻrsatishni yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6159-son Farmoniga muvofiq 2021-yil 1-fevraldan boshlab Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti hamda uning tizimiga kiruvchi mintaqaviy markazlar, ilmiy-tajriba stansiyalari va uchastkalarining (keyingi oʻrinlarda — ilmiy-tadqiqot muassasalari) bino va inshootlarini saqlash, shuningdek, ularning xodimlari (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Belgilansinki, Institutning bino va inshootlarini saqlash, xodimlar (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish:
2021-yil 1-apreldan boshlab Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida idoraviy mansubligiga koʻra tegishli vazirliklar va idoralarga ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi;
2022-yil 1-yanvardan boshlab Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
7. Quyidagilar mintaqaviy markazlar faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari bino va inshootlarni saqlash, shuningdek, ularning xodimlari (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash;
ilmiy faoliyatga oid dasturlarni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy tashkilotlarning grantlari;
respublika ilmiy-tadqiqot loyihalariga ajratilgan grantlar;
xoʻjalik faoliyatidan hamda shartnoma asosida tadqiqotlar oʻtkazishdan tushadigan tushumlar;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
8. Belgilansinki, institut va uning tizimiga kiruvchi mintaqaviy markazlar, ilmiy-tajriba stansiyalari va uchastkalarining xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy-tadqiqot institutlarining tegishli lavozimlari uchun nazarda tutilgan mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari tatbiq etiladi.
9. Buxoro, Namangan, Samarqand va Surxondaryo viloyatlari hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda mintaqaviy markazlarni zarur bino va inshootlar bilan taʼminlasin hamda ularni taʼmirlash, tashkiliy texnika, mebel va boshqa zarur jihozlar bilan butlash choralarini koʻrsin.
10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Buxoro, Namangan, Samarqand va Surxondaryo viloyatlari hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda mintaqaviy markazlar bino va inshootlarini saqlash, xodimlar (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirishni 2022-yil 1-yanvardan boshlab tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti va viloyatlar budjetlari mablagʻlari parametrlarini shakllantirishda nazarda tutsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda mintaqaviy markazlar ilmiy-tadqiqot laboratoriyalarini tashkil etish hamda ularni zarur asbob-uskunalar bilan jihozlashga tegishli davlat dasturlari doirasida jalb qilinadigan xalqaro moliya institutlarining grantlarini yoʻnaltirish choralarini koʻrsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Suv xoʻjaligi vazirligining takliflari asosida 2021-yil 1-maydan boshlab:
suv resurslaridan oqilona va samarali foydalanish, suv xoʻjaligi obyektlarining ishonchli va xavfsiz ishlashini taʼminlash, shuningdek, suvni hisobga olish vositalarini takomillashtirishga;
suv resurslarini muhofaza qilishning ekologik talablarini, ularning holatini baholash mezonlarini, yer usti va yer osti suvlari rejimi hamda sifatini samarali boshqarish, hududda ekologik muvozanatni tiklash va saqlash usullarini ishlab chiqishga;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining suv isteʼmolini maqbullashtirish va sugʻorish texnika hamda texnologiyalarining asoslarini yaratishga hamda sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash va barqarorligini taʼminlash, tuproqning shoʻrlanish darajasini pasaytirish va unumdorligini oshirishga qaratilgan ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan amaliy va innovatsion loyihalarni tanlovlar natijalariga koʻra moliyalashtirishni taʼminlasin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-apreldagi 191-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining
Ilmiy kengash Direktor Direktorning ilm-fan va ilmiy faoliyat boʻyicha maslahatchisi Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari Umumiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari Ilmiy kotib Suv resurslaridan kompleks foydalanish laboratoriyasi 3 Sugʻorish texnologiyalari va texnikasi laboratoriyasi 3 Suv xoʻjaligi muhandislik markazi * Axborot-kommunikatsiyalar va innovatsion texnologiyalar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Maxsus hujjatlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot konsalting markazi * Daryo, kanal va inshootlar gidravlikasi laboratoriyasi 3 Tuproq tadqiqotlari va meliorativ jarayonlar laboratoriyasi 3 Moliya va hisob-kitob boʻlimi 3 Qoraqalpogʻiston mintaqaviy markazi 7 Ilmiy kadrlar tayyorlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Suv omborlari va ularning xavfsizligi laboratoriyasi 3 Nasos stansiyalaridan foydalanish laboratoriyasi 3 Buxoro mintaqaviy markazi 7 Ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish boʻyicha bosh mutaxassis 1 Bosh yuriskonsult 1 Irrigatsiya tizimi va sugʻorish tarmoqlarini ishlatish laboratoriyasi 3 Namangan mintaqaviy markazi 7 Meliorativ texnika va mexanizmlar laboratoriyasi 3 Devonxona 1 Samarqand mintaqaviy markazi 7 Xalqaro aloqalar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Suv xoʻjaligi va melioratsiya uchun zamonaviy qurilish materiallari laboratoriyasi 3 Yerlarning meliorativ holatini baholash, samaradorligini oshirish texnika va texnologiyalari laboratoriyasi 3 Xoʻjalik ishlari boʻlimi 1 Surxondaryo mintaqaviy markazi 7 Axborot-resurs boʻyicha mutaxassis 1 Xorazm mintaqaviy markazi 7 Qashqadaryo mintaqaviy markazi 7 Gidrometriya va metrologiya laboratoriyasi 3 Suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish laboratoriyasi 3 Suv xoʻjaligida zamonaviy axborot texnologiyalari va suv resurslarini boshqarish laboratoriyasi 3 Kollektor-drenaj tizimlaridan foydalanish laboratoriyasi 3 Gidrotexnika va melioratsiyada gidrodinamika jarayonlarini modellashtirish laboratoriyasi 3 Gidroekologiya va suv resurslarini muhofaza qilish laboratoriyasi 3
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-apreldagi 191-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti mintaqaviy markazlarining
Direktor Buxgalter 1 Irrigatsiya tizimlari va suvni tejaydigan texnologiyalar laboratoriyasi 2 Yerlarning meliorativ holatini baholash, samaradorligini oshirish texnika va texnologiyalari laboratoriyasi 2 Xodimlar va hujjatlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis 1
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 8-aprel,
191-son