📅 2021-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 8 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАРКИБИ
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ:
а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
б) Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи йиғими суммасининг 7 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
в) Жамғарма маблағларидан:
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий жиҳозлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишда;
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишда;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплашда;
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплашда фойдаланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;
Жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш;
Жамғармага беморлар томонидан соғломлаштиришга кўмаклашиш юзасидан мурожаат этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби;
Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) буюртмасига мувофиқ онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий жиҳозлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишда давлат харидлари жараёнлари бўйича «Харидлар маркази» давлат муассасаси:
давлат харидлари жараёнларини амалга ошириш бўйича Вазирлик харид комиссиясининг ишчи органи;
харидлар юзасидан шартномаларни имзолаш бўйича контрагент;
шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича агент этиб белгилансин.
Бунда давлат харидлари жараёнларининг натижаларига кўра тузилган контрактлар Жамғарма маблағлари доирасида Вазирлик ва «Oʼzmedimpeks» ДУК ўртасида тузиладиган воситачилик шартномалари орқали молиялаштирилади.
4. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги 193-сон қарорига ИЛОВА
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Молия вазирлиги Ғазначилигида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва мазкур Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
3. Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш йўналишлари
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи йиғими суммасининг 7 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий жиҳозлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олиш;
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш.
3-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш
6. Жамғармадан маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилган Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) қарорига кўра сарфланади.
7. Жамғарма маблағлари бўйича даромад ва харажатлар сметаси Кенгаш таклифлари асосида Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Вазирлик томонидан Кенгаш билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
9. Жамғарма Кенгаши тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳар йили 10 январга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба Жамғарма маблағлари ҳисобидан онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни (кейинги ўринларда — беморлар) соғломлаштиришга кўмаклашиш ҳажмини (кейинги ўринларда — режалаштирилган кўмак ҳажми) тасдиқлайди.
Бунда Жамғарма Кенгаши:
а) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба соғломлаштиришга кўмаклашиладиган беморлар рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) Вазирлик тақдим этган статистик маълумотлар ҳамда ушбу беморларга тегишли тиббиёт ходимлари томонидан қўйилган ташхис ва хулосалар асосида тасдиқлайди.
рўйхатга киритиладиган беморлар уларга қўйилган ташхис асосида уларнинг ҳолатининг енгил, ўрта оғир, оғир ва ўта оғирлигидан келиб чиқиб ажратилади;
б) Жамғарма маблағларидан беморларга:
тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, тиббий жиҳозлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
йил давомида бир нафар бемор учун касаллик турига қараб жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдам ҳажми, қиймати ва етказиб бериладиган дори воситаларининг турлари юзасидан режалаштирилган кўмак ҳажмини ишлаб чиқади;
юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун хорижий мутахассисларни республикага жалб қилиш учун мураккаб операциялар рўйхати, шунингдек, ушбу мутахассисларни келиши ва кетиши билан боғлиқ (меҳмонхона ҳамда хизмат ҳақи ва бошқалар) харажатлари миқдори тасдиқлайди;
республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларидан харид қилинадиган юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизмат турларини тасдиқлайди.
10. Қуйидагилар Кенгаш аъзоларининг вазифалари ҳисобланади:
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
Кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш;
Кенгаш мажлисларида шахсан қатнашиш, агар қатнашиш имкони бўлмаган тақдирда, мажлис кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидирлар;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) расмий веб-сайти орқали охирги олти ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан йилда икки маротаба ҳисоботни эълон қилиш.
11. Кенгаш раиси:
Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва тасдиқлайди;
Кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Кенгаш аъзоларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.
12. Кенгаш котиби:
ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларни Кенгаш мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш учун Кенгашнинг аъзоларига тегишлилиги бўйича тақсимлайди;
Кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича Кенгаш раисига таклифлар киритади;
кун тартибидаги масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлис санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳаси бўйича хабардор қилади;
Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Кенгаш қарорлари ижросининг назоратини юритади ҳамда Кенгашга мунтазам равишда ахборот киритиб боради.
Кенгаш котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланади.
13. Кенгаш ўз мажлисларини заруратга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказади.
14. Кенгаш мажлисларини Кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса Кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.
15. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.
16. Кенгаш мажлисини ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
17. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.
18. Кенгаш қарори Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг ёки раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
19. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баёни Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
20. Вазирликнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
21. Ишчи орган:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;
даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Кенгаш розилиги билан қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида вақтинча бўш маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштиради;
Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлари йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Кенгаш қарорлари асосида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тадбирлар доирасида харидларни ташкил этиш бўйича буюртмалар ишлаб чиқилишини ва ишлаб чиқилган буюртмаларни Кенгаш билан келишган ҳолда харид жараёнларини ташкил этилиши, шунингдек, харид жараёнлари натижаларига кўра воситачилик шартномалари тузилиши ва молиялаштирилишини таъминлайди;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда Кенгашга киритади ва Кенгаш йиғилишларида иштирок этади;
ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Вазирликка кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.
22. Вазирлик:
Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади;
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
зарур ҳолларда, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритади;
Кенгаш қарорига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномаларни тузади;
Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар бўйича, шу жумладан, шартномани узайтириш ва ўзгартириш бўйича Кенгаш билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
23. Кенгаш таклифи ҳамда Вазирлик хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхатида келтирилган мамлакат ва халқаро ташкилотларда рўйхатдан ўтган беморларни даволаш учун зарур бўлган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилиш ва беморларга ишлатишга рухсат берилади.
4-боб. Жамғармага беморлар томонидан соғломлаштиришга кўмаклашиш юзасидан мурожаат этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
24. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йилга соғломлаштиришга кўмаклашиладиган беморлар рўйхатига киритилган беморлар томонидан режалаштирилган кўмак ҳажмига қўшимча таклифлар бўлган тақдирда, шунингдек, рўйхатга киритилмаган беморлар томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш юзасидан Марказнинг расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилинади.
25. Марказ келиб тушган мурожаатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва таҳлил қилган ҳолда, Кенгашнинг навбатдаги мажлисига муҳокама учун киритишга масъул ҳисобланади.
26. Мурожаатлар кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Марказ томонидан Кенгаш котибига Кенгаш мажлисидан беш кун олдин тақдим этилади.
27. Кенгаш котиби мурожаатлар Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳамда тасдиқланган ушбу даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш имкониятларини инобатга олган ҳолда, Кенгаш мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.
28. Кўриб чиқилган мурожаатлар юзасидан Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва ушбу баённомадан кўчирма Марказ томонидан уч кун муддатда мурожаат эгасига юборилади.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш
29. Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланишнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисоботларни тузиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлик томонидан амалга оширилади.
30. Жамғарманинг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтади.
31. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан назорат қилинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
32. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддат лар и I -босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги • Жамғарма маблағлари бўйича даромад ва харажатлар сметаси Кенгаш таклифлари асосида ишлаб чиқиш. Белгиланган муддатларда • Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш. ҳар йили 25 декабрга қадар • Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш. Доимий • Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. ҳар чорак якуни бўйича • Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш. Белгиланган муддатларда II -босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши • Жамғарма маблағларини Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) қарорига мувофиқ сарфлаш. Доимий • Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Кенгаш билан келишилган ҳолда тасдиқлаш. • Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни (кейинги ўринларда — беморлар) соғломлаштиришга кўмаклашиш ҳажмини (кейинги ўринларда — режалаштирилган кўмак хажми) тасдиқлаш. ҳар йили 1 февралга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба III -босқич Жамқарма маблағларини бошқариш кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Беморларга режалаштирилган кўмак хажми доирасида Жамғарма маблағларидан: Доимий • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий жиҳозлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олиш; • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилиш; • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплашга фойдаланилади. IV -босқич Мурожаатчи Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йилга соғломлаштиришга кўмаклашиладиган беморлар рўйхатига киритилган беморлар томонидан режалаштирилган кўмак хажмига қўшимча таклифлар бўлган тақдирда, шунингдек, рўйхатга киритилмаган беморлар томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш юзасидан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиш. Қўшимча таклиф бўлган ҳолларда V -босқич Марказ Марказга келиб тушган мурожаатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва таҳлил қилган ҳолда, Кенгашнинг навбатдаги мажлисига муҳокама учун киритиш. Б елгиланган муддатларда VI-босқич Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши Мурожаатлар Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳамда тасдиқланган ушбу даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш имкониятларини инобатга олган ҳолда, Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш. Белгиланган муддатларда Марказ Кўриб чиқилган мурожаатлар юзасидан Кенгаш қарорини Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштириш ва ушбу баённомадан кўчирмани Марказ томонидан мурожаат эгасига юбориш. Уч кун муддатда
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини бошқариш кенгаши
1. Сабиров Улуғбек Юсупхонович — Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси 2. Қаюмов Абдурахман Абдумавлянович — Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Кенгаш раисининг ўринбосари 3. Варисова Максуда Азизовна * — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ( келишув асосида) 4. Ганиев Дониёр Авазович * — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ( келишув асосида ) 5. Тиллашайхов Мирзаголиб Нигматович — Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори 6. Шарипов Алишер Мирҳамидович — Болалар миллий тиббиёт маркази директори 7. Мирталипов Миразим Мирсаматович * — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг молиялаштириш ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи 8. Ибрагимова Сапура Захидовна * — Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти шифокори 9. Искандаров Камол Зайниддинович * — Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори 10. Умарова Азиза Фархадовна — «SmartGov consulting» консалтинглик бюросининг ижрочи директори (келишув асосида) 11. Ходжаханова Мунира Абдукаххаровна — «EZGU AMAL» жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ( келишув асосида) 12. Қодиров Мирзохиджон Мухтарович — « Дори воситалари , тиббий буюмлар ва тиббий экспертизаси ва стандартлаш Давлат маркази » ДУК директори 13. Махмудова Азиза Жумановна — Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий-ишлар бўйича ўринбосари, Кенгаш котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 апрель,
193-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TARKIBI
Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida gematologiya va transfuziologiya xizmatlarini rivojlantirish hamda onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan shaxslarni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-fevraldagi PQ-4592-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida gematologiya va transfuziologiya xizmatlarini rivojlantirish hamda onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan shaxslarni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-fevraldagi PQ-4592-son qaroriga muvofiq:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilganligi;
b) Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari etib belgilanganligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga tushadigan tamaki mahsulotlari uchun aksiz soligʻi yigʻimi summasining 7 foizi;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;
v) Jamgʻarma mablagʻlaridan:
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish uchun tegishli tibbiyot muassasalarini qurish va taʼmirlash, ularga asbob-uskunalar, dori vositalari, tibbiy jihozlar, laboratoriya reaktivlari va boshqa sarflash vositalarini sotib olishda;
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar boʻyicha yuqori texnologiyali murakkab operatsiyalarni amalga oshirish uchun yuqori malakali xorijiy mutaxassislarni respublikaga jalb qilishda;
Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxat asosida ogʻir kasallikka chalingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning respublikada yoʻlga qoʻyilmagan jarrohlik amaliyotlari boʻyicha xorijiy davlatlardagi jarrohlik operatsiyalari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplashda;
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga respublika hududidagi davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlarining yuqori texnologik tashxis qoʻyish va tibbiy yordam koʻrsatish xizmatlarini xarid qilish xarajatlarini qoplashda foydalanilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish yoʻnalishlari;
Jamgʻarma mablagʻlarini sarflash va boshqarish;
Jamgʻarmaga bemorlar tomonidan sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish yuzasidan murojaat etish va ularni koʻrib chiqish tartibi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish va nazorat qilish.
3. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) buyurtmasiga muvofiq onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish uchun tegishli tibbiyot muassasalariga asbob-uskunalar, dori vositalari, tibbiy jihozlar, laboratoriya reaktivlari va boshqa sarflash vositalarini sotib olishda davlat xaridlari jarayonlari boʻyicha “Xaridlar markazi” davlat muassasasi:
davlat xaridlari jarayonlarini amalga oshirish boʻyicha Vazirlik xarid komissiyasining ishchi organi;
xaridlar yuzasidan shartnomalarni imzolash boʻyicha kontragent;
shartnomaga muvofiq yetkazib berilgan tovarlarni qabul qilish, saqlash, qayta ishlash va yetkazib berish boʻyicha agent etib belgilansin.
Bunda davlat xaridlari jarayonlarining natijalariga koʻra tuzilgan kontraktlar Jamgʻarma mablagʻlari doirasida Vazirlik va “Oʼzmedimpeks” DUK oʻrtasida tuziladigan vositachilik shartnomalari orqali moliyalashtiriladi.
4. Vazirlik manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.M. Xadjibayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-apreldagi 193-son qaroriga ILOVA
Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi hamda uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) Moliya vazirligi Gʻaznachiligida alohida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi va mazkur Nizomda belgilangan maqsadlarga sarflanadi.
3. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish yoʻnalishlari
4. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga tushadigan tamaki mahsulotlari uchun aksiz soligʻi yigʻimi summasining 7 foizi;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish uchun tegishli tibbiyot muassasalarini qurish va taʼmirlash, ularga asbob-uskunalar, dori vositalari, tibbiy jihozlar, laboratoriya reaktivlari va boshqa sarflash vositalarini sotib olish;
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar boʻyicha yuqori texnologiyali murakkab operatsiyalarni amalga oshirish uchun yuqori malakali xorijiy mutaxassislarni respublikaga jalb qilish;
Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxat asosida ogʻir kasallikka chalingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning respublikada yoʻlga qoʻyilmagan jarrohlik amaliyotlari boʻyicha xorijiy davlatlardagi jarrohlik operatsiyalari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga respublika hududidagi davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlarining yuqori texnologik tashxis qoʻyish va tibbiy yordam koʻrsatish xizmatlarini xarid qilish xarajatlarini qoplash.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini sarflash va boshqarish
6. Jamgʻarmadan mablagʻlar ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tarkibda shakllantirilgan Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) qaroriga koʻra sarflanadi.
7. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromad va xarajatlar smetasi Kengash takliflari asosida Vazirlik tomonidan ishlab chiqiladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
8. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tashxis qoʻyiladigan va davolanadigan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar roʻyxati Vazirlik tomonidan Kengash bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
9. Jamgʻarma Kengashi tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq har yili 10-yanvarga qadar, zaruratga koʻra, yil davomida bir necha marotaba Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni (keyingi oʻrinlarda — bemorlar) sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish hajmini (keyingi oʻrinlarda — rejalashtirilgan koʻmak hajmi) tasdiqlaydi.
Bunda Jamgʻarma Kengashi:
a) Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har yili, zaruratga koʻra, yil davomida bir necha marotaba sogʻlomlashtirishga koʻmaklashiladigan bemorlar roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — roʻyxat) Vazirlik taqdim etgan statistik maʼlumotlar hamda ushbu bemorlarga tegishli tibbiyot xodimlari tomonidan qoʻyilgan tashxis va xulosalar asosida tasdiqlaydi.
roʻyxatga kiritiladigan bemorlar ularga qoʻyilgan tashxis asosida ularning holatining yengil, oʻrta ogʻir, ogʻir va oʻta ogʻirligidan kelib chiqib ajratiladi;
b) Jamgʻarma mablagʻlaridan bemorlarga:
tibbiy yordam koʻrsatish uchun tegishli tibbiyot muassasalariga asbob-uskunalar, tibbiy jihozlar, laboratoriya reaktivlari va boshqa sarflash vositalarini sotib olish yuzasidan takliflarni ishlab chiqadi;
yil davomida bir nafar bemor uchun kasallik turiga qarab jamgʻarma mablagʻlari hisobidan koʻrsatiladigan yordam hajmi, qiymati va yetkazib beriladigan dori vositalarining turlari yuzasidan rejalashtirilgan koʻmak hajmini ishlab chiqadi;
yuqori texnologiyali murakkab operatsiyalarni amalga oshirish uchun xorijiy mutaxassislarni respublikaga jalb qilish uchun murakkab operatsiyalar roʻyxati, shuningdek, ushbu mutaxassislarni kelishi va ketishi bilan bogʻliq (mehmonxona hamda xizmat haqi va boshqalar) xarajatlari miqdori tasdiqlaydi;
respublika hududidagi davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlaridan xarid qilinadigan yuqori texnologik tashxis qoʻyish va tibbiy yordam koʻrsatish xizmat turlarini tasdiqlaydi.
10. Quyidagilar Kengash aʼzolarining vazifalari hisoblanadi:
Kengash majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etishda ishtirok etish;
Kengash tomonidan koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha ovoz berish;
Kengash majlislarida shaxsan qatnashish, agar qatnashish imkoni boʻlmagan taqdirda, majlis kun tartibi boʻyicha oʻz fikrini yozma ravishda taqdim etishga haqlidirlar;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maqsadlar boʻyicha ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali, shu jumladan, Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) rasmiy veb-sayti orqali oxirgi olti oy davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan yilda ikki marotaba hisobotni eʼlon qilish.
11. Kengash raisi:
Kengash majlisi kun tartibini belgilaydi va tasdiqlaydi;
Kengash qarorlarini tasdiqlaydi va ularning bajarilishini nazorat qiladi;
Kengash aʼzolariga yuklangan vazifalarning bajarilishi yuzasidan ularning ishini muvofiqlashtiradi;
Kengashning samarali ishlashini taʼminlash uchun boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
12. Kengash kotibi:
ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maqsadlarga Jamgʻarmadan mablagʻ ajratishga oid murojaatlarni Kengash majlisida koʻrib chiqishga tayyorlash uchun Kengashning aʼzolariga tegishliligi boʻyicha taqsimlaydi;
Kengash majlisiga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;
majlisni oʻtkazish muddatlari va joyi boʻyicha Kengash raisiga takliflar kiritadi;
kun tartibidagi masalalari boʻyicha Kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
Kengash aʼzolari va taklif etilgan shaxslarni majlis sanasi, vaqti, joyi va kun tartibi loyihasi boʻyicha xabardor qiladi;
Kengash bayonnomalarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonnomalarni Kengash aʼzolariga va boshqa manfaatdor tashkilotlarga yuboradi.
Kengash qarorlari ijrosining nazoratini yuritadi hamda Kengashga muntazam ravishda axborot kiritib boradi.
Kengash kotibi Kengash aʼzosi hisoblanadi.
13. Kengash oʻz majlislarini zaruratga koʻra, biroq har oyda kamida bir marta oʻtkazadi.
14. Kengash majlislarini Kengash raisi, u boʻlmagan taqdirda esa Kengash raisining oʻrinbosari boshqaradi.
15. Kengash majlisi unda Kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashganda oʻtkazilgan hisoblanadi.
16. Kengash majlisini oʻtkazish uchun kvorum yoki rais va uning oʻrinbosari boʻlmaganda, Kengash majlisini oʻtkazishning yangi sanasi eʼlon qilinadi.
17. Kengash majlisiga unda koʻrib chiqiladigan masalalarning xususiyatiga koʻra, manfaatdor vazirlik va idoralarning vakillari, tibbiyot sohasida faoliyat yurituvchi tashkilotlar vakillari taklif etilishi mumkin.
18. Kengash qarori Kengashning majlisda qatnashgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Kengash raisining yoki raislik qiluvchining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
19. Kengash qarorlari Kengash majlisi bayoni bilan rasmiylashtiriladi. Kengash majlisining bayoni Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi.
20. Vazirlikning Buxgalteriya hisobi va hisoboti boshqarmasi Jamgʻarmaning ishchi organi hisoblanadi.
21. Ishchi organ:
Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlarining yillik moliyaviy rejasini ishlab chiqadi;
daromadlar va xarajatlar smetalarini tayyorlaydi, shuningdek, ularga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritadi;
Jamgʻarma tushumlarini koʻpaytirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
Kengash roziligi bilan qoʻshimcha daromadlarni jalb etish maqsadida vaqtincha boʻsh mablagʻlarni belgilangan tartibda tijorat banklari depozitlariga joylashtiradi;
Jamgʻarmaning tushumlar manbalari boʻyicha daromadlari hamda asosiy xarajatlari yoʻnalishlari boʻyicha hisobini yuritadi;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Kengash qarorlari asosida ushbu Nizomning 5-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan tadbirlar doirasida xaridlarni tashkil etish boʻyicha buyurtmalar ishlab chiqilishini va ishlab chiqilgan buyurtmalarni Kengash bilan kelishgan holda xarid jarayonlarini tashkil etilishi, shuningdek, xarid jarayonlari natijalariga koʻra vositachilik shartnomalari tuzilishi va moliyalashtirilishini taʼminlaydi;
Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari boʻyicha hisobotlarini muntazam ravishda Kengashga kiritadi va Kengash yigʻilishlarida ishtirok etadi;
har chorak yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi hamda Vazirlikka koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etadi.
22. Vazirlik:
Jamgʻarma mablagʻlarini ushbu Nizomga hamda Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetasiga muvofiq tasarruf etadi;
har yili 25-dekabrgacha Jamgʻarmaning kelgusi yil uchun daromadlari va xarajatlari smetalarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi;
zarur hollarda, tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetalariga belgilangan tartibda tegishli oʻzgartirishlar kiritadi;
Kengash qaroriga muvofiq qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Jamgʻarma mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan shartnomalarni tuzadi;
Jamgʻarma tomonidan ajratilgan mablagʻlar boʻyicha, shu jumladan, shartnomani uzaytirish va oʻzgartirish boʻyicha Kengash bilan kelishgan holda tegishli oʻzgartirishlar kiritadi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qiladi;
Jamgʻarmaning chorak yakuni boʻyicha daromadlari va xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;
Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari smetasini bajarish boʻyicha choraklik va yillik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim qiladi.
23. Kengash taklifi hamda Vazirlik xulosasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-sentabrdagi PQ-3948-son qarori bilan tasdiqlangan Dori vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish natijalari Oʻzbekiston Respublikasida tan olinadigan mamlakatlar va xalqaro tashkilotlar roʻyxatida keltirilgan mamlakat va xalqaro tashkilotlarda roʻyxatdan oʻtgan bemorlarni davolash uchun zarur boʻlgan dori vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazmasdan, Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan xarid qilish va bemorlarga ishlatishga ruxsat beriladi.
4-bob. Jamgʻarmaga bemorlar tomonidan sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish yuzasidan murojaat etish va ularni koʻrib chiqish tartibi
24. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har yilga sogʻlomlashtirishga koʻmaklashiladigan bemorlar roʻyxatiga kiritilgan bemorlar tomonidan rejalashtirilgan koʻmak hajmiga qoʻshimcha takliflar boʻlgan taqdirda, shuningdek, roʻyxatga kiritilmagan bemorlar tomonidan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish yuzasidan Markazning rasmiy veb-sayti orqali elektron murojaat qilinadi.
25. Markaz kelib tushgan murojaatlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda koʻrib chiqish va tahlil qilgan holda, Kengashning navbatdagi majlisiga muhokama uchun kiritishga masʼul hisoblanadi.
26. Murojaatlar koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish uchun Markaz tomonidan Kengash kotibiga Kengash majlisidan besh kun oldin taqdim etiladi.
27. Kengash kotibi murojaatlar Jamgʻarmaning tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq hamda tasdiqlangan ushbu daromadlar va xarajatlar smetasiga oʻzgartirish kiritish imkoniyatlarini inobatga olgan holda, Kengash majlisida koʻrib chiqilishini taʼminlaydi.
28. Koʻrib chiqilgan murojaatlar yuzasidan Kengash qarorlari Kengash majlisining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi va ushbu bayonnomadan koʻchirma Markaz tomonidan uch kun muddatda murojaat egasiga yuboriladi.
5-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish va nazorat qilish
29. Jamgʻarma mablagʻlarining tushumi va ulardan foydalanishning buxgalteriya hisobini yuritish, shuningdek, hisobotlarni tuzish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Vazirlik tomonidan amalga oshiriladi.
30. Jamgʻarmaning joriy moliya yilida foydalanilmagan (oʻzlashtirilmagan) mablagʻlari keyingi moliya yiliga oʻtadi.
31. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanish belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan nazorat qilinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
32. Ushbu Nizomni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.
33. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddat lar i I -bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi • Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromad va xarajatlar smetasi Kengash takliflari asosida ishlab chiqish. Belgilangan muddatlarda • Jamgʻarmaning kelgusi yil uchun daromadlari va xarajatlari smetalarini Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlash. har yili 25-dekabrga qadar • Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qilish. Doimiy • Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotini koʻrib chiqish va tasdiqlash. har chorak yakuni boʻyicha • Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari smetasini bajarish boʻyicha choraklik va yillik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim qilish. Belgilangan muddatlarda II -bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi, Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish kengashi • Jamgʻarma mablagʻlarini Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) qaroriga muvofiq sarflash. Doimiy • Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tashxis qoʻyiladigan va davolanadigan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar roʻyxatini Sogʻliqni saqlash vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan Kengash bilan kelishilgan holda tasdiqlash. • Jamgʻarma Kengashi tomonidan tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni (keyingi oʻrinlarda — bemorlar) sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish hajmini (keyingi oʻrinlarda — rejalashtirilgan koʻmak xajmi) tasdiqlash. har yili 1-fevralga qadar, zaruratga koʻra, yil davomida bir necha marotaba III -bosqich Jamqarma mablagʻlarini boshqarish kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi Bemorlarga rejalashtirilgan koʻmak xajmi doirasida Jamgʻarma mablagʻlaridan: Doimiy • onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish uchun tegishli tibbiyot muassasalariga asbob-uskunalar, dori vositalari, tibbiy jihozlar, laboratoriya reaktivlari va boshqa sarflash vositalarini sotib olish; • onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklar boʻyicha yuqori texnologiyali murakkab operatsiyalarni amalga oshirish uchun yuqori malakali xorijiy mutaxassislarni respublikaga jalb qilish; • onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarga respublika hududidagi davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlarining yuqori texnologik tashxis qoʻyish va tibbiy yordam koʻrsatish xizmatlarini xarid qilish xarajatlarini qoplashga foydalaniladi. IV -bosqich Murojaatchi Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan har yilga sogʻlomlashtirishga koʻmaklashiladigan bemorlar roʻyxatiga kiritilgan bemorlar tomonidan rejalashtirilgan koʻmak xajmiga qoʻshimcha takliflar boʻlgan taqdirda, shuningdek, roʻyxatga kiritilmagan bemorlar tomonidan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish yuzasidan Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) rasmiy veb-sayti orqali elektron murojaat qilish. Qoʻshimcha taklif boʻlgan hollarda V -bosqich Markaz Markazga kelib tushgan murojaatlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda koʻrib chiqish va tahlil qilgan holda, Kengashning navbatdagi majlisiga muhokama uchun kiritish. B yelgilangan muddatlarda VI-bosqich Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish kengashi Murojaatlar Jamgʻarmaning tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq hamda tasdiqlangan ushbu daromadlar va xarajatlar smetasiga oʻzgartirish kiritish imkoniyatlarini inobatga olgan holda, Kengash majlisida koʻrib chiqish. Belgilangan muddatlarda Markaz Koʻrib chiqilgan murojaatlar yuzasidan Kengash qarorini Kengash majlisining bayonnomasi bilan rasmiylashtirish va ushbu bayonnomadan koʻchirmani Markaz tomonidan murojaat egasiga yuborish. Uch kun muddatda
Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlarini boshqarish kengashi
1. Sabirov Ulugʻbek Yusupxonovich — Sogʻliqni saqlash vazirining oʻrinbosari, Kengash raisi 2. Qayumov Abduraxman Abdumavlyanovich — Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori, Kengash raisining oʻrinbosari 3. Varisova Maksuda Azizovna * — Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati ( kelishuv asosida) 4. Ganiyev Doniyor Avazovich * — Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati ( kelishuv asosida ) 5. Tillashayxov Mirzagolib Nigmatovich — Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va tibbiy radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori 6. Sharipov Alisher Mirhamidovich — Bolalar milliy tibbiyot markazi direktori 7. Mirtalipov Mirazim Mirsamatovich * — Sogʻliqni saqlash vazirligining moliyalashtirish va rejalashtirish boshqarmasi boshligʻi 8. Ibragimova Sapura Zaxidovna * — Gematologiya va qon quyish ilmiy tekshirish instituti shifokori 9. Iskandarov Kamol Zayniddinovich * — Bolalar milliy tibbiyot markazi shifokori 10. Umarova Aziza Farxadovna — “SmartGov consulting” konsaltinglik byurosining ijrochi direktori (kelishuv asosida) 11. Xodjaxanova Munira Abdukaxxarovna — “EZGU AMAL” jamoat fondi vasiylik kengashi raisi ( kelishuv asosida) 12. Qodirov Mirzoxidjon Muxtarovich — “ Dori vositalari , tibbiy buyumlar va tibbiy ekspertizasi va standartlash Davlat markazi ” DUK direktori 13. Maxmudova Aziza Jumanovna — Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktorining ilmiy-ishlar boʻyicha oʻrinbosari, Kengash kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 8-aprel,
193-son