UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 10-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 10 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланганлиги, унинг ташкилий тузилмаси ҳамда марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзгидрометнинг ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;

Ўзгидромет ва унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Ўзгидромет раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Ўзгидромет фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Ўзгидрометни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзгидромет бош директорига, зарур ҳолларда, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (Институт бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун);

фаолият ихтисослиги бўйича кўрсатиладиган хизматлардан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Институтга иккита (енгил хизмат битта шахсий бириктирилган ва битта навбатчи) автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

6. Ўзгидромет Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда гидрометеорология, хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш, авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Гидрометеорология соҳаси ва унинг талаб юқори бўлган метеорология, гидрология, гидрометеорологияда алоқа ва коммуникациялар йўналишлари бўйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга бўлган ҳамда хорижий тилларни биладиган ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш Тошкент гидрометеорология техникумининг асосий вазифалари этиб белгилансин.

8. Белгилансинки, Институт ва Тошкент гидрометеорология техникумини сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзгидрометга ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

8 1 . Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 июндан бошлаб Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.

Бунда, Институт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари ўзгариши сабабли уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган қўшимча харажатларни бюджет ҳисобидан молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзгидрометга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) мақомини, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

3. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

4. Ўзгидромет ўз фаолиятини тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

5. Ўзгидрометнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

6. Ўзгидромет ва унинг тизимидаги ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларга эга бўлади.

7. Ўзгидрометнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази, қисқартирилгани номи — Ўзгидромет;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Centre of Hydrometeorological Service of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани номи — Uzhydromet;

в) рус тилида:

тўлиқ номи — Центр гидрометеорологической службы Республики Узбекистан, қисқартирилгани номи — Узгидромет.

8. Ўзгидромет жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уй.

2-боб. Ўзгидромет тузилмаси

9. Ўзгидромет тизимига қуйидагилар киради:

Ўзгидромет марказий аппарати;

Ўзгидрометнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометеорология ҳудудий бошқармалари;

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — ГМИТИ);

Тошкент гидрометеорология техникуми;

«Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Метеоинфоком).

3-боб. Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ва функциялари

1-§ Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик инфратузилмани модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сувлари ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш;

гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

гидрометеорология фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш.

11. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш соҳасида:

гидрометеорология соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

ўз ваколатлари доирасида гидрометеорологик кузатувлар, гидрометеорология маълумотларини, шунингдек, атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлайди;

ўз ваколати доирасида гидрометеорология фаолиятини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

гидрометеорология соҳасидаги давлат стандартлари ва техник регламентларни кўриб чиқади ва такомиллаштиради;

гидрометеорология соҳасидаги маҳаллий ва халқаро давлатлараро стандартларни уйғунлаштиради;

б) давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги, авиация, мудофаа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун махсус тезкор гидрометеорологик хизмат кўрсатади;

аҳолига мунтазам равишда, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали кутилаётган ва рўй бераётган об-ҳаво шароитлари, табиий гидрометеорологик ҳодисалар, атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни етказиб беради;

давлат гидрометеорологик маълумотлар фонди ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар давлат фондини шакллантиради ва юритади, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий сақлайди;

белгиланган тартибда ер усти сувлари бўйича давлат сув кадастрини, шунингдек, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритади;

иқлимий маълумотлар миллий базасини ҳамда гидрометеорологик ахборотлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши ҳолати тўғрисида маълумотлар ягона электрон фондини шакллантиради;

қонунчиликда белгиланган тартибда метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик асбоб-ускуналар ва қурилмаларни текширади ҳамда аттестациядан ўтказади;

в) қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сувлари (табиий сув оқимлар) ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш соҳасида:

тезкор гидрометеорологик, иқлимий ва уларга боғлиқ атроф муҳитга тегишли хизматлар кўрсатиш мақсадида кузатув маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш ва сифатини назорат қилиш тизимини яратади ва уни ишчи ҳолатда сақлаб туради;

сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда масофавий зондлаш орқали олинган маълумотлар асосида прогноз маълумотларини тайёрлайди;

гидрометеорологик прогнозлаш моделлари ва тизимини яратади ва улардан фойдаланади;

гидрометеорологик маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларни умумлаштиради;

атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари), тупроқ ифлосланиши мониторинги ва фон мониторингини амалга оширади, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини прогноз қилади;

атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларни умумлаштиради;

иқлим ўзгариши мониторингини таъминлайди ва унинг тахминий прогнозларини тақдим этади, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

гидрометеорологик кузатувлар тармоғи, шунингдек, атроф табиий муҳит ифлосланишини кузатиш тармоғини юқори техник даражада сақлаб туради ва ундан фойдаланади;

г) гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш соҳасида:

миллий ва халқаро миқёсда гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади;

замонавий технологияларга асосланиб гидрометеорология фанини ривожлантириш чораларини кўради;

гидрометеорологик, агрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги пунктларининг мақбул жойлашувини белгиловчи ер усти кузатув пунктлари тармоғини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;

халқаро тажриба ва инновацион ютуқлардан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқот услубларини такомиллаштиради;

д) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш соҳасида:

гидрометеорология ва унга боғлиқ соҳалар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

гидрометеорология соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;

илғор технологиялар, малакавий ва касбий тайёргарликка қўйиладиган талабларни эътиборга олган ҳолда кадрларни танлаш механизми ва иш жараёнини ташкил этишни такомиллаштиради;

гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва мослашиш, атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги ва рақамли технологиялар соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш бўйича стажировкалар ва семинарлар ташкил этади;

гидрометеорология хизмати маркази ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларини рақамли иқтисодиётга интеграциялашни, давлат органлари билан самарали ахборот ҳамкорлигини ташкил этади;

гидрометеорология хизмати маркази рақамли ва телекоммуникация инфратузилмасининг технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

гидрометеорология тизимида кузатувларни реал вақт режимида амалга ошириш бўйича «ақлли» оператив мониторинг тизимларини жорий этади;

е) гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш орқали миллий манфаатларга кўмаклашувчи тегишли халқаро мажбуриятларни, шу жумладан, Жаҳон метеорология ташкилоти конвенцияси, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси ва ушбу Конвенцияга доир баённомалар ва битимлар, ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури, халқаро иқлимий молиялаштириш жамғармалари, жумладан, Мослашиш жамғармаси доирасидаги мажбуриятларни бажаради;

дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш орқали миллий манфаатларга кўмаклашади;

Иқлим ўзгариши бўйича Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (МГЭИК) фаолиятида иштирок этади;

Жаҳон метеорология ташкилотининг Минтақавий ихтисослаштирилган метеорология маркази, шунингдек, Жаҳон метеорология ташкилоти Жаҳон об-ҳаво хизматининг Минтақавий телекоммуникация маркази функцияларини бажаради;

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида (ИКАО) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли метеорологик органи вазифаларини бажаради.

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида хорижий турдош муассасалар билан тажриба алмашади;

Ўзгидромет қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

ж) гидрометеорология фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш соҳасида:

гидрометеорологик маълумотлар ва кўрсатилаётган ихтисослаштирилган хизматлар рўйхатини ўз расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб боради;

фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, етакчи таълим ва илмий муассасалар ходимлари, гидрометеорология соҳасидаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда учрашувлар, давра суҳбатлари, экспертлик ва жамоатчилик муҳокамалари ташкил этади.

12. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва тизимидаги ташкилотлар орқали ҳал этади.

2-§ Ўзгидромет марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

13. Ўзгидромет марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

гидрометеорология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва тизимидаги ташкилотларнинг прогноз кўрсаткичларини таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

республикада халқаро ва фуқаро авиацияси метеорологик таъминотини ташкил қилиш ва тақдим этиш;

Жаҳон об-ҳаво хизматининг глобал телекоммуникация хизматида гидрометеорологик ва йўлдош маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш ва тарқатиш миллий ва минтақавий маркази функцияларини бажариш;

атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши мониторингини олиб бориш учун грант ва хорижий инвестицияларни гидрометеорология соҳасига жалб этиш, давлатлараро ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этишни таъминлаш;

кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, Ўзгидромет ходимларининг ишга кириш ва хизматда кўтарилиш тартиби ва мезонларини ишлаб чиқиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишини, кадрларнинг қайта тайёрланиши ва малакаси оширилишини таъминлаш;

гидрометеорология соҳасида масофавий ўқиш технологияларини киритиш, хорижий ва маҳаллий олий тоифали мутахассисларнинг малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

оммавий ахборот воситаларида Ўзгидромет фаолиятининг долзарб жиҳатлари, гидрометеорология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари ёритилишини таъминлаш;

Ўзгидромет марказий аппарати, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

Ўзгидромет, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотларда фаолиятни ташкил этишнинг замонавий шакллари ва усулларини татбиқ этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни таъминлаш орқали аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил этиш;

гидрометеорология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

14. Ўзгидромет марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тизимли гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши устидан кузатувлар ўтказади;

метеорологик ва гидрологик прогноз маълумотларни тайёрлайди, атмосферанинг ифлосланиш даражаси прогнозлари, шунингдек, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг юқори ва экстремал юқори ифлосланиш даражаси тўғрисида етарлича олдиндан огоҳлантиришлар тузади;

агрометеорология йўналишида автоматлаштирилган технологияларни жорий қилиш ва замонавий моделлаштириш усулларини қўллаш асосида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ҳолати тўғрисида прогноз маълумотларни тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;

манфаатдор истеъмолчиларни маълумотлар билан таъминлаш мақсадида турли кузатувлар бўйича тезкор маълумотнома материаллар, режимли маълумотнома материалларни нашрга тайёрлайди;

истеъмолчиларга турли огоҳлантиришлар, прогнозлар, маълумотнома материаллар ва сўровлар бўйича гидрометеорологик шароитлар, атроф табиий муҳит ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказади;

Ўзгидромет фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида, ҳуқуқий таъминлайди;

ижро интизомини мустаҳкамлаш, кадрлар қўнимсизлигини камайтириш тадбирларини амалга оширади;

Ўзгидромет тизимига ёш юқори малакали кадрларни жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига ташкилий ва техник раҳбарлик қилади;

Ўзгидромет ва унинг раҳбарияти фаолиятининг ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва методик назоратни амалга оширади;

тезкор-ишлаб чиқариш тармоқ ташкилотларини инспекция қилади;

давлат гидрометеорологик маълумотлар фонди ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар давлат фондини шакллантириш ва юритишни таъминлайди, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий сақлайди;

Ўзгидромет ўз ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, хўжалик-ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларни ҳал қилади.

3-§ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг вазифалари ва функциялари

15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (шуъбалари) билан ваколатлари доирасида ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларни, шунингдек, фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари бўйсунувидаги тармоқ бўлинмаларига методик раҳбарлик қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тармоқ бўлинмаларининг иш сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудидаги метеорологик, иқлимий, агрометеорологик ва гидрологик шароитлар хусусиятларини ўрганиш;

хўжалик шартномалари асосида иқтисодиёт тармоқларини ихтисослаштирилган гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлашни ташкил қилиш ва маълумотлар тақдим этиш;

гидрометеорология соҳасида хорижий инвестициялар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник ёрдам фондларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардан лойиҳаларни бошқариш тамойилларига мувофиқ самарали фойдаланишни таъминлаш.

16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сувлари ифлосланишининг тизимли кузатувларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва аҳолини гидрометеорологик табиий офатлар, об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари, табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисида олдиндан огоҳлантириш;

идоравий бўлинмалар тармоғидан олинадиган гидрометеорологик маълумотни тўплаш ва таҳлил қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тармоқ бўлинмаларини модернизациялаш ва техник жиҳозлаш юзасидан таклифлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тармоқ бўлинмаларида фойдаланиладиган техник воситалар ҳолатининг зарур даражаси ва ишончли ишлашини таъминлаш, кузатув ва ўлчов ҳамда гидрометеорологик маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш ва тарқатиш техник воситаларидан тўғри фойдаланиш;

гидрометеорологик тармоқ бўлинмаларининг фаолиятини тизимли назорат қилиш;

ўз ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, хўжалик-ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш.

4-боб. Ўзгидромет ва унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

1-§. Ўзгидрометнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

17. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ўз ташкилий тузилмаси доирасида марказий аппарат, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар мулкини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бериш;

Ўзгидромет ходимларини фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича бажарган параметрларни ҳисобга олиб, моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан Ўзгидрометга юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорологик материалларни, шунингдек, гидрометеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарасини баҳолаш учун ноқулай гидрометеорологик ҳодисалар натижасида етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотларни олиш;

давлат статистика органларидан бепул асосда Ўзгидромет ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни олиш;

Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун Ўзгидромет ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Жаҳон метеорология ташкилоти ва Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашда белгиланган тартибда ифодалаш;

бошқа, шу жумладан, халқаро ташкилотлар мутахассисларини экспертлар сифатида жалб этиш;

халқаро аэронавигация манфаатлари учун метеорологик хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш;

хўжалик шартномалари асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизмат кўрсатиш ва атроф табиий муҳит ифлосланишини таҳлил қилиш ишларини бажариш;

гидрометеорология соҳасидаги долзарб ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва атроф муҳит ифлосланиши мониторингини олиб бориш;

Ўзгидромет ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;

касб фаолиятида юқори натижаларга эришган гидрометеорология соҳаси ходимларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш;

Ўзгидромет қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Ўзгидромет:

ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, гидрометеорология соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

ўзи қабул қилган қарорларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа муаммоли масалалар бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари»нинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун жавоб беради.

2-§. Ўзгидромет марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

19. Ўзгидромет марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан давлат бошқаруви органи марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, Ўзгидрометда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш учун белгиланган тартибда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, бу мақсадларда эксперт ва ишчи гуруҳларни тузиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этиш талаб қилинадиган ва Ўзгидрометга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига топшириқ бериш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари томонидан марказий аппарат ва унинг раҳбарияти топшириқлари бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

Ўзгидромет марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

20. Ўзгидромет марказий аппарати:

тузилмавий ва ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида самарали бажарилиши, марказий аппарат бўлинмалари ишини ташкил этиш, Ўзгидромет фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

ўзи қабул қилган қарорларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа муаммоли масалалар бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари»нинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун жавоб беради.

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

21. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзгидромет ваколатига тегишли соҳада муҳим муаммоларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш учун ҳудудий миқёсда идоралараро комиссияларва кенгашлар тузиш;

Ўзгидромет марказий аппарати ва бошқа ташкилотлардан ўзларига юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни олиш;

режали методик инспекцияларни ўтказиш учун Ўзгидромет марказий аппарати мутахассисларини жалб қилиш;

хўжалик шартномалари асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизмат кўрсатиш ишларини бажариш;

ўз ваколати доирасида бўйсинувидаги тармоқ ташкилотлари учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари:

Ўзгидромет марказий аппарати билан биргаликда Ўзгидрометга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзгидромет ҳудудий гидрометеорология бошқармалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

вилоятдаги муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида гидрометеорологик тармоқни ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун жавоб беради.

5-боб. Ўзгидромет раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

23. Қуйидагилар Ўзгидромет бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзгидромет фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзгидромет, шунингдек, унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Ўзгидромет бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ўзгидромет фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Ўзгидромет фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, узоқ муддатли ва жорий иш режаларини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш прогнозларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

Ўзгидромет тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Ўзгидрометнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

фаолият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини юқори сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби ва уларни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг регламенти талабларига мувофиқ равишда тақдим этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти олдида ҳимоя қилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзгидромет қонунчилик фаолиятини « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ равишда ташкил этиш;

Ўзгидромет ваколатига тегишли масалалар бўйича буйруқлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;

Ўзгидрометга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентида белгиланган муддатларда келишиш;

Ўзгидромет раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Ўзгидромет ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш;

Ўзгидромет ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Ўзгидромет ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Ўзгидромет тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятларини, жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда «ягона дарча» тамойилини жорий этиш орқали яхшилаш ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабулларни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзгидромет ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Жаҳон метеорология ташкилоти ва МДҲ давлатлари Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашида белгиланган тартибда ифодалаш, халқаро ҳамкорлик режаларини тасдиқлаш;

экспедиция ва хизмат сафарларининг режалари, шунингдек, марказий аппарат ва ҳудудий гидрометеорологик бошқармаларининг штатлар жадвали ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш;

марказий аппарат ходимлари, тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини, шунингдек, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

ўз ваколатлари доирасида Ўзгидромет тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Ўзгидрометнинг ташкилий тузилмасига ва марказий аппарати тузилмасига, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

фуқаро муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш;

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида кадрлар тайёрлаш, гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланишини мониторинги соҳасидаги ходимлар ва мутахассисларни узоқ муддатли ва самарали ишланганлиги, алоҳида ажралиб туриши, хизматлари ва тавсиялар билан таъминлангани учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

Бош директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.

24. Қуйидагилар Ўзгидромет бош директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзгидромет бош директори вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Ўзгидрометнинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзгидромет ҳайъати қарорлари, Ўзгидромет бош директорининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш.

25. Қуйидагилар Ўзгидромет марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида ҳудудий гидрометеорологик бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорологик бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Ўзгидромет бош директорининг тегишли ўринбосарларига киритиш;

Ўзгидромет ҳайъати қарорлари, бош директор ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзгидромет раҳбариятига киритиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Ўзгидромет томонидан тасдиқланган Ўзгидромет ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш.

26. Қуйидагилар Ўзгидрометнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига юклатилган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш, шунингдек, ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг ойлик ва чораклик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари таркибига кирувчи бўлинмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Ўзгидромет ҳайъати қарорлари, Ўзгидромет бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзгидромет фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармаларда ходимларни ишга қабул қилиш ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзгидромет раҳбариятига ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Ўзгидромет ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий гидрометеорология бошқармаларида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

гидрометеорологик кузатувлар ва ишларни бажаришда ҳудудий бошқарма ходимларининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати учун жавобгарлик;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш.

6-боб. Ўзгидромет раҳбарларининг жавобгарлиги

27. Ўзгидромет бош директори:

Ўзгидрометга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Ўзгидромет жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

28. Бош директор ўринбосарлари:

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Ўзгидрометга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

29. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган давлат бошқаруви органи марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

30. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар гидрометеорология ҳудудий гидрометеорология бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳудудий гидрометеорология бошқармаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Ўзгидромет фаолиятини ташкил этиш

1-§. Ўзгидромет раҳбарияти

31. Ўзгидрометга Вазирлар Маҳкамаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг икки нафар ўринбосари бўлади.

Ўзгидромет бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзгидромет бош директори мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари — вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.

32. Бош директор бўлмаган вақтда унинг ваколатлари бош директорнинг буйруғига асосан бошқа унинг ўринбосарларидан бири томонидан амалга оширади.

33. Бош директор:

ҳудудий гидрометеорология бошқармалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади.

Бош директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

34. Ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз фаолиятини Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланган низомлар асосида амалга оширади.

2-§. Ўзгидромет марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

35. Ўзгидромет марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

36. Ўзгидромет марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий гидрометеорология бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий гидрометеорология бошқармаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларига ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

37. Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Ўзгидромет раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзгидромет марказий аппаратига тақдим этади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Ўзгидромет марказий аппаратига юборади;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.

38. Ўзгидромет марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Ўзгидромет бош директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Ўзгидромет бош директори томонидан қабул қилинади.

3-§. Ўзгидрометнинг бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

39. Ўзгидромет ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

40. Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Ўзгидрометнинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

41. Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи юзага келадиган ҳолатларда, шунингдек, сел ва кўчкилар фаоллашуви даврида Ўзгидромет тегишли огоҳлантиришлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда қарор қабул қилиш учун масъул бўлган бошқа давлат ҳокимияти органларига юборади.

42. Ўзгидромет фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи томонидан назорат қилинади.

4-§. Ўзгидрометнинг ҳайъати ва Техник кенгаш

43. Ўзгидрометда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Ўзгидромет ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, Ўзгидромет фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

ушбу Низомда белгиланган Ўзгидромет фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Ўзгидромет тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Ўзгидромет фаолияти соҳасидаги давлат дастурлари ҳамда тармоқ ва ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда Ўзгидромет фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш ва юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзгидромет номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Ўзгидромет раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

45. Ҳайъат мажлисига Ўзгидромет ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Ўзгидромет бош директорининг буйруқлари ва фармойишлари билан амалга оширилади.

Ўзгидромет бош директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Ўзгидромет бош директори юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

Ўзгидромет ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни кўриб чиқиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун Техник кенгаш тузилади. Техник кенгаш таркиби ва Техник кенгаш тўғрисидаги низом Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланади.

8-боб. Ўзгидрометни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

46. Ўзгидромет ва унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармаларини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳар йили ажратиладиган маблағлар ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзгидромет ходимлари учун давлат бошқаруви органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги шартлари татбиқ этилади.

47. Ўзгидромет ходимлари белгиланган тартибда бепул махсус кийим-бош билан таъминланади.

Ўзгидрометнинг бориш қийин бўлган станциялари ходимлари белгиланган тартибда бепул озиқ-овқат билан таъминланади.

48. Ўзгидромет ходимларини моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

49. «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан Ўзгидромет ва унинг тизимидаги гидрометеорология соҳасини ривожлантириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига гидрометеорологик хизматлар, хусусан, об-ҳаво прогнози маълумотлари, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар прогнози, гидрометеорология йўналишида илмий янгиликлар яратган олимлар, ёш мутахассис гидрометеорологларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган соҳа ходимлари тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзгидромет ходими бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

50. Кўкрак нишони билан мукофотланган ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

51. Бир йўла тўланадиган пул мукофоти Ўзгидрометнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан топширилади.

9-боб. Ўзгидрометнинг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдидаги ҳисоботи

52. Ўзгидромет бош директори Ўзгидрометнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот беради.

53. Вазирлар Маҳкамасининг соҳага мутасаддилик қиладиган Департаменти бошлиғи Ўзгидромет раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Ўзгидромет фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.

54. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Ўзгидрометнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

10-боб. Якунловчи қоида

55. Ўзгидрометни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти

Директор Илмий кенгаш Директор ўринбосари Қишлоқ хўжалиги метеорологияси бўлими 2 Амалий метеорология бўлими 2 Иқлимшунослик ва иқлим ўзгариши бўлими 2 Гляциология бўлими 2 Гидрология бўлими 2 Табиий муҳит ифлосланиши тадқиқоти бўлими 2 Кадрлар бўйича инспектор 1 Илмий котибгуруҳи 2 Илмий-техник кутубхона мутахассиси 1 Молия-иқтисод бўлими 3 Агроиқлимий ресурслар ва агроэкологик мониторинг лабораторияси 2 Синоптик ва сонли об-ҳаво прогнозлари лабораторияси 3 Иқлимни моделлаштириш лабораторияси 3 Қор ва музликлар тадқиқоти лабораторияси 3 Гидрологик жараёнларни математик моделлаштириш ва сув ресурслари лабораторияси 4 Экологик мониторинг лабораторияси 4 Нашриёт бўлими 2 Бош юрисконсульт 1 Булутлар физикаси ва атмосфера жараёнларига фаол таъсир этиш лабораторияси 3 Амалий иқлимшунослик лабораторияси 3 Ер усти сувлари сифати тадқиқоти лабораторияси 4 Хавфли гидрологик ҳодисалар тадқиқоти лабораторияси 3 «Кумбел», «Чимён», «Аранчи» ва «Шаҳрисабз» ноёб илмий объектларнинг кузатув гуруҳлари 14

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12 ва 34-бандларидан ва II-бобининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари» бўлими номидан «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандидан «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандидан «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарори 1-иловаси 24 қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Б.М. Холматжанов — Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди тўртинчи хатбошисидан «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 ноябрдаги 970-сон қарорида :

а) қарорнинг номидан , муқаддимадан , 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан , 2-банднинг иккинчи хатбошисидан «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 6-бандда :

«Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин»;

г) 1-илованинг рус тилидаги матнида номидан ва изоҳнинг 2-бандидан «при Министерстве по чрезвычайным ситуациям» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 2-илованинг рус тилидаги матнида номидан ва изоҳнинг 3-бандидан «при Министерстве по чрезвычайным ситуациям» сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисидаги , 10-банди бешинчи хатбошисидаги , 18-банди биринчи хатбошисидаги ва Низомга илова схемасидан ҳамда изоҳ қисмининг 6-бандидан «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1062-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг 24-бандидан «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорининг 4 ва 6-бандларидан , 1-илованинг 15-банди учинчи хатбошисидан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарорининг 4-бандидаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 декабрдаги 965-сон қарори 9-бандидаги «1755,0 кв.м (3-литер)» сўзлари «2662,0 кв.м (5-литер)» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 июндаги 355-сон қарори 2-банди учинчи хатбошисидаги ҳамда илованинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзгидромет»« сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошисидаги ҳамда Низомга илова схеманинг «Субъектлар» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 10 апрель,

200-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон; 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон; 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TUZILMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi gidrometeorologiya xizmati faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-noyabrdagi PQ-4896-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 17-noyabrdagi PQ-4896-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi (keyingi oʻrinlarda — Oʻzgidromet) iqlim oʻzgarishi va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida vakolatli davlat organi etib belgilanganligi, uning tashkiliy tuzilmasi hamda markaziy apparati va hududiy boshqarmalarining namunaviy tuzilmasi tasdiqlanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzgidrometning huquqiy maqomi, tuzilmasi, asosiy vazifalari va funksiyalari;

Oʻzgidromet va uning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi;

Oʻzgidromet rahbarlarining asosiy funksional vazifalari va javobgarligi;

Oʻzgidromet faoliyatini tashkil etish tartibi;

Oʻzgidrometni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzgidromet bosh direktoriga, zarur hollarda, Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tuzilmasiga xodimlarning tasdiqlangan cheklangan umumiy soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Quyidagilar Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari (Institut bino va inshootlarini saqlash, xodimlar mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish uchun);

faoliyat ixtisosligi boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlardan olingan daromadlar;

xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlar, donor mamlakatlar va tashkilotlarning grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Institutga ikkita (yengil xizmat bitta shaxsiy biriktirilgan va bitta navbatchi) avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.

6. Oʻzgidromet Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda gidrometeorologiya, xavfli gidrometeorologik hodisalardan ogohlantirish va ularning oldini olish, aviatsiyaga meteorologik xizmat koʻrsatish va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida xodimlarning malakasini oshirishni tashkil etish tartibini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

7. Gidrometeorologiya sohasi va uning talab yuqori boʻlgan meteorologiya, gidrologiya, gidrometeorologiyada aloqa va kommunikatsiyalar yoʻnalishlari boʻyicha tizimli fikrlash, ish yuritish, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllash koʻnikmalariga ega boʻlgan hamda xorijiy tillarni biladigan oʻrta boʻgʻin mutaxassislarini tayyorlash Toshkent gidrometeorologiya texnikumining asosiy vazifalari etib belgilansin.

8. Belgilansinki, Institut va Toshkent gidrometeorologiya texnikumini saqlash xarajatlari 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzgidrometga ajratiladigan mablagʻlar doirasida, 2022-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

8 1 . Belgilab qoʻyilsinki, 2022-yil 1-iyundan boshlab Institut xodimlariga Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi.

Bunda, Institut xodimlarining mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari oʻzgarishi sababli ularning mehnatiga haq toʻlash boʻyicha yuzaga keladigan qoʻshimcha xarajatlarni budjet hisobidan moliyalashtirish 2022-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzgidrometga ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2023-yildan boshlab — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi bosh direktori Sh.H. Habibullayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-apreldagi 200-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining (keyingi oʻrinlarda — Oʻzgidromet) maqomini, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligini, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Oʻzgidromet Oʻzbekiston Respublikasida gidrometeorologiya, iqlim oʻzgarishi va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida vakolatli davlat boshqaruvi organi hisoblanadi.

Oʻzgidromet oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga boʻysunadi.

3. Oʻzgidromet oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

4. Oʻzgidromet oʻz faoliyatini tegishli davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.

5. Oʻzgidrometning oʻz vakolati doirasida qabul qilgan qarorlari davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

6. Oʻzgidromet va uning tizimidagi tashkilotlar yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, jumladan, xorijiy valyutadagi hisobvaraqlarga ega boʻladi.

7. Oʻzgidrometning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi, qisqartirilgani nomi — Oʻzgidromet;

b) ingliz tilida:

toʻliq nomi — Centre of Hydrometeorological Service of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgani nomi — Uzhydromet;

v) rus tilida:

toʻliq nomi — Sentr gidrometeorologicheskoy slujbi Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgani nomi — Uzgidromet.

8. Oʻzgidromet joylashgan joyi (pochta manzili): Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Bodomzor yoʻli 1-tor koʻchasi, 72-uy.

2-bob. Oʻzgidromet tuzilmasi

9. Oʻzgidromet tizimiga quyidagilar kiradi:

Oʻzgidromet markaziy apparati;

Oʻzgidrometning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gidrometeorologiya hududiy boshqarmalari;

Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — GMITI);

Toshkent gidrometeorologiya texnikumi;

“Gidrometeorologiyada axborot texnologiyalarini rivojlantirish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Meteoinfokom).

3-bob. Oʻzgidrometning asosiy vazifalari va funksiyalari

1-§ Oʻzgidrometning asosiy vazifalari va funksiyalari

10. Quyidagilar Oʻzgidrometning asosiy vazifalari hisoblanadi:

gidrometeorologik kuzatuvlar davlat tizimini rivojlantirish va takomillashtirish, gidrometeorologik infratuzilmani modernizatsiyalash va texnik jihatdan yangilash, aholi, iqtisodiyot tarmoqlari va respublika Qurolli Kuchlarini oʻz vaqtida va sifatli gidrometeorologik taʼminlash;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlarni, shuningdek, fuqarolarni mavjud va kutilayotgan gidrometeorologik sharoitlar, iqlim oʻzgarishi, tabiiy muhitning ifloslanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, xavfli va tabiiy gidrometeorologik hodisalar yuzaga kelishi toʻgʻrisidagi tezkor maʼlumotlar bilan taʼminlash;

qishloq xoʻjaligi ekinlari va yaylov oʻsimliklarining holati, tabiiy gidrometeorologik hodisalarning yuzaga kelishi va rivojlanishi, atmosfera havosi, tuproq va yer usti suvlari ifloslanishi, stratosferadagi ozon umumiy tarkibining tizimli kuzatuvlarini amalga oshirish;

gidrometeorologiya, iqlim oʻzgarishi, atrof tabiiy muhit ifloslanishi sohasida fundamental va amaliy ilmiy-tadqiqot ishlarini oʻtkazish;

kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularni malakasini oshirishning samarali tizimini yaratish va uni bosqichma-bosqich takomillashtirish, gidrometeorologiya sohasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish;

gidrometeorologik kuzatuvlar tizimining ilgʻor texnologiyalarini takomillashtirish va joriy etish, shuningdek, tajriba almashish va kadrlar tayyorlash sohasida xorijiy gidrometeorologik xizmatlar bilan hamkorlikni rivojlantirish;

gidrometeorologiya faoliyatini keng targʻib qilish va aholi xabardorligini oshirish.

11. Oʻzgidromet oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) gidrometeorologik kuzatuvlar davlat tizimini rivojlantirish va takomillashtirish, gidrometeorologik tarmoqni modernizatsiyalash va texnik jihatdan yangilash, aholi, iqtisodiyot tarmoqlari va respublika Qurolli Kuchlarini oʻz vaqtida va sifatli gidrometeorologik taʼminlash sohasida:

gidrometeorologiya sohasida davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritadi;

oʻz vakolatlari doirasida gidrometeorologik kuzatuvlar, gidrometeorologiya maʼlumotlarini, shuningdek, atrof tabiiy muhit ifloslanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, saqlash, ularga ishlov berish, ularni tahlil qilish va tarqatish tizimini rivojlantirish va modernizatsiya qilishni taʼminlaydi;

oʻz vakolati doirasida gidrometeorologiya faoliyatini tartibga solish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;

gidrometeorologiya sohasidagi davlat standartlari va texnik reglamentlarni koʻrib chiqadi va takomillashtiradi;

gidrometeorologiya sohasidagi mahalliy va xalqaro davlatlararo standartlarni uygʻunlashtiradi;

b) davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlarni, shuningdek, fuqarolarni mavjud va kutilayotgan gidrometeorologik sharoitlar, iqlim oʻzgarishi, tabiiy muhitning ifloslanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, xavfli va tabiiy gidrometeorologik hodisalar yuzaga kelishi toʻgʻrisidagi tezkor maʼlumotlar bilan taʼminlash sohasida:

qishloq xoʻjaligi, aviatsiya, mudofaa va iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari uchun maxsus tezkor gidrometeorologik xizmat koʻrsatadi;

aholiga muntazam ravishda, shu jumladan, ommaviy axborot vositalari orqali kutilayotgan va roʻy berayotgan ob-havo sharoitlari, tabiiy gidrometeorologik hodisalar, atrof tabiiy muhit ifloslanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yetkazib beradi;

davlat gidrometeorologik maʼlumotlar fondi va tabiiy muhit ifloslanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat fondini shakllantiradi va yuritadi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondi tarkibiga kiritilgan arxiv hujjatlarini doimiy saqlaydi;

belgilangan tartibda yer usti suvlari boʻyicha davlat suv kadastrini, shuningdek, xavfli gidrometeorologik hodisalar xavfi yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritadi;

iqlimiy maʼlumotlar milliy bazasini hamda gidrometeorologik axborotlar va atrof tabiiy muhit ifloslanishi holati toʻgʻrisida maʼlumotlar yagona elektron fondini shakllantiradi;

qonunchilikda belgilangan tartibda meteorologik, gidrologik va agrometeorologik asbob-uskunalar va qurilmalarni tekshiradi hamda attestatsiyadan oʻtkazadi;

v) qishloq xoʻjaligi ekinlari va yaylov oʻsimliklarining holati, tabiiy gidrometeorologik hodisalarning yuzaga kelishi va rivojlanishi, atmosfera havosi, tuproq va yer usti suvlari (tabiiy suv oqimlar) ifloslanishi, stratosferadagi ozon umumiy tarkibining tizimli kuzatuvlarini amalga oshirish sohasida:

tezkor gidrometeorologik, iqlimiy va ularga bogʻliq atrof muhitga tegishli xizmatlar koʻrsatish maqsadida kuzatuv maʼlumotlarini yigʻish, ularga ishlov berish va sifatini nazorat qilish tizimini yaratadi va uni ishchi holatda saqlab turadi;

sunʼiy yoʻldosh maʼlumotlari hamda masofaviy zondlash orqali olingan maʼlumotlar asosida prognoz maʼlumotlarini tayyorlaydi;

gidrometeorologik prognozlash modellari va tizimini yaratadi va ulardan foydalanadi;

gidrometeorologik maʼlumotlarni toʻplaydi, tahlil qiladi va ularni umumlashtiradi;

atmosfera havosi, yer usti suvlari (tabiiy suv oqimlari), tuproq ifloslanishi monitoringi va fon monitoringini amalga oshiradi, atmosfera havosining ifloslanish darajasini prognoz qiladi;

atrof tabiiy muhit holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplaydi, tahlil qiladi va ularni umumlashtiradi;

iqlim oʻzgarishi monitoringini taʼminlaydi va uning taxminiy prognozlarini taqdim etadi, shuningdek, iqlim oʻzgarishiga moslashish choralari boʻyicha takliflar ishlab chiqilishini taʼminlaydi;

gidrometeorologik kuzatuvlar tarmogʻi, shuningdek, atrof tabiiy muhit ifloslanishini kuzatish tarmogʻini yuqori texnik darajada saqlab turadi va undan foydalanadi;

g) gidrometeorologiya, iqlim oʻzgarishi, atrof tabiiy muhit ifloslanishi sohasida fundamental va amaliy ilmiy-tadqiqot ishlarini oʻtkazish sohasida:

milliy va xalqaro miqyosda gidrometeorologiya, iqlim oʻzgarishi, atrof tabiiy muhit ifloslanishi sohasida fundamental va amaliy ilmiy tadqiqotlar oʻtkazilishini tashkil etadi va amalga oshiradi;

zamonaviy texnologiyalarga asoslanib gidrometeorologiya fanini rivojlantirish choralarini koʻradi;

gidrometeorologik, agrometeorologik kuzatuvlar va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi punktlarining maqbul joylashuvini belgilovchi yer usti kuzatuv punktlari tarmogʻini rivojlantirish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazadi;

xalqaro tajriba va innovatsion yutuqlardan foydalangan holda ilmiy tadqiqot uslublarini takomillashtiradi;

d) kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularni malakasini oshirishning samarali tizimini yaratish va uni bosqichma-bosqich takomillashtirish, gidrometeorologiya sohasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish sohasida:

gidrometeorologiya va unga bogʻliq sohalar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish choralarini ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

gidrometeorologiya sohasiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etadi;

ilgʻor texnologiyalar, malakaviy va kasbiy tayyorgarlikka qoʻyiladigan talablarni eʼtiborga olgan holda kadrlarni tanlash mexanizmi va ish jarayonini tashkil etishni takomillashtiradi;

gidrometeorologiya, iqlim oʻzgarishi va moslashish, atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi va raqamli texnologiyalar sohasida ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish boʻyicha stajirovkalar va seminarlar tashkil etadi;

gidrometeorologiya xizmati markazi axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarini raqamli iqtisodiyotga integratsiyalashni, davlat organlari bilan samarali axborot hamkorligini tashkil etadi;

gidrometeorologiya xizmati markazi raqamli va telekommunikatsiya infratuzilmasining texnologik va axborot xavfsizligini taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshiradi;

gidrometeorologiya tizimida kuzatuvlarni real vaqt rejimida amalga oshirish boʻyicha “aqlli” operativ monitoring tizimlarini joriy etadi;

e) gidrometeorologik kuzatuvlar tizimining ilgʻor texnologiyalarini takomillashtirish va joriy etish, shuningdek, tajriba almashish va kadrlar tayyorlash sohasida xorijiy gidrometeorologik xizmatlar bilan hamkorlikni rivojlantirish sohasida:

dasturlar va xalqaro faoliyatda ishtirok etish orqali milliy manfaatlarga koʻmaklashuvchi tegishli xalqaro majburiyatlarni, shu jumladan, Jahon meteorologiya tashkiloti konvensiyasi, BMTning Iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisidagi hadli konvensiyasi va ushbu Konvensiyaga doir bayonnomalar va bitimlar, YUNESKO Xalqaro gidrologiya dasturi, xalqaro iqlimiy moliyalashtirish jamgʻarmalari, jumladan, Moslashish jamgʻarmasi doirasidagi majburiyatlarni bajaradi;

dasturlar va xalqaro faoliyatda ishtirok etish orqali milliy manfaatlarga koʻmaklashadi;

Iqlim oʻzgarishi boʻyicha Hukumatlararo ekspertlar guruhi (MGEIK) faoliyatida ishtirok etadi;

Jahon meteorologiya tashkilotining Mintaqaviy ixtisoslashtirilgan meteorologiya markazi, shuningdek, Jahon meteorologiya tashkiloti Jahon ob-havo xizmatining Mintaqaviy telekommunikatsiya markazi funksiyalarini bajaradi;

Xalqaro fuqaro aviatsiyasi tashkilotida (IKAO) Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli meteorologik organi vazifalarini bajaradi.

gidrometeorologiya va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida xorijiy turdosh muassasalar bilan tajriba almashadi;

Oʻzgidromet qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham bajarishi mumkin.

j) gidrometeorologiya faoliyatini keng targʻib qilish va aholi xabardorligini oshirish sohasida:

gidrometeorologik maʼlumotlar va koʻrsatilayotgan ixtisoslashtirilgan xizmatlar roʻyxatini oʻz rasmiy veb-saytiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Ochiq maʼlumotlar portaliga joylashtirib boradi;

fuqarolik jamiyati institutlari, ommaviy axborot vositalari, yetakchi taʼlim va ilmiy muassasalar xodimlari, gidrometeorologiya sohasidagi yetakchi mutaxassislarni keng jalb qilgan holda uchrashuvlar, davra suhbatlari, ekspertlik va jamoatchilik muhokamalari tashkil etadi.

12. Oʻzgidromet oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bevosita, shuningdek, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va tizimidagi tashkilotlar orqali hal etadi.

2-§ Oʻzgidromet markaziy apparatining vazifalari va funksiyalari

13. Oʻzgidromet markaziy apparatining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Oʻzgidrometga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlash;

gidrometeorologiya sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish;

Markaz faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va tizimidagi tashkilotlarning prognoz koʻrsatkichlarini taʼminlash;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarni, shuningdek, fuqarolarni mavjud va kutilayotgan gidrometeorologik sharoitlar, iqlim oʻzgarishi, tabiiy muhitning ifloslanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, xavfli va tabiiy gidrometeorologik hodisalar yuzaga kelishi toʻgʻrisidagi tezkor maʼlumotlar bilan taʼminlash;

respublikada xalqaro va fuqaro aviatsiyasi meteorologik taʼminotini tashkil qilish va taqdim etish;

Jahon ob-havo xizmatining global telekommunikatsiya xizmatida gidrometeorologik va yoʻldosh maʼlumotlarini yigʻish, ularga ishlov berish va tarqatish milliy va mintaqaviy markazi funksiyalarini bajarish;

atrof tabiiy muhitning ifloslanishi, iqlim oʻzgarishi monitoringini olib borish uchun grant va xorijiy investitsiyalarni gidrometeorologiya sohasiga jalb etish, davlatlararo va xalqaro aloqalarni mustahkamlash boʻyicha xalqaro tadbirlarda Oʻzbekiston Respublikasi nomidan ishtirok etishni taʼminlash;

kadrlarni tanlash, ularni joy-joyiga qoʻyish, Oʻzgidromet xodimlarining ishga kirish va xizmatda koʻtarilish tartibi va mezonlarini ishlab chiqish, xodimlarning odob-axloq normalariga rioya qilishini, kadrlarning qayta tayyorlanishi va malakasi oshirilishini taʼminlash;

gidrometeorologiya sohasida masofaviy oʻqish texnologiyalarini kiritish, xorijiy va mahalliy oliy toifali mutaxassislarning malakasini oshirishni va qayta tayyorlashni tashkil etish;

ommaviy axborot vositalarida Oʻzgidromet faoliyatining dolzarb jihatlari, gidrometeorologiya sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish masalalari yoritilishini taʼminlash;

Oʻzgidromet markaziy apparati, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy tashkilotlar faoliyati samaradorligi va natijadorligini tanqidiy tahlil qilish va tahlil natijalari asosida zarur choralar koʻrish;

Oʻzgidromet, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy tashkilotlarda faoliyatni tashkil etishning zamonaviy shakllari va usullarini tatbiq etish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni taʼminlash orqali aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni tashkil etish;

gidrometeorologiya sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish.

14. Oʻzgidromet markaziy apparati oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

tizimli gidrometeorologik kuzatuvlar va atrof tabiiy muhit ifloslanishi ustidan kuzatuvlar oʻtkazadi;

meteorologik va gidrologik prognoz maʼlumotlarni tayyorlaydi, atmosferaning ifloslanish darajasi prognozlari, shuningdek, xavfli va tabiiy gidrometeorologik hodisalar yuzaga kelishi, ob-havoning keskin oʻzgarishi, atrof tabiiy muhitning yuqori va ekstremal yuqori ifloslanish darajasi toʻgʻrisida yetarlicha oldindan ogohlantirishlar tuzadi;

agrometeorologiya yoʻnalishida avtomatlashtirilgan texnologiyalarni joriy qilish va zamonaviy modellashtirish usullarini qoʻllash asosida qishloq xoʻjalik ekinlari hosildorligi holati toʻgʻrisida prognoz maʼlumotlarni tayyorlaydi;

qishloq xoʻjaligi ekinlari va yaylov oʻsimliklarining holati, tabiiy gidrometeorologik hodisalarning yuzaga kelishi va rivojlanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi;

manfaatdor isteʼmolchilarni maʼlumotlar bilan taʼminlash maqsadida turli kuzatuvlar boʻyicha tezkor maʼlumotnoma materiallar, rejimli maʼlumotnoma materiallarni nashrga tayyorlaydi;

isteʼmolchilarga turli ogohlantirishlar, prognozlar, maʼlumotnoma materiallar va soʻrovlar boʻyicha gidrometeorologik sharoitlar, atrof tabiiy muhit ifloslanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz vaqtida yetkazadi;

Oʻzgidromet faoliyatini, shu jumladan, norma ijodkorligi sohasida, huquqiy taʼminlaydi;

ijro intizomini mustahkamlash, kadrlar qoʻnimsizligini kamaytirish tadbirlarini amalga oshiradi;

Oʻzgidromet tizimiga yosh yuqori malakali kadrlarni jalb qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshiradi;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalariga tashkiliy va texnik rahbarlik qiladi;

Oʻzgidromet va uning rahbariyati faoliyatining tashkiliy va axborot-tahliliy taʼminotini amalga oshiradi;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari bajarilishi tizimli nazorat qilinishini taʼminlaydi;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatiga rahbarlik qiladi, muvofiqlashtiradi va metodik nazoratni amalga oshiradi;

tezkor-ishlab chiqarish tarmoq tashkilotlarini inspeksiya qiladi;

davlat gidrometeorologik maʼlumotlar fondi va tabiiy muhit ifloslanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat fondini shakllantirish va yuritishni taʼminlaydi, belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondi tarkibiga kiritilgan arxiv hujjatlarini doimiy saqlaydi;

Oʻzgidromet oʻz vakolatiga tegishli tezkor, tashkiliy, kadrlar, moliyaviy, xoʻjalik-ishlab chiqarish va boshqa masalalarni hal qiladi.

3-§ Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining vazifalari va funksiyalari

15. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining vazifalari quyidagilardan iborat:

yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar) hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati hududiy organlari rahbarlari boshchilik qiladigan kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sektorlari (shuʼbalari) bilan vakolatlari doirasida oʻzaro hamkorlikda ish olib borish hamda belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlarni, shuningdek, fuqarolarni mavjud va kutilayotgan gidrometeorologik sharoitlar, iqlim oʻzgarishi, tabiiy muhitning ifloslanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, xavfli va tabiiy gidrometeorologik hodisalar yuzaga kelishi toʻgʻrisidagi tezkor maʼlumotlar bilan taʼminlash;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari boʻysunuvidagi tarmoq boʻlinmalariga metodik rahbarlik qilish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tarmoq boʻlinmalarining ish sifatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqish va amalga oshirish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududidagi meteorologik, iqlimiy, agrometeorologik va gidrologik sharoitlar xususiyatlarini oʻrganish;

xoʻjalik shartnomalari asosida iqtisodiyot tarmoqlarini ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik maʼlumotlar bilan taʼminlashni tashkil qilish va maʼlumotlar taqdim etish;

gidrometeorologiya sohasida xorijiy investitsiyalar, xalqaro tashkilotlar va xorijiy davlatlarning grantlari va texnik yordam fondlarini jalb qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ulardan loyihalarni boshqarish tamoyillariga muvofiq samarali foydalanishni taʼminlash.

16. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari oʻzlariga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradilar:

Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlarini bajarish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari va yaylov oʻsimliklarining holati, tabiiy gidrometeorologik hodisalarning yuzaga kelishi va rivojlanishi, atmosfera havosi, tuproq va yer usti suvlari ifloslanishining tizimli kuzatuvlarini tashkil etish va amalga oshirish;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari va aholini gidrometeorologik tabiiy ofatlar, ob-havoning keskin oʻzgarishlari, tabiiy muhitning ifloslanishi toʻgʻrisida oldindan ogohlantirish;

idoraviy boʻlinmalar tarmogʻidan olinadigan gidrometeorologik maʼlumotni toʻplash va tahlil qilish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari tarmoq boʻlinmalarini modernizatsiyalash va texnik jihozlash yuzasidan takliflar kiritish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari tarmoq boʻlinmalarida foydalaniladigan texnik vositalar holatining zarur darajasi va ishonchli ishlashini taʼminlash, kuzatuv va oʻlchov hamda gidrometeorologik maʼlumotlarni yigʻish, ularga ishlov berish va tarqatish texnik vositalaridan toʻgʻri foydalanish;

gidrometeorologik tarmoq boʻlinmalarining faoliyatini tizimli nazorat qilish;

oʻz vakolatiga tegishli tezkor, tashkiliy, kadrlar, moliyaviy, xoʻjalik-ishlab chiqarish va boshqa masalalarni hal qilish.

4-bob. Oʻzgidromet va uning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi

1-§. Oʻzgidrometning huquqlari va javobgarligi

17. Oʻzgidromet oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

Oʻzgidrometga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish;

oʻz tashkiliy tuzilmasi doirasida markaziy apparat, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar mulkini bir boʻlinmadan boshqa boʻlinmaga foydalanish huquqi bilan belgilangan tartibda berish;

Oʻzgidromet xodimlarini faoliyatning asosiy koʻrsatkichlari boʻyicha bajargan parametrlarni hisobga olib, moddiy ragʻbatlantirish tartibi, miqdori va shartlarini belgilash;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa davlat organlari va tashkilotlaridan Oʻzgidrometga yuklatilgan vazifalarni kompleks amalga oshirish uchun zarur boʻlgan gidrometeorologik materiallarni, shuningdek, gidrometeorologik maʼlumotlardan foydalanishning iqtisodiy samarasini baholash uchun noqulay gidrometeorologik hodisalar natijasida yetkaziladigan ziyon toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish;

davlat statistika organlaridan bepul asosda Oʻzgidromet vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha zarur statistik maʼlumotlarni olish;

Vazirlar Mahkamasi, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga koʻrib chiqish uchun Oʻzgidromet vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha takliflar kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini Jahon meteorologiya tashkiloti va Gidrometeorologiya boʻyicha davlatlararo kengashda belgilangan tartibda ifodalash;

boshqa, shu jumladan, xalqaro tashkilotlar mutaxassislarini ekspertlar sifatida jalb etish;

xalqaro aeronavigatsiya manfaatlari uchun meteorologik xizmat koʻrsatishni tashkil etish va xizmat koʻrsatish;

xoʻjalik shartnomalari asosida ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik xizmat koʻrsatish va atrof tabiiy muhit ifloslanishini tahlil qilish ishlarini bajarish;

gidrometeorologiya sohasidagi dolzarb va strategik vazifalarni yoritish uchun belgilangan tartibda noshirlik faoliyatini amalga oshirish va atrof muhit ifloslanishi monitoringini olib borish;

Oʻzgidromet va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha choralar koʻrish;

kasb faoliyatida yuqori natijalarga erishgan gidrometeorologiya sohasi xodimlarini belgilangan tartibda davlat mukofotlariga taqdim etish;

Oʻzgidromet qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

18. Oʻzgidromet:

oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi, shuningdek, gidrometeorologiya sohasidagi davlat siyosatini samarali amalga oshirish;

oʻz faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash;

oʻzi qabul qilgan qarorlarni amalga oshirish sifati, yakuniy natijalari va oqibatlari;

gidrometeorologik tarmoqni rivojlantirish, shuningdek, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish va boshqa muammoli masalalar boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari”ning samarali amalga oshirilishi;

fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etish va ularni himoya qilishni taʼminlash uchun javob beradi.

2-§. Oʻzgidromet markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi

19. Oʻzgidromet markaziy apparati oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlardan davlat boshqaruvi organi markaziy apparatida koʻrib chiqiladigan masalalarni tahlil qilish va ishlab chiqish uchun zarur boʻlgan materiallar va maʼlumotlarni soʻrash va olish;

zarurat boʻlganda, Oʻzgidrometda koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlab chiqish, axborot va tahliliy materiallar, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlarni tayyorlash uchun belgilangan tartibda hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari va vakillarini jalb qilish, bu maqsadlarda ekspert va ishchi guruhlarni tuzish;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari va vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

tezkor hal etish talab qilinadigan va Oʻzgidrometga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha belgilangan tartibda hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlariga topshiriq berish;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari tomonidan markaziy apparat va uning rahbariyati topshiriqlari bajarilishini belgilangan tartibda oʻrganish va tekshirish;

Oʻzgidromet markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

20. Oʻzgidromet markaziy apparati:

tuzilmaviy va hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Oʻzgidrometga yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida samarali bajarilishi, markaziy apparat boʻlinmalari ishini tashkil etish, Oʻzgidromet faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash;

oʻzi qabul qilgan qarorlarni amalga oshirish sifati, yakuniy natijalari va oqibatlari;

gidrometeorologik tarmoqni rivojlantirish, shuningdek, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish va boshqa muammoli masalalar boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari”ning samarali amalga oshirilishi;

fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya qilish va ularni himoya qilishni taʼminlash uchun javob beradi.

3-§. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi

21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

Oʻzgidromet vakolatiga tegishli sohada muhim muammolarni koʻrib chiqish va ishlab chiqish uchun hududiy miqyosda idoralararo komissiyalarva kengashlar tuzish;

Oʻzgidromet markaziy apparati va boshqa tashkilotlardan oʻzlariga yuklatilgan vazifalarni kompleks amalga oshirish uchun zarur boʻlgan materiallarni olish;

rejali metodik inspeksiyalarni oʻtkazish uchun Oʻzgidromet markaziy apparati mutaxassislarini jalb qilish;

xoʻjalik shartnomalari asosida ixtisoslashtirilgan gidrometeorologik xizmat koʻrsatish ishlarini bajarish;

oʻz vakolati doirasida boʻysinuvidagi tarmoq tashkilotlari uchun majburiy boʻlgan qarorlar qabul qilish.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

22. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari:

Oʻzgidromet markaziy apparati bilan birgalikda Oʻzgidrometga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

Oʻzgidromet hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari tomonidan qabul qilingan qarorlarni amalga oshirish sifati, yakuniy natijalari va oqibatlari;

viloyatdagi muammolarni har tomonlama va chuqur tahlil qilish hamda umumlashtirish asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida gidrometeorologik tarmoqni rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida gidrometeorologik tarmoqni rivojlantirish, muammoli masalalarni hal etish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari”ni samarali amalga oshirish;

fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya qilish va ularni himoya qilishni taʼminlash uchun javob beradi.

5-bob. Oʻzgidromet rahbarlarining asosiy funksional vazifalari

23. Quyidagilar Oʻzgidromet bosh direktorining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzgidromet faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjatlari hamda boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Oʻzgidrometga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

Oʻzgidromet, shuningdek, uning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatiga tegishli prognoz koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarning ishlab chiqilishini tashkil etish va amalga oshirish;

oʻz oʻrinbosarlarining vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, Oʻzgidromet boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning Oʻzgidromet faoliyatining alohida qismlariga rahbarlik qilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyati darajalarini belgilash;

Oʻzgidromet faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, uzoq muddatli va joriy ish rejalarini, iqtisodiy va ijtimoiy rivojlanish prognozlarini tasdiqlash, ularning bajarilishini nazorat qilishni taʼminlash;

Oʻzgidromet tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Oʻzgidrometning kadrlar zaxirasini shakllantirish;

faoliyat sohasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarning loyihalarini yuqori sifatli ishlab chiqishni tashkil etish, ularni Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash tartibi va ularni Oliy Majlisning Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining reglamenti va Vazirlar Mahkamasining reglamenti talablariga muvofiq ravishda taqdim etish, ularni Vazirlar Mahkamasida ishlab chiqishda, Vazirlar Mahkamasi Rahbariyati oldida himoya qilishda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqishda ishtirok etish;

Oʻzgidromet qonunchilik faoliyatini “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga hamda Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarning qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq ravishda tashkil etish;

Oʻzgidromet vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha buyruqlar, koʻrsatmalar chiqarish va normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish, zarur hollarda boshqa vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tegishli qarorlarni qabul qilish;

Oʻzgidrometga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni puxta iqtisodiy, moliyaviy, huquqiy va boshqa ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-martdagi 242-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining reglamentida belgilangan muddatlarda kelishish;

Oʻzgidromet rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Mansabdor shaxslarning xorij mamlakatlariga xizmat safarlari samarasi uchun shaxsiy masʼuliyatlarini yanada oshirish va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish choralari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga toʻliq mos ravishda amalga oshirish va tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

Oʻzgidromet xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish;

Oʻzgidromet xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining Odob-axloq namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Oʻzgidromet xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlashni nazorat qilish;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Oʻzgidromet tizimida korrupsiya va boshqa qonunbuzarliklarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, shuningdek, huquq amaliyoti va qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish yoʻli bilan ularni aniqlash, tahlil qilish, ularni yuzaga keltiruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish;

davlat xizmatlari koʻrsatish samaradorligi va sifatini, ulardan foydalanish imkoniyatlarini, jumladan, aholi va tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda “yagona darcha” tamoyilini joriy etish orqali yaxshilash va “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullarni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni belgilangan muddatda va tartibda amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida Oʻzgidromet xodimlari va rahbarlarining faol ishtirok etishini tashkil etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini Jahon meteorologiya tashkiloti va MDH davlatlari Gidrometeorologiya boʻyicha davlatlararo kengashida belgilangan tartibda ifodalash, xalqaro hamkorlik rejalarini tasdiqlash;

ekspeditsiya va xizmat safarlarining rejalari, shuningdek, markaziy apparat va hududiy gidrometeorologik boshqarmalarining shtatlar jadvali hamda xarajatlar smetasini tasdiqlash;

markaziy apparat xodimlari, tuzilmaviy va hududiy boʻlinmalar rahbarlarini, shuningdek, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarini belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ular bilan mehnat shartnomasini bekor qilish;

oʻz vakolatlari doirasida Oʻzgidromet tizimi xodimlari tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan buyruqlar chiqarish va koʻrsatmalar berish;

Oʻzgidrometning tashkiliy tuzilmasiga va markaziy apparati tuzilmasiga, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari tuzilmasiga xodimlarning belgilangan cheklangan umumiy soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish;

fuqaro muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish;

gidrometeorologiya va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida yagona davlat siyosati amalga oshirilishini taʼminlash;

gidrometeorologiya va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida kadrlar tayyorlash, gidrometeorologiya va atrof tabiiy muhit ifloslanishi monitoringi sohasida xodimlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrish;

gidrometeorologiya va atrof tabiiy muhit ifloslanishini monitoringi sohasidagi xodimlar va mutaxassislarni uzoq muddatli va samarali ishlanganligi, alohida ajralib turishi, xizmatlari va tavsiyalar bilan taʼminlangani uchun Oʻzbekiston Respublikasining davlat mukofotlari bilan taqdirlash oʻz vaqtida amalga oshirilishini taʼminlash.

Bosh direktor qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksional vazifalariga ham ega boʻlishi mumkin.

24. Quyidagilar Oʻzgidromet bosh direktori oʻrinbosarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzgidromet bosh direktori vaqtincha boʻlmaganda tegishli buyruq asosida uning vazifalarini bajarish;

Oʻzgidrometning oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va bevosita boshqarish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlarning soʻzsiz bajarilishini taʼminlash choralarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam ravishda eshitib borish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish;

oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalarda ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni va “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga muvofiq tarkibiy boʻlinma rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;

Oʻzgidromet hayʼati qarorlari, Oʻzgidromet bosh direktorining buyruq va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Mansabdor shaxslarning xorij mamlakatlariga xizmat safarlari samarasi uchun shaxsiy masʼuliyatlarini yanada oshirish va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish choralari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga toʻliq mos ravishda amalga oshirish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash.

25. Quyidagilar Oʻzgidromet markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

tegishli boʻlinma faoliyatiga bevosita rahbarlikni amalga oshirish, ushbu boʻlinmaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;

oʻz vakolatlari doirasida hududiy gidrometeorologik boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish;

prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologik boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar koʻrish boʻyicha takliflarni Oʻzgidromet bosh direktorining tegishli oʻrinbosarlariga kiritish;

Oʻzgidromet hayʼati qarorlari, bosh direktor va uning oʻrinbosarlarining buyruq va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini, ularning tasdiqlash uchun kiritilishini, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga oid masalalar yuzasidan qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Oʻzgidromet rahbariyatiga kiritish;

xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Mansabdor shaxslarning xorij mamlakatlariga xizmat safarlari samarasi uchun shaxsiy masʼuliyatlarini yanada oshirish va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish choralari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga toʻliq mos ravishda amalga oshirish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, xizmat safari uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining Odob-axloq namunaviy qoidalari asosida Oʻzgidromet tomonidan tasdiqlangan Oʻzgidromet xodimlarining odob-ahloq qoidalari talablariga rioya etish, tarkibiy boʻlinmalar xodimlari tomonidan ushbu qoidalarga rioya etilishini taʼminlash;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq koʻrib chiqish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsan qabul qilishni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni belgilangan muddatda va tartibda amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash.

26. Quyidagilar Oʻzgidrometning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gidrometeorologiya boshqarmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshirish, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalariga yuklatilgan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish, shuningdek, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining oylik va choraklik ish rejalarini tasdiqlash hamda ularning bajarilishini nazorat qilish;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari faoliyatiga tegishli prognoz koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari tarkibiga kiruvchi boʻlinmalar faoliyatini nazorat qilish va muvofiqlashtirish;

Oʻzgidromet hayʼati qarorlari, Oʻzgidromet bosh direktori va uning oʻrinbosarlarining buyruq va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

Oʻzgidromet faoliyati sohasiga kiradigan masalalar yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro hamkorlik qilish;

oʻz oʻrinbosarlarining vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, hududiy boʻlinmalarning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning hududiy boʻlinmalar faoliyatining alohida qismlariga rahbarlik qilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyati darajalarini belgilash;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarda xodimlarni ishga qabul qilish va ular bilan mehnat shartnomasini bekor qilish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining kadrlar zaxirasini shakllantirish;

Oʻzgidromet rahbariyatiga hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish toʻgʻrisida takliflar kiritish;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining Odob-axloq namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Oʻzgidromet xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarida korrupsiya va boshqa qonunbuzarliklarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, shuningdek, qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqish va amalga oshirish yoʻli bilan ularni aniqlash, tahlil qilish, ularni yuzaga keltiruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish;

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari xodimlarining faoliyati samaradorligi hamda natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, majlislarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, yakuniy natijalar boʻyicha zarur choralar koʻrish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq koʻrib chiqish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsan qabul qilishni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni belgilangan muddatlarda va tartibda amalga oshirish;

gidrometeorologik kuzatuvlar va ishlarni bajarishda hududiy boshqarma xodimlarining xavfsizlik qoidalariga rioya qilishlari va mehnatni muhofaza qilish holati uchun javobgarlik;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 28-dekabrdagi PF-4904-son Farmoniga muvofiq ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash.

6-bob. Oʻzgidromet rahbarlarining javobgarligi

27. Oʻzgidromet bosh direktori:

Oʻzgidrometga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan Oʻzgidromet javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 23-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

28. Bosh direktor oʻrinbosarlari:

mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda Oʻzgidrometga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

29. Markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari:

tegishli tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan davlat boshqaruvi organi markaziy apparatining javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

30. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gidrometeorologiya hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari rahbarlari:

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarining javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Nizomning 22-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional majburiyatlarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

7-bob. Oʻzgidromet faoliyatini tashkil etish

1-§. Oʻzgidromet rahbariyati

31. Oʻzgidrometga Vazirlar Mahkamasi taqdimnomasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan bosh direktor rahbarlik qiladi.

Bosh direktorning ikki nafar oʻrinbosari boʻladi.

Oʻzgidromet bosh direktorining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

Oʻzgidromet bosh direktori maqomi boʻyicha vazirning birinchi oʻrinbosariga, bosh direktor oʻrinbosarlari — vazirning oʻrinbosarlariga tenglashtiriladi.

32. Bosh direktor boʻlmagan vaqtda uning vakolatlari bosh direktorning buyrugʻiga asosan boshqa uning oʻrinbosarlaridan biri tomonidan amalga oshiradi.

33. Bosh direktor:

hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlarini ishga qabul qiladi va ular bilan mehnat shartnomasini bekor qiladi;

oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha oʻtkaziladigan Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlislarida, yigʻilishlarda belgilangan tartibda ishtirok etadi.

Bosh direktor qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.

34. Hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari oʻz faoliyatini Oʻzgidromet bosh direktori tomonidan tasdiqlangan nizomlar asosida amalga oshiradi.

2-§. Oʻzgidromet markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari bilan oʻzaro hamkorligi tartibi

35. Oʻzgidromet markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.

36. Oʻzgidromet markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari bilan oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha hamkorlik qilib:

topshiriqlarni hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarga va idoraviy mansub tashkilotlarga yetkazadi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalariga va idoraviy mansub tashkilotlarga tarkibiy boʻlinmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradi hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladi;

Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyati amaliyotini tekshiradi va oʻrganadi, umumlashtiradi, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va qabul qiladi;

Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot va axborot materiallari, statistika maʼlumotlari va boshqa maʼlumotlar oʻrganilishini tashkil etadi;

Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirishga doir chora-tadbirlar koʻradi;

Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.

37. Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari markaziy apparatning tarkibiy boʻlinmalari bilan hamkorlik qiladi, shu jumladan:

Oʻzgidromet rahbariyati topshiriqlari ijrosi haqida axborot beradi;

ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida aniqlangan ishdagi kamchiliklarni va qoidabuzarliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida maʼlumot beradi;

oʻz ishi natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan tartibda va muddatlarda Oʻzgidromet markaziy apparatiga taqdim etadi;

hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish muammolarini, shu jumladan, aholining muhim muammolarini hal qilishga qaratilgan takliflarni Oʻzgidromet markaziy apparatiga yuboradi;

vakolatli organlar tomonidan oʻtkazilgan oʻz faoliyatini tekshirish natijalari toʻgʻrisida xabar beradi.

38. Oʻzgidromet markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari, hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari hamda idoraviy mansub tashkilotlarning oʻzaro hamkorligi jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar Oʻzgidromet bosh direktorining topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi. Agar koʻrsatib oʻtilgan koʻrib chiqishdan keyin kelishmovchiliklar tartibga solinmasa, u boʻyicha qaror bevosita Oʻzgidromet bosh direktori tomonidan qabul qilinadi.

3-§. Oʻzgidrometning boshqa davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi

39. Oʻzgidromet oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda boshqa davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

40. Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari oʻz vakolatlari doirasida boshqa davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining hududiy boʻlinmalari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

Oʻzgidrometning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqishda va amalga oshirishda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro yaqin hamkorlik qiladi.

41. Xavfli gidrometeorologik hodisalar xavfi yuzaga keladigan holatlarda, shuningdek, sel va koʻchkilar faollashuvi davrida Oʻzgidromet tegishli ogohlantirishlar tayyorlaydi va Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda qaror qabul qilish uchun masʼul boʻlgan boshqa davlat hokimiyati organlariga yuboradi.

42. Oʻzgidromet faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi tomonidan nazorat qilinadi.

4-§. Oʻzgidrometning hayʼati va Texnik kengash

43. Oʻzgidrometda bosh direktor (hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari (lavozimi boʻyicha), shuningdek, Oʻzgidromet hududiy boʻlinmalari rahbarlari, Oʻzgidromet faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlaridan iborat tarkibda hayʼat tuziladi.

Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

44. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:

ushbu Nizomda belgilangan Oʻzgidromet faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini ishlab chiqish va amalga oshirish;

qonunchilik hujjatlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlarida va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarorlarida belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash uchun Oʻzgidromet tizimi xodimlari va rahbarlarining shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrgan holda tarkibiy va hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hisobotlari muntazam ravishda eshitilishini tashkil etish;

Oʻzgidromet faoliyati sohasidagi davlat dasturlari hamda tarmoq va hududiy dasturlar amalga oshirilishining natijadorligini har chorakda va muntazam koʻrib chiqish;

joylarda Oʻzgidromet faoliyatining dolzarb masalalari muhokama qilinishini taʼminlagan holda hayʼatning kengaytirilgan sayyor majlislari oʻtkazilishini tashkil etish va yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlar ishlab chiqish va qabul qilish;

Oʻzgidromet nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga kadrlarni tanlash, joy-joyiga qoʻyish masalalarini koʻrib chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari bilan belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun Oʻzgidromet rahbarlari va xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash va shaxsiy javobgarligini oshirish.

45. Hayʼat majlisiga Oʻzgidromet vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa tashkilotlar rahbarlari taklif etilishi mumkin.

Hayʼat, agar uning majlisida hayʼat tarkibining yarmidan koʻpi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar yuzasidan qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.

Hayʼat qarorlari Oʻzgidromet bosh direktorining buyruqlari va farmoyishlari bilan amalga oshiriladi.

Oʻzgidromet bosh direktori va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, Oʻzgidromet bosh direktori yuzaga kelgan kelishmovchiliklar haqida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Shuningdek, hayʼat aʼzolari ham Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga oʻz fikrini maʼlum qilishi mumkin.

Hayʼat faoliyati tartibi hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan uning reglamenti bilan belgilanadi.

Oʻzgidromet vakolatiga kiradigan muhim muammolarni koʻrib chiqish va tavsiyalar ishlab chiqish uchun Texnik kengash tuziladi. Texnik kengash tarkibi va Texnik kengash toʻgʻrisidagi nizom Oʻzgidromet bosh direktori tomonidan tasdiqlanadi.

8-bob. Oʻzgidrometni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish

46. Oʻzgidromet va uning hududiy gidrometeorologiya boshqarmalarini moliyalashtirish, moddiy-texnik taʼminlash, shuningdek, mehnatga haq toʻlash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga har yili ajratiladigan mablagʻlar va budjetdan tashqari jamgʻarmalar hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

Oʻzgidromet xodimlari uchun davlat boshqaruvi organlari xodimlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirishning amaldagi shartlari tatbiq etiladi.

47. Oʻzgidromet xodimlari belgilangan tartibda bepul maxsus kiyim-bosh bilan taʼminlanadi.

Oʻzgidrometning borish qiyin boʻlgan stansiyalari xodimlari belgilangan tartibda bepul oziq-ovqat bilan taʼminlanadi.

48. Oʻzgidromet xodimlarini moddiy ragʻbatlantirishning boshqa turlari Mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi, budjetdan tashqari mablagʻlar hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga moliyalashtiriladi.

49. “Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan Oʻzgidromet va uning tizimidagi gidrometeorologiya sohasini rivojlantirish, aholi va iqtisodiyot tarmoqlariga gidrometeorologik xizmatlar, xususan, ob-havo prognozi maʼlumotlari, xavfli gidrometeorologik hodisalar prognozi, gidrometeorologiya yoʻnalishida ilmiy yangiliklar yaratgan olimlar, yosh mutaxassis gidrometeorologlarni tayyorlash borasida samarali mehnat qilgan va mazkur yoʻnalishda yuqori natijalarga erishgan soha xodimlari taqdirlanadi.

Koʻkrak nishoni bilan Oʻzgidromet xodimi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.

50. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan xodimlar mehnatga haq toʻlash bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti oladi.

51. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti Oʻzgidrometning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan topshiriladi.

9-bob. Oʻzgidrometning Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti oldidagi hisoboti

52. Oʻzgidromet bosh direktori Oʻzgidrometning faoliyati toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga muntazam ravishda hisobot beradi.

53. Vazirlar Mahkamasining sohaga mutasaddilik qiladigan Departamenti boshligʻi Oʻzgidromet rahbarlariga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi uchun ular faoliyati ustidan muntazam monitoring olib boradi, Oʻzgidromet faoliyatining samaradorligiga xolisona baho beradi.

54. Monitoring va baholash natijalariga koʻra Oʻzgidrometning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlikka tortiladi.

10-bob. Yakunlovchi qoida

55. Oʻzgidrometni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-apreldagi 200-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti

Direktor Ilmiy kengash Direktor oʻrinbosari Qishloq xoʻjaligi meteorologiyasi boʻlimi 2 Amaliy meteorologiya boʻlimi 2 Iqlimshunoslik va iqlim oʻzgarishi boʻlimi 2 Glyatsiologiya boʻlimi 2 Gidrologiya boʻlimi 2 Tabiiy muhit ifloslanishi tadqiqoti boʻlimi 2 Kadrlar boʻyicha inspektor 1 Ilmiy kotibguruhi 2 Ilmiy-texnik kutubxona mutaxassisi 1 Moliya-iqtisod boʻlimi 3 Agroiqlimiy resurslar va agroekologik monitoring laboratoriyasi 2 Sinoptik va sonli ob-havo prognozlari laboratoriyasi 3 Iqlimni modellashtirish laboratoriyasi 3 Qor va muzliklar tadqiqoti laboratoriyasi 3 Gidrologik jarayonlarni matematik modellashtirish va suv resurslari laboratoriyasi 4 Ekologik monitoring laboratoriyasi 4 Nashriyot boʻlimi 2 Bosh yuriskonsult 1 Bulutlar fizikasi va atmosfera jarayonlariga faol taʼsir etish laboratoriyasi 3 Amaliy iqlimshunoslik laboratoriyasi 3 Yer usti suvlari sifati tadqiqoti laboratoriyasi 4 Xavfli gidrologik hodisalar tadqiqoti laboratoriyasi 3 “Kumbel”, “Chimyon”, “Aranchi” va “Shahrisabz” noyob ilmiy obyektlarning kuzatuv guruhlari 14

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-apreldagi 200-son qaroriga 3-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 7-yanvardagi 11-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat suv kadastrini ishlab chiqish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12 va 34-bandlaridan va II-bobining “Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati markazining Davlat suv kadastrini yuritish boʻyicha funksiyalari” boʻlimi nomidan “Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 23-dekabrdagi 496-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida Yer monitoringi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandidan “Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 5-avgustdagi 216-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ekologik nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 47-bandidan “Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzurida Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengashni tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-dekabrdagi 985-son qarori 1-ilovasi 24 qatori quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. B.M. Xolmatjanov — Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti direktori”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 21-dekabrdagi 1009-son qarori bilan tasdiqlangan Daryolar oʻzanlarini tozalash va qirgʻoqlarni mustahkamlash ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi toʻrtinchi xatboshisidan “Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi gidrometeorologiya xizmati markazining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 29-noyabrdagi 970-son qarorida :

a) qarorning nomidan , muqaddimadan , 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridan , 2-bandning ikkinchi xatboshisidan “Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 6-bandda :

“Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov va Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi bosh direktori Sh.H. Habibullayev zimmasiga yuklansin”;

g) 1-ilovaning rus tilidagi matnida nomidan va izohning 2-bandidan “pri Ministerstve po chrezvichaynim situatsiyam” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 2-ilovaning rus tilidagi matnida nomidan va izohning 3-bandidan “pri Ministerstve po chrezvichaynim situatsiyam” soʻzlari chiqarib tashlansin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-iyundagi 422-son qarori bilan tasdiqlangan Sugʻoriladigan yerlarni shamol eroziyasiga hamda suv xoʻjaligi obyektlarini qum bosishiga qarshi ihota daraxtzorlari barpo etish va rekonstruksiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi ikkinchi xatboshisidagi , 10-bandi beshinchi xatboshisidagi , 18-bandi birinchi xatboshisidagi va Nizomga ilova sxemasidan hamda izoh qismining 6-bandidan “Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-dekabrdagi 1062-son qarori bilan tasdiqlangan Ugom-Chotqol davlat biosfera rezervati toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandidan “Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida atrof tabiiy muhitning davlat monitoringi tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi 737-son qarorining 4 va 6-bandlaridan , 1-ilovaning 15-bandi uchinchi xatboshisidan “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat bozorida mehnat munosabatlarini tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi 743-son qarorining 4-bandidagi “Favqulodda vaziyatlar vazirligi” soʻzlari “Gidrometeorologiya xizmati markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki faoliyatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 3-dekabrdagi 965-son qarori 9-bandidagi “1755,0 kv.m (3-liter)” soʻzlari “2662,0 kv.m (5-liter)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq joylarda koʻp kvartirali uy-joylarni qurishda tadbirkorlik subyektlarini keng jalb etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-iyundagi 355-son qarori 2-bandi uchinchi xatboshisidagi hamda ilovaning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzgidromet”“ soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyundagi 368-son qarori bilan tasdiqlangan Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi vakolatli organlar tomonidan atom energiyasidan foydalanish sohasida davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi “b” kichik bandining sakkizinchi xatboshisidagi hamda Nizomga ilova sxemaning “Subyektlar” ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 10-aprel,

200-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 12.04.2021-y., 09/21/200/0318-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.07.2022-y., 09/22/403/0673-son; 01.05.2023-y., 09/23/171/0234-son; 29.12.2023-y., 09/23/685/1010-son; 04.09.2025-y., 09/25/559/0802-son; 23.06.2026-y., 09/26/317/0617-son)

lex.uz