📅 2021-yil 12-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 12-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 12 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
базавий ставкаси (шахсий транспортдан ташқари)
МАССАСИ
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида
Атроф-муҳит ифлосланиши ва чиқиндилар жойлаштирилишини бошқаришнинг иқтисодий механизмини янада такомиллаштириш, «ифлослантирувчи тўлайди» тамойилини амалиётга янада кенгроқ жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг « 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида » 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон ва « 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ҳамда Молия вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атмосфера ҳавосига чиқариб ташловчи, очиқ сув ҳавзалари ва жойларнинг рельефига оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи 55,1 мингта юридик шахс хатловдан ўтказилганлиги;
2020 йилда атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига 68,3 млрд сўм маблағ тушганлиги;
ушбу маблағларнинг 17,75 млрд сўми Давлат бюджетига ўтказилганлиги, қолган маблағлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ҳамда бошқа тадбирларни амалга оширишга, Давлат экология қўмитасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфланганлиги ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
а) қуйидагилар:
турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация тўловлари) объектлари ҳисобланади;
б) қуйидагилар:
махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
махсус ажратилган майдонларда вақтинча (олти ойгача) жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;
ажратилган ерда жойлаштириладиган, кон саноатининг кон юзасини очишдаги ва қоришма жинслар;
конларнинг ишлатилган қатламларига қайтариладиган, шунингдек, қатламдаги босимни ушлаб туриш учун ҳайдаладиган ер ости йўлдош қатлам сувлари;
фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш шохобчаларида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва кейинчалик (узоғи билан икки йил давомида) қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;
минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ресурслари сифатида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган, кейинчалик (узоғи билан беш йил давомида) қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари компенсация тўлови объектлари ҳисобланмайди;
в) қуйидагилар:
ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 15 июлдан бошлаб:
ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;
экологик нормативлар тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф-муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;
ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланади.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Давлат экология қўмитаси:
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда компенсация тўловлари тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиб, ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйсин;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар компенсация тўловлари ҳисобланиши ва тўланиши билан боғлиқ электрон ахборот тизимини амалиётга тўлиқ жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари — атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва унга бошқа турдаги зарарли таъсирлар кўрсатилганлиги (ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) учун тўловлар;
компенсация тўловларининг базавий миқдори — компенсация тўловлари атмосфера ҳавосига турғун ва кўчма манбалардан чиқариб ташланадиган бир тонна ёки бир килограмм ҳажмдаги ифлослантирувчи моддалар, сув объектларига ва жойларнинг рельефига, коммунал канализация тармоқларига оқизилган бир тонна ҳажмидаги ифлослантирувчи моддалар, жойлаштирилган бир тонна ҳажмидаги чиқиндиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг амалда белгиланган коэффициентларида белгиланади;
аванс компенсация тўловлари — компенсация тўловлари миқдорини босқичма-босқич тўлашни назарда тутувчи маблағларни киритиш;
ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш ва оқизиш — хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида ер усти қатламларига ҳамда конларга қаттиқ, суюқ ва газсимон ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши натижасида атроф-муҳитнинг тўсатдан ифлосланишига ва кутилмаган ҳалокатларга олиб келадиган даражада атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, сув объектларига уларни оқизиш;
ифлослантирувчи моддаларнинг бирваракайига ташламалари ва оқовалари — атмосфера ҳавосига, сув объектларига ва жойларнинг рельефига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи манбалардан қисқа муддатда технологик регламентда назарда тутилган миқдордан кескин равишда ошиқча чиқариладиган ташламалар ва оқовалар;
чиқиндиларни жойлаштириш — чиқиндиларни сақлаш ҳамда уларни кўмиб ташлаш билан боғлиқ комплекс амалий фаолият;
оқова сувлар — юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадларда сувдан фойдаланишда унинг таркиби кимёвий жиҳатдан ўзгариши натижасида ҳосил бўлган сувлар;
экологик нормативлар — атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат экологик экспертизасидан ўтган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши, ташламалар ва оқова сувларлар меъёрлари.
2-боб. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг объектлари
3. Ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация тўловлари) объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси.
4. Қуйидагилар компенсация тўлови объектлари ҳисобланмайди:
махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
махсус ажратилган майдонларда вақтинча (олти ойгача) жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;
ажратилган ерда жойлаштириладиган, кон саноатининг кон юзини очишдаги ва қоришма жинслар;
конларнинг ишлатилган қатламларига қайтариладиган, шунингдек, қатламдаги босимни ушлаб туриш учун ҳайдаладиган ер ости йўлдош қатлам сувлари;
фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш шохобчаларида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва кейинчалик (узоғи билан икки йил давомида) қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;
минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ресурслари сифатида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган, кейинчалик ( узоғи билан беш йил давомида) қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари.
3-боб. Компенсация тўловчи субъектлар
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган ташкилотлар (кейинги ўринларда — бюджет ташкилотлари) ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланмайди.
Бюджет ташкилотлари ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари мазкур Низомга мувофиқ ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари ва атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан шуғулланганда, ундан олинган даромад манбалари ҳисобидан компенсация тўловларини тўлайдилар.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи ва учинчи тоифаларига мансуб субъектлар (кейинги ўринларда — I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар), ушбу Низомнинг 4 — 7-бобларида келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган ҳолда иш юритади.
4-боб. Компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби
6. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I — III тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1 , 2 , 3 , 4 ва 5-иловаларга асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
Хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин.
7. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини чиқариш, оқоваларини оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг аниқ массаси I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг лабораториялари, I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектларнинг ишлаб чиқариш лабораториялари ёки қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган (мувофиқлиги маъқулланган ёки малакалилиги Аккредитация маркази томонидан расман тасдиқланган) лабораториялари томонидан амалга оширилган давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратлари натижасида олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Юқорида қайд этилган лабораториялар томонидан компенсация тўловларини ҳисоблаш мақсадида аниқланган атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари, оқовалари ва чиқиндилар массаларига оид кўрсаткичлар ҳар хиллиги аниқланган тақдирда, давлат экологик назорати ёки атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторингини олиб борган лаборатория натижаларига оид маълумотлар қабул қилинади.
8. Атроф табиий муҳитни белгиланган меъёр даражасида ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан тўланадиган компенсация тўловининг миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(1) П=(Мн * R * БҲМ):Бк,
бунда:
П — атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси, сўмда;
Мн — атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тонна ва килограммларда;
R — атроф табиий муҳитга чиқарилган, оқизилган ифлослантирувчи моддалар ва жойлаштирилган чиқиндиларнинг бир тоннаси учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлардаги базавий ставка;
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Бк — ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланишига, оқизилишига ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Норматив ва амалдаги масса ўртасида бараварлик ҳолати каттаси кичигига бўлинган ҳолда бараварлик коэффициенти аниқланади.
Бк қуйидаги боғлиқликда аниқланади.
Т/р Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан ортиқ (кам) бўлган Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлар (лимитлар)дан ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичлари (Бк) 1. 1,0 дан 1,0009 гача 1,0 2. 1,001 дан 1,049 гача 1,2 3. 1,05 дан 1,059 гача 2,2 4. 1,06 дан 1,1 гача 2,5 5. 1,11 дан 1,2 гача 3,4 6. 1,21 дан 1,3 гача 4,4 7. 1,31 дан 1,5 гача 6,0 8. 1,51 дан 1,8 гача 8,0 9. 1,81 дан 2,0 гача 10,0 10. 2,1 дан 2,2 гача 11,5 11. 2,21 дан 2,4 гача 13,0 12. 2,41 дан 2,6 гача 14,0 13. 2,61 дан 2,8 гача 15,0 14. 2,81 дан 3,1 гача 16,5 15. 3,11 дан 4,5 гача 17,5 16. 4,51 дан 5,0 гача 18,5 17. 5,0 дан ортиқ 20,0
Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари кўпайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган экологик нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндиларни жойлаштиришга оид тасдиқланган экологик нормативлар камайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги бўйича белгиланган меъёрлардан ортиқ ҳолатлар аниқланганда, тўланадиган компенсация тўловининг миқдори қуйидаги формула билан ҳисобланади:
(2) П = (Mн * R * БҲМ) + (Mно * R * БҲМ * Бк),
бунда:
П — атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси, сўмда;
Mн — атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тонна ва килограммларда;
Мно — ифлослантирувчи моддаларни тасдиқланган экологик нормативдан ортиқча ҳажмда атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш, тонна ёки килограммларда;
R — базавий ставка;
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Бк — бараварлик коэффициенти.
Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси учун экологик нормативларни тасдиқламаган ҳолда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(3) П = (Mф * R * БҲМ) * Шк
бунда:
Мф — атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массаси;
R — базавий ставка;
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Шк — шартли коэффициент, яъни ушбу белги остида корхонанинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган кўрсаткичдаги коэффициентлар қўлланилган ҳисоблаш ишлари амалга оширилади.
9. Компенсация тўлови суммасини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади:
атроф табиий муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташланмалари массасига доир аниқ маълумотлар;
атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни турларига кўра жойлаштиришнинг ҳисобини юритиш бўйича дастлабки маълумотлар;
компенсация тўловчи субъектлар томонидан табиатни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган шаклларга мувофиқ ҳар йили тақдим этиладиган давлат статистик ҳисоботлари асосидаги аниқ маълумотлар;
ифлослантирувчи манбаларда ускуна-жиҳозлар воситасида бажарилган экологик назорат, атроф-муҳит мониторинги натижалари маълумотлари.
Ҳисобот даврида атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массасини аниқлаш мумкин бўлмаса, шунингдек, экологик нормативлар тасдиқланмаган тақдирда, уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти бўйича кутилаётган йиллик массадан келиб чиқиб ҳисобланади.
10. Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини мазкур Низомнинг 6 — 8-бандларида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширишлари шарт.
11. Компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, Низомнинг 8-бандида келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 20 (йигирма), III тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 10 (ўн) шартли коэффициентлар қўлланилади.
12. Мотор ёнилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига нормативда чиқарилганлиги учун компенсация тўлови ҳисоб-китоби ушбу Низомга 2-иловага асосан, уларни турларга ажратмасдан ифлослантирувчи моддаларнинг тўлиқ массаси учун компенсация тўлови миқдорларига мувофиқ амалга оширилади, ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги массаси эса ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Агар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан компенсация тўловчи субъектда давлат экологик назорати амалга оширилиши мобайнида инструментал усул билан автотранспорт воситаларининг ифлослантирувчи моддаларини ўлчаш натижасида улар белгиланган нормативлардан ортиқ эканлиги аниқланса, у ҳолда нормативдан неча баравар ортиқча чиқарилганлик кўрсаткичи аниқланади ва ҳисобот йилида ушбу автотранспортнинг сарфланган ёқилғи массасига ҳамда белгиланган базавий ставкага кўпайтирган ҳолда қуйида келтирилган формула асосида компенсация тўлови ҳисобланади:
(4) П = Yҳ * Мим * R * БҲМ
бунда:
Yҳ — корхона томонидан автотранспорт воситаси учун сарфланган ёқилғи ҳажми миқдори, тонна ёки килограммларда;
Мим — ифлослантирувчи модда массаси, Низомга 3-илова билан тасдиқланган бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори турига қараб олинади;
R — базавий ставка;
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда.
13. Кейинчалик қайта ишланмайдиган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўпланадиган жойларга жойлаштириладиган нормативдаги ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) ишлаб чиқариш чиқиндилари учун компенсация тўлови ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
14. Ишлаб чиқариш оқова сувларини чуқур ер ости горизонтларига ҳайдаш йўли билан жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ушбу Низомга мувофиқ хавфлилик даражаси тўртинчи тоифага мансуб суюқ чиқиндилар бўйича амалга оширилади.
15. Кон саноатида фойдали қазилма конларининг юзасини очиш натижасида чиқарилган хавфсиз тоғ жинслари массасини нормативда ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) миқдорда вақтинча ажратилган майдонларга жойлаштирганлик учун ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўлови тўланади.
5-боб. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида ва бирваракайига чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш ҳолатларида компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби
16. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар авария ҳолатида ва бирваракайига чиқариб ташланган, оқизилган ва чиқиндилар жойлаштирилган ҳолатларда уларнинг миқдори инструментал усулда аниқланади.
Агар атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш миқдорини инструментал усулда аниқлаш мумкин бўлмаса, уларнинг миқдори ишлаб чиқаришнинг технологик тартиб-қоидасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб усули билан аниқланади.
17. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришда компенсация тўловлари ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва ноқонуний равишда чиқиндиларни жойлаштириш жараёни юзага келган пайтдан бошлаб, у бартараф этилгунга қадар ўтган давр учун заҳарли моддаларнинг ҳамда чиқиндиларнинг ҳар бир тури учун белгиланган компенсация тўловларининг ўн баравари миқдорида тўланади.
18. Компенсация тўлови ҳисоб-китобидан аварияни бартараф этиш ва унинг оқибатлари даврида зарарсизлантириш ёки кейинчалик ишлаб чиқаришга жалб этиш учун корхонага қайтариладиган ифлослантирувчи моддалар массаси чиқариб ташланмайди.
19. Ифлослантирувчи моддалар сақланадиган, тўпланадиган ёки уларни ташувчи тизимлардан, шу жумладан, авария ҳолати учун ҳовузларнинг ажратилган чегаралари доирасида сув объектларига ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқиб чиққан ҳолатларда, сув ўтказмайдиган қопламага эга бўлмаган субъектларда, ифлослантирувчи моддалар массаси учун компенсация тўловлари сув объектларига, жой рельефига авария ҳолатида оқизиш сифатида тўланади.
20. Ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик, оқизганлик учун компенсация тўловлари, ифлослантирувчи моддаларни бараварига ташлаш, оқизиш содир этилган пайтдан бошлаб, у бартараф этилгунгача бўлган даврга, тасдиқланган экологик нормативларга мувофиқ ҳар бир модда бўйича компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига ўн баравар миқдорда тўланади.
20 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони 9-бандининг биринчи хатбошисида белгиланган муддатларда атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини, юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатмаган ва (ёки) мавжудларини модернизация қилмаган, шунингдек, корхонанинг санитар ҳимоя зонасини автомат стационар кузатув пости билан жиҳозламаган атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари беш бараварга оширилган ҳолда тўланади.
21. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида, бирваракайига чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни ноқонуний равишда жойлаштирганлик учун ҳисобланган сумма, авария, бирваракайига чиқариш ҳолатлари содир этилганда айбдор бўлган шахслардан қатъи назар, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш, оқизиш ва жойлаштириш объектлари тасарруфида бўлган компенсация тўловчи субъектлар томонидан қопланади.
6-боб. Компенсация тўлови ҳисоб-китобларини расмийлаштириш ва уларни келишиш
22. Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
III тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
23. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органи масъул шахси электрон шаклда тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини текширади. Бу ҳолда икки иш куни ичида:
мавжуд ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилган текширишда ҳисоб-китоб тўғри деб топилган тақдирда, масъул шахснинг электрон рақамли имзоси билан компенсация тўловини амал ошириш учун компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда, масъул шахс электрон рақамли имзоси билан уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими қоғоз шаклида тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини аниқлайди. Бу ҳолда икки иш куни ичида:
текширилган ҳисоб-китобнинг бир нусхаси масъул шахснинг имзоси билан компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда масъул шахс уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Компенсация тўловчи субъектлар аниқланган камчиликларни икки иш куни ичида бартараф қилиб, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади.
24. Ҳисоб-китобларда кўрсатилган компенсация тўлови суммалари, муайян давр учун ҳақиқатда ҳисобланган, шунингдек, тўланган аванс компенсация тўловлари суммалари билан солиштирилади.
Ҳисобланган ва тўланган компенсация тўловлари ўртасида фарқ аниқланган ҳолатларда, ушбу фарқ ҳисоб-китоблар тасдиқланган санадан эътиборан ўн кун муддатда компенсация тўловчи субъектлар томонидан қўшимча равишда тўланади.
Ортиқча тўланган компенсация тўловлари тўланган компенсация тўлови бўйича қарздорликни (пеня ва ҳоказо) қоплаш ёки келгусида тўланадиган тўловлар учун аванс компенсация тўлови сифатида ҳисобланади.
25. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарликдан озод этмайди.
Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади.
7-боб. Компенсация тўловларини амалга ошириш тартиби ва муддатлари
26. I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар.
Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи — учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади.
27. III тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
28. Компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича тўлайдилар.
29. Компенсация тўловлари компенсация тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) Экология, атроф-муҳит муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.
30. Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
30 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони 9-бандининг еттинчи хатбошисида белгиланган муддатда атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини, юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатган ва (ёки) мавжудларини модернизация қилган, корхонанинг санитар ҳимоя зонасини автомат стационар кузатув пости билан жиҳозлаган ёки шартномага асосан 15 фоиздан ортиқ тўловларни амалга оширган атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини тенг улушларда 36 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
8-боб. Компенсация тўловчи субъектларнинг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
31. Компенсация тўловчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларидан компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш масалалари бўйича бепул зарур маслаҳат ва методик ёрдам олиш;
ортиқча тўланган компенсация тўловлари ёки ундирилган пеняларни ушбу Низомга мувофиқ келгуси давр ҳисобига ўтказиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Компенсация тўловчи субъектлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
32. Компенсация тўловчи субъектлар қуйидагиларга мажбур:
компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш;
ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиш;
компенсация тўловлари ҳисоб-китоби маълумотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш;
ушбу Низом талабларига риоя қилиш.
Компенсация тўловчи субъектлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
33. Компенсация тўловчи субъектлар қайта ташкил этилганда компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.
34. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш тўловчиларни ушбу чиқиндиларни ташлаганлик, оқоваларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
9-боб. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
35. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низомда белгиланган шакллар бўйича компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўлови ҳисобларини талаб қилиш;
жойлашган жойидан қатъи назар атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбаларни, шу жумладан, ишлаб чиқариш бинолари, объектлар, кўчма манбалар, ҳудудларни кўздан кечириш, шунингдек, компенсация тўловчи субъектларга тегишли бўлган, атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ташламаларни жойлаштириш жойларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш;
компенсация тўловчи субъектларнинг ахборотидан фойдаланган ҳолда ташламалар, оқовалар ва чиқиндилар массасини ҳисоблаш усули билан аниқлаш;
компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва керакли маълумотларни талаб қилиш, ҳисоб-китобларни тасдиқлайдиган маълумотлар, компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш;
компенсация тўловларининг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши текшириш учун малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш.
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
36. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:
компенсация тўловчи субъектларга компенсация тўловини ҳисоб-китоб қилиш масалалари бўйича маслаҳат ва тегишли методик ёрдамлар кўрсатиш ҳамда ўқув семинарларини ўтказиш;
компенсация тўловчи субъектлар бўйича тасдиқланган экологик нормативларга асосан йиллик маълумотлар базасини янгилаб бориш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш соҳасидаги талаблар, қоидалар ва бошқа масалалар юзасидан компенсация тўловчи субъектларнинг сўровига асосан уларни бепул хабардор қилиш.
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10-боб. Якунловчи қоидалар
37. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
38. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг
Т/р Ифлослантирувчи моддалар номи Атмосфера ҳавосига бир тонна ифлослантирувчи моддани чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси 1. Азот икки оксиди (азот диоксиди) 0,0889 2. Азот оксиди 0,0599 3. Акрилонитрил 0,1520 4. Акролеин 0,1520 5. Бензой альдегид (бензальдегид) 0,1140 6. Мойли альдегид 0,3040 7. Алюминий оксиди 0,1140 8. Аммиак 0,0889 9. Аммоний нитрат (аммиакли селитра) 0,0128 10. Аммоний сульфат 0,0240 11. Аммоний хлорид 0,0450 12. Аммофос 0,0128 13. Малеин ангидрид (буғлар, аэрозоль) 0,0910 14. Олтингугурт ангидрид (олтингугурт гази, олтингугурт икки оксиди) 0,0291 15. Сирка ангидриди 0,1520 16. Фосфор ангидрид 0,0910 17. Фтален ангидрид (буғлар, аэрозоль) 0,0450 18. Анилин 0,1520 19. Ацетальдегид 0,4560 20. Ацетон 0,0130 21. Ацетилен 0,0040 22. Ацетофенон 1,5220 23. Барийли карбонат кислота (барийга қайта ҳисоблаганда) 0,7099 24. Оқсил маъданли қўшимчаси (БМД) 45,6480 25. Оқсил витаминли концентрат чангининг оқсили 4,5650 26. Бенз(а)пирен (3,4 — бензпирен) 45647,9330 27. Бензин (нефтли, кам олтингугуртли, углеродга қайта ҳисоблаганда) 0,0040 28. Сланецли бензин (углеродга қайта ҳисоблаганда) 0,0910 29. Бензол 0,0450 30. Гидролиз лигниндан биостимулятор 0,0020 31. 1.3-бутадиен (дивинил) 0,0050 32. Бутан 0,00002 33. Бутилацетат 0,0450 34. Ванадий беш оксиди 1,7533 35. Ванилин хлорид 0,9130 36. Водород хлорид (туз кислотаси) 0,0240 37. Водород цианид (синил кислотаси) 0,4560 38. Вольфрам натрий (вольфрамга қайта ҳисоблаганда) 0,0450 39. Гексан 0,0001 40. Кўмир кислотаси диамини (карбамид, мочевина) 0,0240 41. Диметиламин 0,9130 42. Диметилформамид 0,0001 43. 2.4-динитро-2-фтор-бутилфенол (диносеб, гебутокс) 0,9130 44. 0 — Дихлорбензол 0,1520 45. Темир оксиди (темирга қайта ҳисоблаганда) 0,1140 46. Сланец кули 0,0450 47. Иссиқлик электрстанцияларининг кўмир кули (таркибида 35 — 40% кальций оксидли, 3 мкм гача ва ундан кам, аммо 97% дан кам бўлмаган дисперсияга эга) 0,2280 48. Изопропил 0,0040 49. Капролактам (буғлар, аэрозоль) 0,0760 50. Азот кислотаси 0,0310 51. Бор кислотаси 0,2280 52. Метакрил кислота 0,4560 53. Олтингугурт кислотаси 0,0450 54. Сирка кислотаси 0,0760 55. 0-фосфорли кислота 0,2280 56. Металл кобальт, кобальт хлорид 4,5650 57. Олтингугурт кислотали кобальт (кобальтга қайта ҳисоблаганда) 11,4120 58. 0-Крезол 0,1630 59. М, П-Крезол 0,2280 60. Аморфли кремний икки оксиди (аэросид — 175) 0,2280 61. Ксилол 0,0240 62. Магний оксиди 0,0910 63. Магний хлорат 0,0140 64. Электростанцияларнинг мазут кули (ванадийга қайта ҳисоблаганда) 1,4184 65. Марганец, марганец оксиди ва бошқа бирикмалар (марганец икки оксидига қайта ҳисоблаганда) 3,5065 66. Мис оксид, мис хлорид (мисга қайта ҳисоблаганда) 2,2820 67. Олтингугуртли, олтингугурт кислотали, хлорли мис (мисга қайта ҳисоблаганда) 4,5650 68. Метан 0,0692 69. Метилацетат 0,0650 70. Метилмеркаптан 507,1990 71. Акрил кислотанинг метил эфири (метилакрилат) 0,4560 72. 2-метилфуран (метилфуран, сильван) 0,3040 73. Молибден икки сульфиди (молибденга қайта ҳисоблаганда) 0,0450 74. Этиленгликол моноизобутил эфири (бутилцеллозольв) 0,0140 75. Моноэтаноламин 0,4560 76. Моноэтиламин 0,4560 77. Маргимуш, маргимуш ангидрид ва бошқа анорганик бирикмалар (маргимушга қайта ҳисоблаганда) 1,1683 78. Натрий гидроксиди (каустик сода, ўткир натрий) 0,4560 79. Натрий карбонат (кальцинацияланган сода) 0,1140 80. Натрий силикат (натрий кремний оксиди) 0,0140 81. Натрий сульфат, сульфит, сульфит-сульфат тузлари 0,0450 82. Натрий триполифосфат 0,0090 83. Никель, эрийдиган тузлар (никелга қайта ҳисоблаганда) 22,8240 84. Никель олтингугурт оксиди, никель оксиди (никелга қайта ҳисоблаганда) 4,5650 85. Нитробензол 0,5710 86. Озон 0,1169 87. Одорант ТМА (табиий меркаптанлар аралашмаси) 91,2960 88. Қалай икки оксиди, оксид, сульфат (қалайга қайта ҳисоблаганда) 0,2280 89. Қалай хлорид (қалайга қайта ҳисоблаганда) 0,0910 90. Парамолибден аммоний (молибденга қайта ҳисоблаганда) 0,0450 91. Пентан 0,0002 92. Пиридин 0,0580 93. Пропилен оксиди 0,5710 94. Абразив чанг 0,1140 95. Ацетатцеллюлоза, ацетилцеллюлоза, қоғоз, ип, картон чанги 0,0910 96. Алюмосиликат чанги (табиий модификацияланмаган цеолитлар) 0,2280 97. Аминопластлар чанги 0,1140 98. Намат чанги 0,1520 99. Ёғоч чанги 0,0450 100. Ғалла чанги 0,0910 101. Фосфогипснинг цемент билан бирикмасидан гипс чанги (анорганик) 0,0090 102. Омухта ем, суяк ва гўштли суяк уни чанги (оқсилга қайта ҳисоблаганда) 4,5650 103. Чарм чанги 0,1520 104. Мўйна (жун, тивит) чанги 0,1520 105. Ун чанги 0,0010 106. Таркибида 70% дан ортиқ кремний икки оксиди (динас ва бошқалар) бўлган анорганик чанг 0,0701 107. Таркибида 20 дан 70%гача кремний икки оксиди (шамот, цемент ва бошқалар) бўлган анорганик чанг 0,0359 108. Таркибида 20%дан кам кремний икки оксиди (доломит ва бошқалар) бўлган анорганик чанг 0,0234 109. Полиметилметакрилат чанги 0,0450 110. Шиша тола, шиша пластик чанги 0,0760 111. Резольв туридаги фенолформальдегид смола чанги 0,1140 112. Пахта чанги 0,0910 113. Цемент ишлаб чиқаришидаги чанг (таркибида 60% дан ортиқ кальций оксид ва 20% дан ортиқ кремний икки оксиди бўлган) 0,2280 114. А ёғоч-спирт маркали эритгич (ацетон эфир) 0,0380 115. Э ёғоч-спирт маркали эритгич (ацетон эфир) 0,0650 116. АМР-3 мебель эритувчиси 0,0510 117. Симоб ва унинг бирикмалари 15,2160 118. Қурум 0,0910 119. Қўрғошин, қўрғошин ацетат, қўрғошин оксиди ва бошқа бирикмалар, тетраэтил қўрғошиндан ташқари (қўрғошинга қайта ҳисоблаганда) 11,6878 120. Олтингугуртли қўрғошин (қўрғошинга қайта ҳисоблаганда) 1,5745 121. Элементар олтингугурт 0,0650 122. Олтингугурт водород 0,4396 123. Олтингугурт углерод 0,9130 124. «Лотос», «Ока», «Эра» туридаги сунъий ювиш воситалари 0,1520 125. «Био-С» сунъий ювиш воситаси 0,4560 126. Сольвент-нафта 0,0240 127. Бутил, изобутил спирт 0,0359 128. Изопропилен спирти 0,0086 129. Метил спирти 0,0070 130. Тетрагидрофурил спирти 0,0450 131. Фурил спирти 0,4560 132. Этил спирти 0,0007 133. Стирол 2,2820 134. Тетрагидрофуран 0,0240 135. Тетрахлорэтилен (перхлорэтилен) 0,0760 136. Тетраэтил қўрғошин 760,7990 137. 1,2,3-Тиадиазонил-5-N1-фенилмочевина (дропп) 0,0240 138. Толуол 0,0063 139. Трихлорэтилен 0,0050 140. Триэтиламин 0,0330 141. Уайт-спирит 0,0050 142. С-С меъёрий углеводородлар (РПК 265 эритгичи ва бошқалар суммар органик углеродга қайта ҳисоблаганда) 0,0069 143. Углерод тўрт хлорид 0,0070 144. Углерод оксиди 0,0010 145. Иссиқлик электрстанцияларининг кўмир кули (таркибида 35 — 40% кальций оксиди бўлган, 3 мкм гача ва ундан кам, 97% дан кам бўлмаган дисперсланган) 0,2280 146. Фенол 1,1683 147. Сланецли феноллар 0,6520 148. Формальдегид 1,5220 149. Формамид 0,1520 150. Газсимон фтор бирикмалари (фторли водород, фторга қайта ҳисоблаганда тўрт фторли кремний) 0,9130 151. Яхши эрийдиган, анорганик фтор бирикмалари (натрий фторид) 0,4560 152. Яхши эримайдиган, анорганик фтор бирикмалари (алюминий фторид, кальций фторид, натрий гексафторалюминат) 0,1167 153. Фуран 0,4560 154. Фурфурол 0,0910 155. Хлор 0,1163 156. М-Хлоранилин 0,4560 157. Хлорбензол 0,0450 158. Хлоропрен 2,2820 159. Олти валентли хром (хром оксидига қайта ҳисоблаганда) 2,3365 160. Уч валентли хром бирикмалари (Сr 3+га қайта ҳисоблаганда) 0,4560 161. Циклогексан 0,0021 162. Рух оксиди (рухга қайта ҳисоблаганда) 0,0910 163. Рух стеарат (рухга қайта ҳисоблаганда) 0,9130 164. Рух сульфат (рухга қайта ҳисоблаганда) 0,5710 165. Эпихлоргидрин 0,0240 166. Хлорли этил 0,0240 167. Этилацетат 0,0359 168. Этилендиамин 0,1520 169. 2-этоксиэтанол (этилцеллюзоль, этиленгликоль этил спирти) 0,0040 170. Этилен 0,0010 171. Этил оксиди 0,1520
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атмосфера ҳавосига бир тонна мотор ёқилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловлари миқдорининг
Т/р Мотор ёқилғиси номи Атмосфера ҳавосига бир тонна ифлослантирувчи моддани чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг базавий ставкаси (белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдорида) 1. Авиация бензини 0,042 2. Этилланган автобензин 0,09 3. Этилланмаган автобензин 0,033 4. Автомобиль дизель ёнилғиси 0,033 5. Тепловозлар учун дизель ёнилғиси 0,033 6. Реактив ёнилғи 0,024 7. Сиқилган табиий газ 0,022 8. Суюлтирилган нефть гази 0,038 9. Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути) 0,652
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар
Т/р Ёқилғи турлари Ифлослантирувчи моддалар массаси, кг 1. Авиация бензини 169,8 2. Этилланмаган автобензин 788,0 3. Этилланган автобензин 788,3 4. Автомобиль дизел ёнилғиси 208,5 5. Тепловозлар учун дизел ёнилғиси 120,5 6. Реактив ёнилғи 178,5 7. Суюлтирилган нефть гази 584,8 8. Сиқилган табиий газ 274,0 9. Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути) 198,4
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув объектлари, жой рельефи ва коммунал-канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун компенсация тўловлари миқдорининг
Т/р Ифлослантирувчи моддалар номи Бир тонна ифлослантирувчи модда ташлаганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси 1. Азот аммоний 2,3805 2. Азот нитрат 0,1398 3. Азот нитрит 70,0777 4. Акрил кислотаси 2,8041 5. Алюминий 15,5692 6. Анилин 10528,6686 7. Антио (кимёвий заҳар) 105,3163 8. Ацетон 14,0084 9. Ацетонитрил 0,9814 10. Бензол 2,1063 11. Бериллий 4483,2794 12. БПК тўлиқ , БПК 5 0,4179 13. Бутанол (меъёрда) 35,1054 14. Бутифос 3510,5437 15. Ванадий 10,5316 16. Муаллақ моддалар 0,0344 17. Висмут беш валентли 10,5316 18. Висмут уч валентли 2,1063 19. Вольфрам 494,1796 20. Техникавий ДДТ 10,5316 21. Диметил формамид 10,5317 22. Диэтил эфир 10,5316 23. Темир (умумий) 1,7238 24. Ёғлар 172,8100 25. Кадмий 54,8616 26. Калий 0,0129 27. Кальций 0,0047 28. Капролактам 1,0532 29. Карбофос 10,5316 30. Кобальт 39,5344 31. Қора бўёқ 1,7118 32. Кремний 0,3587 33. Ксилол 14,0204 34. Магний 0,0217 35. Енгил иссиқ мой 21,0633 36. Соляр мойи 210,6326 37. Мис (фондан) 549,1338 38. Метанол 7,0102 39. Молибден (ион) 988,3593 40. Мочевина (карбамид) 0,0857 41. Маргумуш 18,2266 42. Натрий 0,0054 43. Нефть ва нефт маҳсулотлари 196,5035 44. Натрий тиосульфат 0,8558 45. Никель 54,8860 46. Аммоний нитрат 70,0467 47. Нитробензол 105,3163 48. ОМК (оксидланган мойли кислоталар 7,0700 49. Роданидлар 7,0102 50. Симоб 210,6326 51. Қўрғошин 53,1065 52. Селен 1053,5706 53. Олтингугурт 0,1304 54. Олтингугурт углерод 0,8967 55. Скипидар 5,2658 56. СПАВ 3,4562 57. Стирол 7,0374 58. Стронций 0,5266 59. Сулема 10596,8416 60. Сульфатлар 0,0085 61. Сурма 17,9331 62. Қуруқ қолдиқ (минареллашган) 0,0033 63. Теллур (фонга) 105,3163 64. Титан 10,5387 65. Толуол 2,1063 66. Сирка кислотаси 105,3163 67. Фенол 295,7057 68. Фозалон 1052,9540 69. Формальдегидлар 10,1078 70. Фосфор умумий 7,0211 71. Фторидлар 7,0211 72. Фурфурол 0,7010 73. Фосфатлар 0,2825 74. Хлор (қолдиқ) 0,5266 75. Натрий хлорат 0,0527 76. Хлорбензол 526,5815 77. Хлоридлар 0,0029 78. Хром уч валентли 1,7064 79. Хром олти валентли 778,4603 80. Цианидлар 15,8137 81. Циклогексан 105,3163 82. Рух 54,8857 83. Этилбензол 1053,1630 84. Этилен 0,1402
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари миқдорининг
Чиқиндилар тури Ўлчов бирлиги Бир тонна чиқиндини жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси Хавфлилик класси I — юқори хавфга эга т 0,0813 Хавфлилик класси II — хавфли т 0,0408 Хавфлилик класси III — ўртача хавфли т 0,0245 Хавфлилик класси IV — кам хавфли т 0,0082 Хавфлилик класси V– деярли хавфсиз, шу жумладан: қазиб олиш саноати т 0,0001 қайта ишлаш саноати м.куб 0,0004 бошқалар т 0,0022
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 6-ИЛОВА
Ташкилот (компенсация тўловчи субъект)нинг штампи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ____________________________________________________________________________________________________________________________ туман (шаҳар) Тўловчи _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (компенсация тўловчи субъектнинг тўлиқ номи) Солиқ тўловчининг идентификация рақами________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ҳисоб-китоб учун масъул шахс___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ташкилот (компенсация тўловчи субъект)нинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами ___________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Банк реквизитлари _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (банк муассасасининг номи, коди, ҳисобварағи)
Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг ____ тоифасига тааллуқли фаолият турлари бўйича компенсация тўловчи субъекти учун 20____ йилда компенсация тўловлари
Компенсация тўловларининг объекти номи Ингредиентлар номи Масса (т, кг, куб. м) Базавий ҳисоблаш миқдори (сўм) Базавий ставкаси (R) Кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки авария бўлганда бараварлик коэффициентлари (бирлик) Компенсация тўлови суммаси, сўмда Агарда, экологик норматив доирасидан кам масса учун хисобланганда 1) (3*6*7:8)*9); 2) Тасдиқланган меъёрдан юқори бўлганда, (3*6*7)+(4*6*7*8)*9); 3) Экологик меъёрий ҳужжат бўлмаганда, (4*6*7*8)*9); 4) Аварияли ёки бирваракайига ташламалар бўлганда (5*6*7*8)*9). Тасдиқланган экологик нормативлар массаси Тасдиқланган экологик нормативлар доирасидаги масса Тасдиқланган экологик нормативлардан юқори бўлганда ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаганда, экологик норматив мавжуд бўлмаганда ҳосил бўлган ҳақиқий масса Авария ҳолатида ёки бирваракайига ташламалар бўлганда 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. Турғун манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариш: Жами 2. Ҳаракатдаги манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариш: Авиация бензини Этилланган автобензин Этилланмаган автобензин Автомобиль дизель ёнилғиси Тепловозлар учун дизель ёнилғиси Реактив ёнилғи Сиқилган-табиий газ Суюлтирилган нефть гази Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути) Жами 3. Сув объектларига, жой рельефига коммунал канализация тизимига ифлослантирувчи моддаларни ташлаш: Жами: 4. Чиқиндиларни атроф-муҳитга жойлаштириш I даражадаги токсик — ўта хавфли II даражадаги токсик — юқори хавфли III даражадаги токсик — ўртача хавфли VI даражадаги токсик — кам хавфли Бошқа нотоксик чиқиндилар Жами: Ҳаммаси: Пеня Тўланиши керак Ташкилот раҳбари (компенсация тўловчи субъект) _________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) Ташкилот бош ҳисобчиси (компенсация тўловчи субъект) _________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий органнинг компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг тушумини назорат қилиш бўлим бошлиғи _________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) Т уман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи _________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) 20_____ йил «____»
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорининг 1-иловаси .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 243-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 апрель,
202-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
BAZAVIY STAVKASI
bazaviy stavkasi (shaxsiy transportdan tashqari)
MASSASI
BAZAVIY STAVKASI
BAZAVIY STAVKASI
HISOB-KITOBI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhitni muhofaza qilishning iqtisodiy mexanizmlarini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida
Atrof-muhit ifloslanishi va chiqindilar joylashtirilishini boshqarishning iqtisodiy mexanizmini yanada takomillashtirish, “ifloslantiruvchi toʻlaydi” tamoyilini amaliyotga yanada kengroq joriy etish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ 2030-yilgacha boʻlgan davrda Oʻzbekiston Respublikasining atrof-muhitni muhofaza qilish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2019-yil 30-oktabrdagi PF-5863-son va “ 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi) hamda Moliya vazirligining:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida ifloslantiruvchi moddalar tashlamalarini atmosfera havosiga chiqarib tashlovchi, ochiq suv havzalari va joylarning relyefiga oqova suvlarni oqizuvchi va chiqindilarni joylashtiruvchi 55,1 mingta yuridik shaxs xatlovdan oʻtkazilganligi;
2020-yilda atrof-muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun Davlat ekologiya qoʻmitasining Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasiga 68,3 mlrd soʻm mablagʻ tushganligi;
ushbu mablagʻlarning 17,75 mlrd soʻmi Davlat budjetiga oʻtkazilganligi, qolgan mablagʻlar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish tadbirlari hamda boshqa tadbirlarni amalga oshirishga, Davlat ekologiya qoʻmitasining moddiy-texnik bazasini rivojlantirishga, shuningdek, xodimlarini moddiy ragʻbatlantirishga sarflanganligi haqidagi axboroti maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki:
a) quyidagilar:
turgʻun va koʻchma manbalardan ifloslantiruvchi moddalarni atmosfera havosiga chiqarib tashlash massasi;
ifloslantiruvchi moddalarni suv obyektlariga va joylarning relyefiga oqizish massasi;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashtiriladigan xavfli va xavfsiz chiqindilar massasi;
yuridik shaxslar, shuningdek, yuridik shaxs boʻlmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar tomonidan kommunal kanalizatsiya tarmoqlariga ifloslantiruvchi moddalarning normativdan ortiqcha oqizilgan massasi atrof-muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlari (keyingi oʻrinlarda — kompensatsiya toʻlovlari) obyektlari hisoblanadi;
b) quyidagilar:
maxsus saqlanayotgan va har xil turdagi maxsus jihozlangan toʻplash joylarida joylashtiriladigan xom ashyo resurslari razryadiga tegishli boʻlgan balansdan tashqari rudalar;
maxsus ajratilgan maydonlarda vaqtincha (olti oygacha) joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi hisob-kitoblar asosida hujjatlashtirilgan va soʻngra ikkilamchi xom ashyo sifatida foydalaniladigan ishlab chiqarish chiqindilari;
texnika ekinlari va oʻsimliklarini sugʻorish uchun belgilangan tartibda foydalaniladigan tozalangan oqova suvlar;
ajratilgan yerda joylashtiriladigan, kon sanoatining kon yuzasini ochishdagi va qorishma jinslar;
konlarning ishlatilgan qatlamlariga qaytariladigan, shuningdek, qatlamdagi bosimni ushlab turish uchun haydaladigan yer osti yoʻldosh qatlam suvlari;
foydali qazilmalar xom ashyo resurslari sifatida maxsus jihozlangan chiqindi saqlash shoxobchalarida joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi hisob-kitoblar asosida hujjatlashtirilgan va keyinchalik (uzogʻi bilan ikki yil davomida) qayta ishlanadigan kon qazish sanoati chiqindilari;
mineral oʻgʻitlar va iqtisodiyot tarmoqlari uchun mahsulotlar ishlab chiqarish uchun xom ashyo resurslari sifatida joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi hisob-kitoblar asosida hujjatlashtirilgan, keyinchalik (uzogʻi bilan besh yil davomida) qayta ishlanadigan hamda maxsus jihozlangan saqlash joylari (uyumlar)da joylashtiriladigan fosforli oʻgʻitlar (fosfogips) ishlab chiqarish chiqindilari kompensatsiya toʻlovi obyektlari hisoblanmaydi;
v) quyidagilar:
ifloslantiruvchi moddalar tashlamalarini atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlovchi, oqova suvlarni oqizuvchi va chiqindilarni joylashtiruvchi yuridik shaxslar;
yuridik shaxslar, shuningdek, yuridik shaxs boʻlmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi hamda shaharlar va boshqa aholi punktlari kommunal kanalizatsiya tarmoqlariga ifloslantiruvchi moddalarni normativdan ortiqcha oqizuvchi jismoniy shaxslar kompensatsiya toʻlovchi subyektlar hisoblanadi.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2021-yil 15-iyuldan boshlab:
ifloslantiruvchi moddalarni atrof-muhitga chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirish massasi tasdiqlangan ekologik normativlardan 1 baravardan 5 baravargacha yoki undan ortiq (kam) boʻlganda kompensatsiya toʻlovchi subyektlar mos ravishda 1 baravardan 20 baravargacha koʻpaytirilgan (kamaytirilgan) miqdorda kompensatsiya toʻlovlarini toʻlaydilar;
ekologik normativlar tasdiqlanmagan yoki ularning amal qilish muddati tugagan boʻlsa, atrof-muhitga yuqori (I toifa) va oʻrtacha (II toifa) darajada xavfli taʼsir koʻrsatadigan kompensatsiya toʻlovchi subyektlar ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish, chiqindilarni joylashtirishning amaldagi massasiga nisbatan 20 baravar, shuningdek, past (III toifa) darajada taʼsir koʻrsatuvchi kompensatsiya toʻlovchi subyektlar 10 baravar koʻpaytirilgan miqdorda kompensatsiya toʻlovlarini toʻlaydilar;
ifloslantiruvchi moddalarni birvarakayiga tashlaganlik va oqizganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari har bir modda boʻyicha belgilangan bazaviy stavkalarga nisbatan 10 baravar koʻpaytirilgan miqdorda toʻlanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Davlat ekologiya qoʻmitasi:
Davlat soliq qoʻmitasi bilan birgalikda kompensatsiya toʻlovlari toʻgʻri hisoblanishi va toʻlanishi ustidan doimiy nazorat oʻrnatib, oʻzaro maʼlumot almashinuvini yoʻlga qoʻysin;
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2021-yil 1-dekabrga qadar kompensatsiya toʻlovlari hisoblanishi va toʻlanishi bilan bogʻliq elektron axborot tizimini amaliyotga toʻliq joriy etsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, Bosh vazirning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi A.I. Maksudov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-apreldagi 202-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlari — atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va unga boshqa turdagi zararli taʼsirlar koʻrsatilganligi (ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish, chiqindilarni joylashtirish) uchun toʻlovlar;
kompensatsiya toʻlovlarining bazaviy miqdori — kompensatsiya toʻlovlari atmosfera havosiga turgʻun va koʻchma manbalardan chiqarib tashlanadigan bir tonna yoki bir kilogramm hajmdagi ifloslantiruvchi moddalar, suv obyektlariga va joylarning relyefiga, kommunal kanalizatsiya tarmoqlariga oqizilgan bir tonna hajmidagi ifloslantiruvchi moddalar, joylashtirilgan bir tonna hajmidagi chiqindilarga nisbatan bazaviy hisoblash miqdorining amalda belgilangan koeffitsiyentlarida belgilanadi;
avans kompensatsiya toʻlovlari — kompensatsiya toʻlovlari miqdorini bosqichma-bosqich toʻlashni nazarda tutuvchi mablagʻlarni kiritish;
ifloslantiruvchi moddalarni avariya holatida chiqarib tashlash va oqizish — xoʻjalik faoliyatini va boshqa faoliyatni amalga oshirish jarayonida yer usti qatlamlariga hamda konlarga qattiq, suyuq va gazsimon ifloslantiruvchi moddalarning tarqalishi natijasida atrof-muhitning toʻsatdan ifloslanishiga va kutilmagan halokatlarga olib keladigan darajada atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, suv obyektlariga ularni oqizish;
ifloslantiruvchi moddalarning birvarakayiga tashlamalari va oqovalari — atmosfera havosiga, suv obyektlariga va joylarning relyefiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqaruvchi manbalardan qisqa muddatda texnologik reglamentda nazarda tutilgan miqdordan keskin ravishda oshiqcha chiqariladigan tashlamalar va oqovalar;
chiqindilarni joylashtirish — chiqindilarni saqlash hamda ularni koʻmib tashlash bilan bogʻliq kompleks amaliy faoliyat;
oqova suvlar — yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan ishlab chiqarish yoki boshqa maqsadlarda suvdan foydalanishda uning tarkibi kimyoviy jihatdan oʻzgarishi natijasida hosil boʻlgan suvlar;
ekologik normativlar — atrof-muhitni ifloslantiruvchi manbalarni xatlovdan oʻtkazish natijalari asosida ishlab chiqilgan hamda davlat ekologik ekspertizasidan oʻtgan chiqindilarning hosil boʻlishi va joylashtirilishi, tashlamalar va oqova suvlarlar meʼyorlari.
2-bob. Atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarining obyektlari
3. Ifloslantiruvchi moddalarni atmosfera havosiga chiqarib tashlash (tashlamalar), oqova suvlarni oqizish (oqovalar)ning normativ va normativdan ortiqcha, avariya holatidagi tashlamalar va oqovalar hamda birvarakayiga tashlamalar, shuningdek, limit boʻyicha va limitdan tashqari joylashtirilgan chiqindilar massasi atrof tabiiy muhitni ifloslantirganlik va chiqindilarni joylashtirganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari (keyingi oʻrinlarda — kompensatsiya toʻlovlari) obyekti hisoblanadi va u oʻz ichiga quyidagilarni oladi:
turgʻun va koʻchma manbalardan ifloslantiruvchi moddalarni atmosfera havosiga chiqarib tashlash massasi;
ifloslantiruvchi moddalarni suv obyektlariga va joylarning relyefiga oqizish massasi;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashtiriladigan xavfli va xavfsiz chiqindilar massasi;
yuridik shaxslar, shuningdek, yuridik shaxs boʻlmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar tomonidan kommunal kanalizatsiya tarmoqlariga ifloslantiruvchi moddalarning normativdan ortiqcha oqizilgan massasi.
4. Quyidagilar kompensatsiya toʻlovi obyektlari hisoblanmaydi:
maxsus saqlanayotgan va har xil turdagi maxsus jihozlangan toʻplash joylarida joylashtiriladigan xom ashyo resurslari razryadiga tegishli boʻlgan balansdan tashqari rudalar;
maxsus ajratilgan maydonlarda vaqtincha (olti oygacha) joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi hisob-kitoblar asosida hujjatlashtirilgan va soʻngra ikkilamchi xom ashyo sifatida foydalaniladigan ishlab chiqarish chiqindilari;
texnika ekinlari va oʻsimliklarini sugʻorish uchun belgilangan tartibda foydalaniladigan tozalangan oqova suvlar;
ajratilgan yerda joylashtiriladigan, kon sanoatining kon yuzini ochishdagi va qorishma jinslar;
konlarning ishlatilgan qatlamlariga qaytariladigan, shuningdek, qatlamdagi bosimni ushlab turish uchun haydaladigan yer osti yoʻldosh qatlam suvlari;
foydali qazilmalar xom ashyo resurslari sifatida maxsus jihozlangan chiqindi saqlash shoxobchalarida joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi hisob-kitoblar asosida hujjatlashtirilgan va keyinchalik (uzogʻi bilan ikki yil davomida) qayta ishlanadigan kon qazish sanoati chiqindilari;
mineral oʻgʻitlar va iqtisodiyot tarmoqlari uchun mahsulotlar ishlab chiqarish uchun xom ashyo resurslari sifatida joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi hisob-kitoblar asosida hujjatlashtirilgan, keyinchalik ( uzogʻi bilan besh yil davomida) qayta ishlanadigan hamda maxsus jihozlangan saqlash joylari (uyumlar)da joylashtiriladigan fosforli oʻgʻitlar (fosfogips) ishlab chiqarish chiqindilari.
3-bob. Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar
5. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovchi subyektlar hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida ifloslantiruvchi moddalar tashlamalarini atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlovchi, oqova suvlarni oqizuvchi va chiqindilarni joylashtiruvchi yuridik shaxslar;
yuridik shaxslar, shuningdek, yuridik shaxs boʻlmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi hamda shaharlar va boshqa aholi punktlari kommunal kanalizatsiya tarmoqlariga ifloslantiruvchi moddalarni normativdan ortiqcha oqizuvchi jismoniy shaxslar.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — budjet tashkilotlari) hamda “Chiqindi poligonlarini boshqarish direksiyasi” davlat muassasasi va uning hududiy boshqarmalari Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirganligi uchun kompensatsiya toʻlovchi subyektlar hisoblanmaydi.
Budjet tashkilotlari hamda “Chiqindi poligonlarini boshqarish direksiyasi” davlat muassasasi va uning hududiy boshqarmalari mazkur Nizomga muvofiq oʻzlarining asosiy faoliyatidan tashqari va atrof tabiiy muhitga salbiy taʼsir koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa faoliyat bilan shugʻullanganda, undan olingan daromad manbalari hisobidan kompensatsiya toʻlovlarini toʻlaydilar.
Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning birinchi, ikkinchi va uchinchi toifalariga mansub subyektlar (keyingi oʻrinlarda — I — III toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar), ushbu Nizomning 4 — 7-boblarida keltirilgan kompensatsiya toʻlovlarini hisoblash tartibiga amal qilgan holda ish yuritadi.
4-bob. Kompensatsiya toʻlovlarini hisoblash tartibi
6. Atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalar tashlamalarini va oqovalarni normativ va normativdan ortiqcha chiqarganlik va oqizganlik, shuningdek, chiqindilarni belgilangan limit va limitdan ortiqcha joylashtirganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari miqdori atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning I — III toifalariga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan ushbu Nizomga 1 , 2 , 3 , 4 va 5-ilovalarga asosan belgilangan bazaviy stavkalarga muvofiq, atrof tabiiy muhitni ifloslantiruvchi moddalar tashlanmalari, oqovalari massasi chiqindilarni joylashtirish bilan bogʻliq aniq maʼlumotlar hamda tasdiqlangan ekologik normativlarga asoslangan holda mustaqil ravishda belgilanadi.
Xavflilik darajasi I (yuqori darajada xavfli), II (oʻrtacha darajada xavfli) va III (past darajada xavfli) toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar uchun toʻlovlar miqdori laboratoriya tahlillari asosida, agar atrof-muhitni ifloslantiruvchi manbalarda nazoratning avtomatik tizimi joriy etilgan boʻlsa, bu holatda kompensatsiya toʻlovlari ushbu tizimning maʼlumotlari asosida hisoblanishi mumkin.
7. Atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalar tashlamalarini chiqarish, oqovalarini oqizish va chiqindilarni joylashtirishning aniq massasi I, II va III toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan dastlabki hisob-kitoblar, shuningdek, vazirliklar va idoralarning laboratoriyalari, I, II va III toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlarning ishlab chiqarish laboratoriyalari yoki qonunchilikda belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan boshqa tashkilotlarning akkreditatsiyadan oʻtgan yoki texnik jihatdan malakaliligi maʼqullangan (muvofiqligi maʼqullangan yoki malakaliligi Akkreditatsiya markazi tomonidan rasman tasdiqlangan) laboratoriyalari tomonidan amalga oshirilgan davlat, idoraviy va ishlab chiqarish ekologik nazoratlari natijasida olingan maʼlumotlardan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
Yuqorida qayd etilgan laboratoriyalar tomonidan kompensatsiya toʻlovlarini hisoblash maqsadida aniqlangan atrof tabiiy muhitni ifloslantiruvchi moddalarning tashlamalari, oqovalari va chiqindilar massalariga oid koʻrsatkichlar har xilligi aniqlangan taqdirda, davlat ekologik nazorati yoki atrof tabiiy muhitni ifloslantiruvchi manbalar monitoringini olib borgan laboratoriya natijalariga oid maʼlumotlar qabul qilinadi.
8. Atrof tabiiy muhitni belgilangan meʼyor darajasida ifloslantirganlik va chiqindilarni joylashtirganlik uchun I — III toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan toʻlanadigan kompensatsiya toʻlovining miqdori quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:
(1) P=(Mn * R * BHM):Bk,
bunda:
P — atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovi summasi, soʻmda;
Mn — atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni tasdiqlangan ekologik normativlar doirasida joylashtirish massasi, tonna va kilogrammlarda;
R — atrof tabiiy muhitga chiqarilgan, oqizilgan ifloslantiruvchi moddalar va joylashtirilgan chiqindilarning bir tonnasi uchun belgilangan bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlardagi bazaviy stavka;
BHM — bazaviy hisoblash miqdori, soʻmda;
Bk — ifloslantiruvchi moddalar atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlanishiga, oqizilishiga va chiqindilar joylashtirilishiga tasdiqlangan normativlar (limitlar) koʻpaytirilganligi (kamaytirilganligi) uchun baravarlik koeffitsiyenti. Normativ va amaldagi massa oʻrtasida baravarlik holati kattasi kichigiga boʻlingan holda baravarlik koeffitsiyenti aniqlanadi.
Bk quyidagi bogʻliqlikda aniqlanadi.
T/r Ifloslantiruvchi moddalarni atrof-muhitga chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirish massasi tasdiqlangan ekologik normativlardan ortiq (kam) boʻlgan Ifloslantiruvchi moddalarni atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirishda tasdiqlangan ekologik normativlar (limitlar)dan oshirib yuborilganligi (kamaytirilganligi) uchun baravarlik koeffitsiyenti koʻrsatkichlari (Bk) 1. 1,0 dan 1,0009 gacha 1,0 2. 1,001 dan 1,049 gacha 1,2 3. 1,05 dan 1,059 gacha 2,2 4. 1,06 dan 1,1 gacha 2,5 5. 1,11 dan 1,2 gacha 3,4 6. 1,21 dan 1,3 gacha 4,4 7. 1,31 dan 1,5 gacha 6,0 8. 1,51 dan 1,8 gacha 8,0 9. 1,81 dan 2,0 gacha 10,0 10. 2,1 dan 2,2 gacha 11,5 11. 2,21 dan 2,4 gacha 13,0 12. 2,41 dan 2,6 gacha 14,0 13. 2,61 dan 2,8 gacha 15,0 14. 2,81 dan 3,1 gacha 16,5 15. 3,11 dan 4,5 gacha 17,5 16. 4,51 dan 5,0 gacha 18,5 17. 5,0 dan ortiq 20,0
Ifloslantiruvchi moddalarning atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlanishi, oqizilishi va chiqindilarni joylashtirishning tasdiqlangan ekologik normativlari koʻpaytirilganligi uchun baravarlik koeffitsiyenti ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirishning amaldagi massasi har bir modda boʻyicha alohida tasdiqlangan ekologik normativlarga nisbati sifatida belgilanadi.
Ifloslantiruvchi moddalar atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlanishi, oqizilishi va chiqindilarni joylashtirishga oid tasdiqlangan ekologik normativlar kamaytirilganligi uchun baravarlik koeffitsiyenti ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirishning amaldagi massasi har bir modda boʻyicha alohida tasdiqlangan normativlarga nisbati sifatida belgilanadi.
Atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi, chiqindilar joylashtirilganligi boʻyicha belgilangan meʼyorlardan ortiq holatlar aniqlanganda, toʻlanadigan kompensatsiya toʻlovining miqdori quyidagi formula bilan hisoblanadi:
(2) P = (Mn * R * BHM) + (Mno * R * BHM * Bk),
bunda:
P — atrof-muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovi summasi, soʻmda;
Mn — atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni tasdiqlangan ekologik normativlar doirasida joylashtirish massasi, tonna va kilogrammlarda;
Mno — ifloslantiruvchi moddalarni tasdiqlangan ekologik normativdan ortiqcha hajmda atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirish, tonna yoki kilogrammlarda;
R — bazaviy stavka;
BHM — bazaviy hisoblash miqdori, soʻmda;
Bk — baravarlik koeffitsiyenti.
Ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish, chiqindilarni joylashtirishning amaldagi massasi uchun ekologik normativlarni tasdiqlamagan holda atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovi summasi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:
(3) P = (Mf * R * BHM) * Shk
bunda:
Mf — atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirishning haqiqiy massasi;
R — bazaviy stavka;
BHM — bazaviy hisoblash miqdori, soʻmda;
Shk — shartli koeffitsiyent, yaʼni ushbu belgi ostida korxonaning toifasidan kelib chiqqan holda ushbu Nizomning 11-bandida keltirilgan koʻrsatkichdagi koeffitsiyentlar qoʻllanilgan hisoblash ishlari amalga oshiriladi.
9. Kompensatsiya toʻlovi summasini hisoblash uchun quyidagilar qoʻllaniladi:
atrof tabiiy muhitga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalar tashlanmalari massasiga doir aniq maʼlumotlar;
atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni turlariga koʻra joylashtirishning hisobini yuritish boʻyicha dastlabki maʼlumotlar;
kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan tabiatni muhofaza qilish sohasida belgilangan shakllarga muvofiq har yili taqdim etiladigan davlat statistik hisobotlari asosidagi aniq maʼlumotlar;
ifloslantiruvchi manbalarda uskuna-jihozlar vositasida bajarilgan ekologik nazorat, atrof-muhit monitoringi natijalari maʼlumotlari.
Hisobot davrida atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirishning haqiqiy massasini aniqlash mumkin boʻlmasa, shuningdek, ekologik normativlar tasdiqlanmagan taqdirda, ularning massasi ishlab chiqarishning texnologik reglamenti boʻyicha kutilayotgan yillik massadan kelib chiqib hisoblanadi.
10. Atrof tabiiy muhitga taʼsir koʻrsatishning I — III toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar kompensatsiya toʻlovlarini mazkur Nizomning 6 — 8-bandlarida belgilangan tartibda hisob-kitob qilib, oʻz vaqtida toʻlovlarni amalga oshirishlari shart.
11. Kompensatsiya toʻlovchi subyektlarda atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirishning tasdiqlangan ekologik normativlari mavjud boʻlmagan taqdirda yoki ularning amal qilish muddati tamom boʻlganda, Nizomning 8-bandida keltirilgan 3-formula asosida kompensatsiya toʻlovlari hisob-kitob qilinadi.
Bunda I va II toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar uchun 20 (yigirma), III toifaga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar uchun 10 (oʻn) shartli koeffitsiyentlar qoʻllaniladi.
12. Motor yonilgʻisi yoqilganda ifloslantiruvchi moddalar atmosfera havosiga normativda chiqarilganligi uchun kompensatsiya toʻlovi hisob-kitobi ushbu Nizomga 2-ilovaga asosan, ularni turlarga ajratmasdan ifloslantiruvchi moddalarning toʻliq massasi uchun kompensatsiya toʻlovi miqdorlariga muvofiq amalga oshiriladi, ifloslantiruvchi moddalarning amaldagi massasi esa ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq qabul qilinadi.
Agar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari tomonidan kompensatsiya toʻlovchi subyektda davlat ekologik nazorati amalga oshirilishi mobaynida instrumental usul bilan avtotransport vositalarining ifloslantiruvchi moddalarini oʻlchash natijasida ular belgilangan normativlardan ortiq ekanligi aniqlansa, u holda normativdan necha baravar ortiqcha chiqarilganlik koʻrsatkichi aniqlanadi va hisobot yilida ushbu avtotransportning sarflangan yoqilgʻi massasiga hamda belgilangan bazaviy stavkaga koʻpaytirgan holda quyida keltirilgan formula asosida kompensatsiya toʻlovi hisoblanadi:
(4) P = Yh * Mim * R * BHM
bunda:
Yh — korxona tomonidan avtotransport vositasi uchun sarflangan yoqilgʻi hajmi miqdori, tonna yoki kilogrammlarda;
Mim — ifloslantiruvchi modda massasi, Nizomga 3-ilova bilan tasdiqlangan bir tonna motor yoqilgʻisini yoqishda chiqarib tashlanadigan ifloslantiruvchi moddalar miqdori turiga qarab olinadi;
R — bazaviy stavka;
BHM — bazaviy hisoblash miqdori, soʻmda.
13. Keyinchalik qayta ishlanmaydigan va har xil turdagi maxsus jihozlangan toʻplanadigan joylarga joylashtiriladigan normativdagi va normativdan ortiqcha (limitdan ortiqcha) ishlab chiqarish chiqindilari uchun kompensatsiya toʻlovi ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
14. Ishlab chiqarish oqova suvlarini chuqur yer osti gorizontlariga haydash yoʻli bilan joylashtirganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari ushbu Nizomga muvofiq xavflilik darajasi toʻrtinchi toifaga mansub suyuq chiqindilar boʻyicha amalga oshiriladi.
15. Kon sanoatida foydali qazilma konlarining yuzasini ochish natijasida chiqarilgan xavfsiz togʻ jinslari massasini normativda va normativdan ortiqcha (limitdan ortiqcha) miqdorda vaqtincha ajratilgan maydonlarga joylashtirganlik uchun ushbu Nizomga muvofiq kompensatsiya toʻlovi toʻlanadi.
5-bob. Atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni avariya holatida va birvarakayiga chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirish holatlarida kompensatsiya toʻlovlarini hisoblash tartibi
16. Atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalar avariya holatida va birvarakayiga chiqarib tashlangan, oqizilgan va chiqindilar joylashtirilgan holatlarda ularning miqdori instrumental usulda aniqlanadi.
Agar atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni avariya holatida chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirish miqdorini instrumental usulda aniqlash mumkin boʻlmasa, ularning miqdori ishlab chiqarishning texnologik tartib-qoidasidan kelib chiqib hisob-kitob usuli bilan aniqlanadi.
17. Ifloslantiruvchi moddalarni atrof tabiiy muhitga avariya holatida chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirishda kompensatsiya toʻlovlari ifloslantiruvchi moddalarni avariya holatida chiqarib tashlash, oqizish va noqonuniy ravishda chiqindilarni joylashtirish jarayoni yuzaga kelgan paytdan boshlab, u bartaraf etilgunga qadar oʻtgan davr uchun zaharli moddalarning hamda chiqindilarning har bir turi uchun belgilangan kompensatsiya toʻlovlarining oʻn baravari miqdorida toʻlanadi.
18. Kompensatsiya toʻlovi hisob-kitobidan avariyani bartaraf etish va uning oqibatlari davrida zararsizlantirish yoki keyinchalik ishlab chiqarishga jalb etish uchun korxonaga qaytariladigan ifloslantiruvchi moddalar massasi chiqarib tashlanmaydi.
19. Ifloslantiruvchi moddalar saqlanadigan, toʻplanadigan yoki ularni tashuvchi tizimlardan, shu jumladan, avariya holati uchun hovuzlarning ajratilgan chegaralari doirasida suv obyektlariga yoki joy relyefiga ifloslantiruvchi moddalar oqib chiqqan holatlarda, suv oʻtkazmaydigan qoplamaga ega boʻlmagan subyektlarda, ifloslantiruvchi moddalar massasi uchun kompensatsiya toʻlovlari suv obyektlariga, joy relyefiga avariya holatida oqizish sifatida toʻlanadi.
20. Ifloslantiruvchi moddalarni birvarakayiga tashlaganlik, oqizganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari, ifloslantiruvchi moddalarni baravariga tashlash, oqizish sodir etilgan paytdan boshlab, u bartaraf etilgungacha boʻlgan davrga, tasdiqlangan ekologik normativlarga muvofiq har bir modda boʻyicha kompensatsiya toʻlovlarining belgilangan miqdorlariga oʻn baravar miqdorda toʻlanadi.
20 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasini transformatsiya qilish va vakolatli davlat organi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PF-81-son Farmoni 9-bandining birinchi xatboshisida belgilangan muddatlarda atmosfera havosiga ustuvor turgʻun (tashkillashtirilgan) ifloslantiruvchi manbalardan chiqadigan tashlanmalarni tahlil qiluvchi avtomatik monitoring stansiyalarini, yuqori samaradorlikka ega chang-gaz tozalash uskunalarini va lokal suv tozalash inshootlarini oʻrnatmagan va (yoki) mavjudlarini modernizatsiya qilmagan, shuningdek, korxonaning sanitar himoya zonasini avtomat statsionar kuzatuv posti bilan jihozlamagan atrof-muhitga taʼsiri boʻyicha I va II toifaga kiruvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan atrof tabiiy muhitni ifloslantirganligi va chiqindilarni joylashtirganligi uchun kompensatsiya toʻlovlari besh baravarga oshirilgan holda toʻlanadi.
21. Atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni avariya holatida, birvarakayiga chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni noqonuniy ravishda joylashtirganlik uchun hisoblangan summa, avariya, birvarakayiga chiqarish holatlari sodir etilganda aybdor boʻlgan shaxslardan qatʼi nazar, atrof tabiiy muhitga ifloslantiruvchi moddalarni tashlash, oqizish va joylashtirish obyektlari tasarrufida boʻlgan kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan qoplanadi.
6-bob. Kompensatsiya toʻlovi hisob-kitoblarini rasmiylashtirish va ularni kelishish
22. Atrof tabiiy muhitni ifloslantirganlik, chiqindilarni joylashtirganlik uchun kompensatsiya toʻlovi summasi hisob-kitobi I — III toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan, muvofiq tarzda, ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq elektron yoki qogʻoz shaklida tuziladi.
Agar hisobot elektron shaklda tuzilsa elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish hududiy organlarining elektron bazasiga kiritilishi taʼminlanishi, qogʻoz shaklida boʻlsa u ikki nusxada tuzilib, hisob-kitoblarni solishtirish va kelishish uchun kompensatsiya toʻlovchi subyektlar joylashgan tuman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimiga quyidagi muddatlarda taqdim etiladi:
I va II toifalarga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar — har chorakda bir marta, hisobot choragidan keyingi oyning 15-kunigacha;
III toifaga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar — har yilda bir marta, hisobot yilidan keyingi yilning 25-yanvarigacha.
Hisob-kitoblar kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish hududiy organlariga bevosita pochta aloqasi vositalari orqali yoki elektron shaklda ular tushganligi haqidagi xabarnoma bilan birga taqdim etishlari mumkin.
23. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish hududiy organi masʼul shaxsi elektron shaklda taqdim qilingan kompensatsiya toʻlovlarining hisob-kitobi toʻgʻriligini tekshiradi. Bu holda ikki ish kuni ichida:
mavjud hujjatlarga muvofiq amalga oshirilgan tekshirishda hisob-kitob toʻgʻri deb topilgan taqdirda, masʼul shaxsning elektron raqamli imzosi bilan kompensatsiya toʻlovini amal oshirish uchun kompensatsiya toʻlovchi subyektga qaytariladi;
kompensatsiya toʻlovlari hisob-kitoblarining notoʻgʻriligi aniqlangan holatlarda, masʼul shaxs elektron raqamli imzosi bilan ularni kompensatsiya toʻlovchi subyektga asosli kamchiliklarni koʻrsatgan holda takroran koʻrib chiqish uchun qaytaradi.
Tuman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimi qogʻoz shaklida taqdim qilingan kompensatsiya toʻlovlarining hisob-kitobi toʻgʻriligini aniqlaydi. Bu holda ikki ish kuni ichida:
tekshirilgan hisob-kitobning bir nusxasi masʼul shaxsning imzosi bilan kompensatsiya toʻlovchi subyektga qaytariladi;
kompensatsiya toʻlovlari hisob-kitoblarining notoʻgʻriligi aniqlangan holatlarda masʼul shaxs ularni kompensatsiya toʻlovchi subyektga asosli kamchiliklarni koʻrsatgan holda takroran koʻrib chiqish uchun qaytaradi.
Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar aniqlangan kamchiliklarni ikki ish kuni ichida bartaraf qilib, kompensatsiya toʻlovi hisob-kitoblarini qayta koʻrib chiqish va kelishish uchun taqdim etadi.
24. Hisob-kitoblarda koʻrsatilgan kompensatsiya toʻlovi summalari, muayyan davr uchun haqiqatda hisoblangan, shuningdek, toʻlangan avans kompensatsiya toʻlovlari summalari bilan solishtiriladi.
Hisoblangan va toʻlangan kompensatsiya toʻlovlari oʻrtasida farq aniqlangan holatlarda, ushbu farq hisob-kitoblar tasdiqlangan sanadan eʼtiboran oʻn kun muddatda kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan qoʻshimcha ravishda toʻlanadi.
Ortiqcha toʻlangan kompensatsiya toʻlovlari toʻlangan kompensatsiya toʻlovi boʻyicha qarzdorlikni (penya va hokazo) qoplash yoki kelgusida toʻlanadigan toʻlovlar uchun avans kompensatsiya toʻlovi sifatida hisoblanadi.
25. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish hududiy organlari bilan kelishilgan kompensatsiya toʻlovi hisob-kitoblari kompensatsiya toʻlovchi subyektlarni kelishilgan hisob-kitoblarda koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun javobgarlikdan ozod etmaydi.
Kompensatsiya toʻlovchi subyektlari faoliyatida davlat ekologik nazorati amalga oshirilganda va kelishilgan kompensatsiya toʻlovini notoʻgʻri hisoblash holati aniqlanganda, oxirgi tekshiruv sanasidan (uch kalendar yildan ortiq boʻlmagan muddat) qayta hisob-kitob qilinadi, kelishiladi, shuningdek, ushbu Nizomga muvofiq penya hisoblangan holda toʻlov undiriladi.
7-bob. Kompensatsiya toʻlovlarini amalga oshirish tartibi va muddatlari
26. I va II toifaga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar har chorakda atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi, chiqindilar joylashtirilganligi uchun hisobot davridan keyingi oyning 25-kunigacha avans kompensatsiya toʻlovini amalga oshiradilar.
Avans kompensatsiya toʻlovlari oldingi chorak maʼlumotlari boʻyicha ifloslantiruvchi moddalar atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlanishi, oqizilishi va chiqindilar joylashtirilishining normativ va normativdan ortiqcha amaldagi oʻrtacha oylik massasidan kelib chiqqan holda hisoblanadi.
Tegishli chorak uchun hisoblab chiqilgan kompensatsiya toʻlovi summasi bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravaridan kam boʻlgan taqdirda, kompensatsiya toʻlovi har chorakda bir marta, hisobot choragidan keyingi oyning 15-kunigacha amalga oshiriladi. Bu holatda ifloslantiruvchi moddalarni atrof tabiiy muhitga normativ boʻyicha va normativdan ortiq chiqarish, oqizish va chiqindilarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashtirish hisob-kitobi moliyaviy hisob-kitobni taqdim etish uchun belgilangan muddatlarda, yiliga bir marta ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari bilan kelishiladi.
Hisobot yili tugagach avans toʻlovlari birinchi — uchinchi va toʻrtinchi chorak yakunlarini inobatga olgan holda yillik hisobot yuritilib, ifloslantiruvchi moddalar atrof tabiiy muhitga chiqarib tashlanganligi, oqizilganligi va chiqindilar joylashtirilganligining yil davomidagi haqiqiy massasiga muvofiq, qayta hisob kitob qilinib, yakuniy toʻlov qiymati hisoblab chiqiladi hamda toʻlovga qaratiladi.
27. III toifaga mansub kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan atrof tabiiy muhitni ifloslantirganlik va chiqindilarni joylashtirganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari yiliga bir marta, hisobot davridan keyingi yilning 5-fevraligacha amalga oshiriladi.
28. Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar kompensatsiya toʻlovlarini atrof tabiiy muhitni ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlash, oqizish va chiqindilarni joylashtirish joyi (hududi) boʻyicha toʻlaydilar.
29. Kompensatsiya toʻlovlari kompensatsiya toʻlovchi subyektlar tomonidan gʻaznachilik hududiy organlarining tegishli tranzit hisobvaragʻiga yuboriladi, soʻngra Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi) Ekologiya, atrof-muhit muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
30. Mablagʻlar oʻz vaqtida oʻtkazilmagan taqdirda, muddati oʻtkazib yuborilgan har bir kun uchun kompensatsiya toʻlovi boʻyicha qarzdorlik summasining 0,1 foizi miqdorida, biroq qarzdorlik umumiy summasining 50 (ellik) foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda penya undiriladi.
30 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasini transformatsiya qilish va vakolatli davlat organi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PF-81-son Farmoni 9-bandining yettinchi xatboshisida belgilangan muddatda atmosfera havosiga ustuvor turgʻun (tashkillashtirilgan) ifloslantiruvchi manbalardan chiqadigan tashlanmalarni tahlil qiluvchi avtomatik monitoring stansiyalarini, yuqori samaradorlikka ega chang-gaz tozalash uskunalarini va lokal suv tozalash inshootlarini oʻrnatgan va (yoki) mavjudlarini modernizatsiya qilgan, korxonaning sanitar himoya zonasini avtomat statsionar kuzatuv posti bilan jihozlagan yoki shartnomaga asosan 15 foizdan ortiq toʻlovlarni amalga oshirgan atrof-muhitga taʼsiri boʻyicha I va II toifaga kiruvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarga atrof tabiiy muhitni ifloslantirganligi va chiqindilarni joylashtirganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini teng ulushlarda 36 oy davomida boʻlib-boʻlib toʻlashga ruxsat etiladi.
8-bob. Kompensatsiya toʻlovchi subyektlarning kompensatsiya toʻlovlari boʻyicha huquq va majburiyatlari
31. Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar quyidagi huquqlarga ega:
Davlat ekologiya qoʻmitasi yoki uning hududiy organlaridan kompensatsiya toʻlovlarini hisoblash va toʻlash masalalari boʻyicha bepul zarur maslahat va metodik yordam olish;
ortiqcha toʻlangan kompensatsiya toʻlovlari yoki undirilgan penyalarni ushbu Nizomga muvofiq kelgusi davr hisobiga oʻtkazish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Davlat ekologiya qoʻmitasi va uning hududiy organlari qarorlari, ularning mansabdor shaxslari harakatlari yuzasidan shikoyat qilish.
Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishlari mumkin.
32. Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar quyidagilarga majbur:
kompensatsiya toʻlovlarini oʻz vaqtida hisoblash va toʻlash;
ushbu Nizomga muvofiq kompensatsiya toʻlovlari hisob-kitobi summalarini Davlat ekologiya qoʻmitasining hududiy organlariga kelishish uchun qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etish;
kompensatsiya toʻlovlari hisob-kitobi maʼlumotlarining haqqoniyligini taʼminlash, kompensatsiya toʻlovlarini hisob-kitob qilishda yoʻl qoʻyilgan xatolarni oʻz vaqtida bartaraf etish;
ushbu Nizom talablariga rioya qilish.
Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
33. Kompensatsiya toʻlovchi subyektlar qayta tashkil etilganda kompensatsiya toʻlovlari boʻyicha huquq va majburiyatlar uning huquqiy vorisiga oʻtadi.
34. Atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini toʻlash toʻlovchilarni ushbu chiqindilarni tashlaganlik, oqovalarni oqizganlik va chiqindilarni joylashtirganlik tufayli yetkazilgan zararni toʻlash majburiyatidan ozod qilmaydi.
9-bob. Davlat ekologiya qoʻmitasi va uning hududiy organlarining kompensatsiya toʻlovlari boʻyicha huquq va majburiyatlari
35. Davlat ekologiya qoʻmitasi va uning hududiy organlari quyidagi huquqlarga ega:
ushbu Nizomda belgilangan shakllar boʻyicha kompensatsiya toʻlovchi subyektlardan kompensatsiya toʻlovi hisoblarini talab qilish;
joylashgan joyidan qatʼi nazar atrof tabiiy muhitga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi manbalarni, shu jumladan, ishlab chiqarish binolari, obyektlar, koʻchma manbalar, hududlarni koʻzdan kechirish, shuningdek, kompensatsiya toʻlovchi subyektlarga tegishli boʻlgan, atrof tabiiy muhitga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi tashlamalarni joylashtirish joylarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xatlovdan oʻtkazish;
kompensatsiya toʻlovchi subyektlarning axborotidan foydalangan holda tashlamalar, oqovalar va chiqindilar massasini hisoblash usuli bilan aniqlash;
kompensatsiya toʻlovchi subyektlardan kompensatsiya toʻlovlarini hisoblashda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va kerakli maʼlumotlarni talab qilish, hisob-kitoblarni tasdiqlaydigan maʼlumotlar, kompensatsiya toʻlovlarini hisoblashda aniqlangan kamchiliklarning bartaraf etilishini nazorat qilish;
toʻlovlar boʻyicha qarzlarni, shuningdek, penyalarni qonunda belgilangan tartibda undirish;
kompensatsiya toʻlovlarining toʻgʻri hisob-kitob qilinishi tekshirish uchun malakali mutaxassislar va ekspertlarni jalb etish;
kompensatsiya toʻlovlarini undirish bilan bogʻliq boʻlgan daʼvolarni sud organlariga taqdim etish.
Davlat ekologiya qoʻmitasi va uning hududiy organlari kompensatsiya toʻlovlarini hisoblash va toʻlash boʻyicha qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
36. Davlat ekologiya qoʻmitasi va uning hududiy organlari quyidagilarni amalga oshirishga majbur:
kompensatsiya toʻlovchi subyektlarga kompensatsiya toʻlovini hisob-kitob qilish masalalari boʻyicha maslahat va tegishli metodik yordamlar koʻrsatish hamda oʻquv seminarlarini oʻtkazish;
kompensatsiya toʻlovchi subyektlar boʻyicha tasdiqlangan ekologik normativlarga asosan yillik maʼlumotlar bazasini yangilab borish;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhitni ifloslantirganlik va chiqindilarni joylashtirganlik uchun kompensatsiya toʻlovlarini hisob-kitob qilish va undirish sohasidagi talablar, qoidalar va boshqa masalalar yuzasidan kompensatsiya toʻlovchi subyektlarning soʻroviga asosan ularni bepul xabardor qilish.
Davlat ekologiya qoʻmitasi va uning hududiy organlari kompensatsiya toʻlovlarini hisob-kitob qilish va undirish boʻyicha qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
37. Ushbu Nizomning toʻgʻri qoʻllanishini nazorat qilish ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
38. Atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlari sohasida paydo boʻladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlaganlik uchun kompensatsiya toʻlovlarining
T/r Ifloslantiruvchi moddalar nomi Atmosfera havosiga bir tonna ifloslantiruvchi moddani chiqarib tashlaganlik uchun kompensatsiya toʻlovlarining belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining koeffitsiyenti miqdoridagi bazaviy stavkasi 1. Azot ikki oksidi (azot dioksidi) 0,0889 2. Azot oksidi 0,0599 3. Akrilonitril 0,1520 4. Akrolein 0,1520 5. Benzoy aldegid (benzaldegid) 0,1140 6. Moyli aldegid 0,3040 7. Aluminiy oksidi 0,1140 8. Ammiak 0,0889 9. Ammoniy nitrat (ammiakli selitra) 0,0128 10. Ammoniy sulfat 0,0240 11. Ammoniy xlorid 0,0450 12. Ammofos 0,0128 13. Malein angidrid (bugʻlar, aerozol) 0,0910 14. Oltingugurt angidrid (oltingugurt gazi, oltingugurt ikki oksidi) 0,0291 15. Sirka angidridi 0,1520 16. Fosfor angidrid 0,0910 17. Ftalen angidrid (bugʻlar, aerozol) 0,0450 18. Anilin 0,1520 19. Atsetaldegid 0,4560 20. Atseton 0,0130 21. Atsetilen 0,0040 22. Atsetofenon 1,5220 23. Bariyli karbonat kislota (bariyga qayta hisoblaganda) 0,7099 24. Oqsil maʼdanli qoʻshimchasi (BMD) 45,6480 25. Oqsil vitaminli konsentrat changining oqsili 4,5650 26. Benz(a)piren (3,4 — benzpiren) 45647,9330 27. Benzin (neftli, kam oltingugurtli, uglerodga qayta hisoblaganda) 0,0040 28. Slanetsli benzin (uglerodga qayta hisoblaganda) 0,0910 29. Benzol 0,0450 30. Gidroliz lignindan biostimulyator 0,0020 31. 1.3-butadiyen (divinil) 0,0050 32. Butan 0,00002 33. Butilatsetat 0,0450 34. Vanadiy besh oksidi 1,7533 35. Vanilin xlorid 0,9130 36. Vodorod xlorid (tuz kislotasi) 0,0240 37. Vodorod sianid (sinil kislotasi) 0,4560 38. Volfram natriy (volframga qayta hisoblaganda) 0,0450 39. Geksan 0,0001 40. Koʻmir kislotasi diamini (karbamid, mochevina) 0,0240 41. Dimetilamin 0,9130 42. Dimetilformamid 0,0001 43. 2.4-dinitro-2-ftor-butilfenol (dinoseb, gebutoks) 0,9130 44. 0 — Dixlorbenzol 0,1520 45. Temir oksidi (temirga qayta hisoblaganda) 0,1140 46. Slanets kuli 0,0450 47. Issiqlik elektrstansiyalarining koʻmir kuli (tarkibida 35 — 40% kalsiy oksidli, 3 mkm gacha va undan kam, ammo 97% dan kam boʻlmagan dispersiyaga ega) 0,2280 48. Izopropil 0,0040 49. Kaprolaktam (bugʻlar, aerozol) 0,0760 50. Azot kislotasi 0,0310 51. Bor kislotasi 0,2280 52. Metakril kislota 0,4560 53. Oltingugurt kislotasi 0,0450 54. Sirka kislotasi 0,0760 55. 0-fosforli kislota 0,2280 56. Metall kobalt, kobalt xlorid 4,5650 57. Oltingugurt kislotali kobalt (kobaltga qayta hisoblaganda) 11,4120 58. 0-Krezol 0,1630 59. M, P-Krezol 0,2280 60. Amorfli kremniy ikki oksidi (aerosid — 175) 0,2280 61. Ksilol 0,0240 62. Magniy oksidi 0,0910 63. Magniy xlorat 0,0140 64. Elektrostansiyalarning mazut kuli (vanadiyga qayta hisoblaganda) 1,4184 65. Marganets, marganets oksidi va boshqa birikmalar (marganets ikki oksidiga qayta hisoblaganda) 3,5065 66. Mis oksid, mis xlorid (misga qayta hisoblaganda) 2,2820 67. Oltingugurtli, oltingugurt kislotali, xlorli mis (misga qayta hisoblaganda) 4,5650 68. Metan 0,0692 69. Metilatsetat 0,0650 70. Metilmerkaptan 507,1990 71. Akril kislotaning metil efiri (metilakrilat) 0,4560 72. 2-metilfuran (metilfuran, silvan) 0,3040 73. Molibden ikki sulfidi (molibdenga qayta hisoblaganda) 0,0450 74. Etilenglikol monoizobutil efiri (butilsellozolv) 0,0140 75. Monoetanolamin 0,4560 76. Monoetilamin 0,4560 77. Margimush, margimush angidrid va boshqa anorganik birikmalar (margimushga qayta hisoblaganda) 1,1683 78. Natriy gidroksidi (kaustik soda, oʻtkir natriy) 0,4560 79. Natriy karbonat (kalsinatsiyalangan soda) 0,1140 80. Natriy silikat (natriy kremniy oksidi) 0,0140 81. Natriy sulfat, sulfit, sulfit-sulfat tuzlari 0,0450 82. Natriy tripolifosfat 0,0090 83. Nikel, eriydigan tuzlar (nikelga qayta hisoblaganda) 22,8240 84. Nikel oltingugurt oksidi, nikel oksidi (nikelga qayta hisoblaganda) 4,5650 85. Nitrobenzol 0,5710 86. Ozon 0,1169 87. Odorant TMA (tabiiy merkaptanlar aralashmasi) 91,2960 88. Qalay ikki oksidi, oksid, sulfat (qalayga qayta hisoblaganda) 0,2280 89. Qalay xlorid (qalayga qayta hisoblaganda) 0,0910 90. Paramolibden ammoniy (molibdenga qayta hisoblaganda) 0,0450 91. Pentan 0,0002 92. Piridin 0,0580 93. Propilen oksidi 0,5710 94. Abraziv chang 0,1140 95. Atsetatsellyuloza, atsetilsellyuloza, qogʻoz, ip, karton changi 0,0910 96. Alyumosilikat changi (tabiiy modifikatsiyalanmagan seolitlar) 0,2280 97. Aminoplastlar changi 0,1140 98. Namat changi 0,1520 99. Yogʻoch changi 0,0450 100. Gʻalla changi 0,0910 101. Fosfogipsning sement bilan birikmasidan gips changi (anorganik) 0,0090 102. Omuxta yem, suyak va goʻshtli suyak uni changi (oqsilga qayta hisoblaganda) 4,5650 103. Charm changi 0,1520 104. Moʻyna (jun, tivit) changi 0,1520 105. Un changi 0,0010 106. Tarkibida 70% dan ortiq kremniy ikki oksidi (dinas va boshqalar) boʻlgan anorganik chang 0,0701 107. Tarkibida 20 dan 70%gacha kremniy ikki oksidi (shamot, sement va boshqalar) boʻlgan anorganik chang 0,0359 108. Tarkibida 20%dan kam kremniy ikki oksidi (dolomit va boshqalar) boʻlgan anorganik chang 0,0234 109. Polimetilmetakrilat changi 0,0450 110. Shisha tola, shisha plastik changi 0,0760 111. Rezolv turidagi fenolformaldegid smola changi 0,1140 112. Paxta changi 0,0910 113. Sement ishlab chiqarishidagi chang (tarkibida 60% dan ortiq kalsiy oksid va 20% dan ortiq kremniy ikki oksidi boʻlgan) 0,2280 114. A yogʻoch-spirt markali eritgich (atseton efir) 0,0380 115. E yogʻoch-spirt markali eritgich (atseton efir) 0,0650 116. AMR-3 mebel erituvchisi 0,0510 117. Simob va uning birikmalari 15,2160 118. Qurum 0,0910 119. Qoʻrgʻoshin, qoʻrgʻoshin atsetat, qoʻrgʻoshin oksidi va boshqa birikmalar, tetraetil qoʻrgʻoshindan tashqari (qoʻrgʻoshinga qayta hisoblaganda) 11,6878 120. Oltingugurtli qoʻrgʻoshin (qoʻrgʻoshinga qayta hisoblaganda) 1,5745 121. Elementar oltingugurt 0,0650 122. Oltingugurt vodorod 0,4396 123. Oltingugurt uglerod 0,9130 124. “Lotos”, “Oka”, “Era” turidagi sunʼiy yuvish vositalari 0,1520 125. “Bio-S” sunʼiy yuvish vositasi 0,4560 126. Solvent-nafta 0,0240 127. Butil, izobutil spirt 0,0359 128. Izopropilen spirti 0,0086 129. Metil spirti 0,0070 130. Tetragidrofuril spirti 0,0450 131. Furil spirti 0,4560 132. Etil spirti 0,0007 133. Stirol 2,2820 134. Tetragidrofuran 0,0240 135. Tetraxloretilen (perxloretilen) 0,0760 136. Tetraetil qoʻrgʻoshin 760,7990 137. 1,2,3-Tiadiazonil-5-N1-fenilmochevina (dropp) 0,0240 138. Toluol 0,0063 139. Trixloretilen 0,0050 140. Trietilamin 0,0330 141. Uayt-spirit 0,0050 142. S-S meʼyoriy uglevodorodlar (RPK 265 eritgichi va boshqalar summar organik uglerodga qayta hisoblaganda) 0,0069 143. Uglerod toʻrt xlorid 0,0070 144. Uglerod oksidi 0,0010 145. Issiqlik elektrstansiyalarining koʻmir kuli (tarkibida 35 — 40% kalsiy oksidi boʻlgan, 3 mkm gacha va undan kam, 97% dan kam boʻlmagan disperslangan) 0,2280 146. Fenol 1,1683 147. Slanetsli fenollar 0,6520 148. Formaldegid 1,5220 149. Formamid 0,1520 150. Gazsimon ftor birikmalari (ftorli vodorod, ftorga qayta hisoblaganda toʻrt ftorli kremniy) 0,9130 151. Yaxshi eriydigan, anorganik ftor birikmalari (natriy ftorid) 0,4560 152. Yaxshi erimaydigan, anorganik ftor birikmalari (aluminiy ftorid, kalsiy ftorid, natriy geksaftoralyuminat) 0,1167 153. Furan 0,4560 154. Furfurol 0,0910 155. Xlor 0,1163 156. M-Xloranilin 0,4560 157. Xlorbenzol 0,0450 158. Xloropren 2,2820 159. Olti valentli xrom (xrom oksidiga qayta hisoblaganda) 2,3365 160. Uch valentli xrom birikmalari (Sr 3+ga qayta hisoblaganda) 0,4560 161. Siklogeksan 0,0021 162. Rux oksidi (ruxga qayta hisoblaganda) 0,0910 163. Rux stearat (ruxga qayta hisoblaganda) 0,9130 164. Rux sulfat (ruxga qayta hisoblaganda) 0,5710 165. Epixlorgidrin 0,0240 166. Xlorli etil 0,0240 167. Etilatsetat 0,0359 168. Etilendiamin 0,1520 169. 2-etoksietanol (etilsellyuzol, etilenglikol etil spirti) 0,0040 170. Etilen 0,0010 171. Etil oksidi 0,1520
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atmosfera havosiga bir tonna motor yoqilgʻisi yoqilganda ifloslantiruvchi moddalarni chiqarib tashlaganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari miqdorining
T/r Motor yoqilgʻisi nomi Atmosfera havosiga bir tonna ifloslantiruvchi moddani chiqarib tashlaganlik uchun kompensatsiya toʻlovlarining bazaviy stavkasi (belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining koeffitsiyenti miqdorida) 1. Aviatsiya benzini 0,042 2. Etillangan avtobenzin 0,09 3. Etillanmagan avtobenzin 0,033 4. Avtomobil dizel yonilgʻisi 0,033 5. Teplovozlar uchun dizel yonilgʻisi 0,033 6. Reaktiv yonilgʻi 0,024 7. Siqilgan tabiiy gaz 0,022 8. Suyultirilgan neft gazi 0,038 9. Suv transporti uchun yonilgʻi (flot mazuti) 0,652
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
Bir tonna motor yoqilgʻisini yoqishda chiqarib tashlanadigan ifloslantiruvchi moddalar
T/r Yoqilgʻi turlari Ifloslantiruvchi moddalar massasi, kg 1. Aviatsiya benzini 169,8 2. Etillanmagan avtobenzin 788,0 3. Etillangan avtobenzin 788,3 4. Avtomobil dizel yonilgʻisi 208,5 5. Teplovozlar uchun dizel yonilgʻisi 120,5 6. Reaktiv yonilgʻi 178,5 7. Suyultirilgan neft gazi 584,8 8. Siqilgan tabiiy gaz 274,0 9. Suv transporti uchun yonilgʻi (flot mazuti) 198,4
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududida suv obyektlari, joy relyefi va kommunal-kanalizatsiya tarmoqlariga ifloslantiruvchi moddalarni tashlaganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari miqdorining
T/r Ifloslantiruvchi moddalar nomi Bir tonna ifloslantiruvchi modda tashlaganlik uchun kompensatsiya toʻlovlarining belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining koeffitsiyenti miqdoridagi bazaviy stavkasi 1. Azot ammoniy 2,3805 2. Azot nitrat 0,1398 3. Azot nitrit 70,0777 4. Akril kislotasi 2,8041 5. Aluminiy 15,5692 6. Anilin 10528,6686 7. Antio (kimyoviy zahar) 105,3163 8. Atseton 14,0084 9. Atsetonitril 0,9814 10. Benzol 2,1063 11. Berilliy 4483,2794 12. BPK toʻliq , BPK 5 0,4179 13. Butanol (meʼyorda) 35,1054 14. Butifos 3510,5437 15. Vanadiy 10,5316 16. Muallaq moddalar 0,0344 17. Vismut besh valentli 10,5316 18. Vismut uch valentli 2,1063 19. Volfram 494,1796 20. Texnikaviy DDT 10,5316 21. Dimetil formamid 10,5317 22. Dietil efir 10,5316 23. Temir (umumiy) 1,7238 24. Yogʻlar 172,8100 25. Kadmiy 54,8616 26. Kaliy 0,0129 27. Kalsiy 0,0047 28. Kaprolaktam 1,0532 29. Karbofos 10,5316 30. Kobalt 39,5344 31. Qora boʻyoq 1,7118 32. Kremniy 0,3587 33. Ksilol 14,0204 34. Magniy 0,0217 35. Yengil issiq moy 21,0633 36. Solyar moyi 210,6326 37. Mis (fondan) 549,1338 38. Metanol 7,0102 39. Molibden (ion) 988,3593 40. Mochevina (karbamid) 0,0857 41. Margumush 18,2266 42. Natriy 0,0054 43. Neft va neft mahsulotlari 196,5035 44. Natriy tiosulfat 0,8558 45. Nikel 54,8860 46. Ammoniy nitrat 70,0467 47. Nitrobenzol 105,3163 48. OMK (oksidlangan moyli kislotalar 7,0700 49. Rodanidlar 7,0102 50. Simob 210,6326 51. Qoʻrgʻoshin 53,1065 52. Selen 1053,5706 53. Oltingugurt 0,1304 54. Oltingugurt uglerod 0,8967 55. Skipidar 5,2658 56. SPAV 3,4562 57. Stirol 7,0374 58. Stronsiy 0,5266 59. Sulema 10596,8416 60. Sulfatlar 0,0085 61. Surma 17,9331 62. Quruq qoldiq (minarellashgan) 0,0033 63. Tellur (fonga) 105,3163 64. Titan 10,5387 65. Toluol 2,1063 66. Sirka kislotasi 105,3163 67. Fenol 295,7057 68. Fozalon 1052,9540 69. Formaldegidlar 10,1078 70. Fosfor umumiy 7,0211 71. Ftoridlar 7,0211 72. Furfurol 0,7010 73. Fosfatlar 0,2825 74. Xlor (qoldiq) 0,5266 75. Natriy xlorat 0,0527 76. Xlorbenzol 526,5815 77. Xloridlar 0,0029 78. Xrom uch valentli 1,7064 79. Xrom olti valentli 778,4603 80. Sianidlar 15,8137 81. Siklogeksan 105,3163 82. Rux 54,8857 83. Etilbenzol 1053,1630 84. Etilen 0,1402
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududida chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlari miqdorining
Chiqindilar turi Oʻlchov birligi Bir tonna chiqindini joylashtirganlik uchun kompensatsiya toʻlovlarining belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining koeffitsiyenti miqdoridagi bazaviy stavkasi Xavflilik klassi I — yuqori xavfga ega t 0,0813 Xavflilik klassi II — xavfli t 0,0408 Xavflilik klassi III — oʻrtacha xavfli t 0,0245 Xavflilik klassi IV — kam xavfli t 0,0082 Xavflilik klassi V– deyarli xavfsiz, shu jumladan: qazib olish sanoati t 0,0001 qayta ishlash sanoati m.kub 0,0004 boshqalar t 0,0022
Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida nizomga 6-ILOVA
Tashkilot (kompensatsiya toʻlovchi subyekt)ning shtampi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻyicha ____________________________________________________________________________________________________________________________ tuman (shahar) Toʻlovchi _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (kompensatsiya toʻlovchi subyektning toʻliq nomi) Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Hisob-kitob uchun masʼul shaxs___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Tashkilot (kompensatsiya toʻlovchi subyekt)ning joylashgan yeri (pochta manzili), telefon raqami ___________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Bank rekvizitlari _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (bank muassasasining nomi, kodi, hisobvaragʻi)
Atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning ____ toifasiga taalluqli faoliyat turlari boʻyicha kompensatsiya toʻlovchi subyekti uchun 20____ yilda kompensatsiya toʻlovlari
Kompensatsiya toʻlovlarining obyekti nomi Ingrediyentlar nomi Massa (t, kg, kub. m) Bazaviy hisoblash miqdori (soʻm) Bazaviy stavkasi (R) Koʻpaytirilganligi (kamaytirilganligi) uchun ularning amal qilish muddati tugaganda yoki avariya boʻlganda baravarlik koeffitsiyentlari (birlik) Kompensatsiya toʻlovi summasi, soʻmda Agarda, ekologik normativ doirasidan kam massa uchun xisoblanganda 1) (3*6*7:8)*9); 2) Tasdiqlangan meʼyordan yuqori boʻlganda, (3*6*7)+(4*6*7*8)*9); 3) Ekologik meʼyoriy hujjat boʻlmaganda, (4*6*7*8)*9); 4) Avariyali yoki birvarakayiga tashlamalar boʻlganda (5*6*7*8)*9). Tasdiqlangan ekologik normativlar massasi Tasdiqlangan ekologik normativlar doirasidagi massa Tasdiqlangan ekologik normativlardan yuqori boʻlganda yoki ularning amal qilish muddati tugaganda, ekologik normativ mavjud boʻlmaganda hosil boʻlgan haqiqiy massa Avariya holatida yoki birvarakayiga tashlamalar boʻlganda 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. Turgʻun manbalardan atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarish: Jami 2. Harakatdagi manbalardan atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarish: Aviatsiya benzini Etillangan avtobenzin Etillanmagan avtobenzin Avtomobil dizel yonilgʻisi Teplovozlar uchun dizel yonilgʻisi Reaktiv yonilgʻi Siqilgan-tabiiy gaz Suyultirilgan neft gazi Suv transporti uchun yonilgʻi (flot mazuti) Jami 3. Suv obyektlariga, joy relyefiga kommunal kanalizatsiya tizimiga ifloslantiruvchi moddalarni tashlash: Jami: 4. Chiqindilarni atrof-muhitga joylashtirish I darajadagi toksik — oʻta xavfli II darajadagi toksik — yuqori xavfli III darajadagi toksik — oʻrtacha xavfli VI darajadagi toksik — kam xavfli Boshqa notoksik chiqindilar Jami: Hammasi: Penya Toʻlanishi kerak Tashkilot rahbari (kompensatsiya toʻlovchi subyekt) _________________________________________ (imzo, F.I.O.) Tashkilot bosh hisobchisi (kompensatsiya toʻlovchi subyekt) _________________________________________ (imzo, F.I.O.) Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻyicha hududiy organning kompensatsiya toʻlovlari hisobi va ularning tushumini nazorat qilish boʻlim boshligʻi _________________________________________ (imzo, F.I.O.) T uman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimi boshligʻi _________________________________________ (imzo, F.I.O.) 20_____ yil “____”
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-apreldagi 202-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Tabiatni muhofaza qilishni taʼminlashning iqtisodiy mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-oktabrdagi 820-son qarorining 1-ilovasi .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 243-bandi “b” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 12-aprel,
202-son