UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 12-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 12 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МЕЪЁРЛАРИ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатиш харажатларини:

2021 йилда Ташқи ишлар вазирлигининг асосланган сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини молиялаштириш параметрларига қўшимча маблағ ажратсин;

2022 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлигининг асосланган сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини молиялаштириш бўйича параметрларида назарда тутсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 201-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, уларнинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (кейинги ўринларда — хориждаги муассаса) томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

консуллик округи — консуллик функцияларини бажариш учун хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд бўлиб, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин;

консуллик мансабдор шахси — консуллик муассасасининг раҳбари, шунингдек, дипломатик ваколатхона консуллик бўлимининг мудири ёки консуллик вазифаларини бажариш ваколати топширилган дипломатик ваколатхона дипломатик ходимларидан бири;

яшаш учун маблағлар — ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар жой ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун ажратиладиган маблағлар;

транспорт харажатлари — молиявий ёрдам кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини таъминлаш мақсадида ҳаво, темир йўл транспорти чипталарини сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун ажратиладиган харажатлар;

таъминотчи — Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган хорижий давлат ҳудудида ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар жой ва транспорт чиптасини сотиб олишни таклиф этувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахс, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи тиббиёт ташкилоти.

3. Консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, хориждаги муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

4. Консуллик мансабдор шахси консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолиб мурожаат қилган тақдирда:

мазкур фуқарони юборган ёки таклиф этган шахс ёхуд ташкилотнинг ушбу фуқаро консуллик округи ҳудудида бўлиши билан боғлиқ харажатлар ўрнини қоплашга доир мажбуриятлари мавжудлигини аниқлайди ва уларнинг бажарилишига кўмаклашади;

мазкур фуқаронинг ўз оила аъзолари, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан алоқа ўрнатишига кўмаклашади.

5. Агар ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар етарли бўлмаса, консуллик мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ташқи ишлар вазирлиги) билан келишув асосида ва ушбу Низомга мувофиқ мазкур фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб кетишини таъминлаш мақсадида шундай мақсадлар учун махсус ажратилган маблағлар ҳисобига ва уларнинг доирасида молиявий ёрдам кўрсатишга ҳақли.

Молиявий ёрдам хорижий валютада ушбу Низомга 1-иловада келтирилган меъёрларга мувофиқ кўрсатилади.

6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уни қайтариш шартлари

7. Молиявий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси хориждаги муассасага қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:

а) хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолганлик сабаблари аниқ баён этилган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича хориждаги муассасанинг раҳбари номига ариза (ўзи, агар мавжуд бўлса хотини (эри), вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, унинг қонуний вакиллиги остидаги бошқа Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўрсатилади);

б) ушбу фуқаронинг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан берилган бошқа расмий ҳужжат;

в) хотини (эри) ва фарзандлари ўртасидаги қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, унинг кузатувидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бўлган қонуний вакилликни тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);

г) молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳолатига алоқадор хорижий давлат ҳудудидаги ваколатли органлар ва муассасалар томонидан берилган расмий ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқотиб қўйилган бўлса ёки бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, молиявий ёрдам бериш бўйича ариза унинг шахси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тасдиқлангандан сўнг қабул қилинади.

8. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг аризаси хориждаги муассасада бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси аризасини ўрганиш вақтида консуллик мансабдор шахси:

аризада келтирилган асосларнинг тўғрилигини ваколати доирасида текширади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудида бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза мавжудлиги, яшаш шароитлари, суғурта полиси ва бошқалар);

зарурат туғилганда, ҳолатга алоқадор ҳужжатларни (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклдаги) талаб қилади.

9. Консуллик мансабдор шахси фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида бир иш куни мобайнида молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва зарур ҳужжатлар билан биргаликда уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).

Ташқи ишлар вазирлиги фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва консуллик мансабдор шахсининг хулосасини кўриб чиқиб, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда бир иш куни мобайнида консуллик муассасасига молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва келишиш тартиб-таомиллари консуллик мансабдор шахси томонидан зарур бўлган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида консуллик муассасаси ва фуқаро ўртасида ушбу Низомга 4-иловага асосан нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган қарз шартномаси тузилади, унга кўра, хориждаги муассасадан молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини молиявий ёрдамни олган кундан эътиборан ўттиз кун муддатда қоплаш мажбуриятини олади.

11. Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайтарилган тақдирда, тузилган қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қайтарилганда, қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) қайтарилади.

Хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) маблағлар қайтарилганида, хориждаги муассаса харажатлар сметасининг тегишли харажат моддаси бўйича касса харажатлари келиб тушган сумма миқдорига камаяди.

12. Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консуллик мансабдор шахси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ижро хати юборади.

Ижро хати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қарздорликни мажбурий ундириш учун қарздорнинг яшаш жойи ёки иш жойи ёхуд унинг мол-мулки турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Ижро хати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали ҳам юборилиши мумкин.

13. Молиявий ёрдам кўрсатиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси консуллик округи ҳудудига қонунга хилоф равишда кирган бўлса;

хориждаги муассаса жойлашган давлат судининг (ваколатли органининг) бажарилмаган шартнома мажбуриятлари мавжудлиги ёки бошқа асослар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чиқиб кетишини тақиқлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса;

молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар яширилган ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этилган бўлса;

илгари олинган маблағларнинг ўрнини қоплаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда.

Консуллик мансабдор шахси томонидан ушбу банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини текшириш, аризани кўриб чиқиш ва келишиш тартиб-таомиллари билан бир пайтда, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам сўраб ёзган аризаси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.

Молиявий ёрдам кўрсатиш рад қилинган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни важ қилган ҳолда ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.

14. Консуллик мансабдор шахси хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистонга қайтариш учун ҳомий маблағларидан фойдаланиши мумкин.

15. Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги муассаса хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган ҳамда молиявий ёрдам кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳисобини юритади.

3-боб. Молиявий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларнинг миқдори ва манбалари

16. Молиявий ёрдам кўрсатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган оила аъзоларини (мавжуд бўлса) Ўзбекистон Республикасига қайтиб кетишини таъминлашга қаратилган.

17. Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган оила аъзоларига (агар мавжуд бўлса) молиявий ёрдам:

ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);

бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);

Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетиш учун кутиш вақтида (энг кам ставка бўйича) турар жой учун;

Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун транспорт чипталари (ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли) сотиб олиш учун кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тўғридан-тўғри пул маблағларини ажратиш орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

18. Консуллик мансабдор шахси томонидан маблағлар мазкур Низомнинг 17-бандига асосан ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, кийим-кечак ва транспорт чиптаси сотиб олиш учун тўғридан-тўғри таъминотчиларга тўланади.

19. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам қайтариб бериш шарти билан хориждаги муассасаларни сақлаш учун ажратиладиган харажатлар сметасининг «47.21.900 — Пул шаклида бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари» моддасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан кўрсатилади.

20. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 14-моддасига мувофиқ консуллик мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ консуллик муассасасининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғига ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёхуд суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

22. Молиявий ёрдам кўрсатилиши вақтида фуқарога суиистеъмол қилиш (била туриб нотўғри маълумотга эга ҳужжатлар тақдим этиш ва консуллик муассасасига била туриб молиявий аҳволи тўғрисида нотўғри маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этиш) оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.

23. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатиш устидан назорат Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги муассасалар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, кўрсатиладиган молиявий ёрдам

Т/р Консуллик округининг номи Сарф-харажатлар меъёрлари (АҚШ долларида) суткалик яшаш учун маблағлар транспорт харажатлари 1. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси 100 800 2. Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси 50 400 3. Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси 50 250 Ўзбекистон Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги консулхонаси 50 100 4. Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Элчихонаси 65 500 5. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси 150 1000 6. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси 100 800 7. Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонаси 70 800 8. Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси 100 600 9. Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси 100 600 10. Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси 100 600 11. Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Элчихонаси 100 500 12. Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси 100 1000 13. Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Элчихонаси 70 400 14. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси 50 100 Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси 50 100 Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси 50 100 15. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси 100 600 Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси 100 600 Ўзбекистон Республикасининг Гуанджоу шаҳридаги Бош консулхонаси 100 700 16. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси 100 500 17. Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчихонаси 100 1000 18. Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Элчихонаси 50 100 19. Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Элчихонаси 100 600 20. Ўзбекистон Республикасининг Малайзия Республикасидаги Элчихонаси 70 600 21. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирлигидаги Элчихонаси 125 300 Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси 125 300 22. Ўзбекистон Республикасининг Ўмон Султонлигидаги Элчихонаси 70 600 23. Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси 70 500 24. Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонаси 100 800 25. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси 50 400 Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси 50 400 Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси 50 400 Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 50 400 Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси 50 400 Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси 50 400 Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси 50 800 26. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Элчихонаси 100 600 Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси 100 600 27. Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Элчихонаси 125 800 28. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси 100 1000 Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси 100 1000 29. Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси 50 100 30. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси 100 400 Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 100 400 31. Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Элчихонаси 70 200 32. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси 100 500 33. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси 100 650 34. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси 100 600 Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси 100 600 35. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси 150 1 000 36. Ўзбекистон Республикасининг Афина шаҳридаги Бош консулхонаси 100 600 37. Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси 70 600

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Молиявий ёрдам олиш учун аризани тўлдиради ва Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга бўлиб турган давлати ҳудудидаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига (хорижий муассасаси) мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси 1. Ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан аризада келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижий давлат ҳудудида бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза мавжудлиги, яшаш шароитлари ва бошқалар) ҳамда зарурат туғилганда ҳолатга алоқадор ҳужжатларни (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда) талаб қилади. 2. Фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва зарур ҳужжатлар билан биргаликда уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда). 2 иш куни мобайнида 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 1. Фуқарога молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва консуллик мансабдор шахсининг хулосасини кўриб чиқади. 2. Хорижий муассасага молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда). 1 иш куни мобайнида 4-босқич Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси 1. Мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун харажатлар сметаси ҳисобидан хорижий муассасаларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминотчилар (хизмат кўрсатувчилар)га тўлов ўтказади. 2. Молиявий ёрдам олиш учун аризани кўриб чиқиш рад қилинган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда). 1 иш куни мобайнида 5-босқич Ўзбекистон Республикасининг фуқароси 1. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига молиявий ёрдам маблағини қайтаради. 2. Агар фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса, қарз маблағи хорижий муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) белгиланган тартибда топширилади. 30 кун мобайнида 6-босқич Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси ва Ташқи ишлар вазирлиги 1. Хорижий муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консуллик мансабдор шахси Ташқи ишлар вазирлигига ижро хати юборади. 2. Ижро хати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қарздорликни мажбурий ундириш учун қарздор яшаш жойи ёки иш жойи ёхуд унинг мол-мулки турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Ижро хати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали юборилиши мумкин. Молиявий ёрдам кўрсатилган кундан 30 кун ўтгач

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

‎ ‎ ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ ___- сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________ шаҳри ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «___»________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Кейинги ўринларда «Қарз берувчи» деб аталадиган _________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(хорижий давлат номи) ‎ ‎‎даги Ўзбекистон Республикаси хорижий муассасаси номидан_________________________ асосида иш кўрувчи ‎‎(патент, коллегия қарорлари, буйруқ ва ҳ.к.) ‎ ‎‎_________________________________________________ ‎бир томондан, ва кейинги ўринларда «Қарз ‎‎(Консулликнинг мансабдор шахсининг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎‎олувчи» деб аталадиган __________________________________________ Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ‎ ‎ ‎‎(фуқаронинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎‎паспорт серияси ___ рақами _______, __ _______ _____ йилда _______________________________________ ‎томонидан берилган, «___» ________ _____ йилда туғилган, иш жойи _________________________, иккинчи томондан, биргаликда шартноманинг тарафлари деб номланадилар, Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 20-моддасига асосан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ ‎ ‎‎1.1. Қарз берувчи Қарз олувчига умумий _______________ (_________________________________________) миқдорида пул маблағини қарзга беради, Қарз олувчи эса ўз зиммасига мазкур шартноманинг шартларига мувофиқ мазкур маблағни ўз вақтида қайтариш мажбуриятини олади. ‎1.2. Қарз суммаси Қарз олувчи ва унинг оила аъзоларига (агар мавжуд бўлса) қуйидагилар учун берилади: ‎ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар); ‎бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар); ‎Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетиш учун кутиш вақтида (энг кам ставка бўйича) турар жой учун; ‎Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун транспорт чипталари (ҳаво, темир йўл) сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун. ‎‎ ‎2. КЕЛИШУВ ЖАРАЁНИ ‎ ‎‎2.1. Қарз олувчининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида Қарз берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан Қарз олувчига озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, турар жой, кийим-кечак ва транспорт чиптаси сотиб олиб бериш учун маблағларни тўғридан-тўғри таъминотчиларга тўлаш йўли билан амалга оширади. Молиявий ёрдам Қарз олувчига тўғридан-тўғри пул маблағларини ажратиш орқали амалга оширилмайди. ‎2.2. Қарз суммаси берилган вақтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун муддатга тақдим этилади ва ушбу муддат давомида Қарз олувчи томонидан қайтарилиши керак. ‎2.3. Қарз суммаси Қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида маблағ киритиш йўли билан қайтарилади. ‎2.4. Агар Қарз олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса, қарз маблағи хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) қарз суммаси олинган валютада қайтарилади. ‎‎ ‎3. ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ‎ ‎‎3.1. Ушбу Шартноманинг мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги учун тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ушбу Шартноманинг шартларига мувофиқ жавоб берадилар. ‎3.2. Агар қарз суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консулликнинг мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ижро хати юборади, ижро хати бўйича қарздорликни ундириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сўзсиз амалга оширилади. ‎3.3. Консулликнинг мансабдор шахси ижро хати бўйича қарздорликни мажбурий ундириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади. ‎‎ ‎4. ФОРС-МАЖОР ‎ ‎‎4.1. Тарафларнинг биронтаси ҳам бошқа тарафнинг олдида ушбу Шартнома бўйича қолган мажбуриятларни тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари пайдо бўлган ва уларни олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган қуйидаги ҳолатларда мажбуриятлардан озод қилинади: ҳукумат томонидан тақиқланиш, фуқаролик тартибсизликлари, юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши, қамал ҳолати, экспорт ёки импорт операцияларининг ҳукумат томонидан тақиқланиши, зилзила, сув тошқини, ёнғин ёки бошқа табиий офатлар. ‎Шу билан бирга, Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этиш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари муддатига мутаносиб равишда кечиктирилади. ‎4.2. Ушбу Шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юз берганда, бир тараф 10 кун муддат ичида иккинчи тарафга ёзма хабар беришга мажбурдир. ‎4.3. Ваколатли давлат органи томонидан берилган ҳужжат, фавқулодда вазиятнинг мавжудлигини ва давомийлигини етарли даражада тасдиқлайди. ‎‎ ‎5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР ‎ ‎‎5.1. Ушбу Шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва ўз зиммасига олган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунича амал қилади. ‎5.2. Шартномага киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат ёзма равишда амалга оширилиб, тарафлар имзолаганидан сўнг ҳақиқий деб эътироф этилади. Тарафларнинг тегишли қўшимча битимлари ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. ‎5.3. Ушбу Шартномага оид, лекин Шартномага киритилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ҳал этилади. ‎5.4. Ушбу Шартнома тарафлар учун бир ҳил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тайёрланди. ‎‎ ‎6. ТАРАФЛАРНИНГ ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ, ТЎЛОВ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ: ‎ ‎‎Қарз олувчи: ‎Ўзбекистон Республикаси фуқароси ‎ _____________________________________________‎ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎Почта манзили: _______________________________ ‎____________________________________________ Қарз берувчи: ‎_________________________________________даги ‎(хорижий давлат) ‎Ўзбекистон Республикасининг ‎хорижий муассасаси ‎ ‎‎Почта манзили: _______________________________ ‎_____________________________________________ ‎‎(Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи) ‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ғазначилик ҳисобварағи: ‎‎Паспорт серияси ва рақами ‎_____ _________________ ‎Ким томонидан берилган _______________________ ‎ ___________________________________________ ‎ ‎ЖШШИР (СТИР) _____________________________ ‎ ‎_______________________________________ ‎ ‎Ўзбекистон Республикаси хорижий ‎ муассасасининг ҳисобварағи: ‎‎_____________________________________________ ‎ ‎Банк номи: ___________________________________ ‎‎___________________ ‎‎___________ ‎‎___________________ ___________ ‎‎(Қарз олувчининг Ф.И.О.) ‎‎(имзо) ‎‎(Консулнинг Ф.И.О.) ‎‎‎‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ М.Ў.‎

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

‎ ‎ ИЖРО ХАТИ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ шаҳри (__________________________________) ‎ ‎ ‎‎(Хорижий муассаса жойлашган давлат) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Мен ________________________________, _____________________________даги Ўзбекистон Республикаси ‎‎(Ф.И.О.) (хорижий давлат)‎‎ ‎ ‎‎хорижий муассасасининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 20-моддаси , «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 76 — 80-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил «___»________ да ____-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 20__ йил «__»______да тузилган нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган ___-сон қарз шартномасидаги қарздор Ўзбекистон Республикаси _________ шаҳри ___________ кўчаси ____-уй ____-хонадон манзилида яшовчи, паспорт рақами _______, ЖШШИР (СТИР) _______, «___» ________ _____ йилда туғилган, иш жойи _____________________, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ____________________дан, Ўзбекистон Республикаси 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 3-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фойдасига тўланмаган умумий миқдори ___________ _________________________________________ сўм миқдоридаги қарздорликни ‎ ‎‎(рақамлар ва сўз билан) ‎ ‎ ‎‎мазкур ижро хати асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағи: ________________________________га ундириб берилишини сўрайман. ‎Мазкур ижро хати ________________________________________ да амалга оширилган ва ____________-сон ‎ ‎‎(сана ёзув билан киритилади) ‎ ‎ ‎‎реестр рақами билан рўйхатдан ўтган. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Хорижий муассасанинг муҳри ва раҳбарининг имзоси ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 12 апрель,

201-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/201/0322-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

MEʼYORLARI

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 17-yanvardagi OʻRQ-517-son Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Konsullik ustaviga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari tomonidan xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan fuqarolarga moliyaviy yordam koʻrsatish xarajatlarini:

2021-yilda Tashqi ishlar vazirligining asoslangan soʻroviga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan xorijdagi diplomatik vakolatxonalar va konsullik muassasalarini moliyalashtirish parametrlariga qoʻshimcha mablagʻ ajratsin;

2022-yildan boshlab Tashqi ishlar vazirligining asoslangan soʻroviga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining xorijdagi diplomatik vakolatxonalar va konsullik muassasalarini moliyalashtirish boʻyicha parametrlarida nazarda tutsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri A.X. Kamilov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-apreldagi 201-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, ularning Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelishini taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari (keyingi oʻrinlarda — xorijdagi muassasa) tomonidan moliyaviy yordam koʻrsatish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 206-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy davlatlar hududida favqulodda vaziyatlar oqibatida jabrlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda hamda 2018-yil 12-sentabrdagi 725-son qarori bilan tasdiqlangan Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Xorijda mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi fuqarolarni qoʻllab-quvvatlash hamda ularning huquq va manfaatlarini himoya qilish jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilgan holatlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

konsullik okrugi — konsullik funksiyalarini bajarish uchun xorijdagi muassasa ish olib boradigan hudud boʻlib, u bir nechta davlat hududini oʻz ichiga olishi mumkin;

konsullik mansabdor shaxsi — konsullik muassasasining rahbari, shuningdek, diplomatik vakolatxona konsullik boʻlimining mudiri yoki konsullik vazifalarini bajarish vakolati topshirilgan diplomatik vakolatxona diplomatik xodimlaridan biri;

yashash uchun mablagʻlar — hayot uchun zarur oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak, turar joy va birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini olish uchun ajratiladigan mablagʻlar;

transport xarajatlari — moliyaviy yordam koʻrsatilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelishini taʼminlash maqsadida havo, temir yoʻl transporti chiptalarini sotib olish yoki avtotransport xizmatlarini toʻlash uchun ajratiladigan xarajatlar;

taʼminotchi — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan xorijiy davlat hududida hayot uchun zarur oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak, turar joy va transport chiptasini sotib olishni taklif etuvchi yoki xizmat koʻrsatuvchi yuridik shaxs, shuningdek, birlamchi tibbiy-sanitariya yordami koʻrsatuvchi tibbiyot tashkiloti.

3. Konsullik okrugi hududiga vaqtincha kirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, xorijdagi muassasaga moliyaviy yordam soʻrab murojaat qilishi mumkin.

4. Konsullik mansabdor shaxsi konsullik okrugi hududiga vaqtincha kirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yashash uchun mablagʻlarsiz qolib murojaat qilgan taqdirda:

mazkur fuqaroni yuborgan yoki taklif etgan shaxs yoxud tashkilotning ushbu fuqaro konsullik okrugi hududida boʻlishi bilan bogʻliq xarajatlar oʻrnini qoplashga doir majburiyatlari mavjudligini aniqlaydi va ularning bajarilishiga koʻmaklashadi;

mazkur fuqaroning oʻz oila aʼzolari, qarindoshlari yoki boshqa shaxslar bilan aloqa oʻrnatishiga koʻmaklashadi.

5. Agar ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan chora-tadbirlar yetarli boʻlmasa, konsullik mansabdor shaxsi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Tashqi ishlar vazirligi) bilan kelishuv asosida va ushbu Nizomga muvofiq mazkur fuqaroning Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib ketishini taʼminlash maqsadida shunday maqsadlar uchun maxsus ajratilgan mablagʻlar hisobiga va ularning doirasida moliyaviy yordam koʻrsatishga haqli.

Moliyaviy yordam xorijiy valyutada ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan meʼyorlarga muvofiq koʻrsatiladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi va uni qaytarish shartlari

7. Moliyaviy yordam olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi xorijdagi muassasaga quyidagi hujjatlar bilan murojaat qiladi:

a) xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolganlik sabablari aniq bayon etilgan ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha xorijdagi muassasaning rahbari nomiga ariza (oʻzi, agar mavjud boʻlsa xotini (eri), voyaga yetmagan farzandlari, shuningdek, uning qonuniy vakilligi ostidagi boshqa Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari koʻrsatiladi);

b) ushbu fuqaroning shaxsini va Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligini tasdiqlovchi hujjat yoki Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organlari tomonidan berilgan boshqa rasmiy hujjat;

v) xotini (eri) va farzandlari oʻrtasidagi qarindoshligini tasdiqlovchi hujjatlar, shuningdek, uning kuzatuvidagi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga boʻlgan qonuniy vakillikni tasdiqlovchi hujjat (agar mavjud boʻlsa);

g) moliyaviy yordam soʻrab murojaat qilish holatiga aloqador xorijiy davlat hududidagi vakolatli organlar va muassasalar tomonidan berilgan rasmiy hujjat (agar mavjud boʻlsa).

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining shaxsini va Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligini tasdiqlovchi hujjatlar yoʻqotib qoʻyilgan boʻlsa yoki bunday hujjat mavjud boʻlmasa, moliyaviy yordam berish boʻyicha ariza uning shaxsi va Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligi tasdiqlangandan soʻng qabul qilinadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining arizasi xorijdagi muassasada bir ish kuni ichida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi arizasini oʻrganish vaqtida konsullik mansabdor shaxsi:

arizada keltirilgan asoslarning toʻgʻriligini vakolati doirasida tekshiradi;

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijiy davlat hududida boʻlish sharoitlarini aniqlaydi (safar maqsadi, viza mavjudligi, yashash sharoitlari, sugʻurta polisi va boshqalar);

zarurat tugʻilganda, holatga aloqador hujjatlarni (shu jumladan, elektron va faksimil shakldagi) talab qiladi.

9. Konsullik mansabdor shaxsi fuqaro tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganish asosida bir ish kuni mobaynida moliyaviy yordam koʻrsatish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi va zarur hujjatlar bilan birgalikda uni Tashqi ishlar vazirligiga tasdiqlash uchun yuboradi (shu jumladan, elektron va faksimil shakllarda).

Tashqi ishlar vazirligi fuqaroga moliyaviy yordam koʻrsatish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi hujjatlarni va konsullik mansabdor shaxsining xulosasini koʻrib chiqib, Tashqi ishlar vazirligi rahbariyati bilan kelishgan holda bir ish kuni mobaynida konsullik muassasasiga moliyaviy yordam koʻrsatish yoki rad etish toʻgʻrisida xat yuboradi (shu jumladan, elektron va faksimil shakllarda).

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining moliyaviy yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish va kelishish tartib-taomillari konsullik mansabdor shaxsi tomonidan zarur boʻlgan hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida amalga oshiriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining moliyaviy yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizasi ijobiy koʻrib chiqilganidan soʻng bir ish kunida konsullik muassasasi va fuqaro oʻrtasida ushbu Nizomga 4-ilovaga asosan notarial tasdiqlangan bitimga tenglashtirilgan qarz shartnomasi tuziladi, unga koʻra, xorijdagi muassasadan moliyaviy yordam olgan shaxs ushbu mablagʻlarning oʻrnini moliyaviy yordamni olgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun muddatda qoplash majburiyatini oladi.

11. Xorijdagi muassasa tomonidan koʻrsatilgan moliyaviy yordam summasi:

Oʻzbekiston Respublikasi hududida qaytarilgan taqdirda, tuzilgan qarz shartnomasida koʻrsatib oʻtilgan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti “boshqa daromadlar turlariga kirim qilish” gʻazna hisobvaragʻiga;

Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida qaytarilganda, qarz shartnomasida koʻrsatib oʻtilgan xorijdagi muassasaning kassasiga (hisobvaragʻiga) qaytariladi.

Xorijdagi muassasaning kassasiga (hisobvaragʻiga) mablagʻlar qaytarilganida, xorijdagi muassasa xarajatlar smetasining tegishli xarajat moddasi boʻyicha kassa xarajatlari kelib tushgan summa miqdoriga kamayadi.

12. Xorijdagi muassasa tomonidan koʻrsatilgan moliyaviy yordam summasi belgilangan muddat ichida qaytarilmagan taqdirda, konsullik mansabdor shaxsi Tashqi ishlar vazirligiga ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq ijro xati yuboradi.

Ijro xati Tashqi ishlar vazirligi tomonidan belgilangan tartibda qarzdorlikni majburiy undirish uchun qarzdorning yashash joyi yoki ish joyi yoxud uning mol-mulki turgan joydagi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining tuman (shahar) boʻlimiga yuboriladi. Ijro xati Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining ijro hujjatlari yuzasidan qarzdorlikni undirish masalalari boʻyicha yagona idoralararo elektron hamkorlik tizimi orqali ham yuborilishi mumkin.

13. Moliyaviy yordam koʻrsatish quyidagi hollarda rad etilishi mumkin:

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi konsullik okrugi hududiga qonunga xilof ravishda kirgan boʻlsa;

xorijdagi muassasa joylashgan davlat sudining (vakolatli organining) bajarilmagan shartnoma majburiyatlari mavjudligi yoki boshqa asoslar munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining chiqib ketishini taqiqlash toʻgʻrisidagi qarori mavjud boʻlsa;

moliyaviy yordam koʻrsatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishiga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan holatlar yashirilgan yoki bila turib yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilgan boʻlsa;

ilgari olingan mablagʻlarning oʻrnini qoplash boʻyicha bajarilmagan majburiyatlar mavjud boʻlgan taqdirda.

Konsullik mansabdor shaxsi tomonidan ushbu bandning ikkinchi — oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlar mavjudligini tekshirish, arizani koʻrib chiqish va kelishish tartib-taomillari bilan bir paytda, yaʼni Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining moliyaviy yordam soʻrab yozgan arizasi qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida amalga oshiriladi.

Moliyaviy yordam koʻrsatish rad qilingan holatlarda konsullik mansabdor shaxsi ariza qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida ariza beruvchiga rad etishning asoslangan sabablarini koʻrsatgan holda xabarnoma yuboradi (shu jumladan, elektron va faksimil shakllarda).

Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa holatlarni vaj qilgan holda yordam koʻrsatishni rad etish taqiqlanadi.

14. Konsullik mansabdor shaxsi xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini Oʻzbekistonga qaytarish uchun homiy mablagʻlaridan foydalanishi mumkin.

15. Tashqi ishlar vazirligi va xorijdagi muassasa xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan hamda moliyaviy yordam koʻrsatilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining hisobini yuritadi.

3-bob. Moliyaviy yordam koʻrsatish uchun ajratilgan mablagʻlarning miqdori va manbalari

16. Moliyaviy yordam koʻrsatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va uning Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan oila aʼzolarini (mavjud boʻlsa) Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib ketishini taʼminlashga qaratilgan.

17. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga va uning Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan oila aʼzolariga (agar mavjud boʻlsa) moliyaviy yordam:

hayot uchun zarur boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlarini va kiyim-kechaklarni sotib olish uchun (Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelguniga qadar);

birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini olish uchun (Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelguniga qadar);

Oʻzbekiston Respublikasiga chiqib ketish uchun kutish vaqtida (eng kam stavka boʻyicha) turar joy uchun;

Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelish uchun transport chiptalari (havo, temir yoʻl, avtomobil yoʻli) sotib olish uchun koʻrsatiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga toʻgʻridan toʻgʻri pul mablagʻlarini ajratish orqali moliyaviy yordam koʻrsatish taqiqlanadi.

18. Konsullik mansabdor shaxsi tomonidan mablagʻlar mazkur Nizomning 17-bandiga asosan hayot uchun zarur oziq-ovqat mahsulotlari, turar joy, birlamchi tibbiy-sanitariya yordami, kiyim-kechak va transport chiptasi sotib olish uchun toʻgʻridan toʻgʻri taʼminotchilarga toʻlanadi.

19. Xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga moliyaviy yordam qaytarib berish sharti bilan xorijdagi muassasalarni saqlash uchun ajratiladigan xarajatlar smetasining “47.21.900 — Pul shaklida boshqa ijtimoiy yordam nafaqalari” moddasida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan koʻrsatiladi.

20. Xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga konsullik harakatlarini amalga oshirganlik uchun konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Oʻzbekiston Respublikasi Konsullik ustavining 14-moddasiga muvofiq konsullik mansabdor shaxsining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yoki qarorlari ustidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq konsullik muassasasining boshligʻiga, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi joylashgan davlatdagi diplomatik vakolatxonasi boshligʻiga va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga yoxud sud tartibida shikoyat qilinishi mumkin.

22. Moliyaviy yordam koʻrsatilishi vaqtida fuqaroga suiisteʼmol qilish (bila turib notoʻgʻri maʼlumotga ega hujjatlar taqdim etish va konsullik muassasasiga bila turib moliyaviy ahvoli toʻgʻrisida notoʻgʻri maʼlumotlar va soxta hujjatlar taqdim etish) oqibatida yetkazilgan zararni qoplash majburiyati yuklatiladi.

23. Xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga moliyaviy yordam koʻrsatish ustidan nazorat Tashqi ishlar vazirligi, xorijdagi muassasalar va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, koʻrsatiladigan moliyaviy yordam

T/r Konsullik okrugining nomi Sarf-xarajatlar meʼyorlari (AQSh dollarida) sutkalik yashash uchun mablagʻlar transport xarajatlari 1. Oʻzbekiston Respublikasining Avstriya Respublikasidagi Elchixonasi 100 800 2. Oʻzbekiston Respublikasining Ozarbayjon Respublikasidagi Elchixonasi 50 400 3. Oʻzbekiston Respublikasining Afgʻoniston Islom Respublikasidagi Elchixonasi 50 250 Oʻzbekiston Respublikasining Mozori-Sharif shahridagi konsulxonasi 50 100 4. Oʻzbekiston Respublikasining Belarus Respublikasidagi Elchixonasi 65 500 5. Oʻzbekiston Respublikasining Belgiya Qirolligidagi Elchixonasi 150 1000 6. Oʻzbekiston Respublikasining Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligidagi Elchixonasi 100 800 7. Oʻzbekiston Respublikasining Misr Arab Respublikasidagi Elchixonasi 70 800 8. Oʻzbekiston Respublikasining Ispaniya Qirolligidagi Elchixonasi 100 600 9. Oʻzbekiston Respublikasining Italiya Respublikasidagi Elchixonasi 100 600 10. Oʻzbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi Elchixonasi 100 600 11. Oʻzbekiston Respublikasining Hindiston Respublikasidagi Elchixonasi 100 500 12. Oʻzbekiston Respublikasining Indoneziya Respublikasidagi Elchixonasi 100 1000 13. Oʻzbekiston Respublikasining Eron Islom Respublikasidagi Elchixonasi 70 400 14. Oʻzbekiston Respublikasining Qozogʻiston Respublikasidagi Elchixonasi 50 100 Oʻzbekiston Respublikasining Aqtau shahridagi Bosh konsulxonasi 50 100 Oʻzbekiston Respublikasining Olma-ota shahridagi Bosh konsulxonasi 50 100 15. Oʻzbekiston Respublikasining Xitoy Xalq Respublikasidagi Elchixonasi 100 600 Oʻzbekiston Respublikasining Shanxay shahridagi Bosh konsulxonasi 100 600 Oʻzbekiston Respublikasining Guandjou shahridagi Bosh konsulxonasi 100 700 16. Oʻzbekiston Respublikasining Koreya Respublikasidagi Elchixonasi 100 500 17. Oʻzbekiston Respublikasining Quvayt Davlatidagi Elchixonasi 100 1000 18. Oʻzbekiston Respublikasining Qirgʻiziston Respublikasidagi Elchixonasi 50 100 19. Oʻzbekiston Respublikasining Latviya Respublikasidagi Elchixonasi 100 600 20. Oʻzbekiston Respublikasining Malayziya Respublikasidagi Elchixonasi 70 600 21. Oʻzbekiston Respublikasining Birlashgan Arab Amirligidagi Elchixonasi 125 300 Oʻzbekiston Respublikasining Dubay shahridagi Bosh konsulxonasi 125 300 22. Oʻzbekiston Respublikasining Oʻmon Sultonligidagi Elchixonasi 70 600 23. Oʻzbekiston Respublikasining Pokiston Islom Respublikasidagi Elchixonasi 70 500 24. Oʻzbekiston Respublikasining Polsha Respublikasidagi Elchixonasi 100 800 25. Oʻzbekiston Respublikasining Rossiya Federatsiyasidagi Elchixonasi 50 400 Oʻzbekiston Respublikasining Novosibirsk shahridagi Bosh konsulxonasi 50 400 Oʻzbekiston Respublikasining Rostov-Don shahridagi Bosh konsulxonasi 50 400 Oʻzbekiston Respublikasining Sankt-Peterburg shahridagi Bosh konsulxonasi 50 400 Oʻzbekiston Respublikasining Ekaterinburg shahridagi Bosh konsulxonasi 50 400 Oʻzbekiston Respublikasining Qozon shahridagi Bosh konsulxonasi 50 400 Oʻzbekiston Respublikasining Vladivostok shahridagi Bosh konsulxonasi 50 800 26. Oʻzbekiston Respublikasining Saudiya Arabistoni Podshohligi�agi Elchixonasi 100 600 Oʻzbekiston Respublikasining Jidda shahridagi Bosh konsulxonasi 100 600 27. Oʻzbekiston Respublikasining Singapur Respublikasidagi Elchixonasi 125 800 28. Oʻzbekiston Respublikasining AQShdagi Elchixonasi 100 1000 Oʻzbekiston Respublikasining Nyu-York shahridagi Bosh konsulxonasi 100 1000 29. Oʻzbekiston Respublikasining Tojikiston Respublikasidagi Elchixonasi 50 100 30. Oʻzbekiston Respublikasining Turkiya Respublikasidagi Elchixonasi 100 400 Oʻzbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh konsulxonasi 100 400 31. Oʻzbekiston Respublikasining Turkmanistondagi Elchixonasi 70 200 32. Oʻzbekiston Respublikasining Ukrainadagi Elchixonasi 100 500 33. Oʻzbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi Elchixonasi 100 650 34. Oʻzbekiston Respublikasining Germaniya Federativ Respublikasidagi Elchixonasi 100 600 Oʻzbekiston Respublikasining Frankfurt-Mayn shahridagi Bosh konsulxonasi 100 600 35. Oʻzbekiston Respublikasining Yaponiyadagi Elchixonasi 150 1 000 36. Oʻzbekiston Respublikasining Afina shahridagi Bosh konsulxonasi 100 600 37. Oʻzbekiston Respublikasining Bangkok shahridagi Bosh konsulxonasi 70 600

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi Moliyaviy yordam olish uchun arizani toʻldiradi va Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlar bilan birga boʻlib turgan davlati hududidagi Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonasiga yoki konsullik muassasasiga (xorijiy muassasasi) murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy muassasasi 1. Ariza va boshqa hujjatlarni qabul qiladi, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi tomonidan arizada keltirilgan asoslar toʻgʻriligini tekshiradi, uning xorijiy davlat hududida boʻlish sharoitlarini aniqlaydi (safar maqsadi, viza mavjudligi, yashash sharoitlari va boshqalar) hamda zarurat tugʻilganda holatga aloqador hujjatlarni (shu jumladan, elektron va faksimil shakllarda) talab qiladi. 2. Fuqaro tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganish asosida moliyaviy yordam koʻrsatishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi va zarur hujjatlar bilan birgalikda uni Tashqi ishlar vazirligiga tasdiqlash uchun yuboradi (shu jumladan, elektron va faksimil shakllarda). 2 ish kuni mobaynida 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi 1. Fuqaroga moliyaviy yordam koʻrsatishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi hujjatlarni va konsullik mansabdor shaxsining xulosasini koʻrib chiqadi. 2. Xorijiy muassasaga moliyaviy yordam koʻrsatish yoki rad etish toʻgʻrisida xat yuboradi (shu jumladan, elektron va faksimil shakllarda). 1 ish kuni mobaynida 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy muassasasi 1. Murojaat etgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi bilan notarial tasdiqlangan bitimga tenglashtirilgan qarz shartnomasini tuzadi. Oziq-ovqat mahsulotlari, turar joy, kiyim-kechak va transport xarajatlari uchun xarajatlar smetasi hisobidan xorijiy muassasalarni saqlash uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobidan taʼminotchilar (xizmat koʻrsatuvchilar)ga toʻlov oʻtkazadi. 2. Moliyaviy yordam olish uchun arizani koʻrib chiqish rad qilingan holatlarda konsullik mansabdor shaxsi ariza beruvchiga rad etish sabablarini koʻrsatgan holda xabarnoma yuboradi (shu jumladan, ele�tron va faksimil shakllarda). 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi 1. Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti “boshqa daromadlar turlariga kirim qilish” gʻazna hisobvaragʻiga moliyaviy yordam mablagʻini qaytaradi. 2. Agar fuqaro Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida boʻlsa, qarz mablagʻi xorijiy muassasaning kassasiga (hisobvaragʻiga) belgilangan tartibda topshiriladi. 30 kun mobaynida 6-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy muassasasi va Tashqi ishlar vazirligi 1. Xorijiy muassasa tomonidan koʻrsatilgan moliyaviy yordam summasi belgilangan muddat ichida qaytarilmagan taqdirda, konsullik mansabdor shaxsi Tashqi ishlar vazirligiga ijro xati yuboradi. 2. Ijro xati Tashqi ishlar vazirligi tomonidan qarzdorlikni majburiy undirish uchun qarzdor yashash joyi yoki ish joyi yoxud uning mol-mulki turgan joydagi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining tuman (shahar) boʻlimiga yuboriladi. Ijro xati Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining ijro hujjatlari yuzasidan qarzdorlikni undirish masalalari boʻyicha yagona idoralararo elektron hamkorlik tizimi orqali yuborilishi mumkin. Moliyaviy yordam koʻrsatilgan kundan 30 kun oʻtgach

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

‎ ‎ QARZ ShARTNOMASI ___- son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________ shahri ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “___”________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Keyingi oʻrinlarda “Qarz beruvchi” deb ataladigan _________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(xorijiy davlat nomi) ‎ ‎‎dagi Oʻzbekiston Respublikasi xorijiy muassasasi nomidan_________________________ asosida ish koʻruvchi ‎‎(patent, kollegiya qarorlari, buyruq va h.k.) ‎ ‎‎_________________________________________________ ‎bir tomondan, va keyingi oʻrinlarda “Qarz ‎‎(Konsullikning mansabdor shaxsining F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎‎oluvchi” deb ataladigan __________________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, ‎ ‎ ‎‎(fuqaroning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎‎pasport seriyasi ___ raqami _______, __ _______ _____ yilda _______________________________________ ‎tomonidan berilgan, “___” ________ _____ yilda tugʻilgan, ish joyi _________________________, ikkinchi tomondan, birgalikda shartnomaning taraflari deb nomlanadilar, Oʻzbekiston Respublikasi Konsullik ustavining 20-moddasiga asosan quyidagilar toʻgʻrisida mazkur shartnomani tuzdilar: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. ShARTNOMA PREDMETI ‎ ‎‎1.1. Qarz beruvchi Qarz oluvchiga umumiy _______________ (_________________________________________) miqdorida pul mablagʻini qarzga beradi, Qarz oluvchi esa oʻz zimmasiga mazkur shartnomaning shartlariga muvofiq mazkur mablagʻni oʻz vaqtida qaytarish majburiyatini oladi. ‎1.2. Qarz summasi Qarz oluvchi va uning oila aʼzolariga (agar mavjud boʻlsa) quyidagilar uchun beriladi: ‎hayot uchun zarur boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlarini va kiyim-kechaklarni sotib olish uchun (Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelguniga qadar); ‎birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini olish uchun (Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelguniga qadar); ‎Oʻzbekiston Respublikasiga chiqib ketish uchun kutish vaqtida (eng kam stavka boʻyicha) turar joy uchun; ‎Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelish uchun transport chiptalari (havo, temir yoʻl) sotib olish yoki avtotransport xizmatlarini toʻlash uchun. ‎‎ ‎2. KELIShUV JARAYoNI ‎ ‎‎2.1. Qarz oluvchining moliyaviy yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizasi ijobiy koʻrib chiqilganidan soʻng bir ish kunida Qarz beruvchi mazkur shartnomaning 1.2-bandiga asosan Qarz oluvchiga oziq-ovqat mahsulotlari, birlamchi tibbiy-sanitariya yordami, turar joy, kiyim-kechak va transport chiptasi sotib olib berish uchun mablagʻlarni toʻgʻridan toʻgʻri taʼminotchilarga toʻlash yoʻli bilan amalga oshiradi. Moliyaviy yordam Qarz oluvchiga toʻgʻridan toʻgʻri pul mablagʻlarini ajratish orqali amalga oshirilmaydi. ‎2.2. Qarz summasi berilgan vaqtdan eʼtiboran 30 (oʻttiz) kun muddatga taqdim etiladi va ushbu muddat davomida Qarz oluvchi tomonidan qaytarilishi kerak. ‎2.3. Qarz summasi Qarz oluvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti “boshqa daromadlar turlariga kirim qilish” gʻazna hisobvaragʻiga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining toʻlov kunidagi kursi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida mablagʻ kiritish yoʻli bilan qaytariladi. ‎2.4. Agar Qarz oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida boʻlsa, qarz mablagʻi xorijdagi muassasaning kassasiga (hisobvaragʻiga) qarz summasi olingan valyutada qaytariladi. ‎‎ ‎3. TARAFLAR JAVOBGARLIGI ‎ ‎‎3.1. Ushbu Shartnomaning majburiyatlarini bajarmaganlik yoki lozim darajada bajarmaganligi uchun taraflar Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga v� ushbu Shartnomaning shartlariga muvofiq javob beradilar. ‎3.2. Agar qarz summasi belgilangan muddat ichida qaytarilmagan taqdirda, konsullikning mansabdor shaxsi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida ijro xati yuboradi, ijro xati boʻyicha qarzdorlikni undirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soʻzsiz amalga oshiriladi. ‎3.3. Konsullikning mansabdor shaxsi ijro xati boʻyicha qarzdorlikni majburiy undirish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi tomonidan amalga oshiriladi. ‎‎ ‎4. FORS-MAJOR ‎ ‎‎4.1. Taraflarning birontasi ham boshqa tarafning oldida ushbu Shartnoma boʻyicha qolgan majburiyatlarni taraflarning erki va istagidan tashqari paydo boʻlgan va ularni oldindan koʻra bilish yoki bartaraf etish mumkin boʻlmagan quyidagi holatlarda majburiyatlardan ozod qilinadi: hukumat tomonidan taqiqlanish, fuqarolik tartibsizliklari, yuqumli kasalliklarning keng tarqalishi, qamal holati, eksport yoki import operatsiyalarining hukumat tomonidan taqiqlanishi, zilzila, suv toshqini, yongʻin yoki boshqa tabiiy ofatlar. ‎Shu bilan birga, Shartnoma boʻyicha majburiyatlarni ijro etish muddati bunday holatlar va ularning oqibatlari muddatiga mutanosib ravishda kechiktiriladi. ‎4.2. Ushbu Shartnomaning 4.1-bandida koʻrsatilgan holatlar yuz berganda, bir taraf 10 kun muddat ichida ikkinchi tarafga yozma xabar berishga majburdir. ‎4.3. Vakolatli davlat organi tomonidan berilgan hujjat, favqulodda vaziyatning mavjudligini va davomiyligini yetarli darajada tasdiqlaydi. ‎‎ ‎5. YAKUNLOVChI QOIDALAR ‎ ‎‎5.1. Ushbu Shartnoma taraflar tomonidan imzolangan kundan boshlab kuchga kiradi va oʻz zimmasiga olgan majburiyatlar toʻliq bajarilgunicha amal qiladi. ‎5.2. Shartnomaga kiritilishi lozim boʻlgan barcha oʻzgartirish va qoʻshimchalar faqat yozma ravishda amalga oshirilib, taraflar imzolaganidan soʻng haqiqiy deb eʼtirof etiladi. Taraflarning tegishli qoʻshimcha bitimlari ushbu Shartnomaning ajralmas qismi hisoblanadi. ‎5.3. Ushbu Shartnomaga oid, lekin Shartnomaga kiritilmagan holatlar Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchiligi asosida hal etiladi. ‎5.4. Ushbu Shartnoma taraflar uchun bir hil yuridik kuchga ega boʻlgan ikki nusxada tayyorlandi. ‎‎ ‎6. TARAFLARNING POChTA MANZILLARI, TOʻLOV REKVIZITLARI VA IMZOLARI: ‎ ‎‎Qarz oluvchi: ‎Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi ‎ _____________________________________________‎ ‎(F.I.O.) ‎ ‎Pochta manzili: _______________________________ ‎____________________________________________ Qarz beruvchi: ‎_________________________________________dagi ‎(xorijiy davlat) ‎Oʻzbekiston Respublikasining ‎xorijiy muassasasi ‎ ‎‎Pochta manzili: _______________________________ ‎_____________________________________________ ‎‎(Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashash joyi) ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining Gʻaznachilik hisobvaragʻi: ‎‎Pasport seriyasi va raqami ‎_____ _________________ ‎Kim tomonidan berilgan _______________________ ‎ ___________________________________________ ‎ ‎JShShIR (STIR) _____________________________ ‎ ‎_______________________________________ ‎ ‎Oʻzbekiston Respublikasi xorijiy ‎ muassasasining hisobvaragʻi: ‎‎_____________________________________________ ‎ ‎Bank nomi: ___________________________________ ‎‎___________________ ‎‎___________ ‎‎___________________ ___________ ‎‎(Qarz oluvchining F.I.O.) ‎‎(imzo) ‎‎(Konsulning F.I.O.) ‎‎‎‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ M.Oʻ.‎

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

‎ ‎ IJRO XATI‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ shahri (__________________________________) ‎ ‎ ‎‎(Xorijiy muassasa joylashgan davlat) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Men ________________________________, _____________________________dagi Oʻzbekiston Respublikasi ‎‎(F.I.O.) (xorijiy davlat)‎‎ ‎ ‎‎xorijiy muassasasining rahbari, Oʻzbekiston Respublikasi Konsullik ustavining 20-moddasi , “Notariat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 76 — 80-moddalariga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil “___”________ da ____-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan 20__ yil “__”______da tuzilgan notarial tasdiqlangan bitimga tenglashtirilgan ___-son qarz shartnomasidagi qarzdor Oʻzbekiston Respublikasi _________ shahri ___________ koʻchasi ____-uy ____-xonadon manzilida yashovchi, pasport raqami _______, JShShIR (STIR) _______, “___” ________ _____ yilda tugʻilgan, ish joyi _____________________, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi ____________________dan, Oʻzbekiston Respublikasi 100000, Toshkent shahri, Amir Temur shoh koʻchasi, 3-uyda joylashgan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi foydasiga toʻlanmagan umumiy miqdori ___________ _________________________________________ soʻm miqdoridagi qarzdorlikni ‎ ‎‎(raqamlar va soʻz bilan) ‎ ‎ ‎‎mazkur ijro xati asosida Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti “boshqa daromadlar turlariga kirim qilish” gʻazna hisobvaragʻi: ________________________________ga undirib berilishini soʻrayman. ‎Mazkur ijro xati ________________________________________ da amalga oshirilgan va ____________-son ‎ ‎‎(sana yozuv bilan kiritiladi) ‎ ‎ ‎‎reyestr raqami bilan roʻyxatdan oʻtgan. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xorijiy muassasaning muhri va rahbarining imzosi ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 12-aprel,

201-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 12.04.2021-y., 09/21/201/0322-son, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz