UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 14-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 14 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, педагогик таълим соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ушбу Институт фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан, Институтни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)ни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим мазмуни ва сифатини ошириш, рақобатбардош, юқори билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли педагоглар тайёрлашда самарадор бўлган педагогик таълим инновацион кластерларини жорий қилиш;

тарбия ва ўқитиш методикалари, ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган, ўз касбига садоқатли юқори малакали профессионал педагог кадрлар тайёрлаш;

илғор хорижий тажриба асосида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва фан дастурларини бўлажак педагогларда фаоллик ва ирода, етакчилик, онг ва ўзини англаш, мустақил фикрлаш, қарор қабул қилиш каби кўникмаларни шакллантиришни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш;

таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг интеграциясини таъминлаш;

ўқув ва илмий лабораторияларни халқаро стандартларга мос келадиган замонавий қурилмалар ҳамда асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали самарадорлиги юқори бўлган илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;

педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, педагогик маҳоратни ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланиш ҳамда уларда замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини қўллаш борасидаги малака ва кўникмаларни доимий ривожлантириб боришнинг тизимли чораларини белгилаш;

халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;

талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш ва ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш механизмларини шакллантириш;

педагогика соҳасидаги ўқув адабиётлари мазмуни ва сифатини мониторинг қилиш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланишни кенгайтириш, кутубхона фондларини мунтазам равишда янгилаб бориш.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш;

илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

ўқувчиларни педагогик касбига йўналтириш мақсадида Тошкент вилоятидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришга йўналтирилган таянч умумий ўрта таълим мактабларидан 10 тасида 3-4-синф ўқувчилари учун «Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар», 8-9-синф ўқувчилари учун «Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар», 10-11-синф ўқувчилари учун «Педагогик синфлар» ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларига зарур ўзгартиришлар киритсин;

умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;

б) Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институт битирувчилари Тошкент вилоятидаги мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик фаолиятини олиб бориши учун тегишли шароитлар яратиш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси 53-уй манзилида жойлашган 8-сон умумий ўрта таълим ҳамда Чирчиқ шаҳри, Истиқбол кўчаси, 22а-уй манзилида жойлашган 30-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари иштирокида Институтнинг педагогик таълим инновацион кластери (кейинги ўринларда — Кластер) фаолиятини йўлга қўйсин.

Белгилансинки:

Институт Кластердаги таълим муассасалари таълим жараёнининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни ташкил этади;

Институт Кластердаги таълим муассасалари таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш имкониятини берадиган ўзаро муҳокама майдонини яратади;

Институт ҳар йили Кластерда иштирок этаётган умумий ўрта таълим муассасаларида иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида кимё, биология, физика, математика ва бошқа фанлардан олимпиадалар ўтказади;

Кластерда иштирок этаётган таълим муассасаларининг амалдаги молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.

6. Институтга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Кластер доирасида малака талаблари, ўқув режа, фан дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш ҳуқуқи берилсин.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) уч ой муддатда:

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан «Технологик таълим» бакалавриат таълим йўналиши учун замонавий ускуналар, жиҳозлар, шунингдек, етарли хом ашё билан таъминланган ўқув устахонаси ҳамда ўқув лабораториясини ташкил этсин;

Институтга педагог кадрлар тайёрловчи республиканинг бошқа олий таълим муассасалари талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ёш педагоглар жамоат бирлашмасини ташкил этишга кўмаклашсин;

Институтда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлашни таъминласин;

б) Институт билан биргаликда:

Институт ҳузурида ташкил этилган Тошкент ва Чиноз туманидаги техникумларда (кейинги ўринларда — Техникумлар) рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида икки ой муддатда таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин;

танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, интеллектуал етук кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин;

Техникумларнинг тегишли таълим дастурларини олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда хорижий давлатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришни таъминласин;

в) «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловларида иштирок этиб ғолиб бўлган номзодларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура ва магистратурага ўқишга юбориш чораларини кўрсин.

8. Қуйидагиларни Институт томонидан мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилсин:

таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;

иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;

хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда кундузги ва сиртқи таълим шаклида «Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)», «Туризм соҳасида хизматлар технологияси ва уларни ташкил этиш», «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)», «Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида таклифларни ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари лойиҳасига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарорнинг 9-бандида қайд этилган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун Институтда туризм факультети фаолиятини йўлга қўйсин ва уни малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг асосий ҳудудида 400 ўринли талабалар турар жойи биносини қуриш ҳамда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Ломоносов кўчаси, 1-уй ҳамда Бобур кўчаси, 22-уй манзилларида жойлашган ўқув биноларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2022 — 2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

Белгилансинки, Институтни замонавий ўқув ҳамда илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ишлари халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

12. Институтга профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар контингентининг ошиши муносабати билан қўшимча равишда 2 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 213-сон қарорига ИЛОВА

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р Кўрсаткич (индикатор) номи Ўлчов бирлиги Амалдаги кўрсаткич 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й. 2025 й. I. Таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш 1. Хорижий мутахассислар, олимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида онлайн маърузалар ташкил қилиш. онлайн маърузалар сони 5 15 20 25 35 50 2. Жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари (double degree, joint degree) асосида кадрлар тайёрлаш. қўшма таълим дастурлари сони - 2 3 4 4 5 3. Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш. вебинарлар сони 5 6 8 10 12 15 4. Хорижий тиллар бўйича бакалавриат таълим йўналишларида IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш. фоиз 25 30 45 50 65 75 5. Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш. фанлар сони 21 25 35 40 50 70 6. Ҳамкор таълим муассасалари ва ташкилотларда кафедра филиалларини ташкил этиш. кафедралар филиаллари сони 8 15 18 23 25 30 7. Институт ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши салмоғини ошириш. фоиз (битирувчи талабалар сонига нисбатан) 46 60 75 85 90 100 II. Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш 8. Институт илмий салоҳиятини ошириш (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши). фоиз (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 35 38 41 45 48 50 9. Институтда тайёрланаётган диссертациялар ҳимояси салмоғини ошириш (PhD, DSc). илмий-педагогик кадрлар сони 2 9 15 20 30 40 10. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида эълон қилинган амалий, инновацион, фундаментлар лойиҳалар танловларида профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш. илмий дастурлар доирасида жалб қилинган маблағлар (млн сўмда) 420 470 500 550 600 750 11. Институт кафедраларига илмий лойиҳалар ва хорижий грантларни жалб этиш. тадқиқотлар сони 1 2 4 5 6 8 12. Институт профессор-ўқитувчиларининг Scopus, Web of Science каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаси ва юқори импакт-факторли илмий журналларда илмий мақолаларни нашр этиш. индексланувчи журналлардаги мақолалар сони 45 50 75 100 120 150 13. Олий аттестация комиссияси илмий журналларида мақолалар чоп этиш. мақолалар сони 100 150 230 280 350 420 14. Республика ва халқаро миқёсидаги илмий конференцияларни ўтказиш. конференциялар сони 1 3 4 6 6 7 III. Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш 15. Профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкил этиш. профессор-ўқитувчилар сони 128 143 172 175 185 210 16. Профессор-ўқитувчилар ҳамда кафедра мудирларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларига тузилган шартномалар асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш. профессор-ўқитувчилар сони 8 12 25 28 32 38 17. IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш. профессор-ўқитувчилар сони 5 15 25 40 75 90 IV. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш 18. Жаҳоннинг ТОП-1000 талигига кирган хорижий олий таълим муассасаларида PhD илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш. хорижий профессор-ўқитувчилар сони 1 5 12 15 25 40 19. Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида турли хил халқаро жамғармалар ва грантлар орқали малакасини ошириш ҳамда стажировкага юбориш. Стажировка ва малака оширишга юбориладиган ёш олим ва педагоглар сони 5 10 12 15 18 20 20. Халқаро симпозиум ва конференцияларда профессор-ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш. жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар сони 6 10 15 18 25 30 V. Институт моддий-техника базасини ривожлантириш 21. Аудиторияларни видеокузатув камералари билан жиҳозлаш. фоиз (умумий аудитория фондига нисбатан) - 80 100 100 100 100 22. Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш. фоиз (умумий аудитория фондига нисбатан) 50 65 75 100 100 100 23. Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги симсиз Интернет жаҳон ахборот (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш. фоиз (ўқув ва бошқарув бинолари умумий майдонига нисбатан) 17 50 85 100 100 100

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 14 апрель,

213-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 09/21/213/0330-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Pedagogik taʼlim sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-fevraldagi PQ-4623-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, pedagogik taʼlim sohasi uchun raqobatbardosh kadrlar tayyorlash, taʼlim sifatini oshirish, sohaga ilgʻor taʼlim texnologiyalarini joriy qilish, zamonaviy bilim va pedagogik texnologiyalarni qoʻllash koʻnikmalariga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislar tayyorlashning samarali tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi hamda Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining (keyingi oʻrinlarda — Institut) ushbu Institut faoliyatini yanada takomillashtirish, shu jumladan, Institutni 2025-yilgacha rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari (indikatorlari)ni belgilash toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:

taʼlim mazmuni va sifatini oshirish, raqobatbardosh, yuqori bilim va koʻnikmalarga ega oliy maʼlumotli pedagoglar tayyorlashda samarador boʻlgan pedagogik taʼlim innovatsion klastyerlarini joriy qilish;

tarbiya va oʻqitish metodikalari, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va xorijiy tillarni puxta oʻzlashtirgan, taʼlim jarayonida zamonaviy pedagogik texnologiyalarni qoʻllash koʻnikmalariga ega boʻlgan, oʻz kasbiga sadoqatli yuqori malakali professional pedagog kadrlar tayyorlash;

ilgʻor xorijiy tajriba asosida pedagogika taʼlim sohasining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha oʻquv reja va fan dasturlarini boʻlajak pedagoglarda faollik va iroda, yetakchilik, ong va oʻzini anglash, mustaqil fikrlash, qaror qabul qilish kabi koʻnikmalarni shakllantirishni nazarda tutgan holda takomillashtirish;

taʼlim jarayoniga raqamli texnologiyalarni joriy etish, axborot-kommunikatsiya va taʼlim texnologiyalarining integratsiyasini taʼminlash;

oʻquv va ilmiy laboratoriyalarni xalqaro standartlarga mos keladigan zamonaviy qurilmalar hamda asbob-uskunalar bilan jihozlash orqali samaradorligi yuqori boʻlgan ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirish;

pedagog kadrlarning ilmiy salohiyati, kasbiy va malakaviy bilim darajasini uzluksiz rivojlantirib borish mexanizmlarini joriy etish, pedagogik mahoratni rivojlantirishda xorijiy oliy taʼlim muassasalarining ilgʻor tajribasidan keng foydalanish hamda ularda zamonaviy axborot-kommunikatsiya va taʼlim texnologiyalarini qoʻllash borasidagi malaka va koʻnikmalarni doimiy rivojlantirib borishning tizimli choralarini belgilash;

xalqaro baholash dasturlari (PISA, TIMSS, PIRLS) va STEAM standartlaridan foydalanish, aniq va tabiiy fanlarni oʻqitish va baholashning zamonaviy shakllari, metodlari va texnologiyalarini joriy etish hamda ushbu bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan pedagoglarini tayyorlash;

xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda qoʻshma taʼlim dasturlari asosida kadrlar tayyorlashni rivojlantirish;

talabalar amaliyotini maqsadli tashkil etish va ishga joylashishiga har tomonlama koʻmaklashish mexanizmlarini shakllantirish;

pedagogika sohasidagi oʻquv adabiyotlari mazmuni va sifatini monitoring qilish, xorijiy adabiyotlardan qoʻshimcha yoki muqobil oʻquv adabiyotlari sifatida foydalanishni kengaytirish, kutubxona fondlarini muntazam ravishda yangilab borish.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutini 2025-yilgacha rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari (indikatorlari) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

taʼlim sohasida yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini sifat jihatidan tubdan takomillashtirish;

ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligi va natijadorligini oshirish;

Institut pedagog kadrlarining bilim va malaka, kasbiy tayyorgarlik darajasini hozirgi kun talablari asosida oshirish;

xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikni rivojlantirish, Institutning xalqaro miqyosdagi raqobatbardoshligini taʼminlash;

Institut moddiy-texnika bazasini rivojlantirish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi:

a) 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab:

oʻquvchilarni pedagogik kasbiga yoʻnaltirish maqsadida Toshkent viloyatidagi xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrishga yoʻnaltirilgan tayanch umumiy oʻrta taʼlim maktablaridan 10 tasida 3-4-sinf oʻquvchilari uchun “Oʻqish va matematik savodxonlik boʻyicha sinflar”, 8-9-sinf oʻquvchilari uchun “Matematik va tabiiy fanlar savodxonligi boʻyicha sinflar”, 10-11-sinf oʻquvchilari uchun “Pedagogik sinflar” tashkil etsin va Institut taklifi asosida dars jarayoniga taʼsir etmagan holda tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining oʻquv rejalariga zarur oʻzgartirishlar kiritsin;

umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida Institut talabalari amaliyotini samarali tashkil etish uchun tegishli shart-sharoitlar yaratilishini taʼminlasin;

b) Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda Institut bitiruvchilari Toshkent viloyatidagi maktabgacha hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida pedagogik faoliyatini olib borishi uchun tegishli sharoitlar yaratish choralarini koʻrsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi va Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda Toshkent viloyati, Chirchiq shahri, Sh. Rashidov koʻchasi 53-uy manzilida joylashgan 8-son umumiy oʻrta taʼlim hamda Chirchiq shahri, Istiqbol koʻchasi, 22a-uy manzilida joylashgan 30-son koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan davlat maktabgacha taʼlim muassasalari ishtirokida Institutning pedagogik taʼlim innovatsion klasteri (keyingi oʻrinlarda — Klaster) faoliyatini yoʻlga qoʻysin.

Belgilansinki:

Institut Klasterdagi taʼlim muassasalari taʼlim jarayonining oʻzaro muvofiqligini taʼminlash boʻyicha hamkorlikni tashkil etadi;

Institut Klasterdagi taʼlim muassasalari taʼlim jarayoni uzluksizligini taʼminlash imkoniyatini beradigan oʻzaro muhokama maydonini yaratadi;

Institut har yili Klasterda ishtirok etayotgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida iqtidorli yoshlarni aniqlash maqsadida kimyo, biologiya, fizika, matematika va boshqa fanlardan olimpiadalar oʻtkazadi;

Klasterda ishtirok etayotgan taʼlim muassasalarining amaldagi moliyalashtirish tartibi saqlab qolinadi.

6. Institutga Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda kadrlar buyurtmachilari takliflari asosida Klaster doirasida malaka talablari, oʻquv reja, fan dasturlarini mustaqil ishlab chiqish, tasdiqlash va joriy etish huquqi berilsin.

2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Institutda oʻquv dasturlari oʻzaro yaqin boʻlgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha asosiy va qoʻshimcha mutaxassislik (kvalifikatsiya) berish tizimi yoʻlga qoʻyilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:

a) uch oy muddatda:

Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan “Texnologik taʼlim” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi uchun zamonaviy uskunalar, jihozlar, shuningdek, yetarli xomashyo bilan taʼminlangan oʻquv ustaxonasi hamda oʻquv laboratoriyasini tashkil etsin;

Institutga pedagog kadrlar tayyorlovchi respublikaning boshqa oliy taʼlim muassasalari talabalarini ixtiyoriylik asosida birlashtiradigan yosh pedagoglar jamoat birlashmasini tashkil etishga koʻmaklashsin;

Institutda yangi avlod darsliklari va oʻquv qoʻllanmalari turkumini amalga oshirilayotgan taʼlim sohasidagi islohotlarni inobatga olib, xorijiy olimlar va mutaxassislarni jalb etgan holda tayyorlashni taʼminlasin;

b) Institut bilan birgalikda:

Institut huzurida tashkil etilgan Toshkent va Chinoz tumanidagi texnikumlarda (keyingi oʻrinlarda — Texnikumlar) raqobatbardosh kadrlar tayyorlashni taʼminlash maqsadida ikki oy muddatda taʼlim jarayoni uchun zarur moddiy-texnika, oʻquv-metodik bazani yaratish va oʻquv jarayoniga yuqori ish tajribasiga ega boʻlgan amaliyotchi mutaxassislarni jalb etish choralarini koʻrsin;

tanlangan mutaxassislik boʻyicha zamonaviy talablarga javob beruvchi, puxta bilim, amaliy koʻnikma va malakaga, yuksak maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlgan, intellektual yetuk kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻysin;

Texnikumlarning tegishli taʼlim dasturlarini oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari va amaliyotchilarni jalb etgan holda xorijiy davlatlar tajribalaridan kelib chiqqan holda takomillashtirib borishni taʼminlasin;

v) “El-yurt umidi” jamgʻarmasi bilan birgalikda Institut professor-oʻqituvchilari va talabalaridan “El-yurt umidi” jamgʻarmasi stipendiya tanlovlarida ishtirok etib gʻolib boʻlgan nomzodlarni xorijiy davlatlarning yetakchi oliy taʼlim muassasalari hamda ilmiy markazlariga doktorantura va magistraturaga oʻqishga yuborish choralarini koʻrsin.

8. Quyidagilarni Institut tomonidan mustaqil ravishda amalga oshirish huquqi berilsin:

taʼlimning uzluksizligi va izchilligini taʼminlashni hisobga olgan holda, Institut huzuridagi texnikumning oʻquv-metodik jarayonini muvofiqlashtirish, uning tuzilmasini, oʻquv reja va dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash, toʻlov-kontrakt asosidagi qabul parametrlarini belgilash;

ish beruvchilar talablarini inobatga olgan holda oʻquv rejalaridagi nazariy taʼlim ulushini qisqartirish hisobiga amaliy mashgʻulotlar hajmini oshirish, haftada bir kunlik amaliyot tajribasini qoʻllash;

xorijiy mutaxassislarni konsultant, maslahatchi va oʻqituvchilar sifatida jalb qilish va ularga mehnat bozorining amaldagi konyunkturasini hisobga olgan holda, Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan oylik maosh hamda boshqa toʻlovlarni belgilash va toʻlash.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda ikki hafta muddatda 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Institutda kunduzgi va sirtqi taʼlim shaklida “Turizm (faoliyat yoʻnalishlari boʻyicha)”, “Turizm sohasida xizmatlar texnologiyasi va ularni tashkil etish”, “Gid hamrohligi va tarjimonlik faoliyati (tillar boʻyicha)”, “Mehmonxona xoʻjaligini tashkil etish va boshqarish” bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kadrlar tayyorlash maqsadida takliflarni har yili belgilangan tartibda tasdiqlanadigan respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish parametrlari loyihasiga kiritsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2021-yil 1-sentabrga qadar mazkur qarorning 9-bandida qayd etilgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha taʼlim jarayonini samarali tashkil etish uchun Institutda turizm fakulteti faoliyatini yoʻlga qoʻysin va uni malakali professor-oʻqituvchilar bilan taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga asosan Institutning asosiy hududida 400 oʻrinli talabalar turar joyi binosini qurish hamda Toshkent viloyati, Chirchiq shahri, Lomonosov koʻchasi, 1-uy hamda Bobur koʻchasi, 22-uy manzillarida joylashgan oʻquv binolarini rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash va jihozlash loyihalari Oʻzbekiston Respublikasining 2022 — 2024-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga belgilangan tartibda kiritilishini taʼminlasin.

Belgilansinki, Institutni zamonaviy oʻquv hamda ilmiy laboratoriya uskunalari bilan jihozlash ishlari xalqaro moliya institutlari mablagʻlarini jalb qilgan holda amalga oshiriladi.

12. Institutga professor-oʻqituvchilar, xodimlar va talabalar kontingentining oshishi munosabati bilan qoʻshimcha ravishda 2 ta navbatchi yengil avtotransport vositalarini saqlashga limit ajratilsin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov hamda Toshkent viloyati hokimi D.A. Xidoyatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-apreldagi 213-son qaroriga ILOVA

Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutini 2025-yilgacha rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari (indikatorlari)

T/r Koʻrsatkich (indikator) nomi Oʻlchov birligi Amaldagi koʻrsatkich 2021-y. 2022-y. 2023-y. 2024-y. 2025-y. I. Taʼlim sohasida yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini sifat jihatidan tubdan takomillashtirish 1. Xorijiy mutaxassislar, olimlar hamda professor-oʻqituvchilar ishtirokida onlayn maʼruzalar tashkil qilish. onlayn maʼruzalar soni 5 15 20 25 35 50 2. Jahonning yetakchi oliy taʼlim muassasalari bilan q�shma taʼlim dasturlari (double degree, joint degree) asosida kadrlar tayyorlash. qoʻshma taʼlim dasturlari soni - 2 3 4 4 5 3. Xorijiy hamkor oliy taʼlim muassasalari bilan mutaxassislik fanlari boʻyicha vebinarlar tashkil qilish. vebinarlar soni 5 6 8 10 12 15 4. Xorijiy tillar boʻyicha bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarida IELTS, TOEFL, CEFR va boshqa sertifikatlarga ega boʻlgan talabalar sonini oshirish. foiz 25 30 45 50 65 75 5. Mutaxassislik fanlari boʻyicha xorijiy tillarda oʻqitiladigan fanlar sonini oshirish. fanlar soni 21 25 35 40 50 70 6. Hamkor taʼlim muassasalari va tashkilotlarda kafedra filiallarini tashkil etish. kafedralar filiallari soni 8 15 18 23 25 30 7. Institut huzuridagi akademik litsey bitiruvchilarining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi salmogʻini oshirish. foiz (bitiruvchi talabalar soniga nisbatan) 46 60 75 85 90 100 II. Ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligi va natijadorligini oshirish 8. Institut ilmiy salohiyatini oshirish (ilmiy darajaga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar ulushi). foiz (professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 35 38 41 45 48 50 9. Institutda tayyorlanayotgan dissertatsiyalar himoyasi salmogʻini oshirish (PhD, DSc). ilmiy-pedagogik kadrlar soni 2 9 15 20 30 40 10. Davlat ilmiy-texnika dasturlari doirasida eʼlon qilingan amaliy, innovatsion, fundamentlar loyihalar tanlovlarida professor-oʻqituvchilarning faol ishtirokini taʼminlash. ilmiy dasturlar doirasida jalb qilingan mablagʻlar (mln soʻmda) 420 470 500 550 600 750 11. Institut kafedralariga ilmiy loyihalar va xorijiy grantlarni jalb etish. tadqiqotlar soni 1 2 4 5 6 8 12. Institut professor-oʻqituvchilarining Scopus, Web of Science kabi xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazasi va yuqori impakt-faktorli ilmiy jurnallarda ilmiy maqolalarni nashr etish. indekslanuvchi jurnallardagi maqolalar soni 45 50 75 100 120 150 13. Oliy attestatsiya komissiyasi ilmiy jurnallarida maqolalar chop etish. maqolalar soni 100 150 230 280 350 420 14. Respublika va xalqaro miqyosidagi ilmiy konferensiyalarni oʻtkazish. konferensiyalar soni 1 3 4 6 6 7 III. Institut pedagog kadrlarining bilim va malaka, kasbiy tayyorgarlik darajasini hozirgi kun talablari asosida oshirish 15. Professor-oʻqituvchilarning belgilangan muddatlarda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtishlarini tashkil etish. professor-oʻqituvchilar soni 128 143 172 175 185 210 16. Professor-oʻqituvchilar hamda kafedra mudirlarini hamkor xorijiy oliy taʼlim muassasalariga tuzilgan shartnomalar asosida malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. professor-oʻqituvchilar soni 8 12 25 28 32 38 17. IELTS, TOEFL, CEFR va boshqa sertifikatlarga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar sonini oshirish. professor-oʻqituvchilar soni 5 15 25 40 75 90 IV. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikni rivojlantirish, Institutning xalqaro miqyosdagi raqobatbardoshligini taʼminlash 18. Jahonning TOP-1000 taligiga kirgan xorijiy oliy taʼlim muassasalarida PhD ilmiy darajasiga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilarni jalb qilish. xorijiy professor-oʻqituvchilar soni 1 5 12 15 25 40 19. Yosh olim va pedagoglarni yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalarida turli xil xalqaro jamgʻarmalar va grantlar orqali malakasini oshirish hamda stajirovkaga yuborish. Stajirovka va malaka oshirishga yuboriladigan yosh olim va pedagoglar soni 5 10 12 15 18 20 20. Xalqaro simpozium va konferensiyalarda professor-oʻqituvchilarning ishtirokini taʼminlash. jalb etiladigan professor-oʻqituvchilar soni 6 10 15 18 25 30 V. Institut moddiy-texnika bazasini rivojlantirish 21. Auditoriyalarni videokuzatuv kameralari bilan jihozlash. foiz (umumiy auditoriya fondiga nisbatan) - 80 100 100 100 100 22. Auditoriyalarni zamonaviy multimedia vositalari bilan jihozlash. foiz (umumiy auditoriya fondiga nisbatan) 50 65 75 100 100 100 23. Oʻquv va boshqaruv binolarini yuqori tezlikdagi simsiz Internet jahon axborot (Wi-Fi) tarmogʻi bilan taʼminlash. foiz (oʻquv va boshqaruv binolari umumiy maydoniga nisbatan) 17 50 85 100 100 100

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 14-aprel,

213-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.04.2021-y., 09/21/213/0330-son)

lex.uz