📅 2021-yil 13-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 13-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 13 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ва Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини ташкил этиш тўғрисида
Қорақалпоқ халқининг атоқли шоири ва адиби Бердақ ҳамда улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг номини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат марказининг:
Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейини (кейинги ўринларда – музей) давлат муассасаси шаклида;
Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини (кейинги ўринларда — уй-музей) «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Нукус шаҳар, Ч. Абдиров кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари мол-мулки ва бошқа моддий бойликлари билан биргаликда бир ой муддатда музейга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.
3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳар, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда — объект) «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилишини;
объектга уй-музей текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини;
Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 157а-уй манзилидаги бинова иншоотлар (собиқ банк биноси) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда музей низоми ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
музей ва уй-музейнинг штатлар жадвали белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда улар малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
музей ва уй-музейга замонавий интерфаол ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини;
музей ва уй-музейда маданий-маърифий тадбирлар, тегишлича Бердақ ва Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этилишини таъминласин;
б) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда музей ва уй-музейга сайёҳларни кенг жалб этсин.
5. Қуйидагилар музейни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағлари;
ўз фаолиятидан тушадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Белгилаб қўйилсинки:
а) музей фаолиятини ташкил этиш ва сақлаш харажатларини молиялаштириш 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилади;
б) уй-музей биносини таъмирлаш, жиҳозлаш ва ҳудудини ободонлаштириш, музей экспозициясини яратиш билан боғлиқ харажатлар — Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;
уй-музейни сақлаш харажатлари — Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, музейнинг ўз даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
в) музей ва уй-музейга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи тўлаш — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музей ва уй-музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига музей ва уй-музей фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, маданият вазири О.А. Назарбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев, Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорида :
а) 2-илова (2017 — 2027 йилларда янги ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхати)га:
1-позициядан сўнг қуйидаги мазмундаги 1 1 -позиция қўшилсин:
« 1 1 . Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи Нукус шаҳри »;
б) 4-позициядан сўнг қуйидаги мазмундаги 4 1 -позиция қўшилсин:
« 4 1 . Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи («Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида) Самарқанд шаҳри »;
б) 4-илова (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати)нинг «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар» бўлимига:
а) 2-позициясидан сўнг қуйидаги мазмундаги 2 1 -позиция қўшилсин:
« 2 1 . Бердақ номидаги Қоракалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи Нукус шаҳри »;
б) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 10. «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг қуйидаги бўлим ва филиаллари: Самарқанд шаҳри Иштихон туман тарихи музейи Иштихон шаҳри Каттақўрғон шаҳар тарихи музейи Каттақўрғон шаҳри Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси Самарқанд шаҳри Пахтачи туман тарихи музейи Пахтачи тумани Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи Самарқанд шаҳри Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи Самарқанд шаҳри Самарқанд шаҳар тарихи «Афросиёб» музейи Самарқанд шаҳри Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейи Самарқанд шаҳри Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи Қўшработ тумани Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи Самарқанд шаҳри ».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Маданият марказлари тўғрисида намунавий низомнинг 30-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«30. Марказлар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади ва тугатилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарори билан тасдиқланган Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида, қоида тариқасида, театр ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакилларидан иборат бўлган Бадиий кенгаш тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига киритиш»;
б) 29-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«29. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Бадиий кенгаш ташкил этилади, унинг низоми ва таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда камида уч йилда бир марта янгилаб турилади.
Бадиий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг буйруғи билан тасдиқланган низом асосида иш юритади.
Бадиий кенгашга директор раислик қилади. Бадиий кенгаш 9 — 17 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг аъзолари театр ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакилларидан иборат бўлади»;
в) 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бадиий кенгаш тўғрисидаги низом талабларини бажармаган тақдирда».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 апрель,
206-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Berdaq nomidagi Qoraqalpoq adabiyoti tarixi davlat muzeyi va Mahmudxoʻja Behbudiy uy-muzeyini tashkil etish toʻgʻrisida
Qoraqalpoq xalqining atoqli shoiri va adibi Berdaq hamda ulugʻ alloma va jamoat arbobi Mahmudxoʻja Behbudiyning nomini abadiylashtirish, ularning hayoti va ijodini chuqur oʻrganish va targʻib qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Samarqand viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazining:
Berdaq nomidagi Qoraqalpoq adabiyoti tarixi davlat muzeyini (keyingi oʻrinlarda – muzey) davlat muassasasi shaklida;
Mahmudxoʻja Behbudiy uy-muzeyini (keyingi oʻrinlarda — uy-muzey) “Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonasi filiali sifatida tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Berdaq nomidagi Qoraqalpoq davlat universitetining Nukus shahar, Ch. Abdirov koʻchasi, 1-uy manzilida joylashgan bino va inshootlari mol-mulki va boshqa moddiy boyliklari bilan birgalikda bir oy muddatda muzeyga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berilishini taʼminlasin.
3. Samarqand viloyati hokimligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Madaniyat vazirligi bilan birgalikda Samarqand shahar, Mirsaid Baraka koʻchasi, 47-uy manzilida joylashgan bino va inshootlar (keyingi oʻrinlarda — obyekt) “Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonasiga operativ boshqaruv huquqi asosida tekin berilishini;
obyektga uy-muzey tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilishini;
Samarqand shahar, Spitamen koʻchasi, 157a-uy manzilidagi binova inshootlar (sobiq bank binosi) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish markazi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasiga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berilishini taʼminlasin.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Samarqand viloyati hokimligi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
bir oy muddatda muzey nizomi ishlab chiqilishi, tasdiqlanishi va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;
muzey va uy-muzeyning shtatlar jadvali belgilangan tartibda ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi hamda ular malakali kadrlar bilan toʻldirilishini;
muzey va uy-muzeyga zamonaviy interfaol axborot-kommunikatsiya texnologiyalari joriy etilishini;
muzey va uy-muzeyda madaniy-maʼrifiy tadbirlar, tegishlicha Berdaq va Mahmudxoʻja Behbudiyning hayoti va ijodiga bagʻishlangan davra suhbatlari, ijodiy uchrashuvlar tashkil etilishini taʼminlasin;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi bilan birgalikda muzey va uy-muzeyga sayyohlarni keng jalb etsin.
5. Quyidagilar muzeyni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjeti mablagʻlari;
oʻz faoliyatidan tushadigan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Belgilab qoʻyilsinki:
a) muzey faoliyatini tashkil etish va saqlash xarajatlarini moliyalashtirish 2021-yilda Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan amalga oshiriladi, 2022-yildan boshlab esa Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;
b) uy-muzey binosini taʼmirlash, jihozlash va hududini obodonlashtirish, muzey ekspozitsiyasini yaratish bilan bogʻliq xarajatlar — Samarqand viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga;
uy-muzeyni saqlash xarajatlari — Samarqand viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari, muzeyning oʻz daromadlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi;
v) muzey va uy-muzeyga shtat birliklarini ajratish hamda xodimlarga ish haqi toʻlash — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi muzeylar uchun belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi ikki oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Samarqand viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda muzey va uy-muzey ekspozitsiyasini muzey ashyolari bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hamda boshqa ommaviy axborot vositalariga muzey va uy-muzey faoliyatini keng yoritish tavsiya etilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov, madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi Q.R. Sariyev, Samarqand viloyati hokimi E.O. Turdimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 13-apreldagi 206-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2027-yillarda davlat muzeylari faoliyatini takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarorida :
a) 2-ilova (2017 — 2027-yillarda yangi tashkil etiladigan davlat muzeylari roʻyxati)ga:
1-pozitsiyadan soʻng quyidagi mazmundagi 1 1 -pozitsiya qoʻshilsin:
“ 1 1 . Berdaq nomidagi Qoraqalpoq adabiyoti tarixi davlat muzeyi Nukus shahri ”;
b) 4-pozitsiyadan soʻng quyidagi mazmundagi 4 1 -pozitsiya qoʻshilsin:
“ 4 1 . Mahmudxoʻja Behbudiy uy-muzeyi (“Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonasi filiali sifatida) Samarqand shahri ”;
b) 4-ilova (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan muzeylar, ularning filial va boʻlimlari roʻyxati)ning “Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlaridan moliyalashtiriladigan muzeylar” boʻlimiga:
a) 2-pozitsiyasidan soʻng quyidagi mazmundagi 2 1 -pozitsiya qoʻshilsin:
“ 2 1 . Berdaq nomidagi Qorakalpoq adabiyoti tarixi davlat muzeyi Nukus shahri ”;
b) 10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 10. “Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonasi hamda uning quyidagi boʻlim va filiallari: Samarqand shahri Ishtixon tuman tarixi muzeyi Ishtixon shahri Kattaqoʻrgʻon shahar tarixi muzeyi Kattaqoʻrgʻon shahri Mirzo Ulugʻbek muzeyi-majmuasi Samarqand shahri Paxtachi tuman tarixi muzeyi Paxtachi tumani Sadriddin Ayniy yodgorlik uy-muzeyi Samarqand shahri Samarqand viloyat oʻlkashunoslik muzeyi Samarqand shahri Samarqand shahar tarixi “Afrosiyob” muzeyi Samarqand shahri Oʻzbekiston Madaniyati tarixi davlat muzeyi Samarqand shahri Ergash Jumanbulbul oʻgʻli yodgorligi muzeyi Qoʻshrabot tumani Mahmudxoʻja Behbudiy uy-muzeyi Samarqand shahri ”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 264-son qarori bilan tasdiqlangan Madaniyat markazlari toʻgʻrisida namunaviy nizomning 30-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“30. Markazlar mulkdor yoki u vakil qilgan shaxs tomonidan yoxud vakolatli organning farmoyishi asosida tashkil etiladi va tugatiladi”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-apreldagi 329-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 8-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarida, qoida tariqasida, teatr va konsert-tomosha muassasasining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, badiiy rahbarlari, rejissorlari, taniqli ijodkorlar, madaniyat xodimlari, olimlar, mutaxassislar, madaniyat tashkilotlari assotsiatsiyalarining (uyushmalarining) vakillaridan iborat boʻlgan Badiiy kengash toʻgʻrisidagi nizomni va uning tarkibini tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga kiritish”;
b) 29-bandning birinchi — uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“29. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarida jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan Badiiy kengash tashkil etiladi, uning nizomi va tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi hamda kamida uch yilda bir marta yangilab turiladi.
Badiiy kengash Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlangan nizom asosida ish yuritadi.
Badiiy kengashga direktor raislik qiladi. Badiiy kengash 9 — 17 nafar aʼzodan iborat boʻladi, uning aʼzolari teatr va konsert-tomosha muassasasining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, badiiy rahbarlari, rejissorlari, taniqli ijodkorlar, madaniyat xodimlari, olimlar, mutaxassislar, madaniyat tashkilotlari assotsiatsiyalarining (uyushmalarining) vakillaridan iborat boʻladi”;
v) 30-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Badiiy kengash toʻgʻrisidagi nizom talablarini bajarmagan taqdirda”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 13-aprel,
206-son