UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 14-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 14 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 21 январдаги ПҚ-4960-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Давлат қўриқхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 1-иловада :

4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар), Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги техникуми, шунингдек, қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади»;

11-банднинг «г» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;

чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;

Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлга айланиб боришга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси талабларини бажариш доирасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ваколатли органи вазифасини амалга ошириш.»;

12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар қўллаш;»;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24. Қўмита тизими қуйидаги манбалар ҳисобидан:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Жамғарма маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари — Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўрмон хўжалиги техникуми — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Миллий табиат боғлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-овчилик хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари, Жамғарма маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали, Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;

«Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси — хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади»;

26-банддаги «давлат қўриқхоналари, давлат биосфера қўриқхонаси, биосфера резерватлари» сўзлари чиқариб ташлансин.

3. 2-иловада :

10-банднинг «д» кичик банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар қўллаш;»;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«20. Ўрмон инспекцияси ходимлари, хўжалик егерлари, миллий табиат боги инспекторлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматни ўташ даврида хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар билан таъминланадилар.».

4. 3-иловада :

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом»;

1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарма Қўмита миллий табиат боғлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда овчилик хўжаликларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида бошқарувни амалга оширади»;

8-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«миллий табиат боғлари ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;»;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда фаол иштирок этиш:»;

9-бандда :

«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«а) миллий табиат боғлари ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:»

«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ж) миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда фаол иштирок этиш соҳасида:

миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ҳамда машғулотларни ўтказиш тартиби ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш бўйича Қўмитага таклиф киритиш;»;

10-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«миллий табиат боғлари ҳудудларига кириш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;»;

13-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«миллий табиат боғлари, овчилик хўжалиги директорларининг илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўринбосарлар — бош нозирлар, бош ўрмонбегилар, бош бухгалтерларни хўжалик раҳбарларининг тавсиясига биноан Қўмита билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади».

5. 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

« Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг

Илмий кенгаш Директор Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари Директорнинг умумий ишлар ва тажриба станциялари бўйича ўринбосари Малака ошириш маркази 3 Илмий котиб 1 Иҳота ўрмонлари ва ўрмон мелиорацияси лабораторияси 5 (3) Бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш бўлими 2 Дархон илмий-тажриба станцияси Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик лабораторияси 4 (2) Ўрмон ва ўрмон мелиоратив тадбирларини механизациялаш лабораторияси 2 Қорақум илмий-тажриба станцияси Бош юрисконсульт 1 Доривор ўсимликлар деҳқончилиги лабораторияси 3 (1) Бухоро илмий-тажриба станцияси Кадрлар бўйича мутахассис 1 Ўрмонларни ҳимоя қилиш лабораторияси 3 (1) Қўқон илмий-тажриба станцияси Сертификатлаш ва маркетинг бўлими 2 Ўрмон тупроқшунослиги ва агрокимё лабораторияси 2 «In vitro» лабораторияси 6 (4) Пистачилик илмий-тажриба станцияси Ахборот-таҳлил бўлими 2 Марказий уруғчилик таҳлили лабораторияси 4 (2) Андижон филиали Ўрмон иқтисодиёти бўлими 2 Ҳудудий уруғчилик лабораториялари 8 (4) Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази Илмий кутубхона 1 (1) Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази

6. 5-иловада :

7-банддаги «Зангиота» сўзи «Тошкент» сўзи билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«21. Институтнинг хўжалик ҳисобидан олган даромадлари, шунингдек, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар ҳисобига тушадиган маблағлар институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, илмий ходимларни тайёрлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланади».

7. 6-илованинг 5-бандида :

«е» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«н» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ўрмон фонди ерларида (миллий табиат боғлари, овчилик, ўрмон ва ихтисослаштирилган хўжаликлар инспекторлари ва егерлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлардан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахсларга уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш жойи, телефон рақами кўрсатилган, паспортининг нусхаси, банк ҳисобварағи илова қилинган мурожаати асосида қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўлаш:»;

«т» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

«т) миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларини, шунингдек, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш»;

«у» кичик банд «мукофотлар» сўзидан кейин «бериш, шунингдек, байрам тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш» сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги «ч» кичик банд қўшилсин:

«ч) Жамғарма умумий тушумларининг 5 фоизи миқдорида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий ташкилотларга йўналтириш».

8. 7-иловада :

а) 2-бандда :

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 3-иловага;

Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 4-иловага»;

б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Бунда Қўмита марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун ойлик иш ҳақига (бериладиган устама маблағларини ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўланади»;

в) қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд қушилсин:

«8 1 . Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор Қўмита марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига, жумладан, ноқулай об-ҳаво ва табиий шароитда ишлаётган ўрмончиларнинг иш ҳақларига қўшимча 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.

Устаманинг аниқ миқдори ва уни бериш тартиби Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан белгиланади»;

г) Низомга 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш»;

д) Низомга 4-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 14 апрель,

215-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

Vazirlar Mahkamasining “Oʻrmon xoʻjaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2019-yil 20-martdagi PQ-4247-son va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻrmon xoʻjaligi sohasida ilm-fanni rivojlantirish va ilmiy-tadqiqot ishlarini ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 21-yanvardagi PQ-4960-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻrmon xoʻjaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 30-son, 734-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-apreldagi 215-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻrmon xoʻjaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “Davlat qoʻriqxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. 1-ilovada :

4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi, viloyatlar oʻrmon xoʻjaligi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar), Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti, Milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari boshqarmasi, “Oʻrmonloyiha” loyihalash instituti, Dorivor oʻsimliklarni yetishtirish va qayta ishlash ilmiy-ishlab chiqarish markazi, “Oʻrmonqurilish” davlat unitar korxonasi, “Oʻrmontexnoservis” davlat unitar korxonasi, Oʻrmon xoʻjaligi texnikumi, shuningdek, qoʻmita tizimiga kiruvchi boshqa tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita tizimiga kiruvchi tashkilotlar) Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining yagona tizimini tashkil etadi”;

11-bandning “g” kichik bandiga quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“respublikada choʻllanishning oldini olish, oʻrmonlarni qayta tiklash va ihota oʻrmonlarini koʻpaytirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasining choʻllanish va qurgʻoqchilikka qarshi kurashish boʻyicha xalqaro majburiyatlarini bajarish;

choʻllanish va qurgʻoqchilikka qarshi kurashish masalalari boʻyicha xalqaro va mintaqaviy tashkilotlar bilan samarali oʻzaro hamkorlikni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasida choʻllanish va qurgʻoqchilikka qarshi kurashish boʻyicha dastur va loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadigan vazirliklar, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari ishlarini muvofiqlashtirish;

Qattiq qurgʻoqchilikni boshdan kechirayotgan va (yoki) choʻlga aylanib borayotgan mamlakatlarda, ayniqsa, Afrikada choʻlga aylanib borishga qarshi kurash boʻyicha BMT Konvensiyasi talablarini bajarish doirasida Oʻzbekiston Respublikasining milliy vakolatli organi vazifasini amalga oshirish.”;

12-bandning oʻn ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“oʻrmon fondi hududlarida sodir etilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar uchun maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma yoki dalolatnomalar tuzish, huquqbuzarlarga nisbatan jarimalar qoʻllash;”;

24-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“24. Qoʻmita tizimi quyidagi manbalar hisobidan:

Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi markaziy apparati — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti va Jamgʻarma mablagʻlari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi, viloyatlar oʻrmon xoʻjaligi boshqarmalari — Jamgʻarma mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar;

Milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari boshqarmasi, Dorivor oʻsimliklarni yetishtirish va qayta ishlash ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Oʻrmon xoʻjaligi texnikumi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari, Jamgʻarma mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar;

Milliy tabiat bogʻlari, davlat oʻrmon xoʻjaliklari, davlat oʻrmon ishlab chiqarish korxonalari, dorivor oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat oʻrmon xoʻjaliklari, davlat oʻrmon-ovchilik xoʻjaliklari, ilmiy-tajriba stansiyalari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar mahalliy budjetlari, Jamgʻarma mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar;

Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti, Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot institutining Andijon filiali, Choʻl hududlarida oʻrmonchilikni rivojlantirish ilmiy markazi, Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish innovatsiya markazi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari, Jamgʻarma mablagʻlari, grantlar va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar;

“Oʻrmonloyiha” loyihalash instituti, “Oʻrmonqurilish” davlat unitar korxonasi, “Oʻrmontexnoservis” davlat unitar korxonasi — xoʻjalik faoliyatidan olinadigan daromadlar hisobidan moliyalashtiriladi”;

26-banddagi “davlat qoʻriqxonalari, davlat biosfera qoʻriqxonasi, biosfera rezervatlari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

3. 2-ilovada :

10-bandning “d” kichik bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“oʻrmon fondi hududlarida sodir etilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar uchun maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma yoki dalolatnomalar tuzish, huquqbuzarlarga nisbatan jarimalar qoʻllash;”;

20-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“20. Oʻrmon inspeksiyasi xodimlari, xoʻjalik egyerlari, milliy tabiat bogi inspektorlari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda xizmatni oʻtash davrida xizmat quroli, uning oʻq-dorilari va maxsus vositalar bilan taʼminlanadilar.”.

4. 3-ilovada :

ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari boshqarmasi toʻgʻrisida nizom”;

1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“1.Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon hoʻjaligi davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) Milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — Boshqarma)ning maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari, huquqlari va javobgarligini, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Boshqarma Qoʻmita milliy tabiat bogʻlari va boshqa muhofaza etiladigan tabiiy hududlar hamda ovchilik xoʻjaliklarini tashkil etish va muvofiqlashtirish sohasida boshqaruvni amalga oshiradi”;

8-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“milliy tabiat bogʻlari hamda ovchilik xoʻjaliklari faoliyatini tashkil etish va muvofiqlashtirish;”;

toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari uchun mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishda faol ishtirok etish:”;

9-bandda :

“a” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“a) milliy tabiat bogʻlari hamda ovchilik xoʻjaliklari faoliyatini tashkil etish va muvofiqlashtirish sohasida:”

“j” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“j) milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari uchun mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishda faol ishtirok etish sohasida:

milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari uchun mutaxassislarni qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv rejalari hamda mashgʻulotlarni oʻtkazish tartibi ishlab chiqilishida ishtirok etish;

tizimda faoliyat yuritayotgan xodimlarning xorijiy davlatlarda malakasini oshirish boʻyicha Qoʻmitaga taklif kiritish;”;

10-bandning oʻn uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“milliy tabiat bogʻlari hududlariga kirish va ilmiy tadqiqotlar olib borish huquqini beruvchi ruxsatnomalar berish;”;

13-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“milliy tabiat bogʻlari, ovchilik xoʻjaligi direktorlarining ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari, oʻrinbosarlar — bosh nozirlar, bosh oʻrmonbegilar, bosh buxgaltyerlarni xoʻjalik rahbarlarining tavsiyasiga binoan Qoʻmita bilan kelishgan holda lavozimga tayinlaydi va lavozimidan ozod qiladi”.

5. 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot institutining

Ilmiy kengash Direktor Direktorning ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Direktorning umumiy ishlar va tajriba stansiyalari boʻyicha oʻrinbosari Malaka oshirish markazi 3 Ilmiy kotib 1 Ihota oʻrmonlari va oʻrmon melioratsiyasi laboratoriyasi 5 (3) Buxgalteriya hisobi va rejalashtirish boʻlimi 2 Darxon ilmiy-tajriba stansiyasi Seleksiya, urugʻchilik va koʻchatchilik laboratoriyasi 4 (2) Oʻrmon va oʻrmon meliorativ tadbirlarini mexanizatsiyalash laboratoriyasi 2 Qoraqum ilmiy-tajriba stansiyasi Bosh yuriskonsult 1 Dorivor oʻsimliklar dehqonchiligi laboratoriyasi 3 (1) Buxoro ilmiy-tajriba stansiyasi Kadrlar boʻyicha mutaxassis 1 Oʻrmonlarni himoya qilish laboratoriyasi 3 (1) Qoʻqon ilmiy-tajriba stansiyasi Sertifikatlash va marketing boʻlimi 2 Oʻrmon tuproqshunosligi va agrokimyo laboratoriyasi 2 “In vitro” laboratoriyasi 6 (4) Pistachilik ilmiy-tajriba stansiyasi Axborot-tahlil boʻlimi 2 Markaziy urugʻchilik tahlili laboratoriyasi 4 (2) Andijon filiali Oʻrmon iqtisodiyoti boʻlimi 2 Hududiy urugʻchilik laboratoriyalari 8 (4) Choʻl hududlarida oʻrmonchilikni rivojlantirish ilmiy markazi Ilmiy kutubxona 1 (1) Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish innovatsiya markazi

6. 5-ilovada :

7-banddagi “Zangiota” soʻzi “Toshkent” soʻzi bilan almashtirilsin;

21-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“21. Institutning xoʻjalik hisobidan olgan daromadlari, shuningdek, Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasidan ajratmalar hisobiga tushadigan mablagʻlar institut moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish, ilmiy xodimlarni tayyorlash, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga sarflanadi”.

7. 6-ilovaning 5-bandida :

“e” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“n” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“oʻrmon fondi yerlarida (milliy tabiat bogʻlari, ovchilik, oʻrmon va ixtisoslashtirilgan xoʻjaliklar inspektorlari va egyerlari tomonidan aniqlangan huquqbuzarliklardan tashqari) hayvonot va oʻsimlik dunyosi toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari buzilishini aniqlagan shaxslarga ularning familiyasi, ismi, otasining ismi, STIR, yashash joyi, telefon raqami koʻrsatilgan, pasportining nusxasi, bank hisobvaragʻi ilova qilingan murojaati asosida quyidagi miqdorlarda mukofotlar toʻlash:”;

“t” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin.

“t) milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklarini, shuningdek, Dorivor oʻsimliklarni yetishtirish va qayta ishlash ilmiy-ishlab chiqarish markazini boshqarishning budjetdan tashqari qismini moliyalashtirish va saqlab turish”;

“u” kichik band “mukofotlar” soʻzidan keyin “berish, shuningdek, bayram tadbirlarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash” soʻzlari qoʻshilsin;

quyidagi mazmundagi “ch” kichik band qoʻshilsin:

“ch) Jamgʻarma umumiy tushumlarining 5 foizi miqdorida Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti va uning tizimidagi ilmiy tashkilotlarga yoʻnaltirish”.

8. 7-ilovada :

a) 2-bandda :

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimidagi respublika tashkilotlari (Milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari boshqarmasi, Dorivor oʻsimliklarni yetishtirish va qayta ishlash ilmiy-ishlab chiqarish markazi, “Oʻrmonloyiha” loyihalash instituti, “Oʻrmonqurilish” davlat unitar korxonasi, “Oʻrmontexnoservis” davlat unitar korxonasi, Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti), Qoraqalpogʻiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi va viloyatlar oʻrmon xoʻjaligi boshqarmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash 3-ilovaga;

Davlat oʻrmon xoʻjaliklari, davlat ovchilik xoʻjaliklari, milliy tabiat bogʻlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash 4-ilovaga”;

b) 5-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Bunda Qoʻmita markaziy apparati xodimlarining umumiy ish staji uchun oylik ish haqiga (beriladigan ustama mablagʻlarini hisobga olgan holda) oylik ustamalar shtatlar jadvaliga muvofiq har oyda toʻlanadi”;

v) quyidagi mazmundagi 8 1 -band qushilsin:

“8 1 . Xizmat vazifalarini sidqidildan va samarali bajarib kelayotgan tashabbuskor Qoʻmita markaziy apparati xodimlariga lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 200 foizigacha hamda hududiy boʻlinmalar xodimlariga, jumladan, noqulay ob-havo va tabiiy sharoitda ishlayotgan oʻrmonchilarning ish haqlariga qoʻshimcha 100 foizgacha miqdorda har oylik ustamalar belgilanishi mumkin.

Ustamaning aniq miqdori va uni berish tartibi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi tomonidan belgilanadi”;

g) Nizomga 3-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimidagi respublika tashkilotlari (Milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari boshqarmasi, Dorivor oʻsimliklarni yetishtirish va qayta ishlash ilmiy-ishlab chiqarish markazi, “Oʻrmonloyiha” loyihalash instituti, “Oʻrmonqurilish” davlat unitar korxonasi, “Oʻrmontexnoservis” davlat unitar korxonasi, Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti), Qoraqalpogʻiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi va viloyatlar oʻrmon xoʻjaligi boshqarmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash”;

d) Nizomga 4-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Davlat oʻrmon xoʻjaliklari, davlat ovchilik xoʻjaliklari, milliy tabiat bogʻlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 14-aprel,

215-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.04.2021-y., 09/21/215/0336-son)

lex.uz