UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 28-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 28 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

ДАСТУРИ

ДАСТУРИ

УСТАВИ

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6201-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда — Туристик зона) чегараларининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;

«Суффа платоси.2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси чегараларининг тавсифи 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

«Зомин» туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепцияси 3-иловага мувофиқ;

«Зомин» туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 4-иловага мувофиқ;

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

Туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;

энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, дарахтларни нобуд бўлишига йўл қўймаслик, ўрмонзорлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этилсин ва унинг Устави 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туризм ва спорт вазирлиги Дирекция фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш учун Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

«Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуасининг инфратузилмасининг қурилишини молиялаштириш харажатлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник-иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади;

Дирекция «Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ҳудудида йўл, муҳандислик-коммуникация ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуриш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи бўлиши;

6. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6053-сон Фармонининг 3-бандига асосан Жамғармага ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобидан Туристик зона инфратузилмасини, шу жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш билан боғлиқ харажатларни;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармонининг 11-бандига мувофиқ ажратилиши белгиланган 200 млн доллар миқдоридаги кредит линияси ҳисобидан Туристик зона ҳудудида замонавий туристик инфратузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга рухсат берилсин.

7. Дирекция Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллиқ кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

8. Қуйидагилар:

а) халқаро консультантлар томонидан Туристик зонанинг мастер-режаси ишлаб чиқилганлиги ва ушбу мастер-режада 250 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни, шу жумладан туризм (жойлаштириш воситалари, дор йўллари, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари), йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

б) Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туристик зона ҳудудида:

2022 йил якунига қадар «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти билан биргаликда узунлиги 2 640 метр бўлган замонавий дор йўлини қуриш;

Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар Туристик зона ҳудудига кириш нуқтасида хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳ ташкил этиш чораларини кўрсин.

9. «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки ва «Асака» акциядорлик тижорат банки томонидан 2022 йил якунига қадар тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE туризм) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холлни ўз ичига олган иккита халқаро даражадаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар барпо этилиши таъминласин.

10. Белгилансинки:

Туристик зона ҳудудига кириш нуқтасидаги хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳни ташкил этиш лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

хизмат кўрсатиш пункти ва автотураргоҳ фаолиятидан келиб тушадиган маблағларнинг 100 фоизи Дирекция махсус ҳисобварағига йўналтирилади ва биринчи навбатда лойиҳаларни амалга ошириш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар қоплаб берилади.

11. Туризм ва спорт вазирлиги икки ой муддатда Туристик зонада амалга ошириш ва жойлаштириш учун лойиҳаларни танлаш мезонлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси чегараларининг

Чегара чизиғининг бошланғич нуқтаси № 1 (39°37'37.63"С 68°27'58.79"В) 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш-Бахмал қ.» йўлининг бир қисмида жойлашган.

1 нуқтасидан чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 549 метр масофада 2 нуқтасига қадар чўзилган.

2 нуқтадан (39°37'29.78"С 68°27'41.08"В) чегара чизиғи ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 1137 метр масофада 3 нуқтасига қадар чўзилган.

3 нуқтадан (39°37'46.47"С 68°26'58.43"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 2360 метр масофада жойлашган бўлиб, унда 4 нуқтасига қадар чўзилган.

4 нуқтадан (39°37'48.13"С 68°25'19.74"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 325 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 5 нуқтасига қадар чўзилган.

5 нуқтадан (39°37'54.41"С 68°25'7.90"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 542 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 6 нуқтасига қадар чўзилган.

6 нуқтадан (39°38'6.85"С 68°24'51.11"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 215 метр масофада 7 нуқтасига қадар чўзилган.

7 нуқтадан (39°38'7.10"С 68°24'42.77"В) чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналиш бўйлаб 673 метр масофада 8 нуқтасига қадар чўзилган.

8 нуқтадан (39°37'45.76"С 68°24'35.32"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 179 метр масофада 9 нуқтасига қадар чўзилган.

9 нуқтадан (39°37'44.91"С 68°24'27.72"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 1181 метр масофада 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлига туташган 10 нуқтасига қадар чўзилган.

10 нуқтадан (39°37'8.91"С 68°24'12.60"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 162 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 11 нуқтасига қадар чўзилган.

11 нуқтадан (39°37'5.30"С 68°24'18.81"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 233 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ». йўлининг ўнг томони бўйлаб 12 нуқтасига қадар чўзилган.

12 нуқтадан (39°36'58.07"С 68°24'15.04"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 637 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 13 нуқтасига қадар чўзилган.

13 нуқтадан (39°36'43.34"С 68°24'33.77"В) чегара чизиғи шарқий йўналишда 1154 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 14 нуқтасига қадар чўзилган.

14 нуқтадан (39°36'37.84"С 68°25'21.64"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 545 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 15 нуқтасига қадар чўзилган.

15 нуқтадан (39°36'49.49"С 68°25'38.57"В) чегара чизиғи шарқий йўналишда 300 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 16 нуқтасига қадар чўзилган.

16 нуқтадан (39°36'49.57"С 68°25'51.43"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 386 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ» йўлининг ўнг томони бўйлаб 17 нуқтасига қадар чўзилган.

17 нуқтадан (39°36'44.62"С 68°26'6.03"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 177 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 18 нуқтасига қадар чўзилган.

18 нуқтадан (39°36'38.93"С 68°26'5.90"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 146 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 19 нуқтасига қадар чўзилган.

19 нуқтадан (39°36'37.14"С 68°26'11.68"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 493 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 20 нуқтасига қадар чўзилган.

20 нуқтадан (39°36'36.00"С 68°26'32.40"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 184 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 21 нуқтасига қадар чўзилган.

21 нуқтадан (39°36'31.08"С 68°26'36.71"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 371 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг ўнг томони бўйлаб 22 нуқтасига қадар чўзилган.

22 нуқтадан (39°36'28.20"С 68°26'51.92"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 2015 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 23 нуқтасига қадар чўзилган.

23 нуқтадан (39°35'39.40"С 68°27'47.53"В) чегара чизиғи шарқий йўналишда 428 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 24 нуқтасига қадар чўзилган.

24 нуқтадан (39°35'39.91"С 68°28'5.44"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 723 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 25 нуқтасига қадар чўзилган.

25 нуқтадан (39°35'27.46" 68°28'31.24"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 622 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 26 нуқтасига қадар чўзилган.

26 нуқтадан (39°35'43.38"С 68°28'46.91"В) чегара чизиғи шимолий йўналишда 238 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 27 нуқтасига қадар чўзилган.

27 нуқтадан (39°35'51.35"С 68°28'43.83"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 176 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 28 нуқтасига қадар чўзилган.

28 нуқтадан (39°35'55.65"С 68°28'48.74"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 151 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 29 нуқтасига қадар чўзилган.

29 нуқтадан (39°35'57.89"С 68°28'42.79"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 1209 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 30 нуқтасига қадар чўзилган.

30 нуқтадан (39°36'16.26"С 68°29'26.39"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 383 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 31 нуқтасига қадар чўзилган.

31 нуқтадан (39°36'19.28"С 68°29'41.80"В) чегара чизиғи шимолий йўналишда 602 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 32 нуқтасига қадар чўзилган.

32 нуқтадан (39°36'38.49"С 68°29'43.68"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 1155 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 33 нуқтасига қадар чўзилган.

33 нуқтадан (39°37'1.94"С 68°29'6.34"В) чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 442 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 34 нуқтасига қадар чўзилган.

34 нуқтадан (39°36'55.97"С 68°28'49.66"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 575 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 35 нуқтасига қадар чўзилган.

35 нуқтадан (39°37'13.14"С 68°28'58.03"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 407 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 36 нуқтасига қадар чўзилган.

36 нуқтадан (39°37'17.89"С 68°29'13.96"В) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 274 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 37 нуқтасига қадар чўзилган.

37 нуқтадан (39°37'25.62"С 68°29'19.88"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 334 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 38 нуқтасига қадар чўзилган.

38 нуқтадан (39°37'35.03"С 68°29'13.33"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 876 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 39 нуқтасига қадар чўзилган.

39 нуқтадан (39°37'47.32"С 68°28'40.76"В) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 507 метр масофада, тоғларнинг ёнбағири бўйлаб 40 нуқтасига қадар чўзилган.

40 нуқтадан (39°38'2.65"С 68°28'31.92"В) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 1014 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг чап томонига 41 нуқтасига қадар чўзилган.

41 нуқтадан (39°38'3.22"С 68°27'49.76"В) чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 176 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг чап томони бўйлаб 42 нуқтасига қадар чўзилган.

42 нуқтадан (39°38'0.03" 68°27'43.56"В) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 424 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг чап томони бўйлаб 43 нуқтасига қадар чўзилган.

43 нуқтадан (39°37'50.42"С 68°27'56.91"В) чегара чизиғи жанубий йўналишда 391 метр 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг чап томони бўйлаб 1 нуқтасига қадар чўзилган.

Тавсифга киритилган ҳудуднинг умумий майдони 2 000,0 гектарни ташкил қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Суффа платоси.2400» халқаро умуммавсумий курорти чегараларининг

Чегара чизиғининг бошланғич нуқтаси № 1 (39 ° 37'37.63"68°27'58.79" B) 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг бир қисмида жойлашган.

1 нуқтасидан чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 549 метр масофада 2 нуқтасига қадар чўзилган.

2 нуқтадан (39°37'29.782"С 68°27'41.08"С) чегара чизиғи ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда, 1200 метр масофада, РT-70 обсерваторияси қурилиши учун 3 метр масофада жойлашган.

3 нуқтадан (39°37'46.47"С 68°26'58.43"С) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 489 метр масофада жойлашган бўлиб, унда РT-70 обсерваториясининг охирги қурилиши 4 нуқтасида амалга оширилади.

4 нуқтадан (39°37'47.23"С 68°26'38.04"С) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 2238 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 5 нуқтасига тўғри келади.

5 нуқтадан (39°37'54.41"S 68°25'7.90"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 2178 метр масофада, тоғ қирғоғидаги 6 нуқтасига тўғри келади.

6 нуқтадан (39°37'14.55"С 68°26'14.82"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 1365 метр масофада 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг 7 нуқтасига тўғри келади.

7 нуқтадан (39°36'48.16"С 68°26'59.70"B) чегара чизиғи шимолий-шарқий йўналишда 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўли бўйлаб 40 метр масофада 8 нуқтасига тўғри келади.

8 нуқтадан (39°36'33.01"С 68°27'25.22"B) чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 1705 метр масофада текисликда ва тоғ ҳудудларида 9 нуқтасига тўғри келади.

9 нуқтадан (39°36'25.85"С 68°28'31.99"B) чегара чизиғи шимолий-ғарбий-шимолий йўналишда 859 метр масофада текисликда ва тоғ ҳудудларида 10 нуқтасига тўғри келади.

10 нуқтадан (39°36'47.53"68°28'31.28"B) чегара чизиғи шимолий-шарқий-шимолий йўналишда 1379 метрли қияликлар бўйлаб 11 нуқтасига тўғри келади.

11 нуқтадан (39°37'29.66"С 68°28'33.42"С) чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 791 метрлик масофани 12 нуқтасига олиб боради.

12 нуқтадан (39°37'41.44"С 68°28'4.96"B) чегара чизиғи ғарбий йўналишда 159 метр масофада «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг 13 нуқтасига тўғри келади.

Тавсифга киритилган ҳудуднинг умумий майдони 700,0 гектарни ташкил қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 2а-ИЛОВА

«Ўриклисой» туризм мажмуаси чегараларининг

Чегара чизиғининг бошланғич нуқтаси № 1 (N39°39'20,8151" Е68°30'16,8543") 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг бир қисмида жойлашган.

1 нуқтасидан чегара чизиғи жанубий-ғарбий йўналишда 72 метр масофада 2 нуқтасига қадар чўзилган.

2 нуқтадан (N39°39'19,4473"Е68°30'14,4596") чегара чизиғи ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда, 4Р-40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг бир қисмида жойлашган.

2 нуқтасидан чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 165 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 3 нуқтасига тўғри келади.

3 нуқтадан (N39°39'17,9381" Е68°30'21,8368") чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 400 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 4 нуқтасига тўғри келади.

4 нуқтадан (N39°39'08,0951" Е68°30'21,3926") чегара чизиғи шимолий-ғарбий йўналишда 395 метр масофада, тоғларнинг ёнбағирлигида 5 нуқтасига тўғри келади.

5 нуқтадан (N39°38'58,9209" Е68°30'37,8464") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 52 метр масофада 6 нуқтасига тўғри келади.

6 нуқтадан (N39°38'58,0213" Е68°30'36,1855") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда тоғнинг жарликлари бўйлаб 492 метр масофада текисликда ва тоғ ҳудудларида 7 нуқтасига тўғри келади.

7 нуқтадан (N39°39'09,2921" Е68°30'29,8898") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 340 метр масофада «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг 8 нуқтасига тўғри келади.

8 нуқтадан (N39°39'16,5925" Е68°30'15,0197") чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда 90 метр масофада «Даштобод ш.-Зомин ш.-Ғаллаорол ш.-Бахмал қ.» йўлининг 2 нуқтасига тўғри келади.

Тавсифга киритилган ҳудуднинг умумий майдони 7,20 гектарни ташкил қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Зомин» туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Бажариш учун масъуллар Туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларга эга замонавий туризм инфратузилмаси объектлари, шунингдек махсус, функционал ва мавсумий дам олиш мажмуасини яратиш 1. «Зомин» туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда — Туристик зона) ҳудудида ташкил этиладиган туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қуриш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туристик-рекреацион зоналарни бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов) 2. Туристик зона ҳудудида тоғ ва спорт туризмини ривожлантириш, тиббий, шунингдек, экстремал (парапланлар ва дельтапланлар) туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун етарли туризм инфратузилма объектларини яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари, банк кредити Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Қўрилиш вазирлиги (Зокиров) 3. Туристик зона ҳудудида замонавий савдо, хизмат кўрсатиш объектлари, дам олиш ва маданий-кўнгилочар марказлар (кинотеатрлар, караоке-барлар, боулинг, кўнгилочар марказлар ва бошқалар) фаолиятини ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Маданият вазирлиги (Назарбеков), Қўрилиш вазирлиги (Зокиров) 4. Туристик зона ҳудудида туристлар кўп ташриф буюрувчи жойларда Wi-Fi зоналарини кенгайтириш ва барқарор фаолият кўрсатувчи уяли алоқа ҳамда интернет фаолиятини таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 5. Туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE tourism) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган «Investor show room», шунингдек, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган марказ («Visitor center») ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Қўрилиш вазирлиги (Зокиров), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 6. Спорт-соғломлаштириш ҳамда бошқа туризм объектлари, замонавий муҳандислик инфратузилмалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Қўрилиш вазирлиги (Зокиров), Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) Транспорт воситаларининг эркин ҳаракатини таъминлаш, ҳудудда янги турдаги транспорт ҳаракатини жорий этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш 7. Туристик зона ва унга олиб борувчи Республика ва маҳаллий даражадаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Қурилиш-монтаж ишлари 2021 йил май — июль Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 8. Туристларга қулай шароит яратиш мақсадида Тошкент ш. — Даштобод — Тошкент ҳамда Самарқанд ш. — Даштобод — Самарқанд ш. йўналиши бўйича темир йўл орқали йўловчи ташиш тизимини йўлга қўйиш. Таклиф ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Транспорт вазирлиги (Махкамов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 9. Туристик зона ҳудудига киришда, шунингдек, ташкил этиладиган дор йўлининг бошланиш нуқтасида кўп қаватли махсус автотураргоҳларни ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил давомида Ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 10. Жамоат транспортининг ички тармоғини ривожлантириш ва Туристик зона ҳудудига олиб борувчи мунтазам автотранспорт қатновларини ўрнатилган тартибда ташкил этиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022-2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Транспорт вазирлиги (Махкамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 11. Жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш, барча ижтимоий гуруҳлар талабларига жавоб берадиган замонавий транспорт инфратузилмасини шакллантириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 12. Туристик зона бўйлаб алоҳида тротуарлар, шунингдек, жамоат ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳлари яратиш, велосипед ижараси тармоғини яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция, Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 13. Табақалаштирилган тарифлар бўйича (шахсий транспорт воситалари учун юқори ставкалар, жамоат транспорти ва электромобил воситалари учун бепул) пуллик автотураргоҳларни яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Дирекция 14. Электромобиллар, электробуслар ва транспорт воситаларининг гибрид турларидан фойдаланган ҳолда алоҳида транспорт тармоғини шакллантириш, бундай транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли инфратузилма объектларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция, Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) Туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш 15. Кўрсатиладиган туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигини ҳамда туристларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тегишли стандартлар ишлаб чиқиш. Стандарт ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 16. Якка ва уюшган туристларнинг оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш. Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2021 — 2023 йиллар давомида (босқичма-босқич) Ижрочилар маблағлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Худайбергенов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 17. Туристлар учун фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам ва «тезкор алоқа линияси» телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, Туристик зона Call-сenter хизматини ишга тушириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 18. Туристик зона ҳудудидаги туризм инфратузилма объектларида доимий видеокузатув тизимини жорий этиш ҳамда ташриф буюрадиган туристлар оқимидан келиб чиқиб, ушбу ҳудудда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022-2023 йиллар Ижрочилар маблағлари Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) Янги замонавий энергия тежовчи тизим ва технологияларни жорий этиш орқали ноёб экологик тизимни сақлаб қолиш 19. Туристик зона ҳудудида тунги вақтларда ёритиш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, бошқа замонавий усул ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Энергетика вазирлиги (Султанов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 20. Кўчалар ва пиёда йўллари орасида яшил майдонларни ташкил этиш, маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш. Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция 21. Кун давомида электр энергияси истеъмолини уч марта камайтирувчи ускуналардан ҳамда қуёш ва шамол энергияси технологияларини жорий этиш орқали муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фаол фойдаланиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция, Энергетика вазирлиги (Султанов), «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ (Муратов), «Тоза ҳудуд» ДУК Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш 22. Реал вақт режимида туризм хизматлари кўрсатиш имкониятини берувчи Туристик зонанинг расмий веб-сайтини яратиш. Алоҳида веб-сайт ташкил қилиш 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Дирекция, Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 23. Туристик зона ҳақидаги маълумотларни «Википедия» сайтида мунтазам жойлаштириб бориш, туристик порталлар (uzbekistan.travel ва бошқа соҳавий сайтлар) ҳамда оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамо?), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция 24. Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашувини унинг туризм объектлари ҳақидаги маълумотлари билан бирга «Google Maps»га жойлаштириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 25. Туристик зонанинг туризм салоҳияти ва мавжуд туризм хизматларини халқаро ва Республика миқёсда фаол тарғибот қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш. Стратегия ишлаб чиқиш 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 26. Туристик зонада маҳаллий ва халқаро миқёсдаги маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форум, конференция ва бошқа тадбирларни ўтказиш имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам ташкил этилишини таъминлаш мақсадида алоҳида тарғибот механизмини жорий этиш. Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) Туризм соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш 27. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни даражасини мустақил баҳолаб бориш тизимини яратиш. Таклиф тайёрлаш ва амалга ошириш 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция, Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 28. Туристик зона ҳудудида фаолият кўрсатувчи персоналнинг «Ипак йўли» туризм халқаро университети, тегишли хорижий ўқув масканлари ва таълим муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йилдан доимий Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция 29. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали кўникма ва билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш. Ўқув дастури ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Дирекция 30. Туризм соҳаси субъектлари ходимларига мажбурий малака талабларини белгиловчи стандартларни ишлаб чиқиш (гидлар, йўриқчи-йўл бошловчи, умумий овқатланиш хизматлари, транспорт ва бошқалар). Стандартлар ишлаб чиқиш 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров) 31. Зомин туризм ва сервис коллежи фаолиятини ривожлантириш, таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини Туристик зона ва ҳудудда кўрсатиладиган туризм хизматларига мувофиқлаштириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Ижрочилар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) Зомин туманида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 32. Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙда «Туризм қишлоғи»ни ташкил қилиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев), лойиҳа ташаббускорлари 33. Зомин тумани марказидан «Зомин» миллий боғининг кириш қисмидаги дастлабки постга қадар 4P-40 автомобил йўлнинг 5 км қисмида велосипедда сайр қилиш учун вело йўлаклар барпо этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июль-август Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев) Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 34. «Зомин» миллий боғи ҳудуди ва унинг тоғ ён-бағридаги мавжуд экологик ҳолатни инсон саломатлигига ижобий таъсири бўйича илмий хулоса тайёрлаш. Илмий хулоса тайёрлаш 2021-2022 йиллар - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибоев), Ўзбекистон Фанлар академияси (Юлдашев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев) 35. «Дуоба» ҚФЙ ҳудудида ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил август Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов) 36. Зомин туманида экстремал туризмнинг «Jailoo tourism» йўналишини ривожлантириш мақсадида хориж тажрибасини ўрганиш (яйлов ва тоғларда, чўл ва даштларда отларда сайр қилиш) ва «Jailoo» (қир адирли масканлар) объектларини аниқлаш ва туризм маршрутига киритиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Ташаббускорлар маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги ( Азамов ), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 37. Зомин тумани Суффа ҳудудида экстремал туризм турларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш (дельтаплан, квадратцикл, парашутда учиш, хаво шарлари) ва спорт туризмининг бошқа турларини ривожлантириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар давомида Ташаббускор маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), тадбиркорлик субъектлари 38. Зомин тумани «Зомин» миллий боғида қиш мавсумида «Чанғи» йўлакчасини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил февраль Ташаббускор маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов), тадбиркорлик субъектлари 39. Зомин тумани Дуоба қишлоғида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Ташаббускор маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 40. Зомин тумани Пшағор қишлоғида агро ва экотуризмни ривожлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. Таклиф ишлаб чиқиш 2021 йил май Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 41. Зомин тумани Пшағор қишлоғида тоғ туризми ривожлантириш мақсадида туризм маршрутларини ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь Ижрочилар маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 42. Ташриф буюрувчилар вақтини самарали ўтказиш ва маҳаллий аҳолини даромадини ошириш учун турли хизматларни ташкил қилиш. Жумладан, маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилган ҳолда, овқатланиш, кўнгилочар, сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқишга жалб қилиш, велопрокат, отда сайр қилиш, балиқ овлаш каби хизматларни ташкил қилиш. Ташкилий ва тарғибот тадбирлари Доимий Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), тадбиркорлик субъектлари 43. Туризм объектларига ташриф буюрувчилар учун ўзбек ва рус тилларида маршрутлар тўғрисида маълумот (тарқатма материаллар) ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), тадбиркорлик субъектлари 44. Зомин туманининг туристик салоҳиятини оммага намойиш қилиш мақсадида «Зомин блоггерлар нигоҳида» номли икки кунлик семинар тренинг ташкил қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил ?ай-июнь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 45. Зомин туманида жойлаштириш воситаларини (меҳмонхона, ўй меҳмонхонаси ва ўтовлар, умумий овқатланиш, СГШ ва авто тураргоҳ) йўл бўйи инфратузилмалари ва аҳоли гавжум жойлардаги санитария ва гигиена шохобчалари ҳолатини яхшилаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Ташаббускор маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), ташаббускорлар 46. Зомин туманининг асосий автомобил йўлларида ҳар 3 км масофада туристик йўл кўрсаткичларни ўрнатиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил сентябрь Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва спорт вазирлиги ( Азамов ) 47. Зомин туманидаги сув омборидан Дуғоба қишлоғига кетиш йўлида «Томоша-кузатув» майдонлари ва кемпинг нуқталарини, шунингдек, Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июль Ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ( Садиков ) 48. «Мафтункор табиат» халқаро экофестивалини ўтказиш. Фестиваль доирасида ҳудудни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, в илоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Туризм ва спорт вазирлиги ( Азамов ), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 49. Зомин таомлари гастрономик туризм фестивалини ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, в илоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Туризм ва спорт вазирлиги ( Азамов ), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев) 50. Зомин тумани Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғинида «Асал ва шифобахш гиёҳлар фестивали»ни ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил августь ойида Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 51. Зомин туманида «Патир сайли» тадбирини ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар Ҳар йили октябрь ойида Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Жиззах вилояти ҳокимлиги ( Салиев ), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов) 52. Ҳудудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унга қарши курашга доир тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тегишли материал-техник базани ташкил этиш ва инфратузилмани яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари Жиззах вилояти ҳокимлиги ( Салиев ), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов) 53. Туристик-рекреацион зона ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тадбирларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан ташкил этилиши кўзда тутилган туристик объектларни қуриш даврида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик, табиий мажмуаларга туристик фаолиятнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича вазифаларни белгилаш. Ташкилий чора-тадбирлар Қурилиш давридан бошлаб доимий Ижрочи маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги ( Салиев ), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 5-ИЛОВА

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

Т/р Амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар номи Ўлчов бирлиги Қуввати Талаб этиладиган маблағ (млн сўм) Йиллар кесимида Молиялаштириш манбаси Масъул вазирлик ва идоралар 2021 йил 2022 йил Жами 2 460 861 346 861 2 114 000 Маҳаллий бюджет 61 200 61 200 0 Халқаро молия институтлари маблағлари 2 182 100 152 100 2 030 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 217 000 133 000 84 000 Тармоқ корхоналари маблағлари 561 561 0 I. «Суффа» платосигача бўлган ҳудуднинг й ўл инфратузилмасини қайта қуриш, жорий ва мукаммал таъмирлаш Қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари 2 002 500 2 500 2 000 000 1. 4Р 40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.» 24 182 км қисмини реконструкция қилиш (бетон қопламали йўл қуриш) шу жумладан (44 — 94 км қисмини туташтирувчи янги йўл қуриш). км 180 2 002 500 2 500 2 000 000 Халқаро молия институтлари Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси II. Электр энергияси тармоқларини қуриш ва таъмирлаш Ҳаммаси 110 000 56 000 54 000 «Суффа» платосигача бўлган ҳудуд бўйича 1. Зомин марказида 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш. дона 2 30 000 15 000 15 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2. Зомин-«Суффа» йўлида 0,4 — 10 кВлик электр тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш. км 40 5 000 3 000 2 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 3. Зомин-«Суффа» йўлида ТП-10/0,4 кВлар қуриш ва реконструкция қилиш. дона/кВА 10/160-400 1 800 1 000 800 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Суффа» платоси ҳудуди бўйича 4. «Суффа» ҳудудидаги 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш. дона 2 45 000 22 000 23 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 5. 35 кВлик кабель тармоқларини қуриш. км 5 6 500 3 500 3 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика ваз?рли?и, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 6. Тақсимлаш пунктини ўрнатиш. дона 1 4 500 4 500 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 7. 10 кВлик кабель тармоқларини қуриш. км 35 7 000 3 000 4 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 8. Шаҳар типидаги трансформатор подстанцияси комплектини янгидан ўрнатиш. дона/кВА 10/630 2 200 1 000 1 200 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 9. «Жиззах ҲЭТК» АЖнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва махсус автотехникалар харид қилиш. дона 3 8 000 3 000 5 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ III. Ичимлик суви ва оқова тармоқларини қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш хамда аҳолини узлуксиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш Ичимлик ва оқава сув тармоқлари км объект 347 800 287 800 60 000 «Суффа» платосигача бўлган ҳудуд бўйича 1. «Суффа» платосига ичимлик сув тармоғи қурилиши км 14 117 600 117 600 Халқаро молия институтлари маблағлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги 2. 2 дона артезиан қудуғи қазиш дона 2 1 200 1 200 Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги 3. Сув насослари ўрнатиш дона 6 60 000 60 000 4. «Суффа» платосига қадар бўлган ҳудудда қуввати 2 000 м3 бўлган оқава сув тозалаш иншоотини қуриш км объект 1 62 000 32 000 30 000 Халқаро молия институтлари маблағлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги «Суффа» платоси ҳудуди бўйича 1. Сув тозалаш иншоотини қуриш. дона 2 5 000 5 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги 2. Сув насосларини ўрнатиш. дона 4 40 000 40 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги 3 «Суффа» платосида қуввати 2 000 м3 бўлган оқава сув тозалаш иншоотини қуриш км объект 1 62 000 32 000 30 000 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги IV. Ахборот технологияларини ривожлантириш Зомин тумани бўйича жами: 561 561 0 1. Зомин-«Суффа» йўналиши бўйлаб оптик толали алоқа линияларини тортиш. км 18,7 561 561 «Ўзбектелеком» АК маблағлари «Ўзбектелеком» АК

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 254-сон қарорига 6-ИЛОВА

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси

1-боб. Умумий қоидалар

1. «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Дирекция) шаклида ташкил этилиб, унга бириктирилган чегараларда қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда мулкка эгалик қилиш, ўзининг мақсадларини амалга ошириш мақсадида тақсимлаш ва фойдаланишга бериш (ёки унинг номидан — у ваколат берган давлат органи таъсисчисининг) каби вазифаларни амалга оширувчи тижорат ташкилотидир.

2. Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қарорлари ва фармойишлари, ушбу низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида амалга оширилади.

3. Дирекция юридик шахс ҳисобланиб, алоҳида мол-мулк, мустақил баланс, банкдаги ҳисоб рақамларига, шу жумладан чет эл валютасига, шунингдек, эмблемасига, штампига ва ўз номи давлат тилида ёзилган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган муҳрга ва бошқа реквизитларга эгалик қилади.

4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ — «Zomin» turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi» davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган шаклда — «Zomin» TRZ direksiyasi» DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ — Государственное унитарное предприятие «Дирекция туристско-рекреационной зоны «Зомин»;

қисқартирилган шаклда — ГУП «Дирекция ТРЗ «Зомин»;

в) инглиз тилида:

тўлиқ — «Directorate of tourist and recreational zones «Zomin» State Unitary Company;

қисқартирилган шаклда — «Directorate of TRZ «Zomin» SUC.

5. Дирекция манзили (почта манзили): Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллик кўчаси, 2-уй.

6. Дирекция таъсисчиси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Таъсисчи) ҳисобланади.

7. Дирекция ўзининг Таъсисчи билан келишган ҳолда тижорат ташкилотлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг иштирокига рухсат этиладиган тижорат ташкилотларининг иштирокчиси (акциядори, аъзоси) бўлиши мумкин.

8. Дирекция бошқа давлат корхонасининг таъсисчиси бўлиши мумкин эмас.

2-боб. Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадлари

9. Дирекциянинг асосий мақсади туристик-рекреацион зона (кейинги ўринларда — ТРЗ) фаолиятини бошқариш ҳисобланиб, ТРЗ давлат дастурининг тўлиқ ва ўз вақтда бажарилиши, ТРЗ ҳудудида ҳуқуқий меъёрларга риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, ТРЗ ҳудудидаги иқтисодий фаолият иштирокчиларига (кейинги ўринларда — ТРЗ иштирокчилари) хизмат кўрсатишга ва ушбу Низомга назарда тутилган бошқа ишларнинг бажарилишини таъминлайди.

10. Дирекциянинг асосий вазифалари қуйидагилар:

ТРЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган ташаббускор ва инвесторларни излаш ва жалб қилиш;

ТРЗ бош режаси ва «Зомин» туристик-рекреацион зонасининг маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — Маъмурий кенгаш) қарорларига мувофиқ тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

ўрнатилган тартибда инвесторлар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини назорат қилиш ҳамда уларни бажарилиши юзасидан Маъмурий кенгашга ҳисоботлар тақдим этиб бориш;

ўз ваколати доирасида ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини бошқариш;

ТРЗ иштирокчиларига ўзларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишлари учун зарур инфратузилма (электр энергия, газ, сув таъминоти, канализация ва бошқалар) билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечишга кўмаклашиш;

ТРЗ иштирокчиларига шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш орқали уларга хизмат кўрсатиш;

ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари бўлган иншоотлар ва бинолар ҳамда ер участкаларни ижарага бериш бўйича шартномалар (битимлар) тузиш; Маъмурий кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича унинг йиғилишларида кўриб чиқилиши учун зарур маълумотларни тайёрлаш;

Маъмурий кенгаш қарорларига асосан ТРЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, уларни реестрга киритиш ва тегишли сертификатлар бериш;

ТРЗ иштирокчилари бўлмаган ТРЗ ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;

ўрнатилган тартибда инвесторлар билан тузилган шартномалар хулосасига асосан ТРЗ ҳудудида сармоя киритиш тўғрисида битимлар, ТРЗ иштирокчиси бўлмаган ташкилотлар ва давлат мулкидаги мол-мулкни сотиш бўйича Маъмурий кенгаш қарорларига кўра битимлар тузиш;

ТРЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа масалаларни амалга ошириш.

11. Дирекция қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириш мумкин.

3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш

12. Дирекция Таъсисчига ва Маъмурий кенгашга ҳисобдор ҳисобланади.

13. Таъсисчининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекция фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва мониторингни олиб бориш;

ТРЗни ривожлантириш бўйича Дирекция фаолияти йўналиш ва стратегик вазифаларини белгилаш ва ТРЗнинг узоқ ва ўрта муддатли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

ТРЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун ташкилий-техник чора-тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;

Дирекция фаолиятини тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда бир маротаба эшитиш;

Дирекция директорини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;

Дирекция ишчилари ва директорининг малакасини оширишни ташкил этиш;

Дирекциянинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.

Таъсисчи қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Таъсисчининг ҳуқуқлари:

Дирекция фаолиятининг мақсад ва йўналишларини белгилаш;

Дирекция Низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича қарор қабул қилиш;

Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёки мақсадга мувофиқ фойдаланилмаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;

Дирекция томонидан берилган мол-мулкни ишлатишдан олинган соф фойдадан улуш олиш;

Дирекциянинг мол-мулки билан тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;

Дирекцияга етказилган зарарни қоплаш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш;

Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

Меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда Дирекция директори билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Таъсисчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

15. Маъмурий кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

Таъсисчига Дирекция директорлигига номзодларни тақдим этиш;

Дирекция директори билан меҳнат шартномасини Таъсисчи номидан тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция харажатлари сметаси ва штатлар жадвалини келишиш;

Дирекция иш режасини тасдиқлаш орқали унинг фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Маъмурий кенгаш қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Маъмурий кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун Дирекция фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиб олиши мумкин. Олинган ҳужжатлар Маъмурий кенгаши томонидан фақатгина хизмат мақсадларида ишлатилади.

17. Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилиш Маъмурий кенгаш томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор томонидан амалга оширилади.

18. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.

19. Директор:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга асосан Дирекция ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва тартибларга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

ТРЗни ривожлантириш бўйича дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этади;

Дирекция фаолиятининг асосий йўналишларини такомиллаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга оид тадбирларни амалга ошириш бўйича чоралар кўради;

Дирекция номидан ишончномасиз ишлайди, барча ташкилотларда, шу жумладан чет эл мамлакатларида унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

меҳнат шартномасига асосан ходимларни ишга қабул қилади, тегишли ўзгартишлар киритади ва уларнинг фаолиятини бекор қилади;

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома тақдим этади;

ходимлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар беради;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

20. Директор ўрнатилган тартибда Дирекция фаолияти бўйича Таъсисчига ҳамда Маъмурий кенгашга ҳисобдордир.

21. Директор ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда Дирекция манфаатлари доирасида амалга оширади ва ўрнатилган тартибда давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган барча тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг амалга оширилиши, меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча даъволарни қондириш учун қонунчилик ҳужжатларига белгиланган тартибда жавобгардир.

22. Директор Маъмурий кенгаш ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ТРЗнинг ўз маблағларини бошқаради ва амалга оширилган ҳисоботларни Молия вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этади.

23. Директор ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга топширилган давлат мулкининг сақланиши ва мақсадли ишлатилиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.

4-боб. Дирекция устав жамғармаси

24. Дирекциянинг устав жамғармаси ТРЗ фаолиятини ташкил этиш учун Таъсисчи томонидан бериладиган маблағлар, Таъсисчи томонидан оператив бошқарув ҳуқуқий асосида бериладиган мол-мулк ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган активлар ҳисобидан шакллантирилади.

25. Дирекциянинг устав фонди 1,0 млрд сўм.

5-боб. Дирекция устав жамғармасини ошириш ва камайтириш тартиби

26. Таъсисчининг қарорига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда Дирекция устав жамғармасини ошириш ва камайтириши мумкин.

6-боб. Дирекция мол-мулкини тасарруф этиш

27. Дирекция мулки асосий воситалар ва Таъсисчи томонидан оператив бошқарув ҳуқуқлари асосида унга берилган муомаладаги автивлардан иборат.

28. Дирекциянинг асосий воситалари ва муомаладаги автивлари бўлинмайди ва ҳисса (улуш) тариқасида тақсимланмайди.

29. Маъмурий кенгаш Таъсисчи номидан Дирекцияга берилган давлат мулкларининг мақсадли фойдаланиши, сақланиши ва тасарруф этилиши устидан назорат қилади.

30. Директор Таъсисчи билан келишган ҳолда қуйидаги ҳолатларда Дирекция мулкини тасарруф этиши мумкин:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижара ва гаровга бериш;

мол-мулкни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига бадал сифатида қўшиш;

бошқа хўжалик субъектларининг акцияларини сотиб олиш;

директор таъсисчи билан келишиб, мулкни давлат корхонаси фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.

7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби

31. Дирекция даромадлари қуйидагилардан шакллантиради:

кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар;

ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари бўлган иншоотлар ва бинолар ҳамда ер участкаларни ижарага бериш ва реализация қилишдан тушадиган маблағлар;

Маъмурий кенгаш томонидан ажратиладиган маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан.

8-боб. Захира ва бошқа жамғармаларни шакллантириш тартиби

32. Дирекция ўз тасарруфида қолган соф фойда ҳисобига захира жамғармасини, шунингдек Таъсисчи томонидан тасдиқланган шаклда ва тартибда бошқа фондларни ташкил этиши мумкин.

9-боб. Даромадларни (фойда) тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби

33. Дирекциянинг соф фойдаси Дирекция ихтиёрида қолади ҳамда Таъсисчининг қарорига асосан фойдаланилади.

34. Таъсисчи ўзининг қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларга бериладиган хайрия маблағлари суммасини белгилайди ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқини директорга топширади.

35. Дирекция фаолияти натижасида вужудга келган зарарни жамғарманинг захира маблағлари ҳисобидан қоплаши мумкин.

10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби

36. Ҳисобот даври сўнгида Дирекция ваколатли органларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ҳисоботларни тақдим этади, шунингдек, ҳужжатларнинг сақланишига ва белгиланган тартибда сақлаш учун давлат идораларига топширишга жавобгар ҳисобланади.

37. Хўжалик юритувчи субъект сифатида Дирекция фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

38. Директор ҳар чоракда Маъмурий кенгашга Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожланиш дастурларининг амалга оширилиши бўйича ҳисоботларни тақдим этади.

11-боб. Дирекция жавобгарлиги

39. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Мол-мулк етарли даражада бўлмаган тақдирда Таъсисчи Дирекция мажбуриятлари бўйича ёрдамчи жавобгарликни ўз зиммасига олади.

40. Дирекция Таъсисчининг мажбуриятлари учун жавобгар эмас.

12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш

41. Дирекция қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, суд ёки Таъсисчининг қарорига мувофиқ тугатиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.

42. Дирекция унинг ҳуқуқи ва мажбуриятларини бошқа шахсларга мерос қилиб ўтказмасдан фаолиятини тугатади. Қайта ташкил етилаётганда унинг ҳуқуқ мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 28 апрель,

254-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/254/0391, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TAVSIFI

TAVSIFI

TAVSIFI

DASTURI

DASTURI

USTAVI

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 6-apreldagi “Zomin” turistik-rekreatsion zonasini va xalqaro umummavsumiy kurortini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-6201-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, togʻli hududlarning turizm salohiyatidan samarali foydalanish, xalqaro umummavsumiy kurortlar, mehmonxona majmualari, madaniy-sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va boshqa turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etish, yangi ish oʻrinlarini tashkil etish va aholi bandligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasi (keyingi oʻrinlarda — Turistik zona) chegaralarining tavsifi 1-ilovaga muvofiq;

“Suffa platosi.2 400” xalqaro umummavsumiy kurorti va “Oʻriklisoy” turizm majmuasi chegaralarining tavsifi 2 va 2a-ilovalarga muvofiq;

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasini rivojlantirish konsepsiyasi 3-ilovaga muvofiq;

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasini rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish hamda hududda turizm sohasini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi 4-ilovaga muvofiq;

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasi va unga qadar boʻlgan hududda yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar Turistik zonaning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:

Turistik zonada zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlari (mehmonxona majmualari, madaniy-sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va turistik ahamiyatdagi boshqa obyektlar)ni, turistlarga xizmat koʻrsatish uchun zarur sharoitlarni taʼminlagan holda maxsus funksional va mavsumiy rekreatsion dam olish zonalarini yaratish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiyalarini jalb qilish;

hududning ekomuhiti imkoniyatlarini hisobga olgan holda oʻziga xos turistik yoʻnalishlarni tashkil etish;

transport vositalarining arzonligini taʼminlash, hududda transport harakatining yangi (avtobus, mikroavtobus, funikulyor va boshqalar), shu jumladan muqobil energiya manbalarida harakatlanuvchi turlarini joriy etish, yoʻlovchi transporti yoʻnalishlarini kengaytirish, uning toʻxtovsiz harakatini tashkil etish, tegishli transport infratuzilmasini rivojlantirish;

turistlar xavfsizligining qoʻshimcha sharoitlarini, shu jumladan turistik infratuzilma obyektlarini videokuzatuv tizimlari bilan jihozlash, ogohlantirish tizimlarini tashkil etish, hududga keluvchi turistlar haqida yagona maʼlumotlar bazasini, favqulodda holatlarda tez yordam berish tizimini joriy etish yoʻli bilan yaratish;

Turistik zona hududida loyihalarni amalga oshirayotgan va faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari hamda investorlar (shu jumladan, xorijiy investorlar) uchun belgilangan alohida bojxona va soliq rejimlarini taʼminlash;

energiyaning muqobil va qayta tiklanuvchi manbalarini qoʻllagan holda yangi zamonaviy energiya tejovchi tizimlar va texnologiyalarni joriy qilish asosida oʻziga xos ekologik tizimni yaratish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish;

hududda noyob tabiiy obyektlar va majmualarni, oʻsimliklar va hayvonlarning genetik fondini saqlash, daraxtlarni nobud boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik, oʻrmonzorlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, shuningdek, faoliyatning atrof-muhitga salbiy taʼsirini oldini olish va minimallashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish.

3. “Zomin” turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tashkil etilsin va uning Ustavi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Turizm va sport vazirligi Direksiya faoliyatini moliyalashtirish, shu jumladan uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, joylashtirish, asosiy vositalar, anjomlar, transportlar bilan taʼminlash uchun Togʻli va olis hududlarda turizm infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan zarur mablagʻlarni ajratsin.

5. Belgilab qoʻyilsinki:

“Suffa platosi. 2 400” xalqaro umummavsumiy kurorti va “Oʻriklisoy” turizm majmuasining infratuzilmasining qurilishini moliyalashtirish xarajatlari belgilangan tartibda tasdiqlangan loyihani texnik-iqtisodiy asoslash asosida amalga oshiriladi;

Direksiya “Suffa platosi. 2 400” xalqaro umummavsumiy kurorti va “Oʻriklisoy” turizm majmuasi hududida yoʻl, muhandislik-kommunikatsiya va turizm infratuzilmasini modernizatsiya qilish va qurish loyihalarini amalga oshirishda buyurtmachi boʻlishi;

6. Quyidagilarga:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 27-avgustdagi “Boʻstonliq tumanida boshqaruvning alohida tartibini joriy etish orqali turizmni jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-6053-son Farmonining 3-bandiga asosan Jamgʻarmaga ajratilishi belgilangan mablagʻlar hisobidan Turistik zona infratuzilmasini, shu jumladan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini yaxshilash bilan bogʻliq xarajatlarni;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 3-fevraldagi “Oʻzbekiston Respublikasi turizm salohiyatini rivojlantirish uchun qulay sharoitlar yaratish boʻyicha qoʻshimcha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-5326-son Farmonining 11-bandiga muvofiq ajratilishi belgilangan 200 mln dollar miqdoridagi kredit liniyasi hisobidan Turistik zona hududida zamonaviy turistik infratuzilma obyektlarini qurish boʻyicha investitsiya loyihalarini moliyalashtirishga ruxsat berilsin.

7. Direksiya Jizzax viloyati, Zomin tumani, Mustaqilliq koʻchasi, 2-uy manziliga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

8. Quyidagilar:

a) xalqaro konsultantlar tomonidan Turistik zonaning master-rejasi ishlab chiqilganligi va ushbu master-rejada 250 million AQSH dollarigacha boʻlgan investitsiyalarni, shu jumladan turizm (joylashtirish vositalari, dor yoʻllari, restoranlar, savdo shoxobchalari va boshqa turizm infratuzilmasi obyektlari), yoʻl-transport va kommunal infratuzilmani rivojlantirishga yoʻnaltirilgan mablagʻlarini jalb qilish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin;

b) Turizm va sport vazirligi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Turistik zona hududida:

2022-yil yakuniga qadar “Oʻzmilliybank” aksiyadorlik jamiyati bilan birgalikda uzunligi 2 640 metr boʻlgan zamonaviy dor yoʻlini qurish;

Ichki ishlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2021-yil 1-sentabrga qadar Turistik zona hududiga kirish nuqtasida xizmat koʻrsatish punkti va zamonaviy avtoturargoh tashkil etish choralarini koʻrsin.

9. “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat banki va “Asaka” aksiyadorlik tijorat banki tomonidan 2022-yil yakuniga qadar tadbirkorlik va ishbilarmonlik tadbirlarini (MICE turizm) oʻtkazishga moʻljallangan kongress-xollni oʻz ichiga olgan ikkita xalqaro darajadagi 4 va 5 yulduzli mehmonxonalar barpo etilishi taʼminlasin.

10. Belgilansinki:

Turistik zona hududiga kirish nuqtasidagi xizmat koʻrsatish punkti va zamonaviy avtoturargohni tashkil etish loyihalari Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

xizmat koʻrsatish punkti va avtoturargoh faoliyatidan kelib tushadigan mablagʻlarning 100 foizi Direksiya maxsus hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi va birinchi navbatda loyihalarni amalga oshirish uchun Jamgʻarma tomonidan ajratilgan mablagʻlar qoplab beriladi.

11. Turizm va sport vazirligi ikki oy muddatda Turistik zonada amalga oshirish va joylashtirish uchun loyihalarni tanlash mezonlari boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — turizm va sport vaziri A.A. Abduhakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 254-son qaroriga 1-ILOVA

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasi chegaralarining

Chegara chizigʻining boshlangʻich nuqtasi № 1 (39°37'37.63"S 68°27'58.79"V) 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh-Baxmal q.” yoʻlining bir qismida joylashgan.

1 nuqtasidan chegara chizigʻi janubiy-gʻarbiy yoʻnalishda 549 metr masofada 2 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

2 nuqtadan (39°37'29.78"S 68°27'41.08"V) chegara chizigʻi gʻarbiy-shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 1137 metr masofada 3 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

3 nuqtadan (39°37'46.47"S 68°26'58.43"V) chegara chizigʻi gʻarbiy yoʻnalishda 2360 metr masofada joylashgan boʻlib, unda 4 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

4 nuqtadan (39°37'48.13"S 68°25'19.74"V) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 325 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 5 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

5 nuqtadan (39°37'54.41"S 68°25'7.90"V) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 542 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 6 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

6 nuqtadan (39°38'6.85"S 68°24'51.11"V) chegara chizigʻi gʻarbiy yoʻnalishda togʻning jarliklari boʻylab 215 metr masofada 7 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

7 nuqtadan (39°38'7.10"S 68°24'42.77"V) chegara chizigʻi janubiy-gʻarbiy yoʻnalish boʻylab 673 metr masofada 8 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

8 nuqtadan (39°37'45.76"S 68°24'35.32"V) chegara chizigʻi gʻarbiy yoʻnalishda 179 metr masofada 9 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

9 nuqtadan (39°37'44.91"S 68°24'27.72"V) chegara chizigʻi janubiy yoʻnalishda 1181 metr masofada 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻliga tutashgan 10 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

10 nuqtadan (39°37'8.91"S 68°24'12.60"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 162 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 11 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

11 nuqtadan (39°37'5.30"S 68°24'18.81"V) chegara chizigʻi janubiy yoʻnalishda 233 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q”. yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 12 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

12 nuqtadan (39°36'58.07"S 68°24'15.04"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 637 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 13 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

13 nuqtadan (39°36'43.34"S 68°24'33.77"V) chegara chizigʻi sharqiy yoʻnalishda 1154 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 14 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

14 nuqtadan (39°36'37.84"S 68°25'21.64"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 545 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 15 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

15 nuqtadan (39°36'49.49"S 68°25'38.57"V) chegara chizigʻi sharqiy yoʻnalishda 300 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 16 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

16 nuqtadan (39°36'49.57"S 68°25'51.43"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 386 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 17 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

17 nuqtadan (39°36'44.62"S 68°26'6.03"V) chegara chizigʻi janubiy yoʻnalishda 177 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 18 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

18 nuqtadan (39°36'38.93"S 68°26'5.90"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 146 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 19 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

19 nuqtadan (39°36'37.14"S 68°26'11.68"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 493 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 20 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

20 nuqtadan (39°36'36.00"S 68°26'32.40"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 184 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 21 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

21 nuqtadan (39°36'31.08"S 68°26'36.71"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 371 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining oʻng tomoni boʻylab 22 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

22 nuqtadan (39°36'28.20"S 68°26'51.92"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 2015 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 23 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

23 nuqtadan (39°35'39.40"S 68°27'47.53"V) chegara chizigʻi sharqiy yoʻnalishda 428 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 24 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

24 nuqtadan (39°35'39.91"S 68°28'5.44"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 723 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 25 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

25 nuqtadan (39°35'27.46" 68°28'31.24"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 622 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 26 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

26 nuqtadan (39°35'43.38"S 68°28'46.91"V) chegara chizigʻi shimoliy yoʻnalishda 238 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 27 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

27 nuqtadan (39°35'51.35"S 68°28'43.83"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 176 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 28 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

28 nuqtadan (39°35'55.65"S 68°28'48.74"V) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 151 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 29 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

29 nuqtadan (39°35'57.89"S 68°28'42.79"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 1209 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 30 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

30 nuqtadan (39°36'16.26"S 68°29'26.39"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 383 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 31 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

31 nuqtadan (39°36'19.28"S 68°29'41.80"V) chegara chizigʻi shimoliy yoʻnalishda 602 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 32 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

32 nuqtadan (39°36'38.49"S 68°29'43.68"V) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 1155 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 33 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

33 nuqtadan (39°37'1.94"S 68°29'6.34"V) chegara chizigʻi janubiy-gʻarbiy yoʻnalishda 442 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 34 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

34 nuqtadan (39°36'55.97"S 68°28'49.66"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 575 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 35 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

35 nuqtadan (39°37'13.14"S 68°28'58.03"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 407 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 36 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

36 nuqtadan (39°37'17.89"S 68°29'13.96"V) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 274 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 37 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

37 nuqtadan (39°37'25.62"S 68°29'19.88"V) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 334 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 38 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

38 nuqtadan (39°37'35.03"S 68°29'13.33"V) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 876 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 39 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

39 nuqtadan (39°37'47.32"S 68°28'40.76"V) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 507 metr masofada, togʻlarning yonbagʻiri boʻylab 40 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

40 nuqtadan (39°38'2.65"S 68°28'31.92"V) chegara chizigʻi gʻarbiy yoʻnalishda 1014 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining chap tomoniga 41 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

41 nuqtadan (39°38'3.22"S 68°27'49.76"V) chegara chizigʻi janubiy-gʻarbiy yoʻnalishda 176 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining chap tomoni boʻylab 42 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

42 nuqtadan (39°38'0.03" 68°27'43.56"V) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 424 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining chap tomoni boʻylab 43 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

43 nuqtadan (39°37'50.42"S 68°27'56.91"V) chegara chizigʻi janubiy yoʻnalishda 391 metr 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining chap tomoni boʻylab 1 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

Tavsifga kiritilgan hududning umumiy maydoni 2 000,0 gektarni tashkil qiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 254-son qaroriga 2-ILOVA

“Suffa platosi.2400” xalqaro umummavsumiy kurorti chegaralarining

Chegara chizigʻining boshlangʻich nuqtasi № 1 (39 ° 37'37.63"68°27'58.79" B) 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining bir qismida joylashgan.

1 nuqtasidan chegara chizigʻi janubiy-gʻarbiy yoʻnalishda 549 metr masofada 2 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

2 nuqtadan (39°37'29.782"S 68°27'41.08"S) chegara chizigʻi gʻarbiy-shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda, 1200 metr masofada, RT-70 observatoriyasi qurilishi uchun 3 metr masofada joylashgan.

3 nuqtadan (39°37'46.47"S 68°26'58.43"S) chegara chizigʻi gʻarbiy yoʻnalishda 489 metr masofada joylashgan boʻlib, unda RT-70 observatoriyasining oxirgi qurilishi 4 nuqtasida amalga oshiriladi.

4 nuqtadan (39°37'47.23"S 68°26'38.04"S) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 2238 metr masofada, togʻlarning yonbagʻirligida 5 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

5 nuqtadan (39°37'54.41"S 68°25'7.90"B) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 2178 metr masofada, togʻ qirgʻogʻidagi 6 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

6 nuqtadan (39°37'14.55"S 68°26'14.82"B) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda togʻning jarliklari boʻylab 1365 metr masofada 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining 7 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

7 nuqtadan (39°36'48.16"S 68°26'59.70"B) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy yoʻnalishda 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻli boʻylab 40 metr masofada 8 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

8 nuqtadan (39°36'33.01"S 68°27'25.22"B) chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 1705 metr masofada tekislikda va togʻ hududlarida 9 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

9 nuqtadan (39°36'25.85"S 68°28'31.99"B) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy-shimoliy yoʻnalishda 859 metr masofada tekislikda va togʻ hududlarida 10 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

10 nuqtadan (39°36'47.53"68°28'31.28"B) chegara chizigʻi shimoliy-sharqiy-shimoliy yoʻnalishda 1379 metrli qiyaliklar boʻylab 11 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

11 nuqtadan (39°37'29.66"S 68°28'33.42"S) chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 791 metrlik masofani 12 nuqtasiga olib boradi.

12 nuqtadan (39°37'41.44"S 68°28'4.96"B) chegara chizigʻi gʻarbiy yoʻnalishda 159 metr masofada “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining 13 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

Tavsifga kiritilgan hududning umumiy maydoni 700,0 gektarni tashkil qiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 254-son qaroriga 2a-ILOVA

“Oʻriklisoy” turizm majmuasi chegaralarining

Chegara chizigʻining boshlangʻich nuqtasi № 1 (N39°39'20,8151" E68°30'16,8543") 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining bir qismida joylashgan.

1 nuqtasidan chegara chizigʻi janubiy-gʻarbiy yoʻnalishda 72 metr masofada 2 nuqtasiga qadar choʻzilgan.

2 nuqtadan (N39°39'19,4473"E68°30'14,4596") chegara chizigʻi gʻarbiy-shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda, 4R-40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining bir qismida joylashgan.

2 nuqtasidan chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 165 metr masofada, togʻlarning yonbagʻirligida 3 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

3 nuqtadan (N39°39'17,9381" E68°30'21,8368") chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 400 metr masofada, togʻlarning yonbagʻirligida 4 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

4 nuqtadan (N39°39'08,0951" E68°30'21,3926") chegara chizigʻi shimoliy-gʻarbiy yoʻnalishda 395 metr masofada, togʻlarning yonbagʻirligida 5 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

5 nuqtadan (N39°38'58,9209" E68°30'37,8464") chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda togʻning jarliklari boʻylab 52 metr masofada 6 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

6 nuqtadan (N39°38'58,0213" E68°30'36,1855") chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda togʻning jarliklari boʻylab 492 metr masofada tekislikda va togʻ hududlarida 7 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

7 nuqtadan (N39°39'09,2921" E68°30'29,8898") chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 340 metr masofada “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining 8 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

8 nuqtadan (N39°39'16,5925" E68°30'15,0197") chegara chizigʻi janubiy-sharqiy yoʻnalishda 90 metr masofada “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Gʻallaorol sh.-Baxmal q.” yoʻlining 2 nuqtasiga toʻgʻri keladi.

Tavsifga kiritilgan hududning umumiy maydoni 7,20 gektarni tashkil qiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 254-son qaroriga 4-ILOVA

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasini rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish hamda hududda turizm sohasini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Bajarish uchun masʼullar Turistlarga xizmat koʻrsatish uchun zarur shart-sharoitlarga ega zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlari, shuningdek maxsus, funksional va mavsumiy dam olish majmuasini yaratish 1. “Zomin” turistik-rekreatsion zonasi (keyingi oʻrinlarda — Turistik zona) hududida tashkil etiladigan turizm va xizmat koʻrsatish sohasi obyektlarini qurish uchun mahalliy va xorijiy investorlarni jalb etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turistik-rekreatsion zonalarni boshqarish direksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Investitsiya va tashqi savdo vazirligi (Voitov) 2. Turistik zona hududida togʻ va sport turizmini rivojlantirish, tibbiy, shuningdek, ekstremal (paraplanlar va deltaplanlar) turizm bilan bogʻliq xizmatlar koʻrsatish uchun yetarli turizm infratuzilma obyektlarini yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari, bank krediti Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Qoʻrilish vazirligi (Zokirov) 3. Turistik zona hududida zamonaviy savdo, xizmat koʻrsatish obyektlari, dam olish va madaniy-koʻngilochar markazlar (kinoteatrlar, karaoke-barlar, bouling, koʻngilochar markazlar va boshqalar) faoliyatini tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Madaniyat vazirligi (Nazarbekov), Qoʻrilish vazirligi (Zokirov) 4. Turistik zona hududida turistlar koʻp tashrif buyuruvchi joylarda Wi-Fi zonalarini kengaytirish va barqaror faoliyat koʻrsatuvchi uyali aloqa hamda internet faoliyatini taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Ijrochilar va tashabbuskorlar mablagʻlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sadikov), Direksiya, Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 5. Turistik zona hududida tadbirkorlik va ishbilarmonlik tadbirlarini (MICE tourism) oʻtkazishga moʻljallangan kongress-xoll, rekreatsiya va dam olish maskanlari, investorlarni jalb qilishga qaratilgan “Investor show room”, shuningdek, turistlarga xizmat koʻrsatishga moʻljallangan markaz (“Visitor center”) tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Ijrochilar va tashabbuskorlar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Qoʻrilish vazirligi (Zokirov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 6. Sport-sogʻlomlashtirish hamda boshqa turizm obyektlari, zamonaviy muhandislik infratuzilmalari, shuningdek, ijtimoiy soha obyektlarini qurish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Direksiya, Turizm va sport vazirligi (Azamov), Qoʻrilish vazirligi (Zokirov), Iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (Xolxoʻjayev), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) Transport vositalarining erkin harakatini taʼminlash, hududda yangi turdagi transport harakatini joriy etish, tegishli transport infratuzilmasini rivojlantirish 7. Turistik zona va unga olib boruvchi Respublika va mahalliy darajadagi yoʻllarni qurish va taʼmirlash. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish, Qurilish-montaj ishlari 2021-yil may — iyul Xalqaro moliya institutlari va mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (Abduvaliyev), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Direksiya, Turizm va sport vazirligi (Azamov) 8. Turistlarga qulay sharoit yaratish maqsadida Toshkent sh. — Dashtobod — Toshkent hamda Samarqand sh. — Dashtobod — Samarqand sh. yoʻnalishi boʻyicha temir yoʻl orqali yoʻlovchi tashish tizimini yoʻlga qoʻyish. Taklif ishlab chiqish va amalga oshirish 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Transport vazirligi (Maxkamov), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ (Xasilov), Direksiya, Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 9. Turistik zona hududiga kirishda, shuningdek, tashkil etiladigan dor yoʻlining boshlanish nuqtasida koʻp qavatli maxsus avtoturargohlarni tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil davomida Tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Qurilish vazirligi (Zokirov), Transport vazirligi (Maxkamov), Direksiya, Turizm va sport vazirligi (Azamov) 10. Jamoat transportining ichki tarmogʻini rivojlantirish va Turistik zona hududiga olib boruvchi muntazam avtotransport qatnovlarini oʻrnatilgan tartibda tashkil etish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Transport vazirligi (Maxkamov), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov) 11. Jamoat transporti uchun alohida yoʻlaklarni tashkil etish, barcha ijtimoiy guruhlar talablariga javob beradigan zamonaviy transport infratuzilmasini shakllantirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Transport vazirligi (Mahkamov), Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (Abduvaliyev), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov) 12. Turistik zona boʻylab alohida trotuarlar, shuningdek, jamoat va turizm infratuzilmasi obyektlari uchun velosiped yoʻlaklari va veloturargohlari yaratish, velosiped ijarasi tarmogʻini yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari, tashabbuskorlar mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (Abduvaliyev), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Direksiya, Turizm va sport vazirligi (Azamov) 13. Tabaqalashtirilgan tariflar boʻyicha (shaxsiy transport vositalari uchun yuqori stavkalar, jamoat transporti va elektromobil vositalari uchun bepul) pullik avtoturargohlarni yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Qurilish vazirligi (Zokirov), Direksiya 14. Elektromobillar, elektrobuslar va transport vositalarining gibrid turlaridan foydalangan holda alohida transport tarmogʻini shakllantirish, bunday transport vositalariga xizmat koʻrsatish uchun tegishli infratuzilma obyektlarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Transport vazirligi (Mahkamov), Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (Abduvaliyev), Direksiya, Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Turizm va sport vazirligi (Azamov) Turizm xizmatlarini tashkil etishda turistlarning hayoti va salomatligi xavfsizligini taʼminlash 15. Koʻrsatiladigan turizm xizmatlari sifati va xavfsizligini hamda turistlarning huquqlari, qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlash maqsadida tegishli standartlar ishlab chiqish. Standart ishlab chiqish va tasdiqlash 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Adliya vazirligi (Davletov), Ichki ishlar vazirligi (Bobojonov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (Hojiboyev), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 16. Yakka va uyushgan turistlarning ommaviy jamlanadigan va murakkab tabiiy toʻsiqlarga ega joylarda profilaktik chora-tadbirlarni tashkil etish, ogʻir ahvolda qolgan shaxslarga zarur yordam koʻrsatishga va turistlarning xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan turistik nazorat va qutqaruv xizmatlari tizimini yaratish. Mexanizm ishlab chiqish va joriy etish 2021 — 2023-yillar davomida (bosqichma-bosqich) Ijrochilar mablagʻlari Favqulodda vaziyatlar vazirligi (Xudaybergenov), Ichki ishlar vazirligi (Bobojonov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (Hojiboyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 17. Turistlar uchun favqulodda holatlarda shoshilinch tibbiy yordam va “tezkor aloqa liniyasi” telefon raqamlari haqida batafsil maʼlumot beruvchi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari imkoniyatlaridan samarali foydalanish, Turistik zona Call-senter xizmatini ishga tushirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Axborot texnalogiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sadikov), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 18. Turistik zona hududidagi turizm infratuzilma obyektlarida doimiy videokuzatuv tizimini joriy etish hamda tashrif buyuradigan turistlar oqimidan kelib chiqib, ushbu hududda ichki ishlar organlarining xavfsiz turizmni taʼminlash boʻlinmasini tashkil etish masalasini koʻrib chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-2023-yillar Ijrochilar mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi (Bobojonov), Axborot texnalogiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sadikov), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) Yangi zamonaviy energiya tejovchi tizim va texnologiyalarni joriy etish orqali noyob ekologik tizimni saqlab qolish 19. Turistik zona hududida tungi vaqtlarda yoritish tizimlarini takomillashtirish, shuningdek, boshqa zamonaviy usul va texnologiyalarni keng joriy etish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Xalqaro moliya institutlari va mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Energetika vazirligi (Sultanov), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov) 20. Koʻchalar va piyoda yoʻllari orasida yashil maydonlarni tashkil etish, maishiy chiqindilarning hosil boʻlishini minimallashtirish, zamonaviy texnologiyalarni joriy etish orqali qattiq maishiy chiqindilarni alohida yigʻish va qayta ishlash tizimini yaratish. Mexanizm ishlab chiqish va joriy etish 2021-2022-yillar Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (Abduvaliyev), Direksiya 21. Kun davomida elektr energiyasi isteʼmolini uch marta kamaytiruvchi uskunalardan hamda quyosh va shamol energiyasi texnologiyalarini joriy etish orqali muqobil va qayta tiklanadigan energiya manbalaridan faol foydalanish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Direksiya, Energetika vazirligi (Sultanov), “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJ (Muratov), “Toza hudud” DUK Zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish, hududning turizm salohiyatini targʻib qilish 22. Real vaqt rejimida turizm xizmatlari koʻrsatish imkoniyatini beruvchi Turistik zonaning rasmiy veb-saytini yaratish. Alohida veb-sayt tashkil qilish 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Direksiya, Axborot texnalogiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sadikov), Turizm va sport vazirligi (Azamov) 23. Turistik zona haqidagi maʼlumotlarni “Vikipediya” saytida muntazam joylashtirib borish, turistik portallar (uzbekistan.travel va boshqa sohaviy saytlar) hamda ommabop ijtimoiy tarmoqlarda oʻz sahifalarini yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamo?), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Direksiya 24. Turistik zonaning toʻliq geografik joylashuvini uning turizm obyektlari haqidagi maʼlumotlari bilan birga “Google Maps”ga joylashtirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Axborot texnalogiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sadikov), Madaniyat vazirligi (Nazarbekov), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 25. Turistik zonaning turizm salohiyati va mavjud turizm xizmatlarini xalqaro va Respublika miqyosda faol targʻibot qilish strategiyasini ishlab chiqish. Strategiya ishlab chiqish 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Tashqi ishlar vazirligi (Kamilov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 26. Turistik zonada mahalliy va xalqaro miqyosdagi madaniy-koʻngilochar, sport tadbirlari, yirik forum, konferensiya va boshqa tadbirlarni oʻtkazish imkoniyatlarini targʻib qilish hamda muntazam tashkil etilishini taʼminlash maqsadida alohida targʻibot mexanizmini joriy etish. Mexanizm ishlab chiqish va joriy etish 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Tashqi ishlar vazirligi (Kamilov), Madaniyat vazirligi (Nazarbekov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) Turizm sohasida malakali mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etish 27. Turizm va xizmat koʻrsatish sohasida faoliyat olib boruvchi yuqori malakali kadrlarni muntazam tayyorlash va malakasini oshirish hamda ularni darajasini mustaqil baholab borish tizimini yaratish. Taklif tayyorlash va amalga oshirish 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya, Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 28. Turistik zona hududida faoliyat koʻrsatuvchi personalning “Ipak yoʻli” turizm xalqaro universiteti, tegishli xorijiy oʻquv maskanlari va taʼlim muassasalarida amaliyot oʻtashini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yildan doimiy Ijrochilar va tashabbuskorlar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya 29. Turizm va xizmat koʻrsatish sohasida samarali koʻnikma va bilimlarga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislarni tayyorlash maqsadida tegishli yoʻnalishlar boʻyicha oʻquv dasturlarini takomillashtirish. Oʻquv dasturi ishlab chiqish va joriy etish 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Ijrochilar va tashabbuskorlar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Direksiya 30. Turizm sohasi subyektlari xodimlariga majburiy malaka talablarini belgilovchi standartlarni ishlab chiqish (gidlar, yoʻriqchi-yoʻl boshlovchi, umumiy ovqatlanish xizmatlari, transport va boshqalar). Standartlar ishlab chiqish 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), “Oʻzstandart” agentligi (Sattarov) 31. Zomin turizm va servis kolleji faoliyatini rivojlantirish, taʼlim yoʻnalishlari va oʻquv dasturlarini Turistik zona va hududda koʻrsatiladigan turizm xizmatlariga muvofiqlashtirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Ijrochilar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) Zomin tumanida turizm sohasini kompleks rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar 32. Zomin tumani “Duoba” QFYda “Turizm qishlogʻi”ni tashkil qilish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari, tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (Xolxoʻjayev), loyiha tashabbuskorlari 33. Zomin tumani markazidan “Zomin” milliy bogʻining kirish qismidagi dastlabki postga qadar 4P-40 avtomobil yoʻlning 5 km qismida velosipedda sayr qilish uchun velo yoʻlaklar barpo etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyul-avgust Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (Abduvaliyev) Turizm va sport vazirligi (Azamov) 34. “Zomin” milliy bogʻi hududi va uning togʻ yon-bagʻridagi mavjud ekologik holatni inson salomatligiga ijobiy taʼsiri boʻyicha ilmiy xulosa tayyorlash. Ilmiy xulosa tayyorlash 2021-2022-yillar - Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (Maksudov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (Xadjiboyev), Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi (Yuldashev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi (Xadjayev) 35. “Duoba” QFY hududida hunarmandchilik markazini tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil avgust Ijrochilar va tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Savdo-sanoat palatasi (Ikramov) 36. Zomin tumanida ekstremal turizmning “Jailoo tourism” yoʻnalishini rivojlantirish maqsadida xorij tajribasini oʻrganish (yaylov va togʻlarda, choʻl va dashtlarda otlarda sayr qilish) va “Jailoo” (qir adirli maskanlar) obyektlarini aniqlash va turizm marshrutiga kiritish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Tashabbuskorlar mablagʻlari Turizm va sport vazirligi ( Azamov ), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 37. Zomin tumani Suffa hududida ekstremal turizm turlarini yoʻlga qoʻyish va rivojlantirish (deltaplan, kvadratsikl, parashutda uchish, xavo sharlari) va sport turizmining boshqa turlarini rivojlantirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar davomida Tashabbuskor mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), tadbirkorlik subyektlari 38. Zomin tumani “Zomin” milliy bogʻida qish mavsumida “Changʻi” yoʻlakchasini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil fevral Tashabbuskor mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), Investitsiya va tashqi savdo vazirligi (Voitov), tadbirkorlik subyektlari 39. Zomin tumani Duoba qishlogʻida oilaviy mehmon uylarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Tashabbuskor mablagʻlari Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 40. Zomin tumani Pshagʻor qishlogʻida agro va ekoturizmni rivojlantirish boʻyicha taklif ishlab chiqish. Taklif ishlab chiqish 2021-yil may Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 41. Zomin tumani Pshagʻor qishlogʻida togʻ turizmi rivojlantirish maqsadida turizm marshrutlarini ishlab chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 42. Tashrif buyuruvchilar vaqtini samarali oʻtkazish va mahalliy aholini daromadini oshirish uchun turli xizmatlarni tashkil qilish. Jumladan, mahalliy aholini tadbirkorlikka jalb qilgan holda, ovqatlanish, koʻngilochar, suvenir mahsulotlarini ishlab chiqishga jalb qilish, veloprokat, otda sayr qilish, baliq ovlash kabi xizmatlarni tashkil qilish. Tashkiliy va targʻibot tadbirlari Doimiy Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov), tadbirkorlik subyektlari 43. Turizm obyektlariga tashrif buyuruvchilar uchun oʻzbek va rus tillarida marshrutlar toʻgʻrisida maʼlumot (tarqatma materiallar) ishlab chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), tadbirkorlik subyektlari 44. Zomin tumanining turistik salohiyatini ommaga namoyish qilish maqsadida “Zomin bloggerlar nigohida” nomli ikki kunlik seminar trening tashkil qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil ?ay-iyun Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi (Azamov), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 45. Zomin tumanida joylashtirish vositalarini (mehmonxona, oʻy mehmonxonasi va oʻtovlar, umumiy ovqatlanish, SGSH va avto turargoh) yoʻl boʻyi infratuzilmalari va aholi gavjum joylardagi sanitariya va gigiyena shoxobchalari holatini yaxshilash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Tashabbuskor mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), tashabbuskorlar 46. Zomin tumanining asosiy avtomobil yoʻllarida har 3 km masofada turistik yoʻl koʻrsatkichlarni oʻrnatish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil sentabr Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Turizm va sport vazirligi ( Azamov ) 47. Zomin tumanidagi suv omboridan Dugʻoba qishlogʻiga ketish yoʻlida “Tomosha-kuzatuv” maydonlari va kemping nuqtalarini, shuningdek, Wi-Fi hududlarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyul Tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi ( Sadikov ) 48. “Maftunkor tabiat” xalqaro ekofestivalini oʻtkazish. Festival doirasida hududni obodonlashtirish ishlarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, v iloyat mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Turizm va sport vazirligi ( Azamov ), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 49. Zomin taomlari gastronomik turizm festivalini oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, v iloyat mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Turizm va sport vazirligi ( Azamov ), Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev) 50. Zomin tumani Duoba qishloq fuqarolar yigʻinida “Asal va shifobaxsh giyohlar festivali”ni oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil avgust oyida Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Jizzax viloyati hokimligi (Saliyev), Turizm va sport vazirligi (Azamov) 51. Zomin tumanida “Patir sayli” tadbirini oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar Har yili oktabr oyida Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Jizzax viloyati hokimligi ( Saliyev ), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Xodjayev), Turizm va sport vazirligi (Azamov) 52. Hududda yongʻin xavfsizligini taʼminlash va unga qarshi kurashga doir tadbirlar tizimini ishlab chiqish hamda amalga oshirish, tegishli material-texnik bazani tashkil etish va infratuzilmani yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari Jizzax viloyati hokimligi ( Saliyev ), Ichki ishlar vazirligi (Bobojonov), Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (Maksudov) 53. Turistik-rekreatsion zona hududida atrof-muhitni muhofaza qilish va ekologik tadbirlarni amalga oshirish mexanizmlarini ishlab chiqish, jumladan tashkil etilishi koʻzda tutilgan turistik obyektlarni qurish davrida oʻsimlik va hayvonot dunyosiga zarar keltirmaslik, tabiiy majmualarga turistik faoliyatning salbiy taʼsirini kamaytirish boʻyicha vazifalarni belgilash. Tashkiliy chora-tadbirlar Qurilish davridan boshlab doimiy Ijrochi mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi ( Saliyev ), Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (Maksudov), Turizm va sport vazirligi (Azamov)

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 254-son qaroriga 5-ILOVA

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasi va unga qadar boʻlgan hududda yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish

T/r Amalga oshirilishi belgilangan chora-tadbirlar nomi Oʻlchov birligi Quvvati Talab etiladigan mablagʻ (mln soʻm) Yillar kesimida Moliyalashtirish manbasi Masʼul vazirlik va idoralar 2021-yil 2022-yil Jami 2 460 861 346 861 2 114 000 Mahalliy budjet 61 200 61 200 0 Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari 2 182 100 152 100 2 030 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi 217 000 133 000 84 000 Tarmoq korxonalari mablagʻlari 561 561 0 I. “Suffa” platosigacha boʻlgan hududning y oʻl infratuzilmasini qayta qurish, joriy va mukammal taʼmirlash Qurilish va rekonstruksiya qilish ishlari 2 002 500 2 500 2 000 000 1. 4R 40 “Dashtobod sh.-Zomin sh.-Baxmal q.-Gʻallaorol sh.” 24 182 km qismini rekonstruksiya qilish (beton qoplamali yoʻl qurish) shu jumladan (44 — 94 km qismini tutashtiruvchi yangi yoʻl qurish). km 180 2 002 500 2 500 2 000 000 Xalqaro moliya institutlari Investitsiya va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi II. Elektr energiyasi tarmoqlarini qurish va taʼmirlash Hammasi 110 000 56 000 54 000 “Suffa” platosigacha boʻlgan hudud boʻyicha 1. Zomin markazida 2 ta 110 kVlik podstansiyani rekonstruksiya qilish. dona 2 30 000 15 000 15 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 2. Zomin-“Suffa” yoʻlida 0,4 — 10 kVlik elektr tarmogʻini qurish va rekonstruksiya qilish. km 40 5 000 3 000 2 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 3. Zomin-“Suffa” yoʻlida TP-10/0,4 kVlar qurish va rekonstruksiya qilish. dona/kVA 10/160-400 1 800 1 000 800 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Suffa” platosi hududi boʻyicha 4. “Suffa” hududidagi 2 ta 110 kVlik podstansiyani rekonstruksiya qilish. dona 2 45 000 22 000 23 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 5. 35 kVlik kabel tarmoqlarini qurish. km 5 6 500 3 500 3 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vaz?rli?i, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 6. Taqsimlash punktini oʻrnatish. dona 1 4 500 4 500 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 7. 10 kVlik kabel tarmoqlarini qurish. km 35 7 000 3 000 4 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 8. Shahar tipidagi transformator podstansiyasi komplektini yangidan oʻrnatish. dona/kVA 10/630 2 200 1 000 1 200 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 9. “Jizzax HETK” AJning moddiy-texnik bazasini yaxshilash va maxsus avtotexnikalar xarid qilish. dona 3 8 000 3 000 5 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ III. Ichimlik suvi va oqova tarmoqlarini qurish, qayta qurish va modernizatsiya qilish xamda aholini uzluksiz sifatli ichimlik suvi bilan taʼminlash Ichimlik va oqava suv tarmoqlari km obyekt 347 800 287 800 60 000 “Suffa” platosigacha boʻlgan hudud boʻyicha 1. “Suffa” platosiga ichimlik suv tarmogʻi qurilishi km 14 117 600 117 600 Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Jizzax viloyati hokimligi 2. 2 dona artezian qudugʻi qazish dona 2 1 200 1 200 Mahalliy budjetning qoʻshimcha mablagʻlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Jizzax viloyati hokimligi 3. Suv nasoslari oʻrnatish dona 6 60 000 60 000 4. “Suffa” platosiga qadar boʻlgan hududda quvvati 2 000 m3 boʻlgan oqava suv tozalash inshootini qurish km obyekt 1 62 000 32 000 30 000 Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Jizzax viloyati hokimligi “Suffa” platosi hududi boʻyicha 1. Suv tozalash inshootini qurish. dona 2 5 000 5 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Jizzax viloyati hokimligi 2. Suv nasoslarini oʻrnatish. dona 4 40 000 40 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Jizzax viloyati hokimligi 3 “Suffa” platosida quvvati 2 000 m3 boʻlgan oqava suv tozalash inshootini qurish km obyekt 1 62 000 32 000 30 000 Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Jizzax viloyati hokimligi IV. Axborot texnologiyalarini rivojlantirish Zomin tumani boʻyicha jami: 561 561 0 1. Zomin-“Suffa” yoʻnalishi boʻylab optik tolali aloqa liniyalarini tortish. km 18,7 561 561 “Oʻzbektelekom” AK mablagʻlari “Oʻzbektelekom” AK

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 254-son qaroriga 6-ILOVA

“Zomin” turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. “Zomin” turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) shaklida tashkil etilib, unga biriktirilgan chegaralarda qonunchilik hujjatlarida oʻrnatilgan tartibda mulkka egalik qilish, oʻzining maqsadlarini amalga oshirish maqsadida taqsimlash va foydalanishga berish (yoki uning nomidan — u vakolat bergan davlat organi taʼsischisining) kabi vazifalarni amalga oshiruvchi tijorat tashkilotidir.

2. Direksiya oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmonlari, qarorlari va farmoyishlari va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining, qarorlari va farmoyishlari, ushbu nizom hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar doirasida amalga oshiriladi.

3. Direksiya yuridik shaxs hisoblanib, alohida mol-mulk, mustaqil balans, bankdagi hisob raqamlariga, shu jumladan chet el valyutasiga, shuningdek, emblemasiga, shtampiga va oʻz nomi davlat tilida yozilgan Oʻzbekiston Respublikasi davlat gerbi tasvirlangan muhrga va boshqa rekvizitlarga egalik qiladi.

4. Direksiyaning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq — “Zomin” turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasi;

qisqartirilgan shaklda — “Zomin” TRZ direksiyasi” DUK;

b) rus tilida:

toʻliq — Gosudarstvennoye unitarnoye predpriyatiye “Direksiya turistsko-rekreatsionnoy zoni “Zomin”;

qisqartirilgan shaklda — GUP “Direksiya TRZ “Zomin”;

v) ingliz tilida:

toʻliq — “Directorate of tourist and recreational zones “Zomin” State Unitary Company;

qisqartirilgan shaklda — “Directorate of TRZ “Zomin” SUC.

5. Direksiya manzili (pochta manzili): Jizzax viloyati, Zomin tumani, Mustaqillik koʻchasi, 2-uy.

6. Direksiya taʼsischisi — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi (keyingi oʻrinlarda — Taʼsischi) hisoblanadi.

7. Direksiya oʻzining Taʼsischi bilan kelishgan holda tijorat tashkilotlari, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik shaxslarning ishtirokiga ruxsat etiladigan tijorat tashkilotlarining ishtirokchisi (aksiyadori, aʼzosi) boʻlishi mumkin.

8. Direksiya boshqa davlat korxonasining taʼsischisi boʻlishi mumkin emas.

2-bob. Direksiya faoliyatining asosiy yoʻnalishlari va maqsadlari

9. Direksiyaning asosiy maqsadi turistik-rekreatsion zona (keyingi oʻrinlarda — TRZ) faoliyatini boshqarish hisoblanib, TRZ davlat dasturining toʻliq va oʻz vaqtda bajarilishi, TRZ hududida huquqiy meʼyorlarga rioya qilinishini taʼminlash, shuningdek, TRZ hududidagi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilariga (keyingi oʻrinlarda — TRZ ishtirokchilari) xizmat koʻrsatishga va ushbu Nizomga nazarda tutilgan boshqa ishlarning bajarilishini taʼminlaydi.

10. Direksiyaning asosiy vazifalari quyidagilar:

TRZ hududida investitsiya loyihalarni amalga oshirish istagini bildirgan tashabbuskor va investorlarni izlash va jalb qilish;

TRZ bosh rejasi va “Zomin” turistik-rekreatsion zonasining maʼmuriy kengashi (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy kengash) qarorlariga muvofiq tasdiqlangan investitsiya loyihalarini joylashtirish;

oʻrnatilgan tartibda investorlar tomonidan amalga oshirilayotgan investitsiya loyihalarini nazorat qilish hamda ularni bajarilishi yuzasidan Maʼmuriy kengashga hisobotlar taqdim etib borish;

oʻz vakolati doirasida TRZ hududida joylashgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini boshqarish;

TRZ ishtirokchilariga oʻzlarining investitsiya loyihalarini amalga oshirishlari uchun zarur infratuzilma (elektr energiya, gaz, suv taʼminoti, kanalizatsiya va boshqalar) bilan bogʻliq boʻlgan muammolarni yechishga koʻmaklashish;

TRZ ishtirokchilariga shu jumladan davlat organlarida ularning manfaatlarini himoya qilish orqali ularga xizmat koʻrsatish;

TRZ hududida joylashgan davlat mulki obyektlari boʻlgan inshootlar va binolar hamda yer uchastkalarni ijaraga berish boʻyicha shartnomalar (bitimlar) tuzish; Maʼmuriy kengash vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha uning yigʻilishlarida koʻrib chiqilishi uchun zarur maʼlumotlarni tayyorlash;

Maʼmuriy kengash qarorlariga asosan TRZ ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish, ularni reyestrga kiritish va tegishli sertifikatlar berish;

TRZ ishtirokchilari boʻlmagan TRZ hududidagi xoʻjalik yurituvchi subyektlar hisobini yuritish;

oʻrnatilgan tartibda investorlar bilan tuzilgan shartnomalar xulosasiga asosan TRZ hududida sarmoya kiritish toʻgʻrisida bitimlar, TRZ ishtirokchisi boʻlmagan tashkilotlar va davlat mulkidagi mol-mulkni sotish boʻyicha Maʼmuriy kengash qarorlariga koʻra bitimlar tuzish;

TRZ faoliyatini boshqarish boʻyicha boshqa masalalarni amalga oshirish.

11. Direksiya qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyat turlarini ham amalga oshirish mumkin.

3-bob. Direksiya faoliyatini boshqarish

12. Direksiya Taʼsischiga va Maʼmuriy kengashga hisobdor hisoblanadi.

13. Taʼsischining vakolatlariga quyidagilar kiradi:

Direksiya faoliyatini boshqarish, muvofiqlashtirish va monitoringni olib borish;

TRZni rivojlantirish boʻyicha Direksiya faoliyati yoʻnalish va strategik vazifalarini belgilash va TRZning uzoq va oʻrta muddatli rivojlantirish dasturlarini ishlab chiqishni tashkil etish;

TRZning samarali faoliyatini taʼminlash uchun tashkiliy-texnik chora-tadbirlarni tasdiqlash, shuningdek ularning bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni koʻrib chiqish;

Direksiya faoliyatini toʻgʻrisida hisobotlarni har chorakda bir marotaba eshitish;

Direksiya direktorini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish boʻyicha masalalarni koʻrib chiqish;

Direksiya ishchilari va direktorining malakasini oshirishni tashkil etish;

Direksiyaning xarajatlar smetasi va shtatlar jadvalini tasdiqlash.

Taʼsischi qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa vakolatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

14. Taʼsischining huquqlari:

Direksiya faoliyatining maqsad va yoʻnalishlarini belgilash;

Direksiya Nizomiga qoʻshimcha va oʻzgartishlar kiritish boʻyicha qaror qabul qilish;

Direksiyaning ortiqcha, foydalanilmayotgan yoki maqsadga muvofiq foydalanilmayotgan mol-mulkini olib qoʻyish va tasarruf etish;

Direksiya tomonidan berilgan mol-mulkni ishlatishdan olingan sof foydadan ulush olish;

Direksiyaning mol-mulki bilan tuzilgan shartnomalarni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasi bilan murojaat qilish;

Direksiyaga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisida sudga ariza bilan murojaat qilish;

Direksiyani qayta tashkil etish yoki tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilish, tugatish komissiyasini tayinlash va tugatish balansini tasdiqlash;

Mehnat qonunchiligida belgilangan tartibda Direksiya direktori bilan tuzilgan mehnat shartnomasini bekor qilish.

Taʼsischi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.

15. Maʼmuriy kengashning vakolatlariga quyidagilar kiradi:

Taʼsischiga Direksiya direktorligiga nomzodlarni taqdim etish;

Direksiya direktori bilan mehnat shartnomasini Taʼsischi nomidan tuzish va bekor qilish;

Direksiya xarajatlari smetasi va shtatlar jadvalini kelishish;

Direksiya ish rejasini tasdiqlash orqali uning faoliyatini tashkil etish va ularning bajarilishini nazorat qilish;

Maʼmuriy kengash qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa vakolatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Maʼmuriy kengash oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarishi uchun Direksiya faoliyati bilan bogʻliq hujjatlarni talab qilib olishi mumkin. Olingan hujjatlar Maʼmuriy kengashi tomonidan faqatgina xizmat maqsadlarida ishlatiladi.

17. Direksiya faoliyatiga rahbarlik qilish Maʼmuriy kengash tomonidan tayinlanadigan va lavozimidan ozod qilinadigan direktor tomonidan amalga oshiriladi.

18. Direktor ijro etuvchi organ hisoblanadi.

19. Direktor:

qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga asosan Direksiya xodimlar mehnatini muhofaza qilish va mehnat sharoitlarini yaxshilash, atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasidagi normalar va tartiblarga oid chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va joriy etadi;

TRZni rivojlantirish boʻyicha dasturlarning amalga oshirilishini tashkil etadi;

Direksiya faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini takomillashtirish, boshqaruvning zamonaviy usullarini joriy etishga oid tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha choralar koʻradi;

Direksiya nomidan ishonchnomasiz ishlaydi, barcha tashkilotlarda, shu jumladan chet el mamlakatlarida uning manfaatlarini himoya qiladi;

mehnat shartnomasiga asosan xodimlarni ishga qabul qiladi, tegishli oʻzgartishlar kiritadi va ularning faoliyatini bekor qiladi;

Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ishonchnoma taqdim etadi;

xodimlar malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

xodimlar uchun majburiy boʻlgan buyruqlar va koʻrsatmalar beradi;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

20. Direktor oʻrnatilgan tartibda Direksiya faoliyati boʻyicha Taʼsischiga hamda Maʼmuriy kengashga hisobdordir.

21. Direktor oʻzining huquq va majburiyatlarini bajarishda Direksiya manfaatlari doirasida amalga oshiradi va oʻrnatilgan tartibda davlat budjetiga va budjetdan tashqari jamgʻarmalarga toʻlanadigan barcha toʻlovlarning oʻz vaqtida toʻlanishi, ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarning amalga oshirilishi, mehnat huquqiy munosabatlardan kelib chiqadigan barcha daʼvolarni qondirish uchun qonunchilik hujjatlariga belgilangan tartibda javobgardir.

22. Direktor Maʼmuriy kengash va Moliya vazirligi bilan kelishgan holda TRZning oʻz mablagʻlarini boshqaradi va amalga oshirilgan hisobotlarni Moliya vazirligiga tasdiqlash uchun taqdim etadi.

23. Direktor oʻziga yuklatilgan vazifalarning bajarilishi, shuningdek, Direksiyaga topshirilgan davlat mulkining saqlanishi va maqsadli ishlatilishi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgardir.

4-bob. Direksiya ustav jamgʻarmasi

24. Direksiyaning ustav jamgʻarmasi TRZ faoliyatini tashkil etish uchun Taʼsischi tomonidan beriladigan mablagʻlar, Taʼsischi tomonidan operativ boshqaruv huquqiy asosida beriladigan mol-mulk va boshqa qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan aktivlar hisobidan shakllantiriladi.

25. Direksiyaning ustav fondi 1,0 mlrd soʻm.

5-bob. Direksiya ustav jamgʻarmasini oshirish va kamaytirish tartibi

26. Taʼsischining qaroriga asosan qonunchilikda belgilangan tartibda Direksiya ustav jamgʻarmasini oshirish va kamaytirishi mumkin.

6-bob. Direksiya mol-mulkini tasarruf etish

27. Direksiya mulki asosiy vositalar va Taʼsischi tomonidan operativ boshqaruv huquqlari asosida unga berilgan muomaladagi avtivlardan iborat.

28. Direksiyaning asosiy vositalari va muomaladagi avtivlari boʻlinmaydi va hissa (ulush) tariqasida taqsimlanmaydi.

29. Maʼmuriy kengash Taʼsischi nomidan Direksiyaga berilgan davlat mulklarining maqsadli foydalanishi, saqlanishi va tasarruf etilishi ustidan nazorat qiladi.

30. Direktor Taʼsischi bilan kelishgan holda quyidagi holatlarda Direksiya mulkini tasarruf etishi mumkin:

asosiy vositalarni sotish, ularni ijara va garovga berish;

mol-mulkni boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustav fondiga badal sifatida qoʻshish;

boshqa xoʻjalik subyektlarining aksiyalarini sotib olish;

direktor taʼsischi bilan kelishib, mulkni davlat korxonasi faoliyati maqsadlariga muvofiq boʻlmagan boshqacha tarzda tasarruf etish.

7-bob. Daromadlarni shakllantirish tartibi

31. Direksiya daromadlari quyidagilardan shakllantiradi:

koʻrsatilgan xizmatlardan olinadigan daromadlar;

TRZ hududida joylashgan davlat mulki obyektlari boʻlgan inshootlar va binolar hamda yer uchastkalarni ijaraga berish va realizatsiya qilishdan tushadigan mablagʻlar;

Maʼmuriy kengash tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan.

8-bob. Zaxira va boshqa jamgʻarmalarni shakllantirish tartibi

32. Direksiya oʻz tasarrufida qolgan sof foyda hisobiga zaxira jamgʻarmasini, shuningdek Taʼsischi tomonidan tasdiqlangan shaklda va tartibda boshqa fondlarni tashkil etishi mumkin.

9-bob. Daromadlarni (foyda) taqsimlash va zararni qoplash tartibi

33. Direksiyaning sof foydasi Direksiya ixtiyorida qoladi hamda Taʼsischining qaroriga asosan foydalaniladi.

34. Taʼsischi oʻzining qaroriga asosan jismoniy va yuridik shaxslarga beriladigan xayriya mablagʻlari summasini belgilaydi va ularni tasarruf etish huquqini direktorga topshiradi.

35. Direksiya faoliyati natijasida vujudga kelgan zararni jamgʻarmaning zaxira mablagʻlari hisobidan qoplashi mumkin.

10-bob. Hisobotlarni taqdim etish tartibi

36. Hisobot davri soʻngida Direksiya vakolatli organlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda moliyaviy va boshqa hisobotlarni taqdim etadi, shuningdek, hujjatlarning saqlanishiga va belgilangan tartibda saqlash uchun davlat idoralariga topshirishga javobgar hisoblanadi.

37. Xoʻjalik yurituvchi subyekt sifatida Direksiya faoliyatini nazorat qilish Maʼmuriy kengash tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

38. Direktor har chorakda Maʼmuriy kengashga Direksiya faoliyati natijalari va tasdiqlangan rivojlanish dasturlarining amalga oshirilishi boʻyicha hisobotlarni taqdim etadi.

11-bob. Direksiya javobgarligi

39. Direksiya oʻz majburiyatlari boʻyicha oʻziga tegishli mol-mulk bilan javob beradi. Mol-mulk yetarli darajada boʻlmagan taqdirda Taʼsischi Direksiya majburiyatlari boʻyicha yordamchi javobgarlikni oʻz zimmasiga oladi.

40. Direksiya Taʼsischining majburiyatlari uchun javobgar emas.

12-bob. Direksiyani tugatish va qayta tashkil etish

41. Direksiya qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda, sud yoki Taʼsischining qaroriga muvofiq tugatishi va qayta tashkil etilishi mumkin.

42. Direksiya uning huquqi va majburiyatlarini boshqa shaxslarga meros qilib oʻtkazmasdan faoliyatini tugatadi. Qayta tashkil yetilayotganda uning huquq majburiyatlari huquqiy vorisga oʻtadi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 28-aprel,

254-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.04.2021-y., 09/21/254/0391, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz