📅 2021-yil 27-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги ташкилотларда бюджетдан ташқари жамғариладиган маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар, шунингдек, кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
жамғарма маблағларнинг харажатлари ижросини назорат қилиш.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йилдан бошлаб мактаблардаги барча 1 — 11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими таълим вазирлиги бир ой муддатда:
биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибини;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда кам таъминланган оилаларга мансуб 1 — 11-синф ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан текин таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарорига 1-ИЛОВА
Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари (кейинги ўринларда — жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2. Ушбу Низом халқ таълими тизимидаги барча давлат таълим муассаса ва ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан балансда сақловчига тушадиган маблағлар;
ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар;
халқ таълими муассаса ва ташкилотлари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларни тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
муассаса ва ташкилотларнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларининг лавозим маошига белгиланган қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
4. Жамғарма маблағлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режасида назарда тутилган мақсадлар учун молиялаштирилади.
Бунда халқ таълими муассасаси ва ташкилоти раҳбарини моддий рағбатлантириш ва халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар ҳисобга олиниши лозим.
Жамғармага йўналтирилган муассаса ва ташкилотларнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларининг лавозим маошига белгиланган қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:
ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларни, илмий лабораторияларни техник шартлар асосида жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш, халқаро илмий ахборот базалари ва кутубхона ресурсларига уланиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
ходимларни етакчи миллий ва жаҳонда энг юқори мингталик рейтингга кирувчи ёки йўналишлар бўйича жаҳонда энг юқори юзталик рейтингга кирувчи хорижий илмий-таълим муассасаларига қайта тайёрлов, малака ошириш ва амалиётга юбориш орқали кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, ходимларнинг хорижий илмий анжуманларда маъруза билан иштирок этиши ва қатнашиши, халқаро тан олинган маълумотлар базасидаги етакчи илмий журналларда илмий-тадқиқот ишлари натижаларини нашр қилиш.
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар режасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар фақат халқ таълими муассасаси раҳбарининг асосли ёзма мурожаати асосида умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгаши розилиги билан амалга киритилади.
Мазкур банднинг олтинчи хатбошисида белгиланган муассасалардан бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотлари жамғармаларининг даромадлар ва харажатлар режасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уларнинг раҳбари томонидан амалга оширилади.
Халқ таълими муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари жамғарма маблағларини эркин йўналтириш ҳуқуқига эга.
5. Жамғармага ойлик, чораклик ёки йиллик тушган маблағлар бўйича (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) жами суммадан ўн фоизгача бўлган миқдори мазкур муассаса ва ташкилот раҳбарини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
Бунда муассаса ва ташкилот раҳбарини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағни ҳисоблашда илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига белгиланган қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари ҳисобга олинмайди.
6. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан жамғармага кўрсатилган ҳомийлик хайриялари, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, муассаса ва ташкилот раҳбари ва бухгалтери томонидан харажатлар режасига ўзгартириш тайёрланиб, умумтаълим муассасаси учун Кузатув кенгаши розилиги билан, бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотлари учун раҳбар томонидан халқ таълими муассасаси ва ташкилоти харажатларига сарфланади.
4-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш
7. Жамғарма маблағларининг ҳисоби марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати (муассаса ва ташкилот бухгалтери) ёки муассаса ва ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи бухгалтери томонидан юритилади. Бунда муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи бухгалтер штатини сақлаш бўйича барча харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қопланади.
8. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар режаси муассаса раҳбари ва бухгалтери томонидан тайёрланиб, умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгашига келишиш учун киритилади.
Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгашининг розилиги олингандан сўнг даромадлар ва харажатлар режаси муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган муассасалардан бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотларида жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар режаси уларнинг раҳбари ва бухгалтери томонидан тайёрланади ва тасдиқланади.
9. Жамғарма тушумлари (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) қуйидаги тартибда йўналтирилади:
республика даражасидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг беш фоизи Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига;
ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг тўғридан-тўғри бўйсинувидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг беш фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг жамғармаларига;
туман (шаҳар) даражасидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг икки фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари жамғармаларига, уч фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаларига.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тушумлари уларнинг ихтиёрида қолдирилади.
9 1 . Жамғарма маблағлари ташкилотларнинг «4001» маблағлар манбаси бўйича тегишли ғазначилик шахсий ҳисобварағида шакллантирилиб, барча харажатлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади.
5-боб. Жамғарма маблағларнинг харажатлари ижросини назорат қилиш
10. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан назорат қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.
11. Жамғарма маблағларидан фақат таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган ёзма мурожаатга асосан, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ёки муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи бухгалтер томонидан фойдаланилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муассасалардан бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотлари раҳбари топшириғига асосан уларнинг бухгалтери ёки бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи бухгалтер томонидан фойдаланилади.
Бунда шартномаларни имзолаш, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) турларини танлаш, маҳсулотларни (ишлар, хизматларни) сифатли қабул қилиб олиш таълим муассаса ва ташкилоти раҳбари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Амалга оширилган ишлар учун таълим муассасаси ва ташкилоти раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари:
тегишлилиги бўйича халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг жамғармаларига маблағларнинг тушумлари (пуллик хизматлар, ижара, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқалар) тўғрисидаги батафсил маълумотларни олишга;
халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, шунингдек, молиявий ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасини ёки ушбу вазирлик раҳбариятини хабардор қилган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар харажатларини молиялаштиришни (тўлашни) чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Жиноят аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари текшириш материалларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириши лозим.
6-боб. Якунловчи қоидалар
13. Жамғарма маблағларини тасарруф этиш ёки бошқа мақсадларга йўналтириш (ишлатиш) билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги аралашиш тақиқланади.
14. Халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг раҳбарлари ва бухгалтерлари Жамғарма маблағлари тўғри шакллантирилганлиги, улардан самарали, оқилона ва тўғри фойдаланиш, мазкур маблағларнинг ҳисоб-китобининг тўғри юритилиши бўйича шахсан жавоб берадилар.
Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Босқичлар Субъект Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Муассаса ва ташкилот Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади: халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Давлат мулкини ижара бериш маркази давлат унитар корхоналарига тўланган 1 фоизи ва электрон савдо майдончаси операторига тўловдан ташқари); ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар; халқ таълими муассаса ва ташкилотлари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар; юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари; вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар; халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари; муассаса ва ташкилотларнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига белгиланган қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари; қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар. Йил давомида 2-босқич Муассаса ва ташкилот Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар режаси муассаса раҳбари ва бухгалтери томонидан тайёрланиб, умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгаши муассасаларнинг раҳбарига келишиш учун киритилади. Жамғарма маблағлари фақат тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режасида назарда тутилган мақсадлар учун молиялаштирилади. Календарь йили бошида 3-босқич Муассаса ва ташкилот Умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгаши даромадлар ва харажатлар режасини кўриб чиқиб, розилигини беради. Бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотларида раҳбар томонидан кўриб чиқилиб, розилик берилади. 2 кун давомида 4-босқич Муассаса ва ташкилот 1. Кузатув кенгаши розилиги олингандан сўнг даромадлар ва харажатлар режаси халқ таълими муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади. Бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотларида жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар режаси уларнинг раҳбари ва бухгалтери томонидан тайёрланади ва тасдиқланади. 1. 1 кун давомида 2. Жамғарма тушумлари (мақсадли ҳомийлик ва хайрия маблағларидан ташқари) қуйидаги тартибда йўналтирилади: республика даражасидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг 5 фоизи Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига; ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг тўғридан-тўғри бўйсинувидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг жамғармаларига; туман (шаҳар) даражасидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг 2 фоизи ҳудудий халқ таълими бошқармалари жамғармаларига, 3 фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаларига; Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тушумлари уларнинг ихтиёрида қолдирилади. 2. Маблағ тушумига кўра 3. Жамғарма маблағларининг ҳисобини юритиш марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати (муассаса ва ташкилот бухгалтери) ёки муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи бухгалтер томонидан юритилади. 3. Режага мувофиқ 4. Муассаса раҳбари томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматига ёзма мурожаат берилади, зарур ҳужжатлар тақдим этилади ва ушбу режада белгиланган харажатларга маблағлар сарфланади. Бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотларида тасдиқланган режага мувофиқ уларнинг раҳбари томонидан сарфланади. 4. Йил давомида 5-босқич Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати Жамғарма маблағларидан фақат муассаса раҳбари томонидан берилган ёзма мурожаатга асосан барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг туман (шаҳар) халқ таълими марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан фойдаланилади. Режага мувофиқ йил давомида
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхатига, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг I-бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбошиси қўшилсин:
«е) инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагогларига уларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойда 50 фоиз устама ҳақ тўланади.».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг :
а) 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Халқ таълими вазирлиги 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:
биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами;
мактаблардаги барча 1 — 11-синфлар ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминлаш жорий қилинсин»;
б) 1 - ва 2-иловалар чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):
а) 4-бандда:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди»;
б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
Лавозимлар номи Тариф ставкалари миқдорлари: олий малака тоифали биринчи малака тоифали иккинчи малака тоифали олий маълумотли ўрта махсус маълумотли 1. Умумтаълим муассасаларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири, ўқитувчи-дефектолог, инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагоги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари ходимлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари 2 881 828 2 607 826 2 340 317 2 090 399 1 954 033 1.1. Ёшлар етакчиси, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи 2 090 399 2. Республика муассаса ва ташкилотлари методистлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари методистлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари методистлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари 2 881 828 3. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпиа захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методистлари, спорт психологи 2 117 518 1 978 039 1 851 265 1 725 279 1 603 710 4. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси 2 197 828 2 056 958 1 916 981 1 781 907 1 652 203 5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери 1 916 981 1 781 907 1 652 203 1 527 724 1 410 683 6. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист) 2 881 828 2 607 826 2 340 317 2 090 399 1 465 523 6.1. Умумий ўрта типдаги муассасалар психологлари, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари психологлари 2 282 408 2 151 458 2 014 709 1 881 360 1 758 629 6.2. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг психологи (6.1.-бандда кўрсатилган ташқари) ва мактабдан ташқари муассасалар инструктор-методисти 1 277 984 1 187 933 1 101 470 1 018 482 940 454 7. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист (3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи 1 124 607 1 034 572 948 124 865 627 787 178 8. «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари, инструктор-методистлар ва методистлар, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари тўгарак ва мусиқа раҳбарлари, меҳнат ва тренер йўриқчиси 1 939 949 1 784 640 1 635 515 1 493 207 1 357 882 9. Кутубхона мудири х х х 1 251 639 1 147 152 10. Кутубхоначи х х х 1 047 107 994 752
Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади.»;
в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
Лавозимлар номи Тариф ставкалари миқдорлари I гуруҳ II гуруҳ III гуруҳ IV гуруҳ 1. Раҳбар ходимлар: 1.1. Умумтаълим муассасаси директори 3 467 983 3 278 418 3 091 716 2 895 520 1.2. «Меҳрибонлик» уйи директори 3 091 716 2 895 520 х х 1.3. Мактабдан ташқари муассаса директори 1 277 984 1 187 933 1 101 470 х 1.4. «Баркамол авлод» болалар мактаби директори 1 980 876 1 841 297 1 707 277 х 1.5. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрибонлик» уйлари республика соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари 2 782 545 2 605 968 2 605 968 х 1.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпиа захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори 2 260 6 62 х х х 1.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори 2 117 5 18 1 9 78 0 39 1 8 51 2 65 х 1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори 2 6 37 3 92 2 4 68 3 49 х х 2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари: 2.1. Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, спорт ишлари бўйича ўринбосари 3 278 418 3 091 716 2 895 520 2 704 330 2.2. Умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари 2 090 399 2.3. «Меҳрибонлик» уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 2 895 520 2 704 330 х х 2.4. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўринбосарлари (2.9.-банддан ташқари) 1 187 933 1 101 470 1 018 482 х 2.5. «Баркамол авлод» болалар мактаби директорининг ўринбосарлари (2.9.-банддан ташқари) 1 841 297 1 707 277 1 578 649 х 2.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари 2 117 518 Х х х 2.7. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари, филиал директорлари 1 978 039 1 851 265 1 725 279 х 2.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 2 468 349 2 300 378 х х 2.9. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 473 637 1 360 575 1 251 639 1 147 152 ».
г) 3-илованинг 10-бандида :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди».
д) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 20-банд қўшилсин:
«Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.»
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда;):
а) қарор муқаддимасидаги «шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасида :
«А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари «Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари» сўзлари «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Истеъдод» жамғармаси» сўзлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг рус тилидаги матнида :
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«При этом, учреждениям и организациям системы народного образования, финансируемым из Государственного бюджета, разрешается использование и приобретение легковых автомобилей и других видов автотранспортных средств свыше утвержденного предельного количества служебных легковых автомобилей, при условии их содержания (содержание водителя, обеспечение горюче-смазочными материалами, техническое обслуживание и прочее), за счет внебюджетных средств.».
б) 1-илованинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 11. Министерство народного образования 436 770 242 113 415 Центральный аппарат 5 9 7 2 - Областные звенья 28 28 14 14 - Районные звенья 209 562 206 28 358 Подведомственные организации 194 128 15 69 57 49 25 ».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
3-банддаги «институтлар» сўзлари тегишли келишикдаги «марказлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти» сўзлари «Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
7 — 10 ва 27-бандлардаги «Марказий институт» сўзлари тегишли келишикдаги «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
16 , 23 ва 27-бандлардаги «ҳудудий институт ректори» сўзлари «ҳудудий марказ директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «ҳудудий институтлар томонидан Марказий институтга» сўзлари «ҳудудий марказлар томонидан Институтга» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомда :
15-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб-интернатлар) (ўқитиш муддати 11 йил: I — XI синфлар) (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда (ўқиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);».
30-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 230-модда):
а) қарор муқаддимасидаги «ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига» сўзлари «қонунига» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
в) 2-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
г) 5-илованинг 1-бандидаги «, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари» сўзлари «қонуни» сўзига алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг рус тилидаги матни 2-иловасида (Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифи):
153 1 -позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 153 1 . Воспитатель в специализированных образовательных учреждениях для детей с ограниченными возможностями 2349 С В/О 5110900 »;
156-позициянинг «Наименование должностей служащих» устунидаги «детского дома» сўзлари «домов Меҳрибонлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низомда :
а) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари «А. Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банднинг «8)» кичик бандида :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишиш учун номзодларни тавсия қилади ва белгиланган тартибда уларни эгаллаган лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритади;»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан тайинлайди;»
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлигича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимлаш.»
в) 18-банднинг еттинчи хатбошисидаги «умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгашларига» сўзлари «тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 26-бандда :
қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«умумтаълим муассасасининг бўш турган бинолари ва ер майдонларини ишончли бошқарувчига ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш;»;
йигирма тўртинчи — ўттиз биринчи хатбошилар тегишлича йигирма бешинчи — ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
ўттиз биринчи хатбошидаги «кузатув кенгашларига» сўзлари «тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent International University of Education» халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 23 июндаги 404-сон қарорининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги «в» «г» ва «д» кичик бандлар қўшилсин:
«в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги потенциал инвестор танлангандан сўнг:
бир ой муддатда ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган шартлар асосида инвестор билан объектни «ноль» харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;
ўн кун муддатда объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида потенциал инвесторга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига илтимоснома юборилишини;
потенциал инвестор томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;
инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган пайтдан ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тўланган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда белгиланган тартибда объектни «тасарруф этиш ҳуқуқи» белгиси киритилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига илтимоснома юборилишини таъминласин;
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқ таълими вазирлигининг илтимосномаси асосида объектни потенциал инвесторга сотиш бўйича вазирлик ва потенциал инвестор ўртасида тузилган шартнома ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида потенциал инвесторга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, ушбу шартнома бўйича потенциал инвестор томонидан инвестициявий мажбуриятлар қабул қилинганлиги тўғрисида баённома ва потенциал инвестор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асли тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси киритилишини таъминласин;
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори, истисно тариқасида, мазкур қарорнинг бажарилиши доирасида татбиқ этилмаслиги белгилансин.»
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 июндаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 208-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илованинг 30-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 6 , 7 , 11 ва 13-бандлари .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 22 апрелдаги 344-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 5-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 апрель,
243-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Xalq taʼlimi tizimidagi tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi tizimidagi tashkilotlarda budjetdan tashqari jamgʻariladigan mablagʻlarni shakllantirish va ulardan samarali foydalanish, birinchi sinf oʻquvchilari hamda kasalligi tufayli yakka tartibda uyida taʼlim oladigan nogiron bolalar, shuningdek, kam taʼminlangan oilalarga mansub oʻquvchilarni zamonaviy yagona maktab formasi toʻplamlari bilan taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xalq taʼlimi tizimidagi tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hamda ulardan foydalanish yoʻnalishlarini belgilash;
jamgʻarma mablagʻlarining hisobi va hisobotini yuritish;
jamgʻarma mablagʻlarning xarajatlari ijrosini nazorat qilish.
2. Belgilab qoʻyilsinki, 2021-yildan boshlab maktablardagi barcha 1 — 11-sinf oʻquvchilarining 15 foizidan koʻp boʻlmagan kam taʼminlangan oilalarga mansub oʻquvchilarni zamonaviy yagona maktab formasi toʻplamlari bilan bepul taʼminlanadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi taʼlim vazirligi bir oy muddatda:
birinchi sinf oʻquvchilari hamda kasalligi tufayli yakka tartibda uyida taʼlim oladigan nogiron bolalar uchun beriladigan oʻquv qurollari toʻplami bilan tekin taʼminlash tartibini;
Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi bilan birgalikda kam taʼminlangan oilalarga mansub 1 — 11-sinf oʻquvchilarini zamonaviy yagona maktab formasi toʻplamlari bilan tekin taʼminlash tartibini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-apreldagi 243-son qaroriga 1-ILOVA
Xalq taʼlimi tizimidagi muassasa va tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2. Ushbu Nizom xalq taʼlimi tizimidagi barcha davlat taʼlim muassasa va tashkilotlariga nisbatan tatbiq etiladi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish
3. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarining koʻchmas mol-mulkini ijaraga berishdan balansda saqlovchiga tushadigan mablagʻlar;
oʻquv dasturlarida nazarda tutilmagan (davlat taʼlim standartlaridan tashqari) mashgʻulotlar boʻyicha qoʻshimcha taʼlim berishdan olingan daromadlar;
xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlari faoliyat ixtisosligi boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;
vaqtincha boʻsh turgan milliy valyutadagi mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga belgilangan tartibda joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
muassasa va tashkilotlarning ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi xodimlarining lavozim maoshiga belgilangan qoʻshimcha haqni moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlarning moliya yili yakuniga qadar ishlatilmay qolgan budjet mablagʻlari;
xalqaro moliya tashkilotlari va xorijiy davlatlarning grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
4. Jamgʻarma mablagʻlari tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar rejasida nazarda tutilgan maqsadlar uchun moliyalashtiriladi.
Bunda xalq taʼlimi muassasasi va tashkiloti rahbarini moddiy ragʻbatlantirish va xalq taʼlimi sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar hisobga olinishi lozim.
Jamgʻarmaga yoʻnaltirilgan muassasa va tashkilotlarning ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi xodimlarining lavozim maoshiga belgilangan qoʻshimcha haqni moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlarning moliya yili yakuniga qadar ishlatilmay qolgan budjet mablagʻlari quyidagi maqsadlarga sarflanadi:
tashkilotning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, bino va inshootlarni, ilmiy laboratoriyalarni texnik shartlar asosida joriy taʼmirlash va jihozlash, xalqaro ilmiy axborot bazalari va kutubxona resurslariga ulanish, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish;
xodimlarni yetakchi milliy va jahonda eng yuqori mingtalik reytingga kiruvchi yoki yoʻnalishlar boʻyicha jahonda eng yuqori yuztalik reytingga kiruvchi xorijiy ilmiy-taʼlim muassasalariga qayta tayyorlov, malaka oshirish va amaliyotga yuborish orqali kadrlar ilmiy salohiyatini oshirish, xodimlarning xorijiy ilmiy anjumanlarda maʼruza bilan ishtirok etishi va qatnashishi, xalqaro tan olingan maʼlumotlar bazasidagi yetakchi ilmiy jurnallarda ilmiy-tadqiqot ishlari natijalarini nashr qilish.
Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar rejasiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar faqat xalq taʼlimi muassasasi rahbarining asosli yozma murojaati asosida umumtaʼlim muassasasining Kuzatuv kengashi roziligi bilan amalga kiritiladi.
Mazkur bandning oltinchi xatboshisida belgilangan muassasalardan boshqa xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlari jamgʻarmalarining daromadlar va xarajatlar rejasiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish ularning rahbari tomonidan amalga oshiriladi.
Xalq taʼlimi muassasalari va tashkilotlari rahbarlari jamgʻarma mablagʻlarini erkin yoʻnaltirish huquqiga ega.
5. Jamgʻarmaga oylik, choraklik yoki yillik tushgan mablagʻlar boʻyicha (maqsadli homiylik xayriyalaridan tashqari) jami summadan oʻn foizgacha boʻlgan miqdori mazkur muassasa va tashkilot rahbarini moddiy ragʻbatlantirish uchun yoʻnaltiriladi.
Bunda muassasa va tashkilot rahbarini moddiy ragʻbatlantirishga yoʻnaltiriladigan mablagʻni hisoblashda ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi xodimlarning lavozim maoshiga belgilangan qoʻshimcha haqni moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlarning moliya yili yakuniga qadar ishlatilmay qolgan budjet mablagʻlari hisobga olinmaydi.
6. Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan jamgʻarmaga koʻrsatilgan homiylik xayriyalari, agar homiy bilan aniq maqsadlar uchun yoʻnaltirilishi kelishilmagan boʻlsa, muassasa va tashkilot rahbari va buxgalteri tomonidan xarajatlar rejasiga oʻzgartirish tayyorlanib, umumtaʼlim muassasasi uchun Kuzatuv kengashi roziligi bilan, boshqa xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlari uchun rahbar tomonidan xalq taʼlimi muassasasi va tashkiloti xarajatlariga sarflanadi.
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini hisobga olish va hisob-kitobini yuritish
7. Jamgʻarma mablagʻlarining hisobi markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmati (muassasa va tashkilot buxgalteri) yoki muassasa va tashkilotning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobini yurituvchi buxgalteri tomonidan yuritiladi. Bunda muassasaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobini yurituvchi buxgalter shtatini saqlash boʻyicha barcha xarajatlar budjetdan tashqari mablagʻlar hisobiga qoplanadi.
8. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar rejasi muassasa rahbari va buxgalteri tomonidan tayyorlanib, umumtaʼlim muassasasining Kuzatuv kengashiga kelishish uchun kiritiladi.
Umumtaʼlim muassasasi Kuzatuv kengashining roziligi olingandan soʻng daromadlar va xarajatlar rejasi muassasa rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
Mazkur bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida belgilangan muassasalardan boshqa xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarida jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar rejasi ularning rahbari va buxgalteri tomonidan tayyorlanadi va tasdiqlanadi.
9. Jamgʻarma tushumlari (maqsadli homiylik xayriyalaridan tashqari) quyidagi tartibda yoʻnaltiriladi:
respublika darajasidagi muassasa va tashkilotlar tushumlarining besh foizi Xalq taʼlimi sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasiga;
hududiy xalq taʼlimi boshqarmalarining toʻgʻridan-toʻgʻri boʻysinuvidagi muassasa va tashkilotlar tushumlarining besh foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalarining jamgʻarmalariga;
tuman (shahar) darajasidagi muassasa va tashkilotlar tushumlarining ikki foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari jamgʻarmalariga, uch foizi tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari huzuridagi Xalq taʼlimi xodimlarini ragʻbatlantirish jamgʻarmalariga.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari tushumlari ularning ixtiyorida qoldiriladi.
9 1 . Jamgʻarma mablagʻlari tashkilotlarning “4001” mablagʻlar manbasi boʻyicha tegishli gʻaznachilik shaxsiy hisobvaragʻida shakllantirilib, barcha xarajatlar ushbu hisobvaraq orqali amalga oshiriladi.
5-bob. Jamgʻarma mablagʻlarning xarajatlari ijrosini nazorat qilish
10. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining Ichki audit va moliyaviy nazorat boshqarmasi tomonidan nazorat qilinadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi va uning hududiy boʻlinmalari Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va oqilona foydalanish yuzasidan dastlabki va joriy nazoratni amalga oshiradi.
11. Jamgʻarma mablagʻlaridan faqat taʼlim muassasasi rahbari tomonidan berilgan yozma murojaatga asosan, barcha zarur hujjatlar taqdim etilgandan soʻng tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmati yoki muassasaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobini yurituvchi buxgalter tomonidan foydalaniladi.
Mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan muassasalardan boshqa xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlari rahbari topshirigʻiga asosan ularning buxgalteri yoki budjetdan tashqari mablagʻlari hisobini yurituvchi buxgalter tomonidan foydalaniladi.
Bunda shartnomalarni imzolash, mahsulotlar (ishlar, xizmatlar) turlarini tanlash, mahsulotlarni (ishlar, xizmatlarni) sifatli qabul qilib olish taʼlim muassasa va tashkiloti rahbari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi. Amalga oshirilgan ishlar uchun taʼlim muassasasi va tashkiloti rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.
12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari:
tegishliligi boʻyicha xalq taʼlimi tizimidagi muassasa va tashkilotlarning jamgʻarmalariga mablagʻlarning tushumlari (pullik xizmatlar, ijara, homiylik xayriyalari, grantlar va boshqalar) toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlarni olishga;
xalq taʼlimi tizimidagi muassasa va tashkilotlar tomonidan mablagʻlar gʻayriqonuniy sarflanganda, shuningdek, moliyaviy hisobotlar va boshqa belgilangan hisobot taqdim etilmaganda, bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining Ichki audit va moliyaviy nazorat boshqarmasini yoki ushbu vazirlik rahbariyatini xabardor qilgan holda budjetdan tashqari mablagʻlar xarajatlarini moliyalashtirishni (toʻlashni) cheklash va zarur hollarda toʻxtatib qoʻyishga haqli.
Jinoyat alomatlari boʻlgan huquqbuzarliklar aniqlangan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari tekshirish materiallarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda huquqni muhofaza qilish organlariga topshirishi lozim.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Jamgʻarma mablagʻlarini tasarruf etish yoki boshqa maqsadlarga yoʻnaltirish (ishlatish) bilan bogʻliq har qanday koʻrinishdagi aralashish taqiqlanadi.
14. Xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarining rahbarlari va buxgalterlari Jamgʻarma mablagʻlari toʻgʻri shakllantirilganligi, ulardan samarali, oqilona va toʻgʻri foydalanish, mazkur mablagʻlarning hisob-kitobining toʻgʻri yuritilishi boʻyicha shaxsan javob beradilar.
Xalq taʼlimi tizimidagi muassasa va tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish
Bosqichlar Subyekt Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Muassasa va tashkilot Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi: xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarining koʻchmas mol-mulkini ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy organlari huzuridagi Davlat mulkini ijara berish markazi davlat unitar korxonalariga toʻlangan 1 foizi va elektron savdo maydonchasi operatoriga toʻlovdan tashqari); oʻquv dasturlarida nazarda tutilmagan (davlat taʼlim standartlaridan tashqari) mashgʻulotlar boʻyicha qoʻshimcha taʼlim berishdan olingan daromadlar; xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlari faoliyat ixtisosligi boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadlar; yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari; vaqtincha boʻsh turgan milliy valyutadagi mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar; xalqaro moliya tashkilotlari va xorijiy davlatlarning grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari; muassasa va tashkilotlarning ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi xodimlarning lavozim maoshiga belgilangan qoʻshimcha haqni moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlarning moliya yili yakuniga qadar ishlatilmay qolgan budjet mablagʻlari; qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar. Yil davomida 2-bosqich Muassasa va tashkilot Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar rejasi muassasa rahbari va buxgalteri tomonidan tayyorlanib, umumtaʼlim muassasasining Kuzatuv kengashi muassasalarning rahbariga kelishish uchun kiritiladi. Jamgʻarma mablagʻlari faqat tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar rejasida nazarda tutilgan maqsadlar uchun moliyalashtiriladi. Kalendar yili boshida 3-bosqich Muassasa va tashkilot Umumtaʼlim muassasasining Kuzatuv kengashi daromadlar va xarajatlar rejasini koʻrib chiqib, roziligini beradi. Boshqa xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarida rahbar tomonidan koʻrib chiqilib, rozilik beriladi. 2 kun davomida 4-bosqich Muassasa va tashkilot 1. Kuzatuv kengashi roziligi olingandan soʻng daromadlar va xarajatlar rejasi xalq taʼlimi muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlanadi. Boshqa xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarida jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar rejasi ularning rahbari va buxgalteri tomonidan tayyorlanadi va tasdiqlanadi. 1. 1 kun davomida 2. Jamgʻarma tushumlari (maqsadli homiylik va xayriya mablagʻlaridan tashqari) quyidagi tartibda yoʻnaltiriladi: respublika darajasidagi muassasa va tashkilotlar tushumlarining 5 foizi Xalq taʼlimi sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasiga; hududiy xalq taʼlimi boshqarmalarining toʻgʻridan-toʻgʻri boʻysinuvidagi muassasa va tashkilotlar tushumlarining 5 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalarining jamgʻarmalariga; tuman (shahar) darajasidagi muassasa va tashkilotlar tushumlarining 2 foizi hududiy xalq taʼlimi boshqarmalari jamgʻarmalariga, 3 foizi tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari huzuridagi Xalq taʼlimi xodimlarini ragʻbatlantirish jamgʻarmalariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari tushumlari ularning ixtiyorida qoldiriladi. 2. Mablagʻ tushumiga koʻra 3. Jamgʻarma mablagʻlarining hisobini yuritish markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmati (muassasa va tashkilot buxgalteri) yoki muassasaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobini yurituvchi buxgalter tomonidan yuritiladi. 3. Rejaga muvofiq 4. Muassasa rahbari tomonidan tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatiga yozma murojaat beriladi, zarur hujjatlar taqdim etiladi va ushbu rejada belgilangan xarajatlarga mablagʻlar sarflanadi. Boshqa xalq taʼlimi muassasa va tashkilotlarida tasdiqlangan rejaga muvofiq ularning rahbari tomonidan sarflanadi. 4. Yil davomida 5-bosqich Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmati Jamgʻarma mablagʻlaridan faqat muassasa rahbari tomonidan berilgan yozma murojaatga asosan barcha zarur hujjatlar taqdim etilgandan soʻng tuman (shahar) xalq taʼlimi markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmati tomonidan foydalaniladi. Rejaga muvofiq yil davomida
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-apreldagi 243-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 29-sentabrdagi 490-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus taʼlim-tarbiya muassasalaridagi alohida mehnat sharoitlari uchun qoʻshimcha haq belgilangan pedagog xodimlar lavozimlari roʻyxatiga, mazkur toʻlovlarning turlari va miqdorlarining I-bandiga quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshisi qoʻshilsin:
“e) inklyuziv taʼlim tizimi joriy qilingan va tayanch korreksion sinflar ochilgan umumtaʼlim maktablarining maxsus pedagoglariga ularning bazaviy tarif stavkasiga har oyda 50 foiz ustama haq toʻlanadi.”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻqituvchilar va oʻquvchilar moddiy sharoitlarini yaxshilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1997-yil 20-avgustdagi 409-son qarorining :
a) 5-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Xalq taʼlimi vazirligi 2021-yil 1-sentabrdan boshlab quyidagilarni har yili:
birinchi sinf oʻquvchilari hamda kasalligi tufayli yakka tartibda uyida taʼlim oladigan nogiron bolalar uchun beriladigan oʻquv qurollari toʻplami;
maktablardagi barcha 1 — 11-sinflar oʻquvchilarining 15 foizidan koʻp boʻlmagan kam taʼminlangan oilalarga mansub oʻquvchilarni zamonaviy yagona maktab formasi toʻplamlari bilan bepul taʼminlash joriy qilinsin”;
b) 1 - va 2-ilovalar chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 12-son, 63-modda):
a) 4-bandda:
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“a) sinfdagi oʻquvchilar soniga koʻra sinf rahbarligi uchun:
15 nafar oʻquvchigacha — 26,4 foiz;
16 nafardan 20 nafar oʻquvchigacha — 31,6 foiz;
21 nafardan 25 nafar oʻquvchigacha — 36,9 foiz;
26 nafardan 30 nafar oʻquvchigacha — 42,1 foiz;
31 nafar va undan koʻp oʻquvchi boʻlganda — 52,8 foiz;”;
quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Bunda oʻqituvchilar yozgi yillik mehnat taʼtilidan qaytgandan keyin ularga yangi oʻquv yili boshlangunga qadar daftarlarni va yozma ishlarni tekshirganlik hamda informatika kabineti mudirligi uchun qoʻshimcha haq toʻlovlari amalga oshirilmaydi”;
b) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Xalq taʼlimi muassasalari pedagog xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha bazaviy tarif stavkalari miqdorlari
Lavozimlar nomi Tarif stavkalari miqdorlari: oliy malaka toifali birinchi malaka toifali ikkinchi malaka toifali oliy maʼlumotli oʻrta maxsus maʼlumotli 1. Umumtaʼlim muassasalarining boshlangʻich va yuqori sinflari oʻqituvchisi, oʻqituvchi-logopedi, logopediya shoxobchasi mudiri, oʻqituvchi-defektolog, inklyuziv taʼlim tizimi joriy qilingan va tayanch korreksion sinflar ochilgan umumtaʼlim maktablarining maxsus pedagogi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari qoshidagi metodika kabinetlari, davlat taʼlim standartlari monitoringi boʻlimlari hamda oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish va psixologik-pedagogik tashxis markazlari xodimlari, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlarining metodik taʼminlash, oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish va davlat taʼlim standartlari monitoringi guruhlari xodimlari 2 881 828 2 607 826 2 340 317 2 090 399 1 954 033 1.1. Yoshlar yetakchisi, ijodiy-madaniy masalalar boʻyicha targʻibotchi 2 090 399 2. Respublika muassasa va tashkilotlari metodistlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari metodistlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari qoshidagi metodika kabinetlari, davlat taʼlim standartlari monitoringi boʻlimlari hamda oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish va psixologik-pedagogik tashxis markazlari metodistlari, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari metodistlari 2 881 828 3. Maktabdan tashqari muassasaning oʻqituvchi-treneri, oliy sport mahorati maktablari, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpia zaxiralari bolalar-oʻsmirlar sport maktablarining, bolalar-oʻsmirlar sport maktablarining instruktor-metodistlari, sport psixologi 2 117 518 1 978 039 1 851 265 1 725 279 1 603 710 4. Bolalar musiqa va sanʼat maktabi oʻqituvchisi 2 197 828 2 056 958 1 916 981 1 781 907 1 652 203 5. Bolalar musiqa va sanʼat maktabi konsertmeysteri 1 916 981 1 781 907 1 652 203 1 527 724 1 410 683 6. Xalq taʼlimi barcha tipdagi muassasalarining tarbiyachisi, katta tarbiyachisi (tarbiyachi-metodist) 2 881 828 2 607 826 2 340 317 2 090 399 1 465 523 6.1. Umumiy oʻrta tipdagi muassasalar psixologlari, “Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari psixologlari 2 282 408 2 151 458 2 014 709 1 881 360 1 758 629 6.2. Xalq taʼlimi barcha tipdagi muassasalarining psixologi (6.1.-bandda koʻrsatilgan tashqari) va maktabdan tashqari muassasalar instruktor-metodisti 1 277 984 1 187 933 1 101 470 1 018 482 940 454 7. Xalq taʼlimi barcha muassasalaridagi metodist (3-bandda koʻrsatilgandan tashqari), pedagog-tashkilotchi, toʻgaraklar, studiyalar, seksiyalar rahbarlari, barcha ixtisosliklar instruktorlari, katta vojatiy, akkomponiator, musiqa rahbari, ekskursovod, madaniyat ishlari boʻyicha tashkilotchi 1 124 607 1 034 572 948 124 865 627 787 178 8. “Barkamol avlod” bolalar maktablarining toʻgarak rahbarlari, instruktor-metodistlar va metodistlar, “Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari toʻgarak va musiqa rahbarlari, mehnat va trener yoʻriqchisi 1 939 949 1 784 640 1 635 515 1 493 207 1 357 882 9. Kutubxona mudiri x x x 1 251 639 1 147 152 10. Kutubxonachi x x x 1 047 107 994 752
Maktabdan tashqari muassasalar boʻlim, seksiya, laboratoriya, kabinet mudirining ish haqi miqdori (kontingentdan qatʼi nazar) ikkinchi malaka toifali toʻgarak rahbarining ish haqiga teng miqdorda belgilanadi.”;
v) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Xalq taʼlimi muassasalari rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha bazaviy tarif stavkalari miqdorlari
Lavozimlar nomi Tarif stavkalari miqdorlari I guruh II guruh III guruh IV guruh 1. Rahbar xodimlar: 1.1. Umumtaʼlim muassasasi direktori 3 467 983 3 278 418 3 091 716 2 895 520 1.2. “Mehribonlik” uyi direktori 3 091 716 2 895 520 x x 1.3. Maktabdan tashqari muassasa direktori 1 277 984 1 187 933 1 101 470 x 1.4. “Barkamol avlod” bolalar maktabi direktori 1 980 876 1 841 297 1 707 277 x 1.5. Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi “Mehribonlik” uylari respublika sogʻlomlashtirish oromgohi rahbari 2 782 545 2 605 968 2 605 968 x 1.6. Oliy sport mahorati maktabi, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpia zaxiralari bolalar-oʻsmirlar sport maktabi direktori 2 260 6 62 x x x 1.7. Bolalar va oʻsmirlar sport maktabi direktori 2 117 5 18 1 9 78 0 39 1 8 51 2 65 x 1.8. Bolalar musiqa va sanʼat maktabi direktori 2 6 37 3 92 2 4 68 3 49 x x 2. Rahbarlarning oʻrinbosarlari: 2.1. Umumtaʼlim muassasasi direktorining oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari, ixtisoslashtirilgan fanlar boʻyicha oʻrinbosari, maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari 3 278 418 3 091 716 2 895 520 2 704 330 2.2. Umumtaʼlim muassasalarining Vatanparvarlik ruhida yoshlarni tayyorlash boʻyicha direktor oʻrinbosari-Harbiy chaqiriqqacha tayyorgarlik rahbari 2 090 399 2.3. “Mehribonlik” uyi direktorining maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 2 895 520 2 704 330 x x 2.4. Maktabdan tashqari muassasa direktorining oʻrinbosarlari (2.9.-banddan tashqari) 1 187 933 1 101 470 1 018 482 x 2.5. “Barkamol avlod” bolalar maktabi direktorining oʻrinbosarlari (2.9.-banddan tashqari) 1 841 297 1 707 277 1 578 649 x 2.6. Oliy sport mahorati maktabi, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari bolalar-oʻsmirlar sport maktabi direktorining oʻrinbosari 2 117 518 X x x 2.7. Bolalar-oʻsmirlar sport maktabi direktorining oʻrinbosari, filial direktorlari 1 978 039 1 851 265 1 725 279 x 2.8. Bolalar musiqa va sanʼat maktabi direktorining oʻquv-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 2 468 349 2 300 378 x x 2.9. Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 473 637 1 360 575 1 251 639 1 147 152 ”.
g) 3-ilovaning 10-bandida :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“a) sinfdagi oʻquvchilar soniga koʻra sinf rahbarligi uchun:
15 nafar oʻquvchigacha — 26,4 foiz;
16 nafardan 20 nafar oʻquvchigacha — 31,6 foiz;
21 nafardan 25 nafar oʻquvchigacha — 36,9 foiz;
26 nafardan 30 nafar oʻquvchigacha — 42,1 foiz;
31 nafar va undan koʻp oʻquvchi boʻlganda — 52,8 foiz;”;
quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Bunda oʻqituvchilar yozgi yillik mehnat taʼtilidan qaytgandan keyin ularga yangi oʻquv yili boshlangunga qadar daftarlarni va yozma ishlarni tekshirganlik hamda informatika kabineti mudirligi uchun qoʻshimcha haq toʻlovlari amalga oshirilmaydi”.
d) 3-ilovaga quyidagi mazmundagi 20-band qoʻshilsin:
“Oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati asosida oʻqituvchilarga bir yarim stavka miqdorigacha belgilangan dars soatlarining bir stavkadan ortiq boʻlgan qismi boʻsh ish oʻrinlari sifatida qayd etilmaydi.”
5. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2006-yil 16-fevraldagi 25-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 6-7-son, 39-modda;):
a) qaror muqaddimasidagi “shuningdek, Kadrlar tayyorlash milliy dasturi talablariga muvofiq” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) Maktabgacha taʼlim va umumiy oʻrta taʼlim pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimi tuzilmasida :
“A. Avloniy nomidagi xalq taʼlimi tizimi rahbar va mutaxassis xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari “Xalq taʼlimi vazirligining A. Avloniy nomidagi xalq taʼlimi muammolarini oʻrganish va istiqbollarini belgilash ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutlari” soʻzlari “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazlari, pedagog kadrlar tayyorlaydigan oliy taʼlim muassasalari hamda litsenziyaga ega nodavlat taʼlim tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Isteʼdod” jamgʻarmasi” soʻzlari “El-yurt umidi” jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Xalq taʼlimi muassasalari faoliyatini metodik taʼminlash va tashkil etish tuman (shahar) boʻlimlari” soʻzlari “tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qarorining rus tilidagi matnida :
a) 1-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Pri etom, uchrejdeniyam i organizatsiyam sistemi narodnogo obrazovaniya, finansiruyemim iz Gosudarstvennogo budjeta, razreshayetsya ispolzovaniye i priobreteniye legkovix avtomobiley i drugix vidov avtotransportnix sredstv svishe utverjdennogo predelnogo kolichestva slujebnix legkovix avtomobiley, pri uslovii ix soderjaniya (soderjaniye voditelya, obespecheniye goryuche-smazochnimi materialami, texnicheskoye obslujivaniye i procheye), za schet vnebudjetnix sredstv.”.
b) 1-ilovaning 11-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 11. Ministerstvo narodnogo obrazovaniya 436 770 242 113 415 Sentralniy apparat 5 9 7 2 - Oblastnie zvenya 28 28 14 14 - Rayonnie zvenya 209 562 206 28 358 Podvedomstvennie organizatsii 194 128 15 69 57 49 25 ”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 25-martdagi 67-son qarori bilan tasdiqlangan Umumtaʼlim muassasalarining chet tillar oʻqituvchilari kasb mahoratini oshirish har haftalik kurslarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
3-banddagi “institutlar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “markazlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning birinchi xatboshisidagi “A. Avloniy nomidagi xalq taʼlimi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish Markaziy instituti” soʻzlari “Xalq taʼlimi vazirligining A. Avloniy nomidagi xalq taʼlimi muammolarini oʻrganish va istiqbollarini belgilash ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7 — 10 va 27-bandlardagi “Markaziy institut” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;
16 , 23 va 27-bandlardagi “hududiy institut rektori” soʻzlari “hududiy markaz direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin;
27-banddagi “hududiy institutlar tomonidan Markaziy institutga” soʻzlari “hududiy markazlar tomonidan Institutga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomda :
15-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalari (maktab va maktab-internatlar) (oʻqitish muddati 11 yil: I — XI sinflar) (intellektual rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun (yordamchi) maktablar, maktab-internatlarda (oʻqish muddati 9 yil: I — IX sinflar);”.
30-banddagi “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimining davlat taʼlim standartlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 6-apreldagi 187-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 14-son, 230-modda):
a) qaror muqaddimasidagi “va “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga” soʻzlari “qonuniga” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
v) 2-ilovaning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
g) 5-ilovaning 1-bandidagi “, “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi toʻgʻrisida”gi qonunlari” soʻzlari “qonuni” soʻziga almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-oktabrdagi 795-son qarori bilan tasdiqlangan Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatorining rus tilidagi matni 2-ilovasida (Xizmatchilarning asosiy lavozimlari tasnifi):
153 1 -pozitsiya quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 153 1 . Vospitatel v spetsializirovannix obrazovatelnix uchrejdeniyax dlya detey s ogranichennimi vozmojnostyami 2349 S V/O 5110900 ”;
156-pozitsiyaning “Naimenovaniye doljnostey slujashix” ustunidagi “detskogo doma” soʻzlari “domov Mehribonlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-fevraldagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi toʻgʻrisida nizomda :
a) 9-bandning uchinchi xatboshisidagi “A. Avloniy nomidagi xalq taʼlimi tizimi rahbar va mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari “A. Avloniy nomidagi Xalq taʼlimi muammolarini oʻrganish va istiqbollarini belgilash ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 11-bandning “8)” kichik bandida :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“umumtaʼlim muassasalari direktorlarini lavozimga tegishli xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari bilan kelishish uchun nomzodlarni tavsiya qiladi va belgilangan tartibda ularni egallagan lavozimidan ozod etish boʻyicha takliflar kiritadi;”;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:
“umumtaʼlim muassasalari direktorlarining maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarini lavozimga tuman (shahar) maʼnaviyat-maʼrifat markazi tavsiyasiga asosan tayinlaydi;”
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishligicha beshinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Xalq taʼlimi vazirligining A. Avloniy nomidagi xalq taʼlimi muammolarini oʻrganish va istiqbollarini belgilash ilmiy-tadqiqot instituti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq taʼlimi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy markazlari, pedagog kadrlar tayyorlaydigan oliy taʼlim muassasalari hamda nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan xalq taʼlimi xodimlarining malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish uchun zarur mablagʻlar respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlash.”
v) 18-bandning yettinchi xatboshisidagi “umumtaʼlim muassasalarining kuzatuv kengashlariga” soʻzlari “tegishli xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 26-bandda :
quyidagi mazmundagi yigirma toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:
“umumtaʼlim muassasasining boʻsh turgan binolari va yer maydonlarini ishonchli boshqaruvchiga ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;”;
yigirma toʻrtinchi — oʻttiz birinchi xatboshilar tegishlicha yigirma beshinchi — oʻttiz ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin.
oʻttiz birinchi xatboshidagi “kuzatuv kengashlariga” soʻzlari “tegishli xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15. Vazirlar Mahkamasining “Tashkent International University of Education” xalqaro universitetini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 23-iyundagi 404-son qarorining 3-bandiga quyidagi mazmundagi “v” “g” va “d” kichik bandlar qoʻshilsin:
“v) Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi potensial investor tanlangandan soʻng:
bir oy muddatda ushbu bandning “b” kichik bandida belgilangan shartlar asosida investor bilan obyektni “nol” xarid qiymatida sotish boʻyicha oldi-sotdi shartnomasi tuzilishini;
oʻn kun muddatda obyektni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi taqdim etilgandan keyin besh ish kuni mobaynida potensial investorga “tasarruf etish huquqisiz” belgisi bilan mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderi berilishi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga iltimosnoma yuborilishini;
potensial investor tomonidan qabul qilingan investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlar bajarilishi yuzasidan monitoring olib borilishini;
investitsiyaviy majburiyatlar toʻliq bajarilgan deb eʼtirof etilgan paytdan va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq hajmda toʻlangan kundan boshlab besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda belgilangan tartibda obyektni “tasarruf etish huquqi” belgisi kiritilishi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga iltimosnoma yuborilishini taʼminlasin;
g) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Xalq taʼlimi vazirligining iltimosnomasi asosida obyektni potensial investorga sotish boʻyicha vazirlik va potensial investor oʻrtasida tuzilgan shartnoma va topshirish-qabul qilish dalolatnomasi taqdim etilgandan keyin besh ish kuni mobaynida potensial investorga “tasarruf etish huquqisiz” belgisi bilan mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderini, shuningdek, ushbu shartnoma boʻyicha potensial investor tomonidan investitsiyaviy majburiyatlar qabul qilinganligi toʻgʻrisida bayonnoma va potensial investor tomonidan mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderining asli taqdim qilingan kundan boshlab besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda “tasarruf etish huquqi bilan” belgisi kiritilishini taʼminlasin;
d) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori, istisno tariqasida, mazkur qarorning bajarilishi doirasida tatbiq etilmasligi belgilansin.”
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-apreldagi 243-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzurida Multimedia umumtaʼlim dasturlarini rivojlantirish markazini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 7-iyundagi 110-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2006-y., 23-son, 208-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2006-yil 2-oktabrdagi 207-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 10-son, 73-modda) 1-ilovaning 30-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 20-iyundagi 183-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 6-son, 55-modda) ilovaning 6 , 7 , 11 va 13-bandlari .
4. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi tizimidagi muassasalarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 22-apreldagi 344-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 822-son qaroriga ilovaning 5-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-aprel,
243-son