UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Давлат органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ортиқча бюджет харажатларининг олдини олиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки, 2021 йил 1 августдан бошлаб:

а) хизмат автотранспорт воситалари:

республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотларда ҳамда уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади;

б) республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда:

аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш ташкилотнинг ҳар 100 нафар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимига 1 та автотранспорт воситаси ҳисобида навбатчи хизмат автотранспорт воситаси учун белгиланган йўл босиш йиллик лимитидан ошмаслиги лозим;

аутсорсинг шартлари асосида жалб қилинган автотранспорт воситалари хизматларидан республика давлат бошқаруви органларида фойдаланиш ушбу орган раҳбари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. Қуйидагилар:

давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари 1-иловага мувофиқ;

хизмат автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг (кейинги ўринларда — давлат рақами белгилари) янги типи жорий этилсин.

4. Ички ишлар вазирлиги:

янги типдаги давлат рақами белгиларининг 2021 йил 1 июлга қадар тайёрланишини таъминласин;

давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, зарур тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда, ушбу қарор талабларини етказсин;

Адлия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2021 йил 1 августга қадар:

хизмат автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини янги типдаги давлат рақами белгиларига алмаштириш учун уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

хизмат автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлардан озод қилинсин.

2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқлансин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида:

хизмат автотранспорт воситаларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш мавжуд автотранспорт воситаларидан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно). Бунда автотранспорт воситасининг техник ҳолати ҳамда ундан фойдаланиш хавфсизлиги инобатга олиниши лозим;

хизмат автотранспорт воситаларининг ҳисоби бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуада юритилади;

хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олишда тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан уларнинг белгиланган меъёрларга мослиги текширилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан берилган хизмат автотранспорт воситалари улар учун белгиланган лимитлар доирасида фойдаланилади;

хизмат автотранспорт воситаларини сотиш фақат электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

7. Молия вазирлиги:

а) 2021 йил 1 октябрга қадар давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун белгиланган автотранспорт воситалари лимити ва ҳақиқатда мавжуд сонининг электрон ҳисобини юритишга мўлжалланган дастурий мажмуани амалиётга жорий этсин;

б) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фойдаланишида мавжуд бўлган хизмат автотранспорт воситаларини хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспорт воситалари рўйхатини шакллантирсин.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситаларининг 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминласин;

в) уч ой муддатда:

махсус автотранспорт воситасидан фойдаланадиган давлат органларининг рўйхати ва лимитини;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқа ташкилотлар учун хизмат автотранспорт воситаларининг чекланган сони, нархи, йўл босиш йиллик лимити ҳамда улардан фойдаланиш меъёрларини;

давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.

8. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари тегишли бошқарув органлари умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, уларда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг янгиланган тартибини жорий қилиш ташаббуси билан чиқсин.

9. Мазкур қарорнинг амал қилиши мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу органлар ўз тизимида хизмат олиб боришнинг алоҳида хусусиятидан келиб чиқиб, икки ой муддатда марказий аппарат, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари учун хизмат автотранспорт воситалари сони меъёрларини, шунингдек, улар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш лимитларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласин.

10. Белгилаб қўйилсинки:

давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида автотранспорт воситаларини бириктиришда мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган лавозимлар ва меъёрларга қатъий риоя қилиниши тегишли давлат органи раҳбари зиммасига юкланади;

қонуности ҳужжатларининг давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш бўйича мазкур қарорга зид қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилади.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари *

Т/р Лавозимлар номи Хизмат автотранспорт воситасининг сони Иш сменаси Энг юқори нархи, базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан Двигателнинг энг юқори қуввати, см 3 Шахсан бириктирилган Навбатчи Вазирликлар ва давлат қўмиталари ** 1. Раҳбар 1 2 2 000 4 000 2. Раҳбар ўринбосарлари 1 1,5 1 500 2 500 3. Навбатчи 1 1,5 700 1 800 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги, шунингдек, мустақил қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялар 4. Раҳбар 1 2 1 500 2 500 5. Раҳбар ўринбосарлари 1 1,5 1 200 2 000 6. Навбатчи 1 1,5 700 1 800 Вазирлик, давлат қўмиталари, қўмиталар ва агентликлар ҳузуридаги давлат органлари 7. Раҳбар 1 1,5 1 500 2 500 Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари *** 8. Раҳбар 1 2 2 000 4 000 9. Раҳбар ўринбосарлари 1 1,5 1 500 2 500 10. Навбатчи 1 1,5 700 1 800 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ депутатлари Кенгаши котибиятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари , Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари 11. Раҳбар 1 1,5 1 000 2 000 Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари **** 12. Раҳбар 1 1,5 700 1 800 13. Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлганда 1 1,5 500 1 600 Туман ва шаҳар ҳокимликлари ***** 14. Раҳбар 1 1,5 1 000 2 000 15. Раҳбар ўринбосарлари 1 1,5 700 1 800 16. Навбатчи 1 1,5 500 1 600 Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари 17. Раҳбар 1 1,5 500 1 600 Давлат бошқаруви органларининг туман ва шаҳар бўлинмалари ****** 18. Навбатчи 1 1,5 500 1 600

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 2-ИЛОВА

Хизмат автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш меъёрлари

Хизмат кўрсатиш тури Ишнинг сменалиги (соатларда) Йўл босиш йиллик лимити, км Шахсан бириктирилган автотранспорт воситаларида 2 сменада 14 36 500 Шахсан бириктирилган автотранспорт воситаларида 1,5 сменада 10 27 720 Навбатчи автотранспорт воситаларида 1,5 сменада 10 24 640

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар

2-иловада :

а) I типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилсин:

«I 1 тип — «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда II типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами бериладиган автомобиллар бундан мустасно).

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.

б) IА рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилсин:

«IА 1 тип — «DAV» серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳкамлаш жойи I 1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 9-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил 2 май, 17-сон, 176-модда) 1-илованинг 25-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 1 июлдаги 223-сон қарорининг 6-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 7 мартдаги 123-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 13 март, 10-сон, 147-модда) 3-банди ва 2-иловаси .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш ва мустақиллигини оширишга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 6 октябрдаги 805-сон қарорига илованинг 1-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги 135-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 20-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил 16 сентябрь, 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 85-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 647-модда) 1-илованинг 15-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил 11 июль, 27-сон, 326-модда) 1-илованинг 6-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 15 май, 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 41-банди .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги» 2017 йил 11 августдаги 613-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 21 август, 33-сон, 849-модда).

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 21 август, 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 54-банди .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 28 августдаги 678-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 930-модда) 4-илованинг 3-банди .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 40-банди .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 5-банди .

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига 1-илованинг 9-банди .

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 5-банди .

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги 292-сон қарори .

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 14 майдаги 360-сон қарори .

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 7-банди .

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига 6-илованинг 11-банди .

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 18-банди .

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 17-банди .

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» 2019 йил 1 февралдаги 76-сон қарори .

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 20-банди .

31. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига 8-илованинг 6-банди .

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорига 5-илованинг 5-банди .

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 367-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 11-банди .

37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 15-банди .

38. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2019 йил 5 октябрдаги 847-сон қарори .

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги 874-сон қарорига илованинг 3-банди .

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 33-банди .

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги 15-сон қарори .

42. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 46-сон қарорига илованинг 3-банди .

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2020 йил 23 мартдаги 177-сон қарори .

44. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илованинг 32-банди .

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .

46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 17-банди .

47. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2020 йил 20 майдаги 305-сон қарорига илованинг 1-банди .

48. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарорига 3-илованинг 1-банди .

49. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

50. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги 359-сон қарорига 3-илованинг 3-банди .

51. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 5-банди .

52. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 509-сон қарорига илованинг 1-банди .

53. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2020 йил 24 августдаги 510-сон қарори .

54. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сон қарорининг 4-банди ва 4-иловаси .

55. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 3-банди .

56. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 15 февралдаги 68-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

57. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-илованинг 2-банди .

58. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 11-банди .

59. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 186-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 29 апрель,

258-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 21.08.2023 й., 09/23/402/0632-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 03.01.2025 й., 07/25/465/0007-сон; 10.04.2025 й., 07/25/136/0321-сон; 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон; 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalaridan foydalanish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Davlat organlarida xizmat avtotransport vositalaridan foydalanish samaradorligini yanada oshirish, ortiqcha budjet xarajatlarining oldini olish hamda davlat mulkidan foydalanish ustidan nazoratni kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki, 2021-yil 1-avgustdan boshlab:

a) xizmat avtotransport vositalari:

respublika davlat boshqaruvi organlarida, shuningdek, mahalliy davlat hokimiyati organlarida rahbarlar hamda ularning oʻrinbosarlariga;

respublika davlat boshqaruvi organlari tizimidagi tashkilotlarda hamda ularning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boʻlinmalarida birinchi rahbarlarga shaxsan biriktiriladi;

b) respublika davlat boshqaruvi organlarida xizmat maqsadlarida davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq autsorsing shartlari asosida avtobus, taksi va boshqa avtotransport vositalari xizmatlaridan foydalanish tizimi joriy etiladi. Bunda:

autsorsing shartlari asosida avtotransport vositalarini jalb etish tashkilotning har 100 nafar boshqaruv va ishlab chiqarish xodimiga 1 ta avtotransport vositasi hisobida navbatchi xizmat avtotransport vositasi uchun belgilangan yoʻl bosish yillik limitidan oshmasligi lozim;

autsorsing shartlari asosida jalb qilingan avtotransport vositalari xizmatlaridan respublika davlat boshqaruvi organlarida foydalanish ushbu organ rahbari tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2. Quyidagilar:

davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalarini biriktirish meʼyorlari 1-ilovaga muvofiq;

xizmat avtotransport vositalarining yoʻl bosish yillik limiti va ulardan foydalanish meʼyorlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. 2021-yil 1-iyuldan boshlab davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining (keyingi oʻrinlarda — davlat raqami belgilari) yangi tipi joriy etilsin.

4. Ichki ishlar vazirligi:

yangi tipdagi davlat raqami belgilarining 2021-yil 1-iyulga qadar tayyorlanishini taʼminlasin;

davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlariga, zarur tushuntirish ishlarini olib borgan holda, ushbu qaror talablarini yetkazsin;

Adliya vazirligi bilan birgalikda 2021-yil 1-avgustga qadar avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish davlat xizmatlari markazlari orqali amalga oshirilishini nazarda tutuvchi qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlari 2021-yil 1-avgustga qadar:

xizmat avtotransport vositalarining davlat raqami belgilarini yangi tipdagi davlat raqami belgilariga almashtirish uchun ularning tegishli ichki ishlar organlarida qayta roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlasin;

xizmat avtotransport vositalarini ichki ishlar organlarida qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun toʻlovlardan ozod qilinsin.

2021-yil 1-avgustdan boshlab yangi tipdagi davlat raqami belgilari bilan qayta roʻyxatdan oʻtkazilmagan davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli xizmat avtotransport vositalarining harakatlanishi taqiqlansin.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida:

xizmat avtotransport vositalarini yangisiga almashtirish hamda ularning tizimidagi tashkilotlarga oʻtkazib berish mavjud avtotransport vositalaridan kamida 5 yil foydalanilgandan soʻng amalga oshirilishi mumkin (foydalanishga yaroqsiz holga kelgan avtotransport vositalari bundan mustasno). Bunda avtotransport vositasining texnik holati hamda undan foydalanish xavfsizligi inobatga olinishi lozim;

xizmat avtotransport vositalarining hisobi budjet tashkilotlari tomonidan budjet hisobi va hisoboti yuritilishini kompleks avtomatlashtirish uchun moʻljallangan dasturiy majmuada yuritiladi;

xizmat avtotransport vositalarini sotib olishda tegishli gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan ularning belgilangan meʼyorlarga mosligi tekshiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari bilan berilgan xizmat avtotransport vositalari ular uchun belgilangan limitlar doirasida foydalaniladi;

xizmat avtotransport vositalarini sotish faqat elektron auksion savdolari orqali amalga oshiriladi.

7. Moliya vazirligi:

a) 2021-yil 1-oktabrga qadar davlat boshqaruvi hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari uchun belgilangan avtotransport vositalari limiti va haqiqatda mavjud sonining elektron hisobini yuritishga moʻljallangan dasturiy majmuani amaliyotga joriy etsin;

b) Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarining foydalanishida mavjud boʻlgan xizmat avtotransport vositalarini xatlovdan oʻtkazsin hamda xatlov natijalari boʻyicha belgilangan meʼyorlar boʻyicha limitdan ortiqcha boʻlgan xizmat avtotransport vositalari roʻyxatini shakllantirsin.

Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlari shakllantirilgan roʻyxat asosida ortiqcha xizmat avtotransport vositalarining 2021-yil 1-avgustga qadar elektron auksion savdolariga qoʻyilishini taʼminlasin;

v) uch oy muddatda:

maxsus avtotransport vositasidan foydalanadigan davlat organlarining roʻyxati va limitini;

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan boshqa tashkilotlar uchun xizmat avtotransport vositalarining cheklangan soni, narxi, yoʻl bosish yillik limiti hamda ulardan foydalanish meʼyorlarini;

davlat organlari xodimlarining shaxsiy avtomobillaridan xizmat maqsadlari uchun foydalanganlik uchun kompensatsiya toʻlash tartibini nazarda tutuvchi Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini kiritsin.

8. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari tegishli boshqaruv organlari umumiy yigʻilishida, shuningdek, davlat korxonalari boshqaruv organlarida mazkur qaror talablaridan kelib chiqib, ularda xizmat avtotransport vositalaridan foydalanishning yangilangan tartibini joriy qilish tashabbusi bilan chiqsin.

9. Mazkur qarorning amal qilishi mudofaa, ichki ishlar, bojxona, favqulodda vaziyatlar organlarida xizmat avtotransport vositalaridan foydalanishga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ushbu organlar oʻz tizimida xizmat olib borishning alohida xususiyatidan kelib chiqib, ikki oy muddatda markaziy apparat, tizim tashkilotlari va hududiy boʻlinmalari uchun xizmat avtotransport vositalari soni meʼyorlarini, shuningdek, ular uchun yoqilgʻi mahsulotlarini sarflash va yillik yoʻl bosish limitlarini Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlasin.

10. Belgilab qoʻyilsinki:

davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida avtotransport vositalarini biriktirishda mazkur qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan lavozimlar va meʼyorlarga qatʼiy rioya qilinishi tegishli davlat organi rahbari zimmasiga yuklanadi;

qonunosti hujjatlarining davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalarini biriktirish boʻyicha mazkur qarorga zid qoidalari oʻz kuchini yoʻqotgan deb topiladi.

11. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining yangi namunalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 27-iyundagi 131-son qaroriga 3-ilovaga muvofiq qoʻshimchalar kiritilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari 2021-yil 1-iyuldan boshlab oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 258-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalarini biriktirish meʼyorlari *

T/r Lavozimlar nomi Xizmat avtotransport vositasining soni Ish smenasi Eng yuqori narxi, bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan Dvigatelning eng yuqori quvvati, sm 3 Shaxsan biriktirilgan Navbatchi Vazirliklar va davlat qoʻmitalari ** 1. Rahbar 1 2 2 000 4 000 2. Rahbar oʻrinbosarlari 1 1,5 1 500 2 500 3. Navbatchi 1 1,5 700 1 800 Vazirlar Mahkamasi huzuridagi, shuningdek, mustaqil qoʻmitalar, agentliklar, markazlar, inspeksiyalar 4. Rahbar 1 2 1 500 2 500 5. Rahbar oʻrinbosarlari 1 1,5 1 200 2 000 6. Navbatchi 1 1,5 700 1 800 Vazirlik, davlat qoʻmitalari, qoʻmitalar va agentliklar huzuridagi davlat organlari 7. Rahbar 1 1,5 1 500 2 500 Qoraqalpogʻiston Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari *** 8. Rahbar 1 2 2 000 4 000 9. Rahbar oʻrinbosarlari 1 1,5 1 500 2 500 10. Navbatchi 1 1,5 700 1 800 Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Xalq deputatlari Kengashi kotibiyatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Xalq qabulxonalari , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari 11. Rahbar 1 1,5 1 000 2 000 Davlat boshqaruvi organlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻlinmalari **** 12. Rahbar 1 1,5 700 1 800 13. Boshqaruv va ishlab chiqarish xodimlari soni 30 nafar va undan ortiq boʻlganda 1 1,5 500 1 600 Tuman va shahar hokimliklari ***** 14. Rahbar 1 1,5 1 000 2 000 15. Rahbar oʻrinbosarlari 1 1,5 700 1 800 16. Navbatchi 1 1,5 500 1 600 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tumanlar va shaharlardagi Xalq qabulxonalari 17. Rahbar 1 1,5 500 1 600 Davlat boshqaruvi organlarining tuman va shahar boʻlinmalari ****** 18. Navbatchi 1 1,5 500 1 600

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 258-son qaroriga 2-ILOVA

Xizmat avtotransport vositalarining yoʻl bosish yillik limiti va ulardan foydalanish meʼyorlari

Xizmat koʻrsatish turi Ishning smenaligi (soatlarda) Yoʻl bosish yillik limiti, km Shaxsan biriktirilgan avtotransport vositalarida 2 smenada 14 36 500 Shaxsan biriktirilgan avtotransport vositalarida 1,5 smenada 10 27 720 Navbatchi avtotransport vositalarida 1,5 smenada 10 24 640

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 258-son qaroriga 3-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining yangi namunalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 27-iyundagi 131-son qaroriga kiritilayotgan qoʻshimchalar

2-ilovada :

a) I tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamining grafik tasviridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshilar va grafik tasvir bilan toʻldirilsin:

“I 1 tip — “DAV” seriyali roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarining shaxsan biriktirilgan va navbatchi xizmat avtomobillariga beriladi (mudofaa, ichki ishlar, bojxona, favqulodda vaziyatlar organlarining avtomobillari hamda II tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami beriladigan avtomobillar bundan mustasno).

Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Chap tomonda hududning kodi, oʻng tomonda Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.

b) IA roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamining grafik tasviridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshilar va grafik tasvir bilan toʻldirilsin:

“IA 1 tip — “DAV” seriyali ikki qatorli roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari orqa tomonga mahkamlash uchun davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarining mahkamlash joyi I 1 tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami gabaritlariga muvofiq boʻlmagan shaxsan biriktirilgan va navbatchi xizmat avtomobillariga beriladi.

Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Oʻng tomonda quyida hududning kodi, Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 258-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2021-yil 1-iyuldan boshlab oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Budjetdan mablagʻ bilan taʼminlanadigan tashkilotlarda xizmat yengil avtotransportidan foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisida” 1999-yil 2-apreldagi 154-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2005-yil 12-avgustdagi 196-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2005-y., 32-33-son, 251-modda) 2-ilovaning 9-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-yil 2-may, 17-son, 176-modda) 1-ilovaning 25-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Hududlarni kompleks rivojlantirish yigʻma boshqarmalari faoliyatini tashkil etishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 1-iyuldagi 223-son qarorining 6-bandi.

6. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, shaharlar va tumanlar hokimliklari xodimlarining lavozim maoshlariga uzoq muddat ishlaganligi uchun har oylik ustama toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 7-martdagi 123-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil 13-mart, 10-son, 147-modda) 3-bandi va 2-ilovasi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga mahalliy davlat hokimiyati organlarining vakolatlarini kengaytirish va mustaqilligini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 6-oktabrdagi 805-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Budjetdan mablagʻ bilan taʼminlanadigan tashkilotlarda xizmat yengil avtotransportidan foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisida” 1999-yil 2-apreldagi 154-son qaroriga qoʻshimcha kiritish haqida” 2019-yil 15-fevraldagi 135-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 20-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2013-yil 16-sentabr, 37-son, 485-modda) 1-ilovaning 85-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2015-yil 25-dekabrdagi 372-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2015-yil 31-dekabr, 52-son, 647-modda) 1-ilovaning 15-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 29-iyundagi 219-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-yil 11-iyul, 27-son, 326-modda) 1-ilovaning 6-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-maydagi 270-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil 15-may, 19-son, 345-modda) 1-ilovaning 41-bandi .

14. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqidagi” 2017-yil 11-avgustdagi 613-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil 21-avgust, 33-son, 849-modda).

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi 638-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil 21-avgust, 33-son, 863-modda) 1-ilovaning 54-bandi .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 28-avgustdagi 678-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil 4-sentabr, 35-son, 930-modda) 4-ilovaning 3-bandi .

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-noyabrdagi 915-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil 20-noyabr, 46-son, 1134-modda) 1-ilovaning 40-bandi .

19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 14-fevraldagi 109-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi 121-son qaroriga 1-ilovaning 9-bandi .

21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 14-fevraldagi 109-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

22. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qarorining 2-ilovasiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 16-apreldagi 292-son qarori .

23. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qarorining 1-ilovasiga qoʻshimcha kiritish haqida” 2018-yil 14-maydagi 360-son qarori .

24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-maydagi 398-son qaroriga ilovaning 7-bandi .

25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportini boshqarish tizimini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 9-iyundagi 434-son qaroriga 6-ilovaning 11-bandi .

26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 5-iyuldagi 508-son qaroriga 1-ilovaning 18-bandi .

27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 16-iyuldagi 539-son qaroriga ilovaning 17-bandi .

29. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish haqida” 2019-yil 1-fevraldagi 76-son qarori .

30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar” 2019-yil 6-martdagi 195-son qaroriga ilovaning 20-bandi .

31. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 320-son qaroriga 8-ilovaning 6-bandi .

32. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligining faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 24-apreldagi 348-son qaroriga 5-ilovaning 5-bandi .

33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 29-apreldagi 367-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .

34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 3-iyundagi 457-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .

36. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 27-iyundagi 532-son qaroriga 5-ilovaning 11-bandi .

37. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 822-son qaroriga ilovaning 15-bandi .

38. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 5-oktabrdagi 847-son qarori .

39. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 16-oktabrdagi 874-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

40. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ilovaning 33-bandi .

41. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qaroriga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 10-yanvardagi 15-son qarori .

42. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekinvest” eksport-import milliy sugʻurta kompaniyasining faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-yanvardagi 46-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

43. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2020-yil 23-martdagi 177-son qarori .

44. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 217-son qaroriga 1-ilovaning 32-bandi .

45. Vazirlar Mahkamasining “Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 26-apreldagi 259-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .

46. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 8-maydagi 271-son qaroriga 1-ilovaning 17-bandi .

47. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-maydagi 305-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

48. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida nazorat inspeksiyasi faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi 343-son qaroriga 3-ilovaning 1-bandi .

49. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 3-iyundagi 348-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

50. Vazirlar Mahkamasining “Soliq maʼmuriyatchiligida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 5-iyundagi 359-son qaroriga 3-ilovaning 3-bandi .

51. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya zaxiralari kollejlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 480-son qaroriga 8-ilovaning 5-bandi .

52. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi 509-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

53. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2020-yil 24-avgustdagi 510-son qarori .

54. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-noyabrdagi 705-son qarorining 4-bandi va 4-ilovasi .

55. Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 3-ilovaning 3-bandi .

56. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida arxiv ishi va ish yuritish sohasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 15-fevraldagi 68-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

57. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 132-son qaroriga 3-ilovaning 2-bandi .

58. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga 6-ilovaning 11-bandi .

59. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining Nukus filialini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 186-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 29-aprel,

258-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.04.2021-y., 09/21/258/0400-son, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 19.04.2022-y., 09/22/195/0319-son, 14.07.2022-y., 09/22/385/0643-son; 21.08.2023-y., 09/23/402/0632-son; 18.12.2023-y., 09/23/665/0942-son; 12.07.2024-y., 09/24/371/0499-son; 03.01.2025-y., 07/25/465/0007-son; 10.04.2025-y., 07/25/136/0321-son; 22.04.2025-y., 09/25/252/0371-son; 13.06.2025-y., 09/25/362/0507-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son; 08.11.2025-y., 09/25/706/1024-son; 11.12.2025-y., 09/25/783/1154-son; 29.04.2026-y., 09/26/206/0425-son)

lex.uz