📅 2021-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 апреля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 April 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг «Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришда қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 255-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Бутунжаҳон Интернет жаҳон ахборот тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
2. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилиши, тизимлаштирилиши ва сақланишига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилиши, тизимлаштирилиш ва сақланишига оид шартлар;
фойдаланишни чеклаш — мулкдор ва (ёки) операторларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсдан фойдаланишини тўхтатишга ёки тезликни камайтиришга доир ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирлар мажмуаси;
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
шахсга доир маълумотлар базаси — таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (кейинги ўринларда — мулкдор) — шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (кейинги ўринларда — оператор) — шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази;
шахсга доир маълумотлар субъекти (кейинги ўринларда — субъект) — шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этмаган шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорлари ва (ёки) операторларининг рўйхати;
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш — шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) юритиш орқали амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси) томонидан амалга оширилади.
5. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси:
мулкдор ва (ёки) операторларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этишини ўрганиш ва текшириш ҳамда мониторинг ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилган тақдирда ушбу қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузганликлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомаларни тузади ва кўриб чиқиш учун судга юборади;
мулкдор ва (ёки) операторларнинг ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш фаолиятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради;
Реестрни юритади ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан шахсга доир маълумотлар соҳасида ҳамкорликни амалга оширади.
2-боб. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритиш тартиби
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритиш ва Реестрдан чиқариш ушбу Низомга схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази (кейинги ўринларда — Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармонига асосан ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар фаолияти мониторингини амалга оширади.
8. Марказ томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда, 24 соат давомида шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига хулоса бериш учун маълумот киритади.
9. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Марказ томонидан тақдим этилган маълумотни олгандан сўнг 24 соат ичида «Ўзкомназорат» давлат инспекциясига шахсга доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги юзасидан хулоса тақдим этади.
10. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи хулосасида қуйидагилар акс этган бўлиши керак:
хулоса қабул қилинган сана;
ўрганиш предмети (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторлар ресурслари рўйхати);
ўтказилган мониторинг натижалари (бузилган қонунчилик ҳужжатлари бандлари кўрсатилган ҳолда);
Реестрга киритиш ва шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорлари ва (ёки) операторларига нисбатан чоралар кўриш юзасидан таклифлар.
11. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси тақдим этилган хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторига аниқ муддат белгилаган ҳолда тегишли кўрсатма беради.
12. Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки оператори кўрсатмада келтирилган камчиликларни бартараф этиш чорасини кўриши ва «Ўзкомназорат» давлат инспекциясига ўз вақтида маълумот киритиши лозим.
13. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси кўрсатмасида белгиланган муддат ичида кўрсатмада назарда тутилган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаган тақдирда, мулкдор ва (ёки) оператор тўғрисидаги маълумотлар Реестрга киритилади.
14. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритилишига асос бўлган шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат орган хулосаси устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
3-боб. Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни фаолиятини Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментида чеклаш
15. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторлар фаолиятини Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментида чеклаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан амалга оширилади.
16. Фойдаланишни чеклаш идентификация маълумотлари Реестрга киритилган шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ахборот ресурсларига нисбатан татбиқ этилади.
17. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Реестрга киритилгандан сўнг 12 соат давомида шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишини чеклаш бўйича Вазирликка тақдимнома беради.
18. Вазирлик Реестрга киритилгандан сўнг 12 соат давомида шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсларидан фойдаланишини чеклашни амалга оширади.
4-боб. Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдор ва (ёки) операторни Реестрдан чиқариш тартиби
19. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси томонидан шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини Реестрдан чиқарилиши учун қуйидагилар асос бўлади:
Марказ маълумотига асосан шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органининг мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан хулосаси;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритилиши учун асос бўлган шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи хулосасини бекор қилиш тўғрисида суд қарорининг қонуний кучга кириши.
20. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурси эгасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан билдирган ёзма (электрон) мурожаатини ўрганиб, бир кун муддатда шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига хулоса бериш учун тақдим этади.
21. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Марказ билан биргаликда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан маълумотини 24 соат давомида ўрганиб чиқади ва «Ўзкомназорат» давлат инспекциясига хулоса беради.
22. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган ҳолатлар асосида 24 соат давомида шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини (ёки ахборот ресурси идентификация маълумотларини) Реестрдан чиқаради.
23. Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини (ёки ахборот ресурси идентификация маълумотларини) Реестрдан чиқарилгач, Вазирлик «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси тақдимномаси асосида фойдаланишни чекловчи тўсиқларни 12 соат давомида олади.
24. Реестрда қайд этилган, ишлов берилган ва бошқа амалга оширилган маълумотлар ҳамда уларнинг ўзгариш тарихи ўрнатилган тартибда сақланади.
7-боб. Якунловчи қоида
25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритиш ва ундан чиқариш тартиби
Босқич Субъект Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ ва шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар фаолияти мониторингини амалга оширади. Доимий равишда Юридик ёки жисмоний шахслар Марказга ўрнатилган тартибда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилиши мавжуд Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифалари ҳамда ресурсларида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи ташкилотлар ҳақида мурожаат қилиш орқали маълумот бериш. Доимий равишда 2-босқич Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақида шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига хулоса бериш учун маълумот киритади. Аниқланган муддатдан бошлаб 24 соат давомида Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Марказ томонидан тақдим эгилган маълумотни олгандан сўнг «Ўзкомназорат» давлат инспекциясига шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи мулкдор ва (ёки) операторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилганлиги юзасидан хулоса тақдим этади. Аниқланган муддатдан бошлаб 24 соат давомида 3-босқич «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Тақдим этилган хулоса асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторига аниқ муддат белгилаган ҳолда тегишли кўрсатма беради. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдор ёки оператор Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки оператори кўрсатмада келтирилган камчиликларни бартараф этиш чорасини кўради ва «Ўзкомназорат» давлат инспекциясига ўз вақтида маълумот киритади. Тақдимномада белгиланган муддатларда 4-босқич «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Кўрсатмада белгиланган муддат ичида кўрсатмада назарда тутилган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаган тақдирда, шахсга доир маълумотлар базаси мулкдор ва (ёки) оператор тўғрисидаги маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилади. Кўрсатмадаги муддатдан сўнг 5-босқич «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар Реестри»га киритилгандан сўнг шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишини чеклаш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдимнома беради. 12 соат давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар Реестри»га киритилгандан сўнг шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ёки операторининг Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишини чеклашни амалга оширади. 12 соат давомида 6-босқич Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Марказ ва шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат орган Марказ билан ҳамкорликда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет тармоғи ахборот ресурсида камчиликлар бартараф этилганлиги юзасидан маълумотини ўрганиб чиқади ва «Ўзкомназорат» давлат инспекциясига хулоса беради. 24 соат давомида «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи хулосасига асосан Интернет тармоғи ахборот ресурсини «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»дан чиқаради ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдимнома беради. 24 соат давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорини ва (ёки) операторини (ёки ахборот ресурси идентификация маълумотларини) «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар Реестри»дан чиқарилгач, Давлат назоратини амалга оширувчи орган тақдимномаси асосида фойдаланишни чекловчи тўсиқларни олади. 12 соат давомида
».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 апрель,
255-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Vazirlar Mahkamasining “Butunjahon internet tarmogʻida axborot xavfsizligini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi 707-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
“Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishda qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Butunjahon Internet tarmogʻida axborot xavfsizligini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi 707-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 255-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Butunjahon Internet jahon axborot tarmogʻida axborot xavfsizligini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi 707-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha
1. 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi bilan tarqatilishi taqiqlangan axborot mavjud boʻlgan Internet tarmogʻi veb-saytidan va (yoki) veb-sayt sahifalaridan foydalanishni cheklash sxemasi 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
2. Quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-sentabrdagi 707-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom mulkdor va (yoki) operatorlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda ishlov berishda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishda ularning jisman Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan texnik vositalarda hamda belgilangan tartibda Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxsga doir maʼlumotlar bazalarida yigʻilishi, tizimlashtirilishi va saqlanishiga oid qonunchilik hujjatlari talablarini bajarilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda ishlov berishda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishda ularning jisman Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan texnik vositalarda hamda belgilangan tartibda Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxsga doir maʼlumotlar bazalarida yigʻilishi, tizimlashtirilish va saqlanishiga oid shartlar;
foydalanishni cheklash — mulkdor va (yoki) operatorlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida Internet jahon axborot tarmogʻidagi resursdan foydalanishini toʻxtatishga yoki tezlikni kamaytirishga doir tashkiliy va dasturiy-texnik chora-tadbirlar majmuasi;
shaxsga doir maʼlumotlar — muayyan jismoniy shaxsga taalluqli boʻlgan yoki uni identifikatsiya qilish imkonini beradigan, elektron tarzda, qogʻozda va (yoki) boshqa moddiy jismda qayd etilgan axborot;
shaxsga doir maʼlumotlar bazasi — tarkibida shaxsga doir maʼlumotlar mavjud boʻlgan axborot tizimi tarzidagi maʼlumotlar bazasi;
shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdori (keyingi oʻrinlarda — mulkdor) — shaxsga doir maʼlumotlar bazasiga egalik qilish, undan foydalanish va uni tasarruf etish huquqiga ega boʻlgan davlat organi, jismoniy va (yoki) yuridik shaxs;
shaxsga doir maʼlumotlar bazasining operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berishni amalga oshiruvchi davlat organi, jismoniy va (yoki) yuridik shaxs;
shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi;
shaxsga doir maʼlumotlar subyekti (keyingi oʻrinlarda — subyekt) — shaxsga doir maʼlumotlar oʻziga taalluqli boʻlgan jismoniy shaxs;
Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar reyestri — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlariga rioya etmagan shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdorlari va (yoki) operatorlarining roʻyxati;
shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish — shaxsga doir maʼlumotlarni yigʻish, tizimlashtirish, saqlash, oʻzgartirish, toʻldirish, ulardan foydalanish, ularni berish, tarqatish, uzatish, egasizlantirish va yoʻq qilish boʻyicha bir harakatni yoki harakatlar majmuini amalga oshirish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar reyestrini (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) yuritish orqali amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishning alohida shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati Oʻzbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi) tomonidan amalga oshiriladi.
5. “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi:
mulkdor va (yoki) operatorlarning Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlariga rioya etishini oʻrganish va tekshirish hamda monitoring va tahlil qilish ishlarini amalga oshiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishning alohida shartlari buzilgan taqdirda ushbu qonun buzilish holatini bartaraf etish yuzasidan davlat organi, jismoniy va (yoki) yuridik shaxslar tomonidan ijro etilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar beradi;
fuqarolarning shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov beruvchi mulkdor va (yoki) operatorlarga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlarini buzganliklari yuzasidan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnomalarni tuzadi va koʻrib chiqish uchun sudga yuboradi;
mulkdor va (yoki) operatorlarning axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish faoliyatlari yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib boradi;
Reyestrni yuritadi hamda xorijiy davlatlarning vakolatli organlari va xalqaro tashkilotlar bilan shaxsga doir maʼlumotlar sohasida hamkorlikni amalga oshiradi.
2-bob. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlarni Reyestrga kiritish tartibi
6. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlarni Reyestrga kiritish va Reyestrdan chiqarish ushbu Nizomga sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining Ommaviy kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 2-fevraldagi PF-5653-son Farmoniga asosan oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishning alohida shartlari buzilish holatlarini aniqlash maqsadida Internet jahon axborot tarmogʻida shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov beruvchi mulkdor va (yoki) operatorlar faoliyati monitoringini amalga oshiradi.
8. Markaz tomonidan Internet jahon axborot tarmogʻida shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov beruvchi mulkdor va (yoki) operatorlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlari buzilganligi holatlari aniqlanganda, bu haqda, 24 soat davomida shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organiga xulosa berish uchun maʼlumot kiritadi.
9. Shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi Markaz tomonidan taqdim etilgan maʼlumotni olgandan soʻng 24 soat ichida “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasiga shaxsga doir maʼlumotlarga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov beruvchi mulkdor va (yoki) operatorlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlari buzilganligi yuzasidan xulosa taqdim etadi.
10. Shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi xulosasida quyidagilar aks etgan boʻlishi kerak:
xulosa qabul qilingan sana;
oʻrganish predmeti (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlar resurslari roʻyxati);
oʻtkazilgan monitoring natijalari (buzilgan qonunchilik hujjatlari bandlari koʻrsatilgan holda);
Reyestrga kiritish va shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdorlari va (yoki) operatorlariga nisbatan choralar koʻrish yuzasidan takliflar.
11. “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi taqdim etilgan xulosa kelib tushgan kundan boshlab bir kun muddatda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatoriga aniq muddat belgilagan holda tegishli koʻrsatma beradi.
12. Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatori koʻrsatmada keltirilgan kamchiliklarni bartaraf etish chorasini koʻrishi va “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasiga oʻz vaqtida maʼlumot kiritishi lozim.
13. “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi koʻrsatmasida belgilangan muddat ichida koʻrsatmada nazarda tutilgan qonun buzilishi holatlari bartaraf etilmagan taqdirda, mulkdor va (yoki) operator toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Reyestrga kiritiladi.
14. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishning alohida shartlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlarni Reyestrga kiritilishiga asos boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organ xulosasi ustidan sudga shikoyat qilishga haqli.
3-bob. Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlarni faoliyatini Internet jahon axborot tarmogʻi milliy segmentida cheklash
15. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishning alohida shartlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlar faoliyatini Internet jahon axborot tarmogʻi milliy segmentida cheklash Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan amalga oshiriladi.
16. Foydalanishni cheklash identifikatsiya maʼlumotlari Reyestrga kiritilgan shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdori va (yoki) operatorining Internet jahon axborot tarmogʻi axborot resurslariga nisbatan tatbiq etiladi.
17. “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi Reyestrga kiritilgandan soʻng 12 soat davomida shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatorining Internet jahon axborot tarmogʻi axborot resurslaridan foydalanishini cheklash boʻyicha Vazirlikka taqdimnoma beradi.
18. Vazirlik Reyestrga kiritilgandan soʻng 12 soat davomida shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatorining Internet jahon axborot tarmogʻi resurslaridan foydalanishini cheklashni amalga oshiradi.
4-bob. Shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdor va (yoki) operatorni Reyestrdan chiqarish tartibi
19. “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi tomonidan shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdorini va (yoki) operatorini Reyestrdan chiqarilishi uchun quyidagilar asos boʻladi:
Markaz maʼlumotiga asosan shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organining mulkdor va (yoki) operator tomonidan Internet jahon axborot tarmogʻi resursida kamchiliklar bartaraf etilganligi yuzasidan xulosasi;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishning alohida shartlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlarni Reyestrga kiritilishi uchun asos boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi xulosasini bekor qilish toʻgʻrisida sud qarorining qonuniy kuchga kirishi.
20. “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi Internet jahon axborot tarmogʻi resursi egasining Internet jahon axborot tarmogʻi resursida kamchiliklar bartaraf etilganligi yuzasidan bildirgan yozma (elektron) murojaatini oʻrganib, bir kun muddatda shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organiga xulosa berish uchun taqdim etadi.
21. Shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi Markaz bilan birgalikda mulkdor va (yoki) operator tomonidan Internet jahon axborot tarmogʻi resursida kamchiliklar bartaraf etilganligi yuzasidan maʼlumotini 24 soat davomida oʻrganib chiqadi va “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasiga xulosa beradi.
22. “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi mazkur Nizomning 16-bandida keltirilgan holatlar asosida 24 soat davomida shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdorini va (yoki) operatorini (yoki axborot resursi identifikatsiya maʼlumotlarini) Reyestrdan chiqaradi.
23. Shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdorini va (yoki) operatorini (yoki axborot resursi identifikatsiya maʼlumotlarini) Reyestrdan chiqarilgach, Vazirlik “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi taqdimnomasi asosida foydalanishni cheklovchi toʻsiqlarni 12 soat davomida oladi.
24. Reyestrda qayd etilgan, ishlov berilgan va boshqa amalga oshirilgan maʼlumotlar hamda ularning oʻzgarish tarixi oʻrnatilgan tartibda saqlanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoida
25. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlarini buzgan mulkdor va (yoki) operatorlarni Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar reyestriga kiritish va undan chiqarish tartibi
Bosqich Subyekt Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Ommaviy kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha Markaz va shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlari buzilish holatlarini aniqlash maqsadida Internet jahon axborot tarmogʻida shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov beruvchi mulkdor va (yoki) operatorlar faoliyati monitoringini amalga oshiradi. Doimiy ravishda Yuridik yoki jismoniy shaxslar Markazga oʻrnatilgan tartibda, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi bilan shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlari buzilishi mavjud Internet tarmogʻi veb-saytidan va (yoki) veb-sayt sahifalari hamda resurslarida shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov beruvchi tashkilotlar haqida murojaat qilish orqali maʼlumot berish. Doimiy ravishda 2-bosqich Ommaviy kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha Markaz Internet jahon axborot tarmogʻida shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov beruvchi mulkdor va (yoki) operatorlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga axborot texnologiyalaridan foydalangan holda, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida ishlov berishning alohida shartlari buzilganligi holatlari aniqlanganda, bu haqida shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organiga xulosa berish uchun maʼlumot kiritadi. Aniqlangan muddatdan boshlab 24 soat davomida Shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi Shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi Markaz tomonidan taqdim egilgan maʼlumotni olgandan soʻng “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasiga shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov beruvchi mulkdor va (yoki) operatorlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlari buzilganligi yuzasidan xulosa taqdim etadi. Aniqlangan muddatdan boshlab 24 soat davomida 3-bosqich “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi Taqdim etilgan xulosa asosida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatoriga aniq muddat belgilagan holda tegishli koʻrsatma beradi. Xulosa kelib tushgan kundan boshlab bir kun muddatda Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdor yoki operator Shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatori koʻrsatmada keltirilgan kamchiliklarni bartaraf etish chorasini koʻradi va “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasiga oʻz vaqtida maʼlumot kiritadi. Taqdimnomada belgilangan muddatlarda 4-bosqich “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi Koʻrsatmada belgilangan muddat ichida koʻrsatmada nazarda tutilgan qonun buzilishi holatlari bartaraf etilmagan taqdirda, shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdor va (yoki) operator toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar reyestri”ga kiritiladi. Koʻrsatmadagi muddatdan soʻng 5-bosqich “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi “Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar Reyestri”ga kiritilgandan soʻng shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatorining Internet tarmogʻi axborot resurslaridan foydalanishini cheklash boʻyicha Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga taqdimnoma beradi. 12 soat davomida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar Reyestri”ga kiritilgandan soʻng shaxsga doir maʼlumotlar bazasi mulkdori yoki operatorining Internet tarmogʻi axborot resurslaridan foydalanishini cheklashni amalga oshiradi. 12 soat davomida 6-bosqich Ommaviy kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha Markaz va shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi Shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organ Markaz bilan hamkorlikda mulkdor va (yoki) operator tomonidan Internet tarmogʻi axborot resursida kamchiliklar bartaraf etilganligi yuzasidan maʼlumotini oʻrganib chiqadi va “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasiga xulosa beradi. 24 soat davomida “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi Shaxsga doir maʼlumotlar sohasidagi vakolatli davlat organi xulosasiga asosan Internet tarmogʻi axborot resursini “Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar reyestri”dan chiqaradi va Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga taqdimnoma beradi. 24 soat davomida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Shaxsga doir maʼlumotlar bazasining mulkdorini va (yoki) operatorini (yoki axborot resursi identifikatsiya maʼlumotlarini) “Shaxsga doir maʼlumotlar subyektlari huquqlarini buzuvchilar Reyestri”dan chiqarilgach, Davlat nazoratini amalga oshiruvchi organ taqdimnomasi asosida foydalanishni cheklovchi toʻsiqlarni oladi. 12 soat davomida
”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 29-aprel,
255-son