📅 2021-yil 31-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 31-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 31 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 марта 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 March 2021 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон «Таълим тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 629-сон « Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида »ги, 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон « Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/10-сон қарорига ИЛОВА
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.».
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Профессор илмий унвони олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) ҳамда илмий ташкилотлар ёки унга тенглаштирилган муассасалар ва таълим муассасасининг илмий-тадқиқот тузилмаларида (бундан буён матнда илмий ташкилот деб юритилади), доцент илмий унвони таълим муассасасида, катта илмий ходим илмий унвони илмий ташкилотда самарали илмий-педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган, фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда ўз соҳасида муайян ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга берилади.».
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Илмий унвон тегишли илмий даражага, магистр даражаси, магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот ёки олий ҳарбий таълим дипломига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) шахсларга мазкур Низом талабларига мувофиқ таълим муассасалари кенгашлари ёки илмий ташкилотлар илмий (илмий-техникавий) кенгашлари (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) тақдимномасига асосан, ОАК Раёсати қарори билан ОАК томонидан берилади. Тақдимнома талабгорнинг асосий иш жойидан берилади.».
4. 7-бандда :
«в» кичик банддаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» деган сўзлар «олий таълимдан кейинги таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банддаги «ОТМ» қисқартмаси «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 10-бандда :
биринчи хатбошидаги «ОТМнинг» деган сўз «таълим муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ОТМда» деган сўз «Таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 2-параграфнинг номидаги «ОТМ» қисқартмаси «Таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 12-бандда :
биринчи хатбошидаги ва «в» кичик банддаги «ОТМда» деган сўз «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) камида бир ўқув йили давомида таълим муассасасининг штатида кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), олий ҳарбий таълим муассасаларида кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи лавозимларида ёки ушбу лавозимлардан бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, таълим муассасасининг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);
Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;»;
«ж» кичик банддаги «ОТМ» қисқартмаси «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 13-бандда:
биринчи хатбошидаги ва «в» кичик банддаги «ОТМда» деган сўз «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«ж» кичик банддаги «ОТМ» қисқартмаси «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 14-бандда :
биринчи хатбошидаги ва «в» кичик банддаги «ОТМда» деган сўз «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«ж» кичик банддаги «ОТМ» қисқартмаси «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 15-банднинг «а» кичик бандидаги «ОТМда» деган сўз «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 15 1 -банднинг биринчи хатбошисидаги ва «а» кичик бандидаги «ОТМда» деган сўз «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12. 3-параграфнинг номидаги «ИТМ» қисқартмаси «Илмий ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 16-бандда :
биринчи хатбошидаги ва «в» кичик банддаги «ИТМда» деган сўз «илмий ташкилотда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) камида бир йил (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 3 йил) давомида илмий ташкилотнинг штатида давлат гранти раҳбари, илмий-ташкилий тузилма раҳбари, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимларидан бирида ишлаб келаётган ёки ушбу лавозимларда камида 0,25 ставка илмий фаолият олиб бориб, илмий ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, илмий котиби лавозимларидан бирида муваффақиятли ишлаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);».
14. 17-бандда :
биринчи хатбошидаги ва «в» кичик банддаги «ИТМда» деган сўз «илмий ташкилотда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида 10 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 2 та илмий мақола чоп эттирган ҳамда салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган (монография ва илмий рисолалар нашр эттирган ёхуд ихтироларга эга бўлган);»;
«з» кичик банддаги «ОТМ» қисқартмаси «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 18-бандда :
«б» кичик банддаги «ИТМда» деган сўз «илмий ташкилотда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «хорижий журналларда» деган сўз «хорижий илмий журналларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 4-параграфнинг номидаги «ОТМ» қисқартмаси «Таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 19-бандда :
биринчи хатбошидаги ва «б» кичик банддаги «ОТМда» деган сўз «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) камида бир ўқув йили давомида таълим муассасасининг штатида кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), доцент (вазифасини бажарувчи) ёки олий ҳарбий таълим муассасаларида катта ўқитувчи, кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи ёхуд ушбу лавозимларнинг бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, таълим муассасасининг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);
Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;»;
«д» кичик банддаги «ОТМ» қисқартмаси «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 20-бандда :
«б» кичик банддаги «ОТМда» деган сўз «таълим муассасасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) илмий-тадқиқот, ижодий ишлари бўлган, жумладан, илмий журналларда камида 3 та илмий мақола чоп эттирган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун камида 5 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттирган);».
19. 5-параграфнинг номидаги «ИТМ» қисқартмаси «Илмий ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 21-бандда :
«б» кичик банддаги «ИТМда» деган сўз «илмий ташкилотда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) камида бир йил «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 3 йил) давомида илмий ташкилотнинг штатида давлат гранти раҳбари, илмий-ташкилий тузилма раҳбари, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим лавозимларидан бирида ишлаб келаётган ёки ушбу лавозимларда камида 0,25 ставка илмий фаолият олиб бориб, илмий ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, илмий котиби лавозимларидан бирида муваффақиятли ишлаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);».
21. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Илмий унвонлар мазкур бобнинг 2 — 5-параграфларида назарда тутилган тегишли лавозимларда камида 0,25 ставка ўриндошлик ёки 240 соатдан кам бўлмаган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишлаётган иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг юқори малакали мутахассисларига мазкур бобнинг 1 — 5-параграфларида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилади. Мазкур қоида асосий иш жойи таълим муассасаси ва илмий ташкилотда бўлган мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.».
22. Низом иловасининг 3-банди «(паспорт нусхаси» деган сўзлардан кейин «ёки идентификация ID-картаси маълумотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 март,
295/10-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining
Qarori
Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 23-sentabrdagi OʻRQ-637-son “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-son “Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiya ID-kartalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-oktabrdagi 629-son “ Oliy taʼlim muassasasining eng yaxshi pedagogi” tanlovi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida ”gi, 2020-yil 6-noyabrdagi 696-son “ Ilmiy darajali kadrlarni tayyorlash jarayonlarining shaffofligini taʼminlash va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2016-yil 28-apreldagi 224/8-son qarori (roʻyxat raqami 2793, 2016-yil 3-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 22-son, 260-modda) bilan tasdiqlangan Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2021-yil 31-martdagi 295/10-son qaroriga ILOVA
Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF-4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi va 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq ilmiy unvonlar berish tartibini belgilaydi.”.
2. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Professor ilmiy unvoni oliy taʼlim yoki kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash taʼlim muassasalari (bundan buyon matnda taʼlim muassasasi deb yuritiladi) hamda ilmiy tashkilotlar yoki unga tenglashtirilgan muassasalar va taʼlim muassasasining ilmiy-tadqiqot tuzilmalarida (bundan buyon matnda ilmiy tashkilot deb yuritiladi), dotsent ilmiy unvoni taʼlim muassasasida, katta ilmiy xodim ilmiy unvoni ilmiy tashkilotda samarali ilmiy-pedagogik va ilmiy faoliyat olib borayotgan, fanning muayyan sohasida chuqur kasbiy bilim hamda oʻz sohasida muayyan yutuqlarga erishgan yuksak maʼnaviyatli shaxslarga beriladi.”.
3. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Ilmiy unvon tegishli ilmiy darajaga, magistr darajasi, magistr darajasi joriy etilgunga qadar olingan oliy maʼlumot yoki oliy harbiy taʼlim diplomiga yoki oliy maʼlumotli mutaxassis diplomiga ega boʻlgan yoxud klinik ordinaturani tugatgan (tibbiyot fanlari uchun) shaxslarga mazkur Nizom talablariga muvofiq taʼlim muassasalari kengashlari yoki ilmiy tashkilotlar ilmiy (ilmiy-texnikaviy) kengashlari (bundan buyon matnda Kengash deb yuritiladi) taqdimnomasiga asosan, OAK Rayosati qarori bilan OAK tomonidan beriladi. Taqdimnoma talabgorning asosiy ish joyidan beriladi.”.
4. 7-bandda :
“v” kichik banddagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” degan soʻzlar “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“g” kichik banddagi “OTM” qisqartmasi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 10-bandda :
birinchi xatboshidagi “OTMning” degan soʻz “taʼlim muassasasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “OTMda” degan soʻz “Taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 2-paragrafning nomidagi “OTM” qisqartmasi “Taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 12-bandda :
birinchi xatboshidagi va “v” kichik banddagi “OTMda” degan soʻz “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) kamida bir oʻquv yili davomida taʼlim muassasasining shtatida kafedra mudiri, professor (vazifasini bajaruvchi), oliy harbiy taʼlim muassasalarida kafedra boshligʻi oʻrinbosari yoki kafedra boshligʻi lavozimlarida yoki ushbu lavozimlardan birida bir oʻquv yili davomida kamida 0,25 stavka oʻquv yuklamasini bajargan holda pedagogik faoliyat olib borayotgan muassasa rektori (direktori, boshligʻi), prorektori (direktor oʻrinbosari, boshliq oʻrinbosari), ilmiy kotibi, taʼlim muassasasining oʻquv-tashkiliy tuzilmasi (fakultet, boʻlim) rahbari lavozimlarining birida muvaffaqiyatli ishlab kelayotgan (lavozimida ijobiy oʻzgarish boʻlgan hollarda avvalgi lavozimida ishlash muddati ham eʼtiborga olinadi);
Har bir bilim sohasi boʻyicha nominatsiyalarda 1-oʻrinni egallagan “Oliy taʼlim muassasasining eng yaxshi pedagogi” tanlovining respublika bosqichi gʻoliblari 3 yil mobaynida mazkur kichik bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan tegishli lavozimda vazifani bajarib turuvchining bir yillik muddatini oʻtamasdan professor ilmiy unvonini olish uchun OAKga hujjatlarini taqdim etish huquqiga ega;”;
“j” kichik banddagi “OTM” qisqartmasi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 13-bandda:
birinchi xatboshidagi va “v” kichik banddagi “OTMda” degan soʻz “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“j” kichik banddagi “OTM” qisqartmasi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 14-bandda :
birinchi xatboshidagi va “v” kichik banddagi “OTMda” degan soʻz “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“j” kichik banddagi “OTM” qisqartmasi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. 15-bandning “a” kichik bandidagi “OTMda” degan soʻz “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 15 1 -bandning birinchi xatboshisidagi va “a” kichik bandidagi “OTMda” degan soʻz “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
12. 3-paragrafning nomidagi “ITM” qisqartmasi “Ilmiy tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
13. 16-bandda :
birinchi xatboshidagi va “v” kichik banddagi “ITMda” degan soʻz “ilmiy tashkilotda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) kamida bir yil (tibbiyot sohasidagi talabgorlar uchun 3 yil) davomida ilmiy tashkilotning shtatida davlat granti rahbari, ilmiy-tashkiliy tuzilma rahbari, bosh ilmiy xodim, yetakchi ilmiy xodim lavozimlaridan birida ishlab kelayotgan yoki ushbu lavozimlarda kamida 0,25 stavka ilmiy faoliyat olib borib, ilmiy tashkilot rahbari, rahbar oʻrinbosari, ilmiy kotibi lavozimlaridan birida muvaffaqiyatli ishlayotgan (lavozimida ijobiy oʻzgarish boʻlgan hollarda avvalgi lavozimida ishlash muddati ham eʼtiborga olinadi);”.
14. 17-bandda :
birinchi xatboshidagi va “v” kichik banddagi “ITMda” degan soʻz “ilmiy tashkilotda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“e) dissertatsiya himoyasidan keyin ilmiy ishlar, jumladan ilmiy jurnallarda kamida 10 ta ilmiy maqola, shundan nufuzli xorijiy ilmiy jurnallarda 2 ta ilmiy maqola chop ettirgan hamda salmoqli ilmiy va ilmiy-texnik natijalarga erishgan (monografiya va ilmiy risolalar nashr ettirgan yoxud ixtirolarga ega boʻlgan);”;
“z” kichik banddagi “OTM” qisqartmasi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. 18-bandda :
“b” kichik banddagi “ITMda” degan soʻz “ilmiy tashkilotda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“v” kichik banddagi “xorijiy jurnallarda” degan soʻz “xorijiy ilmiy jurnallarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 4-paragrafning nomidagi “OTM” qisqartmasi “Taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 19-bandda :
birinchi xatboshidagi va “b” kichik banddagi “OTMda” degan soʻz “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) kamida bir oʻquv yili davomida taʼlim muassasasining shtatida kafedra mudiri, professor (vazifasini bajaruvchi), dotsent (vazifasini bajaruvchi) yoki oliy harbiy taʼlim muassasalarida katta oʻqituvchi, kafedra boshligʻi oʻrinbosari yoki kafedra boshligʻi yoxud ushbu lavozimlarning birida bir oʻquv yili davomida kamida 0,25 stavka oʻquv yuklamasini bajargan holda pedagogik faoliyat olib borayotgan muassasa rektori (direktori, boshligʻi), prorektori (direktor oʻrinbosari, boshliq oʻrinbosari), ilmiy kotibi, taʼlim muassasasining oʻquv-tashkiliy tuzilmasi (fakultet, boʻlim) rahbari lavozimlarining birida muvaffaqiyatli ishlab kelayotgan (lavozimida ijobiy oʻzgarish boʻlgan hollarda avvalgi lavozimida ishlash muddati ham eʼtiborga olinadi);
Har bir bilim sohasi boʻyicha nominatsiyalarda 1-oʻrinni egallagan “Oliy taʼlim muassasasining eng yaxshi pedagogi” tanlovining respublika bosqichi gʻoliblari 3 yil mobaynida mazkur kichik bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan tegishli lavozimda vazifani bajarib turuvchining bir yillik muddatini oʻtamasdan dotsent ilmiy unvonini olish uchun OAKga hujjatlarni taqdim etish huquqiga ega;”;
“d” kichik banddagi “OTM” qisqartmasi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
18. 20-bandda :
“b” kichik banddagi “OTMda” degan soʻz “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) ilmiy-tadqiqot, ijodiy ishlari boʻlgan, jumladan, ilmiy jurnallarda kamida 3 ta ilmiy maqola chop ettirgan (tibbiyot sohasidagi talabgorlar uchun kamida 5 ta ilmiy maqola, shundan nufuzli xorijiy ilmiy jurnallarda 1 ta maqola chop ettirgan);”.
19. 5-paragrafning nomidagi “ITM” qisqartmasi “Ilmiy tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
20. 21-bandda :
“b” kichik banddagi “ITMda” degan soʻz “ilmiy tashkilotda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) kamida bir yil “(tibbiyot sohasidagi talabgorlar uchun 3 yil) davomida ilmiy tashkilotning shtatida davlat granti rahbari, ilmiy-tashkiliy tuzilma rahbari, bosh ilmiy xodim, yetakchi ilmiy xodim, katta ilmiy xodim lavozimlaridan birida ishlab kelayotgan yoki ushbu lavozimlarda kamida 0,25 stavka ilmiy faoliyat olib borib, ilmiy tashkilot rahbari, rahbar oʻrinbosari, ilmiy kotibi lavozimlaridan birida muvaffaqiyatli ishlayotgan (lavozimida ijobiy oʻzgarish boʻlgan hollarda avvalgi lavozimida ishlash muddati ham eʼtiborga olinadi);”.
21. 23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Ilmiy unvonlar mazkur bobning 2 — 5-paragraflarida nazarda tutilgan tegishli lavozimlarda kamida 0,25 stavka oʻrindoshlik yoki 240 soatdan kam boʻlmagan mehnatga soatbay haq toʻlash asosida ishlayotgan iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy sohalarning yuqori malakali mutaxassislariga mazkur bobning 1 — 5-paragraflarida belgilangan talablarga rioya qilingan holda beriladi. Mazkur qoida asosiy ish joyi taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilotda boʻlgan mutaxassislarga nisbatan tatbiq etilmaydi.”.
22. Nizom ilovasining 3-bandi “(pasport nusxasi” degan soʻzlardan keyin “yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
Rais A. YUSUPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 31-mart,
295/10-son