📅 2021-yil 4-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 4-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 4 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
ТУЗИЛМАСИ
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикамизда охирги йилларда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, ҳудудларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади. Бунда, ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади;
Институтнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари Институт томонидан хорижий олий таълим муассасалари билан келишган ҳолда мустақил тасдиқланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:
бир ой муддатда олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ Институтнинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
икки ой муддатда Институтда ўқув-методик жараённинг ташкил этиш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
ҳар йилнинг 20 августига қадар Институтни олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш ташкилотларининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан танлов асосида тўлдириш;
Институт профессор-ўқитувчилари, илмий ва техник-муҳандис ходимларининг ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, агрокластерларда, кооперацияларда ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларида стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрланишини ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режаларини хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилишини таъминлаш;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон тупроқ иқлим-шароитини ҳисобга олиб, ер деградацияси ва атроф-муҳит мониторингини замонавий технологиялар асосида олиб боришда геоахборот тизимларидан фойдаланиш мақсадида Институт тузилмасида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда «Геоахборот тизимлари» маркази ва лабораториясини ташкил этиш;
давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ёки хусусий сектор иштирокида Институт ҳузурида илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва талабаларнинг бевосита ишлаб чиқаришда иштирокини таъминловчи «Кичик инновацион корхоналар»ни ташкил этиш чораларини кўриш;
ислоҳотларнинг ҳозирги босқичига ҳамоҳанг тарзда ўзбек ва қорақалпоқ тилларида янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини хорижий олимлар, олий таълим ва аграр соҳада самарали фаолият юритаётган мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, ўқув режалари ва дастурларини янгилаш ҳамда қайта кўриб чиқиш бўйича икки ой муддатда чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
Институтнинг ахборот-ресурс марказини маҳаллий ва хорижий ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Қорақалпоғистон Республикасида мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги, мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлаш соҳаларига илм-фанни татбиқ этиш мақсадида Институт ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги «Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари» ўқув-илмий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
мойли экинларни парваришлашнинг био, нано ва ресурстежамкор ҳамда интенсив технологияларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
Институтнинг «Ахборот-маслаҳат маркази» (Ехtension-center) ҳудудидаги ер майдонларида ички ва ташқи бозор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, мойли экинларнинг серҳосил, шўр ва қурғоқчиликка, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли, маҳсулот сифати ва мойдорлик даражаси юқори бўлган нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш;
суғориладиган ва чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитлари учун мойли экинларни етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш;
илмий ходимларнинг илғор инновацион технологияларни яратиш бўйича ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, жисмоний шахсларнинг новаторлик ғояларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этишга кўмаклашиш;
кластерлар, кооперациялар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали ўқув-семинарларни ташкил этиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссиясининг 2022 йилдан бошлаб Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича қабул параметрларини 3 баробарга ошириш ҳамда минтақадаги бошқа олий таълим ва илмий ташкилотларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, ихтисослашган илмий кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда:
нуфузли хорижий илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш ва Институтнинг илмий педагогик ходимларини халқаро анжуманларда иштирокини таъминлаш;
2021 йил 15 июлга қадар Институт ва Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатсин;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб дунёнинг Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган давлатларнинг шоличиликка ва қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга ихтисослашган муассасаларида Институтнинг ёш истиқболли кадрлари ва илмий-педагогик ходимларини мақсадли равишда хорижда малакасини ошириш ва стажировкага юбориш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгиласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда уч ой муддатда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, мойли экинларнинг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳсулот сифати ва мойдорлик даражаси юқори бўлган нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш бўйича мақсадли фундаментал ва амалий лойиҳалар танловини эълон қилсин.
11. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги «Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологияси» ўқув-илмий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
12. Қуйидагилар:
а) Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник кўмаги ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган мақсадли фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар молиялаштириб борилишини таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник кўмаги ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
13. Белгилаб қўйилсинки, Институтни сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Институтга хориждан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлардан имтиёзли шартлар асосида эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ажратилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:
Институтга Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Қ. Абданбетов кўчасида жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш, унинг ўқув ва лаборатория жиҳозлари, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари, компьютер техникалари, ўқув адабиётлари ҳамда бошқа мол-мулкини топшириш;
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг барча талабаларини Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказиш ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломини бериш;
бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчиларни Институтда фаолият юритган даврида турар жой билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 275-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолиятини ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Бажариш учун масъуллар I. Институт фаолиятини ташкил этиш 1. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг устави ва тузилмасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш. Бир ой муддатда - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2. Институтда раҳбарлик фаолиятини (проректорлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари) олиб бориш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш. 2021 йил май - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 3. Институтнинг 2021/2022 ўқув йилига мўлжалланган харажатлар сметасини, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил июнь Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар II. Институтда 2021/2022 ўқув йилини самарали ташкил этиш 4. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб биринчи босқич талабаларини ўқитишда кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5. Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун масофавий электрон таълим платформасини ташкил этиш ҳамда электрон ахборот ресурс манбалари (тақдимотлар, тарқатма материаллар, маъруза матнлари, видео ва аудио дарслар) билан бойитиб бориш. 2021/2022 ўқув йили давомида Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Институтнинг талабалари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари базасини яратиш мақсадида Институт мутахассис кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган ҳудудий ташкилотлар, кластерлар, кооперациялар, хўжалик бирлашмалари билан ишга жойлаштириш ва амалиётларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаларини тузиш ҳамда талабаларнинг амалиётларини замонавий технопаркларга ва илғор тажрибага эга ташкилотларда ташкил этиш. Ўқув жараёни жадвали асосида - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 7. Институтнинг ахборот-ресурс марказини ўзбек ва қорақалпоқ тилидаги ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўриш ҳамда етишмаётган ўқув адабиётларини, шунингдек, янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш режасини ишлаб чиқиш. 2021/2022 ўқув йили давомида Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 8. Қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг халқаро рейтингда етакчи олий таълим ва илмий ташкилотлари рўйхатини шакллантириш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Доимий - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 9. Институт профессор-ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулотлар олиб бориши ва талабалар малакавий амалиётларини ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида соҳа корхоналарида ўқув-амалиёт марказларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш. 2022 йил февраль - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти III. Институтнинг таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар Ўқув жараёни бўйича 10. Ўқув жараёни ва қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида тор ихтисосликлар бўйича хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларига институтнинг профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ҳамда стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг долзарб йўналишлари бўйича вебинар дарс машғулотларини ташкил этиш. 2021 — 2025 йиллар давомида келишув асосида Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 11. Замонавий технологиялар ва интерактив таълим усулларини ҳамда талабаларнинг мустақил ўқув ва амалий фаолиятини ривожлантириш орқали амалиёт ўташ, шунингдек, ўқитувчи ва талабанинг ўзаро масофавий ҳамкорлигини таъминлашга, уларда инновацион ва таҳлилий фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган модулли, объектга йўналтирилган ва динамик таълим муҳитини кенг жорий қилиш. 2021 — 2023 йиллар Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 12. Хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, я нги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини тайёрлаш ҳамда ахборот-ресурс маркази фондини доимий янгилаб бориш мақсадида Институтнинг харажатлар сметасига ўқув адабиётларини харид қилиш ҳамда чоп этиш, шунингдек, муаллифлар меҳнатини рағбатлантириш учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш. 2021 — 2025 йиллар Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 13. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ҳамда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни инобатга олган ҳолда, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш. Ҳар йили 1 ноябрга қадар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Илмий-тадқиқот ишлари бўйича 14. Институт ҳузуридаги «Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари» ўқув-илмий марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. 2021-2022 йиллар давомида Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 15. Ҳар йили қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини танлаш ва педагогик фаолиятга фаол жалб қилиш. 2022 — 2025 йиллар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий ташкилотлар Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари билан биргаликда қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириши ва илмий-методик ишланмаларни ишлаб чиқиши учун шароитлар яратиб бериш. Доимий Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 17. Профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида кичик инновацион ташкилотларни ташкил этиш. 2022 — 2025 йилларда Ташаббускорларнинг маблағалари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 18. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини яхшилашга доир муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун таклифлар тайёрлаш. 2021 йил июнь Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 19. Институтнинг профессор-ўқитувчиларини ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий ташкилотларида, агрокластерларда, кооперацияларда, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташи бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2021 йил ноябрь - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Маънавий-маърифий ишлар бўйича 20. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалиётга кенг жорий этиш: 1-ташаббус бўйича — талаба ёшларни мусиқа ва санъатга жалб қилиш, уларда эстетик дид ва касбий этикани шакллантириш мақсадида танловлар, кўргазмалар, санъат ва маданият масканларида очиқ дарслар ўтказиш, театр ва музейларга ташрифларни уюштириш, иқтидорли талабалардан ташкил топган «Ёш ҳаваскорлар» ашула ва рақс ансамблини тузиш; 2-ташаббус бўйича — спорт мажмуаларида тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга талаба қизларни янада кенгроқ жалб қилиш, талабаларнинг қизиқиш ва таклифлари асосида янги спорт тўгаракларини очиш, «Саломатлик сари мустаҳкам қадам» акцияси ва спорт турлари бўйича олий таълим муассасалариаро уч босқичли ўйинларни ўтказиш; 3-ташаббус бўйича — талаба ёшларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан тўғри фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида уларнинг қизиқишлари бўйича клублар, компьютер технологиялари, лойиҳа ва дастурлаш бўйича компьютер дастурлари, интернет саводхонлиги тўгараклари, онлайн-викториналар, IT-олимпиадалар ташкил этиш, таълим фаолияти билан боғлиқ электрон дастурлар, QR-код электрон кутубхоналар жорий этиш; 4-ташаббус бўйича — талаба ёшларни бадиий адабиётга қизиқтириш, уларда ватанпарварлик, ватан тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғусини тарбиялаш мақсадида «Бир талабага — бир китоб» акцияси, «Энг фаол китобхон» танлови, «Ёш адабиётчилар» клубларини, турли мавзулардаги танловларни ташкил этиш; 5-ташаббус бўйича — талаба қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, «Бизнес леди» мактаби (бизнес режа тузишга ўргатиш), «Тадбиркор талаба» клуби, «Оила мактаби» тренинглари, тикувчилик, каштачилик, миллий ҳунармандчилик курсларини йўлга қўйиш, қизларни ички салоҳиятини очишга кўмаклашадиган ижодий ва фан тўгаракларини ташкил қилиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимий Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 21. Институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг Ўзбекистон Президенти ва номдор стипендияларга эълон қилинган танловларда ҳамда республика ва халқаро танловларда иштирокини таъминлаш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Халқаро ҳамкорлик бўйича 22. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича кадрларни тайёрлаш борасида қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш. 2021 йилдан бошлаб доимий Халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий донор ташкилотлари грантлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 23. Истиқболли битирувчиларни республика ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларига магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш. 2021 — 2025 йиллар «Эл-юрт умиди» жамғармаси «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 275-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги «Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари» ўқув-илмий марказининг
Директор Илмий-техник кенгаш * Директорнинг ў қ ув, илмий ишланмалар ва ишлаб чи қ ариш бўйича ўринбосари Мойли экинларни етиштиришда сув ва ресурстежамкор инновацион технологияларни жорий этиш бўлими 2 Ўсимликларни ҳ имоя қ илишда инновацион технологияларни жорий этиш бўлими 2 Мойли экинларнинг янги навларини синаш, селекцияси ва уру ғ чилигиниташкил этиш бўлими 2 Малака ошириш ҳ амда ў қ ув курсларини ташкил этиш бўлими 2 Илмий тад қ и қ отларни молиялаштириш ва тижоратлаштириш бўйича мутахассис 1
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 4 май,
275-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR DASTURI
TUZILMASI
Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar institutini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Respublikamizda oxirgi yillarda oʻquv-pedagogik jarayonga innovatsion ilgʻor va xalqaro taʼlim standartlarini joriy etish, kadrlar salohiyatini oshirish va professor-oʻqituvchilar mehnatini ragʻbatlantirish, shuningdek, taʼlim muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha qator chora-tadbirlar amalga oshirildi.
Qishloq xoʻjaligi sohasi va tarmoqlari uchun kadrlar tayyorlash sifatini tubdan yaxshilash, fan, taʼlim va ishlab chiqarishning samarali integratsiyasini taʼminlash, hududlarning yuqori malakali kadrlarga boʻlgan ehtiyojini qondirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Toshkent davlat agrar universitetining Nukus filiali negizida Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar institutini (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti faoliyatini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
Institutda taʼlimning kredit-modul tizimi joriy etiladi. Bunda, haftada besh kunlik oʻqish hamda haftaning shanba kuni mustaqil oʻzlashtirish kuni deb belgilanadi;
Institutning faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan muvofiqlashtiriladi;
Institutga qabul parametrlari belgilangan tartibda har yili tasdiqlanadigan respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlaridan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligining Institutda 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab tashkil etiladigan qoʻshma taʼlim dasturlarining oʻquv rejalari va fan dasturlari Institut tomonidan xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan kelishgan holda mustaqil tasdiqlanishi toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda:
bir oy muddatda oliy taʼlim muassasalari uchun belgilangan normativlarga muvofiq Institutning tuzilmasi va ustavi tasdiqlanishini hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlash;
ikki oy muddatda Institutda oʻquv-metodik jarayonning tashkil etish, shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash, uni oʻquv-laboratoriya jihozlari va kompyuter texnikasi bilan taʼminlash boʻyicha aniq chora-tadbirlarni amalga oshirish;
har yilning 20-avgustiga qadar Institutni oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari, tegishli yoʻnalishlar boʻyicha ishlab chiqarish tashkilotlarining katta amaliy tajribaga ega mutaxassislaridan iborat boʻlgan yuqori malakali kadrlar bilan tanlov asosida toʻldirish;
Institut professor-oʻqituvchilari, ilmiy va texnik-muhandis xodimlarining har yili Oʻzbekiston hamda xorijiy davlatlarning yetakchi taʼlim muassasalarida, ilmiy-tadqiqot markazlarida, agroklasterlarda, kooperatsiyalarda va yirik ishlab chiqarish tashkilotlarida stajirovka oʻtashi boʻyicha dasturlar tayyorlanishini hamda amalga oshirilishini taʼminlash;
xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda tashkil etiladigan qoʻshma taʼlim dasturlarining oʻquv rejalarini xorijiy ekspertlar ishtirokida ishlab chiqilishini taʼminlash;
2022/2023 oʻquv yilidan boshlab Qoraqalpogʻiston tuproq iqlim-sharoitini hisobga olib, yer degradatsiyasi va atrof-muhit monitoringini zamonaviy texnologiyalar asosida olib borishda geoaxborot tizimlaridan foydalanish maqsadida Institut tuzilmasida Germaniya Xalqaro hamkorlik tashkiloti bilan hamkorlikda “Geoaxborot tizimlari” markazi va laboratoriyasini tashkil etish;
davlat-xususiy sheriklik tamoyillari asosida yoki xususiy sektor ishtirokida Institut huzurida ilmiy ishlanmalarni amaliyotga joriy etish va talabalarning bevosita ishlab chiqarishda ishtirokini taʼminlovchi “Kichik innovatsion korxonalar”ni tashkil etish choralarini koʻrish;
islohotlarning hozirgi bosqichiga hamohang tarzda oʻzbek va qoraqalpoq tillarida yangi avlod darsliklari va oʻquv qoʻllanmalari turkumini xorijiy olimlar, oliy taʼlim va agrar sohada samarali faoliyat yuritayotgan mutaxassislarni jalb etgan holda tayyorlash, shuningdek, oʻquv rejalari va dasturlarini yangilash hamda qayta koʻrib chiqish boʻyicha ikki oy muddatda chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish;
Institutning axborot-resurs markazini mahalliy va xorijiy oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasida moyli ekinlar seleksiyasi, urugʻchiligi, moyli ekinlarni yetishtirish va qayta ishlash sohalariga ilm-fanni tatbiq etish maqsadida Institut huzurida davlat muassasasi shaklidagi “Moyli ekinlar seleksiyasi, urugʻchiligi va yetishtirish agrotexnologiyalari” oʻquv-ilmiy markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etilsin.
7. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:
moyli ekinlarni parvarishlashning bio, nano va resurstejamkor hamda intensiv texnologiyalarini qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishiga joriy etish;
Institutning “Axborot-maslahat markazi” (Extension-center) hududidagi yer maydonlarida ichki va tashqi bozor ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda, moyli ekinlarning serhosil, shoʻr va qurgʻoqchilikka, kasallik hamda zararkunandalarga chidamli, mahsulot sifati va moydorlik darajasi yuqori boʻlgan nav va duragaylari seleksiyasi hamda urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish;
sugʻoriladigan va choʻl-yaylov hududlarining tuproq-iqlim sharoitlari uchun moyli ekinlarni yetishtirish agrotexnologiyalarini ishlab chiqish;
ilmiy xodimlarning ilgʻor innovatsion texnologiyalarni yaratish boʻyicha tashabbuskorligini qoʻllab-quvvatlash, jismoniy shaxslarning novatorlik gʻoyalarini qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishiga joriy etishga koʻmaklashish;
klasterlar, kooperatsiyalar, fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari uchun moyli ekinlarni yetishtirish boʻyicha koʻrgazmali oʻquv-seminarlarni tashkil etish hamda tavsiyalar ishlab chiqish.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy attestatsiya komissiyasining 2022-yildan boshlab Institutning ilmiy salohiyatini oshirish uchun oliy taʼlimdan keyingi taʼlim (doktorantura)ga qishloq xoʻjaligi ixtisosliklari boʻyicha qabul parametrlarini 3 barobarga oshirish hamda mintaqadagi boshqa oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning imkoniyatlaridan kelib chiqib, ixtisoslashgan ilmiy kengash tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi bilan birgalikda:
nufuzli xorijiy ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikda loyihalarni amalga oshirish va Institutning ilmiy pedagogik xodimlarini xalqaro anjumanlarda ishtirokini taʼminlash;
2021-yil 15-iyulga qadar Institut va Vyetnam agrar universiteti bilan birgalikda sholichilik yoʻnalishida qoʻshma fakultet tashkil qilish boʻyicha hamkorlik aloqalarini oʻrnatsin;
2021/2022 oʻquv yilidan boshlab dunyoning Yaponiya, Xitoy, Rossiya, Janubiy Koreya va boshqa rivojlangan davlatlarning sholichilikka va qishloq xoʻjaligi ekinlari yetishtirishga ixtisoslashgan muassasalarida Institutning yosh istiqbolli kadrlari va ilmiy-pedagogik xodimlarini maqsadli ravishda xorijda malakasini oshirish va stajirovkaga yuborish boʻyicha aniq chora-tadbirlarni belgilasin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda uch oy muddatda hududning tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, moyli ekinlarning serhosil, kasallik va zararkunandalarga chidamli, mahsulot sifati va moydorlik darajasi yuqori boʻlgan nav va duragaylari seleksiyasi hamda urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish boʻyicha maqsadli fundamental va amaliy loyihalar tanlovini eʼlon qilsin.
11. Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti huzuridagi “Moyli ekinlar seleksiyasi, urugʻchiligi va agrotexnologiyasi” oʻquv-ilmiy markazining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
12. Quyidagilar:
a) Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
xalqaro moliya institutlari va donor tashkilotlarning texnik koʻmagi va grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar;
b) Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida bajariladigan maqsadli fundamental, ilmiy-amaliy va innovatsion loyihalar moliyalashtirib borilishini taʼminlash uchun ajratiladigan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
xalqaro moliya institutlari va donor tashkilotlarning texnik koʻmagi va grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
13. Belgilab qoʻyilsinki, Institutni saqlash xarajatlari 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2022-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Institutga xorijdan va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa hududlaridan ishga taklif etilgan mutaxassislarni turar joy bilan taʼminlash maqsadida Nukus shahrida qurilayotgan arzon uy-joylardan imtiyozli shartlar asosida ehtiyojdan kelib chiqqan holda ajratilishini taʼminlasin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining:
Institutga Toshkent davlat agrar universiteti Nukus filialining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Nukus shahri, Q. Abdanbetov koʻchasida joylashgan bino va inshootlarini tegishli hududi bilan birgalikda operativ boshqaruv huquqi asosida tekin berish, uning oʻquv va laboratoriya jihozlari, transport vositalari, qishloq xoʻjaligi texnikalari, kompyuter texnikalari, oʻquv adabiyotlari hamda boshqa mol-mulkini topshirish;
Toshkent davlat agrar universiteti Nukus filialining barcha talabalarini Institutning mos taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklariga oʻtkazish hamda 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab bitiruvchi kurs talabalariga belgilangan tartibda Institut diplomini berish;
boshqa hududlardan ishga qabul qilingan professor-oʻqituvchilarni Institutda faoliyat yuritgan davrida turar joy bilan taʼminlash toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi Q.R. Sariyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 275-son qaroriga 1-ILOVA
Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti faoliyatini tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Bajarish uchun masʼullar I. Institut faoliyatini tashkil etish 1. Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar institutining ustavi va tuzilmasini ishlab chiqish, tasdiqlash hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazish. Bir oy muddatda - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 2. Institutda rahbarlik faoliyatini (prorektorlar, boʻlim boshliqlari, fakultet dekanlari) olib borish uchun nomzodlar roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil may - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 3. Institutning 2021/2022 oʻquv yiliga moʻljallangan xarajatlar smetasini, shtatlar jadvalini ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda tasdiqlash. 2021-yil iyun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlari doirasida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tegishli vazirlik va idoralar II. Institutda 2021/2022 oʻquv yilini samarali tashkil etish 4. 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab birinchi bosqich talabalarini oʻqitishda kredit-modul tizimini bosqichma-bosqich joriy etish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 5. Talabalarning mustaqil taʼlim olishlari uchun masofaviy elektron taʼlim platformasini tashkil etish hamda elektron axborot resurs manbalari (taqdimotlar, tarqatma materiallar, maʼruza matnlari, video va audio darslar) bilan boyitib borish. 2021/2022 oʻquv yili davomida Institutning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 6. Institutning talabalari uchun oʻquv va ishlab chiqarish amaliyotlari bazasini yaratish maqsadida Institut mutaxassis kadrlarining isteʼmolchilari hisoblangan hududiy tashkilotlar, klasterlar, kooperatsiyalar, xoʻjalik birlashmalari bilan ishga joylashtirish va amaliyotlarni tashkil etish boʻyicha hamkorlik shartnomalarini tuzish hamda talabalarning amaliyotlarini zamonaviy texnoparklarga va ilgʻor tajribaga ega tashkilotlarda tashkil etish. Oʻquv jarayoni jadvali asosida - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti 7. Institutning axborot-resurs markazini oʻzbek va qoraqalpoq tilidagi oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash choralarini koʻrish hamda yetishmayotgan oʻquv adabiyotlarini, shuningdek, yangi avlod darsliklari va oʻquv qoʻllanmalarini yaratish rejasini ishlab chiqish. 2021/2022 oʻquv yili davomida Institutning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta ma�sus taʼlim vazirligi 8. Qishloq xoʻjaligi sohasi rivojlangan xorijiy davlatlarning xalqaro reytingda yetakchi oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlari roʻyxatini shakllantirish hamda ular bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. Doimiy - Qishloq xoʻjaligi vazirligi 9. Institut professor-oʻqituvchilari ilmiy-tadqiqot ishlari va amaliy mashgʻulotlar olib borishi va talabalar malakaviy amaliyotlarini oʻtashi uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish maqsadida soha korxonalarida oʻquv-amaliyot markazlarini tashkil etish hamda ularning faoliyatini takomillashtirish. 2022-yil fevral - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti III. Institutning taʼlim xizmatini koʻrsatish faoliyatini tizimli tashkil etish hamda moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar Oʻquv jarayoni boʻyicha 10. Oʻquv jarayoni va qishloq xoʻjaligiga raqamli texnologiyalarni joriy etish maqsadida tor ixtisosliklar boʻyicha xorijiy davlatlarning nufuzli oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlariga institutning professor-oʻqituvchilarini malaka oshirish hamda stajirovka oʻtash uchun yuborish, shuningdek, qishloq xoʻjaligining dolzarb yoʻnalishlari boʻyicha vebinar dars mashgʻulotlarini tashkil etish. 2021 — 2025-yillar davomida kelishuv asosida Institutning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Qishloq xoʻjaligi vazirligi 11. Zamonaviy texnologiyalar va interaktiv taʼlim usullarini hamda talabalarning mustaqil oʻquv va amaliy faoliyatini rivojlantirish orqali amaliyot oʻtash, shuningdek, oʻqituvchi va talabaning oʻzaro masofaviy hamkorligini taʼminlashga, ularda innovatsion va tahliliy fikrlashni rivojlantirishga moʻljallangan modulli, obyektga yoʻnaltirilgan va dinamik taʼlim muhitini keng joriy qilish. 2021 — 2023-yillar Institutning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 12. Xorijiy olimlar va mutaxassislarni jalb etgan holda, ya ngi avlod darsliklari va oʻquv qoʻllanmalari turkumini tayyorlash hamda axborot-resurs markazi fondini doimiy yangilab borish maqsadida Institutning xarajatlar smetasiga oʻquv adabiyotlarini xarid qilish hamda chop etish, shuningdek, mualliflar mehnatini ragʻbatlantirish uchun mablagʻlar ajratilishini nazarda tutish. 2021 — 2025-yillar Institutning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Qishloq xoʻjaligi vazirligi 13. Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari hamda qishloq xoʻjaligida olib borilayotgan keng qamrovli islohotlarni inobatga olgan holda, yangi taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha kadrlar tayyorlash yuzasidan takliflar tayyorlash. Har yili 1-noyabrga qadar - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha 14. Institut huzuridagi “Moyli ekinlar seleksiyasi, urugʻchiligi va yetishtirish agrotexnologiyalari” oʻquv-ilmiy markazining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash. 2021-2022-yillar davomida Davlat ilmiy-texnik dasturlarini amalga oshirish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 15. Har yili qishloq xoʻjaligi sohasidagi oliy taʼlim muassasalarining iqtidorli bitiruvchilarini tanlash va pedagogik faoliyatga faol jalb qilish. 2022 — 2025-yillar - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 16. Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi ilmiy tashkilotlar Fanlar akademiyasining ilmiy tashkilotlari bilan birgalikda qoʻshma ilmiy-tadqiqotlarni amalga oshirishi va ilmiy-metodik ishlanmalarni ishlab chiqishi uchun sharoitlar yaratib berish. Doimiy Davlat ilmiy-texnik dasturlarini amalga oshirish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 17. Professor-oʻqituvchilar, ilmiy-tadqiqotchilar, talabalarning innovatsion texnologiyalarni yaratish hamda joriy etish borasidagi tashabbuskorligini va moddiy manfaatdorligini oshirish maqsadida davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida kichik innovatsion tashkilotlarni tashkil etish. 2022 — 2025-yillarda Tashabbuskorlarning mablagʻalari hisobidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 18. Hududlarning tuproq-iqlim sharoitini yaxshilashga doir muammolarning yechimiga qaratilgan ilmiy loyihalar tanlovini eʼlon qilish uchun takliflar tayyorlash. 2021-yil iyun Davlat ilmiy-texnik dasturlarini amalga oshirish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 19. Institutning professor-oʻqituvchilarini har yili Oʻzbekiston hamda xorijiy davlatlarning yetakchi taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarida, agroklasterlarda, kooperatsiyalarda, yirik ishlab chiqarish korxonalarida stajirovka oʻtashi boʻyicha chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2021-yil noyabr - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha 20. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan ilgari surilgan 5 tashabbusni amaliyotga keng joriy etish: 1-tashabbus boʻyicha — talaba yoshlarni musiqa va sanʼatga jalb qilish, ularda estetik did va kasbiy etikani shakllantirish maqsadida tanlovlar, koʻrgazmalar, sanʼat va madaniyat maskanlarida ochiq darslar oʻtkazish, teatr va muzeylarga tashriflarni uyushtirish, iqtidorli talabalardan tashkil topgan “Yosh havaskorlar” ashula va raqs ansamblini tuzish; 2-tashabbus boʻyicha — sport majmualarida toʻgaraklar faoliyatini samarali tashkil etish va ularga talaba qizlarni yanada kengroq jalb qilish, talabalarning qiziqish va takliflari asosida yangi sport toʻgaraklarini ochish, “Salomatlik sari mustahkam qadam” aksiyasi va sport turlari boʻyicha oliy taʼlim muassasalariaro uch bosqichli oʻyinlarni oʻtkazish; 3-tashabbus boʻyicha — talaba yoshlarda Internet jahon axborot tarmogʻidan toʻgʻri foydalanish madaniyatini rivojlantirish maqsadida ularning qiziqishlari boʻyicha klublar, kompyuter texnologiyalari, loyiha va dasturlash boʻyicha kompyuter dasturlari, internet savodxonligi toʻgaraklari, onlayn-viktorinalar, IT-olimpiadalar tashkil etish, taʼlim faoliyati bilan bogʻliq elektron dasturlar, QR-kod elektron kutubxonalar joriy etish; 4-tashabbus boʻyicha — talaba yoshlarni badiiy adabiyotga qiziqtirish, ularda vatanparvarlik, vatan taqdiriga daxldorlik, fidoyilik tuygʻusini tarbiyalash maqsadida “Bir talabaga — bir kitob” aksiyasi, “Eng faol kitobxon” tanlovi, “Yosh adabiyotchilar” klublarini, turli mavzulardagi tanlovlarni tashkil etish; 5-tashabbus boʻyicha — talaba qizlarning ijtimoiy faolligini oshirish maqsadida ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish, “Biznes ledi” maktabi (biznes reja tuzishga oʻrgatish), “Tadbirkor talaba” klubi, “Oila maktabi” treninglari, tikuvchilik, kashtachilik, milliy hunarmandchilik kurslarini yoʻlga qoʻyish, qizlarni ichki salohiyatini ochishga koʻmaklashadigan ijodiy va fan toʻgaraklarini tashkil qilish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab doimiy Institutning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida, homiylik mablagʻlari hisobidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 21. Institutda tahsil olayotgan iqtidorli talabalarning Oʻzbekiston Prezidenti va nomdor stipendiyalarga eʼlon qilingan tanlovlarda hamda respublika va xalqaro tanlovlarda ishtirokini taʼminlash. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab - Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Xalqaro hamkorlik boʻyicha 22. Xorijiy hamkorlar bilan birgalikda qishloq xoʻjaligi sohasi boʻyicha kadrlarni tayyorlash borasida qoʻshma taʼlim dasturlarini (double degree) amalga oshirish, oʻquv-taʼlim jarayoniga xorijiy olimlar va mutaxassislarni faol jalb qilish hamda ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish boʻyicha hamkorlik aloqalarini kengaytirish. 2021-yildan boshlab doimiy Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari va xorijiy donor tashkilotlari grantlari Qishloq �oʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 23. Istiqbolli bitiruvchilarni respublika va xorijiy davlatlarning yetakchi oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlariga magistratura va doktoranturaga muntazam yuborish orqali Institutning ilmiy-pedagogik salohiyatini oshirish. 2021 — 2025-yillar “El-yurt umidi” jamgʻarmasi “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 275-son qaroriga 2-ILOVA
Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti huzuridagi “Moyli ekinlar seleksiyasi, urugʻchiligi va yetishtirish agrotexnologiyalari” oʻquv-ilmiy markazining
Direktor Ilmiy-texnik kengash * Direktorning oʻ q uv, ilmiy ishlanmalar va ishlab chi q arish boʻyicha oʻrinbosari Moyli ekinlarni yetishtirishda suv va resurstejamkor innovatsion texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 2 Oʻsimliklarni h imoya q ilishda innovatsion texnologiyalarni joriy etish boʻlimi 2 Moyli ekinlarning yangi navlarini sinash, seleksiyasi va uru gʻ chiliginitashkil etish boʻlimi 2 Malaka oshirish h amda oʻ q uv kurslarini tashkil etish boʻlimi 2 Ilmiy tad q i q otlarni moliyalashtirish va tijoratlashtirish boʻyicha mutaxassis 1
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 4-may,
275-son