UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 4-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 4 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

таркиби

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Samarkand Marathon» халқаро хайрия ярим марафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ ҳамда маданият ва санъат муассасаларида инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маданий туризмни ривожлантириш, республика аҳолисини, жумладан, ёш авлодни фаол спортга кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Samarkand Marathon» халқаро хайрия марафонини (кейинги ўринларда — марафон) октябрь-ноябрь ойларида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Самарқанд шаҳрида «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия яриммарафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;

Самарқанд шаҳрида «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия яриммарафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Ташкилий қўмита яриммарафонни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шу жумладан, «йўл харитаси» тизимли бажарилишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади;

Ташкилий қўмитага «йўл харитаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади;

Жамғарма Ташкилий қўмитанинг тезкор фаолиятини таъминловчи ишчи орган ҳисобланади.

4. Қуйидагилар яриммарафонни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Жамғармага ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси маблағлари;

меценатлик кўмаги.

Бунда, Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасидан қўшимча ажратиладиган маблағлар миқдорлари ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори талаблари асосида яриммарафонни ўтказиш билан боғлиқ объектларда ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, жамоат, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда иштирокчилар учун ажратилган автотранспорт воситаларини йўл-патруль хизмати автотранспорт воситалари ёрдамида кузатиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун яшаш ва овқатланиш жойларида тез тиббий ёрдам бригадалари, шунингдек, юқори малакали тиббий ходимларнинг бўлишини;

яриммарафон ўтказиладиган ва иштирокчилар овқатланадиган жойларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилишини назорат қилишни;

яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун малакали ходимлар ва зарур бўлган миқдорда техник воситалар, тез тиббий ёрдам пунктлари ва тез ёрдам автотранспорт воситалари навбатчилиги ташкил этилишини таъминласин.

7. «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга белгиланган тартибда:

Ташкилий қўмита аъзолари, яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиа ва темир йўл чипталарини брон қилиш ва сотиш;

борт журналлари, поезд мониторлари, шунингдек, аэропортлар ва вокзалларнинг залларида яриммарафонни кенг ёритиш;

яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонларини кутиб олиш ва кузатиш масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда Самарқанд халқаро аэропортида штабларни ташкил этишни таъминлаш тавсия этилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари яриммарафонга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича белгиланган тартибда Жамғарма буюртмасига мувофиқ ижтимоий рекламали ахборотларни жойлаштириш учун ҳудуднинг марказий кўчаларида ўрнатилган махсус конструкцияларни бепул тақдим этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яриммарафон ўтадиган майдонлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни белгиланган тартибда амалга оширсин.

10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига:

оммавий ахборот воситаларида яриммарафон тадбирларига тегишли реклама, видео ва аудио роликларни эфирга узатиш;

яриммарафон тадбирларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва компаниянинг мавжуд сунъий йўлдошли телевизион каналлари орқали эфирга узатиш тавсия этилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарорига 1-ИЛОВА

Самарқанд шаҳрида «Samarkand Marathon» халқаро хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

1. А. Икрамов — спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси 2. О. Назарбеков — маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 3. Э. Турдимов — Самарқанд вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 4. Г. Умерова — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 5. А. Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири в.б. 6. П. Бобожонов — ички ишлар вазири 7. А. Қўлдошев — фавқулодда вазиятлар вазири 8. Р. Джураев — Миллий гвардия қўмондони 9. И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 10. А. Аққулов — Туризм қўмитаси раиси 11. А. Джурабаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 12. Б. Зарипов — Бухоро вилояти ҳокими 13. Э. Салиев — Жиззах вилояти ҳокими 14. З. Мирзаев — Тошкент вилояти ҳокими 15. А. Пўлатов — Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарорига 2-ИЛОВА

Самарқанд шаҳрида «Samarkand Marathon» халқаро хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича

Т/р Тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар 1. «Samarkand Marathon» доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ва уларнинг смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Вазирлар Маҳкамаси баёни Ҳар йили март - Ташкилий қўмита 2. «Samarkand Marathon» тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Медиа-режа бандларини босқичма-босқич амалга ошириш Ҳар йили апрель - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЎзМТРК 3. Ҳар йили «Samarkand Marathon» дастури доирасида ўтказиладиган тадбирларни «Маданий-кўнгилочар, спорт, кўргазма ва бошқа оммавий тадбирлар тақвими» га киритиш. Тегишли дастурни ишлаб чиқиш Ҳар йили апрель Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги 4. «Samarkand Marathon» расмий веб-сайтини марафон мавзусига мослаштириш ва ишга тушириш. Тегишли тематик веб-сайтни ишлаб чиқиш Ҳар йили апрель Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва меценатлик маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 5. Таниқли спортчиларни (Олимпиада чемпионлари, фахрий спортчилар) «Samarkand Marathon» ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларга жалб қилиш. Машҳур спортчиларга расмий таклифномалар Ҳар йили апрель — ноябрь - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси 6. «Samarkand Marathon» мавзуси ва форматини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар ташкил этиш. Биноларни ижарага олиш, ОАВ вакиллари ва блоггерларни таклиф этиш Ҳар йили апрель Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайриялари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЎзМТРК, ЎзА 7. «Samarkand Marathon» ғолиблари ва совриндорлари учун медаллар дизайнини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ташкилий ишлар Ҳар йили апрель Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 8. «Samarkand Marathon» брендини чет эл оммавий ахборот воситаларида, мавзули кўргазмалар, конференцияларда, шу жумладан халқаро аренада кенг ёритиш. Тегишли шартномалар тузиш Ҳар йили апрель-ноябрь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 9. «Samarkand Marathon» тадбирини борт журналлари ва экранларида, аэропортлар ҳамда поезд станцияларида кенг ёритиш. Ташкилий ишлар Ҳар йили апрель-ноябрь - «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 10. Ҳакамлар ва волонтёрлар таркибини белгилаш: 100 нафар ҳакамлар; 300 нафар волонтёрлар. Ташкилий ишлар Ҳар йили апрель - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 11. Ташкилий қўмита аъзолари, Марафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиа чипталарни белгиланган тартибда брон қилиш ва сотиш тавсия этилсин. Ташкилий ишлар Ҳар йили апрель-ноябрь - «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 12. Маданий дастур доирасида ташкилий қўмита томонидан жалб этилган ижодий жамоалар рўйхатини тасдиқлаш. Ташкилий тадбирлар Ҳар йили май - Маданият вазирлиги 13. Ҳакамлар ва волонтёрлар учун семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш. Волонтёрлар ва ҳакамларни тадбирга тайёрлаш Ҳар йили май Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 14. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ходимларини «Samarkand Marathon»да иштирок этишга жалб этишда кўмаклашиш. Иштирок этиш учун расмий таклифнома билан хатларни тарқатиш Ҳар йили сентябрь — ноябрь Иштирокчилар ҳисобидан Ташқи ишлар вазирлиги 15. «Samarkand Marathon»га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича доимий штаб ташкил этиш. Тегишли ходимлар билан штаб тузиш Ҳар йили октябрь - Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 16. Ўрнатиладиган LED экранлар, овоз ва ёритиш ускуналарини узлуксиз қувват манбаи (UPS) билан таъминлаш, мамлакат байроқларини ўрнатиш ва ечиш. Режага мувофиқ ўтказиладиган тадбир вақтида амалга ошириш Ҳар йили октябрь-ноябрь - Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги 17. Металл тўсиқларни ўрнатиш (2000 м). Металл тўсиқлар ўрнатиш ишларини ташкил этиш Ҳар йили октябрь - Ички ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 18. «Samarkand Marathon» югуриш мусобақасини жонли эфирда узатиш учун финиш ҳудудида мониторларнинг ўрнатилишини таъминлаш. Режага мувофиқ ўтказиладиган тадбир вақтида амалга ошириш Ҳар йили октябрь - Самарқанд вилояти ҳокимлиги, ЎзМТРК 19. Шартнома асосида «Samarkand Marathon» ўтказиладиган жойлар (старт, финиш, Ташкилий қўмита штаби, ҳакамлар хонаси)да ҳисоблаш ускунаси учун 8 мб/с тезликдаги ва штаб учун 4 мб/с тезликдаги 2 та канал ҳамда хорижий делегацияларни глобал интернет тармоғига уланган алоқа хизмати ва зарур воситалар билан таъминлаш. Интернет-провайдер билан тижорат шартномасини тузиш Ҳар йили октябрь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 20. Самарқанд шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш графигини ишлаб чиқиш Ҳар йили октябрь - Самарқанд вилояти ҳокимлиги 21. Тадбир ўтказиладиган жойларда вақтинчалик иншоотлар қуриш. Марафон учун зарур иншоотларни қуриш ишларини ташкил этиш Ҳар йили октябрь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги 22. «Samarkand Marathon» хориждан ва бошқа шаҳарлардан таклиф этилганларни турар жой билан таъминлаш ва уларни овқатлантириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш. Меҳмонхоналар ва озиқ-овқат таъминоти компаниялари билан шартномалар тузиш Тадбир давомида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги 23. «Samarkand Marathon» ўтказиладиган ҳамда иштирокчилар ва мураббийлар яшайдиган жойларда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш. Хавфсизликни таъминлаш Тадбир давомида - Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия 24. Иштирокчилар ва меҳмонларнинг яшаш ва овқатланиш жойларига тез тиббий ёрдам экипажлари, шунингдек юқори малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш. Тадбирни тегишли тиббиёт ходимларининг зарур сони билан таъминлаш Тадбир давомида - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25. «Samarkand Marathon» доирасида иштирокчиларнинг овқатланиш жойларида санитария нормалари ва гигиена қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш. Санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш ҳолатини даврий текшириш Тадбир давомида - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26. «Samarkand Marathon» очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил этиш. «Samarkand Marathon» ўтказиш кунлари таниқли ижодий гуруҳлар (шу жумладан хорижий) иштирокида маданий ва концерт дастурлари ташкил этиш. Тегишли шартнома тузиш ва концерт дастурларни ўтказиш Тадбир давомида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 27. «Маданият ва санъат муассасаларида инклюзив муҳит» ва бошқа мавзулар бўйича маъруза ва семинарлар ташкил этиш. Маърузалар ўтказиш ва ўқув дастурларини амалга ошириш Тадбир давомида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 28. «Samarkand Marathon» доирасидаги тадбирларни Prime time режимида кенг ёритиш, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги ҳамкор телевизион каналлари орқали «Samarkand Marathon» эфирга узатилишини таъминлаш. Ташкилий тадбирлар Тадбир давомида - ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги 29. 6 та тез тиббий ёрдам бригадаларини жалб қилиш (шу жумладан 2 та реанимобиль). Ташкилий тадбирлар Тадбир давомида - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30. «Samarkand Marathon» старт ҳудудида озиқ-овқат корхоналарида санитария меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш. Ташкилий тадбирлар Тадбир давомида - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31. «Samarkand Marathon» мусобақа куни йўналиш бўйлаб 8 та енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш. Ташкилий тадбирлар Тадбир давомида - Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, ЎзМТРК 32. 4 дона асосий ёнгин-қутқарув автомобиллари билан навбатчиликни ташкил этиш. Ташкилий тадбирлар Тадбир давомида - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 33. Спортчилар ва ҳакамларни транспорт билан таъминлаш (5 та автобус). Спортчилар, ҳакамлар ва волонтёрларни яшаш жойидан тадбир бўлиб ўтадиган жойга етказиш Тадбир давомида - Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 4 май,

277-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/277/0420-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 26.06.2024 й., 09/24/353/0448-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

tarkibi

“YOʻL XARITASI”

Samarqand shahrida har yili “Samarkand Marathon” xalqaro xayriya yarim marafonini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasining jamiyat hayotidagi oʻrni va taʼsirini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PF-6000-son Farmoniga muvofiq hamda madaniyat va sanʼat muassasalarida inklyuzivlik muammosiga jamoatchilik eʼtiborini jalb etish, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, madaniy turizmni rivojlantirish, respublika aholisini, jumladan, yosh avlodni faol sportga keng jalb etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma), Sportni rivojlantirish vazirligi hamda Samarqand viloyati hokimligining Samarqand shahrida har yili “Samarkand Marathon” xalqaro xayriya marafonini (keyingi oʻrinlarda — marafon) oktabr-noyabr oylarida oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar:

Samarqand shahrida “Samarkand Nalf Marathon” xalqaro xayriya yarimmarafoniga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita tarkibi 1-ilovaga muvofiq;

Samarqand shahrida “Samarkand Nalf Marathon” xalqaro xayriya yarimmarafoniga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

Tashkiliy qoʻmita yarimmarafonni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish, shu jumladan, “yoʻl xaritasi” tizimli bajarilishini taʼminlash uchun masʼul hisoblanadi;

Tashkiliy qoʻmitaga “yoʻl xaritasi”ga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi beriladi;

Jamgʻarma Tashkiliy qoʻmitaning tezkor faoliyatini taʼminlovchi ishchi organ hisoblanadi.

4. Quyidagilar yarimmarafonni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish bilan bogʻliq moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Jamgʻarmaga ajratiladigan mablagʻlar hisobidan;

Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi mablagʻlari;

metsenatlik koʻmagi.

Bunda, Jamgʻarmaga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasidan qoʻshimcha ajratiladigan mablagʻlar miqdorlari har yili Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Milliy gvardiya Vazirlar Mahkamasining “Ommaviy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori talablari asosida yarimmarafonni oʻtkazish bilan bogʻliq obyektlarda va ularning atrof-hududlarida jamoat tartibini saqlash, jamoat, yongʻin xavfsizligini taʼminlash hamda ishtirokchilar uchun ajratilgan avtotransport vositalarini yoʻl-patrul xizmati avtotransport vositalari yordamida kuzatish yuzasidan zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:

yarimmarafon ishtirokchilari va mehmonlari uchun yashash va ovqatlanish joylarida tez tibbiy yordam brigadalari, shuningdek, yuqori malakali tibbiy xodimlarning boʻlishini;

yarimmarafon oʻtkaziladigan va ishtirokchilar ovqatlanadigan joylarda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga rioya etilishini nazorat qilishni;

yarimmarafon ishtirokchilari va mehmonlarining hayoti va sogʻligʻi xavfsizligini taʼminlash uchun malakali xodimlar va zarur boʻlgan miqdorda texnik vositalar, tez tibbiy yordam punktlari va tez yordam avtotransport vositalari navbatchiligi tashkil etilishini taʼminlasin.

7. “Uzbekistan Airways” AJ, “Uzbekistan Airports” AJ va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJga belgilangan tartibda:

Tashkiliy qoʻmita aʼzolari, yarimmarafon ishtirokchilari va mehmonlari uchun avia va temir yoʻl chiptalarini bron qilish va sotish;

bort jurnallari, poyezd monitorlari, shuningdek, aeroportlar va vokzallarning zallarida yarimmarafonni keng yoritish;

yarimmarafon ishtirokchilari va mehmonlarini kutib olish va kuzatish masalalarini tezkor hal qilish uchun Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti hamda Samarqand xalqaro aeroportida shtablarni tashkil etishni taʼminlash tavsiya etilsin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yarimmarafonga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha belgilangan tartibda Jamgʻarma buyurtmasiga muvofiq ijtimoiy reklamali axborotlarni joylashtirish uchun hududning markaziy koʻchalarida oʻrnatilgan maxsus konstruksiyalarni bepul taqdim etsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi yarimmarafon oʻtadigan maydonlar hamda ularning atrofida favqulodda vaziyatlarni oldini olish va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha barcha zarur choralarni belgilangan tartibda amalga oshirsin.

10. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasiga:

ommaviy axborot vositalarida yarimmarafon tadbirlariga tegishli reklama, video va audio roliklarni efirga uzatish;

yarimmarafon tadbirlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida va kompaniyaning mavjud sunʼiy yoʻldoshli televizion kanallari orqali efirga uzatish tavsiya etilsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — turizm va sport vaziri A.A. Abduhakimov, Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov hamda Samarqand viloyati hokimi E.O. Turdimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 277-son qaroriga 1-ILOVA

Samarqand shahrida “Samarkand Marathon” xalqaro xayriya marafoniga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita

1. A. Ikramov — sport vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. O. Nazarbekov — madaniyat vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. E. Turdimov — Samarqand viloyati hokimi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. G. Umerova — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi raisi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 5. A. Xudayarov — sogʻliqni saqlash vaziri v.b. 6. P. Bobojonov — ichki ishlar vaziri 7. A. Qoʻldoshev — favqulodda vaziyatlar vaziri 8. R. Djurayev — Milliy gvardiya qoʻmondoni 9. I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 10. A. Aqqulov — Turizm qoʻmitasi raisi 11. A. Djurabayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 12. B. Zaripov — Buxoro viloyati hokimi 13. E. Saliyev — Jizzax viloyati hokimi 14. Z. Mirzayev — Toshkent viloyati hokimi 15. A. Poʻlatov — Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi bosh direktori

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 277-son qaroriga 2-ILOVA

Samarqand shahrida “Samarkand Marathon” xalqaro xayriya marafoniga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha

T/r Tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar 1. “Samarkand Marathon” doirasida boʻlib oʻtadigan tadbirlar va ularning smeta hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Vazirlar Mahkamasi bayoni Har yili mart - Tashkiliy qoʻmita 2. “Samarkand Marathon” tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha media-rejani ishlab chiqish va tasdiqlash. Media-reja bandlarini bosqichma-bosqich amalga oshirish Har yili aprel - Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, OʻzMTRK 3. Har yili “Samarkand Marathon” dasturi doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarni “Madaniy-koʻngilochar, sport, koʻrgazma va boshqa ommaviy tadbirlar taqvimi” ga kiritish. Tegishli dasturni ishlab chiqish Har yili aprel Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi 4. “Samarkand Marathon” rasmiy veb-saytini marafon mavzusiga moslashtirish va ishga tushirish. Tegishli tematik veb-saytni ishlab chiqish Har yili aprel Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va metsenatlik mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 5. Taniqli sportchilarni (Olimpiada chempionlari, faxriy sportchilar) “Samarkand Marathon” va uning doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarga jalb qilish. Mashhur sportchilarga rasmiy taklifnomalar Har yili aprel — noyabr - Sportni rivojlantirish vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi 6. “Samarkand Marathon” mavzusi va formatini eʼlon qilishga bagʻishlangan matbuot anjumanlari va press-turlar tashkil etish. Binolarni ijaraga olish, OAV vakillari va bloggerlarni taklif etish Har yili aprel Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriyalari, Sportni rivojlantirish vazirligi mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, OʻzMTRK, OʻzA 7. “Samarkand Marathon” gʻoliblari va sovrindorlari uchun medallar dizaynini ishlab chiqish va tasdiqlash. Tashkiliy ishlar Har yili aprel Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari, Sportni rivojlantirish vazirligi mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 8. “Samarkand Marathon” brendini chet el ommaviy axborot vositalarida, mavzuli koʻrgazmalar, konferensiyalarda, shu jumladan xalqaro arenada keng yoritish. Tegishli shartnomalar tuzish Har yili aprel-noyabr Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari, Sportni rivojlantirish vazirligi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 9. “Samarkand Marathon” tadbirini bort jurnallari va ekranlarida, aeroportlar hamda poyezd stansiyalarida keng yoritish. Tashkiliy ishlar Har yili aprel-noyabr - “Uzbekistan Airways” AJ, “Uzbekistan Airports” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 10. Hakamlar va volontyorlar tarkibini belgilash: 100 nafar hakamlar; 300 nafar volontyorlar. Tashkiliy ishlar Har yili aprel - Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 11. Tashkiliy qoʻmita aʼzolari, Marafon ishtirokchilari va mehmonlari uchun avia chiptalarni belgilangan tartibda bron qilish va sotish tavsiya etilsin. Tashkiliy ishlar Har yili aprel-noyabr - “Uzbekistan Airways” AJ, “Uzbekistan Airports” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 12. Madaniy dastur doirasida tashkiliy qoʻmita tomonidan jalb etilgan ijodiy jamoalar roʻyxatini tasdiqlash. Tashkiliy tadbirlar Har yili may - Madaniyat vazirligi 13. Hakamlar va volontyorlar uchun seminarlar tashkil qilish va oʻtkazish. Volontyorlar va hakamlarni tadbirga tayyorlash Har yili may Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 14. Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan xorijiy diplomatik korpus va xalqaro tashkilotlar xodimlarini “Samarkand Marathon”da ishtirok etishga jalb etishda koʻmaklashish. Ishtirok etish uchun rasmiy taklifnoma bilan xatlarni tarqatish Har yili sentabr — noyabr Ishtirokchilar hisobidan Tashqi ishlar vazirligi 15. “Samarkand Marathon”ga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha doimiy shtab tashkil etish. Tegishli xodimlar bilan shtab tuzish Har yili oktabr - Samarqand viloyati hokimligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 16. Oʻrnatiladigan LED ekranlar, ovoz va yoritish uskunalarini uzluksiz quvvat manbai (UPS) bilan taʼminlash, mamlakat bayroqlarini oʻrnatish va yechish. Rejaga muvofiq oʻtkaziladigan tadbir vaqtida amalga oshirish Har yili oktabr-noyabr - Samarqand viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi 17. Metall toʻsiqlarni oʻrnatish (2000 m). Metall toʻsiqlar oʻrnatish ishlarini tashkil etish Har yili oktabr - Ichki ishlar vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 18. “Samarkand Marathon” yugurish musobaqasini jonli efirda uzatish uchun finish hududida monitorlarning oʻrnatilishini taʼminlash. Rejaga muvofiq oʻtkaziladigan tadbir vaqtida amalga oshirish Har yili oktabr - Samarqand viloyati hokimligi, OʻzMTRK 19. Shartnoma asosida “Samarkand Marathon” oʻtkaziladigan joylar (start, finish, Tashkiliy qoʻmita shtabi, hakamlar xonasi)da hisoblash uskunasi uchun 8 mb/s tezlikdagi va shtab uchun 4 mb/s tezlikdagi 2 ta kanal hamda xorijiy delegatsiyalarni global internet tarmogʻiga ulangan aloqa xizmati va zarur vositalar bilan taʼminlash. Internet-provayder bilan tijorat shartnomasini tuzish Har yili oktabr Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari, Sportni rivojlantirish vazirligi mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 20. Samarqand shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish grafigini ishlab chiqish Har yili oktabr - Samarqand viloyati hokimligi 21. Tadbir oʻtkaziladigan joylarda vaqtinchalik inshootlar qurish. Marafon uchun zarur inshootlarni qurish ishlarini tashkil etish Har yili oktabr Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari, Sportni rivojlantirish vazirligi mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Madaniyat vazirligi 22. “Samarkand Marathon” xorijdan va boshqa shaharlardan taklif etilganlarni turar joy bilan taʼminlash va ularni ovqatlantirish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal qilish. Mehmonxonalar va oziq-ovqat taʼminoti kompaniyalari bilan shartnomalar tuzish Tadbir davomida Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari, Sportni rivojlantirish vazirligi mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi 23. “Samarkand Marathon” oʻtkaziladigan hamda ishtirokchilar va murabbiylar yashaydigan joylarda ularning xavfsizligini taʼminlash va jamoat tartibini saqlash. Xavfsizlikni taʼminlash Tadbir davomida - Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya 24. Ishtirokchilar va mehmonlarning yashash va ovqatlanish joylariga tez tibbiy yordam ekipajlari, shuningdek yuqori malakali tibbiyot xodimlarini jalb qilish. Tadbirni tegishli tibbiyot xodimlarining zarur soni bilan taʼminlash Tadbir davomida - Sogʻliqni saqlash vazirligi 25. “Samarkand Marathon” doirasida ishtirokchilarning ovqatlanish joylarida sanitariya normalari va gigiyena qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish. Sanitariya-gigiyena meʼyorlariga rioya qilish holatini davriy tekshirish Tadbir davomida - Sogʻliqni saqlash vazirligi 26. “Samarkand Marathon” ochilish va yopilish marosimlarini tashkil etish. “Samarkand Marathon” oʻtkazish kunlari taniqli ijodiy guruhlar (shu jumladan xorijiy) ishtirokida madaniy va konsert dasturlari tashkil etish. Tegishli shartnoma tuzish va konsert dasturlarni oʻtkazish Tadbir davomida Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 27. “Madaniyat va sanʼat muassasalarida inklyuziv muhit” va boshqa mavzular boʻyicha maʼruza va seminarlar tashkil etish. Maʼruzalar oʻtkazish va oʻquv dasturlarini amalga oshirish Tadbir davomida Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va xayriya mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 28. “Samarkand Marathon” doirasidagi tadbirlarni Prime time rejimida keng yoritish, shuningdek, xorijiy mamlakatlardagi hamkor televizion kanallari orqali “Samarkand Marathon” efirga uzatilishini taʼminlash. Tashkiliy tadbirlar Tadbir davomida - OʻzMTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi, Tashqi ishlar vazirligi 29. 6 ta tez tibbiy yordam brigadalarini jalb qilish (shu jumladan 2 ta reanimobil). Tashkiliy tadbirlar Tadbir davomida - Sogʻliqni saqlash vazirligi 30. “Samarkand Marathon” start hududida oziq-ovqat korxonalarida sanitariya meʼyorlariga rioya etilishini nazorat qilish. Tashkiliy tadbirlar Tadbir davomida - Sogʻliqni saqlash vazirligi 31. “Samarkand Marathon” musobaqa kuni yoʻnalish boʻylab 8 ta yengil avtotransport vositalari bilan taʼminlash. Tashkiliy tadbirlar Tadbir davomida - Samarqand viloyati hokimligi, Ichki ishlar vazirligi, OʻzMTRK 32. 4 dona asosiy yongin-qutqaruv avtomobillari bilan navbatchilikni tashkil etish. Tashkiliy tadbirlar Tadbir davomida - Favqulodda vaziyatlar vazirligi 33. Sportchilar va hakamlarni transport bilan taʼminlash (5 ta avtobus). Sportchilar, hakamlar va volontyorlarni yashash joyidan tadbir boʻlib oʻtadigan joyga yetkazish Tadbir davomida - Samarqand viloyati hokimligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 4-may,

277-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.05.2021-y., 09/21/277/0420-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2022-y., 09/22/278/0439-son; 26.06.2024-y., 09/24/353/0448-son; 17.03.2026-y., 09/26/105/0244-son)

lex.uz