📅 2021-yil 27-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бош прокуратураси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 марта 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Генеральной прокуратуры Агентствa по управлению государственными активами
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 March 2021 · Ministry and agency documents · Bosh prokuraturasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
қарори
НИЗОМ
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Прокуратура тўғрисида »ги ҳамда « Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қарор қилади:
1. Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 24 декабрдаги 3, 01/27-26/27-сон «Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2744, 2015 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 642-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 27 мартдаги 24-ҚҚ-сон ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 23 мартдаги 2744-сон қарорига ИЛОВА
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54-моддасига мувофиқ давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.
2. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади.
2-боб. Мол-мулкни баҳолаш
3. Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.
4. Давлат ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
5. Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:
а) автомототранспорт воситалари;
б) дастгоҳ ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш линиялари;
в) кўчмас мулк;
г) фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.
Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати давлат ижрочиси томонидан ушбу қимматли қоғозлар бўйича фонд биржасига ёзма сўровнома юбориш орқали белгиланади.
6. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади.
7. Мол-мулк давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қарор чиқарилади.
8. Мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда давлат ижрочиси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида қарор чиқаради.
3-боб. Мол-мулкни баҳолаш учун шартнома тузиш
9. Ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ва энг мақбул ва арзон нархлар таклиф қилаётган баҳоловчи ташкилот ўртасида шартнома тузилади. Шартномада баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақини тўлаш бўйича шартлар кўрсатилади.
Шартнома кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга тузилади. Шартномани узайтиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мазкур шартнома шартларига тўлиқ риоя этилганлиги ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган талаблар бузилмаганлигига эътибор қаратилади.
Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади.
10. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирининг уни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси келиб тушмаган тақдирда шартноманинг муддати бир йилга узайтирилган ҳисобланади.
4-боб. Давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни баҳолаш
11. Мол-мулк мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мол-мулкнинг алоҳида олинган шартномавий нархи унинг ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳолаш кунида амал қилиб турган нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Давлат ижрочиси мол-мулкнинг нархини аниқлашда бозордаги мавжуд талаб ва таклифлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар (бозор маъмуриятидан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ёки мутахассис хулосаси)га асосланади.
12. Давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг шартномавий нархи мол-мулк хатлангандан кейин ўн кундан кечиктирмасдан белгиланиши лозим.
13. Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилингандан эътиборан унинг нусхаси уч иш кунидан кечиктирмасдан тарафларга юборилади.
5-боб. Баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкни баҳолаш
14. Баҳолашнинг умумий шартлари баҳолаш фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
15. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси мол-мулкнинг фарқловчи белгилари (тури, нави, маркаси, ўлчами ва ҳ.к.) ва ҳақиқий ҳолатини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади.
16. Сотиладиган мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилаш учун давлат ижрочиси баҳолаш тўғрисидаги қарори билан баҳоловчи ташкилотни жалб қилади.
17. Баҳолаш муддати ва баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи давлат ижрочиси ва баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланиб, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда баҳолаш муддати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат инобатга олинган ҳолда белгиланади, бироқ ушбу муддат баҳоловчи ташкилотга шартномага мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим қилинган кундан эътиборан 15 кундан ошиб кетмаслиги лозим.
Баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
18. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объектига нисбатан белгиланган тугатилиш қиймати давлат ижрочиси учун мол-мулкнинг бошланғич савдо нархини белгилашга асос бўлади.
19. Баҳолаш объектларининг тугатилиш қиймати (Слик) уларнинг бозордаги қиймати асосида қуйидаги формула бўйича белгиланади:
С лик = С бозор *(1/k)*(1 — e ln(1-k) * (t лик /t норм )), бунда:
С лик — мумкин бўлган экспозиция давридан (tнорм) қисқароқ, уни экспозиция қилишнинг белгиланган даврига (tлик) мос бўлган баҳолаш объектининг тугатилиш қиймати, сўм;
С бозор — баҳоланаётган объектнинг бозордаги қиймати (сўм);
k — объект сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент;
t норм — баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат
t лик — объектининг реализацияси учун белгиланган муддат;
ln — табиий логарифм;
е — табиий логарифмга асос қилиб олинадиган сон (2,718).
Баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат (t норм ) (ой)
Объект номи Муддат Автотранспорт воситалари Енгил автомашиналар 2 ой Юк автомобиллари 3 ой Махсус транспортлар 4 ой Бошқа турдаги транспорт воситаси 6 ой Ускуналар Машиналар, механизмлар, дастгоҳлар 4 ой Технологик линиялар 6 ой Кўчмас мулклар Турар жойлар 3 ой Савдога мўлжалланган кўчмас мулклар 4 ой Офисга мўлжалланган кўчмас мулклар 6 ой Омборлар 6 ой Ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулклар 9 ой Мулкий комплекс 12 ой
Объектининг реализацияси учун белгиланган муддат (t лик ) (ой)
Объектининг реализацияси учун белгиланадиган муддат давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан тайинланади.
Баҳолаш объекти сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент (k)
K Кўчар мол-мулк Кўчмас мол-мулк 0,95 0,9
Ҳар қандай мол-мулкнинг мазкур формула ёрдамида ҳисобланган ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизидан паст бўлган тақдирда ушбу мол-мулкнинг ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизи миқдорида этиб белгиланади.
20. Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, давлат ижрочиси баҳолаш натижалари бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида савдога чиқариш учун мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилайди.
6-боб. Якуний қоида
21. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида ҚАРОР ______ йил «___» ________ ___________________________ (қарор чиқарилган жой) Мажбурий ижро бюросининг ________________ туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси __________________ (бўлим номи) ____________________________________________________________________________________________ (давлат ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи) нинг ____ йил ____ __________даги ________-сонли, қарздор ___________________________дан (қарздор номи) ундирувчи _______________________________ фойдасига___________________________________________ (ундирувчи номи) (ижро ҳужжатининг мазмуни) тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ______ йил «___» __________да қўзғатилган _______-сонли ижро иши билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М : Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади) ____________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ лар рўйхатга олинган. Ушбу мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ортиқ бўлмаганлиги сабабли ушбу ҳолатда уларнинг шартномавий нархи баҳоловчи ташкилотни жалб қилмаган ҳолда мустақил белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54 , 84 , 86-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р _ Қ И Л Д И М : 1. Ижро ҳаракатлари давомида рўйхатга олинган __________________________________________ ______________________________________________________________ ларга бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги ______________________________________ _________________________________________________________________________________ (бозордан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосасининг санаси ва рақами) инобатга олинсин. 2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати қуйидагича этиб белгилансин: ________________________________ — ________ сўм; (мол-мулкнинг номи) ________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм. 3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин. 4. Ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин. Мажбурий ижро бюросининг _________________ (туман (шаҳар) номи) туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси ________ ___________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида ҚАРОР ______ йил «___» ________ ___________________________ (қарор чиқарилган жой) Мажбурий ижро бюросининг ________________ туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси __________________ (бўлим номи) ____________________________________________________________________________________________ (давлат ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи) нинг ____ йил ____ __________даги ________-сонли, қарздор ___________________________дан (қарздор номи) ундирувчи _______________________________ фойдасига___________________________________________ (ундирувчи номи) (ижро ҳужжатининг мазмуни) тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________даги баҳолаш хулосаси билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М : Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади) __________________________________ лар баҳоловчи ташкилот томонидан қуйидагича баҳоланган: ________________________________ — ________ сўм; (мол-мулкнинг номи) ________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм; Мазкур ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган хулосани қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 20 , 54 , 75 , 84 , 86-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р _ Қ И Л Д И М : 1. Қарздор _____________________________ дан ундирувчи ________________________________ (қарздор номи) (ундирувчи номи) фойдасига ______________________________________________________________ тўғрисидаги (ижро ҳужжатининг мазмуни) ________-сонли ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________ даги баҳолаш хулосаси қабул қилинсин ва ижро иши ҳужжатларига бириктирилсин. 2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг баҳолаш хизмати учун баҳоловчи ташкилотга белгиланган тариф асосида тўлаб берилиши лозим бўлган ____________ сўм ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилсин. 3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин. 4. Ижро иши юритишдаги тарафлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин. Мажбурий ижро бюросининг _________________ (туман (шаҳар) номи) туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси ________ ___________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 март,
Тошкент ш.,
2021 йил 23 март,
24-ҚҚ-сон
2744-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining
qarori
NIZOM
Davlat ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda xatlangan mol-mulkni baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Prokuratura toʻgʻrisida ”gi hamda “ Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi qaror qiladi:
1. Davlat ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda xatlangan mol-mulkni baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining 2015-yil 24-dekabrdagi 3, 01/27-26/27-son “Sud ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda xatlangan mol-mulkni baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 2744, 2015-yil 24-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 51-son, 642-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining 2021-yil 27-martdagi 24-QQ-son va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining 2021-yil 23-martdagi 2744-son qaroriga ILOVA
Davlat ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda xatlangan mol-mulkni baholash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 54-moddasiga muvofiq davlat ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda xatlangan mol-mulkni baholash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomga muvofiq, sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro qilish jarayonida realizatsiya qilinadigan, shu jumladan davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulk baholash obyekti hisoblanadi.
2. Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni baholashning xususiyati Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son “Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qarori bilan belgilanadi.
2-bob. Mol-mulkni baholash
3. Roʻyxatga olingan mol-mulkni baholashni tashkil etish mazkur Nizom bilan belgilangan tartibda davlat ijrochisi tomonidan amalga oshiriladi.
4. Davlat ijrochisi alohida koʻchar mol-mulkning shartnomaviy narxini faqat alohida olingan mol-mulkning qiymati bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan, mol-mulkning jami qiymati esa bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan oshmagan taqdirdagina, baholovchi tashkilotni jalb etmagan holda mustaqil belgilashi mumkin, avtomototransport vositalari bundan mustasno.
5. Quyidagi mol-mulkni baholash uchun baholovchi tashkilot jalb qilinadi:
a) avtomototransport vositalari;
b) dastgoh va uskunalar hamda ishlab chiqarish liniyalari;
v) koʻchmas mulk;
g) fond birjasining rasmiy listingiga kiritilmagan va markazlashtirilgan tartibda kotirovka qilinmayotgan qimmatli qogʻozlar.
Fond birjasining rasmiy listingiga kiritilgan qimmatli qogʻozlarning qiymati davlat ijrochisi tomonidan ushbu qimmatli qogʻozlar boʻyicha fond birjasiga yozma soʻrovnoma yuborish orqali belgilanadi.
6. Garovga qoʻyilgan mol-mulk bilan taʼminlangan majburiyatlarni ijro etishda undiruv ushbu mol-mulkka qaratilgan taqdirda, garovga qoʻyilgan mol-mulkning kimoshdi savdosi boshlanadigan boshlangʻich realizatsiya qilish narxi sud qarori bilan belgilanadi.
7. Mol-mulk davlat ijrochisi tomonidan mustaqil baholanganda mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq qaror chiqariladi.
8. Mol-mulk baholovchi tashkilot tomonidan baholangan hollarda davlat ijrochisi mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq baholash natijalarini qabul qilish va ijro ishi hujjatlariga biriktirish toʻgʻrisida qaror chiqaradi.
3-bob. Mol-mulkni baholash uchun shartnoma tuzish
9. Ijro hujjatlari boʻyicha realizatsiya qilinadigan mol-mulkni baholash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi yoki uning hududiy boshqarmasi hamda tuman (shahar) boʻlimlari va eng maqbul va arzon narxlar taklif qilayotgan baholovchi tashkilot oʻrtasida shartnoma tuziladi. Shartnomada baholovchi tashkilotning xizmat haqini toʻlash boʻyicha shartlar koʻrsatiladi.
Shartnoma keyinchalik uzaytirish huquqi bilan bir yil muddatga tuziladi. Shartnomani uzaytirishda baholovchi tashkilot tomonidan mazkur shartnoma shartlariga toʻliq rioya etilganligi va baholash faoliyatini amalga oshirish uchun qonunchilikda belgilangan talablar buzilmaganligiga eʼtibor qaratiladi.
Baholovchi tashkilot shartnomani bajarmaganligi yoki lozim darajada bajarmaganligi oqibatida buyurtmachiga zarar yetkazilganligi uchun uning oldida javobgar boʻladi.
10. Shartnomaning amal qilish muddati tugagunga qadar taraflardan birining uni bekor qilish toʻgʻrisidagi yozma arizasi kelib tushmagan taqdirda shartnomaning muddati bir yilga uzaytirilgan hisoblanadi.
4-bob. Davlat ijrochisi tomonidan mol-mulkni baholash
11. Mol-mulk mazkur Nizomning 4-bandiga muvofiq davlat ijrochisi tomonidan mustaqil baholanganda mol-mulkning alohida olingan shartnomaviy narxi uning ichki bozorda talab va taklif konyunkturasining mavjud maʼlumotlari asosida baholash kunida amal qilib turgan narxining 70 foizidan kam boʻlmagan miqdorda belgilanadi.
Davlat ijrochisi mol-mulkning narxini aniqlashda bozordagi mavjud talab va takliflar toʻgʻrisidagi ochiq maʼlumotlar (bozor maʼmuriyatidan olingan maʼlumot, internetdan olingan axborot yoki mutaxassis xulosasi)ga asoslanadi.
12. Davlat ijrochisi tomonidan mustaqil baholanishi mumkin boʻlgan mol-mulkning shartnomaviy narxi mol-mulk xatlangandan keyin oʻn kundan kechiktirmasdan belgilanishi lozim.
13. Mol-mulkni baholash toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan eʼtiboran uning nusxasi uch ish kunidan kechiktirmasdan taraflarga yuboriladi.
5-bob. Baholovchi tashkilot tomonidan mol-mulkni baholash
14. Baholashning umumiy shartlari baholash faoliyati toʻgʻrisidagi normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq belgilanadi.
15. Ijro harakatlari davomida davlat ijrochisi mol-mulkning farqlovchi belgilari (turi, navi, markasi, oʻlchami va h.k.) va haqiqiy holatini koʻrsatgan holda roʻyxatini tuzadi.
16. Sotiladigan mol-mulkning boshlangʻich narxini belgilash uchun davlat ijrochisi baholash toʻgʻrisidagi qarori bilan baholovchi tashkilotni jalb qiladi.
17. Baholash muddati va baholovchi tashkilotning xizmat haqi davlat ijrochisi va baholovchi tashkilot tomonidan belgilanib, bu haqda bayonnoma tuziladi. Bunda baholash muddati ijro harakatlarini amalga oshirish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddat inobatga olingan holda belgilanadi, biroq ushbu muddat baholovchi tashkilotga shartnomaga muvofiq barcha hujjatlar taqdim qilingan kundan eʼtiboran 15 kundan oshib ketmasligi lozim.
Baholovchi tashkilotga haq toʻlash Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi yoki uning hududiy boshqarmasi hamda tuman (shahar) boʻlimlari bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq amalga oshiriladi.
18. Baholovchi tashkilot tomonidan baholash obyektiga nisbatan belgilangan tugatilish qiymati davlat ijrochisi uchun mol-mulkning boshlangʻich savdo narxini belgilashga asos boʻladi.
19. Baholash obyektlarining tugatilish qiymati (Slik) ularning bozordagi qiymati asosida quyidagi formula boʻyicha belgilanadi:
S lik = S bozor *(1/k)*(1 — e ln(1-k) * (t lik /t norm )), bunda:
S lik — mumkin boʻlgan ekspozitsiya davridan (tnorm) qisqaroq, uni ekspozitsiya qilishning belgilangan davriga (tlik) mos boʻlgan baholash obyektining tugatilish qiymati, soʻm;
S bozor — baholanayotgan obyektning bozordagi qiymati (soʻm);
k — obyekt sotilishi mumkin boʻlgan eng oxirgi narxini nazarda tutuvchi koeffitsiyent;
t norm — baholash obyekti ichki bozorda ekspozitsiya qilinadigan oʻrtacha muddat
t lik — obyektining realizatsiyasi uchun belgilangan muddat;
ln — tabiiy logarifm;
e — tabiiy logarifmga asos qilib olinadigan son (2,718).
Baholash obyekti ichki bozorda ekspozitsiya qilinadigan oʻrtacha muddat (t norm ) (oy)
Obyekt nomi Muddat Avtotransport vositalari Yengil avtomashinalar 2 oy Yuk avtomobillari 3 oy Maxsus transportlar 4 oy Boshqa turdagi transport vositasi 6 oy Uskunalar Mashinalar, mexanizmlar, dastgohlar 4 oy Texnologik liniyalar 6 oy Koʻchmas mulklar Turar joylar 3 oy Savdoga moʻljallangan koʻchmas mulklar 4 oy Ofisga moʻljallangan koʻchmas mulklar 6 oy Omborlar 6 oy Ishlab chiqarishga moʻljallangan koʻchmas mulklar 9 oy Mulkiy kompleks 12 oy
Obyektining realizatsiyasi uchun belgilangan muddat (t lik ) (oy)
Obyektining realizatsiyasi uchun belgilanadigan muddat davlat ijrochisi tomonidan sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga asosan tayinlanadi.
Baholash obyekti sotilishi mumkin boʻlgan eng oxirgi narxini nazarda tutuvchi koeffitsiyent (k)
K Koʻchar mol-mulk Koʻchmas mol-mulk 0,95 0,9
Har qanday mol-mulkning mazkur formula yordamida hisoblangan likvid qiymati uning bozor qiymatining 70 foizidan past boʻlgan taqdirda ushbu mol-mulkning likvid qiymati uning bozor qiymatining 70 foizi miqdorida etib belgilanadi.
20. Agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha hol nazarda tutilgan boʻlmasa, davlat ijrochisi baholash natijalari boʻyicha baholovchi tashkilot tomonidan taqdim etilgan hisobot asosida savdoga chiqarish uchun mol-mulkning boshlangʻich narxini belgilaydi.
6-bob. Yakuniy qoida
21. Mazkur Nizom talablarini buzishda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Davlat ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda xatlangan mol-mulkni baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Mol-mulkni baholash toʻgʻrisida QAROR ______ yil “___” ________ ___________________________ (qaror chiqarilgan joy) Majburiy ijro byurosining ________________ tuman (shahar) boʻlimi davlat ijrochisi __________________ (boʻlim nomi) ____________________________________________________________________________________________ (davlat ijrochisi F.I.O.) (ijro hujjatini bergan organ nomi) ning ____ yil ____ __________dagi ________-sonli, qarzdor ___________________________dan (qarzdor nomi) undiruvchi _______________________________ foydasiga___________________________________________ (undiruvchi nomi) (ijro hujjatining mazmuni) toʻgʻrisidagi ijro hujjati yuzasidan ______ yil “___” __________da qoʻzgʻatilgan _______-sonli ijro ishi bilan tanishib, quyidagilarni A N I Q L A D I M : Mazkur ijro hujjati boʻyicha olib borilgan majburiy ijro harakatlari jarayonida undiruvni qarzdorga tegishli boʻlgan mol-mulklarga qaratish maqsadida ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (roʻyxatga olingan mol-mulklar birma-bir nomi va soni koʻrsatilgan holda yoziladi) ____________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ lar roʻyxatga olingan. Ushbu mol-mulklarning alohida olingan qiymati bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan, mol-mulkning jami qiymati esa bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan ortiq boʻlmaganligi sababli ushbu holatda ularning shartnomaviy narxi baholovchi tashkilotni jalb qilmagan holda mustaqil belgilanishi maqsadga muvofiq boʻladi. Bayon etilganlarga koʻra hamda Oʻzbekiston Respublikasi “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 54 , 84 , 86-moddalarini qoʻllab, Q A R O R _ Q I L D I M : 1. Ijro harakatlari davomida roʻyxatga olingan __________________________________________ ______________________________________________________________ larga boʻlgan talab va taklifning bozor konyunkturasi holati toʻgʻrisidagi ______________________________________ _________________________________________________________________________________ (bozordan olingan maʼlumot, internetdan olingan axborot va/yoki mutaxassis xulosasining sanasi va raqami) inobatga olinsin. 2. Roʻyxatga olingan mol-mulklarning alohida olingan qiymati quyidagicha etib belgilansin: ________________________________ — ________ soʻm; (mol-mulkning nomi) ________________________________ — ________ soʻm; ________________________________ — ________ soʻm; ________________________________ — ________ soʻm. 3. Ushbu qarorning nusxasi maʼlumot uchun ijro ishi yuritishdagi taraflarga yuborilsin. 4. Ijro ishi yuritishdagi taraflar oʻtkazilgan baholash natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, qaror nusxasini olgan kundan eʼtiboran oʻn kun kunlik muddatda davlat ijrochisi joylashgan yerdagi umumiy yurisdiksiya sudiga yoki boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga, mansabdor shaxsga shikoyat qilishi mumkin. Majburiy ijro byurosining _________________ (tuman (shahar) nomi) tuman (shahar) boʻlimi davlat ijrochisi ________ ___________________________ (imzo) (F.I.O.)
Davlat ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda xatlangan mol-mulkni baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Baholovchi tashkilot tomonidan amalga oshirilgan baholash natijalarini qabul qilish va ijro ishi hujjatlariga biriktirish toʻgʻrisida QAROR ______ yil “___” ________ ___________________________ (qaror chiqarilgan joy) Majburiy ijro byurosining ________________ tuman (shahar) boʻlimi davlat ijrochisi __________________ (boʻlim nomi) ____________________________________________________________________________________________ (davlat ijrochisi F.I.O.) (ijro hujjatini bergan organ nomi) ning ____ yil ____ __________dagi ________-sonli, qarzdor ___________________________dan (qarzdor nomi) undiruvchi _______________________________ foydasiga___________________________________________ (undiruvchi nomi) (ijro hujjatining mazmuni) toʻgʻrisidagi ijro hujjati boʻyicha baholovchi tashkilot tomonidan taqdim etilgan ______ yil “___” __________dagi baholash xulosasi bilan tanishib, quyidagilarni A N I Q L A D I M : Mazkur ijro hujjati boʻyicha olib borilgan majburiy ijro harakatlari jarayonida undiruvni qarzdorga tegishli boʻlgan mol-mulklarga qaratish maqsadida ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (roʻyxatga olingan mol-mulklar birma-bir nomi va soni koʻrsatilgan holda yoziladi) __________________________________ lar baholovchi tashkilot tomonidan quyidagicha baholangan: ________________________________ — ________ soʻm; (mol-mulkning nomi) ________________________________ — ________ soʻm; ________________________________ — ________ soʻm; ________________________________ — ________ soʻm; Mazkur ijro hujjati boʻyicha baholovchi tashkilot tomonidan taqdim etilgan xulosani qabul qilish va ijro ishi hujjatlariga biriktirish maqsadga muvofiq boʻladi. Bayon etilganlarga koʻra hamda Oʻzbekiston Respublikasi “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 20 , 54 , 75 , 84 , 86-moddalarini qoʻllab, Q A R O R _ Q I L D I M : 1. Qarzdor _____________________________ dan undiruvchi ________________________________ (qarzdor nomi) (undiruvchi nomi) foydasiga ______________________________________________________________ toʻgʻrisidagi (ijro hujjatining mazmuni) ________-sonli ijro hujjati boʻyicha baholovchi tashkilot tomonidan taqdim etilgan ______ yil “___” __________ dagi baholash xulosasi qabul qilinsin va ijro ishi hujjatlariga biriktirilsin. 2. Roʻyxatga olingan mol-mulklarning baholash xizmati uchun baholovchi tashkilotga belgilangan tarif asosida toʻlab berilishi lozim boʻlgan ____________ soʻm ijro harakatlarini amalga oshirish xarajatlariga kiritilsin. 3. Ushbu qarorning nusxasi maʼlumot uchun ijro ishi yuritishdagi taraflarga yuborilsin. 4. Ijro ishi yuritishdagi taraflar baholash natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, qaror nusxasini olgan kundan eʼtiboran oʻn kun kunlik muddatda davlat ijrochisi joylashgan yerdagi umumiy yurisdiksiya sudiga yoki boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga, mansabdor shaxsga shikoyat qilishi mumkin. Majburiy ijro byurosining _________________ (tuman (shahar) nomi) tuman (shahar) boʻlimi davlat ijrochisi ________ ___________________________ (imzo) (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori N. YOʻLDOSHEV
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A. ORTIKOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-mart,
Toshkent sh.,
2021-yil 23-mart,
24-QQ-son
2744-son