📅 2021-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 5 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЙДОНИ
МАЙДОНИ
МАЙДОНИ
МАЙДОНИ
МАЙДОНИ
НИЗОМ
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ва табиий мерос объектларининг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ экологик туризмни ривожлантириш, камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 27 майдаги 332-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг Зомин давлат қўриқхонаси (4 016,4 га), Нурота давлат қўриқхонаси (20 312,87 га), Қизилқум давлат қўриқхонаси (3 104 га), Сурхон давлат қўриқхонасига (16 691 га) туташ ҳудудларида уларнинг қўриқланма зонасини ташкил қилиш, шунингдек, Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган (395,6 га) «Зараутсой қоятош суратлари» объектини қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Зомин давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 1-иловага мувофиқ;
Нурота давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 2-иловага мувофиқ;
Қизилқум давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 3-иловага мувофиқ;
Сурхон давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 4-иловага мувофиқ;
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказилаётган «Зараутсой қоятош суратлари» объекти майдони 4а-иловага мувофиқ;
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ва табиий мерос объектларининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
қўриқхоналарнинг қўриқланма зонасидаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиладиган «Зараутсой қоятош суратлари» объекти ушбу қўриқхонанинг доимий фойдаланишида қолдирилади.
4. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда Ҳисор, Зомин, Қизилқум, Сурхон ва Нурота давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари 2021 йил якунига қадар Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳудудларидаги мавжуд буюртма қўриқхоналар ва табиат ёдгорликларининг қўриқланма зоналарини белгиласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар:
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Зараутсой қоятош суратлари» объектида;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналарида зиёрат ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратишга инвесторлар ва грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Мақсудов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 1-ИЛОВА
Зомин давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси
гектар Т/р Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар Боғлар Ўрмон билан қопланган ерлар Лалми ерлар Яйловлар Сийрак ўрмон билан қопланган ерлар Тошли яйловлар Бутазорлар ўсган яйловлар Тошли бўтазорлар Қуруқ ўзанлар Дарё ва сойлар Тоғли ерлар Йўллар Сўқмоқ йўллар Жами ер майдони Жиззах вилояти Зомин тумани 1. Зомин давлат ўрмон хўжалиги 4,7 395,3 5 21,5 3,5 1,4 4,9 7,4 9,9 1,5 455,1 Жиззах вилояти Бахмал тумани 2. Бахмал давлат ўрмон хўжалиги 781,1 60 612 1003 60 650 10 30 1 40 2 3249,1 3. «Бахмал булоқлари массиви» Сувдан фойдаланиш уюшмаси 10 73 213,7 10,5 5 212,2 Жами 10 785,8 133 1221 1008 81,5 653,5 1,4 14,9 47,9 10,9 46,5 2 4016,4
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Нурота» давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси
гектар T/p Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар Лалми ерлар Яйловлар Сийрак ўрмон билан қопланган ерлар Тошли яйловлар Тошлоқ ерлар Бутазорлар ўсган яйловлар Тошли бутазорлар Дарё ва сойлар Ариқ, каналлар ва жилғалар Жарликлар Йўллар Сўқмоқ йўллар Бошқа йўллар Жами ер майдони Жиззах вилояти Фориш тумани 1. Фориш давлат ўрмон хўжалиги 397 385 181 28 115 103 5 5,5 1,5 1221 2. Захира ерлар 802,2 406 204 54 127 107 6.5 6,5 1 1714,2 Навоий вилояти Нурота тумани 3. «Нурота қоракўл наслчилик» МЧЖ 90 4084,29 20,58 4194,87 Самарканд вилояти Қўшработ тумани 4. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитаси 1264,59 28 35 18 279,3 1624,89 5. Фозилмон ўрмон хўжалиги 1600,5 2,9 49,3 1652,7 6. «Абдураҳмон бобо таранг тулпорлари» ф/х 15,5 1239,5 0,7 0,6 0,6 1256,9 7. Қувкалла ҳожи бобо махсум» ф/х 15,7 395,7 12,7 424,1 8. «Қора байир саховати» ф/х 150 150 9. «Пангат тоғ гиёҳлари» МЧЖ 1765 4 1769 10. «Пангат қизил олма боғи» МЧЖ 570 570 11 . «Пангат қизил олма чорваси» МЧЖ 440 440 12 . «Қизил олма чорвадорлик» МЧЖ 125 125 13. «Қувкалла баланд боғлари» МЧЖ 85 85 Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 14 . Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 1888,14 2,9 21,2 5,3 1917,54 Жами 31,2 8924,49 791 6357,43 84,9 242 212,9 130,58 35,7 12 18,6 5,3 299,1 17145,2
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қизилқум давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси
гектар Т/р Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар Суғориладиган ерлар Бўз ерлар Томорқа ерлар Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар Яйловлар Сийрак ўрмон билан қопланган ерлар Қумликлар Дарё ва сойлар Ариқ, каналлар ва зовурлар Жарликлар Йўллар Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар Жами ер майдони Бухоро вилояти Ромитан тумани 1. «Асат Асом» ф/х 6 20 26 2. «Нурислом Давлат» ф/х 12 35 5,1 52,1 3. «Кенес-Максат фермер» ф/х 19 6 25 4. «Абди-Жапбор-Нурлон» ф/х 30,1 10 32,8 72,9 5. «Гулнур Собир» ф/х 10 10 6. «Қизилравот Чорва замини» ф/х 5 5 7. «Абдумалик Асқар Алмат» ф/х 8 8 8. Аҳоли дала томорқа ерлари 40,9 40,9 9. Амударё дарёси ўзани 360 360 10. «Олтинсой Файз Ҳасан» ф/х 300,1 300,1 11. Захира ерлар 876 876 Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани 12. Хоразм давлат ўрмон хўжалиги 2 1325 0,5 0,5 1328 Жами 67,1 33 40,9 35 1176,1 2 1325 360 5,1 0,5 0,5 58,8 3104
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Сурхон» давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси
гектар T/p Ер эгалари,ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар Шудгор Қилинадиган ерлар Боғлар Узум - зорлар Лалми бўз ерлар Ўтлоқ ва яйловлар Томорқа ерлар Ўрмонлар Ўрмон ниҳол хоналари Дарё ва сойликлар Ариқлар, каналлар зовурлар Йўллар Қурилиш - лар, кўчалар ва майдонлар Бошқа ерлар Жами ер майдони Суғори ладиган ерлар Лалми ерлар 1. Қизириқ давлат ўрмон хўжалиги ерлари 43 27 1338 199 1607 2. Шеробод туманидаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига қарашли ерлардан (Давлон, Тангидевол ва Зарвус табиий масканлари), Хатак массиви 418,7 1701,5 3 6,7 0,2 62,2 2192,30 3. Куҳитанг массивидаги «Хомкон-Шеробод-Тараққиёт» фермер хўжалиги ерларидан) 2,8 6,1 9421 0,9 86,8 35,5 0,1 13,2 8,1 844,9 10419,40 4. «Қўрчиқ Шеробод» ф/х 59,7 358,8 1,9 1,5 0,9 2,6 0,7 9 435,20 5. «Чинорсой барака» ф/х 5,6 188,8 0,8 0,7 2,5 198,40 6. «Париқов Камолиддин» ф/х 57,2 0,2 0,1 57,50 7. «Завқиддин Мансур» ф/х 90,3 1 0,6 91,90 8. «Тоштемир Санжар Шерзод» ф/х 1,9 98,8 13,2 0,2 114,10 9. «Ибрагимов Хуршид Эрмуҳаммад» ф/х 1,3 116,9 0,2 0,5 118,90
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 4а-ИЛОВА
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказилаётган «Зараутсой қоятош суратлари» объекти
гектар Т/р Ариқлар, зовурлар, каналлар Йўллар Яйловлар Ўрмонзорлар Бошқа ерлар Жами ер майдони Сурхондарё вилояти Шеробод тумани 1. 1,4 1,1 236,7 130,6 25,8 395,6
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 5-ИЛОВА
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ва табиий мерос объектларининг қўриқланма зоналари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари (кейинги ўринларда — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар)нинг қўриқланма зоналарини белгилаш ҳамда режимини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Буюртма қўриқхоналар, табиий питомникларда курорт табиий ҳудудларда, рекреация зоналарида, сувни муҳофаза қилиш зоналарида белгиланган режим улар ҳудудида жойлашган табиий мерос объектини сақлаб қолишни таъминламаса, табиий мерос объекти ҳудудига туташган ер майдонида ушбу Низомга мувофиқ қўриқланма зоналари белгиланади.
2. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар билан чегарадош ҳудудлар, шу жумладан, уларнинг ҳудудий қисмлари оралиғида жойлашган ҳудудлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари ҳисобланади.
Умумдавлат аҳамиятига молик бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида белгиланади.
Муқаддам ташкил этилган, лекин ташкил этиш даврида қўриқланма зоналари белгиланмаган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналаридан ташқари) қўриқланма зоналарининг ўлчамлари ва режими, шунингдек, ер участкаларини сақлаш вазифаси махсус ваколатли давлат органларининг ёки мазкур ҳудудлар қайси юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, шу юридик ва жисмоний шахсларнинг тақдимномасига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Қўриқланма зоналарнинг белгиланиши билан боғлиқ харажатлар мазкур ҳудудлар қайси давлат органи, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, шу давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қопланади.
3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қўриқланма зонасининг ўлчамлари, чегаралари ва режими муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгиланади.
Қўриқланма зонасининг ўлчамлари ва унинг чегаралари давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг табиий объектлари ва мажмуаларини муҳофаза қилиш мақсадида умумдавлат аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари чегаралари Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари чегаралари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
4. Қўриқланма зона ҳудудидаги ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ер майдонларидан фойдаланишда қўриқланма зона режимига риоя этишлари шарт.
Қўриқланма зонада жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари олиб қўйилмайди. Бунда юридик ёки жисмоний шахслар қўриқланма зонанинг режимини мунтазам бузса, маъмурий жавобгарликка тортилса ва ушбу шахсларга нисбатан бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилганда, уларнинг муддатли ёки доимий фойдаланишдаги ер участкалари ёхуд уларнинг бир қисми белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.
5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қўриқланма зонасида ер эгалари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ёки ўрмон хўжалиги органлари томонидан қуйидагилар таъминланади:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг табиий объектлари ва мажмуаларига ҳар қандай салбий таъсирнинг олдини олиш ва камайтириш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг алоҳида қисмлари ўртасидаги алоқани таъминлаш орқали ҳайвонларнинг яшаш шароитлари ва миграциясини яхшилаш, уларни муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда етарли самарага эришилмаган ҳолатларда уларнинг сонини кўпайтириш ва тиклаш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда муҳофаза остига олинган ўсимлик ва ҳайвон турлари учун тегишли биотехник тадбирларни амалга ошириш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш, муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, бошқа табиий объектлардан барқарор фойдаланиш ҳамда уларни саноқдан ўтказишнинг энг оқилона усулларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
антропоген таъсир доирасидаги ҳудудлардан хўжалик мақсадларида фойдаланишда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд табиий объектлари ва мажмуаларини сақлаш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган, бошқариладиган экологик туризмни амалга ошириш.
6. Ушбу Низом асосида ҳар бир муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг тоифаси, тури ва унинг қўриқланма зонасига ўрнатиладиган режимнинг хусусиятларига мувофиқ равишда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқланма зонаси тўғрисидаги низом мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қайси давлат органи ёки юридик ва жисмоний шахслар таркибида бўлса, шу давлат органи ёки юридик ва жисмоний шахслар томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2-боб. Қўриқланма зона режими
7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарида қуйидагилар тақиқланади:
экологик тизимлар барқарорлигининг бузилиши ва табиий ландшафтлар кўринишининг ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга ошириш;
оқова ва чиқинди сувларни ташлаш учун рельефнинг паст жойларидан фойдаланиш;
ўта хавфли кимёвий ва биологик моддаларни қўллаш, атроф муҳитга зарарли физик таъсир кўрсатувчи ҳаракатларни амалга ошириш;
иқлимлаштириш мақсадида ўсимлик ва ҳайвонларнинг турлари ҳамда кенжа турларини жойлаштириш;
саноат усулида қайта ишлаш мақсадида доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар хомашёларини тайёрлаш;
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликларни ҳимоя қилиш мақсадида кимёвий заҳарли восита (пестицид)ларни қўллаш;
илмий мақсадлардан ташқари ҳайвонларни овлаш, дарахт ва буталарни кесиш;
дарё ва сойларнинг гидрологик режимини ўзгартириш;
ўсимликлар ва ландшафт қопламини ўзгартириш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиий объектлари ва мажмуаларига салбий таъсир қилувчи саноат объектларининг фаолият юритиши, уларни қуриш, қайта таъмирлаш;
портлатиш йўли билан геологик-қидирув ишларини олиб бориш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиий объектлари ва мажмуаларига салбий таъсир қилувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини амалга ошириш;
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини, шунингдек, радиоактив материалларни сақлаш ва кўмиш.
8. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқланма зонасидаги табиий объектлар ва мажмуаларга салбий таъсир кўрсатувчи ёки кўрсатиши мумкин бўлган фаолият турлари давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан чекланиши мумкин.
Чеклашлар қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
қўриқланма зонада жойлашган табиий объектлардан фойдаланишда атроф муҳитга чиқинди ёки ифлослантирувчи моддалар чиқарилишига сабаб бўладиган фаолият турларига вақтинча тақиқ ўрнатиш (календарь йилнинг маълум бир вақти, мавсуми ёки даври учун);
айрим фаолият турларининг табиий ресурслардан фойдаланиш ҳажмлари белгиланмаган ҳолларда фойдаланиш ҳажмларини белгилаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида ёки ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрларга нисбатан камроқ ҳажмларда фойдаланиш тартибини ўрнатиш.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қайси давлат органи, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, шу давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар ёки мазкур ҳудуднинг бошқарув органи билан келишган ҳолда айрим фаолият турларига давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан рухсат этилиши мумкин.
9. Табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш ёки муайян ишларни бажариш, шу жумладан ер участкасидаги тупроқ қатламини, ноёб ўсимликларни ва давлат табиат ёдгорликларини асраш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарида унинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятни чеклаш ёки тақиқлаш учун ер участкаларини сақлаш вазифаси белгиланади. Ер участкаларини сақлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади.
10. Қўриқланма зонада чекланган ва тақиқланган хўжалик ёки бошқа турдаги фаолиятлар рўйхати муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқланма зонасига кириш жойларида ўрнатиладиган маълумотлар тахтасида ёзиб қўйилади.
11. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зонаси ҳудудида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган меъёрларга қатъий риоя қилган ҳолда давлат ўрмон фонди ерларида ўрмон билетларига мувофиқ, аҳоли пунктлари ва захира ерларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларининг рухсатномаларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Қўриқланма зонанинг ўлчамлари, чегаралари ва режими тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, чекланган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият турларининг рўйхати муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортига киритилади.
13. Ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларига мувофиқ амалга оширилади. Зарур ҳолларда бошқарув режалари лойиҳалари ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ва ижарачилар билан келишилади.
Қўриқланма зона ҳудудида биотехник тадбирларнинг ўтказилиши муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
14. Қўриқланма зона ҳудудида сайёҳлик ва экскурсия қатнов йўналишлари (экосўқмоқлар), тўхташ жойлари, кўргазма майдончалари, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган вольерлар ташкил қилиш, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг фаолиятини, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа масалаларни тарғиб этиш учун махсус майдонлар ажратилиши мумкин.
Сайёҳлар тўхташ жойлари, чодирлар ўрнатиш, автотранспорт воситаларини жойлаштириш, гулхан ёқиш ва шу кабилар фақат махсус ажратилган жойларда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Қўриқланма зонанинг режими муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқлаш ходимлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон қўриқчилари томонидан таъминланади.
16. Қўриқланма зона режимининг таъминланиши бўйича назорат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқлаш ходимлари, шунингдек, ўрмон фонди ерларидаги ўрмонларни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилади.
17. Қўриқланма зонаси режими бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қўриқланма зонаси режимининг бузилиши натижасида етказилган зарар айбдорлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда қопланиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 май,
282-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAYDONI
MAYDONI
MAYDONI
MAYDONI
MAYDONI
NIZOM
Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning va tabiiy meros obyektlarining qoʻriqlanma zonalarini belgilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
“Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq ekologik turizmni rivojlantirish, kamyob hamda yoʻqolib ketish xavfi ostida turgan oʻsimliklar va hayvonlarning turlarini saqlab qolish va koʻpaytirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-martdagi PQ-4247-son qarori hamda Vazirlar Mahkamasining “Surxondaryo viloyatining turizm salohiyatidan samarali foydalanish va uni rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 27-maydagi 332-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi), Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Jizzax, Navoiy, Samarqand, Buxoro, Xorazm hamda Surxondaryo viloyatlari hokimliklarining Zomin davlat qoʻriqxonasi (4 016,4 ga), Nurota davlat qoʻriqxonasi (20 312,87 ga), Qizilqum davlat qoʻriqxonasi (3 104 ga), Surxon davlat qoʻriqxonasiga (16 691 ga) tutash hududlarida ularning qoʻriqlanma zonasini tashkil qilish, shuningdek, Surxon davlat qoʻriqxonasi hududida joylashgan (395,6 ga) “Zarautsoy qoyatosh suratlari” obyektini qoʻriqxona hududidan uning qoʻriqlanma zonasiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Zomin davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi maydoni 1-ilovaga muvofiq;
Nurota davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi maydoni 2-ilovaga muvofiq;
Qizilqum davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi maydoni 3-ilovaga muvofiq;
Surxon davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi maydoni 4-ilovaga muvofiq;
Surxon davlat qoʻriqxonasi hududidan uning qoʻriqlanma zonasiga oʻtkazilayotgan “Zarautsoy qoyatosh suratlari” obyekti maydoni 4a-ilovaga muvofiq;
Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning va tabiiy meros obyektlarining qoʻriqlanma zonalari toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
qoʻriqxonalarning qoʻriqlanma zonasidagi yerlar ushbu zonalarda joylashgan yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar ixtiyorida qoladi;
Surxon davlat qoʻriqxonasi hududidan uning qoʻriqlanma zonasiga oʻtkaziladigan “Zarautsoy qoyatosh suratlari” obyekti ushbu qoʻriqxonaning doimiy foydalanishida qoldiriladi.
4. Davlat ekologiya qoʻmitasi ikki oy muddatda Hisor, Zomin, Qizilqum, Surxon va Nurota davlat qoʻriqxonalarining qoʻriqlanma zonalari toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlasin.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari 2021-yil yakuniga qadar Davlat ekologiya qoʻmitasi hamda Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi hududiy boshqarmalari bilan birgalikda hududlaridagi mavjud buyurtma qoʻriqxonalar va tabiat yodgorliklarining qoʻriqlanma zonalarini belgilasinlar.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi, Davlat ekologiya qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar:
Surxondaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda “Zarautsoy qoyatosh suratlari” obyektida;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda qoʻriqxonalarning qoʻriqlanma zonalarida ziyorat va ekologik turizmni tashkil qilish uchun zarur infratuzilmani yaratishga investorlar va grantlarni jalb qilish choralarini koʻrsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi A.I. Maqsudov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 282-son qaroriga 1-ILOVA
Zomin davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi
gektar T/r Yer egalari va yerdan foydalanuvchilar Bogʻlar Oʻrmon bilan qoplangan yerlar Lalmi yerlar Yaylovlar Siyrak oʻrmon bilan qoplangan yerlar Toshli yaylovlar Butazorlar oʻsgan yaylovlar Toshli boʻtazorlar Quruq oʻzanlar Daryo va soylar Togʻli yerlar Yoʻllar Soʻqmoq yoʻllar Jami yer maydoni Jizzax viloyati Zomin tumani 1. Zomin davlat oʻrmon xoʻjaligi 4,7 395,3 5 21,5 3,5 1,4 4,9 7,4 9,9 1,5 455,1 Jizzax viloyati Baxmal tumani 2. Baxmal davlat oʻrmon xoʻjaligi 781,1 60 612 1003 60 650 10 30 1 40 2 3249,1 3. “Baxmal buloqlari massivi” Suvdan foydalanish uyushmasi 10 73 213,7 10,5 5 212,2 Jami 10 785,8 133 1221 1008 81,5 653,5 1,4 14,9 47,9 10,9 46,5 2 4016,4
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 282-son qaroriga 2-ILOVA
“Nurota” davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi
gektar T/p Yer egalari va yerdan foydalanuvchilar Lalmi yerlar Yaylovlar Siyrak oʻrmon bilan qoplangan yerlar Toshli yaylovlar Toshloq yerlar Butazorlar oʻsgan yaylovlar Toshli butazorlar Daryo va soylar Ariq, kanallar va jilgʻalar Jarliklar Yoʻllar Soʻqmoq yoʻllar Boshqa yoʻllar Jami yer maydoni Jizzax viloyati Forish tumani 1. Forish davlat oʻrmon xoʻjaligi 397 385 181 28 115 103 5 5,5 1,5 1221 2. Zaxira yerlar 802,2 406 204 54 127 107 6.5 6,5 1 1714,2 Navoiy viloyati Nurota tumani 3. “Nurota qorakoʻl naslchilik” MCHJ 90 4084,29 20,58 4194,87 Samarkand viloyati Qoʻshrabot tumani 4. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish koʻmitasi 1264,59 28 35 18 279,3 1624,89 5. Fozilmon oʻrmon xoʻjaligi 1600,5 2,9 49,3 1652,7 6. “Abdurahmon bobo tarang tulporlari” f/x 15,5 1239,5 0,7 0,6 0,6 1256,9 7. Quvkalla hoji bobo maxsum” f/x 15,7 395,7 12,7 424,1 8. “Qora bayir saxovati” f/x 150 150 9. “Pangat togʻ giyohlari” MCHJ 1765 4 1769 10. “Pangat qizil olma bogʻi” MCHJ 570 570 11 . “Pangat qizil olma chorvasi” MCHJ 440 440 12 . “Qizil olma chorvadorlik” MCHJ 125 125 13. “Quvkalla baland bogʻlari” MCHJ 85 85 Samarqand viloyati Payariq tumani 14 . Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi 1888,14 2,9 21,2 5,3 1917,54 Jami 31,2 8924,49 791 6357,43 84,9 242 212,9 130,58 35,7 12 18,6 5,3 299,1 17145,2
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 282-son qaroriga 3-ILOVA
Qizilqum davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi
gektar T/r Yer egalari va yerdan foydalanuvchilar Sugʻoriladigan yerlar Boʻz yerlar Tomorqa yerlar Meliorativ qurilish holatidagi yerlar Yaylovlar Siyrak oʻrmon bilan qoplangan yerlar Qumliklar Daryo va soylar Ariq, kanallar va zovurlar Jarliklar Yoʻllar Qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yerlar Jami yer maydoni Buxoro viloyati Romitan tumani 1. “Asat Asom” f/x 6 20 26 2. “Nurislom Davlat” f/x 12 35 5,1 52,1 3. “Kenes-Maksat fermer” f/x 19 6 25 4. “Abdi-Japbor-Nurlon” f/x 30,1 10 32,8 72,9 5. “Gulnur Sobir” f/x 10 10 6. “Qizilravot Chorva zamini” f/x 5 5 7. “Abdumalik Asqar Almat” f/x 8 8 8. Aholi dala tomorqa yerlari 40,9 40,9 9. Amudaryo daryosi oʻzani 360 360 10. “Oltinsoy Fayz Hasan” f/x 300,1 300,1 11. Zaxira yerlar 876 876 Xorazm viloyati Tuproqqalʼa tumani 12. Xorazm davlat oʻrmon xoʻjaligi 2 1325 0,5 0,5 1328 Jami 67,1 33 40,9 35 1176,1 2 1325 360 5,1 0,5 0,5 58,8 3104
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 282-son qaroriga 4-ILOVA
“Surxon” davlat qoʻriqxonasining qoʻriqlanma zonasi
gektar T/p Yer egalari,yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar Shudgor Qilinadigan yerlar Bogʻlar Uzum - zorlar Lalmi boʻz yerlar Oʻtloq va yaylovlar Tomorqa yerlar Oʻrmonlar Oʻrmon nihol xonalari Daryo va soyliklar Ariqlar, kanallar zovurlar Yoʻllar Qurilish - lar, koʻchalar va maydonlar Boshqa yerlar Jami yer maydoni Sugʻori ladigan yerlar Lalmi yerlar 1. Qiziriq davlat oʻrmon xoʻjaligi yerlari 43 27 1338 199 1607 2. Sherobod tumanidagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga qarashli yerlardan (Davlon, Tangidevol va Zarvus tabiiy maskanlari), Xatak massivi 418,7 1701,5 3 6,7 0,2 62,2 2192,30 3. Kuhitang massividagi “Xomkon-Sherobod-Taraqqiyot” fermer xoʻjaligi yerlaridan) 2,8 6,1 9421 0,9 86,8 35,5 0,1 13,2 8,1 844,9 10419,40 4. “Qoʻrchiq Sherobod” f/x 59,7 358,8 1,9 1,5 0,9 2,6 0,7 9 435,20 5. “Chinorsoy baraka” f/x 5,6 188,8 0,8 0,7 2,5 198,40 6. “Pariqov Kamoliddin” f/x 57,2 0,2 0,1 57,50 7. “Zavqiddin Mansur” f/x 90,3 1 0,6 91,90 8. “Toshtemir Sanjar Sherzod” f/x 1,9 98,8 13,2 0,2 114,10 9. “Ibragimov Xurshid Ermuhammad” f/x 1,3 116,9 0,2 0,5 118,90
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 282-son qaroriga 4a-ILOVA
Surxon davlat qoʻriqxonasi hududidan uning qoʻriqlanma zonasiga oʻtkazilayotgan “Zarautsoy qoyatosh suratlari” obyekti
gektar T/r Ariqlar, zovurlar, kanallar Yoʻllar Yaylovlar Oʻrmonzorlar Boshqa yerlar Jami yer maydoni Surxondaryo viloyati Sherobod tumani 1. 1,4 1,1 236,7 130,6 25,8 395,6
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 282-son qaroriga 5-ILOVA
Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning va tabiiy meros obyektlarining qoʻriqlanma zonalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat qoʻriqxonalari, majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalari, buyurtma qoʻriqxonalar va davlat tabiat yodgorliklari (keyingi oʻrinlarda — muhofaza etiladigan tabiiy hududlar)ning qoʻriqlanma zonalarini belgilash hamda rejimini oʻrnatish bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga soladi.
Buyurtma qoʻriqxonalar, tabiiy pitomniklarda kurort tabiiy hududlarda, rekreatsiya zonalarida, suvni muhofaza qilish zonalarida belgilangan rejim ular hududida joylashgan tabiiy meros obyektini saqlab qolishni taʼminlamasa, tabiiy meros obyekti hududiga tutashgan yer maydonida ushbu Nizomga muvofiq qoʻriqlanma zonalari belgilanadi.
2. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar bilan chegaradosh hududlar, shu jumladan, ularning hududiy qismlari oraligʻida joylashgan hududlar muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonalari hisoblanadi.
Umumdavlat ahamiyatiga molik boʻlgan muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonalari Vazirlar Mahkamasining, mahalliy ahamiyatga molik muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonalari mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari asosida belgilanadi.
Muqaddam tashkil etilgan, lekin tashkil etish davrida qoʻriqlanma zonalari belgilanmagan muhofaza etiladigan tabiiy hududlar (davlat qoʻriqxonalaridan tashqari) qoʻriqlanma zonalarining oʻlchamlari va rejimi, shuningdek, yer uchastkalarini saqlash vazifasi maxsus vakolatli davlat organlarining yoki mazkur hududlar qaysi yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli boʻlsa, shu yuridik va jismoniy shaxslarning taqdimnomasiga asosan mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan belgilanadi.
Qoʻriqlanma zonalarning belgilanishi bilan bogʻliq xarajatlar mazkur hududlar qaysi davlat organi, yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli boʻlsa, shu davlat organi, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan qoplanadi.
3. Muhofaza etiladigan tabiiy hudud qoʻriqlanma zonasining oʻlchamlari, chegaralari va rejimi muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni tashkil etish bilan bir vaqtda belgilanadi.
Qoʻriqlanma zonasining oʻlchamlari va uning chegaralari davlat ekologik ekspertizasi xulosasiga asosan muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning tabiiy obyektlari va majmualarini muhofaza qilish maqsadida umumdavlat ahamiyatga molik muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonalari chegaralari Vazirlar Mahkamasining, mahalliy ahamiyatga molik muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonalari chegaralari mahalliy davlat hokimiyati organlari qarori bilan oʻzgartirilishi mumkin.
4. Qoʻriqlanma zona hududidagi yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar yer maydonlaridan foydalanishda qoʻriqlanma zona rejimiga rioya etishlari shart.
Qoʻriqlanma zonada joylashgan yuridik va jismoniy shaxslarning yer uchastkalari olib qoʻyilmaydi. Bunda yuridik yoki jismoniy shaxslar qoʻriqlanma zonaning rejimini muntazam buzsa, maʼmuriy javobgarlikka tortilsa va ushbu shaxslarga nisbatan boshqa huquqiy taʼsir choralari qoʻllanilganda, ularning muddatli yoki doimiy foydalanishdagi yer uchastkalari yoxud ularning bir qismi belgilangan tartibda olib qoʻyilishi mumkin.
5. Muhofaza etiladigan tabiiy hudud qoʻriqlanma zonasida yer egalari, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoki oʻrmon xoʻjaligi organlari tomonidan quyidagilar taʼminlanadi:
muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning tabiiy obyektlari va majmualariga har qanday salbiy taʼsirning oldini olish va kamaytirish;
muhofaza etiladigan tabiiy hududning alohida qismlari oʻrtasidagi aloqani taʼminlash orqali hayvonlarning yashash sharoitlari va migratsiyasini yaxshilash, ularni muhofaza qilish, muhofaza etiladigan tabiiy hududda yetarli samaraga erishilmagan holatlarda ularning sonini koʻpaytirish va tiklash;
muhofaza etiladigan tabiiy hududda muhofaza ostiga olingan oʻsimlik va hayvon turlari uchun tegishli biotexnik tadbirlarni amalga oshirish;
oʻsimlik va hayvonot dunyosidan foydalanish, muhofaza qilish, qayta tiklash, boshqa tabiiy obyektlardan barqaror foydalanish hamda ularni sanoqdan oʻtkazishning eng oqilona usullarini ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish;
antropogen taʼsir doirasidagi hududlardan xoʻjalik maqsadlarida foydalanishda muhofaza etiladigan tabiiy hudud tabiiy obyektlari va majmualarini saqlash boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish;
tabiiy obyektlar va majmualarga zarar yetkazmaydigan, boshqariladigan ekologik turizmni amalga oshirish.
6. Ushbu Nizom asosida har bir muhofaza etiladigan tabiiy hududning toifasi, turi va uning qoʻriqlanma zonasiga oʻrnatiladigan rejimning xususiyatlariga muvofiq ravishda muhofaza etiladigan tabiiy hududning qoʻriqlanma zonasi toʻgʻrisidagi nizom mazkur muhofaza etiladigan tabiiy hudud qaysi davlat organi yoki yuridik va jismoniy shaxslar tarkibida boʻlsa, shu davlat organi yoki yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish organlari bilan kelishgan holda ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
2-bob. Qoʻriqlanma zona rejimi
7. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonalarida quyidagilar taqiqlanadi:
ekologik tizimlar barqarorligining buzilishi va tabiiy landshaftlar koʻrinishining oʻzgartirilishiga olib keladigan ishlarni amalga oshirish;
oqova va chiqindi suvlarni tashlash uchun relyefning past joylaridan foydalanish;
oʻta xavfli kimyoviy va biologik moddalarni qoʻllash, atrof muhitga zararli fizik taʼsir koʻrsatuvchi harakatlarni amalga oshirish;
iqlimlashtirish maqsadida oʻsimlik va hayvonlarning turlari hamda kenja turlarini joylashtirish;
sanoat usulida qayta ishlash maqsadida dorivor, oziq-ovqatbop va texnik oʻsimliklar xomashyolarini tayyorlash;
qishloq xoʻjaligi va boshqa oʻsimliklarni himoya qilish maqsadida kimyoviy zaharli vosita (pestitsid)larni qoʻllash;
ilmiy maqsadlardan tashqari hayvonlarni ovlash, daraxt va butalarni kesish;
daryo va soylarning gidrologik rejimini oʻzgartirish;
oʻsimliklar va landshaft qoplamini oʻzgartirish;
muhofaza etiladigan tabiiy hududlar tabiiy obyektlari va majmualariga salbiy taʼsir qiluvchi sanoat obyektlarining faoliyat yuritishi, ularni qurish, qayta taʼmirlash;
portlatish yoʻli bilan geologik-qidiruv ishlarini olib borish;
muhofaza etiladigan tabiiy hududlar tabiiy obyektlari va majmualariga salbiy taʼsir qiluvchi foydali qazilmalarni qazib olish ishlarini amalga oshirish;
ishlab chiqarish va isteʼmol chiqindilarini, shuningdek, radioaktiv materiallarni saqlash va koʻmish.
8. Muhofaza etiladigan tabiiy hududning qoʻriqlanma zonasidagi tabiiy obyektlar va majmualarga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi yoki koʻrsatishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari davlat ekologik ekspertizasi xulosasiga asosan cheklanishi mumkin.
Cheklashlar quyidagi yoʻllar bilan amalga oshiriladi:
qoʻriqlanma zonada joylashgan tabiiy obyektlardan foydalanishda atrof muhitga chiqindi yoki ifloslantiruvchi moddalar chiqarilishiga sabab boʻladigan faoliyat turlariga vaqtincha taqiq oʻrnatish (kalendar yilning maʼlum bir vaqti, mavsumi yoki davri uchun);
ayrim faoliyat turlarining tabiiy resurslardan foydalanish hajmlari belgilanmagan hollarda foydalanish hajmlarini belgilash, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida yoki vakolatli davlat organlari tomonidan belgilangan meʼyorlarga nisbatan kamroq hajmlarda foydalanish tartibini oʻrnatish.
Muhofaza etiladigan tabiiy hudud qaysi davlat organi, yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli boʻlsa, shu davlat organi, yuridik va jismoniy shaxslar yoki mazkur hududning boshqaruv organi bilan kelishgan holda ayrim faoliyat turlariga davlat ekologik ekspertizasi xulosasiga asosan ruxsat etilishi mumkin.
9. Tabiatni muhofaza qilish talablariga rioya qilish yoki muayyan ishlarni bajarish, shu jumladan yer uchastkasidagi tuproq qatlamini, noyob oʻsimliklarni va davlat tabiat yodgorliklarini asrash maqsadida muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonalarida uning holatiga salbiy taʼsir koʻrsatadigan yoki koʻrsatishi mumkin boʻlgan faoliyatni cheklash yoki taqiqlash uchun yer uchastkalarini saqlash vazifasi belgilanadi. Yer uchastkalarini saqlash mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan amalga oshiriladi.
10. Qoʻriqlanma zonada cheklangan va taqiqlangan xoʻjalik yoki boshqa turdagi faoliyatlar roʻyxati muhofaza etiladigan tabiiy hududning qoʻriqlanma zonasiga kirish joylarida oʻrnatiladigan maʼlumotlar taxtasida yozib qoʻyiladi.
11. Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlanma zonasi hududida yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarni chorvachilik ehtiyojlari uchun tayyorlash va chorva mollarni oʻtlatish mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tasdiqlangan meʼyorlarga qatʼiy rioya qilgan holda davlat oʻrmon fondi yerlarida oʻrmon biletlariga muvofiq, aholi punktlari va zaxira yerlarda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hududiy boʻlinmalarining ruxsatnomalariga muvofiq amalga oshiriladi.
12. Qoʻriqlanma zonaning oʻlchamlari, chegaralari va rejimi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan, cheklangan xoʻjalik faoliyati va boshqa faoliyat turlarining roʻyxati muhofaza etiladigan tabiiy hududning pasportiga kiritiladi.
13. Ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan chora-tadbirlar muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni boshqarish rejalariga muvofiq amalga oshiriladi. Zarur hollarda boshqaruv rejalari loyihalari yerdan foydalanuvchilar, yer egalari va ijarachilar bilan kelishiladi.
Qoʻriqlanma zona hududida biotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi muhofaza etiladigan tabiiy hudud, boshqa yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.
14. Qoʻriqlanma zona hududida sayyohlik va ekskursiya qatnov yoʻnalishlari (ekosoʻqmoqlar), toʻxtash joylari, koʻrgazma maydonchalari, yovvoyi hayvonlar saqlanadigan volyerlar tashkil qilish, shuningdek, muhofaza etiladigan tabiiy hududning faoliyatini, tabiatni muhofaza qilish va boshqa masalalarni targʻib etish uchun maxsus maydonlar ajratilishi mumkin.
Sayyohlar toʻxtash joylari, chodirlar oʻrnatish, avtotransport vositalarini joylashtirish, gulxan yoqish va shu kabilar faqat maxsus ajratilgan joylarda amalga oshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Qoʻriqlanma zonaning rejimi muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning qoʻriqlash xodimlari, ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish organlari hamda oʻrmon fondi yerlarida oʻrmon qoʻriqchilari tomonidan taʼminlanadi.
16. Qoʻriqlanma zona rejimining taʼminlanishi boʻyicha nazorat ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish organlari hamda muhofaza etiladigan tabiiy hududning qoʻriqlash xodimlari, shuningdek, oʻrmon fondi yerlaridagi oʻrmonlarni muhofaza qilish organlari tomonidan amalga oshiriladi.
17. Qoʻriqlanma zonasi rejimi buzilishida aybdor boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar belgilangan tartibda javob beradilar.
Qoʻriqlanma zonasi rejimining buzilishi natijasida yetkazilgan zarar aybdorlar tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorda va tartibda qoplanishi lozim.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 5-may,
282-son