📅 2021-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 5 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат симфоник оркестрини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига асосан халқимизнинг маънавий савиясини ошириш, ўсиб келаётган авлодни мусиқа санъати орқали тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда миллий, мумтоз ва замонавий санъатни тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Тошкент шаҳар «Ёшлар ижод саройи» қошидаги Ёшлар симфоник оркестри негизида Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ташкил этилганлиги ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Оркестрнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
жаҳон классик мусиқаси ва хор ижрочилиги соҳасидаги ютуқларни Ўзбекистонда ва хорижда тарғиб қилиш;
аҳолининг жаҳон классик мусиқаси ва хор ижрочилигига бўлган маънавий эҳтиёжини концерт фаолияти ҳамда мусиқий-маърифий ишлар орқали қондириб бориш;
ўз репертуарини жаҳон ва ўзбек бастакорлари томонидан яратилган мусиқий асарларнинг энг сара намуналари билан тўлдириш ва ижро орқали бойитиш;
жаҳон классик мусиқаси ва хор ижрочилиги соҳаси ижодкорларининг самарали ижод қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш;
давлат ва ҳукумат даражасида ўтказиладиган тадбирлар, маросимлар ва қабулларда иштирок этиш.
3. «Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Оркестр Ёшлар симфоник оркестрининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Оркестрнинг директори ва бадиий раҳбари Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан Оркестр қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензия олмасдан амалга ошириши инобатга олинсин.
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасаси фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Оркестрнинг моддий-техник базасини шакллантириш;
Оркестр фаолиятини такомиллаштириш;
симфоник мусиқа санъати бўйича кадрлар малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш.
6. Қуйидагилар Оркестр фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
мол-мулкларни ижарага беришдан олинган маблағлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;
вақтинча бюджетдан ташқари бўш маблағларини белгиланган тартибда тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинган даромадлар;
меценатлик кўмаги;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда Оркестрни Ёшлар ижод саройининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Оркестр учун битта енгил ва иккита махсус (битта катта сиғимдаги автобус ва битта юк ташишга мўлжалланган) автотранспорт воситаларини харид қилиш учун маблағлар ажратилишини таъминласин ҳамда уларни сақлаш учун лимит белгилаш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Оркестр томонидан мамлакатимиз аҳолисини симфоник мусиқа санъатидан баҳраманд этиш, ўсиб келаётган ёшлар орасида ушбу санъат турини кенг тарғиб мақсадида республиканинг барча ҳудудларида концерт дастурлари ташкил этилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 278-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасасининг
Бадиий кенгаш Директор Бадиий раҳбар — Бош дирижёр Кадрлар бўйича инспектор Ахборот коммуникация технологиялари ва матбуот хизмати бўлими 1 Бош дирижёр ассистенти Юрисконсульт Хор жамоаси раҳбари Бош ҳисобчи Овоз режиссёри 1 Ижодий ходимлар (артистлар) 185 Маъмур Либосхона мудири Кутубхоначи
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 278-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасаси фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбир номи Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг моддий-техник базасини шакллантириш 1. Ёшлар симфоник оркестрига тегишли бўлган ва доимий равишда фойдаланиб келинган барча мол-мулкларни белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш ишларини амалга ошириш. 2021 йил май — Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 2. Давлат симфоник оркестрига (кейинги ўринларда — оркестр) Ёшлар ижод саройининг 1-зали, машғулот хоналари, раққосалар машғулот хонаси ҳамда овоз ёзиш студиясидан текин фойдаланиш ҳуқуқини бериш. 2021 йил майдан бошлаб — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги 3. Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройини бир йилда камида икки марта Оркестрга концерт дастурларини намойиш қилиш учун текин фойдаланишга бериш. бир йилда камида икки маротаба — Тошкент шаҳар ҳокимлиги 4. Оркестр фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан камида 10 дона реклама пешлавҳалари (реклама билбордлари) учун махсус жойлар ажратиш. 2022 йил давомида — Тошкент шаҳар ҳокимлиги 5. Оркестрнинг ижодий жамоаси учун мусиқа чолғу созлари, саҳна либослари, махсус анжом ва бошқа зарур воситалар харид қилиш. 2022 йил давомида Маданият вазирлиги ва Оркестрга ажратилган бюджет маблағлари, ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги 6. Овоз ва чироқ ускуналари, мебель, компьютер техникаси ва бошқа жиҳозларни харид қилиш. 2022-2023 йиллар Маданият вазирлиги ва Оркестрга ажратилган бюджет маблағлари, ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги II. Ўзбекистон давлат симфоник оркестри фаолиятини такомиллаштириш 7. Миллий ва жаҳон симфоник мусиқа санъати композиторлик ижодиётининг нодир асарлари асосида репертуар шакллантириб бориш. доимий — Маданият вазирлиги 8. Республиканинг барча ҳудудларида симфоник мусиқа санъатидан аҳолини баҳраманд этиш, ўсиб келаётган ёшлар орасида ушбу санъат турини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили энг камида бир маротаба Оркестрнинг концерт дастурини ташкил этиш. режа ишлаб чиқиш — ҳар йили 10 январга қадар, амалга ошириш — режа асосида Ижрочилар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 9. Ўзбек миллий симфоник мусиқа санъатининг ўзига хос дурдона асарларини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида Оркестрнинг халқаро кўрик-танлов, фестивалларда иштирокини таъминлаш ва чет элларда концерт дастурларини ташкил қилиш. режа ишлаб чиқиш — ҳар йили 10 январга қадар, амалга ошириш — режа асосида Маданият вазирлиги ва Оркестрга ажратилган бюджет маблағлари, ўз маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 10. Оркестрнинг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш. режа ишлаб чиқиш — 2021 йил 1 июнга қадар, амалга ошириш — режа асосида — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги III. Симфоник мусиқа санъати бўйича кадрларнинг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш 11. Оркестрнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил этиш. режа ишлаб чиқиш — ҳар йили 10 январга қадар, амалга ошириш — режа асосида Ижрочилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги Маданият вазирлиги 12. Оркестрнинг ижодий ходимларининг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. тизимни йўлга қўйиш — 2021 йил 1 августга қадар, амалга ошириш — ҳар йили Ижрочилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги Маданият вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 278-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатининг «Тошкент шаҳри» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзларидан кейин «Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасаси» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорида :
а) 3-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
б) 4-илова (Концерт ташкилотлари, мусиқа ва рақс жамоалари, шунингдек цирклардаги артист ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари)да:
I бобнинг 1-позициясидаги «артисти» сўзи «артисти**» сўзи билан алмаштирилсин.
Изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг рус тилидаги матнидаги 1-иловасининг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 12. Министерство культуры 179 139 21 39 79 28 16 Центральный аппарат 4 8 4 4 — — — Областные звенья 14 14 14 — — — — Районные звенья 19 — — — — 19 100 Подведомственные организации 142 117 3 35 79 9 6 » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 май,
278-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
DASTURI
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzurida Oʻzbekiston davlat simfonik orkestrini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4768-son qaroriga asosan xalqimizning maʼnaviy saviyasini oshirish, oʻsib kelayotgan avlodni musiqa sanʼati orqali tarbiyalash tizimini takomillashtirish hamda milliy, mumtoz va zamonaviy sanʼatni targʻib qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4768-son qarorining 10-bandiga muvofiq Toshkent shahar “Yoshlar ijod saroyi” qoshidagi Yoshlar simfonik orkestri negizida Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri tashkil etilganligi va amaldagi mehnatga haq toʻlash shartlari saqlanib qolgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tuzilmasiga oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Orkestrning asosiy vazifalari etib belgilansin:
jahon klassik musiqasi va xor ijrochiligi sohasidagi yutuqlarni Oʻzbekistonda va xorijda targʻib qilish;
aholining jahon klassik musiqasi va xor ijrochiligiga boʻlgan maʼnaviy ehtiyojini konsert faoliyati hamda musiqiy-maʼrifiy ishlar orqali qondirib borish;
oʻz repertuarini jahon va oʻzbek bastakorlari tomonidan yaratilgan musiqiy asarlarning eng sara namunalari bilan toʻldirish va ijro orqali boyitish;
jahon klassik musiqasi va xor ijrochiligi sohasi ijodkorlarining samarali ijod qilishlari uchun shart-sharoitlar yaratish hamda isteʼdodli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash;
davlat va hukumat darajasida oʻtkaziladigan tadbirlar, marosimlar va qabullarda ishtirok etish.
3. “Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri” davlat muassasasining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Orkestr Yoshlar simfonik orkestrining barcha huquq, majburiyat va shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;
Orkestrning direktori va badiiy rahbari Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
“Faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 9-moddasiga asosan Orkestr qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilgan holda, konsert-tomosha faoliyatini tegishli litsenziya olmasdan amalga oshirishi inobatga olinsin.
5. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri” davlat muassasasi faoliyatini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Orkestrning moddiy-texnik bazasini shakllantirish;
Orkestr faoliyatini takomillashtirish;
simfonik musiqa sanʼati boʻyicha kadrlar malakasini oshirish, ularning faoliyatini baholash va ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish.
6. Quyidagilar Orkestr faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;
belgilangan tartibda pullik xizmatlar koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar;
mol-mulklarni ijaraga berishdan olingan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlar, donor mamlakatlar va tashkilotlarning grantlari;
vaqtincha budjetdan tashqari boʻsh mablagʻlarini belgilangan tartibda tijorat banklariga depozitga joylashtirishdan olingan daromadlar;
metsenatlik koʻmagi;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi bilan birgalikda Orkestrni Yoshlar ijod saroyining Toshkent shahar, Yunusobod tumani, Mustaqillik shoh koʻchasi, 2-uy manzilida joylashgan binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirish choralarini koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Orkestr uchun bitta yengil va ikkita maxsus (bitta katta sigʻimdagi avtobus va bitta yuk tashishga moʻljallangan) avtotransport vositalarini xarid qilish uchun mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin hamda ularni saqlash uchun limit belgilash choralarini koʻrsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Orkestr tomonidan mamlakatimiz aholisini simfonik musiqa sanʼatidan bahramand etish, oʻsib kelayotgan yoshlar orasida ushbu sanʼat turini keng targʻib maqsadida respublikaning barcha hududlarida konsert dasturlari tashkil etilishini taʼminlasin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 278-son qaroriga 1-ILOVA
“Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri” davlat muassasasining
Badiiy kengash Direktor Badiiy rahbar — Bosh dirijyor Kadrlar boʻyicha inspektor Axborot kommunikatsiya texnologiyalari va matbuot xizmati boʻlimi 1 Bosh dirijyor assistenti Yuriskonsult Xor jamoasi rahbari Bosh hisobchi Ovoz rejissori 1 Ijodiy xodimlar (artistlar) 185 Maʼmur Libosxona mudiri Kutubxonachi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 278-son qaroriga 2-ILOVA
“Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri” davlat muassasasi faoliyatini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbir nomi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Oʻzbekiston davlat simfonik orkestrining moddiy-texnik bazasini shakllantirish 1. Yoshlar simfonik orkestriga tegishli boʻlgan va doimiy ravishda foydalanib kelingan barcha mol-mulklarni belgilangan tartibda topshirish-qabul qilish ishlarini amalga oshirish. 2021-yil may — Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi 2. Davlat simfonik orkestriga (keyingi oʻrinlarda — orkestr) Yoshlar ijod saroyining 1-zali, mashgʻulot xonalari, raqqosalar mashgʻulot xonasi hamda ovoz yozish studiyasidan tekin foydalanish huquqini berish. 2021-yil maydan boshlab — Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi, Madaniyat vazirligi 3. Toshkent shahridagi Oʻzbekiston xalqaro anjumanlar saroyini bir yilda kamida ikki marta Orkestrga konsert dasturlar�ni namoyish qilish uchun tekin foydalanishga berish. bir yilda kamida ikki marotaba — Toshkent shahar hokimligi 4. Orkestr faoliyatini targʻib qilish maqsadida Toshkent shahrining markaziy koʻchalaridan kamida 10 dona reklama peshlavhalari (reklama bilbordlari) uchun maxsus joylar ajratish. 2022-yil davomida — Toshkent shahar hokimligi 5. Orkestrning ijod�y jamoasi uchun musiqa cholgʻu sozlari, sahna liboslari, maxsus anjom va boshqa zarur vositalar xarid qilish. 2022-yil davomida Madaniyat vazirligi va Orkestrga ajratilgan budjet mablagʻlari, oʻz mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, metsenatlik koʻmagi Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi 6. Ovoz va chiroq uskunalari, mebel, kompyuter texnikasi va boshqa jihozlarni xarid qilish. 2022-2023-yillar Madaniyat vazirligi va Orkestrga ajratilgan budjet mablagʻlari, oʻz mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, metsenatlik koʻmagi Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi II. Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri faoliyatini takomillashtirish 7. Milliy va jahon simfonik musiqa sanʼati kompozitorlik ijodiyotining nodir asarlari asosida repertuar shakllantirib borish. doimiy — Madaniyat vazirligi 8. Respublikaning barcha hududlarida simfonik musiqa sanʼatidan aholini bahramand etish, oʻsib kelayotgan yoshlar orasida ushbu sanʼat turini keng targʻib qilish maqsadida har yili eng kamida bir marotaba Orkestrning konsert dasturini tashkil etish. reja ishlab chiqish — har yili 10-yanvarga qadar, amalga oshirish — reja asosida Ijrochilar mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 9. Oʻzbek milliy simfonik musiqa sanʼatining oʻziga xos durdona asarlarini dunyo miqyosida keng targʻib etish maqsadida Orkestrning xalqaro koʻrik-tanlov, festivallarda ishtirokini taʼminlash va chet ellarda konsert dasturlarini tashkil qilish. reja ishlab chiqish — har yili 10-yanvarga qadar, amalga oshirish — reja asosida Madaniyat vazirligi va Orkestrga ajratilgan budjet mablagʻlari, oʻz mablagʻlari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, metsenatlik koʻmagi Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 10. Orkestrning ijodiy yutuqlarini ommaviy axborot vositalarida keng yoritish va targʻib qilish. reja ishlab chiqish — 2021-yil 1-iyunga qadar, amalga oshirish — reja asosida — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi III. Simfonik musiqa sanʼati boʻyicha kadrlarning malakasini oshirish, ularning faoliyatini baholash va ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish 11. Orkestrning rahbar xodimlari va mutaxassislarining malakasini oshirishni tashkil etish. reja ishlab chiqish — har yili 10-yanvarga qadar, amalga oshirish — reja asosida Ijrochilar mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, metsenatlik koʻmagi Madaniyat vazirligi 12. Orkestrning ijodiy xodimlarining faoliyatini baholash hamda ragʻbatlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish. tizimni yoʻlga qoʻyish — 2021-yil 1-avgustga qadar, amalga oshirish — har yili Ijrochilar mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, metsenatlik koʻmagi Madaniyat vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-maydagi 278-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1995-yil 28-oktabrdagi 415-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 1995-yil 20-oktabrdagi PF-1280-son Farmoni tatbiq etiladigan Respublika teatr-konsert tashkilotlari, taʼlim va boshqa madaniy-maʼrifiy muassasalari roʻyxatining “Toshkent shahri” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri” davlat muassasasi” soʻzlari qoʻshilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash haqida” 2018-yil 19-iyundagi 458-son qarorida :
a) 3-ilovaga quyidagi mazmundagi izoh qoʻshilsin:
b) 4-ilova (Konsert tashkilotlari, musiqa va raqs jamoalari, shuningdek sirklardagi artist xodimlarining mehnatiga haq toʻlash boʻyicha bazaviy lavozim maoshlari miqdorlari)da:
I bobning 1-pozitsiyasidagi “artisti” soʻzi “artisti**” soʻzi bilan almashtirilsin.
Izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarda yengil xizmat avtomashinalaridan foydalanishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-maydagi 153-son qarorining rus tilidagi matnidagi 1-ilovasining 12-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 12. Ministerstvo kulturi 179 139 21 39 79 28 16 Sentralniy apparat 4 8 4 4 — — — Oblastnie zvenya 14 14 14 — — — — Rayonnie zvenya 19 — — — — 19 100 Podvedomstvennie organizatsii 142 117 3 35 79 9 6 ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 5-may,
278-son