UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 5-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 5 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 мая 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 May 2021 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг

буйруғи

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 5 майдаги 6-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси , 3 ва 4-бандлари , 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 42-банднинг биринчи хатбошиси , 178 ва 186-бандлари , 1-илованинг «Архив бўйича» бўлими VIII/12-позицияси , 1а-илованинг «Архив бўйича» бўлими IV/8-позицияси ва 1б-илованинг «Архив бўйича» бўлими VII/12-позицияларидаги «қонун» деган сўз «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин.

2. 9-бандда :

биринчи хатбошидаги «адлия вазирининг буйруғи билан вазирликнинг Ишлар бошқармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) директорининг буйруғи билан Агентлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ишлар бошқармаси» деган сўзлар «Агентлик масъул ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. 11-бандда :

иккинчи хатбошидан «туман (шаҳар) ҳокимликларида, туман (шаҳар) ҳокимликларидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимларининг (бундан буён матнда консуллик муассасалари деб юритилади) гербли гувоҳномалар билан, эҳтиёжига қараб, Тошкент шаҳри учун тайёрланган сериядаги гербли гувоҳномалар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали таъминланади.».

4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Агентликнинг ҳудудий бошқармасида гербли гувоҳномаларни ФҲДЁ органларига (Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳам), ФҲДЁ органларида эса ҚФЙларга тарқатиш дафтарлари юритилади. Қоғоз шаклидаги дафтарлар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси раҳбари ёки ўринбосари томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.».

5. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Гербли гувоҳномалар Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан тўғридан-тўғри ФҲДЁ органлари раҳбарларига, улар вақтинча бўлмаганида (хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик ва ҳ. к.) тегишли буйруқ билан уларнинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган ходимга Гербли гувоҳномаларни тарқатиш дафтарига (5-илова) юк хати талабномаси асосида уларнинг лавозими, фамилияси ёзилиб, имзо қўйдирган ҳолда топширилади ва бу ҳақда электрон ахборот тизимига маълумот киритилади. Юк хати талабнома билан берилган гербли гувоҳнома бланкалари сарф қилинганидан кейин ҳисобдан чиқарилади.».

6. 15-банддан «ҳокимликда ҳокимнинг масъул ўринбосари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. ФҲДЁ органлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан гербли гувоҳномаларни қабул қилиб олишда комиссия аъзолари иштирокида ҳар бир гувоҳнома ўрами алоҳида очилган ҳолда текшириб кўрилади. Гувоҳномаларнинг етишмаслиги ёки нуқсонлар борлиги (ҳимоя катакларининг ва босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар ёки тартиб рақамлари бўлган, нотўғри шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки ўрам ёрлиғига бошқача тарзда номувофиқ бўлган гувоҳномалар) аниқланган тақдирда, комиссия томонидан уч нусхада далолатнома тузилади ва шу куннинг ўзида Агентликка бу ҳақда хабар юборилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси ўрам ёрлиғининг ксеронусхаси билан Агентликнинг ҳудудий бошқармасида қолдирилади. Далолатноманинг иккинчи ва учинчи нусхалари нуқсонли гувоҳномалар чиққан ўрам ёрлиғи, нуқсони бор гувоҳномалар илова қилинган хат билан уч кун ичида Агентликка жўнатилади. Бунда далолатноманинг иккинчи нусхаси Агентликнинг Моддий-техника таъминоти бўлимида қолдирилади, учинчи нусхаси ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор гувоҳномалар билан «Давлат белгиси» ДИЧБга юборилади.».

8. 17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар ФҲДЁ органлари томонидан ва ФҲДЁ органларидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар ҚФЙлар томонидан шу куннинг ўзида уларнинг ҳисобга олиниши, сарфланиши ва сақланиши учун масъул шахс томонидан кирим қилинади.».

9. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. ФҲДЁ органида гербли гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши, сарфланиши ва сақланиши учун масъул шахс ўзгарган ҳолларда гербли гувоҳномаларни ва уларнинг ҳисобот ҳужжатларини қабул қилиш-топшириш ишлари Агентликнинг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг ўринбосари иштирокида амалга оширилади ва бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилган пайтдан бошлаб гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва сарфлаш масъулияти янги масъул ходим зиммасига юклатилади. Далолатноманинг бир нусхаси ФҲДЁ органида, иккинчи нусхаси Агентликнинг ҳудудий бошқармасида сақланади.».

10. 19-банднинг иккинчи хатбошисидан «, туман (шаҳар) ҳокимликлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

11. 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идоралари» деган сўзлар «нотариал идоралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«49. 16 ёшдан ошган тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома расмийлаштирилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

Агар бола 16 ва ундан катта ёшда бўлса ва унга нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра қайд этилади.».

13. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тўлдирилгач, ариза берувчи томонидан ўқиб чиқилиб имзоланади ва унга шу вақтнинг ўзида туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилади.

Бунда, белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун туғилганлик ҳақида хабарнома масъул ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига электрон ахборот тизими орқали юборилади.».

14. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«61. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.

Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда шу ҳудуддаги ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза (18-илова) билан бир пайтда:

ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисида бола топиб олинган вақтда тузилган далолатномаси;

тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотномаси (хулосаси) тақдим этилиши зарур.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар ушбу банднинг иккинчи хатбошисида санаб ўтилган органларнинг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.

Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш бола жойлашган тиббиёт муассасаси ёхуд бола жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи аризасига мувофиқ, боланинг онаси томонидан ташлаб кетилганидан 7 кун ўтмасдан амалга оширилади. Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш учун ариза билан бир пайтда:

туғруқ бўлиб ўтган ёки туғруқдан кейин она мурожаат қилган тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақида белгиланган шаклдаги ҳужжат;

бола жойлашган тиббиёт муассасаси томонидан берилган болани ташлаб кетиш тўғрисидаги далолатнома тақдим этилиши зарур.

Онаси томонидан ташлаб кетилган боланинг фамилияси, исми, ота исми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ота-она тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига юқорида кўрсатилган органларнинг кўрсатмасига биноан киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.

«Белгилар учун» устунига «Бола топилган» ёки «Ташлаб кетилган» деб ёзилади ва ота-онаси ҳақидаги маълумотлар кимнинг кўрсатмасига асосан ёзилганлиги кўрсатилади.».

15. 81-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ариза дафтарда қайд этилгандан сўнг ФҲДЁ органи никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш учун шу куннинг ўзида маълумотнома тақдим этади.».

16. 107-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.».

17. 111-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

18. 113-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Агар вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ органида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаган бўлса, вафот этган шахсга туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилиб, бу ҳақда ариза берган шахсга маълумотнома берилади, шундан сўнг вафот этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилади.».

19. 117-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«117. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгач ариза берувчига ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ҳамда дафн этиш жойига топшириш учун маълумотнома (43-илова) расмийлаштирилади ва мурожаат қилган шахсга тақдим этилади.

Бунда, белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун ўлим ҳақида хабарнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига электрон ахборот тизими орқали юборилади.».

20. 163 1 -банддаги «консуллик муассасасига» деган сўзлар «консуллик муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21. 166-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Далолатнома ёзувларидан нусхалар (кўчирмалар) ҳокимликлар, Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари, васийлик ва ҳомийлик органлари ва консуллик муассасаларининг сўровига кўра берилади (юборилади).».

22. 176-банддаги «Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг» деган сўзлар «консуллик муассасаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23. 178-банддан «ҳокимлик ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

24. 180-банддан , 1-илованинг «Иш режалар, топшириқлар ва уларнинг ижроси бўйича» бўлими Х/3-позициясидан ва 1а-илованинг «VI. Иш режалар, топшириқлар ва уларнинг ижроси бўйича» бўлими VI/3-позициясидан «ҳокимлик,» деган сўз чиқариб ташлансин.

25. 42а-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Вазир Р. ДАВЛЕТОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 5 май,

6-мҳ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/2547-4/0426)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining

buyrugʻi

Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-avgustdagi 514-son “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi tizimida samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2013-yil 31-dekabrdagi 400-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2547, 2013-yil 31-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 1-son, 10-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 5-maydagi 6-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandning ikkinchi xatboshisi , 3 va 4-bandlari , 6-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 42-bandning birinchi xatboshisi , 178 va 186-bandlari , 1-ilovaning “Arxiv boʻyicha” boʻlimi VIII/12-pozitsiyasi , 1a-ilovaning “Arxiv boʻyicha” boʻlimi IV/8-pozitsiyasi va 1b-ilovaning “Arxiv boʻyicha” boʻlimi VII/12-pozitsiyalaridagi “qonun” degan soʻz “qonunchilik” degan soʻz bilan almashtirilsin.

2. 9-bandda :

birinchi xatboshidagi “adliya vazirining buyrugʻi bilan vazirlikning Ishlar boshqarmasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) direktorining buyrugʻi bilan Agentlik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Ishlar boshqarmasi” degan soʻzlar “Agentlik masʼul xodimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.

3. 11-bandda :

ikkinchi xatboshidan “tuman (shahar) hokimliklarida, tuman (shahar) hokimliklaridan qabul qilingan gerbli guvohnomalar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi diplomatik vakolatxonalarining konsullik boʻlimlarining (bundan buyon matnda konsullik muassasalari deb yuritiladi) gerbli guvohnomalar bilan, ehtiyojiga qarab, Toshkent shahri uchun tayyorlangan seriyadagi gerbli guvohnomalar hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali taʼminlanadi.”.

4. 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Agentlikning hududiy boshqarmasida gerbli guvohnomalarni FHDY organlariga (Agentlikning Toshkent shahar hududiy boshqarmasida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga ham), FHDY organlarida esa QFYlarga tarqatish daftarlari yuritiladi. Qogʻoz shaklidagi daftarlar raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va Agentlikning hududiy boshqarmasi rahbari yoki oʻrinbosari tomonidan uning familiyasi, ismi, otasining ismi va sana koʻrsatilgan holda imzolanib, muhrlangan boʻlishi lozim.”.

5. 13-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Gerbli guvohnomalar Agentlikning hududiy boshqarmasidan toʻgʻridan toʻgʻri FHDY organlari rahbarlariga, ular vaqtincha boʻlmaganida (xizmat safari, mehnat taʼtili, kasallik va h. k.) tegishli buyruq bilan ularning vazifasini bajarish vaqtincha yuklatilgan xodimga Gerbli guvohnomalarni tarqatish daftariga (5-ilova) yuk xati talabnomasi asosida ularning lavozimi, familiyasi yozilib, imzo qoʻydirgan holda topshiriladi va bu haqda elektron axborot tizimiga maʼlumot kiritiladi. Yuk xati talabnoma bilan berilgan gerbli guvohnoma blankalari sarf qilinganidan keyin hisobdan chiqariladi.”.

6. 15-banddan “hokimlikda hokimning masʼul oʻrinbosari,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

7. 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. FHDY organlari tomonidan Agentlikning hududiy boshqarmasidan gerbli guvohnomalarni qabul qilib olishda komissiya aʼzolari ishtirokida har bir guvohnoma oʻrami alohida ochilgan holda tekshirib koʻriladi. Guvohnomalarning yetishmasligi yoki nuqsonlar borligi (himoya kataklarining va bosma matnning yoʻqligi yoki buzilganligi, tartib raqamlarining takroriyligi yoxud boshqa seriyalar yoki tartib raqamlari boʻlgan, notoʻgʻri shriftli, notoʻgʻri kesilgan va notoʻgʻri shaklli, seriya va tartib raqamlari yoʻq boʻlgan yoki oʻram yorligʻiga boshqacha tarzda nomuvofiq boʻlgan guvohnomalar) aniqlangan taqdirda, komissiya tomonidan uch nusxada dalolatnoma tuziladi va shu kunning oʻzida Agentlikka bu haqda xabar yuboriladi. Dalolatnomaning birinchi nusxasi oʻram yorligʻining kseronusxasi bilan Agentlikning hududiy boshqarmasida qoldiriladi. Dalolatnomaning ikkinchi va uchinchi nusxalari nuqsonli guvohnomalar chiqqan oʻram yorligʻi, nuqsoni bor guvohnomalar ilova qilingan xat bilan uch kun ichida Agentlikka joʻnatiladi. Bunda dalolatnomaning ikkinchi nusxasi Agentlikning Moddiy-texnika taʼminoti boʻlimida qoldiriladi, uchinchi nusxasi oʻram yorligʻi va nuqsoni bor guvohnomalar bilan “Davlat belgisi” DIChBga yuboriladi.”.

8. 17-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin: “Agentlikning hududiy boshqarmasidan qabul qilingan gerbli guvohnomalar FHDY organlari tomonidan va FHDY organlaridan qabul qilingan gerbli guvohnomalar QFYlar tomonidan shu kunning oʻzida ularning hisobga olinishi, sarflanishi va saqlanishi uchun masʼul shaxs tomonidan kirim qilinadi.”.

9. 18-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. FHDY organida gerbli guvohnomalarning hisobga olinishi, sarflanishi va saqlanishi uchun masʼul shaxs oʻzgargan hollarda gerbli guvohnomalarni va ularning hisobot hujjatlarini qabul qilish-topshirish ishlari Agentlikning hududiy boshqarmasi rahbarining oʻrinbosari ishtirokida amalga oshiriladi va bu haqda ikki nusxada dalolatnoma tuzilgan paytdan boshlab gerbli guvohnomalarni hisobga olish, saqlash va sarflash masʼuliyati yangi masʼul xodim zimmasiga yuklatiladi. Dalolatnomaning bir nusxasi FHDY organida, ikkinchi nusxasi Agentlikning hududiy boshqarmasida saqlanadi.”.

10. 19-bandning ikkinchi xatboshisidan “, tuman (shahar) hokimliklari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

11. 21-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat notarial idoralari” degan soʻzlar “notarial idoralar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“49. 16 yoshdan oshgan tibbiy muassasadan tashqarida va tibbiy yordamsiz tugʻilgan bolaga nisbatan tibbiyot muassasasi tomonidan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma rasmiylashtirilmagan shaxslarning tugʻilganligini qayd etish sudning hal qiluv qarori asosida amalga oshiriladi.

Agar bola 16 va undan katta yoshda boʻlsa va unga nisbatan tibbiyot muassasasi tomonidan rasmiylashtirilgan tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnoma mavjud boʻlsa, uning tugʻilishi ota-ona yoki ulardan biri va voyaga yetgan bolaning arizasiga koʻra qayd etiladi.”.

13. 52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi toʻldirilgach, ariza beruvchi tomonidan oʻqib chiqilib imzolanadi va unga shu vaqtning oʻzida tugʻilganlik haqida guvohnoma beriladi.

Bunda, belgilangan tartibda tegishli nafaqa tayinlanishi uchun tugʻilganlik haqida xabarnoma masʼul xodim tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimiga elektron axborot tizimi orqali yuboriladi.”.

14. 61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“61. Topib olingan (tashlab ketilgan) bolaning tugʻilganligini qayd etish ichki ishlar, vasiylik va homiylik organlari, bola joylashgan muassasa maʼmuriyati yoki tibbiyot muassasasining arizasiga binoan amalga oshiriladi. Bolani topib olgan shaxs bu haqda yigirma toʻrt soat mobaynida ushbu tumandagi ichki ishlar organiga yoki vasiylik va homiylik organiga xabar berishi kerak.

Ichki ishlar, vasiylik va homiylik organlari, bola joylashgan muassasa yoki tibbiyot muassasasi maʼmuriyati bola topilganidan keyin yetti ish kunidan kechikmagan muddatda shu hududdagi FHDY organlariga topib olingan (tashlab ketilgan) bolani qayd etish haqida murojaat etishlari shart.

Topib olingan (tashlab ketilgan) bola tugʻilganligini qayd etish haqidagi ariza (18-ilova) bilan bir paytda:

ichki ishlar organi yoki vasiylik va homiylik organining bolaning topib olingan vaqti, joyi va topib olingan paytdagi holati toʻgʻrisida bola topib olingan vaqtda tuzilgan dalolatnomasi;

tibbiy muassasaning topib olingan (tashlab ketilgan) bolaning yoshi, jinsi, vazni va boʻyi haqidagi maʼlumotnomasi (xulosasi) taqdim etilishi zarur.

Topib olingan (tashlab ketilgan) bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga ota-onasining familiyasi, ismi va millati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu bandning ikkinchi xatboshisida sanab oʻtilgan organlarning koʻrsatmalari asosida kiritiladi. Bunday holda bolaning va uning ota-onasi sifatida koʻrsatilgan shaxslarning familiyasi bir xilda yoziladi.

Onasi tomonidan tashlab ketilgan bolani qayd etish bola joylashgan tibbiyot muassasasi yoxud bola joylashgan joydagi vasiylik va homiylik organi arizasiga muvofiq, bolaning onasi tomonidan tashlab ketilganidan 7 kun oʻtmasdan amalga oshiriladi. Onasi tomonidan tashlab ketilgan bolani qayd etish uchun ariza bilan bir paytda:

tugʻruq boʻlib oʻtgan yoki tugʻruqdan keyin ona murojaat qilgan tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan tugʻilganlik haqida belgilangan shakldagi hujjat;

bola joylashgan tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan bolani tashlab ketish toʻgʻrisidagi dalolatnoma taqdim etilishi zarur.

Onasi tomonidan tashlab ketilgan bolaning familiyasi, ismi, ota ismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shuningdek ota-ona toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga yuqorida koʻrsatilgan organlarning koʻrsatmasiga binoan kiritiladi. Bunday holda bolaning va uning ota-onasi sifatida koʻrsatilgan shaxslarning familiyasi bir xilda yoziladi.

“Belgilar uchun” ustuniga “Bola topilgan” yoki “Tashlab ketilgan” deb yoziladi va ota-onasi haqidagi maʼlumotlar kimning koʻrsatmasiga asosan yozilganligi koʻrsatiladi.”.

15. 81-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ariza daftarda qayd etilgandan soʻng FHDY organi nikohlanuvchi shaxslarning yashash joyidagi mahalla fuqarolari yigʻinini xabardor qilish uchun shu kunning oʻzida maʼlumotnoma taqdim etadi.”.

16. 107-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“FHDY organi er-xotinni yarashtirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish uchun er-xotinning birga yashash joyidagi fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasini, agar ular birga yashamayotgan boʻlsa, har birining yashash joyidagi fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasini nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi ariza berilgan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay yozma ravishda xabardor qilishi kerak.”.

17. 111-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

18. 113-band quyidagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Agar voyaga yetmagan vafot etgan shaxsga nisbatan FHDY organida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilmagan boʻlsa, vafot etgan shaxsga tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilib, bu haqda ariza bergan shaxsga maʼlumotnoma beriladi, shundan soʻng vafot etgan shaxsga nisbatan belgilangan tartibda oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etiladi.”.

19. 117-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“117. Oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilgach ariza beruvchiga oʻlim haqida gerbli guvohnoma hamda dafn etish joyiga topshirish uchun maʼlumotnoma (43-ilova) rasmiylashtiriladi va murojaat qilgan shaxsga taqdim etiladi.

Bunda, belgilangan tartibda tegishli nafaqa tayinlanishi uchun oʻlim haqida xabarnoma Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimiga elektron axborot tizimi orqali yuboriladi.”.

20. 163 1 -banddagi “konsullik muassasasiga” degan soʻzlar “konsullik muassasalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

21. 166-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dalolatnoma yozuvlaridan nusxalar (koʻchirmalar) hokimliklar, Agentlik, sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlari, ish yurituvida mavjud boʻlgan ishlar munosabati bilan notariuslar, shuningdek FHDY organlari, vasiylik va homiylik organlari va konsullik muassasalarining soʻroviga koʻra beriladi (yuboriladi).”.

22. 176-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi konsullik muassasalarining” degan soʻzlar “konsullik muassasalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

23. 178-banddan “hokimlik va” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

24. 180-banddan , 1-ilovaning “Ish rejalar, topshiriqlar va ularning ijrosi boʻyicha” boʻlimi X/3-pozitsiyasidan va 1a-ilovaning “VI. Ish rejalar, topshiriqlar va ularning ijrosi boʻyicha” boʻlimi VI/3-pozitsiyasidan “hokimlik,” degan soʻz chiqarib tashlansin.

25. 42a-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Vazir R. DAVLETOV

Toshkent sh.,

2021-yil 5-may,

6-mh-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.05.2021-y., 10/21/2547-4/0426)

lex.uz