UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 6-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 6 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 мая 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 May 2021 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

РЎЙХАТИ

Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) асосан буюраман:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 1-6/21-90/8-сон тақдимномаси талаблари бажарилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги тақдимномаси бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ушбу ҳужжатларни давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги ва бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлиши;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган «ҳуқуқий бўшлиқлар» оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.

3. Мазкур буйруқ 2021 йил 10 августдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган авиаташувларнинг тарифини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 45, 1994 йил 4 апрель).

2. «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан 1998 йил 18 майда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл кесишуви жойларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 460, 1998 йил 31 июль).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 28 январда 106-В, 99-14-сон билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчиларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш учун банк депозиторлари миллий ахборот базаси маълумотларидан фойдаланиш тартиби (рўйхат рақами 614, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 6 июлдаги 15/2, 2001-62-сон «Солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчиларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш учун банк депозиторлари миллий ахборот базаси маълумотларидан фойдаланиш тартиби»га қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 614-1, 2001 йил 17 июль).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 16 декабрдаги 106-В-2, 2008-49-сон «Солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчиларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш учун банк депозиторлари миллий ахборот базаси маълумотларидан фойдаланиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 614-2, 2009 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 17-модда).

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 5 ноябрда 19530/03-1-сон билан тасдиқланган Чет элда таълим олган ёш мутахассислар меҳнат фаолиятининг мониторинги тўғрисида низом (рўйхат рақами 836, 1999 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 1999 й., 11-сон).

7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 июндаги 30/П-сон «Чет элда таълим олган ёш мутахассислар меҳнат фаолиятининг мониторинги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 836-1, 2009 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 357-модда).

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита томонидан 1999 йил 8 ноябрда 15/13793-сон билан тасдиқланган «Тошкент» аэропортида дипломатик почта (юк)ни қабул қилиб олиш (жўнатиш) тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 838, 1999 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 1999 й., 11-сон).

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат ер ресурслари қўмитаси томонидан 2000 йил 21 апрелда 29-сон билан тасдиқланган Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 926, 2000 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон).

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси томонидан 2000 йил 3 июнда тасдиқланган Тижорат банклари фаолиятида вужудга келадиган ҳужжатларини сақлаш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатма (рўйхат рақами 951, 2000 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 14-сон).

11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 31 мартдаги 10/6-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 951-1, 2007 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 205-модда).

12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/5-сон «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 951-2, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 488-модда).

13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 14 августдаги 27/2-сон «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 951-3, 2010 йил 8 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 311-модда).

14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/2-сон «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 951-4, 2011 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 175-модда).

15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/13-сон «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 951-5, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 421-модда).

16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 21 октябрдаги 28/3-сон «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 951-6, 2017 йил 1 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 10/17/951-6/0200-сон).

17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 8 ноябрдаги 27/3-сон «Тижорат банкларида грантларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида низом тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1300, 2004 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 36-модда).

18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўздавнефтгазинспекция, «Ўзбекнефтегаз» МХК ва Товар хом ашё биржасининг 2004 йил 29 мартдаги 21, 01/24-12, 48, 03-181, 01/АА-214-А, 42-01/137-сон «Биржа савдоларида автомобиль бензинини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1346, 2004 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 209-модда).

19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўздавнефтгазинспекция, «Ўзбекнефтегаз» МХК ва Товар хом ашё биржасининг 2004 йил 29 мартдаги 22, 01/24-13, 49, 03-182, 01/АА-214-Д, 42-01/138-сон «Биржа савдоларида дизель ёнилғисини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1347, 2004 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 210-модда).

20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 16 апрелдаги 64, 2004-15, 01-02/19-22-сон «Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1366, 2004 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 253-модда).

21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 18 июлдаги 66, 2006-30 ва 01-02/8-9-сон «Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1366-1, 2006 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 339-модда).

22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 октябрдаги 90, 2010-45, 01-02/19-19-сон «Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1366-2, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 393-модда).

23. Электр энергияда назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғининг 2004 йил 21 майдаги 207-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда).

24. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғининг 2005 йил 7 февралдаги 45-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-1, 2005 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 78-модда).

25. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 17 январдаги 1-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-2, 2012 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 53-модда).

26. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 5 январдаги 1-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-3, 2017 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 4-сон, 59-модда)

27. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 22 декабрдаги 8-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларининг 34-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи ( рўйхат рақами 1383-4, 2018 йил 8 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 10/18/1383-4/0526-сон)

28. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўздавэнергоназорат) бошлиғининг 2004 йил 2 августдаги 271-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда).

29. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўздавэнергоназорат) бошлиғининг 2012 йил 28 февралдаги 3-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига 10-иловага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1400-1, 2012 йил 21 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 138-модда).

30. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 13-сон «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига 10-илованинг 153-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1400-2, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 73-модда).

31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 13 декабрдаги 119, 2004-63, 01/06-20-сон «Инвесторларга «ноль» харид қиймати бўйича берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1436, 2004 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 527-модда).

32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 11, 2015-5, 01/10-26/04-сон «Инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1436-1, 2015 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 103-модда).

33. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 7 ноябрдаги 102, 271-В, 6-сон «Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларининг бир қисмини аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1522, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 357-модда).

34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 132, 271-V-1, 110-сон «Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларининг бир қисмини аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги»ги қарори (рўйхат рақами 1522-1, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1522-1/0086-сон).

35. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғининг 2005 йил 26 декабрдаги 232-сон «Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1546, 2006 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 57-модда).

36. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 20 апрелдаги 5-сон «Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1546-1, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 219-модда).

37. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 13 сентябрдаги 8-сон «Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1546-2, 2013 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 522-модда).

38. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 10 январдаги 1-сон «Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1546-3, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/1546-3/0661).

39. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 19 июлдаги 113, 116-сон «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1614, 2006 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 337-модда).

40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2007 йил 2 февралдаги 30, М-22-сон «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1614-1, 2007 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 80-модда).

41. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2010 йил 3 августдаги 148, 150-ҚҚ-сон «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1614-2, 2010 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 283-модда).

42. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2011 йил 2 июндаги 8, 30-ҚҚ-сон «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1614-3, 2011 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 244-модда).

43. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 1 июлдаги 7, 48-қ/қ-сон «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг 8-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1614-4, 2013 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 366-модда).

44. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 19 сентябрдаги 82, 281-В-сон «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1627, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 404-модда).

45. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 31 июлдаги 78, 20/4-сон «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1627-1, 2009 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 379-модда).

Вазир Р. ДАВЛЕТОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 6 май,

11-мх-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3298/0429-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

ROʻYXATI

Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar meʼyoriy hujjatlarining qonuniyligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalariga (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) asosan buyuraman:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi “Davlat tili haqida”gi Qonunining 8-moddasiga asosan davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining hujjatlari davlat tilida qabul qilinishi va eʼlon etilishi kerakligi;

Oʻzbekiston Respublikasi “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonunining 46-moddasiga muvofiq ilgari qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga yangi normativ-huquqiy hujjat qabul qilinganligi munosabati bilan zarur oʻzgartishlar va (yoki) qoʻshimchalar kiritiladi hamda ilgari qabul qilingan barcha normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning qismlari, agar ular yangi huquqiy normalarga zid boʻlsa yoxud yangi normativ-huquqiy hujjat bilan toʻlaligicha qamrab olingan yoki amalda oʻz huquqiy ahamiyatini yoʻqotgan boʻlsa, lekin rasman oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilmagan boʻlsa, oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining 2021-yil 5-fevraldagi 1-6/21-90/8-son taqdimnomasi talablari bajarilmaganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandiga asosan vazirlik va idoralar tomonidan Adliya vazirligining davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan normativ hujjatlarni qonunchilikka muvofiq holga keltirish haqidagi taqdimnomasi bajarilmagan taqdirda Adliya vazirligi ushbu hujjatlarni davlat reyestridan chiqarishga haqli ekanligi va bu meʼyoriy hujjatni yuridik kuchga ega emas deb hisoblash uchun asos boʻlishi;

Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalarining (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) 111-bandiga asosan qonun hujjatlariga muvofiqlashtirilmagan idoraviy normativ-huquqiy hujjatning Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilishi natijasida yuzaga keladigan “huquqiy boʻshliqlar” oqibatlari uchun ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni qabul qilgan vazirlik va idoralar rahbarlari javobgar boʻlishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan ilovaga muvofiq chiqarilsin.

3. Mazkur buyruq 2021-yil 10-avgustdan kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 6-maydagi 11-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilayotgan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari tomonidan tasdiqlangan “Oʻzbekiston havo yoʻllari” Milliy aviakompaniyasi tomonidan amalga oshiriladigan aviatashuvlarning tarifini ishlab chiqish, tasdiqlash va qoʻllash boʻyicha yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 45, 1994-yil 4-aprel).

2. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” Davlat aksiyadorlik temir yoʻl kompaniyasi tomonidan 1998-yil 18-mayda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl kesishuvi joylaridan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 460, 1998-yil 31-iyul).

3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan 1999-yil 28-yanvarda 106-V, 99-14-son bilan tasdiqlangan Soliq solish maqsadida soliq toʻlovchilarning avtomatlashtirilgan hisobini yuritish uchun bank depozitorlari milliy axborot bazasi maʼlumotlaridan foydalanish tartibi (roʻyxat raqami 614, 1999-yil 30-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 1999-y., 1-son).

4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va Davlat soliq qoʻmitasining 2001-yil 6-iyuldagi 15/2, 2001-62-son “Soliqqa tortish maqsadida soliq toʻlovchilarning avtomatlashtirilgan hisobini yuritish uchun bank depozitorlari milliy axborot bazasi maʼlumotlaridan foydalanish tartibi”ga qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 614-1, 2001-yil 17-iyul).

5. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Davlat soliq qoʻmitasining 2008-yil 16-dekabrdagi 106-V-2, 2008-49-son “Soliq solish maqsadida soliq toʻlovchilarning avtomatlashtirilgan hisobini yuritish uchun bank depozitorlari milliy axborot bazasi maʼlumotlaridan foydalanish tartibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 614-2, 2009-yil 16-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 3-son, 17-modda).

6. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi tomonidan 1999-yil 5-noyabrda 19530/03-1-son bilan tasdiqlangan Chet elda taʼlim olgan yosh mutaxassislar mehnat faoliyatining monitoringi toʻgʻrisida nizom (roʻyxat raqami 836, 1999-yil 10-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarning meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi 1999-y., 11-son).

7. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 16-iyundagi 30/P-son “Chet elda taʼlim olgan yosh mutaxassislar mehnat faoliyatining monitoringi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 836-1, 2009-yil 30-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 30-31-son, 357-modda).

8. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, “Oʻzbekiston havo yoʻllari” Milliy aviakompaniyasi, Milliy xavfsizlik xizmati, Davlat bojxona qoʻmitasi va Davlat chegaralarini himoya qiluvchi qoʻmita tomonidan 1999-yil 8-noyabrda 15/13793-son bilan tasdiqlangan “Toshkent” aeroportida diplomatik pochta (yuk)ni qabul qilib olish (joʻnatish) tartibi toʻgʻrisida nizom (roʻyxat raqami 838, 1999-yil 18-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarning meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi 1999-y., 11-son).

9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat yer resurslari qoʻmitasi tomonidan 2000-yil 21-aprelda 29-son bilan tasdiqlangan Hosildan qolgan qishloq xoʻjalik yerlarini konservatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida nizom (roʻyxat raqami 926, 2000-yil 22-may) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 10-son).

10. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Bosh arxiv boshqarmasi tomonidan 2000-yil 3-iyunda tasdiqlangan Tijorat banklari faoliyatida vujudga keladigan hujjatlarini saqlash muddatlari roʻyxatini qoʻllash boʻyicha koʻrsatma (roʻyxat raqami 951, 2000-yil 26-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 14-son).

11. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2007-yil 31-martdagi 10/6-son “Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklari faoliyatida yuzaga keladigan hujjatlarning saqlanish muddatlari roʻyxatiga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 951-1, 2007-yil 8-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 19-20-son, 205-modda).

12. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2009-yil 17-oktabrdagi 29/5-son “Tijorat banklari faoliyatida yuzaga keladigan hujjatlarning saqlanish muddatlari roʻyxatini qoʻllash boʻyicha koʻrsatmaga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 951-2, 2009-yil 3-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 45-son, 488-modda).

13. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2010-yil 14-avgustdagi 27/2-son “Tijorat banklari faoliyatida yuzaga keladigan hujjatlarning saqlanish muddatlari roʻyxatini qoʻllash boʻyicha koʻrsatmaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 951-3, 2010-yil 8-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 35-36-son, 311-modda).

14. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2011-yil 9-apreldagi 10/2-son “Tijorat banklari faoliyatida yuzaga keladigan hujjatlarning saqlanish muddatlari roʻyxatini qoʻllash boʻyicha koʻrsatmaga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 951-4, 2011-yil 27-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 17-son, 175-modda).

15. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2015-yil 22-iyuldagi 19/13-son “Tijorat banklari faoliyatida yuzaga keladigan hujjatlarning saqlanish muddatlari roʻyxatini qoʻllash boʻyicha koʻrsatmaga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 951-5, 2015-yil 5-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 31-son, 421-modda).

16. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2017-yil 21-oktabrdagi 28/3-son “Tijorat banklari faoliyatida yuzaga keladigan hujjatlarning saqlanish muddatlari roʻyxatini qoʻllash boʻyicha koʻrsatmaga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 951-6, 2017-yil 1-noyabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 02.11.2017-y., 10/17/951-6/0200-son).

17. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2003-yil 8-noyabrdagi 27/3-son “Tijorat banklarida grantlarning buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida nizom tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1300, 2004-yil 21-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 3-son, 36-modda).

18. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Davlat mulkini boshqarish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Oʻzdavneftgazinspeksiya, “Oʻzbekneftegaz” MXK va Tovar xomashyo birjasining 2004-yil 29-martdagi 21, 01/24-12, 48, 03-181, 01/AA-214-A, 42-01/137-son “Birja savdolarida avtomobil benzinini sotish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1346, 2004-yil 6-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 18-son, 209-modda).

19. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Davlat mulkini boshqarish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Oʻzdavneftgazinspeksiya, “Oʻzbekneftegaz” MXK va Tovar xomashyo birjasining 2004-yil 29-martdagi 22, 01/24-13, 49, 03-182, 01/AA-214-D, 42-01/138-son “Birja savdolarida dizel yonilgʻisini sotish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1347, 2004-yil 6-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 18-son, 210-modda).

20. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2004-yil 16-apreldagi 64, 2004-15, 01-02/19-22-son “Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan jalb qilinadigan va kafolatlanadigan qarz mablagʻlari hisobiga xalqaro moliya institutlari va chet el hukumatlari moliya tashkilotlari ishtirokidagi investitsiya loyihalari doirasida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan va sotib olinadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar)ga soliq solish toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1366, 2004-yil 24-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 21-son, 253-modda).

21. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2006-yil 18-iyuldagi 66, 2006-30 va 01-02/8-9-son “Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan jalb qilinadigan va kafolatlanadigan qarz mablagʻlari hisobiga xalqaro moliya institutlari va chet el hukumatlari moliya tashkilotlari ishtirokidagi investitsiya loyihalari doirasida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan va sotib olinadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar)ga soliq solish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1366-1, 2006-yil 18-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 33-son, 339-modda).

22. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2010-yil 26-oktabrdagi 90, 2010-45, 01-02/19-19-son “Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan jalb qilinadigan va kafolatlanadigan qarz mablagʻlari hisobiga xalqaro moliya institutlari va chet el hukumatlari moliya tashkilotlari ishtirokidagi investitsiya loyihalari doirasida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan va sotib olinadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar)ga soliq solish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1366-2, 2010-yil 6-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 44-45-son, 393-modda).

23. Elektr energiyada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi “Oʻzdavenergonazorat” boshligʻining 2004-yil 21-maydagi 207-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1383, 2004-yil 9-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 27-son, 317-modda).

24. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi “Oʻzdavenergonazorat” boshligʻining 2005-yil 7-fevraldagi 45-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1383-1, 2005-yil 10-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 10-11-son, 78-modda).

25. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2012-yil 17-yanvardagi 1-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalariga oʻzgartirishlar kiritishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1383-2, 2012-yil 31-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 5-son, 53-modda).

26. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2017-yil 5-yanvardagi 1-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1383-3, 2017-yil 25-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 4-son, 59-modda)

27. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2017-yil 22-dekabrdagi 8-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalarining 34-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi ( roʻyxat raqami 1383-4, 2018-yil 8-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.01.2018-y., 10/18/1383-4/0526-son)

28. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi (Oʻzdavenergonazorat) boshligʻining 2004-yil 2-avgustdagi 271-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1400, 2004-yil 20-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 33-son, 379-modda).

29. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi (Oʻzdavenergonazorat) boshligʻining 2012-yil 28-fevraldagi 3-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalariga 10-ilovaga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1400-1, 2012-yil 21-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 12-son, 138-modda).

30. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2012-yil 30-dekabrdagi 13-son “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalariga 10-ilovaning 153-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1400-2, 2013-yil 5-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 6-son, 73-modda).

31. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat mulkini boshqarish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash davlat qoʻmitasining 2004-yil 13-dekabrdagi 119, 2004-63, 01/06-20-son “Investorlarga “nol” xarid qiymati boʻyicha berilgan past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan, iqtisodiy nochor davlat korxonalarining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha oldingi yillardagi toʻlanishiga ishonch boʻlmagan qarzlari, shu jumladan, ular boʻyicha hisoblangan penya va jarimalar summalarini aniqlash va hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1436, 2004-yil 25-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 52-son, 527-modda).

32. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat mulkini boshqarish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash davlat qoʻmitasining 2015-yil 16-fevraldagi 11, 2015-5, 01/10-26/04-son “Investorlarga bepul berilgan past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan, iqtisodiy nochor davlat korxonalarining budjetga va budjetdan tashqari fondlarga toʻlovlar boʻyicha oldingi yillardagi toʻlanishiga ishonch boʻlmagan qarzlari, shu jumladan ular boʻyicha hisoblangan penya va jarimalar summalarini aniqlash va hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1436-1, 2015-yil 4-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 9-son, 103-modda).

33. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Markaziy banki boshqaruvi va Sogʻliqni saqlash vazirligining 2005-yil 7-noyabrdagi 102, 271-V, 6-son “Un ishlab chiqaruvchi korxonalarning boyitilgan unni sotishdan tushgan mablagʻlarining bir qismini akkumulatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1522, 2005-yil 19-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 47-48-son, 357-modda).

34. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Markaziy banki boshqaruvi va Sogʻliqni saqlash vazirligining 2017-yil 20-sentabrdagi 132, 271-V-1, 110-son “Un ishlab chiqaruvchi korxonalarning boyitilgan unni sotishdan tushgan mablagʻlarining bir qismini akkumulatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida nizomga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi”gi qarori (roʻyxat raqami 1522-1, 2017-yil 10-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.10.2017-y., 10/17/1522-1/0086-son).

35. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi “Oʻzdavenergonazorat” boshligʻining 2005-yil 26-dekabrdagi 232-son “Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1546, 2006-yil 18-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 8-son, 57-modda).

36. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2011-yil 20-apreldagi 5-son “Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyruqqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1546-1, 2011-yil 25-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 20-21-son, 219-modda).

37. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2013-yil 13-sentabrdagi 8-son “Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash qoidalariga oʻzgartirish kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1546-2, 2013-yil 27-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 39-son, 522-modda).

38. Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻining 2018-yil 10-yanvardagi 1-son “Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1546-3, 2018-yil 6-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 07.02.2018-y., 10/18/1546-3/0661).

39. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2006-yil 19-iyuldagi 113, 116-son “Elektr uskunalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1614, 2006-yil 18-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 33-son, 337-modda).

40. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2007-yil 2-fevraldagi 30, M-22-son “Elektr uskunalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1614-1, 2007-yil 22-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 7-8-son, 80-modda).

41. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2010-yil 3-avgustdagi 148, 150-QQ-son “Elektr uskunalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarining 11-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1614-2, 2010-yil 17-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 33-son, 283-modda).

42. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2011-yil 2-iyundagi 8, 30-QQ-son “Elektr uskunalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1614-3, 2011-yil 9-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 22-23-son, 244-modda).

43. Oʻzbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2013-yil 1-iyuldagi 7, 48-q/q-son “Elektr uskunalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarining 8-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1614-4, 2013-yil 11-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 28-son, 366-modda).

44. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Markaziy banki boshqaruvining 2006-yil 19-sentabrdagi 82, 281-V-son “Davlat ehtiyojlari uchun xarid qilinadigan qishloq xoʻjalik mahsulotlarining hisob-kitob jamgʻarmasi tomonidan ajratilgan mablagʻlarni qaytarish uchun gʻalla va un sotishdan tushayotgan mablagʻlarni akkumulatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1627, 2006-yil 5-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 40-son, 404-modda).

45. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Markaziy banki boshqaruvining 2009-yil 31-iyuldagi 78, 20/4-son “Davlat ehtiyojlari uchun xarid qilinadigan qishloq xoʻjalik mahsulotlarining hisob-kitob jamgʻarmasi tomonidan ajratilgan mablagʻlarni qaytarish uchun gʻalla va un sotishdan tushayotgan mablagʻlarni akkumulatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1627-1, 2009-yil 19-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 34-son, 379-modda).

Vazir R. DAVLETOV

Toshkent sh.,

2021-yil 6-may,

11-mx-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.05.2021-y., 10/21/3298/0429-son)

lex.uz