📅 2021-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 6 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини (кейинги ўринларда СЯЭР деб аталади) шакллантириш, юритиш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. СЯЭР Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган (шу жумладан сайлов куни), доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилига эга бўлган, муомалага лаёқатли, оғир ва ўта оғир жиноятлари учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланмаётган фуқаролари (кейинги ўринларда сайловчи фуқаролар деб аталади) киритиладиган давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми (давлат тилида, лотин ёзувида), туғилган санаси (йййй.оо.кк), доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш жойи манзили ва унинг кадастр рақами Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотлар ҳисобланади».
2. 4-бандда :
а) тўртинчи хатбошидаги «рўйхатларга» сўзи «СЯЭРга» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«СЯЭРдаги маълумотларни сайлов участкалари чегаралари доирасида автоматик равишда тақсимлаш».
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси СЖБАТ ва унинг таркибига кирувчи СЯЭР эгаси ҳамда СЖБАТ ва СЯЭРни янада такомиллаштириш бўйича буюртмачи ҳисобланади».
4. 7-банднинг иккинчи хатбошисидан «яратиш» сўзи чиқариб ташлансин.
5. 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «бир йилда» сўзлари «ҳар олти ойда» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 9-бандда :
а) «а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар тўғрисида»;
б) «б» кичик бандга «Адлия вазирлиги» сўзларидан кейин «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари қўшилсин;
в) «в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
вазирлик тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан икки ой аввал;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган, ҳарбий қисм ҳудудидаги казармалар, ётоқхоналар ва хизмат турар жойларида яшаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари тўғрисида — сайлов бошланишидан тўрт ой аввал;
ойлик ҳарбий йиғин ўтаётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари тўғрисида — сайлов ўтказиладиган ойнинг иккинчи ўн кунлигига қадар»;
г) «д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
яшаш давлатини (Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарини) кўрсатган ҳолда доимий ёки вақтинчалик консуллик ҳисобида турган фуқаролар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига киритилган ўша давлат ҳудудида турган фуқаролар тўғрисида;
д) қуйидаги мазмундаги «е» ва «ж» кичик бандлар қўшилсин:
«е) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — фуқароларнинг кўчмас мулк объектлари кадастр рақамлари, улар жойлашган манзили ва геолокация (геокод) тўғрисида;
ж) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
вазирлик (ташкилот) тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан уч ой аввал;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва ҳарбий қисмлардаги фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан тўрт ой аввал».
7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ваколатли органлар ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ ДПМга маълумотларни электрон шаклда жисмоний шахснинг идентификация рақамини (агар мавжуд бўлса), паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами, туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси, миллати, фамилияси, исми ва отасининг исмини (давлат тилида, лотин ёзувида) кўрсатган ҳолда, фуқароларнинг яшаш жойи манзили (давлатлар, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, туманлари, аҳоли пунктлари ва кўчалари, кадастр рақамлари, улар жойлашган манзили ва геолокация (геокод) тўғрисидаги маълумотларни эса ДПМ ва Оператор билан ўзаро келишилган техник йўриқномадаги маълумотномалар (кейинги ўринларда маълумотномалар деб аталади) асосида юборадилар».
8. 11-банднинг иккинчи хатбошисига «маълумотларни олиш» сўзларидан кейин «ва шакллантириш» сўзлари қўшилсин.
9. 12 ва 13 бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. СЯЭРни янгилаш ДПМ томонидан Операторга ҳарбий хизматчилардан ташқари, сайловчи фуқаролар тўғрисидаги рўйхатни электрон шаклда узатиш йўли билан қуйидагиларни кўрсатган ҳолда амалга оширилади:
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картасининг серияси ва рақами;
давлат тили лотин ёзувида фамилияси, исми ва отасининг исми;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси ва миллати;
маълумотномалар асосида жойлашув (яшаш) жойи манзиллари.
«13. СЖБАТ «Ўзбектелеком» АКнинг маълумотларни қайта ишлаш марказида белгиланган тартибда жойлашади».
10. 14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Электрон ҳукумат» тизимидан фойдаланувчиларни Идентификациялашнинг ягона» сўзлари «авторизация» сўзи билан алмаштирилсин.
11. 15-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилган сайлов участкаларининг дислокациялари асосида сайлов участкаларига тегишли ҳудуд чегаралари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан сайлов округлари ва участкаларининг геолокацияли электрон харитаси тузилади».
12. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Сайловчи фуқаролар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ҳамманинг танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Сайловчи фуқаро ўзи бириктирилган сайлов участкаси, манзили ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ёки паспорт ёхуд идентификация ID-картаси серияси ва рақамини киритиш йўли билан МСК расмий веб-сайти орқали сайлов участкасининг жойлашуви (дислокацияси)га оид ахборот билан танишиш имкониятига эга.
Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини сайловга ўттиз етти кун қолганидан бошлаб, сайловга беш кун қолгунига қадар уйма-уй юриб аниқлик киритади. Ўрганиш давомида сайловчининг шахсига ёки яшаш жойига оид маълумотлар ўзгарганлиги аниқланган тақдирда, СЯЭРга тегишли ўзгартириш киритади».
13. 18-бандга «МСКнинг расмий веб-сайтида» сўзларидан кейин «ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали» сўзлари қўшилсин.
14. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш
».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 май,
286-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Saylov kodeksiga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Saylov jarayoniga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 4-oktabrdagi PQ-3961-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-avgustdagi 630-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov, Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-maydagi 286-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Saylov kodeksi, “Axborotlashtirish toʻgʻrisida”, “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi qonunlariga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Saylov jarayoniga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 4-oktabrdagi PQ-3961-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda SYAER deb ataladi) shakllantirish, yuritish, yangilash va undan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. SYAER Oʻzbekiston Respublikasining 18 yoshga toʻlgan (shu jumladan saylov kuni), doimiy yoki vaqtincha yashash joyi manziliga ega boʻlgan, muomalaga layoqatli, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlari uchun sud hukmi bilan ozodlikdan mahrum etish joylarida saqlanmayotgan fuqarolari (keyingi oʻrinlarda saylovchi fuqarolar deb ataladi) kiritiladigan davlat axborot resursi hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti (agar saylovchi fuqaro chet davlatda boʻlsa, xorijga chiqish pasporti yoki diplomatik pasporti) yoki identifikatsiya ID-kartasi seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi (davlat tilida, lotin yozuvida), tugʻilgan sanasi (yyyy.oo.kk), doimiy yoki vaqtincha istiqomat qilayotgan fuqarolarning yashash joyi manzili va uning kadastr raqami Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi tomonidan taqdim etiladigan saylovchi fuqarolar toʻgʻrisidagi axborotlar hisoblanadi”.
2. 4-bandda :
a) toʻrtinchi xatboshidagi “roʻyxatlarga” soʻzi “SYAERga” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi qoʻshilsin:
“SYAERdagi maʼlumotlarni saylov uchastkalari chegaralari doirasida avtomatik ravishda taqsimlash”.
3. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasi SJBAT va uning tarkibiga kiruvchi SYAER egasi hamda SJBAT va SYAERni yanada takomillashtirish boʻyicha buyurtmachi hisoblanadi”.
4. 7-bandning ikkinchi xatboshisidan “yaratish” soʻzi chiqarib tashlansin.
5. 8-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “bir yilda” soʻzlari “har olti oyda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. 9-bandda :
a) “a” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlar sodir etganligi uchun sudning hukmi bilan ozodlikdan mahrum etish joylarida saqlanayotgan shaxslar toʻgʻrisida”;
b) “b” kichik bandga “Adliya vazirligi” soʻzlaridan keyin “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” soʻzlari qoʻshilsin;
v) “v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi:
vazirlik tizimidagi oliy harbiy taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan fuqarolar toʻgʻrisida — saylov boshlanishidan ikki oy avval;
muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan, harbiy qism hududidagi kazarmalar, yotoqxonalar va xizmat turar joylarida yashayotgan harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolari toʻgʻrisida — saylov boshlanishidan toʻrt oy avval;
oylik harbiy yigʻin oʻtayotgan safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilari toʻgʻrisida — saylov oʻtkaziladigan oyning ikkinchi oʻn kunligiga qadar”;
g) “d” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“d) Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi:
yashash davlatini (Oʻzbekiston Respublikasining chet davlatlardagi diplomatik va boshqa vakolatxonalarini) koʻrsatgan holda doimiy yoki vaqtinchalik konsullik hisobida turgan fuqarolar toʻgʻrisida;
Oʻzbekiston Respublikasining chet davlatlardagi diplomatik va boshqa vakolatxonalari huzurida tuzilgan uchastka saylov komissiyalari tomonidan saylovchilar roʻyxatiga kiritilgan oʻsha davlat hududida turgan fuqarolar toʻgʻrisida;
d) quyidagi mazmundagi “e” va “j” kichik bandlar qoʻshilsin:
“e) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi — fuqarolarning koʻchmas mulk obyektlari kadastr raqamlari, ular joylashgan manzili va geolokatsiya (geokod) toʻgʻrisida;
j) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi:
vazirlik (tashkilot) tizimidagi oliy harbiy taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan fuqarolar toʻgʻrisida — saylov boshlanishidan uch oy avval;
muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan va harbiy qismlardagi fuqarolar toʻgʻrisida — saylov boshlanishidan toʻrt oy avval”.
7. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Vakolatli organlar ushbu Nizomning 9-bandiga muvofiq DPMga maʼlumotlarni elektron shaklda jismoniy shaxsning identifikatsiya raqamini (agar mavjud boʻlsa), pasporti (agar saylovchi fuqaro chet davlatda boʻlsa, xorijga chiqish pasporti yoki diplomatik pasporti) yoki identifikatsiya ID-kartasi seriyasi va raqami, tugʻilgan sanasi (yyyy.oo.kk), jinsi, millati, familiyasi, ismi va otasining ismini (davlat tilida, lotin yozuvida) koʻrsatgan holda, fuqarolarning yashash joyi manzili (davlatlar, Oʻzbekiston Respublikasi viloyatlari, tumanlari, aholi punktlari va koʻchalari, kadastr raqamlari, ular joylashgan manzili va geolokatsiya (geokod) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni esa DPM va Operator bilan oʻzaro kelishilgan texnik yoʻriqnomadagi maʼlumotnomalar (keyingi oʻrinlarda maʼlumotnomalar deb ataladi) asosida yuboradilar”.
8. 11-bandning ikkinchi xatboshisiga “maʼlumotlarni olish” soʻzlaridan keyin “va shakllantirish” soʻzlari qoʻshilsin.
9. 12 va 13 bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. SYAERni yangilash DPM tomonidan Operatorga harbiy xizmatchilardan tashqari, saylovchi fuqarolar toʻgʻrisidagi roʻyxatni elektron shaklda uzatish yoʻli bilan quyidagilarni koʻrsatgan holda amalga oshiriladi:
jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi pasporti (agar saylovchi fuqaro chet davlatda boʻlsa, xorijga chiqish pasporti yoki diplomatik pasporti) yoki identifikatsiya ID-kartasining seriyasi va raqami;
davlat tili lotin yozuvida familiyasi, ismi va otasining ismi;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining tugʻilgan sanasi (yyyy.oo.kk), jinsi va millati;
maʼlumotnomalar asosida joylashuv (yashash) joyi manzillari.
“13. SJBAT “Oʻzbektelekom” AKning maʼlumotlarni qayta ishlash markazida belgilangan tartibda joylashadi”.
10. 14-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Elektron hukumat” tizimidan foydalanuvchilarni Identifikatsiyalashning yagona” soʻzlari “avtorizatsiya” soʻzi bilan almashtirilsin.
11. 15-bandga quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Mahalliy ijro hokimiyati organlari tomonidan taqdim etilgan saylov uchastkalarining dislokatsiyalari asosida saylov uchastkalariga tegishli hudud chegaralari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan saylov okruglari va uchastkalarining geolokatsiyali elektron xaritasi tuziladi”.
12. 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Saylovchi fuqarolar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasining Saylov kodeksi asosida hammaning tanishib chiqishi uchun taqdim etiladi.
Saylovchi fuqaro oʻzi biriktirilgan saylov uchastkasi, manzili va jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini yoki pasport yoxud identifikatsiya ID-kartasi seriyasi va raqamini kiritish yoʻli bilan MSK rasmiy veb-sayti orqali saylov uchastkasining joylashuvi (dislokatsiyasi)ga oid axborot bilan tanishish imkoniyatiga ega.
Uchastka saylov komissiyasi saylovchilar roʻyxatini saylovga oʻttiz yetti kun qolganidan boshlab, saylovga besh kun qolguniga qadar uyma-uy yurib aniqlik kiritadi. Oʻrganish davomida saylovchining shaxsiga yoki yashash joyiga oid maʼlumotlar oʻzgarganligi aniqlangan taqdirda, SYAERga tegishli oʻzgartirish kiritadi”.
13. 18-bandga “MSKning rasmiy veb-saytida” soʻzlaridan keyin “hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali” soʻzlari qoʻshilsin.
14. Ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini shakllantirish va yuritish
”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 6-may,
286-son