📅 2021-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 6 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
ГУВОҲНОМАСИ
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади :
1. «Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртмасига асосан «Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
4. «Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 285-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланаётган ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Давлат органлари ва ҳудудий ташкилотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этади.
Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.
5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан 5 нафардан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
6. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
7. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 мартга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
8. Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 10 мартга қадар чиқарилади.
9. Кўкрак нишони ҳар йили 21 март — Халқаро ўрмончилар куни арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
10. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.
Бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат органлари ва ҳудудий ташкилотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этади. Ҳар йили 1 февралга қадар 2-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади. Ҳар йили 1 мартга қадар 3-босқич Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буйруғини чиқаради. Ҳар йили 10 мартга қадар 4-босқич Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) «Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлайди. Ҳар йили 21 март — Халқаро ўрмончилар куни арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 285-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишонининг
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг марказида, баландлик узра нур таратиб турган қуёш фонида кўп йиллик ўрмон дарахти ва яшил дала, унинг қуйи қисмида яйлов тасвири акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида яшил рангли эмаль фонида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRMON XOʻJALIGI FIDOYISI» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида саккиз бурчакли юлдуз тасвирланган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2,2 миллиметр бўлган «SOНADAGI KOʻP YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўрт бурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Қадағич эни 22 миллиметрли яшил рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ҳар икки тарафидан эни 2 миллиметрли оқ рангдаги йўллар туширилган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 285-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «OʻRMON XOʻJALIGI FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, 15 миллиметрли чизиқ ва «-sonli guvohnoma» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи жойлашган.
Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon», иккинчи сатрда «xoʻjaligi davlat qoʻmitasi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «OʻRMON XOʻJALIGI FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «RAIS» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
«Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 май,
285-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
GUVOHNOMASI
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida oʻrmon xoʻjaligi tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 6-oktabrdagi PQ-4850-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi :
1. “Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining buyurtmasiga asosan “Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.
4. “Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-maydagi 285-son qaroriga 1-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan mamlakatimiz oʻrmon xoʻjaligi sohasini rivojlantirish, oʻrmonlarni muhofaza qilish, saqlash va koʻpaytirish, ulardan oqilona foydalanish borasida salmoqli natijalarni qoʻlga kiritayotgan, shuningdek, sohaga oid ilm-fan yutuqlarini amaliyotga joriy etib, zamonaviy texnologiyalardan samarali foydalanayotgan hamda atrof muhitni muhofaza qilish tizimini takomillashtirish ishlariga munosib hissa qoʻshgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
4. Davlat organlari va hududiy tashkilotlar, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlar koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun nomzodlar boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) har yili 1-fevralga qadar taqdim etadi.
Nomzodlar boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida nomzod haqida maʼlumotnoma, uning soʻnggi uch yil davomida oʻrmonchilik sohasini rivojlantirish borasida amalga oshirgan ishlari aks ettirilgan tavsifnoma taqdim etiladi.
5. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun Qoʻmita raisi tomonidan 5 nafardan iborat tarkibda komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tashkil etiladi.
6. Komissiya tarkibi va Komissiya toʻgʻrisidagi nizom Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadi.
7. Komissiya yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, har yili 1-martga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
8. Komissiya xulosasi asosida Qoʻmita raisining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 10-martga qadar chiqariladi.
9. Koʻkrak nishoni har yili 21-mart — Xalqaro oʻrmonchilar kuni arafasida Qoʻmita raisi (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi.
10. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti yoki esdalik sovgʻalari beriladi.
Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti yoki esdalik sovgʻalari Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlanadi.
11. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Qoʻmita raisining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.
12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati Qoʻmitaning Internet axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
13. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
14. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Qoʻmita ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat organlari va hududiy tashkilotlar, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlar Koʻkrak nisho�i bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasiga taqdim etadi. Har yili 1-fevralga qadar 2-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlar haqidagi tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqadi va yakuniy xulosani qabul qiladi. Har yili 1-martga qadar 3-bosqich Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining buyrugʻini chiqaradi. Har yili 10-martga qadar 4-bosqich Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) “Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. Har yili 21-mart — Xalqaro oʻrmonchilar kuni arafasida
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-maydagi 285-son qaroriga 2-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishonining
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining markazida, balandlik uzra nur taratib turgan quyosh fonida koʻp yillik oʻrmon daraxti va yashil dala, uning quyi qismida yaylov tasviri aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab zarhal hoshiya bilan oʻralgan doira ichida yashil rangli emal fonida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRMON XOʻJALIGI FIDOYISI” soʻzlari yozilgan. Harflarning balandligi 2,3 millimetr, yozuvlar zarhallangan. Uning pastki qismi markazida sakkiz burchakli yulduz tasvirlangan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida besh qatorda harflarning balandligi 2,2 millimetr boʻlgan “SONADAGI KOʻP YILLIK FIDOKORONA MENNATLARI UCNUN” soʻzlari yozilgan.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qabariqdir. Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrt burchak shaklidagi qadagʻichga ulangan. Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat.
Qadagʻich eni 22 millimetrli yashil rangdagi shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, lentaning har ikki tarafidan eni 2 millimetrli oq rangdagi yoʻllar tushirilgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-maydagi 285-son qaroriga 3-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan toʻq koʻk rangli hoshiya bilan oʻralgan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI”, ikkinchi satrda “OʻRMON XOʻJALIGI FIDOYISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.
Yozuvlar toʻq yashil rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, 15 millimetrli chiziq va “-sonli guvohnoma” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi joylashgan.
Undan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon”, ikkinchi satrda “xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI”, ikkinchi satrda “OʻRMON XOʻJALIGI FIDOYISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda “RAIS” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
“Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligi fidoyisi” koʻkrak nishoni
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 6-may,
285-son