📅 2021-yil 23-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 23-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 23 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат божхона қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 марта 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного таможенного комитета
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 March 2021 · Ministry and agency documents · Davlat bojxona qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 26 декабрдаги 01-02/15-71-сон қарори (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3220/0159-сон) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сон қарорига ИЛОВА
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 8-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«БЮД эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ундаги товарлар бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда;».
2. 14-банддаги «шахс» деган сўз «шахсга» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 26-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ва 24-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда;»;
учинчи хатбоши «тақдим этилганда» деган сўзлардан кейин «, бундан илгари расмийлаштирилган ушбу БЮДлар бекор қилинадиган ҳолатлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 32-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ бўлмаган ёки БЮДга экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарларнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли унинг қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига;».
5. 41-банддаги «БЮД рўйхатга олинган божхона органи» деган сўзлар «БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«82. Декларацияловчи шахс томонидан БДТнинг 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А» ва «B» графалари билан бирга фақат БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган графалари тўлдирилади.
БДТнинг 1, 2, 8, 9-графалари ва БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графалари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) белгиланган тартибга мувофиқ тўлдирилади.
БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А», «B» ва «D» графалари мазкур Низомнинг 85-бандига мувофиқ тартибда тўлдирилади.».
7. 83-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«83. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 8, 9, 14, 28, 50, 54-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган тақдирда, БДТнинг «А» графасида ўзгартириладиган графалар рўйхати кўрсатилади ва ушбу графалари ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган ҳолда тақдим этилади. Мазкур графаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш лозим бўлмаганда ёки БДТнинг ушбу графаларида бошқа маълумотлар кўрсатиш зарурати юзага келмаганда, БЮДнинг тегишли графаларидаги маълумотлар такрорланади.».
8. 85-бандда :
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«85. БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А», «B» ва «D» графалари қуйидаги тартибда тўлдирилади:»;
б) 1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) 3-графа. «Қўшимча варақлар».
Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БДТ варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади.
Масалан, агар БДТ иккита қўшимча варақларга эга бўлса БДТнинг асосий варағида «1/3»; биринчи қўшимча варағида «2/3»; иккинчи қўшимча варағида «3/3» кўрсатилади. Агар БДТ қўшимча варақларга эга бўлмаса «1/1» кўрсатилади.»;
в) қуйидаги мазмундаги 1 1 , 1 2 - кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«1 1 ) 5-графа. «Товарлар номларининг умумий сони».
Графада БДТнинг 31-графаларида кўрсатилган товарлар номларининг умумий сони ёзилади. Бу сон БДТнинг тўлдирилган 31-графалари сонига мувофиқ бўлиши лозим;
1 2 ) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами».
Графада ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган БЮДнинг 7-графасидаги БЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади;»;
г) қуйидаги мазмундаги 3 1 - кичик банд билан тўлдирилсин:
«3 1 ) 14-графа. «Декларант/божхона брокери».
Графада БДТни тўлдирган ва божхона органларига тақдим этаётган божхона брокери ёки декларантнинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади;
Графанинг юқори қисмида «№» белгисидан сўнг ушбу божхона брокери ёки декларантни СТИРи кўрсатилади;»;
д) қуйидаги мазмундаги 4 1 - кичик банд билан тўлдирилсин:
«4 1 ) 28-графа. «Молия ва банк маълумотлари».
Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг молиявий ва банк маълумотлари кўрсатилади, бунда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
1 — тўловчининг СТИРи/банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи кўрсатилади);
2 — банкнинг тўлиқ номи;
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун божхона йиғими ундирилмайдиган ҳолларда графани тўлдириш талаб этилмайди, бундан БЮДнинг 28- графасига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарур бўлган ҳоллар мустасно.»;
е) қуйидаги мазмундаги 5 1 , 5 2 - кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«5 1 ) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:
«Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг БДТни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва СТИРи (алоҳида майдонда) кўрсатилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.
Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс СТИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг СТИРи қайд этиладиган жойда «999999999» коди кўрсатилади.
БДТни тўлдиришда декларант ёки у ишонч билдирган шахс томонидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган бўлса БДТнинг 7-графасида рўйхат рақами кўрсатилган БЮДнинг 50-графасидаги маълумотлар такрорланади.
5 2 ) 54-графа. «Жой ва сана».
Графада 14-графада кўрсатилган шахс номидан БДТни тақдим этаётган декларацияловчи шахс ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
1 — БДТ тўлдирилган жой;
2 — декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
3 — декларацияловчи шахснинг телефон рақами;
4 — агар товарларни декларациялаш божхона брокери томонидан амалга оширилаётган бўлса, божхона брокери ва декларант ўртасидаги битим рақами ва санаси кўрсатилади;
5 — декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қуйидаги тартибда кўрсатилади:
999999999/99.99.9999/999999, бунда:
1 2 3
1-элемент — декларацияловчи шахснинг СТИРи;
2-элемент — БДТ тўлдирилган сана;
3-элемент — декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади).
Декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қайтарилмаслиги лозим.
БДТда баён этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.»;
ж) қуйидаги мазмундаги 6 1 - кичик банд билан тўлдирилсин:
«6 1 ) «В» графа. «Ҳисоб-китоб тафсилотлари».
Графада расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун ундириладиган божхона йиғими кўрсатилади.
Божхона йиғими БДТнинг формати ва тузилишидан келиб чиқиб, Йўриқноманинг 13-иловасидаги Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ «43» тўлов коди остида кўрсатилади.».
9. 89-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда электрон БЮДнинг фақат 2 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 8 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 9 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 11, 13, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 37 (биринчи иккита рақамдан ташқари), 40, 41, 44, 46-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин, бундан ҳисобланган божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.».
10. 93-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«БЮДга тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш жараёнида божхона органи томонидан унинг «D» графасида расмийлаштирилган БДТнинг рўйхат рақами қайд этилади.».
11. 98-банд «амалга оширилади» деган сўзлардан кейин «, бундан БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва «В» графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
12. Қуйидаги мазмундаги 98 1 -банд билан тўлдирилсин:
«98 1 .Расмийлаштирилган БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва «В» графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларантнинг аризасига кўра ҳудудий божхона бошқармасининг рухсати билан ёки божхона органининг талаби асосида амалга оширилади. Бунда декларацияловчи шахс томонидан божхона органига янги БДТнинг 7а-графасида ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш керак бўлган БДТнинг рўйхат рақамини кўрсатган ҳолда тақдим этилади.
Божхона органи томонидан тақдим этилган БДТни расмийлаштириш ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш лозим бўлган БДТни қайтариш орқали мазкур Низомнинг 91-92-бандларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.».
13. Қуйидаги мазмундаги 103 1 -банд билан тўлдирилсин:
«103 1 . Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона органлари томонидан БЮД ва БДТларда қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларининг ҳисоблашга ёки тақиқ, чекловларнинг қўлланилишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш ҳуқуқига эга, бундан декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан мазкур Низомда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.».
14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Раис М. АЗИМОВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 март,
2021 йил 12 март
01-02/15-17-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining
Qarori
Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-noyabrdagi 700-son “Bojxona yigʻimlari stavkalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2019-yil 26-dekabrdagi 01-02/15-71-son qarori (roʻyxat raqami 3220, 2020-yil 10-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2020-y., 10/20/3220/0159-son) bilan tasdiqlangan Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 23-martdagi 01-02/15-17-son qaroriga ILOVA
Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 8-bandning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“BYuD erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga rasmiylashtirilgandan soʻng, undagi tovarlar boʻyicha tuzilgan kontraktlarga qoʻshimcha kelishuvlar kiritilib, ularga muvofiq xoʻjalik yurituvchi subyektlar, xorijiy hamkorlar va ularning rekvizitlari oʻzgargan taqdirda;”.
2. 14-banddagi “shaxs” degan soʻz “shaxsga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
3. 26-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mazkur Nizomning 10-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida va 24-bandining uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda;”;
uchinchi xatboshi “taqdim etilganda” degan soʻzlardan keyin “, bundan ilgari rasmiylashtirilgan ushbu BYuDlar bekor qilinadigan holatlar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
4. 32-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“murojaat etilayotgan yilda rasmiylashtirilgan BYuDga bojxona toʻlovlari summalarini qaytarish bilan bogʻliq boʻlmagan yoki BYuDga eksport shartnomalari boʻyicha olib chiqilgan tovarlarning xalqaro tovar birjalarida qiymati oʻzgarishi sababli uning qiymati va (yoki) bojxona toʻlovlari summalari oʻzgarishi bilan bogʻliq boʻlgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish yuzasidan BYuD roʻyxatga olingan bojxona posti boshligʻiga;”.
5. 41-banddagi “BYuD roʻyxatga olingan bojxona organi” degan soʻzlar “BYuD rasmiylashtirilgan hududiy bojxona boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 82-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“82. Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTning 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, “A” va “B” grafalari bilan birga faqat BYuDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi lozim boʻlgan grafalari toʻldiriladi.
BDTning 1, 2, 8, 9-grafalari va BYuDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilayotgan grafalari Bojxona yuk deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada (roʻyxat raqami 2773, 2016-yil 6-aprel) (bundan buyon matnda Yoʻriqnoma deb yuritiladi) belgilangan tartibga muvofiq toʻldiriladi.
BDTning 3, 5, 7, 7a, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, “A”, “B” va “D” grafalari mazkur Nizomning 85-bandiga muvofiq tartibda toʻldiriladi.”.
7. 83-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“83. BYuDning 1, 2, 3, 5, 8, 9, 14, 28, 50, 54-grafalariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi lozim boʻlgan taqdirda, BDTning “A” grafasida oʻzgartiriladigan grafalar roʻyxati koʻrsatiladi va ushbu grafalari oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilgan holda taqdim etiladi. Mazkur grafalarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish lozim boʻlmaganda yoki BDTning ushbu grafalarida boshqa maʼlumotlar koʻrsatish zarurati yuzaga kelmaganda, BYuDning tegishli grafalaridagi maʼlumotlar takrorlanadi.”.
8. 85-bandda :
a) birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“85. BDTning 3, 5, 7, 7a, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, “A”, “B” va “D” grafalari quyidagi tartibda toʻldiriladi:”;
b) 1-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1) 3-grafa. “Qoʻshimcha varaqlar”.
Grafaning birinchi boʻlmasida varaqning tartib raqami, ikkinchi boʻlmasida taqdim etilayotgan BDT varaqlarining umumiy soni (asosiy va qoʻshimcha varaqlari yigʻindisi) koʻrsatiladi.
Masalan, agar BDT ikkita qoʻshimcha varaqlarga ega boʻlsa BDTning asosiy varagʻida “1/3”; birinchi qoʻshimcha varagʻida “2/3”; ikkinchi qoʻshimcha varagʻida “3/3” koʻrsatiladi. Agar BDT qoʻshimcha varaqlarga ega boʻlmasa “1/1” koʻrsatiladi.”;
v) quyidagi mazmundagi 1 1 , 1 2 - kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“1 1 ) 5-grafa. “Tovarlar nomlarining umumiy soni”.
Grafada BDTning 31-grafalarida koʻrsatilgan tovarlar nomlarining umumiy soni yoziladi. Bu son BDTning toʻldirilgan 31-grafalari soniga muvofiq boʻlishi lozim;
1 2 ) 7-grafa. “BYuDning roʻyxat raqami”.
Grafada oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi lozim boʻlgan BYuDning 7-grafasidagi BYuDning roʻyxat raqami koʻrsatiladi;”;
g) quyidagi mazmundagi 3 1 - kichik band bilan toʻldirilsin:
“3 1 ) 14-grafa. “Deklarant/bojxona brokeri”.
Grafada BDTni toʻldirgan va bojxona organlariga taqdim etayotgan bojxona brokeri yoki deklarantning qisqacha nomi, joylashgan yeri (yuridik manzili), telefon raqami va elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) koʻrsatiladi;
Grafaning yuqori qismida “№” belgisidan soʻng ushbu bojxona brokeri yoki deklarantni STIRi koʻrsatiladi;”;
d) quyidagi mazmundagi 4 1 - kichik band bilan toʻldirilsin:
“4 1 ) 28-grafa. “Moliya va bank maʼlumotlari”.
Grafada bojxona toʻlovlarini toʻlovchi shaxsning moliyaviy va bank maʼlumotlari koʻrsatiladi, bunda maʼlumotlarning har biri yangi satrdan boshlanadi va ulardan har birining oldiga tartib raqami qoʻyiladi:
1 — toʻlovchining STIRi/bank STIRi (bojxona toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti tomonidan toʻlanganda bojxona brokeri yoki deklarantning STIRi koʻrsatiladi);
2 — bankning toʻliq nomi;
BYuDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun bojxona yigʻimi undirilmaydigan hollarda grafani toʻldirish talab etilmaydi, bundan BYuDning 28- grafasiga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarur boʻlgan hollar mustasno.”;
e) quyidagi mazmundagi 5 1 , 5 2 - kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“5 1 ) 50-grafa. “Ishonch bildirgan shaxs”.
Grafada quyidagi mazmundagi yozuv yoziladi:
“Taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar ......” deb yozilgandan soʻng BDTni toʻldirishga asos boʻlib xizmat qiluvchi taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarga javobgar hisoblangan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi, telefon raqami (mavjud boʻlsa) va STIRi (alohida maydonda) koʻrsatiladi.
Taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar etib deklarant yoki u ishonch bildirgan shaxs belgilanadi.
Agar taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar deklarant ishonch bildirgan shaxs boʻlsa, uning vakolatlarini tasdiqlovchi hujjatning (shartnomaning, ishonchnomaning) raqami, sanasi va amal qilish muddati koʻrsatiladi.
Taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar uchun javobgar shaxs STIRi mavjud boʻlmagan norezident boʻlsa, u holda shaxsning STIRi qayd etiladigan joyda “999999999” kodi koʻrsatiladi.
BDTni toʻldirishda deklarant yoki u ishonch bildirgan shaxs tomonidan qoʻshimcha hujjatlar va maʼlumotlar taqdim etilmagan boʻlsa BDTning 7-grafasida roʻyxat raqami koʻrsatilgan BYuDning 50-grafasidagi maʼlumotlar takrorlanadi.
5 2 ) 54-grafa. “Joy va sana”.
Grafada 14-grafada koʻrsatilgan shaxs nomidan BDTni taqdim etayotgan deklaratsiyalovchi shaxs haqida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi hamda maʼlumotlarning har biri yangi satrdan boshlanadi va ulardan har birining oldiga tartib raqami qoʻyiladi:
1 — BDT toʻldirilgan joy;
2 — deklaratsiyalovchi shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi, shuningdek elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa);
3 — deklaratsiyalovchi shaxsning telefon raqami;
4 — agar tovarlarni deklaratsiyalash bojxona brokeri tomonidan amalga oshirilayotgan boʻlsa, bojxona brokeri va deklarant oʻrtasidagi bitim raqami va sanasi koʻrsatiladi;
5 — deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTga berilgan raqam quyidagi tartibda koʻrsatiladi:
999999999/99.99.9999/999999, bunda:
1 2 3
1-element — deklaratsiyalovchi shaxsning STIRi;
2-element — BDT toʻldirilgan sana;
3-element — deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTga berilgan tartib raqami (joriy yilda oʻsish tartibida, yil yakunlangach raqamlash yangidan boshlanadi).
Deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan BDTga berilgan raqam qaytarilmasligi lozim.
BDTda bayon etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi deklaratsiyalovchi shaxsning ERIsi bilan tasdiqlanadi.”;
j) quyidagi mazmundagi 6 1 - kichik band bilan toʻldirilsin:
“6 1 ) “V” grafa. “Hisob-kitob tafsilotlari”.
Grafada rasmiylashtirilgan BYuDni oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish uchun undiriladigan bojxona yigʻimi koʻrsatiladi.
Bojxona yigʻimi BDTning formati va tuzilishidan kelib chiqib, Yoʻriqnomaning 13-ilovasidagi Bojxona toʻlovlari tasniflagichiga muvofiq “43” toʻlov kodi ostida koʻrsatiladi.”.
9. 89-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda elektron BYuDning faqat 2 (shaxsning STIRi, yuridik manzili (jismoniy shaxsning doimiy yashash manzili) boʻyicha tuman (shahar) kodi), 8 (shaxsning STIRi, yuridik manzili (jismoniy shaxsning doimiy yashash manzili) boʻyicha tuman (shahar) kodi), 9 (shaxsning STIRi, yuridik manzili (jismoniy shaxsning doimiy yashash manzili) boʻyicha tuman (shahar) kodi), 11, 13, 15, 15a, 17, 17a, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 37 (birinchi ikkita raqamdan tashqari), 40, 41, 44, 46-grafalariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilishi mumkin, bundan hisoblangan bojxona toʻlovlariga yoki tashqi savdo kontrakti (shartnomasi, kelishuvini) maʼlumotlariga taʼsir etadigan holatlar mustasno.”.
10. 93-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“BYuDga tegishli oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish jarayonida bojxona organi tomonidan uning “D” grafasida rasmiylashtirilgan BDTning roʻyxat raqami qayd etiladi.”.
11. 98-band “amalga oshiriladi” degan soʻzlardan keyin “, bundan BDTning 10, 14, 28, 50, 54 va “V” grafasidagi BDTga oid maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish bilan bogʻliq holatlar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
12. Quyidagi mazmundagi 98 1 -band bilan toʻldirilsin:
“98 1 .Rasmiylashtirilgan BDTning 10, 14, 28, 50, 54 va “V” grafasidagi BDTga oid maʼlumotlarga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish deklarantning arizasiga koʻra hududiy bojxona boshqarmasining ruxsati bilan yoki bojxona organining talabi asosida amalga oshiriladi. Bunda deklaratsiyalovchi shaxs tomonidan bojxona organiga yangi BDTning 7a-grafasida oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish kerak boʻlgan BDTning roʻyxat raqamini koʻrsatgan holda taqdim etiladi.
Bojxona organi tomonidan taqdim etilgan BDTni rasmiylashtirish oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish lozim boʻlgan BDTni qaytarish orqali mazkur Nizomning 91-92-bandlarida belgilangan talablar asosida amalga oshiriladi.”.
13. Quyidagi mazmundagi 103 1 -band bilan toʻldirilsin:
“103 1 . Deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxs bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida va undan soʻng bojxona organlari tomonidan BYuD va BDTlarda qoidabuzarliklar aniqlangunga qadar bojxona toʻlovlarining hisoblashga yoki taqiq, cheklovlarning qoʻllanilishiga taʼsir etmaydigan qoidabuzarliklarni ixtiyoriy ravishda bojxona organi ruxsati bilan tuzatish huquqiga ega, bundan deklarant yoki deklaratsiyalovchi shaxsning murojaatiga asosan mazkur Nizomda BYuDni oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish taqiqlangan holatlar mustasno.”.
14. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
Rais M. AZIMOV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV
Toshkent sh.,
2021-yil 23-mart,
2021-yil 12-mart
01-02/15-17-son