📅 2021-yil 27-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 апреля 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 April 2021 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси , « Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида »ги, « 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси , « Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида »ги, « 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг расмий веб-сайтида бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш бўйича маълумотларни жойлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
расмий веб-сайт — Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги тегишли ташкилотга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга тегишли бўлган ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган расмий веб-сайт сифатида идентификация қилинадиган, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ресурсдир;
бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар (бундан буён матнда очиқ маълумотлар деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 166 1 -моддасига ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида» Қонунининг 14-моддасига мувофиқ расмий веб-сайтларда эълон қилинадиган, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари ҳақида маълумотлар;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
машинада ўқиладиган формат — маълумотларни дастурий қайта ишланишини таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати;
очиқ маълумотларни етказиб берувчи (бундан буён матнда етказиб берувчи деб юритилади) — бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштирувчи биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари маблағларини тасарруф этувчилар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси.
2. Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда жойлаштириладиган маълумотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
маълумотларни қонуний талаблардан келиб чиққан ҳолда очиқ, бепул ва машинада ўқиладиган форматларда эълон қилиш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш;
шахсга доир маълумотларнинг тарқатилмаслигини ёки ошкор қилинмаслигини таъминлаш;
давлат сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотларни, шунингдек, махфий ахборотни ошкор қилмаслик;
нотўғри маълумотларни ўз ичига олмаслик.
2-боб. Очиқ маълумотларнинг ахборот мазмуни ва жойлаштириш муддатлари
3. Етказиб берувчилар ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар ўзининг расмий веб-сайтларига:
а) ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимоти тўғрисида маълумот мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда;
б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги шакллардаги даврий молиявий ҳисоботлар:
баланс;
харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот;
давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ҳамда харажатлари ижроси ҳақидаги маълумотлар;
бюджет ташкилотларининг тармоқ, штатлар ва контингентлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар;
в) капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда;
г) ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига , асосий воситаларни харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 4-иловасига , кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 5-иловасига ҳамда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган танловлар (тендерлар) тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклларда жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Очиқ бюджет» ахборот порталида бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб боради.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай жойлаштириб боради.
Бунда маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ва биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради.
5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини мазкур Низомнинг 9 ва 10-иловаларига мувофиқ шаклда, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ шаклда ўзларининг расмий веб-сайтларига ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан, йиллик ҳисоботларни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жойлаштириб боради.
6. Давлат молиявий назорати органлари молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни, ҳар чорак якунларига кўра эса назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтларига мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда жойлаштириб боради.
7. Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган маълумотлар билан бирга давлат мақсадли жамғармаларидан субсидиялар ва кредит олувчилари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасидан кечиктирмай ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириб боради.
8. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклда ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли маҳаллий бюджетлар қўшимча маблағларидан фойдаланилишига доир қарорларни (фармойишларни) улар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради .
8 1 . Туман ва шаҳар ҳокимликлари ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклларда «Очиқ бюджет» ахборот портали ҳамда ўзларининг расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб боради.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Очиқ бюджет» ахборот порталига:
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот чорагининг якунларига кўра, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар;
жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумотни доимий равишда;
тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда;
давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар жойлаштириб боради.
10. Етказиб берувчиларнинг расмий веб-сайтларида «Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар» бўлими очилади ва очиқ маълумотлар ушбу бўлимга жойлаштириб борилади. Мазкур бўлимда жойлаштириб бориладиган маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши зарур. Бўлим бошқа тиллардаги тенг қийматли ёки қисқартирилган версияларига эга бўлиши мумкин.
«Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар» бўлимига маълумотлар жойлаштирилганда, янгиланганда ёки ўзгартирилганда расмий веб-сайтнинг янгиликларда ёритиб бориладиган саҳифасида тегишли чорак бўйича маълумотлар жойланганлиги юзасидан хабар қолдирилиши керак.
11. Очиқ маълумотлар машинада ўқиладиган форматда (XLSX, CSV, XML, JSON, PDF) эълон қилиниши керак. CSV форматида ясси жадвал шаклига эга маълумотлар эълон қилиниши керак, бунда ёзув таркибида сатрни кўчириш символидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Мураккаб иерархияли маълумотларни XML форматида эълон қилиш зарур.
3-боб. Очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиби
12. Етказиб берувчи қуйидагиларга:
расмий веб-сайтларнинг «Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар» бўлимида очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш масалалари бўйича масъул ходим ва унинг алоқа маълумотлари ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлашга;
ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган очиқ маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва долзарблигини таъминлашга;
ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган очиқ маълумотларнинг асоссиз ўчириб ташламаслигига ва доимий сақланишига;
ўзининг расмий веб-сайтини янгилаганда, олдинги даврда жойлаштирилган очиқ маълумотларни янгиланган расмий веб-сайтда тўлиқ ҳажмда ўтказилишига;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда очиқ маълумотларни даврий янгилаб борилишини таъминлашга мажбур.
13. Туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари мавжуд бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 2 ва 7-бандларида белгиланган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида жойлаштиради. Бунда очиқ маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, долзарблиги ва ўз вақтида жойлаштирилиши юзасидан жавобгарлик тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилади.
14. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг расмий веб-сайтлари мавжуд бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 2 ва 7-бандларида белгиланган маълумотларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида жойлаштиради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
20____ йилда ____________________ бюджетдан ажратилган маблағларнинг чегараланган миқдорининг ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида тақсимоти тўғрисида
Т/р Ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг номланиши Ҳисобот даври мобайнида бюджетдан ажратилаётган маблағлар суммаси жами шундан: иш ҳақи ва унга тенглаштирувчи тўловлар миқдори ягона ижтимоий солиқ бошқа жорий харажатлар объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, (реконструкция қилиш) ва таъмирлаш ишлари учун капитал қўйилмалар 1. 2. 3. ... Жами 0 0 0 0
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
20____ йилда ____________________ капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги
Т/р Буюртмачи Лойиҳанинг номланиши Лойиҳа қуввати Лойиҳани амалга ошириш даври Пудратчи тўғрисида маълумотлар Лойиҳани амалга ошириш қиймати (минг сўм) шундан ўзлаштирилган маблағлар (минг сўм) Лойиҳани молиялаш-тириш манбаси (бюджет/ бюджетдан ташқари маблағлар) Пудратчи номи Корхона СТИРи 1. 2. 3. 4.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
20____ йилда ____________________ томонидан ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги
Т/р Ҳисобот даври Йўналишлари Товар (иш ва хизмат)лар харид қилиш учун тузилган шартномалар Молиялаштириш манбаси* сони суммаси 1. 1-чорак асосий воситалар харид қилиш кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар 2. 2-чорак асосий воситалар харид қилиш кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар 3. 3-чорак асосий воситалар харид қилиш кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар 4. 4-чорак асосий воситалар харид қилиш кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
20____ йилда ____________________ томонидан асосий воситалар харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги
Т/р Ҳисобот даври Харид қилинган товарлар ва хизматлар номи Молиялаштириш манбаси * Харид жараёнини амалга ошириш тури Лот/шартнома рақами Пудратчи тўғрисида маълумотлар Харид қилинаётган товарлар (хизматлар) ўлчов бирлиги (имконият даражасида) Харид қилинаётган товарлар (хизматлар) миқдори (ҳажми) Битим (шартнома) бўйича товарлар (хизматлар) бир бирлиги нархи (тарифи) Харид қилинган товарлар (хизматлар) жами миқдори (ҳажми) қиймати (минг сўм) Пудратчи номи Корхона СТИРи 1. 2. 3. 4. 5. 6.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
20____ йилда ____________________ томонидан кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги
Т/р Ҳисобот даври Харид қилинган товарлар ва хизматлар номи Молиялаштириш манбаси * Харид жараёнини амалга ошириш тури Лот/шартнома рақами Пудратчи тўғрисида маълумотлар Харид қилинаётган товарлар (хизматлар) ўлчов бирлиги (имконият даражасида) Харид қилинаётган товарлар (хизматлар) миқдори (ҳажми) Битим (шартнома) бўйича товарлар (хизматлар) бир бирлиги нархи (тарифи) Харид қилинган товарлар (хизматлар) жами миқдори (ҳажми) қиймати (минг сўм) Пудратчи номи Корхона СТИРи 1. 2. 3. 4.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
20____ йилда ____________________ томонидан қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган танловлар (тендерлар) тўғрисидаги
Т/р Ҳисобот даври Тадбир номи Молиялаштириш манбаси * Харид жараёнини амалга ошириш тури Пудратчи тўғрисида маълумотлар Шартноманинг умумий қиймати (минг сўм) Пудратчи номи Корхона СТИРи 1. 2. 3. 4.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
20____ йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги
Т/р Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчи номи * Объект сони Режалаштирилган маблағ Молиялаштирил-ган маблағ (минг сўм) Бажарилган ишлар ва харажатларнинг миқдори (минг сўм) Ажратилган маблағнинг ўзлаштирилиши (%) Йил бошида учун тасдиқланган дастур асосида (минг сўм) Йил давомида қўшимча ажратилган маблағлар асосида (минг сўм) 1. 2. 3. 4. 5. 6.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
20____ йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги
Т/р Объект номи ва манзили Амалга ошириш муддати Ўлчов бирлиги Лойиҳа қуввати Режалаштирилган маблағ Молиялаш-тирилган маблағ (минг сўм) Бажарилган ишлар ва харажатларнинг миқдори (минг сўм) Ажратилган маблағнинг ўзлаш-тирилиши (%) Дастурга киритиш учун асос Йил бошида учун тасдиқланган дастур асосида (минг сўм) Йил давомида қўшимча ажратилган маблағлар асосида (минг сўм) I Янги қурилиш II Реконструкция III Жиҳозлаш IV Кейинги йиллар лойиҳа қидирув ишлари учун V Кредитор қарздорликни қоплаш VI Мукаммал таъмирлаш
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Тақдим этилган солиқ имтиёзлари
______________ (ой) 20__ йил *
Т/р Солиқ тури Имтиёз номи Ҳуқуқий ҳужжат тури Ҳужжат рақами ва санаси Имтиёзнинг амал қилиш муддати
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Тақдим этилган солиқ имтиёзлари
______________ (ой) 20__ йил *
Т/р Ҳужжат тури Ҳужжат рақами Ҳужжат тасдиқланган сана Ҳужжат номи Ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги Кучга кириш санаси Ҳужжатнинг амал қилиш муддати Имтиёз тури Имтиёз берилган соҳа номи Божхона тўлови Акциз солиғи ҚҚС
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
20____ йилда Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ имтиёзлари тўғрисида
Т/р Тадбиркорлик субъекти номи СТИР Жами имтиёз суммаси (минг сўм) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
20____ йилда Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган божхона имтиёзлари тўғрисида
Т/р Тадбиркорлик субъекти номи СТИР Жами имтиёз суммаси (минг сўм) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
20____ йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат молиявий назорат органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари юзасидаги
Р Е Ж А С И *
Т/р Назорат тадбирлари мазмуни Ўтказиш санаси Объектлар номи
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
20____ йилда ____________________ Давлат мақсадли жамғармалардан ажратилган субсидиялар, кредитлар ҳамда тижорат банкларига жойлаштирилган депозитлар тўғрисидаги
Кредитлар бўйича: Т/р Кредит олувчилар номи СТИР Жойлашган ҳудуд (вилоят, туман (шаҳар) Маблағ ажратилишидан кўзланган мақсад Ажратилган маблағ (минг сўм) Ажратилиши тартиби Ажратилган кредит маблағларининг қайтарилиши Фоиз ставкаси Сўндирилиши муддати Асосий қарз Фоиз тўловлари Жарима ва пенялар 1. 2. 3. Жами х 0 0 0 0 0 0 0 0 Субсидиялар бўйича: Т/р Субсидия олувчилар номи СТИР Жойлашган ҳудуд (вилоят, туман (шаҳар) Маблағ ажратилишидан кўзланган мақсад Ажратилган маблағ (минг сўм) Маблағ ажратилиши юзасидан асословчи ҳужжат номи ва санаси 1. 2. 3. Жами х 0 0 0 х Депозитлар бўйича Т/р Депозит жойлаштирилган банк номи СТИР Муддати Фоизи Жойлаштирилган маблағ (минг сўм) Шартнома рақами ва санаси 1. 2. 3. Жами 0 0 0 х
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА
_____________________ қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ҳамда хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисида
______________ (ой) 20__ йил *
Т/Р Қўшимча манба номи Шаклланган қўшимча маблағ миқдори Қўшимча манба ҳисобидан маблағ ажратилиши бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органининг қарори Маблағ ажратилган ташкилот Маблағ ажратилишидан кўзланган мақсад * Ажратилган маблағ миқдори (минг сўм) Молиялаштирилган маблағ (минг сўм) Амалга оширилган ишлар рақами санаси 1. 2. х 3. х 4. х 5. х
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА
Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича
____________________ туман (шаҳар) ____________ (ой) 20__ йил 1-жадвал Т/р Кўрсаткич номи Сумма (минг сўм) 1. Йил бошига қолдиқ 2. Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар * 3. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар ** 3.1. Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар 3.2. Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар 4. Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар 2-жадвал Т/р Бажарилган тадбирлар номи Молиялаштирилган таклифлар сони кўрсаткичлар ўлчов бирлиги миқдори сарфланган маблағлар 1. Ҳудудий ички йўллар умумий узунлиги 2. Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони 3. Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони 4. Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони 5. Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони 6. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш умумий узунлиги 7. Кўча чироқларини ўрнатиш чироқлар сони 8. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлар сони 9. Бошқа тадбирлар сони жами Х Х
Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотга 1-ИЛОВА
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантирилиши юзасидан
___________________туман (шаҳар) ____________ (ой) 20__ йил Т/р Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар Фарқи Изоҳ 1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак 1. Туман (шаҳар) бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми миқдорида ажратиладиган маблағлар 2. Туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар 2.1. Шу жумладан эркин қолдиқ маблағлари 2.2. даромадларнинг ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми 2.3. давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар 2.4. электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар 2.5. бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар 3. Жами ажратиладиган маблағлар
Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотга 2-ИЛОВА
Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан
_____________________туман (шаҳар) ______________ (ой) 20__ йил Т/р Тадбирнинг хос рақами (ID) Жами тўпланган овозлар сони шундан Тадбирнинг қисқача мазмуни (соҳаси) Тадбирнинг молиялаштирилиши (минг сўм) онлайн овозлар офлайн овозлар SMS орқали Тадбирни молиялаштириш учун очилган ҳисобварақ Тадбирнинг фуқаро томонидан киритилган дастлабки қиймати Тадбирни амалга ошириш қиймати * Ажратилган маблағлар Бажарилган ишлар учун тўлаб берилган маблағлар Қолдиқ маблағлар 1. 2. 3. Жами:
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б. ТУРАБОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 апрель,
2021 йил 14 апрель
2021 йил 24 апрель
26-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
MAʼLUMOT
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
ROʻYXATI
ROʻYXATI
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOTLAR
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi , “ Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida ”gi, “ 2021-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2020-yil 30-dekabrdagi PQ-4938-son “Oʻzbekiston Respublikasining “2021-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2021-yil 27-apreldagi 26-son buyrugʻiga ILOVA
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisida
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi , “ Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi toʻgʻrisida ”gi, “ 2021-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2020-yil 30-dekabrdagi PQ-4938-son “Oʻzbekiston Respublikasining “2021-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, davlat maqsadli jamgʻarmalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining rasmiy veb-saytida budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash boʻyicha maʼlumotlarni joylashtirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
rasmiy veb-sayt — Internet butunjahon axborot tarmogʻidagi tegishli tashkilotga yoki boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga tegishli boʻlgan va ularning faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni oʻz ichiga olgan rasmiy veb-sayt sifatida identifikatsiya qilinadigan, hamma foydalanishi mumkin boʻlgan resursdir;
budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ochiq maʼlumotlar (bundan buyon matnda ochiq maʼlumotlar deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksining 166 1 -moddasiga va “2021-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining davlat budjeti toʻgʻrisida” Qonunining 14-moddasiga muvofiq rasmiy veb-saytlarda eʼlon qilinadigan, shuningdek budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalarining daromad va xarajatlari, davlat subsidiya va grantlarining miqdorlari va oluvchilari haqida maʼlumotlar;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari — qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan manbalar hisobidan budjet tashkiloti tasarrufiga kelib tushadigan mablagʻlar;
mashinada oʻqiladigan format — maʼlumotlarni dasturiy qayta ishlanishini taʼminlovchi, ushbu maʼlumotlarni taqdim etishning elektron formati;
ochiq maʼlumotlarni yetkazib beruvchi (bundan buyon matnda yetkazib beruvchi deb yuritiladi) — budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtiruvchi birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, davlat maqsadli jamgʻarmalari mablagʻlarini tasarruf etuvchilar, Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining ijro etuvchi direksiyasi.
2. Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda joylashtiriladigan maʼlumotlar quyidagi talablarga javob berishi kerak:
maʼlumotlarni qonuniy talablardan kelib chiqqan holda ochiq, bepul va mashinada oʻqiladigan formatlarda eʼlon qilish hamda ulardan erkin foydalanishni taʼminlash;
shaxsga doir maʼlumotlarning tarqatilmasligini yoki oshkor qilinmasligini taʼminlash;
davlat sirini yoki qonun bilan muhofaza qilinadigan boshqa sirni oʻz ichiga olgan maʼlumotlarni, shuningdek, maxfiy axborotni oshkor qilmaslik;
notoʻgʻri maʼlumotlarni oʻz ichiga olmaslik.
2-bob. Ochiq maʼlumotlarning axborot mazmuni va joylashtirish muddatlari
3. Yetkazib beruvchilar har chorak yakunlari boʻyicha keyingi chorak birinchi oyining 25-sanasiga qadar oʻzining rasmiy veb-saytlariga:
a) oʻz tasarrufidagi budjet tashkilotlari kesimida mablagʻlar taqsimoti toʻgʻrisida maʼlumot mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda;
b) qonunchilik hujjatlariga muvofiq quyidagi shakllardagi davriy moliyaviy hisobotlar:
balans;
xarajatlar smetasining ijrosi haqidagi hisobot;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan mavjud debitorlik va kreditorlik qarzlari toʻgʻrisidagi maʼlumot;
davlat maqsadli jamgʻarmalarining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining daromadlari hamda xarajatlari ijrosi haqidagi maʼlumotlar;
budjet tashkilotlarining tarmoq, shtatlar va kontingentlar rejalarining bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlar;
v) kapital qoʻyilmalar hisobidan amalga oshirilayotgan loyihalarning ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda;
g) oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) va amalga oshirilgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomning 3-ilovasiga , asosiy vositalarni xarid qilish uchun oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) va amalga oshirilgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomning 4-ilovasiga , kam baholi va tez eskiruvchi buyumlarni xarid qilish uchun oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) va amalga oshirilgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomning 5-ilovasiga hamda qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq shakllarda joylashtiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Ochiq budjet” axborot portalida budjet tashkilotlarining xarajatlari ijrosi, budjetdan tashqari mablagʻlar tushumi va xarajatlari hamda davlat xaridlari yuzasidan maʼlumotlarni tizimlashtirilgan holda tuman (shahar)lar kesimida joylashtirib boradi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda tegishli birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarining ijro etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga har chorak yakunlariga koʻra, chorakdan keyingi oyning 25-sanasidan kechiktirmay joylashtirib boradi.
Bunda maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq shaklda va birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan mazkur Nizomning 8-ilovasiga muvofiq shaklda oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtiradi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi soliq va bojxona imtiyozlari roʻyxatini mazkur Nizomning 9 va 10-ilovalariga muvofiq shaklda, shuningdek tadbirkorlik subyektlariga taqdim etilgan soliq va bojxona imtiyozlarining miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomning 11 va 12-ilovalariga muvofiq shaklda oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga har chorakda chorakdan keyingi oyning 25-sanasidan, yillik hisobotlarni yil yakunlari boʻyicha keyingi yilning 1-aprelidan kechiktirmay joylashtirib boradi.
6. Davlat moliyaviy nazorati organlari moliya yilining birinchi oyida moliya yili uchun ish rejalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, har chorak yakunlariga koʻra esa nazorat tadbirlari natijalari boʻyicha aniqlangan moliyaviy huquqbuzarliklar va ijobiy natijalar haqidagi maʼlumotlarni chorakdan keyingi oyning 25-sanasidan kechiktirmay oʻz rasmiy veb-saytlariga mazkur Nizomning 13-ilovasiga muvofiq shaklda joylashtirib boradi.
7. Davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar mazkur Nizomning 2-bandida belgilangan maʼlumotlar bilan birga davlat maqsadli jamgʻarmalaridan subsidiyalar va kredit oluvchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mazkur Nizomning 14-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha har chorak yakunlari boʻyicha keyingi chorak birinchi oyining 25-sanasidan kechiktirmay oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida joylashtirib boradi.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy budjetlarining, tumanlar va shaharlar budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan xarid qilingan tovarlar va xizmatlar, qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari olib borilayotgan obyektlar roʻyxati, shuningdek qurilish-taʼmirlash ishlarining moliyalashtirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomning 15-ilovasiga muvofiq shaklda har chorak yakunlariga koʻra, keyingi chorak birinchi oyining 10 sanasiga qadar tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimliklari tomonidan majburiy tartibda oʻz rasmiy veb-saytlariga joylashtiriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimliklari tegishli mahalliy budjetlar qoʻshimcha mablagʻlaridan foydalanilishiga doir qarorlarni (farmoyishlarni) ular qabul qilinganidan soʻng uch ish kuni ichida majburiy tartibda oʻz rasmiy veb-saytlariga hamda “Ochiq budjet” axborot portaliga joylashtiradi .
8 1 . Tuman va shahar hokimliklari tashabbusli budjetlashtirish natijalari boʻyicha maʼlumotlarni mazkur Nizomning 16-ilovasiga muvofiq shakllarda “Ochiq budjet” axborot portali hamda oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga har chorak yakunlariga koʻra, keyingi chorak birinchi oyining 25-sanasiga qadar joylashtirib boradi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Ochiq budjet” axborot portaliga:
budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilari kesimida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar va ularning ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobot choragining yakunlariga koʻra, hisobot choragidan keyingi oyning 25 sanasiga qadar;
jismoniy shaxs tomonidan muayyan davrda toʻlangan daromad soligʻi, mol-mulk soligʻi va yer soligʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotni doimiy ravishda;
toʻlangan soliqlar evaziga Davlat budjetidan amalga oshirilgan xarajatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (xarajatlar yoʻnalishlari kesimida) doimiy ravishda;
davlat qarzining holati va oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har chorakda hisobot choragidan keyingi ikkinchi oyning 25 sanasiga qadar joylashtirib boradi.
10. Yetkazib beruvchilarning rasmiy veb-saytlarida “Budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ochiq maʼlumotlar” boʻlimi ochiladi va ochiq maʼlumotlar ushbu boʻlimga joylashtirib boriladi. Mazkur boʻlimda joylashtirib boriladigan maʼlumotlar davlat tilida taqdim etilishi zarur. Boʻlim boshqa tillardagi teng qiymatli yoki qisqartirilgan versiyalariga ega boʻlishi mumkin.
“Budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ochiq maʼlumotlar” boʻlimiga maʼlumotlar joylashtirilganda, yangilanganda yoki oʻzgartirilganda rasmiy veb-saytning yangiliklarda yoritib boriladigan sahifasida tegishli chorak boʻyicha maʼlumotlar joylanganligi yuzasidan xabar qoldirilishi kerak.
11. Ochiq maʼlumotlar mashinada oʻqiladigan formatda (XLSX, CSV, XML, JSON, PDF) eʼlon qilinishi kerak. CSV formatida yassi jadval shakliga ega maʼlumotlar eʼlon qilinishi kerak, bunda yozuv tarkibida satrni koʻchirish simvolidan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi. Murakkab iyerarxiyali maʼlumotlarni XML formatida eʼlon qilish zarur.
3-bob. Ochiq maʼlumotlarni joylashtirish tartibi
12. Yetkazib beruvchi quyidagilarga:
rasmiy veb-saytlarning “Budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ochiq maʼlumotlar” boʻlimida ochiq maʼlumotlar toʻplamlarini eʼlon qilish masalalari boʻyicha masʼul xodim va uning aloqa maʼlumotlari oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinishini taʼminlashga;
oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiriladigan ochiq maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi va dolzarbligini taʼminlashga;
oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiriladigan ochiq maʼlumotlarning asossiz oʻchirib tashlamasligiga va doimiy saqlanishiga;
oʻzining rasmiy veb-saytini yangilaganda, oldingi davrda joylashtirilgan ochiq maʼlumotlarni yangilangan rasmiy veb-saytda toʻliq hajmda oʻtkazilishiga;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda ochiq maʼlumotlarni davriy yangilab borilishini taʼminlashga majbur.
13. Tuman va shahar hokimliklarining rasmiy veb-saytlari mavjud boʻlmagan hollarda mazkur Nizomning 2 va 7-bandlarida belgilangan maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari rasmiy veb-saytlarida joylashtiradi. Bunda ochiq maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi, dolzarbligi va oʻz vaqtida joylashtirilishi yuzasidan javobgarlik tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuklatiladi.
14. Hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning rasmiy veb-saytlari mavjud boʻlmagan hollarda mazkur Nizomning 2 va 7-bandlarida belgilangan maʼlumotlarni tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman va shaharlar hokimliklari rasmiy veb-saytlarida joylashtiradi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
16. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi bilan kelishilgan.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
20____ yilda ____________________ budjetdan ajratilgan mablagʻlarning chegaralangan miqdorining oʻz tasarrufidagi budjet tashkilotlari kesimida taqsimoti toʻgʻrisida
T/r Oʻz tasarrufidagi budjet tashkilotlarining nomlanishi Hisobot davri mobaynida budjetdan ajratilayotgan mablagʻlar summasi jami shundan: ish haqi va unga tenglashtiruvchi toʻlovlar miqdori yagona ijtimoiy soliq boshqa joriy xarajatlar obyektlarni loyihalashtirish, qurish, (rekonstruksiya qilish) va taʼmirlash ishlari uchun kapital qoʻyilmalar 1. 2. 3. ... Jami 0 0 0 0
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
20____ yilda ____________________ kapital qoʻyilmalar hisobidan amalga oshirilayotgan loyihalarning ijrosi toʻgʻrisidagi
T/r Buyurtmachi Loyihaning nomlanishi Loyiha quvvati Loyihani amalga oshirish davri Pudratchi toʻgʻrisida maʼlumotlar Loyihani amalga oshirish qiymati (ming soʻm) shundan oʻzlashtirilgan mablagʻlar (ming soʻm) Loyihani moliyalash-tirish manbasi (budjet/ budjetdan tashqari mablagʻlar) Pudratchi nomi Korxona STIRi 1. 2. 3. 4.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
20____ yilda ____________________ tomonidan oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) va amalga oshirilgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi
T/r Hisobot davri Yoʻnalishlari Tovar (ish va xizmat)lar xarid qilish uchun tuzilgan shartnomalar Moliyalashtirish manbasi* soni summasi 1. 1-chorak asosiy vositalar xarid qilish kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar xarid qilish qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash saqlash xarajatlari bilan bogʻliq xaridlar 2. 2-chorak asosiy vositalar xarid qilish kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar xarid qilish qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash saqlash xarajatlari bilan bogʻliq xaridlar 3. 3-chorak asosiy vositalar xarid qilish kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar xarid qilish qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash saqlash xarajatlari bilan bogʻliq xaridlar 4. 4-chorak asosiy vositalar xarid qilish kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar xarid qilish qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash saqlash xarajatlari bilan bogʻliq xaridlar
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
20____ yilda ____________________ tomonidan asosiy vositalar xarid qilish uchun oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) va amalga oshirilgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi
T/r Hisobot davri Xarid qilingan tovarlar va xizmatlar nomi Moliyalashtirish manbasi * Xarid jarayonini amalga oshirish turi Lot/shartnoma raqami Pudratchi toʻgʻrisida maʼlumotlar Xarid qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) oʻlchov birligi (imkoniyat darajasida) Xarid qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) miqdori (hajmi) Bitim (shartnoma) boʻyicha tovarlar (xizmatlar) bir birligi narxi (tarifi) Xarid qilingan tovarlar (xizmatlar) jami miqdori (hajmi) qiymati (ming soʻm) Pudratchi nomi Korxona STIRi 1. 2. 3. 4. 5. 6.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
20____ yilda ____________________ tomonidan kam baholi va tez eskiruvchi buyumlar xarid qilish uchun oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) va amalga oshirilgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi
T/r Hisobot davri Xarid qilingan tovarlar va xizmatlar nomi Moliyalashtirish manbasi * Xarid jarayonini amalga oshirish turi Lot/shartnoma raqami Pudratchi toʻgʻrisida maʼlumotlar Xarid qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) oʻlchov birligi (imkoniyat darajasida) Xarid qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) miqdori (hajmi) Bitim (shartnoma) boʻyicha tovarlar (xizmatlar) bir birligi narxi (tarifi) Xarid qilingan tovarlar (xizmatlar) jami miqdori (hajmi) qiymati (ming soʻm) Pudratchi nomi Korxona STIRi 1. 2. 3. 4.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
20____ yilda ____________________ tomonidan qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha oʻtkazilgan tanlovlar (tenderlar) toʻgʻrisidagi
T/r Hisobot davri Tadbir nomi Moliyalashtirish manbasi * Xarid jarayonini amalga oshirish turi Pudratchi toʻgʻrisida maʼlumotlar Shartnomaning umumiy qiymati (ming soʻm) Pudratchi nomi Korxona STIRi 1. 2. 3. 4.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
20____ yilda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarining ijro etilishi toʻgʻrisidagi
T/r Birinchi darajali budjet mablagʻlari taqsimlovchi nomi * Obyekt soni Rejalashtirilgan mablagʻ Moliyalashtiril-gan mablagʻ (ming soʻm) Bajarilgan ishlar va xarajatlarning miqdori (ming soʻm) Ajratilgan mablagʻning oʻzlashtirilishi (%) Yil boshida uchun tasdiqlangan dastur asosida (ming soʻm) Yil davomida qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar asosida (ming soʻm) 1. 2. 3. 4. 5. 6.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
20____ yilda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarining ijro etilishi toʻgʻrisidagi
T/r Obyekt nomi va manzili Amalga oshirish muddati Oʻlchov birligi Loyiha quvvati Rejalashtirilgan mablagʻ Moliyalash-tirilgan mablagʻ (ming soʻm) Bajarilgan ishlar va xarajatlarning miqdori (ming soʻm) Ajratilgan mablagʻning oʻzlash-tirilishi (%) Dasturga kiritish uchun asos Yil boshida uchun tasdiqlangan dastur asosida (ming soʻm) Yil davomida qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar asosida (ming soʻm) I Yangi qurilish II Rekonstruksiya III Jihozlash IV Keyingi yillar loyiha qidiruv ishlari uchun V Kreditor qarzdorlikni qoplash VI Mukammal taʼmirlash
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Taqdim etilgan soliq imtiyozlari
______________ (oy) 20__ yil *
T/r Soliq turi Imtiyoz nomi Huquqiy hujjat turi Hujjat raqami va sanasi Imtiyozning amal qilish muddati
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Taqdim etilgan soliq imtiyozlari
______________ (oy) 20__ yil *
T/r Hujjat turi Hujjat raqami Hujjat tasdiqlangan sana Hujjat nomi Hujjatning tuzilmaviy birligi Kuchga kirish sanasi Hujjatning amal qilish muddati Imtiyoz turi Imtiyoz berilgan soha nomi Bojxona toʻlovi Aksiz soligʻi QQS
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
20____ yilda Tadbirkorlik subyektlariga taqdim etilgan soliq imtiyozlari toʻgʻrisida
T/r Tadbirkorlik subyekti nomi STIR Jami imtiyoz summasi (ming soʻm) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
20____ yilda Tadbirkorlik subyektlariga taqdim etilgan bojxona imtiyozlari toʻgʻrisida
T/r Tadbirkorlik subyekti nomi STIR Jami imtiyoz summasi (ming soʻm) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10.
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
20____ yilda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat moliyaviy nazorat organlari tomonidan oʻtkazilgan nazorat tadbirlari yuzasidagi
R E J A S I *
T/r Nazorat tadbirlari mazmuni Oʻtkazish sanasi Obyektlar nomi
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
20____ yilda ____________________ Davlat maqsadli jamgʻarmalardan ajratilgan subsidiyalar, kreditlar hamda tijorat banklariga joylashtirilgan depozitlar toʻgʻrisidagi
Kreditlar boʻyicha: T/r Kredit oluvchilar nomi STIR Joylashgan hudud (viloyat, tuman (shahar) Mablagʻ ajratilishidan koʻzlangan maqsad Ajratilgan mablagʻ (ming soʻm) Ajratilishi tartibi Ajratilgan kredit mablagʻlarining qaytarilishi Foiz stavkasi Soʻndirilishi muddati Asosiy qarz Foiz toʻlovlari Jarima va penyalar 1. 2. 3. Jami x 0 0 0 0 0 0 0 0 Subsidiyalar boʻyicha: T/r Subsidiya oluvchilar nomi STIR Joylashgan hudud (viloyat, tuman (shahar) Mablagʻ ajratilishidan koʻzlangan maqsad Ajratilgan mablagʻ (ming soʻm) Mablagʻ ajratilishi yuzasidan asoslovchi hujjat nomi va sanasi 1. 2. 3. Jami x 0 0 0 x Depozitlar boʻyicha T/r Depozit joylashtirilgan bank nomi STIR Muddati Foizi Joylashtirilgan mablagʻ (ming soʻm) Shartnoma raqami va sanasi 1. 2. 3. Jami 0 0 0 x
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA
_____________________ qoʻshimcha manbalari hisobidan xarid qilingan tovarlar hamda xizmatlar, qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari olib borilayotgan obyektlar roʻyxati, shuningdek qurilish-taʼmirlash ishlarining moliyalashtirilishi toʻgʻrisida
______________ (oy) 20__ yil *
T/R Qoʻshimcha manba nomi Shakllangan qoʻshimcha mablagʻ miqdori Qoʻshimcha manba hisobidan mablagʻ ajratilishi boʻyicha mahalliy davlat hokimiyati vakillik organining qarori Mablagʻ ajratilgan tashkilot Mablagʻ ajratilishidan koʻzlangan maqsad * Ajratilgan mablagʻ miqdori (ming soʻm) Moliyalashtirilgan mablagʻ (ming soʻm) Amalga oshirilgan ishlar raqami sanasi 1. 2. x 3. x 4. x 5. x
Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA
Tashabbusli budjetlashtirish natijalari boʻyicha
____________________ tuman (shahar) ____________ (oy) 20__ yil 1-jadval T/r Koʻrsatkich nomi Summa (ming soʻm) 1. Yil boshiga qoldiq 2. Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasiga oʻtkazilgan mablagʻlar * 3. Jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan (gʻolib deb topilgan) tadbirlarni moliyalashtirish uchun yoʻnaltirilgan mablagʻlar ** 3.1. Tadbirlarni amalga oshirayotgan pudratchi tashkilotlarga bajarilgan ishlar uchun toʻlangan mablagʻlar 3.2. Tadbirlarni moliyalashtirishga ajratilgan, biroq pudratchi tashkilotlarga toʻlab berilmagan qoldiq mablagʻlar 4. Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasidagi qoldiq mablagʻlar 2-jadval T/r Bajarilgan tadbirlar nomi Moliyalashtirilgan takliflar soni koʻrsatkichlar oʻlchov birligi miqdori sarflangan mablagʻlar 1. Hududiy ichki yoʻllar umumiy uzunligi 2. Umumtaʼlim maktablarini taʼmirlash va jihozlash soni 3. Maktabgacha taʼlim muassasalarini taʼmirlash va jihozlash soni 4. Sogʻliqni saqlash muassasalarini taʼmirlash va jihozlash soni 5. Boshqa ijtimoiy soha muassasalarini taʼmirlash va jihozlash soni 6. Ichimlik suvi taʼminotini yaxshilash umumiy uzunligi 7. Koʻcha chiroqlarini oʻrnatish chiroqlar soni 8. Obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish tadbirlar soni 9. Boshqa tadbirlar soni jami X X
Tashabbusli budjetlashtirish natijalari boʻyicha maʼlumotga 1-ILOVA
Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirilishi yuzasidan
___________________tuman (shahar) ____________ (oy) 20__ yil T/r Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish manbalari Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasiga yoʻnaltirilishi lozim boʻlgan mablagʻlar Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasiga haqiqatda oʻtkazilgan mablagʻlar Farqi Izoh 1-chorak 2-chorak 3-chorak 4-chorak 1. Tuman (shahar) budjetining tasdiqlangan umumiy xarajatlarining 5 foiz qismi miqdorida ajratiladigan mablagʻlar 2. Tuman (shahar) budjetining qoʻshimcha manbalarining 30 foizi miqdorida ajratiladigan mablagʻlar 2.1. Shu jumladan erkin qoldiq mablagʻlari 2.2. daromadlarning hisobot choraklari yakunlari boʻyicha aniqlanadigan prognozdan oshirib bajarilgan qismi 2.3. davlat daromadiga oʻtkazilgan mol-mulkni realizatsiya qilishdan tushgan tushumlar 2.4. elektron savdo maydonchasida yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni sotishdan tushgan mablagʻlar 2.5. budjetdan ajratiladigan mablagʻlar kamaytirilishi natijasida boʻshab qolgan mablagʻlar 3. Jami ajratiladigan mablagʻlar
Tashabbusli budjetlashtirish natijalari boʻyicha maʼlumotga 2-ILOVA
Fuqarolar tashabbusi jamgʻarmasidan jamoatchilik fikri asosida shakllantirilgan (gʻolib deb topilgan) tadbirlarni moliyalashtirish uchun yoʻnaltirilgan mablagʻlar yuzasidan
_____________________tuman (shahar) ______________ (oy) 20__ yil T/r Tadbirning xos raqami (ID) Jami toʻplangan ovozlar soni shundan Tadbirning qisqacha mazmuni (sohasi) Tadbirning moliyalashtirilishi (ming soʻm) onlayn ovozlar oflayn ovozlar SMS orqali Tadbirni moliyalashtirish uchun ochilgan hisobvaraq Tadbirning fuqaro tomonidan kiritilgan dastlabki qiymati Tadbirni amalga oshirish qiymati * Ajratilgan mablagʻlar Bajarilgan ishlar uchun toʻlab berilgan mablagʻlar Qoldiq mablagʻlar 1. 2. 3. Jami:
Vazir T. ISHMETOV
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori A. BURXANOV
Hisob palatasi raisining birinchi oʻrinbosari B. TURABOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-aprel,
2021-yil 14-aprel
2021-yil 24-aprel
26-son