UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ТУЗИЛМАСИ

Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини ҳамда маданий туризмни ривожлантириш, миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021 — 2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш;

музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш;

маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

«Қорақалпоқфильм» киностудияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш;

маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигида «Қорақалпоғистон санъат саройи» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Санъат саройи) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, театр, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш;

ўзбек ва қорақалпоқ халқининг бой маънавий меросини тараннум этувчи, миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш орқали аҳолининг кенг қатламларини санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочилари ижодидан баҳраманд этиш;

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ранг-баранг ижодий дастурлар орқали ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш;

давлат аҳамиятига молик муҳим тадбирлар, халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар ва ижтимоий-маданий анжуманлар ўтказиш.

3. «Қорақалпоғистон санъат саройи» давлат муассасасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарурат бўлганда, Санъат саройи тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар Санъат саройи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда Санъат саройига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар унинг харажатларининг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг маданият ва санъат муассасаларига оилавий келишини ҳамда мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида «Шанба — маданият куни» лойиҳасини амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, бахши, жиров, достончилик, рақс, амалий санъат ва миллий ҳунармандчилигини аҳоли, айниқса, ёш авлодга кенг тарғиб этишга қаратилган «Қорақалпоқ маданият кунлари» байрам тадбирларини мунтазам ўтказиш;

санъатнинг опера ижрочилиги бўйича ёш авлод истеъдодини эрта аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича 2021 йилдан бошлаб, анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта «Ёшлик баҳори» ёш опера ижрочилари танловини ташкил этиш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасидаги барча таълим муассасаларида мумтоз санъатимизнинг дурдона асарларидан баҳраманд қилиш орқали ўқувчи-ёшларнинг миллий маданий савиясини ошириш мақсадида дарс соатларидан бўш (танаффус) вақтларда «Мусиқий танаффус» лойиҳасини амалга ошириш;

Санъат саройига ўзининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифларга мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Санъат саройининг штатлар жадвалини тасдиқласин ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини белгиласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Санъат саройига Нукус шаҳри, Аллаёр Дўстназаров кўчаси, 103а-уй манзилидаги бинони текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилишини таъминласин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Санъат саройи биносига туташ ҳудуддан ер майдони ажратиш ҳамда машғулот зали ва қўшимча хизмат хоналаридан иборат бино қуриш ва жиҳозлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан маблағ ажратиш;

2021 йилда Санъат саройининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни зарур махсус асбоб-ускуналар ҳамда хавфсизликни таъминловчи техник воситалар билан жиҳозлаш;

2023 йилда буюк олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллик юбилейини халқаро миқёсда кенг нишонлашга барвақт тайёргарлик кўриш мақсадида 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, давлат-хусусий шериклик ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан Беруний туманида Абу Райҳон Беруний номидаги маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги билан биргаликда 2022-2023 йилларда «Қорақалпоқфильм» киностудияси биносини реконструкция қилиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда замонавий инновацион технологиялар билан таъминлаш;

Қорақалпоғистон опера ва балет театрини ташкил этиш мақсадида Нукус шаҳрида зарур ер майдони ажратиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, шунингдек, ушбу театр учун бино қуришни 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш;

ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига таклифлар киритиш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 — 2023 йилларда Режаб Халифа масжид-мақбараси, Ишан қалъа меъморий объекти, Чилпиқ қўрғони, Катта Гулдурсин қалъа ва Тупроққалъа археологик ёдгорликларини асрашга доир ишлар учун Туризм ва спорт вазирлигига маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш ишлари учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов туғилиб ўсган ва ижод қилган хонадонда адибнинг уй-музейини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва санъати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижалар ҳақида мунтазам равишда кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш ҳамда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 291-сон қарорига 1-ИЛОВА

2021 — 2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Таълим муассасалари, шу жумладан, Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти самарадорлигини ошириш 1. Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, истисно тариқасида, мазкур муассасалар учун белгиланган намунавий штатлар доирасида «Бадиий раҳбар» штат бирлигини киритиш. 2021 йил июнь - Маданият вазирлиги 2. Нукус ва Элликқалъа ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларини эҳтиёждан келиб чиқиб, мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш. 2021 йил июнь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги 3. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалида таҳсил олаётган талаба қизлар учун келажакда уларни қўшимча иш билан таъминлаш мақсадида Филиал ҳузурида «Чевар қўллар» марказини ташкил қилиш. 2021 йил июнь Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4. Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номидаги давлат стипендияларини таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш. 2021 йил июнь - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 5. Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг фаолиятини янада яхшилаш, шунингдек, опера санъати ривожланган хорижий давлатларнинг (Италия, Россия, Германия ва бошқалар) таълим дастурлари тажрибасини ўрганиш асосида хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш. 2021 йилдан бошлаб мунтазам Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 6. Ўзбекистон давлат консерваторияси ва опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув дастурларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 7. Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатни опера санъати йўналиши бўйича таянч профессионал таълим муассасаси сифатида белгилаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан интеграциясини йўлга қўйиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 8. Ёш иқтидорли опера хонандаларининг санъатини кенг тарғиб этишда хорижий давлатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида уларни хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 9. Нукус ва Элликқалъа ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактабларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш. 2021-2022 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши II. Музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш 10. Ҳар бир туман (шаҳар)лар марказий кўчаларида театр репертуарларини махсус реклама лавҳалари ва паннолар, баннерлар ўрнатиш учун махсус жой ажратиш ва уларни давлат-хусусий шериклик асосида ўрнатиш. 2021 йил август Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари 11. Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳудудида И.В. Савицкийнинг ҳайкалини ўрнатиш, қабристонни ободонлаштириш ҳамда зиёратгоҳ масканига айлантириш. 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги, Бадиий академия 12. Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги санъат давлат музейи илмий ходимларини Москва шаҳридаги А.С. Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейида малака оширишини ташкил этиш. 2021-2022 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, музейнинг бюджетдан ташқари маблағлари Туризм ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 13. Театрлардаги спектаклларнинг бадиий савиясини ошириш, томошабинлар қамровини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида: давлат театрлари репертуарини мунтазам равишда янгилаб бориш, мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини тўлақонли очиб берувчи, замон қаҳрамони акс эттирилган камида 2 та янги спектаклни саҳналаштириш; Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда драматургларнинг ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш; республика ва хорижий театрларнинг малакали актёрлари ва мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикасига таклиф этган ҳолда мастер-класс, тренинг ва тажриба алмашиш; театрларда замонавий ёритиш ва мусиқали махсус эффектларни қўллаган ҳолда, сифат жиҳатдан бутунлай янги инновацион спектаклларни яратиш. 2021-2022 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги 14. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Т. Қаипбергенов дафн этилган қабристон ҳудудини ободонлаштириш ҳамда зиёратгоҳ масканига айлантириш. 2021-2022 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 15. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри симфоник оркестри учун 18 дона ёғоч дамли чолғулар, 25 дона скрипка, 5 дона альт, 6 дона виолончель, 4 дона контрабас, 2 дона литабра, 2 дона арфа ва 2 дона зарбли мусиқа чолғу асбобларини харид қилиш. 2022 йил июнь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 16. Театрлар ижодкорлари ва техник ходимларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида Қорақалпоғистондаги театрлар ва Россия театрлари ўртасида ҳамкорлик меморандумларини тузиш бўйича амалий чораларни кўриш. 2022 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги 17. Театрлар спектаклларининг бадиий савиясини ошириш мақсадида Қорақалпоғистондаги театрларда хорижий давлатларнинг етакчи театрлари билан ҳамкорликда опера, балет, драма ва қўғирчоқ йўналишларида спектаклларни яратиш ва намойиш этиш. 2022 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 18. Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этувчи бадиий-ғоявий баркамол саҳна асарлари яратиш мақсадида: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида О. Султановнинг «Ватан тупроғи» ва Т. Қаипбергеновнинг «Қорақалпоқ қизи» саҳна асари; Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида М. Беҳбудийнинг «Падаркуш» саҳна асари; Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида М. Бегимовнинг «Янги Мўйноқ» саҳна асарини давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш. 2022 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси бюджет маблағлари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 19. Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини овоз ёзиш студияси билан таъминлаш. 2022 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 20. «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблини олий тоифа гуруҳига, Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини биринчи тоифа гуруҳига ўтказиш. 2022 йил сентябрь - Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 21. «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва гастроль сафарлари учун замонавий автобус ҳамда енгил хизмат автотранспорт воситаси билан таъминлаш. 2022 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 22. Маданият ва санъат муассасаларига ёш кадрларни жалб этиш мақсадида Нукус шаҳрида кўп қаватли ижодкорлар уйини қуриш. 2022-2023 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 23. Театрларнинг репертуарлари, спектакллари намойиши, премьералари, гастроллари, театр санъати билан боғлиқ роликлари ва бошқа тадбирларини кенг ёритиш, реклама қилиш, шунингдек, телеканалларда театрлар репертуари тўғрисида алоҳида ҳафталик анонсларни намойиш этиб бориш учун махсус эфир вақтларини ажратиш. 2021 — 2024 йиллар - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги III. Маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 24. Беруний тумани маданият марказининг «Беруний авлодлари» дорбозлик гуруҳини автобус, овоз кучайтириш ускунаси, либослар, реквизитлар ҳамда дор ва дор ости анжомлари билан таъминлаш. 2021 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 25. Нукус шаҳрида кўчма цирк (шапито) ташкил этиш. 2021 йил сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 26. Маданий-оммавий тадбирларни сифатли ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида янги қуриладиган маданият марказларини мусиқа чолғу асбоблари ҳамда саҳна либослари билан таъминлаш. 2021 — 2023 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари 27. Қорақалпоғистон Республикасидаги 9 та маданият марказини реконструкция қилиш ва 10 тасини капитал таъмирлаш. 2021 — 2023 йиллар Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджет ва маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 28. Маданият марказларида фаолият юритаётган тўгаракларни зарур ўқув қўлланма ва тавсияномалар билан таъминлаш. 2022-2023 йиллар Маданият марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари IV. «Қорақалпоқфильм» киностудиясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш 29. «Қорақалпоқфильм» киностудиясини 4 та видеокамера, 2 та монтаж столи, 1 та овоз ёзиш ҳамда замонавий жиҳозланган 1 та дубляж студияси билан таъминлаш. 2021-2022 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги 30. Қорақалпоқ миллий урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган мультификацион ва тарихий (Қирқ қиз ва Едиге) ҳужжатли фильмларни яратиш. 2022 йил май Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги 31. Миллий кино маҳсулотларини сақлаш ва тарғиб қилиш учун «Қорақалпоқфильм» киностудияси базасида кино музейини, мультипликационфильмлар студиясини ҳамда Ўзбекистон киносанъати музейи биносида «Қорақалпоқ киноси» кўргазма залини ташкил этиш. 2022 йил июнь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги 32. «Қорақалпоқфильм» киностудиясининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш. Бунда ҳар йили 2 та бадиий фильм, 12 та ҳужжатли фильм, 2 та мультипликацион фильм, «Тулкишек» болалар ҳажвий киножурналини яратиш. 2021 — 2023 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги 33. И.В. Савицкийнинг ижоди ва музейи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш. 2021 — 2023 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги 34. Т. Қаипбергеновнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш. 2021 — 2023 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси V. Маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш 35. Бўзатов туманида «Республика ёшлар овози» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. 2021 йил май-июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги 36. Қорақалпоқ маданияти, санъати ва адабиёти билан Ўзбекистон халқини яқиндан таништириш мақсадида ўзбек тилида «Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари» кўп жилдли китоблар тўпламини нашр этиш. 2021 йил июнь Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик Хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 37. Бўзатов туманида ижодкор ёшларнинг «Бўзатов оҳанглари» номли семинарини ўтказиш. 2021 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 38. Нукус шаҳрида Есжан бахши Косполатов ижодий мактабини яратиш ҳамда унинг ижодига бағишланган танловни Кегейли туманида ташкил этиш ва ўтказиш. 2021 йилдан бошлаб ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 39. Нукус шаҳрида миллий маданиятларимизнинг ўзаро уйғун ва ҳамжиҳатликда ривожланаётганини чуқур таҳлил қилиб беришга қаратилган «Ўзбек ва қорақалпоқ маданияти: муштарак мақсадлар ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида Республика анжуманини ўтказиш. 2021 йил ?авомида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 40. Ибройим Юсупов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг мамлакатимиздаги бошқа ижод мактаблари билан самарали ҳамкорлигини кучайтириш. 2021 йилдан бошлаб доимий - Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 41. Ҳунармандчилик фестивалини Нукус шаҳрида ўтказиш чораларини кўриш. 2022 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси 42. Амударё тумани «Чилпиқ» ёдгорлигида Республика «Болалар фольклор» фестивалини ташкил этиш. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги 43. Тўрткўл тумани О. Худайшукуров номидаги маданият марказида О. Худайшукуров ҳаёти ва ижодига бағишланган «Она диёр куйчиси» номли республика ёш ижрочилар кўрик-танловини ташкил этиш. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 44. Ўзбекистон халқ бахшиси, Қорақалпоғистон халқ жирови Жумабай жиров Базаров хотирасига бағишлаб «Жировлар танлови»ни ўтказиш. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 45. Чимбой туманида Республика оқин, жиров ва бахшилар иштирокида «Қур» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. 2023 йил март Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 46. Элликқалъа туманида «Мақом ижрочилиги» кечасини ташкил этиш. алоҳида режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаш?, ?лликқалъа ҳокимлиги 47. Тахтакўпир туманида таниқли шоир ва қиссахон Аббаз Дабиловнинг хотирасига бағишланган «Аббаз ҳаўазы-Қаратерең ырғақлары» кўрик-танловини ташкил этиш. 2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ташкилотчилар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 48. Қонликўл туманида СССР халқ артисти Айимхон Шамуратова хотирасига бағишлаб «Саҳро булбули» номли республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш. 2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ташкилотчилар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 49. Қорақалпоғистон Республикаси ва унга яқин қўшни ҳудудлар ўртасидаги маданий алоқалар тарихига оид илмий меросни ўрганиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни минтақа халқларининг ўзаро маданий алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. 2022-2023 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси 50. Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида режа асосида «Қорақалпоқ маданияти ва санъати кунлари»ни ўтказиб боришни йўлга қўйиш, бунда, концертлар, қорақалпоғистонлик адиб ва рассомлар, театр ва кино намояндалари, ҳайкалтарошлар, ҳунармандлар ва бошқа ижодкорларнинг бадиий кўргазмаларини мунтазам ташкил қилиш. 2021 — 2024 йиллар Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 51. Қорақалпоқ маданияти ва санъатини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш, қорақалпоқ ижодкорларининг халқаро танлов ва фестивалларда фаол иштирокини таъминлаш. 2021 — 2024 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 52. Мамлакатимиз миқёсида қорақалпоғистонлик атоқли санъаткорларнинг концерт дастурларини мунтазам ўтказиб бориш. 2021 — 2024 йиллар Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 53. Қорақалпоғистонлик атоқли маданият ва санъат, илм-фан намояндалари, шунингдек, машҳур асарлар, ансамбллар, маданий ташкилотлар билан боғлиқ юбилейларни мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлашга алоҳида аҳамият қаратиш. 2021 — 2024 йиллар Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 54. Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектлар ва кўчаларга қорақалпоғистонлик атоқли давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат, илм-фан намояндалари номларини беришни назарда тутиш. 2021 — 2024 йиллар - Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги 55. Етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қорақалпоқ ёшларининг салмоғини ошириш. 2021 — 2024 йиллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 56. Қорақалпоғистон маданияти ва санъатини янада ривожлантириш ва кенг тарғиб-ташвиқ этишга оид тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш. мунтазам равишда - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 291-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Қорақалпоғистон санъат саройи» давлат муассасасининг

Бош директор Директор ўринбосари Ижодий ходимлар 4 Бош юрисконсульт 1 Техник ходимлар * Бухгалтерия 2 Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мутахассис 1 Ёрдамчи ходимлар * Матбуот хизмати 1 Кадрлар бўйича бош мутахассис 1

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 май,

291-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/291/0441-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLAR DASTURI

TUZILMASI

Qoraqalpogʻiston Respublikasida madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Qoraqalpogʻiston Respublikasida madaniyat va sanʼat sohasini hamda madaniy turizmni rivojlantirish, milliy qadriyat va anʼanalarni keng targʻib etishga qaratilgan madaniy-maʼrifiy tadbirlar samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2021 — 2024-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasida madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

taʼlim muassasalari faoliyati samaradorligini oshirish;

muzeylar, teatrlar va ijodiy jamoalar faoliyatini yanada rivojlantirish;

madaniyat markazlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

“Qoraqalpoqfilm” kinostudiyasi moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va faoliyatini rivojlantirish;

madaniy-maʼrifiy, targʻibot tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi muassisligida “Qoraqalpogʻiston sanʼat saroyi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Sanʼat saroyi) tashkil etilsin va quyidagilar uning asosiy vazifalari etib belgilansin:

oʻzbek, qoraqalpoq va jahon mumtoz sanʼati anʼanalarini, teatr, musiqa, raqs va milliy estrada sanʼatini rivojlantirish va targʻib qilish;

oʻzbek va qoraqalpoq xalqining boy maʼnaviy merosini tarannum etuvchi, milliy va umumbashariy qadriyatlarni ulugʻlovchi yorqin sahna asarlarini namoyish etish orqali aholining keng qatlamlarini sanʼat ustalari va isteʼdodli yosh ijrochilari ijodidan bahramand etish;

xalqimiz, ayniqsa, yoshlar qalbida milliy gʻurur va iftixor tuygʻularini mustahkamlash, ularni ona Vatanga muhabbat va sadoqat ruhida tarbiyalashga xizmat qiluvchi rang-barang ijodiy dasturlar orqali yoshlarning maʼnaviy dunyoqarashini yuksaltirish;

davlat ahamiyatiga molik muhim tadbirlar, xalqaro festivallar, koʻrik-tanlovlar, konferensiyalar va ijtimoiy-madaniy anjumanlar oʻtkazish.

3. “Qoraqalpogʻiston sanʼat saroyi” davlat muassasasining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziriga, zarurat boʻlganda, Sanʼat saroyi tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Quyidagilar Sanʼat saroyi faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;

Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida koʻrsatilgan xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;

xalqaro moliya tashkilotlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Bunda Sanʼat saroyiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetidan mablagʻlar uning xarajatlarining oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismi uchun ajratiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Yozuvchilar uyushmasi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi aholisining madaniyat va sanʼat muassasalariga oilaviy kelishini hamda maroqli va mazmunli dam olishlarini tashkil etish maqsadida “Shanba — madaniyat kuni” loyihasini amalga oshirish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasining oʻziga xos urf-odatlari, anʼana va qadriyatlari, baxshi, jirov, dostonchilik, raqs, amaliy sanʼat va milliy hunarmandchiligini aholi, ayniqsa, yosh avlodga keng targʻib etishga qaratilgan “Qoraqalpoq madaniyat kunlari” bayram tadbirlarini muntazam oʻtkazish;

sanʼatning opera ijrochiligi boʻyicha yosh avlod isteʼdodini erta aniqlash, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish boʻyicha 2021-yildan boshlab, anʼanaviy tarzda har ikki yilda bir marta “Yoshlik bahori” yosh opera ijrochilari tanlovini tashkil etish;

2021/2022 oʻquv yilidan boshlab, Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi barcha taʼlim muassasalarida mumtoz sanʼatimizning durdona asarlaridan bahramand qilish orqali oʻquvchi-yoshlarning milliy madaniy saviyasini oshirish maqsadida dars soatlaridan boʻsh (tanaffus) vaqtlarda “Musiqiy tanaffus” loyihasini amalga oshirish;

Sanʼat saroyiga oʻzining asosiy faoliyat yoʻnalishlaridan kelib chiqib, Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlangan tariflarga muvofiq pulli xizmatlar koʻrsatish huquqini berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:

bir oy muddatda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi bilan kelishgan holda, Sanʼat saroyining shtatlar jadvalini tasdiqlasin hamda xodimlar mehnatiga haq toʻlash miqdorlari va shartlarini belgilasin;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda Sanʼat saroyiga Nukus shahri, Allayor Doʻstnazarov koʻchasi, 103a-uy manzilidagi binoni tekin foydalanish huquqi asosida berilishini taʼminlasin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi:

Sanʼat saroyi binosiga tutash hududdan yer maydoni ajratish hamda mashgʻulot zali va qoʻshimcha xizmat xonalaridan iborat bino qurish va jihozlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hisobidan mablagʻ ajratish;

2021-yilda Sanʼat saroyining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, uni zarur maxsus asbob-uskunalar hamda xavfsizlikni taʼminlovchi texnik vositalar bilan jihozlash;

2023-yilda buyuk olim Abu Rayhon Beruniy tavalludining 1050 yillik yubileyini xalqaro miqyosda keng nishonlashga barvaqt tayyorgarlik koʻrish maqsadida 2021-2022-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, davlat-xususiy sheriklik hamda yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hisobidan Beruniy tumanida Abu Rayhon Beruniy nomidagi madaniyat va istirohat bogʻini tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligi bilan birgalikda 2022-2023-yillarda “Qoraqalpoqfilm” kinostudiyasi binosini rekonstruksiya qilish va uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, yillik ishlab chiqarish hajmini oshirish hamda zamonaviy innovatsion texnologiyalar bilan taʼminlash;

Qoraqalpogʻiston opera va balet teatrini tashkil etish maqsadida Nukus shahrida zarur yer maydoni ajratish hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan 2021-yilda loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash, shuningdek, ushbu teatr uchun bino qurishni 2022-yil hamda keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish yuzasidan takliflarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taqdim etish;

ijtimoiy soha muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlashda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻlar ajratish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga takliflar kiritish choralarini koʻrsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2021 — 2023-yillarda Rejab Xalifa masjid-maqbarasi, Ishan qalʼa meʼmoriy obyekti, Chilpiq qoʻrgʻoni, Katta Guldursin qalʼa va Tuproqqalʼa arxeologik yodgorliklarini asrashga doir ishlar uchun Turizm va sport vazirligiga madaniy meros obyektlarini restavratsiya qilish va tiklash ishlari uchun respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida va Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻlar ajratish choralarini koʻrsin.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi bilan birgalikda ikki oy muddatda Oʻzbekiston Qahramoni, Oʻzbekiston va Qoraqalpogʻiston xalq yozuvchisi Toʻlepbergen Qaipbergenov tugʻilib oʻsgan va ijod qilgan xonadonda adibning uy-muzeyini tashkil etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga tegishli Hukumat qarori loyihasini kiritsin.

10. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyati va sanʼati sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar va erishilayotgan natijalar haqida muntazam ravishda koʻrsatuv va eshittirishlar tashkil etish hamda mazkur qarorda belgilangan tadbirlarni keng yoritish tavsiya etilsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi Q.R. Sariyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-maydagi 291-son qaroriga 1-ILOVA

2021 — 2024-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasida madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Taʼlim muassasalari, shu jumladan, Opera sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internat faoliyati samaradorligini oshirish 1. Opera sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internat faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida, istisno tariqasida, mazkur muassasalar uchun belgilangan namunaviy shtatlar doirasida “Badiiy rahbar” shtat birligini kiritish. 2021-yil iyun - Madaniyat vazirligi 2. Nukus va Ellikqalʼa ixtisoslashtirilgan madaniyat va sanʼat maktablari hamda bolalar musiqa va sanʼat maktablarini ehtiyojdan kelib chiqib, musiqa cholgʻu asboblari bilan taʼminlash. 2021-yil iyun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi 3. Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutining Nukus filialida tahsil olayotgan talaba qizlar uchun kelajakda ularni qoʻshimcha ish bilan taʼminlash maqsadida Filial huzurida “Chevar qoʻllar” markazini tashkil qilish. 2021-yil iyun Filialning budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 4. Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi oliy taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan iqtidorli talabalarni ragʻbatlantirish maqsadida Oʻzbekiston Qahramoni, Oʻzbekiston va Qoraqalpogʻiston xalq yozuvchisi Toʻlepbergen Qaipbergenov hamda Oʻzbekiston Qahramoni, Oʻzbekiston va Qoraqalpogʻiston xalq shoiri Ibroyim Yusupov nomidagi davlat stipendiyalarini taʼsis etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga tegishli Hukumat qarori loyihasini kiritish. 2021-yil iyun - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 5. Opera sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatning faoliyatini yanada yaxshilash, shuningdek, opera sanʼati rivojlangan xorijiy davlatlarning (Italiya, Rossiya, Germaniya va boshqalar) taʼlim dasturlari tajribasini oʻrganish asosida xorijiy mamlakatlardagi taʼlim muassasalari bilan hamkorlikni keng yoʻlga qoʻyish. 2021-yildan boshlab muntazam Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 6. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi va opera sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari oʻquv dasturlarining oʻzaro integratsiyasini taʼminlash. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab - Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 7. Opera sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatni opera sanʼati yoʻnalishi boʻyicha tayanch professional taʼlim muassasasi sifatida belgilash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi bolalar musiqa va sanʼat maktablari bilan integratsiyasini yoʻlga qoʻyish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab - Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 8. Yosh iqtidorli opera xonandalarining sanʼatini keng targʻib etishda xorijiy davlatlar bilan ijodiy tajriba almashish maqsadida ularni xizmat safarlariga yuborish hamda ularning xalqaro miqyosdagi ilmiy anjumanlarda ishtirokini taʼminlash. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari va qonun bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 9. Nukus va Ellikqalʼa ixtisoslashtirilgan madaniyat va sanʼat maktablarining bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish. 2021-2022-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi II. Muzeylar, teatrlar va ijodiy jamoalar faoliyatini yanada rivojlantirish 10. Har bir tuman (shahar)lar markaziy koʻchalarida teatr repertuarlarini maxsus reklama lavhalari va pannolar, bannyerlar oʻrnatish uchun maxsus joy ajratish va ularni davlat-xususiy sheriklik asosida oʻrnatish. 2021-yil avgust Davlat-xususiy sheriklik asosida jalb qilinadigan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tuman (shahar) hokimliklari 11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi I.V. Savitskiy nomidagi davlat sanʼat muzeyi hududida I.V. Savitskiyning haykalini oʻrnatish, qabristonni obodonlashtirish hamda ziyoratgoh maskaniga aylantirish. 2021-2022-yillar Mahalliy budjet va homiylik mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va sport vazirligi, Badiiy akademiya 12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi I.V. Savitskiy nomidagi sanʼat davlat muzeyi ilmiy xodimlarini Moskva shahridagi A.S. Pushkin nomidagi Davlat tasviriy sanʼat muzeyida malaka oshirishini tashkil etish. 2021-2022-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, muzeyning budjetdan tashqari mablagʻlari Turizm va sport vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 13. Teatrlardagi spektakllarning badiiy saviyasini oshirish, tomoshabinlar qamrovini kengaytirish, xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish maqsadida: davlat teatrlari repertuarini muntazam ravishda yangilab borish, mamlakatimizda olib borilayotgan bunyodkorlik ishlarini toʻlaqonli ochib beruvchi, zamon qahramoni aks ettirilgan kamida 2 ta yangi spektaklni sahnalashtirish; Oʻzbekiston teatr arboblari uyushmasi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi hamda dramaturglarning ijodiy hamkorligini yoʻlga qoʻyish; respublika va xorijiy teatrlarning malakali aktyorlari va mutaxassislarini Qoraqalpogʻiston Respublikasiga taklif etgan holda master-klass, trening va tajriba almashish; teatrlarda zamonaviy yoritish va musiqali maxsus effektlarni qoʻllagan holda, sifat jihatdan butunlay yangi innovatsion spektakllarni yaratish. 2021-2022-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, teatrlarning budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Teatr arboblari uyushmasi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Tashqi ishlar vazirligi 14. Oʻzbekiston Qahramoni, Oʻzbekiston va Qoraqalpogʻiston xalq yozuvchisi T. Qaipbergenov dafn etilgan qabriston hududini obodonlashtirish hamda ziyoratgoh maskaniga aylantirish. 2021-2022-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 15. Berdaq nomidagi Qoraqalpoq davlat akademik musiqali teatri simfonik orkestri uchun 18 dona yogʻoch damli cholgʻular, 25 dona skripka, 5 dona alt, 6 dona violonchel, 4 dona kontrabas, 2 dona litabra, 2 dona arfa va 2 dona zarbli musiqa cholgʻu asboblarini xarid qilish. 2022-yil iyun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, teatrning budjetdan tashqari mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 16. Teatrlar ijodkorlari va texnik xodimlarining malakasini oshirish va tajriba almashishni yoʻlga qoʻyish maqsadida Qoraqalpogʻistondagi teatrlar va Rossiya teatrlari oʻrtasida hamkorlik memorandumlarini tuzish boʻyicha amaliy choralarni koʻrish. 2022-yil sentyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, teatrlarning budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Tashqi ishlar vazirligi 17. Teatrlar spektakllarining badiiy saviyasini oshirish maqsadida Qoraqalpogʻistondagi teatrlarda xorijiy davlatlarning yetakchi teatrlari bilan hamkorlikda opera, balet, drama va qoʻgʻirchoq yoʻnalishlarida spektakllarni ya�atish va namoyish etish. 2022-yil sentyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, teatrlarning budjetdan tashqari mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Tashqi ishlar vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 18. Aholi, ayniqsa, yoshlar maʼnaviyatini yuksaltirishda muhim ahamiyat kasb etuvchi badiiy-gʻoyaviy barkamol sahna asarlari yaratish maqsadida: Berdaq nomidagi Qoraqalpoq davlat akademik musiqali teatrida O. Sultanovning “Vatan tuprogʻi” va T. Qaipbergenovning “Qoraqalpoq qizi” sahna asari; Qoraqalpoq davlat yosh tomoshabinlar teatrida M. Behbudiyning “Padarkush” sahna asari; Qoraqalpoq davlat qoʻgʻirchoq teatrida M. Begimovning “Yangi Moʻynoq” sahna asarini davlat buyurtmasi asosida sahnalashtirish. 2022-yil sentyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjet mablagʻlari, teatrlarning budjetdan tashqari mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Teatr arboblari uyushmasi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 19. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimini ovoz yozish studiyasi bilan taʼminlash. 2022-yil sentyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 20. “Ayqulash” qoraqalpoq davlat milliy folklor ansamblini oliy toifa guruhiga, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimini birinchi toifa guruhiga oʻtkazish. 2022-yil sentyabr - Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 21. “Ayqulash” qoraqalpoq davlat milliy folklor ansamblining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va gastrol safarlari uchun zamonaviy avtobus hamda yengil xizmat avtotransport vositasi bilan taʼminlash. 2022-yil sentyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 22. Madaniyat va sanʼat muassasalariga yosh kadrlarni jalb etish maqsadida Nukus shahrida koʻp qavatli ijodkorlar uyini qurish. 2022-2023-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 23. Teatrlarning repertuarlari, spektakllari namoyishi, premyeralari, gastrollari, teatr sanʼati bilan bogʻliq roliklari va boshqa tadbirlarini keng yoritish, reklama qilish, shuningdek, telekanallarda teatrlar repertuari toʻgʻrisida alohida haftalik anonslarni namoyish etib borish uchun maxsus efir vaqtlarini ajratish. 2021 — 2024-yillar - Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi III. Madaniyat markazlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash 24. Beruniy tumani madaniyat markazining “Beruniy avlodlari” dorbozlik guruhini avtobus, ovoz kuchaytirish uskunasi, liboslar, rekvizitlar hamda dor va dor osti anjomlari bilan taʼminlash. 2021-yil sentyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari va homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 25. Nukus sha�rida koʻchma sirk (shapito) tashkil etish. 2021-yil sentyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi 26. Madaniy-ommaviy tadbirlarni sifatli oʻtkazish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasida yangi quriladigan madaniyat markazlarini musiqa cholgʻu asboblari hamda sahna liboslari bilan taʼminlash. 2021 — 2023-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tumanlar (shaharlar) hokimliklari 27. Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi 9 ta madaniyat markazini rekonstruksiya qilish va 10 tasini kapital taʼmirlash. 2021 — 2023-yillar Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida ajratiladigan mablagʻlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjet va mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 28. Madaniyat markazlarida faoliyat yuritayotgan toʻgaraklarni zarur oʻquv qoʻllanma va tavsiyanomalar bilan taʼminlash. 2022-2023-yillar Madaniyat markazlarining budjetdan tashqari mablagʻlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetiga mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tumanlar (shaharlar) hokimliklari IV. “Qoraqalpoqfilm” kinostudiyasining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va faoliyatini rivojlantirish 29. “Qoraqalpoqfilm” kinostudiyasini 4 ta videokamera, 2 ta montaj stoli, 1 ta ovoz yozish hamda zamonaviy jihozlangan 1 ta dublyaj studiyasi bilan taʼminlash. 2021-2022-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Kinematografiya agentligi 30. Qoraqalpoq milliy urf-odat va anʼanalarini oʻzida mujassam etgan multifikatsion va tarixiy (Qirq qiz va Edige) hujjatli filmlarni yaratish. 2022-yil may Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Kinematografiya agentligi 31. Milliy kino mahsulotlarini saqlash va targʻib qilish uchun “Qoraqalpoqfilm” kinostudiyasi bazasida kino muzeyini, multiplikatsionfilmlar studiyasini hamda Oʻzbekiston kinosanʼati muzeyi binosida “Qoraqalpoq kinosi” koʻrgazma zalini tashkil etish. 2022-yil iyun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika �yudjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Kinematografiya agentligi 32. “Qoraqalpoqfilm” kinostudiyasining yillik ishlab chiqarish hajmini oshirish. Bunda har yili 2 ta badiiy film, 12 ta hujjatli film, 2 ta multiplikatsion film, “Tulkishek” bolalar hajviy kinojurnalini yaratish. 2021 — 2023-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Kinematografiya agentligi 33. I.V. Savitskiyning ijodi va muzeyi haqida hujjatli film suratga olish. 2021 — 2023-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Kinematografiya agentligi 34. T. Qaipbergenovning hayoti va ijodi haqida hujjatli film suratga olish. 2021 — 2023-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Kinematografiya agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi V. Madaniy-maʼrifiy, targʻibot tadbirlarini tashkil e�ish va oʻtkazish 35. Boʻzatov tumanida “Respublika yoshlar ovozi” festivalini tashkil etish va oʻtkazish. 2021-yil may-iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Yoshlar ishlari agentligi 36. Qoraqalpoq madaniyati, sanʼati va adabiyoti bilan Oʻzbekiston xalqini yaqindan tanishtirish maqsadida oʻzbek tilida “Qoraqalpoq adabiyoti durdonalari” koʻp jildli kitoblar toʻplamini nashr etish. 2021-yil iyun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik Xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 37. Boʻzatov tumanida ijodkor yoshlarning “Boʻzatov ohanglari” nomli seminarini oʻtkazish. 2021-yil iyun Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 38. Nukus shahrida Esjan baxshi Kospolatov ijodiy maktabini yaratish hamda uning ijodiga bagʻishlangan tanlovni Kegeyli tumanida tashkil etish va oʻtkazish. 2021-yildan boshlab har yili Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 39. Nukus shahrida milliy madaniyatlarimizning oʻzaro uygʻun va hamjihatlikda rivojlanayotganini chuqur tahlil qilib berishga qaratilgan “Oʻzbek va qoraqalpoq madaniyati: mushtarak maqsadlar va rivojlanish istiqbollari” mavzusida Respublika anjumanini oʻtkazish. 2021-yil ?avomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 40. Ibroyim Yusupov nomidagi xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internatining mamlakatimizdagi boshqa ijod maktablari bilan samarali hamkorligini kuchaytirish. 2021-yildan boshlab doimiy - Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi 41. Hunarmandchilik festivalini Nukus shahrida oʻtkazish choralarini koʻrish. 2022-yil davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, “Hunarmand” uyushmasi 42. Amudaryo tumani “Chilpiq” yodgorligida Respublika “Bolalar folklor” festivalini tashkil etish. 2022-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va sport vazirligi 43. Toʻrtkoʻl tumani O. Xudayshukurov nomidagi madaniyat markazida O. Xudayshukurov hayoti va ijodiga bagʻishlangan “Ona diyor kuychisi” nomli respublika yosh ijrochilar koʻrik-tanlovini tashkil etish. 2022-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 44. Oʻzbekiston xalq baxshisi, Qoraqalpogʻiston xalq jirovi Jumabay jirov Bazarov xotirasiga bagʻishlab “Jirovlar tanlovi”ni oʻtkazish. 2022-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 45. Chimboy tumanida Respublika oqin, jirov va baxshilar ishtirokida “Qur” festivalini tashkil etish va oʻtkazish. 2023-yil mart Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 46. Ellikqalʼa tumanida “Maqom ijrochiligi” kechasini tashkil etish. alohida reja asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengash?, ?llikqalʼa hokimligi 47. Taxtakoʻpir tumanida taniqli shoir va qissaxon Abbaz Dabilovning xotirasiga bagʻishlangan “Abbaz haoʻazi-Qaratereң irgʻaqlari” koʻrik-tanlovini tashkil etish. 2023-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Tashkilotchilar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 48. Qonlikoʻl tumanida SSSR xalq artisti Ayimxon Shamuratova xotirasiga bagʻishlab “Sahro bulbuli” nomli respublika koʻrik-tanlovini tashkil etish va oʻtkazish. 2024-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Tashkilotchilar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 49. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va unga yaqin qoʻshni hududlar oʻrtasidagi madaniy aloqalar tarixiga oid ilmiy merosni oʻrganish, shu jumladan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va qoʻshni mintaqa xalqlarining oʻzaro madaniy aloqalarini mustahkamlash boʻyicha aniq takliflar ishlab chiqish. 2022-2023-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, teatrlarning budjetdan tashqari mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va sport vazirligi, Fanlar akademiyasi 50. Viloyatlar va Toshkent shahrida reja asosida “Qoraqalpoq madaniyati va sanʼati kunlari”ni oʻtkazib borishni yoʻlga qoʻyish, bunda, konsertlar, qoraqalpogʻistonlik adib va rassomlar, teatr va kino namoyandalari, haykaltaroshlar, hunarmandlar va boshqa ijodkorlarning badiiy koʻrgazmalarini muntazam tashkil qilish. 2021 — 2024-yillar Viloyatlar va Toshkent shahri budjetining qoʻshimcha manbalari, Madaniyat vazirligiga ajratilgan mablagʻlar Viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 51. Qoraqalpoq madaniyati va sanʼatini dunyo miqyosida keng targʻib etish, qoraqalpoq ijodkorlarining xalqaro tanlov va festivallarda faol ishtirokini taʼminlash. 2021 — 2024-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari, Madaniyat vazirligiga ajratilgan mablagʻlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 52. Mamlakatimiz miqyosida qoraqalpogʻistonlik atoqli sanʼatkorlarning konsert dasturlarini muntazam oʻtkazib borish. 2021 � 2024-yillar Viloyatlar va Toshkent shahri budjetining qoʻshimcha manbalari, Madaniyat vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 53. Qoraqalpogʻistonlik atoqli madaniyat va sanʼat, ilm-fan namoyandalari, shuningdek, mashhur asarlar, ansambllar, madaniy tashkilotlar bilan bogʻliq yubileylarni mamlakatimiz miqyosida keng nishonlashga alohida ahamiyat qaratish. 2021 — 2024-yillar Madaniyat vazirligiga ajratilgan mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 54. Toshkent shahridagi ijtimoiy obyektlar va koʻchalarga qoraqalpogʻistonlik atoqli davlat va jamoat arboblari, madaniyat va sanʼat, ilm-fan namoyandalari nomlarini berishni nazarda tutish. 2021 — 2024-yillar - Toshkent shahar hokimligi, Madaniyat vazirligi 55. Etakchi oliy taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan qoraqalpoq yoshlarining salmogʻini oshirish. 2021 — 2024-yillar - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 56. Qoraqalpogʻiston madaniyati va sanʼatini yanada rivojlantirish va keng targʻib-tashviq etishga oid tadbirlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish. muntazam ravishda - Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-maydagi 291-son qaroriga 2-ILOVA

“Qoraqalpogʻiston sanʼat saroyi” davlat muassasasining

Bosh direktor Direktor oʻrinbosari Ijodiy xodimlar 4 Bosh yuriskonsult 1 Texnik xodimlar * Buxgalteriya 2 Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish boʻyicha mutaxassis 1 Yordamchi xodimlar * Matbuot xizmati 1 Kadrlar boʻyicha bosh mutaxassis 1

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-may,

291-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2021-y., 09/21/291/0441-son)

lex.uz