UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш, шунингдек, барпо этилаётган янги мавзеларда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, бошқарувнинг самарали механизмларини жорий этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 19 апрелдаги 873-IV-сон ва Сенатининг 2021 йил 24 апрелдаги СҚ-283-IV-сон «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани (кейинги ўринларда — Янги Наманган тумани) ҳокимлиги ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар:

Янги Наманган тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотларининг Янги Наманган туманидаги бўлинмалари ҳамда уларга қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ходимларининг чекланган умумий сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Янги Наманган туманида жойлашган давлат органлари ва ташкилотлари бошқарув ходимларидан ташқари, ходимларининг чекланган сонига қўшимча штат бирликлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари ҳамда тегишли соҳа учун ажратилган бюджет параметрлари доирасида киритилиши белгилансин.

4. Наманган вилояти ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

б) Янги Наманган туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини зарур бино-иншоот ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминласин;

г) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Янги Наманган тумани ташкил этилиши муносабати билан янги ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларини етарли тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини сақлаш харажатларини ўз ичига олган ҳолда, Наманган шаҳар бюджетининг ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ва юритишда Янги Наманган туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Янги Наманган тумани ташкил этилиши натижасида унинг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгариши муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Янги Наманган туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг жойлашган жойини (почта манзили) улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, икки ой муддатда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларга икки ой муддатда Янги Наманган туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.

10. Тижорат банкларига Янги Наманган туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида мазкур туманда банк инфратузилмасини ташкил этиш тавсия этилсин.

11. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Янги Наманган туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда, адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилишини;

б) Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Янги Наманган туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар Янги Наманган туманининг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги бош режани ишлаб чиқиш учун тегишли маблағларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини жойлаштириш учун Наманган шаҳри, «Оромгоҳ» маҳалласи, Афросиёб кўчаси, 25б-уй манзилида жойлашган собиқ «Наманган-2 хизмат кўрсатиш коллежи» бино ва иншоотларини оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Наманган вилояти ҳокимлигига бепул ўтказиб берсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмаларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.

2022 йилдан бошлаб Наманган шаҳри Янги Наманган туманининг харажатларини Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

15. Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 293-сон қарорига 1-ИЛОВА

Янги Наманган тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

Ҳоким Ёрдамчи Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ҳоким ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳоким ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ташкилий-назорат гуруҳи Раҳбар — 1 етакчи мутахассис — 1 2 Бош мутахассис — 1 1 Бош мутахассис — 1 1 Етакчи мутахассис — 1 1 Етакчи мутахассис — 1 1 Етакчи мутахассис — 1 1 Матбуот хизмати 1 Бош юрисконсульт 1 Бухгалтерия 1 Девонхона 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 293-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг Янги Наманган туманидаги бўлинмалари ҳамда уларга қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ходимларининг чекланган умумий сони

Т/р Ташкилот номи Штат бирликлари сони I. Белгиланган штат бирликлари доирасида ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони * 1. Мактабгача таълими бўлими 4 2. Халқ таълими бўлими 4 3. Тиббиёт бирлашмаси 14 4. Ободонлаштириш бошқармаси 9,5 5. Давлат солиқ инспекцияси 23 6. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими 3 II. Қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони ** 1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими 5 2. Молия бўлими 10 3. Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими 3 4. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 8 5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 3 6. Қурилиш бўлими 2 7. Маданият бўлими 2 8. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими 2 9. Кадастр агентлиги туман бўлими 1 10. Статистика бўлими 2 11. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 3 12. Ғазначилик бўлинмаси 3 13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 4 14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси 2 16. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими 7 17. Адлия бўлими 2 17 1 . Оила ва хотин-қизлар бўлими 3 18. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси 4 Жами: 125,5

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 май,

293-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 09/21/293/0443-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY TUZILMASI

Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Yangi Namangan tumanini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Yangi Namangan tumanini tashkil etish, shuningdek, barpo etilayotgan yangi mavzelarda aholi farovonligini taʼminlash, boshqaruvning samarali mexanizmlarini joriy etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining 2021-yil 19-apreldagi 873-IV-son va Senatining 2021-yil 24-apreldagi SQ-283-IV-son “Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Yangi Namangan tumanini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qarorlari qabul qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Yangi Namangan tumani (keyingi oʻrinlarda — Yangi Namangan tumani) hokimligi tashkil etilsin.

3. Quyidagilar:

Yangi Namangan tumani hokimligi boshqaruv apparatining namunaviy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Davlat organlari va tashkilotlarining Yangi Namangan tumanidagi boʻlinmalari hamda ularga qoʻshimcha shtat birliklarini kiritish hisobidan xodimlarining cheklangan umumiy soni 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Yangi Namangan tumanida joylashgan davlat organlari va tashkilotlari boshqaruv xodimlaridan tashqari, xodimlarining cheklangan soniga qoʻshimcha shtat birliklari vazirlik va idoralarning umumiy shtat birliklari hamda tegishli soha uchun ajratilgan budjet parametrlari doirasida kiritilishi belgilansin.

4. Namangan viloyati hokimligi:

a) bir oy muddatda Yangi Namangan tumanini tashkil etish bilan bogʻliq zarur kompleks tashkiliy-texnik tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlasin va ularning belgilangan muddatlarda amalga oshirilishini taʼminlasin;

b) Yangi Namangan tumanini tashkil etish davrida iqtisodiyot tarmoqlarining aniq, barqaror va bir maromda ishlashini, shuningdek, yuzaga keladigan ijtimoiy masalalar oʻz vaqtida hal etilishini taʼminlasin;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Moliya vazirligi bilan birgalikda Yangi Namangan tumani hokimligi hamda tegishli davlat organlari va tashkilotlari boʻlinmalarini zarur bino-inshoot hamda moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlasin;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda Yangi Namangan tumani tashkil etilishi munosabati bilan yangi tashkil etilayotgan davlat organlari va tashkilotlari hududiy boʻlinmalarini yetarli tajribaga ega boʻlgan malakali kadrlar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Namangan viloyati hokimligi bilan birgalikda Yangi Namangan tumani hokimligi hamda tegishli davlat organlari va tashkilotlari boʻlinmalarini saqlash xarajatlarini oʻz ichiga olgan holda, Namangan shahar budjetining va tumanni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning prognoz parametrlarini belgilasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi statistika koʻrsatkichlarini shakllantirish va yuritishda Yangi Namangan tumanining maʼmuriy hududlarini inobatga olsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bir oy muddatda Yangi Namangan tumani tashkil etilishi natijasida uning maʼmuriy-hududiy chegaralari oʻzgarishi munosabati bilan yer hisobotlariga belgilangan tartibda tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi Yangi Namangan tumaniga oʻtkazilgan maʼmuriy hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarining joylashgan joyini (pochta manzili) ulardan ariza yoki maʼlumot talab etmagan holda, ikki oy muddatda toʻgʻridan toʻgʻri elektron tizim orqali bepul oʻzgartirsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va huquqni muhofaza qiluvchi boshqa organlarga ikki oy muddatda Yangi Namangan tumanida sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning tuzilmalarini tashkil etish masalasini koʻrib chiqish tavsiya etilsin.

10. Tijorat banklariga Yangi Namangan tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida mazkur tumanda bank infratuzilmasini tashkil etish tavsiya etilsin.

11. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda Yangi Namangan tumanida qoʻshimcha shtat birliklarini ajratgan holda, adliya boʻlimi, davlat xizmatlari markazi va fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarini tashkil etish boʻyicha tegishli tadbirlar amalga oshirilishini;

b) Namangan viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda Yangi Namangan tumanida davlat xizmatlari markazi binosining davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida yoki mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan qurilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Namangan viloyati hokimligi bilan birgalikda 2022-yil 1-dekabrga qadar Yangi Namangan tumanining maʼmuriy-hududiy chegarasini hisobga olgan holda, Namangan shahrining 2040-yilgacha boʻlgan bosh rejasi ishlab chiqilishini taʼminlasin.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Moliya vazirligi bosh rejani ishlab chiqish uchun tegishli mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturida nazarda tutsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Yangi Namangan tumani hokimligi hamda tegishli davlat organlari va tashkilotlari boʻlinmalarini joylashtirish uchun Namangan shahri, “Oromgoh” mahallasi, Afrosiyob koʻchasi, 25b-uy manzilida joylashgan sobiq “Namangan-2 xizmat koʻrsatish kolleji” bino va inshootlarini operativ boshqarish huquqi asosida Namangan viloyati hokimligiga bepul oʻtkazib bersin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi qonunchilik hujjatlariga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgunga qadar mazkur qarorga 1-ilovaga muvofiq Yangi Namangan tumani hokimligi hamda tashkil etilayotgan davlat organlari va tashkilotlarining tumandagi boʻlinmalarini saqlash xarajatlarini moliyalashtirish choralarini koʻrsin.

2022-yildan boshlab Namangan shahri Yangi Namangan tumanining xarajatlarini Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutsin.

15. Namangan viloyati hokimligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Namangan viloyati hokimi Sh.Sh. Abdurazakov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-maydagi 293-son qaroriga 1-ILOVA

Yangi Namangan tumani hokimligi boshqaruv apparatining

Hokim Yordamchi Hokimning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — tuman iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi Hokimning kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosari Hokim oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi boshligʻi Hokimning yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Hokim oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi Tashkiliy-nazorat guruhi Rahbar — 1 yetakchi mutaxassis — 1 2 Bosh mutaxassis — 1 1 Bosh mutaxassis — 1 1 Yetakchi mutaxassis — 1 1 Yetakchi mutaxassis — 1 1 Yetakchi mutaxassis — 1 1 Matbuot xizmati 1 Bosh yuriskonsult 1 Buxgalteriya 1 Devonxona 1

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-maydagi 293-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining Yangi Namangan tumanidagi boʻlinmalari hamda ularga qoʻshimcha shtat birliklarini kiritish hisobidan xodimlarining cheklangan umumiy soni

T/r Tashkilot nomi Shtat birliklari soni I. Belgilangan shtat birliklari doirasida tashkil etiladigan boshqaruv xodimlari soni * 1. Maktabgacha taʼlimi boʻlimi 4 2. Xalq taʼlimi boʻlimi 4 3. Tibbiyot birlashmasi 14 4. Obodonlashtirish boshqarmasi 9,5 5. Davlat soliq inspeksiyasi 23 6. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati boʻlimi 3 II. Qoʻshimcha shtat birliklarini kiritish hisobidan tashkil etiladigan boshqaruv xodimlari soni ** 1. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi 5 2. Moliya boʻlimi 10 3. Investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi 3 4. Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi 8 5. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimi 3 6. Qurilish boʻlimi 2 7. Madaniyat boʻlimi 2 8. Yoshlar ishlari agentligi tuman boʻlimi 2 9. Kadastr agentligi tuman boʻlimi 1 10. Statistika boʻlimi 2 11. Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi 3 12. Gʻaznachilik boʻlinmasi 3 13. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi 4 14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonasi 2 16. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 7 17. Adliya boʻlimi 2 17 1 . Oila va xotin-qizlar boʻlimi 3 18. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi nazorat boʻyicha tuman inspeksiyasi 4 Jami: 125,5

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-may,

293-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.05.2021-y., 09/21/293/0443-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.04.2022-y., 09/22/195/0319-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son)

lex.uz