UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 10-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 10 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

БУЮРТМАНОМА

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш, уларга жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш, уларда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш, шунингдек, тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартибини назарда тутувчи Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма фаолиятини бошқариш, жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, шунингдек, унинг маблағларидан фойдаланишга доир ҳисобот ва назорат юритиш тартибини назарда тутувчи Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

ёш тадбиркорлик субъекти ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади;

барча ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ажратилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов) Ёшлар ишлари агентлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йилнинг 20 майигача:

2021 йил 1 сентябригача 77 та ҳамда 2022 йил 1 январигача 142 та Ёшлар саноат зоналарини ишга туширилишини назарда тутувчи иш режа ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

ҳар йили 25 декабргача — Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар йили 20 январгача — Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилсин.

5. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Умурзаков) бир ойда камида бир маротаба Ёшлар саноат зоналарини ташкил қилиш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини танқидий муҳокама қилсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ушбу зоналар ҳудудларида амалга ошириш учун ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

ёш тадбиркорлик субъекти — ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — Ёшлар саноат зоналари) — тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини, энг аввало «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган махсус ҳудуд;

Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари — Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг маблағлари, шу жумладан, ҳисобварағидаги маблағлар, кредит маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган маблағлар.

2-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш тартиби

3. Ёшлар саноат зоналари фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этилади.

4. Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади.

Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан тасдиқланади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётганларининг чегараларини ўзгартириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мўлжалланган ер майдонлари чегаралари чизиб кўрсатилган ер-кадастр режасининг кўчирма нусхаси;

мўлжалланган чегараларда жойлашган ерларнинг таркиби, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер майдонлари ижарачиларининг ва мулкдорларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) рўйхати ҳамда уларнинг Ёшлар саноат зоналари ташкил этилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма шаклда берилган розилиги;

тегишли ҳудуддаги коммуникациялар билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилган Ёшлар саноат зоналарини йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича дастур.

6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ўрганиб чиқиб, Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналарининг чегараларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

7. Вазирлар Маҳкамаси келиб тушган ҳужжатларни ўн кунлик муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хулосаси ва Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаларини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда — Ягона дирекциялар) билан биргаликда Ёшлар саноат зоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради, уларни ривожлантириш ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўради.

9. Ягона дирекциялар Ёшлар саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш доирасида қуйидагиларни амалга оширади:

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ёш тадбиркорлик субъектининг ҳамда тегишли давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича масалаларни ҳал этишга доир ишларни ташкиллаштиради;

инвестиция лойиҳаларини ажратилган ер майдонлари чегарасигача етарли қувватда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилади;

инвестиция лойиҳалари бўйича улар фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган жараённинг тўлиқ мониторингини амалга оширади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритади ва уларга етакчи халқаро электрон савдо майдонларига чиқаришда кўмаклашади.

10. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари Ягона дирекциялар билан биргаликда:

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар, имтиёзлар, амалий кўмаклашув чора-тадбирлари юзасидан ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини олиб боради;

ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун «лойиҳалар фабрикаси»га йўналтиради;

Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ёш тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга оширилишини ва уларнинг давлат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлайди;

ёш тадбиркорлик субъектининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар ойда маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этади;

ёш тадбиркорлик субъектларини ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишдаги мавжуд имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди.

11. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари «лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда, шунингдек молиялаштириш учун буюртманома тақдим этилган инвестиция лойиҳаларига доир лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тайёрлашда ёш тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатади.

4-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш тартиби

23. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади, бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ижара тўловлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкалар бўйича белгиланган тартибда ижарага берилади.

Бунда Ёшлар саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион орқали ер ижарага олинганда, ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб тўланиши мумкин.

24. Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида лойиҳани амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер майдонларидан уларга доир узоқ муддатли ижара шартномада кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланилиши ажратилган ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш учун асос бўлади.

5-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш тартиби

25. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида лойиҳа ташаббускорлари қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштириш;

ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йилдан кейин, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш;

инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажариш шарти билан (ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), бироқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунланган санадан бошлаб беш йилдан кейин тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш.

25 1 . Ягона дирекциянинг тегишли қарорининг қабул қилиниши Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади.

Бунда киритилган инвестициялар миқдори Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан жалб этиладиган ташкилотларнинг назорат ўлчови ва аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи асосида аниқланади.

25 2 . Ягона дирекция заруратга кўра, инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этиши мумкин.

25 3 . Ягона дирекция қуйидаги асосларга кўра инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:

Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганда;

Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини лойиҳада кўрсатилган қувватда амалга оширмаганда ёки инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга оширмаганда;

Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига мазкур Низомга мувофиқ ер участкалари ҳамда давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) ажратиб берилмаганда.

Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти Ягона дирекциянинг инвестиция мажбуриятлари бажарилишини рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда судга мурожаат этишга ҳақли.

25 4 . Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) мазкур Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ хусусийлаштирилади.

Инвестиция мажбуриятларини бажарган Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ягона дирекцияга ариза билан мурожаат қилади:

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга асосан давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) қабул қилинган кундан бошлаб хусусийлаштиришга ариза берилган даврда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) бўйича назорат ўлчови ҳамда Ёшлар саноат ёш тадбиркорлик субъекти мақомини олганига камида уч йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат;

Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти мақомини олганига камида беш йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат ва давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан Ягона дирекция билан келишилган ҳолда уларга қилинган харажатлар бўйича назорат ўлчови.

25 5 . Ягона дирекция беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни (инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилганлиги тўғрисида Ягона дирекция қарори, кадастр ҳужжати, назорат ўлчови, Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумот) илова қилган ҳолда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.

25 6 . Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси мазкур Низомнинг 25 5 -бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, хулоса келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни Ягона дирекцияга қайтаради.

25 7 . Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ беш иш куни ичида давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади;

балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан етти кун муддатда баҳоловчи ташкилотни белгиланган тартибда жалб этади. Бунда баҳоловчи ташкилотни жалб этиш учун ишлаб чиқилган техник шартда ўн кун муддатда баҳоловчи ташкилот томонидан давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақидаги эксперт хулосасида объектнинг бугунги кундаги баҳоланган қиймати ва Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) сарфланган харажатлари чегирилган ҳолдаги қиймати, шунингдек, бинога сарфланган харажатларни чегиришда, аввал мазкур Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақи юзасидан берилган чегирмалар инобатга олиниши лозимлиги кўрсатилади;

белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот жалб этилгандан сўнг унга мазкур Низомнинг 25 5 -бандида назарда тутилган ҳужжатларни ҳамда балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланган тегишли хатловдан ўтказиш далолатномалари, маданий мерос, фуқаро муҳофазаси объектлари ва сервитут мавжудлиги ҳамда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

25 8 . Давлат кўчмас мулк объектининг баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан аниқлангандан кейин Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бир иш куни ичида Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади.

Бунда ёш тадбиркорлик субъекти томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақида эксперт хулосаси олиниши мумкин.

Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, ўн иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектини Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади.

Бунда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишни рад этган ёки бир ой муддатда муносабат билдирмаган тақдирда, давлат мулкини ижарага олиш бўйича шартномада белгиланган муддатда фаолиятини амалга оширишга, шунингдек, ижарага олиш шартномаси бўйича муддат якунланганда, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан қайта шартнома расмийлаштиришга ҳақлидир.

Тарафларнинг ўзаро келишувига эришиш имконияти бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судларида кўриб чиқилади.

Тарафлар судларга мурожаат қилишдан аввал келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

25 9 . Давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун тўловларни амалга ошириш муддати олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш йил ичида тенг улушларда тўланиши мумкин.

Бунда тўловнинг 35 фоизи бир ой ичида тўланиши лозим, агар тўланмаган тақдирда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.

25 10 . Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни доирасида Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент талаблари асосида хусусийлаштирилади.

25 11 . Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлашган ва тадбиркорларга берилган ҳамда инвестиция битимлари ёки шартномаларда хусусийлаштирилиши кўрсатилмаган давлат кўчмас мулк объектлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларга қонунга мувофиқ хусусийлаштириб берилади.

6-боб. Тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартиби

26. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бириктирилган тижорат банклари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги Ёшлар саноат зоналарида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан лизингга ёки ижарага бериш мақсадида бино ва иншоотлар қуриши мумкин.

Ёшлар саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бинолари биринчи босқичда 2-3 қават қилиб, келгусида 5 қаватгача қуриш имконини берувчи лойиҳалар асосида барпо этилади.

27. Тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъектларига лизингга беришда улар бошланғич тўлов сифатида мазкур объектлар қийматининг камида 10 фоизлик қисмини тўлаши талаб этилади.

28. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектига бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш шартнома асосида амалга оширилади.

29. Ягона дирекциялар томонидан инвестиция лойиҳаларининг маъқулланиши тижорат банки томонидан бино ва иншоотларнинг ёш тадбиркорлик субъектларига лизинг ёки ижара шартлари асосида ажратилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

30. Ёшлар саноат зоналари фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

31. Шаҳар (туман) ҳокимликлари ҳамда Ягона дирекциялар, инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган ёш тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан масъул ҳисобланади.

32. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва молиялаштириш СХЕМАСИ Масъул орган Тадбирлар Кўриб чиқиш муддати I. Ешлар саноат ва тадбиркорлик зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш Еш тадбиркорлик субъекти Инвестиция лойиҳасига доир таклифларини ишлаб чиқади. Реал вақт режимида Лойиҳалар фабрикаси Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади. 10 календарь куни ичида Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини лотларга ажратган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш учун «Yerelektron» ААТга киритади. 10 календарь куни ичида Ёш тадбиркорлик субъекти «E-auksion» савдо майдончаси орқали ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидан ер участкасини сотиб олиш учун ариза киритади Реал вақт режимида II. Ишлаб чиқариш биноларини лизинг ва ижара асосида ажратиб бериш тартиби Ёш тадбиркорлик субъекти Ишлаб чиқариш биноларини лизингга ёки ижарага олиш бўйича масъул тижорат банкига мурожаат қилади. Реал вақт режимида Тижорат банки Еш тадбиркорлик субъектига миллий валютада йиллик ўсими (фойдаси) 14 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда ишлаб чиқариш биноларини 7 йилга лизингга ажратиш бўйича ёш тадбиркор билан шартнома имзолайди. 10 календарь куни ичида III. Еш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш Ёш тадбиркорлик субъекти Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида тегишли тижорат банкига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади. Реал вақт режимида Тижорат банки Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади. Ёш тадбиркорлик субъекти аризаси қабул қилингандан кейин Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида, миллий валютада 10 фоиз ставкада, хорижий валютада 2 фоиз ставкада амалга оширилади. 10 банк иш куни ичида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманомани кўриб чиқади ва кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида тижорат банкига билдиришнома юборади. Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади. 10 банк иш куни ичида Тижорат банки Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради. Молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга маълум қилади. 3 банк иш куни ичида Ёш тадбиркорлик субъекти Молиявий ресурс ажратилиши рад этилганда «Лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда инвестиция лойиҳасини янада пухта ишлаб чиқади ва тегишли тижорат банкига такроран тақдим этади. Реал вақт режимида Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш, уларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини мувофиқлаштириб боради. Ҳар ойда

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

__________ шаҳар (туман) ҳокимлигига «______________________» ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлашган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИ 1. Талабгор ҳақида маълумот: Ёш тадбиркорлик субъектининг номи Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав капиталида таъсисчилар улушларининг тақсимланиши ва улушлар шакли Талабгор ташкилот жойлашган ери (почта манзили) 2. Инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумотлар: Инвестиция лойиҳасининг номи Инвестиция лойиҳасининг тавсифи и мақсади, шу жумладан режалаштирилаётган йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, мақсади ва асосий хусусиятлари Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажми, шу жумладан экспорт қилиш ва ички бозор учун мўлжалланган ҳажмлар (жисмоний ва қиймат ифодасида) Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг асосий турлари (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши (% да) Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларга бўлган йиллик эҳтиёж (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт. Маҳсулот стандартлари — O`zDst, ISO 9001 ва ISO 14001 ва бошқалар. Ишлаб чиқариш ишга тушган сана Ташкил этиладиган янги иш ўринларининг сони, шу жумладан маҳаллий ишчилар сони 3. Зарур майдон ва инфратузилма ҳақидаги маълумот: Талаб этиладиган майдон (га) Талаб этиладиган ишлаб чиқариш майдони (кв. метр) Электр энергиясига бўлган эҳтиёж (бир йилда кВт/соат), белгиланаётган қувват (кВт ёки МВт) Табиий газга бўлган эҳтиёж (бир йилда куб. метр), босим (атм.) Ичимлик ва техник сувига (йилига куб. метр) ҳамда канализацияга бўлган эҳтиёж Мавжуд ташламалар, шу жумладан газлар (номи) кг йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номи) т/ойига, суюқ чиқиндилар (номи) т/ойига ва бошқалар. 4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари: Инвестиция лойиҳасининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.) Молиялаштириш манбалари (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, таъсисчиларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари) Машина ва ускуналарнинг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт Қурилиш-монтаж ишлари қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.) Айланма капиталнинг суммаси (сўмда ёки АҚШ доллари экв.) Инвестициялар киритиш жадвали ва шакли Лойиҳанинг қоплаш муддати (бизнес-режага мувофиқ) Раҳбар ______________ (имзо) _________________________ (Ф.И.О.)

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инвестиция мажбуриятларни бажарган Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти Давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш учун Ягона дирекцияга ариза билан мурожаат қилади. Битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг 2-босқич Ягона дирекция Давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади. Беш иш куни ичида 3-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади. Беш иш куни ичида 2. Баҳоловчи ташкилотни жалб этади ва давлат кўчмас мулки объектини баҳолатади. Ўн етти кун муддатда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтада топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади. Бир иш куни ичида 4-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси, Ягона дирекция, Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти нинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, давлат кўчмас мулк объектини Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади. Ўн иш куни ичида 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти га мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради. Тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс мақомига эга эмас ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларида жамланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

3. Қуйидагилар Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллар;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия ташкилотларининг қарзлари;

Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Жамғарма маблағлари тижорат банклари орқали йўналтирилади.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари

5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш (бундан савдо, воситачилик, бино ва иншоотлар қуриш соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, давлат корхоналари ва устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно);

мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш;

рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш.

4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш

6. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.

7. Вазирлик:

ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун иш-режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

5-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби

8. Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган молиявий ресурслар тижорат банкларига қуйидаги шартларда тақдим этилади:

молиявий ресурсларни тақдим этиш бир йўла бир тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан;

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилади;

қиймати 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган инвестиция лойиҳаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисмини қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади;

олинган молиявий ресурслар бўйича тижорат банки ўз маржаси миқдорини йиллик миллий валютадаги кредитлар бўйича 4 фоиз, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1 фоиздан оширмасдан;

молиявий ресурслардан фойдаланиш учун алоҳида ҳисобварақ очилган ҳолда;

олинган молиявий ресурслардан ёш тадбиркорлик субъекти томонидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиб бориш ҳамда молиявий ресурсларни ўз вақтида қайтарилиши устидан назорат ўрнатиш асосида;

молиявий ресурслар тижорат банкларига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла эквивалентда 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилиши мумкин. Бунда кредит миқдори эквивалентда 500 минг АҚШ долларигача бўлган инвестиция лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисми эса ушбу қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади.

9. Тижорат банки Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Жамғарма билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади.

Бунда, бош келишувда мазкур Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, молиявий ресурсларни тақдим этиш ва улардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари белгилаб қўйилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бош келишув тузилган банклар ҳақида доимий равишда маълумотлар етказиб боради.

10. Тижорат банклари ўзларининг ички низомлари қоидалари билан бир қаторда ёш тадбиркорлик субъектини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда қуйидаги шартларнинг бажарилишини текшириб боради:

ташаббускорнинг кредит қарздорлиги ва салбий кредит тарихи бўлмаслиги;

Жамғарма молиявий ресурслари ҳисобидан аввал олинган маблағлар тўлиқ қайтарилган бўлиши.

11. Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида, миллий валютадаги кредитлар бўйича 10 фоиз ставкада, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 2 фоиз ставкада амалга оширилади.

12. Бош келишув тузган тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклда буюртманома тақдим этади.

Буюртманома тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тегишли тижорат банки масъул раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.

Тақдим этилган буюртманомадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун тижорат банки жавобгар ҳисобланади.

13. Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманома Вазирлик томонидан 10 кунгача муддат ичида кўриб чиқилади.

Буюртманома молиялаштириш тури, миқдори, муддати ҳамда мазкур Низомда белгиланган бошқа талабларга ва шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.

14. Вазирлик буюртманомани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади.

Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.

15. Тижорат банки молиявий ресурслар ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, уч иш куни ичида белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Вазирликка мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шакл бўйича тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва реестрини киритади.

Ушбу ҳужжатлар тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали киритилиши мумкин.

Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида маълум қилади.

16. Вазирлик томонидан тижорат банкларидан мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.

17. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун бинолар қуриш мақсадларига молиявий ресурслар Жамғарманинг молиявий кўрсаткичлари ва унинг ресурс базасидан келиб чиққан ҳолда берилади.

18. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида бино қуришга лизинг асосида бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида тақдим қилинади.

19. Тижорат банклари томонидан қурилган биноларни ёш тадбиркорлик субъектига лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада амалга оширилади.

20. Биноларни қуриш, сотиш ва ижарага ёки лизинга бериш тижорат банкларининг шуъба ташкилотлари (инвестиция компаниялари) орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

21. Ёш тадбиркорлик субъекти бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизини ташкил этадиган қисмини тўлайди.

22. Тижорат банкига молиявий ресурслар тақдим этиш рад этилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида назарда тутилган шартлардан бири ёки уларнинг бажармаслиги;

тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртманомада мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ёки маълумотлар бузиб кўрсатилганлиги.

23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар ва асослардан кўра бошқа сабабларга кўра молиявий ресурслар тақдим этиш рад этишига йўл қўйилмайди.

24. Тижорат банки буюртманома бўйича рад этиш тўғрисида билдиришномада кўрсатилган рад этиш учун асос бўлган сабаб ва камчиликларини бартараф этган ҳолда, билдиришнома олган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка қайта буюртманома тақдим этишга ҳақли.

25. Вазирлик буюртманома такроран келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотларнинг буюртманома ва билдиршномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади ҳамда маълумотлар тўлиқ мувофиқ бўлган тақдирда тегишли молиявий ресурсларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.

26. Жамғарма ўз маблағлари ҳисобидан ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини тўғридан-тўғри миллий валютада йиллик 14 фоиз, хорижий валютада эса 3 фоиз миқдорида молиялаштириши ҳам мумкин.

27. Жамғарма томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш тартиби Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.

27 1 . Жамғарма ҳисобидан рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ томонидан ўтказиладиган танлов асосида рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-кувватлаш учун бир лойиҳага 1 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Бунда Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларини танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссияси қарори Жамғарма ҳисобидан грант ажратиш учун асос ҳисобланади.

27 2 . Жамғарма ҳисобидан IT-паркнинг «Алоқабанк» AT банкида очилган банк ҳисоб рақамига рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш учун молиявий ресурслар ажратилади.

6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат

28. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирлик томонидан юритилади.

29. Жамғарма маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисобот ҳар йили 15 январгача Вазирлик томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

30. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

31. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият Вазирлик зиммасига юклатилади.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ёш тадбиркорларни қўллаб қувватлаш жамғармасидан молиявий ресурс олиш учун

1. Тижорат банк реквизитлари СТИР: Банк номи: Жойлашган ери (почта манзили): Алоҳида махсус ҳ/в (молиявий ресурсни ўтказиш учун): МФО: Бошқарувчи: Ишончнома: Бошқарувчи телефон рақами: Масъул ходим телефон рақами: 2. Ёш тадбиркорлик субъектининг реквизитлари СТИР: Мижоз номи: Манзил: Ҳ/в (миллий ва хорижий): МФО: ИФУТ: Раҳбар (Ф.И.О): Раҳбар телефон рақами: 3. Банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги миқдори (буюртманома тақдим этилган санага) (Муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмас ёки ____(млн. сўм ёки минг АҚШ доллари) миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд деб кўрсатилади 4. Солиқ қарзи (Мавжуд эмас ёки __ млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлик мавжудлиги кўрсатилади) 5. Қарз олувчи ташаббускор-ташкилотда Жамғарма томонидан тақдим этилган молиявий ресурслар ҳисобидан (Мавжуд эмас ёки мавжуд, ____млн. сўм, қайтариш муддати __ йил ______ ойи, икки ҳолатидан бири кўрсатилади) 6. Жамғармадан сўралаётган молиявий ресурслари миқдори ____ АҚШ доллари 7. Маблағлар олиш учун тақдим этилаётган таъминот тури ва қиймати (банк томонидан қабул қилинадиган қиймат бўйича) (кўчмас мулклар — ____ млн. сўм, автотранспорт воситалари — ___ млн. сўм, хорижий банк кафолати — ____ минг АҚШ доллари, банк аккредитиви — ____ минг АҚШ доллари, суғурта полиси — ___ млн. сўм — тегишлилари кўрсатилади) 8. 1) Молиялаштириш тури 2) Банк фоиз ставкаси 1) Инвестиция кредити, айланма маблағ учун кредит 2) _______ 9. Молиялаштириш бўйича маблағларни қайтариш муддати (ойлар сони кўрсатилади) 10. Маблағлардан фойдаланиш мақсади Импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ТАЛАБНОМА‎ ‎ ‎ ‎ (молиявий ресурс ажратиш тўғрисида)‎‎ ‎ ____________________ ( тижорат банки номи ), ёш тадбиркорларни инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кредитлари тақдим этиш _____________ АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурсни тижорат банкининг қуйидаги реквизитлари бўйича ажратишингизни сўрайди.‎‎‎ Банк СТИР:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзил:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳ/р:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ МФО:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________бошқарувчиси‎ ‎___________________‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Боғланиш учун тел.: _+998 (____ )____________‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 10 май,

294-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 09/21/294/0444-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 15.10.2022 й., 09/22/605/0932-сон; 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон; 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон; 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон; 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

BUYURTMANOMA

Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi hamda Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari faoliyatini tashkil etish hamda yoshlarning tadbirkorlikka oid tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-apreldagi PQ-5088-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashkil qilish va boshqarish, ularga joylashtirish uchun yosh tadbirkorlik subyektining investitsiya loyihalarini tanlab olish va joylashtirish, ularda joylashgan binolar va inshootlarni xususiylashtirish, shuningdek, tijorat banklari tomonidan qurilgan bino va inshootlarni lizing yoki ijaraga berish tartibini nazarda tutuvchi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish manbalari, jamgʻarma faoliyatini boshqarish, jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish, shuningdek, uning mablagʻlaridan foydalanishga doir hisobot va nazorat yuritish tartibini nazarda tutuvchi Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

yosh tadbirkorlik subyekti oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan hamda yuridik shaxs maqomida yoki taʼsischilari sifatida sanoat yoki xizmat koʻrsatish yoʻnalishida investitsiya loyihasini amalga oshirish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari hisoblanadi;

barcha yosh tadbirkorlik subyektlarining investitsiya loyihalarini moliyalashtirish uchun Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining mablagʻlari tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda ajratiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Voitov) Yoshlar ishlari agentligi, vazirliklar, idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2021-yilning 20-mayigacha:

2021-yil 1-sentabrigacha 77 ta hamda 2022-yil 1-yanvarigacha 142 ta Yoshlar sanoat zonalarini ishga tushirilishini nazarda tutuvchi ish reja ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

yoshlarning tadbirkorlik tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash tizimi doirasida nazarda tutilgan imkoniyatlar va imtiyozlar toʻgʻrisida yoshlar orasida keng targʻibot ishlarini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi:

har yili 25-dekabrgacha — Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining kelgusi yil uchun ish rejasini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

har yili 20-yanvargacha — Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarining taqsimlanishi boʻyicha yillik hisobotni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qilsin.

5. Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi (Umurzakov) bir oyda kamida bir marotaba Yoshlar sanoat zonalarini tashkil qilish hamda Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlarning natijadorligini tanqidiy muhokama qilsin hamda har chorak yakuni boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritib borsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-maydagi 294-son qaroriga 1-ILOVA

Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari va ularning faoliyatini tashkil etish, shuningdek, ushbu zonalar hududlarida amalga oshirish uchun yosh tadbirkorlik subyektlarining investitsiya loyihalarini tanlab olish va joylashtirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

yosh tadbirkorlik subyekti — oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan hamda yuridik shaxs maqomida yoki taʼsischilari sifatida sanoat yoki xizmat koʻrsatish yoʻnalishida investitsiya loyihasini amalga oshirish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari;

yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari (keyingi oʻrinlarda — Yoshlar sanoat zonalari) — tegishli hududni jadal ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, yoshlar bandligini, eng avvalo “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning bandligini taʼminlash va yosh tadbirkorlik subyektlarining investitsiya loyihalarini amalga oshirilishini qoʻllab-quvvatlash maqsadida ajratilgan maxsus hudud;

Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektining oʻz mablagʻlari — Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektining mablagʻlari, shu jumladan, hisobvaragʻidagi mablagʻlar, kredit mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladigan mablagʻlar.

2-bob. Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashkil qilish va boshqarish tartibi

3. Yoshlar sanoat zonalari faqat muhandislik-texnik kommunikatsiyalari mavjud boʻlgan yoki oʻtkazish oson boʻlgan, faoliyat koʻrsatmayotgan ishlab chiqarish maydonlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer maydonlarida tashkil etiladi.

4. Yoshlar sanoat zonalarini tashkil etish va faoliyat koʻrsatayotgan Yoshlar sanoat zonalari hududining chegaralarini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi qarorlar Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan qabul qilinadi.

Yoshlar sanoat zonalari hududining chegaralari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari qarorlariga asosan tasdiqlanadi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yoshlar sanoat zonalarini tashkil etish yoki faoliyat koʻrsatayotganlarining chegaralarini oʻzgartirish uchun Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

moʻljallangan yer maydonlari chegaralari chizib koʻrsatilgan yer-kadastr rejasining koʻchirma nusxasi;

moʻljallangan chegaralarda joylashgan yerlarning tarkibi, yer egalarining, yerdan foydalanuvchilarning, yer maydonlari ijarachilarining va mulkdorlarining (ular mavjud boʻlgan taqdirda) roʻyxati hamda ularning Yoshlar sanoat zonalari tashkil etilishiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yozma shaklda berilgan roziligi;

tegishli hududdagi kommunikatsiyalar bilan taʼminlanganlik darajasini tahlil qilish natijalari asosida ishlab chiqilgan Yoshlar sanoat zonalarini yoʻl-transport, muhandislik kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlash boʻyicha dastur.

6. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan taqdim qilingan hujjatlarni bir hafta muddatda oʻrganib chiqib, Yoshlar sanoat zonalarini tashkil etish va faoliyat koʻrsatayotgan Yoshlar sanoat zonalarining chegaralarini oʻzgartirishning maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosani Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlar bilan birgalikda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

7. Vazirlar Mahkamasi kelib tushgan hujjatlarni oʻn kunlik muddatda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining xulosasi va Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlar asosida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalarini Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi va tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuboradi.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining oʻrinbosarlari — investitsiyalar va tashqi savdo boshqarmalari boshliqlari Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalar (keyingi oʻrinlarda — Yagona direksiyalar) bilan birgalikda Yoshlar sanoat zonalarining faoliyatini muvofiqlashtirib boradi, ularni rivojlantirish hamda faoliyatini samarali tashkil etish choralarini koʻradi.

9. Yagona direksiyalar Yoshlar sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtirib borish doirasida quyidagilarni amalga oshiradi:

Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmalari bilan birgalikda investitsiya loyihalarini amalga oshirishning har bir bosqichida yosh tadbirkorlik subyektining hamda tegishli davlat organlarining oʻzaro hamkorligini tashkil etadi;

investitsiya loyihalarini amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan, shu jumladan mavjud byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish boʻyicha masalalarni hal etishga doir ishlarni tashkillashtiradi;

investitsiya loyihalarini ajratilgan yer maydonlari chegarasigacha yetarli quvvatda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va zarur infratuzilma bilan taʼminlash boʻyicha tegishli tashkilotlarga murojaat qiladi;

investitsiya loyihalari boʻyicha ular foydalanishga topshirilgunga qadar boʻlgan jarayonning toʻliq monitoringini amalga oshiradi.

Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Yoshlar sanoat zonalari hududidagi yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan ishlab chiqariladigan mahsulotlar va xizmatlar haqidagi maʼlumotlar bazasini yuritadi va ularga yetakchi xalqaro elektron savdo maydonlariga chiqarishda koʻmaklashadi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmalari Yagona direksiyalar bilan birgalikda:

yoshlarning tadbirkorlik tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash tizimi doirasida nazarda tutilgan imkoniyatlar, imtiyozlar, amaliy koʻmaklashuv chora-tadbirlari yuzasidan yoshlar orasida keng targʻibot ishlarini olib boradi;

yoshlarning tadbirkorlik gʻoyalarini amalga oshirish maqsadida loyihaoldi hujjatlarini ishlab chiqish uchun “loyihalar fabrikasi”ga yoʻnaltiradi;

Yoshlar sanoat zonalari hududida yosh tadbirkorlik subyektlarining loyihalarini amalga oshirilishini va ularning davlat tashkilotlari bilan samarali hamkorligini taʼminlaydi;

yosh tadbirkorlik subyektining eksport salohiyatini oshirish maqsadida har oyda mahalliy va xorijiy kompaniyalarni, mutaxassislarni jalb qilgan holda motivatsion biznes-seminarlar, treninglar, savdo missiyalari va biznes-forumlar tashkil etadi;

yosh tadbirkorlik subyektlarini ishlab chiqarilgan mahalliy mahsulotlarni eksport qilishdagi mavjud imtiyozlar va preferensiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan taʼminlaydi.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmalari “loyihalar fabrikasi” bilan birgalikda loyiha-takliflari asosida loyiha biznes-rejasini ishlab chiqishda, shuningdek moliyalashtirish uchun buyurtmanoma taqdim etilgan investitsiya loyihalariga doir loyihaoldi hujjatlarini koʻrib chiqish va tayyorlashda yosh tadbirkorlik subyektlariga amaliy yordam koʻrsatadi.

4-bob. Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasida investitsiya loyihalarini joylashtirish tartibi

23. Yoshlar sanoat zonalari hududida yer uchastkalari elektron onlayn-auksion orqali ajratiladi, boʻsh bino va inshootlar (davlat koʻchmas mulk obyektlari) shartnoma asosida ijara toʻlovlari har yili Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan davlat koʻchmas mulkidan foydalanganlik uchun belgilanadigan ijara toʻlovining eng kam miqdoridan oshmagan stavkalar boʻyicha belgilangan tartibda ijaraga beriladi.

Bunda Yoshlar sanoat zonalari hududlarida investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun elektron onlayn-auksion orqali yer ijaraga olinganda, ijara toʻlovlari loyiha ishga tushgunga qadar, biroq 2 yildan koʻp boʻlmagan muddatga kechiktirib toʻlanishi mumkin.

24. Yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan investitsiya loyihasi Yoshlar sanoat zonalari hududiga joylashtirilgan kundan boshlab uch oy davomida loyihani amalga oshirish boʻyicha choralar koʻrilmasligi, shuningdek, ishlab chiqarish maydonlari va (yoki) yer maydonlaridan ularga doir uzoq muddatli ijara shartnomada koʻrsatilgan maqsaddan tashqari foydalanilishi ajratilgan yer maydoni yoki ishlab chiqarish maydonlarini qaytarib olish uchun asos boʻladi.

5-bob. Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi hududida joylashgan binolar va inshootlarni xususiylashtirish tartibi

25. Yoshlar sanoat zonalari hududida loyiha tashabbuskorlari quyidagi huquqlardan foydalanadi:

oʻz mablagʻlari hisobidan qurilgan binolar va inshootlarga egalik huquqini qonunchilikda belgilangan tartibda rasmiylashtirish;

oʻz mablagʻlari hisobidan rekonstruksiya qilingan yoki kapital taʼmirlangan bino va inshootlarni yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan amalga oshirilgan investitsiya loyihasi foydalanishga topshirilgan sanadan boshlab uch yildan keyin, rekonstruksiya qilish yoki kapital taʼmirlash xarajatlarini chegirib tashlagan holda, belgilangan tartibda aniqlanadigan baholash qiymati boʻyicha xususiylashtirish;

investitsiya majburiyatlarini toʻliq bajarish sharti bilan (oʻz mablagʻlari hisobidan rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlashni amalga oshirmasdan), biroq investitsiya loyihasini amalga oshirish yakunlangan sanadan boshlab besh yildan keyin toʻlovlarni besh yil mobaynida teng ulushlarda amalga oshirish huquqi berilgan holda, belgilangan tartibda aniqlanadigan baholash qiymati boʻyicha xususiylashtirish.

25 1 . Yagona direksiyaning tegishli qarorining qabul qilinishi Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektlari tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan muddatlar tugagandan soʻng oʻzlari qabul qilgan barcha investitsiya majburiyatlari bajarilganining tasdigʻi hisoblanadi.

Bunda kiritilgan investitsiyalar miqdori Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan jalb etiladigan tashkilotlarning nazorat oʻlchovi va auditorlik tashkilotining hisoboti asosida aniqlanadi.

25 2 . Yagona direksiya zaruratga koʻra, investitsiya majburiyatlari bajarilishini qabul qilish boʻyicha komissiya tashkil etishi mumkin.

25 3 . Yagona direksiya quyidagi asoslarga koʻra investitsiya majburiyatlari bajarilishini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi:

Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan investitsiya majburiyatlari toʻliq bajarilmaganda;

Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti oʻz faoliyatini loyihada koʻrsatilgan quvvatda amalga oshirmaganda yoki investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan faoliyatni amalga oshirmaganda;

Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga mazkur Nizomga muvofiq yer uchastkalari hamda davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) ajratib berilmaganda.

Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti Yagona direksiyaning investitsiya majburiyatlari bajarilishini rad etish toʻgʻrisidagi qarori ustidan belgilangan tartibda sudga murojaat etishga haqli.

25 4 . Yoshlar sanoat zonalari hududidagi davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) mazkur Nizomga 4-ilovadagi sxemaga muvofiq xususiylashtiriladi.

Investitsiya majburiyatlarini bajargan Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish uchun quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda Yagona direksiyaga ariza bilan murojaat qiladi:

investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimga asosan davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) qabul qilingan kundan boshlab xususiylashtirishga ariza berilgan davrda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan rekonstruksiya qilingan yoki kapital taʼmirlangan davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) boʻyicha nazorat oʻlchovi hamda Yoshlar sanoat yosh tadbirkorlik subyekti maqomini olganiga kamida uch yil boʻlganini tasdiqlovchi hujjat;

Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti maqomini olganiga kamida besh yil boʻlganini tasdiqlovchi hujjat va davlat koʻchmas mulk obyektlariga (ularning bir qismiga) Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan Yagona direksiya bilan kelishilgan holda ularga qilingan xarajatlar boʻyicha nazorat oʻlchovi.

25 5 . Yagona direksiya besh ish kuni ichida davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish boʻyicha tegishli hujjatlarni (investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni bajarilganligi toʻgʻrisida Yagona direksiya qarori, kadastr hujjati, nazorat oʻlchovi, Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga ijara haqidan chegirma berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot) ilova qilgan holda, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga taqdim etadi.

25 6 . Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi mazkur Nizomning 25 5 -bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, xulosa kelib tushgan paytdan boshlab uch ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni Yagona direksiyaga qaytaradi.

25 7 . Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi:

Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq besh ish kuni ichida davlat koʻchmas mulki obyektini xatlovdan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuboradi;

balansda saqlovchi tomonidan taqdim etilgan materiallar va hujjatlar koʻrib chiqilgandan yetti kun muddatda baholovchi tashkilotni belgilangan tartibda jalb etadi. Bunda baholovchi tashkilotni jalb etish uchun ishlab chiqilgan texnik shartda oʻn kun muddatda baholovchi tashkilot tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektini baholash toʻgʻrisidagi hisobot va ushbu hisobotning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish natijalari haqidagi ekspert xulosasida obyektning bugungi kundagi baholangan qiymati va Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektlariga (ularning bir qismiga) sarflangan xarajatlari chegirilgan holdagi qiymati, shuningdek, binoga sarflangan xarajatlarni chegirishda, avval mazkur Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga ijara haqi yuzasidan berilgan chegirmalar inobatga olinishi lozimligi koʻrsatiladi;

belgilangan tartibda baholovchi tashkilot jalb etilgandan soʻng unga mazkur Nizomning 25 5 -bandida nazarda tutilgan hujjatlarni hamda balansda saqlovchining rahbari tomonidan imzolangan tegishli xatlovdan oʻtkazish dalolatnomalari, madaniy meros, fuqaro muhofazasi obyektlari va servitut mavjudligi hamda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga ijara haqidan chegirma berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.

25 8 . Davlat koʻchmas mulk obyektining bahosi baholovchi tashkilot tomonidan aniqlangandan keyin Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi bir ish kuni ichida Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga davlat koʻchmas mulk obyektini baholangan qiymatda sotib olish boʻyicha yozma taklif (shaxsan tilxat orqali yoki pochtadan topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali) taqdim etadi.

Bunda yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan baholash toʻgʻrisidagi hisobotning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish natijalari haqida ekspert xulosasi olinishi mumkin.

Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektining davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olish yuzasidan roziligi olingan taqdirda, oʻn ish kuni ichida davlat koʻchmas mulk obyektini Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti bilan toʻgʻridan-toʻgʻri oldi-sotdi shartnomasi tuzish orqali sotadi.

Bunda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olishni rad etgan yoki bir oy muddatda munosabat bildirmagan taqdirda, davlat mulkini ijaraga olish boʻyicha shartnomada belgilangan muddatda faoliyatini amalga oshirishga, shuningdek, ijaraga olish shartnomasi boʻyicha muddat yakunlanganda, Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga asosan qayta shartnoma rasmiylashtirishga haqlidir.

Taraflarning oʻzaro kelishuviga erishish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida koʻrib chiqiladi.

Taraflar sudlarga murojaat qilishdan avval kelishmovchiliklarni muzokaralar yoʻli bilan hal qilish uchun barcha zarur choralarni koʻrish majburiyatini oʻz zimmalariga oladilar.

25 9 . Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotib olish uchun toʻlovlarni amalga oshirish muddati oldi-sotdi shartnomasi kuchga kirgan kundan boshlab besh yil ichida teng ulushlarda toʻlanishi mumkin.

Bunda toʻlovning 35 foizi bir oy ichida toʻlanishi lozim, agar toʻlanmagan taqdirda, Markaziy bankning asosiy stavkasi boʻyicha foizlar hisoblanadi.

Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi sotilgan davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha toʻlovlar va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq hajmda qoplangan kundan boshlab besh ish kuni ichida Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderini beradi.

25 10 . Oʻzbekiston Respublikasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Qonuni doirasida Yoshlar sanoat zonalari hududidagi yer uchastkalari Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglament talablari asosida xususiylashtiriladi.

25 11 . Yoshlar sanoat zonalari hududida joylashgan va tadbirkorlarga berilgan hamda investitsiya bitimlari yoki shartnomalarda xususiylashtirilishi koʻrsatilmagan davlat koʻchmas mulk obyektlari investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni toʻliq bajargan ishtirokchilarga qonunga muvofiq xususiylashtirib beriladi.

6-bob. Tijorat banklari tomonidan qurilgan bino va inshootlarni lizing yoki ijaraga berish tartibi

26. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahriga biriktirilgan tijorat banklari oʻzlariga biriktirilgan hududlardagi Yoshlar sanoat zonalarida oʻz mablagʻlari va jalb qilingan mablagʻlar hisobidan lizingga yoki ijaraga berish maqsadida bino va inshootlar qurishi mumkin.

Yoshlar sanoat zonalari hududida quriladigan ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish binolari birinchi bosqichda 2-3 qavat qilib, kelgusida 5 qavatgacha qurish imkonini beruvchi loyihalar asosida barpo etiladi.

27. Tijorat banklari tomonidan qurilgan bino va inshootlarni yosh tadbirkorlik subyektlariga lizingga berishda ular boshlangʻich toʻlov sifatida mazkur obyektlar qiymatining kamida 10 foizlik qismini toʻlashi talab etiladi.

28. Tijorat banklari tomonidan yosh tadbirkorlik subyektiga bino va inshootlarni lizing yoki ijaraga berish shartnoma asosida amalga oshiriladi.

29. Yagona direksiyalar tomonidan investitsiya loyihalarining maʼqullanishi tijorat banki tomonidan bino va inshootlarning yosh tadbirkorlik subyektlariga lizing yoki ijara shartlari asosida ajratilishi uchun asos boʻlib xizmat qiladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Yoshlar sanoat zonalari faoliyatini tugatish haqidagi qaror Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Vazirlar Mahkamasi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan kelishilgan holda qabul qilinadi.

31. Shahar (tuman) hokimliklari hamda Yagona direksiyalar, investitsiya loyihasi Yoshlar sanoat zonalari hududiga joylashtirilgan yosh tadbirkorlik subyektlari, shuningdek, manfaatdor tashkilotlar rahbarlari ushbu Nizom talablariga rioya etilishiga shaxsan masʼul hisoblanadi.

32. Ushbu Nizomning talablarini bajarishda yuzaga keladigan nizo va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlariga muvofiq sud tartibida koʻrib chiqiladi.

Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi hududida investitsiya loyihalarini joylashtirish va moliyalashtirish SXEMASI Masʼul organ Tadbirlar Koʻrib chiqish muddati I. Yeshlar sanoat va tadbirkorlik zonasida investitsiya loyihalarini joylashtirish Yesh tadbirkorlik subyekti Investitsiya loyihasiga doir takliflarini ishlab chiqadi. Real vaqt rejimida Loyihalar fabrikasi Yosh tadbirkorlik subyektining loyiha-takliflari asosida loyiha biznes-rejasini ishlab chiqishda amaliy yordam koʻrsatadi. 10 kalendar kuni ichida Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalar Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi yer uchastkalarini lotlarga ajratgan holda, elektron onlayn-auksion savdosiga chiqarish uchun “Yerelektron” AATga kiritadi. 10 kalendar kuni ichida Yosh tadbirkorlik subyekti “E-auksion” savdo maydonchasi orqali yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasidan yer uchastkasini sotib olish uchun ariza kiritadi Real vaqt rejimida II. Ishlab chiqarish binolarini lizing va ijara asosida ajratib berish tartibi Yosh tadbirkorlik subyekti Ishlab chiqarish binolarini lizingga yoki ijaraga olish boʻyicha masʼul tijorat bankiga murojaat qiladi. Real vaqt rejimida Tijorat banki Yesh tadbirkorlik subyektiga milliy valyutada yillik oʻsimi (foydasi) 14 foiz miqdorida belgilangan holda ishlab chiqarish binolarini 7 yilga lizingga ajratish boʻyicha yosh tadbirkor bilan shartnoma imzolaydi. 10 kalendar kuni ichida III. Yesh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtirish Yosh tadbirkorlik subyekti Investitsiya loyihasini amalga oshirish maqsadida tegishli tijorat bankiga murojaat qiladi va belgilangan hujjatlar toʻplamini taqdim etadi. Real vaqt rejimida Tijorat banki Jamgʻarmadan moliyaviy resurslar olish uchun Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bosh kelishuv tuzadi va mablagʻ ajratish boʻyicha buyurtmanoma kiritadi. Yosh tadbirkorlik subyekti arizasi qabul qilingandan keyin Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Tijorat banklariga moliyaviy resurslar taqdim etish Jamgʻarmadagi mavjud mablagʻlar doirasida, milliy valyutada 10 foiz stavkada, xorijiy valyutada 2 foiz stavkada amalga oshiriladi. 10 bank ish kuni ichida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Tijorat banklari tomonidan kiritilgan buyurtmanomani koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qabul qilingan qaror toʻgʻrisida tijorat bankiga bildirishnoma yuboradi. Bildirishnomada moliyaviy resurslar (toʻliq yoki qisman) ajratilishi yoki rad etilishi sabablari koʻrsatiladi. 10 bank ish kuni ichida Tijorat banki Tijorat banki moliyaviy resurs ajratilishi koʻrsatilgan bildirishnomani olgan kundan boshlab, belgilangan tartibda yosh tadbirkorlik subyekti bilan hujjatlarni rasmiylashtiradi. Moliyaviy resurs ajratilishi rad etilgan hollarda bu toʻgʻrisida buyurtmanoma bergan yosh tashabbuskorga maʼlum qiladi. 3 bank ish kuni ichida Yosh tadbirkorlik subyekti Moliyaviy resurs ajratilishi rad etilganda “Loyihalar fabrikasi” bilan birgalikda mavjud kamchiliklarni bartaraf etgan holda investitsiya loyihasini yanada puxta ishlab chiqadi va tegishli tijorat bankiga takroran taqdim etadi. Real vaqt rejimida Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalar Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashkil etish, ularda investitsiya loyihalarini amalga oshirish hamda Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlarning natijadorligini muvofiqlashtirib boradi. Har oyda

Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

__________ shahar (tuman) hokimligiga “______________________” yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasida joylashgan investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun INVESTITSIYA BUYURTMANOMASI 1. Talabgor haqida maʼlumot: Yosh tadbirkorlik subyektining nomi Talabgor haqida maʼlumotlar, shu jumladan davlat roʻyxatidan oʻtgan sanasi va joyi, taʼsischisi(lari) va boshqalar Yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli, ustav kapitalida taʼsischilar ulushlarining taqsimlanishi va ulushlar shakli Talabgor tashkilot joylashgan yeri (pochta manzili) 2. Investitsiya loyihasi haqida maʼlumotlar: Investitsiya loyihasining nomi Investitsiya loyihasining tavsifi i maqsadi, shu jumladan rejalashtirilayotgan yillik mahsulot ishlab chiqarish quvvati Ishlab chiqariladigan mahsulotning nomi, maqsadi va asosiy xususiyatlari Mahsulot ishlab chiqarishning oʻrtacha yillik hajmi, shu jumladan eksport qilish va ichki bozor uchun moʻljallangan hajmlar (jismoniy va qiymat ifodasida) Xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlarning asosiy turlari (mahalliy va import), ularning tayyor mahsulotdagi ulushi (% da) Xom ashyo, materiallar va butlovchi qismlarga boʻlgan yillik ehtiyoj (soʻmda yoki AQSH dollari ekv.), shu jumladan mahalliy va import. Mahsulot standartlari — O`zDst, ISO 9001 va ISO 14001 va boshqalar. Ishlab chiqarish ishga tushgan sana Tashkil etiladigan yangi ish oʻrinlarining soni, shu jumladan mahalliy ishchilar soni 3. Zarur maydon va infratuzilma haqidagi maʼlumot: Talab etiladigan maydon (ga) Talab etiladigan ishlab chiqarish maydoni (kv. metr) Elektr energiyasiga boʻlgan ehtiyoj (bir yilda kVt/soat), belgilanayotgan quvvat (kVt yoki MVt) Tabiiy gazga boʻlgan ehtiyoj (bir yilda kub. metr), bosim (atm.) Ichimlik va texnik suviga (yiliga kub. metr) hamda kanalizatsiyaga boʻlgan ehtiyoj Mavjud tashlamalar, shu jumladan gazlar (nomi) kg yiliga yoki soatiga, qattiq chiqindilar (nomi) t/oyiga, suyuq chiqindilar (nomi) t/oyiga va boshqalar. 4. Loyihaning moliyaviy-iqtisodiy koʻrsatkichlari: Investitsiya loyihasining qiymati (soʻmda yoki AQSH dollari ekv.) Moliyalashtirish manbalari (toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar, taʼsischilarning mablagʻlari, tijorat banklarining kreditlari) Mashina va uskunalarning qiymati (soʻmda yoki AQSH dollari ekv.), shu jumladan mahalliy va import Qurilish-montaj ishlari qiymati (soʻmda yoki AQSH dollari ekv.) Aylanma kapitalning summasi (soʻmda yoki AQSH dollari ekv.) Investitsiyalar kiritish jadvali va shakli Loyihaning qoplash muddati (biznes-rejaga muvofiq) Rahbar ______________ (imzo) _________________________ (F.I.O.)

Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Investitsiya majburiyatlarni bajargan Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti Davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish uchun Yagona direksiyaga ariza bilan murojaat qiladi. Bitimda nazarda tutilgan muddatlar tugagandan soʻng 2-bosqich Yagona direksiya Davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish boʻyicha tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga taqdim etadi. Besh ish kuni ichida 3-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq davlat koʻchmas mulki obyektini xatlovdan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuboradi. Besh ish kuni ichida 2. Baholovchi tashkilotni jalb etadi va davlat koʻchmas mulki obyektini baholatadi. Oʻn yetti kun muddatda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga davlat koʻchmas mulk obyektini baholangan qiymatda sotib olish boʻyicha yozma taklif (shaxsan tilxat orqali yoki pochtada topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali) taqdim etadi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi, Yagona direksiya, Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti ning davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olish yuzasidan roziligi olingan taqdirda, davlat koʻchmas mulk obyektini Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti bilan toʻgʻridan-toʻgʻri oldi-sotdi shartnomasi tuzish orqali sotadi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti ga mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderini beradi. Toʻlovlar va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq hajmda qoplangan kundan boshlab besh ish kuni ichida

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-maydagi 294-son qaroriga 2-ILOVA

Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish, ulardan foydalanish va nazorat qilish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs maqomiga ega emas va uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) alohida ochilgan gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari

3. Quyidagilar Jamgʻarmaning mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasining Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qaytarmaslik sharti bilan ajratiladigan 100 million AQSH dollar;

xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlari, xorijiy banklar va xususiy moliya tashkilotlarining qarzlari;

Jamgʻarma mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga belgilangan tartibda joylashtirishdan tushadigan daromadlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Jamgʻarma mablagʻlari tijorat banklari orqali yoʻnaltiriladi.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishning asosiy yoʻnalishlari

5. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishning asosiy yoʻnalishlari hisoblanadi:

tashqi bozorlarda talab yuqori boʻlgan va importning oʻrnini bosuvchi, yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish hamda xizmatlar koʻrsatish sohasidagi loyihalarni moliyalashtirish (bundan savdo, vositachilik, bino va inshootlar qurish sohasidagi loyihalar, shuningdek, davlat korxonalari va ustav jamgʻarmasida davlat ulushi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar, aksiz toʻlanadigan tovarlar ishlab chiqaruvchilar hamda aylanma mablagʻlarni toʻldirish holatlari mustasno);

meva-sabzavot va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini chuqur qayta ishlash, saqlash va qadoqlash, toʻqimachilik, poyabzal va charm-galantereya, ekologik jihatdan xavfsiz kimyo, farmatsevtika, oziq-ovqat, elektrotexnika sanoati, mashinasozlik, zamonaviy qurilish materiallari, hunarmandchilik hamda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohalaridagi loyihalarni moliyalashtirish va boshqa yoʻnalishlarda yangi zamonaviy ishlab chiqarishlarni tashkil etish;

mahalliy xom ashyo va materiallar negizida mustahkam kooperatsiya aloqalarini oʻrnatish hamda yuqori texnologiyali mahsulotlar ishlab chiqarishni mahalliylashtirish jarayonlarini chuqurlashtirish sohasidagi loyihalarni moliyalashtirish;

raqamli texnologiyalar sohasida IT-taʼlim xizmatlarini koʻrsatish, dasturiy mahsulotlar ishlab chiqarish hamda eksportga yoʻnaltirish boʻyicha startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash uchun tanlov asosida 1 milliard soʻmgacha boʻlgan grantlar ajratish.

4-bob. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish

6. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish va uning mablagʻlarini taqsimlash Vazirlik tomonidan amalga oshiriladi.

7. Vazirlik:

har yili 25-dekabrgacha Jamgʻarmaning kelgusi yil uchun ish-rejasini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

zarur hollarda tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar rejalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi;

Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qiladi;

Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish, ulardan maqsadli va samarali foydalanish bilan bogʻliq boshqa vazifalarni amalga oshiradi.

5-bob. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish tartibi

8. Jamgʻarma hisobidan ajratiladigan moliyaviy resurslar tijorat banklariga quyidagi shartlarda taqdim etiladi:

moliyaviy resurslarni taqdim etish bir yoʻla bir tadbirkorlik subyekti uchun 100 ming AQSH dollari ekvivalentidan oshmagan miqdorda 7 yilgacha muddat bilan;

Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasining qaroriga asosan moliyaviy resurslar tijorat banklari tomonidan bir yosh tadbirkorlik subyekti uchun bir yoʻla 100 ming AQSH dollari ekvivalentidan yuqori va 500 ming AQSH dollari ekvivalentidan oshmagan miqdorda 7 yilgacha muddat bilan taqdim etiladi;

qiymati 500 ming AQSH dollari ekvivalentigacha boʻlgan investitsiya loyihalarini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi, undan oshgan qismini qarorda nazarda tutilgan imtiyozlarsiz, tijorat banklari orqali umumiy tartibda taqdim etiladi;

olingan moliyaviy resurslar boʻyicha tijorat banki oʻz marjasi miqdorini yillik milliy valyutadagi kreditlar boʻyicha 4 foiz, xorijiy valyutadagi kreditlar boʻyicha 1 foizdan oshirmasdan;

moliyaviy resurslardan foydalanish uchun alohida hisobvaraq ochilgan holda;

olingan moliyaviy resurslardan yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan maqsadli foydalanilishini monitoring qilib borish hamda moliyaviy resurslarni oʻz vaqtida qaytarilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida;

moliyaviy resurslar tijorat banklariga Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasining qaroriga asosan bir yosh tadbirkorlik subyekti uchun bir yoʻla ekvivalentda 500 ming AQSH dollaridan oshmagan miqdorda 7 yilgacha muddat bilan taqdim etilishi mumkin. Bunda kredit miqdori ekvivalentda 500 ming AQSH dollarigacha boʻlgan investitsiya loyihalari Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi, undan oshgan qismi esa ushbu qarorda nazarda tutilgan imtiyozlarsiz, tijorat banklari orqali umumiy tartibda taqdim etiladi.

9. Tijorat banki Jamgʻarmadan moliyaviy resurslar olish uchun Jamgʻarma bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bosh kelishuv tuzadi.

Bunda, bosh kelishuvda mazkur Nizomda belgilangan shartlarni va tartiblarni inobatga olgan holda tomonlarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarliklari, moliyaviy resurslarni taqdim etish va ulardan foydalanish shartlari va muddatlari belgilab qoʻyiladi.

Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari rasmiy veb-saytlari, ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda bosh kelishuv tuzilgan banklar haqida doimiy ravishda maʼlumotlar yetkazib boradi.

10. Tijorat banklari oʻzlarining ichki nizomlari qoidalari bilan bir qatorda yosh tadbirkorlik subyektini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtirishda quyidagi shartlarning bajarilishini tekshirib boradi:

tashabbuskorning kredit qarzdorligi va salbiy kredit tarixi boʻlmasligi;

Jamgʻarma moliyaviy resurslari hisobidan avval olingan mablagʻlar toʻliq qaytarilgan boʻlishi.

11. Tijorat banklariga moliyaviy resurslar taqdim etish Jamgʻarmaning mavjud mablagʻlari doirasida, milliy valyutadagi kreditlar boʻyicha 10 foiz stavkada, xorijiy valyutadagi kreditlar boʻyicha 2 foiz stavkada amalga oshiriladi.

12. Bosh kelishuv tuzgan tijorat banki moliyaviy resurslar olish uchun Vazirlikka ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklda buyurtmanoma taqdim etadi.

Buyurtmanoma toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali tegishli tijorat banki masʼul rahbarining imzosi bilan tasdiqlangan holda taqdim etiladi.

Taqdim etilgan buyurtmanomadagi maʼlumotlarning haqiqiyligi uchun tijorat banki javobgar hisoblanadi.

13. Tijorat banklari tomonidan kiritilgan buyurtmanoma Vazirlik tomonidan 10 kungacha muddat ichida koʻrib chiqiladi.

Buyurtmanoma moliyalashtirish turi, miqdori, muddati hamda mazkur Nizomda belgilangan boshqa talablarga va shartlarga muvofiqligi nuqtai nazaridan koʻrib chiqiladi.

14. Vazirlik buyurtmanomani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qabul qilingan qaror toʻgʻrisida pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali tijorat bankiga bildirishnoma (qaror nusxasini ilova qilgan holda) yuboradi.

Bildirishnomada moliyaviy resurslar (toʻliq yoki qisman) ajratilishi yoki rad etilishi sabablari koʻrsatiladi.

15. Tijorat banki moliyaviy resurslar ajratilishi koʻrsatilgan bildirishnomani olgan kundan boshlab, uch ish kuni ichida belgilangan tartibda yosh tadbirkorlik subyekti bilan hujjatlarni rasmiylashtiradi hamda Vazirlikka mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shakl boʻyicha tijorat bankining masʼul rahbari tomonidan imzolangan talabnoma va reyestrini kiritadi.

Ushbu hujjatlar toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali kiritilishi mumkin.

Tijorat banki moliyaviy resurs ajratilishi rad etilgan hollarda bu toʻgʻrisida buyurtmanoma bergan yosh tashabbuskorga tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida maʼlum qiladi.

16. Vazirlik tomonidan tijorat banklaridan mazkur Nizomning 8 va 10-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari boshqa hujjatlar talab etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Jamgʻarma hisobidan tijorat banklariga yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududida ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish uchun binolar qurish maqsadlariga moliyaviy resurslar Jamgʻarmaning moliyaviy koʻrsatkichlari va uning resurs bazasidan kelib chiqqan holda beriladi.

18. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tijorat banklariga yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarida bino qurishga lizing asosida beriladigan moliyaviy resurslar milliy valyutada yillik 10 foiz miqdorida taqdim qilinadi.

19. Tijorat banklari tomonidan qurilgan binolarni yosh tadbirkorlik subyektiga lizing asosida berish milliy valyutada yillik 14 foiz stavkada amalga oshiriladi.

20. Binolarni qurish, sotish va ijaraga yoki lizinga berish tijorat banklarining shuʼba tashkilotlari (investitsiya kompaniyalari) orqali ham amalga oshirish mumkin.

21. Yosh tadbirkorlik subyekti boshlangʻich toʻlov sifatida lizingga beriladigan bino qiymatining 10 foizini tashkil etadigan qismini toʻlaydi.

22. Tijorat bankiga moliyaviy resurslar taqdim etish rad etilishi uchun quyidagilar asos boʻladi:

mazkur Nizomning 8 va 10-bandlarida nazarda tutilgan shartlardan biri yoki ularning bajarmasligi;

tijorat banki tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomada mazkur Nizomning 13-bandida belgilangan tartibda oʻrganishlar natijasida ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlarning mavjudligi yoki maʼlumotlar buzib koʻrsatilganligi.

23. Mazkur Nizomning 22-bandida koʻrsatilgan holatlar va asoslardan koʻra boshqa sabablarga koʻra moliyaviy resurslar taqdim etish rad etishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

24. Tijorat banki buyurtmanoma boʻyicha rad etish toʻgʻrisida bildirishnomada koʻrsatilgan rad etish uchun asos boʻlgan sabab va kamchiliklarini bartaraf etgan holda, bildirishnoma olgan kundan boshlab 10 ish kuni mobaynida moliyaviy resurslar olish uchun Vazirlikka qayta buyurtmanoma taqdim etishga haqli.

25. Vazirlik buyurtmanoma takroran kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida unda koʻrsatilgan maʼlumotlarning buyurtmanoma va bildirshnomadagi maʼlumotlarga muvofiqligini tekshiradi hamda maʼlumotlar toʻliq muvofiq boʻlgan taqdirda tegishli moliyaviy resurslarni tijorat bankining alohida ochilgan hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

26. Jamgʻarma oʻz mablagʻlari hisobidan yosh tadbirkorlik subyektining investitsiya loyihalarini toʻgʻridan-toʻgʻri milliy valyutada yillik 14 foiz, xorijiy valyutada esa 3 foiz miqdorida moliyalashtirishi ham mumkin.

27. Jamgʻarma tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan toʻgʻridan-toʻgʻri moliyalashtirish tartibi Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi tomonidan belgilanadi.

27 1 . Jamgʻarma hisobidan raqamli texnologiyalar sohasida IT-taʼlim xizmatlarini koʻrsatish, dasturiy mahsulotlar ishlab chiqish hamda eksportga yoʻnaltirish boʻyicha startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash uchun “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” MCHJ tomonidan oʻtkaziladigan tanlov asosida raqamli texnologiyalar sohasidagi istiqbolli startap loyihalarni qoʻllab-kuvvatlash uchun bir loyihaga 1 milliard soʻmdan oshmagan miqdorda grantlar ajratiladi.

Bunda Raqamli texnologiyalar sohasida startap loyihalarini tanlash va grant ajratish boʻyicha tanlov komissiyasi qarori Jamgʻarma hisobidan grant ajratish uchun asos hisoblanadi.

27 2 . Jamgʻarma hisobidan IT-parkning “Aloqabank” AT bankida ochilgan bank hisob raqamiga raqamli texnologiyalar sohasida IT-taʼlim xizmatlarini koʻrsatish, dasturiy mahsulotlar ishlab chiqarish hamda eksportga yoʻnaltirish boʻyicha startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash uchun tanlov asosida 1 milliard soʻmgacha boʻlgan grantlar ajratish uchun moliyaviy resurslar ajratiladi.

6-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobot va nazorat

28. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar Vazirlik tomonidan yuritiladi.

29. Jamgʻarma mablagʻlarining taqsimlanishi boʻyicha yillik hisobot har yili 15-yanvargacha Vazirlik tomonidan koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi.

30. Jamgʻarmaning joriy yilda foydalanilmay qolgan mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga olib qoʻyilmaydi va ulardan keyingi yilda foydalaniladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

31. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishi uchun masʼuliyat Vazirlik zimmasiga yuklatiladi.

32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi yosh tadbirkorlarni qoʻllab quvvatlash jamgʻarmasidan moliyaviy resurs olish uchun

1. Tijorat bank rekvizitlari STIR: Bank nomi: Joylashgan yeri (pochta manzili): Alohida maxsus h/v (moliyaviy resursni oʻtkazish uchun): MFO: Boshqaruvchi: Ishonchnoma: Boshqaruvchi telefon raqami: Masʼul xodim telefon raqami: 2. Yosh tadbirkorlik subyektining rekvizitlari STIR: Mijoz nomi: Manzil: H/v (milliy va xorijiy): MFO: IFUT: Rahbar (F.I.O): Rahbar telefon raqami: 3. Bank oldidagi muddati oʻtgan kredit qarzdorligi miqdori (buyurtmanoma taqdim etilgan sanaga) (Muddati oʻtgan kredit qarzdorligi mavjud emas yoki ____(mln. soʻm yoki ming AQSH dollari) miqdorida muddati oʻtgan kredit qarzdorligi mavjud deb koʻrsatiladi 4. Soliq qarzi (Mavjud emas yoki __ mln. soʻm miqdorida soliq qarzdorlik mavjudligi koʻrsatiladi) 5. Qarz oluvchi tashabbuskor-tashkilotda Jamgʻarma tomonidan taqdim etilgan moliyaviy resurslar hisobidan (Mavjud emas yoki mavjud, ____mln. soʻm, qaytarish muddati __ yil ______ oyi, ikki holatidan biri koʻrsatiladi) 6. Jamgʻarmadan soʻralayotgan moliyaviy resurslari miqdori ____ AQSH dollari 7. Mablagʻlar olish uchun taqdim etilayotgan taʼminot turi va qiymati (bank tomonidan qabul qilinadigan qiymat boʻyicha) (koʻchmas mulklar — ____ mln. soʻm, avtotransport vositalari — ___ mln. soʻm, xorijiy bank kafolati — ____ ming AQSH dollari, bank akkreditivi — ____ ming AQSH dollari, sugʻurta polisi — ___ mln. soʻm — tegishlilari koʻrsatiladi) 8. 1) Moliyalashtirish turi 2) Bank foiz stavkasi 1) Investitsiya krediti, aylanma mablagʻ uchun kredit 2) _______ 9. Moliyalashtirish boʻyicha mablagʻlarni qaytarish muddati (oylar soni koʻrsatiladi) 10. Mablagʻlardan foydalanish maqsadi Import oʻrnini bosuvchi, eksportga yoʻnaltirilgan sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarish va band boʻlmagan yoshlarni ish bilan taʼminlash

Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ TALABNOMA‎ ‎ ‎ ‎ (moliyaviy resurs ajratish toʻgʻrisida)‎‎ ‎ ____________________ ( tijorat banki nomi ), yosh tadbirkorlarni investitsiya loyihalarini moliyalashtirish kreditlari taqdim etish _____________ AQSH dollari miqdoridagi moliyaviy resursni tijorat bankining quyidagi rekvizitlari boʻyicha ajratishingizni soʻraydi.‎‎‎ Bank STIR:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzil:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ H/r:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ MFO:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________boshqaruvchisi‎ ‎___________________‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Bogʻlanish uchun tel.: _+998 (____ )____________‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 10-may,

294-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.05.2021-y., 09/21/294/0444-son, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son; 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son; 15.10.2022-y., 09/22/605/0932-son; 14.03.2023-y., 09/23/105/0144-son; 22.07.2023-y., 06/23/111/0509-son; 01.06.2024-y., 09/24/303/0389-son; 20.07.2024-y., 09/24/432/0535-son; 27.08.2025-y., 09/25/538/0782-son)

lex.uz