📅 2021-yil 15-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 15-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 15 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат божхона қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 апреля 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного таможенного комитета
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 April 2021 · Ministry and agency documents · Davlat bojxona qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
қарори
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси , «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сенятбрдаги ПҚ-3947-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида» қарорига мувофиқ, шунингдек Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сон қарорига ИЛОВА
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2 , 7 ва 10-бандлардаги «қонун» деган сўз «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси Декларациянинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.».
3. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (www.bojxona.uz) орқали Декларацияни чоп этиб қўлда тўлдирилган ҳолда ёки электрон шаклда тўлдириб чоп этган ҳолда, ўз имзолари билан тасдиқлаб божхона органларига тақдим этиши мумкин.».
4. Қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«7 1 . Декларация иловаси қуйидаги тарзда тўлдирилади:
1-бандда шахс тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, туғилган санаси, паспортининг серияси ва рақами) ҳамда транзит ўтиш мамлакатлари номи кўрсатилади;
2-банд божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси декларацияловчи шахсга тегишли бўлмаган ҳолларда қуйидаги тартибда тўлдирилади:
а) Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси эгаси ҳақида маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми);
б) жисмоний шахснинг тўлиқ манзили (давлат номи, маъмурий-ҳудудий бирлиги (ҳудуд, вилоят, туман ва х.к.), аҳоли яшаш пункти ва кўча номи, уй ва хонадон рақами);
в) божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси суммаси, номинал қиймати ёки чет эл валютасидаги эквивалент суммаси, валюта номи ва миқдори;
3-бандда тегишли катакларга «Х» белгисини қўйиш йўли билан тўлдирилади ва (ёки) «Бошқалар» қисмида Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси бошқа келиб чиқиш манбаси кўрсатилади;
4-бандда тегишли катакларга »Х» белгисини қўйиш йўли билан тўлдирилади ва (ёки) «Бошқалар» қисмида Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютасининг қайси мақсадларда фойдаланилиши кўрсатилади.».
5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) ҳамда иловасининг 2-бандидаги ёзувлар божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.».
6. 16-бандидаги «Декларациянинг орқа томонига» деган сўзлардан кейин »ва иловасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА
(олд томони) -сонли ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ Мазкур Декларация 16 ёшга тўлган шахс томонидан тўлдирилади. Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга «Х» белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади. Мазкур Декларацияни Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишнинг бутун даври давомида сақлаб туриш тавсия этилади. 1. Шахс тўғрисида маълумотлар: ________________________________________________________________________________________________ Фамилияси Исми Туғилган санаси : _____ _______ ____ __ Жинси: эркак аёл кун ой йил ________________________ Паспорт серияси ва рақами _________________________ Доимий яшаш мамлакати _________________________ Фуқаролиги Мен билан бирга 16 ёшга тўлмаган шахслар Ха Йўқ Сони: _______ ҳаракатланмоқда 2. Ҳаракат тури: Кириш Чиқиш Транзит ______________________________________________ Қайси мамлакатдан келди (жўнаб кетган мамлакати кўрсатилади) ____________________________________________ Қайси мамлакатга боряпти (бориш мамлакати кўрсатилади) 3. Сафар мақсади: Хизмат Ўқиш Иш Саёҳат Қариндошларни йўқлаш Даволаниш Доимий яшаш жойи Тижорат 4. Багаж мавжудлиги тўғрисида маълумот: Ҳа Йўқ 5. Ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади: Т/р Валюта номи Миқдори Рақам билан Ёзув билан 1. 2. 3. Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар: 1. 2. (орқа томони) 6. Товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар Т/р Товарнинг номи (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси ва уни берган орган) Миқдори Ўлчов бирлиги Қиймати, АҚШ долларида Рақам билан Ёзув билан 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. Умумий қиймати (жами): Транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар: Давлат рақами _____________________ тури, русуми ____________________ Декларацияда нотўғри маълумотлар кўрсатганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардорман. 20___ йил «____» ____________ Шахснинг шахсий имзоси _________ Божхона органи ходимининг шахсий муҳри ўрни * Изоҳ: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси мавжуд бўлганда, декларация иловаси тўлдирилади. _____-сон ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИГА ИЛОВА 1. Шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар: _______________________________________________________________________ ____ ____ _____________ Фамилияси Исми Туғилган санаси ________________________ ___________________________________________________________________ Паспорт серияси ва рақами Транзит ўтиш мамлакатлари 2. Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси тўғрисида маълумот: (шахсга тегишли бўлмаган ҳолларда тўлдирилади) Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси эгаси ҳақида маълумотлар (фамилияси, исми) Жисмоний шахснинг тўлиқ манзили (давлат номи, маъмурий-ҳудудий бирлиги (ҳудуд, вилоят, туман ва х.к.), аҳоли яшаш пункти ва кўча номи, уй ва хонадон рақами Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси суммаси, номинал қиймати ёки чет эл валютасидаги эквивалент суммаси, валюта номи ва миқдори 3. Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот: Иш ҳақи, жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар Дивидендлар ва ташкилотларнинг устав (акциядорлик ва бошқалар) капиталида қатнашишдан олинган бошқа даромадлар Кўчма ва (ёки) кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар Жисмоний ва (ёки) юридик шахслардан олинган беғараз ўтказмалар (моддий ёрдам, грантлар ва бошқалар) Пенсия, стипендия, ижтимоий нафақалар, алиментлар Кўчмас мулк ва ер майдонларини ижарага беришдан олинган даромад Қарз маблағари Мерос Бошқалар (кўрсатилсин) ____________________________________________________________________________ 4. Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасидан ва (ёки) нақд чет эл валютасидан фойдаланиш мақсади тўғрисида маълумот: Жорий харажатлар (товар ва хизматлар сотиб олиш) Инвестициялар, шу жумладан кўчмас мулк сотиб олиш Жисмоний шахслар фойдасига беғараз ўтказмалар (моддий ёрдам ва бошқалар) Юридик шахслар фойдасига беғараз ўтказмалар (хайрия, беғараз ёрдам ва бошқалар) Бошқалар (кўрсатилсин) ____________________________________________________________________________ Декларацияда ва унинг иловасида нотўғри маълумотлар кўрсатганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардорман. 20___ йил «____» ____________ Шахснинг шахсий имзоси ____________ Божхона органи ходимининг шахсий муҳри ўрни».
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 апрель,
01-02/12-25-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining
qarori
Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksi , “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 20 senyatbrdagi PQ-3947-son “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurash boʻyicha idoralararo komissiyani tashkil etish toʻgʻrisida” qaroriga muvofiq, shuningdek Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish boʻyicha moliyaviy choralar ishlab chiquvchi guruhning (FATF) tavsiyalarini milliy qonunchilikka implementatsiya qilish maqsadida, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2014-yil 4-iyuldagi 01-02/12-13-son qarori (roʻyxat raqami 2606, 2014-yil 5-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 32-son, 411-modda) bilan tasdiqlangan Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 15-apreldagi 01-02/12-25-son qaroriga ILOVA
Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2 , 7 va 10-bandlardagi “qonun” degan soʻz “qonunchilik” degan soʻz bilan almashtirilsin.
2. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Qonunchilik hujjatlariga muvofiq yozma deklaratsiyalanishi lozim boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan olib kirilayotgan va olib chiqib ketilayotgan Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi Deklaratsiyaning ajralmas qismi hisoblanadigan ilovasini toʻldirish va bojxona organi xodimiga taqdim etish yoʻli bilan bojxona nazoratidan oʻtkaziladi.”.
3. 5-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yoʻlovchilar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining rasmiy veb-sayti (www.bojxona.uz) orqali Deklaratsiyani chop etib qoʻlda toʻldirilgan holda yoki elektron shaklda toʻldirib chop etgan holda, oʻz imzolari bilan tasdiqlab bojxona organlariga taqdim etishi mumkin.”.
4. Quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Deklaratsiya ilovasi quyidagi tarzda toʻldiriladi:
1-bandda shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar (familiyasi, ismi, tugʻilgan sanasi, pasportining seriyasi va raqami) hamda tranzit oʻtish mamlakatlari nomi koʻrsatiladi;
2-band bojxona chegarasi orqali olib oʻtilayotgan Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi deklaratsiyalovchi shaxsga tegishli boʻlmagan hollarda quyidagi tartibda toʻldiriladi:
a) Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi egasi haqida maʼlumotlar (jismoniy shaxsning familiyasi, ismi);
b) jismoniy shaxsning toʻliq manzili (davlat nomi, maʼmuriy-hududiy birligi (hudud, viloyat, tuman va x.k.), aholi yashash punkti va koʻcha nomi, uy va xonadon raqami);
v) bojxona chegarasi orqali olib oʻtilayotgan Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi summasi, nominal qiymati yoki chet el valyutasidagi ekvivalent summasi, valyuta nomi va miqdori;
3-bandda tegishli kataklarga “X” belgisini qoʻyish yoʻli bilan toʻldiriladi va (yoki) “Boshqalar” qismida Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi boshqa kelib chiqish manbasi koʻrsatiladi;
4-bandda tegishli kataklarga ”X” belgisini qoʻyish yoʻli bilan toʻldiriladi va (yoki) “Boshqalar” qismida Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasining qaysi maqsadlarda foydalanilishi koʻrsatiladi.”.
5. 15-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“15. Deklaratsiyaning 5 va 6-bandlaridagi (tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qismi) hamda ilovasining 2-bandidagi yozuvlar bojxona organi xodimi tomonidan biror-bir oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishini oldini olish maqsadida uzluksiz chiziq bilan doiraga olinadi hamda yozuv uchun nazarda tutilgan barcha boʻsh joylar esa chizib qoʻyiladi.”.
6. 16-bandidagi “Deklaratsiyaning orqa tomoniga” degan soʻzlardan keyin ”va ilovasiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
7. Ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ILOVA
(old tomoni) -sonli YOʻLOVChI BOJXONA DEKLARATSIYASI Mazkur Deklaratsiya 16 yoshga toʻlgan shaxs tomonidan toʻldiriladi. Tegishli savollardagi kerakli katakchalarga “X” belgisini chizish yoʻli bilan javob beriladi. Mazkur Deklaratsiyani Oʻzbekiston Respublikasiga kirish yoki undan chiqishning butun davri davomida saqlab turish tavsiya etiladi. 1. Shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar: ________________________________________________________________________________________________ Familiyasi Ismi Tugʻilgan sanasi : _____ _______ ____ __ Jinsi: erkak ayol kun oy yil ________________________ Pasport seriyasi va raqami _________________________ Doimiy yashash mamlakati _________________________ Fuqaroligi Men bilan birga 16 yoshga toʻlmagan shaxslar Xa Yoʻq Soni: _______ harakatlanmoqda 2. Harakat turi: Kirish Chiqish Tranzit ______________________________________________ Qaysi mamlakatdan keldi (joʻnab ketgan mamlakati koʻrsatiladi) ____________________________________________ Qaysi mamlakatga boryapti (borish mamlakati koʻrsatiladi) 3. Safar maqsadi: Xizmat Oʻqish Ish Sayohat Qarindoshlarni yoʻqlash Davolanish Doimiy yashash joyi Tijorat 4. Bagaj mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot: Ha Yoʻq 5. Yozma deklaratsiyalanishi lozim boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasining naqd milliy valyutasi, naqd chet el valyutasi, boshqa valyuta boyliklari hamda qimmatbaho buyumlarning mavjudligi va miqdori koʻrsatiladi: T/r Valyuta nomi Miqdori Raqam bilan Yozuv bilan 1. 2. 3. Har qanday koʻrinishdagi va holatdagi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan buyumlar: 1. 2. (orqa tomoni) 6. Tovarlar va transport vositasi toʻgʻrisida maʼlumotlar T/r Tovarning nomi (farqlash xususiyatlari, ruxsat beruvchi hujjatning raqami, berilgan sanasi va uni bergan organ) Miqdori Oʻlchov birligi Qiymati, AQSh dollarida Raqam bilan Yozuv bilan 1. 2. 3. 4. � 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. Umumiy qiymati (jami): Transport vositasi toʻgʻrisida maʼlumotlar: Davlat raqami _____________________ turi, rusumi ____________________ Deklaratsiyada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatganlik uchun qonun hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortilish toʻgʻrisida xabardorman. 20___ yil “____” ____________ Shaxsning shaxsiy imzosi _________ Bojxona organi xodimining shaxsiy muhri oʻrni * Izoh: qonunchilik hujjatlariga muvofiq yozma deklaratsiyalanishi lozim boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi mavjud boʻlganda, deklaratsiya ilovasi toʻldiriladi. _____-son YOʻLOVChI BOJXONA DEKLARATSIYASIGA ILOVA � 1. Shaxs toʻgʻrisida qoʻshimcha maʼlumotlar: _______________________________________________________________________ ____ ____ _____________ Familiyasi Ismi Tugʻilgan sanasi ________________________ ___________________________________________________________________ Pasport seriyasi va raqami Tranzit oʻtish mamlakatlari 2. Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi toʻgʻrisida maʼlumot: (shaxsga tegishli boʻlmagan hollarda toʻldiriladi) Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi egasi haqida maʼlumotlar (familiyasi, ismi) Jismoniy shaxsning toʻliq manzili (davlat nomi, maʼmuriy-hududiy birligi (hudud, viloyat, tuman va x.k.), aholi yashash punkti va koʻcha nomi, uy va xonadon raqami Oʻzbekiston Respublikasi naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi summasi, nominal qiymati yoki chet el valyutasidagi ekvivalent summasi, valyuta nomi va miqdori 3. Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasi va (yoki) naqd chet el valyutasi kelib chiqish manbasi toʻgʻrisida maʼlumot: Ish haqi, jismoniy shaxsning tadbirkorlik faoliyatidan olingan daromadlar Dividendlar va tashkilotlarning ustav (aksiyadorlik va boshqalar) kapitalida qatnashishdan olingan boshqa daromadlar Koʻchma va (yoki) koʻchmas mulkni sotishdan olingan daromadlar Jismoniy va (yoki) yuridik shaxslardan olingan begʻaraz oʻtkazmalar (moddiy yordam, grantlar va boshqalar) Pensiya, stipendiya, ijtimoiy nafaqalar, alimentlar Koʻchmas mulk va yer maydonlarini ijaraga berishdan olingan daromad Qarz mablagʻari Meros Boshqalar (koʻrsatilsin) ____________________________________________________________________________ 4. Oʻzbekiston Respublikasining naqd valyutasidan va (yoki) naqd chet el valyutasidan foydalanish maqsadi toʻgʻrisida maʼlumot: Joriy xarajatlar (tovar va xizmatlar sotib olish) Investitsiyalar, shu jumladan koʻchmas mulk sotib olish Jismoniy shaxslar foydasiga begʻaraz oʻtkazmalar (moddiy yordam va boshqalar) Yuridik shaxslar foydasiga begʻaraz oʻtkazmalar (xayriya, begʻaraz yordam va boshqalar) Boshqalar (koʻrsatilsin) ____________________________________________________________________________ Deklaratsiyada va uning ilovasida notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatganlik uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortilish toʻgʻrisida xabardorman. 20___ yil “____” ____________ Shaxsning shaxsiy imzosi ____________ Bojxona organi xodimining shaxsiy muhri oʻrni”.
Rais M. AZIMOV
Toshkent sh.,
2021-yil 15-aprel,
01-02/12-25-son