UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 19-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 19 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 апреля 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 April 2021 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон « Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида »га ҳамда 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон « Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 2 майдаги 71-сон «Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3168, 2019 йил 19 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 10/19/3168/3304-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги 111-сон буйруғига ИЛОВА

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги «паспортни» деган сўз «идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда :

а) номидаги «паспортни» деган сўз «идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) муқаддимадаги «паспорт ва яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси ҳамда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини (бундан буён матнда идентификация ID-картаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 1-бандда :

иккинчи хатбошидан «маъмурий» деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги «вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган» деган сўзлар «доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 3 , 5 ва 16-бандлардаги , 4-бобнинг номидаги ҳамда 17 ва 19-бандлардаги «паспорт ёки яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 2 ва 3-бобларнинг номидаги «Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «Идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий прописка қилинган» деган сўзлар «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ё) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва (ёки) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва идентификация ID-картаси қайта расмийлаштирилади.»;

ж) 9-банддаги «доимий пропискани расмийлаштириш ҳамда яшаш гувоҳномасини ҳужжатлаштириш» деган сўзлар «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда идентификация ID-картасини расмийлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

з) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилидаги ички ишлар органи томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.»;

и) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт, идентификация ID-картаси ёки яшаш гувоҳномаси реабилитация маркази томонидан берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномага асосан расмийлаштириб берилган бўлса, уларга шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома такроран берилмайди.

Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган тартибда умумий асосларда ҳужжатлаштириладилар.»;

й) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) маъмурий судига паспорт ёки яшаш гувоҳномасини» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига идентификация ID-картасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тақдимномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида;

тақдимномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.»;

л) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан тақдимнома қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жаримадан озод этилган ҳолда унга МваФРБ томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.»;

м) Низомнинг 1 — 3 иловалари мазкур ўзгартиришларнинг 1 — 3 иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Реабилитация марказининг ‎штампи ____________ туман (шаҳар) ‎ички ишлар органи бошлиғига 20___ йил «____» ____________ ‎____________________________-сон‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ВАҚТИНЧАЛИК ‎МАЪЛУМОТНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Фуқаро ________________________________________________ Расм учун жой (туғилган вақти ва жойи) __________________________________________________нинг (Ф.И.О.) 20___ йил « ___» ___________да _________________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган ‎______ _________-рақамли _______________________________ (паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ______________________________________ ‎____________________ ‎расмийлаштириб беришингиз сўралади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (идентификация ID-картасини) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Амал қилиш муддати «____» ___________________ 20____ й. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Реабилитация маркази бошлиғи ‎ ‎ ____________________ ». ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Жиноят ишлар бўйича ___________________ ‎туман (шаҳар) судига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда ‎шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида ‎ТАҚДИМНОМА Фуқаро____________________________________________________________ га (муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.) ___________________________________________________ расмийлаштиришда (идентификация ID-картасини) уни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308 1 -моддалари асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиш мақсадга мувофиқ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари _________ ___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) (Ф.И.О.) ». ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 3-ИЛОВА

«Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

_____________________________ ‎туман (шаҳар) ҳокимлигига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Идентификация ID-картасини расмийлаштириш ‎учун давлат божларини қоплаш тўғрисида ‎ТАЛАБНОМА Фуқаро ___________________________________________________________ га (муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.) ___________________________________________________ расмийлаштиришда (идентификация ID-картасини) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан давлат божлари учун ‎___________________________________ сўмни қоплаб беришингиз сўралади. (ҳисоб рақами: _________________) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари ‎ _________ ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) (Ф.И.О.) ». ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазир П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 19 апрель,

111-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2021 й., 10/21/3168-1/0466-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va pasportni rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 12-yanvardagi OʻRQ-665-son “Sud qarorlarini qayta koʻrish institutining takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-son “ Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiya ID-kartalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”ga hamda 2020-yil 22-apreldagi PF-5984-son “ Doimiy propiska qilish hamda turgan joyi boʻyicha hisobga olish tartibini isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2019-yil 2-maydagi 71-son “Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va pasportni rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 3168, 2019-yil 19-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.06.2019-y., 10/19/3168/3304-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2021-yil 19-apreldagi 111-son buyrugʻiga ILOVA

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va pasportni rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Buyruqning nomi va 1-bandidagi “pasportni” degan soʻz “identifikatsiya ID-kartasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Nizomda :

a) nomidagi “pasportni” degan soʻz “identifikatsiya ID-kartasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) muqaddimadagi “pasport va yashash guvohnomasini” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining identifikatsiya ID-kartasi hamda chet davlat fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning identifikatsiya ID-kartasini (bundan buyon matnda identifikatsiya ID-kartasi deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) 1-bandda :

ikkinchi xatboshidan “maʼmuriy” degan soʻz chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshidagi “vaqtincha yoki doimiy propiskasi boʻlmagan” degan soʻzlar “doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

g) 3 , 5 va 16-bandlardagi , 4-bobning nomidagi hamda 17 va 19-bandlardagi “pasport yoki yashash guvohnomasini” degan soʻzlar “identifikatsiya ID-kartasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

d) 2 va 3-boblarning nomidagi “Pasport yoki yashash guvohnomasini” degan soʻzlar “Identifikatsiya ID-kartasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

e) 7-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy propiska qilingan” degan soʻzlar “doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yo) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Oʻzbekiston Respublikasining fuqarolik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi bilan avval hujjatlashtirilgan, ammo uni yoʻqotib qoʻygan va doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan (sud qarori bilan doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan chiqarib yuborilgan va (yoki) doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishga asoslari mavjud boʻlmagan) muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish istisno tariqasida, vaqtincha hududiy reabilitatsiya markazlari joylashgan manzilda amalga oshiriladi va identifikatsiya ID-kartasi qayta rasmiylashtiriladi.”;

j) 9-banddagi “doimiy propiskani rasmiylashtirish hamda yashash guvohnomasini hujjatlashtirish” degan soʻzlar “yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish hamda identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

z) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansub deb topilganda, ushbu shaxsga doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzilidagi ichki ishlar organi tomonidan identifikatsiya ID-kartasi rasmiylashtirib beriladi.”;

i) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga pasport, identifikatsiya ID-kartasi yoki yashash guvohnomasi reabilitatsiya markazi tomonidan berilgan shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnomaga asosan rasmiylashtirib berilgan boʻlsa, ularga shaxsini tasdiqlovchi vaqtinchalik maʼlumotnoma takroran berilmaydi.

Bunda, muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-son “Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiya ID-kartalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmonida belgilangan tartibda umumiy asoslarda hujjatlashtiriladilar.”;

y) 13-bandning birinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) maʼmuriy sudiga pasport yoki yashash guvohnomasini” degan soʻzlar “jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudiga identifikatsiya ID-kartasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

k) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda uni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisidagi taqdimnomani koʻrib chiqadi va quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

taqdimnomani qanoatlantirish va muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda uni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisida;

taqdimnomani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida.”;

l) 15-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi tomonidan taqdimnoma qanoatlantirilganda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs jarimadan ozod etilgan holda unga MvaFRB tomonidan identifikatsiya ID-kartasi rasmiylashtirib beriladi.”;

m) Nizomning 1 — 3 ilovalari mazkur oʻzgartirishlarning 1 — 3 ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va pasportni rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 1-ILOVA

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Reabilitatsiya markazining ‎shtampi ____________ tuman (shahar) ‎ichki ishlar organi boshligʻiga 20___ yil “____” ____________ ‎____________________________-son‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ShAXSINI TASDIQLOVChI VAQTINChALIK ‎MAʼLUMOTNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fuqaro ________________________________________________ Rasm uchun joy (tugʻilgan vaqti va joyi) __________________________________________________ning (F.I.O.) 20___ yil “ ___” ___________da _________________tuman (shahar) IIB tomonidan berilgan ‎______ _________-raqamli _______________________________ (pasport, yashash guvohnomasi yoki identifikatsiya ID-kartasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ yoʻqolganligi maʼlum boʻldi. Shu sababli, ushbu fuqaroga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son “Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq ______________________________________ ‎____________________ ‎rasmiylashtirib berishingiz soʻraladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (identifikatsiya ID-kartasini) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Amal qilish muddati “____” ___________________ 20____ y. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Reabilitatsiya markazi boshligʻi ‎ ‎ ____________________ ”. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va pasportni rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 2-ILOVA

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Jinoyat ishlar boʻyicha ___________________ ‎tuman (shahar) sudiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda ‎shaxsni maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish toʻgʻrisida ‎TAQDIMNOMA Fuqaro____________________________________________________________ ga (muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning F.I.O.) ___________________________________________________ rasmiylashtirishda (identifikatsiya ID-kartasini) uni Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 21 va 308 1 -moddalari asosida maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish maqsadga muvofiq. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmasi rahbari _________ ___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) (F.I.O.) ”. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va pasportni rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 3-ILOVA

“Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikdan ozod etish va identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirishda davlat bojini qoplash uchun tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish hamda sudlarga va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

_____________________________ ‎tuman (shahar) hokimligiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Identifikatsiya ID-kartasini rasmiylashtirish ‎uchun davlat bojlarini qoplash toʻgʻrisida ‎TALABNOMA Fuqaro ___________________________________________________________ ga (muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning F.I.O.) ___________________________________________________ rasmiylashtirishda (identifikatsiya ID-kartasini) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son “Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga asosan davlat bojlari uchun ‎___________________________________ soʻmni qoplab berishingiz soʻraladi. (hisob raqami: _________________) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmasi rahbari ‎ _________ ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) (F.I.O.) ”. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazir P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2021-yil 19-aprel,

111-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.05.2021-y., 10/21/3168-1/0466-son)

lex.uz