UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 18-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 18 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРТИБИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги 306-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан киритилган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин».

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«2. Белгилансинки, иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади».

3. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш

Т/р Давлат хизматларининг номи Ишлар нархи I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 1.1. Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 1.2. Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи 1.3. Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари 1.4. Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари 1.5. Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари 1.6. Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари II. Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 2.1. Кўп квартирали уйдаги квартира Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи 2.2. Якка тартибдаги тураржой Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи III. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 3.1. Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси Бепул 3.2. Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари 3.3. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари 3.4. Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари 3.5. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш 4.1. Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари 4.2. Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари 4.3. Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари 4.4. Юридик шахсларнинг тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари 4.5. Жисмоний шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари 4.6. Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари 4.7. Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари 4.8. Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари 4.9. Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари 4.10 Жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари 4.11 Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари 4.12. Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари 4.13. Мулкида тураржой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун) 4.14. Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул) 4.15. Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш 5.1. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 18 май,

306-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2021 й., 09/21/306/0468-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARTIBI

Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer hisobi va davlat kadastrlarini yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-sentabrdagi PF-6061-son Farmoni)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer hisobi va davlat kadastrlarini yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-sentabrdagi PF-6061-son Farmonining ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 7-son, 71-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-maydagi 306-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi tomonidan kiritilgan koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

2. 2-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“2. Belgilansinki, ilovada qayd etilgan koʻchmas mulk obyektlariga kadastr ishini tayyorlash va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish hamda koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlar va ular boʻyicha tuzilgan bitimlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish davlat xizmatlari qiymatidan 10 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”.

3. Ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash

T/r Davlat xizmatlarining nomi Ishlar narxi I. Koʻchmas mulk obyektlarining noturar bino va inshootlarga oid qismiga kadastr pasportini tayyorlash va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish 1.1. Umumiy maydoni 100 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 1.2. Umumiy maydoni 100 kvadrat metrdan 1000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Obyektning 1 kvadrat metr maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1,15 foizi 1.3. Umumiy maydoni 1000 kvadrat metrdan 5000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 17,25 baravari 1.4. Umumiy maydoni 5000 kvadrat metrdan 15000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 34,5 baravari 1.5. Umumiy maydoni 15000 kvadrat metrdan 50000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 57,5 baravari 1.6. Umumiy maydoni 50000 kvadrat metrdan ortiq boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 80,5 baravari II. Koʻchmas mulk obyektlarining turarjoy fondiga oid qismiga kadastr pasportini tayyorlash va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish 2.1. Koʻp kvartirali uydagi kvartira Obyektning 1 kvadrat metr maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1,15 foizi 2.2. Yakka tartibdagi turarjoy Obyektning 1 kvadrat metr maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1,15 foizi III. Yer uchastkalariga kadastr pasportini tayyorlash va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish 3.1. Yer uchastkasini ajratish boʻyicha ish mavjud boʻlganda, yakka tartibda turarjoy qurish uchun ajratilgan yer uchastkasi Bepul 3.2. Yer uchastkasini ajratish boʻyicha ish mavjud boʻlmaganda, yakka tartibda turarjoy qurish uchun ajratilgan yer uchastkasi Bazaviy hisoblash miqdorining 1,25 baravari 3.3. Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun ajratilgan yer uchastkasi Bazaviy hisoblash miqdorining 1,25 baravari 3.4. Noturarjoy obyektlarini qurish uchun ajratilgan yer uchastkasi Bazaviy hisoblash miqdorining 1,25 baravari 3.5. Qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun ajratilgan yer uchastkasi Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari IV. Koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlar va ular boʻyicha tuzilgan bitimlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish 4.1. Jismoniy shaxslarning umumiy maydoni 100 kvadrat metrgacha boʻlgan turarjoy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 1,25 baravari 4.2. Jismoniy shaxslarning umumiy maydoni 101 kvadrat metrdan 300 kvadrat metrgacha boʻlgan turarjoy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 2,0 baravari 4.3. Jismoniy shaxslarning umumiy maydoni 301 kvadrat metrdan ortiq boʻlgan turar-joy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 3,0 baravari 4.4. Yuridik shaxslarning turarjoy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 5,0 baravari 4.5. Jismoniy shaxslarning noturarjoy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 3,0 baravari 4.6. Yuridik shaxslarning noturarjoy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 5,0 baravari 4.7. Jismoniy shaxslarning yakka tartibda turarjoy qurish uchun berilgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 1,0 baravari 4.8. Jismoniy shaxslarning noturarjoy obyektlari uchun berilgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 3,0 baravari 4.9. Yuridik shaxslarga berilgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 5,0 baravari 4.10 Jismoniy shaxslarning qishloq xoʻjaligi uchun berilgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 baravari 4.11 Yuridik shaxslarga qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun ajratilgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari 4.12. Ipoteka va ipoteka haqidagi shartnomani, shuningdek, ijara huquqini, yer uchastkasi boʻyicha servitutni davlat roʻyxatidan oʻtkazish hamda garov xatini rasmiylashtirish Bazaviy hisoblash miqdorining 1,25 baravari 4.13. Mulkida turarjoy borligi (yoʻqligi) haqida maʼlumotnoma berish Bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi (har bir fuqaro uchun) 4.14. Koʻchmas mulkka oid kadastr maʼlumotlarini taqdim etish Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi (davlat organlari uchun bepul) 4.15. Shahodatnomaga ega boʻlgan kadastr muhandisi tomonidan tayyorlangan kadastr yigʻmajildiga asosan koʻchmas mulkni hisobga olish va kadastr pasportini berish a) bazaviy hisoblash miqdorining 1,0 baravari b) koʻchmas mulk obyektining kadastr qiymatini hisoblash talab etilganda, bazaviy hisoblash miqdorining 2,0 baravari V. Koʻchmas mulk obyektlariga manzillar berish, ularni oʻzgartirish va mavjudligini bekor qilish 5.1. Koʻchmas mulk obyektlariga manzillar berish, ularni oʻzgartirish va mavjudligini bekor qilish Bazaviy hisoblash miqdorining 1,0 baravari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 18-may,

306-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.05.2021-y., 09/21/306/0468-son)

lex.uz