UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 19-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 19 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Қашқадарё вилоятида дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини йўлга кўйиш ҳамда олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар тўғрисида

Қашқадарё вилоятида ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоятда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларга замонавий рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, электрон тижорат йўналишларини ўргатишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

«Qarshi Technopark» дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — Технопарк) ташкил этилганлиги;

Технопарк «NAVO-НOUSE» масъулияти чекланган жамиятининг Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 50-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Технопаркнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вилоятда ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, маҳаллий дастурий маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда илгари суриш ва экспорт қилишга кўмаклашиш;

инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва натижаларини тижоратлаштиришда ахборот технологиялари соҳасидаги стартаплар ва кичик корхоналарга кўмаклашиш, шу жумладан, венчур молиялаштириш орқали стартап-лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;

юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ихтисослик бўйича илмий, таълим, ишлаб чиқариш ташкилотларининг интеграциялашувини таъминлаш;

ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар жамоасини шакллантириш, ахборот технологиялари соҳасида етакчи компания ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, тренинглар ва илғор ўқув курслари, семинарлар ташкил этиш;

маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишда кўмаклашиш.

3. Белгилансинки:

а) Технопарк фаолияти Қашқадарё вилояти ҳокимлиги муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган «Qarshi Technopark» дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан бошқарилади;

б) Технопарк ва Дирекция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Технопарк томонидан ўз фаолияти давомида шартномалар асосида амалга оширилган хизматлардан тушган маблағлар;

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 — 2022 йиллардаги захира жамғармаси маблағлари (ўз фаолиятидан тушган маблағлардан етишмаган қисми);

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши давлат университетининг Педагогика институти ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш учун зарур инфратузилма яратиш, уларни моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;

стартап-лойиҳалар экотизимини жорий этиш бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилиш;

олий таълим муассасалари ва «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини йўлга қўйиш;

стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва талабаларни инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб этиш;

инкубация марказларининг раҳбар ва ходимларини инкубация марказлари фаолиятини юритиш бўйича «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» масъулияти чекланган жамиятида ўқитиш ва малакасини ошириб бориш.

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти Технопарк фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама технологик, ташкилий-услубий ва эксперт жиҳатдан кўмаклашишни таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 309-сон қарорига ИЛОВА

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар I. Инкубация марказларини ташкил этиш учун зарур инфратузилма яратиш 1. Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалида ташкил этиш. 1. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари ( Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш. 2021 йил июнь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги , Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари 2. Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қўшма қарорни тасдиқлаш. 2021 йил июнь 3. Қашқадарё вилоятида жойлашган о лий таълим муассасаларида инкубация марказларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини белгиланган олий таълим муассасаларида ташкил этиш. 1. Инкубация марказларини ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида зарур хоналарни ажратиш. 2021 йил июнь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги , Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Инкубация марказларини замонавий компьютер техникаси, зарур мебель ва инвентарлар, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жиҳозлаш. 2021 йил июль II. Стартап-лойиҳалар экотизимини жорий этиш бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш 3. Инкубация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Инкубация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун олий таълим муассасаларининг Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлимини масъул этиб белгилаш. 2021 йил июнь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги , Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси 2. Белгиланган лавозимларга малакали мутахассисларни жалб этиш. 2021 йил июнь 4. Инкубация марказларига жалб қилинган олий таълим муассасалари ходимларини ўқитиш. 1. Олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари фаолиятини юритиш бўйича ўқув-методик дастур ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш. 2021 йил июль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги , Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари 2. Инкубация марказлари ходимларини стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари фаолиятини юритиш учун олий таълим муассасаларида ўқув курсларини ташкил этиш. 2021 йил июль III. IT-парк ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини йўлга қўйиш 5. Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари ва IT-парк ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. IT-парк ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими ва дастурини имзолаш. 2021 йил июль Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк дирекцияси 2. Инкубация марказларининг расмий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда инкубация марказларининг расмий саҳифаларини очиш ва улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш. 2021 йил июль 6. Олий таълим муассасаларида инкубация ва акселерация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 1. Талабаларнинг стартап-лойиҳаларини танлаб олиш бўйича олий таълим муассасаларида эълон бериш ва ариза қабул қилиш. 2021 йил август Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси 2. Талабаларининг стартап-лойиҳаларини IT-парк мутахассислари иштирокида танлаб олиш ҳамда олий таълим муассасалари инкубация марказларининг инкубация ва акселерация дастурларига киритиш, жумладан: Қарши давлат университети — 10 та стартап-лойиҳалар; Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали — 20 та стартап-лойиҳалар; Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали — 10 та стартап лойиҳаларнинг. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари 3. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларининг кооперацияси ва ҳудуднинг стартап экотизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2021 йил сентябрь-октябрь Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, IT-парк дирекцияси 4. Стартап-лойиҳалар ташаббускорларининг мазкур дастурларда иштирокини таъминлаш. 2021 йил октябрь 5. Дастурлар натижаларига кўра Қашқадарё вилояти кесимида стартап-лойиҳалар намойишларини ташкил этиш. 2021 йил ноябрь 6. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари инкубация марказининг инкубация ва акселерация дастурларининг энг яхши стартап-лойиҳалари учун маблағ ажратиш. 2021 йил ноябрь 7. Энг яхши стартап-лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва синовдан ўтказиш, кейинчалик давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига жорий этиш учун тақдим этиш. 2021 йил ноябрь 8. Иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида хакатонни ташкил этиш ва ўтказиш. 2021 йил декабрь 7. IT-парк резидент-компанияларида инкубация марказлари ташкил этилган олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёт ўташлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 1. IT-парк резидент-компанияларида талабаларнинг малакавий амалиёт ўталадиган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларини ва магистратура мутахассисликларини аниқлаш. 2021 йил ноябрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги , Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, IT-парк дирекцияси 2. Олий таълим муассасалари талабалари томонидан IT-парк резидент-компанияларида малакавий амалиётни ўташ бўйича келишув имзолаш. 2021 йил декабрь 3. Талабалар учун IT-парк резидент-компанияларида малакавий амалиёт ўталишини ташкил этиш. 4. IT-парк резидент-компаниялари томонидан талабаларнинг малакавий амалиёт ўташлари учун шароитлар яратиш. 2021-2022 йиллар IV. Стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва талабаларни инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб этиш 8. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида инновацион фаолият билан шуғулланиш ва истиқболли стартап-лойиҳаларни яратишни кенг тарғиб қилиш. 1. IT-парк мутахассислари, илмий ташкилотлар олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда, талабалар учун «стартап-лойиҳаларни ривожлантириш» йўналиши бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш ва истиқболли стартап-лойиҳаларни яратиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили IT-парк дирекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги , Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари 2. Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида талабалар ўртасида турли танловларни ташкил этиш ва ўтказиш. Жумладан: Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда «IT Startup of the year» талабалар танловини; Қарши давлат университетида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда « Startup of the year » талабалар танловини; Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалида соврин жамғармаси ажратилган ҳолда «Agro Startup of the year» талабалар танловини ташкил этиш ва ўтказиш . 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари 3. Қашқадарё вилоятининг олий таълим муассасаларида «Очиқ эшиклар куни» тадбирини ўтказиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 19 май,

309-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 09/21/309/0474-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLAR DASTURI

Qashqadaryo viloyatida dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki faoliyatini yoʻlga koʻyish hamda oliy taʼlim muassasalarida startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha zarur chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Qashqadaryo viloyatida axborot texnologiyalari sohasini va dasturiy mahsulotlar ishlab chiqishni yanada rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, viloyatda yoshlarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasiga boʻlgan qiziqishini yanada oshirish, ularga zamonaviy raqamli texnologiyalar, dasturlash asoslari, elektron tijorat yoʻnalishlarini oʻrgatishga koʻmaklashish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qashqadaryo viloyati hokimligining:

“Qarshi Technopark” dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (keyingi oʻrinlarda — Texnopark) tashkil etilganligi;

Texnopark “NAVO-NOUSE” masʼuliyati cheklangan jamiyatining Qarshi shahri, Mustaqillik shoh koʻchasi 50-uy manzilida joylashgan bino va inshootlarida bepul foydalanish huquqi asosida joylashtirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar Texnoparkning asosiy vazifalari etib belgilansin:

viloyatda axborot texnologiyalari sohasida raqobatbardosh mahsulotlarni ishlab chiqish va xizmatlarni rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga, mahalliy dasturiy mahsulotlarni ichki va tashqi bozorda ilgari surish va eksport qilishga koʻmaklashish;

innovatsion ishlanmalarni ishlab chiqish va natijalarini tijoratlashtirishda axborot texnologiyalari sohasidagi startaplar va kichik korxonalarga koʻmaklashish, shu jumladan, venchur moliyalashtirish orqali startap-loyihalarni amalga oshirishda ishtirok etish;

yuqori texnologiyali mahsulotlar ishlab chiqish va xizmatlar koʻrsatish zanjirining uzluksizligini taʼminlash maqsadida ixtisoslik boʻyicha ilmiy, taʼlim, ishlab chiqarish tashkilotlarining integratsiyalashuvini taʼminlash;

axborot texnologiyalari sohasida yuqori malakali mutaxassislar jamoasini shakllantirish, axborot texnologiyalari sohasida yetakchi kompaniya va mutaxassislarni jalb etgan holda mahorat darslari, treninglar va ilgʻor oʻquv kurslari, seminarlar tashkil etish;

mahalliy dasturiy mahsulotlar ishlab chiquvchilarga mahalliy va xorijiy investorlarni jalb qilishda, shu jumladan, zamonaviy texnologiyalar va dasturiy mahsulotlar transferini amalga oshirishda koʻmaklashish.

3. Belgilansinki:

a) Texnopark faoliyati Qashqadaryo viloyati hokimligi muassisligida masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida tashkil etiladigan “Qarshi Technopark” dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tomonidan boshqariladi;

b) Texnopark va Direksiya faoliyati quyidagi manbalar hisobidan moliyalashtiriladi:

Texnopark tomonidan oʻz faoliyati davomida shartnomalar asosida amalga oshirilgan xizmatlardan tushgan mablagʻlar;

Qashqadaryo viloyati mahalliy budjetining 2021 — 2022-yillardagi zaxira jamgʻarmasi mablagʻlari (oʻz faoliyatidan tushgan mablagʻlardan yetishmagan qismi);

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti, Qarshi davlat universitetining Pedagogika instituti hamda Toshkent kimyo-texnologiya institutining Shahrisabz filialida startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlari tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

5. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalarida startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlarini tashkil etish hamda ularning faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

oliy taʼlim muassasalarida startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlarini tashkil etish uchun zarur infratuzilma yaratish, ularni moddiy-texnik resurslar bilan taʼminlash;

startap-loyihalar ekotizimini joriy etish boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish hamda malakali mutaxassislarni jalb qilish;

oliy taʼlim muassasalari va “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” masʼuliyati cheklangan jamiyati oʻrtasida oʻzaro kooperatsiya aloqalarini yoʻlga qoʻyish;

startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash va talabalarni innovatsion faoliyat bilan shugʻullanishga jalb etish;

inkubatsiya markazlarining rahbar va xodimlarini inkubatsiya markazlari faoliyatini yuritish boʻyicha “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” masʼuliyati cheklangan jamiyatida oʻqitish va malakasini oshirib borish.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi” masʼuliyati cheklangan jamiyati Texnopark faoliyatini tashkil etishda har tomonlama texnologik, tashkiliy-uslubiy va ekspert jihatdan koʻmaklashishni taʼminlasin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Qashqadaryo viloyati hokimi Z.T. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-maydagi 309-son qaroriga ILOVA

Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalarida startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlarini tashkil etish hamda ularning faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar I. Inkubatsiya markazlarini tashkil etish uchun zarur infratuzilma yaratish 1. Startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlarini Qarshi davlat universiteti, Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Qarshi filiali hamda Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutining Qarshi filialida tashkil etish. 1. Qashqadaryo viloyatida joylashgan oliy taʼlim muassasalari ( Qarshi davlat universiteti, Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Qarshi filiali hamda Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutining Qarshi filiali ), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda “Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (IT-park) direksiyasi” masʼuliyati cheklangan jamiyati oʻrtasida Hamkorlik memorandumini imzolash. 2021-yil iyun Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, IT-park direksiyasi, Qashqadaryo viloyati hokimligi , Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari 2. Qashqadaryo viloyatida joylashgan oliy taʼlim muassasalarida startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi qoʻshma qarorni tasdiqlash. 2021-yil iyun 3. Qashqadaryo viloyatida joylashgan o liy taʼlim muassasalarida inkubatsiya markazlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom loyihasini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2. Startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlarini belgilangan oliy taʼlim muassasalarida tashkil etish. 1. Inkubatsiya markazlarini tashkil etish maqsadida oliy taʼlim muassasalarida zarur xonalarni ajratish. 2021-yil iyun Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi , Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Inkubatsiya markazlarini zamonaviy kompyuter texnikasi, zarur mebel va inventarlar, yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻi bilan oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan jihozlash. 2021-yil iyul II. Startap-loyihalar ekotizimini joriy etish boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish 3. Inkubatsiya markazlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Inkubatsiya markazlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun oliy taʼlim muassasalarining Ilmiy innovatsion ishlanmalarni tijoratlashtirish boʻlimini masʼul etib belgilash. 2021-yil iyun Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi , Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari, IT-park direksiyasi 2. Belgilangan lavozimlarga malakali mutaxassislarni jalb etish. 2021-yil iyun 4. Inkubatsiya markazlariga jalb qilingan oliy taʼlim muassasalari xodimlarini oʻqitish. 1. Oliy taʼlim muassasalarida startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlari faoliyatini yuritish boʻyicha oʻquv-metodik dastur va qoʻllanmalarni ishlab chiqish. 2021-yil iyul Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, IT-park direksiyasi , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi , Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari 2. Inkubatsiya markazlari xodimlarini startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlari faoliyatini yuritish uchun oliy taʼlim muassasalarida oʻquv kurslarini tashkil etish. 2021-yil iyul III. IT-park va oliy taʼlim muassasalari oʻrtasida oʻzaro kooperatsiya aloqalarini yoʻlga qoʻyish 5. Startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha inkubatsiya markazlari tashkil etiladigan oliy taʼlim muassasalari va IT-park oʻrtasida hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. IT-park va oliy taʼlim muassasalari oʻrtasida oʻzaro hamkorlik bitimi va dasturini imzolash. 2021-yil iyul Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, IT-park direksiyasi 2. Inkubatsiya markazlarining rasmiy veb-saytini va ijtimoiy tarmoqlarda inkubatsiya markazlarining rasmiy sahifalarini ochish va ulardan samarali foydalanishni yoʻlga qoʻyish. 2021-yil iyul 6. Oliy taʼlim muassasalarida inkubatsiya va akseleratsiya dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish. 1. Talabalarning startap-loyihalarini tanlab olish boʻyicha oliy taʼlim muassasalarida eʼlon berish va ariza qabul qilish. 2021-yil avgust Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari, IT-park direksiyasi 2. Talabalarining startap-loyihalarini IT-park mutaxassislari ishtirokida tanlab olish hamda oliy taʼlim muassasalari inkubatsiya markazlarining inkubatsiya va akseleratsiya dasturlariga kiritish, jumladan: Qarshi davlat universiteti — 10 ta startap-loyihalar; Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Qarshi filiali — 20 ta startap-loyihalar; Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Qarshi filiali — 10 ta startap loyihalarning. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab har yili Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari 3. Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalarining kooperatsiyasi va hududning startap ekotizimini rivojlantirish boʻyicha hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2021-yil sentyabr-oktyabr Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari, Qashqadaryo viloyati hokimligi, IT-park direksiyasi 4. Startap-loyihalar tashabbuskorlarining mazkur dasturlarda ishtirokini taʼminlash. 2021-yil oktyabr 5. Dasturlar natijalariga koʻra Qashqadaryo viloyati kesimida startap-loyihalar namoyishlarini tashkil etish. 2021-yil noyabr 6. Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari inkubatsiya markazining inkubatsiya va akseleratsiya dasturlarining eng yaxshi startap-loyihalari uchun mablagʻ ajratish. 2021-yil noyabr 7. Eng yaxshi startap-loyihalarni amalga oshirishni qoʻllab-quvvatlash va sinovdan oʻtkazish, keyinchalik davlat organlari va tashkilotlari faoliyatiga joriy etish uchun taqdim etish. 2021-yil noyabr 8. Iqtidorli yoshlarni aniqlash maqsadida Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻrtasida xakatonni tashkil etish va oʻtkazish. 2021-yil dekabr 7. IT-park rezident-kompaniyalarida inkubatsiya markazlari tashkil etilgan oliy taʼlim muassasalari talabalarining malakaviy amaliyot oʻtashlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 1. IT-park rezident-kompaniyalarida talabalarning malakaviy amaliyot oʻtaladigan oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarini va magistratura mutaxassisliklarini aniqlash. 2021-yil noyabr Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi , Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari, IT-park direksiyasi 2. Oliy taʼlim muassasalari talabalari tomonidan IT-park rezident-kompaniyalarida malakaviy amaliyotni oʻtash boʻyicha kelishuv imzolash. 2021-yil dekabr 3. Talabalar uchun IT-park rezident-kompaniyalarida malakaviy amaliyot oʻtalishini tashkil etish. 4. IT-park rezident-kompaniyalari tomonidan talabalarning malakaviy amaliyot oʻtashlari uchun sharoitlar yaratish. 2021-2022-yillar IV. Startap-loyihalarni qoʻllab-quvvatlash va talabalarni innovatsion faoliyat bilan shugʻullanishga jalb etish 8. Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻrtasida innovatsion faoliyat bilan shugʻullanish va istiqbolli startap-loyihalarni yaratishni keng targʻib qilish. 1. IT-park mutaxassislari, ilmiy tashkilotlar olimlari va mutaxassislarini jalb qilgan holda, talabalar uchun “startap-loyihalarni rivojlantirish” yoʻnalishi boʻyicha seminar-treninglar tashkil etish va istiqbolli startap-loyihalarni yaratish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab har yili IT-park direksiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi , Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari 2. Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalarida talabalar oʻrtasida turli tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazish. Jumladan: Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Qarshi filialida sovrin jamgʻarmasi ajratilgan holda “IT Startup of the year” talabalar tanlovini; Qarshi davlat universitetida sovrin jamgʻarmasi ajratilgan holda “ Startup of the year ” talabalar tanlovini; Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutining Qarshi filialida sovrin jamgʻarmasi ajratilgan holda “Agro Startup of the year” talabalar tanlovini tashkil etish va oʻtkazish . 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab har yili Qashqadaryo viloyatidagi oliy taʼlim muassasalari 3. Qashqadaryo viloyatining oliy taʼlim muassasalarida “Ochiq eshiklar kuni” tadbirini oʻtkazish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab har yili aprel oyida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 19-may,

309-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.05.2021-y., 09/21/309/0474-son)

lex.uz