📅 2021-yil 20-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 20-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 20 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 69-модда) иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
мазкур регламент талаблари татбиқ этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ташкилот) доирасига аниқлик киритиш;
ташкилотларга қабул қилишда мактабгача таълим бўлимларининг иштирокини қисқартириб, ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг назоратини янада кучайтириш;
ташкилотлардаги бўш жойлар ҳисобини юритиш, электрон навбатни шакллантириш ҳамда ташкилотга йўлланма беришнинг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими томонидан амалга оширилишини белгилаш;
ариза берувчиларга электрон навбатни онлайн кузатиш, навбат келганлиги ёки навбатдаги ҳолат ўзгарганлиги ҳақида смс-хабар олиш имкониятини яратиш;
ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган болалар тоифаларини мақбуллаштириш.
2. Белгилансинки, болаларнинг қуйидаги контингенти ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхатига (имтиёзли рўйхат) киритилади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
кўп болали оилаларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Ушбу қарор кучга киргунга қадар ташкилотга қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.
3. «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси уч ой муддатда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ҳамда «UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан биргаликда икки ой муддатда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2021 йил давомида ҳар чоракда бир марта давлат хизматлари марказлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳамда ташкилотлар ходимлари учун Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини қўллаш юзасидан билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи , муқаддимаси , 1-банди ва 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «муассасаларига» сўзи «ташкилотларига» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки:
2018 йил 1 апрелдан бошлаб, давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар;
давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими томонидан амалга оширилади».
3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент болаларни қуйидаги мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — ташкилот) қабул қилиш тартибини белгилайди:
умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (оталиққа олган ташкилот ходимларининг болалари учун квоталар бундан мустасно);
қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (имконияти чекланган болалар учун ажратилган ўринлар бундан мустасно);
умумий турдаги давлат идоравий мактабгача таълим ташкилотлари (белгиланган квоталар бўйича);
давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент болалари учун белгиланган квоталар бўйича).
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши болаларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мобил гуруҳларига, мактабга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига қабул қилишда татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими;
давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар — давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига квота берилган кам таъминланган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича ҳудудларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;
имтиёзли рўйхат — давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган болалар рўйхати;
махсус контингент — давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига квота берилган ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари;
оталиқ — оталиққа олинган мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият;
ташкилот — давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шу жумладан, оилавий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
умумий рўйхат — давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлмаган болалар рўйхати.
4. Болаларни ташкилотга қабул қилиш тартиботини амалга оширишда:
а) ташкилотлар раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг (кейинги ўринларда — Мактабгача таълим вазирлиги) Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — МТБАТ) киритиб борилишини таъминлайдилар;
б) давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ахборот билан биргаликда МТБАТга ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун ажратилган квоталар жойларига қабул қилинган болалар ҳақидаги маълумотни киритадилар;
в) ташкилотларда бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш бўйича электрон навбатни шакллантириш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун ажратилган квоталар бўйича йўлланмаларни (кейинги ўринларда — йўлланма) шакллантириш МТБАТ томонидан автоматик равишда амалга оширилади;
г) ташкилотлар болаларни йўлланмалар асосида қабул қилади.
5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.
6. Болаларни ташкилотга ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қабул қилинади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
7. Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ билан интеграциялашувини таъминлайди, унда қуйидагилар кўрсатилади:
а) ҳар бир ташкилот манзили, унинг ихтисослашуви, гуруҳлар сони, ташкилотда гуруҳлар бўйича (болаларнинг ёши, таълим тили ва сменасини кўрсатган ҳолда) ўринлар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;
б) болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича навбатга киритилган сўровномалар рўйхати, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда — ЯИДХП) сўровнома рақами, ариза берилган сана ҳамда ташкилотдаги гуруҳлар бўйича навбат рақами;
в) ушбу Регламентнинг 18-бандига мувофиқ болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича навбатга киритилган сўровномалар рўйхати (кейинги ўринларда — имтиёзли рўйхат), шу жумладан, ЯИДХПдаги сўровнома рақами, ташкилотдаги гуруҳлар бўйича навбат рақами.
8. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қиладилар ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун мустақил равишда (ёки ваколатли орган ёрдамида) ЯИДХПда рўйхатга олинадилар, шунингдек, давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари мумкин.
Болани учинчи шахслар томонидан ташкилотга навбатга қўйиш ёки йўлланма олиш учун мурожаат этиш фақат ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки боланинг яқин қариндошлари томонидан берилган ишончнома асосида амалга оширилади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда мустақил равишда ёки ваколатли орган ходимлари ёрдамида, Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХПда жойлаштирилган маълумотдан (мавжуд бўш ўринлар, сўровноманинг навбати, ташкилот манзили ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.
Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болалари ҳамда махсус контингентга кирувчи болаларни давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун ариза берувчилар сўровномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.
10. Ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
бир вақтда учтагача ташкилотга болани навбатга қўйиш;
хато киритилган маълумотларни тузатиш;
давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.
11. Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.
Бола бир нечта ташкилотга навбатга қўйилиб, улардан бирига йўлланма шаклланган ва бола расмийлаштирилган бўлса, бошқа ташкилотларга навбатга қўйиш бўйича сўровномалар бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади, ташкилотнинг қисқа муддатли гуруҳларига қабул қилинган ҳолатлар бундан мустасно.
12. Сўровномага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг ариза берувчи уни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (One ID) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ариза берувчи онлайн тарзда навбатни кузатиши ва ЯИДХПда хабарномаларни олиши, шунингдек, ташкилотда болани қабул қилиш учун ариза бериш шартларидан (ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали) қатъий назар, давлат хизматлари марказларида мурожаат ҳолати тўғрисида маълумотни бепул олиши мумкин.
13. Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Шу билан бирга, навбат келганлиги ва (ёки) навбатдаги ҳолат ўзгарганлиги ҳақида махсус рақамга сўров юбориш орқали смс-хабар олиш имконияти яратилади.
Бунда ҳар бир кирувчи смс-хабар учун ариза берувчи ҳисобидан белгиланган миқдорда тўлов ечилади.
14. Ташкилотнинг ёпилиши, шунингдек, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги, шу жумладан, маълумотларнинг ушбу Регламентнинг 7 ва 18-бандларида назарда тутилган маълумотларга номувофиқлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Бунда аризада тўғирлаш мумкин бўлган хатолар мавжуд бўлса, уларни беш иш куни ичида тўғрилаш учун ариза берувчига имконият берилади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
15. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишни уларни кўрсатишнинг исталган босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш рад этилган тақдирда, унинг сўровномаси тизим томонидан автоматик равишда кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва навбатдан чиқарилади. Бунда навбатга туриш ҳақидаги хабарнома ёки йўлланма сўровнома билан биргаликда бекор қилинади.
16. Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади.
Бунда МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда — йўлланма шакллантирилади;
тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда — сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.
Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкилотлар ва гуруҳлардаги бўш ўринлар сони тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.
17. Ушбу Регламентнинг 16-бандига мувофиқ йўлланмалар МТБАТда автоматик равишда ташкилотда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади.
18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
кўп болали оилаларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Бунда ташкилот раҳбари тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва МТБАТ тизимига ишончли маълумот киритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
19. Имтиёзли ва умумий рўйхатда турган сўровномалар боланинг ёшига мос гуруҳлардаги бўш ўринлар сонига қараб қуйидаги тартибда навбатма-навбат шакллантирилади ва йўлланмалар берилади:
имтиёзли рўйхатдан битта сўровнома;
умумий рўйхатдан битта сўровнома;
агар болалар эгизак бўлса, бир вақтда эгизакларнинг сўровномалари.
20. Биринчи марта тарбияланувчилар қабул қилаётган янги қурилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли микроучасткалардаги ҳудудларда яшовчи болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади. Бунда микроучасткаларга кирмайдиган ҳудудлардан болаларни ташкилотга қабул қилиш микроучасткаларга тегишли ҳудудлардан болалар қабул қилингандан сўнг қолган бўш ўринларга мазкур Регламентда белгиланган тартибда умумий ва имтиёзли рўйхат асосида амалга оширилади.
21. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади. Бунда болаларни вақтинча бошқа ташкилотларга қабул қилиш ташкилотдаги бўш ўринлар ҳисобидан амалга оширилмайди ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ гуруҳлардаги болаларнинг энг кўп сонидан вақтинча ошишга рухсат берилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотида таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг унинг вақтинча бошқа ташкилотга тақсимланган тарбияланувчилари ушбу ташкилотга ваколатли орган қарори асосида навбатсиз қабул қилинади.
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари умумий турдаги ташкилотларга айлантирилганда, ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бўлган болалар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари қарорлари асосида ушбу ташкилотларга навбатсиз қабул қилинади.
22. МТБАТ томонидан электрон ҳолда шакллантирилган йўлланмалар ва болаларнинг навбатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарномалар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Бунда хабарномалар автоматик равишда ташкилот ва давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда), шунингдек, ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали юборилади.
Давлат хизматлари маркази хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга йўлланмани электрон ёки қоғоз шаклда беради.
23. Болаларни қабул қилиш ташкилотга йўлланмалар келиб тушган ёки тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ташкилот ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш орқали расмийлаштирилади.
Болаларни ташкилотларга йўлланмасиз қабул қилиш тақиқланади, ушбу Регламентнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
24. Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
25. Сўровномада кўрсатилган ташкилот ёки гуруҳ ёпилган тақдирда, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан сўровнома бекор қилинади ва ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.
Бунда сўровнома давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали шакллантирилганлигидан келиб чиқиб, сўровнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабар ариза берувчиларга тегишлича давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган томонидан бир иш куни мобайнида, шу жумладан, ахборот-коммуникация тизими орқали етказилади.
26. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
27. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
28. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
29. Ушбу Низом кучга киргунга қадар ташкилотга қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ишларини амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим ахборот тизими ҳамда расмий веб-сайтида ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлаш Доимий равишда 2-босқич Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш Хоҳишига кўра 3-босқич 1) Давлат хизматлари маркази 2) ЯИДХП Сўровномани мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш 1) 1 соат ичида 2) Автоматик тарзда 4-босқич Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими а) йўлланмани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуру ҳ ида бўш жой мавжуд бўлса; б) сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек, навбатга қ ўйилганлиги ҳ а қ ида хабарномани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуру ҳ ида бўш жой мавжуд бўлмаса; в) йўлланма ёки хабарномани ташкилот ва давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳ олда мурожаат қ илганда) ҳ амда ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қ илганда) ЯИДХП ор қ али юбориш, бу ҳ а қ ида ариза берувчига хабар бериш. Автоматик тарзда 5-босқич Ариза берувчи Йўлланма ёки хабарномани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олиш Йўлланма ёки хабарнома шакллангандан сўнг 6-босқич Мактабгача таълим ташкилоти Йўлланма асосида болани қабул қилиш Йўлланма тақдим этилгандан сўнг
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________________ (т/р) Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи ҳақида маълумот: 1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва бошқалар) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс: 2. Ф.И.О.: 3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси): 4. Манзили: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун): II. Бола ҳақидаги маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Туғилган йили: 3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси): III. Ташкилот ҳақида маълумот: 1. Ташкилот рақами: 1. 2. 3. 2. Гуруҳи: IV. Имтиёзли ҳуқуқ борлиги ҳақида маълумотлар ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса) 1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси) 2. Етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар (битта ёки ёлғиз ота-онанинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома, ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги суд қарори нусхалари ва бошқалар) 3. «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари («Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома) 4. Акалари ёки опалари ушбу ташкилотнинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами) 5. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома) 6. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг бола соғломлиги тўғрисидаги хулосаси) V. Хабар бериш тартиби 1. Почта орқали (почта манзили) 2. СМС ёки телефон орқали (телефон рақами) 3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________________ (т/р) Болаларни давлат-хусусий шерикликка асосланган мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи ҳақида маълумот: 1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва б.) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс: 2. Ф.И.О.: 3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси): 4. Манзили: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун): II. Бола ҳақидаги маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Туғилган йили: 3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси): III. Ташкилот ҳақида маълумот: 1. Ташкилот рақами: 1. 2. 3. 2. Гуруҳи: IV. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилага мансублиги ҳақида маълумотлар ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар) 1. Кам таъминланган оилаларнинг болалари («Темир дафтар»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома ) 2. Аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилаларнинг болалари ( ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ) 3. Боқувчисини йўқотган оилаларнинг болалари («Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома) 4. Боланинг ота-онаси квоталар бўйича ҳудудларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилаларнинг болалари (тиббиёт, маданият, фан, таълим ва спорт соҳалари вакилларининг иш жойидан махсус квота асосида бошқа ҳудудга тақсимланганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси) 5. Тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари (туғилганлик ҳақида гувоҳномаларнинг нусхалари) V. Махсус контингент га мансублиги ҳақида маълумотлар ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар) 1. Ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома) 2. Мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома) V. Хабар бериш тартиби 1. Почта орқали (почта манзили) 2. СМС ёки телефон орқали (телефон рақами) 3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили) » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 май,
319-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-martdagi 244-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-martdagi 244-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 3-son, 69-modda) ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:
mazkur reglament talablari tatbiq etiladigan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — tashkilot) doirasiga aniqlik kiritish;
tashkilotlarga qabul qilishda maktabgacha taʼlim boʻlimlarining ishtirokini qisqartirib, ushbu jarayonda Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining nazoratini yanada kuchaytirish;
tashkilotlardagi boʻsh joylar hisobini yuritish, elektron navbatni shakllantirish hamda tashkilotga yoʻllanma berishning Maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimi tomonidan amalga oshirilishini belgilash;
ariza beruvchilarga elektron navbatni onlayn kuzatish, navbat kelganligi yoki navbatdagi holat oʻzgarganligi haqida sms-xabar olish imkoniyatini yaratish;
tashkilotlarga ustunlik bilan qabul qilinish huquqiga ega boʻlgan bolalar toifalarini maqbullashtirish.
2. Belgilansinki, bolalarning quyidagi kontingenti tashkilotlarga ustunlik bilan qabul qilinish huquqiga ega bolalar roʻyxatiga (imtiyozli roʻyxat) kiritiladi:
I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning bolalari;
koʻp bolali oilalarning bolalari;
yetim bolalar yoki ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar;
“Ayollar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollarning farzandlari;
kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarning va ichki ishlar organlari xodimlarining bolalari;
talabalar va pedagoglarning bolalari;
akalari yoki opalari ushbu muassasaning tarbiyalanuvchilari jumlasidan boʻlgan bolalar;
koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlardan umumiy turdagi maktabgacha tashkilotlarga oʻtkazilayotgan sogʻaygan bolalar.
Ushbu qaror kuchga kirgunga qadar tashkilotga qabul qilish uchun soʻrovnomasi imtiyozli roʻyxatga kiritilgan bolalarning imtiyozlari ularga yoʻllanma berilgunga qadar saqlanib qoladi.
3. “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi uch oy muddatda Maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimining belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi hamda “UZINFOCOM davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator” MChJ bilan birgalikda ikki oy muddatda Maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimining Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi va Davlat statistika qoʻmitasining axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda 2021-yil davomida har chorakda bir marta davlat xizmatlari markazlari, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari hamda tashkilotlar xodimlari uchun Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini qoʻllash yuzasidan bilim va koʻnikmalarni oshirishga qaratilgan oʻquv seminarlari tashkil etsin.
6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi hamda Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalarida keng yoritish tavsiya etilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov hamda Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-maydagi 319-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-martdagi 244-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorning nomi , muqaddimasi , 1-bandi va 5-bandining ikkinchi xatboshisidagi “muassasalariga” soʻzi “tashkilotlariga” soʻzi bilan almashtirilsin.
2. 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Belgilansinki:
2018-yil 1-apreldan boshlab, davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar faqat davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar;
davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi boʻsh joylarning elektron hisobini yuritish, bolalarni tashkilotlarga qabul qilish uchun elektron navbatni shakllantirish va yoʻllanmalarni rasmiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining Maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimi tomonidan amalga oshiriladi”.
3. 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament bolalarni quyidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda — tashkilot) qabul qilish tartibini belgilaydi:
umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari (otaliqqa olgan tashkilot xodimlarining bolalari uchun kvotalar bundan mustasno);
qoʻshma turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari (imkoniyati cheklangan bolalar uchun ajratilgan oʻrinlar bundan mustasno);
umumiy turdagi davlat idoraviy maktabgacha taʼlim tashkilotlari (belgilangan kvotalar boʻyicha);
davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari (ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar va maxsus kontingent bolalari uchun belgilangan kvotalar boʻyicha).
2. Ushbu Reglamentning amal qilishi bolalarni davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlariga, davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining mobil guruhlariga, maktabga bir yillik bepul majburiy tayyorlov guruhlariga qabul qilishda tatbiq etilmaydi.
3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi;
davlat-xususiy sheriklik — xususiy investitsiyalarni jalb qilish, resurslarni birlashtirish va xavf-xatarlarni taqsimlash maqsadida davlat sherigi va xususiy sherikning aniq muddatga yuridik rasmiylashtirilgan maktabgacha taʼlim sohasidagi oʻzaro samarali hamkorligi;
ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar — davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga kvota berilgan kam taʼminlangan oilalar, aʼzolari nogironligi boʻlgan shaxslardan iborat boʻlgan oilalar, boquvchisini yoʻqotgan oilalar, bolaning ota-onasi kvotalar boʻyicha hududlarga taqsimlangan ijtimoiy soha xodimlari boʻlgan oilalar, toʻrt yoki undan koʻp bolalari boʻlgan oilalar;
imtiyozli roʻyxat — davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga ustunlik bilan qabul qilinish huquqiga ega boʻlgan bolalar roʻyxati;
maxsus kontingent — davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga kvota berilgan harbiy xizmatchilarning va huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarining bolalari, maktabgacha taʼlim tizimi xodimlari va davlat umumtaʼlim maktablari pedagog xodimlarining bolalari;
otaliq — otaliqqa olingan maktabgacha taʼlim tashkilotiga Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy yoki yuridik shaxs (otaliq) tomonidan iqtisodiy, moliyaviy, madaniy, taʼlim yoki boshqa begʻaraz tizimli yordam koʻrsatish boʻyicha faoliyat;
tashkilot — davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti, davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkiloti, shu jumladan, oilaviy turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti;
umumiy roʻyxat — davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga ustunlik bilan qabul qilinish huquqiga ega boʻlmagan bolalar roʻyxati.
4. Bolalarni tashkilotga qabul qilish tartibotini amalga oshirishda:
a) tashkilotlar rahbarlari tashkilot quvvati va tarbiyalanuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning doimiy ravishda, shuningdek, tashkilotning boʻsh oʻrni haqidagi maʼlumotlarning guruh ochilgan yoki yopilgan, guruh quvvati yoki taʼlim turi oʻzgargan, bola qabul qilingan va tashkilotdan chiqarilgan yoki boshqa guruhga oʻtkazilgan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Maktabgacha taʼlim vazirligi) Maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — MTBAT) kiritib borilishini taʼminlaydilar;
b) davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan axborot bilan birgalikda MTBATga ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar va maxsus kontingent uchun ajratilgan kvotalar joylariga qabul qilingan bolalar haqidagi maʼlumotni kiritadilar;
v) tashkilotlarda boʻsh joylarning elektron hisobini yuritish, bolalarni tashkilotlarga qabul qilish boʻyicha elektron navbatni shakllantirish, bolalarni tashkilotlarga qabul qilish, shu jumladan, davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar va maxsus kontingent uchun ajratilgan kvotalar boʻyicha yoʻllanmalarni (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma) shakllantirish MTBAT tomonidan avtomatik ravishda amalga oshiriladi;
g) tashkilotlar bolalarni yoʻllanmalar asosida qabul qiladi.
5. Davlat xizmatlari markazlari, vakolatli organlar va tashkilotlar oʻrtasida axborotlar almashuvi faqat idoralararo elektron oʻzaro hamkorlik orqali elektron raqamli imzoni qoʻllagan holda amalga oshiriladi.
6. Bolalarni tashkilotga ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha qabul qilinadi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
7. Maktabgacha taʼlim vazirligi oʻz tizimidagi tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning avtomatik ravishda muntazam yangilanib borilishi uchun oʻz rasmiy veb-saytining MTBAT bilan integratsiyalashuvini taʼminlaydi, unda quyidagilar koʻrsatiladi:
a) har bir tashkilot manzili, uning ixtisoslashuvi, guruhlar soni, tashkilotda guruhlar boʻyicha (bolalarning yoshi, taʼlim tili va smenasini koʻrsatgan holda) oʻrinlar soni va boʻsh oʻrinlarning mavjudligi;
b) bolalarni tashkilotga qabul qilish boʻyicha navbatga kiritilgan soʻrovnomalar roʻyxati, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) soʻrovnoma raqami, ariza berilgan sana hamda tashkilotdagi guruhlar boʻyicha navbat raqami;
v) ushbu Reglamentning 18-bandiga muvofiq bolalarni tashkilotga qabul qilish boʻyicha navbatga kiritilgan soʻrovnomalar roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — imtiyozli roʻyxat), shu jumladan, YIDXPdagi soʻrovnoma raqami, tashkilotdagi guruhlar boʻyicha navbat raqami.
8. Ota-onalar, ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (farzandlikka oluvchilar, vasiylar va homiylar), bolalarning yaqin qarindoshlari (bobosi, buvisi, voyaga yetgan akasi yoki opasi) yoki uchinchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) yoʻllanmalar olish uchun davlat xizmatlari markazlariga oʻzlari kelib murojaat qiladilar yoki elektron shaklda davlat xizmatlaridan foydalanish uchun mustaqil ravishda (yoki vakolatli organ yordamida) YIDXPda roʻyxatga olinadilar, shuningdek, davlat xizmatidan kompleks tarzda foydalanish uchun fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organiga tugʻilishni qayd etish bilan bir vaqtda murojaat qilishlari mumkin.
Bolani uchinchi shaxslar tomonidan tashkilotga navbatga qoʻyish yoki yoʻllanma olish uchun murojaat etish faqat ota-onalar, ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar yoki bolaning yaqin qarindoshlari tomonidan berilgan ishonchnoma asosida amalga oshiriladi.
9. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilingan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa, ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron shaklda mustaqil ravishda yoki vakolatli organ xodimlari yordamida, Maktabgacha taʼlim vazirligining rasmiy veb-saytida hamda YIDXPda joylashtirilgan maʼlumotdan (mavjud boʻsh oʻrinlar, soʻrovnomaning navbati, tashkilot manzili va boshqalar) foydalangan holda, ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha toʻldiradi.
Ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalarning bolalari hamda maxsus kontingentga kiruvchi bolalarni davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish uchun ariza beruvchilar soʻrovnomani ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha toʻldiradi.
10. Ariza beruvchilar quyidagi huquqlarga egadirlar:
soʻrovnomada tashkilotning bola uchun toʻgʻri keladigan yoshdagi boʻsh oʻrinlarga ega boʻlgan guruhini (yoʻllanma olish uchun) yoki boʻsh oʻrinlarga ega boʻlmagan guruhini (navbatga kiritilishi uchun) koʻrsatish (tanlash);
bolani tugʻilgan vaqtdan boshlab tashkilotga navbatga qoʻyish;
bir vaqtda uchtagacha tashkilotga bolani navbatga qoʻyish;
xato kiritilgan maʼlumotlarni tuzatish;
davlat xizmati koʻrsatilayotgan har qanday bosqichda undan foydalanishni rad etish.
11. Joriy oʻquv yilining 31-may kuniga qadar yetti yoshga toʻladigan bolalarning soʻrovnomalari ushbu sanada bekor qilinadi hamda avtomatik ravishda navbatdan chiqariladi.
Bola bir nechta tashkilotga navbatga qoʻyilib, ulardan biriga yoʻllanma shakllangan va bola rasmiylashtirilgan boʻlsa, boshqa tashkilotlarga navbatga qoʻyish boʻyicha soʻrovnomalar bekor qilinadi hamda avtomatik ravishda navbatdan chiqariladi, tashkilotning qisqa muddatli guruhlariga qabul qilingan holatlar bundan mustasno.
12. Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlarni rasmiylashtirgandan va kiritgandan soʻng ariza beruvchi uni jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (One ID) bilan tasdiqlaydi.
Oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
Ariza beruvchi onlayn tarzda navbatni kuzatishi va YIDXPda xabarnomalarni olishi, shuningdek, tashkilotda bolani qabul qilish uchun ariza berish shartlaridan (YIDXP yoki davlat xizmatlari markazlari orqali) qatʼiy nazar, davlat xizmatlari markazlarida murojaat holati toʻgʻrisida maʼlumotni bepul olishi mumkin.
13. Bolalarni tashkilotga qabul qilish boʻyicha davlat xizmati bepul koʻrsatiladi.
Shu bilan birga, navbat kelganligi va (yoki) navbatdagi holat oʻzgarganligi haqida maxsus raqamga soʻrov yuborish orqali sms-xabar olish imkoniyati yaratiladi.
Bunda har bir kiruvchi sms-xabar uchun ariza beruvchi hisobidan belgilangan miqdorda toʻlov yechiladi.
14. Tashkilotning yopilishi, shuningdek, soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi, shu jumladan, maʼlumotlarning ushbu Reglamentning 7 va 18-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlarga nomuvofiqligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Bunda arizada toʻgʻirlash mumkin boʻlgan xatolar mavjud boʻlsa, ularni besh ish kuni ichida toʻgʻrilash uchun ariza beruvchiga imkoniyat beriladi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
15. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishni ularni koʻrsatishning istalgan bosqichida rad etish huquqiga ega.
Ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlaridan foydalanish rad etilgan taqdirda, uning soʻrovnomasi tizim tomonidan avtomatik ravishda koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va navbatdan chiqariladi. Bunda navbatga turish haqidagi xabarnoma yoki yoʻllanma soʻrovnoma bilan birgalikda bekor qilinadi.
16. Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda, toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik ravishda MTBATga yuboriladi.
Bunda MTBATda avtomatik ravishda quyidagi harakatlar amalga oshiriladi:
tegishli tashkilot va guruhda boʻsh oʻrin boʻlganda — yoʻllanma shakllantiriladi;
tegishli tashkilot va guruhda boʻsh oʻrin boʻlmaganda — soʻrovnoma tegishlicha umumiy yoki imtiyozli roʻyxatga kiritiladi hamda xabarnoma shakllantiriladi.
Maktabgacha taʼlim vazirligining rasmiy veb-saytida tashkilotlar va guruhlardagi boʻsh oʻrinlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar doimiy ravishda yangilab boriladi.
17. Ushbu Reglamentning 16-bandiga muvofiq yoʻllanmalar MTBATda avtomatik ravishda tashkilotda oʻrinlar boʻshagan kuni navbatga muvofiq rasmiylashtiriladi.
18. Bolalarning quyidagi kontingenti soʻrovnomalari imtiyozli roʻyxatga kiritiladi:
I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning bolalari;
koʻp bolali oilalarning bolalari;
yetim bolalar yoki ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar;
“Ayollar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollarning bolalari;
kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarning va ichki ishlar organlari xodimlarining bolalari;
talabalar va pedagoglarning bolalari;
akalari yoki opalari ushbu muassasaning tarbiyalanuvchilari jumlasidan boʻlgan bolalar;
koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlardan umumiy turdagi maktabgacha tashkilotlarga oʻtkazilayotgan sogʻaygan bolalar.
Bolalarni imtiyozli roʻyxat boʻyicha qabul qilish davlat-xususiy sheriklikka asoslangan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tatbiq etilmaydi.
Imtiyozli roʻyxatga kiritiladigan, shuningdek, maxsus kontingentga kiruvchi bolalarning hamda ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar bolalarining soʻrovnomalari davlat xizmatlari markazlariga borib, ustunlik huquqini yoki tegishli kontingentga kirishini tasdiqlovchi hujjatning aslini nusxasini koʻrsatgan holda rasmiylashtiriladi. Bunda davlat xizmatlari markazi direktori taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning tekshirilishi va soʻrovnomada ishonchli maʼlumot koʻrsatilishini nazorat qilish uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
Ariza beruvchilarda ushbu bandga muvofiq ustunlik huquqining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot soʻrovnomada koʻrsatiladi.
Imtiyozli roʻyxatga kiritiladigan, shuningdek, maxsus kontingentga kiruvchi bolalar va ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalarning bolalariga berilgan yoʻllanmalar hamda ularning ustunlik huquqini yoki tegishli kontingentga kirishini tasdiqlovchi hujjatlarning asl nusxalari bolalarni tashkilotga qabul qilish uchun asos hisoblanadi.
Bunda tashkilot rahbari taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning tekshirilishi va MTBAT tizimiga ishonchli maʼlumot kiritilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
19. Imtiyozli va umumiy roʻyxatda turgan soʻrovnomalar bolaning yoshiga mos guruhlardagi boʻsh oʻrinlar soniga qarab quyidagi tartibda navbatma-navbat shakllantiriladi va yoʻllanmalar beriladi:
imtiyozli roʻyxatdan bitta soʻrovnoma;
umumiy roʻyxatdan bitta soʻrovnoma;
agar bolalar egizak boʻlsa, bir vaqtda egizaklarning soʻrovnomalari.
20. Birinchi marta tarbiyalanuvchilar qabul qilayotgan yangi qurilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan tasdiqlangan tegishli mikrouchastkalardagi hududlarda yashovchi bolalar maktabgacha taʼlim vazirining buyrugʻi asosida ustunlik huquqi bilan qabul qilinadi. Bunda mikrouchastkalarga kirmaydigan hududlardan bolalarni tashkilotga qabul qilish mikrouchastkalarga tegishli hududlardan bolalar qabul qilingandan soʻng qolgan boʻsh oʻrinlarga mazkur Reglamentda belgilangan tartibda umumiy va imtiyozli roʻyxat asosida amalga oshiriladi.
21. Taʼmirlash ishlarini amalga oshirish uchun vaqtincha yopilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari taʼmirlash davrida vakolatli organ qarori asosida vaqtincha boshqa tashkilotlarga navbatsiz taqsimlanadi. Bunda bolalarni vaqtincha boshqa tashkilotlarga qabul qilish tashkilotdagi boʻsh oʻrinlar hisobidan amalga oshirilmaydi hamda amaldagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq guruhlardagi bolalarning eng koʻp sonidan vaqtincha oshishga ruxsat beriladi.
Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotida taʼmirlash ishlari yakunlangandan soʻng uning vaqtincha boshqa tashkilotga taqsimlangan tarbiyalanuvchilari ushbu tashkilotga vakolatli organ qarori asosida navbatsiz qabul qilinadi.
Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari umumiy turdagi tashkilotlarga aylantirilganda, ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari boʻlgan bolalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi va viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari qarorlari asosida ushbu tashkilotlarga navbatsiz qabul qilinadi.
22. MTBAT tomonidan elektron holda shakllantirilgan yoʻllanmalar va bolalarning navbatga qoʻyilganligi haqidagi xabarnomalar ularning qogʻoz shakliga tenglashtiriladi. Bunda xabarnomalar avtomatik ravishda tashkilot va davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda), shuningdek, ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat qilinganda) YIDXP orqali yuboriladi.
Davlat xizmatlari markazi xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi hamda ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga yoʻllanmani elektron yoki qogʻoz shaklda beradi.
23. Bolalarni qabul qilish tashkilotga yoʻllanmalar kelib tushgan yoki taqdim etilgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida tashkilot va ariza beruvchi oʻrtasida shartnoma tuzish orqali rasmiylashtiriladi.
Bolalarni tashkilotlarga yoʻllanmasiz qabul qilish taqiqlanadi, ushbu Reglamentning 20 va 21-bandlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
24. Ariza beruvchi bolalarni tashkilotga qabul qilishni yoʻllanma shakllangandan soʻng 15 ish kuni mobaynida rasmiylashtirmagan taqdirda, yoʻllanma haqiqiy emas deb hisoblanadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Soʻrovnomada koʻrsatilgan tashkilot yoki guruh yopilgan taqdirda, Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan soʻrovnoma bekor qilinadi va ariza beruvchi bu haqda xabardor qilinadi.
Bunda soʻrovnoma davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali shakllantirilganligidan kelib chiqib, soʻrovnoma bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchilarga tegishlicha davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organ tomonidan bir ish kuni mobaynida, shu jumladan, axborot-kommunikatsiya tizimi orqali yetkaziladi.
26. Davlat xizmatlari markazlari, vakolatli organlar va tashkilotlar oʻz faoliyatini amalga oshirish natijasida olingan ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi kerak.
27. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari Maktabgacha taʼlim vazirligi va uning hududiy boshqarmalari bilan hamkorlikda ushbu Reglament talablarining bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradilar.
28. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan ariza beruvchi tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
29. Ushbu Nizom kuchga kirgunga qadar tashkilotga qabul qilish uchun soʻrovnomasi imtiyozli roʻyxatga kiritilgan bolalarning imtiyozlari ularga yoʻllanma berilgunga qadar saqlanib qoladi.
Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish ishlarini amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Maktabgacha taʼlim axborot tizimi hamda rasmiy veb-saytida oʻz tizimidagi tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotla�ning joylashtirilishini va ularning muntazam onlayn tarzda yangilab borilishini taʼminlash Doimiy ravishda 2-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish yoki elektron shaklda davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtish Xohishiga koʻra 3-bosqich 1) Davlat xizmatlari markazi 2) YIDXP Soʻrovnomani maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimiga kiritish 1) 1 soat ichida 2) Avtomatik tarzda 4-bosqich Maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimi a) yoʻllanmani rasmiylashtirish — koʻrsatilgan tashkilot guru h ida boʻsh joy mavjud boʻlsa; b) soʻrovnomani tegishli ravishda umumiy yoki imtiyozli roʻyxatga kiritish, shuningdek, navbatga q oʻyilganligi h a q ida xabarnomani rasmiylashtirish — koʻrsatilgan tashkilot guru h ida boʻsh joy mavjud boʻlmasa; v) yoʻllanma yoki xabarnomani tashkilot va davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan h olda murojaat q ilganda) h amda ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat q ilganda) YIDXP or q ali yuborish, bu h a q ida ariza beruvchiga xabar berish. Avtomatik tarzda 5-bosqich Ariza beruvchi Yoʻllanma yoki xabarnomani davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali olish Yoʻllanma yoki xabarnoma shakllangandan soʻng 6-bosqich Maktabgacha taʼlim tashkiloti Yoʻllanma asosida bolani qabul qilish Yoʻllanma taqdim etilgandan soʻng
Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
__________________ (sana) ________________________ (t/r) Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi haqida maʼlumot: 1. Bolaga nisbatan (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs, yaqin qarindoshlar (bobosi, buvisi, akasi, opasi va boshqalar) yoki ishonchnoma asosida harakat etuvchi uchinchi shaxs: 2. F.I.O.: 3. Pasport maʼlumotlari (raqami va seriyasi): 4. Manzili: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 7. Ishonchnomaning rekvizitlari (uchinchi shaxslar uchun): II. Bola haqidagi maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Tugʻilgan yili: 3. Tugʻilish haqida guvohnoma maʼlumotlari (raqami va seriyasi): III. Tashkilot haqida maʼlumot: 1. Tashkilot raqami: 1. 2. 3. 2. Guruhi: IV. Imtiyozli huquq borligi haqida maʼlumotlar va ularni tasdiqlovchi hujjatlar (mavjud boʻlsa) 1. I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning bolalari (nogironlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi) 2. Yetim bolalar yoki ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar (bitta yoki yolgʻiz ota-onaning vafoti toʻgʻrisidagi guvohnoma, ota-ona huquqlaridan mahrum etilganlik toʻgʻrisidagi sud qarori nusxalari va boshqalar) 3. “Ayollar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollarning bolalari (“Ayollar daftari”ga kiritilganlik toʻgʻrisida mahalla fuqarolar yigʻinidan maʼlumotnoma) 4. Akalari yoki opalari ushbu tashkilotning tarbiyalanuvchilari jumlasidan boʻlgan bolalar (qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqning sanasi va raqami) 5. Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarning va ichki ishlar organlari xodimlarining bolalari (ish joyidan maʼlumotnoma) 6. Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlardan umumiy turdagi maktabgacha tashkilotlarga oʻtkazilayotgan sogʻaygan bolalar (tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyaning bola sogʻlomligi toʻgʻrisidagi xulosasi) V. Xabar berish tartibi 1. Pochta orqali (pochta manzili) 2. SMS yoki telefon orqali (telefon raqami) 3. Elektron pochta orqali (elektron pochta manzili)
Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
__________________ (sana) ________________________ (t/r) Bolalarni davlat-xususiy sheriklikka asoslangan maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi haqida maʼlumot: 1. Bolaga nisbatan (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs, yaqin qarindoshlar (bobosi, buvisi, akasi, opasi va b.) yoki ishonchnoma asosida harakat etuvchi uchinchi shaxs: 2. F.I.O.: 3. Pasport maʼlumotlari (raqami va seriyasi): 4. Manzili: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 7. Ishonchnomaning rekvizitlari (uchinchi shaxslar uchun): II. Bola haqidagi maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Tugʻilgan yili: 3. Tugʻilish haqida guvohnoma maʼlumotlari (raqami va seriyasi): III. Tashkilot haqida maʼlumot: 1. Tashkilot raqami: 1. 2. 3. 2. Guruhi: IV. Ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilaga mansubligi haqida maʼlumotlar va ularni tasdiqlovchi hujjatlar (talab etiladigan hujjatlar) 1. Kam taʼminlangan oilalarning bolalari (“Temir daftar”ga kiritilganlik toʻgʻrisida mahalla fuqarolar yigʻinidan maʼlumotnoma ) 2. Aʼzolari nogironligi boʻlgan shaxslardan iborat boʻlgan oilalarning bolalari ( nogironlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi ) 3. Boquvchisini yoʻqotgan oilalarning bolalari (“Ayollar daftari”ga kiritilganlik toʻgʻrisida mahalla fuqarolar yigʻinidan maʼlumotnoma) 4. Bolaning ota-onasi kvotalar boʻyicha hududlarga taqsimlangan ijtimoiy soha xodimlari boʻlgan oilalarning bolalari (tibbiyot, madaniyat, fan, taʼlim va sport sohalari vakillarining ish joyidan maxsus kvota asosida boshqa hududga taqsimlanganligi toʻgʻrisidagi buyruq nusxasi) 5. Toʻrt yoki undan koʻp bolalari boʻlgan oilalarning bolalari (tugʻilganlik haqida guvohnomalarning nusxalari) V. Maxsus kontingent ga mansubligi haqida maʼlumotlar va ularni tasdiqlovchi hujjatlar (talab etiladigan hujjatlar) 1. Harbiy xizmatchilarning va huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarining bolalari (ish joyidan maʼlumotnoma) 2. Maktabgacha taʼlim tizimi xodimlari va davlat umumtaʼlim maktablari pedagog xodimlarining bolalari (ish joyidan maʼlumotnoma) V. Xabar berish tartibi 1. Pochta orqali (pochta manzili) 2. SMS yoki telefon orqali (telefon raqami) 3. Elektron pochta orqali (elektron pochta manzili) ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 20-may,
319-son