📅 2021-yil 19-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 19-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 19 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
ДАСТУРИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарорининг :
1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилганлиги;
2-бандига мувофиқ Агентлик ва унинг вакиллари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 34 та штат бирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг 39 та штат бирлиги ҳисобидан ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Агентлик:
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат таълим муассасаларининг хорижий тилларни ўқитишни оммалаштириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиб, уларнинг молиявий, ташкилий ва услубий кўмагини мамлакатда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга жалб қилишни ташкил этади;
вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат хизматчиларининг касбий фаолиятини хорижий тилларда амалга ошириш имкониятини берувчи услубиётларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этади;
талаб юқори бўлган камида ўнта хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилайди;
хорижий тиллар ўқитувчилари учун малака талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда уларга малака тоифасини бериш жараёнини очиқлик тамойили асосида ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхатини ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларнинг даражалари ўртасидаги мувофиқликни тасдиқлайди.
Вазирликлар ва идоралар хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар даражалари ўртасидаги мувофиқлик жадвали асосида тизимларидаги ходимларга устамалар белгилаш учун ҳар йили ўзларига тааллуқли бўлган сертификатлар рўйхатларини тасдиқлайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки:
Агентлик Марказнинг бутун узлуксиз таълим тизими учун чет тиллари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, ўқув ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва доимий тарзда такомиллаштириш бўйича шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда хўжалик шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Марказнинг 4 та штат бирлиги негизида Хорижий мамлакатларнинг чет тилларини ўқитиш соҳасидаги нуфузли малака ошириш марказлари билан ҳамкорликда икки томонлама сертификатлаш тизими бўйича тармоқ малака ошириш тузилмаси ташкил этилади;
Агентлик ҳудудий вакилликлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда уларнинг фаолиятини ташкилий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
4. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
2021 йилда Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўқитувчилар малакасини ошириш учун ажратилиши назарда тутилган маблағлар;
Давлат бюджети маблағлари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари, грантлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Агентлик ҳузурида таълим ташкилотларининг хорижий тиллар педагогларининг малакасини ошириш бўйича мобил гуруҳлар (кейинги ўринларда — мобил гуруҳлар) ташкил этилсин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:
мобил гуруҳлар энг аввало, олис ҳудудларда жойлашган ёки хорижий тилларни ўқитиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга жалб этилиши;
мобил гуруҳлар республикада фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари ва хорижий ҳамкорлар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилиши ва уларнинг фаолияти Агентлик, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши;
мобил гуруҳлар томонидан «каскад» тамойили асосида ҳудудларда тажрибали хорижий тиллар ўқитувчилари орасидан хорижий тилларни ўқитиш ва оммалаштириш бўйича тренерлар (coach)ни тайёрлаб, уларнинг ҳудуддаги чет тиллари ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича фаолиятини ташкил этишга услубий ва ташкилий ёрдам кўрсатилади.
Агентлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мобил гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсин.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мобил гуруҳларга таълим жараёнини жойларда ташкил этиши учун Агентлик билан келишилган ҳолда автотранспорт воситалари (микроавтобус)ни доимий асосда бириктириб, уларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ барча харажатлар қопланишини таъминласин.
6. Қуйидагилар:
Негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда уларга бириктирилаётган олий таълим муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
2021 йилда хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни техник воситалар билан жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда:
мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган мактабларни техник воситалар билан жиҳозлаш маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилсин;
хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларга бириктирилган олий таълим муассасаларига хорижий тилларни ўқитиш бўйича таянч олий таълим муассасаси этиб белгилансин ва уларда Агентликнинг ҳудудий вакилликлари жойлаштирилсин.
7. Қуйидагилар хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
ўқувчиларнинг асосий тил кўникмаларини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) ривожлантириш учун шароитлар яратиш, шу жумладан олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар кафедраларини бириктириш орқали ўқувчиларнинг хорижий тилларни чуқур ўрганишини ташкил этиш;
ўқувчиларни хорижий тилларга ўқитиш ва уларнинг билимларини баҳолашнинг халқаро тан олинган услубларини жорий қилиш, шу жумладан таълим жараёнида масофавий ва бошқа замонавий таълим шаклларини кенг қўллаш ҳамда бошқа фанларни хорижий тилларда ўқитиш;
ўқувчиларнинг камида иккита хорижий тилни мукаммал ўзлаштириши орқали уларнинг дунёқараши кенгайиши, салоҳияти ошиши ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардошлиги оширилишини таъминлаш.
8. Қуйидагилар хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларга бириктирилган олий таълим муассасаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўқув жараёнини методик қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг асосий тил кўникмаларини мустаҳкамлаш ва қўллашда кўмаклашиш, шу жумладан таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб этиш;
таълим жараёнига малакали профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларни жалб қилиш чораларини кўриш ҳамда улар иштирокида маҳорат дарсларини ташкил қилиш;
хорижий тилларга ўқитиш курслари ва тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, ўқувчилар ўртасида кўрик-танловлар ва олимпиадалар ташкил этиш.
Ихтисослаштирилган мактабларга бириктириладиган олий таълим ташкилотларининг хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларда хорижий тилларни ўқитишни оммалаштиришга оид харажатлари ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплансин.
9. Давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича қуйидаги талаблар белгилансин:
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг (давлат мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари) хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;
2022/2023 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;
2024/2025 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган касбий фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг 50 фоизи камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;
2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда таълим ташкилотлари ўқитувчилари тегишли сертификатни олиш учун тайёрланишини ташкил этсин.
10. Қуйидагилар:
Хорижий тилларни ўқитиш сифатини яхшилаш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;
Таълим тизимида хорижий тилларга ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид мақсадли кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ҳамда хорижий тилларга ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид мақсадли кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган республика олимпиадаларида иштирокчиларнинг 4 та кўникмасини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолаш тартиби жорий этилади.
Халқ таълими вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича олимпиадаларнинг республика босқичини такомиллаштирилган тартиб асосида ўтказилишини ҳамда ҳакамлар ҳайъатига фаолият юритаётган хусусий ва хорижий, шу жумладан хорижий тиллар бўйича имтиҳон ўтказадиган халқаро ташкилотларнинг мутахассислари жалб қилинишини таъминласин;
б) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, танланган умумтаълим мактаблари 4-синф битирувчилари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса 9-синф битирувчиларининг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус синов ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
Халқ таълими вазирлиги Агентлик ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда ўтказиладиган махсус синов натижалари асосида хорижий тилларни ўқитиш услубиётини такомиллаштириш чораларини кўриб борсин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш мақсадида:
ҳар йили туман (шаҳар)даги мактабларни хорижий тилларни ўқитиш учун зарур бўлган адабиётлар, асбоб-ускуналар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлашга маҳаллий бюджетдан 1 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиб борсин;
Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда умумтаълим муассасаларига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ишларини йўлга қўйиб, уларнинг жалб этилиши, шу жумладан жойлаштирилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириб борсин;
Агентлик билан биргаликда ҳар бир туман (шаҳар)да очиқ танлов ўтказиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида икки нафар инглиз тили ўқитувчилари ва бир нафар бошқа хорижий тил ўқитувчисининг хорижий давлатларга қисқа муддатли малакасини оширишга юбориш тизимини йўлга қўйсин.
13. Хорижий тилларни ўқитишни рақамлаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида:
а) ҳудудлардаги IT-марказларда ёшларни хорижий тилларга онлайн ўргатиш курслари йўлга қўйилсин ҳамда мазкур харажатларининг бир қисми қонунчиликда белгиланган тартибда Ёшлар жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда IT-марказларда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда онлайн ўқув курсларини ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
б) таълим бериш жараёнини ўқитишнинг масофавий (онлайн) технологиялари асосида ташкил этувчи таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда соддалаштирилсин:
таълим ташкилотининг ўқув воситаларига оид шартларини қайта кўриб чиқиб, ўқитишнинг масофавий (онлайн) технологияларига оид алоҳида талабларни белгилаш;
таълим бериш жараёнини тан олинган хорижий ва халқаро стандартлар асосида ташкил этиш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш;
таълим бериш жараёнини автоматлаштирилган дастур ва видеокурслар орқали масофавий (онлайн) тарзда олиб бориш имконини инобатга олиш;
таълим бериш жараёнига айрим соҳалар, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида педагог кадрлар билан бир қаторда амалий кўникмаларга эга шахсларни ҳам жалб этиш имконини яратиш.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлиги икки ой муддатда таълим бериш жараёнини ўқитишнинг масофавий (онлайн) технологиялари асосида ташкил этувчи таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган давлат бошқаруви органлари 2021 йил якунига қадар олий таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни ўқитиш марказлари (курслари)ни ташкил этиш чораларини кўрсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
бир ой муддатда умумтаълим мактабларнинг хатловдан ўтказилиши ва уларнинг бўш жойлари, шу жумладан ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бино ва иншоотларининг хорижий тилларни ўқитиш ва бошқа таълим фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига имтиёзли асосда ижарага берилишини таъминласин;
икки ой муддатда Давлат бюджети параметрларида унга ажратилган маблағлар ҳисобидан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, хорижий тиллар фанлари бўйича дарсликларни улардаги машқларни эшитиб бажариш имконини берадиган интерактив ҳавола ва кодлар билан бойитиш ҳамда эшитиш учун мўлжалланган вазифаларни барча танишиши мумкин бўлган ахборот ресурсларида жойлаштириш чораларини кўрсин.
16. Агентлик Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Г-9а, 21-уй манзилидаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
17. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Миллий ахборот агентлиги ва Агентлик билан биргаликда:
уч ой муддатда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радио каналларини ишга туширсин ва бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастурни хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратиб борсин;
халқаро ташкилотлар билан бирга хорижий тилларда ёшларга мўлжалланган ва улар иштирокида тайёрланган турли илмий-оммабоп ҳамда кўнгилочар кўрсатувлар эфир вақтини оширсин ҳамда мунтазам равишда тегишли телерадиоканаллар орқали эфирга узатиб борсин;
болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарларни дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларига титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатишни йўлга қўйсин;
мазкур қарор мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига 1-ИЛОВА
Негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда уларга бириктирилаётган олий таълим муассасалари
Т/р Т/р Туман (шаҳар) номи Мактаб рақами (номи) ва ихтисослиги Олий таълим муассасаси (кафедра номи) Қорақалпоғистон Республикаси 1 . 1 . Нукус шаҳар 31-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 2 . 2 . Амударё тумани 16-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 3 . 3 . Бўзатов тумани 2-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 4 . 4 . Қораўзак тумани 2-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 5 . 5 . Қонликўл тумани 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 6 . 6 . Кегейли тумани 9-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 7 . 7 . Қўнғирот тумани 35-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 8 . 8 . Мўйноқ тумани 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 9 . 9 . Нукус тумани 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 10 . 10 . Тахиатош тумани 9-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 11 . 11 . Тахтакупир тумани 3-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 12 . 12 . Тўрткўл тумани 18-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 13 . 13 . Хўжайли тумани 15-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 14 . 14 . Чимбой тумани 36-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 15 . 15 . Шуманай тумани 9-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 16 . 16 . Элликқалъа тумани 13-сон умумтаълим мактаби Немис тили Қорақалпоқ давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедраси 17 . 17 . Беруний тумани 48-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Қорақалпоқ давлат университети Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси Андижон вилояти 18 . 1 . Асака тумани 42-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 19 . 2 . Балиқчи тумани 18-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Факультетлараро чет тиллари (аниқ ва табиий фанлар) кафедраси 20 . 3 . Бўстон тумани 22-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Факультетлараро чет тиллари (аниқ ва табиий фанлар) кафедраси 21 . 4 . Жалақудуқ тумани 15-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 22 . 5 . Избоскан тумани 39-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 23 . 6 . Улуғнор тумани 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили грамматикаси кафедраси 24 . 7 . Шаҳрихон тумани 28-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили грамматикаси кафедраси 25 . 8 . Қўрғонтепа тумани 12-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили, Немис тили Андижон давлат университети Факультетлараро чет тиллари (аниқ ва табиий фанлар) кафедраси Немис тили ва адабиёти кафедраси 26 . 9 . Хўжаобод тумани 23-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили фонетикаси кафедраси 27 . 10 . Андижон шаҳар 53-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили фонетикаси кафедраси 28 . 11 . Булоқбоши тумани 21-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 29 . 12 . Пахтаобод тумани 17-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Факультетлараро чет тиллари (ижтимоий-гуманитар фанлар) кафедраси 30 . 13 . Олтинкўл тумани 40-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 31 . 14 . Андижон тумани 40-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Факультетлараро чет тиллари (ижтимоий-гуманитар фанлар) кафедраси 32 . 15 . Марҳамат тумани 9-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Андижон давлат университети Факультетлараро чет тиллари (ижтимоий-гуманитар фанлар) кафедраси Бухоро вилояти 33 . 1 . Ромитан тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 34 . 2 . Бухоро тумани 3-сон умумтаълим мактаб Инглиз тили Бухоро давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 35 . 3 . Когон тумани 21-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 36 . 4 . Қоракўл тумани 41-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Инглиз тилшунослиги кафедраси 37 . 5 . Бухоро шаҳар 4-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили, Инглиз тили Бухоро давлат университети Немис ва француз тиллари кафедраси Инглиз тилшунослиги кафедраси 38 . 6 . Когон шаҳри 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Инглиз адабиёти ва стилистика кафедраси 39 . 7 . Жондор тумани 25-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Табиий йўналишларда чет тили кафедраси 40 . 8 . Пешку тумани 41-сон умумтаълим мактаб Инглиз тили Бухоро давлат университети Инглиз адабиётшунослиги кафедраси 41 . 9 . Олот тумани 2-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Инглиз адабиётшунослиги кафедраси 42 . 10 . Шофиркон тумани 38-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Гуманитар йўналишларда чет тили кафедраси 43 . 11 . Бухоро шаҳар 23-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Таржимашунослик ва лингводидактика кафедраси 44 . 12 . Вобкент тумани 23-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили, Инглиз тили Бухоро давлат университети Немис ва француз тиллари кафедраси Инглиз тилшунослиги кафедраси 45 . 13 . Ғиждувон тумани 62-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Француз тили, инглиз тили Бухоро давлат университети Немис ва француз тиллари кафедраси Инглиз тилшунослиги кафедраси 46 . 14 . Бухоро шаҳар 15-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Бухоро давлат университети Гуманитар йўналишларда чет тили кафедраси Жиззах вилояти 47 . 1 . Жиззах шаҳри Умид номли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили назарияси ва методикаси кафедраси 48 . 2 . Пахтакор тумани 31-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили амалий курси кафедраси 49 . 3 . Ш.Рашидов тумани 60-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили назарияси ва методикаси кафедраси 50 . 4 . Арнасой тумани 8-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили назарияси ва методикаси кафедраси 51 . 5 . Зафаробод тумани 4-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили амалий курси кафедраси 52 . 6 . Янгиобод тумани 12-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили назарияси ва методикаси кафедраси 53 . 7 . Фориш тумани 59-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили амалий курси кафедраси 54 . 8 . Бахмал тумани 6-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили назарияси ва методикаси кафедраси 55 . 9 . Дўстлик тумани 6-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Инглиз тили амалий курси кафедраси 56 . 10 . Зарбдор тумани 28-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Табиий ва аниқ фанларда чет тили кафедраси 57 . 11 . Ғаллаорол тумани 57-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили Жиззах давлат педагогика институти Ижтимоий-гуманитар фанларда чет тили кафедраси 58 . 12 . Зомин тумани 56-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Жиззах давлат педагогика институти Ижтимоий-гуманитар фанларда чет тили кафедраси 59 . 13 . Мирзачўл тумани 18-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Корейс тили Жиззах давлат педагогика институти Ижтимоий-гуманитар фанларда чет тили кафедраси Қашқадарё вилояти 60 . 1 . Қарши шаҳри 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 61 . 2 . Касби тумани 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 62 . 3 . Қарши тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси 63 . 4 . Китоб тумани 3-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси 64 . 5 . Нишон тумани 13-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 65 . 6 . Деҳқонобод тумани 69-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 66 . 7 . Косон тумани 33-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси 67 . 8 . Шахрисабз тумани 36-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси 68 . 9 . Ғузор тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 69 . 10 . Миришкор тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси 70 . 11 . Қамаши тумани 83-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси 71 . 12 . Чироқчи тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 72 . 13 . Муборак тумани 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 73 . 14 . Яккабоғ тумани 14-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернат Немис тили, Инглиз тили Қарши давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедраси, Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 74 . 15 . Шаҳрисабз шаҳри 14-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили, Япон тили Қарши давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси, Самарқанд давлат чет тиллари институти Узоқ шарқ тиллари кафедраси Навоий вилояти 75 . 1 . Навоий шаҳар 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили, Хитой тили Навоий давлат педагогика институти Факультетлараро чет тили кафедраси Самарқанд давлат чет тиллари институти Яқин шарқ тиллари кафедраси 76 . 2 . Зарафшон шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Факультетлараро чет тили кафедраси 77 . 3 . Конимех туман 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Факультетлараро чет тили кафедраси 78 . 4 . Нурота туман 18-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Факультетлараро чет тили кафедраси 79 . 5 . Кармана туман 4-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Факультетлараро чет тили кафедраси 80 . 6 . Қизилтепа туман 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Факультетлараро чет тили кафедраси 81 . 7 . Навбаҳор туман 14-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 82 . 8 . Хатирчи туман 7-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 83 . 9 . Учқудуқ туман 3-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 84 . 10 . Томди туман 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Навоий давлат педагогика институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси Наманган вилояти 85 . 1 . Наманган шаҳри 6-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 86 . 2 . Косонсой тумани 10-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 87 . 3 . Норин тумани 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 88 . 4 . Поп тумани 67-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Инглиз тили амалий курси кафедраси 89 . 5 . Тўрақўрғон тумани 13-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Инглиз тили амалий курси кафедраси 90 . 6 . Уйчи тумани 12-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 91 . 7 . Чортоқ тумани 11-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 92 . 8 . Чуст тумани 40-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Аниқ ва табиий фанлар йўналишлари бўйича чет тиллар кафедраси 93 . 9 . Янгиқўрғон тумани 10-сон умумтаълим мактаби Немис тили Наманган давлат университети Немис ва француз тиллари кафедраси 94 . 10 . Учқўрғон тумани 21-сон умумтаълим мактаби Немис тили Наманган давлат университети Немис ва француз тиллари кафедраси 95 . 11 . Мингбулоқ тумани 31-сон умумтаълим мактаби Француз тили Наманган давлат университети Немис ва француз тиллари кафедраси 96 . 12 . Давлатобод тумани 80-сон умумтаълим мактаби Француз тили Наманган давлат университети Немис ва француз тиллари кафедраси 97 . 13 . Наманган тумани 22-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чет тиллар кафедраси 98 . 14 . Янги Наманган тумани 57-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Наманган давлат университети Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чет тиллар кафедраси Самарқанд вилояти 99 . 1 . Каттақўрғон шаҳар 16-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 100 . 2 . Булунғур тумани 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси 101 . 3 . Жомбой тумани 7-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 102 . 4 . Қўшработ тумани 82-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 103 . 5 . Нарпай тумани 23-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 104 . 6 . Нуробод тумани 3-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили лексикологияси ва стилистикаси кафедраси 105 . 7 . Пастдарғом туман 54-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили грамматикаси ва тарихи кафедраси 106 . 8 . Пахтачи тумани 18-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тилининг интеграллашган курси кафедраси 107 . 9 . Самарқанд тумани 21-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили назарияси ва адабиёти кафедраси 108 . 10 . Тойлоқ тумани 26-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили назарий аспектлари кафедраси 109 . 11 . Ургут тумани 11-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 110 . 12 . Самарқанд шаҳри 51-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Немис тили ва адабиёти кафедраси 111 . 13 . Пайариқ тумани 8-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили, Корейс тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Немис тили ва адабиёти кафедраси, Узоқ шарқ тиллари кафедраси 112 . 14 . Иштихон тумани 38-сон умумтаълим мактаби Немис тили, Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Немис тили ва адабиёти кафедраси, Инглиз филологияси кафедраси 113 . 15 . Оқдарё тумани 22-сон умумтаълим мактаби Немис тили, Инглиз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Немис тили ва адабиёти кафедраси, Инглиз филологияси кафедраси 114 . 16 . Каттақўрғон тумани 25-сон умумтаълим мактаби Француз тили, Хитой тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Француз тили ва адабиёти кафедраси, Яқин шарқ тиллари кафедраси 115 . 17 . Самарқанд шаҳри 37-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили, Япон тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Инглиз филологияси кафедраси, Узоқ шарқ тиллари кафедраси 116 . 18 . Самарқанд шаҳри 43-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Француз тили Самарқанд давлат чет тиллари институти Француз тили ва адабиёти кафедраси Сурхондарё вилояти 117 . 1 . Бандихон тумани 36-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 118 . 2 . Бойсун тумани 2-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 119 . 3 . Жарқўрғон тумани 19-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 120 . 4 . Музработ тумани 7-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби-интернати Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 121 . 5 . Олтинсой тумани 8-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 122 . 6 . Сариосиё тумани 5-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Факультетлараро чет тиллари кафедраси 123 . 7 . Узун тумани 4-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 124 . 8 . Термиз тумани 16-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 125 . 9 . Шеробод тумани 6-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 126 . 10 . Шўрчи тумани 43-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси 127 . 11 . Қизириқ тумани 16-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 128 . 12 . Қумқўрғон тумани 27-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Факультетлараро чет тиллари кафедраси 129 . 13 . Термиз шаҳар 20-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили Термиз давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедраси 130 . 14 . Денов тумани 10-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Термиз давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 131 . 15 . Ангор тумани 3-сон умумтаълим мактаби Француз тили Термиз давлат университети Факультетлараро чет тиллари кафедраси Сирдарё вилояти 132 . 1 . Боёвут тумани 2-сон хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернати Инглиз тили Гулистон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 133 . 2 . Мирзаобод тумани Ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Инглиз тили Гулистон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 134 . 3 . Сайхунобод тумани 41-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Гулистон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 135 . 4 . Янгиер шаҳри Ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Инглиз тили Гулистон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 136 . 5 . Гулистон тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Гулистон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 137 . 6 . Ховос тумани 24-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Гулистон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 138 . 7 . Оқолтин тумани 17-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Гулистон давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 139 . 8 . Сардоба тумани 2-сон умумтаълим мактаби Немис тили Гулистон давлат университети Факультетлараро чет тиллари кафедраси 140 . 9 . Гулистон шаҳар 7-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Гулистон давлат университети Факультетлараро чет тиллари кафедраси 141 . 10 . Сирдарё тумани 27-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Гулистон давлат университети Факультетлараро чет тиллари кафедраси Фарғона вилояти 142 . 1 . Қува тумани Хорижий тилларни ва аниқ фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 143 . 2 . Бувайда тумани Филология фанларига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тили кафедраси 144 . 3 . Ёзёвон тумани 36-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 145 . 4 . Риштон тумани 4-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Табиий йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 146 . 5 . Бағдод тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 147 . 6 . Фурқат тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тили кафедраси 148 . 7 . Қувасой шаҳар 2-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 149 . 8 . Қўштепа тумани 9-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тили кафедраси 150 . 9 . Учкўприк тумани 15-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 151 . 10 . Тошлоқ тумани 2-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 152 . 11 . Ўзбекистон тумани 21-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 153 . 12 . Қўқон шаҳар 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 154 . 13 . Фарғона тумани 31-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 155 . 14 . Олтиариқ тумани 31-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 156 . 15 . Данғара тумани 14-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Табиий йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 157 . 16 . Бешариқ тумани 54-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Фарғона давлат университети Табиий йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 158 . 17 . Фарғона шаҳар 10-сон умумтаълим мактаби Немис тили Фарғона давлат университети Немис ва француз тили кафедраси 159 . 18 . Сўх тумани 12-сон умумтаълим мактаби Немис тили Фарғона давлат университети Немис ва француз тили кафедраси 160 . 19 . Марғилон шаҳар 6-сон умумтаълим мактаби Немис тили Фарғона давлат университети Немис ва француз тили кафедраси Хоразм вилояти 161 . 1 . Хива шаҳар 6-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 162 . 2 . Боғот тумани 3-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 163 . 3 . Гурлан тумани 43-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Инглиз тили Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 164 . 4 . Хонқа туман 7-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 165 . 5 . Янгиариқ тумани 38-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 166 . 6 . Янгибозор тумани 33-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 167 . 7 . Тупроққальа тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университет Факультетлараро чет тили кафедраси 168 . 8 . Урганч шаҳар 19-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили Урганч давлат университети Роман-герман филологияси кафедраси 169 . 9 . Қўшкўпир тумани 5-сон умумтаълим мактаби Немис тили Урганч давлат университети Роман-герман филологияси кафедраси 170 . 10 . Хазорасп тумани 25-сон умумтаълим мактаби Немис тили Урганч давлат университети Роман-герман филологияси кафедраси 171 . 11 .. Хива туман 37-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Факультетлараро чет тили кафедраси 172 . 12 . Шовот туман 27-сон умумтаълим мактаби Француз тили Урганч давлат университети Роман-герман филологияси кафедраси 173 . 13 . Урганч тумани 36-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси 174 . 14 . Хива шаҳар 20-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Урганч давлат университети Факультетлараро чет тили кафедраси Тошкент вилояти 175 . 1 . Ангрен шаҳар 34-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси 176 . 2 . Бекобод тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси 177 . 3 . Бекобод шаҳар 5-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси 178 . 4 . Қибрай тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 179 . 5 . Оҳангарон тумани 10-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 180 . 6 . Олмалиқ шаҳар 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 181 . 7 . Ўрта Чирчиқ тумани 42-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 182 . 8 . Янгийул шаҳар 12-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси 183 . 9 . Тошкент тумани 18-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси 184 . 10 . Пискент тумани 28-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси 185 . 11 . Чирчиқ шаҳар 10-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси 186 . 12 . Зангиота тумани 38-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 187 . 13 . Чиноз тумани 1-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 188 . 14 . Бўка тумани 16-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 189 . 15 . Қуйи Чирчиқ тумани 11-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 190 . 16 . Янгийўл тумани 10-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 191 . 17 . Бўстонлиқ тумани 18-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси 192 . 18 . Нурафшон шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси 193 . 19 . Оққўрғон тумани 30-сон умумтаълим мактаби Немис тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси 194 . 20 . Паркент тумани 16-сон умумтаълим мактаби Француз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси 195 . 21 . Юқори Чирчиқ тумани 19-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили, Корейс тили Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Факультетлараро чет тиллар кафедраси, Тошкент давлат шарқшунослик университети Корейс филологияси кафедраси Тошкент шаҳри 196 . 1 . Учтепа тумани Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги хорижий тиллар ихтисослашган умумтаълим мактаби Инглиз тили, Француз тили, Араб тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 1-сон инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси, Француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси, Тошкент давлат шарқшунослик университети Араб филологияси кафедраси 197 . 2 . Сергели тумани 317-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2-сон инглиз тили интеграллашган курси кафедраси 198 . 3 . Юнусобод тумани 17-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2-сон инглиз тили назарий аспектлари кафедраси 199 . 4 . Яшнобод тумани 227-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2-сон инглиз тили назарий аспектлари кафедраси 200 . 5 . Яккасарой тумани 91-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 1-сон инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 201 . 6 . Янгиҳаёт тумани 303-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2-сон инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси 202 . 7 . Миробод тумани 60-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси 203 . 8 . Мирзо Улуғбек тумани 112-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Немис тили, Француз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси, Француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси 204 . 9 . Чилонзор тумани 178-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Инглиз тили, Турк тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Инглиз тили амалий фанлар кафедраси, Тошкент давлат шарқшунослик университети Турк филологияси кафедраси 205 . 10 . Олмазор тумани 24-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили, Ҳинд тили Тошкент давлат шарқшунослик университети Ғарбий тиллар кафедраси, Жанубий ва Жанубий Шарқий Осиё тиллари кафедраси 206 . 11 . Шайхонтоҳур тумани 59-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Хитой тили, Корейс тили Тошкент давлат шарқшунослик университети Хитой филологияси кафедраси, Корейс филологияси кафедраси 207 . 12 . Мирзо Улуғбек тумани 205-сон умумтаълим мактаби Инглиз тили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Инглиз тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига 2-ИЛОВА
2021 йилда хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни техник воситалар билан жиҳозлаш
Т/р Ҳудудлар Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар сони Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидантехник воситалар билан жиҳозлаш учун сарфланадиган маблағ миқдори , ( млн. сўм) 1. Қорақалпоғистон Республикаси 17 2 193,0 2. Андижон вилояти 15 1 935,0 3. Бухоро вилояти 14 1 806,0 4. Жиззах вилояти 13 1 677,0 5. Қашқадарё вилояти 15 1 935,0 6. Навоий вилояти 10 1 290,0 7. Наманган вилояти 14 1 806,0 8. Самарқанд вилояти 18 2 322,0 9. Сурхондарё вилояти 15 1 935,0 10. Сирдарё вилояти 10 1 290,0 11. Тошкент вилояти 21 2 709,0 12. Фарғона вилояти 19 2 451,0 13. Хоразм вилояти 14 1 806,0 14. Тошкент шаҳри 12 1 548,0 Республика бўйича 207 26 703,0
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига 3-ИЛОВА
Хорижий тилларни ўқитиш сифатини яхшилаш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш бўйича комплекс
Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаш-тириш манбаси Масъул ижрочилар I. Мактабгача таълим ташкилотларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш Мактабгача таълим ташкилотларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини самарали ташкил этиш ва сифатини ошириш, ўқув-услубий материалларни содда ва тушунарли тилда тайёрлаш учун мактабгача таълим вазири А.В. Шин шахсан масъул ҳисобланади. 1. Мактабгача таълим ташкилотларида хорижий тилларни ўргатиш учун ўқув-услубий таъминот базасини яхшилаш Мактабгача таълим ташкилотларининг катта ва тайёргарлик гуруҳларида хорижий тилларни ўргатиш учун ўқув-услубий материалларни яратиш ва кўпайтириш. 2022 йил 1 январдан Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 2. Мактабгача таълим тизими учун хорижий тиллар ўқитувчиларини тайёрлаш Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги педагогика коллежлари, «Мактабгача таълим» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари, шунингдек, педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг мактабгача ёшдаги болалар билан ишлайдиган ўқитувчилар учун ишлаб чиқилган таълим дастурлари ва ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 3. Мактабгача таълим тизимида хорижий тилларни ўқитишга хусусий сектор вакилларини жалб этиш Мактабгача таълим муассасалари ҳузурида хорижий тилларни ўқитиш бўйича курсларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш. 2021-2022 йиллар давомида - Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4. 7 ёшгача бўлган болаларга хорижий тилларни самарали ўргатиш амалиётини йўлга қўйиш ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда болаларга хорижий тилларни ўқитиш бўйича услубий қўлланмаларни яратиб, мактабгача таълим ташкилотларида жорий этиш. 2021 йил давомида Хорижий грант маблағлари, Давлат бюджети маблағлари, буюртмачининг бюджетдан ташқари маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги II. Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш Умумтаълим муассасаларда хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш, дарсликларни содда ва тушунарли тилда тайёрлаш, ҳудудларда хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини самарали ташкил этиш учун халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов шахсан масъул ҳисобланади а) Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилиш ва тармоғини кенгайтириш, мазкур мактабларга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш 5. Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаблар) тармоғини кенгайтириш 1. Ихтисослаштирилган мактаблар моддий-техник таъминоти ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш. 2021 йил август Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Хатлов натижасига кўра мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини инвестиция дастурларига киритиш. 2022 йилдан бошлаб 6. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни танлаб олиш 1. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини белгилаш. 2021 йил июнь Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази 2. 2021/2022 ўқув йили учун саралаш танловини ўтказиш. 2021 йил июль-август 3. Саралаш танлови натижаларига кўра иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш. 2021 йил сентябрь б) Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув-методик базасини яхшилаш, ўқитиш жараёнига замонавий ўқитиш услубларини, шу жумладан ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, жорий этиш 7. Илғор хорижий олийгоҳлар ва нашриётлар билан биргаликда хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув методикаларини такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш 1. Россия Федерацияси Герцен номидаги университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган 2-синфлар учун рус тили дарслиги ва ўқув методикасини мактабларда жорий этиш. 2021/2022 йил ўқув йили Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари Халқ таълими вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Кэмбридж университети нашриёти дарсликларини 200 та мактабда синовдан ўтказиш. 2021/2022 йил ўқув йили 3. Россия Федерацияси Герцен номидаги университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган 3 — 11-синфлар учун рус тили дарслиги ва ўқув методикасини мактабларда жорий этиш. 2022/2023 йил ўқув йили 4. Кэмбридж университети нашриёти дарсликларини мактабларда жорий этиш. 2022/2023 йил ўқув йили 5. Немис, француз, корейс, хитой ва бошқа хорижий тиллар бўйича хорижий дарсликларни жалб қилинишини ташкил этиш чораларини кўриш. 2022 йил январь 8. Ўқувчилар хорижий тилларни чуқур ўрганишлари мақсадида Интернет тармоғидаги видеодарслар ва ўқув материалларини оммалаштириш 1. Таълим соҳасида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар, хорижий нашриёт уйлари ва телекомпаниялар томонидан яратилган хорижий тилни ўргатувчи аудио ва видео материалларни ижтимоий тармоқлари ва онлайн платформаларга жойлаштириш ҳамда телевидение орқали эфирга узатиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - Халқ таълими вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. «Online-maktab» лойиҳаси доирасида тасвирга олинган телевизион видеодарсларни оммалаштириш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб в) Педагог кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган чораларни кўриш, уларни касбий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш 9. Халқ таълими тизимидаги хорижий тиллар ўқитувчилари тил билиш халқаро сертификатларини олиши учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш 1. Халқаро имтиҳонни олувчи ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш ва уларни аниқлаш ҳамкорни аниқлаш ва улар билан музокаралар олиб бориш. 2021 йил июль - Халқ таълими вазирлиги 2. Тегишли шартномани имзолаш. 2021 йил якунига қадар 10. Халқ таълими тизимидаги хорижий тиллар бўйича дарс бераётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш 1. Хорижий тиллар ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. 2021йил сентябрь Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар Халқ таълими вазирлиги, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Малака ошириш курслари учун видеодарслар ва интерактив дастурни яратиш. 2021 йил декабрь 3. Қайта ишланган ўқув дастурларини малака ошириш курсларига жорий этиш. 2022 йил январь 4. Инглиз тили ўқитувчиларининг халқаро тан олинган малака ошириш курслари (TKT, TESOL, TEFL, CELTA ва бошқ.)да сертификатлаштириш тизимини ташкил қилиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 5. Хорижий тиллар методистларини қисқа муддатли мақсадли малака ошириш курсларига жалб этиш. 2022 йил январь 11. Халқ таълими тизимидаги малака ошириш марказларининг хорижий тиллар ўқитувчилари фаолиятини такомиллаштириш 1. Халқ таълими тизимидаги малака ошириш марказлари чет тиллари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳияти ва билим даражасини аниқлаш. 2021 йил август Халқаро ва хорижий ҳамкорларнинг грантлари, маҳаллий бюджет маблағлари Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Аниқланган касбий эҳтиёжлар ва билимдаги бўшлиқлар асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш. 3. Мазкур курсларга хорижий мутахассисларни тренер сифатида ўқув-машғулотларини ўтказиш учун жалб этиш. 2021/2022 ўқув йилидан 12. Умумий ўрта таълим муассасалари ва «Баркамол авлод» болалар мактабларида инглиз тили бўйича тўгараклар ва ўқув курсларини ташкил этиш 1. Умумий ўрта таълим муассасалари ва «Баркамол авлод» болалар мактабларида инглиз тили тўгараклари ва ўқув курслари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш. 2021 йил август Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб «Баркамол авлод» болалар мактабларида хусусий сектор вакилларини жалб этган ҳолда инглиз тили курсларини ташкил этиш. Бунда, таълим муассасаларида пуллик хизматлар асосида ҳам тўгараклар ташкил этилиши йўлга қўйилади; 2021/2022 ўқув йилидан 3. Умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарини инглиз тили бўйича турли адабиётлар, луғатлар ва аудио китоблар билан таъминлаш. доимий равишда 13. Умумтаълим муассасаларига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ишларини йўлга қўйиш 1. Ихтисослаштирилган мактабларга жалб қилиш мақсадида малакали ўқитувчилар орасида танлов ўтказиш ва уларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш. ҳар йили июнь ойида Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Хорижий мутахассисларни республика ҳудудларида яшаш жойлари билан таъминлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш. доимий равишда 14. Таълим сифати паст мактабларда хорижий тилларни мукаммал биладиган ёш битирувчиларни жалб қилиш 1. Тегишли танловни эълон қилиш. 2021 йил июнь — август - Халқ таълими вазирлиги, Ziyo-Forum ННТ 2. Номзодларни саралаб олиш. 2021 йил июнь — август 3. Олий таълим педагогика йўналиши битирувчиларини таълим сифати паст мактабларга юбориш ва уларга белгиланган устамаларни тўлаб бориш амалиётини йўлга қўйиш. 2021 йил сентябрь г) Умумий ўрта таълим муассасалари иқтидорли ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш 15. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг хорижий тиллардан ўтказиладиган халқаро олимпиадаларда иштирокини таъминлаш 1. Халқаро немис тили олимпиадаси (IDO) ва Халқаро француз тили олимпиадаларида (IFLO) иштирок этиш учун республика терма жамоасини саралаш. 2. Терма жамоа аъзоларини ёзги оромгоҳда тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш. 3. Ўқувчиларнинг халқаро олимпиадаларда иштирок этиши билан боғлиқ виза, авиачипта ва меҳмонхона масалаларида кўмаклашиш. 4. Халқаро олимпиадаларда иштирокни таъминлаш ва ОАВда кенг ёритиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 16. Умумтаълим мактаблар ўқувчилари ўртасида хорижий тиллар бўйича турли мусобақалар ва танловларни ташкил этиш 1. 2021/2022 ўқув йили давомида ўтказиладиган танлов ва мусобақалар режа-жадвали ва тавсияларни тайёрлаш. 2021 йил сентябрь Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Режа-жадвалга мувофиқ хорижий тиллар бўйича мусобақаларни ташкил этиш. Режага мувофиқ III. Олий таълим муассасаларида чет тилларни ўқитиш сифатини ошириш Олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш, ўқув адабиётларини янада такомиллаштириш, ҳудудларда хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар учун малакали кадрлар тайёрлашга олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов шахсан масъул ҳисобланади. 17. Хорижий тиллар бўйича ўқув машғулотларини олиб бораётган педагог кадрларнинг касбий маҳоратини ошириш 1. Хорижий тиллар бўйича ўқув машғулотларини олиб бораётган педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш. 2021 йил август Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Ўқув дастурлари асосида малака ошириш курслари учун видеодарслар ва интерактив дастур яратиш. 2021 йил декабрь 3. Такомиллаштирилган ўқув дастурларини малака ошириш курсларига жорий этиш. 2022 йил январь 18. Олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш 1. Олий таълим муассасаларининг нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш. 2. Олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнларига хорижий мутахассисларни жалб қилиш. 3. Хорижий ҳамкор олийгоҳлар билан қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим муассасалари-нинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 19. Хорижий тиллар бўйича лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли ва энциклопедик луғатлар яратиш 1. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантиришда хорижий тиллар бўйича луғатлар яратишга оид таклифлар бериш. 2. Хорижий тиллар бўйича луғатлар яратишга оид илмий-тадқиқот ишлар танловини эълон қилиш. 3. Хорижий тиллар бўйича мукаммал луғатлар яратилиши учун етук олим ва академикларни жалб қилиш. 4. Яратилган луғатларни чоп эттириш ва оммалаштириш чораларини кўриш. Режага асосан Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 20. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган мутахассисларга бир ёки бир неча хорижий тилларни ўргатиш бўйича қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш 1. Мутахассисларнинг тил билиш даражасига қараб хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган олий таълим муассасаларида қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини шартнома асосида ташкил этиш. 2. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга сертификатлар бериш. 2021-2022 ўқув йилдан бошлаб - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 21. Хорижий тиллар бўйича ўткир эҳтиёж сезилган йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқиш 1. «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» таълим йўналиши ҳамда «Синхрон таржима» мутахассислигига қабул параметрларини ошириш. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» таълим йўналиши ҳамда «Синхрон таржима» мутахассислиги ўқув режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш ва замон талабларига мослаштириш. 2022 йил август 3. «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» таълим йўналиши ҳамда «Синхрон таржима» мутахассислиги бўйича амалиёт давомийлиги ва уни ўташ жойларини қайта кўриб чиқиш. 2022 йил август 22. Хорижий тиллар бўйича мутахассисларга эҳтиёжи юқори бўлган соҳалар билан алоқаларни мустаҳкамлаш 1. Хорижий тиллар бўйича мутахассисларга эҳтиёжи юқори бўлган соҳаларни аниқлаш. 2. Олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилари томонидан эҳтиёжларга мослаштирилган махсус дастурларни (tailor-made programs, executive courses) ишлаб чиқиш (бизнес вакиллари ёки ҳисобчилар учун инглиз тили ва бошқалар). 3. Хорижий тиллар бўйича мутахассисларга эҳтиёжи юқори бўлган йўналиш учун мультимедиа маҳсулотларини яратиш (туристлар учун роликлар ва бошқалар). 2021 йил июнь ойидан бошлаб Олий таълим муассасалар-нинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 23. Олий таълим муассасаларида тегишли мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилда ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш 1. Тегишли мутахассислик фанлари хорижий тилда ўқитиладиган 10 та олий таълим муассасасини белгилаш. 2. Белгиланган олий таълим муассасаларида тиббиёт, аграр, физика, математика, геология, техника каби йўналишлар бўйича фанларни хорижий тилда ўқитишни ташкил этиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим муассасалар-нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 24. Олий таълим муассасаларига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ишларини йўлга қўйиш 1. Олий таълим муассасаларига жалб қилиш мақсадида малакали ўқитувчилар орасида танлов ўтказиш ва уларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш. Ҳар йили июнь ойида Олий таълим муассасалар-нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Хорижий мутахассисларни республика ҳудудларида яшаш жойлари билан таъминлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш. доимий равишда 25. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида турли соҳа мутахассисларига хорижий тилларни чуқур ўргатиш марказини ташкил этиш БМТ ваколатхонаси билан ҳамкорликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида турли соҳа мутахассисларига хорижий тилларни чуқур ўргатиш марказини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш. 2021 йил 1 июль Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 26. Давлат тест маркази томонидан хорижий тиллар фанлари бўйича ўтказиладиган тест саволларини чет тилларини ўқитиш бўйича ўқув дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш чорларини кўриш 1. Давлат тест маркази томонидан хорижий тиллар фанлари бўйича ўтказиладиган тест саволларини таҳлил қилиш. 2. Чет тилларини ўқитиш бўйича ўқув дастурлари билан ўзаро мувофиқлаштириш. Мунтазам равишда - Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги IV. Хорижий тилларни ўқитиш ва ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш Чет тилларни ўқитиш ва ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш ҳамда чет тилларни тадқиқот қилиш бўйича илмий падегогик кадрлар тайёрлашга инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов шахсан масъул ҳисобланади. 27. Хорижий тилларни ўқитиш борасидаги илмий, илмий-амалий изланишлар кўламини кенгайтириш 1. Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий услубларини ўрганишни йўлга қўйиш, хорижий тиллар ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий муаммоларни аниқлаш асосида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига асосланган таклифлар киритиш. 2. Хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий услубларини ўрганишни йўлга қўйиш ва улар ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий-тадқиқот лойиҳаларини танловлар асосида шакллантириш. 3. Чет эл мамлакатларида хорижий тиллар бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган ўзбекистонлик олимлар ва тадқиқотчилар билан суҳбатлар, телекўрсатувлар, илмий семинарлар ташкил этиш. 2021/2022 ўқув йилдан бошлаб Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 28. Доимий равишда маҳаллий тадқиқотчи олимлар учун «English for Science» ўқув курсларини ташкил этиб бориш 1. Тадқиқотчи-илмий ходимларнинг инглиз тили бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг юқори импакт факторли журналларда нашрлари билан қатнашишлари ва халқаро грант лойиҳаларида фаолликларини ошириш «English for Science» ўқув курсида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш. 2. Саралаб олинган маҳаллий тадқиқотчи олимлар учун 3 ойлик инглиз тилидан ўқув-машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш. Режага мувофиқ Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 29. Хорижий тиллар ва адабиётлар бўйича илмий тадқиқот ишларининг экспертизаси сифатини ошириш Хорижий тиллар ва адабиётлар бўйича бажариладиган диссертация ишларига иккинчи илмий раҳбар (маслаҳатчи) сифатида хорижий мутахассисни жалб қилиш амалиётини йўлга қўйиш. 2022 йил 1 январдан бошлаб - Олий аттестация комиссияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги V. Хорижий тиллар соҳасида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари Чет тиллари соҳасида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини кенгайтиришга, уларга керакли инфратузилма яратиб беришга тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев масъул ҳисобланади. 30. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан яратилган «Алишер Навоий» платформасини янада такомиллаштириш «Алишер Навоий» платформасига киритилган хорижий тилдаги рубоий, ғазал ва ҳикматли сўзлар қаторини кўпайтириш. 2021-2022 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бюджетдан ташқари маблағлар, хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 31. Хорижий тиллар ўқитувчиларини манзилли равишда, «Эл-юрт умиди» фонди ёрдамида етакчи хорижий таълим муассасалари ва марказларга стажировкага юбориш ва малакасини ошириш 1. Ўқитувчиларининг етакчи хорижий таълим муассасалари ва марказларда малакасини ошириш учун саралаш танловаларини ўтказиш. 2021 йил сентябрь Хорижий грант маблағлари, Давлат бюджети маблағлари, буюртмачининг бюджетдан ташқари маблағлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 2. Саралаш натижалари асосида танланган ўқитувчиларни стажировкага жўнатиш. 2021 йил ноябрь 32. Чет тилларни ўрганишни самарали ташкил этиш ва оммалаштиришда шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш 1. Чет тилларини ўрганишни ташкил этиш ва оммалаштиришда шартнома асосида қуйидаги хизматларни кўрсатишни ташкил этиш: чет тиллари бўйича илмий-методик ва ахборот-консалтинг хизматлари; ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг чет тилларини ўрганишини сифатини таъминлаш масалалари бўйича малакасини ошириш; чет тиллари бўйича халқаро намунавий тестларни ташкил этиш; Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган IELTS имтиҳонларига рўйхатдан ўтказиш; чет тиллари бўйича намунавий тест топшириқлари асосида талабгорлар ўртасида диагностик тест синовлари ўтказиш; чет тиллари бўйича ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, журналлар, ахборотномалар ҳамда бошқа адабиётларни тайёрлаш, нашр этиш ва реализация қилишни ташкил этиш; чет тилларини ўрганишни ташкил этиш ва оммалаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматлар. доимий Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Молия вазирлиги 33. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг моддий техник базасини замон талаблари асосида таъминлаш чораларини кўриш 1. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг мавжуд моддий техник базасини хатловдан ўтқазиш. 2. Хатлов натижаларига кўра: ахборот-комуникация воситаларини замон талаблари асосида янгилаш; чет тилларини ўрганиш бўйича замонавий ва инновацион ўқув техника воситаларини харид қилиш. 2021 йил Давлат бюджети маблағлари, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Молия вазирлиги 34. Аҳолининг чет тилларидаги нутқи ва мулоқотини ривожлантиришга қаратилган сифатли медиаконтентлар сонини кўпайтириш 1. Аҳолининг хорижий тиллардаги нутқи ва мулоқотини ривожлантиришга қаратилган чет тилларидаги мультфильм, ҳужжатли ва бадиий фильмлар ҳамда эшиттиришлар сонини кўпайтириш. 2021 йил август Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Миллий телерадиокомпания, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Мазкур контенлар фаолиятига таниқли маданият ва санъат вакиллари, спортчи ва блоггерларни фаол жалб қилиб бориш. доимий 3. 24 соат давомида тўлиқ хорижий тилларида эфирга узатиладиган теле- ва радиоканалларни ишга тушириш ва бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастурни хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратиш. 2021 йил сентябрь 35. Хорижий тилларни ўргатиш бўйича маҳаллий электрон дастурларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш 1. Маҳаллий электрон дастурларини ишлаб чиқиш бўйича «стартап» лойиҳалари юзасидан танловларни ташкил этиш. 2. Танлов ғолибларига камида 100 млн. сўм маблағ ажратиш ва 5 йил мобайнида қўллаб-қувватлаш. 2021 йил июль Давлат бюджетидан илмий лойиҳаларни молиялашти-риш учун ажратилган маблағлар Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 36. Республикада китоб савдоси тизимини тубдан яхшилаш, хусусан, чет тилларини ўқитишга мўлжалланган китобларни жойларга етказиб бериш жараёнини узлуксиз йўлга қўйиш, ушбу фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш 1. Китоб савдоси тизимини тубдан яхшилаш, хусусан, чет тилларини ўқитишга мўлжалланган китобларни жойларга етказиш жараёнини узлуксиз йўлга қўйиш, ушбу фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифларини ўрганиш. 2021 йил август - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги 2. Вазирликлар ва идораларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш. 2021 йил сентябрь 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил октябрь-ноябрь 37. «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан илғор хорижий таълим ташкилотларининг докторантурасида ўқиши учун 20 нафар хорижий тиллар ўқитувчилари юборилишини таъминлаш «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан илғор хорижий таълим ташкилотларининг докторантурасида ўқиши учун хорижий тиллар ўқитувчилари орасида танлов ўтказиш ва 20 нафар ўқитувчини саралаб олиш. Ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига 4-ИЛОВА
Таълим тизимида чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид
Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Йиллар кесимида Масъул ижрочилар 2021 2022 2023 2024 2025 Мактабгача таълим тизими бўйича 1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида хорижий тилларни ўргатишга оид ўқув-дидактик материаллар ҳамда мультимедиа воситалари билан таъминланганлик ҳолати. фоизда (катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлар сонига нисбатан) 20 30 40 50 60 Мактабгача таълим вазирлиги 2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг хорижий тил педагоглари билан таъминланганлик ҳолати. фоизда (жами банд қилинган иш ўринларига нисбатан) 88 90 92 94 96 Мактабгача таълим вазирлиги 3. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида малака оширган хорижий тил педагогларининг улуши. фоизда (хорижий тил педагоглари сонига нисбатан) 2 10 20 30 40 Мактабгача таълим вазирлиги Халқ таълими тизими бўйича 1. Умумтаълим муассасаларида чет тили бўйича миллий ёки халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларига эга бўлган ўқувчилар улуши. фоизда (жами 11-синф ўқувчилар сонига нисбатан) 1 3 5 7 10 Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази 2. Умумтаълим муассасаларидаги олий тоифали чет тили ўқитувчилар улуши. фоизда (жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан) 4 5 6 7 8 Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 3. Умумтаълим муассасаларидаги биринчи тоифали чет тили ўқитувчилар улуши. фоизда (жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан) 14.5 15 16 17 18 Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 4. Нодавлат таълим ташкилотларида малака оширган чет тили ўқитувчилар улуши. фоизда (жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан) 2 5 10 12 15 Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Молия вазирлиги 5. Хорижий чет тили мутахассисларини умумтаълим мактабларига ва малака ошириш марказларига жалб этиш. нафар 28 30 32 34 36 Халқ таълими вазирлиги 6. Чет тили сифатида рус тили ўқитиладиган мактаблар улуши. фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан) 95 96 97 98 100 Халқ таълими вазирлиги 7. Чет тили сифатида инглиз тили ўқитиладиган мактаблар улуши. фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан) 80 82 84 86 90 Халқ таълими вазирлиги 8. Чет тили сифатида немис тили ўқитиладиган мактаблар улуши. фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан) 11 12 13 14 15 Халқ таълими вазирлиги 9. Чет тили сифатида француз тили ўқитиладиган мактаблар улуши. фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан) 8 9 10 11 12 Халқ таълими вазирлиги 10. Чет тили сифатида шарқ тиллари тили ўқитиладиган мактаблар улуши. фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан) 0,3 0,5 0,7 1 2 Халқ таълими вазирлиги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизими бўйича 1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда олий тоифали чет тили ўқитувчилари улуши. фоизда (жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан) 15 17 20 22 25 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 2. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда биринчи тоифали чет тили ўқитувчилар улуши. фоизда (жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан) 17 19 21 25 28 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 3. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тили бўйича миллий ёки халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларига эга бўлган ўқувчилар улуши. фоизда (жами 11-синф ўқувчилар сонига нисбатан) 10 20 30 40 50 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 4. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда халқаро даражада тан олинган касбий билим ва маҳоратини белгиловчи сертификатга эга бўлган чет тили ўқитувчилар улуши (TKT — teaching knowledge test). фоизда (жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан) 1 2 3 5 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 5. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилларига йўналтирилган олимпиада ва кўрик танловларда ўқувчилар иштироки. фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан) 5 7 10 15 20 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизими бўйича: 1. Олий таълим муассасаларида чет тили бўйича миллий ёки халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларига эга бўлган талабалар улуши. фоизда (жами талабалар сонига нисбатан) 2,1 2,5 3,0 4,0 5,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази 2. Хорижий тилларда амалга оширилган диссертация ҳимоялари улуши. фоизда (жами диссертация ҳимояларига нисбатан) 4,2 4,5 5,0 5,5 6,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси 3. Ўқитиш хорижий тилларда ташкил этилган академик гуруҳлар улуши. фоизда (академик гуруҳлар умумий сонига нисбатан) 12,8 13,5 14,0 14,5 15,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4. Хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурларида дарс бераётган хорижий профессор-ўқитувчилар улуши. фоизда (бундай дастурларда дарс бераётган жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 37,8 40,0 42,0 44,0 45,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 5. Дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори, фан доктори (DSc) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчилар сони. фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 0,3 2,0 4,0 6,0 8,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Ҳисобот йилида хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда ёзиб тайёрланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўқув адабиётлари (уларнинг таржимаси) сони. номда 12 21 32 46 55 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 7. Ҳисобот йилида Scopus/Web of Science маълумотлар базаларида илмий мақолалар чоп этган профессор-ўқитувчилар улуши. фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 11,4 12,0 15,0 17,0 19,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 8. Академик алмашинув дастурларида иштирок этувчи профессор-ўқитувчилар улуши. фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 0,7 1,0 1,5 2,0 3,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 9. Чет тиллари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти. фоизда (чет тиллари бўйича жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 14,0 15,0 16,0 17,0 18,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 май,
312-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
DASTURI
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
MAQSADLI KOʻRSATKICHLAR
Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirishni samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi PQ-5117-son qaroriga muvofiq, shuningdek, xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlarni samarali amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi PQ-5117-son qarorining :
1-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzurida Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) hamda Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy vakillari lavozimlari tashkil etilganligi;
2-bandiga muvofiq Agentlik va uning vakillari Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti huzuridagi Chet tillarini oʻqitishning innovatsiyaviy metodikalarini rivojlantirish respublika ilmiy-amaliy markazining 34 ta shtat birligi, Xalq taʼlimi vazirligi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tizimining 39 ta shtat birligi hisobidan tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq Agentlik:
davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va davlat taʼlim muassasalarining xorijiy tillarni oʻqitishni ommalashtirish borasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;
xorijiy va mahalliy hamkorlar bilan aloqalar oʻrnatib, ularning moliyaviy, tashkiliy va uslubiy koʻmagini mamlakatda xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirishga jalb qilishni tashkil etadi;
vazirlik va idoralar bilan birgalikda davlat xizmatchilarining kasbiy faoliyatini xorijiy tillarda amalga oshirish imkoniyatini beruvchi uslubiyotlarni ishlab chiqib, amaliyotga joriy etadi;
talab yuqori boʻlgan kamida oʻnta xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni belgilaydi;
xorijiy tillar oʻqituvchilari uchun malaka talablari va baholash mezonlarini ishlab chiqadi hamda ularga malaka toifasini berish jarayonini ochiqlik tamoyili asosida tashkil etadi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan birgalikda xorijiy tillarni bilish darajasini baholovchi xalqaro tan olingan sertifikatlarning roʻyxatini hamda xorijiy tillarni bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlarning darajalari oʻrtasidagi muvofiqlikni tasdiqlaydi.
Vazirliklar va idoralar xorijiy tillarni bilish darajasini baholovchi xalqaro tan olingan sertifikatlarning roʻyxati hamda xorijiy tillarni bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar darajalari oʻrtasidagi muvofiqlik jadvali asosida tizimlaridagi xodimlarga ustamalar belgilash uchun har yili oʻzlariga taalluqli boʻlgan sertifikatlar roʻyxatlarini tasdiqlaydi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti huzuridagi Chet tillarini oʻqitishning innovatsiyaviy metodikalarini rivojlantirish respublika ilmiy-amaliy markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) faoliyatini tugatish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Belgilansinki:
Agentlik Markazning butun uzluksiz taʼlim tizimi uchun chet tillari boʻyicha xalqaro standartlarga muvofiq davlat taʼlim standartlari, oʻquv rejalari va dasturlarini, oʻquv hamda oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va doimiy tarzda takomillashtirish boʻyicha shartnomalari, huquqlari va majburiyatlari hamda xoʻjalik shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;
Markazning 4 ta shtat birligi negizida Xorijiy mamlakatlarning chet tillarini oʻqitish sohasidagi nufuzli malaka oshirish markazlari bilan hamkorlikda ikki tomonlama sertifikatlash tizimi boʻyicha tarmoq malaka oshirish tuzilmasi tashkil etiladi;
Agentlik hududiy vakilliklari Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi hamda ularning faoliyatini tashkiliy va moddiy-texnik jihatdan taʼminlash Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi.
4. Quyidagilar Agentlik faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
2021-yilda Davlat budjetidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga oʻqituvchilar malakasini oshirish uchun ajratilishi nazarda tutilgan mablagʻlar;
Davlat budjeti mablagʻlari;
xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari mablagʻlari, grantlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Agentlik huzurida taʼlim tashkilotlarining xorijiy tillar pedagoglarining malakasini oshirish boʻyicha mobil guruhlar (keyingi oʻrinlarda — mobil guruhlar) tashkil etilsin. Bunda, quyidagilar nazarda tutiladi:
mobil guruhlar eng avvalo, olis hududlarda joylashgan yoki xorijiy tillarni oʻqitish boʻyicha koʻrsatkichi past boʻlgan taʼlim tashkilotlari oʻqituvchilarining malakasini oshirishga jalb etilishi;
mobil guruhlar respublikada faoliyat yuritayotgan nodavlat taʼlim tashkilotlari va xorijiy hamkorlar vakillaridan iborat tarkibda shakllantirilishi va ularning faoliyati Agentlik, Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, grantlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirilishi;
mobil guruhlar tomonidan “kaskad” tamoyili asosida hududlarda tajribali xorijiy tillar oʻqituvchilari orasidan xorijiy tillarni oʻqitish va ommalashtirish boʻyicha trenerlar (coach)ni tayyorlab, ularning hududdagi chet tillari oʻqituvchilarining malakasini oshirish boʻyicha faoliyatini tashkil etishga uslubiy va tashkiliy yordam koʻrsatiladi.
Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab mobil guruhlar faoliyatini yoʻlga qoʻysin.
Bunda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mobil guruhlarga taʼlim jarayonini joylarda tashkil etishi uchun Agentlik bilan kelishilgan holda avtotransport vositalari (mikroavtobus)ni doimiy asosda biriktirib, ularni ekspluatatsiya qilish bilan bogʻliq barcha xarajatlar qoplanishini taʼminlasin.
6. Quyidagilar:
Negizida xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar tashkil etiladigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari hamda ularga biriktirilayotgan oliy taʼlim muassasalari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
2021-yilda xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablarni texnik vositalar bilan jihozlash dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Bunda:
mazkur qarorning 2-ilovasida koʻrsatilgan maktablarni texnik vositalar bilan jihozlash mahalliy budjet va uning qoʻshimcha manbalari hisobidan amalga oshirilsin;
xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablarga biriktirilgan oliy taʼlim muassasalariga xorijiy tillarni oʻqitish boʻyicha tayanch oliy taʼlim muassasasi etib belgilansin va ularda Agentlikning hududiy vakilliklari joylashtirilsin.
7. Quyidagilar xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
oʻquvchilarning asosiy til koʻnikmalarini (tinglab tushunish, oʻqish, yozish va gapirish) rivojlantirish uchun sharoitlar yaratish, shu jumladan oliy taʼlim muassasalarining xorijiy tillar kafedralarini biriktirish orqali oʻquvchilarning xorijiy tillarni chuqur oʻrganishini tashkil etish;
oʻquvchilarni xorijiy tillarga oʻqitish va ularning bilimlarini baholashning xalqaro tan olingan uslublarini joriy qilish, shu jumladan taʼlim jarayonida masofaviy va boshqa zamonaviy taʼlim shakllarini keng qoʻllash hamda boshqa fanlarni xorijiy tillarda oʻqitish;
oʻquvchilarning kamida ikkita xorijiy tilni mukammal oʻzlashtirishi orqali ularning dunyoqarashi kengayishi, salohiyati oshishi hamda mehnat bozorida raqobatbardoshligi oshirilishini taʼminlash.
8. Quyidagilar xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablarga biriktirilgan oliy taʼlim muassasalarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
oʻquv jarayonini metodik qoʻllab-quvvatlash, oʻquvchilarning asosiy til koʻnikmalarini mustahkamlash va qoʻllashda koʻmaklashish, shu jumladan taʼlim jarayoniga xorijiy mutaxassislarni jalb etish;
taʼlim jarayoniga malakali professor-oʻqituvchilar va iqtidorli talabalarni jalb qilish choralarini koʻrish hamda ular ishtirokida mahorat darslarini tashkil qilish;
xorijiy tillarga oʻqitish kurslari va toʻgaraklari faoliyatini yoʻlga qoʻyish, shuningdek, oʻquvchilar oʻrtasida koʻrik-tanlovlar va olimpiadalar tashkil etish.
Ixtisoslashtirilgan maktablarga biriktiriladigan oliy taʼlim tashkilotlarining xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablarda xorijiy tillarni oʻqitishni ommalashtirishga oid xarajatlari ushbu tashkilotlarning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplansin.
9. Davlat taʼlim muassasalari xorijiy tillar oʻqituvchilari uchun xorijiy tillarni oʻzlashtirish darajasi boʻyicha quyidagi talablar belgilansin:
2022/2023 oʻquv yilidan boshlab, davlat taʼlim muassasalarining (davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlaridan tashqari) xorijiy tillar oʻqituvchilari lavozimlariga ishga yangi qabul qilinayotgan talabgor kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega boʻlishi lozim;
2022/2023 oʻquv yiliga qadar davlat oliy taʼlim muassasalarida faoliyat yuritayotgan barcha xorijiy tillar oʻqituvchilari kamida S1 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega boʻlishi lozim;
2024/2025 oʻquv yiliga qadar davlat oliy taʼlim muassasalarida faoliyat yuritayotgan kasbiy fanlar (xorijiy tildan tashqari) oʻqituvchilarining 50 foizi kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega boʻlishi lozim;
2025/2026 oʻquv yiliga qadar umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida faoliyat yuritayotgan barcha xorijiy tillar oʻqituvchilari kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega boʻlishi lozim.
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Agentlik bilan birgalikda bir oy muddatda taʼlim tashkilotlari oʻqituvchilari tegishli sertifikatni olish uchun tayyorlanishini tashkil etsin.
10. Quyidagilar:
Xorijiy tillarni oʻqitish sifatini yaxshilash, ilmiy tadqiqotlar koʻlamini kengaytirish, aholining xorijiy tillarni oʻrganishga boʻlgan qiziqishini oshirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi 3-ilovaga muvofiq;
Taʼlim tizimida xorijiy tillarga oʻqitish tizimini takomillashtirishga oid maqsadli koʻrsatkichlar 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari rahbarlari kompleks chora-tadbirlar dasturida belgilangan vazifalar hamda xorijiy tillarga oʻqitish tizimini takomillashtirishga oid maqsadli koʻrsatkichlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsan masʼul ekanliklari belgilab qoʻyilsin.
11. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) xorijiy tillar boʻyicha oʻtkaziladigan respublika olimpiadalarida ishtirokchilarning 4 ta koʻnikmasini (tinglab tushunish, oʻqish, yozish va gapirish) baholash tartibi joriy etiladi.
Xalq taʼlimi vazirligi Agentlik bilan birgalikda 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab xorijiy tillar boʻyicha olimpiadalarning respublika bosqichini takomillashtirilgan tartib asosida oʻtkazilishini hamda hakamlar hayʼatiga faoliyat yuritayotgan xususiy va xorijiy, shu jumladan xorijiy tillar boʻyicha imtihon oʻtkazadigan xalqaro tashkilotlarning mutaxassislari jalb qilinishini taʼminlasin;
b) 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab, tanlangan umumtaʼlim maktablari 4-sinf bitiruvchilari, 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab esa 9-sinf bitiruvchilarining xorijiy tillarni bilish darajasini aniqlash boʻyicha maxsus sinov oʻtkazish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi.
Xalq taʼlimi vazirligi Agentlik va Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan birgalikda oʻtkaziladigan maxsus sinov natijalari asosida xorijiy tillarni oʻqitish uslubiyotini takomillashtirish choralarini koʻrib borsin.
12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻz hududlarida xorijiy tillarni oʻqitish sifatini oshirish maqsadida:
har yili tuman (shahar)dagi maktablarni xorijiy tillarni oʻqitish uchun zarur boʻlgan adabiyotlar, asbob-uskunalar, zamonaviy axborot texnologiyalari bilan taʼminlashga mahalliy budjetdan 1 mlrd soʻmdan kam boʻlmagan miqdorda mablagʻlar ajratib borsin;
Agentlik va Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda umumtaʼlim muassasalariga til egasi boʻlgan malakali xorijiy mutaxassislarni jalb qilish ishlarini yoʻlga qoʻyib, ularning jalb etilishi, shu jumladan joylashtirilishi bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshirib borsin;
Agentlik bilan birgalikda har bir tuman (shahar)da ochiq tanlov oʻtkazib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridan kamida ikki nafar ingliz tili oʻqituvchilari va bir nafar boshqa xorijiy til oʻqituvchisining xorijiy davlatlarga qisqa muddatli malakasini oshirishga yuborish tizimini yoʻlga qoʻysin.
13. Xorijiy tillarni oʻqitishni raqamlashtirish, sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish maqsadida:
a) hududlardagi IT-markazlarda yoshlarni xorijiy tillarga onlayn oʻrgatish kurslari yoʻlga qoʻyilsin hamda mazkur xarajatlarining bir qismi qonunchilikda belgilangan tartibda Yoshlar jamgʻarmasi hisobidan qoplab berilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi ikki oy muddatda IT-markazlarda xorijiy mutaxassislarni jalb qilgan holda onlayn oʻquv kurslarini tashkillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlasin;
b) taʼlim berish jarayonini oʻqitishning masofaviy (onlayn) texnologiyalari asosida tashkil etuvchi taʼlim tashkilotlarining faoliyatini litsenziyalash tartib-taomillari quyidagilarni nazarda tutgan holda soddalashtirilsin:
taʼlim tashkilotining oʻquv vositalariga oid shartlarini qayta koʻrib chiqib, oʻqitishning masofaviy (onlayn) texnologiyalariga oid alohida talablarni belgilash;
taʼlim berish jarayonini tan olingan xorijiy va xalqaro standartlar asosida tashkil etish uchun huquqiy asoslarni shakllantirish;
taʼlim berish jarayonini avtomatlashtirilgan dastur va videokurslar orqali masofaviy (onlayn) tarzda olib borish imkonini inobatga olish;
taʼlim berish jarayoniga ayrim sohalar, shu jumladan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari yoʻnalishida pedagog kadrlar bilan bir qatorda amaliy koʻnikmalarga ega shaxslarni ham jalb etish imkonini yaratish.
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Adliya vazirligi ikki oy muddatda taʼlim berish jarayonini oʻqitishning masofaviy (onlayn) texnologiyalari asosida tashkil etuvchi taʼlim tashkilotlarining faoliyatini litsenziyalash tartib-taomillarini qayta koʻrib chiqish boʻyicha qaror loyihasini kiritsin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan davlat boshqaruvi organlari 2021-yil yakuniga qadar oliy taʼlim muassasalarida davlat-xususiy sheriklik asosida oʻqituvchi va talabalarga xorijiy tillarni oʻqitish markazlari (kurslari)ni tashkil etish choralarini koʻrsin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi:
bir oy muddatda umumtaʼlim maktablarning xatlovdan oʻtkazilishi va ularning boʻsh joylari, shu jumladan oʻquv xonalari, ishlab chiqarish ustaxonalari, bino va inshootlarining xorijiy tillarni oʻqitish va boshqa taʼlim faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga imtiyozli asosda ijaraga berilishini taʼminlasin;
ikki oy muddatda Davlat budjeti parametrlarida unga ajratilgan mablagʻlar hisobidan 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab, xorijiy tillar fanlari boʻyicha darsliklarni ulardagi mashqlarni eshitib bajarish imkonini beradigan interaktiv havola va kodlar bilan boyitish hamda eshitish uchun moʻljallangan vazifalarni barcha tanishishi mumkin boʻlgan axborot resurslarida joylashtirish choralarini koʻrsin.
16. Agentlik Toshkent shahar, Uchtepa tumani, Kichik halqa yoʻli koʻchasi, G-9a, 21-uy manzilidagi Oʻzbekiston davlat jahon tillari universitetining binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
17. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Milliy axborot agentligi va Agentlik bilan birgalikda:
uch oy muddatda 24 soat davomida xorijiy tillarda efirga uzatiladigan tele va radio kanallarini ishga tushirsin va bunda har kuni kamida 3 soatlik dasturni xorijiy tillarni onlayn oʻrgatishga ajratib borsin;
xalqaro tashkilotlar bilan birga xorijiy tillarda yoshlarga moʻljallangan va ular ishtirokida tayyorlangan turli ilmiy-ommabop hamda koʻngilochar koʻrsatuvlar efir vaqtini oshirsin hamda muntazam ravishda tegishli teleradiokanallar orqali efirga uzatib borsin;
bolalar uchun moʻljallangan xorijiy tildagi televizion asarlarni dublyajsiz, asl tilida, zarur hollarda oʻzbek, ingliz va rus tillariga titrli tarjima qilgan holda efirga uzatishni yoʻlga qoʻysin;
mazkur qaror mazmun-mohiyati va amaliy ahamiyatini yoritishga oid maqolalar, brifinglar, tematik telekoʻrsatuvlar tashkil etsin.
18. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-maydagi 312-son qaroriga 1-ILOVA
Negizida xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar tashkil etiladigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari hamda ularga biriktirilayotgan oliy taʼlim muassasalari
T/r T/r Tuman (shahar) nomi Maktab raqami (nomi) va ixtisosligi Oliy taʼlim muassasasi (kafedra nomi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1 . 1 . Nukus shahar 31-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 2 . 2 . Amudaryo tumani 16-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 3 . 3 . Boʻzatov tumani 2-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 4 . 4 . Qoraoʻzak tumani 2-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 5 . 5 . Qonlikoʻl tumani 1-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 6 . 6 . Kegeyli tumani 9-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 7 . 7 . Qoʻngʻirot tumani 35-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 8 . 8 . Moʻynoq tumani 1-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 9 . 9 . Nukus tumani 1-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 10 . 10 . Taxiatosh tumani 9-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 11 . 11 . Taxtakupir tumani 3-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 12 . 12 . Toʻrtkoʻl tumani 18-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 13 . 13 . Xoʻjayli tumani 15-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 14 . 14 . Chimboy tumani 36-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 15 . 15 . Shumanay tumani 9-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 16 . 16 . Ellikqalʼa tumani 13-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Qoraqalpoq davlat universiteti Nemis tili va adabiyoti kafedrasi 17 . 17 . Beruniy tumani 48-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qoraqalpoq davlat universiteti Tarjima nazariyasi va amaliyoti kafedrasi Andijon viloyati 18 . 1 . Asaka tumani 42-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 19 . 2 . Baliqchi tumani 18-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari (aniq va tabiiy fanlar) kafedrasi 20 . 3 . Boʻston tumani 22-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari (aniq va tabiiy fanlar) kafedrasi 21 . 4 . Jalaquduq tumani 15-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 22 . 5 . Izboskan tumani 39-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 23 . 6 . Ulugʻnor tumani 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili grammatikasi kafedrasi 24 . 7 . Shahrixon tumani 28-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili grammatikasi kafedrasi 25 . 8 . Qoʻrgʻontepa tumani 12-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Nemis tili Andijon davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari (aniq va tabiiy fanlar) kafedrasi Nemis tili va adabiyoti kafedrasi 26 . 9 . Xoʻjaobod tumani 23-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili fonetikasi kafedrasi 27 . 10 . Andijon shahar 53-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili fonetikasi kafedrasi 28 . 11 . Buloqboshi tumani 21-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 29 . 12 . Paxtaobod tumani 17-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari (ijtimoiy-gumanitar fanlar) kafedrasi 30 . 13 . Oltinkoʻl tumani 40-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 31 . 14 . Andijon tumani 40-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari (ijtimoiy-gumanitar fanlar) kafedrasi 32 . 15 . Marhamat tumani 9-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Andijon davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari (ijtimoiy-gumanitar fanlar) kafedrasi Buxoro viloyati 33 . 1 . Romitan tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 34 . 2 . Buxoro tumani 3-son umumtaʼlim maktab Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 35 . 3 . Kogon tumani 21-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 36 . 4 . Qorakoʻl tumani 41-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Ingliz tilshunosligi kafedrasi 37 . 5 . Buxoro shahar 4-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili, Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Nemis va fransuz tillari kafedrasi Ingliz tilshunosligi kafedrasi 38 . 6 . Kogon shahri 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Ingliz adabiyoti va stilistika kafedrasi 39 . 7 . Jondor tumani 25-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Tabiiy yoʻnalishlarda chet tili kafedrasi 40 . 8 . Peshku tumani 41-son umumtaʼlim maktab Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Ingliz adabiyotshunosligi kafedrasi 41 . 9 . Olot tumani 2-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Ingliz adabiyotshunosligi kafedrasi 42 . 10 . Shofirkon tumani 38-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Gumanitar yoʻnalishlarda chet tili kafedrasi 43 . 11 . Buxoro shahar 23-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Tarjimashunoslik va lingvodidaktika kafedrasi 44 . 12 . Vobkent tumani 23-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili, Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Nemis va fransuz tillari kafedrasi Ingliz tilshunosligi kafedrasi 45 . 13 . Gʻijduvon tumani 62-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Fransuz tili, ingliz tili Buxoro davlat universiteti Nemis va fransuz tillari kafedrasi Ingliz tilshunosligi kafedrasi 46 . 14 . Buxoro shahar 15-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Buxoro davlat universiteti Gumanitar yoʻnalishlarda chet tili kafedrasi Jizzax viloyati 47 . 1 . Jizzax shahri Umid nomli ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili nazariyasi va metodikasi kafedrasi 48 . 2 . Paxtakor tumani 31-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili amaliy kursi kafedrasi 49 . 3 . Sh.Rashidov tumani 60-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili nazariyasi va metodikasi kafedrasi 50 . 4 . Arnasoy tumani 8-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili nazariyasi va metodikasi kafedrasi 51 . 5 . Zafarobod tumani 4-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili amaliy kursi kafedrasi 52 . 6 . Yangiobod tumani 12-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili nazariyasi va metodikasi kafedrasi 53 . 7 . Forish tumani 59-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili amaliy kursi kafedrasi 54 . 8 . Baxmal tumani 6-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili nazariyasi va metodikasi kafedrasi 55 . 9 . Doʻstlik tumani 6-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ingliz tili amaliy kursi kafedrasi 56 . 10 . Zarbdor tumani 28-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Tabiiy va aniq fanlarda chet tili kafedrasi 57 . 11 . Gʻallaorol tumani 57-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ijtimoiy-gumanitar fanlarda chet tili kafedrasi 58 . 12 . Zomin tumani 56-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ijtimoiy-gumanitar fanlarda chet tili kafedrasi 59 . 13 . Mirzachoʻl tumani 18-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Koreys tili Jizzax davlat pedagogika instituti Ijtimoiy-gumanitar fanlarda chet tili kafedrasi Qashqadaryo viloyati 60 . 1 . Qarshi shahri 1-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 61 . 2 . Kasbi tumani 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 62 . 3 . Qarshi tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi va amaliyoti kafedrasi 63 . 4 . Kitob tumani 3-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi va amaliyoti kafedrasi 64 . 5 . Nishon tumani 13-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 65 . 6 . Dehqonobod tumani 69-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 66 . 7 . Koson tumani 33-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi va amaliyoti kafedrasi 67 . 8 . Shaxrisabz tumani 36-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi va amaliyoti kafedrasi 68 . 9 . Gʻuzor tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 69 . 10 . Mirishkor tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi va amaliyoti kafedrasi 70 . 11 . Qamashi tumani 83-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi va amaliyoti kafedrasi 71 . 12 . Chiroqchi tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 72 . 13 . Muborak tumani 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 73 . 14 . Yakkabogʻ tumani 14-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internat Nemis tili, Ingliz tili Qarshi davlat universiteti Nemis tili va adabiyoti kafedrasi, Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 74 . 15 . Shahrisabz shahri 14-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Yapon tili Qarshi davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi, Samarqand davlat chet tillari instituti Uzoq sharq tillari kafedrasi Navoiy viloyati 75 . 1 . Navoiy shahar 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Xitoy tili Navoiy davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tili kafedrasi Samarqand davlat chet tillari instituti Yaqin sharq tillari kafedrasi 76 . 2 . Zarafshon shahar 1-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tili kafedrasi 77 . 3 . Konimex tuman 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tili kafedrasi 78 . 4 . Nurota tuman 18-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tili kafedrasi 79 . 5 . Karmana tuman 4-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tili kafedrasi 80 . 6 . Qiziltepa tuman 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tili kafedrasi 81 . 7 . Navbahor tuman 14-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 82 . 8 . Xatirchi tuman 7-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 83 . 9 . Uchquduq tuman 3-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 84 . 10 . Tomdi tuman 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Navoiy davlat pedagogika instituti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi Namangan viloyati 85 . 1 . Namangan shahri 6-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 86 . 2 . Kosonsoy tumani 10-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 87 . 3 . Norin tumani 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 88 . 4 . Pop tumani 67-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ingliz tili amaliy kursi kafedrasi 89 . 5 . Toʻraqoʻrgʻon tumani 13-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ingliz tili amaliy kursi kafedrasi 90 . 6 . Uychi tumani 12-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 91 . 7 . Chortoq tumani 11-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 92 . 8 . Chust tumani 40-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Aniq va tabiiy fanlar yoʻnalishlari boʻyicha chet tillar kafedrasi 93 . 9 . Yangiqoʻrgʻon tumani 10-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Namangan davlat universiteti Nemis va fransuz tillari kafedrasi 94 . 10 . Uchqoʻrgʻon tumani 21-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Namangan davlat universiteti Nemis va fransuz tillari kafedrasi 95 . 11 . Mingbuloq tumani 31-son umumtaʼlim maktabi Fransuz tili Namangan davlat universiteti Nemis va fransuz tillari kafedrasi 96 . 12 . Davlatobod tumani 80-son umumtaʼlim maktabi Fransuz tili Namangan davlat universiteti Nemis va fransuz tillari kafedrasi 97 . 13 . Namangan tumani 22-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ijtimoiy-gumanitar fanlar yoʻnalishlari boʻyicha chet tillar kafedrasi 98 . 14 . Yangi Namangan tumani 57-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Namangan davlat universiteti Ijtimoiy-gumanitar fanlar yoʻnalishlari boʻyicha chet tillar kafedrasi Samarqand viloyati 99 . 1 . Kattaqoʻrgʻon shahar 16-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 100 . 2 . Bulungʻur tumani 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili oʻqitish metodikasi va amaliyoti kafedrasi 101 . 3 . Jomboy tumani 7-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 102 . 4 . Qoʻshrabot tumani 82-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 103 . 5 . Narpay tumani 23-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 104 . 6 . Nurobod tumani 3-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili leksikologiyasi va stilistikasi kafedrasi 105 . 7 . Pastdargʻom tuman 54-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili grammatikasi va tarixi kafedrasi 106 . 8 . Paxtachi tumani 18-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tilining integrallashgan kursi kafedrasi 107 . 9 . Samarqand tumani 21-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili nazariyasi va adabiyoti kafedrasi 108 . 10 . Toyloq tumani 26-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili nazariy aspektlari kafedrasi 109 . 11 . Urgut tumani 11-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 110 . 12 . Samarqand shahri 51-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili Samarqand davlat chet tillari instituti Nemis tili va adabiyoti kafedrasi 111 . 13 . Payariq tumani 8-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili, Koreys tili Samarqand davlat chet tillari instituti Nemis tili va adabiyoti kafedrasi, Uzoq sharq tillari kafedrasi 112 . 14 . Ishtixon tumani 38-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili, Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Nemis tili va adabiyoti kafedrasi, Ingliz filologiyasi kafedrasi 113 . 15 . Oqdaryo tumani 22-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili, Ingliz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Nemis tili va adabiyoti kafedrasi, Ingliz filologiyasi kafedrasi 114 . 16 . Kattaqoʻrgʻon tumani 25-son umumtaʼlim maktabi Fransuz tili, Xitoy tili Samarqand davlat chet tillari instituti Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi, Yaqin sharq tillari kafedrasi 115 . 17 . Samarqand shahri 37-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Yapon tili Samarqand davlat chet tillari instituti Ingliz filologiyasi kafedrasi, Uzoq sharq tillari kafedrasi 116 . 18 . Samarqand shahri 43-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Fransuz tili Samarqand davlat chet tillari instituti Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi Surxondaryo viloyati 117 . 1 . Bandixon tumani 36-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 118 . 2 . Boysun tumani 2-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 119 . 3 . Jarqoʻrgʻon tumani 19-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 120 . 4 . Muzrabot tumani 7-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi-internati Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 121 . 5 . Oltinsoy tumani 8-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 122 . 6 . Sariosiyo tumani 5-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari kafedrasi 123 . 7 . Uzun tumani 4-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 124 . 8 . Termiz tumani 16-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 125 . 9 . Sherobod tumani 6-son ixtisoslashtirilgan maktab-internati Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 126 . 10 . Shoʻrchi tumani 43-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili oʻqitish metodikasi kafedrasi 127 . 11 . Qiziriq tumani 16-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 128 . 12 . Qumqoʻrgʻon tumani 27-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari kafedrasi 129 . 13 . Termiz shahar 20-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili Termiz davlat universiteti Nemis tili va adabiyoti kafedrasi 130 . 14 . Denov tumani 10-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Termiz davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 131 . 15 . Angor tumani 3-son umumtaʼlim maktabi Fransuz tili Termiz davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari kafedrasi Sirdaryo viloyati 132 . 1 . Boyovut tumani 2-son xorijiy tillarga ixtisoslashgan maktab-internati Ingliz tili Guliston davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 133 . 2 . Mirzaobod tumani Ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Ingliz tili Guliston davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 134 . 3 . Sayxunobod tumani 41-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Guliston davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 135 . 4 . Yangiyer shahri Ijtimoiy fanlarga ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Ingliz tili Guliston davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 136 . 5 . Guliston tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Guliston davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 137 . 6 . Xovos tumani 24-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Guliston davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 138 . 7 . Oqoltin tumani 17-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Guliston davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 139 . 8 . Sardoba tumani 2-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Guliston davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari kafedrasi 140 . 9 . Guliston shahar 7-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Guliston davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari kafedrasi 141 . 10 . Sirdaryo tumani 27-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Guliston davlat universiteti Fakultetlararo chet tillari kafedrasi Fargʻona viloyati 142 . 1 . Quva tumani Xorijiy tillarni va aniq fanlarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktab-internati Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 143 . 2 . Buvayda tumani Filologiya fanlariga ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tili kafedrasi 144 . 3 . Yozyovon tumani 36-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Gumanitar yoʻnalishlar boʻyicha chet tillari kafedrasi 145 . 4 . Rishton tumani 4-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Tabiiy yoʻnalishlar boʻyicha chet tillari kafedrasi 146 . 5 . Bagʻdod tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 147 . 6 . Furqat tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tili kafedrasi 148 . 7 . Quvasoy shahar 2-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 149 . 8 . Qoʻshtepa tumani 9-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tili kafedrasi 150 . 9 . Uchkoʻprik tumani 15-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 151 . 10 . Toshloq tumani 2-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Gumanitar yoʻnalishlar boʻyicha chet tillari kafedrasi 152 . 11 . Oʻzbekiston tumani 21-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 153 . 12 . Qoʻqon shahar 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Gumanitar yoʻnalishlar boʻyicha chet tillari kafedrasi 154 . 13 . Fargʻona tumani 31-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 155 . 14 . Oltiariq tumani 31-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Gumanitar yoʻnalishlar boʻyicha chet tillari kafedrasi 156 . 15 . Dangʻara tumani 14-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Tabiiy yoʻnalishlar boʻyicha chet tillari kafedrasi 157 . 16 . Beshariq tumani 54-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Fargʻona davlat universiteti Tabiiy yoʻnalishlar boʻyicha chet tillari kafedrasi 158 . 17 . Fargʻona shahar 10-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Fargʻona davlat universiteti Nemis va fransuz tili kafedrasi 159 . 18 . Soʻx tumani 12-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Fargʻona davlat universiteti Nemis va fransuz tili kafedrasi 160 . 19 . Margʻilon shahar 6-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Fargʻona davlat universiteti Nemis va fransuz tili kafedrasi Xorazm viloyati 161 . 1 . Xiva shahar 6-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 162 . 2 . Bogʻot tumani 3-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 163 . 3 . Gurlan tumani 43-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktab-internati Ingliz tili Urganch davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 164 . 4 . Xonqa tuman 7-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 165 . 5 . Yangiariq tumani 38-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 166 . 6 . Yangibozor tumani 33-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 167 . 7 . Tuproqqala tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universitet Fakultetlararo chet tili kafedrasi 168 . 8 . Urganch shahar 19-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili Urganch davlat universiteti Roman-german filologiyasi kafedrasi 169 . 9 . Qoʻshkoʻpir tumani 5-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Urganch davlat universiteti Roman-german filologiyasi kafedrasi 170 . 10 . Xazorasp tumani 25-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Urganch davlat universiteti Roman-german filologiyasi kafedrasi 171 . 11 .. Xiva tuman 37-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Fakultetlararo chet tili kafedrasi 172 . 12 . Shovot tuman 27-son umumtaʼlim maktabi Fransuz tili Urganch davlat universiteti Roman-german filologiyasi kafedrasi 173 . 13 . Urganch tumani 36-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Tarjima nazariyasi va amaliyoti kafedrasi 174 . 14 . Xiva shahar 20-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Urganch davlat universiteti Fakultetlararo chet tili kafedrasi Toshkent viloyati 175 . 1 . Angren shahar 34-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Xorijiy tillar kafedrasi 176 . 2 . Bekobod tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Xorijiy tillar kafedrasi 177 . 3 . Bekobod shahar 5-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Xorijiy tillar kafedrasi 178 . 4 . Qibray tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 179 . 5 . Ohangaron tumani 10-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 180 . 6 . Olmaliq shahar 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 181 . 7 . Oʻrta Chirchiq tumani 42-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 182 . 8 . Yangiyul shahar 12-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Xorijiy tillar kafedrasi 183 . 9 . Toshkent tumani 18-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Xorijiy tillar kafedrasi 184 . 10 . Piskent tumani 28-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Xorijiy tillar kafedrasi 185 . 11 . Chirchiq shahar 10-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Xorijiy tillar kafedrasi 186 . 12 . Zangiota tumani 38-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 187 . 13 . Chinoz tumani 1-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 188 . 14 . Boʻka tumani 16-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 189 . 15 . Quyi Chirchiq tumani 11-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 190 . 16 . Yangiyoʻl tumani 10-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 191 . 17 . Boʻstonliq tumani 18-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 192 . 18 . Nurafshon shahar 1-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Nemis tili nazariyasi va amaliyoti kafedrasi 193 . 19 . Oqqoʻrgʻon tumani 30-son umumtaʼlim maktabi Nemis tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Nemis tili nazariyasi va amaliyoti kafedrasi 194 . 20 . Parkent tumani 16-son umumtaʼlim maktabi Fransuz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Fransuz tili nazariyasi va amaliyoti kafedrasi 195 . 21 . Yuqori Chirchiq tumani 19-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Koreys tili Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Fakultetlararo chet tillar kafedrasi, Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti Koreys filologiyasi kafedrasi Toshkent shahri 196 . 1 . Uchtepa tumani Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tasarrufidagi xorijiy tillar ixtisoslashgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Fransuz tili, Arab tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti 1-son ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi, Fransuz tili nazariyasi va amaliyoti kafedrasi, Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti Arab filologiyasi kafedrasi 197 . 2 . Sergeli tumani 317-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti 2-son ingliz tili integrallashgan kursi kafedrasi 198 . 3 . Yunusobod tumani 17-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti 2-son ingliz tili nazariy aspektlari kafedrasi 199 . 4 . Yashnobod tumani 227-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti 2-son ingliz tili nazariy aspektlari kafedrasi 200 . 5 . Yakkasaroy tumani 91-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti 1-son ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 201 . 6 . Yangihayot tumani 303-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti 2-son ingliz tilini oʻqitish metodikasi kafedrasi 202 . 7 . Mirobod tumani 60-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Nemis tili nazariyasi va amaliyoti kafedrasi 203 . 8 . Mirzo Ulugʻbek tumani 112-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Nemis tili, Fransuz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Nemis tili nazariyasi va amaliyoti kafedrasi, Fransuz tili nazariyasi va amaliyoti kafedrasi 204 . 9 . Chilonzor tumani 178-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Turk tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Ingliz tili amaliy fanlar kafedrasi, Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti Turk filologiyasi kafedrasi 205 . 10 . Olmazor tumani 24-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili, Hind tili Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti Gʻarbiy tillar kafedrasi, Janubiy va Janubiy Sharqiy Osiyo tillari kafedrasi 206 . 11 . Shayxontohur tumani 59-son ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim maktabi Xitoy tili, Koreys tili Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti Xitoy filologiyasi kafedrasi, Koreys filologiyasi kafedrasi 207 . 12 . Mirzo Ulugʻbek tumani 205-son umumtaʼlim maktabi Ingliz tili Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Ingliz tili tarjima nazariyasi va amaliyoti kafedrasi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-maydagi 312-son qaroriga 2-ILOVA
2021-yilda xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablarni texnik vositalar bilan jihozlash
T/r Hududlar Xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar soni Xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablarni mahalliy budjet va uning qoʻshimcha manbalari hisobidantexnik vositalar bilan jihozlash uchun sarflanadigan mablagʻ miqdori , ( mln. soʻm) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 17 2 193,0 2. Andijon viloyati 15 1 935,0 3. Buxoro viloyati 14 1 806,0 4. Jizzax viloyati 13 1 677,0 5. Qashqadaryo viloyati 15 1 935,0 6. Navoiy viloyati 10 1 290,0 7. Namangan viloyati 14 1 806,0 8. Samarqand viloyati 18 2 322,0 9. Surxondaryo viloyati 15 1 935,0 10. Sirdaryo viloyati 10 1 290,0 11. Toshkent viloyati 21 2 709,0 12. Fargʻona viloyati 19 2 451,0 13. Xorazm viloyati 14 1 806,0 14. Toshkent shahri 12 1 548,0 Respublika boʻyicha 207 26 703,0
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-maydagi 312-son qaroriga 3-ILOVA
Xorijiy tillarni oʻqitish sifatini yaxshilash, ilmiy tadqiqotlar koʻlamini kengaytirish, aholining xorijiy tillarni oʻrganishga boʻlgan qiziqishini oshirish boʻyicha kompleks
T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalash-tirish manbasi Masʼul ijrochilar I. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida xorijiy tillarni oʻqitish sifatini oshirish Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida xorijiy tillarni oʻqitish faoliyatini samarali tashkil etish va sifatini oshirish, oʻquv-uslubiy materiallarni sodda va tushunarli tilda tayyorlash uchun maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin shaxsan masʼul hisoblanadi. 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida xorijiy tillarni oʻrgatish uchun oʻquv-uslubiy taʼminot bazasini yaxshilash Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining katta va tayyorgarlik guruhlarida xorijiy tillarni oʻrgatish uchun oʻquv-uslubiy materiallarni yaratish va koʻpaytirish. 2022-yil 1-yanvardan Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Maktabgacha taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi 2. Maktabgacha taʼlim tizimi uchun xorijiy tillar oʻqituvchilarini tayyorlash Maktabgacha taʼlim vazirligi tasarrufidagi pedagogika kollejlari, “Maktabgacha taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha kadrlar tayyorlaydigan oliy taʼlim muassasalari, shuningdek, pedagogik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazlarining maktabgacha yoshdagi bolalar bilan ishlaydigan oʻqituvchilar uchun ishlab chiqilgan taʼlim dasturlari va oʻquv rejalarini qayta koʻrib chiqish va takomillashtirish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab - Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 3. Maktabgacha taʼlim tizimida xorijiy tillarni oʻqitishga xususiy sektor vakillarini jalb etish Maktabgacha taʼlim muassasalari huzurida xorijiy tillarni oʻqitish boʻyicha kurslarni, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etish. 2021-2022-yillar davomida - Maktabgacha taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 4. 7 yoshgacha boʻlgan bolalarga xorijiy tillarni samarali oʻrgatish amaliyotini yoʻlga qoʻyish YUNISEF bilan hamkorlikda bolalarga xorijiy tillarni oʻqitish boʻyicha uslubiy qoʻllanmalarni yaratib, maktabgacha taʼlim tashkilotlarida joriy etish. 2021-yil davomida Xorijiy grant mablagʻlari, Davlat budjeti mablagʻlari, buyurtmachining budjetdan tashqari mablagʻlari Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi II. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida xorijiy tillarni oʻqitish sifatini oshirish Umumtaʼlim muassasalarda xorijiy tillarni oʻqitish sifatini oshirish, darsliklarni sodda va tushunarli tilda tayyorlash, hududlarda xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini samarali tashkil etish uchun xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov shaxsan masʼul hisoblanadi a) Xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini tahlil qilish va tarmogʻini kengaytirish, mazkur maktablarga iqtidorli oʻquvchilarni saralab olish tizimini takomillashtirish 5. Xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan maktablar) tarmogʻini kengaytirish 1. Ixtisoslashtirilgan maktablar moddiy-texnik taʼminoti holatini toʻliq xatlovdan oʻtkazish. 2021-yil avgust Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Xatlov natijasiga koʻra maktablarda qurilish-taʼmirlash ishlarini investitsiya dasturlariga kiritish. 2022-yildan boshlab 6. Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni tanlab olish 1. Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni qabul qilish parametrlarini belgilash. 2021-yil iyun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Xalq taʼlimi vazirligi, Davlat test markazi 2. 2021/2022 oʻquv yili uchun saralash tanlovini oʻtkazish. 2021-yil iyul-avgust 3. Saralash tanlovi natijalariga koʻra iqtidorli oʻquvchilarni qabul qilish. 2021-yil sentabr b) Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻquv-metodik bazasini yaxshilash, oʻqitish jarayoniga zamonaviy oʻqitish uslublarini, shu jumladan axborot-kommunikatsion texnologiyalardan foydalangan holda, joriy etish 7. Ilgʻor xorijiy oliygohlar va nashriyotlar bilan birgalikda xorijiy tillar boʻyicha darsliklar va oʻquv metodikalarini takomillashtirish va amaliyotga joriy etish 1. Rossiya Federatsiyasi Gersen nomidagi universiteti bilan hamkorlikda ishlab chiqilayotgan 2-sinflar uchun rus tili darsligi va oʻquv metodikasini maktablarda joriy etish. 2021/2022-yil oʻquv yili Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar, Respublika maqsadli kitob jamgʻarmasi mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Kembridj universiteti nashriyoti darsliklarini 200 ta maktabda sinovdan oʻtkazish. 2021/2022-yil oʻquv yili 3. Rossiya Federatsiyasi Gersen nomidagi universiteti bilan hamkorlikda ishlab chiqilayotgan 3 — 11-sinflar uchun rus tili darsligi va oʻquv metodikasini maktablarda joriy etish. 2022/2023-yil oʻquv yili 4. Kembridj universiteti nashriyoti darsliklarini maktablarda joriy etish. 2022/2023-yil oʻquv yili 5. Nemis, fransuz, koreys, xitoy va boshqa xorijiy tillar boʻyicha xorijiy darsliklarni jalb qilinishini tashkil etish choralarini koʻrish. 2022-yil yanvar 8. Oʻquvchilar xorijiy tillarni chuqur oʻrganishlari maqsadida Internet tarmogʻidagi videodarslar va oʻquv materiallarini ommalashtirish 1. Taʼlim sohasida faoliyat yurituvchi xalqaro tashkilotlar, xorijiy nashriyot uylari va telekompaniyalar tomonidan yaratilgan xorijiy tilni oʻrgatuvchi audio va video materiallarni ijtimoiy tarmoqlari va onlayn platformalarga joylashtirish hamda televideniye orqali efirga uzatish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab - Xalq taʼlimi vazirligi, Milliy teleradiokompaniya, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. “Online-maktab” loyihasi doirasida tasvirga olingan televizion videodarslarni ommalashtirish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab v) Pedagog kadrlar salohiyatini oshirishga qaratilgan choralarni koʻrish, ularni kasbiy rivojlantirish va moddiy ragʻbatlantirish 9. Xalq taʼlimi tizimidagi xorijiy tillar oʻqituvchilari til bilish xalqaro sertifikatlarini olishi uchun xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish 1. Xalqaro imtihonni oluvchi tashkilotlar bilan muzokaralar oʻtkazish va ularni aniqlash hamkorni aniqlash va ular bilan muzokaralar olib borish. 2021-yil iyul - Xalq taʼlimi vazirligi 2. Tegishli shartnomani imzolash. 2021-yil yakuniga qadar 10. Xalq taʼlimi tizimidagi xorijiy tillar boʻyicha dars berayotgan oʻqituvchilarning kasbiy mahoratini oshirish 1. Xorijiy tillar oʻqituvchilarining malakasini oshirish boʻyicha oʻquv dasturini qayta koʻrib chiqish va takomillashtirish. 2021yil sentabr Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar, budjetdan tashqari mablagʻlar Xalq taʼlimi vazirligi, Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Malaka oshirish kurslari uchun videodarslar va interaktiv dasturni yaratish. 2021-yil dekabr 3. Qayta ishlangan oʻquv dasturlarini malaka oshirish kurslariga joriy etish. 2022-yil yanvar 4. Ingliz tili oʻqituvchilarining xalqaro tan olingan malaka oshirish kurslari (TKT, TESOL, TEFL, CELTA va boshq.)da sertifikatlashtirish tizimini tashkil qilish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab 5. Xorijiy tillar metodistlarini qisqa muddatli maqsadli malaka oshirish kurslariga jalb etish. 2022-yil yanvar 11. Xalq taʼlimi tizimidagi malaka oshirish markazlarining xorijiy tillar oʻqituvchilari faoliyatini takomillashtirish 1. Xalq taʼlimi tizimidagi malaka oshirish markazlari chet tillari boʻyicha professor-oʻqituvchilarning kasbiy salohiyati va bilim darajasini aniqlash. 2021-yil avgust Xalqaro va xorijiy hamkorlarning grantlari, mahalliy budjet mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Aniqlangan kasbiy ehtiyojlar va bilimdagi boʻshliqlar asosida malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 3. Mazkur kurslarga xorijiy mutaxassislarni trener sifatida oʻquv-mashgʻulotlarini oʻtkazish uchun jalb etish. 2021/2022 oʻquv yilidan 12. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va “Barkamol avlod” bolalar maktablarida ingliz tili boʻyicha toʻgaraklar va oʻquv kurslarini tashkil etish 1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va “Barkamol avlod” bolalar maktablarida ingliz tili toʻgaraklari va oʻquv kurslari boʻyicha oʻquv dasturlarini takomillashtirish. 2021-yil avgust Mahalliy budjetdan ajratilgan mablagʻlar Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab “Barkamol avlod” bolalar maktablarida xususiy sektor vakillarini jalb etgan holda ingliz tili kurslarini tashkil etish. Bunda, taʼlim muassasalarida pullik xizmatlar asosida ham toʻgaraklar tashkil etilishi yoʻlga qoʻyiladi; 2021/2022 oʻquv yilidan 3. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari kutubxonalarini ingliz tili boʻyicha turli adabiyotlar, lugʻatlar va audio kitoblar bilan taʼminlash. doimiy ravishda 13. Umumtaʼlim muassasalariga til egasi boʻlgan malakali xorijiy mutaxassislarni jalb qilish ishlarini yoʻlga qoʻyish 1. Ixtisoslashtirilgan maktablarga jalb qilish maqsadida malakali oʻqituvchilar orasida tanlov oʻtkazish va ularni jalb qilish bilan bogʻliq hujjatlarni rasmiylashtirish. har yili iyun oyida Mahalliy budjetdan ajratilgan mablagʻlar Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Xorijiy mutaxassislarni respublika hududlarida yashash joylari bilan taʼminlash va boshqa tashkiliy masalalarni hal etish. doimiy ravishda 14. Taʼlim sifati past maktablarda xorijiy tillarni mukammal biladigan yosh bitiruvchilarni jalb qilish 1. Tegishli tanlovni eʼlon qilish. 2021-yil iyun — avgust - Xalq taʼlimi vazirligi, Ziyo-Forum NNT 2. Nomzodlarni saralab olish. 2021-yil iyun — avgust 3. Oliy taʼlim pedagogika yoʻnalishi bitiruvchilarini taʼlim sifati past maktablarga yuborish va ularga belgilangan ustamalarni toʻlab borish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil sentabr g) Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari iqtidorli oʻquvchilarini qoʻllab-quvvatlash va ularni ragʻbatlantirish 15. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari oʻquvchilarining xorijiy tillardan oʻtkaziladigan xalqaro olimpiadalarda ishtirokini taʼminlash 1. Xalqaro nemis tili olimpiadasi (IDO) va Xalqaro fransuz tili olimpiadalarida (IFLO) ishtirok etish uchun respublika terma jamoasini saralash. 2. Terma jamoa aʼzolarini yozgi oromgohda tayyorgarligini oshirish boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish. 3. Oʻquvchilarning xalqaro olimpiadalarda ishtirok etishi bilan bogʻliq viza, aviachipta va mehmonxona masalalarida koʻmaklashish. 4. Xalqaro olimpiadalarda ishtirokni taʼminlash va OAVda keng yoritish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 16. Umumtaʼlim maktablar oʻquvchilari oʻrtasida xorijiy tillar boʻyicha turli musobaqalar va tanlovlarni tashkil etish 1. 2021/2022 oʻquv yili davomida oʻtkaziladigan tanlov va musobaqalar reja-jadvali va tavsiyalarni tayyorlash. 2021-yil sentabr Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Reja-jadvalga muvofiq xorijiy tillar boʻyicha musobaqalarni tashkil etish. Rejaga muvofiq III. Oliy taʼlim muassasalarida chet tillarni oʻqitish sifatini oshirish Oliy taʼlim muassasalarida xorijiy tillarni oʻqitish sifatini oshirish, oʻquv adabiyotlarini yanada takomillashtirish, hududlarda xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan maktablar uchun malakali kadrlar tayyorlashga oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov shaxsan masʼul hisoblanadi. 17. Xorijiy tillar boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarini olib borayotgan pedagog kadrlarning kasbiy mahoratini oshirish 1. Xorijiy tillar boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarini olib borayotgan pedagog kadrlarning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv dasturini qayta koʻrib chiqish. 2021-yil avgust Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Oʻquv dasturlari asosida malaka oshirish kurslari uchun videodarslar va interaktiv dastur yaratish. 2021-yil dekabr 3. Takomillashtirilgan oʻquv dasturlarini malaka oshirish kurslariga joriy etish. 2022-yil yanvar 18. Oliy taʼlim muassasalarining oʻquv jarayoniga xorijiy mutaxassislarni jalb qilish 1. Oliy taʼlim muassasalarining nufuzli xorijiy oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan oʻzaro hamkorlik aloqalarini kengaytirish. 2. Oliy taʼlim muassasalarining oʻquv jarayonlariga xorijiy mutaxassislarni jalb qilish. 3. Xorijiy hamkor oliygohlar bilan qoʻshma dasturlar asosida kadrlar tayyorlashni kengaytirish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Oliy taʼlim muassasalari-ning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 19. Xorijiy tillar boʻyicha lingvistik, sohaviy-terminologik, izohli va ensiklopedik lugʻatlar yaratish 1. Ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasini shakllantirishda xorijiy tillar boʻyicha lugʻatlar yaratishga oid takliflar berish. 2. Xorijiy tillar boʻyicha lugʻatlar yaratishga oid ilmiy-tadqiqot ishlar tanlovini eʼlon qilish. 3. Xorijiy tillar boʻyicha mukammal lugʻatlar yaratilishi uchun yetuk olim va akademiklarni jalb qilish. 4. Yaratilgan lugʻatlarni chop ettirish va ommalashtirish choralarini koʻrish. Rejaga asosan Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Innovatsion rivojlantirish vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 20. Iqtisodiyotning turli tarmoqlarida faoliyat yuritayotgan mutaxassislarga bir yoki bir necha xorijiy tillarni oʻrgatish boʻyicha qisqa muddatli intensiv oʻquv kurslarini tashkil etish 1. Mutaxassislarning til bilish darajasiga qarab xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashgan oliy taʼlim muassasalarida qisqa muddatli intensiv oʻquv kurslarini shartnoma asosida tashkil etish. 2. Oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan tinglovchilarga sertifikatlar berish. 2021-2022 oʻquv yildan boshlab - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 21. Xorijiy tillar boʻyicha oʻtkir ehtiyoj sezilgan yoʻnalish va mutaxassisliklar boʻyicha kadrlar tayyorlashni yangi bosqichga olib chiqish 1. “Gid hamrohligi va tarjimonlik faoliyati” taʼlim yoʻnalishi hamda “Sinxron tarjima” mutaxassisligiga qabul parametrlarini oshirish. 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar, budjetdan tashqari mablagʻlar Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. “Gid hamrohligi va tarjimonlik faoliyati” taʼlim yoʻnalishi hamda “Sinxron tarjima” mutaxassisligi oʻquv reja va dasturlarini qayta koʻrib chiqish va zamon talablariga moslashtirish. 2022-yil avgust 3. “Gid hamrohligi va tarjimonlik faoliyati” taʼlim yoʻnalishi hamda “Sinxron tarjima” mutaxassisligi boʻyicha amaliyot davomiyligi va uni oʻtash joylarini qayta koʻrib chiqish. 2022-yil avgust 22. Xorijiy tillar boʻyicha mutaxassislarga ehtiyoji yuqori boʻlgan sohalar bilan aloqalarni mustahkamlash 1. Xorijiy tillar boʻyicha mutaxassislarga ehtiyoji yuqori boʻlgan sohalarni aniqlash. 2. Oliy taʼlim muassasalarining xorijiy tillar boʻyicha professor-oʻqituvchilari tomonidan ehtiyojlarga moslashtirilgan maxsus dasturlarni (tailor-made programs, executive courses) ishlab chiqish (biznes vakillari yoki hisobchilar uchun ingliz tili va boshqalar). 3. Xorijiy tillar boʻyicha mutaxassislarga ehtiyoji yuqori boʻlgan yoʻnalish uchun multimedia mahsulotlarini yaratish (turistlar uchun roliklar va boshqalar). 2021-yil iyun oyidan boshlab Oliy taʼlim muassasalar-ning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, xorijiy tillarni oʻqitishga ixtisoslashtirilgan oliy taʼlim muassasalari, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 23. Oliy taʼlim muassasalarida tegishli mutaxassislik fanlari boʻyicha xorijiy tilda oʻqitish amaliyotini yoʻlga qoʻyish 1. Tegishli mutaxassislik fanlari xorijiy tilda oʻqitiladigan 10 ta oliy taʼlim muassasasini belgilash. 2. Belgilangan oliy taʼlim muassasalarida tibbiyot, agrar, fizika, matematika, geologiya, texnika kabi yoʻnalishlar boʻyicha fanlarni xorijiy tilda oʻqitishni tashkil etish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Oliy taʼlim muassasalar-ning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 24. Oliy taʼlim muassasalariga til egasi boʻlgan malakali xorijiy mutaxassislarni jalb qilish ishlarini yoʻlga qoʻyish 1. Oliy taʼlim muassasalariga jalb qilish maqsadida malakali oʻqituvchilar orasida tanlov oʻtkazish va ularni jalb qilish bilan bogʻliq hujjatlarni rasmiylashtirish. Har yili iyun oyida Oliy taʼlim muassasalar-ning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Xorijiy mutaxassislarni respublika hududlarida yashash joylari bilan taʼminlash va boshqa tashkiliy masalalarni hal etish. doimiy ravishda 25. Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetida turli soha mutaxassislariga xorijiy tillarni chuqur oʻrgatish markazini tashkil etish BMT vakolatxonasi bilan hamkorlikda Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetida turli soha mutaxassislariga xorijiy tillarni chuqur oʻrgatish markazini tashkil etish va uning faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil 1-iyul Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Tashqi ishlar vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 26. Davlat test markazi tomonidan xorijiy tillar fanlari boʻyicha oʻtkaziladigan test savollarini chet tillarini oʻqitish boʻyicha oʻquv dasturlari bilan oʻzaro muvofiqligini taʼminlash chorlarini koʻrish 1. Davlat test markazi tomonidan xorijiy tillar fanlari boʻyicha oʻtkaziladigan test savollarini tahlil qilish. 2. Chet tillarini oʻqitish boʻyicha oʻquv dasturlari bilan oʻzaro muvofiqlashtirish. Muntazam ravishda - Davlat test markazi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi IV. Xorijiy tillarni oʻqitish va oʻrganish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari koʻlamini kengaytirish va qoʻllab-quvvatlash Chet tillarni oʻqitish va oʻrganish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari koʻlamini kengaytirish hamda chet tillarni tadqiqot qilish boʻyicha ilmiy padegogik kadrlar tayyorlashga innovatsion rivojlanish vaziri I.Y. Abduraxmonov shaxsan masʼul hisoblanadi. 27. Xorijiy tillarni oʻqitish borasidagi ilmiy, ilmiy-amaliy izlanishlar koʻlamini kengaytirish 1. Xorijiy tillarni oʻqitishning zamonaviy uslublarini oʻrganishni yoʻlga qoʻyish, xorijiy tillar rivojlanish istiqbollari bilan bogʻliq ilmiy muammolarni aniqlash asosida ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasini shakllantirish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligiga asoslangan takliflar kiritish. 2. Xorijiy tillarni oʻqitishning zamonaviy uslublarini oʻrganishni yoʻlga qoʻyish va ular rivojlanish istiqbollari bilan bogʻliq ilmiy-tadqiqot loyihalarini tanlovlar asosida shakllantirish. 3. Chet el mamlakatlarida xorijiy tillar boʻyicha ilmiy tadqiqot olib borayotgan oʻzbekistonlik olimlar va tadqiqotchilar bilan suhbatlar, telekoʻrsatuvlar, ilmiy seminarlar tashkil etish. 2021/2022 oʻquv yildan boshlab Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlariga ajratilgan mablagʻlar hisobidan Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 28. Doimiy ravishda mahalliy tadqiqotchi olimlar uchun “English for Science” oʻquv kurslarini tashkil etib borish 1. Tadqiqotchi-ilmiy xodimlarning ingliz tili boʻyicha bilim va koʻnikmalarini oshirish, ularning yuqori impakt faktorli jurnallarda nashrlari bilan qatnashishlari va xalqaro grant loyihalarida faolliklarini oshirish “English for Science” oʻquv kursida ishtirok etish uchun arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish. 2. Saralab olingan mahalliy tadqiqotchi olimlar uchun 3 oylik ingliz tilidan oʻquv-mashgʻulotlarni tashkil etish va oʻtkazish. Rejaga muvofiq Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oliy attestatsiya komissiyasi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 29. Xorijiy tillar va adabiyotlar boʻyicha ilmiy tadqiqot ishlarining ekspertizasi sifatini oshirish Xorijiy tillar va adabiyotlar boʻyicha bajariladigan dissertatsiya ishlariga ikkinchi ilmiy rahbar (maslahatchi) sifatida xorijiy mutaxassisni jalb qilish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 1-yanvardan boshlab - Oliy attestatsiya komissiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi V. Xorijiy tillar sohasida nodavlat taʼlim muassasalari faoliyatini kengaytirish chora-tadbirlari Chet tillari sohasida nodavlat taʼlim muassasalari faoliyatini kengaytirishga, ularga kerakli infratuzilma yaratib berishga tegishli vazirlik va idoralar rahbarlari bilan birgalikda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev masʼul hisoblanadi. 30. Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tomonidan yaratilgan “Alisher Navoiy” platformasini yanada takomillashtirish “Alisher Navoiy” platformasiga kiritilgan xorijiy tildagi ruboiy, gʻazal va hikmatli soʻzlar qatorini koʻpaytirish. 2021-2022-yillarda Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi budjetdan tashqari mablagʻlar, xorijiy tashkilotlarning grant mablagʻlari Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 31. Xorijiy tillar oʻqituvchilarini manzilli ravishda, “El-yurt umidi” fondi yordamida yetakchi xorijiy taʼlim muassasalari va markazlarga stajirovkaga yuborish va malakasini oshirish 1. Oʻqituvchilarining yetakchi xorijiy taʼlim muassasalari va markazlarda malakasini oshirish uchun saralash tanlovalarini oʻtkazish. 2021-yil sentabr Xorijiy grant mablagʻlari, Davlat budjeti mablagʻlari, buyurtmachining budjetdan tashqari mablagʻlari “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi 2. Saralash natijalari asosida tanlangan oʻqituvchilarni stajirovkaga joʻnatish. 2021-yil noyabr 32. Chet tillarni oʻrganishni samarali tashkil etish va ommalashtirishda shartnoma asosida jismoniy va yuridik shaxslarga xizmatlar koʻrsatish 1. Chet tillarini oʻrganishni tashkil etish va ommalashtirishda shartnoma asosida quyidagi xizmatlarni koʻrsatishni tashkil etish: chet tillari boʻyicha ilmiy-metodik va axborot-konsalting xizmatlari; tashkilotlar, tadbirkorlik subyektlari va fuqarolarning chet tillarini oʻrganishini sifatini taʼminlash masalalari boʻyicha malakasini oshirish; chet tillari boʻyicha xalqaro namunaviy testlarni tashkil etish; Britaniya Kengashi tomonidan oʻtkaziladigan IELTS imtihonlariga roʻyxatdan oʻtkazish; chet tillari boʻyicha namunaviy test topshiriqlari asosida talabgorlar oʻrtasida diagnostik test sinovlari oʻtkazish; chet tillari boʻyicha oʻquv va oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar, jurnallar, axborotnomalar hamda boshqa adabiyotlarni tayyorlash, nashr etish va realizatsiya qilishni tashkil etish; chet tillarini oʻrganishni tashkil etish va ommalashtirish boʻyicha qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa xizmatlar. doimiy Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligining budjetdan tashqari mablagʻlari Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi, Moliya vazirligi 33. Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligining moddiy texnik bazasini zamon talablari asosida taʼminlash choralarini koʻrish 1. Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligining mavjud moddiy texnik bazasini xatlovdan oʻtqazish. 2. Xatlov natijalariga koʻra: axborot-komunikatsiya vositalarini zamon talablari asosida yangilash; chet tillarini oʻrganish boʻyicha zamonaviy va innovatsion oʻquv texnika vositalarini xarid qilish. 2021-yil Davlat budjeti mablagʻlari, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligining budjetdan tashqari mablagʻlari Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi, Moliya vazirligi 34. Aholining chet tillaridagi nutqi va muloqotini rivojlantirishga qaratilgan sifatli mediakontentlar sonini koʻpaytirish 1. Aholining xorijiy tillardagi nutqi va muloqotini rivojlantirishga qaratilgan chet tillaridagi multfilm, hujjatli va badiiy filmlar hamda eshittirishlar sonini koʻpaytirish. 2021-yil avgust Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Milliy teleradiokompaniya, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Mazkur kontenlar faoliyatiga taniqli madaniyat va sanʼat vakillari, sportchi va bloggerlarni faol jalb qilib borish. doimiy 3. 24 soat davomida toʻliq xorijiy tillarida efirga uzatiladigan tele- va radiokanallarni ishga tushirish va bunda har kuni kamida 3 soatlik dasturni xorijiy tillarni onlayn oʻrgatishga ajratish. 2021-yil sentabr 35. Xorijiy tillarni oʻrgatish boʻyicha mahalliy elektron dasturlarini ishlab chiqishni yoʻlga qoʻyish 1. Mahalliy elektron dasturlarini ishlab chiqish boʻyicha “startap” loyihalari yuzasidan tanlovlarni tashkil etish. 2. Tanlov gʻoliblariga kamida 100 mln. soʻm mablagʻ ajratish va 5 yil mobaynida qoʻllab-quvvatlash. 2021-yil iyul Davlat budjetidan ilmiy loyihalarni moliyalashti-rish uchun ajratilgan mablagʻlar Innovatsion rivojlantirish vazirligi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 36. Respublikada kitob savdosi tizimini tubdan yaxshilash, xususan, chet tillarini oʻqitishga moʻljallangan kitoblarni joylarga yetkazib berish jarayonini uzluksiz yoʻlga qoʻyish, ushbu faoliyatni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan chora-tadbirlar belgilash 1. Kitob savdosi tizimini tubdan yaxshilash, xususan, chet tillarini oʻqitishga moʻljallangan kitoblarni joylarga yetkazish jarayonini uzluksiz yoʻlga qoʻyish, ushbu faoliyatni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha manfaatdor vazirliklar va idoralarning takliflarini oʻrganish. 2021-yil avgust - Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi 2. Vazirliklar va idoralarning takliflarini hisobga olgan holda qaror loyihasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda kelishish. 2021-yil sentabr 3. Qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil oktabr-noyabr 37. “El-yurt umidi” jamgʻarmasi tomonidan ilgʻor xorijiy taʼlim tashkilotlarining doktoranturasida oʻqishi uchun 20 nafar xorijiy tillar oʻqituvchilari yuborilishini taʼminlash “El-yurt umidi” jamgʻarmasi tomonidan ilgʻor xorijiy taʼlim tashkilotlarining doktoranturasida oʻqishi uchun xorijiy tillar oʻqituvchilari orasida tanlov oʻtkazish va 20 nafar oʻqituvchini saralab olish. Har yili “El-yurt umidi” jamgʻarmasi “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-maydagi 312-son qaroriga 4-ILOVA
Taʼlim tizimida chet tillariga oʻqitish tizimini takomillashtirishga oid
T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Yillar kesimida Masʼul ijrochilar 2021 2022 2023 2024 2025 Maktabgacha taʼlim tizimi boʻyicha 1. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining katta va maktabga tayyorlov guruhlarida xorijiy tillarni oʻrgatishga oid oʻquv-didaktik materiallar hamda multimedia vositalari bilan taʼminlanganlik holati. foizda (katta va maktabga tayyorlov guruhlar soniga nisbatan) 20 30 40 50 60 Maktabgacha taʼlim vazirligi 2. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining xorijiy til pedagoglari bilan taʼminlanganlik holati. foizda (jami band qilingan ish oʻrinlariga nisbatan) 88 90 92 94 96 Maktabgacha taʼlim vazirligi 3. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida malaka oshirgan xorijiy til pedagoglarining ulushi. foizda (xorijiy til pedagoglari soniga nisbatan) 2 10 20 30 40 Maktabgacha taʼlim vazirligi Xalq taʼlimi tizimi boʻyicha 1. Umumtaʼlim muassasalarida chet tili boʻyicha milliy yoki xalqaro baholash tizimlari sertifikatlariga ega boʻlgan oʻquvchilar ulushi. foizda (jami 11-sinf oʻquvchilar soniga nisbatan) 1 3 5 7 10 Xalq taʼlimi vazirligi, Davlat test markazi 2. Umumtaʼlim muassasalaridagi oliy toifali chet tili oʻqituvchilar ulushi. foizda (jami chet tili oʻqituvchilari soniga nisbatan) 4 5 6 7 8 Xalq taʼlimi vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi 3. Umumtaʼlim muassasalaridagi birinchi toifali chet tili oʻqituvchilar ulushi. foizda (jami chet tili oʻqituvchilari soniga nisbatan) 14.5 15 16 17 18 Xalq taʼlimi vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi 4. Nodavlat taʼlim tashkilotlarida malaka oshirgan chet tili oʻqituvchilar ulushi. foizda (jami chet tili oʻqituvchilari soniga nisbatan) 2 5 10 12 15 Xalq taʼlimi vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Moliya vazirligi 5. Xorijiy chet tili mutaxassislarini umumtaʼlim maktablariga va malaka oshirish markazlariga jalb etish. nafar 28 30 32 34 36 Xalq taʼlimi vazirligi 6. Chet tili sifatida rus tili oʻqitiladigan maktablar ulushi. foizda (jami maktablar soniga nisbatan) 95 96 97 98 100 Xalq taʼlimi vazirligi 7. Chet tili sifatida ingliz tili oʻqitiladigan maktablar ulushi. foizda (jami maktablar soniga nisbatan) 80 82 84 86 90 Xalq taʼlimi vazirligi 8. Chet tili sifatida nemis tili oʻqitiladigan maktablar ulushi. foizda (jami maktablar soniga nisbatan) 11 12 13 14 15 Xalq taʼlimi vazirligi 9. Chet tili sifatida fransuz tili oʻqitiladigan maktablar ulushi. foizda (jami maktablar soniga nisbatan) 8 9 10 11 12 Xalq taʼlimi vazirligi 10. Chet tili sifatida sharq tillari tili oʻqitiladigan maktablar ulushi. foizda (jami maktablar soniga nisbatan) 0,3 0,5 0,7 1 2 Xalq taʼlimi vazirligi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tizimi boʻyicha 1. Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarda oliy toifali chet tili oʻqituvchilari ulushi. foizda (jami chet tili oʻqituvchilari soniga nisbatan) 15 17 20 22 25 Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi 2. Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarda birinchi toifali chet tili oʻqituvchilar ulushi. foizda (jami chet tili oʻqituvchilari soniga nisbatan) 17 19 21 25 28 Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi 3. Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarda chet tili boʻyicha milliy yoki xalqaro baholash tizimlari sertifikatlariga ega boʻlgan oʻquvchilar ulushi. foizda (jami 11-sinf oʻquvchilar soniga nisbatan) 10 20 30 40 50 Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi 4. Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarda xalqaro darajada tan olingan kasbiy bilim va mahoratini belgilovchi sertifikatga ega boʻlgan chet tili oʻqituvchilar ulushi (TKT — teaching knowledge test). foizda (jami chet tili oʻqituvchilari soniga nisbatan) 1 2 3 5 Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi 5. Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarda chet tillariga yoʻnaltirilgan olimpiada va koʻrik tanlovlarda oʻquvchilar ishtiroki. foizda (jami oʻquvchilar soniga nisbatan) 5 7 10 15 20 Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi Oʻrta maxsus, professional va oliy taʼlim tizimi boʻyicha: 1. Oliy taʼlim muassasalarida chet tili boʻyicha milliy yoki xalqaro baholash tizimlari sertifikatlariga ega boʻlgan talabalar ulushi. foizda (jami talabalar soniga nisbatan) 2,1 2,5 3,0 4,0 5,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Davlat test markazi 2. Xorijiy tillarda amalga oshirilgan dissertatsiya himoyalari ulushi. foizda (jami dissertatsiya himoyalariga nisbatan) 4,2 4,5 5,0 5,5 6,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy attestatsiya komissiyasi 3. Oʻqitish xorijiy tillarda tashkil etilgan akademik guruhlar ulushi. foizda (akademik guruhlar umumiy soniga nisbatan) 12,8 13,5 14,0 14,5 15,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 4. Xorijiy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlarida dars berayotgan xorijiy professor-oʻqituvchilar ulushi. foizda (bunday dasturlarda dars berayotgan jami professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 37,8 40,0 42,0 44,0 45,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi 5. Dunyoning nufuzli oliy taʼlim muassasalarida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) va fan doktori, fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olgan professor-oʻqituvchilar soni. foizda (jami professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 0,3 2,0 4,0 6,0 8,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 6. Hisobot yilida xorijiy professor-oʻqituvchilar bilan hamkorlikda yozib tayyorlangan va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan oʻquv adabiyotlari (ularning tarjimasi) soni. nomda 12 21 32 46 55 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 7. Hisobot yilida Scopus/Web of Science maʼlumotlar bazalarida ilmiy maqolalar chop etgan professor-oʻqituvchilar ulushi. foizda (jami professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 11,4 12,0 15,0 17,0 19,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 8. Akademik almashinuv dasturlarida ishtirok etuvchi professor-oʻqituvchilar ulushi. foizda (jami professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 0,7 1,0 1,5 2,0 3,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 9. Chet tillari boʻyicha professor-oʻqituvchilarning ilmiy salohiyati. foizda (chet tillari boʻyicha jami professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 14,0 15,0 16,0 17,0 18,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy attestatsiya komissiyasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 19-may,
312-son