📅 2021-yil 26-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 26-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 26 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
ЖАДВАЛИ
ЖАДВАЛИ
Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонига асосан ҳамда илмий мактабларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, илмий ташкилотларда барқарор молиялаштириш механизмини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимларидаги давлат илмий ташкилотларини 2021 йил 1 июндан бошлаб базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ходимларнинг штат бирликлари жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
а) ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2022 йилдан эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
б) базавий молиялаштириладиган давлат илмий ташкилотларида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар бўйича устама харажатлар ҳисобланмайди;
в) базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий фаолиятга оид дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;
г) базавий молиялаштириш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат илмий-амалий марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг фақат илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
д) базавий молиялаштириш доирасида давлат илмий ташкилотларининг қуйидаги харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:
бошқарув (шу жумладан, илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлимлари) раҳбарлари, илмий ходимларига белгиланган тартибда тасдиқланган илмий тузилма, шунингдек амалдаги штатлар жадвалига мувофиқ), техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини тўлаш;
мажбурий суғурта бадаллари;
хизмат сафарлари харажатларини қоплаш (илмий ходимларнинг хизмат сафарларидан ташқари, Фанлар академияси илмий ташкилотлари бундан мустасно);
Фанлар академияси илмий ташкилотларида илмий экспедиция харажатлари;
коммунал хизматлар (сув, газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, канализация, вентиляция) тўловлари;
бино ва иншоотларни, асбоб-ускуна ва бошқа мол-мулкларни сақлаш ва уларни жорий таъмирлаш харажатлари;
транспорт ижараси;
телефон, коммуникация ва бошқа телекоммуникацион хизматлар тўловлари;
асосий воситаларга кирувчи товарларни сотиб олиш, сарф материаллари, бошқа товарларни сотиб олиш, бошқа жорий харажатлар, қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган хизматлар), хавфсизлик сигнализацияси.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари
Т/р Давлат илмий ташкилотининг номи I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 2. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 3. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 4. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 5. Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 6. Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 7. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 8. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 9. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 10. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 11. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 12. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 13. Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 14. Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 15. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 16. Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 17. Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий бўлим ва лабораториялари) 18. Вирусология илмий-тадқиқот институти (илмий-тадқиқот лабораториялари) 19. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Л.М. Исаев номидаги филиали (илмий-тадқиқот лабораториялари) 20. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (илмий-тадқиқот лабораториялари) 21. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 22. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 23. Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) 24. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази 25. Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти 26 «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти II. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўйича 1 . Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази 2. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети тизимидаги «Фан ва тараққиёт» давлат муассасаси III. Давлат активларини бошқариш агентлиги бўйича 1. Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази *
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига 2-ИЛОВА
Базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ходимларнинг штат бирликлари
Т/р Ташкилот номи Лавозимлар номи Штат бирлиги сони I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 1. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудири 1 Лаборант 1 Жами 5 2. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 5 Лаборантлар 5 Жами 13 3. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 5 Лаборантлар 5 Жами 13 4. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 2 Лаборантлар 2 Жами 7 5. Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 2 Лаборантлар 2 Жами 7 6. Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 5 Лаборантлар 5 Жами 13 7. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 4 Лаборантлар 4 Жами 11 8. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудири 1 Лаборатория мудирлари 6 Лаборантлар 8 Жами 18 9. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 5 Лаборантлар 5 Жами 13 10. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 3 Лаборантлар 3 Жами 9 11. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 2 Лаборантлар 2 Жами 7 12. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 4 Лаборантлар 4 Жами 11 13. Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштири?ган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 3 Лаборантлар 3 Жами 9 14. Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 5 Лаборантлар 5 Жами 13 15. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудири 9 Лаборант 9 Жами 21 16. Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 5 Лаборантлар 5 Жами 13 17. Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 2 Лаборатория мудирлари 3 Виварий мудири 1 Лаборантлар 6 Жами 15 18. Вирусология илмий-тадқиқот институти Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 6 Лаборантлар 6 Жами 15 19. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудири 1 Лаборатория мудирлари 4 Лаборантлар 4 Жами 12 Л. Исаев номидаги филиал Филиал директори 1 Бўлим мудирлари 4 Лаборантлар 2 Жами 7 Жами 19 20. С анитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 9 Лаборантлар 9 Жами 21 21. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 5 Лаборатория мудирлари 4 Лаборантлар 4 Жами 16 21 1 . Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 2 Лаборантлар 2 Жами 7 21 2 . Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Лаборатория мудирлари 3 Лаборантлар 4 Жами 9 21 3 . Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бўлим мудирлари 6 Лаборатория мудирлари 2 Лаборантлар 2 Жами 13 21 4 . Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 6 Лаборантлар 6 Жами 15 21 5 . «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудирлари 3 Лаборантлар 3 Жами 9 Жами 322 II. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўйича 23. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази Директор 1 Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Сектор мудирлари 4 Кадрлар бўйича инспектор 1 Бош ҳисобчи 1 1-тоифали бухгалтер 1 АКТ ва ахборот ресурслари гуруҳи бошлиғи 1 АКТ техник муҳандиси 1 Махсус бўлим инспектори 1 Ишлар бошқармаси ва девонхона бошлиғи 1 Девонхона мудири 1 Жами 15 23 1 . Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети тизимидаги «Фан ва тараққиёт» давлат муассасаси Директор 1 Илмий ва инновацион ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Бош ҳисобчи 1 Иқтисодчи 1 Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис 1 Илмий ва ўқув жараёнларини ташкил этиш бўлими 1 Бош патентшунос 1 Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис 1 Лаборатория мудирлари 6 Катта илмий ходим 2 Кичик илмий ходим 4 Жами 21 Жами 36 III. Давлат активларини бошқариш агентлиги бўйича 24. Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази Директор 1 Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари 1 Бош ҳисобчи 1 Юрисконсульт 1 Кадрлар бўлими мутахассиси 1 Моддий техника таъминоти бўйича етакчи мутахассис 1 Иш юритувчи 1 АКТ техник муҳандиси 1 Бўлим мудирлари 6 Ҳайдовчи 1 Жами 15 Жами 15 Жами ташкилотлар бўйича 373
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июлдаги 366-сон қарори 23-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Т/р Лаборатория номи Илмий ходимларнинг штат бирликлар сони 2020 — 2022 йй. 2023-2024 йй. 2025 йилдан бошлаб 1. Ўсимлик ресурслари лабораторияси 7 5 3 2. Ўзбекистон флораси лабораторияси 15 11 7 3. Камёб ўсимлик турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси 7 5 3 4. Геоботаника ва экология лабораторияси 10 7 4 5. Микология ва альгология лабораторияси 7 5 3 6. Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси 8 6 3 Акад. Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи 1. Анатомия ва цитоэмбриология лабораторияси 6 2. Дарахтлар ва ўтсимон ўсимликлар интродукцияси лабораторияси 6 3. Доривор ўсимликлар интродукцияси лабораторияси 6 3 1 Жами 72 54 30 » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 май,
326-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
JADVALI
JADVALI
Davlat ilmiy tashkilotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy moliyalashtirishga oʻtkazish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Ilm-fan va ilmiy faoliyat toʻgʻrisida”gi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ilm-fanni 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 29-oktabrdagi PF-6097-son Farmoniga asosan hamda ilmiy maktablarni rivojlantirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, ilmiy tashkilotlarda barqaror moliyalashtirish mexanizmini joriy qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Moliya vazirligining Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tizimlaridagi davlat ilmiy tashkilotlarini 2021-yil 1-iyundan boshlab bazaviy moliyalashtirishga oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy moliyalashtirishga oʻtkaziladigan davlat ilmiy tashkilotlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
Bazaviy moliyalashtirishga oʻtkaziladigan davlat ilmiy tashkilotlarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlanadigan xodimlarning shtat birliklari jadvali 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
a) ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq bazaviy moliyalashtirishga oʻtkaziladigan davlat ilmiy tashkilotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlash xarajatlari 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga davlat ilmiy dasturlari doirasida bajariladigan ilmiy loyihalarni moliyalashtirishga ajratilgan budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi, 2022-yildan esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;
b) bazaviy moliyalashtiriladigan davlat ilmiy tashkilotlarida ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion loyihalar boʻyicha ustama xarajatlar hisoblanmaydi;
v) bazaviy moliyalashtirishga oʻtkaziladigan davlat ilmiy tashkilotlari rahbar va ilmiy xodimlarining ish haqi budjet mablagʻlari hisobiga fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlanmalarning ilmiy faoliyatga oid dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy tashkilotlar rahbar va ilmiy xodimlarining bazaviy lavozim maoshlariga tenglashtiriladi;
g) bazaviy moliyalashtirish doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi davlat ilmiy-amaliy markazlari va ilmiy-tadqiqot institutlarining faqat ilmiy-tadqiqot ishlari bilan shugʻullanadigan tuzilmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash, bino va inshootlarini saqlash xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, joriy xarajatlarini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
d) bazaviy moliyalashtirish doirasida davlat ilmiy tashkilotlarining quyidagi xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi:
boshqaruv (shu jumladan, ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari (boʻlimlari) rahbarlari, ilmiy xodimlariga belgilangan tartibda tasdiqlangan ilmiy tuzilma, shuningdek amaldagi shtatlar jadvaliga muvofiq), texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlarining ish haqini toʻlash;
majburiy sugʻurta badallari;
xizmat safarlari xarajatlarini qoplash (ilmiy xodimlarning xizmat safarlaridan tashqari, Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlari bundan mustasno);
Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarida ilmiy ekspeditsiya xarajatlari;
kommunal xizmatlar (suv, gaz, elektr energiyasi, issiqlik taʼminoti, kanalizatsiya, ventilyatsiya) toʻlovlari;
bino va inshootlarni, asbob-uskuna va boshqa mol-mulklarni saqlash va ularni joriy taʼmirlash xarajatlari;
transport ijarasi;
telefon, kommunikatsiya va boshqa telekommunikatsion xizmatlar toʻlovlari;
asosiy vositalarga kiruvchi tovarlarni sotib olish, sarf materiallari, boshqa tovarlarni sotib olish, boshqa joriy xarajatlar, qoʻriqlash (harbiylashtirilgan xizmatlar), xavfsizlik signalizatsiyasi.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish hamda samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri I.Yu. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 26 maydagi 326-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy moliyalashtirishga oʻtkaziladigan davlat ilmiy tashkilotlari
T/r Davlat ilmiy tashkilotining nomi I. Sogʻliqni saqlash vazirligi 1. Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 2. Respublika ixtisoslashtirilgan dermatovenerologiya va kosmetologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 3. Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 4. Respublika ixtisoslashtirilgan koʻz mikroxirurgiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 5. Respublika ixtisoslashtirilgan nevrologiya va insult ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 6. Respublika ixtisoslashtirilgan neyroxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 7. Respublika ixtisoslashtirilgan nefrologiya va buyrak transplantatsiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 8. Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 9. Respublika ixtisoslashtirilgan terapiya va tibbiy reabilitatsiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 10. Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 11. Respublika ixtisoslashtirilgan urologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 12. Respublika ixtisoslashtirilgan ftiziatriya va pulmonologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 13. Akademik V. Vohidov nomidagi respublika ixtisoslashtirilgan xirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 14. Yo.X. Turakulov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan endokrinologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 15. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 16. Respublika ixtisoslashtirilgan allergologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 17. Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya va qon quyish ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy boʻlim va laboratoriyalari) 18. Virusologiya ilmiy-tadqiqot instituti (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 19. Respublika ixtisoslashtirilgan epidemiologiya, mikrobiologiya, yuqumli va parazitar kasalliklar ilmiy-amaliy tibbiyot markazi va uning L.M. Isayev nomidagi filiali (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 20. Sanitariya, gigiyena va kasb kasalliklari ilmiy-tadqiqot instituti (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 21. Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 22. Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 23. Respublika ixtisoslashtirilgan otorinolaringologiya va bosh-boʻyin kasalliklari ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) 24. Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 25. Oʻzbekiston kimyo-farmatsevtika ilmiy-tadqiqot instituti 26 “Sharq tabobati” ilmiy-tadqiqot instituti II. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi boʻyicha 1 . Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti huzuridagi “Oʻzbekiston iqtisodiyotini rivojlantirishning ilmiy asoslari va muammolari” ilmiy-tadqiqot markazi 2. Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti tizimidagi “Fan va taraqqiyot” davlat muassasasi III. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi boʻyicha 1. Xususiylashtirish, raqobat va korporativ boshqaruvni rivojlantirish muammolarini tadqiq etish markazi *
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 26-maydagi 326-son qaroriga 2-ILOVA
Bazaviy moliyalashtirishga oʻtkaziladigan davlat ilmiy tashkilotlarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlanadigan xodimlarning shtat birliklari
T/r Tashkilot nomi Lavozimlar nomi Shtat birligi soni I. Sogʻliqni saqlash vazirligi boʻyicha 1. Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudiri 1 Laborant 1 Jami 5 2. Respublika ixtisoslashtirilgan dermatovenerologiya va kosmetologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 5 Laborantlar 5 Jami 13 3. Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 5 Laborantlar 5 Jami 13 4. Respublika ixtisoslashtirilgan koʻz mikroxirurgiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 2 Laborantlar 2 Jami 7 5. Respublika ixtisoslashtirilgan nevrologiya va insult ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 2 Laborantlar 2 Jami 7 6. Respublika ixtisoslashtirilgan neyroxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 5 Laborantlar 5 Jami 13 7. Respublika ixtisoslashtirilgan nefrologiya va buyrak transplantatsiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 4 Laborantlar 4 Jami 11 8. Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudiri 1 Laboratoriya mudirlari 6 Laborantlar 8 Jami 18 9. Respublika ixtisoslashtirilgan terapiya va tibbiy reabilitatsiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 5 Laborantlar 5 Jami 13 10. Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 3 Laborantlar 3 Jami 9 11. Respublika ixtisoslashtirilgan urologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 2 Laborantlar 2 Jami 7 12. Respublika ixtisoslashtirilgan ftiziatriya va pulmonologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 4 Laborantlar 4 Jami 11 13. Akademik V. Vohidov nomidagi respublika ixtisoslashtiri?gan xirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 3 Laborantlar 3 Jami 9 14. Yo.X. Turakulov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan endokrinologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 5 Laborantlar 5 Jami 13 15. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi va uning filiallari Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudiri 9 Laborant 9 Jami 21 16. Respublika ixtisoslashtirilgan allergologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 5 Laborantlar 5 Jami 13 17. Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya va qon quyish ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 2 Laboratoriya mudirlari 3 Vivariy mudiri 1 Laborantlar 6 Jami 15 18. Virusologiya ilmiy-tadqiqot instituti Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 6 Laborantlar 6 Jami 15 19. Respublika ixtisoslashtirilgan epidemiologiya, mikrobiologiya, yuqumli va parazitar kasalliklar ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudiri 1 Laboratoriya mudirlari 4 Laborantlar 4 Jami 12 L. Isayev nomidagi filial Filial direktori 1 Boʻlim mudirlari 4 Laborantlar 2 Jami 7 Jami 19 20. S anitariya, gigiyena va kasb kasalliklari ilmiy-tadqiqot instituti Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 9 Laborantlar 9 Jami 21 21. Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 5 Laboratoriya mudirlari 4 Laborantlar 4 Jami 16 21 1 . Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (ilmiy-tadqiqot laboratoriyalari) Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 2 Laborantlar 2 Jami 7 21 2 . Respublika ixtisoslashtirilgan otorinolaringologiya va bosh-boʻyin kasalliklari ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Laboratoriya mudirlari 3 Laborantlar 4 Jami 9 21 3 . Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Boʻlim mudirlari 6 Laboratoriya mudirlari 2 Laborantlar 2 Jami 13 21 4 . Oʻzbekiston kimyo-farmatsevtika ilmiy-tadqiqot instituti Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 6 Laborantlar 6 Jami 15 21 5 . “Sharq tabobati” ilmiy-tadqiqot instituti Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudirlari 3 Laborantlar 3 Jami 9 Jami 322 II. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi boʻyicha 23. Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti huzuridagi “Oʻzbekiston iqtisodiyotini rivojlantirishning ilmiy asoslari va muammolari” ilmiy-tadqiqot markazi Direktor 1 Direktorning umumiy masalalar boʻyicha oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Sektor mudirlari 4 Kadrlar boʻyicha inspektor 1 Bosh hisobchi 1 1-toifali buxgalter 1 AKT va axborot resurslari guruhi boshligʻi 1 AKT texnik muhandisi 1 Maxsus boʻlim inspektori 1 Ishlar boshqarmasi va devonxona boshligʻi 1 Devonxona mudiri 1 Jami 15 23 1 . Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti tizimidagi “Fan va taraqqiyot” davlat muassasasi Direktor 1 Ilmiy va innovatsion ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Bosh hisobchi 1 Iqtisodchi 1 Xodimlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis 1 Ilmiy va oʻquv jarayonlarini tashkil etish boʻlimi 1 Bosh patentshunos 1 Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha mutaxassis 1 Laboratoriya mudirlari 6 Katta ilmiy xodim 2 Kichik ilmiy xodim 4 Jami 21 Jami 36 III. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi boʻyicha 24. Xususiylashtirish va davlat aktivlarini boshqarish muammolarini tadqiq etish markazi Direktor 1 Direktorning ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 Bosh hisobchi 1 Yuriskonsult 1 Kadrlar boʻlimi mutaxassisi 1 Moddiy texnika taʼminoti boʻyicha yetakchi mutaxassis 1 Ish yurituvchi 1 AKT texnik muhandisi 1 Boʻlim mudirlari 6 Haydovchi 1 Jami 15 Jami 15 Jami tashkilotlar boʻyicha 373
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 26-maydagi 326-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish hamda samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-iyundagi 366-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-iyuldagi 366-son qarori 23-ilovasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Botanika instituti davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini bosqichma-bosqich maqbullashtirish
T/r Laboratoriya nomi Ilmiy xodimlarning shtat birliklar soni 2020 — 2022 yy. 2023-2024 yy. 2025-yildan boshlab 1. Oʻsimlik resurslari laboratoriyasi 7 5 3 2. Oʻzbekiston florasi laboratoriyasi 15 11 7 3. Kamyob oʻsimlik turlari kadastri va monitoringi laboratoriyasi 7 5 3 4. Geobotanika va ekologiya laboratoriyasi 10 7 4 5. Mikologiya va algologiya laboratoriyasi 7 5 3 6. Molekulyar filogeniya va biogeografiya laboratoriyasi 8 6 3 Akad. F.N. Rusanov nomidagi Botanika bogʻi 1. Anatomiya va sitoembriologiya laboratoriyasi 6 2. Daraxtlar va oʻtsimon oʻsimliklar introduksiyasi laboratoriyasi 6 3. Dorivor oʻsimliklar introduksiyasi laboratoriyasi 6 3 1 Jami 72 54 30 ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 26-may,
326-son