📅 2021-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 мая 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 May 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
МЕЪЁРЛАРИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Халқ таълими соҳасидаги мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Республика «Болалар кутубхонаси»нинг тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 6-иловага мувофиқ;
«Болалар кутубхоналари» тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумий ўрта ва қўшимча таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларида фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом-ашёлар ва жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига 5-ИЛОВА
Республика «Болалар кутубхонаси»нинг
Илмий-методик кенгаш Директор Директорнинг ташкилий ва маркетинг масалалари бўйича ўринбосари 1 Директорнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари 1 Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Медиа бўлим 3 Услубий бўлим 7 Ахборот ресурслари ва технологиялари бўлими 4 Молия ва бухгалтерия бўлими 3 Назорат ва девонхона бўлими 2 Маданий — оммавий тадбирларни ташкиллаштириш бўлими 6 Адабиётларни сақлаш бўлими 4 Китобларни жамлаш ва каталог яратиш бўлими 4 Хизмат кўрсатувчи ходимлар * Инвестицияларни жалб этиш ва халқаро алоқалар мутахассиси 1 Ҳудудий кутубхоналар билан ишлаш ва мониторинг бўлими 5 Маълумот ва библиография бўлими 3 Юрисконсульт 1 Маркетинг бўлими 3 Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими 9
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига 6-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари
1. Директор, директор ўринбосарлари, бошқарув ва бошқа ходимлар намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари
Т/р Лавозимлар номи Қорақалпоғистон Республикаси Андижон вилояти Бухоро вилояти Жиззах вилояти Қашқадарё вилояти Навоий вилояти Наманган вилояти Самарқанд вилояти Сурхондарё вилояти Сирдарё вилояти Тошкент вилояти Фарғона вилояти Хоразм вилояти Тошкент шаҳар Жами штат бирлик сони Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда) Директор 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 14 * Директор ўринбосари 3 2 2 2 2 2 2 3 2 2 2 3 2 2 31 * Бўлим бошлиқлари 5 2 3 2 3 2 2 5 3 2 3 5 2 3 42 * Бош бухгалтер 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 14 * Шўъба мудири-бош кутубхоначи 1 1 1 3 * Шўъба мудири-бош библиограф 1 1 1 3 * Бош кутубхоначи 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 42 * Бош библиограф 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 14 * Етакчи кутубхоначи 5 2 2 2 2 2 2 5 2 2 2 5 2 2 37 * Услубчи 7 2 2 2 2 2 2 7 2 2 2 7 2 2 43 * Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўлими услубчиси **** * Маданият ишлари бўйича ташкилотчи 1 1 1 3 ** Бухгалтер 1 1 1 3 2,870 Юрисконсульт 1 1 1 3 *** Жами 31 14 15 14 15 14 14 31 15 14 15 31 14 15 252
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналари техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари
Т/р Лавозимлар номи Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда) 1. Гардеробчи 1,000 2. Ўт ёқувчи 1,384 3. Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи 1,269 4. Хизмат хоналари фарроши 1,053 5. Ҳовли супурувчи 1,053 6. Боғбон 1,106 7. Қоровул 1,106 8. Автомобиль ҳайдовчиси (енгил, юк ташувчи), автобус ҳайдовчиси * 9. Электромонтёр 1,384 10. Чилангар-сантехник 1,384 11. Раҳбар котиби (референт-котиб) 1,269 12. Хўжалик мудири 1,505
3. Техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларни киритиш меъёрлари иловага мувофиқ белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига ИЛОВА
Болалар кутубхоналарининг техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларини киритиш
1. Гардеробчи лавозими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарида (кейинги ўринларда — кутубхона) кийим-бош сақлаш учун мўлжалланган хона мавжуд бўлса мавсумий 5 ой учун 1,0 бирлик киритилади.
2. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган кутубхонада иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:
марказлашган иситиш тизимида кўмир, торф, мазут, табиий газ кабилар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун 1,0 бирлик ҳисобидан;
локал иситиш қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун қозонлар сони 6 тагача бўлса 1,0 бирликдан, кейинги ҳар 6 та қозонга 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда);
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печь учун 1,0 бирлик ва кейинги ҳар 5 — 9 дона печь учун қўшимча 0,5 бирлик, бироқ 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда;
Кутубхона марказий иситиш тизими орқали иситилганда ҳамда ҳудудида иссиқлик пункти ёки элеватор жойлашган бўлса 1,0 бирлик биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи лавозими, агар муассасада бойлер ва насослар (ер остидан насос орқали сув тортиб оладиган сув йиғувчи минора (иншоот)) мавжуд бўлса, бир ўрин алмашиш иш вақти(смена)га 1,0 бирликдан киритилади.
Йил давомида ювиниш хонаси ёки ошхона ички қозонхона ҳисобидан иссиқ сув билан таъминланадиган кутубхонада юқорида қайд этилган ўт ёқувчи лавозими биттаси доимий киритилади.
3. Биноларнинг барча ички қисмлари шу жумладан, хизмат хоналари, тўгарак ва машғулот хоналари, йўлак (коридор)лар, томоша заллари, бассейн жойлашган ҳудудлар, зинапоялар ва ётоқхона майдонини тозаловчи хизмат хоналари фарроши лавозими ҳар 400 кв. метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) киритилади. Ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.
4. Кутубхонанинг ҳар қоплама тўшалган (асфальт, бетон. брусчатка) майдонининг ҳар 2500 кв.метр майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) ҳовли супурувчи лавозими киритилади.
5. Боғбон лавозими мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 тадан 2,0 гагача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) боғбон лавозими киритилади, ижарага берилган майдон бундан мустасно.
6. Кутубхонанинг ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган биноси учун дам олиш, байрам ва меҳнат таътили вақтида ўрин алмашишни ҳисобга олган ҳолда 3,0 бирликдан қоровул лавозими киритилади.
7. Автомобиль ҳайдовчиси (енгил, юк ташувчи), автобус ҳайдовчиси лавозими ҳар бир соз ҳолатдаги автотранспорт воситаси учун 1,0 бирликдан киритилади.
8. Электромонтёр лавозими ҳар 500 ёритиш ва электр нуқталарига (включатель, чироқ, розетка, балансда бўлган кўча ёриткичлари сони ҳисобга олинади) 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
9. Чилангар-сантехник лавозими сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 000 кв метр майдонига 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
10. Кутубхона учун 1,0 бирлик раҳбар котиби (референт-котиб) лавозими киритилади.
11. Кутубхона учун 1,0 бирлик хўжалик мудири лавозими киритилади.
12. Иш шароитлари ва ҳажми бўйича мазкур Намунавий штатларни қўллаб бўлмайдиган айрим кутубхонанинг штатларига улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, умумий ходимлар сонининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган иш ҳақи жамғармаси доирасида ўзгартириш киритилишига рухсат этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига 7-ИЛОВА
«Болалар кутубхоналари» тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Болалар кутубхоналари»нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. «Болалар кутубхоналари» давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.
3. «Болалар кутубхоналари» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруқларига, шунингдек ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Республика болалар кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) тизимига киради.
4. «Болалар кутубхоналари»нинг намунавий устави Вазирлик томонидан тасдиқланади. «Болалар кутубхонаси» мазкур намунавий устав асосида ўз уставини ишлаб чиқади. Устав муассис томонидан тасдиқланади.
5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тегишлича «Болалар кутубхоналари»нинг муассислари ҳисобланади.
Жамғарма Республика болалар кутубхонасининг муассиси ҳисобланади.
6. «Болалар кутубхоналари»нинг умумий фаолияти Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Болалар кутубхоналари» умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналарига кутубхоначилик ва библиографик хизмат кўрсатиш бўйича методик ёрдам беради ва уларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради. Кутубхоналар фондини болаларнинг ёши ва психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, турли жанрдаги болалар адабиётлари билан тўлдириб боради.
8. «Болалар кутубхоналари» болаларга китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилишга хизмат қиладиган, уларни халқимизнинг бой интеллектуал маданий мероси ва умумбашарий қадриятлари, фан-техникага оид адабиётларга бўлган талаб-эҳтиёжларини янги ахборот-кутубхона технологиялари орқали қондиришга мўлжалланган миллий ва хорижий болалар нашрларини (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) сақлайдиган, кутубхона хизмати кўрсатадиган маданий-маърифий муассасадир.
9. «Болалар кутубхоналари»нинг ахборот-кутубхона фонди давлат мулки ҳисобланади.
2-боб. «Болалар кутубхоналари»нинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар «Болалар кутубхоналари»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
замонавий ва юқори самарали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборотлар олишнинг манбаи, шакл ва методларини танлаш имкониятини таъминлаш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал, билим, маънавий-ахлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
китобхонларга хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини, шакл ва усулларини такомиллаштириш, махсус дастурларни жорий этиш, электрон ахборот-маълумот хизматлари яратиш, замонавий компьютер воситаларидан ва маълумотлар узатиш технологияларидан фойдаланиш асосида кутубхоналар фаолияти жараёнлари автоматлаштирилишини таъминлаш;
хорижий илмий-таълим маълумотлар базаларига уланган ҳолда йиғма электрон каталогини ва китоб фондини шакллантириш ва юритиш;
йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш;
кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли тўлдириб бориш, нашрларнинг библиографик ҳисобини юритиш;
юртимиз ҳамда жаҳон тажрибаларига таянган ҳолда тизимдаги кутубхоналар учун book reader миллий модел стандартларини амалиётга жорий қилиш;
умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналари фондини таҳлил қилиш, янги адабиётлар билан бойитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аудио ва аудиовизуал ресурслар тайёрлаш ва тарқатиш;
фойдаланувчиларга каталоглар, картотекалар ва библиографик маълумот беришнинг бошқа шакллари орқали кутубхона фонди таркиби тўғрисида маълумот тақдим этиш;
ўқувчиларнинг умумий ва якка тартибда китоб ўқиш маданиятини, ижодий фикрлашини ривожлантиришга ёрдам берувчи оммавий китобхонликни ташкил этиш;
оммавий ахборот воситаларида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, тегишли муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
кутубхонанинг маълумот-қидирув аппарати (каталоглар, картотекалар, маълумотлар базалари) билан ишлаш бўйича фойдаланувчиларга маслаҳатлар бериш;
маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, адабиётларнинг очиқ ва мавзули кўргазмалари, турли оммавий тадбирлар, китобхонлик клубларини ташкил этиш;
фойдаланувчиларга масофадан туриб ҳужжатларни электрон етказиб бериш (электрон почта орқали);
мактаб ўқувчиларининг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини шакллантириш.
11. «Болалар кутубхонаси» ўз асосий вазифаларини амалга оширишда қуйидаги функцияларни бажаради:
умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналарини ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан бойитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
«Болалар кутубхоналари» раҳбар ва ходимларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган режаларини ишлаб чиқади;
ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш доирасида, шу жумладан ахборотларни алмашиш ва ўзаро фойдаланиш борасида самарали ҳамкорликни таъминлайди;
ўқувчилар ўртасида reading (ўқиш), writing (ёзиш), poetry (шеърият) танлов ва акцияларини амалга оширади;
Интернет жаҳон ахборот тармоғининг миллий сегментида ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида ўз веб-сайтларини яратади;
ижтимоий тармоқларда саҳифаларини ташкил этади, «Йилнинг энг яхши китоби», «Энг яхши китобхон-тарғиботчи» тадбирларини йўлга қўяди;
ахборот кунлари, янги келган адабиётлар тақдимотларини ўтказади;
ахборот манбаларини қидириш ва танлашда маслаҳатлар беради;
маълумот-библиографик хизмат кўрсатади (библиографик маълумотномаларни тайёрлайди);
ўқувчилар учун таниқли ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар ташкил этиб боради;
китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган турли танлов, фестиваль ва тадбирларни ўтказади;
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш бўйича стажировкаларни ташкил этади;
«Болалар кутубхоналари»ни юқори малакали мутахассислар билан таъминлашни ташкил этади;
тажрибали кутубхоначилар фаолиятини оммалаштириб боради;
кутубхоначиларни соҳага оид янги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа турдаги янгиликлар билан ўз вақтида таништириб бориш бўйича туман (шаҳар)ларда ўқув-семинар, конференция ва илмий-амалий тадбирлар ташкил этади;
китобхонларга қулайлик яратиш учун қўшимча хизмат турлари, шу жумладан пуллик хизматлар, шунингдек таржима қилиш, сканерлаш, нашр этиш каби хизматлар кўрсатади, пуллик хизматлар рўйхати ва нархнома (прейскурант)ларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлатади.
3-боб. «Болалар кутубхоналари» фаолиятини ташкил этиш
12. «Болалар кутубхонаси» болалар учун турли китобхонлик кўрик-танлов ва тадбирларни ташкил этади, умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарига услубий-амалий ёрдам кўрсатади.
13. «Болалар кутубхонаси» ҳар чоракда ўқувчиларнинг қўшимча адабиётларга бўлган қизиқишларини ўрганади, улар учун миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналарига кирадиган энг сара асарлар ҳақида маълумот бериб боради.
14. «Болалар кутубхонаси» қардош тилларда ўқитиладиган умумтаълим муассасаларининг китоб фондини ўрганади ва бадиий адабиётлар билан бойитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
15. «Болалар кутубхоналари» болалар учун мўлжалланган илмий, маърифий, маънавий адабиётлар, овозли, аудиовизуал ва бошқа форматдаги электрон ресурсларни йиғади ва сақлайди.
Ўқувчилар «Болалар кутубхонаси»да ўз ёшларига мос бадиий адабиётлар, санъатга доир китоблар, ноталар ва бошқа медиаресурсларни ўрганади.
16. «Болалар кутубхонаси» болаларнинг ўқишига бевосита раҳбарлик қилувчи соҳа ходимлари, педагоглар ва кутубхона ходимлари учун илмий-услубий нашрлар, аудиовизуал ва электрон ресурслар захирасини яратади ҳамда улар билан мунтазам ишлайди.
17. «Болалар кутубхонаси» китоб захирасини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари даражасида сақлайди, муқовалаш, таъмирлаш тадбирларини режа асосида амалга оширади ҳамда аудиовизуал материаллар, электрон нашрлар ва бошқа ахборот ташувчи манбаларни, медиаресурсларни сақлайди.
18. «Болалар кутубхонаси» электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради, йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади, бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади.
19. «Болалар кутубхонаси» умумий ўрта таълим ташкилотлари кутубхоналарига кутубхона хизмати кўрсатиш бўйича тавсиялар беради, хизмат кўрсатиш ҳолатини таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
20. «Болалар кутубхоналари» кутубхоначилик соҳасидаги илғор хорижий иш тажрибаларини ўрганади ва оммалаштиради.
21. Республика болалар кутубхонаси Жамғарма билан, бошқа «Болалар кутубхоналари» эса Вазирлик билан келишган ҳолда ўз ходимларини республикадаги барча ҳудудларга ва хорижий давлатларга хизмат сафарига юборади ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.
22. «Болалар кутубхоналари»да ўқувчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларда нотиқлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган нотиқлик, бошловчилик ва театр тўгараклари, ёш китобхонлар клублари ташкил этилиши мумкин.
23. «Болалар кутубхоналари»да китоб дўконлари ва «Китоб кафелари» каби турли пуллик ва ижтимоий хизмат турлари йўлга қўйилиши мумкин.
4-боб. «Болалар кутубхоналари»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
24. «Болалар кутубхоналари» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
республика ахборот-кутубхона муассасаларидан уларнинг ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида зарур материалларни сўраш ва олиш;
ахборот-кутубхона муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-методик ва илмий-тадқиқот масалалари бўйича ишлаб чиқиладиган қоидалар, низомлар, йўриқномалар, ўқув дастурлари ва бошқа ҳужжатларни келишиш;
тасдиқланган хизматлар рўйхати ва нархлар прейскурантларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари асосида пулли кутубхона хизматлари кўрсатиш;
адабиётларга ва ахборот манбаларининг бошқа турларига кутубхоначилик услубида қайта техник ва илмий ишлов беришни амалга ошириш;
ғоявий, мазмунан эскирган ва маънавий жиҳатдан эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган адабиётларни ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқариш;
ўз кутубхона фондларидан, уларнинг тўлиқлиги ва бутлигига зарар етказмасдан кутубхона ресурсларининг ортиқча сони ва нусхаларини ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ сотиш;
китобхонларга кутубхона ва унинг ўқув залларида, абонементда, кўчма кутубхонада, сиртқи абонемент ва кутубхоналараро абонемент орқали хизмат кўрсатиш;
ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан оммавий китобхонлик тадбирлари, китоблар кўргазмалари, фестивалларини ташкил этиш;
ходимларни замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланиши, чет тилни билиши, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этганлиги учун моддий рағбатлантириш;
ахборот маҳсулотини яратиш, ахборотларга таҳлилий қайта ишлов беришни амалга ошириш, маълумотнома-библиография аппаратини ташкил этиш ва юритиш, шу жумладан:
электрон каталоглар (алфавит ва тизимли тартибдаги) яратиш;
электрон картотекалар — мақолаларнинг мазмун жиҳатдан ва тизимли картотекаларини яратиш;
тавсиявий библиографик қўлланмалар (адабиётлар рўйхатлари, библиографик кўрсаткичлар, библиографик шарҳлар) ишлаб чиқиш;
фойдаланувчиларни ахборот маҳсулотидан хабардор этишни таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг ахборот олиш эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли ташувчилардаги ахборот-ресурсларини тақдим этиш;
ахборот олиш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган, танқидий тафаккурни ўстиришга, медиамаконни ўзлаштиришга ёрдам берадиган тадбирларни ташкил этиш;
инновацион технологиялар асосида ахборот олиш эҳтиёжларини аниқлаш ва сўровларни қаноатлантириш;
ўқув фанлари, бўлимлар, мавзулар бўйича ахборот тўплаш ва тизимга солиш, ахборот банкларини вужудга келтириш.
25. «Болалар кутубхоналари» қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
китоб фондини молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, ўзбек ва жаҳон болалар адабиёти, энциклопедиялар, педагогикага оид адабиётлар, иқтисодий соҳага доир хорижий тиллардаги (ахборот) адабиётлар ва луғатлар билан тўлдириш;
ортиқча (такрор) адабиётларни алмаштириш, захира фонди орқали уларни бошқа кутубхоналарга ўтказиш ҳамда кам фойдаланиладиган адабиётларни танлаш ишларини амалга ошириш ва депозитларда сақлаш учун топшириш;
чоп этилган нашрларнинг умумий ва якка ҳисобини олиб бориш;
китоблар фонди таркибини бойитиш ишини таъминлаш.
5-боб. «Болалар кутубхоналари»ни бошқариш
26. Республика болалар кутубхонасига Жамғарма раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Вазирлик тизимидаги ҳудудий «Болалар кутубхоналари»нинг директорлари Вазирлик билан келишилган ҳолда Республика «Келажак» маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
27. Директор:
кутубхонага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
кутубхонанинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
кутубхона ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кутубхона ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;
белгиланган тартибда кутубхонанинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади, кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
кутубхонанинг моддий-техника базасини сақлаш ва ривожлантириш, кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади, ахборот-кутубхона фондлари, шунингдек бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар, кутубхонанинг бошқа мол-мулки сақланиши ва улардан зарур даражада фойдаланилиши учун жавоб беради.
28. Вазирлик ҳар чоракда бир марта директорлар кенгашини ташкил этади, улар бажариши лозим бўлган вазифаларни белгилайди ва амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиб боради.
29. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Болалар кутубхонаси» директорлари ташаббускор, фидокор ва тажрибали кутубхоначиларини турли мукофотларга тавсия қилади ва уларнинг ишини оммалашишига кўмаклашади.
30. Вазирлик «Болалар кутубхоналари» фаолиятини ривожлантиришга қаратилган концепция, «йўл хариталари» ва дастурлари ишлаб чиқади ҳамда уларнинг кутубхоналарда бажарилишини мониторинг қилиб боради.
31. Болалар кутубхонаси директори Муассис билан келишган ҳолда директор ўринбосарларини лавозимга тайинлайди.
32. Вазирликда китобларнинг мазмун ва моҳиятини ўрганиш, миллий менталитетга ёт бўлган китобларни таълим муассасаларига кириб боришининг олдини олиш ва мазмунан бой, болаларни ватанпарварликка ундайдиган ва китоб ўқишга қизиқтира оладиган асарларни муҳокама қилишга қаратилган Илмий-методик кенгаш тузилади.
Илмий методик кенгаш раиси Вазирлик мутахассислари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Илмий методик кенгаш аъзолари ҳар чоракда бир маротаба йиғилади, илмий, услубий, бадиий ва публицистик китобларни амалиётга жорий этиш ҳамда илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил қилиш юзасидан қарорлар қабул қилади.
6-боб. «Болалар кутубхоналари»ни молиялаштириш
33. Муассис ёки ваколатли давлат органи «Болалар кутубхоналари»га мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.
«Болалар кутубхоналари» ўзига бириктирилган мол-мулкни ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
«Болалар кутубхоналари» фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
34. Қуйидагилар «Болалар кутубхоналари»нинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ўқувчиларга хизмат кўрсатишдан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
35. Қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк «Болалар кутубхоналари»нинг мол-мулки таркибига киритилади.
36. «Болалар кутубхоналари» ходимларини мукофотлаш белгиланган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
«Болалар кутубхоналари»нинг бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ойлик, чораклик ёки йиллик тушган маблағлари бўйича (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) жами суммасидан ўн фоизгача бўлган миқдори мазкур кутубхона раҳбарини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
37. «Болалар кутубхоналари» қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кутубхоначилик бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.
Уларнинг халқаро ҳамкорлиги шартномалар асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, мутахассисларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилиши мумкин.
38. «Болалар кутубхоналари» қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
«Болалар кутубхоналари» тугатилган тақдирда унинг маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда «Болалар кутубхоналари» уставига мувофиқ фойдаланилади.
39. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
40. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низомнинг I боби 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Баркамол авлод» болалар марказлари» сўзлари «Баркамол авлод» болалар мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:
Халқ таълими муассасасининг типи Контингент сони (киши) I гуруҳ II гуруҳ III гуруҳ IV гуруҳ Умумтаълим мактаблари* 1601 нафар ва ундан ортиқ 881 — 1600 401 — 880 400 нафаргача «Меҳрибонлик» уйлари 201 нафар ва ундан ортиқ 200 нафаргача Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари 401 нафар ва ундан ортиқ 400 нафаргача Мактабдан ташқари муассасалар 601 нафар ва ундан ортиқ 301 — 600 300 нафаргача Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. » .
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда :
а) 11-бандда :
7-кичик бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«ўқувчи ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан дунё бозорига миллий анъаналаримиз асосида «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида «Art shop» электрон дўконларини ташкил этиш ва сотувини йўлга қўйиш;
болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш учун хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида «Баркамол авлод» болалар мактабларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Болалар технопарки» лойиҳаларини ташкил этиш»;
11-кичик бандда :
олтинчи хатбошидаги «шакллантиради» сўзларидан кейин «кўчма кутубхоналар фаолиятини ташкиллаштиради, болалар ва мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштиради,» сўзлари қўшилсин;
еттинчи хатбошидаги «Баркамол авлод» болалар марказларидаги» сўзлари «Баркамол авлод» болалар мактабларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низомнинг 20-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Баркамол авлод» болалар марказлари» сўзлари «Баркамол авлод» болалар мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Маданий-маърифий муассасаларнинг ижодий ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари Миқдорларида изоҳдаги «Халқ таълими вазирлигининг Республика болалар кутубхонаси» сўзлари «Халқ таълими вазирлигининг Республика болалар кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Болалар кутубхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Баркамол авлод» болалар марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 11 майдаги 130-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 12 майдаги 275-сон қарорига илованинг 2-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон қарорининг 6-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 14-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 май,
331-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
MEʼYORLARI
NIZOM
ROʻYXATI
Maktabdan tashqari taʼlim tizimini takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Xalq taʼlimi sohasidagi maktabdan tashqari taʼlim tizimining huquqiy va tashkiliy asoslarini takomillashtirish, yoshlar taʼlim-tarbiyasi uchun qoʻshimcha sharoitlar yaratishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni oʻz ichiga olgan beshta tashabbusni amaliyotga tatbiq etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq taʼlimi tizimidagi maktabdan tashqari taʼlim samaradorligini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi PQ-4467-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Respublika “Bolalar kutubxonasi”ning tuzilmasi 5-ilovaga muvofiq;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Bolalar kutubxonalarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlari va mehnatga haq toʻlash shartlari 6-ilovaga muvofiq;
“Bolalar kutubxonalari” toʻgʻrisidagi nizom 7-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziriga Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan kelishgan holda maktabgacha va maktab taʼlimi tizimidagi umumiy oʻrta va qoʻshimcha taʼlim muassasalari uchun oʻquvchilarning muhandislik, robototexnika, mexatronika va dasturiy taʼminot yoʻnalishlari boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarida foydalanish hamda innovatsion ishlanmalarni amalga oshirish yuzasidan respublikada ishlab chiqarilmaydigan, xorijdan olib kelinadigan xom-ashyolar va jihozlar roʻyxatini tasdiqlash huquqi berilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 8-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 9-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-maydagi 331-son qaroriga 5-ILOVA
Respublika “Bolalar kutubxonasi”ning
Ilmiy-metodik kengash Direktor Direktorning tashkiliy va marketing masalalari boʻyicha oʻrinbosari 1 Direktorning axborot texnologiyalari boʻyicha oʻrinbosari 1 Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Media boʻlim 3 Uslubiy boʻlim 7 Axborot resurslari va texnologiyalari boʻlimi 4 Moliya va buxgalteriya boʻlimi 3 Nazorat va devonxona boʻlimi 2 Madaniy — ommaviy tadbirlarni tashkillashtirish boʻlimi 6 Adabiyotlarni saqlash boʻlimi 4 Kitoblarni jamlash va katalog yaratish boʻlimi 4 Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar * Investitsiyalarni jalb etish va xalqaro aloqalar mutaxassisi 1 Hududiy kutubxonalar bilan ishlash va monitoring boʻlimi 5 Maʼlumot va bibliografiya boʻlimi 3 Yuriskonsult 1 Marketing boʻlimi 3 Kitobxonlarga xizmat koʻrsatish boʻlimi 9
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-maydagi 331-son qaroriga 6-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Bolalar kutubxonalarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlari va mehnatga haq toʻlash shartlari
1. Direktor, direktor oʻrinbosarlari, boshqaruv va boshqa xodimlar namunaviy shtatlari va mehnatga haq toʻlash shartlari
T/r Lavozimlar nomi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Andijon viloyati Buxoro viloyati Jizzax viloyati Qashqadaryo viloyati Navoiy viloyati Namangan viloyati Samarqand viloyati Surxondaryo viloyati Sirdaryo viloyati Toshkent viloyati Fargʻona viloyati Xorazm viloyati Toshkent shahar Jami shtat birlik soni Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan (koeffitsiyentda) Direktor 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 14 * Direktor oʻrinbosari 3 2 2 2 2 2 2 3 2 2 2 3 2 2 31 * Boʻlim boshliqlari 5 2 3 2 3 2 2 5 3 2 3 5 2 3 42 * Bosh buxgalter 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 14 * Shoʻba mudiri-bosh kutubxonachi 1 1 1 3 * Shoʻba mudiri-bosh bibliograf 1 1 1 3 * Bosh kutubxonachi 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 3 42 * Bosh bibliograf 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 14 * Yetakchi kutubxonachi 5 2 2 2 2 2 2 5 2 2 2 5 2 2 37 * Uslubchi 7 2 2 2 2 2 2 7 2 2 2 7 2 2 43 * Maktablarga amaliy va uslubiy yordam koʻrsatish boʻlimi uslubchisi **** * Madaniyat ishlari boʻyicha tashkilotchi 1 1 1 3 ** Buxgalter 1 1 1 3 2,870 Yuriskonsult 1 1 1 3 *** Jami 31 14 15 14 15 14 14 31 15 14 15 31 14 15 252
2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Bolalar kutubxonalari texnik, xizmat koʻrsatuvchi va boshqa lavozimlarining mehnatiga haq toʻlash shartlari
T/r Lavozimlar nomi Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan (koeffitsiyentda) 1. Garderobchi 1,000 2. Oʻt yoquvchi 1,384 3. Binolarga kompleks xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha ishchi 1,269 4. Xizmat xonalari farroshi 1,053 5. Hovli supuruvchi 1,053 6. Bogʻbon 1,106 7. Qorovul 1,106 8. Avtomobil haydovchisi (yengil, yuk tashuvchi), avtobus haydovchisi * 9. Elektromontyor 1,384 10. Chilangar-santexnik 1,384 11. Rahbar kotibi (referent-kotib) 1,269 12. Xoʻjalik mudiri 1,505
3. Texnik, xizmat koʻrsatuvchi va boshqa lavozimlarni kiritish meʼyorlari ilovaga muvofiq belgilanadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Bolalar kutubxonalarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlari va mehnatga haq toʻlash shartlariga ILOVA
Bolalar kutubxonalarining texnik, xizmat koʻrsatuvchi va boshqa lavozimlarini kiritish
1. Garderobchi lavozimi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Bolalar kutubxonalarida (keyingi oʻrinlarda — kutubxona) kiyim-bosh saqlash uchun moʻljallangan xona mavjud boʻlsa mavsumiy 5 oy uchun 1,0 birlik kiritiladi.
2. Uy-joy kommunal xoʻjalik tizimiga oʻtkazilmagan kutubxonada isitish mavsumida (5 oy) oʻt yoquvchi lavozimi:
markazlashgan isitish tizimida koʻmir, torf, mazut, tabiiy gaz kabilar bilan isitiladigan har bir qozonxonaga bir oʻrin almashish ish vaqti (smena) uchun 1,0 birlik hisobidan;
lokal isitish qozonlari bilan isitiladigan har bir alohida manzilda joylashgan binolar majmuasiga har bir oʻrin almashish ish vaqti (smena) uchun qozonlar soni 6 tagacha boʻlsa 1,0 birlikdan, keyingi har 6 ta qozonga 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda (mutanosib ravishda);
isitish pechlari orqali isitiladigan muassasalarda har 10 dona pech uchun 1,0 birlik va keyingi har 5 — 9 dona pech uchun qoʻshimcha 0,5 birlik, biroq 0,5 birlikdan kam boʻlmagan holda;
Kutubxona markaziy isitish tizimi orqali isitilganda hamda hududida issiqlik punkti yoki elevator joylashgan boʻlsa 1,0 birlik binolarga kompleks xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha ishchi lavozimi, agar muassasada boyler va nasoslar (yer ostidan nasos orqali suv tortib oladigan suv yigʻuvchi minora (inshoot)) mavjud boʻlsa, bir oʻrin almashish ish vaqti(smena)ga 1,0 birlikdan kiritiladi.
Yil davomida yuvinish xonasi yoki oshxona ichki qozonxona hisobidan issiq suv bilan taʼminlanadigan kutubxonada yuqorida qayd etilgan oʻt yoquvchi lavozimi bittasi doimiy kiritiladi.
3. Binolarning barcha ichki qismlari shu jumladan, xizmat xonalari, toʻgarak va mashgʻulot xonalari, yoʻlak (koridor)lar, tomosha zallari, basseyn joylashgan hududlar, zinapoyalar va yotoqxona maydonini tozalovchi xizmat xonalari farroshi lavozimi har 400 kv. metr tozalash maydoni uchun 0,5 birlik hisobidan kelib chiqqan holda (mutanosib ravishda) kiritiladi. Ushbu lavozim 0,5 birlikdan kam boʻlmasligi lozim.
4. Kutubxonaning har qoplama toʻshalgan (asfalt, beton. bruschatka) maydonining har 2500 kv.metr maydoni uchun 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda (mutanosib ravishda) hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi.
5. Bogʻbon lavozimi mevali bogʻ, gulzor va koʻkalamzorlashtirilgan 0,5 tadan 2,0 gagacha maydoni uchun 1,0 birlik, keyingi har 2,0 ga maydon uchun 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda (mutanosib ravishda) bogʻbon lavozimi kiritiladi, ijaraga berilgan maydon bundan mustasno.
6. Kutubxonaning har bir alohida manzilda joylashgan binosi uchun dam olish, bayram va mehnat taʼtili vaqtida oʻrin almashishni hisobga olgan holda 3,0 birlikdan qorovul lavozimi kiritiladi.
7. Avtomobil haydovchisi (yengil, yuk tashuvchi), avtobus haydovchisi lavozimi har bir soz holatdagi avtotransport vositasi uchun 1,0 birlikdan kiritiladi.
8. Elektromontyor lavozimi har 500 yoritish va elektr nuqtalariga (vklyuchatel, chiroq, rozetka, balansda boʻlgan koʻcha yoritkichlari soni hisobga olinadi) 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda (mutanosib ravishda), biroq ushbu lavozim 0,5 birlikdan kam boʻlmagan holda kiritiladi.
9. Chilangar-santexnik lavozimi suv quvurlari, kanalizatsiya va issiqlik quvvati bilan jihozlangan har 2 000 kv metr maydoniga 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda (mutanosib ravishda), biroq ushbu lavozim 0,5 birlikdan kam boʻlmagan holda kiritiladi.
10. Kutubxona uchun 1,0 birlik rahbar kotibi (referent-kotib) lavozimi kiritiladi.
11. Kutubxona uchun 1,0 birlik xoʻjalik mudiri lavozimi kiritiladi.
12. Ish sharoitlari va hajmi boʻyicha mazkur Namunaviy shtatlarni qoʻllab boʻlmaydigan ayrim kutubxonaning shtatlariga ular faoliyatining oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqib, umumiy xodimlar sonining 10 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda ajratilgan ish haqi jamgʻarmasi doirasida oʻzgartirish kiritilishiga ruxsat etiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-maydagi 331-son qaroriga 7-ILOVA
“Bolalar kutubxonalari” toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Bolalar kutubxonalari”ning maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. “Bolalar kutubxonalari” davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, oʻz ustaviga, bank hisobvaragʻiga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga, shtampga va blankalarga ega boʻladi.
3. “Bolalar kutubxonalari” oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining buyruqlariga, shuningdek ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
Respublika bolalar kutubxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tizimiga kiradi.
4. “Bolalar kutubxonalari”ning namunaviy ustavi Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi. “Bolalar kutubxonasi” mazkur namunaviy ustav asosida oʻz ustavini ishlab chiqadi. Ustav muassis tomonidan tasdiqlanadi.
5. Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari tegishlicha “Bolalar kutubxonalari”ning muassislari hisoblanadi.
Jamgʻarma Respublika bolalar kutubxonasining muassisi hisoblanadi.
6. “Bolalar kutubxonalari”ning umumiy faoliyati Vazirlik tomonidan muvofiqlashtiriladi.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar “Bolalar kutubxonalari” umumiy oʻrta taʼlim maktablari kutubxonalariga kutubxonachilik va bibliografik xizmat koʻrsatish boʻyicha metodik yordam beradi va ularning ishlarini muvofiqlashtirib boradi. Kutubxonalar fondini bolalarning yoshi va psixologik xususiyatlarini hisobga olgan holda, turli janrdagi bolalar adabiyotlari bilan toʻldirib boradi.
8. “Bolalar kutubxonalari” bolalarga kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda targʻib qilishga xizmat qiladigan, ularni xalqimizning boy intellektual madaniy merosi va umumbashariy qadriyatlari, fan-texnikaga oid adabiyotlarga boʻlgan talab-ehtiyojlarini yangi axborot-kutubxona texnologiyalari orqali qondirishga moʻljallangan milliy va xorijiy bolalar nashrlarini (bosma, audiovizual, elektron va boshqa) saqlaydigan, kutubxona xizmati koʻrsatadigan madaniy-maʼrifiy muassasadir.
9. “Bolalar kutubxonalari”ning axborot-kutubxona fondi davlat mulki hisoblanadi.
2-bob. “Bolalar kutubxonalari”ning asosiy vazifalari va funksiyalari
10. Quyidagilar “Bolalar kutubxonalari”ning asosiy vazifalari hisoblanadi:
zamonaviy va yuqori samarali axborot texnologiyalaridan foydalangan holda axborotlar olishning manbai, shakl va metodlarini tanlash imkoniyatini taʼminlash orqali oʻquvchilarning intellektual, bilim, maʼnaviy-axloqiy va madaniy ehtiyojlarini har tomonlama qondirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;
kitobxonlarga xizmat koʻrsatish shart-sharoitlarini, shakl va usullarini takomillashtirish, maxsus dasturlarni joriy etish, elektron axborot-maʼlumot xizmatlari yaratish, zamonaviy kompyuter vositalaridan va maʼlumotlar uzatish texnologiyalaridan foydalanish asosida kutubxonalar faoliyati jarayonlari avtomatlashtirilishini taʼminlash;
xorijiy ilmiy-taʼlim maʼlumotlar bazalariga ulangan holda yigʻma elektron katalogini va kitob fondini shakllantirish va yuritish;
yigʻma elektron katalogni shakllantirish va yuritish;
kutubxona fondini milliy va chet el nashrlari bilan tizimli toʻldirib borish, nashrlarning bibliografik hisobini yuritish;
yurtimiz hamda jahon tajribalariga tayangan holda tizimdagi kutubxonalar uchun book reader milliy model standartlarini amaliyotga joriy qilish;
umumiy oʻrta taʼlim maktablari kutubxonalari fondini tahlil qilish, yangi adabiyotlar bilan boyitish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
audio va audiovizual resurslar tayyorlash va tarqatish;
foydalanuvchilarga kataloglar, kartotekalar va bibliografik maʼlumot berishning boshqa shakllari orqali kutubxona fondi tarkibi toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etish;
oʻquvchilarning umumiy va yakka tartibda kitob oʻqish madaniyatini, ijodiy fikrlashini rivojlantirishga yordam beruvchi ommaviy kitobxonlikni tashkil etish;
ommaviy axborot vositalarida targʻibot va tashviqot ishlarini amalga oshirish, tegishli muassasalar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
kutubxonaning maʼlumot-qidiruv apparati (kataloglar, kartotekalar, maʼlumotlar bazalari) bilan ishlash boʻyicha foydalanuvchilarga maslahatlar berish;
madaniy-maʼrifiy tadbirlar, jumladan, adabiyotlarning ochiq va mavzuli koʻrgazmalari, turli ommaviy tadbirlar, kitobxonlik klublarini tashkil etish;
foydalanuvchilarga masofadan turib hujjatlarni elektron yetkazib berish (elektron pochta orqali);
maktab oʻquvchilarining axborot madaniyati va mediasavodxonligini shakllantirish.
11. “Bolalar kutubxonasi” oʻz asosiy vazifalarini amalga oshirishda quyidagi funksiyalarni bajaradi:
umumiy oʻrta taʼlim maktablari kutubxonalarini oʻzbek va jahon adabiyoti durdonalari bilan boyitish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
“Bolalar kutubxonalari” rahbar va xodimlarini malaka oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha yaqin, oʻrta va uzoq istiqbolga moʻljallangan rejalarini ishlab chiqadi;
axborot-kutubxona faoliyatini amalga oshirish doirasida, shu jumladan axborotlarni almashish va oʻzaro foydalanish borasida samarali hamkorlikni taʼminlaydi;
oʻquvchilar oʻrtasida reading (oʻqish), writing (yozish), poetry (sheʼriyat) tanlov va aksiyalarini amalga oshiradi;
Internet jahon axborot tarmogʻining milliy segmentida oʻquvchilarning qiziqishlari va axborotga boʻlgan ehtiyojlarini oʻrganish asosida oʻz veb-saytlarini yaratadi;
ijtimoiy tarmoqlarda sahifalarini tashkil etadi, “Yilning eng yaxshi kitobi”, “Eng yaxshi kitobxon-targʻibotchi” tadbirlarini yoʻlga qoʻyadi;
axborot kunlari, yangi kelgan adabiyotlar taqdimotlarini oʻtkazadi;
axborot manbalarini qidirish va tanlashda maslahatlar beradi;
maʼlumot-bibliografik xizmat koʻrsatadi (bibliografik maʼlumotnomalarni tayyorlaydi);
oʻquvchilar uchun taniqli yozuvchi va shoirlar bilan ijodiy uchrashuvlar tashkil etib boradi;
kitobxonlikni targʻib qilishga qaratilgan turli tanlov, festival va tadbirlarni oʻtkazadi;
axborot-kutubxona faoliyati sohasidagi xorijiy tajribani oʻrganish boʻyicha stajirovkalarni tashkil etadi;
“Bolalar kutubxonalari”ni yuqori malakali mutaxassislar bilan taʼminlashni tashkil etadi;
tajribali kutubxonachilar faoliyatini ommalashtirib boradi;
kutubxonachilarni sohaga oid yangi qonunchilik hujjatlari va boshqa turdagi yangiliklar bilan oʻz vaqtida tanishtirib borish boʻyicha tuman (shahar)larda oʻquv-seminar, konferensiya va ilmiy-amaliy tadbirlar tashkil etadi;
kitobxonlarga qulaylik yaratish uchun qoʻshimcha xizmat turlari, shu jumladan pullik xizmatlar, shuningdek tarjima qilish, skanerlash, nashr etish kabi xizmatlar koʻrsatadi, pullik xizmatlar roʻyxati va narxnoma (preyskurant)larini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlatadi.
3-bob. “Bolalar kutubxonalari” faoliyatini tashkil etish
12. “Bolalar kutubxonasi” bolalar uchun turli kitobxonlik koʻrik-tanlov va tadbirlarni tashkil etadi, umumiy oʻrta taʼlim muassasalari kutubxonalariga uslubiy-amaliy yordam koʻrsatadi.
13. “Bolalar kutubxonasi” har chorakda oʻquvchilarning qoʻshimcha adabiyotlarga boʻlgan qiziqishlarini oʻrganadi, ular uchun milliy va jahon adabiyoti durdonalariga kiradigan eng sara asarlar haqida maʼlumot berib boradi.
14. “Bolalar kutubxonasi” qardosh tillarda oʻqitiladigan umumtaʼlim muassasalarining kitob fondini oʻrganadi va badiiy adabiyotlar bilan boyitish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi.
15. “Bolalar kutubxonalari” bolalar uchun moʻljallangan ilmiy, maʼrifiy, maʼnaviy adabiyotlar, ovozli, audiovizual va boshqa formatdagi elektron resurslarni yigʻadi va saqlaydi.
Oʻquvchilar “Bolalar kutubxonasi”da oʻz yoshlariga mos badiiy adabiyotlar, sanʼatga doir kitoblar, notalar va boshqa mediaresurslarni oʻrganadi.
16. “Bolalar kutubxonasi” bolalarning oʻqishiga bevosita rahbarlik qiluvchi soha xodimlari, pedagoglar va kutubxona xodimlari uchun ilmiy-uslubiy nashrlar, audiovizual va elektron resurslar zaxirasini yaratadi hamda ular bilan muntazam ishlaydi.
17. “Bolalar kutubxonasi” kitob zaxirasini sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari talablari darajasida saqlaydi, muqovalash, taʼmirlash tadbirlarini reja asosida amalga oshiradi hamda audiovizual materiallar, elektron nashrlar va boshqa axborot tashuvchi manbalarni, mediaresurslarni saqlaydi.
18. “Bolalar kutubxonasi” elektron kutubxona va elektron katalogni shakllantiradi, yigʻma elektron katalogni shakllantirishda ishtirok etadi, boshqa axborot-kutubxona muassasalari bilan hamkorlikni amalga oshiradi.
19. “Bolalar kutubxonasi” umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari kutubxonalariga kutubxona xizmati koʻrsatish boʻyicha tavsiyalar beradi, xizmat koʻrsatish holatini tahlil qiladi va uni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi.
20. “Bolalar kutubxonalari” kutubxonachilik sohasidagi ilgʻor xorijiy ish tajribalarini oʻrganadi va ommalashtiradi.
21. Respublika bolalar kutubxonasi Jamgʻarma bilan, boshqa “Bolalar kutubxonalari” esa Vazirlik bilan kelishgan holda oʻz xodimlarini respublikadagi barcha hududlarga va xorijiy davlatlarga xizmat safariga yuboradi hamda amaliy yordam koʻrsatadi.
22. “Bolalar kutubxonalari”da oʻquvchilarga xizmat koʻrsatishni yaxshilash, ularda notiqlik madaniyatini rivojlantirishga qaratilgan notiqlik, boshlovchilik va teatr toʻgaraklari, yosh kitobxonlar klublari tashkil etilishi mumkin.
23. “Bolalar kutubxonalari”da kitob doʻkonlari va “Kitob kafelari” kabi turli pullik va ijtimoiy xizmat turlari yoʻlga qoʻyilishi mumkin.
4-bob. “Bolalar kutubxonalari”ning huquq va majburiyatlari
24. “Bolalar kutubxonalari” quyidagi huquqlarga ega:
respublika axborot-kutubxona muassasalaridan ularning axborot-kutubxona faoliyati toʻgʻrisida zarur materiallarni soʻrash va olish;
axborot-kutubxona muassasalariga ega boʻlgan vazirliklar va idoralar tomonidan axborot-kutubxona muassasalarining ilmiy-metodik va ilmiy-tadqiqot masalalari boʻyicha ishlab chiqiladigan qoidalar, nizomlar, yoʻriqnomalar, oʻquv dasturlari va boshqa hujjatlarni kelishish;
tasdiqlangan xizmatlar roʻyxati va narxlar preyskurantlariga muvofiq axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida pulli kutubxona xizmatlari koʻrsatish;
adabiyotlarga va axborot manbalarining boshqa turlariga kutubxonachilik uslubida qayta texnik va ilmiy ishlov berishni amalga oshirish;
gʻoyaviy, mazmunan eskirgan va maʼnaviy jihatdan eskirib, yaroqsiz holga kelib qolgan adabiyotlarni oʻrnatilgan tartibda hisobdan chiqarish;
oʻz kutubxona fondlaridan, ularning toʻliqligi va butligiga zarar yetkazmasdan kutubxona resurslarining ortiqcha soni va nusxalarini hisobdan chiqarish, shuningdek ularni hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga muvofiq sotish;
kitobxonlarga kutubxona va uning oʻquv zallarida, abonementda, koʻchma kutubxonada, sirtqi abonement va kutubxonalararo abonement orqali xizmat koʻrsatish;
oʻquvchilar oʻrtasida kitob mutolaasi va kitobxonlikni keng targʻib qilish yuzasidan ommaviy kitobxonlik tadbirlari, kitoblar koʻrgazmalari, festivallarini tashkil etish;
xodimlarni zamonaviy axborot texnologiyalaridan professional foydalanishi, chet tilni bilishi, foydalanuvchilarga xizmat koʻrsatishning samarali shakllarini joriy etganligi uchun moddiy ragʻbatlantirish;
axborot mahsulotini yaratish, axborotlarga tahliliy qayta ishlov berishni amalga oshirish, maʼlumotnoma-bibliografiya apparatini tashkil etish va yuritish, shu jumladan:
elektron kataloglar (alfavit va tizimli tartibdagi) yaratish;
elektron kartotekalar — maqolalarning mazmun jihatdan va tizimli kartotekalarini yaratish;
tavsiyaviy bibliografik qoʻllanmalar (adabiyotlar roʻyxatlari, bibliografik koʻrsatkichlar, bibliografik sharhlar) ishlab chiqish;
foydalanuvchilarni axborot mahsulotidan xabardor etishni taʼminlash;
foydalanuvchilarning axborot olish ehtiyojlarini oʻrganish asosida turli tashuvchilardagi axborot-resurslarini taqdim etish;
axborot olish va kitobxonlik madaniyatini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan, tanqidiy tafakkurni oʻstirishga, mediamakonni oʻzlashtirishga yordam beradigan tadbirlarni tashkil etish;
innovatsion texnologiyalar asosida axborot olish ehtiyojlarini aniqlash va soʻrovlarni qanoatlantirish;
oʻquv fanlari, boʻlimlar, mavzular boʻyicha axborot toʻplash va tizimga solish, axborot banklarini vujudga keltirish.
25. “Bolalar kutubxonalari” quyidagi majburiyatlarni oʻz zimmasiga oladi:
kitob fondini moliyaviy imkoniyatlardan kelib chiqib, oʻzbek va jahon bolalar adabiyoti, ensiklopediyalar, pedagogikaga oid adabiyotlar, iqtisodiy sohaga doir xorijiy tillardagi (axborot) adabiyotlar va lugʻatlar bilan toʻldirish;
ortiqcha (takror) adabiyotlarni almashtirish, zaxira fondi orqali ularni boshqa kutubxonalarga oʻtkazish hamda kam foydalaniladigan adabiyotlarni tanlash ishlarini amalga oshirish va depozitlarda saqlash uchun topshirish;
chop etilgan nashrlarning umumiy va yakka hisobini olib borish;
kitoblar fondi tarkibini boyitish ishini taʼminlash.
5-bob. “Bolalar kutubxonalari”ni boshqarish
26. Respublika bolalar kutubxonasiga Jamgʻarma raisi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qiladi.
Vazirlik tizimidagi hududiy “Bolalar kutubxonalari”ning direktorlari Vazirlik bilan kelishilgan holda Respublika “Kelajak” markazi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
27. Direktor:
kutubxonaga yuklangan vazifalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;
kutubxonaning tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlaydi;
oʻz oʻrinbosarlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;
kutubxona xodimlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlaydi va lavozimidan ozod qiladi, ular bilan mehnat shartnomalari (kontraktlari) tuzadi va ularning amal qilishini toʻxtatadi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq kutubxona xodimlarini ragʻbatlantirish chora-tadbirlarini koʻradi va ularga nisbatan intizomiy jazo choralarini qoʻllaydi;
belgilangan tartibda kutubxonaning mol-mulki va mablagʻlarini tasarruf etadi, kutubxonaning axborot-kutubxona resurslaridan samarali foydalanilishini taʼminlaydi;
kutubxonaning moddiy-texnika bazasini saqlash va rivojlantirish, kutubxona foydalanuvchilari va xodimlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlarini belgilangan tartibda amalga oshiradi, axborot-kutubxona fondlari, shuningdek binolar, inshootlar, asbob-anjomlar, kutubxonaning boshqa mol-mulki saqlanishi va ulardan zarur darajada foydalanilishi uchun javob beradi.
28. Vazirlik har chorakda bir marta direktorlar kengashini tashkil etadi, ular bajarishi lozim boʻlgan vazifalarni belgilaydi va amalga oshirilayotgan ishlarni monitoring qilib boradi.
29. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar “Bolalar kutubxonasi” direktorlari tashabbuskor, fidokor va tajribali kutubxonachilarini turli mukofotlarga tavsiya qiladi va ularning ishini ommalashishiga koʻmaklashadi.
30. Vazirlik “Bolalar kutubxonalari” faoliyatini rivojlantirishga qaratilgan konsepsiya, “yoʻl xaritalari” va dasturlari ishlab chiqadi hamda ularning kutubxonalarda bajarilishini monitoring qilib boradi.
31. Bolalar kutubxonasi direktori Muassis bilan kelishgan holda direktor oʻrinbosarlarini lavozimga tayinlaydi.
32. Vazirlikda kitoblarning mazmun va mohiyatini oʻrganish, milliy mentalitetga yot boʻlgan kitoblarni taʼlim muassasalariga kirib borishining oldini olish va mazmunan boy, bolalarni vatanparvarlikka undaydigan va kitob oʻqishga qiziqtira oladigan asarlarni muhokama qilishga qaratilgan Ilmiy-metodik kengash tuziladi.
Ilmiy metodik kengash raisi Vazirlik mutaxassislari tomonidan ochiq ovoz berish yoʻli bilan saylanadi.
Ilmiy metodik kengash aʼzolari har chorakda bir marotaba yigʻiladi, ilmiy, uslubiy, badiiy va publitsistik kitoblarni amaliyotga joriy etish hamda ilgʻor ish tajribalarni ommalashtirish ishlarini tashkil qilish yuzasidan qarorlar qabul qiladi.
6-bob. “Bolalar kutubxonalari”ni moliyalashtirish
33. Muassis yoki vakolatli davlat organi “Bolalar kutubxonalari”ga mol-mulkni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda biriktiradi.
“Bolalar kutubxonalari” oʻziga biriktirilgan mol-mulkni hamda daromadlar va xarajatlar smetasi boʻyicha oʻziga ajratilgan mablagʻlar hisobiga sotib olingan mol-mulkni qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasarruf etadi.
“Bolalar kutubxonalari” faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va budjetdan tashqari hamda boshqa mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.
34. Quyidagilar “Bolalar kutubxonalari”ning faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
oʻquvchilarga xizmat koʻrsatishdan tashqari paytda boʻsh binolar, inshootlar, asbob-uskunalarni ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan shartnoma asosida pulli xizmat koʻrsatishdan olingan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, mahalliy va xalqaro tashkilotlarning grantlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
35. Qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan faoliyatdan olingan daromad hisobiga sotib olingan mol-mulk “Bolalar kutubxonalari”ning mol-mulki tarkibiga kiritiladi.
36. “Bolalar kutubxonalari” xodimlarini mukofotlash belgilangan tartibda budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
“Bolalar kutubxonalari”ning budjetdan tashqari jamgʻarmalarning oylik, choraklik yoki yillik tushgan mablagʻlari boʻyicha (maqsadli homiylik xayriyalaridan tashqari) jami summasidan oʻn foizgacha boʻlgan miqdori mazkur kutubxona rahbarini moddiy ragʻbatlantirish uchun yoʻnaltiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
37. “Bolalar kutubxonalari” qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda kutubxonachilik boʻyicha xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyishi mumkin.
Ularning xalqaro hamkorligi shartnomalar asosida xorijiy tashkilotlar bilan pedagogik axborot va tajriba almashish, mutaxassislarning malaka oshirishi hamda stajirovka oʻtashi shaklida amalga oshirilishi mumkin.
38. “Bolalar kutubxonalari” qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
“Bolalar kutubxonalari” tugatilgan taqdirda uning mablagʻlari va mol-mulkidan, uning majburiyatlarini qoplash boʻyicha toʻlovlar chegirilgan holda, qonunchilik hujjatlariga hamda “Bolalar kutubxonalari” ustaviga muvofiq foydalaniladi.
39. Ushbu Nizom yuzasidan kelib chiqadigan nizoli masalalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
40. Mazkur Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-maydagi 331-son qaroriga 8-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1995-yil 18-fevraldagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabdan tashqari muassasa toʻgʻrisidagi nizomning I bobi 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Barkamol avlod” bolalar markazlari” soʻzlari “Barkamol avlod” bolalar maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarori bilan tasdiqlangan Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash toʻgʻrisida Nizomning 3-bandi sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xalq taʼlimi muassasalari rahbarlarining bazaviy tarif stavkalari quyidagi jadvalga binoan oʻquvchilar (tarbiyalanuvchilar) kontingentiga qarab muassasalar guruhidan kelib chiqib belgilanadi:
Xalq taʼlimi muassasasining tipi Kontingent soni (kishi) I guruh II guruh III guruh IV guruh Umumtaʼlim maktablari* 1601 nafar va undan ortiq 881 — 1600 401 — 880 400 nafargacha “Mehribonlik” uylari 201 nafar va undan ortiq 200 nafargacha Musiqa maktablari va sanʼat maktablari 401 nafar va undan ortiq 400 nafargacha Maktabdan tashqari muassasalar 601 nafar va undan ortiq 301 — 600 300 nafargacha Bolalar va oʻsmirlar sport maktablari Muassasalarni tegishli guruhga kiritish Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi. ” .
4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-fevraldagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-bandda :
7-kichik bandga quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“oʻquvchi yoshlarning ijodiy ishlarini ommalashtirish, shu jumladan dunyo bozoriga milliy anʼanalarimiz asosida “Barkamol avlod” bolalar maktablarining toʻgarak aʼzolari tomonidan yaratilgan mahsulotlarni olib chiqish maqsadida “Art shop” elektron doʻkonlarini tashkil etish va sotuvini yoʻlga qoʻyish;
bolalar texnik ijodkorligini rivojlantirish uchun xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribalari asosida “Barkamol avlod” bolalar maktablarida davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida “Bolalar texnoparki” loyihalarini tashkil etish”;
11-kichik bandda :
oltinchi xatboshidagi “shakllantiradi” soʻzlaridan keyin “koʻchma kutubxonalar faoliyatini tashkillashtiradi, bolalar va maktab kutubxonalarini badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash tizimini takomillashtiradi,” soʻzlari qoʻshilsin;
yettinchi xatboshidagi “Barkamol avlod” bolalar markazlaridagi” soʻzlari “Barkamol avlod” bolalar maktablaridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 391-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi qisqa muddatli guruhlar toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi “Barkamol avlod” bolalar markazlari” soʻzlari “Barkamol avlod” bolalar maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 19-iyundagi 458-son qarori bilan tasdiqlangan Madaniy-maʼrifiy muassasalarning ijodiy va boshqa xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha bazaviy lavozim maoshlari Miqdorlarida izohdagi “Xalq taʼlimi vazirligining Respublika bolalar kutubxonasi” soʻzlari “Xalq taʼlimi vazirligining Respublika bolalar kutubxonasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar “Bolalar kutubxonalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-maydagi 331-son qaroriga 9-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Barkamol avlod” bolalar markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 11-maydagi 130-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 12-maydagi 275-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 30-dekabrdagi 1039-son qarorining 6-bandi.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 822-son qaroriga ilovaning 14-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-may,
331-son