UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАВСИЯНОМА

СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизларга қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий таълим муассасаларига танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарори ҳамда «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилганлиги, шунингдек, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома беришда «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибини жорий этиш;

олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган кам таъминланган оила тушунчаси мезонларини аниқлаштириш;

тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга электрон шаклда мурожаат қилиш имкониятини бериш;

олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган хотин-қизлар доирасини кенгайтириш;

эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш;

тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш жараёнини Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан боғлаш;

оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартибини жорий этиш.

3. Белгилансинки:

тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади;

тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади;

олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бир йил муддатга берилади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорда :

а) номидаги «хотин-қизларга» сўзи «эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга» сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин».

2. Иловада :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом»;

б) 1-бандга «хотин-қизларга» сўзларидан олдин «эҳтиёжманд оилалардаги» сўзлари қўшилсин;

в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«2. Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади»;

г) 3-банддаги «Хотин-қизларнинг» сўзлари «Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилади.

5. Тавсиянома Низомга 2-иловадаги схема бўйича олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бир йилга берилади»;

е) 6-бандга «доирасида» сўзидан кейин «эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг» сўзлари қўшилсин;

ж) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«7. Республика олий таълим муассасаларига кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — қўшимча қабул кўрсаткичлари) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан республика ҳудудлари кесимида тасдиқланади».

з) 8-бандга «тавсияномага эга» сўзларидан кейин «эҳтиёжманд оилалардаги» сўзлари қўшилсин;

и) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларида тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) тузилади.

Ишчи гуруҳлар таркибига тегишлича туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбари киради»;

к) 15-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«15. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ишчи гуруҳи билан биргаликда ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатларини мазкур Низомнинг 2-банди асосида ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади»;

л) 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

м) 17 — 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«17. Ишчи гуруҳлар қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга талабгорларнинг ҳужжатлари мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

18. Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонлардан бирини тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

Ишчи гуруҳлар зарур ҳолларда оиланинг эҳтиёжмандлиги даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлайди.

19. Ишчи гуруҳлар талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқади ва тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантиради.

Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якунлари бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан имзоланади.

Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якуний баённомалари асосида туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

Талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

20. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳар йили 14 июнга қадар:

қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга ишчи гуруҳлар томонидан тавсия этилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати асосида тавсияномаларни тасдиқлайди;

тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этади;

тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади;

эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилган тавсияномаларни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юборади.

21. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;

н) 22 — 27-бандларга «хотин-қизлар» сўзларидан олдин «эҳтиёжманд оилалардаги» сўзлари қўшилсин;

о) 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун

ТАВСИЯНОМА № AA 000000 Ушбу тавсиянома фуқаро ______________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) (___________________) (паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди. М.Ў. __________________________________ ____________________________ (мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо) 20___ йил «___»___________ ТАВСИЯНОМА № AA 000000 Ушбу тавсиянома фуқаро _____________________ ___________________ __________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________________ (паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»_________________даги «_____»-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ____________________________________ ____________________________________ (Ф.И.О.) QR — код (матрик штрихли код) 20___ йил «___»__________

Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ишчи гуруҳлари 1. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида тегишли мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ўқиш истагини билдирган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг мурожаатларини электрон шаклда қабул қилиш. Ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Мурожаатларни кўриб чиқиш ва тавсиянома олишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 10 июнга қадар 3-босқич Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 1. Тақдим этилган рўйхатлар асосида тавсияномаларни электрон шаклда тасдиқлаш ва базада шакллантириш. 2. Тасдиқланган тавсияномаларни барча туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юбориш. Ҳар йили 10 июнга қадар Ҳар йили 14 июнга қадар 4-босқич Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатларини Давлат тест марказига юбориш. Ҳар йили 14 июнга қадар 5-босқич Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Тавсияномаларнинг талабгорларга етказилишини таъминлаш. Ҳар йили 15 июнга қадар ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 июнь,

338-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TAVSIYANOMA

SXEMASI

Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 23-iyundagi 402-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son qarorining ijrosini taʼminlash, shuningdek, xotin-qizlarga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida oliy taʼlim muassasalariga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish tartibini takomillashtirish hamda ehtiyojmand oilalarni yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2020/2021 oʻquv yilida Oʻzbekiston Respublikasining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-iyundagi PQ-4749-son qarori hamda “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoniga muvofiq 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining tavsiyanomasiga ega boʻlgan xotin-qizlar uchun davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari ajratilganligi, shuningdek, ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar uchun oliy taʼlimga ajratiladigan davlat grantlari soni ikki baravarga oshirish orqali ikki mingtaga yetkazilganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son qaroriga muvofiq Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berishda “Temir daftar” va “Ayollar daftari”ga kiritilgan oilalarning qiz farzandlari hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarga alohida eʼtibor qaratishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 23-iyundagi 402-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish tartibini joriy etish;

oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma beriladigan kam taʼminlangan oila tushunchasi mezonlarini aniqlashtirish;

tavsiyanoma olish uchun talabgor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga elektron shaklda murojaat qilish imkoniyatini berish;

oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma beriladigan xotin-qizlar doirasini kengaytirish;

ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish tartibini takomillashtirish;

tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish jarayonini Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi, “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi bilan bogʻlash;

oilaning ehtiyojmandlik darajasini “Temir daftar” va “Ayollar daftari”ga kiritilgan oilalarning qiz farzandlari hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar orqali aniqlash tartibini joriy etish.

3. Belgilansinki:

tavsiyanoma belgilangan mezonlarga mos kelgan ehtiyojmand oilalardagi barcha talabgor xotin-qizlarga beriladi;

tavsiyanoma olish uchun talabgor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha yashash joyidagi tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlariga elektron shaklda murojaat qiladi;

oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma bir yil muddatga beriladi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshqulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 338-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 23-iyundagi 402-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qarorda :

a) nomidagi “xotin-qizlarga” soʻzi “ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

b) 1-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“1. Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

2. Ilovada :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizom”;

b) 1-bandga “xotin-qizlarga” soʻzlaridan oldin “ehtiyojmand oilalardagi” soʻzlari qoʻshilsin;

v) 2-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“2. Respublika oliy taʼlim muassasalariga ajratilgan qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida oliy maʼlumot olish istagida boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning tanlovda ishtirok etishi uchun tavsiyanoma quyidagi mezonlar asosida beriladi:

kam taʼminlangan oilalardagi xotin-qizlar. Bunda kam taʼminlangan oila deganda, oilaning har bir aʼzosiga jami daromad aniqlanadigan davrda belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 0,527 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadga ega boʻlgan oila tushuniladi;

toʻliqsiz oilada tarbiyalanayotgan, yaʼni otasi yoki onasi yoxud ularning ikkalasi ham vafot etgan ijtimoiy himoyaga muhtoj qizlar;

turmush oʻrtogʻi vafot etgan, voyaga yetmagan farzandini yolgʻiz tarbiyalayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj ayollar;

nogironligi boʻlgan farzandi bor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar;

ikki va undan ortiq farzandlarini tarbiyalayotgan, boshqa qarindoshlaridan alohida (ijarada) yashayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollarning qiz farzandlari;

ota-onalaridan biri yoki har ikkisi ham birinchi yoki ikkinchi guruh nogironi boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar.

Tavsiyanoma yuqoridagi mezonlarga mos kelgan ehtiyojmand oilalardagi barcha talabgor xotin-qizlarga beriladi.

Tavsiyanoma olish uchun talabgor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha yashash joyidagi tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlariga elektron shaklda murojaat qiladi”;

g) 3-banddagi “Xotin-qizlarning” soʻzlari “Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Tavsiyanoma ishchi guruh yigʻilishining yakuniy bayonnomalariga koʻra rasmiylashtirilgan tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarining buyrugʻi asosida elektron hujjat shaklida Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi tomonidan beriladi.

5. Tavsiyanoma Nizomga 2-ilovadagi sxema boʻyicha oliy maʼlumot olish istagida boʻlgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga bir yilga beriladi”;

e) 6-bandga “doirasida” soʻzidan keyin “ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning” soʻzlari qoʻshilsin;

j) 7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“7. Respublika oliy taʼlim muassasalariga kunduzgi taʼlim shakli boʻyicha umumiy belgilangan davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlariga nisbatan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar uchun qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari (keyingi oʻrinlarda — qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari) har yili Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari toʻgʻrisidagi tegishli qarori qabul qilingandan soʻng ikki hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tomonidan respublika hududlari kesimida tasdiqlanadi”.

z) 8-bandga “tavsiyanomaga ega” soʻzlaridan keyin “ehtiyojmand oilalardagi” soʻzlari qoʻshilsin;

i) 9-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“9. Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tavsiyanoma berish masalasini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlarida tegishli tashkilotlardan iborat ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruhlar) tuziladi.

Ishchi guruhlar tarkibiga tegishlicha tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻining birinchi oʻrinbosari, tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi boshligʻi, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi boshligʻi, Yoshlar ishlari agentligi tuman (shahar) boʻlimi rahbari kiradi”;

k) 15-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“15. Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari ishchi guruhi bilan birgalikda ajratilgan qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma olish maqsadida murojaat etgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning hujjatlarini mazkur Nizomning 2-bandi asosida har yili 30-maydan 8-iyunga qadar qabul qiladi”;

l) 16-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

m) 17 — 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“17. Ishchi guruhlar qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari uchun tanlovda ishtirok etishga talabgorlarning hujjatlari mazkur Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan mezonlarga muvofiqligini koʻrib chiqadi.

18. Ishchi guruhlar tomonidan mazkur Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan mezonlardan birini tasdiqlovchi maʼlumotlar va elektron shakldagi hujjatlar (tugʻilganlik, nikoh qayd etilganlik, vafot etganlik haqida va boshqa) Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi hamda “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.

Ishchi guruhlar zarur hollarda oilaning ehtiyojmandligi darajasini “Temir daftar” va “Ayollar daftari”ga kiritilgan oilalarning qiz farzandlari hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar orqali aniqlaydi.

19. Ishchi guruhlar talabgorlarning arizalarini har yili 10-iyunga qadar koʻrib chiqadi va tavsiyanoma berishga tavsiya etilgan xotin-qizlarning roʻyxatlarini shakllantiradi.

Ishchi guruhlar yigʻilishining yakunlari boʻyicha elektron hujjat shaklidagi bayonnoma tuzilib, ishchi guruhlar rahbarlari va aʼzolarining elektron raqamli imzolari bilan imzolanadi.

Ishchi guruhlar yigʻilishining yakuniy bayonnomalari asosida tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarining buyrugʻi elektron hujjat shaklida rasmiylashtiriladi.

Talabgorlarning mobil telefon raqamiga yoki elektron manziliga tavsiyanoma berishga tavsiya etilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisida xabar yuboriladi.

20. Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi har yili 14-iyunga qadar:

qoʻshimcha qabul koʻrsatkichlari uchun tanlovda ishtirok etishga ishchi guruhlar tomonidan tavsiya etilgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning roʻyxati asosida tavsiyanomalarni tasdiqlaydi;

tavsiyanomalar berilgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markaziga taqdim etadi;

tavsiyanomalar berilgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning roʻyxatini oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi;

ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga berilgan tavsiyanomalarni tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlariga yuboradi.

21. Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari har yili 15-iyunga qadar tavsiyanomaning talabgorlarga yetkazilishini taʼminlaydi”;

n) 22 — 27-bandlarga “xotin-qizlar” soʻzlaridan oldin “ehtiyojmand oilalardagi” soʻzlari qoʻshilsin;

o) 1 va 2-ilovalar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oliy taʼlim muassasalariga xotin-qizlarning qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etishi uchun

TAVSIYANOMA № AA 000000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro ______________________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) (___________________) (pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirining 20___ yil “___”___________dagi “_____”-son buyrugʻiga asosan berildi. M.Oʻ. __________________________________ ____________________________ (mansabdor shaxsning F.I.O., imzo) 20___ yil “___”___________ TAVSIYANOMA № AA 000000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro _____________________ ___________________ __________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) ___________________________ (pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20___ yil “___”_________________dagi “_____”-son qaroriga muvofiq respublika oliy taʼlim muassasalariga umumiy belgilangan davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlariga nisbatan xotin-qizlar uchun ajratilgan toʻrt foizli qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etish uchun berildi. Tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirining 20___ yil “___”___________dagi “_____”-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan eʼtiboran bir yil muddat davomida kuchga ega boʻladi. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi ____________________________________ ____________________________________ (F.I.O.) QR — kod (matrik shtrixli kod) 20___ yil “___”__________

Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oliy taʼlim muassasalariga xotin-qizlarning qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida tanlovda ishtirok etishi uchun

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi Ishchi guruhlari 1. Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari huzurida tegishli mutasaddi tashkilotlar vakillaridan iborat ishchi guruhni shakllantirish. 2. Oʻqish istagini bildirgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning murojaatlarini elektron shaklda qabul qilish. Har yili 30-maydan 8-iyunga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi Murojaatlarni koʻrib chiqish va tavsiyanoma olishga tavsiya etilgan xotin-qizlarning roʻyxatlarini shakllantirish hamda Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga taqdim etish. Har yili 10-iyunga qadar 3-bosqich Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi 1. Taqdim etilgan roʻyxatlar asosida tavsiyanomalarni elektron shaklda tasdiqlash va bazada shakllantirish. 2. Tasdiqlangan tavsiyanomalarni barcha tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlariga yuborish. Har yili 10-iyunga qadar Har yili 14-iyunga qadar 4-bosqich Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Tavsiyanomaga ega boʻlgan xotin-qizlar roʻyxatlarini Davlat test markaziga yuborish. Har yili 14-iyunga qadar 5-bosqich Tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi Tavsiyanomalarning talabgorlarga yetkazilishini taʼminlash. Har yili 15-iyunga qadar ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-iyun,

338-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.06.2021-y., 09/21/338/0513-son)

lex.uz