UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг (кейинги ўринларда — Миллий марказ) Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;

Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ҳамда сарфлаш тартиби;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва Жамғарманинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назоратни амалга ошириш тартиби.

2. Белгилансинки:

а) Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

республика бюджети, маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасидан ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотлар ва кичик инновацион корхоналарнинг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган йиллик тушумнинг 3 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари;

илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш ва уларнинг якуний натижасидан фойдаланиш истагини билдирган қишлоқ хўжалиги субъектлари ва бошқа шахсларнинг маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фан ва технологиялар ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган долзарб йўналишлардаги илмий лойиҳаларни танловлар асосида молиялаштириш;

белгиланган сметалар ва мавжуд маблағлар доирасида юқори технологик ва энергия тежайдиган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни ташкил этиш ҳамда тажриба (синов)ларни ўтказиш учун зарур материал ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш харажатларини молиялаштириш;

Миллий марказ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, лаборатория, маъмурий бинолар, ижтимоий-муҳандислик инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш тадбирларини молиялаштириш;

танлов асосида илмий ходимларнинг етакчи хорижий илмий марказларида илмий стажировкалар ташкил этиш тадбирларини молиялаштириш;

Миллий марказ бошқарув аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, ходимларнинг ойлик лавозим маошларига қўшимчалар тўлаш (мукофотлар, моддий ёрдам, транспорт ва овқатланиш харажатлари, хизмат муддати учун тўловлар), Миллий марказ ходимларининг хизмат сафарлари ҳамда маданий-оммавий тадбирларни молиялаштириш, моддий рағбатлантириш харажатларини қоплаш;

Миллий марказга юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун тузилган шартномалар асосида хориждан жалб қилинган олим ва мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;

Миллий марказ ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатларини қоплаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларнинг консультант ва эксперт сифатида жалб этилган юқори малакали мутахассисларига белгиланган тартибда гонорар тўлаш;

илмий-техник ва илмий-методик адабиётларни (шу жумладан, даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар) тайёрлаш, нашр қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар бўйича видеороликлар ва тақдимот материалларини яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини нашр қилиш ва Миллий марказ тизимида онлайн электрон журнални чоп этишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;

Миллий марказ тизимида фаолият юритадиган олимларнинг муаллифлик ҳуқуқларини, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини халқаро миқёсда муҳофаза қилиш (халқаро патент ташкилотларида расмийлаштириш) билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси учун зарур бўлган ва давлат грантлари доирасида молиялаштириш иложи бўлмаган илмий тадқиқотларни Миллий марказ тизимидаги илмий ташкилотлар ҳамда хусусий секторлар билан ҳамкорликда молиялаштириш;

в) Жамғарма маблағлари бюджетдан молиялаштирилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий ташкилотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган долзарб йўналишлардаги илмий лойиҳаларини танловлар асосида молиялаштириш учун ажратилади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 341-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг (кейинги ўринларда — Миллий марказ) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ғазна ҳисобварағида жамғарилади.

3. Жамғарма қишлоқ хўжалигида илм-фан билан боғлиқ устувор йўналишлар, глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармони 5-бандида белгиланган Қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари, глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича кейинги беш йилга мўлжалланган дастурда назарда тутилган, бюджетдан молиялаштирилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий ташкилотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси долзарб йўналишларидаги илмий лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.

4. Жамғарма маблағларини бошқариш, назорат ва тасарруф қилиш Миллий марказ томонидан амалга оширилади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш

5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

республика бюджети, маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасидан ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотлар ва кичик инновацион корхоналарнинг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган йиллик тушумнинг 3 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари;

илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш ва уларнинг якуний натижасидан фойдаланиш хоҳишини билдирган қишлоқ хўжалиги субъектлари ва бошқа шахсларнинг маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фан ва технологиялар ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган долзарб йўналишлардаги илмий лойиҳаларни танловлар асосида молиялаштириш;

белгиланган сметалар ва мавжуд маблағлар доирасида юқори технологик ва энергия тежайдиган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни ташкил этиш ҳамда тажриба (синов)ларни ўтказиш учун зарур материал ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш харажатларини молиялаштириш;

Миллий марказ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, лаборатория, маъмурий бинолар, ижтимоий-муҳандислик инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш тадбирларини молиялаштириш;

танлов асосида илмий ходимларнинг етакчи хорижий илмий марказларида илмий стажировкалар ташкил этиш тадбирларини молиялаштириш;

Миллий марказ бошқарув аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, ходимларнинг ойлик лавозим маошларига қўшимчалар тўлаш (мукофотлар, моддий ёрдам, транспорт ва овқатланиш харажатлари, хизмат муддати учун тўловлар), Миллий марказ ходимларининг хизмат сафарлари ҳамда маданий-оммавий тадбирларни молиялаштириш, моддий рағбатлантириш харажатларини қоплаш;

Миллий марказга юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун тузилган шартномалар асосида хориждан жалб қилинган олим ва мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;

Миллий марказ ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатларини қоплаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг консультант ва эксперт сифатида жалб этилган юқори малакали мутахассисларига белгиланган тартибда гонорар тўлаш;

илмий-техник ва илмий-методик адабиётларни (шу жумладан, даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар) тайёрлаш, нашр қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида билим ва инновациялар бўйича видеороликлар ва тақдимот материалларини яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини нашр қилиш ва Миллий марказ тизимида онлайн электрон журнални чоп этишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;

Миллий марказ тизимида фаолият юритадиган олимларнинг муаллифлик ҳуқуқларини, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини халқаро миқёсда муҳофаза қилиш (халқаро патент ташкилотларида расмийлаштириш) билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси учун зарур бўлган ва давлат грантлари доирасида молиялаштириш иложи бўлмаган илмий тадқиқотларни Миллий марказ тизимидаги илмий ташкилотлар ҳамда хусусий секторлар билан ҳамкорликда молиялаштириш.

3-боб. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ҳамда сарфлаш

7. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Миллий марказ бош директори томонидан тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

9. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига Миллий марказ томонидан йил давомида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

10. Миллий марказ тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига асосан Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи орган ҳисобланади ва харажатлар сарфи Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси параметрлари доирасида амалга оширилади.

11. Йил якунида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.

4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва мониторинг юритиш

12. Жамғарманинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва мониторинг юритиш Миллий марказнинг Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими томонидан амалга оширилади.

Миллий марказнинг Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими қуйидаги функцияларни бажаради:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тайёрлайди, шунингдек, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

Жамғарманинг тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларни умумлаштиради ва Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашда кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлайди;

Жамғарманинг тушумлари манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;

ҳар чорак якуни бўйича Жамғарманинг маблағларини фойдаланилиши тўғрисида ҳисоботни тайёрлайди ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.

13. Жамғарманинг маблағларидан фойдаланувчилар Жамғарманинг маблағларидан фойдаланганлик ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни Миллий марказга тақдим этади.

14. Миллий марказ Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача ҳар чоракда, йиллик ҳисоботни кейинги йилнинг 30 январидан кечиктирмасдан тақдим этади.

15. Жамғарманинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 июнь,

341-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/341/0518-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar tizimi hamda zamonaviy xizmatlar koʻrsatishni yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6159-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining (keyingi oʻrinlarda — Milliy markaz) Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish manbalari hamda ulardan foydalanish yoʻnalishlari;

Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetasini tasdiqlash hamda sarflash tartibi;

Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish, hisobot berish va Jamgʻarmaning mablagʻlaridan maqsadli foydalanish ustidan Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazoratni amalga oshirish tartibi.

2. Belgilansinki:

a) Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalardan shakllantiriladi:

respublika budjeti, mahalliy budjet daromadlarining prognozdan oshirib bajarilgan qismi;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasidan ajratmalar;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi tizimidagi ilmiy tashkilotlar va kichik innovatsion korxonalarning xoʻjalik va tadbirkorlik faoliyatidan tushadigan yillik tushumning 3 foizi miqdoridagi ajratmalar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat tashkilotlarining grantlari;

ilmiy-tadqiqot ishlarini moliyalashtirish va ularning yakuniy natijasidan foydalanish istagini bildirgan qishloq xoʻjaligi subyektlari va boshqa shaxslarning mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar;

b) Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

qishloq xoʻjaligi sohasida ilm-fan va texnologiyalar rivojlanishini taʼminlashga, raqobatbardosh ilmiy hajmdor mahalliy mahsulotlar ishlab chiqarishni oʻzlashtirishga yoʻnaltirilgan dolzarb yoʻnalishlardagi ilmiy loyihalarni tanlovlar asosida moliyalashtirish;

belgilangan smetalar va mavjud mablagʻlar doirasida yuqori texnologik va energiya tejaydigan asbob-uskunalar bilan jihozlangan ilmiy laboratoriyalarni tashkil etish hamda tajriba (sinov)larni oʻtkazish uchun zarur material va ehtiyot qismlar sotib olish xarajatlarini moliyalashtirish;

Milliy markaz va uning tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, laboratoriya, maʼmuriy binolar, ijtimoiy-muhandislik infratuzilma obyektlarini rekonstruksiya qilish va joriy taʼmirlash tadbirlarini moliyalashtirish;

tanlov asosida ilmiy xodimlarning yetakchi xorijiy ilmiy markazlarida ilmiy stajirovkalar tashkil etish tadbirlarini moliyalashtirish;

Milliy markaz boshqaruv apparati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy muhofaza qilish, xodimlarning oylik lavozim maoshlariga qoʻshimchalar toʻlash (mukofotlar, moddiy yordam, transport va ovqatlanish xarajatlari, xizmat muddati uchun toʻlovlar), Milliy markaz xodimlarining xizmat safarlari hamda madaniy-ommaviy tadbirlarni moliyalashtirish, moddiy ragʻbatlantirish xarajatlarini qoplash;

Milliy markazga yuklangan vazifa va funksiyalarni samarali bajarish uchun tuzilgan shartnomalar asosida xorijdan jalb qilingan olim va mutaxassislarning xarajatlarini (mehnatga haq toʻlash, transport xarajatlari va boshqalar) moliyalashtirish;

Milliy markaz va uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash xarajatlarini qoplash;

davlat organlari va boshqa tashkilotlar, ilmiy va taʼlim muassasalari hamda xalqaro tashkilotlarning konsultant va ekspert sifatida jalb etilgan yuqori malakali mutaxassislariga belgilangan tartibda gonorar toʻlash;

ilmiy-texnik va ilmiy-metodik adabiyotlarni (shu jumladan, davriy nashrlar, eʼlonlar, risolalar, bukletlar, kitoblar, toʻplamlar va boshqa axborot-maʼrifiy materiallar) tayyorlash, nashr qilish, shuningdek, qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar boʻyicha videoroliklar va taqdimot materiallarini yaratish, qishloq xoʻjaligi sohasidagi ilmiy tadqiqotlar natijalarini nashr qilish va Milliy markaz tizimida onlayn elektron jurnalni chop etishga sarflangan xarajatlarni moliyalashtirish;

Milliy markaz tizimida faoliyat yuritadigan olimlarning mualliflik huquqlarini, shuningdek, intellektual mulk obyektlarini xalqaro miqyosda muhofaza qilish (xalqaro patent tashkilotlarida rasmiylashtirish) bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;

mamlakat qishloq xoʻjaligi sohasi uchun zarur boʻlgan va davlat grantlari doirasida moliyalashtirish iloji boʻlmagan ilmiy tadqiqotlarni Milliy markaz tizimidagi ilmiy tashkilotlar hamda xususiy sektorlar bilan hamkorlikda moliyalashtirish;

v) Jamgʻarma mablagʻlari budjetdan moliyalashtirilmagan yoki toʻliq moliyalashtirilmagan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi ilmiy tashkilotlar va boshqa qishloq xoʻjaligi subyektlarining qishloq xoʻjaligi sohasida ilm-fan va texnologiyalarning jadal rivojlanishini taʼminlashga, raqobatbardosh ilmiy hajmdor mahalliy mahsulotlar ishlab chiqarishni oʻzlashtirishga yoʻnaltirilgan dolzarb yoʻnalishlardagi ilmiy loyihalarini tanlovlar asosida moliyalashtirish uchun ajratiladi.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 341-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining (keyingi oʻrinlarda — Milliy markaz) Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligidagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamgʻariladi.

3. Jamgʻarma qishloq xoʻjaligida ilm-fan bilan bogʻliq ustuvor yoʻnalishlar, global, mintaqaviy va hududiy muammolarning ilmiy yechimlarini tadqiq qilish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar tizimi hamda zamonaviy xizmatlar koʻrsatishni yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6159-son Farmoni 5-bandida belgilangan Qishloq xoʻjaligining ustuvor yoʻnalishlari, global, mintaqaviy va hududiy muammolarning ilmiy yechimlarini tadqiq qilish boʻyicha keyingi besh yilga moʻljallangan dasturda nazarda tutilgan, budjetdan moliyalashtirilmagan yoki toʻliq moliyalashtirilmagan Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi ilmiy tashkilotlar va boshqa qishloq xoʻjaligi subyektlarining qishloq xoʻjaligi sohasi dolzarb yoʻnalishlaridagi ilmiy loyihalarini moliyalashtirish maqsadida tashkil etiladi.

4. Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish, nazorat va tasarruf qilish Milliy markaz tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish

5. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalardan shakllantiriladi:

respublika budjeti, mahalliy budjet daromadlarining prognozdan oshirib bajarilgan qismi;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasidan ajratmalar;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi tizimidagi ilmiy tashkilotlar va kichik innovatsion korxonalarning xoʻjalik va tadbirkorlik faoliyatidan tushadigan yillik tushumning 3 foizi miqdoridagi ajratmalar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat tashkilotlarining grantlari;

ilmiy-tadqiqot ishlarini moliyalashtirish va ularning yakuniy natijasidan foydalanish xohishini bildirgan qishloq xoʻjaligi subyektlari va boshqa shaxslarning mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

6. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

qishloq xoʻjaligi sohasida ilm-fan va texnologiyalar rivojlanishini taʼminlashga, raqobatbardosh ilmiy hajmdor mahalliy mahsulotlar ishlab chiqarishni oʻzlashtirishga yoʻnaltirilgan dolzarb yoʻnalishlardagi ilmiy loyihalarni tanlovlar asosida moliyalashtirish;

belgilangan smetalar va mavjud mablagʻlar doirasida yuqori texnologik va energiya tejaydigan asbob-uskunalar bilan jihozlangan ilmiy laboratoriyalarni tashkil etish hamda tajriba (sinov)larni oʻtkazish uchun zarur material va ehtiyot qismlar sotib olish xarajatlarini moliyalashtirish;

Milliy markaz va uning tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, laboratoriya, maʼmuriy binolar, ijtimoiy-muhandislik infratuzilma obyektlarini rekonstruksiya qilish va joriy taʼmirlash tadbirlarini moliyalashtirish;

tanlov asosida ilmiy xodimlarning yetakchi xorijiy ilmiy markazlarida ilmiy stajirovkalar tashkil etish tadbirlarini moliyalashtirish;

Milliy markaz boshqaruv apparati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy muhofaza qilish, xodimlarning oylik lavozim maoshlariga qoʻshimchalar toʻlash (mukofotlar, moddiy yordam, transport va ovqatlanish xarajatlari, xizmat muddati uchun toʻlovlar), Milliy markaz xodimlarining xizmat safarlari hamda madaniy-ommaviy tadbirlarni moliyalashtirish, moddiy ragʻbatlantirish xarajatlarini qoplash;

Milliy markazga yuklangan vazifa va funksiyalarni samarali bajarish uchun tuzilgan shartnomalar asosida xorijdan jalb qilingan olim va mutaxassislarning xarajatlarini (mehnatga haq toʻlash, transport xarajatlari va boshqalar) moliyalashtirish;

Milliy markaz va uning tizimidagi tashkilotlar xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash xarajatlarini qoplash;

davlat organlari va boshqa tashkilotlar, ilmiy va taʼlim tashkilotlari hamda xalqaro tashkilotlarning konsultant va ekspert sifatida jalb etilgan yuqori malakali mutaxassislariga belgilangan tartibda gonorar toʻlash;

ilmiy-texnik va ilmiy-metodik adabiyotlarni (shu jumladan, davriy nashrlar, eʼlonlar, risolalar, bukletlar, kitoblar, toʻplamlar va boshqa axborot-maʼrifiy materiallar) tayyorlash, nashr qilish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi sohasida bilim va innovatsiyalar boʻyicha videoroliklar va taqdimot materiallarini yaratish, qishloq xoʻjaligi sohasidagi ilmiy tadqiqotlar natijalarini nashr qilish va Milliy markaz tizimida onlayn elektron jurnalni chop etishga sarflangan xarajatlarni moliyalashtirish;

Milliy markaz tizimida faoliyat yuritadigan olimlarning mualliflik huquqlarini, shuningdek, intellektual mulk obyektlarini xalqaro miqyosda muhofaza qilish (xalqaro patent tashkilotlarida rasmiylashtirish) bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;

mamlakat qishloq xoʻjaligi sohasi uchun zarur boʻlgan va davlat grantlari doirasida moliyalashtirish iloji boʻlmagan ilmiy tadqiqotlarni Milliy markaz tizimidagi ilmiy tashkilotlar hamda xususiy sektorlar bilan hamkorlikda moliyalashtirish.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetasini tasdiqlash hamda sarflash

7. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish uning tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasi asosida amalga oshiriladi.

8. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasi budjet tashkilotlari uchun budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining oʻrinbosari — Milliy markaz bosh direktori tomonidan tasdiqlanadi hamda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

9. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasiga Milliy markaz tomonidan yil davomida belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.

10. Milliy markaz tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga asosan Jamgʻarma mablagʻlarini tasarruf etuvchi organ hisoblanadi va xarajatlar sarfi Jamgʻarmaning tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasi parametrlari doirasida amalga oshiriladi.

11. Yil yakunida Jamgʻarma mablagʻlarining qoldiqlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti daromadiga kiritilmaydi va kelgusi moliya yili uchun Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasini tuzishda hisobga olinadi.

4-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va foydalanishni hisobga olish, hisobot berish va monitoring yuritish

12. Jamgʻarmaning mablagʻlarini shakllantirish va foydalanishni hisobga olish, hisobot berish va monitoring yuritish Milliy markazning Moliyalashtirish, buxgalteriya hisobi va hisoboti boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.

Milliy markazning Moliyalashtirish, buxgalteriya hisobi va hisoboti boʻlimi quyidagi funksiyalarni bajaradi:

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlarining yillik moliyaviy rejasini ishlab chiqadi;

Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasini tayyorlaydi, shuningdek, ularga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritadi;

Jamgʻarmaning tushumlarini koʻpaytirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

Jamgʻarmadan mablagʻ ajratishga oid murojaatlarni umumlashtiradi va Qishloq xoʻjaligi sohasida taʼlim, ilm-fan va ishlab chiqarishning uzviy integratsiyasini taʼminlash boʻyicha Muvofiqlashtiruvchi kengashda koʻrib chiqish uchun materiallar tayyorlaydi;

Jamgʻarmaning tushumlari manbalari boʻyicha daromadlari hamda asosiy xarajatlar yoʻnalishlari boʻyicha hisobini yuritadi;

har chorak yakuni boʻyicha Jamgʻarmaning mablagʻlarini foydalanilishi toʻgʻrisida hisobotni tayyorlaydi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Moliya vazirligiga koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etadi.

13. Jamgʻarmaning mablagʻlaridan foydalanuvchilar Jamgʻarmaning mablagʻlaridan foydalanganlik va bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlarni Milliy markazga taqdim etadi.

14. Milliy markaz Jamgʻarmaning Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan olingan mablagʻlar boʻyicha daromadlar va xarajatlar toʻgʻrisidagi hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga hisobot davridan keyingi oyning 25-sanasigacha har chorakda, yillik hisobotni keyingi yilning 30-yanvaridan kechiktirmasdan taqdim etadi.

15. Jamgʻarmaning mablagʻlaridan maqsadli foydalanish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Ushbu Nizomni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-iyun,

341-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.06.2021-y., 09/21/341/0518-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz