📅 2021-yil 3-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 3-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 3 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони ҳамда «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига мувофиқ таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Белгилаб қўйилсинки:
академик лицейлар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг юритилади, рейтинг кўрсаткичлари паст бўлганларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳар йили 1 сентябрга қадар академик лицейлар рейтингини эълон қилиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 16 январдаги 22-сон қарорининг 1-бандида :
иккинчи хатбошидаги «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг» сўзлари «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ўқув юрти» сўзлари «таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 147-модда) билан тасдиқланган Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартибининг 59-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«59. Ҳар бир ветеринария илмий ташкилоти, олий таълим муассасаси (ташкилоти) ва синов лабораториясида бир ойда камида бир марта муассасаларда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ҳолатини, ҳисобга олиниши ва сарфланишини текширадиган, муассаса раҳбари буйруғи билан тайинланадиган доимий ишловчи комиссия тузилади. Текширишлар натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди биринчи хатбошисидаги «5-моддасига» сўзлари «44-моддасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда):
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом ва уларнинг малакасини ошириш ҳақидаги сертификатнинг давлат намуналари 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида» 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 28-модда):
а) қарорнинг номидаги , 1-банддаги «коллежлари» сўзи «мактаблари» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бюджет параметрларида ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун назарда тутилган маблағлар доирасида имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кутубхона фондларини тўлдириш юклансин»;
в) иловада :
илованинг номидаги «коллежлари» сўзи «мактаблари» сўзи билан алмаштирилсин;
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларининг мақомини ва фаолияти хусусиятларини белгилайди.
2. Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда — мактаб) имкониятлари чекланган шахсларни ўқитадиган ва тарбиялайдиган ҳамда имкониятлари чекланган ўқувчиларнинг ўқиши ва касб-ҳунарга эга бўлишларида тенг имкониятларни таъминлайдиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади»;
3 ва 4-бандлардаги , 5-банднинг биринчи хатбошисидаги , 7 ва 8-бандлардаги , 9 ва 10-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги , 11-банддаги , 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 13 ва 16-бандлардаги , 17-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги , 18-банддаги , 19-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги , 20 , 21 , 24 — 32-бандлардаги , 33-банднинг биринчи хатбошисидаги , 34 — 36-бандлардаги , 38-банддаги , II , III ва V бўлимларнинг номларидаги тегишли сон ва келишикдаги «коллеж» сўзи тегишли сон ва келишикдаги «мактаб» сўзи билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Мактабда таълимнинг мазмуни, таълим жараёнини ташкил этиш (ўқиш муддати, ўқув жараёни жадвали) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқиладиган махсус ўқув режалари ва дастурлари билан белгиланади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 52-сон, 565-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги «давлат талабларига» сўзлари «давлат таълим талабларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2 , 24 , 25-бандлари ва 33-бандининг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда) 3-банди бешинчи хатбошисидаги , қарорга 1-илова 8-бандининг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «ва фан» сўзлари чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 144-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомда :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом узлуксиз таълим тизимининг мажбурий бўлмаган тури ҳисобланган, мактабдан ташқари таълим беришга мўлжалланган давлат болалар мусиқа ва санъат мактабининг (кейинги ўринларда — болалар мусиқа ва санъат мактаби) фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди»;
б) 7-банднинг еттинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 26-банддаги «давлат талабларининг» сўзлари «давлат таълим талабларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 44-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 46-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 51-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат талаблари» сўзлари «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низомда :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (кейинги ўринларда — қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди»;
б) 22-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат талаблари» сўзлари «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 34 ва 38-бандлардаги «давлат талабларига» сўзлари «давлат таълим талабларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомда :
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Умумий ўрта таълимнинг муддати 11 йил бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади»;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Умумий ўрта таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг муассислари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади.
Умумий ўрта таълим ташкилотининг намунавий устави:
умумий ўрта таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилади»;
в) 9-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «бошланғич профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек ўқувчиларни юқори малака талаб этмайдиган касбларга тайёрлаш»;
г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Умумий ўрта таълим бошланғич таълим (I — IV синфлар), таянч ўрта таълим (I — IX синфлар) ва ўрта таълим (X — XI синфлар) босқичларидан иборат бўлиб, кундузги таълим шаклида амалга оширилади»;
д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Умумий ўрта таълим мунтазам ва тизимли билимлар олинишини, кенг дунёқараш ҳамда ижодий мустақил фикрлаш шакллантирилишини, ўқувчининг баркамол шахс сифатида камол топишини, унинг қизиқишлари ва ижодий қобилиятларининг ривожлантирилишини таъминлайди.
Ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ ўқувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмалар ўзлаштирилишини, шунингдек таълимнинг кейинги тури танланишини ҳамда юқори малака талаб қилинмайдиган касблар эгаллашини таъминлайди.
Умумий ўрта таълим умумтаълим муассасаларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади»;
е) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Умумтаълим муассасаларининг қуйидаги турлари ташкил этилиши мумкин:
бошланғич мактаб (ўқитиш муддати 4 йил: I — IV синфлар);
умумий ўрта таълим мактаби (ўқитиш муддати 11 йил: I — XI синфлар);
айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб (ўқитиш муддати 7 йил: V — XI синфлар);
айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 5 йил: VII — XI синфлар);
ижод мактаби (ўқитиш муддати 5 йил: VII — XI синфлар);
Президент мактаби (ўқитиш муддати 7 йил V — XI синфлар);
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати (ўқитиш муддати 7 йил: V — XI синфлар);
жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 11 йил: I — XI синфлар);
психик (интеллектуал) ривожланишида нуқсон бўлган болалар учун ихтисослаштирилган (ёрдамчи) мактаб, мактаб-интернат (ўқитиш муддати 9 йил: I — IX синфлар);
санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ўқитиш муддати 11 йил: I — XI синфлар);
республика ихтисослаштирилган ўқув-таълим муассасаси (ўқитиш муддати заруриятга кўра)»;
ж) 20-банднинг учинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари» сўзлари «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 25-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I — IV синфлар учун 5 кун)»;
и) 29-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида «Чет тили» фани, айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар, V — XI синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари», VIII — XI синфларда «Жисмоний тарбия», V — IX синфларда «Технология», X-XI синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари, таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида «Рус тили» фани»;
к) 33-бандда :
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«якуний назорат — таянч ўрта таълим ва ўрта таълим тугаганидан сўнг якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний аттестацияларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади»;
л) 34-банддаги «V — IX синф» сўзлари «V — XI синфлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Умумтаълим муассасалари битирувчиларига қуйидаги турдаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома)лар берилади:
таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг IX синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга берилади;
таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг IX синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган, VII синфдаги мусиқа ва тасвирий санъат фанларидан, VIII — IX синфлардаги барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний давлат аттестация баҳолари аъло ҳамда намунали хулққа эга бўлган битирувчиларга берилади;
ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга берилади;
ўрта таълим тўғрисидаги (кумуш медал билан) шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган, IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади;
ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медал билан) шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган, IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний давлат аттестация баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган XI синф битирувчиларига берилади.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари ҳамда олтин ва кумуш медалларнинг давлат намунаси ва битирувчиларга бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
н) 37-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экстернат тартибидаги таълим олишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
о) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади»;
п) 40-банддаги «умумтаълим муассасаси битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига» сўзлари «ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларига» сўзларига алмаштирилсин.
р) 42-банддаги биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта таълим муассасаларининг I синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.
Олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади»;
с) 43-бандда :
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
т) 60-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳисобланади»;
у) 62-банднинг учинчи хатбошисидаги «муассасалари» сўзи «ташкилотлари» сўзи билан алмаштирилсин:
ф) 63-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумтаълим муассасасига бевосита раҳбарлик тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тайинланган директор томонидан амалга оширилади»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади»;
х) 64 ва 65-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Нодавлат таълим ташкилотларидаги ҳамда идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча давлат умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнига услубий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва халқ таълими бошқарув органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги таълим муассасалари бундан мустасно.
65. Умумтаълим муассасаларида педагогик кенгашлар тузилади. Умумтаълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, таълим жараёни иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида кузатув кенгашлари тузилиши мумкин. Педагогик ва кузатув кенгашларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тартибга солинади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда):
а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»;
б) 1-бандда :
иккинчи — тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Академик лицей дипломининг давлат намунаси 4-иловага мувофиқ»;
учинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдим этган харажатлар сметалари асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълимнинг давлат таълим стандартлари, академик лицейларнинг таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари диплом, сертификат, академик маълумотномалари бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин»;
е) 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 4-иловада :
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Академик лицей дипломининг давлат намунаси»;
Касб-ҳунар коллежи дипломи тавсифи чиқариб ташлансин;
з) 5-иловада :
илованинг номидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Умумий талаблар «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги 362-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг «2005 — 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида» 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон ҳамда «2009 — 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури тўғрисида» 2009 йил 20 мартдаги 80-сон қарорларига мувофиқ умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари учун ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди»;
2-боб номидаги , 5-банддаги , 3-боб номидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг бешинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълимининг» сўзлари «профессионал таълимнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 1-илованинг 3 ва 18-бандларидаги «давлат талабларига» сўзлари «давлат таълим талабларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси уставининг 20-бандидаги «давлат талабларига» сўзлари «давлат таълим талабларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 371-модда):
а) қарорнинг номидаги , 1-банддаги , 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги , 5-банднинг иккинчи , учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги ҳамда 7-банддаги тегишли келишикдаги «илмий-тадқиқот муассасалари» сўзлари тегишли келишикдаги «илмий ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-илованинг номидаги , 1-бандидаги , 2 ва 5-бандларининг иккинчи хатбошисидаги , 6 , 10 ва 11-бандларидаги , 12-бандининг учинчи хатбошисидаги , 14-бандидаги тегишли келишикдаги «илмий-тадқиқот муассасалари» сўзлари тегишли келишикдаги «илмий ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2-илованинг 33-бандидаги «давлат талабларига» сўзлари «давлат таълим талабларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошисидаги «давлат талаблари» сўзлари «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 сентябрдаги 745-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи — тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низомнинг 26-бандидаги «уч» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон қарорига 1-илованинг 11-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 2-илованинг 3-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «ўқув юртидан» сўзлари «таълимдан» сўзи билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида» 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 133-модда):
а) 1-банднинг олтинчи-еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг 4-банди бешинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги , 5 ва 6-бандлари иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги , 7-банди бешинчи-олтинчи хатбошиларидаги ҳамда 10-банди бешинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 6-банди олтинчи , тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги ҳамда 21-бандидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги 538-сон қарорига илованинг рус тили матни 9-позициясидаги «Разработка и внесение проекта постановления Кабинета Министров», «АО «Узбекистон темир йуллари» ва «Октябрь 2018 года» сўзлари тегишли равишда «Разработка и принятие ведомственного нормативно-правового акта», «Министерство транспорта» ва «Ноябрь 2021 года» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 30 июлдаги 599-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида магистратура тингловчиларининг ўқишини кўчириш, уларни ўқишдан четлатиш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 1-илованинг 3 ва 4-бандларидаги «давлат талабларига» сўзлари «давлат таълим талабларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарорида :
а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-иловада :
2-банддаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг саккизинчи хатбошисидаги , 16-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат талаблари» сўзлари «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-иловада :
1-банддаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг бешинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги , 10-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорида :
а) 1-илованинг 2-бандидаги , 7-бандининг учинчи хатбошисидаги , 12-бандининг иккинчи хатбошисидаги ҳамда 56-бандининг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 2-бандидаги , 7-бандининг тўртинчи хатбошисидаги ҳамда 8-бандидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 10-банди учинчи хатбошисидаги , 11-бандининг 1-кичик банди олтинчи хатбошисидаги , 2-кичик банди биринчи хатбошисидаги , 12-кичик банди учинчи хатбошисидаги ва 13-кичик банди биринчи хатбошисидаги , 15-бандининг ўн иккинчи хатбошисидаги , 17-бандининг ўн биринчи хатбошисидаги ҳамда 18-бандининг тўртинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясида :
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида экологик таълим қуйидаги таълим турларига мувофиқ амалга оширилади:
мактабгача таълим ва тарбия;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
мактабдан ташқари таълим»;
б) 5-бобнинг номидаги , 26-банддаги ҳамда 27-банднинг биринчи хатбошисидаги «касб-ҳунар» сўзлари «профессионал» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «давлат талаблари» сўзлари «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида» 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорида :
а) 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар» сўзларидан кейин «(профессионал)» сўзи қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда 2022 йил 1 январдан кейин олинган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олиш учун топширилганда, ҳужжатни берган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилган бўлиши талаб этилади»;
б) 1-иловада :
1-банддаги , 4-банднинг учинчи хатбошисидаги , 4-бобнинг номидаги , 23-банднинг биринчи хатбошисидаги , 37-банднинг биринчи хатбошисидаги , 44-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 47-банддаги ва 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар» сўзларидан кейин «(профессионал)» сўзи қўшилсин;
6-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидаги миқдорда йиғим ундирилади:»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари»;
иккинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
10-бандда :
иккинчи хатбошидаги «илованинг» сўзидан кейин «сканер қилиниб, рdf форматида сақланган» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидаги «тасдиқланган» сўзидан кейин «ҳамда сканер қилиниб, рdf форматида сақланган» сўзлари қўшилсин;
12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, Давлат инспекцияси томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотлар текширилиши ёки ҳужжатга оид маълумот тақдим этиш ҳақида ҳужжатни берган таълим муассасаси ва бошқа ташкилотларга сўровномалар юборилиши мумкин»;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Экспертиза давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув дастурлари, таълим муассасаларининг ўзлари жойлашган давлатларда тан олинганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки маълумот, хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ва уларга иловалар нусхалари асосида амалга оширилади»;
40-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган талабгорларнинг талабига кўра тест саволлари инглиз, араб, хитой, француз, рус, испан, немис ва турк тилларига таржима қилинган ҳолда тақдим этилиши мумкин»;
45-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Давлат инспекцияси бошлиғининг хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома бериш тўғрисидаги буйруғига асосан тегишли гувоҳномалар тайёрланади ҳамда Давлат инспекцияси масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда уч иш куни ичида тегишлилигига кўра давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юборилади»;
50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган гувоҳномалар жорий этилгунга қадар берилган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги маълумотнома ва (ёки) гувоҳнома йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ҳужжат эгасининг аризасига кўра дубликат берилади.
Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда тақдим этилган гувоҳноманинг дубликати берилмайди»;
53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестри Давлат инспекциясининг «Узлуксиз таълим» ахборот тизимидаги «Гувоҳнома» платформасида юритилади.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестри Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва доимий янгилаб борилади.
Гувоҳномалар реестрида талабгор тўғрисидаги асосий маълумотлар, хусусан, талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, таълим олган давлат ва таълим муассасасининг номи, таълим йўналиши, мутахассислиги ва курси номи, гувоҳнома серияси ва рақами, гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами кўрсатилади».
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 702-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-банди «б» кичик бандидаги «давлат талаблари» сўзлари «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарорида :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар» сўзлари «профессионал» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 4 ва 9-бандларнинг учинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар» сўзлари «профессионал» сўзи билан алмаштирилсин;
6-банднинг «б» кичик бандида :
биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги «касб-ҳунар» сўзлари «профессионал» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари — доимий равишда мактабгача таълимнинг мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнида муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда»;
8-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
иловадаги «касб-ҳунар», «давлат талаблари» сўзлари тегишлича «профессионал», «мактабгача таълим ва тарбия давлат стандартининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди учинчи хатбошисидаги «Давлат талабларига» сўзлари «Давлат таълим талабларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сон қарорининг 4-банди «б» кичик банди бешинчи хатбошисидаги «давлат талаблари» сўзлари «мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти» сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг «Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошисидаги «давлат талаблари» сўзлари «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорида :
а) 3-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази уставининг 18-бандидаги ва 19-бандининг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «давлат талаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат таълим талаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
51. Вазирлар Маҳкамасининг «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги 392-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошисидаги «270 кун» сўзлари «360 кун» сўзлари билан алмаштирилсин.
53. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қайта тайёрлаш ва малака ошириш, шу жумладан, қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш шакллари, кредит-модуль тизими ва масофавий таълим бўйича малака оширишни ташкил этиш, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 июнь,
345-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari reytingini aniqlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
“Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonning yangi taraqqiyot davrida taʼlim-tarbiya va ilm-fan sohalarini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-noyabrdagi PF-6108-son Farmoni hamda “Iqtidorli yoshlarni saralab olish tizimi va akademik litseylar faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 3-dekabrdagi PQ-4910-son qaroriga muvofiq taʼlim muassasalari reytingini aniqlash tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
2. Belgilab qoʻyilsinki:
akademik litseylar faoliyatining samaradorligi boʻyicha monitoring yuritiladi, reyting koʻrsatkichlari past boʻlganlariga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tegishli chora-tadbirlar belgilanadi va amalga oshiriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi har yili 1-sentabrga qadar akademik litseylar reytingini eʼlon qilib borsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 345-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
5. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida Xalqaro Vestminster universitetini tashkil etish toʻgʻrisida” 2002-yil 16-yanvardagi 22-son qarorining 1-bandida :
ikkinchi xatboshidagi “Kadrlar tayyorlash milliy dasturining” soʻzlari “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonunining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “oʻquv yurti” soʻzlari “taʼlim tashkiloti” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 12-sentabrdagi 397-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2003-y., 17-18-son, 147-modda) bilan tasdiqlangan Veterinariyada giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlardan foydalanish tartibining 59-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“59. Har bir veterinariya ilmiy tashkiloti, oliy taʼlim muassasasi (tashkiloti) va sinov laboratoriyasida bir oyda kamida bir marta muassasalarda giyohvandlik vositalarini saqlash holatini, hisobga olinishi va sarflanishini tekshiradigan, muassasa rahbari buyrugʻi bilan tayinlanadigan doimiy ishlovchi komissiya tuziladi. Tekshirishlar natijalari dalolatnomalar bilan rasmiylashtiriladi”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 10-fevraldagi 20-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 2-son, 8-modda) bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga pedagog xodimlarni tanlov asosida ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi birinchi xatboshisidagi “5-moddasiga” soʻzlari “44-moddasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2006-yil 16-fevraldagi 25-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 6-7-son, 39-modda):
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash haqidagi diplom va ularning malakasini oshirish haqidagi sertifikatning davlat namunalari 2-3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar kollejlari faoliyati toʻgʻrisida” 2007-yil 17-maydagi 100-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2007-y., 5-son, 28-modda):
a) qarorning nomidagi , 1-banddagi “kollejlari” soʻzi “maktablari” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga budjet parametrlarida har yili Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar maktablarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va kutubxona fondlarini toʻldirish yuklansin”;
v) ilovada :
ilovaning nomidagi “kollejlari” soʻzi “maktablari” soʻzi bilan almashtirilsin;
1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Nizom “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar maktablarining maqomini va faoliyati xususiyatlarini belgilaydi.
2. Imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar maktablari (keyingi oʻrinlarda — maktab) imkoniyatlari cheklangan shaxslarni oʻqitadigan va tarbiyalaydigan hamda imkoniyatlari cheklangan oʻquvchilarning oʻqishi va kasb-hunarga ega boʻlishlarida teng imkoniyatlarni taʼminlaydigan davlat taʼlim muassasasi hisoblanadi”;
3 va 4-bandlardagi , 5-bandning birinchi xatboshisidagi , 7 va 8-bandlardagi , 9 va 10-bandlarning birinchi xatboshilaridagi , 11-banddagi , 12-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 13 va 16-bandlardagi , 17-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 18-banddagi , 19-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi , 20 , 21 , 24 — 32-bandlardagi , 33-bandning birinchi xatboshisidagi , 34 — 36-bandlardagi , 38-banddagi , II , III va V boʻlimlarning nomlaridagi tegishli son va kelishikdagi “kollej” soʻzi tegishli son va kelishikdagi “maktab” soʻzi bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Maktabda taʼlimning mazmuni, taʼlim jarayonini tashkil etish (oʻqish muddati, oʻquv jarayoni jadvali) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan holda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan tasdiqlangan davlat taʼlim standartlari asosida ishlab chiqiladigan maxsus oʻquv rejalari va dasturlari bilan belgilanadi”.
11. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 18-dekabrdagi 319-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-yil, 52-son, 565-modda) bilan tasdiqlangan Tibbiyot xodimlari malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandidagi “davlat talablariga” soʻzlari “davlat taʼlim talablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 12-apreldagi 68-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2010-y., 14-15-son, 109-modda) bilan tasdiqlangan Muzey mutaxassislarini tayyorlash, muzey xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2 , 24 , 25-bandlari va 33-bandining ikkinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Apostil qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 17-noyabrdagi 307-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 11-son, 90-modda) 3-bandi beshinchi xatboshisidagi , qarorga 1-ilova 8-bandining “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “va fan” soʻzlari chiqarib tashlansin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 5-maydagi 144-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 5-son, 39-modda) bilan tasdiqlangan Bolalar musiqa va sanʼat maktablari toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Nizom uzluksiz taʼlim tizimining majburiy boʻlmagan turi hisoblangan, maktabdan tashqari taʼlim berishga moʻljallangan davlat bolalar musiqa va sanʼat maktabining (keyingi oʻrinlarda — bolalar musiqa va sanʼat maktabi) faoliyat koʻrsatish tartibini belgilaydi”;
b) 7-bandning yettinchi xatboshisidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 26-banddagi “davlat talablarining” soʻzlari “davlat taʼlim talablarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 44-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 46-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 51-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat talablari” soʻzlari “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 22-sentabrdagi 321-son qarori bilan tasdiqlangan Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini (keyingi oʻrinlarda — qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi”;
b) 22-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat talablari” soʻzlari “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 34 va 38-bandlardagi “davlat talablariga” soʻzlari “davlat taʼlim talablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 11-son, 167-modda) bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Umumiy oʻrta taʼlimning muddati 11 yil boʻlib, uzluksiz taʼlim tizimining majburiy mustaqil turi hisoblanadi hamda “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga va mazkur Nizomga muvofiq amalga oshiriladi”;
b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining ustavi taʼlim tashkilotining muassislari tomonidan tasdiqlanadi va hududiy tegishli tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi tomonidan roʻyxatga olinadi.
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining namunaviy ustavi:
umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari va ixtisoslashtirilgan maktablar uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan;
Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tomonidan ishlab chiqiladi”;
v) 9-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “boshlangʻich professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“professional tashxislash va kasb-hunarga yoʻnaltirish, shuningdek oʻquvchilarni yuqori malaka talab etmaydigan kasblarga tayyorlash”;
g) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Umumiy oʻrta taʼlim boshlangʻich taʼlim (I — IV sinflar), tayanch oʻrta taʼlim (I — IX sinflar) va oʻrta taʼlim (X — XI sinflar) bosqichlaridan iborat boʻlib, kunduzgi taʼlim shaklida amalga oshiriladi”;
d) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Umumiy oʻrta taʼlim muntazam va tizimli bilimlar olinishini, keng dunyoqarash hamda ijodiy mustaqil fikrlash shakllantirilishini, oʻquvchining barkamol shaxs sifatida kamol topishini, uning qiziqishlari va ijodiy qobiliyatlarining rivojlantirilishini taʼminlaydi.
Oʻrta taʼlim oʻquv dasturiga muvofiq oʻquvchilar tomonidan zarur bilim, malaka va koʻnikmalar oʻzlashtirilishini, shuningdek taʼlimning keyingi turi tanlanishini hamda yuqori malaka talab qilinmaydigan kasblar egallashini taʼminlaydi.
Umumiy oʻrta taʼlim umumtaʼlim muassasalarida uzluksiz tarzda, majburiy boʻlgan oʻn bir yil davomida amalga oshiriladi”;
e) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Umumtaʼlim muassasalarining quyidagi turlari tashkil etilishi mumkin:
boshlangʻich maktab (oʻqitish muddati 4 yil: I — IV sinflar);
umumiy oʻrta taʼlim maktabi (oʻqitish muddati 11 yil: I — XI sinflar);
ayrim fanlarga ixtisoslashtirilgan maktab (oʻqitish muddati 7 yil: V — XI sinflar);
ayrim fanlarga ixtisoslashtirilgan maktab-internat (oʻqitish muddati 5 yil: VII — XI sinflar);
ijod maktabi (oʻqitish muddati 5 yil: VII — XI sinflar);
Prezident maktabi (oʻqitish muddati 7 yil V — XI sinflar);
olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati (oʻqitish muddati 7 yil: V — XI sinflar);
jismoniy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internat (oʻqitish muddati 11 yil: I — XI sinflar);
psixik (intellektual) rivojlanishida nuqson boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan (yordamchi) maktab, maktab-internat (oʻqitish muddati 9 yil: I — IX sinflar);
sanatoriy turidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internat (oʻqitish muddati 11 yil: I — XI sinflar);
respublika ixtisoslashtirilgan oʻquv-taʼlim muassasasi (oʻqitish muddati zaruriyatga koʻra)”;
j) 20-bandning uchinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) xalq taʼlimi muassasalari faoliyatini metodik taʼminlash va tashkil etish boʻlimlari” soʻzlari “tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 25-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻquv haftasining davomiyligi — 6 kun (pedagogik kengashning qaroriga koʻra I — IV sinflar uchun 5 kun)”;
i) 29-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻquvchilar soni 25 nafar va undan ziyod boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining I — XI sinflarida “Chet tili” fani, ayrim fanlarga ixtisoslashtirilgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida ixtisoslashgan fanlar, V — XI sinflarda “Informatika va axborot texnologiyalari”, VIII — XI sinflarda “Jismoniy tarbiya”, V — IX sinflarda “Texnologiya”, X-XI sinflarda “Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik” fanlari, taʼlim tili oʻzbek tili boʻlmagan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining II — XI sinflarida “Oʻzbek tili” fani hamda taʼlim tili rus tili boʻlmagan umumtaʼlim muassasalarining II — XI sinflarida “Rus tili” fani”;
k) 33-bandda :
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yakuniy nazorat — tayanch oʻrta taʼlim va oʻrta taʼlim tugaganidan soʻng yakuniy davlat attestatsiyasi shaklida oʻtkaziladi”;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Umumtaʼlim muassasalari oʻquvchilarining bosqichli nazorat imtihonlari va yakuniy attestatsiyalarini oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan belgilanadi”;
l) 34-banddagi “V — IX sinf” soʻzlari “V — XI sinflar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Umumtaʼlim muassasalari bitiruvchilariga quyidagi turdagi taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat (shahodatnoma)lar beriladi:
tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma — umumtaʼlim muassasasining IX sinfni tugatgan, taʼlim dasturlarini davlat taʼlim standartlari talablari darajasida oʻzlashtirgan va oʻquv fanlaridan yil yakuni boʻyicha ijobiy baholangan, yakuniy davlat attestatsiyasini muvaffaqiyatli topshirgan bitiruvchilarga beriladi;
tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi aʼlo darajali shahodatnoma — umumtaʼlim muassasasining IX sinfni tugatgan, taʼlim dasturlarini davlat taʼlim standartlari talablari darajasida oʻzlashtirgan, VII sinfdagi musiqa va tasviriy sanʼat fanlaridan, VIII — IX sinflardagi barcha fanlardan choraklik, yillik va yakuniy davlat attestatsiya baholari aʼlo hamda namunali xulqqa ega boʻlgan bitiruvchilarga beriladi;
oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma — umumtaʼlim muassasasining XI sinfni tugatgan, taʼlim dasturlarini davlat taʼlim standartlari talablari darajasida oʻzlashtirgan va oʻquv fanlaridan yil yakuni boʻyicha ijobiy baholangan, yakuniy davlat attestatsiyasini muvaffaqiyatli topshirgan bitiruvchilarga beriladi;
oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi (kumush medal bilan) shahodatnoma — umumtaʼlim muassasasining XI sinfni tugatgan, taʼlim dasturlarini davlat taʼlim standartlari talablari darajasida oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasini muvaffaqiyatli topshirgan, IX sinfini bitirganlik toʻgʻrisidagi aʼlo darajali shahodatnomasi mavjud, X-XI sinflardagi barcha fanlardan yillik baholari aʼlo boʻlgan, namunali xulq-atvorli va jamoat ishlarida faollik koʻrsatgan bitiruvchilarga beriladi;
oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi aʼlo darajali (oltin medal bilan) shahodatnoma — umumtaʼlim muassasasining XI sinfni tugatgan, taʼlim dasturlarini davlat taʼlim standartlari talablari darajasida oʻzlashtirgan, IX sinfini bitirganlik toʻgʻrisidagi aʼlo darajali shahodatnomasi mavjud, X-XI sinflardagi barcha fanlardan choraklik, yillik va yakuniy davlat attestatsiya baholari aʼlo boʻlgan, namunali xulq-atvorli va jamoat ishlarida faollik koʻrsatgan XI sinf bitiruvchilariga beriladi.
Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari hamda oltin va kumush medallarning davlat namunasi va bitiruvchilarga berish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”;
n) 37-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Eksternat tartibidagi taʼlim olishni tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi”;
o) 39-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Maktab yoshidagi bolalarni umumiy oʻrta taʼlimga qamrab olish tuman (shahar) hokimliklarining qarori bilan umumtaʼlim muassasalariga biriktirilgan hududlar (mikrohudud) doirasida umumtaʼlim muassasasi tomonidan roʻyxatga olish orqali amalga oshiriladi.
Bunda biriktirilgan hududlar (mikrohudud) doirasida doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan va haqiqatda yashovchi oila farzandlari inobatga olinadi”;
p) 40-banddagi “umumtaʼlim muassasasi bitiruvchilarini oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalariga” soʻzlari “oʻrta maxsus va boshlangʻich professional taʼlim muassasalariga” soʻzlariga almashtirilsin.
r) 42-banddagi birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining I sinfiga bolalar yetti yoshga toʻladigan yilda tibbiy xulosaga muvofiq qabul qilinadi.
Olti yoshdan yetti yoshgacha boʻlgan bolalarni boshlangʻich taʼlimga bir yillik majburiy tayyorlash Maktabgacha taʼlimi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi”;
s) 43-bandda :
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
t) 60-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin: “Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmasi boshliqlari va Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi boshligʻi, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi mudirlari bir vaqtning oʻzida tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimlarining taʼlim va tarbiya masalalari boʻyicha maslahatchilari hisoblanadi”;
u) 62-bandning uchinchi xatboshisidagi “muassasalari” soʻzi “tashkilotlari” soʻzi bilan almashtirilsin:
f) 63-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumtaʼlim muassasasiga bevosita rahbarlik tegishli xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari bilan kelishilgan holda hududiy xalq taʼlimi boshqarmalari tomonidan tayinlangan direktor tomonidan amalga oshiriladi”;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumtaʼlim muassasasi direktori yil yakuni boʻyicha xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari va jamoatchilik vakillariga 3 yillik dasturning ijrosi yuzasidan hisobot beradi va hisobot natijasiga koʻra uning faoliyatiga xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan baho berib boriladi”;
x) 64 va 65-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Nodavlat taʼlim tashkilotlaridagi hamda idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar, barcha davlat umumtaʼlim muassasalaridagi oʻquv-tarbiya jarayoniga uslubiy rahbarlik Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va xalq taʼlimi boshqaruv organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tizimidagi taʼlim muassasalari bundan mustasno.
65. Umumtaʼlim muassasalarida pedagogik kengashlar tuziladi. Umumtaʼlim muassasalarida oʻquv-tarbiya jarayonini takomillashtirish, uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish, taʼlim jarayoni ishtirokchilarining oʻzaro hamkorligini kuchaytirish maqsadida kuzatuv kengashlari tuzilishi mumkin. Pedagogik va kuzatuv kengashlarining faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan tartibga solinadi”.
18. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimining davlat taʼlim standartlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 6-apreldagi 187-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 14-son, 230-modda):
a) qarorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlimning davlat taʼlim standartlarini tasdiqlash toʻgʻrisida”;
b) 1-bandda :
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Akademik litsey diplomining davlat namunasi 4-ilovaga muvofiq”;
uchinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
g) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
d) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi taqdim etgan xarajatlar smetalari asosida umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, professional taʼlimning davlat taʼlim standartlari, akademik litseylarning taʼlim yoʻnalishlari va kasb-hunar kollejlarining tayyorlov yoʻnalishlari boʻyicha malaka talablarini, oʻquv rejalari va dasturlarini, akademik litsey va professional taʼlim muassasalari diplom, sertifikat, akademik maʼlumotnomalari blankalarini chop etish uchun sarflanadigan mablagʻlarni belgilangan tartibda ajratsin”;
e) 1 — 3-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
j) 4-ilovada :
ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Akademik litsey diplomining davlat namunasi”;
Kasb-hunar kolleji diplomi tavsifi chiqarib tashlansin;
z) 5-ilovada :
ilovaning nomidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Umumiy talablar “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Umumtaʼlim maktablari oʻquvchilarini darsliklar bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2006-yil 31-maydagi 362-son qaroriga, Vazirlar Mahkamasining “2005 — 2009-yillarda umumtaʼlim maktablari uchun darsliklar va oʻquv-metodik qoʻllanmalar nashr etish dasturi toʻgʻrisida” 2004-yil 22-noyabrdagi 548-son hamda “2009 — 2013-yillarda oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari uchun oʻquv qoʻllanmalarini nashr etish dasturi toʻgʻrisida” 2009-yil 20-martdagi 80-son qarorlariga muvofiq umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, professional taʼlim muassasalari uchun oʻquv-metodik majmualarni ishlab chiqish tartibini belgilaydi”;
2-bob nomidagi , 5-banddagi , 3-bob nomidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning beshinchi xatboshisidagi “kasb-hunar taʼlimining” soʻzlari “professional taʼlimning” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi faoliyatini yanada takomillashtirish hamda sud ekspertlarining malakasini oshirish tizimini tashkil qilish toʻgʻrisida” 2017-yil 13-apreldagi 206-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sud ekspertlarining malakasini va huquqiy bilimlarini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 1-ilovaning 3 va 18-bandlaridagi “davlat talablariga” soʻzlari “davlat taʼlim talablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-apreldagi 220-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 4-son, 47-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi ustavining 20-bandidagi “davlat talablariga” soʻzlari “davlat taʼlim talablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining yangidan tashkil etilgan ilmiy-tadqiqot muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-maydagi 292-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 20-son, 371-modda):
a) qarorning nomidagi , 1-banddagi , 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 4-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi , 5-bandning ikkinchi , uchinchi va beshinchi xatboshilaridagi hamda 7-banddagi tegishli kelishikdagi “ilmiy-tadqiqot muassasalari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “ilmiy tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 11-ilovaning nomidagi , 1-bandidagi , 2 va 5-bandlarining ikkinchi xatboshisidagi , 6 , 10 va 11-bandlaridagi , 12-bandining uchinchi xatboshisidagi , 14-bandidagi tegishli kelishikdagi “ilmiy-tadqiqot muassasalari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “ilmiy tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-maydagi 304-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 2-ilovaning 33-bandidagi “davlat talablariga” soʻzlari “davlat taʼlim talablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
24. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax politexnika institutining arxitektura va qurilish sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-sentabrdagi 699-son qarorining 4-bandi ikkinchi xatboshisidagi “davlat talablari” soʻzlari “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 25-sentabrdagi 745-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 1 — 3-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 39-son, 1045-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylari toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandidagi “uch” soʻzi “ikki” soʻzi bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining “Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash va attestatsiyadan oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-noyabrdagi 937-son qaroriga 1-ilovaning 11-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 2-ilovaning 3-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “oʻquv yurtidan” soʻzlari “taʼlimdan” soʻzi bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi qoshidagi Yoshlar muammolarini oʻrganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash institutiga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida” 2018-yil 4-maydagi 336-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi qoshidagi Yoshlar muammolarini oʻrganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash institutiga tinglovchilarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
30. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 5-son, 133-modda):
a) 1-bandning oltinchi-yettinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
b) 1-ilovaning 4-bandi beshinchi va oʻn birinchi xatboshilaridagi , 5 va 6-bandlari ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi , 7-bandi beshinchi-oltinchi xatboshilaridagi hamda 10-bandi beshinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 6-bandi oltinchi , toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovaning 4-bandi ikkinchi xatboshisidagi hamda 21-bandidagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 4 va 5-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
32. Vazirlar Mahkamasining “Oʻz kuchini yoʻqotayotgan umummajburiy idoraviy hujjatlarning oʻrniga yangi normativ-huquqiy va boshqa hujjatlarni tayyorlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 16-iyuldagi 538-son qaroriga ilovaning rus tili matni 9-pozitsiyasidagi “Razrabotka i vneseniye proyekta postanovleniya Kabineta Ministrov”, “AO “Uzbekiston temir yullari” va “Oktabr 2018 goda” soʻzlari tegishli ravishda “Razrabotka i prinyatiye vedomstvennogo normativno-pravovogo akta”, “Ministerstvo transporta” va “Noyabr 2021 goda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasida boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 30-iyuldagi 599-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasiga tinglovchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasida magistratura tinglovchilarining oʻqishini koʻchirish, ularni oʻqishdan chetlatish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 1-ilovaning 3 va 4-bandlaridagi “davlat talablariga” soʻzlari “davlat taʼlim talablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzurida Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 14-avgustdagi 658-son qarorida :
a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovada :
2-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandning sakkizinchi xatboshisidagi , 16-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat talablari” soʻzlari “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 4-ilovada :
1-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandning beshinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi , 10-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarning faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qarorida :
a) 1-ilovaning 2-bandidagi , 7-bandining uchinchi xatboshisidagi , 12-bandining ikkinchi xatboshisidagi hamda 56-bandining uchinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovaning 2-bandidagi , 7-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi hamda 8-bandidagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
36. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-fevraldagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi uchinchi xatboshisidagi , 11-bandining 1-kichik bandi oltinchi xatboshisidagi , 2-kichik bandi birinchi xatboshisidagi , 12-kichik bandi uchinchi xatboshisidagi va 13-kichik bandi birinchi xatboshisidagi , 15-bandining oʻn ikkinchi xatboshisidagi , 17-bandining oʻn birinchi xatboshisidagi hamda 18-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
39. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-maydagi 434-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida Ekologik taʼlimni rivojlantirish konsepsiyasida :
a) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasining uzluksiz taʼlim tizimida ekologik taʼlim quyidagi taʼlim turlariga muvofiq amalga oshiriladi:
maktabgacha taʼlim va tarbiya;
umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim;
professional taʼlim;
oliy taʼlim;
oliy taʼlimdan keyingi taʼlim;
kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;
maktabdan tashqari taʼlim”;
b) 5-bobning nomidagi , 26-banddagi hamda 27-bandning birinchi xatboshisidagi “kasb-hunar” soʻzlari “professional” soʻzlari bilan almashtirilsin.
40. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 31-maydagi 451-son qarori bilan tasdiqlangan Loyihalash va qurilish sohasidagi mutaxassislarning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandidagi “davlat talablari” soʻzlari “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
42. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibini takomillashtirish haqida” 2019-yil 24-iyuldagi 620-son qarorida :
a) 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “kasb-hunar” soʻzlaridan keyin “(professional)” soʻzi qoʻshilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Bunda 2022-yil 1-yanvardan keyin olingan xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar tan olish uchun topshirilganda, hujjatni bergan davlatning vakolatli organi tomonidan apostil qoʻyilgan boʻlishi talab etiladi”;
b) 1-ilovada :
1-banddagi , 4-bandning uchinchi xatboshisidagi , 4-bobning nomidagi , 23-bandning birinchi xatboshisidagi , 37-bandning birinchi xatboshisidagi , 44-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 47-banddagi va 48-bandning ikkinchi xatboshisidagi “kasb-hunar” soʻzlaridan keyin “(professional)” soʻzi qoʻshilsin;
6-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun quyidagi miqdorda yigʻim undiriladi:”;
quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“oʻrta maxsus va kasb-hunar (professional) taʼlimi boʻyicha — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari;
oliy taʼlim, kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlimi boʻyicha — bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari”;
ikkinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
10-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “ilovaning” soʻzidan keyin “skaner qilinib, rdf formatida saqlangan” soʻzlari qoʻshilsin;
uchinchi xatboshidagi “tasdiqlangan” soʻzidan keyin “hamda skaner qilinib, rdf formatida saqlangan” soʻzlari qoʻshilsin;
12-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiy ekanligiga shubha tugʻilgan taqdirda, Davlat inspeksiyasi tomonidan Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarda joylashtirilgan maʼlumotlar tekshirilishi yoki hujjatga oid maʼlumot taqdim etish haqida hujjatni bergan taʼlim muassasasi va boshqa tashkilotlarga soʻrovnomalar yuborilishi mumkin”;
28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Ekspertiza davlat taʼlim standartlari, davlat taʼlim talablari, oʻquv dasturlari, taʼlim muassasalarining oʻzlari joylashgan davlatlarda tan olinganligi haqidagi hujjat yoki maʼlumot, xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlar va ularga ilovalar nusxalari asosida amalga oshiriladi”;
40-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan talabgorlarning talabiga koʻra test savollari ingliz, arab, xitoy, fransuz, rus, ispan, nemis va turk tillariga tarjima qilingan holda taqdim etilishi mumkin”;
45-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Davlat inspeksiyasi boshligʻining xorijiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi guvohnoma berish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan tegishli guvohnomalar tayyorlanadi hamda Davlat inspeksiyasi masʼul xodimi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan holda uch ish kuni ichida tegishliligiga koʻra davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali talabgorlarga yuboriladi”;
50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“50. Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan guvohnomalar joriy etilgunga qadar berilgan xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi maʼlumotnoma va (yoki) guvohnoma yoʻqotib qoʻyilgan yoki yaroqsiz holga kelgan taqdirda, hujjat egasining arizasiga koʻra dublikat beriladi.
Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qoʻyilgan holda taqdim etilgan guvohnomaning dublikati berilmaydi”;
53-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“53. Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi guvohnomalar reyestri Davlat inspeksiyasining “Uzluksiz taʼlim” axborot tizimidagi “Guvohnoma” platformasida yuritiladi.
Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish haqidagi guvohnomalar reyestri Davlat inspeksiyasining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi va doimiy yangilab boriladi.
Guvohnomalar reyestrida talabgor toʻgʻrisidagi asosiy maʼlumotlar, xususan, talabgorning familiyasi, ismi, otasining ismi, taʼlim olgan davlat va taʼlim muassasasining nomi, taʼlim yoʻnalishi, mutaxassisligi va kursi nomi, guvohnoma seriyasi va raqami, guvohnomaning berilgan sanasi va tartib raqami koʻrsatiladi”.
43. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 702-son qarori bilan tasdiqlangan “Mehribonlik” uylari va bolalar shaharchalari pedagog xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 22-bandi “b” kichik bandidagi “davlat talablari” soʻzlari “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
44. Vazirlar Mahkamasining “Aholini favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga va fuqaro muhofazasi sohasida tayyorlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi 754-son qarorida :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “kasb-hunar” soʻzlari “professional” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 4 va 9-bandlarning uchinchi xatboshisidagi “kasb-hunar” soʻzlari “professional” soʻzi bilan almashtirilsin;
6-bandning “b” kichik bandida :
birinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “kasb-hunar” soʻzlari “professional” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maktabgacha taʼlim muassasalari tarbiyalanuvchilari — doimiy ravishda maktabgacha taʼlimning maktabgacha taʼlim va tarbiya davlat standarti va oʻquv dasturlariga muvofiq taʼlim-tarbiya jarayonida muammoli-vaziyatli oʻyinlar va mashgʻulotlarda”;
8-bandning oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilovadagi “kasb-hunar”, “davlat talablari” soʻzlari tegishlicha “professional”, “maktabgacha taʼlim va tarbiya davlat standartining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
45. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi uchinchi xatboshisidagi “Davlat talablariga” soʻzlari “Davlat taʼlim talablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
46. Vazirlar Mahkamasining “Tashkent education” nodavlat taʼlim tashkiloti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 2-noyabrdagi 900-son qarorining 4-bandi “b” kichik bandi beshinchi xatboshisidagi “davlat talablari” soʻzlari “maktabgacha taʼlim va tarbiya davlat standarti” soʻzlari bilan almashtirilsin.
47. Vazirlar Mahkamasining “Maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarni tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-noyabrdagi 940-son qarorining 2-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat talablari” soʻzlari “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
48. Vazirlar Mahkamasining “Agrosanoat majmui uchun zaxira kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-martdagi 172-son qarorida :
a) 3-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
49. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-martdagi 174-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi huzuridagi Arxiv ishi va ish yuritish boʻyicha malaka oshirish ilmiy-metodik markazi ustavining 18-bandidagi va 19-bandining ikkinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “davlat talablari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat taʼlim talablari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
51. Vazirlar Mahkamasining “Agrar sektorni qishloq xoʻjaligi texnikalari bilan taʼminlashni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” 2020-yil 19-iyundagi 392-son qarorining 2-bandi uchinchi xatboshisidagi “270 kun” soʻzlari “360 kun” soʻzlari bilan almashtirilsin.
53. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik sohaga oid bilim talab etiladigan mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirishning zamonaviy tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-sentabrdagi 544-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qayta tayyorlash va malaka oshirish, shu jumladan, qisqa muddatli malaka oshirish kurslarini tashkil etish, qayta tayyorlash va malaka oshirish shakllari, kredit-modul tizimi va masofaviy taʼlim boʻyicha malaka oshirishni tashkil etish, shuningdek, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining huquq va majburiyatlarini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qoshidagi Yuristlar malakasini oshirish markazida qayta tayyorlash va malaka oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 3-iyun,
345-son