UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларини бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат ташкилотига, шунингдек, хўжалик жамияти ёки нодавлат нотижорат ташкилотига (кейинги ўринларда — ташкилот) давлат мулки сифатида бириктирилган республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш тартиби;

республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича қарор қабул қилиш тартиби;

республика мулки объектларини топшириш ва қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига беришда қабул қилувчи томоннинг мазкур объектдан самарали фойдаланишини таъминлашни назарда тутсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июндаги 355-сон қарорига ИЛОВА

Республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат ташкилотига тегишли республика мулки объект(лар)ини, шунингдек, хўжалик жамияти ёки нодавлат нотижорат ташкилотига бириктирилган республика мулки бўлган кўчмас мулк объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

республика мулки объект(лар)и — давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари (мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг қисмлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар, шунингдек, хўжалик жамияти ёки нодавлат нотижорат ташкилотга давлат мулки сифатида бириктирилган республика мулки бўлган кўчмас мулк объектлари;

ташкилот — давлат органлари, давлат муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилот ва хўжалик жамияти;

давлат ташкилоти — давлат органлари, давлат муассасалари ва бошқа давлат ташкилотлари.

3. Республика мулки объектлари бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

4. Республика мулки объектлари бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Бошқа асосий воситаларни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда топширувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган асосий воситалар рўйхати тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.

5. Республика мулки бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарордан нусха ва қурилиш бўйича бажарилган ишлар ҳажми ҳақидаги тасдиқланган маълумотнома тақдим этилган тақдирда, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

6. Республика мулки объектлари бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу давлат ташкилоти фаолияти тўхтатилмасдан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

7. Агар республика мулки объектлари бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилган пайтда ушбу объект савдода турган ёки сотилиши белгиланган ёхуд тегишли ижара шартномаси расмийлаштирилган, инвесторлар билан тузилган меморандум ёки шартнома кучда бўлган бўлса, топширувчининг барча, шу жумладан ижара шартномаси ёки инвесторлар билан тузилган меморандум ёки шартномаси бўйича, ҳуқуқ ва мажбуриятлари қабул қилувчи томонга ўтказилади.

Бунда ижара шартномаси томонлари ўртасида бошқача келишувга эришилмаган бўлса, ижара шартномаси унда белгиланган муддатга қадар ўз кучини йўқотмайди.

Ижарага олинган республика кўчмас мулк объект(лар)и автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалари бўйича томонлар ўртасида келиб чиққан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

8. Республика мулки объектлари бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва давлат ташкилотларининг ташаббусларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) тегишли қарори билан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

2-боб. Республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш

9. Ташаббускор давлат ташкилоти ўзининг юқори турувчи ташкилотига (агар мавжуд бўлса) республика мулки объект(лар)ини қабул қилиш ёки топшириш юзасидан мурожаат қилади.

10. Ташаббускорнинг юқори турувчи ташкилоти тегишли мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда республика мулки объект(лар)ини топширувчи ва қабул қилувчи юқори турувчи органи розилиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги таклифини тақдим этади.

11. Республика мулки объект(лар)ини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) республика мулки объектининг бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Ҳукуматининг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса);

б) манфаатдор ташкилотнинг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) республика мулки объектини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари (топширувчи ҳамда қабул қилувчининг юқори турувчи органларининг розилиги).

Мазкур мурожаатларда республика мулки объектини қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт;

в) республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;

г) объектларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари;

д) автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномаси;

е) бошқа асосий воситаларни тасдиқланган рўйхати;

ж) республика мулки объект(лар)ини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда республика мулки объект(лар)ини ҳамда автомототранспорт воситаларини топширувчи ташкилот томонидан объект(лар)ни сақлаш харажатлари (молиялаштириш манбалари билан) тўғрисида маълумот.

12. Республика мулки объекти тегишли бўлган давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) раҳбари объект тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғри тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича қарор қабул қилиш

13. Республика мулки объекти тегишли бўлган ташкилотнинг юқори турувчи ташкилоти (хўжалик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилоти учун тегишлича бошқарув ёки раҳбар органи) ёки қабул қилувчи давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши белгиланган объект тўғрисидаги маълумотлар Агентликка тақдим этилади.

14. Агентлик ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан кейин уч кун ичида республика мулки объект(лар)ини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича тегишли қарор қабул қилиш мақсадида хулоса олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида давлат мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз бериш назарда тутилган ҳолларда хулоса талаб этилмайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, маълумотлар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда республика мулки объект(лар)ини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда объект(лар)ни сақлаш харажатларининг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради.

Агар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан хулоса белгиланган муддатда тақдим этилмаса, республика мулки объект(лар)ини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришнинг мақсадга мувофиқлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган деб ҳисобланади.

16. Агентлик Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хулосасини олгандан (келишилгандан) кейин бир ҳафта муддатда тегишли қарор қабул қилади ва қарор нусхасини почта алоқаси орқали манфаатдор давлат ташкилотларига юборади.

17. Агентлик республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилишда республика мулки объектларининг бутлигини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида республика мулки объектларини топширувчи ва қабул қилувчи ташкилотларга белгиланган тартибда қўшимча кўрсатмалар бериши мумкин.

18. Республика мулки объектини қабул қилувчи томон қарор нусхасини ҳамда объектдан келгусида фойдаланиш мақсадларидан келиб чиқиб, объектни сақлаш харажатлари бўйича тегишли ҳисоб-китобларни беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим этиши шарт (агар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ҳисобланса).

19. Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш ишлари Агентликнинг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида амалга оширилади.

20. Қонунчилик ҳужжатларида республика мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беришнинг аниқ муддати назарда тутилган ҳолларда ушбу муддат объектларни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорда кўрсатиб ўтилиши мумкин.

3 1 -боб. Давлат муассасалари ўз таркибига кирувчи давлат ташкилотларининг республика мулки бўлган кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиш тартиби

20 1 . Давлат муассасалари, шу жумладан, давлат органлари ўз таркибига кирадиган давлат ташкилотларига тегишли республика кўчмас мулк объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка мурожаат қилади:

а) республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;

б) объектларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари;

в) республика кўчмас мулк объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Ҳукуматининг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса).

Мазкур мурожаатда республика кўчмас мулкини қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт.

20 2 . Агентлик ушбу Низомнинг 20 1 -бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда қуйидагиларни кўриб чиққан ҳолда республика кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради:

объектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;

хусусийлаштириш ва ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига ва бошқа дастурларга кирганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Ҳукуматнинг бошқача тарзда тасарруф этиш топшириқлари мавжудлиги;

объектга нисбатан тақиқнинг (чекловнинг) мавжудлиги;

бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация сифатида бериладиган объектлар рўйхатида эканлиги.

20 3 . Ушбу Низомнинг 20 2 -бандининг учинчи — олтинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолатлардан бири аниқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради.

20 4 . Давлат муассасаси, шу жумладан, давлат органи Агентликнинг ижобий хулосасини олгандан (келишилгандан) кейин бир ҳафта муддатда тегишли қарор қабул қилади ва қарор нусхасини почта алоқаси орқали манфаатдор ташкилотларга, шунингдек, Агентликка юборади.

Мазкур қарорда республика кўчмас мулк объектларининг бутлигини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш белгиланади.

20 5 . Республика кўчмас мулк объектини қабул қилувчи томон қарор нусхасини ҳамда объектдан келгусида фойдаланиш мақсадларидан келиб чиқиб, объектни сақлаш харажатлари бўйича тегишли ҳисоб-китобларни беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим этиши шарт (агар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ҳисобланса).

20 6 . Республика кўчмас мулк объектларини топшириш-қабул қилиш ишлари давлат муассасаси, шу жумладан, давлат органининг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида амалга оширилади.

4-боб. Республика мулки объектларини топшириш ва қабул қилиш тартиби

21. Республика мулки объект(лар)ини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин топширувчи ва қабул қилувчи томонидан ушбу объектларни топшириш ва қабул қилиш учун тегишли комиссия таркиби тасдиқланади.

22. Топширувчи ва қабул қилувчи комиссия томонидан имзоланадиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси уч нусхада тузилади.

Объектни топшириш-қабул қилиш далолатномасини топширувчи ва қабул қилувчи томонларнинг раҳбарлари тасдиқлайди.

Топшириш-қабул қилиш комиссияси томонидан тасдиқланган топшириш-қабул қилиш далолатномасининг бир нусхаси комиссия тасдиқлагандан кейин ўн кун муддатда Агентликка тақдим этилади, қолган нусхалари топширувчи ҳамда қабул қилувчида қолади.

Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш учун топширувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.

23. Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш комиссияси раиси ва аъзолари ўзлари расмийлаштирган топшириш-қабул қилиш ҳужжатларининг тўлиқлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган бўлиши учун жавобгар бўладилар.

Объектни топшириш-қабул қилиш ишлари белгиланган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, томонлар ўзаро келишган ҳолда асослантирилган сабабларни кўрсатиб, Агентликни огоҳлантиришлари шарт.

24. Қабул қилувчи давлат ташкилоти қабул қилиб олинган республика кўчмас мулк объект(лар)и белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси томонидан техник кўрикдан ўтказилади.

25. Агентликнинг республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш бўйича қарори ушбу мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилишига асос бўлади, бошқа асосий воситалар бундан мустасно.

26. Республика кўчмас мулк объектлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бошқа давлат ташкилотига ўтган тақдирда сервитут сақланиб қолади ва сервитут белгилаш учун асослар бекор бўлган ҳолларда бекор қилиниши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоида

27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Низомга 1-илова

Республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ташкилот Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва давлат ташкилотларининг ташаббуси асосида тегишли ҳужжатларни Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этади. Таклифлар топшириққа мувофиқ ва ташаббус кўрсатиш тартибида берилади Давлат активларини бошқариш агентлиги Республика мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун муддатда Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, ташкилотга қарор қабул қилишни рад этиш бўйича ёзма хабар юборади. 2-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Тақдим этилган ҳужжатларни тегишли хулоса олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади. Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Агентликка тегишли хулоса тақдим этади. Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда 3-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хулосаси асосида тегишли қарор қабул қилади. Хулоса тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги Қарор нусхасини манфаатдор ташкилотга юборади. Қарор қабул қилинган кундан кейин бир кун муддатда 4-босқич Ташкилот Топшириш ва қабул қилиш учун тегишли комиссия таркибини тасдиқлаш ва объектни топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда

Низомга 2-илова

Объект паспорти ва фотосуратлари

Объект паспорти ФОТО 1 Объектнинг номи Жойлашган жойи (почта манзили) Балансда сақловчи Умумий ер майдони (кв.м) Шундан бино ва иншоотлар эгаллаган майдон (кв.м) Бинонинг техник тавсифи Қаватлар сони ФОТО 2 Бинонинг ёки унинг қисмининг баланс (қолдиқ) қиймати (минг сўм) Коммуникация тармоқларининг мавжудлиги Сув таъминоти Газ таъминоти Электр энергияси таъминоти Объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклиф

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 июнь,

355-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2021 й., 09/21/355/0537-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 19-fevraldagi PF-5666-son Farmoniga muvofiq davlat koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanish samaradorligini oshirish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 19-fevraldagi PF-5666-son Farmoniga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktoriga yuqori turuvchi manfaatdor davlat organlari, shuningdek, davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻlar nazarda tutilgan hollarda Iqtisodiyot va moliya vazirligi roziligiga muvofiq idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, davlat koʻchmas mulk obyektlarini (qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiylashtirilmaydigan obyektlar bundan mustasno), avtomototransport vositalarni hamda boshqa asosiy vositalarini bir davlat tashkiloti tasarrufidan boshqa bir davlat tashkiloti tasarrufiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish huquqi berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi davlat tashkilotiga, shuningdek, xoʻjalik jamiyati yoki nodavlat notijorat tashkilotiga (keyingi oʻrinlarda — tashkilot) davlat mulki sifatida biriktirilgan respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga berish boʻyicha hujjatlarni tayyorlash tartibi;

respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga berish boʻyicha qaror qabul qilish tartibi;

respublika mulki obyektlarini topshirish va qabul qilish hujjatlarini rasmiylashtirish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga berishda qabul qiluvchi tomonning mazkur obyektdan samarali foydalanishini taʼminlashni nazarda tutsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-iyundagi 355-son qaroriga ILOVA

Respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat tashkilotiga tegishli respublika mulki obyekt(lar)ini, shuningdek, xoʻjalik jamiyati yoki nodavlat notijorat tashkilotiga biriktirilgan respublika mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

respublika mulki obyekt(lar)i — davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan tegishli boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari (mulkiy kompleks (korxona), binolar va inshootlar, qurilishi tugallanmagan obyektlar va ularning qismlari), avtomototransport vositalari hamda boshqa asosiy vositalar, shuningdek, xoʻjalik jamiyati yoki nodavlat notijorat tashkilotga davlat mulki sifatida biriktirilgan respublika mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari;

tashkilot — davlat organlari, davlat muassasalari, nodavlat notijorat tashkilot va xoʻjalik jamiyati;

davlat tashkiloti — davlat organlari, davlat muassasalari va boshqa davlat tashkilotlari.

3. Respublika mulki obyektlari bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz beriladi.

4. Respublika mulki obyektlari bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga tegishli kadastr hujjatlari va avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik toʻgʻrisida guvohnoma mavjud boʻlgan taqdirda (qurilishi tugallanmagan obyektlar bundan mustasno), operativ boshqaruv huquqi asosida bepul beriladi.

Boshqa asosiy vositalarni bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berishda topshiruvchi tashkilot rahbari tomonidan imzolangan asosiy vositalar roʻyxati taqdim etilgan taqdirda amalga oshiriladi.

5. Respublika mulki boʻlgan qurilishi tugallanmagan obyektlar bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga yer uchastkasi ajratish toʻgʻrisidagi qarordan nusxa va qurilish boʻyicha bajarilgan ishlar hajmi haqidagi tasdiqlangan maʼlumotnoma taqdim etilgan taqdirda, operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz beriladi.

6. Respublika mulki obyektlari bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga, agar qonunchilikda boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, ushbu davlat tashkiloti faoliyati toʻxtatilmasdan operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz beriladi.

7. Agar respublika mulki obyektlari bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berilgan paytda ushbu obyekt savdoda turgan yoki sotilishi belgilangan yoxud tegishli ijara shartnomasi rasmiylashtirilgan, investorlar bilan tuzilgan memorandum yoki shartnoma kuchda boʻlgan boʻlsa, topshiruvchining barcha, shu jumladan ijara shartnomasi yoki investorlar bilan tuzilgan memorandum yoki shartnomasi boʻyicha, huquq va majburiyatlari qabul qiluvchi tomonga oʻtkaziladi.

Bunda ijara shartnomasi tomonlari oʻrtasida boshqacha kelishuvga erishilmagan boʻlsa, ijara shartnomasi unda belgilangan muddatga qadar oʻz kuchini yoʻqotmaydi.

Ijaraga olingan respublika koʻchmas mulk obyekt(lar)i avtomototransport vositalari hamda boshqa asosiy vositalari boʻyicha tomonlar oʻrtasida kelib chiqqan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

8. Respublika mulki obyektlari bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining, Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari va davlat tashkilotlarining tashabbuslariga muvofiq Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tegishli qarori bilan operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz beriladi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

2-bob. Respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish boʻyicha hujjatlarni tayyorlash

9. Tashabbuskor davlat tashkiloti oʻzining yuqori turuvchi tashkilotiga (agar mavjud boʻlsa) respublika mulki obyekt(lar)ini qabul qilish yoki topshirish yuzasidan murojaat qiladi.

10. Tashabbuskorning yuqori turuvchi tashkiloti tegishli murojaat kelib tushgan kundan boshlab oʻn kun muddatda respublika mulki obyekt(lar)ini topshiruvchi va qabul qiluvchi yuqori turuvchi organi roziligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisidagi taklifini taqdim etadi.

11. Respublika mulki obyekt(lar)ini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish uchun Agentlikka quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

a) respublika mulki obyektining bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berilishi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va (yoki) Hukumatining tegishli topshirigʻi nusxasi (agar mavjud boʻlsa);

b) manfaatdor tashkilotning (topshiruvchi va qabul qiluvchi tashkilot yuqori turuvchi organlarining) respublika mulki obyektini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisidagi kelishilgan takliflari bayon etilgan murojaatlari (topshiruvchi hamda qabul qiluvchining yuqori turuvchi organlarining roziligi).

Mazkur murojaatlarda respublika mulki obyektini qabul qiluvchi tomonning qabul qilingan obyekt(lar)dan foydalanish maqsadlari aniq koʻrsatilishi shart;

v) respublika koʻchmas mulk obyekt(lar)ining kadastr hujjatlari nusxalari;

g) obyektlarning ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq pasporti (ppt formatda) va fotosuratlari;

d) avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik toʻgʻrisida guvohnomasi;

e) boshqa asosiy vositalarni tasdiqlangan roʻyxati;

j) respublika mulki obyekt(lar)ini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berishda respublika mulki obyekt(lar)ini hamda avtomototransport vositalarini topshiruvchi tashkilot tomonidan obyekt(lar)ni saqlash xarajatlari (moliyalashtirish manbalari bilan) toʻgʻrisida maʼlumot.

12. Respublika mulki obyekti tegishli boʻlgan davlat tashkilotining yuqori turuvchi tashkiloti (agar mavjud boʻlsa) rahbari obyekt toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻgʻri taqdim etilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

3-bob. Respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish boʻyicha qaror qabul qilish

13. Respublika mulki obyekti tegishli boʻlgan tashkilotning yuqori turuvchi tashkiloti (xoʻjalik jamiyati va nodavlat notijorat tashkiloti uchun tegishlicha boshqaruv yoki rahbar organi) yoki qabul qiluvchi davlat tashkilotining yuqori turuvchi tashkiloti tomonidan operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berilishi belgilangan obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlikka taqdim etiladi.

14. Agentlik ushbu Nizomning 11-bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilgan kundan keyin uch kun ichida respublika mulki obyekt(lar)ini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish boʻyicha tegishli qaror qabul qilish maqsadida xulosa olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻlar nazarda tutilgan hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi, bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlarida davlat mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan begʻaraz berish nazarda tutilgan hollarda xulosa talab etilmaydi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, maʼlumotlar olingan kundan boshlab bir hafta muddatda respublika mulki obyekt(lar)ini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berishda obyekt(lar)ni saqlash xarajatlarining maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi yuzasidan xulosa beradi.

Agar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan xulosa belgilangan muddatda taqdim etilmasa, respublika mulki obyekt(lar)ini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berishning maqsadga muvofiqligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan deb hisoblanadi.

16. Agentlik Iqtisodiyot va moliya vazirligining xulosasini olgandan (kelishilgandan) keyin bir hafta muddatda tegishli qaror qabul qiladi va qaror nusxasini pochta aloqasi orqali manfaatdor davlat tashkilotlariga yuboradi.

17. Agentlik respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisida qaror qabul qilishda respublika mulki obyektlarining butligini va ulardan samarali foydalanilishini taʼminlash maqsadida respublika mulki obyektlarini topshiruvchi va qabul qiluvchi tashkilotlarga belgilangan tartibda qoʻshimcha koʻrsatmalar berishi mumkin.

18. Respublika mulki obyektini qabul qiluvchi tomon qaror nusxasini hamda obyektdan kelgusida foydalanish maqsadlaridan kelib chiqib, obyektni saqlash xarajatlari boʻyicha tegishli hisob-kitoblarni besh kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli hududiy boshqarmasiga taqdim etishi shart (agar budjetdan moliyalashtiriladigan tashkilot hisoblansa).

19. Respublika mulki obyektlarini topshirish-qabul qilish ishlari Agentlikning tegishli qarori qabul qilinganidan keyin oʻn kun muddat ichida amalga oshiriladi.

20. Qonunchilik hujjatlarida respublika mulki obyektlarini operativ boshqaruv huquqi asosida berishning aniq muddati nazarda tutilgan hollarda ushbu muddat obyektlarni berish toʻgʻrisida qabul qilingan qarorda koʻrsatib oʻtilishi mumkin.

3 1 -bob. Davlat muassasalari oʻz tarkibiga kiruvchi davlat tashkilotlarining respublika mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz oʻtkazish tartibi

20 1 . Davlat muassasalari, shu jumladan, davlat organlari oʻz tarkibiga kiradigan davlat tashkilotlariga tegishli respublika koʻchmas mulk obyektini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazish toʻgʻrisida quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda Agentlikka murojaat qiladi:

a) respublika koʻchmas mulk obyekt(lar)ining kadastr hujjatlari nusxalari;

b) obyektlarning ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq pasporti (ppt formatda) va fotosuratlari;

v) respublika koʻchmas mulk obyektini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va (yoki) Hukumatining tegishli topshirigʻi nusxasi (agar mavjud boʻlsa).

Mazkur murojaatda respublika koʻchmas mulkini qabul qiluvchi tomonning qabul qilingan obyekt(lar)dan foydalanish maqsadlari aniq koʻrsatilishi shart.

20 2 . Agentlik ushbu Nizomning 20 1 -bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilgan kundan keyin bir hafta muddatda quyidagilarni koʻrib chiqqan holda respublika koʻchmas mulk obyekt(lar)ini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi yuzasidan xulosa beradi:

obyektning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi;

xususiylashtirish va ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga va boshqa dasturlarga kirganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Oliy Majlis palatalari, Hukumatning boshqacha tarzda tasarruf etish topshiriqlari mavjudligi;

obyektga nisbatan taqiqning (cheklovning) mavjudligi;

buziladigan koʻchmas mulk obyektlari mulkdorlariga kompensatsiya sifatida beriladigan obyektlar roʻyxatida ekanligi.

20 3 . Ushbu Nizomning 20 2 -bandining uchinchi — oltinchi xatboshilarda nazarda tutilgan holatlardan biri aniqlangan taqdirda, mazkur koʻchmas mulk obyekt(lar)ini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazish maqsadga muvofiq emasligi yuzasidan xulosa beradi.

20 4 . Davlat muassasasi, shu jumladan, davlat organi Agentlikning ijobiy xulosasini olgandan (kelishilgandan) keyin bir hafta muddatda tegishli qaror qabul qiladi va qaror nusxasini pochta aloqasi orqali manfaatdor tashkilotlarga, shuningdek, Agentlikka yuboradi.

Mazkur qarorda respublika koʻchmas mulk obyektlarining butligini va ulardan samarali foydalanilishini taʼminlash belgilanadi.

20 5 . Respublika koʻchmas mulk obyektini qabul qiluvchi tomon qaror nusxasini hamda obyektdan kelgusida foydalanish maqsadlaridan kelib chiqib, obyektni saqlash xarajatlari boʻyicha tegishli hisob-kitoblarni besh kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli hududiy boshqarmasiga taqdim etishi shart (agar budjetdan moliyalashtiriladigan tashkilot hisoblansa).

20 6 . Respublika koʻchmas mulk obyektlarini topshirish-qabul qilish ishlari davlat muassasasi, shu jumladan, davlat organining tegishli qarori qabul qilinganidan keyin oʻn kun muddat ichida amalga oshiriladi.

4-bob. Respublika mulki obyektlarini topshirish va qabul qilish tartibi

21. Respublika mulki obyekt(lar)ini operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin topshiruvchi va qabul qiluvchi tomonidan ushbu obyektlarni topshirish va qabul qilish uchun tegishli komissiya tarkibi tasdiqlanadi.

22. Topshiruvchi va qabul qiluvchi komissiya tomonidan imzolanadigan topshirish-qabul qilish dalolatnomasi uch nusxada tuziladi.

Obyektni topshirish-qabul qilish dalolatnomasini topshiruvchi va qabul qiluvchi tomonlarning rahbarlari tasdiqlaydi.

Topshirish-qabul qilish komissiyasi tomonidan tasdiqlangan topshirish-qabul qilish dalolatnomasining bir nusxasi komissiya tasdiqlagandan keyin oʻn kun muddatda Agentlikka taqdim etiladi, qolgan nusxalari topshiruvchi hamda qabul qiluvchida qoladi.

Respublika mulki obyektlarini topshirish-qabul qilish uchun topshiruvchi va qabul qiluvchi tashkilotlar rahbarlari shaxsan masʼul hisoblanadi.

23. Respublika mulki obyektlarini topshirish-qabul qilish komissiyasi raisi va aʼzolari oʻzlari rasmiylashtirgan topshirish-qabul qilish hujjatlarining toʻliqligi hamda qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tuzilgan boʻlishi uchun javobgar boʻladilar.

Obyektni topshirish-qabul qilish ishlari belgilangan muddatlarda amalga oshirilmagan taqdirda, tomonlar oʻzaro kelishgan holda asoslantirilgan sabablarni koʻrsatib, Agentlikni ogohlantirishlari shart.

24. Qabul qiluvchi davlat tashkiloti qabul qilib olingan respublika koʻchmas mulk obyekt(lar)i belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish hududiy inspeksiyasi tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

25. Agentlikning respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan bepul berish boʻyicha qarori ushbu mulk obyektlariga boʻlgan huquqning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishiga asos boʻladi, boshqa asosiy vositalar bundan mustasno.

26. Respublika koʻchmas mulk obyektlari operativ boshqaruv huquqi asosida boshqa davlat tashkilotiga oʻtgan taqdirda servitut saqlanib qoladi va servitut belgilash uchun asoslar bekor boʻlgan hollarda bekor qilinishi mumkin.

5-bob. Yakunlovchi qoida

27. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Nizomga 1-ilova

Respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tashkilot Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining, Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari va davlat tashkilotlarining tashabbusi asosida tegishli hujjatlarni Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga taqdim etadi. Takliflar topshiriqqa muvofiq va tashabbus koʻrsatish tartibida beriladi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Respublika mulki obyektlarini operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi. Hujjatlar olingan kundan boshlab uch kun muddatda Agar taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar mavjud boʻlsa, tashkilotga qaror qabul qilishni rad etish boʻyicha yozma xabar yuboradi. 2-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Taqdim etilgan hujjatlarni tegishli xulosa olish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi. Hujjatlar olingan kundan boshlab uch kun muddatda Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, Agentlikka tegishli xulosa taqdim etadi. Hujjatlar olingan kundan boshlab bir hafta muddatda 3-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Iqtisodiyot va moliya vazirligining xulosasi asosida tegishli qaror qabul qiladi. Xulosa taqdim etilgandan keyin bir hafta muddatda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qaror nusxasini manfaatdor tashkilotga yuboradi. Qaror qabul qilingan kundan keyin bir kun muddatda 4-bosqich Tashkilot Topshirish va qabul qilish uchun tegishli komissiya tarkibini tasdiqlash va obyektni topshirish-qabul qilish ishlarini amalga oshiradi. Qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻn kun muddatda

Nizomga 2-ilova

Obyekt pasporti va fotosuratlari

Obyekt pasporti FOTO 1 Obyektning nomi Joylashgan joyi (pochta manzili) Balansda saqlovchi Umumiy yer maydoni (kv.m) Shundan bino va inshootlar egallagan maydon (kv.m) Binoning texnik tavsifi Qavatlar soni FOTO 2 Binoning yoki uning qismining balans (qoldiq) qiymati (ming soʻm) Kommunikatsiya tarmoqlarining mavjudligi Suv taʼminoti Gaz taʼminoti Elektr energiyasi taʼminoti Obyektdan samarali foydalanish boʻyicha taklif

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-iyun,

355-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.06.2021-y., 09/21/355/0537-son; 10.03.2023-y., 09/23/100/0134-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 15.05.2024-y., 09/24/282/0347-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz